UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 октября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства дошкольного и школьного образования Министерства экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 October 2025 · Ministry and agency documents · Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг

қарори

НИЗОМ

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сон «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон «Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 10-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 293-сон қарорига ИЛОВА

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

Ушбу Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда оилавий МТТ деб юритилади) тарбияланаётган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг (бундан буён матнда айрим тоифадаги оилалар деб юритилади) фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун компенсация белгилаш

1. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шакллантирилади ҳамда «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизимига (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) узатилади.

2. Ота-оналар тўловининг бир қисми (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.

Оилавий МТТга қабул қилинган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари сони мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган миқдордан кўп бўлганда, рўйхатга киритиш уларнинг оилавий МТТга қабул қилинган санасига мувофиқ кетма-кетликда амалга оширилади.

3. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари бошқа мактабгача таълим ташкилотига ўтказилганлиги, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиб бўлганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилганидан сўнг, уларнинг ўрнига мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган кетма-кетлик асосида бошқа айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун компенсация белгиланади.

Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари бошқа оилавий МТТга ўтказилганда, улар мазкур оилавий МТТдаги компенсация белгиланиши мумкин бўлган бўш ўринларга мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда жойлаштирилган санадан компенсация тўлаш давом эттирилади.

4. Компенсация белгиланган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида уларнинг ота-оналари шахсий кабинетида акс этади.

5. Айрим тоифадаги оилалар фарзандлари учун компенсация белгиланганлиги ёки тўхтатилганлиги ҳақида уларнинг ота-оналари мобил илова ҳамда телефон рақамига СМС хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.

Хабарномада боланинг исми, фамилияси ва отасининг исми, компенсация белгиланган ёки тўхтатилган сана ҳамда компенсация миқдори кўрсатилади.

2-боб. Тўловларни амалга ошириш

6. Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади. Бунда, ўринлар сони қолдиққа эга бўлган тақдирда, қолдиғи 0,5 дан кичик бўлган сонлар 0 га, 0,5 ва ундан юқори бўлган сонлар эса 1 га яхлитланади.

Компенсация оилавий МТТнинг ҳисобварағига уларга ажратиладиган бошқа субсидиялар билан бирга тўлаб борилади.

7. Компенсациянинг ойлик тўлови суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан тарбияланувчининг ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда ахборот тизимида ҳисобланади.

8. Айрим тоифадаги оила Ижтимоий реестрда «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилганда, компенсация кейинги ўн икки ой мобайнида тўлаб борилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимга ўзгартиришлар киритилиши натижасида ўринлар сони камайган тақдирда, компенсация тўланиши белгиланган айрим тоифадаги оилалар учун компенсация тўлаш бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади. Бунда, мазкур Низомнинг 8-банди талаблари ҳисобга олинади.

10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан оилавий МТТга ўтган давр учун тўланмаган ёки ортиқча тўланган компенсация кейинги ой учун компенсациялар тегишли суммалари қўшилган ёки камайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган муддат тугаган ҳолларда, ортиқча тўланган компенсация оилавий МТТга ажратиладиган бошқа субсидиялар ҳисобидан чегириб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битим муддати тугаганда ёки бекор қилинганда ортиқча тўланган компенсация оилавий МТТ томонидан Давлат бюджетига қайтарилади.

3-боб. Якуний қоидалар

11. Айрим тоифадаги оилалар фарзандларининг оилавий МТТга жалб этилишига тўсқинлик қилишга ёки бошқа кўринишда камситишга йўл қўйилмайди.

12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 октябрь,

Тошкент ш.,

2025 йил 2 октябрь,

2025 йил 3 сентябрь

10-мҳ-сон

293-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 10/25/3693/0973-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining

qarori

NIZOM

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlarini qabul qilgan oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga ushbu bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovining bir qismini Davlat budjetidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-maydagi PF-84-son “Kambagʻal oilalarni davlat tomonidan ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 14-iyuldagi 439-son “Ilk rivojlanish markazlari faoliyatini bosqichma-bosqich yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi qaror qiladi:

1. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlarini qabul qilgan oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga ushbu bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovining bir qismini Davlat budjetidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining 2025-yil 3-oktabrdagi 10-mh-son hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2025-yil 2-oktabrdagi 293-son qaroriga ILOVA

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlarini qabul qilgan oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga ushbu bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovining bir qismini Davlat budjetidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (bundan buyon matnda oilaviy MTT deb yuritiladi) tarbiyalanayotgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning (bundan buyon matnda ayrim toifadagi oilalar deb yuritiladi) farzandlari uchun ota-onalar toʻlovining bir qismini Davlat budjetidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

1-bob. Ayrim toifadagi oilalarning farzandlari uchun kompensatsiya belgilash

1. Ayrim toifadagi oilalarning farzandlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimida “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali shakllantiriladi hamda “Nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini boshqarish” axborot tizimiga (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) uzatiladi.

2. Ota-onalar toʻlovining bir qismi (bundan buyon matnda kompensatsiya deb yuritiladi) Davlat budjetidan qoplab beriladigan ayrim toifadagi oilalarning farzandlari roʻyxati (bundan buyon matnda roʻyxat deb yuritiladi) axborot tizimi orqali avtomatik ravishda shakllantiriladi.

Oilaviy MTTga qabul qilingan ayrim toifadagi oilalarning farzandlari soni mazkur Nizomning 6-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan miqdordan koʻp boʻlganda, roʻyxatga kiritish ularning oilaviy MTTga qabul qilingan sanasiga muvofiq ketma-ketlikda amalga oshiriladi.

3. Ayrim toifadagi oilalarning farzandlari boshqa maktabgacha taʼlim tashkilotiga oʻtkazilganligi, mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan imtiyozlardan toʻliq foydalanib boʻlganligi sababli roʻyxatdan chiqarilganidan soʻng, ularning oʻrniga mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan ketma-ketlik asosida boshqa ayrim toifadagi oilalarning farzandlari uchun kompensatsiya belgilanadi.

Ayrim toifadagi oilalarning farzandlari boshqa oilaviy MTTga oʻtkazilganda, ular mazkur oilaviy MTTdagi kompensatsiya belgilanishi mumkin boʻlgan boʻsh oʻrinlarga mazkur Nizomning 2-bandida belgilangan tartibda joylashtirilgan sanadan kompensatsiya toʻlash davom ettiriladi.

4. Kompensatsiya belgilangan ayrim toifadagi oilalar farzandlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot tizimida ularning ota-onalari shaxsiy kabinetida aks etadi.

5. Ayrim toifadagi oilalar farzandlari uchun kompensatsiya belgilanganligi yoki toʻxtatilganligi haqida ularning ota-onalari mobil ilova hamda telefon raqamiga SMS xabarnoma yuborish orqali xabardor qilinadi.

Xabarnomada bolaning ismi, familiyasi va otasining ismi, kompensatsiya belgilangan yoki toʻxtatilgan sana hamda kompensatsiya miqdori koʻrsatiladi.

2-bob. Toʻlovlarni amalga oshirish

6. Ayrim toifadagi oilalarning ota-onalar toʻlovini qoplash uchun oilaviy MTTga kompensatsiya tegishli hududda 9 soatlik ish rejimidagi umumiy tipdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan ota-onalar toʻlovining 40 foizi miqdorida ajratiladi.

Kompensatsiya oilaviy MTTga haqiqatda qatnayotgan ayrim toifadagi oilalar farzandlari sonidan kelib chiqib, biroq Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan oilaviy MTT oʻrtasida tuzilgan bitimda belgilangan oʻrinlarning 15 foizidan koʻp boʻlmagan qismiga ajratiladi. Bunda, oʻrinlar soni qoldiqqa ega boʻlgan taqdirda, qoldigʻi 0,5 dan kichik boʻlgan sonlar 0 ga, 0,5 va undan yuqori boʻlgan sonlar esa 1 ga yaxlitlanadi.

Kompensatsiya oilaviy MTTning hisobvaragʻiga ularga ajratiladigan boshqa subsidiyalar bilan birga toʻlab boriladi.

7. Kompensatsiyaning oylik toʻlovi summasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 426-son “Maktabgacha taʼlim sohasida davlat-xususiy sheriklik munosabatlarini zamonaviy raqamli texnologiyalar yordamida soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan tarbiyalanuvchining haqiqiy davomatidan kelib chiqqan holda axborot tizimida hisoblanadi.

8. Ayrim toifadagi oila Ijtimoiy reyestrda “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilganda, kompensatsiya keyingi oʻn ikki oy mobaynida toʻlab boriladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan oilaviy MTT oʻrtasida tuzilgan bitimga oʻzgartirishlar kiritilishi natijasida oʻrinlar soni kamaygan taqdirda, kompensatsiya toʻlanishi belgilangan ayrim toifadagi oilalar uchun kompensatsiya toʻlash boʻyicha imtiyozlar saqlab qolinadi. Bunda, mazkur Nizomning 8-bandi talablari hisobga olinadi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan oilaviy MTTga oʻtgan davr uchun toʻlanmagan yoki ortiqcha toʻlangan kompensatsiya keyingi oy uchun kompensatsiyalar tegishli summalari qoʻshilgan yoki kamaytirilgan holda qayta hisob-kitob qilinadi.

Bunda, mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan muddat tugagan hollarda, ortiqcha toʻlangan kompensatsiya oilaviy MTTga ajratiladigan boshqa subsidiyalar hisobidan chegirib qolinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan oilaviy MTT oʻrtasida tuzilgan bitim muddati tugaganda yoki bekor qilinganda ortiqcha toʻlangan kompensatsiya oilaviy MTT tomonidan Davlat budjetiga qaytariladi.

3-bob. Yakuniy qoidalar

11. Ayrim toifadagi oilalar farzandlarining oilaviy MTTga jalb etilishiga toʻsqinlik qilishga yoki boshqa koʻrinishda kamsitishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E. KARIMOVA

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori M. OLLOYOROV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-oktabr,

Toshkent sh.,

2025-yil 2-oktabr,

2025-yil 3-sentabr

10-mh-son

293-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2025-y., 10/25/3693/0973-son; 05.08.2026-y., 10/26/3918/0818-son)

lex.uz