UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 22-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 22 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 октября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 October 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Давлат инвестицияларини бошқариш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилаш.

2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, улар бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2 1 -иловага мувофиқ»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 6 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6 1 . Белгилансинки:

бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва тасдиқлаш Давлат инвестицияларини бошқариш (Public Investment Management — PIM) тамойиллари асосида иқлим ўзгариши омилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;

ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағлар инобатга олинади».

3. 1-иловада :

а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «аввалги йиллардан» сўзлари «аввалги йиллар Дастурлари доирасида йилдан йилга» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида танлаб олинади ва лойиҳалаштирилади»;

в) 27 1 -банддаги «жорий» сўзи «келгуси» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 5-илованинг «II босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Жорий» сўзи «Келгуси» сўзи билан алмаштирилсин;

д) 6-илованинг 3-бандидаги жадвалнинг «II. Тармоқ мезонлари» бўлимининг «Суғориш объектлари» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 9 — 15-позициялар билан тўлдирилсин:

« 9. Суғориладиган майдон 10 минг гектардан ортиқ 5 5 — 10 минг гектар 4 1 — 5 минг гектар 2 минг гектардан кам 1 10. Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти 0,5 дан паст 25 0,5 дан 0,6 гача 20 0,6 дан 0,7 гача 15 0,7 дан 0,8 гача 5 11. Насос орқали сув оладиган каналлар 3 та ва ундан ортиқ кўтарма насос ёрдамида сув олиш 7,5 2 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш 5 1 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш 2,5 12. Кўтарма усулидаги каналлар Кўтарма қисми 50 фоиздан юқори 10 Кўтарма қисми 50 фоизгача 5 13. Техник ҳолати ёмонлашган каналлар Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоиздан ошган 10 Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоизгача 5 14. Каналнинг реконструкция (бетонлаштириш) қилингандан кейин лойқа чўкмаслик ҳолати Сув тезлиги 1 м/с дан юқори 5 Сув тезлиги 0,5 м/с дан 1 м/с гача 2 15. Каналдаги фильтрация натижасида сизот сувлар кўтарилиши Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 метргача 10 Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 — 2 метр 5 » .

4. 2-иловада :

а) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Қурилиш ишлари тугалланган объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси рухсатномаси асосида ҳамда белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан фойдаланишга қабул қилинади».

б) 34-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда:»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади;

вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида молиялаштирилади»;

бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 41-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади».

5. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА

Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш имкони бўлган ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

буюртмачи — ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни таъминловчи, шунингдек, шу мақсадларда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;

вегетация даври — 1 апрелдан 30 сентябргача бўлган давр;

ирригация объектлари — вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари;

суғориш мавсуми бўлмаган давр — 1 октябрдан 31 мартгача бўлган давр.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағларнинг тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатрда назарда тутилишини таъминлайди.

4. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларида қурилиш-монтаж ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажарилади.

5. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш ва уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантириш

6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар тизимли равишда ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганган ҳолда, ирригация объектлари рўйхатини шакллантиради.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 15 мартга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Бунда таклифлар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган ирригация объектлари рўйхатидан суғориш мавсуми бўлмаган даврни инобатга олган ҳолда, танлаб олинади. Ирригация объектларини қуриш (реконструкция қилиш) муддати суғориш мавсуми бўлмаган даврдан ошган тақдирда, бундай лойиҳалар алоҳида лотларга (қисмларга) бўлинган ҳолда амалга оширилиши таклиф этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 апрелга қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

9. Вазирлар Маҳкамаси 15 апрелга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати (кейинги ўринларда — лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тасдиқланишини таъминлайди.

3-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини молиялаштириш

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.

11. Буюртмачилар 15 майга қадар ажратилган маблағлар доирасида ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларининг давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқланишини таъминлайди ва улар билан шартномалар тузади.

12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда 1 сентябрга қадар уларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этади.

13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1 сентябрга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлаб, уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.

14. Буюртмачилар ирригация объектлари бўйича:

1 октябрга қадар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотлари аниқланишини таъминлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади;

5 октябрга қадар давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларнинг белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

15. Ирригация объектларини молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;

ажратилган аванснинг қурилиш муддати мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;

пудрат шартномасида назарда тутилган кафолат муддати ўтгандан кейин қолган 5 фоиз маблағ тўлаб берилади.

Агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, ирригация объектларига биринчи ойда улар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.

16. Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишлари 10 октябрдан кечикмаган ҳолда бошланади ҳамда кейинги йилга ўтувчи қолдиқ ишлар қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

4-боб. Якунловчи қоида

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар Ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганади ҳамда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари (кейинги ўринларда — ирригация объектлари) рўйхатини шакллантиради. ҳар йили 1 мартга қадар 2-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Белгиланган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. ҳар йили 15 мартга қадар 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. ҳар йили 1 апрелга қадар 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси Белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлайди. ҳар йили 15 апрелга қадар 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратади. ҳар йили 1 майга қадар 6-босқич Буюртмачилар Ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларини давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқлайди ва улар билан шартномалар тузади. ҳар йили 15 майга қадар 7-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади. ҳар йили 1 августга қадар Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади. ҳар йили 1 сентябрга қадар 8-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлайди ва уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди. ҳар йили 1 сентябрга қадар 9-босқич Буюртмачилар Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотларини аниқлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади. ҳар йили 1 октябрга қадар Давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларни молия органларида рўйхатдан ўтказади. ҳар йили 5 октябрга қадар Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлайди. ҳар йили 10 октябрга қадар » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 22 октябрь,

665-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

Qarori

NIZOM

SXEMASI

Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimining takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2025 — 2027-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 24-dekabrdagi PQ-454-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish va moliyalashtirish tizimini takomillashtirish;

vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish tartibini belgilash.

2. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-oktabrdagi 665-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ular boʻyicha loyihalashtirish va qurilish-montaj ishlarini bajarishning alohida tartibini nazarda tutuvchi Budjet tizimi budjetlari hisobidan qurilish va rekonstruksiya ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2 1 -ilovaga muvofiq”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin.

2. 6 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6 1 . Belgilansinki:

budjet tizimi budjetlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarni saralash, baholash va tasdiqlash Davlat investitsiyalarini boshqarish (Public Investment Management — PIM) tamoyillari asosida iqlim oʻzgarishi omillarini inobatga olgan holda amalga oshiriladi;

har yilgi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirishda undan keyingi yil dasturi doirasida vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun zarur mablagʻlar inobatga olinadi”.

3. 1-ilovada :

a) 4-bandning beshinchi xatboshisidagi “avvalgi yillardan” soʻzlari “avvalgi yillar Dasturlari doirasida yildan yilga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 25-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari alohida tartib asosida tanlab olinadi va loyihalashtiriladi”;

v) 27 1 -banddagi “joriy” soʻzi “kelgusi” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 5-ilovaning “II bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Joriy” soʻzi “Kelgusi” soʻzi bilan almashtirilsin;

d) 6-ilovaning 3-bandidagi jadvalning “II. Tarmoq mezonlari” boʻlimining “Sugʻorish obyektlari” kichik boʻlimi quyidagi mazmundagi 9 — 15-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 9. Sugʻoriladigan maydon 10 ming gektardan ortiq 5 5 — 10 ming gektar 4 1 — 5 ming gektar 2 ming gektardan kam 1 10. Sugʻorish tarmogʻining foydali ish koeffitsiyenti 0,5 dan past 25 0,5 dan 0,6 gacha 20 0,6 dan 0,7 gacha 15 0,7 dan 0,8 gacha 5 11. Nasos orqali suv oladigan kanallar 3 ta va undan ortiq koʻtarma nasos yordamida suv olish 7,5 2 ta koʻtarma nasos yordamida suv olish 5 1 ta koʻtarma nasos yordamida suv olish 2,5 12. Koʻtarma usulidagi kanallar Koʻtarma qismi 50 foizdan yuqori 10 Koʻtarma qismi 50 foizgacha 5 13. Texnik holati yomonlashgan kanallar Dastlabki loyihaviy koʻrsatkichlar oʻzgarishi 50 foizdan oshgan 10 Dastlabki loyihaviy koʻrsatkichlar oʻzgarishi 50 foizgacha 5 14. Kanalning rekonstruksiya (betonlashtirish) qilingandan keyin loyqa choʻkmaslik holati Suv tezligi 1 m/s dan yuqori 5 Suv tezligi 0,5 m/s dan 1 m/s gacha 2 15. Kanaldagi filtratsiya natijasida sizot suvlar koʻtarilishi Sizot suvlar chuqurligi 1,5 metrgacha 10 Sizot suvlar chuqurligi 1,5 — 2 metr 5 ” .

4. 2-ilovada :

a) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Qurilish ishlari tugallangan obyekt Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi ruxsatnomasi asosida hamda belgilangan sifat standartlari hisobga olingan holda buyurtmachi tomonidan foydalanishga qabul qilinadi”.

b) 34-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda:”;

quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi uchun ajratilgan mablagʻlar sifatida aks ettiriladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda buyurtmachilarga qayta taqsimlanadi;

vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari alohida tartib asosida moliyalashtiriladi”;

beshinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 41-bandning “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“agar davlat xaridlari natijalariga koʻra qurilish muddati uch oydan kam boʻlsa, obyektlarga birinchi oyda obyekt qiymatining 30 foizi miqdorida avans toʻlovlari ajratiladi, keyingi toʻlovlar belgilangan tartibda moliyalashtiriladi”.

5. Quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga 2 1 -ILOVA

Budjet tizimi budjetlari hisobidan qurilish va rekonstruksiya ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda tasdiqlangan loyiha hujjatlariga muvofiq sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom vegetatsiya davrida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlgan irrigatsiya tizimi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish loyihalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

buyurtmachi — irrigatsiya tizimi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilishni taʼminlovchi, shuningdek, shu maqsadlarda loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun tegishli tashkilotlar bilan shartnomalar tuzuvchi yuridik shaxs;

vegetatsiya davri — 1-apreldan 30-sentabrgacha boʻlgan davr;

irrigatsiya obyektlari — vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari;

sugʻorish mavsumi boʻlmagan davr — 1-oktabrdan 31-martgacha boʻlgan davr.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yilgi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirishda undan keyingi yil dasturi doirasida vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun zarur mablagʻlarning taqsimlanmagan holda alohida satrda nazarda tutilishini taʼminlaydi.

4. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarida qurilish-montaj ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladi.

5. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish va ularning dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantirish

6. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy shtablar bilan birgalikda har yili 1-martga qadar tizimli ravishda irrigatsiya tarmoqlari holati, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarining suvga boʻlgan talabini oʻrgangan holda, irrigatsiya obyektlari roʻyxatini shakllantiradi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 15-martga qadar ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladigan irrigatsiya obyektlarining roʻyxatini shakllantirish uchun sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.

Bunda takliflar ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq shakllantirilgan irrigatsiya obyektlari roʻyxatidan sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrni inobatga olgan holda, tanlab olinadi. Irrigatsiya obyektlarini qurish (rekonstruksiya qilish) muddati sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrdan oshgan taqdirda, bunday loyihalar alohida lotlarga (qismlarga) boʻlingan holda amalga oshirilishi taklif etiladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-aprelga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan taqdim etilgan takliflarni koʻrib chiqib, sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantiradi hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

9. Vazirlar Mahkamasi 15-aprelga qadar ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi taklif etilayotgan loyihalarni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligini oʻrganadi hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati) Vazirlar Mahkamasining Rayosatida tasdiqlanishini taʼminlaydi.

3-bob. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish

10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-mayga qadar Vazirlar Mahkamasining Rayosati tomonidan tasdiqlangan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati asosida irrigatsiya obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlaydi.

11. Buyurtmachilar 15-mayga qadar ajratilgan mablagʻlar doirasida irrigatsiya obyektlari boʻyicha loyiha tashkilotlarining davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq aniqlanishini taʼminlaydi va ular bilan shartnomalar tuzadi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 1-avgustga qadar loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga asosan loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilishi hamda 1-sentabrga qadar ularning ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda 1-sentabrga qadar loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish uchun kanallarda vaqtincha suvni yopish va ochish reja-grafiklarini tasdiqlab, ularga qatʼiy rioya etilishini taʼminlaydi.

14. Buyurtmachilar irrigatsiya obyektlari boʻyicha:

1-oktabrga qadar tasdiqlangan loyiha hujjatlari va davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq pudrat tashkilotlari aniqlanishini taʼminlaydi hamda ular bilan pudrat shartnomalarini tuzadi;

5-oktabrga qadar davlat xaridlari natijalaridan kelib chiqib, qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish uchun zarur hujjatlarning belgilangan tartibda moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlaydi.

15. Irrigatsiya obyektlarini moliyalashtirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

qurilishning dastlabki ikki oyi mobaynida avans toʻlovlari tanlov savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 30 foizigacha miqdorda ajratiladi;

ajratilgan avansning qurilish muddati mobaynida mutanosib ravishda ushlab qolinishini hisobga olgan holda, bajarilgan ishlar qiymatining 95 foizi miqdorida har oyda joriy moliyalashtiriladi;

pudrat shartnomasida nazarda tutilgan kafolat muddati oʻtgandan keyin qolgan 5 foiz mablagʻ toʻlab beriladi.

Agar davlat xaridlari natijalariga koʻra qurilish muddati uch oydan kam boʻlsa, irrigatsiya obyektlariga birinchi oyda ular qiymatining 30 foizi miqdorida avans toʻlovlari ajratiladi, keyingi toʻlovlar belgilangan tartibda moliyalashtiriladi.

16. Irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlari 10-oktabrdan kechikmagan holda boshlanadi hamda keyingi yilga oʻtuvchi qoldiq ishlar qiymati qayta hisob-kitob qilinmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Budjet tizimi budjetlari hisobidan qurilish va rekonstruksiya ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy shtablar Irrigatsiya tarmoqlari holati, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarining suvga boʻlgan talabini oʻrganadi hamda vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari (keyingi oʻrinlarda — irrigatsiya obyektlari) roʻyxatini shakllantiradi. har yili 1-martga qadar 2-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Belgilangan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladigan irrigatsiya obyektlarining roʻyxatini shakllantirish uchun sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. har yili 15-martga qadar 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan takliflarni koʻrib chiqadi, sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantiradi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. har yili 1-aprelga qadar 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi Belgilangan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi taklif etilayotgan loyihalarni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligini oʻrganadi hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini tasdiqlaydi. har yili 15-aprelga qadar 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Irrigatsiya obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlar ajratadi. har yili 1-mayga qadar 6-bosqich Buyurtmachilar Irrigatsiya obyektlari boʻyicha loyiha tashkilotlarini davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq aniqlaydi va ular bilan shartnomalar tuzadi. har yili 15-mayga qadar 7-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga asosan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi. har yili 1-avgustga qadar Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazadi. har yili 1-sentabrga qadar 8-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish uchun kanallarda vaqtincha suvni yopish va ochish reja-grafiklarini tasdiqlaydi va ularga qatʼiy rioya etilishini taʼminlaydi. har yili 1-sentabrga qadar 9-bosqich Buyurtmachilar Tasdiqlangan loyiha hujjatlari va davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq pudrat tashkilotlarini aniqlaydi hamda ular bilan pudrat shartnomalarini tuzadi. har yili 1-oktabrga qadar Davlat xaridlari natijalaridan kelib chiqib, qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish uchun zarur hujjatlarni moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazadi. har yili 5-oktabrga qadar Irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlarini boshlaydi. har yili 10-oktabrga qadar ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 22-oktabr,

665-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2025-y., 09/25/665/0972-son)

lex.uz