UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 16-oktabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 16 октябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 октября 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 October 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг

буйруғи

НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ

БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

СХЕМАСИ

ЭНГ МУҲИМ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

МАХСУС БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

БАҲОЛАШ ШАКЛИ *

БАҲОЛАШ ШАКЛИ *

ИНТЕРВЬЮ АСОСИДА БАҲОЛАШ ШАКЛИ

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ 2025 йил 21 ноябрдан бошлаб кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 16 октябрдаги 2-2025-сон буйруғига ИЛОВА

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг

Ушбу Намунавий тартиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарув ходимлари (бундан буён матнда ҳокимлик ходимлари деб юритилади) фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) (бундан буён матнда самарадорлик кўрсаткичлари деб юритилади) асосида баҳолаш тартибини белгилайди.

Мазкур Намунавий тартибнинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги ҳокимлик ходимлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўз ички тартибини белгилашга нисбатан татбиқ этилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг намунавий шакллари ушбу Намунавий тартибнинг 1-иловасида ҳамда ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг намунавий шакллари ушбу Намунавий тартибнинг 2-иловасида белгиланган.

2. Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

аниқ бўлиши — эришиш кўзланаётган самарадорлик кўрсаткичларининг аниқ белгиланиши;

вақт чегарасининг мавжудлиги — кўзланаётган натижаларга эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;

компетентлиги — самарадорлик кўрсаткичлари ҳокимлик ходимларининг вазифа ва жавобгарлиги доирасида бўлиши;

мақсадлилиги — самарадорлик кўрсаткичлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги;

эришиш мумкинлиги — самарадорлик кўрсаткичларининг мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқлиги;

ўлчанадиган бўлиши — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолаш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш.

2-боб. Ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

3. Ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларни баҳолаш ушбу Намунавий тартибнинг 3-иловасидаги схемага асосан «самарадорлик.уз» электрон платформаси (бундан буён матнда платформа деб юритилади) орқали амалга оширилади.

4. Самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йил учун ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.

5. Самарадорлик кўрсаткичларининг ҳар бири учун битта ўлчов бирлигидан фойдаланилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларининг таркибий бўлинмаларига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичларининг ҳамда махсус баҳолаш шаклидаги самарадорлик кўрсаткичларининг вазни уларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажариш учун сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳар бир ҳокимлик ходими фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг чорак якуни учун умумий вазни 100 га тенг бўлади, бундан ҳокимлик ходимларининг ташаббускорлиги учун белгиланган вазнлар мустасно.

7. Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози келгуси йил учун прогрессив кўрсаткичлар учун ўсиб борувчи ҳамда регрессив кўрсаткичлар учун пасайиб борувчи якун билан белгиланади.

8. Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот автоматик тарзда ёки тасдиқлаш орқали шакллантирилади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнини ташкил қилиш ва мониторинг қилиш бўйича масъул таркибий тузилма (қоида тариқасида, Ахборот-таҳлил гуруҳлари) (бундан буён матнда масъул таркибий тузилма деб юритилади) белгиланади.

10. Масъул таркибий тузилманинг баҳолаш жараёнини ташкил қилиш ва мониторинг қилиш доирасидаги вазифалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ва сифатли ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

ҳокимлик ходимлари орасида баҳолаш тизимининг моҳияти, аҳамияти ва амалиётда тўғри қўлланиши бўйича тушунтиришлар олиб бориш;

платформанинг модератори сифатида ундаги созламаларни тўғрилаш, самарадорлик кўрсаткичларининг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги натижаларнинг ўз вақтида платформага киритилишини мониторинг қилиш.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларининг таркибий бўлинмаларига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичлари ушбу Намунавий тартибнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ҳамда махсус баҳолаш шаклидаги самарадорлик кўрсаткичлари ушбу Намунавий тартибнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қуйидагилар томонидан тасдиқланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ходимларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йили 15 январга қадар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан, бундан ушбу ҳокимликларнинг фаолият самарадорлиги натижаси автоматик тарзда шаклланадиган ходимлари мустасно;

туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йили 25 январга қадар туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан, бундан ушбу ҳокимликларнинг фаолият самарадорлиги натижаси автоматик тарзда шаклланадиган ходимлари мустасно.

Бунда, ушбу самарадорлик кўрсаткичлари масъул таркибий тузилма томонидан ҳар йили 1 февралга қадар платформага киритилади.

12. Платформадаги ва қоғозда тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда, платформадаги самарадорлик кўрсаткичлари қўлланилади.

13. Самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари қарори асосида масъул таркибий тузилма томонидан амалга оширилади.

3-боб. Ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши даражасини баҳолаш

14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларининг таркибий бўлинмаларига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар ҳокимлик ходимлари томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформага киритилади, бундан автоматик тарзда шаклланадиган самарадорлик кўрсаткичлари мустасно.

15. Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашга масъул шахслар (бундан буён матнда баҳоловчи масъуллар деб юритилади) томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тасдиқланади ёки рад этилади.

Бунда, самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар баҳоловчи масъуллар томонидан рад этилган тақдирда, ҳокимлик ходими ушбу маълумотларни улар рад этилган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида қайта таҳрирлаб киритиши мумкин.

16. Махсус баҳолаш шаклидаги самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар ушбу Намунавий тартибнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда баҳоловчи масъуллар томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформага киритилади, бунда ушбу маълумотларни тасдиқлаш талаб этилмайди.

17. Ҳокимлик ходимларининг ижро интизомига риоя қилиши ушбу Намунавий тартибнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Ижро интизоми назорати бўлими/ижро интизоми бўлинмаси томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформада баҳоланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларининг таркибий бўлинма раҳбарларининг ижро интизомига риоя қилиши натижаси ушбу таркибий бўлинмадаги ходимларнинг ўртача натижасидан келиб чиқиб автоматик тарзда шаклланади, таркибий бўлинмада фақат раҳбар фаолият юритган ҳоллар бундан мустасно.

18. Ҳокимлик ходимларининг меҳнат интизомига риоя қилиши ушбу Намунавий тартибнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Ташкилий-кадрлар гуруҳи томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформада баҳоланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларидаги таркибий бўлинма раҳбарларининг меҳнат интизомига риоя қилиши натижаси таркибий бўлинмадаги ходимларнинг ўртача натижасидан келиб чиқиб автоматик тарзда шаклланади, таркибий бўлинмада фақат раҳбар фаолият юритган ҳоллар бундан мустасно.

19. Ҳокимлик ходимлари томонидан ўзларининг ташаббускорлиги тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотларнинг электрон (pdf) шакли ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар платформага киритилади.

20. Ҳокимлик ходимлари ташаббускорлиги платформага киритилган маълумотлар асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар бевосита раҳбар томонидан 10 баллик тизимда баҳоланади.

21. Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги платформада барча самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар ушбу Намунавий тартибнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ баҳолангандан кейин автоматик тарзда шаклланади.

22. Ҳокимлик ходимлари ҳисобот даври давомида тўлиқ иш фаолиятини амалга оширмаганда (янги ишга қабул қилинганда, меҳнатга лаёқатсизлик вақтида, таътил, малака ошириш, хизмат сафарида бўлганда, ишчи гуруҳларга жалб қилинганда ва бошқалар) унинг фаолияти самарадорлиги интервью асосида баҳоланиши мумкин.

Бунда, ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигини интервью асосида баҳолаш бевосита раҳбар томонидан ҳисобот даври якуни билан индивидуал тартибда суҳбат ўтказиш ва унинг натижаси бўйича ушбу Намунавий тартибнинг 8-иловасидаги баҳолаш шаклини тўлдириш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ҳокимлик ходими лавозимга янги тайинланганда интервью асосида баҳоланиб, ушбу баҳо натижаси кейинги ҳисобот даври учун амалда бўлади. Бунда, ҳокимлик ходими ҳисобот даврининг учдан бир қисмидан кам фаолият юритган тақдирда ушбу механизм қўлланилади.

23. Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигининг рейтинг натижалари:

70 баллдан кам бўлганда — «қониқарсиз» (Д);

70 баллдан 85 баллгача — «қониқарли» (С);

85 баллдан 100 баллгача — «яхши» (Б);

100 балл ва ундан юқори бўлганда — «аъло» (А) деб баҳоланади.

24. Ҳокимлик ходимларига ҳар ойлик устамалар миқдори ҳисобот даври якуни бўйича баҳолаш натижалари рейтинги асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ белгиланади ҳамда кейинги чорак давомида тўлаб борилади.

4-боб. Ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги

25. Қуйидагилар:

масъул таркибий тузилма — ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида платформага киритилишига;

баҳоловчи масъуллар — самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритишга ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга;

ҳокимлик ходимлари — ўзларига белгилаб берилган самарадорлик кўрсаткичларига эришилишига шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.

5-боб. Шикоят қилиш тартиби

26. Ҳокимлик ходимининг самарадорлик кўрсаткичлари ва баҳолаш натижасидан норозилиги бўйича шикоятини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан тоқ сонли ва камида беш нафар мутахассислардан иборат таркибда комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Ҳокимлик ходими самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолашга масъул бўлган шахсларнинг комиссия таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

27. Ҳокимлик ходими самарадорлик кўрсаткичлари ва баҳолаш натижаси билан тегишли тартибда хабардор қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шикоят қилиши мумкин.

Бунда, комиссия ҳокимлик ходими шикоят кўриб чиқилишидан беш кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.

28. Комиссия шикоят келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.

Бунда, ҳокимлик ходими мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

29. Ҳокимлик ходими шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.

30. Комиссия шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ва баҳолаш натижасини ўзгаришсиз қолдириш;

тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ва баҳолаш натижасига ўзгартиришлар киритиш.

31. Шикоят рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан белгиланган тартибда кўриб чиқилгунга қадар, самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда баҳолаш натижасининг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади.

6-боб. Якунловчи қоида

32. Ушбу Намунавий тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида

Т/р Кўрсаткич номи Вазни (тавсиявий) Баҳоловчи Таркибий бўлинма раҳбари учун 100 1.1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг баҳоланувчи ўринбосарлари ҳисобот даври якуни бўйича фаолияти самарадорлиги натижаси * 60 самарадорлик.уз 1.2. Таркибий бўлинмага юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган кўрсаткичларнинг умумий натижаси ** 60 Самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашга масъул шахс (бундан буён матнда баҳоловчи масъул деб юритилади) **** 1.3 Таркибий бўлинмага юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган махсус баҳолаш шакли асосида баҳоланадиган кўрсаткичларнинг умумий натижаси ** 60 Баҳоловчи масъул **** 2. Таркибий бўлинмадаги ходимлар томонидан ижро интизомига риоя қилинганлиги *** 30 Ижро интизоми назорати бўлими 3. Таркибий бўлинмадаги ходимлар томонидан меҳнат интизомига риоя қилганлиги *** 10 Ташкилий-кадрлар гуруҳи 4. Ташаббускорлиги (таклифлар ишлаб чиққанлиги, амалиётга жорий этилганлиги, ўз ташаббуси билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига тааллуқли қўшимча вазифаларни бажарганлиги) 10 ***** Бевосита раҳбар

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида

Т/р Кўрсаткич номи Вазни (тавсиявий) Baholovchi Таркибий бўлинма ходимлари учун 100 1.1. Таркибий бўлинмадаги ходимларга тақсимланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг баҳоланувчи ўринбосари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши даражаси * 60 samaradorlik.uz 1.1.1. Кўрсаткич 1 3 0 1.1.2. Кўрсаткич 2 3 0 1.1.3. ... … 1.2. Таркибий бўлинманинг ходимларга тақсимланган вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб белгиланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг ходимларга тақсимланган вазифалар асосида баҳоланадиган кўрсаткичларнинг умумий натижаси ** 60 Баҳоловчи масъул *** 1.2.1. Кўрсаткич 1 3 0 1.2.2. Кўрсаткич 2 3 0 1.2.3. ... … 1. 3 Таркибий бўлинманинг ходимларга тақсимланган вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб белгиланадиган махсус баҳолаш шакли бўйича ходимларга тақсимланган вазифалар асосида баҳоланадиган кўрсаткичларнинг умумий натижаси ** 60 Баҳоловчи масъул *** 2. Ижро интизомига риоя қилинганлиги (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши) 30 Ижро интизоми назорати бўлими 3. Меҳнат интизомига риоя қилганлиги 10 Ташкилий-кадрлар гуруҳи 4. Ташаббускорлиги (таклифлар ишлаб чиққанлиги, амалиётга жорий этилганлиги, ўз ташаббуси билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига тааллуқли қўшимча вазифаларни бажарганлиги) 10 **** Бевосита раҳбар

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Таркибий бўлинмаларга юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичлари ва махсус баҳолаш шаклидаги самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлайди. Ҳар йили 15 январга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари Таркибий бўлинмаларга юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичлари ва махсус баҳолаш шаклидаги самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлайди. Ҳар йили 25 январга қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларини электрон платформага киритади. Ҳар йили 1 февралга қадар 4-босқич Ҳокимлик ходимлари Таркибий бўлинмаларга юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар электрон платформага киритилади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Баҳоловчи масъуллар Таркибий бўлинмаларга юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланади ёки рад этилади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар 5-босқич Баҳоловчи масъуллар Ижро ва меҳнат интизомига риоя қилиниши ҳамда махсус баҳолаш шаклидаги самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар платформада баҳоланади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар 6-босқич Ҳокимлик ходимлари Ҳокимлик ходимлари томонидан ўзларининг ташаббускорлиги тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотлар электрон (pdf) шаклда платформага киритади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Бевосита раҳбар Ҳокимлик ходимлари ташаббускорлигини платформага киритилган маълумотлар асосида баҳолайди. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги платформада барча самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар баҳолангандан кейин автоматик тарзда шаклланади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг якуний санасида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман(шаҳар) ҳокимлари Баҳолаш натижалари рейтинги асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон Фармонига мувофиқ ҳар ойлик устамалар миқдорини белгилайди. Ҳисобот даври якуни бўйича

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 4-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмаларига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб белгиланадиган

Т/р Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари Ўлчов бирлиги Тоифаси (прогрессив / регрессив) * 2025 йил (режа) шу жумладан: I чорак II чорак III чорак IV чорак вазн режа вазн режа вазн режа вазн режа Таркибий бўлинма раҳбари Ф.И.О. Ҳокимлик ходими Ф.И.О. 1. Кўрсаткич 1 2. Кўрсаткич 2 3. Кўрсаткич 3 Ҳокимлик ходими Ф.И.О. 4. Кўрсаткич 4 5. Кўрсаткич 5 6. Кўрсаткич 6 7. Кўрсаткич 7

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 5-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини

Айириб ташланадиган фоиз миқдори (тавсиявий) 5 10 15 20 25 30 Баҳоловчи масъул Т/р Вазифанинг номи Кўрсаткичнинг номи Бош ҳисобчи (бухгалтер * ) 1. Бюджет ва бюджетдан ташқари харажатлар сметасини ўз вақтида тузиш Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3+ Ҳудудий ҳокимлик ички аудит хизмати Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ 2. Бюджет ва бюджетдан ташқари харажатлар ўз вақтида молиялаштириш Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2+ Кеч қолиши (иш кунида) 1-2 3 — 5 6 — 8 9 — 12 13 — 15 16 — 20+ 3. Иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўланишини таъминлаш Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3+ Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ Юридик хизмат (юрисконсульт * ) 4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва хулосалар тайёрлаш Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ Ҳудудий адлия бошқармаси Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3 4 5 6+ 5. Буйруқлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3 4 5 6+ 6. Низолар вужудга келганда, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўриш Судгача ҳал этиш чоралари кўрилмаган низолар (сонда) 1 2+ 7. Шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлигини ўз вақтида текшириш Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3+ 8. Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво ишларини юритиш Даъво ишлари юритилмаган низолар (сонда) 1 1 2 3+ Умумий бўлим (девонхона * ) 9. Ҳужжатларни, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилишини таъминлаш Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ Вазирлар Маҳкамаси (вилоят ҳокимлиги умумий бўлими) Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3+ 10. Таркибий тузилмаларнинг йиғма жилдлар номенклатурасини шакллантириш, архивни шакллантириш ва қонунчиликка мувофиқ олиб бориш, белгиланган тартибда архивга топширилишини таъминлаш Кеч қолиши (иш кунида) 1 2 3 4 5 6+ Хатоликка йўл қўйиш (сонда) 1 2 3+ Ижро интизоми назорати бўлими (ижро интизоми бўйича бош мутахассис * ) 11. «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидаги топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича белгиланган ҳисобот маълумотлари ўз вақтида киритиб борилиши Кеч қолиши (сонда) 5 10 3 4 5 6+ Вазирлар Маҳкамаси (вилоят ҳокимлиги ижро назорати бўлими) Тақдим этилмаган ҳолатлар (сонда) 1 2+ Мурожаатлар билан ишлаш бўлими 12. Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат ва мониторинг қилиш Ўз вақтида ижрочига етказилганлиги (сони) 1 — 3 4-5 6 — 10 11 — 15 16 — 20 21 — 30+ Президент Халқ қабулхонаси Муддати кечиккан мурожаатлар юзасидан кўрилган чоралар (сони) 5 10 15 30 40 50+ 13. Ҳокимликка келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижро ҳолати бўйича белгиланган ҳисобот маълумотлари ўз вақтида киритиб борилиши. Кеч қолиши (сонда) 1 — 3 4 — 7 8 — 10 11 — 15 15 — 20 20+ Вазирлар Маҳкамаси Тақдим этилмаган ҳолатлар (сонда) 1 2 3+ 14. Ўзбекистон Республикаси Президентига (виртуал қабулхонага) йўлланган мурожаатлар даражаси Ошганлиги (фоизи) 10 15 20 30+ pm.gov.uz (Президент Халқ қабулхонаси)

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 6-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари томонидан ижро интизомига риоя қилинганлигини

Т/р Кўрсаткич номи Кеч қолиш муддати Айириб ташланадиган фоиз миқдори (тавсиявий) 1. Ташкилотлардан келиб тушган сўровлар 1 кундан 5 кунгача 3 2. 5 кундан 15 кунгача 5 3. 15 кундан 1 ойгача 10 4. 1 ойдан ортиқ, бажарилмагунига қадар ҳар ой 15 5. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари 1 кундан 5 кунгача 2 6. 5 кундан 15 кунгача 5 7. 15 кундан 1 ойгача 10 8. 1 ойдан ортиқ, бажарилмагунига қадар ҳар ой 15 9. Ҳокимлик раҳбарияти топшириқлари 1 кундан 5 кунгача 10 10. 5 кундан 15 кунгача 15 11. 15 кундан 1 ойгача 30 12. 1 ойдан ортиқ, бажарилмагунига қадар ҳар ой 60 13. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Президент Администрацияси топшириқлари 1 кундан 5 кунгача 15 14. 5 кундан 15 кунгача 30 15. 15 кундан 1 ойгача 50 16. 1 ойдан ортиқ, бажарилмагунига қадар ҳар ой 80

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 7-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари томонидан меҳнат интизомига риоя қилинганлигини

Т/р Кўрсаткични номи Айириб ташланадиган фоиз миқдори (тавсиявий) 1. Иш вақтида сабабсиз иш жойида бўлмаслик (ҳисобот даври мобайнида) 30 фоизгача (1 — 5 маротаба) 50 фоиз (6 — 10 маротаба) 80 фоиз (10 маротабадан кўп) 2. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш (ҳисобот даври мобайнида) 20 фоизгача (2-3 маротаба) 50 фоиз (4-5 маротаба) 100 фоиз (5 маротабадан кўп) 3. Ички меҳнат тартиби қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари 50 фоиз 4. Интизомий жазога тортилиш 100 фоиз

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг намунавий тартибига 8-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини

1. Умумий маълумотлар Баҳоланувчи ҳокимлик ходими Ф.И.О. Лавозим ва таркибий тузилма номи Лавозимга тайинланган сана Баҳолаш даври Бевосита раҳбар Ф.И.О. Фаолиятни баҳолаш вақти 2. Лавозим йўриқномасида белгиланган вазифалар бажарилиши самарадорлигини аниқлаш Т/р Лавозим йўриқномасида белгиланган асосий вазифалар Баҳо 1. 2. 3. ... Умумий баҳо * * ушбу шаклнинг 2-бандидаги кўрсаткичлар 100 баллик мезонда баҳоланиб, умумий ўртача баҳоси 40 вазнга эга бўлади. 3. Иш қобилиятини баҳолаш Т/р Кўрсаткичлар Баҳо 1. Ишни режалаштириш ва ташкиллаштириш кўникмаси 2. Таҳлилий қобилияти 3. Фикрини ифодалаш (оғзаки ва ёзма нутқи) 4. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши 5. Қўл остидаги ҳокимлик ходимларини бошқариш кўникмаси*** Умумий баҳо ** * * ушбу шаклнинг 3-бандидаги кўрсаткичлар 100 баллик мезонда баҳоланиб, умумий ўртача баҳоси 60 вазнга эга бўлади. *** Фақат таркибий тузилмалар раҳбарларини баҳолашда тўлдирилади. 4. Умумий баҳо 1. Лавозим йўриқномасида белгиланган вазифалар бажарилиши самарадорлиги баҳоси (2-банд) 2. Иш қобилиятини баҳолаш натижаси (3-банд) 3. Умумий баҳо (2+3) 5. Бевосита раҳбарнинг хулосаси**** ____________________ _________ _________________ ________ __________________ ______ Лавозим _______________________ Имзо _________________________ Ф.И.О. ****Бевосита раҳбарнинг хулосасида баҳоланувчи ҳокимлик ходимини рағбатлантириш ёки унинг касбий сифатлари ва иш қобилиятини ошириш, шунингдек унга нисбатан бошқа таъсир чоралари кўриш бўйича таклифлар акс этади. 6. Баҳолаш натижалари билан танишганлиги ва эътирозлари (агар мавжуд бўлса) розиман/норозиман имзо Ф.И.О. «______» ____________________________ ______________________ йил

Директор в.б. У. ХУСАИНОВ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 16 октябрь,

2025 йил 10 октябрь

2025 йил 4 октябрь

2025 йил 23 сентябрь

2025 йил 12 сентябрь

2-2025-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2025 й., 10/25/3696/0996-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi direktorining

buyrugʻi

NAMUNAVIY TARTIBI

BAHOLASHNING NAMUNAVIY SHAKLI

BAHOLASHNING NAMUNAVIY SHAKLI

SXEMASI

ENG MUHIM SAMARADORLIK KOʻRSATKICHLARINING NAMUNAVIY SHAKLI

MAXSUS BAHOLASHNING NAMUNAVIY SHAKLI

BAHOLASH SHAKLI *

BAHOLASH SHAKLI *

INTERVYU ASOSIDA BAHOLASH SHAKLI

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyatining samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholashning namunaviy tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 7-avgustdagi PF-129-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyatining samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholashning namunaviy tartibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq 2025-yil 21-noyabrdan boshlab kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi direktorining 2025-yil 16-oktabrdagi 2-2025-son buyrugʻiga ILOVA

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyatining samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholashning

Ushbu Namunaviy tartib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari boshqaruv xodimlari (bundan buyon matnda hokimlik xodimlari deb yuritiladi) faoliyatining samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) (bundan buyon matnda samaradorlik koʻrsatkichlari deb yuritiladi) asosida baholash tartibini belgilaydi.

Mazkur Namunaviy tartibning amal qilishi Davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining davlat reyestriga kiritilgan lavozimlardagi hokimlik xodimlari faoliyatini samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklarining oʻz ichki tartibini belgilashga nisbatan tatbiq etiladi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining namunaviy shakllari ushbu Namunaviy tartibning 1-ilovasida hamda hokimlik xodimlari faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining namunaviy shakllari ushbu Namunaviy tartibning 2-ilovasida belgilangan.

2. Samaradorlik koʻrsatkichlari quyidagi talablarga javob berishi kerak:

aniq boʻlishi — erishish koʻzlanayotgan samaradorlik koʻrsatkichlarining aniq belgilanishi;

vaqt chegarasining mavjudligi — koʻzlanayotgan natijalarga erishishning aniq muddatlari belgilanishi;

kompetentligi — samaradorlik koʻrsatkichlari hokimlik xodimlarining vazifa va javobgarligi doirasida boʻlishi;

maqsadliligi — samaradorlik koʻrsatkichlari mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining asosiy vazifalarini amalga oshirishdan kutilayotgan natijalarga erishishga yoʻnaltirilganligi;

erishish mumkinligi — samaradorlik koʻrsatkichlarining mavjud resurs va vakolatlarga muvofiqligi;

oʻlchanadigan boʻlishi — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasini baholash uchun muayyan shartli birliklarda oʻlchash mumkin boʻlgan koʻrsatkichlardan foydalanish.

2-bob. Hokimlik xodimlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va tasdiqlash

3. Hokimlik xodimlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va ularni baholash ushbu Namunaviy tartibning 3-ilovasidagi sxemaga asosan “samaradorlik.uz” elektron platformasi (bundan buyon matnda platforma deb yuritiladi) orqali amalga oshiriladi.

4. Samaradorlik koʻrsatkichlari har yil uchun ishlab chiqilib, tasdiqlanadi hamda uning ijrosi har chorak va yil yakuni boʻyicha baholanadi.

5. Samaradorlik koʻrsatkichlarining har biri uchun bitta oʻlchov birligidan foydalaniladi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklarining tarkibiy boʻlinmalariga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlarining hamda maxsus baholash shaklidagi samaradorlik koʻrsatkichlarining vazni ularning muhimligi, murakkabligi va ularni bajarish uchun sarflanadigan vaqtdan kelib chiqib belgilanadi.

Har bir hokimlik xodimi faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining chorak yakuni uchun umumiy vazni 100 ga teng boʻladi, bundan hokimlik xodimlarining tashabbuskorligi uchun belgilangan vaznlar mustasno.

7. Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi kelgusi yil uchun progressiv koʻrsatkichlar uchun oʻsib boruvchi hamda regressiv koʻrsatkichlar uchun pasayib boruvchi yakun bilan belgilanadi.

8. Samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot avtomatik tarzda yoki tasdiqlash orqali shakllantiriladi.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimlari qarori bilan hokimlik xodimlari faoliyati samaradorligini baholash jarayonini tashkil qilish va monitoring qilish boʻyicha masʼul tarkibiy tuzilma (qoida tariqasida, Axborot-tahlil guruhlari) (bundan buyon matnda masʼul tarkibiy tuzilma deb yuritiladi) belgilanadi.

10. Masʼul tarkibiy tuzilmaning baholash jarayonini tashkil qilish va monitoring qilish doirasidagi vazifalari quyidagilardan iborat hisoblanadi:

hokimlik xodimlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻri va sifatli ishlab chiqilishini muvofiqlashtirish;

hokimlik xodimlari orasida baholash tizimining mohiyati, ahamiyati va amaliyotda toʻgʻri qoʻllanishi boʻyicha tushuntirishlar olib borish;

platformaning moderatori sifatida undagi sozlamalarni toʻgʻrilash, samaradorlik koʻrsatkichlarining maqsadli koʻrsatkichlari va amaldagi natijalarning oʻz vaqtida platformaga kiritilishini monitoring qilish.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklarining tarkibiy boʻlinmalariga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlari ushbu Namunaviy tartibning 4-ilovasiga muvofiq shaklda hamda maxsus baholash shaklidagi samaradorlik koʻrsatkichlari ushbu Namunaviy tartibning 5-ilovasiga muvofiq shaklda quyidagilar tomonidan tasdiqlanadi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari xodimlarining samaradorlik koʻrsatkichlari har yili 15-yanvarga qadar tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari tomonidan, bundan ushbu hokimliklarning faoliyat samaradorligi natijasi avtomatik tarzda shakllanadigan xodimlari mustasno;

tuman (shahar) hokimliklari xodimlarining samaradorlik koʻrsatkichlari har yili 25-yanvarga qadar tuman (shahar) hokimlari tomonidan, bundan ushbu hokimliklarning faoliyat samaradorligi natijasi avtomatik tarzda shakllanadigan xodimlari mustasno.

Bunda, ushbu samaradorlik koʻrsatkichlari masʼul tarkibiy tuzilma tomonidan har yili 1-fevralga qadar platformaga kiritiladi.

12. Platformadagi va qogʻozda tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari oʻrtasida tafovut boʻlgan taqdirda, platformadagi samaradorlik koʻrsatkichlari qoʻllaniladi.

13. Samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimlari qarori asosida masʼul tarkibiy tuzilma tomonidan amalga oshiriladi.

3-bob. Hokimlik xodimlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi darajasini baholash

14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklarining tarkibiy boʻlinmalariga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hokimlik xodimlari tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar platformaga kiritiladi, bundan avtomatik tarzda shakllanadigan samaradorlik koʻrsatkichlari mustasno.

15. Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar samaradorlik koʻrsatkichlarini baholashga masʼul shaxslar (bundan buyon matnda baholovchi masʼullar deb yuritiladi) tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 25-sanasiga qadar tasdiqlanadi yoki rad etiladi.

Bunda, samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar baholovchi masʼullar tomonidan rad etilgan taqdirda, hokimlik xodimi ushbu maʼlumotlarni ular rad etilgan kundan boshlab 3 kun muddat ichida qayta tahrirlab kiritishi mumkin.

16. Maxsus baholash shaklidagi samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Namunaviy tartibning 5-ilovasiga muvofiq shaklda baholovchi masʼullar tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar platformaga kiritiladi, bunda ushbu maʼlumotlarni tasdiqlash talab etilmaydi.

17. Hokimlik xodimlarining ijro intizomiga rioya qilishi ushbu Namunaviy tartibning 6-ilovasiga muvofiq shaklda Ijro intizomi nazorati boʻlimi/ijro intizomi boʻlinmasi tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar platformada baholanadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklarining tarkibiy boʻlinma rahbarlarining ijro intizomiga rioya qilishi natijasi ushbu tarkibiy boʻlinmadagi xodimlarning oʻrtacha natijasidan kelib chiqib avtomatik tarzda shakllanadi, tarkibiy boʻlinmada faqat rahbar faoliyat yuritgan hollar bundan mustasno.

18. Hokimlik xodimlarining mehnat intizomiga rioya qilishi ushbu Namunaviy tartibning 7-ilovasiga muvofiq shaklda Tashkiliy-kadrlar guruhi tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar platformada baholanadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklaridagi tarkibiy boʻlinma rahbarlarining mehnat intizomiga rioya qilishi natijasi tarkibiy boʻlinmadagi xodimlarning oʻrtacha natijasidan kelib chiqib avtomatik tarzda shakllanadi, tarkibiy boʻlinmada faqat rahbar faoliyat yuritgan hollar bundan mustasno.

19. Hokimlik xodimlari tomonidan oʻzlarining tashabbuskorligi toʻgʻrisidagi tasdiqlovchi maʼlumotlarning elektron (pdf) shakli hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasiga qadar platformaga kiritiladi.

20. Hokimlik xodimlari tashabbuskorligi platformaga kiritilgan maʼlumotlar asosida hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar bevosita rahbar tomonidan 10 ballik tizimda baholanadi.

21. Hokimlik xodimlari faoliyati samaradorligini baholash natijalari reytingi platformada barcha samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Namunaviy tartibning 1 va 2-ilovalariga muvofiq baholangandan keyin avtomatik tarzda shakllanadi.

22. Hokimlik xodimlari hisobot davri davomida toʻliq ish faoliyatini amalga oshirmaganda (yangi ishga qabul qilinganda, mehnatga layoqatsizlik vaqtida, taʼtil, malaka oshirish, xizmat safarida boʻlganda, ishchi guruhlarga jalb qilinganda va boshqalar) uning faoliyati samaradorligi intervyu asosida baholanishi mumkin.

Bunda, hokimlik xodimlari faoliyati samaradorligini intervyu asosida baholash bevosita rahbar tomonidan hisobot davri yakuni bilan individual tartibda suhbat oʻtkazish va uning natijasi boʻyicha ushbu Namunaviy tartibning 8-ilovasidagi baholash shaklini toʻldirish orqali amalga oshiriladi.

Shuningdek, hokimlik xodimi lavozimga yangi tayinlanganda intervyu asosida baholanib, ushbu baho natijasi keyingi hisobot davri uchun amalda boʻladi. Bunda, hokimlik xodimi hisobot davrining uchdan bir qismidan kam faoliyat yuritgan taqdirda ushbu mexanizm qoʻllaniladi.

23. Hokimlik xodimlari faoliyati samaradorligining reyting natijalari:

70 balldan kam boʻlganda — “qoniqarsiz” (D);

70 balldan 85 ballgacha — “qoniqarli” (S);

85 balldan 100 ballgacha — “yaxshi” (B);

100 ball va undan yuqori boʻlganda — “aʼlo” (A) deb baholanadi.

24. Hokimlik xodimlariga har oylik ustamalar miqdori hisobot davri yakuni boʻyicha baholash natijalari reytingi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 7-avgustdagi PF-129-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq belgilanadi hamda keyingi chorak davomida toʻlab boriladi.

4-bob. Hokimlik xodimlari faoliyatining samaradorligini baholash jarayoni ishtirokchilarining javobgarligi

25. Quyidagilar:

masʼul tarkibiy tuzilma — hokimlik xodimlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari oʻz vaqtida platformaga kiritilishiga;

baholovchi masʼullar — samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida kiritishga va maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlashga;

hokimlik xodimlari — oʻzlariga belgilab berilgan samaradorlik koʻrsatkichlariga erishilishiga shaxsan masʼul va javobgar hisoblanadi.

5-bob. Shikoyat qilish tartibi

26. Hokimlik xodimining samaradorlik koʻrsatkichlari va baholash natijasidan noroziligi boʻyicha shikoyatini koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimlarining qarori bilan toq sonli va kamida besh nafar mutaxassislardan iborat tarkibda komissiya (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi.

Hokimlik xodimi samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va ularni baholashga masʼul boʻlgan shaxslarning komissiya tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

27. Hokimlik xodimi samaradorlik koʻrsatkichlari va baholash natijasi bilan tegishli tartibda xabardor qilingan kundan eʼtiboran bir oy ichida shikoyat qilishi mumkin.

Bunda, komissiya hokimlik xodimi shikoyat koʻrib chiqilishidan besh kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.

28. Komissiya shikoyat kelib tushgan kundan boshlab, oʻn ish kuni ichida mazkur shikoyatni koʻrib chiqib, qaror qabul qilishi shart.

Bunda, hokimlik xodimi mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

29. Hokimlik xodimi shikoyat boʻyicha qaror qabul qilinguniga qadar uni chaqirib olishga haqli. Shikoyatni chaqirib olish yozma yoki elektron shaklda rasmiylashtiriladi.

30. Komissiya shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qilishga haqli:

tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari va baholash natijasini oʻzgarishsiz qoldirish;

tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari va baholash natijasiga oʻzgartirishlar kiritish.

31. Shikoyat roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran belgilangan tartibda koʻrib chiqilgunga qadar, samaradorlik koʻrsatkichlari hamda baholash natijasining amal qilishi va ijro etilishi toʻxtatib turiladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

32. Ushbu Namunaviy tartib talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklarining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida

T/r Koʻrsatkich nomi Vazni (tavsiyaviy) Baholovchi Tarkibiy boʻlinma rahbari uchun 100 1.1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimlarining baholanuvchi oʻrinbosarlari hisobot davri yakuni boʻyicha faoliyati samaradorligi natijasi * 60 samaradorlik.uz 1.2. Tarkibiy boʻlinmaga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan koʻrsatkichlarning umumiy natijasi ** 60 Samaradorlik koʻrsatkichlarini baholashga masʼul shaxs (bundan buyon matnda baholovchi masʼul deb yuritiladi) **** 1.3 Tarkibiy boʻlinmaga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan maxsus baholash shakli asosida baholanadigan koʻrsatkichlarning umumiy natijasi ** 60 Baholovchi masʼul **** 2. Tarkibiy boʻlinmadagi xodimlar tomonidan ijro intizomiga rioya qilinganligi *** 30 Ijro intizomi nazorati boʻlimi 3. Tarkibiy boʻlinmadagi xodimlar tomonidan mehnat intizomiga rioya qilganligi *** 10 Tashkiliy-kadrlar guruhi 4. Tashabbuskorligi (takliflar ishlab chiqqanligi, amaliyotga joriy etilganligi, oʻz tashabbusi bilan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatiga taalluqli qoʻshimcha vazifalarni bajarganligi) 10 ***** Bevosita rahbar

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri hokimliklarining tarkibiy boʻlinmalari xodimlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida

T/r Koʻrsatkich nomi Vazni (tavsiyaviy) Baholovchi Tarkibiy boʻlinma xodimlari uchun 100 1.1. Tarkibiy boʻlinmadagi xodimlarga taqsimlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining baholanuvchi oʻrinbosari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi darajasi * 60 samaradorlik.uz 1.1.1. Koʻrsatkich 1 3 0 1.1.2. Koʻrsatkich 2 3 0 1.1.3. ... … 1.2. Tarkibiy boʻlinmaning xodimlarga taqsimlangan vazifa va funksiyalaridan kelib chiqib belgilanadigan eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining xodimlarga taqsimlangan vazifalar asosida baholanadigan koʻrsatkichlarning umumiy natijasi ** 60 Baholovchi masʼul *** 1.2.1. Koʻrsatkich 1 3 0 1.2.2. Koʻrsatkich 2 3 0 1.2.3. ... … 1. 3 Tarkibiy boʻlinmaning xodimlarga taqsimlangan vazifa va funksiyalaridan kelib chiqib belgilanadigan maxsus baholash shakli boʻyicha xodimlarga taqsimlangan vazifalar asosida baholanadigan koʻrsatkichlarning umumiy natijasi ** 60 Baholovchi masʼul *** 2. Ijro intizomiga rioya qilinganligi (son, sifat va oʻz muddatida bajarilishi) 30 Ijro intizomi nazorati boʻlimi 3. Mehnat intizomiga rioya qilganligi 10 Tashkiliy-kadrlar guruhi 4. Tashabbuskorligi (takliflar ishlab chiqqanligi, amaliyotga joriy etilganligi, oʻz tashabbusi bilan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatiga taalluqli qoʻshimcha vazifalarni bajarganligi) 10 **** Bevosita rahbar

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 3-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari xodimlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va baholash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari Tarkibiy boʻlinmalarga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlari va maxsus baholash shaklidagi samaradorlik koʻrsatkichlarini tasdiqlaydi. Har yili 15-yanvarga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) hokimlari Tarkibiy boʻlinmalarga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlari va maxsus baholash shaklidagi samaradorlik koʻrsatkichlarini tasdiqlaydi. Har yili 25-yanvarga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklarining masʼul tarkibiy tuzilmalari Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlarini elektron platformaga kiritadi. Har yili 1-fevralga qadar 4-bosqich Hokimlik xodimlari Tarkibiy boʻlinmalarga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron platformaga kiritiladi. Hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar Baholovchi masʼullar Tarkibiy boʻlinmalarga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tasdiqlanadi yoki rad etiladi. Hisobot davridan keyingi oyning 25-sanasiga qadar 5-bosqich Baholovchi masʼullar Ijro va mehnat intizomiga rioya qilinishi hamda maxsus baholash shaklidagi samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar platformada baholanadi. Hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar 6-bosqich Hokimlik xodimlari Hokimlik xodimlari tomonidan oʻzlarining tashabbuskorligi toʻgʻrisidagi tasdiqlovchi maʼlumotlar elektron (pdf) shaklda platformaga kiritadi. Hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Bevosita rahbar Hokimlik xodimlari tashabbuskorligini platformaga kiritilgan maʼlumotlar asosida baholaydi. Hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklarining masʼul tarkibiy tuzilmalari Hokimlik xodimlari faoliyati samaradorligini baholash natijalari reytingi platformada barcha samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar baholangandan keyin avtomatik tarzda shakllanadi. Hisobot davridan keyingi oyning yakuniy sanasida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman(shahar) hokimlari Baholash natijalari reytingi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 7-avgustdagi PF-129-son Farmoniga muvofiq har oylik ustamalar miqdorini belgilaydi. Hisobot davri yakuni boʻyicha

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 4-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari tarkibiy boʻlinmalariga yuklatilgan vazifa va funksiyalardan kelib chiqib belgilanadigan

T/r Eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari Oʻlchov birligi Toifasi (progressiv / regressiv) * 2025-yil (reja) shu jumladan: I chorak II chorak III chorak IV chorak vazn reja vazn reja vazn reja vazn reja Tarkibiy boʻlinma rahbari F.I.O. Hokimlik xodimi F.I.O. 1. Koʻrsatkich 1 2. Koʻrsatkich 2 3. Koʻrsatkich 3 Hokimlik xodimi F.I.O. 4. Koʻrsatkich 4 5. Koʻrsatkich 5 6. Koʻrsatkich 6 7. Koʻrsatkich 7

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 5-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va xodimlari faoliyati samaradorligini

Ayirib tashlanadigan foiz miqdori (tavsiyaviy) 5 10 15 20 25 30 Baholovchi masʼul T/r Vazifaning nomi Koʻrsatkichning nomi Bosh hisobchi (buxgalter * ) 1. Budjet va budjetdan tashqari xarajatlar smetasini oʻz vaqtida tuzish Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3+ Hududiy hokimlik ichki audit xizmati Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ 2. Budjet va budjetdan tashqari xarajatlar oʻz vaqtida moliyalashtirish Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2+ Kech qolishi (ish kunida) 1-2 3 — 5 6 — 8 9 — 12 13 — 15 16 — 20+ 3. Ish haqi va boshqa toʻlovlarni oʻz vaqtida hamda toʻliq toʻlanishini taʼminlash Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3+ Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ Yuridik xizmat (yuriskonsult * ) 4. Normativ-huquqiy hujjat loyihalarini huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va xulosalar tayyorlash Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ Hududiy adliya boshqarmasi Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3 4 5 6+ 5. Buyruqlar va boshqa qarorlar loyihalarini huquqiy ekspertizadan oʻtkazish Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3 4 5 6+ 6. Nizolar vujudga kelganda, ularni sudgacha hal etish choralarini koʻrish Sudgacha hal etish choralari koʻrilmagan nizolar (sonda) 1 2+ 7. Shartnomalarning qonunchilikka muvofiqligini oʻz vaqtida tekshirish Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3+ 8. Shartnomaviy munosabatlardan kelib chiqadigan nizolar boʻyicha daʼvo ishlarini yuritish Daʼvo ishlari yuritilmagan nizolar (sonda) 1 1 2 3+ Umumiy boʻlim (devonxona * ) 9. Hujjatlarni, shu jumladan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimiga oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritilishini taʼminlash Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ Vazirlar Mahkamasi (viloyat hokimligi umumiy boʻlimi) Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3+ 10. Tarkibiy tuzilmalarning yigʻma jildlar nomenklaturasini shakllantirish, arxivni shakllantirish va qonunchilikka muvofiq olib borish, belgilangan tartibda arxivga topshirilishini taʼminlash Kech qolishi (ish kunida) 1 2 3 4 5 6+ Xatolikka yoʻl qoʻyish (sonda) 1 2 3+ Ijro intizomi nazorati boʻlimi (ijro intizomi boʻyicha bosh mutaxassis * ) 11. “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimidagi topshiriqlarning ijro holati boʻyicha belgilangan hisobot maʼlumotlari oʻz vaqtida kiritib borilishi Kech qolishi (sonda) 5 10 3 4 5 6+ Vazirlar Mahkamasi (viloyat hokimligi ijro nazorati boʻlimi) Taqdim etilmagan holatlar (sonda) 1 2+ Murojaatlar bilan ishlash boʻlimi 12. Murojaatlar koʻrib chiqilishini nazorat va monitoring qilish Oʻz vaqtida ijrochiga yetkazilganligi (soni) 1 — 3 4-5 6 — 10 11 — 15 16 — 20 21 — 30+ Prezident Xalq qabulxonasi Muddati kechikkan murojaatlar yuzasidan koʻrilgan choralar (soni) 5 10 15 30 40 50+ 13. Hokimlikka kelib tushgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari ijro holati boʻyicha belgilangan hisobot maʼlumotlari oʻz vaqtida kiritib borilishi. Kech qolishi (sonda) 1 — 3 4 — 7 8 — 10 11 — 15 15 — 20 20+ Vazirlar Mahkamasi Taqdim etilmagan holatlar (sonda) 1 2 3+ 14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga (virtual qabulxonaga) yoʻllangan murojaatlar darajasi Oshganligi (foizi) 10 15 20 30+ pm.gov.uz (Prezident Xalq qabulxonasi)

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 6-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari xodimlari tomonidan ijro intizomiga rioya qilinganligini

T/r Koʻrsatkich nomi Kech qolish muddati Ayirib tashlanadigan foiz miqdori (tavsiyaviy) 1. Tashkilotlardan kelib tushgan soʻrovlar 1 kundan 5 kungacha 3 2. 5 kundan 15 kungacha 5 3. 15 kundan 1 oygacha 10 4. 1 oydan ortiq, bajarilmaguniga qadar har oy 15 5. Jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari 1 kundan 5 kungacha 2 6. 5 kundan 15 kungacha 5 7. 15 kundan 1 oygacha 10 8. 1 oydan ortiq, bajarilmaguniga qadar har oy 15 9. Hokimlik rahbariyati topshiriqlari 1 kundan 5 kungacha 10 10. 5 kundan 15 kungacha 15 11. 15 kundan 1 oygacha 30 12. 1 oydan ortiq, bajarilmaguniga qadar har oy 60 13. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Prezident Administratsiyasi topshiriqlari 1 kundan 5 kungacha 15 14. 5 kundan 15 kungacha 30 15. 15 kundan 1 oygacha 50 16. 1 oydan ortiq, bajarilmaguniga qadar har oy 80

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 7-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari xodimlari tomonidan mehnat intizomiga rioya qilinganligini

T/r Koʻrsatkichni nomi Ayirib tashlanadigan foiz miqdori (tavsiyaviy) 1. Ish vaqtida sababsiz ish joyida boʻlmaslik (hisobot davri mobaynida) 30 foizgacha (1 — 5 marotaba) 50 foiz (6 — 10 marotaba) 80 foiz (10 marotabadan koʻp) 2. Odob-axloq qoidalarini buzish (hisobot davri mobaynida) 20 foizgacha (2-3 marotaba) 50 foiz (4-5 marotaba) 100 foiz (5 marotabadan koʻp) 3. Ichki mehnat tartibi qoidalariga amal qilmaslik holatlari 50 foiz 4. Intizomiy jazoga tortilish 100 foiz

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlari faoliyati samaradorligini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashning namunaviy tartibiga 8-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari xodimlari faoliyatining samaradorligini

1. Umumiy maʼlumotlar Baholanuvchi hokimlik xodimi F.I.O. Lavozim va tarkibiy tuzilma nomi Lavozimga tayinlangan sana Baholash davri Bevosita rahbar F.I.O. Faoliyatni baholash vaqti 2. Lavozim yoʻriqnomasida belgilangan vazifalar bajarilishi samaradorligini aniqlash T/r Lavozim yoʻriqnomasida belgilangan asosiy vazifalar Baho 1. 2. 3. ... Umumiy baho * * ushbu shaklning 2-bandidagi koʻrsatkichlar 100 ballik mezonda baholanib, umumiy oʻrtacha bahosi 40 vaznga ega boʻladi. 3. Ish qobiliyatini baholash T/r Koʻrsatkichlar Baho 1. Ishni rejalashtirish va tashkillashtirish koʻnikmasi 2. Tahliliy qobiliyati 3. Fikrini ifodalash (ogʻzaki va yozma nutqi) 4. Odob-axloq qoidalariga rioya etishi 5. Qoʻl ostidagi hokimlik xodimlarini boshqarish koʻnikmasi*** Umumiy baho ** * * ushbu shaklning 3-bandidagi koʻrsatkichlar 100 ballik mezonda baholanib, umumiy oʻrtacha bahosi 60 vaznga ega boʻladi. *** Faqat tarkibiy tuzilmalar rahbarlarini baholashda toʻldiriladi. 4. Umumiy baho 1. Lavozim yoʻriqnomasida belgilangan vazifalar bajarilishi samaradorligi bahosi (2-band) 2. Ish qobiliyatini baholash natijasi (3-band) 3. Umumiy baho (2+3) 5. Bevosita rahbarning xulosasi**** ____________________ _________ _________________ ________ __________________ ______ Lavozim _______________________ Imzo _________________________ F.I.O. ****Bevosita rahbarning xulosasida baholanuvchi hokimlik xodimini ragʻbatlantirish yoki uning kasbiy sifatlari va ish qobiliyatini oshirish, shuningdek unga nisbatan boshqa taʼsir choralari koʻrish boʻyicha takliflar aks etadi. 6. Baholash natijalari bilan tanishganligi va eʼtirozlari (agar mavjud boʻlsa) roziman/noroziman imzo F.I.O. “______” ____________________________ ______________________ yil

Direktor v.b. U. XUSAINOV

Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2025-yil 16-oktabr,

2025-yil 10-oktabr

2025-yil 4-oktabr

2025-yil 23-sentabr

2025-yil 12-sentabr

2-2025-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.10.2025-y., 10/25/3696/0996-son)

lex.uz