UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 31-oktabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 31 октябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 октября 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 October 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

ТАРКИБИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

[Кўчирма]

Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўшт, сут, тухум, балиқ, ўсимлик ёғи ва картошка билан кафолатли таъминлаш, чорвачилик хўжаликларининг озуқа базасини тубдан яхшилаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар ва устувор вазифалар

1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) мавжуд ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ҳисобига аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш;

(б) республика аҳолиси эҳтиёжи учун ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш ҳамда тўлиқ занжирда мойли, озуқабоп, картошка ва бошқа экинларни етиштириш учун молиявий имкониятларни кенгайтириш;

(в) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, мойли ва озуқабоп маҳсулотларни қайта ишловчи, наслли чорва ва парранда етиштирувчи ҳамда ветеринария хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароит яратиш;

(г) келгуси 3 йилда йирик шохли қорамоллар сонини қўшимча 445 минг бошга, қўй ва эчкилар сонини 1,7 млн бошга, паррандалар сонини 10,3 млн бошга, балиқ етиштириш ҳажмини 54 минг тоннага, картошка етиштириш ҳажмини 200 минг тоннага, ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни 30 минг тоннага ошириш.

II. Молиявий ресурслар

2. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг (Ж. Қўчқоров) озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, наслли чорва ва парранда етиштирувчи ҳамда ветеринария хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун молиявий имкониятларни кенгайтириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш. Бунда қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:

(i) кредит қайтмаслиги хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

(ii) кафиллик ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа таъминот турлари;

(б) 2025 йил 10 декабрдан 2030 йил 31 декабрга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган йўналишлар ва шартлар бўйича тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингидан қатъи назар:

(i) Марказий банк асосий ставкасининг (кейинги ўринларда — асосий ставка) икки баробаридан ошмаган миқдорда миллий валютада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;

(ii) хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиздан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;

(iii) миллий ва хорижий валютадаги кредитларининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўм эквивалентидан ошмаган қисмига кафиллик тақдим этиш;

(в) йирик ва майда шохли қорамолларни боқишга ихтисослашган маҳаллаларга наслни яхшилаш учун хорижий ва маҳаллий ветеринар ва бошқа мутахассисларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан жалб қилиш, бунда харажатларнинг 50 фоиз қисмини уларнинг хулосасига асосан тегишлилиги бўйича Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;

(г) 2026 йил 1 январдан бошлаб озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш.

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда дастлабки босқичда йирик ва майда шохли қорамолларни боқишга ихтисослашган 200 та маҳалла рўйхатини шакллантирсин ва 2026 йил 1 январдан хорижий ва маҳаллий ветеринарларни жалб қилсин.

4. Белгилансинки:

(а) чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартибининг амал қилиш муддати 2030 йил 31 декабрга қадар узайтирилади;

(б) наслдор бир кунлик жўжалар импорти учун белгиланган субсидия 2026 йил 1 январдан бошлаб 2030 йил 31 декабрга қадар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида ушбу наслдор бир кунлик жўжалар харид қилинганда ажратилади.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор билан Компанияга қўшимча вазифалар юклатилганини инобатга олиб, Компания ҳисоб-китобларига кўра келгуси йилларда Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ва Компанияга йўналтириш учун зарур бўладиган маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.

III. Чорвачиликни янада ривожлантириш

6. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол (ТИФ ТН бўйича коди 0102) ва тирик қўй ва эчкиларни (ТИФ ТН бўйича коди 0104) импорт қилишда:

(а) ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

(б) тўланган қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариб бериш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

7. 2026 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

(а) давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда ветеринария рухсатномаси ва сертификати хавфни таҳлил қилиш натижаларига кўра берилади;

(б) ветеринария рухсатномаси ва сертификати 2 баравар қисқартирилган муддатда кўриб чиқилади;

(в) озуқабоп маҳсулотларни етиштириш учун 49 йилга ижарага берилган ерлар ҳамда умумий пахта-ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликларининг 10 гектардан кам бўлмаган ерларининг 1 фоиз, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида йирик ва майда шохли қорамолларни сақлаш учун енгил конструкцияли бино, сув резервуари ва озуқа сақлаш омборхоналарини қуришга рухсат берилади. Бунда:

(i) камида 60 бош йирик ва 100 бош майда шохли молларни боқиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади;

(ii) қурилиш якунланганидан кейин 6-ойдан бошлаб қорамол сони бўйича талаб бажарилмаган тақдирда, қурилган объект ноқонуний қурилма сифатида баҳоланади.

8. Зарурат юзага келганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига киритилмаган корхоналардан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш учун тегишли ветеринария рухсатномаларини расмийлаштиришга рухсат берилсин. Бунда:

(а) зарурат юзага келган ҳоллар Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) томонидан белгиланади;

(б) маҳсулотнинг келиб чиқиш ҳудуди Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг тавсияларига мувофиқ ҳайвонларнинг касалликларидан ҳоли бўлган ҳамда маҳсулот етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи давлатларга нисбатан тақиқ (чеклов) ўрнатилмаган тақдирда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тегишли ветеринария рухсатномаси берилади;

(в) ветеринария рухсатномалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга расмийлаштирилади.

9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда 2026 йил 1 июлга қадар яйлов ерларини тиклаш бўйича Осиё тараққиёт банк иштирокида умумий қиймати 63 млн АҚШ долларига тенг (60 млн АҚШ долларлик кредит ва 3 млн АҚШ долларлик грант) лойиҳани бошлаш чораларини кўрсин ҳамда ушбу лойиҳа доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширсин:

(а) маҳаллий аҳолининг уй шароитида боқиладиган чорва молларини озиқлантириш учун жамоат яйловларини ташкил этиш;

(б) республикада мавжуд яйлов ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

(в) яйлов ерлари ҳолати ва инфратузилмасини тиклаш, хусусан, суғориш қудуқларини қазиш, ўсимлик турларини кенгайтириш, замонавий технологиялар (дронлар)дан фойдаланган ҳолда уруғ сепиш, яйловлардан фойдаланиш бўйича зарур тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

(г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузурида яйлов ерларини бошқариш ҳамда зарур инфратузилмани ривожлантириш бўйича алоҳида дирекция ташкил қилиш орқали уларнинг масъулияти ва ваколатини кенгайтириш;

(д) «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳузурида яйлов ерлари бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маълумотлар базасини бошқариш марказини ташкил этиш ҳамда «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида яйловларни бошқаришнинг ягона ахборот тизимини яратиш орқали яйловлар ҳолатини доимий мониторинг қилиш тизимини ишга тушириш.

10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда яйловлар деградацияси ва уларда ҳосилдорлик пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2025 — 2027 йилларда:

(а) хорижий давлатлар, жумладан Хитой, Монголия билан ҳамкорликда яйловлар деградациясига қарши илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш;

(б) яйловларда серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ташкил этиш чораларини кўриб борсин.

12. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни импорт қилишда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида гўшт ҳамда йирик ва майда шохли қорамолларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун ветеринария рухсатномаси ва сертификатини олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш, шу жумладан рад этиш ҳолатини очиқ эълон қилиб борсин.

14. Гўшт ҳамда йирик ва майда шохли қорамолларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда монополияни чеклаш ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида:

(а) Бош прокуратура Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестридаги хорижий экспорт қилувчилар ва импортёрларни ўрганиб бориб, айнан бир хорижий экспорт қилувчидан маҳсулотларни импорт қилишда импортёрлар устун мавқега эга бўлишига йўл қўймаслик ҳолатларини назорат қилиб борсин;

(б) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида импортёрларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишонч телефони ташкил этилсин.

15. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ахборот тизимларининг Божхона қўмитасининг «Ягона дарча», Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг «e-fito.uz» ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «vis-chegara.uz» ахборот тизимларига интеграция қилинишини таъминласин.

16. 2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

IV. Ташкилий масалалар

17. Қуйидагилар икки ой муддатда тегишли ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мойли ва озуқабоп экинлар уруғчилигини яхшилаш дастурини;

(б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда республикада қўйчилик, эчкичилик ва паррандачилик тармоғини ривожлантириш стратегиясини.

18. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда:

(а) ҳудудларда чорва моллари сонини ошириш, соҳага тегишли дастурлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва давлат ветеринария хизмати назорати остидаги ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотлар нархлари барқарорлигини сақлаш учун шахсан масъул ҳисобланади;

(б) қуйидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ҳимоя қилинишини таъминлайди:

(i) ҳар йили 1 ноябрга қадар (2025 йил 1 декабрга қадар) куз-қиш мавсумида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда чорвачилик хўжаликларини озуқа билан кафолатли таъминлаш бўйича;

(ii) ҳар чоракда йирик ва майда шохли қорамоллар сони ўзгариши, ҳудудларда гўшт нархлари ҳолати, динамикаси, нарх ўзгариши сабаблари ва соҳага тегишли дастурлар ижроси ҳақида;

(iii) 2026 йил 1 июлга қадар мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан.

19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда куз-қиш мавсумида республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида музлаткичли сиғимлари ва омборхоналари мавжуд бўлган хусусий тадбиркорлар рўйхатини шакллантирсин ва уларнинг фаолияти самарадорлигини таъминласин.

20. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин:

(а) озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга улар томонидан маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш юзасидан;

(б) Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги «Давлат ветеринария назорати соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 148-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш бўйича;

(в) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан.

21. Божхона қўмитаси ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар ижтимоий муҳим турдаги истеъмол товарларининг импорти бўйича маълумотларни (ҳажми ва суммаси) ҳудудлар ва корхоналар кесимида эълон қилиб борсин.

22. Марказий банк ҳар чорак якуни бўйича ижтимоий муҳим турдаги истеъмол товарлари нархлари шаклланиши ва уларга таъсир кўрсатаётган омиллар бўйича ўрганишлар ўтказсин ва натижалари юзасидан таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин ва расмий веб-саҳифасида эълон қилсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

25. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ж.А. Қўчқоров ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.

26. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар учун «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация тақдим этиладиган йўналишлар ва шартлар

1. Айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича Кредитни ажратиш йўналишлари * чорва моллари учун озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш; чорванинг сунъий уруғларини сотиб олиш ва хусусий ветеринария хизматларини кўрсатиш; озуқабоп экинлар уруғларини харид қилиш; чорва, парранда ва балиқлар учун тайёр (буғдойдан ташқари) ва ярим тайёр озуқа қўшимчаларини харид қилиш; наслли сут ёки гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, қўй, эчки, қуён, бир кунлик жўжа ва она балиқлар харид қилиш; тери ва жунни қайта ишлаш учун сотиб олиш; ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш учун хомашё сотиб солиш; ваколатли органлар томонидан тақдим этиладиган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш Кредит муддати 6 ойгача имтиёзли давр билан 18 ой муддатга Кредит ажратиш мақсади Кредитни ажратиш йўналишларига мувофиқ фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган хомашё ва воситаларини харид қилиш Компенсация тақдим этиладиган кредит қисми Кредит миқдоридан қатъи назар 3 миллиард сўм (эквивалент)дан ошмаган қисмига Фойдаланувчи тадбиркорлик субъекти Барча тоифадаги тадбиркорлик субъектлари Компенсация тўлови тартиби Кредит шартномаси муддатига мутаносиб равишда 2. Лойиҳаларни амалга ошириш ва фаолиятни кенгайтириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича Кредитни ажратиш йўналишлари * Чорва моллари озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ускуналарни харид қилиш; чорвани сунъий уруғлантириш ва хусусий ветеринария хизматларини кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш; кушхоналар қуриш; тери ва жунни қайта ишлаш; она балиқларни сақлаш, балиқларни кўпайтириш лойиҳалари учун; наслли майда ва йирик шохли чорвани сақлаш ва кўпайтириш лойиҳалари учун Кредит муддати 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатгача Кредит ажратиш мақсади Асбоб-ускуналар, махсус техника ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш ва наслли чорвани сақлаш ва кўпайтириш учун талаб этиладиган иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш Компенсация тақдим этиладиган кредит қисми Кредит миқдоридан қатъи назар 5 миллиард сўм (эквивалент)дан ошмаган қисмига Фойдаланувчи тадбиркорлик субъекти Барча тоифадаги тадбиркорлик субъектлари Компенсация тўлови тартиби « 2+3 » тамойили асосида аввал кредитнинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, кейинги уч йил давомида маҳсулот (хизмат)ларни реализация қилишдан тушган йиллик тушум аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда ошган тақдирда, кейинги йиллар давомида ҳар ойда тўлаб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни импорт қилишда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ

1. Ж.Ж. Хатамов — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи , Ишчи гуруҳ раҳбари 2. Ж.О. Урунов — Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Б.Т. Норқобилов — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 4. Т.Ю. Рапиков — Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири 5. Ж.Т. Абдузухуров — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 6. М.А. Омаров — транспорт вазири биринчи ўринбосари 7. Н.К. Мусамухамедов — Божхона қўмитаси раиси ўринбосари 8. Д.К. Курбанов — Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари 9. О.С. Ўсаров — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига 3-ИЛОВА

2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Чорва молларини касалликларга қарши вакцинация қилиш тадбирларини хусусий секторга ўтказиш. 1. Чорвачилик соҳасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида халқаро экспертларни жалб қилиб, чорва молларини касалликларга қарши вакцинация қилиш тадбирлари юзасидан ўрганишларни ўтказиш. 2025 йил ноябрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси 2. Чорва молларини касалликларга қарши вакцинация қилиш тадбирлари юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари ва халқаро экспертлар тавсияларидан келиб чиқиб, вакцинация тадбирларига хусусий секторни жалб қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь 3. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь 2. Хусусий ветеринария хизматларини янада ривожлантириш, жумладан, хусусий сектор томонидан чорва молларини сунъий уруғлантириш хизматларини кўрсатишни кенгайтириш. 1. Хусусий сектор томонидан кўрсатилаётган ветеринария хизматларини хатловдан ўтказиш. 2025 йил ноябрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси 2. Ветеринария қўмитаси томонидан кўрсатилаётган ветеринария хизматларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2025 йил декабрь 3. Сунъий уруғлантириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг сонини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 4. Сунъий уруғ сифатини назорат қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2025 йил декабрь 5. Ҳар бир туманда биттадан сунъий уруғлантириш масканини ташкил этиш ва зарур ускуналар билан таъминлаш. 2025 йил декабрь 6. Ветеринария хизматларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш ҳамда сунъий уруғлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь 3. Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш . 1. Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар уларнинг техник иқтисодий асосларига мувофиқ ҳолда амалга оширилаётганлигини ўрганиш . 2025 йил ноябрь Ҳисоб палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. Халқаро молия институтлари иштирокида ги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини таҳлил қилиш. 2025 йил декабрь 3. Халқаро молия институтлари иштирокида ги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилиш. 2025 йил декабрь Вазирлар Маҳкамаси (Т. Рапиков) , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси 4. Ўтказилган муҳокама натижалари, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. 2025 йил декабрь 4. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш. 1. Жамоат хавфсизлиги департаменти карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмасининг ветеринария соҳасига бириктирилган ходимларининг фаолиятини таҳлил қилиш. 2. Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмасининг ветеринария соҳасига бириктирилган ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни бошқа йўналишларга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь Ветеринария қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5. Чорва молларининг наслини яхшилаш, чорвачилик фермер хўжаликларининг наслчиликка ихтисослашувини кенгайтириш, сунъий уруғлантириш кўламини ошириш орқали маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган сигирлардан зоти яхшиланган насл олишни кўпайтиришга қаратилган чораларни амалга ошириш. 1. Сунъий уруғлантириш ишларини янада самарали ташкил этиш ҳисобига аҳоли хонадонларидаги чорва моллари зотини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) томонидан тасдиқлаш. 2025 йил декабрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик вазирлиги 2. Маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган молларнинг бош сонини босқичма-босқич камайтиришнинг иқтисодий самараси тўғрисида аҳолининг амалий кўникмаларини ошириш чораларини кўриш бўйича ҳар ойда иш режаларини тасдиқлаб бориш ва ижросини таъминлаш. 2026 йил давомида 3. Чорвачилик фермер хўжаликлари, наслчилик хўжаликлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ишлаб чиқаришни илм-фан билан интеграциялаштириш ҳамда ҳамкорлик ишларини талаб даражасида ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) томонидан тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 6. Чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот платформасини йўлга қўйиш. 1. Ветеринария қўмитаси раиси томонидан чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказиб бориш. 2. Очиқ мулоқот ўтказиш жараёнини онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар, жумладан Youtube платформасида трансляция қилиб бориш. 3. Очиқ мулоқотда билдирилган таклифларни таҳлил қилиб, асосли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Ҳар ойда бир маротаба Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси 7. Чорвачилик учун озуқа маҳсулотларини етиштириш ҳажмини кўпайтириш. 1. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасидаги озуқабоп экинлар жойлаштирилган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиш. 2025 йил декабрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзагроинспекция, «Ўзбеккосмос» агентлиги 2. Мазкур ер майдонларига озуқабоп экинлар экилишини таъминлаш. 2026 йил ҳосил йилидан бошлаб 3. Экиш кўзда тутилган экинлар ҳақиқатда экилганлиги ҳолатини Ўзагроинспекция ва «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан назорат қилиб бориш. доимий 4. Ветеринария қўмитаси томонидан экин майдонларидан олинадиган ҳосил ҳисобидан келиб чиқиб, чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари таъминотининг балансини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясига (Ж. Қўчқоров) киритиш. Ҳар йили январь ойида 5. Чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари таъминотининг баланси ижросини таъминлаш ва Ветеринария қўмитасининг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиб бориш. Доимий 8. Чорва молларини боқиш учун имкониятларни кенгайтириш ва чорвачилик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш. 1. Чорвачилик комплексларига ажратилган ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва ер майдонларидан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилишини таҳлил қилиш. 2. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра чорвачилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш. 3. Ер майдонида белгиланган тартибда енгил конструкцияли бино, сув резервуари ва озуқа сақлаш омборхоналарини қуриш бўйича ташаббус билдирган пахта-ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликларини аниқлаш ҳамда уларнинг ер майдонларида қайд этиб ўтилган комплексларни қуришга кўмаклашиш. 2025 йил декабрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзагроинспекция 9. Чорва молларини идентификация қилиш тизимини такомиллаштириш. 1. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида чорва молларини идентификация қилиш ишлари самарадорлигини таҳлил қилиш. 2. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра идентификация қилиш механизмларини илғор халқаро тажрибага мувофиқлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 10. Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастур ижросини таҳлил қилиш. 1. Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифалар ва чора-тадбирлар ижросини ўрганиш. 2025 йил ноябрь Ветеринария қўмитаси 2. Ўрганиш натижалари ва белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича Вазирлар Маҳкамасида муҳокамалар ўтказиб бориш. Ҳар ойда бир маротаба Вазирлар Маҳкамаси (Т. Рапиков) , Ветеринария қўмитаси 3. Ҳисоб палатаси томонидан мазкур дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаб бориш. Ҳар олти ойда бир маротаба Ҳисоб палатаси, Ветеринария қўмитаси 11. Чорвачилик ва унинг алоҳида тармоқларини ривожлантириш, мойли ва озуқабоп экинлар уруғчилигини яхшилаш дастурларини ишлаб чиқиш. 1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда мойли ва озуқабоп экинлар уруғчилигини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда йирик шохли қорамолларни кўпайтириш, қўйчилик ва эчкичилик тармоқларини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 3. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 4. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 5. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда яйловлар деградацияси ва уларда ҳосилдорлик пасайиб кетишига олиб келувчи омилларни таҳлил қилиш ҳамда яйловларни асраш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Паррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 12. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ва бошқа ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартибини соддалаштириш. 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига хорижий экспорт қилувчи корхоналарни киритиш тартибини соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ва бошқа ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатлар сони ҳамда уларни олиш муддатларини танқидий қайта кўриб чиқиб, импортёр корхоналарга бозорга кириш жараёнларини соддалаштириш ва рақобат муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь Ҳисоб палатаси, Ветеринария қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги , Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 13. Чорва моллари касалланиши ҳолатларини аниқлаш ва тезкорлик билан чоралар кўриш тизимини такомиллаштириш. 1. Ветеринария қўмитасининг ахборот тизимлари орқали кўрсатиладиган хизматлар ва маълумотлар базаларини «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасига тўлиқ интеграция қилиш орқали мазкур хизмат ва маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси орқали тақдим этиш имкониятини яратиш. Мазкур тадбирларни Ветеринария қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. 2. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида қуйидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш имкониятини яратиш: фуқаролар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан чорва моллари касалланиши бўйича мурожаат қилиш ҳамда ветеринария органлари томонидан мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича маълумотларни киритиш; фуқаролар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан сунъий уруғлантириш бўйича мурожаат қилиш, амалга оширилган уруғлантириш ишлари бўйича маълумотларни киритиш ҳамда фуқаролар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан уруғлантириш натижаларини тасдиқлаш, шунингдек, сунъий уруғлантирилган чорва моллари реестрини юритиш; ҳудуд, корхона ва хонадонлар кесимида чорва молларига қўлланилган вакциналар ва препаратлар бўйича реестрни юритиш, хонадон ва тадбиркорлик субъектлари томонидан вакцина ва препаратлар қўлланилганлигини тасдиқлаш. Мазкур тадбирларни Ветеринария қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. 2025 йил декабрь Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бизнес омбудсман, Рақамли технологиялар вазирлиги 14. Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. 1. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси , чорвачилик ва биотехнологиялар университети, малака ошириш маркази ҳамда илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил апрель Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси , чорвачилик ва биотехнологиялар университети, малака ошириш маркази ҳамда илмий-тадқиқот институтлари томонидан етакчи хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, ўқув дастурлари янгиланиши, ўқув жараёнларига хорижий илмий педагог ходимлар жалб қилиниши ҳамда қўшма тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш. 2026 йил декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарори 1-бандининг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-269-сон қарорида :

(а) 3-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ» сўзларидан кейин «(кейинги ўринларда — Компания)» сўзлари билан тўлдирилсин;

(б) 6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «2025 йил 1 октябрга қадар» сўзларидан кейин «3 (уч) йил муддатга» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги «Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 320-сон қарорига илованинг 17-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2026 йил 1 январдан бошлаб пахта хомашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-factura» ахборот тизимидаги маълумотлар билан солиштиради;

якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ мазкур низомнинг 10-бандига асосан ҳисобланган субсидия маблағларини истеъмолчиларнинг аризада кўрсатилган тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 31 октябрь,

ПҚ-322-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 07/25/322/1002-сон; 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон; 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

TARKIBI

“YOʻL XARITASI”

Aholini oziq-ovqat mahsulotlari bilan barqaror taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Respublika aholisini asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari, xususan, goʻsht, sut, tuxum, baliq, oʻsimlik yogʻi va kartoshka bilan kafolatli taʼminlash, chorvachilik xoʻjaliklarining ozuqa bazasini tubdan yaxshilash, ularning faoliyatini kengaytirish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish va narxlar barqarorligini saqlash maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar va ustuvor vazifalar

1. Quyidagilar ushbu qarorning asosiy maqsadlari etib belgilansin:

(a) mavjud yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish orqali oziq-ovqat mahsulotlari yetishtirishni koʻpaytirish hisobiga aholini oziq-ovqat mahsulotlari bilan barqaror taʼminlash;

(b) respublika aholisi ehtiyoji uchun ijtimoiy muhim turdagi oziq-ovqat mahsulotlarini kafolatli yetkazib berish hamda toʻliq zanjirda moyli, ozuqabop, kartoshka va boshqa ekinlarni yetishtirish uchun moliyaviy imkoniyatlarni kengaytirish;

(v) oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqaruvchi, moyli va ozuqabop mahsulotlarni qayta ishlovchi, naslli chorva va parranda yetishtiruvchi hamda veterinariya xizmati koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash uchun qulay shart-sharoit yaratish;

(g) kelgusi 3 yilda yirik shoxli qoramollar sonini qoʻshimcha 445 ming boshga, qoʻy va echkilar sonini 1,7 mln boshga, parrandalar sonini 10,3 mln boshga, baliq yetishtirish hajmini 54 ming tonnaga, kartoshka yetishtirish hajmini 200 ming tonnaga, oʻsimlik yogʻi ishlab chiqarishni 30 ming tonnaga oshirish.

II. Moliyaviy resurslar

2. Oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika komissiyasining (J. Qoʻchqorov) oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirish va qayta ishlash hajmini oshirish, naslli chorva va parranda yetishtiruvchi hamda veterinariya xizmati koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari uchun moliyaviy imkoniyatlarni kengaytirish boʻyicha quyidagi takliflari maʼqullansin:

(a) Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tijorat banklari tomonidan ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz stavkada (shundan 4 foiz bank marjasi) 12 oy muddatga imtiyozli kreditlar ajratish. Bunda quyidagi taʼminot turlaridan biri qabul qilinadi:

(i) kredit qaytmasligi xatarining tijorat banki foydasiga sugʻurta qilinganligi toʻgʻrisidagi sugʻurta polisi;

(ii) kafillik yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa taʼminot turlari;

(b) 2025-yil 10-dekabrdan 2030-yil 31-dekabrga qadar “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) tomonidan Kredit foiz xarajatlarini kompensatsiya qilish jamgʻarmasi hisobidan mazkur qarorning 1-ilovasida keltirilgan yoʻnalishlar va shartlar boʻyicha tadbirkorlik subyektlariga barqarorlik reytingidan qatʼi nazar:

(i) Markaziy bank asosiy stavkasining (keyingi oʻrinlarda — asosiy stavka) ikki barobaridan oshmagan miqdorda milliy valyutada ajratiladigan kreditlarning asosiy stavkadan 4 foiz banddan yuqori, biroq 10 foiz bandgacha boʻlgan qismini qoplab berish;

(ii) xorijiy valyutada ajratiladigan kreditlarning 8 foizdan yuqori, biroq 4 foiz bandgacha boʻlgan qismini qoplab berish;

(iii) milliy va xorijiy valyutadagi kreditlarining 50 foizigacha, biroq 10 mlrd soʻm ekvivalentidan oshmagan qismiga kafillik taqdim etish;

(v) yirik va mayda shoxli qoramollarni boqishga ixtisoslashgan mahallalarga naslni yaxshilash uchun xorijiy va mahalliy veterinar va boshqa mutaxassislarni Qishloq xoʻjaligi vazirligi yoki Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan jalb qilish, bunda xarajatlarning 50 foiz qismini ularning xulosasiga asosan tegishliligi boʻyicha Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish;

(g) 2026-yil 1-yanvardan boshlab ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtiruvchi subyektlarga mahsulot yetishtirishda sugʻorish tadbirlari uchun oʻz balansidagi nasos agregatlari sarflaydigan elektr energiyasi xarajatlarining 50 foiz qismini Davlat budjetidan qoplab berish.

3. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda dastlabki bosqichda yirik va mayda shoxli qoramollarni boqishga ixtisoslashgan 200 ta mahalla roʻyxatini shakllantirsin va 2026-yil 1-yanvardan xorijiy va mahalliy veterinarlarni jalb qilsin.

4. Belgilansinki:

(a) chorvachilik xoʻjaliklariga xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar uchun subsidiya ajratish tartibining amal qilish muddati 2030-yil 31-dekabrga qadar uzaytiriladi;

(b) nasldor bir kunlik joʻjalar importi uchun belgilangan subsidiya 2026-yil 1-yanvardan boshlab 2030-yil 31-dekabrga qadar faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida ushbu nasldor bir kunlik joʻjalar xarid qilinganda ajratiladi.

5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi mazkur qaror bilan Kompaniyaga qoʻshimcha vazifalar yuklatilganini inobatga olib, Kompaniya hisob-kitoblariga koʻra kelgusi yillarda Kredit foiz xarajatlarini kompensatsiya qilish jamgʻarmasi va Kompaniyaga yoʻnaltirish uchun zarur boʻladigan mablagʻlarni Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutib borsin.

III. Chorvachilikni yanada rivojlantirish

6. Belgilansinki, 2026-yil 1-yanvardan 2027-yil yakuniga qadar tirik yirik shoxli qoramol (TIF TN boʻyicha kodi 0102) va tirik qoʻy va echkilarni (TIF TN boʻyicha kodi 0104) import qilishda:

(a) hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻini 180 kungacha boʻlgan muddatga kechiktirib toʻlashga ruxsat beriladi;

(b) toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrnini qoplash (qaytarib berish) qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

7. 2026-yil 1-yanvardan boshlab shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra:

(a) davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda veterinariya ruxsatnomasi va sertifikati xavfni tahlil qilish natijalariga koʻra beriladi;

(b) veterinariya ruxsatnomasi va sertifikati 2 baravar qisqartirilgan muddatda koʻrib chiqiladi;

(v) ozuqabop mahsulotlarni yetishtirish uchun 49 yilga ijaraga berilgan yerlar hamda umumiy paxta-gʻallachilik va chorvachilik xoʻjaliklarining 10 gektardan kam boʻlmagan yerlarining 1 foiz, lekin 20 sotixdan koʻp boʻlmagan qismida yirik va mayda shoxli qoramollarni saqlash uchun yengil konstruksiyali bino, suv rezervuari va ozuqa saqlash omborxonalarini qurishga ruxsat beriladi. Bunda:

(i) kamida 60 bosh yirik va 100 bosh mayda shoxli mollarni boqish boʻyicha loyihalar amalga oshiriladi;

(ii) qurilish yakunlanganidan keyin 6-oydan boshlab qoramol soni boʻyicha talab bajarilmagan taqdirda, qurilgan obyekt noqonuniy qurilma sifatida baholanadi.

8. Zarurat yuzaga kelganda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni ishlab chiqaradigan, qayta ishlaydigan va saqlaydigan eksport qiluvchi tashkilotlar va shaxslar (xorijiy eksport qiluvchilar) reyestriga kiritilmagan korxonalardan davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni olib kirish uchun tegishli veterinariya ruxsatnomalarini rasmiylashtirishga ruxsat berilsin. Bunda:

(a) zarurat yuzaga kelgan hollar Oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika komissiyasi (J. Qoʻchqorov) tomonidan belgilanadi;

(b) mahsulotning kelib chiqish hududi Jahon hayvonlar sogʻligi tashkilotining tavsiyalariga muvofiq hayvonlarning kasalliklaridan holi boʻlgan hamda mahsulot yetishtiruvchi va ishlab chiqaruvchi davlatlarga nisbatan taqiq (cheklov) oʻrnatilmagan taqdirda, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan tegishli veterinariya ruxsatnomasi beriladi;

(v) veterinariya ruxsatnomalari 1 yildan koʻp boʻlmagan muddatga rasmiylashtiriladi.

9. Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi bilan hamkorlikda 2026-yil 1-iyulga qadar yaylov yerlarini tiklash boʻyicha Osiyo taraqqiyot bank ishtirokida umumiy qiymati 63 mln AQSH dollariga teng (60 mln AQSH dollarlik kredit va 3 mln AQSH dollarlik grant) loyihani boshlash choralarini koʻrsin hamda ushbu loyiha doirasida quyidagi tadbirlarni amalga oshirsin:

(a) mahalliy aholining uy sharoitida boqiladigan chorva mollarini oziqlantirish uchun jamoat yaylovlarini tashkil etish;

(b) respublikada mavjud yaylov yerlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazish;

(v) yaylov yerlari holati va infratuzilmasini tiklash, xususan, sugʻorish quduqlarini qazish, oʻsimlik turlarini kengaytirish, zamonaviy texnologiyalar (dronlar)dan foydalangan holda urugʻ sepish, yaylovlardan foydalanish boʻyicha zarur tadbirlarni belgilash va amalga oshirish;

(g) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari huzurida yaylov yerlarini boshqarish hamda zarur infratuzilmani rivojlantirish boʻyicha alohida direksiya tashkil qilish orqali ularning masʼuliyati va vakolatini kengaytirish;

(d) “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti huzurida yaylov yerlari boʻyicha yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Maʼlumotlar bazasini boshqarish markazini tashkil etish hamda “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida yaylovlarni boshqarishning yagona axborot tizimini yaratish orqali yaylovlar holatini doimiy monitoring qilish tizimini ishga tushirish.

10. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi bilan birgalikda yaylovlar degradatsiyasi va ularda hosildorlik pasayib ketishining oldini olish maqsadida 2025 — 2027-yillarda:

(a) xorijiy davlatlar, jumladan Xitoy, Mongoliya bilan hamkorlikda yaylovlar degradatsiyasiga qarshi ilmiy ishlanmalarni amaliyotga tatbiq etish;

(b) yaylovlarda serhosil choʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchiligini tashkil etish choralarini koʻrib borsin.

12. Davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni import qilishda tadbirkorlik subyektlari muammolarini tezkorlik bilan hal qilish boʻyicha ishchi guruh tashkil etilsin hamda uning tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

13. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda oʻzining rasmiy veb-saytida goʻsht hamda yirik va mayda shoxli qoramollarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun veterinariya ruxsatnomasi va sertifikatini olish uchun berilgan arizalarni koʻrib chiqish, shu jumladan rad etish holatini ochiq eʼlon qilib borsin.

14. Goʻsht hamda yirik va mayda shoxli qoramollarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda monopoliyani cheklash va tadbirkorlik subyektlari muammolarini tezkorlik bilan hal qilish maqsadida:

(a) Bosh prokuratura Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni ishlab chiqaradigan, qayta ishlaydigan va saqlaydigan eksport qiluvchi tashkilotlar va shaxslar (xorijiy eksport qiluvchilar) reyestridagi xorijiy eksport qiluvchilar va importyorlarni oʻrganib borib, aynan bir xorijiy eksport qiluvchidan mahsulotlarni import qilishda importyorlar ustun mavqega ega boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik holatlarini nazorat qilib borsin;

(b) Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil devonida importyorlarning muammolarini tezkorlik bilan hal qilish boʻyicha ishonch telefoni tashkil etilsin.

15. Raqamli texnologiyalar vazirligi bir oy muddatda Bosh prokuratura, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining axborot tizimlarining Bojxona qoʻmitasining “Yagona darcha”, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining “e-fito.uz” hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining “vis-chegara.uz” axborot tizimlariga integratsiya qilinishini taʼminlasin.

16. 2025-2026-yillarda veterinariya va chorvachilik sohalarini rivojlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

IV. Tashkiliy masalalar

17. Quyidagilar ikki oy muddatda tegishli hujjat loyihalarini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:

(a) Qishloq xoʻjaligi vazirligi moyli va ozuqabop ekinlar urugʻchiligini yaxshilash dasturini;

(b) Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi “Parrandasanoat” uyushmasi bilan birgalikda respublikada qoʻychilik, echkichilik va parrandachilik tarmogʻini rivojlantirish strategiyasini.

18. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi bilan birgalikda:

(a) hududlarda chorva mollari sonini oshirish, sohaga tegishli dasturlar ijrosini oʻz vaqtida taʼminlash va davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi ijtimoiy muhim turdagi mahsulotlar narxlari barqarorligini saqlash uchun shaxsan masʼul hisoblanadi;

(b) quyidagi hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida himoya qilinishini taʼminlaydi:

(i) har yili 1-noyabrga qadar (2025-yil 1-dekabrga qadar) kuz-qish mavsumida aholini asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari hamda chorvachilik xoʻjaliklarini ozuqa bilan kafolatli taʼminlash boʻyicha;

(ii) har chorakda yirik va mayda shoxli qoramollar soni oʻzgarishi, hududlarda goʻsht narxlari holati, dinamikasi, narx oʻzgarishi sabablari va sohaga tegishli dasturlar ijrosi haqida;

(iii) 2026-yil 1-iyulga qadar mazkur qarorda belgilangan vazifalarning ijrosi yuzasidan.

19. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bir oy muddatda kuz-qish mavsumida respublika aholisini asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan kafolatli taʼminlash maqsadida muzlatkichli sigʻimlari va omborxonalari mavjud boʻlgan xususiy tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirsin va ularning faoliyati samaradorligini taʼminlasin.

20. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda quyidagilar boʻyicha tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihalarini Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin:

(a) ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtiruvchi subyektlarga ular tomonidan mahsulot yetishtirishda sugʻorish tadbirlari uchun oʻz balansidagi nasos agregatlari sarflaydigan elektr energiyasi xarajatlarining 50 foiz qismini Davlat budjetidan qoplab berish yuzasidan;

(b) Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-apreldagi “Davlat veterinariya nazorati sohasidagi ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartibi toʻgʻrisidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash haqida”gi 148-sonli qaroriga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha;

(v) qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar yuzasidan.

21. Bojxona qoʻmitasi har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 10 sanasiga qadar ijtimoiy muhim turdagi isteʼmol tovarlarining importi boʻyicha maʼlumotlarni (hajmi va summasi) hududlar va korxonalar kesimida eʼlon qilib borsin.

22. Markaziy bank har chorak yakuni boʻyicha ijtimoiy muhim turdagi isteʼmol tovarlari narxlari shakllanishi va ularga taʼsir koʻrsatayotgan omillar boʻyicha oʻrganishlar oʻtkazsin va natijalari yuzasidan tahliliy maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin va rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilsin.

23. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

24. Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

25. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosarlari J.A. Xodjayev hamda J.A. Qoʻchqorov va qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov belgilansin.

26. Qaror ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 31-oktabrdagi PQ-322-son qaroriga 1-ILOVA

Tadbirkorlik subyektlariga ajratiladigan kreditlar uchun “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tomonidan kompensatsiya taqdim etiladigan yoʻnalishlar va shartlar

1. Aylanma mablagʻlar uchun ajratiladigan kreditlar boʻyicha Kreditni ajratish yoʻnalishlari * chorva mollari uchun ozuqa-yem mahsulotlarini ishlab chiqarish; chorvaning sunʼiy urugʻlarini sotib olish va xususiy veterinariya xizmatlarini koʻrsatish; ozuqabop ekinlar urugʻlarini xarid qilish; chorva, parranda va baliqlar uchun tayyor (bugʻdoydan tashqari) va yarim tayyor ozuqa qoʻshimchalarini xarid qilish; naslli sut yoki goʻsht yoʻnalishida yirik shoxli qoramol, qoʻy, echki, quyon, bir kunlik joʻja va ona baliqlar xarid qilish; teri va junni qayta ishlash uchun sotib olish; oʻsimlik yogʻi ishlab chiqarish uchun xomashyo sotib solish; vakolatli organlar tomonidan taqdim etiladigan muvofiqlik sertifikati mavjud boʻlgan ozuqa mahsulotlari ishlab chiqarish Kredit muddati 6 oygacha imtiyozli davr bilan 18 oy muddatga Kredit ajratish maqsadi Kreditni ajratish yoʻnalishlariga muvofiq faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan xomashyo va vositalarini xarid qilish Kompensatsiya taqdim etiladigan kredit qismi Kredit miqdoridan qatʼi nazar 3 milliard soʻm (ekvivalent)dan oshmagan qismiga Foydalanuvchi tadbirkorlik subyekti Barcha toifadagi tadbirkorlik subyektlari Kompensatsiya toʻlovi tartibi Kredit shartnomasi muddatiga mutanosib ravishda 2. Loyihalarni amalga oshirish va faoliyatni kengaytirish uchun ajratiladigan kreditlar boʻyicha Kreditni ajratish yoʻnalishlari * Chorva mollari ozuqa-yem mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun uskunalarni xarid qilish; chorvani sunʼiy urugʻlantirish va xususiy veterinariya xizmatlarini koʻrsatish shoxobchalarini tashkil etish; kushxonalar qurish; teri va junni qayta ishlash; ona baliqlarni saqlash, baliqlarni koʻpaytirish loyihalari uchun; naslli mayda va yirik shoxli chorvani saqlash va koʻpaytirish loyihalari uchun Kredit muddati 24 oygacha imtiyozli davr bilan 84 oy muddatgacha Kredit ajratish maqsadi Asbob-uskunalar, maxsus texnika va ularning ehtiyot qismlarini xarid qilish va naslli chorvani saqlash va koʻpaytirish uchun talab etiladigan inshootlarni qurish va rekonstruksiya qilish Kompensatsiya taqdim etiladigan kredit qismi Kredit miqdoridan qatʼi nazar 5 milliard soʻm (ekvivalent)dan oshmagan qismiga Foydalanuvchi tadbirkorlik subyekti Barcha toifadagi tadbirkorlik subyektlari Kompensatsiya toʻlovi tartibi “ 2+3 ” tamoyili asosida avval kreditning dastlabki ikki yiliga taqdim etiladi, keyingi uch yil davomida mahsulot (xizmat)larni realizatsiya qilishdan tushgan yillik tushum avvalgi yilning mos davriga nisbatan 15 foiz va undan ortiq miqdorda oshgan taqdirda, keyingi yillar davomida har oyda toʻlab boriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 31-oktabrdagi PQ-322-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni import qilishda tadbirkorlik subyektlari muammolarini tezkorlik bilan hal qilish boʻyicha ishchi guruh

1. J.J. Xatamov — Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi , Ishchi guruh rahbari 2. J.O. Urunov — Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. B.T. Norqobilov — Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 4. T.Yu. Rapikov — Vazirlar Mahkamasi kotibiyat mudiri 5. J.T. Abduzuxurov — qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 6. M.A. Omarov — transport vaziri birinchi oʻrinbosari 7. N.K. Musamuxamedov — Bojxona qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 8. D.K. Kurbanov — Savdo-sanoat palatasi raisi birinchi oʻrinbosari 9. O.S. Oʻsarov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 31-oktabrdagi PQ-322-son qaroriga 3-ILOVA

2025-2026-yillarda veterinariya va chorvachilik sohalarini rivojlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Chorva mollarini kasalliklarga qarshi vaksinatsiya qilish tadbirlarini xususiy sektorga oʻtkazish. 1. Chorvachilik sohasida xalqaro moliya institutlari ishtirokida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida xalqaro ekspertlarni jalb qilib, chorva mollarini kasalliklarga qarshi vaksinatsiya qilish tadbirlari yuzasidan oʻrganishlarni oʻtkazish. 2025-yil noyabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Savdo-sanoat palatasi 2. Chorva mollarini kasalliklarga qarshi vaksinatsiya qilish tadbirlari yuzasidan oʻtkazilgan oʻrganish natijalari va xalqaro ekspertlar tavsiyalaridan kelib chiqib, vaksinatsiya tadbirlariga xususiy sektorni jalb qilish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. 2025-yil noyabr 3. Ishlab chiqilgan takliflar asosida normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr 2. Xususiy veterinariya xizmatlarini yanada rivojlantirish, jumladan, xususiy sektor tomonidan chorva mollarini sunʼiy urugʻlantirish xizmatlarini koʻrsatishni kengaytirish. 1. Xususiy sektor tomonidan koʻrsatilayotgan veterinariya xizmatlarini xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil noyabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Savdo-sanoat palatasi 2. Veterinariya qoʻmitasi tomonidan koʻrsatilayotgan veterinariya xizmatlarini bosqichma-bosqich xususiy sektorga oʻtkazish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2025-yil dekabr 3. Sunʼiy urugʻlantirish xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari uchun qulay sharoitlar yaratish, ularning sonini koʻpaytirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 4. Sunʼiy urugʻ sifatini nazorat qilish tizimini joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2025-yil dekabr 5. Har bir tumanda bittadan sunʼiy urugʻlantirish maskanini tashkil etish va zarur uskunalar bilan taʼminlash. 2025-yil dekabr 6. Veterinariya xizmatlarini bosqichma-bosqich xususiy sektorga oʻtkazish hamda sunʼiy urugʻlantirish tizimini takomillashtirish boʻyicha ishlab chiqilgan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr 3. Xalqaro moliya institutlari ishtirokida amalga oshirilayotgan loyihalarni qayta koʻrib chiqish . 1. Veterinariya va chorvachilik sohalarida xalqaro moliya institutlari ishtirokida amalga oshirilayotgan loyihalar ularning texnik iqtisodiy asoslariga muvofiq holda amalga oshirilayotganligini oʻrganish . 2025-yil noyabr Hisob palatasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Veterinariya qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. Xalqaro moliya institutlari ishtirokida gi loyihalarni amalga oshirish jarayonida belgilangan maqsadli koʻrsatkichlarga erishilganligini tahlil qilish. 2025-yil dekabr 3. Xalqaro moliya institutlari ishtirokida gi loyihalarni amalga oshirish jarayonida belgilangan maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holatini Vazirlar Mahkamasida muhokama qilish. 2025-yil dekabr Vazirlar Mahkamasi (T. Rapikov) , Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Veterinariya qoʻmitasi 4. Oʻtkazilgan muhokama natijalari, loyihalar samaradorligini oshirish boʻyicha ishlab chiqilgan takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. 2025-yil dekabr 4. Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti karantin tadbirlarini taʼminlash boʻlinmasi faoliyatini qayta koʻrib chiqish. 1. Jamoat xavfsizligi departamenti karantin tadbirlarini taʼminlash boʻlinmasining veterinariya sohasiga biriktirilgan xodimlarining faoliyatini tahlil qilish. 2. Karantin tadbirlarini taʼminlash boʻlinmasining veterinariya sohasiga biriktirilgan xodimlari faoliyati samaradorligini oshirish, taalluqli boʻlmagan vazifalarni boshqa yoʻnalishlarga oʻtkazish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2025 yil noyabr Veterinariya qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 5. Chorva mollarining naslini yaxshilash, chorvachilik fermer xoʻjaliklarining naslchilikka ixtisoslashuvini kengaytirish, sunʼiy urugʻlantirish koʻlamini oshirish orqali mahalliy mahsuldorligi past boʻlgan sigirlardan zoti yaxshilangan nasl olishni koʻpaytirishga qaratilgan choralarni amalga oshirish. 1. Sunʼiy urugʻlantirish ishlarini yanada samarali tashkil etish hisobiga aholi xonadonlaridagi chorva mollari zotini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va Oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika komissiyasi (J. Qoʻchqorov) tomonidan tasdiqlash. 2025-yil dekabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Bandlik vazirligi 2. Mahalliy mahsuldorligi past boʻlgan mollarning bosh sonini bosqichma-bosqich kamaytirishning iqtisodiy samarasi toʻgʻrisida aholining amaliy koʻnikmalarini oshirish choralarini koʻrish boʻyicha har oyda ish rejalarini tasdiqlab borish va ijrosini taʼminlash. 2026-yil davomida 3. Chorvachilik fermer xoʻjaliklari, naslchilik xoʻjaliklari va ilmiy-tadqiqot institutlari oʻrtasida ishlab chiqarishni ilm-fan bilan integratsiyalashtirish hamda hamkorlik ishlarini talab darajasida tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va Oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika komissiyasi (J. Qoʻchqorov) tomonidan tasdiqlash. 2025-yil dekabr 6. Chorvachilik sohasidagi tadbirkorlik subyektlari bilan samarali muloqot platformasini yoʻlga qoʻyish. 1. Veterinariya qoʻmitasi raisi tomonidan chorvachilik sohasidagi tadbirkorlik subyektlari bilan ochiq muloqot oʻtkazib borish. 2. Ochiq muloqot oʻtkazish jarayonini onlayn tarzda ijtimoiy tarmoqlar, jumladan Youtube platformasida translyatsiya qilib borish. 3. Ochiq muloqotda bildirilgan takliflarni tahlil qilib, asosli takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Har oyda bir marotaba Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Savdo-sanoat palatasi 7. Chorvachilik uchun ozuqa mahsulotlarini yetishtirish hajmini koʻpaytirish. 1. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasidagi ozuqabop ekinlar joylashtirilgan yer maydonlarini inventarizatsiyadan oʻtkazish. 2025-yil dekabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzagroinspeksiya, “Oʻzbekkosmos” agentligi 2. Mazkur yer maydonlariga ozuqabop ekinlar ekilishini taʼminlash. 2026-yil hosil yilidan boshlab 3. Ekish koʻzda tutilgan ekinlar haqiqatda ekilganligi holatini Oʻzagroinspeksiya va “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan nazorat qilib borish. doimiy 4. Veterinariya qoʻmitasi tomonidan ekin maydonlaridan olinadigan hosil hisobidan kelib chiqib, chorva mollari uchun ozuqa mahsulotlari taʼminotining balansini tayyorlash va tasdiqlash uchun Oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika komissiyasiga (J. Qoʻchqorov) kiritish. Har yili yanvar oyida 5. Chorva mollari uchun ozuqa mahsulotlari taʼminotining balansi ijrosini taʼminlash va Veterinariya qoʻmitasining rasmiy veb-saytida ochiq eʼlon qilib borish. Doimiy 8. Chorva mollarini boqish uchun imkoniyatlarni kengaytirish va chorvachilik xoʻjaliklari faoliyatini takomillashtirish. 1. Chorvachilik komplekslariga ajratilgan yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazish va yer maydonlaridan samarali hamda maqsadli foydalanilishini tahlil qilish. 2. Oʻtkazilgan tahlil natijalariga koʻra chorvachilik xoʻjaliklari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha amaliy choralar koʻrish. 3. Yer maydonida belgilangan tartibda yengil konstruksiyali bino, suv rezervuari va ozuqa saqlash omborxonalarini qurish boʻyicha tashabbus bildirgan paxta-gʻallachilik va chorvachilik xoʻjaliklarini aniqlash hamda ularning yer maydonlarida qayd etib oʻtilgan komplekslarni qurishga koʻmaklashish. 2025-yil dekabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzagroinspeksiya 9. Chorva mollarini identifikatsiya qilish tizimini takomillashtirish. 1. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan loyiha doirasida chorva mollarini identifikatsiya qilish ishlari samaradorligini tahlil qilish. 2. Oʻtkazilgan tahlil natijalariga koʻra identifikatsiya qilish mexanizmlarini ilgʻor xalqaro tajribaga muvofiqlashtirish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 10. Oʻzbekiston Respublikasida chorvachilik sohasi va uning tarmoqlarini rivojlantirish boʻyicha 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan dastur ijrosini tahlil qilish. 1. Oʻzbekiston Respublikasida chorvachilik sohasi va uning tarmoqlarini rivojlantirish boʻyicha 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan dasturda belgilangan vazifalar va chora-tadbirlar ijrosini oʻrganish. 2025-yil noyabr Veterinariya qoʻmitasi 2. Oʻrganish natijalari va belgilangan maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holati boʻyicha Vazirlar Mahkamasida muhokamalar oʻtkazib borish. Har oyda bir marotaba Vazirlar Mahkamasi (T. Rapikov) , Veterinariya qoʻmitasi 3. Hisob palatasi tomonidan mazkur dasturda belgilangan maqsadli koʻrsatkichlarga erishilganligini baholab borish. Har olti oyda bir marotaba Hisob palatasi, Veterinariya qoʻmitasi 11. Chorvachilik va uning alohida tarmoqlarini rivojlantirish, moyli va ozuqabop ekinlar urugʻchiligini yaxshilash dasturlarini ishlab chiqish. 1. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda moyli va ozuqabop ekinlar urugʻchiligini yaxshilash dasturini ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda yirik shoxli qoramollarni koʻpaytirish, qoʻychilik va echkichilik tarmoqlarini yanada rivojlantirish dasturini ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 3. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda parrandachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish dasturini ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 4. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda baliqchilik tarmogʻini yanada rivojlantirish dasturini ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 5. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda yaylovlar degradatsiyasi va ularda hosildorlik pasayib ketishiga olib keluvchi omillarni tahlil qilish hamda yaylovlarni asrash va ularning holatini yaxshilash dasturini ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Parrandasanoat” uyushmasi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 12. Davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlar va boshqa ijtimoiy muhim turdagi mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish tartibini soddalashtirish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlarni ishlab chiqaradigan, qayta ishlaydigan va saqlaydigan eksport qiluvchi tashkilotlar va shaxslar (xorijiy eksport qiluvchilar) reyestriga xorijiy eksport qiluvchi korxonalarni kiritish tartibini soddalashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. Davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlar va boshqa ijtimoiy muhim turdagi mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda talab etiladigan ruxsatnoma va sertifikatlar soni hamda ularni olish muddatlarini tanqidiy qayta koʻrib chiqib, importyor korxonalarga bozorga kirish jarayonlarini soddalashtirish va raqobat muhitini yaxshilash boʻyicha takliflar ishlab chiqish, belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish, normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr Hisob palatasi, Veterinariya qoʻmitasi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi , Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 13. Chorva mollari kasallanishi holatlarini aniqlash va tezkorlik bilan choralar koʻrish tizimini takomillashtirish. 1. Veterinariya qoʻmitasining axborot tizimlari orqali koʻrsatiladigan xizmatlar va maʼlumotlar bazalarini “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasiga toʻliq integratsiya qilish orqali mazkur xizmat va maʼlumotlarni “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi orqali taqdim etish imkoniyatini yaratish. Mazkur tadbirlarni Veterinariya qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish. 2. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida quyidagi maʼlumotlarni shakllantirish va yuritish imkoniyatini yaratish: fuqarolar, fermer xoʻjaliklari va boshqa tadbirkorlik subyektlari tomonidan chorva mollari kasallanishi boʻyicha murojaat qilish hamda veterinariya organlari tomonidan mazkur murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha maʼlumotlarni kiritish; fuqarolar, fermer xoʻjaliklari va boshqa tadbirkorlik subyektlari tomonidan sunʼiy urugʻlantirish boʻyicha murojaat qilish, amalga oshirilgan urugʻlantirish ishlari boʻyicha maʼlumotlarni kiritish hamda fuqarolar, fermer xoʻjaliklari va boshqa tadbirkorlik subyektlari tomonidan urugʻlantirish natijalarini tasdiqlash, shuningdek, sunʼiy urugʻlantirilgan chorva mollari reyestrini yuritish; hudud, korxona va xonadonlar kesimida chorva mollariga qoʻllanilgan vaksinalar va preparatlar boʻyicha reyestrni yuritish, xonadon va tadbirkorlik subyektlari tomonidan vaksina va preparatlar qoʻllanilganligini tasdiqlash. Mazkur tadbirlarni Veterinariya qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish. 2025-yil dekabr Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Biznes ombudsman, Raqamli texnologiyalar vazirligi 14. Veterinariya va chorvachilik sohalarida kadrlarni tayyorlash va malakasini oshirish tizimini takomillashtirish. 1. Samarqand davlat veterinariya meditsinasi , chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti, malaka oshirish markazi hamda ilmiy-tadqiqot institutlari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil aprel Veterinariya qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Samarqand davlat veterinariya meditsinasi , chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti, malaka oshirish markazi hamda ilmiy-tadqiqot institutlari tomonidan yetakchi xorijiy davlatlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, jumladan, oʻquv dasturlari yangilanishi, oʻquv jarayonlariga xorijiy ilmiy pedagog xodimlar jalb qilinishi hamda qoʻshma tadqiqot loyihalari amalga oshirilishini taʼminlash. 2026-yil dekabr

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 31-oktabrdagi PQ-322-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-dekabrdagi “Meva-sabzavotchilik sohasini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash, tarmoqda klaster va kooperatsiya tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-52-son qarori 1-bandining “g” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi “Respublikada kartoshka yetishtirishni koʻpaytirish va urugʻchiligini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-269-son qarorida :

(a) 3-band “g” kichik bandining birinchi xatboshisidagi “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ” soʻzlaridan keyin “(keyingi oʻrinlarda — Kompaniya)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

(b) 6-band “a” kichik bandining ikkinchi xatboshisidagi “2025-yil 1-oktabrga qadar” soʻzlaridan keyin “3 (uch) yil muddatga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi “Fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 320-son qaroriga ilovaning 17-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2026-yil 1-yanvardan boshlab paxta xomashyosi va gʻalla yetishtirishda nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qilgan elektr energiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning Yagona billing tizimi va Soliq qoʻmitasining “E-factura” axborot tizimidagi maʼlumotlar bilan solishtiradi;

yakuniy kelishilgan roʻyxatlarga muvofiq mazkur nizomning 10-bandiga asosan hisoblangan subsidiya mablagʻlarini isteʼmolchilarning arizada koʻrsatilgan tijorat banklaridagi hisob raqamlariga oʻtkazib beradi”.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 31-oktabr,

PQ-322-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.11.2025-y., 07/25/322/1002-son; 04.12.2025-y., 06/25/240/1122-son; 01.05.2026-y., 06/26/68/0435-son)

lex.uz