UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 13-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 13 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 октября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 October 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарори (рўйхат рақами 3296, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3296/0410-сон) билан тасдиқланган Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сон буйруғига ИЛОВА

Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «тўлиқ БЮДни» деган сўзлар «ДБД рақами қайд этилган транзит декларациясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) иккинчи босқичда — Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар бўйича декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тўлиқ БЮД тақдим этилади ва божхона органларида расмийлаштирилади, бундан товарлар учун илгари ДБД тақдим этилган ҳоллар мустасно.

Товарлар учун илгари ДБД тақдим этилган ҳолларда декларацияловчи шахс томонидан ДБДнинг рўйхат рақами транзит декларациясида кўрсатилади ва ҳужжатлар божхона органи томонидан расмийлаштирилади.

Товарларнинг ДБЮД ва ТББЮДлари расмийлаштируви учун ҳисобланган ва ундирилган йиғим кейинги босқичда тўлиқ БЮД тақдим этилганида такроран ундирилмайди.

ДБЮД ва ТББЮДларни божхона органларига тақдим этиш орқали товарларни декларациялашда тўланган божхона тўловлари тўлиқ БЮД расмийлаштирилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

Товарлар учун ДБД тақдим этилган ҳолларда тўланган божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиш лозим даражада тўлдирилган ДБД расмийлаштирилганидан сўнг амалга оширилади.».

3. 3-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатлар (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат ва бошқалар) талаб этиладиган ҳолларда, бундан мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳоллар мустасно;»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ДБДдаги товар бир транспорт ҳужжати бўйича бир транспорт воситасида битта жўнатувчининг манзилидан битта қабул қилувчининг манзилига юборилаётган бўлмаса;»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ДБДнинг 1-графаси биринчи бўлмасида «ИМ» белгиси, учинчи бўлмасида «ПР» белгиси кўрсатилади ҳамда 18, 26, 30-графалари ва «С» графасининг 2 рақами остидаги сатри тўлдирилмайди.».

5. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. ДБД божхона органи томонидан рўйхатга олинади ҳамда ДБД ва унга илова қилинган ҳужжатлар текширувдан ўтказилади.

Агар текширув давомида ДБД ва унга илова қилинган ҳужжатларда хато ва (ёки) камчиликлар аниқланса, ДБДга Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.

Хато ва (ёки) камчиликлар аниқланмаган ҳолларда ДБДнинг текшируви Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 248-моддасида белгиланган муддат доирасида амалга оширилади.

Божхона органи томонидан ДБД ва унга илова қилинган ҳужжатлар текшируви якунланганлиги декларант ёки декларацияловчи шахсга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Божхона қўмитаси ЯАТ деб юритилади) орқали маълум қилинади.

8. ДБДда кўрсатилган товарлар божхона органига ДБД қабул қилинган кундан (ДБДнинг 7-графасида кўрсатилган санадан) эътиборан ўттиз календар кун ичида тақдим этилмаган тақдирда ДБД берилмаган деб ҳисобланади.

Бунда, ушбу ДБД Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда бу ҳақида Божхона қўмитаси ЯАТ орқали декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор қилинади.

Товарнинг тақдим этилганлигини тасдиқлаш божхона органи томонидан транзит декларацияни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.».

6. 9 — 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс ДБДда кўрсатилган товарлар божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига транзит декларациясини ёки дастлабки ахборотни тақдим этишда ДБД рақамини кўрсатиши шарт.

Бунда, декларацияловчи шахс томонидан ДБД рақами Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3382, 2022 йил 31 август) белгиланган тартибда «Э-Транзит» автоматлаштирилган ахборот тизимида «Юк тўғрисида маълумот» бўлимининг «Юк кузатув ҳужжатлари» қисмидаги 10 майдонда БЮДни тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичидан танлаш орқали 805 тартиб рақами остида кўрсатилади.

10. ДБДда кўрсатилган товарлар транзит декларациясини рўйхатдан ўтказган чегара божхона постига етиб келгандан сўнг, ташувчи томонидан ушбу товарлар ва унга тегишли кузатув ҳужжатлари ҳамда транзит декларациясининг рўйхат рақами божхона органига тақдим этилади.

11. Божхона органи товарлар чегара божхона пости ҳудудига етиб келгандан сўнг, ДБД билан бирга тақдим этилган товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни ташувчи томонидан тақдим этилган асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.

Бунда, божхона органи томонидан ДБДга илова қилинган товарнинг кузатув ҳужжатлари рақами, санаси, шакли, ундаги маълумотлар, шу жумладан жўнатувчи ва қабул қилувчининг реквизитлари, товарнинг номи, миқдори (сони, вазни, бошқа қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартларида ўзаро тафовут аниқланса, ДБД тақдим этилмаган деб ҳисобланади, бундан товарларни қайта юклаш жараёнида транспорт ҳужжатлари ўзгарганлиги натижасида юзага келган тафовутлар бўйича товар қайта юкланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатлар мустасно.

Бундай ҳолатларда ДБД божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда товарларни декларациялаш БЮД расмийлаштируви учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

12. Чегара божхона пости томонидан товарлар бўйича божхона назорати амалга оширилганидан сўнг, ДБД расмийлаштирилади ва товарлар эркин муомалага чиқарилади, бундан мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Божхона органи томонидан ДБДнинг 18, 26, 29 ва «С» графаларига транзит декларацияси асосида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.

13. Божхона ҳудудига кириб келишда ДБД тақдим этилган товарларга нисбатан қуйидаги ҳолларда чегара божхона пости томонидан чет эл товари божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари қўлланилади:

хавфни бошқариш тизими томонидан хавф даражаси юқори кўрсаткич («қизил» йўлак) билан таснифланган бўлса;

ДБД расмийлаштирилган товарларга божхона тўловлари тўлиқ тўланмаган ёки тўланиши таъминланмаган бўлса;

товарнинг тижорат ва транспорт ҳужжатларидаги маълумотларда ўзаро номувофиқликлар аниқланганда;

божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш бўйича маълумотлар товарларга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан тўғри келмаса;

транспорт воситасининг юк бўлмасига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки бошқа давлат назорат органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органларидан олинган товарларни божхона назоратидан ўтказилиши лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлганда.».

7. 14 — 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

8. 2-бобнинг 4-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4-§. Товарларни манзил (ташқи иқтисодий фаолият) божхона постларида эркин муомалага чиқариш шартлари».

9. 20 — 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Қуйидаги ҳолларда товарлар ДБДда кўрсатилган ТИФ божхона постига транзит декларацияси асосида йўналтирилади:

чегара божхона пости ҳудудида товарларни божхона кўригидан ўтказишнинг имкони бўлмаганда;

ДБДда хато ва камчиликлар аниқланиб, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарурати юзага келганда, бундан мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

товарлар чегара божхона пости орқали автотранспортда олиб кирилмаган ҳолларда;

ДБДни бекор қилиш ёки қайтариб олиш зарурати юзага келганда;

ваколатли шахснинг аризасига кўра.

21. Товарлар ДБДда кўрсатилган ТИФ божхона постига етиб келгандан сўнг, ташувчи ёхуд бошқа манфаатдор шахс томонидан ушбу товарлар ва уларга тегишли кузатув ҳужжатлари божхона органига тақдим этилади.

Товарлар етиб келганлиги бу тўғрисида божхона органи томонидан товар кузатув ҳужжатларига ва Божхона қўмитаси ЯАТда тегишли белгиларни қўйиш орқали тасдиқланади.

22. Божхона органи товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ДБДдаги товарларнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни кейин тақдим этилган асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.

Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан, электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки ДБДда керакли маълумотлар етишмаса, божхона органи томонидан декларацияловчи шахснинг ушбу масаладаги мурожаатини кўриб чиқиш натижалари ёки божхона органининг талаблари асосида ДБДга тегишли ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади.

Бунда, божхона органи томонидан ДБДга илова қилинган товарнинг кузатув ҳужжатлари рақами, санаси, шакли, ундаги маълумотлар, шу жумладан жўнатувчи ва қабул қилувчининг реквизитлари, товарнинг номи, миқдори (сони, вазни, бошқа қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартларида ўзаро тафовут аниқланса, ДБД тақдим этилмаган деб ҳисобланади, бундан товарларни қайта юклаш жараёнида транспорт ҳужжатлари ўзгарганлиги натижасида юзага келган тафовутлар бўйича товар қайта юкланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатлар мустасно.

Бундай ҳолатларда ДБД божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда товарларни декларациялаш БЮД расмийлаштируви учун белгиланган тартибда амалга оширилади.».

10. Қуйидаги мазмундаги 22 1 ва 22 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«22 1 . ДБДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

22 2 . Божхона органи томонидан товарлар бўйича божхона назоратининг белгиланган тартиб-таомиллари амалга оширилганидан сўнг, ДБД расмийлаштирилиб, товарлар эркин муомалага чиқарилади, бундан мазкур Низомнинг 22-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.».

Вазир Д. КУЧКАРОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ

Савдо-саноат палатаси р аиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 13 октябрь,

2025 йил 6 октябрь

2025 йил 30 сентябрь

296-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRINING

BUYRUGʻI

Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 31-martdagi 01-02/13-20-son qarori (roʻyxat raqami 3296, 2021-yil 4-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.05.2021-y., 10/21/3296/0410-son) bilan tasdiqlangan Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 13-oktabrdagi 296-son buyrugʻiga ILOVA

Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandning oʻn birinchi xatboshisidagi “toʻliq BYDni” degan soʻzlar “DBD raqami qayd etilgan tranzit deklaratsiyasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) ikkinchi bosqichda — Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali olib oʻtilayotgan tovarlar boʻyicha deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga toʻliq BYD taqdim etiladi va bojxona organlarida rasmiylashtiriladi, bundan tovarlar uchun ilgari DBD taqdim etilgan hollar mustasno.

Tovarlar uchun ilgari DBD taqdim etilgan hollarda deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan DBDning roʻyxat raqami tranzit deklaratsiyasida koʻrsatiladi va hujjatlar bojxona organi tomonidan rasmiylashtiriladi.

Tovarlarning DBYUD va TBBYUDlari rasmiylashtiruvi uchun hisoblangan va undirilgan yigʻim keyingi bosqichda toʻliq BYD taqdim etilganida takroran undirilmaydi.

DBYUD va TBBYUDlarni bojxona organlariga taqdim etish orqali tovarlarni deklaratsiyalashda toʻlangan bojxona toʻlovlari toʻliq BYD rasmiylashtirilgandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

Tovarlar uchun DBD taqdim etilgan hollarda toʻlangan bojxona toʻlovlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkazish lozim darajada toʻldirilgan DBD rasmiylashtirilganidan soʻng amalga oshiriladi.”.

3. 3-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tovarlarni erkin muomalaga chiqarishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli organlar tomonidan beriladigan hujjatlar (ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar, muvofiqlik sertifikati, ekologik sertifikat va boshqalar) talab etiladigan hollarda, bundan mazkur hujjatlar mavjud boʻlgan hollar mustasno;”;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“DBDdagi tovar bir transport hujjati boʻyicha bir transport vositasida bitta joʻnatuvchining manzilidan bitta qabul qiluvchining manziliga yuborilayotgan boʻlmasa;”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

4. 6-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“DBDning 1-grafasi birinchi boʻlmasida “IM” belgisi, uchinchi boʻlmasida “PR” belgisi koʻrsatiladi hamda 18, 26, 30-grafalari va “С” grafasining 2 raqami ostidagi satri toʻldirilmaydi.”.

5. 7 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. DBD bojxona organi tomonidan roʻyxatga olinadi hamda DBD va unga ilova qilingan hujjatlar tekshiruvdan oʻtkaziladi.

Agar tekshiruv davomida DBD va unga ilova qilingan hujjatlarda xato va (yoki) kamchiliklar aniqlansa, DBDga Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) talablariga muvofiq oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.

Xato va (yoki) kamchiliklar aniqlanmagan hollarda DBDning tekshiruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 248-moddasida belgilangan muddat doirasida amalga oshiriladi.

Bojxona organi tomonidan DBD va unga ilova qilingan hujjatlar tekshiruvi yakunlanganligi deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsga Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi YAAT deb yuritiladi) orqali maʼlum qilinadi.

8. DBDda koʻrsatilgan tovarlar bojxona organiga DBD qabul qilingan kundan (DBDning 7-grafasida koʻrsatilgan sanadan) eʼtiboran oʻttiz kalendar kun ichida taqdim etilmagan taqdirda DBD berilmagan deb hisoblanadi.

Bunda, ushbu DBD Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) talablariga muvofiq bojxona organi tomonidan bekor qilinadi hamda bu haqida Bojxona qoʻmitasi YAAT orqali deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs xabardor qilinadi.

Tovarning taqdim etilganligini tasdiqlash bojxona organi tomonidan tranzit deklaratsiyani rasmiylashtirish orqali amalga oshiriladi.”.

6. 9 — 13-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Tashuvchi yoki boshqa manfaatdor shaxs DBDda koʻrsatilgan tovarlar bojxona hududiga amalda yetib kelguniga qadar ular toʻgʻrisida bojxona organiga tranzit deklaratsiyasini yoki dastlabki axborotni taqdim etishda DBD raqamini koʻrsatishi shart.

Bunda, deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan DBD raqami Tranzit deklaratsiyasini toʻldirish, rasmiylashtirish, unga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish, uni qaytarib olish hamda bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami 3382, 2022-yil 31-avgust) belgilangan tartibda “E-Tranzit” avtomatlashtirilgan axborot tizimida “Yuk toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimining “Yuk kuzatuv hujjatlari” qismidagi 10-maydonda BYDni toʻldirishda foydalaniladigan hujjatlar va maʼlumotlar turlari tasniflagichidan tanlash orqali 805 tartib raqami ostida koʻrsatiladi.

10. DBDda koʻrsatilgan tovarlar tranzit deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazgan chegara bojxona postiga yetib kelgandan soʻng, tashuvchi tomonidan ushbu tovarlar va unga tegishli kuzatuv hujjatlari hamda tranzit deklaratsiyasining roʻyxat raqami bojxona organiga taqdim etiladi.

11. Bojxona organi tovarlar chegara bojxona posti hududiga yetib kelgandan soʻng, DBD bilan birga taqdim etilgan tovarning kuzatuv hujjatlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarni tashuvchi tomonidan taqdim etilgan asl hamda elektron hujjatlardagi maʼlumotlar bilan solishtiradi.

Bunda, bojxona organi tomonidan DBDga ilova qilingan tovarning kuzatuv hujjatlari raqami, sanasi, shakli, undagi maʼlumotlar, shu jumladan joʻnatuvchi va qabul qiluvchining rekvizitlari, tovarning nomi, miqdori (soni, vazni, boshqa qoʻshimcha oʻlchov birligidagi miqdori), qiymati, TIF TN kodi, yetkazib berish shartlarida oʻzaro tafovut aniqlansa, DBD taqdim etilmagan deb hisoblanadi, bundan tovarlarni qayta yuklash jarayonida transport hujjatlari oʻzgarganligi natijasida yuzaga kelgan tafovutlar boʻyicha tovar qayta yuklanganligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan holatlar mustasno.

Bunday holatlarda DBD bojxona organi tomonidan bekor qilinadi hamda tovarlarni deklaratsiyalash BYD rasmiylashtiruvi uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

12. Chegara bojxona posti tomonidan tovarlar boʻyicha bojxona nazorati amalga oshirilganidan soʻng, DBD rasmiylashtiriladi va tovarlar erkin muomalaga chiqariladi, bundan mazkur Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan hollar mustasno.

Bojxona organi tomonidan DBDning 18, 26, 29 va “С” grafalariga tranzit deklaratsiyasi asosida oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.

13. Bojxona hududiga kirib kelishda DBD taqdim etilgan tovarlarga nisbatan quyidagi hollarda chegara bojxona posti tomonidan chet el tovari bojxona nazorati ostida tashilayotganda bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini taʼminlash chora-tadbirlari qoʻllaniladi:

xavfni boshqarish tizimi tomonidan xavf darajasi yuqori koʻrsatkich (“qizil” yoʻlak) bilan tasniflangan boʻlsa;

DBD rasmiylashtirilgan tovarlarga bojxona toʻlovlari toʻliq toʻlanmagan yoki toʻlanishi taʼminlanmagan boʻlsa;

tovarning tijorat va transport hujjatlaridagi maʼlumotlarda oʻzaro nomuvofiqliklar aniqlanganda;

bojxona nazoratining texnik vositalarini qoʻllash boʻyicha maʼlumotlar tovarlarga ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlar bilan toʻgʻri kelmasa;

transport vositasining yuk boʻlmasiga bevosita (erkin) kirish imkoniyati mavjud boʻlganda;

huquqni muhofaza qilish yoki boshqa davlat nazorat organlaridan tushgan materiallar, shuningdek xorijiy davlatlarning bojxona va boshqa davlat organlaridan olingan tovarlarni bojxona nazoratidan oʻtkazilishi lozimligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻlganda.”.

7. 14 — 19-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

8. 2-bobning 4-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4-§. Tovarlarni manzil (tashqi iqtisodiy faoliyat) bojxona postlarida erkin muomalaga chiqarish shartlari”.

9. 20 — 22-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Quyidagi hollarda tovarlar DBDda koʻrsatilgan TIF bojxona postiga tranzit deklaratsiyasi asosida yoʻnaltiriladi:

chegara bojxona posti hududida tovarlarni bojxona koʻrigidan oʻtkazishning imkoni boʻlmaganda;

DBDda xato va kamchiliklar aniqlanib, unga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish zarurati yuzaga kelganda, bundan mazkur Nizomning 11-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollar mustasno;

tovarlar chegara bojxona posti orqali avtotransportda olib kirilmagan hollarda;

DBDni bekor qilish yoki qaytarib olish zarurati yuzaga kelganda;

vakolatli shaxsning arizasiga koʻra.

21. Tovarlar DBDda koʻrsatilgan TIF bojxona postiga yetib kelgandan soʻng, tashuvchi yoxud boshqa manfaatdor shaxs tomonidan ushbu tovarlar va ularga tegishli kuzatuv hujjatlari bojxona organiga taqdim etiladi.

Tovarlar yetib kelganligi bu toʻgʻrisida bojxona organi tomonidan tovar kuzatuv hujjatlariga va Bojxona qoʻmitasi YAATda tegishli belgilarni qoʻyish orqali tasdiqlanadi.

22. Bojxona organi tovarlarni bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkazishda DBDdagi tovarlarning kuzatuv hujjatlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarni keyin taqdim etilgan asl hamda elektron hujjatlardagi maʼlumotlar bilan solishtiradi.

Agarda taqdim qilingan hujjatlar (shu jumladan, elektron koʻrinishdagi) bilan asl hujjatlardagi maʼlumotlarda nomuvofiqliklar mavjud boʻlsa yoki DBDda kerakli maʼlumotlar yetishmasa, bojxona organi tomonidan deklaratsiyalovchi shaxsning ushbu masaladagi murojaatini koʻrib chiqish natijalari yoki bojxona organining talablari asosida DBDga tegishli oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.

Bunda, bojxona organi tomonidan DBDga ilova qilingan tovarning kuzatuv hujjatlari raqami, sanasi, shakli, undagi maʼlumotlar, shu jumladan joʻnatuvchi va qabul qiluvchining rekvizitlari, tovarning nomi, miqdori (soni, vazni, boshqa qoʻshimcha oʻlchov birligidagi miqdori), qiymati, TIF TN kodi, yetkazib berish shartlarida oʻzaro tafovut aniqlansa, DBD taqdim etilmagan deb hisoblanadi, bundan tovarlarni qayta yuklash jarayonida transport hujjatlari oʻzgarganligi natijasida yuzaga kelgan tafovutlar boʻyicha tovar qayta yuklanganligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan holatlar mustasno.

Bunday holatlarda DBD bojxona organi tomonidan bekor qilinadi hamda tovarlarni deklaratsiyalash BYD rasmiylashtiruvi uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.”.

10. Quyidagi mazmundagi 22 1 va 22 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“22 1 . DBDni oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qaytarib olish va bekor qilish Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

22 2 . Bojxona organi tomonidan tovarlar boʻyicha bojxona nazoratining belgilangan tartib-taomillari amalga oshirilganidan soʻng, DBD rasmiylashtirilib, tovarlar erkin muomalaga chiqariladi, bundan mazkur Nizomning 22-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollar mustasno.”.

Vazir D. KUCHKAROV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV

Savdo-sanoat palatasi r aisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2025-yil 13-oktabr,

2025-yil 6-oktabr

2025-yil 30-sentabr

296-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.11.2025 y., № 10/25/3296-4/1006)

lex.uz