📅 2025-yil 3-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 3-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 3 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ботир Зокиров мемориал музейи фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-230-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-230-сон қарорига мувофиқ:
Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи (кейинги ўринларда — мемориал музей) ташкил этилгани;
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилгани (кейинги ўринларда — давлат стипендияси) маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маданият вазирлиги Маданий мерос агентлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар мемориал музей фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин. Бунда:
мемориал музей Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада санъати институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
мемориал музейга штат бирликларини ажратиш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
3. Белгилансинки, мемориал музейни таъмирлаш ва унинг экспозициясини яратиш билан боғлиқ харажатлар:
Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Маданият вазирлиги Маданий мерос агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда мемориал музей уставини тасдиқлаш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат стипендияси тайинланадиган тегишли таълим йўналишларини белгилаш;
давлат стипендиясини тайинлаш бўйича баҳолаш мезонларини белгилаш;
давлат стипендиясига талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тартиби.
6. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
2026 йилдан бошлаб ҳар йили давлат стипендияси учун танловлар белгиланган тартибда шаффоф тарзда ўтказиб борилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 690-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини (кейинги ўринларда — давлат стипендияси)ни тайинлаш тартибини белгилайди.
2. Давлат стипендияси давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга (кейинги ўринларда — талабгорлар) тайинланади.
3. Давлат стипендияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда — Маданият вазирлиги) томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра қуйидаги таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича биттадан тайинланади:
«эстрада хонандалиги»;
«вокал санъати (турлари бўйича)»;
«эстрада чолғу ижрочилиги»;
«чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)»;
«бастакорлик санъати»;
«санъатшунослик (мусиқашунослик)»;
«техноген санъат (мусиқий овоз режиссёрлиги)».
4. Давлат стипендияси ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ тайинланади.
2-боб. Баҳолаш мезонлари
5. Давлат стипендияси қуйидаги талаблар бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ 100 балли тизим асосида баҳолаш натижаларига кўра тайинланади:
а) «эстрада хонандалиги», «вокал санъати (турлари бўйича)», «эстрада чолғу ижрочилиги», «чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)», «бастакорлик санъати», «техноген санъат (мусиқий овоз режиссёрлиги)» таълим йўналишлари бўйича:
олий таълим ташкилотида таҳсил олиш даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги концерт ижрочилиги;
соҳа бўйича халқаро ва республика миқёсидаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришгани;
ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштиргани;
миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси;
б) «санъатшунослик (мусиқашунослик)» таълим йўналиши бўйича:
олий таълим ташкилотида таҳсил олаётган даврида республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда мақолалар чоп этгани;
соҳа бўйича халқаро ва республика миқёсидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришгани;
ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштиргани;
миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси.
3-боб. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тартиби
6. Талабгорлар ҳар йили 1 июнга қадар давлат стипендиясига ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш учун давлат олий таълим ташкилотининг кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) қуйидагиларни тақдим қилади:
а) «эстрада хонандалиги», «вокал санъати (турлари бўйича)», «эстрада чолғу ижрочилиги», «чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)», «бастакорлик санъати», «техноген санъат (мусиқий овоз режиссёрлиги)» таълим йўналишлари бўйича:
олий таълим ташкилотида таҳсил олиш даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги концерт дастурларидаги ижроларини тасдиқловчи маълумотномалар, афиша, концерт дастурлари, фото ва видеолавҳалар;
соҳа бўйича халқаро ва республика миқёсидаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришгани;
ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар;
миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотлар;
деканат ва кафедранинг тавсияномалари;
ижодий ишлари рўйхати;
соҳа бўйича камида икки нафар етук мутахассиснинг фикрномаси;
ўқиш даврида эришган бошқа ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
б) «санъатшунослик (мусиқашунослик)» таълим йўналиши бўйича:
республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда чоп этилган мақолалари нусхалари;
халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуман ва конференциялар, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва эришган натижаларини тасдиқловчи диплом, сертификатлар, илмий мақолалар нусхалари, маълумотномалар ҳамда тадбирлар фотосуратлари;
ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар;
деканат ва кафедранинг тавсияномалари;
илмий-ижодий ишлар рўйхати;
соҳа бўйича камида икки нафар етук мутахассиснинг фикрномаси;
оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, соҳага доир кўрсатувлардаги иштирокини тасдиқловчи маълумотлар, илмий ва оммабоп журналлар, газеталарда чоп этилган илмий-оммабоп, публицистик мақолалари нусхалари;
ўқиш даврида эришган бошқа ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ушбу бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар йиғмажилдга жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада талабгор таҳсил оладиган олий таълим ташкилотининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.
7. Кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар давлат стипендиясига талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, баҳолайди.
Баҳолаш натижалари бўйича талабгорни давлат стипендиясига тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
8. Олий таълим ташкилотлари ҳар йили 25 июнга қадар Кенгаш қарори, тавсия этилган талабгорлар ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилади.
Кенгаш қарорига асосан талабгорларнинг ҳужжатларини бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этади.
9. Тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 июлга қадар Маданият вазирлигига талабгорларнинг йиғмажилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисидаги тавсияномаларни юборади.
Бунда Кенгаш қарори тавсияномаларни юбориш учун асос ҳисобланади.
10. Маданият вазирлиги ҳар йили 10 — 25 июль кунлари талабгорларнинг йиғмажилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни кўриб чиқади.
Бунда давлат стипендиясига талабгорлар орасидан муносибини танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан 9 — 15 нафар аъзодан иборат бир марталик Экспертлар гуруҳи тузилади.
11. Экспертлар гуруҳи Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари, соҳа бўйича етук мутахассислар ва профессор-ўқитувчилардан иборат таркибда шакллантирилади.
Талабгорларни саралаш жараёнларида тўлақонли шаффофликни таъминлаш ҳамда келгусида коррупция омиллари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида дастлабки саралашда олий таълим ташкилотларининг кенгашлари таркибига киритилган, шунингдек, талабгор билан қариндошлик, устоз-шогирдлик алоқалари бўлган мутахассисларнинг Экспертлар гуруҳи таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
12. Экспертлар гуруҳи:
заруратга кўра тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотларининг мутахассисларини жалб этади;
вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотларидан талабгорлар тўғрисида зарур ахборотларни сўраб олади;
ўз ваколатлари доирасида мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритади.
13. Экспертлар гуруҳи аъзоси:
Экспертлар гуруҳи ишида қатнашиш ҳамда талабгорларнинг ҳужжатларини ҳар томонлама адолатли, шаффоф ва холисона кўриб чиқиш;
Экспертлар гуруҳи томонидан қарорлар қабул қилинишида овоз беришда қатнашиш;
кўриб чиқиш учун киритилаётган талабгорлар ҳужжатларини ушбу Низом талаблари бўйича тегишли хулосаларини ўз вақтида тақдим этиш;
ушбу Низом талабларига риоя қилишга мажбур.
14. Экспертлар гуруҳи талабгорларнинг ҳар бири бўйича тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Экспертлар гуруҳи йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ўтказилган ҳисобланади. Мазкур Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига кўра ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл тўплаган талабгор давлат стипендиясига тавсия этилади.
Экспертлар гуруҳининг қарори Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Экспертлар гуруҳи йиғилишига тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кузатувчи сифатида таклиф этилиши мумкин.
15. Давлат олий таълим ташкилотларининг талабаларига давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи ҳар йили 10 августга қадар қабул қилинади.
Мазкур буйруқ тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идораларга бир иш куни ичида етказилади.
16. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабгорларга ҳар йили 20 августга қадар Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган намунадаги «Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси тантанали равишда топширилади.
17. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи давлат олий таълим ташкилотларининг талабаларига давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.
Давлат стипендияси 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили муддатига белгиланган миқдорга мувофиқ тайинланади.
18. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабгорлар бакалавриат босқичини тамомлаганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, давлат гранти асосида қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.
19. Талабгорларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизоми ва олий таълим ташкилотлари ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун ўқув йили мобайнида давлат стипендиясидан тизимида давлат олий таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тақдимномаларига биноан Маданият вазирлигининг Экспертлар гуруҳи қарори билан маҳрум қилиш мумкин.
4-боб. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этиш
20. Давлат стипендияси учун танлов ўтказилиши даврида белгиланган тартибда шикоят аризаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари, соҳа бўйича етук мутахассислар ва профессор-ўқитувчилардан камида 7 кишидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
21. Шикоят аризалари танлов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда, бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
22. Шикоят аризаларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси талабгорларнинг барча ҳужжатларини мазкур Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.
Талабгорларнинг шикоят аризаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
қўйилган балларни ўзгартириш тўғрисида.
23. Талабгорларнинг апелляция шикоятини кўриб чиқишда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
24. Апелляция комиссияси таркибига Экспертлар гуруҳи аъзоларининг киритилиши тақиқланади.
Экспертлар гуруҳи аъзоси апелляция жараёнида қатнашиш ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириш механизми Муддатлар 1-босқич Талабгор Давлат стипендиясига ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш учун давлат олий таълим ташкилотининг кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) тақдим этади. Ҳар йили 1 июнга қадар 2-босқич Олий таълим ташкилотлари кенгашлари 1. Давлат стипендиясига талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, баҳолайди. 2. Баҳолаш натижалари бўйича талабгорни давлат стипендиясига тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади . Ҳар йили 15 июнга қадар 3-босқич Олий таълим ташкилотлари 1. Кенгаш қарори, тавсия этилган талабгорлар ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилади. 2. Кенгашнинг қарорларига асосан талабгорларнинг ҳужжатларини бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этади. Ҳар йили 25 июнга қадар 4-босқич Тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар Маданият вазирлигига талабгорларнинг йиғмажилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисидаги тавсияномаларни юборади. Ҳар йили 1 июлга қадар 5-босқич Маданият вазирлиги 1. Талабгорларнинг йиғмажилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни Экспертлар гуруҳи билан кўриб чиқади. Ҳар йили 10 — 25 июль 2. Олий таълим ташкилотларининг талабаларига давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқни қабул қилади. Ҳар йили 10 августга қадар 3. Олий таълим ташкилотларининг талабаларига давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқни тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идораларга етказади. 1 иш куни ичида 4. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабгорларга «Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясининг соҳиби» гувоҳномасини тантанали равишда топширади. Ҳар йили 20 августга қадар
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш бўйича
Баҳолаш мезонлари Балл I. « Эстрада хонандалиги», «вокал санъати (турлари бўйича)», «эстрада чолғу ижрочилиги», «чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)», «бастакорлик санъати», «техноген санъат (мусиқий овоз режиссёрлиги)» таълим йўналишлари бўйича а) олий таълим ташкилотида таҳсил олиш даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги концерт ижрочилиги: 25 баллгача Миллий мусиқий эстрада йўналишида ижодий ишларининг мавжудлиги 10 баллгача халқаро миқёсдаги концертларда иштироки учун 7 баллгача республика миқёсидаги концертларда иштироки учун 5 баллгача Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсидаги концертларда иштироки учун 3 баллгача б) соҳа бўйича халқаро ва республика миқёсидаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришгани: 35 баллгача халқаро миқёсдаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда совринли ўринни олгани учун 15 баллгача халқаро миқёсдаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этгани учун 10 баллгача республика миқёсидаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда совринли ўрин олгани учун 7 баллгача республика миқёсидаги фестиваль, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этгани учун 3 баллгача в) ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштиргани: 25 баллгача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 95 — 100 фоизгача бўлганда 12 баллгача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 90 — 95 фоизгача бўлганда 8 баллгача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 86 — 90 фоизгача бўлганда 5 баллгача г) миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси: 15 баллгача хорижий оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 10 баллгача республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 5 баллгача Жами: 100 балл II. « Санъатшунослик (мусиқашунослик)» таълим йўналиши бўйича а) олий таълим ташкилотида таҳсил олаётган даврида республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда мақолалар чоп этгани: 25 баллгача халқаро миқёсдаги илмий журналлардаги мақолалари учун 15 баллгача республика миқёсидаги илмий журналлардаги мақолалари учун 10 баллгача б) соҳа бўйича халқаро ва республика миқёсидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришгани: 35 баллгача халқаро миқёсдаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда маъруза билан иштирок этгани учун 12 баллгача халқаро миқёсдаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этгани учун 10 баллгача республика миқёсидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеналле, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда маъруза билан иштирок этгани учун 8 баллгача республика миқёсидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этгани учун 5 баллгача в) ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштиргани: 25 баллгача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 95 — 100 фоизгача бўлганда 12 баллгача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 90 — 95 фоизгача бўлганда 8 баллгача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 86 — 90 фоизгача бўлганда 5 баллгача г) миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси: 15 баллгача хорижий оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 10 баллгача республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 5 баллгача Жами: 100 балл
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 690-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «Камолиддин Беҳзод номидаги ва» сўзлари «Камолиддин Беҳзод ва Ботир Зокиров номидаги ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг уставида :
а) 3-банд «2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон» сўзларидан кейин «, «Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 1 июлдаги ПҚ-212-сон» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Бадиий академиянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани «Содиқ Азимов» кўчаси 35-уй, 100000.»;
в) 8-бандда :
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаси ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарали ижод қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
истеъдодли ёш рассомлар учун мўлжалланган ижодий устахоналар фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг шахсий ва жамоавий кўргазмаларини ташкил этиш;
ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида истеъдодли ёшларни тасвирий ва амалий санъат соҳаларига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг ушбу йўналишда турли креатив лойиҳалардаги иштирокини рағбатлантириш;
бадиий таълим соҳасида кадрлар тайёрлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва такомиллаштириш, шунингдек, академик бадиий таълимнинг изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш;
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини жаҳон миқёсида оммалаштириш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 37-позиция билан тўлдирилсин:
« 37. Ботир Зокиров мемориал музейи Тошкент шаҳри ».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида :
а) 1-илованинг 10-банди иккинчи хатбошиси «Камолиддин Беҳзод номидаги» сўзларидан кейин «, Ботир Зокиров номидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг 2-позицияси «Стипендия номи ва қўшимча тўловлар» устунидаги «Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод» сўзлари «Ислом Каримов, Камолиддин Беҳзод ва Ботир Зокиров» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
690-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
BAHOLASH MEZONLARI
Botir Zokirov memorial muzeyi faoliyatini samarali tashkil etish hamda Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston xalq artisti Botir Zokirov xotirasini abadiylashtirish, uning ijodiy merosini chuqur oʻrganish va jahon miqyosida targʻib qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 28-iyuldagi PQ-230-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston xalq artisti Botir Zokirov xotirasini abadiylashtirish, uning ijodiy merosini chuqur oʻrganish va jahon miqyosida targʻib qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 28-iyuldagi PQ-230-son qaroriga muvofiq:
Toshkent shahrida Botir Zokirov memorial muzeyi (keyingi oʻrinlarda — memorial muzey) tashkil etilgani;
Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasi taʼsis etilgani (keyingi oʻrinlarda — davlat stipendiyasi) maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Madaniyat vazirligi Madaniy meros agentligi bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar memorial muzey faoliyatini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin. Bunda:
memorial muzey Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Botir Zokirov nomidagi milliy estrada sanʼati instituti binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtiriladi;
memorial muzeyga shtat birliklarini ajratish va xodimlar mehnatiga haq toʻlash Madaniy meros agentligi tizimidagi muzeylar uchun belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Belgilansinki, memorial muzeyni taʼmirlash va uning ekspozitsiyasini yaratish bilan bogʻliq xarajatlar:
Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari hamda donor tashkilotlarning grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
4. Madaniyat vazirligi Madaniy meros agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda memorial muzey ustavini tasdiqlash, uni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va malakali mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.
5. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
davlat stipendiyasi tayinlanadigan tegishli taʼlim yoʻnalishlarini belgilash;
davlat stipendiyasini tayinlash boʻyicha baholash mezonlarini belgilash;
davlat stipendiyasiga talabgorlarning hujjatlarini koʻrib chiqish va baholash tartibi.
6. Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
2026-yildan boshlab har yili davlat stipendiyasi uchun tanlovlar belgilangan tartibda shaffof tarzda oʻtkazib borilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 3-noyabrdagi 690-son qaroriga 1-ILOVA
Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini (keyingi oʻrinlarda — davlat stipendiyasi)ni tayinlash tartibini belgilaydi.
2. Davlat stipendiyasi davlat oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat bosqichi oxirgi ikki kursida tahsil olayotgan iqtidorli talabalarga (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) tayinlanadi.
3. Davlat stipendiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Madaniyat vazirligi) tomonidan oʻtkaziladigan tanlov natijalariga koʻra quyidagi taʼlim yoʻnalishlarining har biri boʻyicha bittadan tayinlanadi:
“estrada xonandaligi”;
“vokal sanʼati (turlari boʻyicha)”;
“estrada cholgʻu ijrochiligi”;
“cholgʻu ijrochiligi (turlari boʻyicha)”;
“bastakorlik sanʼati”;
“sanʼatshunoslik (musiqashunoslik)”;
“texnogen sanʼat (musiqiy ovoz rejissorligi)”.
4. Davlat stipendiyasi ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq tayinlanadi.
2-bob. Baholash mezonlari
5. Davlat stipendiyasi quyidagi talablar boʻyicha ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq 100 balli tizim asosida baholash natijalariga koʻra tayinlanadi:
a) “estrada xonandaligi”, “vokal sanʼati (turlari boʻyicha)”, “estrada cholgʻu ijrochiligi”, “cholgʻu ijrochiligi (turlari boʻyicha)”, “bastakorlik sanʼati”, “texnogen sanʼat (musiqiy ovoz rejissorligi)” taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha:
oliy taʼlim tashkilotida tahsil olish davrida viloyat, respublika va xalqaro miqyosdagi konsert ijrochiligi;
soha boʻyicha xalqaro va respublika miqyosidagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishgani;
oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirgani;
milliy estrada sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi;
b) “sanʼatshunoslik (musiqashunoslik)” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha:
oliy taʼlim tashkilotida tahsil olayotgan davrida respublika va xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallarda maqolalar chop etgani;
soha boʻyicha xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishgani;
oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirgani;
milliy estrada sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi.
3-bob. Talabgorlarning hujjatlarini koʻrib chiqish va baholash tartibi
6. Talabgorlar har yili 1-iyunga qadar davlat stipendiyasiga hujjatlarni dastlabki koʻrib chiqish uchun davlat oliy taʼlim tashkilotining kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kengash) quyidagilarni taqdim qiladi:
a) “estrada xonandaligi”, “vokal sanʼati (turlari boʻyicha)”, “estrada cholgʻu ijrochiligi”, “cholgʻu ijrochiligi (turlari boʻyicha)”, “bastakorlik sanʼati”, “texnogen sanʼat (musiqiy ovoz rejissorligi)” taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha:
oliy taʼlim tashkilotida tahsil olish davrida viloyat, respublika va xalqaro miqyosdagi konsert dasturlaridagi ijrolarini tasdiqlovchi maʼlumotnomalar, afisha, konsert dasturlari, foto va videolavhalar;
soha boʻyicha xalqaro va respublika miqyosidagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishgani;
oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar;
milliy estrada sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi haqida maʼlumotlar;
dekanat va kafedraning tavsiyanomalari;
ijodiy ishlari roʻyxati;
soha boʻyicha kamida ikki nafar yetuk mutaxassisning fikrnomasi;
oʻqish davrida erishgan boshqa yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlar;
b) “sanʼatshunoslik (musiqashunoslik)” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha:
respublika va xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallarda chop etilgan maqolalari nusxalari;
xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy anjuman va konferensiyalar, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va erishgan natijalarini tasdiqlovchi diplom, sertifikatlar, ilmiy maqolalar nusxalari, maʼlumotnomalar hamda tadbirlar fotosuratlari;
oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar;
dekanat va kafedraning tavsiyanomalari;
ilmiy-ijodiy ishlar roʻyxati;
soha boʻyicha kamida ikki nafar yetuk mutaxassisning fikrnomasi;
ommaviy axborot vositalaridagi chiqishlari, sohaga doir koʻrsatuvlardagi ishtirokini tasdiqlovchi maʼlumotlar, ilmiy va ommabop jurnallar, gazetalarda chop etilgan ilmiy-ommabop, publitsistik maqolalari nusxalari;
oʻqish davrida erishgan boshqa yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlar.
Ushbu bandda koʻrsatilgan barcha hujjatlar yigʻmajildga joylangan holda taqdim etiladi. Muqovada talabgor tahsil oladigan oliy taʼlim tashkilotining nomi, talabgorning familiyasi, ismi va otasining ismi, fakulteti, kursi, guruhi koʻrsatiladi.
7. Kengash har yili 15-iyunga qadar davlat stipendiyasiga talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, baholaydi.
Baholash natijalari boʻyicha talabgorni davlat stipendiyasiga tavsiya etish yoki tavsiya etishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
8. Oliy taʼlim tashkilotlari har yili 25-iyunga qadar Kengash qarori, tavsiya etilgan talabgorlar hamda ularning erishgan yutuqlari haqidagi maʼlumotlarni oliy taʼlim tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida eʼlon qiladi.
Kengash qaroriga asosan talabgorlarning hujjatlarini boʻysunuvi boʻyicha tegishli vazirlik va idoralarga taqdim etadi.
9. Tizimida oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar har yili 1-iyulga qadar Madaniyat vazirligiga talabgorlarning yigʻmajildlari hamda davlat stipendiyasini tayinlash toʻgʻrisidagi tavsiyanomalarni yuboradi.
Bunda Kengash qarori tavsiyanomalarni yuborish uchun asos hisoblanadi.
10. Madaniyat vazirligi har yili 10 — 25-iyul kunlari talabgorlarning yigʻmajildlari hamda davlat stipendiyasini tayinlash haqidagi tavsiyanomalarni koʻrib chiqadi.
Bunda davlat stipendiyasiga talabgorlar orasidan munosibini tanlab olish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi bilan 9 — 15 nafar aʼzodan iborat bir martalik Ekspertlar guruhi tuziladi.
11. Ekspertlar guruhi Oʻzbekiston xalq artistlari, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artistlar, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi aʼzolari, soha boʻyicha yetuk mutaxassislar va professor-oʻqituvchilardan iborat tarkibda shakllantiriladi.
Talabgorlarni saralash jarayonlarida toʻlaqonli shaffoflikni taʼminlash hamda kelgusida korrupsiya omillari kelib chiqishining oldini olish maqsadida dastlabki saralashda oliy taʼlim tashkilotlarining kengashlari tarkibiga kiritilgan, shuningdek, talabgor bilan qarindoshlik, ustoz-shogirdlik aloqalari boʻlgan mutaxassislarning Ekspertlar guruhi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Ekspertlar guruhi:
zaruratga koʻra tegishli vazirliklar va idoralar hamda oliy taʼlim tashkilotlarining mutaxassislarini jalb etadi;
vazirliklar va idoralar hamda oliy taʼlim tashkilotlaridan talabgorlar toʻgʻrisida zarur axborotlarni soʻrab oladi;
oʻz vakolatlari doirasida mazkur Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida takliflar kiritadi.
13. Ekspertlar guruhi aʼzosi:
Ekspertlar guruhi ishida qatnashish hamda talabgorlarning hujjatlarini har tomonlama adolatli, shaffof va xolisona koʻrib chiqish;
Ekspertlar guruhi tomonidan qarorlar qabul qilinishida ovoz berishda qatnashish;
koʻrib chiqish uchun kiritilayotgan talabgorlar hujjatlarini ushbu Nizom talablari boʻyicha tegishli xulosalarini oʻz vaqtida taqdim etish;
ushbu Nizom talablariga rioya qilishga majbur.
14. Ekspertlar guruhi talabgorlarning har biri boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi.
Ekspertlar guruhi yigʻilishi uning aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda oʻtkazilgan hisoblanadi. Mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlariga koʻra har bir yoʻnalish boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan talabgor davlat stipendiyasiga tavsiya etiladi.
Ekspertlar guruhining qarori Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangandan soʻng kuchga kiradi.
Ekspertlar guruhi yigʻilishiga tegishli vazirliklar va idoralarning vakillari kuzatuvchi sifatida taklif etilishi mumkin.
15. Davlat oliy taʼlim tashkilotlarining talabalariga davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqida Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi har yili 10-avgustga qadar qabul qilinadi.
Mazkur buyruq tizimida oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralarga bir ish kuni ichida yetkaziladi.
16. Davlat stipendiyasiga sazovor boʻlgan talabgorlarga har yili 20-avgustga qadar Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlangan namunadagi “Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasining sohibi” guvohnomasi tantanali ravishda topshiriladi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi davlat oliy taʼlim tashkilotlarining talabalariga davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqidagi buyruqlarni rasmiylashtirish uchun asos boʻladi.
Davlat stipendiyasi 1-sentabrdan boshlab bir oʻquv yili muddatiga belgilangan miqdorga muvofiq tayinlanadi.
18. Davlat stipendiyasiga sazovor boʻlgan talabgorlar bakalavriat bosqichini tamomlaganidan soʻng bir yil mobaynida tegishli mutaxassislik boʻyicha magistraturaga kirish imtihonlarisiz, davlat granti asosida qabul kvotasidan tashqari qabul qilinadi.
19. Talabgorlarni kundalik darslarni oʻzlashtirmaganlik, oʻquv intizomi va oliy taʼlim tashkilotlari ichki tartib-qoidalarini buzganlik uchun oʻquv yili mobaynida davlat stipendiyasidan tizimida davlat oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirliklar va idoralarning taqdimnomalariga binoan Madaniyat vazirligining Ekspertlar guruhi qarori bilan mahrum qilish mumkin.
4-bob. Apellyatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etish
20. Davlat stipendiyasi uchun tanlov oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda shikoyat arizalarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston xalq artistlari, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artistlar, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi aʼzolari, soha boʻyicha yetuk mutaxassislar va professor-oʻqituvchilardan kamida 7 kishidan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
21. Shikoyat arizalari tanlov natijalari eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 24 soat ichida Madaniyat vazirligi tomonidan qabul qilinadi va apellyatsiya komissiyasi tomonidan murojaat qilganlarning sonidan kelib chiqqan holda, bir kundan uch kungacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya komissiyasi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
22. Shikoyat arizalarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi talabgorlarning barcha hujjatlarini mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlari asosida har tomonlama oʻrganadi.
Talabgorlarning shikoyat arizalarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;
qoʻyilgan ballarni oʻzgartirish toʻgʻrisida.
23. Talabgorlarning apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda uning ilgari olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
24. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Ekspertlar guruhi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.
Ekspertlar guruhi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashish va oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshirish mexanizmi Muddatlar 1-bosqich Talabgor Davlat stipendiyasiga hujjatlarni dastlabki koʻrib chiqish uchun davlat oliy taʼlim tashkilotining kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kengash) taqdim etadi. Har yili 1-iyunga qadar 2-bosqich Oliy taʼlim tashkilotlari kengashlari 1. Davlat stipendiyasiga talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, baholaydi. 2. Baholash natijalari boʻyicha talabgorni davlat stipendiyasiga tavsiya etish yoki tavsiya etishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi . Har yili 15-iyunga qadar 3-bosqich Oliy taʼlim tashkilotlari 1. Kengash qarori, tavsiya etilgan talabgorlar hamda ularning erishgan yutuqlari haqidagi maʼlumotlarni oliy taʼlim tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida eʼlon qiladi. 2. Kengashning qarorlariga asosan talabgorlarning hujjatlarini boʻysunuvi boʻyicha tegishli vazirlik va idoralarga taqdim etadi. Har yili 25-iyunga qadar 4-bosqich Tizimida oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar Madaniyat vazirligiga talabgorlarning yigʻmajildlari hamda davlat stipendiyasini tayinlash toʻgʻrisidagi tavsiyanomalarni yuboradi. Har yili 1-iyulga qadar 5-bosqich Madaniyat vazirligi 1. Talabgorlarning yigʻmajildlari hamda davlat stipendiyasini tayinlash haqidagi tavsiyanomalarni Ekspertlar guruhi bilan koʻrib chiqadi. Har yili 10 — 25-iyul 2. Oliy taʼlim tashkilotlarining talabalariga davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqidagi buyruqni qabul qiladi. Har yili 10-avgustga qadar 3. Oliy taʼlim tashkilotlarining talabalariga davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqidagi buyruqni tizimida oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralarga yetkazadi. 1 ish kuni ichida 4. Davlat stipendiyasiga sazovor boʻlgan talabgorlarga “Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasining sohibi” guvohnomasini tantanali ravishda topshiradi. Har yili 20-avgustga qadar
Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Botir Zokirov nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash boʻyicha
Baholash mezonlari Ball I. “ Estrada xonandaligi”, “vokal sanʼati (turlari boʻyicha)”, “estrada cholgʻu ijrochiligi”, “cholgʻu ijrochiligi (turlari boʻyicha)”, “bastakorlik sanʼati”, “texnogen sanʼat (musiqiy ovoz rejissorligi)” taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha a) oliy taʼlim tashkilotida tahsil olish davrida viloyat, respublika va xalqaro miqyosdagi konsert ijrochiligi: 25 ballgacha Milliy musiqiy estrada yoʻnalishida ijodiy ishlarining mavjudligi 10 ballgacha xalqaro miqyosdagi konsertlarda ishtiroki uchun 7 ballgacha respublika miqyosidagi konsertlarda ishtiroki uchun 5 ballgacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlar miqyosidagi konsertlarda ishtiroki uchun 3 ballgacha b) soha boʻyicha xalqaro va respublika miqyosidagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishgani: 35 ballgacha xalqaro miqyosdagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda sovrinli oʻrinni olgani uchun 15 ballgacha xalqaro miqyosdagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etgani uchun 10 ballgacha respublika miqyosidagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda sovrinli oʻrin olgani uchun 7 ballgacha respublika miqyosidagi festival, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etgani uchun 3 ballgacha v) oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirgani: 25 ballgacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 95 — 100 foizgacha boʻlganda 12 ballgacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 90 — 95 foizgacha boʻlganda 8 ballgacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 86 — 90 foizgacha boʻlganda 5 ballgacha g) milliy estrada sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi: 15 ballgacha xorijiy ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 10 ballgacha respublika ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 5 ballgacha Jami: 100 ball II. “ Sanʼatshunoslik (musiqashunoslik)” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha a) oliy taʼlim tashkilotida tahsil olayotgan davrida respublika va xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallarda maqolalar chop etgani: 25 ballgacha xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallardagi maqolalari uchun 15 ballgacha respublika miqyosidagi ilmiy jurnallardagi maqolalari uchun 10 ballgacha b) soha boʻyicha xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishgani: 35 ballgacha xalqaro miqyosdagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda maʼruza bilan ishtirok etgani uchun 12 ballgacha xalqaro miqyosdagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etgani uchun 10 ballgacha respublika miqyosidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyenalle, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda maʼruza bilan ishtirok etgani uchun 8 ballgacha respublika miqyosidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etgani uchun 5 ballgacha v) oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirgani: 25 ballgacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 95 — 100 foizgacha boʻlganda 12 ballgacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 90 — 95 foizgacha boʻlganda 8 ballgacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 86 — 90 foizgacha boʻlganda 5 ballgacha g) milliy estrada sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi: 15 ballgacha xorijiy ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 10 ballgacha respublika ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 5 ballgacha Jami: 100 ball
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 3-noyabrdagi 690-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Bakalavriat bosqichi talabalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va nomli davlat stipendiyalari va ularni tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Kamoliddin Behzod nomidagi va” soʻzlari “Kamoliddin Behzod va Botir Zokirov nomidagi hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 957-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining ustavida :
a) 3-band “2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son” soʻzlaridan keyin “, “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 1-iyuldagi PQ-212-son” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Badiiy akademiyaning joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri Mirzo Ulugʻbek tumani “Sodiq Azimov” koʻchasi 35-uy, 100000.”;
v) 8-bandda :
oʻninchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn birinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
g) 9-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn sohasi xodimlarini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash hamda ularning samarali ijod qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;
isteʼdodli yosh rassomlar uchun moʻljallangan ijodiy ustaxonalar faoliyatini yoʻlga qoʻyish, ularning shaxsiy va jamoaviy koʻrgazmalarini tashkil etish;
yoshlarga oid davlat siyosatini izchil amalga oshirish maqsadida isteʼdodli yoshlarni tasviriy va amaliy sanʼat sohalariga keng jalb etish hamda ularning ushbu yoʻnalishda turli kreativ loyihalardagi ishtirokini ragʻbatlantirish;
badiiy taʼlim sohasida kadrlar tayyorlashga oid normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish, amaliyotga joriy etish va takomillashtirish, shuningdek, akademik badiiy taʼlimning izchilligini taʼminlash bilan bogʻliq vazifalarni hal etish;
Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼatini jahon miqyosida ommalashtirish maqsadida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan muzeylar, ularning filial va boʻlimlari roʻyxati quyidagi mazmundagi 37-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 37. Botir Zokirov memorial muzeyi Toshkent shahri ”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari talabalariga toʻlanadigan stipendiyalar miqdorlarini belgilash hamda stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarorida :
a) 1-ilovaning 10-bandi ikkinchi xatboshisi “Kamoliddin Behzod nomidagi” soʻzlaridan keyin “, Botir Zokirov nomidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-ilovaning 2-pozitsiyasi “Stipendiya nomi va qoʻshimcha toʻlovlar” ustunidagi “Islom Karimov va Kamoliddin Behzod” soʻzlari “Islom Karimov, Kamoliddin Behzod va Botir Zokirov” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 3-noyabr,
690-son