UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-noyabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 ноябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 ноября 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 November 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

РЎЙХАТИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-129-сон Фармони ижроси юзасидан Хўжайли туманида «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»ни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:

I. Ер ажратиш, тоифасини ўзгартиришга рухсат бериш, молиялаштириш ва солиқ-божхона имтиёзларини тақдим қилиш

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хитой Халқ Республикасининг «Everprosper Investment & Cunsulting Co. Ltd» компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) ўртасида Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисида қуйидаги келишувларга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

(а) Марказни ташкил этиш мақсадида 2026 — 2030 йилларда Инвестор томонидан 400 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш;

(б) Марказ ҳудудида:

(i) IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, лойиҳа офислари, уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда маданий-маърифий объектлар, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш;

(ii) қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектларини Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб бериш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Марказ барпо этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани «Саманкўл» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-иловага мувофиқ жами 152 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 — 2028 йилларда 2-иловага мувофиқ, истисно тариқасида, 10 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада 1 триллион сўм миқдорида бюджет ссудаси (кейинги ўринларда — бюджет ссудаси) ажратилсин.

4. Бюджет ссудасини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилансинки:

(а) бюджет ссудаси ҳисобидан Марказ ҳудудида ижтимоий соҳа, муҳандислик-коммуникация ва бошқа объектлар қурилади;

(б) Марказ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва металл конструкциялар божхона божидан озод этилади;

(в) инвесторлар томонидан ушбу қарорга мувофиқ Марказ ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриб Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари тасарруфига беғараз ўтказиб бериш Солиқ кодексига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолатлар (чиқимлар) деб эътироф этилади.

II. Дирекция ташкил қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ-мажбуриятларини белгилаш

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг унинг ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

7. Қуйидагилар:

(а) Дирекциянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари 4-иловага мувофиқ;

(б) Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

8. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этилиши ва ўз вақтида амалга оширилишига шахсан масъул этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш учун Хўжайли тумани «Саманкўл» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

Ҳудуд номи Маҳалла/овул фуқаролар йиғини номи Контур рақами Тоифаси ўзгартирилаётган ер участкасидан фойдаланувчи Ер майдони, га шу жумладан: суғориладиган ерлар кўп йиллик дарахтзорлар яйлов ерлари бошқа ерлар Жами — 36 152,0 51,6 — 69,9 30,5 Хўжайли тумани Саманкўл 473, 436, 446, 447, 448, 437б, 438, 439, 440, 441, 442, 444, 445, 450, 451, 453, 454, 455, 457, 458, 460, 461, 462, 464, 465, 466, 469, 463, 467, 476, 480, 481 Туман ҳокимлиги (захира ер) 112,25 51,6 — 36,31 24,34 Хўжайли тумани Саманкўл 204ч, 197, 198, 199 Хўжайли тумани Давлат ўрмон хўжалиги 39,75 33,59 6,16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига 2-ИЛОВА

2025 — 2028 йилларда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш лойиҳалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет ссудасини ажратиш

Т/р Ажратиш даври Ажратиладиган маблағ (млрд сўм) 1. 2025 — 2028 йилларда жами 1 000 2. 2025 йил 100 3. 2026 йил 200 4. 2027 йил 350 5. 2028 йил 350

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш учун ажратиладиган бюджет ссудасини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш

Қайтариш даври Қайтариладиган асосий қарз (млрд сўм) 2029 — 2038 йилларда жами 1 000 2029 йил январь 50 2029 йил июль 50 2030 йил январь 50 2030 йил июль 50 2031 йил январь 50 2031 йил июль 50 2032 йил январь 50 2032 йил июль 50 2033 йил январь 50 2033 йил июль 50 2034 йил январь 50 2034 йил июль 50 2035 йил январь 50 2035 йил июль 50 2036 йил январь 50 2036 йил июль 50 2037 йил январь 50 2037 йил июль 50 2038 йил январь 50 2038 йил июль 50

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекциясининг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари

1. Дирекциянинг асосий вазифалари:

(а) ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида ҳамда етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази (кейинги ўринларда — Ёшлар маркази) ҳудудини ривожлантириш режаларини (кейинги ўринларда — мастер режа), тармоқ режалари ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиш;

(б) лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида техник шартларга амал қилиш тўғрисида битимлар тузиш ва уларнинг ижроси устидан мониторинг олиб бориш;

(в) Ёшлар маркази ҳудудидаги маъмурий бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа объектлари, IT парк, спорт мажмуаси, хизмат кўрсатиш объектлари, саноат ва ишлаб чиқариш ҳудуди ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш;

(г) қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маъмурий бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа объектлари, IT парк, спорт мажмуалари, хизмат кўрсатиш объектлари, саноат ва ишлаб чиқариш ҳудуди ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмалари объектлари қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш;

(д) лойиҳа иштирокчилари томонидан шартномаларда назарда тутилган инвестиция шартлари ёки ердан фойдаланиш талаблари бузилган тақдирда, лойиҳани вақтинча тўхтатишнинг зарур чораларини кўриш ҳамда мазкур ер участкаларини захирага қайтариш;

(ж) марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, тармоқ инвестиция дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари ҳамда бошқа мақсадли дастурлар билан боғлиқ лойиҳаларни, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини Дирекция билан тузилган инвестиция шартномалари асосида амалга ошириш;

(з) Ёшлар марказини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда унинг натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этиш.

2. Дирекциянинг ҳуқуқлари:

(а) Ёшлар марказини барпо этиш бўйича тармоқ режалари ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;

(б) ер участкаларини ижарага беришда уларда барпо этиладиган объектларга қўйиладиган асосий талабларни мастер режа асосида белгилаш;

(в) қурилиш ишларининг сифат, техник ва муддат назоратини амалга ошириш;

(г) коммунал бошқариш, инвестициявий фаолият, маркетинг хизматларини кўрсатиш;

(д) давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда белгилаш;

(ж) Ёшлар марказини барпо этиш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил этиш;

(з) Ёшлар маркази ҳудудидаги ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиш ва ижарага бериш тўғрисида (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) таклиф киритиш;

(и) шахсий ғазна ҳисобварағини очиш. Бунда шахсий ғазна ҳисобварағида қуйидаги маблағлар жамланади:

(i) Дирекцияга буюртмачи вазифасини бажариши доирасидаги объектлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарори асосида ажратиладиган маблағлар;

(ii) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Дирекция томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;

(iii) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Ижро муддати Масъул ижрочилар 1 Ёшлар маркази барпо этиладиган ер майдони бўйича амалга ошириладиган айрим тадбирлар. 1. Танланган ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) 2. Ҳукумат комиссиясининг хулосасига асосан ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил декабрь 3. Тоифаси ўзгарган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорини қабул қилиш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори Заруратга кўра 4. Ёшлар маркази барпо этиладиган ер участкаларини: (а) уларнинг амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари томонидан белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш; (б) давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш; (в) жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплаш; (г) тасдиқланган мастер режа талаблари асосида қурилиш ишларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар Заруратга кўра 2. Суғориладиган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш. 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳар йил якунида тенг улушларда ушбу қарорда ажратилиши белгиланган тоифаси ўзгартириладиган суғориладиган ер майдонинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил 1 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) 2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига янги ўзлаштириладиган ерлар рўйхатини ҳудудлар ва йиллар кесимида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш. 2025 йил декабрь 3. Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш. Ёшлар марказини барпо этишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши буюртманомаларига биноан: Амалий чора-тадбирлар 2026 — 2030 йиллар давомида (а) кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини; Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) (б) давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини; Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) (в) Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилиши)ни таъминлаш. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) 4. Дирекциянинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш. Дирекция тузилмаси ва уставини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси билан келишиш. Бунда: (а) Дирекция раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши; (б) Дирекцияни Нукус шаҳри А. Шамуратова кўчаси 92-уйнинг (IT PARK) 9-қаватида оператив бошқарув ҳуқуқи билан жойлаштирилиши; (в) Дирекция фаолияти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобдор бўлиши белгиланади. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 ноябрь,

ПҚ- 332 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 07/25/332/1015-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

ROʻYXATI

GRAFIGI

GRAFIGI

“YOʻL XARITASI”

Qoraqalpogʻiston Respublikasida toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb qilish hisobiga Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini barpo etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 8-avgustdagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasida tadbirkorlarga qulay sharoitlar yaratishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-129-son Farmoni ijrosi yuzasidan Xoʻjayli tumanida “Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazi”ni tashkil etish maqsadida qaror qilaman:

I. Yer ajratish, toifasini oʻzgartirishga ruxsat berish, moliyalashtirish va soliq-bojxona imtiyozlarini taqdim qilish

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va Xitoy Xalq Respublikasining “Everprosper Investment & Cunsulting Co. Ltd” kompaniyasi (keyingi oʻrinlarda — Investor) oʻrtasida Xoʻjayli tumanida Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisida quyidagi kelishuvlarga erishilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:

(a) Markazni tashkil etish maqsadida 2026 — 2030-yillarda Investor tomonidan 400 million AQSH dollari miqdorida toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar kiritish;

(b) Markaz hududida:

(i) IT universitet, startaplar texnoparki va ularni qoʻllab-quvvatlash innovatsion guruhlari, loyiha ofislari, uy-joylar, ijtimoiy soha hamda madaniy-maʼrifiy obyektlar, yoshlar bandligini taʼminlashga qaratilgan ishlab chiqarish korxonalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

(ii) qurib foydalanishga topshirilgan ijtimoiy soha obyektlarini Investor tomonidan tegishli davlat organlari tasarrufiga begʻaraz oʻtkazib berish.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Markaz barpo etiladigan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xoʻjayli tumani “Samankoʻl” mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi 1-ilovaga muvofiq jami 152 gektar yer uchastkasini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetiga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan 2025 — 2028-yillarda 2-ilovaga muvofiq, istisno tariqasida, 10 yil muddatga yillik 2 foiz stavkada 1 trillion soʻm miqdorida budjet ssudasi (keyingi oʻrinlarda — budjet ssudasi) ajratilsin.

4. Budjet ssudasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetidan qaytarish grafigi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Belgilansinki:

(a) budjet ssudasi hisobidan Markaz hududida ijtimoiy soha, muhandislik-kommunikatsiya va boshqa obyektlar quriladi;

(b) Markaz hududida investitsiya loyihalarini amalga oshirish davrida Oʻzbekiston Respublikasida oʻxshashi ishlab chiqarilmaydigan, belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxatlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan qurilish texnikasi, asbob-uskuna, butlovchi buyumlar, ehtiyot qismlar, qurilish materiallari va metall konstruksiyalar bojxona bojidan ozod etiladi;

(v) investorlar tomonidan ushbu qarorga muvofiq Markaz hududida ijtimoiy soha obyektlarini qurib Maktabgacha va maktab taʼlimi hamda Sogʻliqni saqlash vazirliklari tasarrufiga begʻaraz oʻtkazib berish Soliq kodeksiga asosan iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlaydigan holatlar (chiqimlar) deb eʼtirof etiladi.

II. Direksiya tashkil qilish hamda uning huquq-majburiyatlarini belgilash

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining uning huzurida davlat muassasasi shaklida Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazi direksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya)ni tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

7. Quyidagilar:

(a) Direksiyaning asosiy vazifalari va huquqlari 4-ilovaga muvofiq;

(b) Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

III. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

8. Mazkur qarorda belgilangan vazifalar ijrosini samarali tashkil etilishi va oʻz vaqtida amalga oshirilishiga shaxsan masʼul etib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi F.U. Ermanov belgilansin.

9. Mazkur qarorning ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-noyabrdagi PQ-332-son qaroriga 1-ILOVA

Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini barpo etish uchun Xoʻjayli tumani “Samankoʻl” MFY hududidagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazilayotgan yer uchastkalari

Hudud nomi Mahalla/ovul fuqarolar yigʻini nomi Kontur raqami Toifasi oʻzgartirilayotgan yer uchastkasidan foydalanuvchi Yer maydoni, ga shu jumladan: sugʻoriladigan yerlar koʻp yillik daraxtzorlar yaylov yerlari boshqa yerlar Jami — 36 152,0 51,6 — 69,9 30,5 Xoʻjayli tumani Samankoʻl 473, 436, 446, 447, 448, 437b, 438, 439, 440, 441, 442, 444, 445, 450, 451, 453, 454, 455, 457, 458, 460, 461, 462, 464, 465, 466, 469, 463, 467, 476, 480, 481 Tuman hokimligi (zaxira yer) 112,25 51,6 — 36,31 24,34 Xoʻjayli tumani Samankoʻl 204ch, 197, 198, 199 Xoʻjayli tumani Davlat oʻrmon xoʻjaligi 39,75 33,59 6,16

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-noyabrdagi PQ-332-son qaroriga 2-ILOVA

2025 — 2028-yillarda Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini tashkil etish loyihalari uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Respublika budjetiga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan budjet ssudasini ajratish

T/r Ajratish davri Ajratiladigan mablagʻ (mlrd soʻm) 1. 2025 — 2028-yillarda jami 1 000 2. 2025-yil 100 3. 2026-yil 200 4. 2027-yil 350 5. 2028-yil 350

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-noyabrdagi PQ-332-son qaroriga 3-ILOVA

Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini tashkil etish uchun ajratiladigan budjet ssudasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetidan qaytarish

Qaytarish davri Qaytariladigan asosiy qarz (mlrd soʻm) 2029 — 2038-yillarda jami 1 000 2029-yil yanvar 50 2029-yil iyul 50 2030-yil yanvar 50 2030-yil iyul 50 2031-yil yanvar 50 2031-yil iyul 50 2032-yil yanvar 50 2032-yil iyul 50 2033-yil yanvar 50 2033-yil iyul 50 2034-yil yanvar 50 2034-yil iyul 50 2035-yil yanvar 50 2035-yil iyul 50 2036-yil yanvar 50 2036-yil iyul 50 2037-yil yanvar 50 2037-yil iyul 50 2038-yil yanvar 50 2038-yil iyul 50

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-noyabrdagi PQ-332-son qaroriga 4-ILOVA

Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazi direksiyasining asosiy vazifalari va huquqlari

1. Direksiyaning asosiy vazifalari:

(a) rivojlangan mamlakatlarda muvaffaqiyatli sinovdan oʻtgan amaliyotlar asosida hamda yetakchi loyiha tashkilotlarini jalb qilgan holda Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazi (keyingi oʻrinlarda — Yoshlar markazi) hududini rivojlantirish rejalarini (keyingi oʻrinlarda — master reja), tarmoq rejalari va manzilli dasturlarini ishlab chiqish;

(b) loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish boʻyicha alohida texnik shartlarga amal qilish toʻgʻrisida bitimlar tuzish va ularning ijrosi ustidan monitoring olib borish;

(v) Yoshlar markazi hududidagi maʼmuriy bino va inshootlar, ijtimoiy soha obyektlari, IT park, sport majmuasi, xizmat koʻrsatish obyektlari, sanoat va ishlab chiqarish hududi hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari, yoʻl-transport infratuzilmalarini barpo etishda buyurtmachi funksiyasini bajarish;

(g) qurilish loyihalarini ishlab chiqish, maʼmuriy bino va inshootlar, ijtimoiy soha obyektlari, IT park, sport majmualari, xizmat koʻrsatish obyektlari, sanoat va ishlab chiqarish hududi hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari, yoʻl-transport infratuzilmalari obyektlari qurilishini amalga oshiruvchi pudrat tashkilotlarini belgilangan tartibda aniqlash;

(d) loyiha ishtirokchilari tomonidan shartnomalarda nazarda tutilgan investitsiya shartlari yoki yerdan foydalanish talablari buzilgan taqdirda, loyihani vaqtincha toʻxtatishning zarur choralarini koʻrish hamda mazkur yer uchastkalarini zaxiraga qaytarish;

(j) markazlashgan va markazlashmagan investitsiyalar, tarmoq investitsiya dasturlari, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha kompleks dasturlar, ishlab chiqarish, transport-kommunikatsiya va ijtimoiy sohalardagi infratuzilmalarni rivojlantirish dasturlari hamda boshqa maqsadli dasturlar bilan bogʻliq loyihalarni, shuningdek, tadbirkorlik loyihalarini Direksiya bilan tuzilgan investitsiya shartnomalari asosida amalga oshirish;

(z) Yoshlar markazini tashkil etish boʻyicha loyihalar amalga oshirilishini monitoring va nazorat qilish hamda uning natijalarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda Yoshlar ishlari agentligiga taqdim etish.

2. Direksiyaning huquqlari:

(a) Yoshlar markazini barpo etish boʻyicha tarmoq rejalari va manzilli dasturlarni ishlab chiqish;

(b) yer uchastkalarini ijaraga berishda ularda barpo etiladigan obyektlarga qoʻyiladigan asosiy talablarni master reja asosida belgilash;

(v) qurilish ishlarining sifat, texnik va muddat nazoratini amalga oshirish;

(g) kommunal boshqarish, investitsiyaviy faoliyat, marketing xizmatlarini koʻrsatish;

(d) davlat sherigi sifatida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim talablarini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda belgilash;

(j) Yoshlar markazini barpo etish davrida investorlarga shartnoma asosida servis, sanitariya-gigiyena, muhandislik-kommunikatsiya xizmatlarini koʻrsatish, ularni transport infratuzilmasi obyektlari va yordamchi inshootlar bilan taʼminlashni tashkil etish;

(z) Yoshlar markazi hududidagi yer uchastkalarini “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali sotish va ijaraga berish toʻgʻrisida (har bir loyihaga alohida texnik shart asosida) taklif kiritish;

(i) shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini ochish. Bunda shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida quyidagi mablagʻlar jamlanadi:

(i) Direksiyaga buyurtmachi vazifasini bajarishi doirasidagi obyektlar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi qarori asosida ajratiladigan mablagʻlar;

(ii) davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishdan, shuningdek, Direksiya tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlardan olinadigan daromadlar;

(iii) qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-noyabrdagi PQ-332-son qaroriga 5-ILOVA

Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazini tashkil etish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1 Yoshlar markazi barpo etiladigan yer maydoni boʻyicha amalga oshiriladigan ayrim tadbirlar. 1. Tanlangan yer uchastkasini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazish uchun belgilangan tartibda Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasiga taklif kiritish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Vazirlar Mahkamasi (A. Ramatov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abdurahmonov) 2. Hukumat komissiyasining xulosasiga asosan yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Vazirlar Mahkamasining farmoyishlari loyihalarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil dekabr 3. Toifasi oʻzgargan yer uchastkalarini belgilangan tartibda ajratish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi qarorini qabul qilish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi qarori Zaruratga koʻra 4. Yoshlar markazi barpo etiladigan yer uchastkalarini: (a) ularning amaldagi yer egalari, foydalanuvchilari va ijarachilari tomonidan belgilangan tartibda tuman hokimligi zaxirasiga qaytarib olish; (b) davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish; (v) jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻliq qoplash; (g) tasdiqlangan master reja talablari asosida qurilish ishlarini amalga oshirish. Amaliy chora-tadbirlar Zaruratga koʻra 2. Sugʻoriladigan yer uchastkalari qisqarib ketishining oldini olish. 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari qisqarib ketishining oldini olish maqsadida har yil yakunida teng ulushlarda ushbu qarorda ajratilishi belgilangan toifasi oʻzgartiriladigan sugʻoriladigan yer maydoning 5 baravari miqdorida yangi yerlarni oʻzlashtirish va sugʻoriladigan yerlar toifasiga oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil 1-noyabrga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov) 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga yangi oʻzlashtiriladigan yerlar roʻyxatini hududlar va yillar kesimida koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun kiritish. 2025-yil dekabr 3. Yoshlar ijtimoiy-iqtisodiy markazi loyihasini amalga oshirishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislarga zarur shart-sharoitlar yaratish. Yoshlar markazini barpo etishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislarga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi buyurtmanomalariga binoan: Amaliy chora-tadbirlar 2026 — 2030-yillar davomida (a) kirish vizalari konsullik yigʻimlari va boshqa yigʻimlar undirilmasdan rasmiylashtirilishini; Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) (b) davlat boji toʻlamasdan koʻp martalik vizalar rasmiylashtirilishi, berilishi va muddati uzaytirilishini, shuningdek, ularning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishi va muddati uzaytirilishini; Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) (v) Oʻzbekiston Respublikasiga jalb etish uchun ruxsatnomalar berilishini (muddati uzaytirilishini), shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan xorijiy fuqarolarga Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqiga tasdiqnomalar berilishini (muddati uzaytirilishi)ni taʼminlash. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Zaxidov) 4. Direksiyaning faoliyatini toʻliq yoʻlga qoʻyish. Direksiya tuzilmasi va ustavini ishlab chiqish va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi bilan kelishish. Bunda: (a) Direksiya rahbari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan lavozimga tayinlanishi va lavozimdan ozod etilishi; (b) Direksiyani Nukus shahri A. Shamuratova koʻchasi 92-uyning (IT PARK) 9-qavatida operativ boshqaruv huquqi bilan joylashtirilishi; (v) Direksiya faoliyati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga hisobdor boʻlishi belgilanadi. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (F. Ermanov)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-noyabr,

PQ- 332 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.11.2025-y., 07/25/332/1015-son; 10.06.2026-y., 06/26/109/0580-son)

lex.uz