📅 2025-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 4 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
ТАРИФ СЕТКАСИ
НИЗОМ
ТАРТИБИ
Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш ва уларни тасарруф этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, соҳада замонавий тизимни жорий этиш ва рақамлаштириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 апрелдаги 139-сон қарорига мувофиқ Давлат муассасаси ва масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси негизида Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Тошшаҳарнур» ДМ) ташкил этилсин.
3. Куйидагилар «Тошшаҳарнур» ДМнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Тошкент шаҳридаги кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш, ташқи ёритишни масофадан бошқаришнинг ва электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, ишга тушириш ва тасарруф этиш;
замонавий ва энергия тежамкор ёритиш-техника ускуналарини ўрнатиш орқали электр тармоқларини, иллюминация мосламаларини, меъморий ва декоратив ёритишни янада такомиллаштириш;
Тошкент шаҳри кўчаларининг ёритилиши, бино ва иншоотлар, архитектура ёдгорликларини чироқ ва иллюминация билан безатиш, давлат аҳамиятидаги байрам тадбирларини ташқи ёритиш чораларини кўриш;
ташқи меъморий безатиш ёриткичлари ва рангли ёруғлик бериш қурилмаларининг ёритиш талабларига мослиги ҳамда доимийлигини таъминлаш;
ташқи ёритиш электр тармоқларини сақлаш, тасарруфидаги маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини таъмирлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, бино ва иншоотлар фасадини меъморий безатишда рангли ёруғлик беришни дизайн жиҳатидан ишлаб чиқиш.
4. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси 2-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:
а) бир ҳафта муддатда «Тошшаҳарнур» ДМ уставини ишлаб чиқиб, унинг тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
б) бир ой муддатда:
«Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг мол-мулки, асосий воситалари, анжомлари ва транспорт воситалари ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, «Тошшаҳарнур» ДМга топширилишини;
«Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг ишлаб келаётган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ «Тошшаҳарнур» ДМ билан қайта расмийлаштирилишини;
2025 йил учун белгиланган тегишли штат жадваллари ҳамда харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилишини;
«Тошшаҳарнур» ДМнинг тузилмасига мувофиқ қисқартириладиган штат бирликларига асосан меҳнат шартномаси бекор бўлган ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация бериш ва иш жойи билан таъминлаш чоралари кўрилишини;
в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимлари зарур ҳолларда касбга ўқитилишини таъминласин.
6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
2025 йилда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетида мазкур йўналиш учун назарда тутилган маблағлар ва қўшимча талаб этиладиган маблағларни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
2026 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда «Тошшаҳарнур» ДМ ва кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
7. Белгилансинки, «Тошшаҳарнур» ДМ «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
8. Тошкент шаҳри ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳрида кўчаларни ёритиш объектларини сақлаш ва тасарруф этиш фаолиятини хусусий секторга бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. «Тошшаҳарнур» ДМ фаолиятини самарали ташкил этиш ва пойтахт кўчаларини ёритиш учун ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда мақсадли йўналтиришга Тошкент шаҳри ҳокими Ш.Б. Умурзаков шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг
Бошлиқ Режа-иқтисодиёт бўлими (Б-1 нафар, М-2 нафар) * Капиталтаъмирнур Бошлиқ ўринбосари (Б-1 нафар) Бош муҳандис (Б-1 нафар) * Автотаъмирнур Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўлими (Б-1 нафар, М-6 нафар) Махсуснур хизмати (Ташқи безак гуруҳи) бўлими (Б-1 нафар, М-6 нафар) Муҳандис ўринбосари (Б-1 нафар) Бухгалтерия (Б-1 нафар, М-4 нафар) Туманлар ТЁТ бўлими Умумий бўлим (Б-1 нафар, М-1 нафар) Ностандарт конструкцияларни ишлаб чиқариш бўлими (Б-1 нафар, М-2 нафар) Тезкор таъмирлаш (Авария бригадаси) бўлими (Б-1 нафар) Бўлим бошлиқлари (Б-13 нафар) Кадрлар бўлими (Б-1 нафар, М-1 нафар) Бутлаш ва таъминот бўлими (Б-1 нафар, М-3 нафар) Марказий диспетчерлик бўлими (Б-1 нафар, М-8 нафар) Бўлим бош муҳандислари (Б-13 нафар) Фуқаролар муҳофазаси бўйича мутахассис (М-1нафар) Кўча ёритиш тизимини автоматик бошқариш бўлими (Б-1 нафар, М-11 нафар) Хизмат кўрсатувчи ходимлар (хар бир туманда Х-4 нафар) Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис (М-2 нафар) Ишлаб чиқариш лабораторияси (Б-1нафар, М-5 нафар) Электр энергияси ҳисобини юритиш бўлими (тасарруф хизмати) (Б-1 нафар, М-5 нафар) Назорат бўлими (Б-1 нафар, М-2 нафар) Мукаммал таъмирлаш бўлими (Б-1 нафар, М-3 нафар) Хизмат кўрсатувчи ходимлар (Х-32 нафар) Ишлаб чиқариш ходимлари Мирзо Улуғбек тумани ТЁТ участкаси Чилонзор тумани ТЁТ участкаси Яккасарой тумани ТЁТ участкаси Марказий туман ТЁТ участкаси Шайхонтохур тумани ТЁТ участкаси Юнусобод тумани ТЁТ участкаси Сергели тумани ТЁТ участкаси Кўксарой қароргоҳи Учтепа тумани ТЁТ участкаси Яшнобод тумани ТЁТ участкаси Бектемир тумани ТЁТ участкаси Қорасув қароргоҳи Миробод тумани ТЁТ участкаси Олмазор тумани ТЁТ участкаси Янгиҳаёт тумани ТЁТ участкаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ
Т/р Лавозимлар номи Тариф коэффициенти I. Бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар 1. Бошқарма бошлиғи 3,217 2. Бошлиқ ўринбосари 3,026 3. Бош муҳандис 3,026 4. Бош бухгалтер, бош муҳандис ўринбосари 2,855 5. Бўлим бошлиқлари (бўлим бошлиғи, лаборатория бошлиғи, Режа-иқтисодиёт бўлими бошлиғи) 2,755 6. Кадрлар бўлими бошлиғи, Умумий бўлим бошлиғи 2,354 7. Бўлим бошлиғи ўринбосари, бош мутахассис, бош иқтисодчи, бўлим бош муҳандиси 2,685 8. Етакчи мутахассислар (иқтисодчи, ҳисобчи, етакчи муҳандис, механик, мутахассис) 2,354 9. Мутахассислар (иқтисодчи, ҳисобчи, муҳандис, техника хавфсизлиги муҳандиси, техник, инспектор, механик, мутахассис, дизайнер) 2,037 II. Асосий ишлаб чиқариш ходимлари 10. Участка бригадири, катта диспетчер 1,881 11. 5-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи 1,730 12. 4-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи 1,586 13. 3-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи 1,447 14. 2-разрядли электр монтёри, электр ва газ пайвандчи 1,316 15. Таъмирловчи чилангар 1,447 16. Ёқилғи куйиш шохобчаси оператори, диспетчер 1,730 17. Махсус техникалар ҳайдовчилари (автокран, автоминора, экскаватор) 1,730 18. Юк автомашинаси ҳайдовчиси 1,586 19. Автобус ҳайдовчиси, енгил автомобиль ҳайдовчиси 1,447 III. Техник ходимлар 20. Тиббий ҳамшира 1,881 21. Раҳбар котибаси, иш юритувчи, омбор мудири 1,447 22. Автобус ҳайдовчиси, енгил автомобиль ҳайдовчиси 1,316 23. Фаррош, қоровул 1,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига 3-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом кўча ёритиш электр тармоқларини тасарруф этувчи Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Тошшаҳарнур» ДМ) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:
тариф ставкалари (лавозим маошлари)ни;
лавозим маошига қонунчиликка мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;
ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.
3. Ходимларга иш ҳақи белгиланган тариф ставкалари (лавозим маоши) бўйича «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан тасдиқланган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтган штат жадвалига мувофиқ тўланади.
2-боб. Тариф ставкалари (лавозим маошлари)
4. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) «Тошшаҳарнур» ДМ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда — тармоқ тариф сеткаси) асосида белгиланади.
5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланади.
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблар (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
6. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) тегишли лавозим, касб учун белгиланган тариф коэффициенти Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.
7. Ходимларнинг тариф ставкалари (лавозим маошлари):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;
ходим «Тошшаҳарнур» ДМда бошқа лавозимга ўтказилганда ёки ишчига юқори малака тоифаси берилганда ўзгартирилади.
3-боб. Қўшимча тўлов ва устамалар
8. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларига тариф ставкасига хизмат вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтда ишлаганлик учун соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб, қўшимча мукофот тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ тўланади.
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда, иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш орқали аниқланади.
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички меҳнат тартиб-қоидалари билан белгиланади.
Соат 22:00 дан соат 6:00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
9. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларига куйидаги тўловлар тўланади:
тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама;
овқатланиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация.
10. Ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тармоқ тариф сеткасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланади.
11. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларига кўча ёритиш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилган) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Узоқ муддат хизмат қилгани учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган соҳадаги узлуксиз иш стажи Узоқ муддат хизмат қилгани учун ойлик тариф ставкасига нисбатан мукофот миқдорини ҳисоблаш коэффициенти 1 йилдан 3 йилгача 0,5 3 йилдан 5 йилгача 0,8 5 йилдан 10 йилгача 1,0 10 йил ва ундан кўп 1,5
Юқорида кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловларга харажатлар «Тошшаҳарнур» ДМ харажатларининг йиллик сметасида акс эттирилади.
12. Узлуксиз иш стажи:
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб билан), шу жумладан, эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда татбиқ этилади.
4-боб. Мукофотлаш ва моддий ёрдам
13. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш, қўшимча тўловлар ҳамда моддий ёрдам манбаи ҳисобланади.
«Тошшаҳарнур» ДМ ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси «Тошшаҳарнур» ДМ томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
14. Ходимлар «Тошшаҳарнур» ДМ бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунларига кўра мукофотланади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда «Тошшаҳарнур» ДМ фаолияти натижаларига шахсий ҳисса қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари «Тошшаҳарнур» ДМнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан белгиланади.
Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳамда узлуксиз иш стажининг бир ойлик қисмининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
15. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан, комиссия раиси — «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи, ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бўлинма бошлиқларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
16. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан белгиланади.
Комиссиянинг мажлислари қоида тариқасида ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса — заруратга кўра ўтказилади.
Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда, қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.
17. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.
5-боб. Якунловчи қоида
18. «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олишни ташкил этиш, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилгани, мукофотлар ёзилгани учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига 4-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасаси ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Асосий (ишлаб чиқариш) ходимлари — ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадиган ходимлар (усталар, бригадирлар ва ишчилар) қуйидагилар ҳисобланади:
бошқариш меъёрлари — битта раҳбарга бевосита бўйсунадиган ходимларнинг мақбул сони;
бошқарув ходимлари — фармойиш бериш функцияси, ходимларга раҳбарлик қилиш, тегишли қарорларни қабул қилиш, лойиҳалаштириш жараёнларини назорат қилиш ва тартибга солиш ишларини бажарувчи ходимлар;
ёрдамчи ходимлар — техник ва хизмат кўрсатувчи (бошқарув ва асосий ишлаб чиқариш ходимлари фаолиятини таъминловчи) ходимлар;
муҳандис-техник ходимлар — бошқарув ходимларининг бир қисми бўлиб, муҳандислик-техник таъминот (шу жумладан, лойиҳалаштириш, муҳандислик-техник ва смета ҳужжатларини тайёрлаш, технологик жараёнларни ташкил этиш ва бошқалар) ишларини бажарувчи ходимлар;
штатлар — Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошшаҳарнур» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — «Тошшаҳарнур» ДМ) мақсадлари, вазифалари, функциялари ва ишлаб чиқариш дастурларини бажариш учун зарур бўлган доимий ходимлар лавозимларининг рўйхати. Штатлар сони штат жадвалига кўра белгиланади;
техник ходимлар — бошқарув ходимлари фаолиятини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи ходимлар;
хизмат кўрсатиш ходимлари — бино ва ҳудудларга техник ва хўжалик хизматини ҳамда бошқарув ходимларига транспорт хизматини кўрсатиш, шунингдек «Тошшаҳарнур» ДМнинг бошқарув ва асосий (ишлаб чиқариш) ходимларига бошқа хизматларни кўрсатувчи ходимлар;
ходимларнинг меъёрланган сони — ҳар бир иш турини бажариш учун зарур бўлган вақт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда «Тошшаҳарнур» ДМнинг аниқ мақсадлари, вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълум ходимларнинг белгиланган сони;
штат жадвали — штатлар асосида ишлаб чиқилган, «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган, доимий ходимларнинг номи бир хил лавозимлар сони ва маошларининг миқдори кўрсатилган рўйхат.
2. «Тошшаҳарнур» ДМ бўйича ходимларнинг штат жадвали қонунчиликда белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинади.
3. «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларини сақлаб туриш белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилиб, уларнинг таркибига куйидагилар киради:
иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;
аниқ кўрсатилган ва асосланган бошқа харажатлар.
2-боб. Бошқарув ва муҳандис-техник ходимларнинг меъёрланган сонини белгилаш
4. Бўлим бошлиғи лавозими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган «Тошшаҳарнур» ДМнинг тузилмасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
5. Бош мутахассислар, етакчи мутахассислар ва мутахассисларнинг лавозимлари «Тошшаҳарнур» ДМнинг тегишли тузилмавий бўлинмаларида белгиланган тартибда жорий этилади.
6. Ҳар бир бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар лавозимлари учун «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан бириктирилган хизмат кўрсатиш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда тегишли лавозим мажбуриятлари ва малака талаблари тасдиқланади.
7. «Тошшаҳарнур» ДМ бошлиғи томонидан «Тошшаҳарнур» ДМдаги электр монтёри штат бирликларини белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда иш ҳажмидан келиб чиқиб қайта бириктирилиши мумкин.
3-боб. Асосий (ишлаб чиқариш) ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш
8. Асосий (ишлаб чиқариш) ходимларининг меъёрланган сони қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
Т/р Лавозим номлари, разрядлар Лавозимни жорий этиш шартлари «Тошшаҳарнур» ДМ ходимларининг меъёрланган сони 1. Участка бригадири Ҳар бир туман бўлимида 4 нафар Туман (ТЁТ) бўлимларидан келиб чиқиб 2. Электр ва газ пайвандчи Иш сменаси давомида иш билан таъминлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда пайванд ишларини бажариш заруратига қараб 4 — 8 3. Электр монтёри 600 та ёритиш ускуналари учун 1 нафар Ёритиш бирликларининг сонидан келиб чиқиб 4. Таъмирловчи чилангар Ҳар 10 та автотранспорт воситалари учун 1 нафар Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиқиб 5. Ёқилғи қуйиш шохобчаси оператори Ёқилғи қуйиш шохобчаси мавжудлигидан келиб чиқиб 1 6. Ҳайдовчи Мавжуд махсус (юк автомашинаси) техникалар сони ва талабдан келиб чиқиб 1 Автобус ва енгил хизмат автомобиллар сонидан келиб чиқиб 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида :
а) саккизинчи хатбошидаги «(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ҳамда» сўзлари «Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) тўққизинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) ўн иккинчи хатбошидаги «(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари)» сўзлари «Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) ўн учинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳайдовчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тармоқ тариф сеткасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланади;»;
е) ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тузилмасидаги «Жами ходимлар сони — 307 киши» сўзлари «Ишлаб чиқариш (ишчи) ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 ноябрь,
695 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TASHKILIY TUZILMASI
TARIF SETKASI
NIZOM
TARTIBI
Toshkent shahrida koʻchalarni yoritish obyektlaridan samarali foydalanish va ularni boshqarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Toshkent shahrida koʻchalarni yoritish obyektlarini saqlash va ularni tasarruf etish, belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish, sohada zamonaviy tizimni joriy etish va raqamlashtirish hamda budjet mablagʻlaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalarni qayta tashkil etish va tugatishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-apreldagi 139-son qaroriga muvofiq Davlat muassasasi va masʼuliyati cheklangan jamiyat sifatida qayta tashkil etiladigan davlat ishtirokidagi korxonalar roʻyxati tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. “Toshshaharnur” davlat unitar korxonasi negizida Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — “Toshshaharnur” DM) tashkil etilsin.
3. Kuyidagilar “Toshshaharnur” DMning asosiy vazifalari etib belgilansin:
Toshkent shahridagi koʻchalarni yoritish obyektlarini saqlash, tashqi yoritishni masofadan boshqarishning va elektr energiyasini hisobga olishni nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish, ishga tushirish va tasarruf etish;
zamonaviy va energiya tejamkor yoritish-texnika uskunalarini oʻrnatish orqali elektr tarmoqlarini, illyuminatsiya moslamalarini, meʼmoriy va dekorativ yoritishni yanada takomillashtirish;
Toshkent shahri koʻchalarining yoritilishi, bino va inshootlar, arxitektura yodgorliklarini chiroq va illyuminatsiya bilan bezatish, davlat ahamiyatidagi bayram tadbirlarini tashqi yoritish choralarini koʻrish;
tashqi meʼmoriy bezatish yoritkichlari va rangli yorugʻlik berish qurilmalarining yoritish talablariga mosligi hamda doimiyligini taʼminlash;
tashqi yoritish elektr tarmoqlarini saqlash, tasarrufidagi maʼmuriy va ishlab chiqarish binolarini taʼmirlash hamda loyiha hujjatlarini ishlab chiqish, bino va inshootlar fasadini meʼmoriy bezatishda rangli yorugʻlik berishni dizayn jihatidan ishlab chiqish.
4. Quyidagilar:
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasining tashkiliy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha tarmoq tarif setkasi 2-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash tartibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Toshkent shahri hokimligi:
a) bir hafta muddatda “Toshshaharnur” DM ustavini ishlab chiqib, uning tasdiqlanishi hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;
b) bir oy muddatda:
“Toshshaharnur” davlat unitar korxonasining mol-mulki, asosiy vositalari, anjomlari va transport vositalari hamda debitorlik va kreditorlik qarzdorliklari belgilangan tartibda xatlovdan oʻtkazib, “Toshshaharnur” DMga topshirilishini;
“Toshshaharnur” davlat unitar korxonasining ishlab kelayotgan xodimlari bilan tuzilgan mehnat shartnomalari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq “Toshshaharnur” DM bilan qayta rasmiylashtirilishini;
2025-yil uchun belgilangan tegishli shtat jadvallari hamda xarajatlar smetalariga oʻzgartirishlar kiritilishini;
“Toshshaharnur” DMning tuzilmasiga muvofiq qisqartiriladigan shtat birliklariga asosan mehnat shartnomasi bekor boʻlgan xodimlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kompensatsiya berish va ish joyi bilan taʼminlash choralari koʻrilishini;
v) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda “Toshshaharnur” davlat unitar korxonasining mehnat shartnomasi bekor qilinadigan xodimlari zarur hollarda kasbga oʻqitilishini taʼminlasin.
6. Toshkent shahri hokimligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda:
2025-yilda Toshkent shahar mahalliy budjetida mazkur yoʻnalish uchun nazarda tutilgan mablagʻlar va qoʻshimcha talab etiladigan mablagʻlarni mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan;
2026-yildan boshlab Toshkent shahar mahalliy budjeti parametrlarini shakllantirishda “Toshshaharnur” DM va koʻchalarni yoritish obyektlarini saqlash, ulardan foydalanish hamda ularni taʼmirlash uchun zarur mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.
7. Belgilansinki, “Toshshaharnur” DM “Toshshaharnur” davlat unitar korxonasining barcha huquqlari, majburiyatlari hamda tuzilgan shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.
8. Toshkent shahri hokimligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda joriy yil yakuniga qadar Toshkent shahrida koʻchalarni yoritish obyektlarini saqlash va tasarruf etish faoliyatini xususiy sektorga berish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
9. “Toshshaharnur” DM faoliyatini samarali tashkil etish va poytaxt koʻchalarini yoritish uchun ajratilgan mablagʻlardan oqilona foydalanish hamda maqsadli yoʻnaltirishga Toshkent shahri hokimi Sh.B. Umurzakov shaxsan masʼul va javobgar etib belgilansin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Toshkent shahri hokimi Sh.B. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 695-son qaroriga 1-ILOVA
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasining
Boshliq Reja-iqtisodiyot boʻlimi (B-1 nafar, M-2 nafar) * Kapitaltaʼmirnur Boshliq oʻrinbosari (B-1 nafar) Bosh muhandis (B-1 nafar) * Avtotaʼmirnur Avtotransport vositalaridan foydalanish boʻlimi (B-1 nafar, M-6 nafar) Maxsusnur xizmati (Tashqi bezak guruhi) boʻlimi (B-1 nafar, M-6 nafar) Muhandis oʻrinbosari (B-1 nafar) Buxgalteriya (B-1 nafar, M-4 nafar) Tumanlar TYOT boʻlimi Umumiy boʻlim (B-1 nafar, M-1 nafar) Nostandart konstruksiyalarni ishlab chiqarish boʻlimi (B-1 nafar, M-2 nafar) Tezkor taʼmirlash (Avariya brigadasi) boʻlimi (B-1 nafar) Boʻlim boshliqlari (B-13 nafar) Kadrlar boʻlimi (B-1 nafar, M-1 nafar) Butlash va taʼminot boʻlimi (B-1 nafar, M-3 nafar) Markaziy dispetcherlik boʻlimi (B-1 nafar, M-8 nafar) Boʻlim bosh muhandislari (B-13 nafar) Fuqarolar muhofazasi boʻyicha mutaxassis (M-1nafar) Koʻcha yoritish tizimini avtomatik boshqarish boʻlimi (B-1 nafar, M-11 nafar) Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar (xar bir tumanda X-4 nafar) Texnika xavfsizligi boʻyicha muhandis (M-2 nafar) Ishlab chiqarish laboratoriyasi (B-1nafar, M-5 nafar) Elektr energiyasi hisobini yuritish boʻlimi (tasarruf xizmati) (B-1 nafar, M-5 nafar) Nazorat boʻlimi (B-1 nafar, M-2 nafar) Mukammal taʼmirlash boʻlimi (B-1 nafar, M-3 nafar) Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar (X-32 nafar) Ishlab chiqarish xodimlari Mirzo Ulugʻbek tumani TYOT uchastkasi Chilonzor tumani TYOT uchastkasi Yakkasaroy tumani TYOT uchastkasi Markaziy tuman TYOT uchastkasi Shayxontoxur tumani TYOT uchastkasi Yunusobod tumani TYOT uchastkasi Sergeli tumani TYOT uchastkasi Koʻksaroy qarorgohi Uchtepa tumani TYOT uchastkasi Yashnobod tumani TYOT uchastkasi Bektemir tumani TYOT uchastkasi Qorasuv qarorgohi Mirobod tumani TYOT uchastkasi Olmazor tumani TYOT uchastkasi Yangihayot tumani TYOT uchastkasi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 695-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha tarmoq
T/r Lavozimlar nomi Tarif koeffitsiyenti I. Boshqaruv va muhandis-texnik xodimlar 1. Boshqarma boshligʻi 3,217 2. Boshliq oʻrinbosari 3,026 3. Bosh muhandis 3,026 4. Bosh buxgalter, bosh muhandis oʻrinbosari 2,855 5. Boʻlim boshliqlari (boʻlim boshligʻi, laboratoriya boshligʻi, Reja-iqtisodiyot boʻlimi boshligʻi) 2,755 6. Kadrlar boʻlimi boshligʻi, Umumiy boʻlim boshligʻi 2,354 7. Boʻlim boshligʻi oʻrinbosari, bosh mutaxassis, bosh iqtisodchi, boʻlim bosh muhandisi 2,685 8. Yetakchi mutaxassislar (iqtisodchi, hisobchi, yetakchi muhandis, mexanik, mutaxassis) 2,354 9. Mutaxassislar (iqtisodchi, hisobchi, muhandis, texnika xavfsizligi muhandisi, texnik, inspektor, mexanik, mutaxassis, dizayner) 2,037 II. Asosiy ishlab chiqarish xodimlari 10. Uchastka brigadiri, katta dispetcher 1,881 11. 5-razryadli elektr montyori, elektr va gaz payvandchi 1,730 12. 4-razryadli elektr montyori, elektr va gaz payvandchi 1,586 13. 3-razryadli elektr montyori, elektr va gaz payvandchi 1,447 14. 2-razryadli elektr montyori, elektr va gaz payvandchi 1,316 15. Taʼmirlovchi chilangar 1,447 16. Yoqilgʻi kuyish shoxobchasi operatori, dispetcher 1,730 17. Maxsus texnikalar haydovchilari (avtokran, avtominora, ekskavator) 1,730 18. Yuk avtomashinasi haydovchisi 1,586 19. Avtobus haydovchisi, yengil avtomobil haydovchisi 1,447 III. Texnik xodimlar 20. Tibbiy hamshira 1,881 21. Rahbar kotibasi, ish yurituvchi, ombor mudiri 1,447 22. Avtobus haydovchisi, yengil avtomobil haydovchisi 1,316 23. Farrosh, qorovul 1,0
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 695-son qaroriga 3-ILOVA
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom koʻcha yoritish elektr tarmoqlarini tasarruf etuvchi Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — “Toshshaharnur” DM) xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
2. “Toshshaharnur” DM xodimlari mehnatiga haq toʻlash tizimi:
tarif stavkalari (lavozim maoshlari)ni;
lavozim maoshiga qonunchilikka muvofiq belgilangan qoʻshimcha toʻlovlar va ustamalarni;
xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasidan toʻlanadigan mukofotlarni oʻz ichiga oladi.
3. Xodimlarga ish haqi belgilangan tarif stavkalari (lavozim maoshi) boʻyicha “Toshshaharnur” DM boshligʻi tomonidan tasdiqlangan hamda iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatdan oʻtgan shtat jadvaliga muvofiq toʻlanadi.
2-bob. Tarif stavkalari (lavozim maoshlari)
4. “Toshshaharnur” DM xodimlarining tarif stavkalari (lavozim maoshlari) “Toshshaharnur” DM xodimlari mehnatiga haq toʻlashning tarmoq tarif setkasi (keyingi oʻrinlarda — tarmoq tarif setkasi) asosida belgilanadi.
5. Tarmoq tarif setkasining tarif koeffitsiyentlari xodimning lavozimi va malakasiga qarab tabaqalanadi.
Shtat jadvalini shakllantirishda ishchi kasblar (mutaxassisliklar) boʻyicha malaka razryadlari va tarif koeffitsiyentlari ishlarni sifatli bajarish uchun talab qilinadigan malakadan (kasblar boʻyicha ishlarning oʻrtacha razryadidan) kelib chiqib belgilanadi.
6. Xodimning tarif stavkasi (lavozim maoshi) tegishli lavozim, kasb uchun belgilangan tarif koeffitsiyenti Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.
7. Xodimlarning tarif stavkalari (lavozim maoshlari):
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq budjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi oshirilganda;
xodim “Toshshaharnur” DMda boshqa lavozimga oʻtkazilganda yoki ishchiga yuqori malaka toifasi berilganda oʻzgartiriladi.
3-bob. Qoʻshimcha toʻlov va ustamalar
8. “Toshshaharnur” DM xodimlariga tarif stavkasiga xizmat vaqtidan tashqari, dam olish va bayram kunlari hamda tungi vaqtda ishlaganlik uchun soatbay tarif stavkasidan kelib chiqib, qoʻshimcha mukofot toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga muvofiq toʻlanadi.
Soatbay tarif stavkasi miqdori xodimning tarif stavkasini ish vaqti normal davom etgan taqdirda, ish soatlarining oʻrtacha oylik soniga boʻlish orqali aniqlanadi.
Xodimlarning dam olish kunlari ichki mehnat tartib-qoidalari bilan belgilanadi.
Soat 22:00 dan soat 6:00 gacha ishlangan vaqt tungi vaqt hisoblanadi.
9. “Toshshaharnur” DM xodimlariga kuyidagi toʻlovlar toʻlanadi:
tarif stavkasining (lavozim maoshining) 30 foizi miqdorida har oylik ustama;
ovqatlanish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida kompensatsiya.
10. Haydovchilarning mehnatiga haq toʻlash boʻyicha amaldagi tarmoq tarif setkasiga 1,228 miqdorida tarmoq koeffitsiyenti qoʻllanadi.
11. “Toshshaharnur” DM xodimlariga koʻcha yoritish sohasidagi uzluksiz umumiy ish staji (uzoq muddat xizmat qilgan) uchun quyidagi miqdorlarda har choraklik mukofot toʻlanadi:
Uzoq muddat xizmat qilgani uchun mukofot olish huquqini beradigan sohadagi uzluksiz ish staji Uzoq muddat xizmat qilgani uchun oylik tarif stavkasiga nisbatan mukofot miqdorini hisoblash koeffitsiyenti 1 yildan 3 yilgacha 0,5 3 yildan 5 yilgacha 0,8 5 yildan 10 yilgacha 1,0 10 yil va undan koʻp 1,5
Yuqorida koʻrsatib oʻtilgan qoʻshimcha toʻlovlarga xarajatlar “Toshshaharnur” DM xarajatlarining yillik smetasida aks ettiriladi.
12. Uzluksiz ish staji:
tashkilotlar tugatilgani (qayta tashkil etilgani) yoki shtat qisqargani yoxud doimiy yashash joyi oʻzgargani sababli tashkilotlardan ishdan boʻshagan kundan boshlab uch oydan kechikmay ishga kirganda;
oʻz xohishiga koʻra (uzrli sabab bilan), shu jumladan, eri yoki xotini boshqa yashash joyiga oʻtganda (oʻtish vaqti bir oylik muddatga kiritilmaydi) tashkilotlardan ishdan boʻshagan kundan boshlab bir oydan kechikmay ishga kirganda tatbiq etiladi.
4-bob. Mukofotlash va moddiy yordam
13. “Toshshaharnur” DM xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mukofotlash, qoʻshimcha toʻlovlar hamda moddiy yordam manbai hisoblanadi.
“Toshshaharnur” DM xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi “Toshshaharnur” DM tomonidan har yili nazarda tutiladigan mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasining 15 foizi miqdorida budjet mablagʻlari hisobidan shakllantiriladi.
14. Xodimlar “Toshshaharnur” DM boʻyicha belgilangan koʻrsatkichlar bajarilishi sharti bilan yil choragidagi ish yakunlariga koʻra mukofotlanadi.
Oʻzining funksional vazifalarini oʻz vaqtida va sifatli bajarish hamda “Toshshaharnur” DM faoliyati natijalariga shaxsiy hissa qoʻshish xodimlarga mukofot yozishning asosiy koʻrsatkichi hisoblanadi.
Xodimlarning har bir toifasi boʻyicha mukofotlashning aniq koʻrsatkichlari “Toshshaharnur” DMning kasaba uyushmasi qoʻmitasi bilan kelishilgan holda “Toshshaharnur” DM boshligʻi tomonidan belgilanadi.
Bir xodim hisobiga choraklik mukofot miqdori tarmoq tarif setkasi boʻyicha uning tarif stavkasi (lavozim maoshi) hamda uzluksiz ish stajining bir oylik qismining 50 foizidan ortiq boʻlishi mumkin emas.
15. Mukofotlash toʻgʻrisidagi qaror “Toshshaharnur” DM boshligʻining buyrugʻi bilan kamida 5 kishidan (toq son boʻlishi shart), shu jumladan, komissiya raisi — “Toshshaharnur” DM boshligʻi, oʻrinbosari, bosh buxgalter, kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi va boʻlinma boshliqlaridan iborat tarkibda tashkil etilgan komissiya tomonidan qabul qilinadi.
16. Komissiyaning ish tartibi kasaba uyushmasi qoʻmitasi bilan kelishilgan holda “Toshshaharnur” DM boshligʻi tomonidan belgilanadi.
Komissiyaning majlislari qoida tariqasida har chorakda, ayrim hollarda esa — zaruratga koʻra oʻtkaziladi.
Mukofotlash toʻgʻrisidagi qaror ochiq ovoz berish orqali qabul qilinadi.
Komissiya aʼzolarining kamida uchdan biri ovoz bergan taqdirda, qaror qabul qilingan deb hisoblanadi.
17. Mukofot amalda ishlangan vaqt uchun beriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
18. “Toshshaharnur” DM boshligʻi xodimlar mehnatini normalashtirish va hisobga olishni tashkil etish, xodimlarga tarif stavkalari (lavozim maoshlari) belgilanishining toʻgʻriligi, ustamalar va qoʻshimcha toʻlovlar hisoblab chiqilgani, mukofotlar yozilgani uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 695-son qaroriga 4-ILOVA
Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasi xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Asosiy (ishlab chiqarish) xodimlari — ishlab chiqarish jarayonida bevosita ishtirok etadigan xodimlar (ustalar, brigadirlar va ishchilar) quyidagilar hisoblanadi:
boshqarish meʼyorlari — bitta rahbarga bevosita boʻysunadigan xodimlarning maqbul soni;
boshqaruv xodimlari — farmoyish berish funksiyasi, xodimlarga rahbarlik qilish, tegishli qarorlarni qabul qilish, loyihalashtirish jarayonlarini nazorat qilish va tartibga solish ishlarini bajaruvchi xodimlar;
yordamchi xodimlar — texnik va xizmat koʻrsatuvchi (boshqaruv va asosiy ishlab chiqarish xodimlari faoliyatini taʼminlovchi) xodimlar;
muhandis-texnik xodimlar — boshqaruv xodimlarining bir qismi boʻlib, muhandislik-texnik taʼminot (shu jumladan, loyihalashtirish, muhandislik-texnik va smeta hujjatlarini tayyorlash, texnologik jarayonlarni tashkil etish va boshqalar) ishlarini bajaruvchi xodimlar;
shtatlar — Toshkent shahri hokimligi huzuridagi “Toshshaharnur” davlat muassasasining (keyingi oʻrinlarda — “Toshshaharnur” DM) maqsadlari, vazifalari, funksiyalari va ishlab chiqarish dasturlarini bajarish uchun zarur boʻlgan doimiy xodimlar lavozimlarining roʻyxati. Shtatlar soni shtat jadvaliga koʻra belgilanadi;
texnik xodimlar — boshqaruv xodimlari faoliyatini taʼminlash boʻyicha texnik xizmat koʻrsatuvchi xodimlar;
xizmat koʻrsatish xodimlari — bino va hududlarga texnik va xoʻjalik xizmatini hamda boshqaruv xodimlariga transport xizmatini koʻrsatish, shuningdek “Toshshaharnur” DMning boshqaruv va asosiy (ishlab chiqarish) xodimlariga boshqa xizmatlarni koʻrsatuvchi xodimlar;
xodimlarning meʼyorlangan soni — har bir ish turini bajarish uchun zarur boʻlgan vaqt meʼyorlarini hisobga olgan holda “Toshshaharnur” DMning aniq maqsadlari, vazifa va funksiyalarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan maʼlum xodimlarning belgilangan soni;
shtat jadvali — shtatlar asosida ishlab chiqilgan, “Toshshaharnur” DM boshligʻi tomonidan tasdiqlanadigan, doimiy xodimlarning nomi bir xil lavozimlar soni va maoshlarining miqdori koʻrsatilgan roʻyxat.
2. “Toshshaharnur” DM boʻyicha xodimlarning shtat jadvali qonunchilikda belgilangan tartibda iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olinadi.
3. “Toshshaharnur” DM xodimlarini saqlab turish belgilangan tartibda tasdiqlangan xarajatlar smetasi doirasida amalga oshirilib, ularning tarkibiga kuyidagilar kiradi:
ish haqi, mukofotlar, qoʻshimcha toʻlovlar, ustamalar va ragʻbatlantirish tarzidagi toʻlovlar;
aniq koʻrsatilgan va asoslangan boshqa xarajatlar.
2-bob. Boshqaruv va muhandis-texnik xodimlarning meʼyorlangan sonini belgilash
4. Boʻlim boshligʻi lavozimi qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlanadigan “Toshshaharnur” DMning tuzilmasidan kelib chiqqan holda joriy etiladi.
5. Bosh mutaxassislar, yetakchi mutaxassislar va mutaxassislarning lavozimlari “Toshshaharnur” DMning tegishli tuzilmaviy boʻlinmalarida belgilangan tartibda joriy etiladi.
6. Har bir boshqaruv va muhandis-texnik xodimlar lavozimlari uchun “Toshshaharnur” DM boshligʻi tomonidan biriktirilgan xizmat koʻrsatish hududidan kelib chiqqan holda tegishli lavozim majburiyatlari va malaka talablari tasdiqlanadi.
7. “Toshshaharnur” DM boshligʻi tomonidan “Toshshaharnur” DMdagi elektr montyori shtat birliklarini belgilangan meʼyorlardan oshmagan holda ish hajmidan kelib chiqib qayta biriktirilishi mumkin.
3-bob. Asosiy (ishlab chiqarish) xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash
8. Asosiy (ishlab chiqarish) xodimlarining meʼyorlangan soni quyidagilardan kelib chiqqan holda aniqlanadi:
T/r Lavozim nomlari, razryadlar Lavozimni joriy etish shartlari “Toshshaharnur” DM xodimlarining meʼyorlangan soni 1. Uchastka brigadiri Har bir tuman boʻlimida 4 nafar Tuman (TYOT) boʻlimlaridan kelib chiqib 2. Elektr va gaz payvandchi Ish smenasi davomida ish bilan taʼminlash darajasini hisobga olgan holda payvand ishlarini bajarish zaruratiga qarab 4 — 8 3. Elektr montyori 600 ta yoritish uskunalari uchun 1 nafar Yoritish birliklarining sonidan kelib chiqib 4. Taʼmirlovchi chilangar Har 10 ta avtotransport vositalari uchun 1 nafar Avtotransport vositalarining sonidan kelib chiqib 5. Yoqilgʻi quyish shoxobchasi operatori Yoqilgʻi quyish shoxobchasi mavjudligidan kelib chiqib 1 6. Haydovchi Mavjud maxsus (yuk avtomashinasi) texnikalar soni va talabdan kelib chiqib 1 Avtobus va yengil xizmat avtomobillar sonidan kelib chiqib 1
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 695-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 1-apreldagi 91-son qarori bilan tasdiqlangan Shahar va tuman obodonlashtirish boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandida :
a) sakkizinchi xatboshidagi “(Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasidan tashqari) hamda” soʻzlari “Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) toʻqqizinchi xatboshidagi “Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish bosh boshqarmasining Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) oʻn ikkinchi xatboshidagi “(Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasidan tashqari)” soʻzlari “Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) oʻn uchinchi xatboshidagi “Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish bosh boshqarmasining Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
d) quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“haydovchilarning mehnatga haq toʻlash boʻyicha amaldagi tarmoq tarif setkasiga 1,228 miqdorida tarmoq koeffitsiyenti qoʻllanadi;”;
e) oʻn toʻrtinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 24-dekabrdagi 606-son qarori bilan tasdiqlangan Mustaqillik maydonini koʻkalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamenti tuzilmasidagi “Jami xodimlar soni — 307 kishi” soʻzlari “Ishlab chiqarish (ishchi) xodimlari soni bajariladigan ishlar hajmidan kelib chiqqan holda belgilanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 4-noyabr,
695 -son