📅 2025-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 4 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Қатағон қурбони бўлган шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, қатағон қилинган юртдошларимиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тиклаш ва келгуси авлодларга етказиш, ушбу жараёнларга таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларни кенг жалб қилган ҳолда, маънавий-маърифий ва тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қатағон қурбони бўлган шахсларнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий меросини кенг тарғиб қилиш ишларини тизимли ташкил этиш;
ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини ўтказиб бориш;
ҳар йили октябрь ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган республика даражасида илмий-амалий конференциялар ташкил этиш;
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини янада такомиллаштириш.
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қатағон қурбонлари хотираси музейи, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди билан биргаликда:
Тошкент шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Шаҳидлар хотираси майдонига, шунингдек, ҳудудларда олий таълим ташкилотлари тизимидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларига шахсан таълим ташкилотлари раҳбарлари бошчилигида ўқувчи ва талабаларнинг мунтазам ташрифларини ташкил этиш;
таълим ташкилотларида «Келажак соати» дарслари доирасида қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш;
олий таълим ташкилотларида ҳар йили октябрь ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган илмий-амалий конференция ҳамда «Маърифат дарслари» доирасида қатағон қурбонлари фаолияти ва меросини тарғиб қилишга қаратилган дарсларни ташкил этиш;
ўқувчи ёшлар ва талабалар иштирокида қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда «Юрт ва миллат фидоийлари ёддан чиқмаслар» мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиш чораларини кўрсин.
3. Ёшлар ишлари агентлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ёшлар орасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш;
қатағон қурбонларининг ҳаёти, Ватан озодлиги ҳамда халқ фаровонлиги йўлидаги ибратли фаолиятини ёритишга қаратилган подкастлар тайёрлаш;
қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини қизиқарли ва оммабоп шаклда телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларга етказиш мақсадида танловлар ташкил этиш ишларини амалга оширсин.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудларда олий таълим ташкилотлари тизимидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларида қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи голограммали кўргазмалар ташкил этсин.
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттирган «Хотира лавҳаси»ни тайёрлаб, улар туғилиб ўсган маҳаллаларга ўрнатиш ишларини якунлаш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 691-сон қарорига ИЛОВА
2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Қатағон қурбонлари номини улуғлаш ва абадийлаштириш 1. Қатағон қурбони бўлган шахсларнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий меросини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида маънавий-маърифий ойликлар ўтказиб бориш тизимини жорий қилиш. 1. Қатағон қурбонлари бўлган шахсларнинг рўйхатини ҳар йили шакллантириш ва ойликларнинг намунавий режасини тасдиқлаш. 2026 йил сентябрдан бошлаб доимий Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маҳаллалар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий медиа бирлашмаси, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар 2. Ойликлар доирасида барча соҳа ва тармоқларда, маҳаллалар, айниқса ёшлар, таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 3. Қатағон қурбонлари ҳақида «Ватан Сизни ҳеч қачон унутмайди!» шиори остида тақвим ва плакатлар тўпламини тайёрлаш, чоп этиш. 4. Ижтимоий роликлар, қисқа метражли фильмлар тайёрлаш. 5. Таниқли хонандаларнинг концерт дастурларида қатағон қурбонлари ҳақида қўшиқлар (экран тасвирлари) ижро этилишини рағбатлантириш. 6. Ойликлар доирасида амалга оширилган ишларни ОАВда, ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш. Режа-график асосида 2. «Ватан манзумаси», «Маърифат карвони» ва маънавият фестиваллари лойиҳаларига қатағон қурбонларига бағишланган дастур киритиш. 1. Маънавий-маърифий лойиҳалар учун қатағон қурбонларига бағишланган дастур лойиҳасини тайёрлаш. 2. Дастур лойиҳаси бўйича режа-график ишлаб чиқиш. 3. «Ватан манзумаси», «Маърифат карвони» ва маънавият фестиваллари лойиҳалари доирасида қатағон қурбонларига оид маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш. Алоҳида режа-график асосида Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий медиа бирлашмаси 3. Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тўплам (китоб)лар тайёрлаш ва уларнинг тақдимотларини ўтказиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ шакллантириш. 2025 йил ноябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тарих институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги 2. Қатағон қурбонлари бўлган, ўзбек халқи манфаатлари йўлида ишлаган миллий вакиллар, диний уламолар, ишбилармонлар таржимаи ҳоли ва фаолиятини ўрганиш. 3. Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тўплам (китоб)ларни тайёрлаш ва чоп этиш. 4. Асарлар юзасидан тақдимотлар, мультимедиа маҳсулотлари яратиш ва тақдимотларини ташкил этиш. режа-график асосида 4. Барча маҳаллалар, корхона, муассаса ва ташкилотлар, таълим муассасалари, ҳарбий қисм ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасида ўтказиладиган Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида юқори савияда ташкил этиш. 1. Ушбу тадбирнинг «Хотира ва тарбия» ҳафталиги сифатидаги аҳамиятига катта урғу бериш. 2026 йил сентябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тарих институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Тадбирларни олимлар, ёзувчи-шоирлар билан биргаликда чуқур ўйланган, халқчил ва оммабоп тарзда ўтказиш чораларини кўриш. 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларидан видеолавҳалар тайёрлаб, эфирга узатиш. октябрь ойидан бошлаб доимий 5. Таълим ташкилотларида «Келажак соати» дарслари доирасида қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш. 1. Ўқув йили учун дарс мавзуларига киритиш мақсадида қатағон қурбонлари рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2. Дарс сценарийларини ишлаб чиқиш, видеоконтент тайёрлаш. 3. Барча методик материалларни «milliytarbiya.uz» электрон платформасига жойлаштириш. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб бир ойда бир марта Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти 6. Олий таълим ташкилотларида «Маърифат дарслари» доирасида қатағон қурбонлари фаолияти ва меросини тарғиб қилишга қаратилган дарсларни ташкил этиш. 1. «Маърифат дарси» сценарийсини ишлаб чиқиш. 2026 йил октябрь Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Дарс мобайнида «Истибдоддан — истиқлолгача» рукни остида қатағонга учраган юртдошларимиз ҳақидаги ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар намойишини ташкил этиш. 3. Дарсни соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда юқори савияда ўтказиш. ноябрдан бошлаб доимий 7. Қатағон қурбонлари орасидаги ёрқин ва етакчи шахсларни республика олий таълим ташкилотларига бириктириш орқали уларнинг ҳаёти ва фаолияти, эл-юрт олдидаги тарихий хизматларини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш тизимини яратиш. 1. Қатағон қурбонлари рўйхатини шакллантириш ва олий таълим ташкилотларига бириктириш. 2025 йил ноябрь Илмий-тадқиқот давлат дастурлари учун ажратилган маблағлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Тарих институти, мутасадди вазирлик ва идоралар 2. Бириктирилган шахслар меросини ўрганиш бўйича талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун махсус илмий тўгараклар, маърузалар ва семинарлар ташкил этиш. ҳар ойда 3. Ўрганилган илмий-ижодий мерос натижаларини китоб, мақола, электрон ресурслар ва маънавий-маърифий тадбирлар орқали кенг тарғиб қилиш. доимий 8. Тарихчи, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимлар, музей мутахассислари, журналистлар ҳамда талаба-ёшлар иштирокида турли ҳудудларда яшаб, ижод қилган, фаолият кўрсатган қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган «Истибдоддан — истиқлолгача» мавзусидаги давра суҳбатлари ташкил этиш. 1. Ҳар бир ҳудуд кесимида шу ҳудудда яшаб, ижод қилган, фаолият кўрсатган ҳамда қатағон қурбони бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил декабрь Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Ҳудудлардаги қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган «Истибдоддан — истиқлолгача» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш. 3. Давра суҳбатини ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кенг ёритиш. ҳар чоракда бир маротаба 9. Тошкент шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Шаҳидлар хотираси майдонига, шунингдек, ҳудудларда олий таълим ташкилотлари тизимидаги «Қатағон қурбонлари» музейларига шахсан таълим ташкилоти раҳбарлари бошчилигида ўқувчи ва талабаларнинг мунтазам ташрифларини ташкил этиш. 1. Музейларга ташриф бўйича режа-график ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Музейларда ёш олимлар билан учрашувлар ташкил этиш. 3. Музейларга амалий ташрифлар юзасидан видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш. декабрдан бошлаб режа асосида доимий 10. Давлат театрларида қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб янги спектакллар саҳналаштириш ва уларнинг кенг намойишини ташкил этиш. 1. Янги саҳналаштириладиган спектакллар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь Маданият вазирлиги ва давлат театрларига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Режа асосида янги спектаклларни саҳналаштириш. 2026 йил давомида 3. Янги саҳналаштирилган спектаклларнинг тизимли намойишларини ташкил этиш. доимий 11. Қатағон қурбонларига бағишланган бадиий ва туркум ҳужжатли фильмларни яратиш ҳамда намойиш этиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ шакллантириш. 2. Бадиий ва туркум ҳужжатли фильмларни яратиш чораларини кўриш. 2025 йил ноябрдан бошлаб доимий Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Тарих институти, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 3. Қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги доирасида республика миқёсида фильмлар премьерасини ўтказиш. 2026 йил октябрь 4. Маҳаллалар, таълим ташкилотлари, корхона ва ташкилотлар, аҳоли гавжум жойларда (аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар) фильмлар намойишини ташкил этиш. 5. Фильмлар юзасидан соҳа мутахассислари билан давра суҳбатлари ташкил этиш. режа-график асосида 12. Маҳаллалар ва таълим муассасалари, корхона, ташкилот ва муассасаларда «Қатағон қурбонлари хотираси ўчмасдир» доимий кўргазмаларини ташкил этиш. 1. Тегишли ташкилотлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳ томонидан «Қатағон қурбонлари хотираси ўчмасдир» кўргазмалар лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Тарих институти, Маҳаллалар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 3. Лойиҳа асосида «Қатағон қурбонлари хотираси ўчмасдир» доимий кўргазмаларини ташкил этишни бошлаш. октябрь ойидан бошлаб 13. Қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлган авлодларини «Ватандошлар» жамоат фондининг хориждаги катта ёшдаги ватандошлар учун мўлжалланган «Чинор» ва ёш ватандошлар учун мўлжалланган «Анор» дастурлари доирасида юртимизга таклиф этиш. 1. Лойиҳага жалб этиладиган ватандошларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва келишиш. 2026 йил февраль «Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари ва ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари «Ватандошлар» жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Тарих институти, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Миллий телерадиокомпания 2. Дастурлар лойиҳасини ва улар доирасида ўтказиладиган тадбирлар режа-графигини ишлаб чиқиш. март-апрель 3. Тадбирни ҳар томонлама юқори савияда ташкил этиш чораларини кўриш. 4. Меҳмонларни ОАВдаги туркум кўрсатувларга жалб этиш. май-август II. Маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш 14. Ўқувчи ёшлар ва талабалар иштирокида қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда «Юрт ва миллат фидойилари ёддан чиқмаслар» мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиш. 1. Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳудудларни аниқлаш ва улар ҳақида тарихий маълумотларни тайёрлаш. 2025 йил ноябрь-декабрь «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Қатағон қурбонларининг миллий уйғонишдаги роли ҳақида маърузалар, видеороликлар ва буклетлар тайёрлаш. 2026 йил январдан доимий 3. Олимлар ва маънавият тарғиботчиларини жалб қилган ҳолда учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш. режа-график асосида 15. Барча таълим ташкилотларида «Қатағон қурбонлари: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида маърифий тадбирлар ташкил этиш. 1. Ёшларда халқимизнинг азалий эзгу орзу-интилишларини англаб етишига ва Ватан тараққиётига дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш. 2025 йил ноябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Тарих институти 2. Маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш. 3. Тадбирларни ОАВда кенг ёритиш. Режа-график асосида 16. Мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари тизимидаги педагог ходимлар учун ташкил этиладиган малака ошириш курслари даврида «Қатағон қурбонларини ёд этиш орқали ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мавзусида машғулотлар ташкил этиш. 1. Малака ошириш курси ўқув дастурига «Қатағон қурбонларини ёд этиш орқали ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мавзусини киритиш. 2026 йил январь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Мавзуга оид маърузалар ташкил этиш. 3. Ўтилган мавзуларни ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш. февраль ойидан бошлаб доимий 17. Умумтаълим мактабларининг 6 — 10-синф ўқувчилари ўртасида «Жадидлар изидан» республика танловини ҳамда техникум ўқувчилари ва талабалар иштирокида қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий мақолалар, ёзма мулоҳазалар танловини ўтказиш. 1. Танлов Низомини ишлаб чиқиш. 2. Низомда белгиланган муддатларда танловнинг куйи босқичини ўтказиш. 2026 йил сентябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 3. Танловнинг гуруҳлараро, факультетлараро босқичини ўтказиш ва таълим ташкилоти даражасида ғолибларни аниқлаш. 4. Ғолибларни тантанали равишда тақдирлаш. октябрь 18. Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тарғибот воситаларини тайёрлаш ҳамда барча таълим ташкилотларига тарқатиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Лойиҳа бўйича тарғибот воситаларини (видеоролик, буклет, инфографика ва бошқаларни) яратиш ва таълим ташкилотларига етказиш. 3. Таълим ташкилотларида тарғибот воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш. 2025 йил ноябрь-декабрь «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 19. Олий таълим ташкилотларининг «Талабалар театр гуруҳлари» томонидан 1 нафардан қатағон қурбони бўлган ўзбек зиёлилари, миллий кадрлар ҳақида спектакль саҳналаштириш ва намойиш этиш чораларини кўриш. 1. Спектакль саҳналаштириладиган қатағон қурбонлари рўйхатини шакллантириш. 2025 йил ноябрь Олий таълим ташкилотларининг маблағлари ва ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Спектаклни саҳналаштириш ва намойиш этиш. 3. «Талабалар театр гуруҳлари» томонидан ишланган энг яхши спектаклларни бошқа таълим ташкилотларида намойиш қилиш. 2026 йил январдан бошлаб III. Қатағон қурбонларининг илмий-ижодий фаолиятини тадқиқ қилиш 20. Миллий кутубхона, Фанлар академияси Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фонди, Миллий архивлар, марказий давлат архивлари, вилоят, туман ва шаҳар давлат архивларида сақланаётган қатағон қурбонларига оид адабиётлар, диссертациялар, даврий матбуот нашрларини ўрганиш ва уларни рақамлаштириш чораларини кўриш. 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Режа асосида манбаларни аниқлаш, нусха олиш ва музейлар фондини бойитиш. 2025-2026 йиллар давомида Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Миллий кутубхона, «Ўзархив» агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси 21. Хорижий кутубхона, архив ва музейларда сақланаётган қатағон қурбонларига оид ҳужжатлар, материаллар ва артефактларни аниқлаш, уларни илмий жиҳатдан ўрганиш ҳамда нусхаларини олиб келиш учун мақсадли илмий-амалий сафарларни ташкил этиш ва сафар жараёнларини видео тасвирга олиш. 1. Тегишли вазирлик ва идораларнинг етакчи ходимларидан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш. 2. Хорижий сафарлар режа-графигини ишлаб чиқиш. 3. Режа-график асосида гуруҳни хизмат сафарига юбориш. 4. Сафар натижалари юзасидан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва олий таълим ташкилотлари тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларини бойитиш. 5. Видеоларни эфирга узатиш учун телеканалларга тақдим этиш. 2025-2026 йиллар давомида Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 22. «Ҳужжатлар тилга кирганда: қатағонлар қурбонлари» ҳужжатлар тўплами мақсадли илмий лойиҳасини яратиш. 1. «Ҳужжатлар тилга кирганда: қатағонлар қурбонлари» ҳужжатлар тўплами мақсадли илмий лойиҳасининг ўзак қарашини ишлаб чиқиш ва унинг асосида лойиҳа тайёрлаш. 2025 йил ноябрь Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Тарих институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Лойиҳани белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига киритиш. 3. Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни тақдимот қилиш. 2026 йилдан доимий 23. «Ўзбекистон тарихи» телеканали орқали қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолияти, улар номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ жараёнларга оид туркум телекўрсатувлар бериб бориш. 1. Қатағон қурбонларига оид тарихий ҳужжатлар, архив материаллари ва олимлар тадқиқотлари асосида махсус сценарийлар ишлаб чиқиш. 2025 йил ноябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Миллий телерадиокомпания, Фанлар академияси, Тарих институти, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Телекўрсатувларни ҳафтада бир мартадан уч мартагача кўпайтириш. декабрдан 3. Кўрсатувларни Тарих институти ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи билан ҳамкорликда тайёрлаш ва эфирга узатиб бориш. доимий 24. Олий таълим ташкилотларида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган илмий-амалий конференциялар ташкил этиш. 1. Конференция дастурини тайёрлаш ва эълон қилиш. 2. Конференцияни юқори савияда ўтказиш. 2026 йил сентябрь Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 3. Конференция материалларини электрон журналларда чоп этиш. 4. Конференцияни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. октябрь 25. 1937 — 1953 йилларда мустабид тузум томонидан қатағон сиёсатининг қурбони бўлган 100 мингдан зиёд халқимиз вакиллари ҳақида электрон маълумотлар базасини бойитиш ҳамда уни «milliytarbiya.uz», «jadid.uz» платформасига жойлаштириб бориш. 1. Қатағон сиёсатининг қурбони бўлган ватандошларимиз ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2025 йил декабрь Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Ёзувчилар уюшмаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Тарих институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Маълумотларни саралаш ва тизимлаштириш. 2026 йил январь 3. Тўпланган маълумотларни «Унутилмас сиймолар» рукни остида «milliytarbiya.uz» ва «jadid.uz» платформаларида жойлаштириб бориш. доимий 26. Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига оид «Хотира ва сабоқ» махсус лойиҳасини амалга ошириш. 1. Қатағон қурбонлари хотираси ва фаолиятини очиб берувчи қисқа видеолавҳалар, фотогалерея ва мақолалар тайёрлаш. 2025 йил ноябрь Миллий ахборот агентлигининг бюджет маблағлари Миллий ахборот агентлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш. доимий 27. Қатағон қурбонларининг илмий ва бадиий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида аудиокитоблар яратиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ тузиш. 2. Аудиокитобларни яратиш, таълим ташкилотларига тарқатиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. 2026 йил январдан Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази 28. «Тарих майдони» ток-шоусида қатағон қурбонларининг Ватан озодлиги ва миллат келажаги йўлидаги фидойиликларини очиб бериш. 1. Ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида мавзуни муҳокама қилиш. 2. Миллат фидойилари меросини, улар кўтарган миллий истиқлол ҳамда озодлик ғояларининг туб моҳиятини очиб бериш. 2025 йил ноябрдан бошлаб Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Миллий телерадиокомпания, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 29. «Аждодлар руҳи» номли янги кўрсатув ташкил қилиш. 1. Олимларнинг қатағон қурбонлари ҳаёти ва илмий мероси бўйича олиб бораётган ишларини кенг жамоатчиликка етказиш. 2. Сўнгги саккиз йилда номлари тикланган 1,2 мингдан зиёд боболаримизнинг энг илғор ва фидойи вакиллари ҳаёти ҳамда фаолиятини ёритиш. 3. Ватан, миллат ва халқ учун курашган қаҳрамон аждодларимизнинг улкан жасоратларини ёшларимизга ибрат намунаси сифатида кўрсатиш. 2025 йил ноябрдан бошлаб доимий Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Миллий телерадиокомпания, Фанлар академияси, Тарих институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёшлар ишлари агентлиги 30. «Миллат ойдинлари» ҳужжатли фильмлар туркумини яратиш. 1. Қатағонга учраган буюк адибларимизнинг ҳаёти ва бадиий асарлари мазмун-моҳиятини «Маданият ва маърифат» телеканалида ҳужжатли фильмлар орқали очиб бериш. 2. Мустақиллик буюк неъмат эканини, унга эришиш йўлида қурбон бўлган аждодларимизнинг аччиқ тақдирини ёрқин мисоллар орқали ёшлар онгига сингдириш. 2025 йил ноябрдан бошлаб доимий Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Миллий телерадиокомпания, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тарих институти IV. Рақамли платформаларда қатағон қурбонларига бағишланган сифатли контентлар улушини ошириш 31. Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва олий таълим ташкилотларида ташкил этилган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларида қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи голограммали кўргазмалар ташкил этиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот тайёрлаш ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларига таржима қилиш. 3. Музейларда голограммали кўргазмали воситалар ўрнатиш. 4. Музейларнинг кириш қисмида голограмма усули ёрдамида махсус гид фаолиятини ишга тушириш. 2025-2026 йиллар давомида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди 32. Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи залларидаги суратларга сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида «Медиа банк» лойиҳасини ишга тушириш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Тарихий ҳужжатлар, архив материаллари ва олимлар тадқиқотлари асосида «Медиа банк» яратиш. 3. VR кўзойнаклари орқали қатағон сиёсати акс эттирган воқеалар ва унинг қурбонларини кўриш, улар билан суҳбатлашиш имкониятини яратиш. 4. Музейда ҳудудлар кесимида нашр этилган «Хотира китоблари»нинг электрон интерактив шаклини жойлаштириш. 2025-2026 йиллар давомида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 33. Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва олий таълим ташкилотларидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейлари залларидаги хариталар ва тарихий объектлар макетларини 3D форматда шакллантириш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Хариталар ва тарихий объектлар макетларининг 3D форматдаги экспозицияларини яратиш ва барча музейлар залларига жойлаштириш. 2025-2026 йиллар давомида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 34. Олий таълим ташкилотларидаги музейларда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолияти ёритилган интерактив бўлим ва QR-кодли контентларни жойлаштириш. 1. Интерактив бўлим учун зарур жиҳозлар ва материалларни тайёрлаш. 2025 йил декабрь Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Тайёрланган материалларни QR — кодли контент сифатида талабаларга тақдим этиш имкониятини яратиш. доимий 35. Қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ёшлар орасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш. 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил ноябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Республика Маънавият ва маърифат маркази 3. Аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаш. 4. Аудиовизуал маҳсулотларни интернет тармоғида оммалаштириш. доимий 36. Интернет жаҳон ахборот тармоғида қатағон қурбонларини кўпроқ ёритиш мақсадида хештеглар ташкил этиш ва оммалаштириш. 1. Қатағон қурбонлари ҳаёти, асарлари ва миллий уйғонишдаги роли ҳақида қисқа видео, инфографика ва мақолалар тайёрлаш. 2. Қатағон қурбонлари меросини акс эттирувчи хештеглар (#Qatagʻon Qurbonlari, #Manaviyjasorat, #XotiraVaEhtirom)ни яратиш ва барча ижтимоий тармоқларда ягона услубда илгари суриш. 2026 йил октябрдан бошлаб Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 37. Қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини қизиқарли ва оммабоп шаклда телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларга етказиш мақсадида танловлар ташкил этиш. 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 2. Лойиҳаларни тайёрлаш ва тасдиқлаш. 3. Теле ва онлайн танловлар ташкил этиш. октябрь ойидан бошлаб доимий 38. Миллат фидойиларининг илмий ва бадиий меросини, уларда кўтарилган миллий истиқлол ҳамда озодлик ғояларининг туб моҳиятини очиб берувчи медиа-лойиҳа ташкил этиш. 1. Миллат фидойиларининг илмий ва бадиий меросини, уларда кўтарилган миллий истиқлол ҳамда озодлик ғояларини туб моҳиятини очиб берувчи видео материаллар тайёрлаш. 2. Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш. 2025 йил ноябрдан бошлаб Миллий ахборот агентлигининг бюджет маблағлари Миллий ахборот агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия 39. Нодавлат телерадиоканаллар билан қатағон қурбонлари ҳаёти, фаолияти, уларнинг мустақиллик йўлидаги курашлари, маърифатпарварлик ғоялари ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар бериб бориш борасида ҳамкорлик қилиш. 1. Нодавлат телерадиоканалларда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ёритиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Миллий медиа бирлашмаси (келишув асосида), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаб, эфирга бериш. октябрдан бошлаб медиа-режа асосида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 ноябрь,
691-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
2025-2026-yillarda mamlakatimizda qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini targʻib etish ishlarini yanada jadallashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Qatagʻon qurboni boʻlgan shaxslarning hayoti va faoliyatini oʻrganish, qatagʻon qilingan yurtdoshlarimiz haqidagi tarixiy haqiqatni tiklash va kelgusi avlodlarga yetkazish, ushbu jarayonlarga taʼlim tashkilotlari va ilmiy muassasalarni keng jalb qilgan holda, maʼnaviy-maʼrifiy va targʻibot ishlarini tizimli yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2025-2026-yillarda mamlakatimizda qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini targʻib etish ishlarini yanada jadallashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
qatagʻon qurboni boʻlgan shaxslarning hayoti, faoliyati va ilmiy merosini keng targʻib qilish ishlarini tizimli tashkil etish;
har yili oktabrning birinchi haftasida Siyosiy qatagʻon qurbonlarini yod etish haftaligini oʻtkazib borish;
har yili oktabr oyida qatagʻon qurbonlari xotirasiga bagʻishlangan respublika darajasida ilmiy-amaliy konferensiyalar tashkil etish;
Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi faoliyatini yanada takomillashtirish.
2. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Qatagʻon qurbonlari xotirasi muzeyi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi bilan birgalikda:
Toshkent shahridagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va Shahidlar xotirasi maydoniga, shuningdek, hududlarda oliy taʼlim tashkilotlari tizimidagi “Qatagʻon qurbonlari xotirasi” muzeylariga shaxsan taʼlim tashkilotlari rahbarlari boshchiligida oʻquvchi va talabalarning muntazam tashriflarini tashkil etish;
taʼlim tashkilotlarida “Kelajak soati” darslari doirasida qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini keng targʻib qilish;
oliy taʼlim tashkilotlarida har yili oktabr oyida qatagʻon qurbonlari xotirasiga bagʻishlangan ilmiy-amaliy konferensiya hamda “Maʼrifat darslari” doirasida qatagʻon qurbonlari faoliyati va merosini targʻib qilishga qaratilgan darslarni tashkil etish;
oʻquvchi yoshlar va talabalar ishtirokida qatagʻon qurbonlari tavallud topgan maskanlarda “Yurt va millat fidoiylari yoddan chiqmaslar” mavzusida uchrashuv va davra suhbatlari tashkil etish choralarini koʻrsin.
3. Yoshlar ishlari agentligi Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyatini yoshlar orasida yanada keng targʻib etish maqsadida audiovizual mahsulotlar tayyorlash, ularni Internet jahon axborot tarmogʻida ommalashtirish;
qatagʻon qurbonlarining hayoti, Vatan ozodligi hamda xalq farovonligi yoʻlidagi ibratli faoliyatini yoritishga qaratilgan podkastlar tayyorlash;
qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyatini qiziqarli va ommabop shaklda televideniye va ijtimoiy tarmoqlar orqali yoshlarga yetkazish maqsadida tanlovlar tashkil etish ishlarini amalga oshirsin.
4. Raqamli texnologiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va hududlarda oliy taʼlim tashkilotlari tizimidagi “Qatagʻon qurbonlari xotirasi” muzeylarida qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyatini yorituvchi gologrammali koʻrgazmalar tashkil etsin.
5. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasiga Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda qatagʻon qurbonlarining hayoti va faoliyati haqidagi maʼlumotlarni oʻzida aks ettirgan “Xotira lavhasi”ni tayyorlab, ular tugʻilib oʻsgan mahallalarga oʻrnatish ishlarini yakunlash tavsiya etilsin.
6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyatini ommaviy axborot vositalarida keng targʻib qilish tavsiya etilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining “Mahalla yettiligi”, yoshlar siyosati va maʼnaviyat masalalari departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 691-son qaroriga ILOVA
2025-2026-yillarda mamlakatimizda qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini targʻib etish ishlarini yanada jadallashtirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Qatagʻon qurbonlari nomini ulugʻlash va abadiylashtirish 1. Qatagʻon qurboni boʻlgan shaxslarning hayoti, faoliyati va ilmiy merosini aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida keng targʻib qilish maqsadida maʼnaviy-maʼrifiy oyliklar oʻtkazib borish tizimini joriy qilish. 1. Qatagʻon qurbonlari boʻlgan shaxslarning roʻyxatini har yili shakllantirish va oyliklarning namunaviy rejasini tasdiqlash. 2026-yil sentabrdan boshlab doimiy Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Mahallalar uyushmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Mudofaa vazirligi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Milliy axborot agentligi, Milliy teleradiokompaniya, Milliy media birlashmasi, vazirlik, idora va boshqa tashkilotlar 2. Oyliklar doirasida barcha soha va tarmoqlarda, mahallalar, ayniqsa yoshlar, taʼlim tashkilotlari, harbiy qismlarda targʻibot tadbirlarini tashkil etish. 3. Qatagʻon qurbonlari haqida “Vatan Sizni hech qachon unutmaydi!” shiori ostida taqvim va plakatlar toʻplamini tayyorlash, chop etish. 4. Ijtimoiy roliklar, qisqa metrajli filmlar tayyorlash. 5. Taniqli xonandalarning konsert dasturlarida qatagʻon qurbonlari haqida qoʻshiqlar (ekran tasvirlari) ijro etilishini ragʻbatlantirish. 6. Oyliklar doirasida amalga oshirilgan ishlarni OAVda, ijtimoiy tarmoqlarda keng targʻib etish. Reja-grafik asosida 2. “Vatan manzumasi”, “Maʼrifat karvoni” va maʼnaviyat festivallari loyihalariga qatagʻon qurbonlariga bagʻishlangan dastur kiritish. 1. Maʼnaviy-maʼrifiy loyihalar uchun qatagʻon qurbonlariga bagʻishlangan dastur loyihasini tayyorlash. 2. Dastur loyihasi boʻyicha reja-grafik ishlab chiqish. 3. “Vatan manzumasi”, “Maʼrifat karvoni” va maʼnaviyat festivallari loyihalari doirasida qatagʻon qurbonlariga oid maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarni yuqori saviyada oʻtkazish. Alohida reja-grafik asosida Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Milliy axborot agentligi, Milliy teleradiokompaniya, Milliy media birlashmasi 3. Qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatiga bagʻishlangan toʻplam (kitob)lar tayyorlash va ularning taqdimotlarini oʻtkazish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ijodiy guruh shakllantirish. 2025-yil noyabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Yozuvchilar uyushmasi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi, Mudofaa vazirligi 2. Qatagʻon qurbonlari boʻlgan, oʻzbek xalqi manfaatlari yoʻlida ishlagan milliy vakillar, diniy ulamolar, ishbilarmonlar tarjimai holi va faoliyatini oʻrganish. 3. Qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatiga bagʻishlangan toʻplam (kitob)larni tayyorlash va chop etish. 4. Asarlar yuzasidan taqdimotlar, multimedia mahsulotlari yaratish va taqdimotlarini tashkil etish. reja-grafik asosida 4. Barcha mahallalar, korxona, muassasa va tashkilotlar, taʼlim muassasalari, harbiy qism va huquqni muhofaza qiluvchi organlar tizimida har yili oktabrning birinchi haftasida oʻtkaziladigan Siyosiy qatagʻon qurbonlarini yod etish haftaligini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari hamda vazirlik va idoralar rahbarlari ishtirokida yuqori saviyada tashkil etish. 1. Ushbu tadbirning “Xotira va tarbiya” haftaligi sifatidagi ahamiyatiga katta urgʻu berish. 2026-yil sentabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi, Mahallalar uyushmasi, Mudofaa vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Tadbirlarni olimlar, yozuvchi-shoirlar bilan birgalikda chuqur oʻylangan, xalqchil va ommabop tarzda oʻtkazish choralarini koʻrish. 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi muzeylaridan videolavhalar tayyorlab, efirga uzatish. oktabr oyidan boshlab doimiy 5. Taʼlim tashkilotlarida “Kelajak soati” darslari doirasida qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini keng targʻib qilish. 1. Oʻquv yili uchun dars mavzulariga kiritish maqsadida qatagʻon qurbonlari roʻyxatini tayyorlash va tasdiqlash. 2. Dars ssenariylarini ishlab chiqish, videokontent tayyorlash. 3. Barcha metodik materiallarni “milliytarbiya.uz” elektron platformasiga joylashtirish. 2025-2026 oʻquv yilidan boshlab bir oyda bir marta Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti 6. Oliy taʼlim tashkilotlarida “Maʼrifat darslari” doirasida qatagʻon qurbonlari faoliyati va merosini targʻib qilishga qaratilgan darslarni tashkil etish. 1. “Maʼrifat darsi” ssenariysini ishlab chiqish. 2026-yil oktabr Oliy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim tashkilotlari, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Dars mobaynida “Istibdoddan — istiqlolgacha” rukni ostida qatagʻonga uchragan yurtdoshlarimiz haqidagi hujjatli va badiiy filmlar, roliklar namoyishini tashkil etish. 3. Darsni soha mutaxassislarini jalb etgan holda yuqori saviyada oʻtkazish. noyabrdan boshlab doimiy 7. Qatagʻon qurbonlari orasidagi yorqin va yetakchi shaxslarni respublika oliy taʼlim tashkilotlariga biriktirish orqali ularning hayoti va faoliyati, el-yurt oldidagi tarixiy xizmatlarini chuqur oʻrganish va targʻib qilish tizimini yaratish. 1. Qatagʻon qurbonlari roʻyxatini shakllantirish va oliy taʼlim tashkilotlariga biriktirish. 2025-yil noyabr Ilmiy-tadqiqot davlat dasturlari uchun ajratilgan mablagʻlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, mutasaddi vazirlik va idoralar 2. Biriktirilgan shaxslar merosini oʻrganish boʻyicha talabalar va professor-oʻqituvchilar uchun maxsus ilmiy toʻgaraklar, maʼruzalar va seminarlar tashkil etish. har oyda 3. Oʻrganilgan ilmiy-ijodiy meros natijalarini kitob, maqola, elektron resurslar va maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar orqali keng targʻib qilish. doimiy 8. Tarixchi, huquqshunos va siyosatshunos olimlar, muzey mutaxassislari, jurnalistlar hamda talaba-yoshlar ishtirokida turli hududlarda yashab, ijod qilgan, faoliyat koʻrsatgan qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini targʻib qilishga qaratilgan “Istibdoddan — istiqlolgacha” mavzusidagi davra suhbatlari tashkil etish. 1. Har bir hudud kesimida shu hududda yashab, ijod qilgan, faoliyat koʻrsatgan hamda qatagʻon qurboni boʻlgan shaxslar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil dekabr Oliy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim tashkilotlari, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Hududlardagi qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini targʻib qilishga qaratilgan “Istibdoddan — istiqlolgacha” mavzusida davra suhbatlari tashkil etish. 3. Davra suhbatini ijtimoiy tarmoqlar va OAVda keng yoritish. har chorakda bir marotaba 9. Toshkent shahridagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va Shahidlar xotirasi maydoniga, shuningdek, hududlarda oliy taʼlim tashkilotlari tizimidagi “Qatagʻon qurbonlari” muzeylariga shaxsan taʼlim tashkiloti rahbarlari boshchiligida oʻquvchi va talabalarning muntazam tashriflarini tashkil etish. 1. Muzeylarga tashrif boʻyicha reja-grafik ishlab chiqish. 2025-yil noyabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim tashkilotlari, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Muzeylarda yosh olimlar bilan uchrashuvlar tashkil etish. 3. Muzeylarga amaliy tashriflar yuzasidan videoroliklar tayyorlash va ijtimoiy tarmoqlarda targʻib qilish. dekabrdan boshlab reja asosida doimiy 10. Davlat teatrlarida qatagʻon qurbonlarining hayoti va faoliyatiga bagʻishlab yangi spektakllar sahnalashtirish va ularning keng namoyishini tashkil etish. 1. Yangi sahnalashtiriladigan spektakllar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr Madaniyat vazirligi va davlat teatrlariga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Reja asosida yangi spektakllarni sahnalashtirish. 2026-yil davomida 3. Yangi sahnalashtirilgan spektakllarning tizimli namoyishlarini tashkil etish. doimiy 11. Qatagʻon qurbonlariga bagʻishlangan badiiy va turkum hujjatli filmlarni yaratish hamda namoyish etish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ijodiy guruh shakllantirish. 2. Badiiy va turkum hujjatli filmlarni yaratish choralarini koʻrish. 2025-yil noyabrdan boshlab doimiy Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Kinematografiya agentligi, Tarix instituti, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Mahallalar uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 3. Qatagʻon qurbonlarini yod etish haftaligi doirasida respublika miqyosida filmlar premyerasini oʻtkazish. 2026-yil oktabr 4. Mahallalar, taʼlim tashkilotlari, korxona va tashkilotlar, aholi gavjum joylarda (aeroport, temir yoʻl va avtovokzallar) filmlar namoyishini tashkil etish. 5. Filmlar yuzasidan soha mutaxassislari bilan davra suhbatlari tashkil etish. reja-grafik asosida 12. Mahallalar va taʼlim muassasalari, korxona, tashkilot va muassasalarda “Qatagʻon qurbonlari xotirasi oʻchmasdir” doimiy koʻrgazmalarini tashkil etish. 1. Tegishli tashkilotlar va soha mutaxassislaridan iborat ishchi guruh shakllantirish. 2. Ishchi guruh tomonidan “Qatagʻon qurbonlari xotirasi oʻchmasdir” koʻrgazmalar loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil sentabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Mahallalar uyushmasi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 3. Loyiha asosida “Qatagʻon qurbonlari xotirasi oʻchmasdir” doimiy koʻrgazmalarini tashkil etishni boshlash. oktabr oyidan boshlab 13. Qatagʻon qurboni boʻlgan vatandoshlarimizning chet elga chiqib ketishga majbur boʻlgan avlodlarini “Vatandoshlar” jamoat fondining xorijdagi katta yoshdagi vatandoshlar uchun moʻljallangan “Chinor” va yosh vatandoshlar uchun moʻljallangan “Anor” dasturlari doirasida yurtimizga taklif etish. 1. Loyihaga jalb etiladigan vatandoshlarni tanlab olish, roʻyxatini shakllantirish va kelishish. 2026-yil fevral “Vatandoshlar” jamoat fondi mablagʻlari va ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari “Vatandoshlar” jamoat fondi, Tashqi ishlar vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Kasaba uyushmalari federatsiyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Milliy teleradiokompaniya 2. Dasturlar loyihasini va ular doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar reja-grafigini ishlab chiqish. mart-aprel 3. Tadbirni har tomonlama yuqori saviyada tashkil etish choralarini koʻrish. 4. Mehmonlarni OAVdagi turkum koʻrsatuvlarga jalb etish. may-avgust II. Maʼnaviy-maʼrifiy targʻibot tadbirlarini tashkil etish 14. Oʻquvchi yoshlar va talabalar ishtirokida qatagʻon qurbonlari tavallud topgan maskanlarda “Yurt va millat fidoyilari yoddan chiqmaslar” mavzusida uchrashuv va davra suhbatlari tashkil etish. 1. Qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyati bilan bogʻliq hududlarni aniqlash va ular haqida tarixiy maʼlumotlarni tayyorlash. 2025-yil noyabr-dekabr “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi mablagʻlari “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Qatagʻon qurbonlarining milliy uygʻonishdagi roli haqida maʼruzalar, videoroliklar va bukletlar tayyorlash. 2026-yil yanvardan doimiy 3. Olimlar va maʼnaviyat targʻibotchilarini jalb qilgan holda uchrashuv va davra suhbatlarini tashkil etish. reja-grafik asosida 15. Barcha taʼlim tashkilotlarida “Qatagʻon qurbonlari: milliy oʻzlik, istiqlol va davlatchilik gʻoyalari” mavzusida maʼrifiy tadbirlar tashkil etish. 1. Yoshlarda xalqimizning azaliy ezgu orzu-intilishlarini anglab yetishiga va Vatan taraqqiyotiga daxldorlik tuygʻularini shakllantirishga qaratilgan targʻibot materiallarini tayyorlash. 2025-yil noyabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti 2. Maʼrifiy tadbirlarni yuqori saviyada tashkil etish. 3. Tadbirlarni OAVda keng yoritish. Reja-grafik asosida 16. Maktabgacha va maktab taʼlimi, oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirliklari tizimidagi pedagog xodimlar uchun tashkil etiladigan malaka oshirish kurslari davrida “Qatagʻon qurbonlarini yod etish orqali yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash” mavzusida mashgʻulotlar tashkil etish. 1. Malaka oshirish kursi oʻquv dasturiga “Qatagʻon qurbonlarini yod etish orqali yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash” mavzusini kiritish. 2026-yil yanvar Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Mavzuga oid maʼruzalar tashkil etish. 3. Oʻtilgan mavzularni ijtimoiy tarmoqlarda yoritib borish. fevral oyidan boshlab doimiy 17. Umumtaʼlim maktablarining 6 — 10-sinf oʻquvchilari oʻrtasida “Jadidlar izidan” respublika tanlovini hamda texnikum oʻquvchilari va talabalar ishtirokida qatagʻon qurbonlarining hayoti va faoliyatiga bagʻishlangan ilmiy maqolalar, yozma mulohazalar tanlovini oʻtkazish. 1. Tanlov Nizomini ishlab chiqish. 2. Nizomda belgilangan muddatlarda tanlovning kuyi bosqichini oʻtkazish. 2026-yil sentabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 3. Tanlovning guruhlararo, fakultetlararo bosqichini oʻtkazish va taʼlim tashkiloti darajasida gʻoliblarni aniqlash. 4. Gʻoliblarni tantanali ravishda taqdirlash. oktabr 18. Qatagʻon qurbonlari xotirasiga bagʻishlangan targʻibot vositalarini tayyorlash hamda barcha taʼlim tashkilotlariga tarqatish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ishchi guruhni shakllantirish. 2. Loyiha boʻyicha targʻibot vositalarini (videorolik, buklet, infografika va boshqalarni) yaratish va taʼlim tashkilotlariga yetkazish. 3. Taʼlim tashkilotlarida targʻibot vositalaridan samarali foydalanishni tashkil etish. 2025-yil noyabr-dekabr “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi mablagʻlari Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Fanlar akademiyasi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Mudofaa vazirligi 19. Oliy taʼlim tashkilotlarining “Talabalar teatr guruhlari” tomonidan 1 nafardan qatagʻon qurboni boʻlgan oʻzbek ziyolilari, milliy kadrlar haqida spektakl sahnalashtirish va namoyish etish choralarini koʻrish. 1. Spektakl sahnalashtiriladigan qatagʻon qurbonlari roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil noyabr Oliy taʼlim tashkilotlarining mablagʻlari va ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim tashkilotlari, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Spektaklni sahnalashtirish va namoyish etish. 3. “Talabalar teatr guruhlari” tomonidan ishlangan eng yaxshi spektakllarni boshqa taʼlim tashkilotlarida namoyish qilish. 2026-yil yanvardan boshlab III. Qatagʻon qurbonlarining ilmiy-ijodiy faoliyatini tadqiq qilish 20. Milliy kutubxona, Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik instituti Qoʻlyozmalar fondi, Milliy arxivlar, markaziy davlat arxivlari, viloyat, tuman va shahar davlat arxivlarida saqlanayotgan qatagʻon qurbonlariga oid adabiyotlar, dissertatsiyalar, davriy matbuot nashrlarini oʻrganish va ularni raqamlashtirish choralarini koʻrish. 1. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Reja asosida manbalarni aniqlash, nusxa olish va muzeylar fondini boyitish. 2025-2026-yillar davomida Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Milliy kutubxona, “Oʻzarxiv” agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi 21. Xorijiy kutubxona, arxiv va muzeylarda saqlanayotgan qatagʻon qurbonlariga oid hujjatlar, materiallar va artefaktlarni aniqlash, ularni ilmiy jihatdan oʻrganish hamda nusxalarini olib kelish uchun maqsadli ilmiy-amaliy safarlarni tashkil etish va safar jarayonlarini video tasvirga olish. 1. Tegishli vazirlik va idoralarning yetakchi xodimlaridan iborat tadqiqotchilar guruhini tuzish. 2. Xorijiy safarlar reja-grafigini ishlab chiqish. 3. Reja-grafik asosida guruhni xizmat safariga yuborish. 4. Safar natijalari yuzasidan Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va oliy taʼlim tashkilotlari tuzilmasidagi “Qatagʻon qurbonlari xotirasi” muzeylarini boyitish. 5. Videolarni efirga uzatish uchun telekanallarga taqdim etish. 2025-2026-yillar davomida Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi, Tashqi ishlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 22. “Hujjatlar tilga kirganda: qatagʻonlar qurbonlari” hujjatlar toʻplami maqsadli ilmiy loyihasini yaratish. 1. “Hujjatlar tilga kirganda: qatagʻonlar qurbonlari” hujjatlar toʻplami maqsadli ilmiy loyihasining oʻzak qarashini ishlab chiqish va uning asosida loyiha tayyorlash. 2025-yil noyabr Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Loyihani belgilangan tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga kiritish. 3. Loyiha doirasida amalga oshirilgan ishlarni taqdimot qilish. 2026-yildan doimiy 23. “Oʻzbekiston tarixi” telekanali orqali qatagʻon qurbonlarining hayoti va faoliyati, ular nomlarini tiklash va xotirasini abadiylashtirish bilan bogʻliq jarayonlarga oid turkum telekoʻrsatuvlar berib borish. 1. Qatagʻon qurbonlariga oid tarixiy hujjatlar, arxiv materiallari va olimlar tadqiqotlari asosida maxsus ssenariylar ishlab chiqish. 2025-yil noyabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Milliy teleradiokompaniya, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Telekoʻrsatuvlarni haftada bir martadan uch martagacha koʻpaytirish. dekabrdan 3. Koʻrsatuvlarni Tarix instituti hamda Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi bilan hamkorlikda tayyorlash va efirga uzatib borish. doimiy 24. Oliy taʼlim tashkilotlarida qatagʻon qurbonlari xotirasiga bagʻishlangan ilmiy-amaliy konferensiyalar tashkil etish. 1. Konferensiya dasturini tayyorlash va eʼlon qilish. 2. Konferensiyani yuqori saviyada oʻtkazish. 2026-yil sentabr Oliy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 3. Konferensiya materiallarini elektron jurnallarda chop etish. 4. Konferensiyani OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish. oktabr 25. 1937 — 1953-yillarda mustabid tuzum tomonidan qatagʻon siyosatining qurboni boʻlgan 100 mingdan ziyod xalqimiz vakillari haqida elektron maʼlumotlar bazasini boyitish hamda uni “milliytarbiya.uz”, “jadid.uz” platformasiga joylashtirib borish. 1. Qatagʻon siyosatining qurboni boʻlgan vatandoshlarimiz haqida maʼlumotlar bazasini shakllantirish boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2025-yil dekabr Oliy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Yozuvchilar uyushmasi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Maʼlumotlarni saralash va tizimlashtirish. 2026-yil yanvar 3. Toʻplangan maʼlumotlarni “Unutilmas siymolar” rukni ostida “milliytarbiya.uz” va “jadid.uz” platformalarida joylashtirib borish. doimiy 26. Qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatiga oid “Xotira va saboq” maxsus loyihasini amalga oshirish. 1. Qatagʻon qurbonlari xotirasi va faoliyatini ochib beruvchi qisqa videolavhalar, fotogalereya va maqolalar tayyorlash. 2025-yil noyabr Milliy axborot agentligining budjet mablagʻlari Milliy axborot agentligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Milliy axborot agentligining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga joylashtirish. doimiy 27. Qatagʻon qurbonlarining ilmiy va badiiy merosini keng targʻib qilish maqsadida audiokitoblar yaratish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ijodiy guruh tuzish. 2. Audiokitoblarni yaratish, taʼlim tashkilotlariga tarqatish va ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish. 2026-yil yanvardan Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Yozuvchilar uyushmasi, Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 28. “Tarix maydoni” tok-shousida qatagʻon qurbonlarining Vatan ozodligi va millat kelajagi yoʻlidagi fidoyiliklarini ochib berish. 1. Rektorlar, professor-oʻqituvchilar va talabalar ishtirokida mavzuni muhokama qilish. 2. Millat fidoyilari merosini, ular koʻtargan milliy istiqlol hamda ozodlik gʻoyalarining tub mohiyatini ochib berish. 2025-yil noyabrdan boshlab Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Milliy teleradiokompaniya, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 29. “Ajdodlar ruhi” nomli yangi koʻrsatuv tashkil qilish. 1. Olimlarning qatagʻon qurbonlari hayoti va ilmiy merosi boʻyicha olib borayotgan ishlarini keng jamoatchilikka yetkazish. 2. Soʻnggi sakkiz yilda nomlari tiklangan 1,2 mingdan ziyod bobolarimizning eng ilgʻor va fidoyi vakillari hayoti hamda faoliyatini yoritish. 3. Vatan, millat va xalq uchun kurashgan qahramon ajdodlarimizning ulkan jasoratlarini yoshlarimizga ibrat namunasi sifatida koʻrsatish. 2025-yil noyabrdan boshlab doimiy Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Milliy teleradiokompaniya, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Yoshlar ishlari agentligi 30. “Millat oydinlari” hujjatli filmlar turkumini yaratish. 1. Qatagʻonga uchragan buyuk adiblarimizning hayoti va badiiy asarlari mazmun-mohiyatini “Madaniyat va maʼrifat” telekanalida hujjatli filmlar orqali ochib berish. 2. Mustaqillik buyuk neʼmat ekanini, unga erishish yoʻlida qurbon boʻlgan ajdodlarimizning achchiq taqdirini yorqin misollar orqali yoshlar ongiga singdirish. 2025-yil noyabrdan boshlab doimiy Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Milliy teleradiokompaniya, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Yozuvchilar uyushmasi, Fanlar akademiyasi, Tarix instituti IV. Raqamli platformalarda qatagʻon qurbonlariga bagʻishlangan sifatli kontentlar ulushini oshirish 31. Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va oliy taʼlim tashkilotlarida tashkil etilgan “Qatagʻon qurbonlari xotirasi” muzeylarida qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyatini yorituvchi gologrammali koʻrgazmalar tashkil etish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyati haqida maʼlumot tayyorlash hamda oʻzbek, rus, ingliz tillariga tarjima qilish. 3. Muzeylarda gologrammali koʻrgazmali vositalar oʻrnatish. 4. Muzeylarning kirish qismida gologramma usuli yordamida maxsus gid faoliyatini ishga tushirish. 2025-2026-yillar davomida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Yoshlar ishlari agentligi, “Shahidlar xotirasi” jamoat fondi 32. Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi zallaridagi suratlarga sunʼiy intellekt va zamonaviy texnologiyalar yordamida “Media bank” loyihasini ishga tushirish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Tarixiy hujjatlar, arxiv materiallari va olimlar tadqiqotlari asosida “Media bank” yaratish. 3. VR koʻzoynaklari orqali qatagʻon siyosati aks ettirgan voqealar va uning qurbonlarini koʻrish, ular bilan suhbatlashish imkoniyatini yaratish. 4. Muzeyda hududlar kesimida nashr etilgan “Xotira kitoblari”ning elektron interaktiv shaklini joylashtirish. 2025-2026-yillar davomida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 33. Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va oliy taʼlim tashkilotlaridagi “Qatagʻon qurbonlari xotirasi” muzeylari zallaridagi xaritalar va tarixiy obyektlar maketlarini 3D formatda shakllantirish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Xaritalar va tarixiy obyektlar maketlarining 3D formatdagi ekspozitsiyalarini yaratish va barcha muzeylar zallariga joylashtirish. 2025-2026-yillar davomida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 34. Oliy taʼlim tashkilotlaridagi muzeylarda raqamli texnologiyalardan foydalangan holda qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyati yoritilgan interaktiv boʻlim va QR-kodli kontentlarni joylashtirish. 1. Interaktiv boʻlim uchun zarur jihozlar va materiallarni tayyorlash. 2025-yil dekabr Oliy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim tashkilotlari, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Tayyorlangan materiallarni QR — kodli kontent sifatida talabalarga taqdim etish imkoniyatini yaratish. doimiy 35. Qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyatini yoshlar orasida yanada keng targʻib etish maqsadida audiovizual mahsulotlar tayyorlash, ularni Internet jahon axborot tarmogʻida ommalashtirish. 1. Ishchi guruhni tuzish. 2. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil noyabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Milliy teleradiokompaniya, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 3. Audiovizual mahsulotlar tayyorlash. 4. Audiovizual mahsulotlarni internet tarmogʻida ommalashtirish. doimiy 36. Internet jahon axborot tarmogʻida qatagʻon qurbonlarini koʻproq yoritish maqsadida xeshteglar tashkil etish va ommalashtirish. 1. Qatagʻon qurbonlari hayoti, asarlari va milliy uygʻonishdagi roli haqida qisqa video, infografika va maqolalar tayyorlash. 2. Qatagʻon qurbonlari merosini aks ettiruvchi xeshteglar (#Qatagʻon Qurbonlari, #Manaviyjasorat, #XotiraVaEhtirom)ni yaratish va barcha ijtimoiy tarmoqlarda yagona uslubda ilgari surish. 2026-yil oktabrdan boshlab Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 37. Qatagʻon qurbonlarining ibratli hayoti va faoliyatini qiziqarli va ommabop shaklda televideniye va ijtimoiy tarmoqlar orqali yoshlarga yetkazish maqsadida tanlovlar tashkil etish. 1. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil sentabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Milliy teleradiokompaniya, Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 2. Loyihalarni tayyorlash va tasdiqlash. 3. Tele va onlayn tanlovlar tashkil etish. oktabr oyidan boshlab doimiy 38. Millat fidoyilarining ilmiy va badiiy merosini, ularda koʻtarilgan milliy istiqlol hamda ozodlik gʻoyalarining tub mohiyatini ochib beruvchi media-loyiha tashkil etish. 1. Millat fidoyilarining ilmiy va badiiy merosini, ularda koʻtarilgan milliy istiqlol hamda ozodlik gʻoyalarini tub mohiyatini ochib beruvchi video materiallar tayyorlash. 2. Milliy axborot agentligining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga joylashtirish. 2025-yil noyabrdan boshlab Milliy axborot agentligining budjet mablagʻlari Milliy axborot agentligi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya 39. Nodavlat teleradiokanallar bilan qatagʻon qurbonlari hayoti, faoliyati, ularning mustaqillik yoʻlidagi kurashlari, maʼrifatparvarlik gʻoyalari haqida turkum koʻrsatuv va eshittirishlar berib borish borasida hamkorlik qilish. 1. Nodavlat teleradiokanallarda qatagʻon qurbonlari hayoti va faoliyatini yoritish boʻyicha media reja ishlab chiqish. 2026-yil sentabr Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Milliy media birlashmasi (kelishuv asosida), Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi, Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Turkum koʻrsatuv va eshittirishlar tayyorlab, efirga berish. oktabrdan boshlab media-reja asosida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 4-noyabr,
691-son