UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 7 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ҳамда «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 2 3 -банд билан тўлдирилсин:

«2 3 . Фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдоларни амалга ошириш қоидаларига киритиладиган биржа аъзоларига ва листинг компанияларига таъсир қилувчи муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар улар тасдиқланишидан камида ўн беш кун олдин фонд биржаси сайтида муҳокамага қўйилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 18 мартдаги 103-сон қарорида :

а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ягона тариф сеткасини қўллаш мажбурий бўлган ташкилотлар томонидан хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторида ўз аксини топмаган касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли касблар (лавозимлар) разрядларига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади»;

в) 6-банддаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорининг 4-бандидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Белгилаб қўйилсинки, меҳнатни муҳофаза қилишга доир белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва келишиб олинган қоида ва нормалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига назоратдаги объектлар бўйича тасдиқлаш учун киритилади, қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қоида ва нормалар бундан мустасно»;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» ва «Иш билан таъминлаш» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» ва «Бандликка кўмаклашиш давлат» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-илованинг 22-банди ўнинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «унитар корхоналари ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида :

а) 1-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 2-илованинг 1-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига мувофиқ активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мигрaция агентлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 10-банди учинчи хатбошисидаги , 15-банди учинчи хатбошисидаги , 2-иловасининг 3-банди «Ахборот қаерга тақдим этилади» устунидаги, 4-банди «Ахборот берувчи орган (субъект)» устунидаги, 9-банди «Ахборот олиш манбаи» устунидаги тегишли келишикдаги «бандлик бош бошқармалари» сўзлари тегишли келишикдаги «бандлик бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорининг 2-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорида :

а) номи , муқаддимаси , 1-бандидаги , 1-илованинг номи , 1 — 3 , 19-бандлари , 4-банди биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг» сўзлари «ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 18-банддаги «ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари» сўзлари «ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг III бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низомда :

а) 19-банддаги «корхона» сўзи «Бош бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 20-банддаги «давлат корхонаси» сўзлари «Бош бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 3 ва 4-бандларидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарорида :

а) муқаддимадаги «Меҳнат кодексининг 170-моддасига ва Солиқ кодексининг 171-моддасига» сўзлари «Меҳнат кодексининг 288-моддасига ва Солиқ кодексининг 369-моддасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

1-банд «дала устамаси» сўзларидан кейин «(нафақаси)» сўзи билан тўлдирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Дала нафақаси ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала нафақаси ҳисоблаб ёзиладиган санада қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тўланади:

бевосита дала ишлари ўтказиладиган объектларда, ташкилотнинг даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти фоизи;

ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган иш учун — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки фоизи»;

4 1 ва 4 2 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўз ходимларига дала устамаси (нафақаси) тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан, вазирликлар ва идоралар таркибига кирмайдиган ташкилотлар (корхоналар) томонидан эса — мустақил равишда (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда) тасдиқланади».

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:

паспортни (идентификацияловчи ID-карта) ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;

меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани тақдим этиши шарт.

Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида меҳнат стажи, амалдаги иш жойи ва бошқа маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интегрaциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик асосида олади.

Махсус билимларни ёки махсус тайёргарликни талаб этадиган ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда иш берувчи малака тўғрисидаги сертификат ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга»;

б) 26-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида» 2013 йил 7 февралдаги 33-сон қарорига илованинг изоҳ қисмида :

а) 1 ва 3-бандлардаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банддаги «Бухгалтер-тафтишчи», «Ҳисоб-китоб бухгалтери», «Моддий бухгалтер», «Бухгалтерия ҳисоби бўйича иқтисодчи» сўзлари «Бухгалтер-тафтишчи», «Бухгалтер-иқтисодчи» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига 2-илованинг 4-бандидаги «бандлик бош бошқармаси» сўзлари «бандлик бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 53 ва 59-бандлардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 54-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 68-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Ўзбекистон Республикаси Герби Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ ХУЛОСАСИ ХХ№00000000 20_ _ _ йил «_ _ __» __ ___ ________ __________ ш. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш материаллари асосида қуйидагилар аниқланди: 1. Иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилган корхона тўғрисида маълумотлар: Корхонанинг номи Юқори турувчи корхона Юридик манзили СТИР ИФУТ МХБТ Аттестациядан ўтказилган иш ўринлари сони 2. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар: Ташкилот номи Юридик манзили Синов лабораториясининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномасининг рақами ва санаси СТИР ИФУТ МХБТ 3. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш давомида мазкур иш бўйича амалдаги нормалар ва нормативлардан четга чиқилмаган. 4. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича ишлар Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилган. Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи) ________ ____ М.Ў. (имзо) Ф. И. О. ».

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада :

номидаги «корхоналари ва давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги ва 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

25-банднинг бешинчи хатбошисидаги «давлат корхонасининг» сўзлари «давлат ташкилотининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банддаги «давлат корхоналари» сўзлари «давлат ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;

номидаги «корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунида:

2-банддаги «корхонаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банддаги «корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

«2-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни 1, 2 ва 5-бандларидаги «корхонаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

«3-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни 1-банди ва «Бажариш муддатлари» устунидаги «корхонаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

Низомга 2-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;

матнидаги «Давлат корхонасини (давлат муассасасини)» ва «давлат корхонасининг (давлат муассасасининг)» сўзлари тегишлича «Давлат муассасасини» ва «давлат муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 3-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «Давлат корхонасини (давлат муассасасини)» ва «давлат корхонасининг (давлат муассасасининг)» сўзлари тегишлича «Давлат муассасасини» ва «давлат муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 4-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))» сўзлари «(давлат муассасасининг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 5-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))» сўзлари «(давлат муассасасининг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 6-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))» сўзлари «(давлат муассасасининг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 7-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги «(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)» сўзлари «(давлат муассасасининг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 8-иловада :

илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги (давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)» сўзлари «(давлат муассасасининг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

9 ва 10-иловаларнинг илова белгисидаги «корхоналари ва давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 4-илованинг 6-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«балансда сақловчи Ўзбекистон Республикасининг давлат муассасалари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, балансда сақловчи давлат муассасаси бўлган тақдирда»;

г) 6-илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 7-илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида» 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорида :

а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) илованинг 1-бандидаги «ҳамда қўшимча масъулиятли» ва «шунингдек давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида :

а) 1-иловада :

12-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади»;

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

17 1 -банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш муддати бир йилдан ошмаслиги лозим.

Бунда қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти вақтинча тўхтатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида қайта тикланмаган тақдирда ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилади.

Солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга юридик шахслар учун белгиланган мажбурий тугатиш талаблари татбиқ этилади»;

21-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Масъулияти чекланган жамият устав фонди қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар билан оширилганда баҳоловчи ташкилот томонидан ушбу ҳиссаларни баҳолаш бўйича тузилган далолатнома тақдим этилади»;

40-банднинг еттинчи хатбошиси «товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги» сўзларидан кейин «солиқ назорати тадбири ўтказилаётганлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;

41 2 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

5-иловада :

1 — 3, 1 — 7 ва 1 — 8-позициялар чиқариб ташлансин;

9-илованинг 7-2-2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«таъсис шартномаси (МЧЖлар бундан мустасно)»;

б) 3-илованинг иловаси қуйидаги мазмундаги 19 1 ва 19 2 -позициялар билан тўлдирилсин:

« 19 1 . Микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилаётганлиги муносабати билан микромолия ташкилотини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисида илтимоснома. Марказий банк Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида 19 2 . Микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилаётганлиги муносабати билан микромолия ташкилотини Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги ёзув. Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида ».

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида :

а) 2-иловада :

8-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 38-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари Давлат меҳнат инспекцияси давлат инспекцияларига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг давлат меҳнат инспекторларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари Давлат меҳнат инспекциясига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг давлат меҳнат инспекторларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада :

2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш органи — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари давлат меҳнат инспекциялари;»

4 , 40 , 42-бандлардаги , 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 12-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 41-банднинг биринчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«100 киши ва ундан кўп бўлса — Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш марказига (кейинги ўринларда — Техник малакани баҳолаш маркази) юборади»;

19-бандда :

биринчи ва учинчи хатбошилардаги «Илмий марказ» сўзлари «Техник малакани баҳолаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Илмий марказ» ва «Меҳнат вазирлигининг» сўзлари тегишлича «Техник малакани баҳолаш маркази» ва «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» ва «Илмий марказ» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» ва «Техник малакани баҳолаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» ва «Илмий марказнинг» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» ва «Техник малакани баҳолаш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2 ва 3-иловалардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 339-сон қарорида :

а) 4 , 5 ва 9-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг учинчи хатбошисидаги «А.А. Абдухакимов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Б.Э. Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг 3-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ходимларига меҳнат органлари тизимида узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофот белгилансин».

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 28 октябрдаги 877-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмасининг шакллантирилишини мувофиқлаштириш:

иш ўринлари ташкил этиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади»;

б) 1-иловада :

8-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

10 , 15 , 24-бандлардаги ва 32-банднинг биринчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси прогноз йили учун таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичларини шакллантиради»;

28-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида ссуда ажратиш тўғрисидаги қарорни янги иш ўринларини ташкил қилган ташкилотлар бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, таълим муассасалари бўйича эса — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига келишиш учун юборади».

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 13-банддаги «Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

иккинчи хатбошидаги « А.А. Хаитов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» сўзлари «Б.А. Мусаев — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 2-иловада :

2-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий бошқармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг ҳудудий филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорида :

а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги , 5-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошисидаги , 10-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорида :

а) 1-илованинг 2-бандидаги ва 2-илованинг 4-банди биринчи хатбошисидаги «ва давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-илованинг 2-банди биринчи хатбошисидаги «жамиятлари ва давлат унитар корхоналарига» сўзлари «жамиятларига» сўзи билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «корхоналари» сўзи чиқариб ташлансин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12 ва 13-бандларидаги «корхона ва идоралар» сўзлари «идоралари» сўзи билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарорида :

а) 1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда, банд бўлмаган аҳолини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбий кўникмалар марказлари ва бошқа таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида касбга ўқитиш учун давлат буюртмасини ҳар йили жойлаштириш»;

б) 5-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги , 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 8-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги , 9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг тўртинчи хатбошисидаги « Ш.Д. Кудбиев — Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» сўзлари «Б.Э. Захидов — Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида» 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарорида :

а) 1-иловада :

биринчи хатбошидаги « Ш.Д. Кудбиев — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» сўзлари «Б.Э. Захидов — Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Қ.А. Одинаев — Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «лавозимига кўра — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «С.С. Сулайманов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари « лавозимига кўра — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

11-бандда :

учинчи хатбошидаги «бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» ва «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари тегишлича «камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» ва «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Бандлик бош бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикасида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири)» ва «Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси (Қорақалпоғистон Республикасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикасида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири)» ва «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси (Қорақалпоғистон Республикасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «ҳамда қўшимча масъулиятли» сўзлари чиқариб ташлансин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида :

а) 1-бандда :

учинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари «мувофиқ» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 1-иловада :

18-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «ягона ер солиғи, мулк солиғи» сўзлари «мол-мулк солиғи» сўзлари билан алмаштирилсин»;

21-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган, солиқ маслаҳатчилари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида солиқ текшируви ўтказилмайди»;

олтинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«Қуйидаги ҳолларда тижорат ташкилотларининг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди:

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган;

охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган, бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган, мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган ҳамда «хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими баҳолаш натижаларига кўра солиқ хавфи даражаси паст бўлган. Бунда тадбиркорлик субъектларининг активлари ва пассивлари чиқиб кетиши бўйича юзага келадиган солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда солиқ хизмати органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга Тизим орқали автомат тарзда хулоса тақдим этилади»;

32-бандда :

биринчи хатбоши «томонидан тасдиқланади ва» сўзларидан кейин «тугатувчи томонидан бир иш куни мобайнида» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши «солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи» сўзларидан кейин «, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

33-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тижорат банклари ихтиёрий тугатилаётган тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотни солиқ органларидан электрон сўров орқали текшириб олиши мумкин»;

37-банднинг иккинчи хатбошиси «статистика органларини» сўзларидан кейин «ҳамда тижорат банкларини» сўзлари билан тўлдирилсин;

38-банднинг иккинчи хатбошиси «статистика органларига» сўзларидан кейин «ҳамда тижорат банкларига» сўзлари билан тўлдирилсин;

41-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади. Бунда тижорат банклари тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотни солиқ органларидан электрон сўров орқали текшириб олиши мумкин»;

Низомга иловада :

«6-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришиш, йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган ҳамда молия-хўжалик фаолияти текширилмайдиган тижорат ташкилотлардан ташқари»;

қўйидаги мазмундаги «8а-босқич» позиция билан тўлдирилсин:

« 8а-босқич Тугатувчи Тугатиш балансини тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқлангандан солиқ хизмати органига топширади. 1 (бир) иш кунида »;

«9-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни «солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи» сўзларидан кейин «шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 2-иловада :

1-банд «юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилоти деб аталади)» сўзларидан кейин «ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини» сўзлари билан тўлдирилсин»;

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш — якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятни бошлаш ёки амалга оширишда молиявий маблағлар (ўз маблағлари, кредит кабилар) мавжуд эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра фаолиятини бир йил муддатгача бўлган даврда вақтинча тўхтатиш;

Марказий маълумотлар базаси — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»;

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Тижорат ташкилотларини молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб эътироф этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб уч ой мобайнида банк ҳисобварақларини очмаганлиги;

банк ҳисобварақларини очган, бироқ олти ой мобайнида:

молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига маблағлар туширмаганлиги;

электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаганлиги;

онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ёки маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланилмаганлиги;

ташқи савдо операцияларини амалга оширмаганлиги»;

6-банднинг биринчи хатбошисидаги «тўққиз» ва «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси» сўзлари тегишлича «олти» ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги тўғридан-тўғри интеграция канали» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича солиқ органларининг Марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ҳамда ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги статистика органларини хабардор қилади»;

8-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) Марказий маълумотлар базасида мавжуд ҳамда бошқа органлар, муассасалар ва ташкилотлардан тақдим этилган маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини ахборот тизимлари орқали текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказади»;

10-банднинг бешинчи хатбошиси «тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига)» сўзларидан кейин «, тижорат банкларига» сўзлари билан тўлдирилсин;

14-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:

« 4 1 -боб. Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш

18 1 . Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш:

қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти вақтинча тўхтатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида қайта тикланмаган тақдирда ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан;

солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш — ушбу Низомнинг 2 — 4-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

18 2 . Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш солиқ хизмати органининг хабарномаси асосида амалга оширилади.

18 3 . Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:

якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;

солиқ хизмати органининг хабарномаси;

якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) топширилганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

18 4 . Давлат реестридан чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларда жамланади ҳамда ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.

18 5 . Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади»;

Низомга 1-иловада :

«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «тўққиз» ва «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро» сўзлари тегишлича «олти» ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«2-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тижорат банкларидан маълумот тушган ва (ёки) ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича солиқ органларининг Марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартириш ва бу тўғрисида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини хабардор қилиш»;

«3-босқич» позицияси чиқариб ташлансин;

«9-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;

2-илованинг номидаги «тўққиз» сўзи «олти» сўзи билан алмаштирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА

Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кичик тадбиркорлик субъекти — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга жавоб берадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар;

фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъекти — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари томонидан фаоллик ҳолати фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилган тижорат ташкилоти;

молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти.

3. Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар

4. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда солиқ инспекциялари ҳар ойда ҳисобот ойининг биринчи санасига фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини тасдиқлайдилар.

5. Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бир иш куни ичида фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида кўрсатилган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчисига (бундан буён матнда туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси деб юритилади) электрон тарзда кузатув хати билан тақдим этадилар.

Бунда туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан юборилган кузатув хати тўғридан-тўғри ҳоким ёрдамчисининг «online-mahalla» электрон платформасига келиб тушади.

3-боб. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан амалга ошириладиган ишлар

6. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини олган кундан бошлаб ўн иш кунида корхона раҳбари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари) иштирокида фаолият юритмаслик сабабларини ўрганади ҳамда якуни бўйича мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради.

7. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ўрганиш жараёнида корхонанинг фаолият кўрсатиши учун бино ва ер участкаси ажратиш, муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатнома ва лицензиялар олиш ёки кредит ажратилиши лозим бўлса:

маҳалладаги бўш бино ва ер участкаларини аниқлаб, уларни тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибда бериш (реализация қилиш) бўйича тегишли ташкилотларга уч иш кунида таклифлар киритади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун лицензия ёки рухсатномалар олиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этади;

ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатларни тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш учун бир иш кунида «business.gov.uz» ягона интерактив порталига киритади;

тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик юритиш бўйича туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни туман (шаҳар) ҳокимига киритади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ва субсидиялар ажратиш бўйича тавсиянома беради;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни амалга оширади.

8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан ўн беш иш кунида корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда улар фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритилади.

4-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар

9. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан корхоналар раҳбарлари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари), вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, банк ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш юзасидан беш иш кунида ҳар бир корхона кесимида йўл харитаси ишлаб чиқилади ҳамда ишлаб чиқилган йўл хариталари туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир иш кунида тасдиқланади.

10. Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилади.

11. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ҳар ўн кунда йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ахборот киритиб борилади.

12. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳар ой якуни билан фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ахборот киритилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

13. Туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг ўзига юклатилган вазифалари ижроси ва улар юзасидан ваколатли органларга киритган мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.

14. Туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси томонидан киритилган таклифларнинг ва (ёки) мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик ва масъулият ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш

Босқичлар Ижрочилар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда солиқ инспекциялари Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тасдиқлайди. Ҳар ойда, ҳисобот ойининг биринчи санасига 2-босқич Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида кўрсатилган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллага бириктирилган туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчисига тақдим этади. Тасдиқланган кундан эътиборан бир иш куни ичида 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари раҳбари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари) иштирокида фаолият юритмаслик сабабларини ўрганади. Рўйхат олинган кундан эътиборан ўн иш кунида 4-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси Корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритади. Ўн беш иш кунида 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари Корхоналар раҳбарлари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари), вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, банк ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш юзасидан ҳар бир корхона кесимида йўл харитасини ишлаб чиқади. Беш иш кунида Ишлаб чиқилган йўл хариталари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади. Бир иш кунида 6-босқич Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ахборот киритади. Ҳар ўн кунда 7-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари Фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ахборот киритади. Ҳар ой якуни билан

Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисида

Т/р СТИР Корхона номи Юридик шахс жойлашган маҳалла Юридик шахснинг манзили Корхона раҳбари Таъсисчилар Фаолият кўрсатмаётган муддати Ф.И.О Телефон рақами Ф.И.Ш Телефон рақами

Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Корхонанинг фаолият юритмаслик сабаблари тўғрисида

Т/р СТИР Номи Фаолият кўрсатмаётган муддати Юридик шахснинг манзили Тиклаш истаги йўқ Тиклаш истаги бор шундан, иқтисодий қийинчилик сабаблари бўйича Айланма маблағи етарли эмас Кредит олишда муаммо мавжуд Ер, бино, офис ва ишлаб чиқариш биноси олишда муаммо мавжуд Товар ва хизматларига талаб камайган Электр, газ, сув ва коммуникация йўқлиги Солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқ Лицензия ёки рухсатнома олишдаги муаммо Бошқа муаммо ».

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарорига 4-илованинг изоҳ қисмида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу жадвалда кўрсатилмаган лавозимлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар бюджет ташкилоти юритишида бўлган тегишли вазирлик (идора) томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади»;

б) 3-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорида :

а) Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага 1-илованинг 12 ва 18-позицияларининг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 4-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низомнинг 47-бандидаги «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорида :

а) номи ва муқаддимадаги «ҳамда давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хўжалик жамиятлари, шунингдек давлат унитар корхоналарининг» сўзлари «хўжалик жамиятларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банддаги ва илованинг номидаги «хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарнинг» сўзлари «хўжалик жамиятларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 122-банднинг тўртинчи хатбошиси «солиқлар бўйича хулосалари мавжуд бўлган» сўзларидан кейин «ҳамда ушбу Низомнинг 143-бандида назарда тутилган» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 125-банднинг биринчи хатбошиси «Ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар» сўзларидан кейин «(ушбу Низомнинг 143-бандида назарда тутилган солиқ тўловчилар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 143-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«143. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган, охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастурида солиқ хавфи даражаси паст бўлган тижорат ташкилотларида солиқ аудити ўтказилмайди».

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарорида :

а) номидаги , муқаддимасидаги , 1-бандидаги , қарорга илованинг номи ва 1-бандидаги тегишли келишикдаги «жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг» сўзлари тегишли келишикдаги «жамиятларининг» сўзи билан алмаштирилсин;

б) илованинг 3-бандида :

иккинчи хатбошидаги «шунингдек давлат унитар корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги «ҳамда қўшимча масъулиятли» ҳамда «ва давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги «ва қўшимча масъулиятли» ҳамда «ва давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорининг 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва қарорга 1-илованинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «унитар корхоналари ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорида :

а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари»;

Низомга 2-илованинг «3-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 2-иловага илованинг «2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 3-илованинг 1-бандидаги ва иловасининг «1-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 445-сон қарори билан тасдиқланган Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги , 10-банддаги , Низомга 1-илованинг «1б-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги ва 3-илованинг номидаги «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди» сўзлари «Омонатларни кафолатлаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартибининг 4-банди иккинчи хатбошисидаги , 6 ва 7-бандларидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорида :

а) 2-илованинг 69-банди учинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-илованинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарорида :

а) номи «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 1-бандда :

биринчи хатбоши «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини эълон қилиб бориш тартиби»;

бешинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби»;

еттинчи хатбоши «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) иловада :

номи «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

1-банд «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари, шунингдек йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда — дастур) орқали аниқланадиган солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган — юридик шахслар ҳамда солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) нисбатан татбиқ этилади»;

2-боб номидаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзлари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

3 — 5-бандлар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ҳамда штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ёхуд шартнома асосида уларни жалб этган ҳолда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхатига киритилади.

Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига (кейинги ўринларда — Палата) мурожаат қилади.

5. Мурожаат тушган кундан бошлаб Палата уч иш куни давомида рўйхатга киритишни сўраб мурожаат қилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини Солиқ маслаҳатчилари реестрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ўрганиб чиқади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради»;

6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда ушбу хулоса асосида уларнинг рўйхати шакллантирилади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари бу ҳақида хабардор қилинади;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади ва у солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади»;

7-бандда :

биринчи хатбоши «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини» сўзлари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг биринчи хатбошиси «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

10-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади»;

11-банднинг биринчи хатбошиси ва 13-банднинг биринчи хатбошиси «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

16-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага асосан солиқ маслаҳатчилари ташкилотига ёки аудиторлик ташкилотига барча зарур ҳужжатларни, шунингдек, охирги уч йиллик давр учун банк ҳисобварағидан кўчирмани тақдим этади.

Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти томонидан солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 10 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади»;

17-бандда :

биринчи хатбоши «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши «Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилоти» сўзлари билан тўлдирилсин;

18-банд «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

19-банд «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

21-бандда «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

23-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзлари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банд «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

25-банддаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзлари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

Низомга 1-иловада :

илова белгиси ва номидаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзлари «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«1-босқич» позицияда:

«Субъектлар» устуни «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Тадбирлар» устуни «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«2-босқич» позициянинг «Тадбирлар» устунида:

1-банддаги «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг» сўзлари «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини» сўзлари «Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«3-босқич» позициянинг «Тадбирлар» устуни 1 ва 2-бандларидаги «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини» сўзлари «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«4-босқич» позициянинг «Тадбирлар» устуни 1 ва 2-бандларидаги тегишли келишикдаги «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«5-босқич» позициянинг «Субъектлар» устуни «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«7-босқич» позициянинг «Тадбирлар» устуни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади»;

«11-босқич» позицияда:

«Тадбирлар» устуни «солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Бажариш муддатлари» устунидаги «7» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;

«12-босқич» позицияда:

«Субъектлар» устуни «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ҳамда аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Тадбирлар» устунидаги «1» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;

«13-босқич» позициянинг «Тадбирлар» устуни «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари» сўзларидан кейин «ёки аудиторлик ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

Низомга 2 ва 3-илова қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари

Т/р Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи СТИР Давлат рўйхатидан ўтган сана Почта манзили Телефон рақами

Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир ХУЛОСА Солиқ тўловчи ____________________________________________________________________ бўйича (тўлиқ номи) (солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотининг номи, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, унинг реквизитлари) (солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг рўйхатига киритилганлиги ҳақида маълумот (Солиқ маслаҳатчилари палатаси веб-сайтидаги рўйхат рақами) (солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотининг раҳбари ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О. ва малака сертификати берилган санаси ва рақами) (ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг (мижоз) тўлиқ номи, СТИР, манзили, реквизитлари) (ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана/рўйхатдан ўтказувчи органга ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилган сана) (ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти билан солиқ тўловчи томонидан солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан хабарнома юборилган сана) (солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома ҳақида маълумот (рақам ва сана) Хизмат кўрсатилган даврлар (календарь йил(лар)) (солиқ тўловчи ҳақида қисқача маълумот (давлат рўйхатидан ўтган сана), амалга оширган фаолият турлари) (таъсисчилар ва устав фонди ҳақида маълумот) лицензияланадиган фаолият тури ҳақида маълумот (номи, рақами, санаси) (хулоса берилган даврда (йиллар бўйича) тўланган солиқ турлари, айланма (тушум) миқдори) (аниқланган тафовутларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти тавсиясига кўра хизмат кўрсатиш жараёнида бартараф этилиши тўғрисида маълумот (агар бартараф этилган бўлса) Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчига кўрсатилган солиқ маслаҳатини кўрсатиш натижаси қуйидагича: _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи

_________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи Тавсиялар: (тафовут аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича Солиқ қўмитасига юбориладиган ҳужжатлар тўғрисида маълумот ва бошқа тавсиялар) Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг раҳбари __________________ Ф.И.О. __________ имзо Солиқ маслаҳатчиси _____________________________ Ф.И.О. __________ имзо. ».

50. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) талабгорни давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳнома ва устави ҳамда таъсис шартномаси (агар мавжуд бўлса, масъулияти чекланган жамиятлар учун фақат устав) нусхаси».

51. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 792-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 15-банддаги «Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 19-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 27-банддаги «Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) Низомга иловада :

«4-босқич» позициянинг «Ижрочилар» устунидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

«5-босқич» позициянинг «Ижрочилар» устунидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

52. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди «б» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарорида :

а) 1-иловада :

1.1 — 1.4, 1.b, 3.с, 4.3, 4.4, 5.4, 5.а, 8.3, 8.5, 8.7 — 8.9, 8.b, 10.1, 10.3, 10.4, 10.7, 11.2, 12.b-вазифаларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

8.6-вазифанинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» ва «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» ва «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг саккизинчи хатбошисидаги «Н.Б. Хусанов — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» сўзлари «Б.Э. Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-илованинг 4-бандидаги «Э. Мухитдинов — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-илованинг 3-бандидаги «Э. Мухитдинов — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 7-илованинг 6-бандидаги «Э. Мухитдинов — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 10-илованинг 4-бандидаги «Э. Мухитдинов — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 11-илованинг 4-бандидаги «Э. Мухитдинов — бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 мартдаги 107-сон қарорида :

а) муқаддимадаги «Давлат унитар корхоналари ва устав» сўзлари «Устав» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 2-иловага 4-илованинг 3-позицияси «г» кичик бандидаги «Давлат корхонасининг» сўзлари «Корхонанинг» сўзи билан алмаштирилсин.

55. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 16-бандда :

«а» кичик банддаги «маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» ва «в» кичик бандлардаги «маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банддаги «маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 34-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 41-банддаги «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) Низомга 2-иловада :

1-позициянинг «Кредит, субсидия, грант ёки моддий ёрдам тури» ва «Мурожаат этиладиган орган» устунларидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

2, 4, 32 ва 33-позицияларнинг «Мурожаат этиладиган орган» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» ва «Маблағ ажратилишига кўмаклашувчи масъул» устунидаги «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» ва «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-позициянинг «Мурожаат этиладиган орган» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

22 — 27, 29 ва 30-позициялар чиқариб ташлансин;

28-позициянинг «Молиялаштириш манбаси» устунидаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси» ва «Мурожаат этиладиган орган» устунидаги «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишлича «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси» ва «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

56. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

57. Вазирлар Маҳкамасининг «Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

58. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

59. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорида :

а) 2-илованинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-илованинг 13-банди «Маълумот ва ҳужжатларни бериш учун масъул ваколатли органлар» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

61. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 августдаги 486-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

62. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 7-банднинг «г» кичик банди учинчи хатбошисидаги «ва қўшимча масъулиятли» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3а-илованинг 12-банди иккинчи устунидаги «ва қўшимча масъулиятли» сўзлари чиқариб ташлансин.

63. Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 14 октябрдаги 600-сон қарорида :

а) 1-иловада :

5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 6-банддаги , Низомга илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги ва «2-босқич» позицияси «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунларидаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги ва Низомга илованинг «3-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида (кейинги ўринларда — бўлим)» сўзлари билан алмаштирилсин;

10 , 11 , 19-бандлардаги , Низомга илованинг 5, 10-босқич позициялари «Тадбирлар» устунидаги ҳамда 6, 11-босқич позициялари «Субъектлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Марказ» сўзи тегишли келишикдаги «Бўлим» сўзи билан алмаштирилсин;

20-бандда :

биринчи хатбошидаги «Марказ» сўзи «Бўлим» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 13-бандидаги ва 3-илованинг 4-банди учинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

64. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги низомнинг 9-банди биринчи хатбошисидаги «ҳамда қўшимча масъулиятли» сўзлари чиқариб ташлансин.

65. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «шунингдек давлат унитар корхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин.

66. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сон қарорида :

а) 6-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

Низомга 2-иловада :

3-банддаги «Э. Мухитдинов — бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банд чиқариб ташлансин;

Низомга 3-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Лавозимга кўра — Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи».

67. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 19 январдаги 21-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги ва «в» кичик банди учинчи хатбошисидаги , 1-иловаси 4-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

68. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошисидаги «ҳамда давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

69. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 19 апрелдаги 161-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

70. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон қарорига 2-иловада :

а) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. Фавқулодда вазиятларда эвакуация қилинган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида уларни вақтинчалик иш билан таъминлаш»;

б) 51 — 59-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) қуйидаги мазмундаги 10 1 ва 10 2 -боблар билан тўлдирилсин:

«10 1 -боб. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг функциялари

50 1 . Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан шартнома асосида чет давлатларга ишга юборилаётган фуқаролар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ФВВ билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказиш.

10 2 -боб. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг функциялари

50 2 . Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.

50 3 . Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.

50 4 . «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳларини тузиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

50 5 . Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.

50 6 . Аҳолининг фавқулодда вазият зонасидан хавфсиз жойларга эвакуациясини ташкил этишда иштирок этиш.

50 7 . Эвакуация қилинган аҳолини ҳисобга олишда ва вақтинчалик жойлаштиришда иштирок этиш.

50 8 . Тизим объектларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.

50 9 . Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш».

71. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «ҳамда давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

72. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика чегараолди шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган «Ёш чегарачилар» клублари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июндаги 261-сон қарорида :

а) 2-илованинг 34-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг бешинчи хатбошисидаги «И.М. Холиқов — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Маҳалла институтини ривожлантириш департаменти раҳбари» сўзлари «Ж.Ш. Чориев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси бошқарма бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-илованинг олтинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари, Вилоят камбағалликни ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4а-илованинг олтинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

73. Вазирлар Маҳкамасининг «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорида :

а) 1-илованинг ўн учинчи хатбошисидаги «М. Убайдуллаев — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг директори» сўзлари «Лавозимига кўра — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг департамент бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-илованинг «3-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-иловада :

13-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «бош» сўзи чиқариб ташлансин;

17-банддаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-илованинг 8-банди чиқариб ташлансин.

74. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

75. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича « йўл харитаси »нинг 4-бандида:

а) «Амалга ошириш механизми» устунининг 2-банди чиқариб ташлансин;

б) «Молиялаштириш манбаи» устунидаги «Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 7-позициянинг «Молиялаштириш манбаи» устунидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мақсадли жамғармалари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

76. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «ва давлат унитар корхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин.

77. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди «з» кичик бандидаги «давлат унитар корхонаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.

78. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низомда :

а) 9-банднинг олтинчи хатбошисидаги «хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини» сўзлари «хўжалик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин чиқариб ташлансин;

б) 10-бандда :

«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

«в» кичик банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасини ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

«д» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини» сўзлари «хўжалик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин чиқариб ташлансин;

«е» кичик банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари» сўзлари «хўжалик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«м» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 11-банднинг 2-кичик бандидаги «хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини» сўзлари «хўжалик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин чиқариб ташлансин

г) 12-бандда :

17 ва 71-кичик бандлардаги «унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

73-кичик банддаги «давлат унитар корхонасини ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

105-кичик банддаги «давлат унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 14-бандда :

1-кичик банддаги «унитар корхоналари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

34-кичик банддаги «давлат унитар корхонасини ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 15-бандда :

4-кичик банддаги «ҳамда қўшимча масъулиятли» сўзлари чиқариб ташлансин;

11-кичик банддаги «давлат унитар корхоналарига ва» сўзлари чиқариб ташлансин.

79. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарорининг 10-банди учинчи хатбошисидаги «Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

80. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорида :

а) 4-илованинг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «унитар корхоналари ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 5-иловада :

2-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ёки қўшимча масъулиятли жамият» сўзлари чиқариб ташлансин;

Низомга 2-илованинг 11-банди учинчи устунида:

учинчи хатбошидаги «ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидаги «ёки қўшимча масъулиятли жамият» сўзлари чиқариб ташлансин.

81. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

82. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банди тўртинчи хатбошисидаги «бандлик бўлими» сўзлари «бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Низомга 1-илованинг 3-бандидаги «бандлик бўлими» сўзлари «бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) Низомга 4-илованинг 3-позицияси «Лавозими» устунидаги «бандлик бўлими» сўзлари «бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

83. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 910-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-иловада :

а) номидаги «юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналарининг» сўзлари «юридик шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) изоҳ қисмининг 1-бандидаги «ҳамда давлат унитар корхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин.

84. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорида :

а) 3-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2026 йил 1 январдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади»;

б) 1-иловада :

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Дирекция сўровномалар тўғрилиги ва талабгорларга ажратиладиган молиявий ёрдамларни мақсадли фойдаланиши ва натижадорлиги юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва ҳоким ёрдамчилари кўмагида мониторингини амалга оширади»;

24-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан фоиз шаклида олинадиган даромадларнинг 50 фоизини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш»;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 3-иловада :

2-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«талабгор — субсидия, грант ва ссуда олиш учун мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар»;

6-банддаги ва 7-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ишсиз» сўзи чиқариб ташлансин;

2-параграфнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, расмий даромад манбаига эга бўлмаган ижара ер эгалари ёки «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оила аъзоси эканлиги ва кооперативнинг қайси фаолият тури билан шуғулланиши ҳамда сўралаётган субсидиянинг миқдори кўрсатилади.

Кооперативлар устав фондига улуш сифатида киришда қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзолик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативга аъзолик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорда субсидия ажратилади»;

21-банднинг иккинчи хатбошиси «ҳунармандчилик» сўзидан кейин «ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Талабгор белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативни ташкил этгандан ёки қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативга ихтиёрий аъзо бўлгандан сўнг Жамғармага банк реквизитларини тақдим этади»;

100-банддаги «субсидия» сўзи «ссуда» сўзи билан алмаштирилсин.

85. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тарбияланувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида» 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорига мувофиқ Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган бўлса, ушбу тарбияланувчи учун компенсация тўланмайди».

86. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида» 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорида :

а) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) лойиҳа доирасида қуйидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматида таълим-тарбия олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) транспорт хизматларини кўрсатиш:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари»;

б) иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Транспорт хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматида (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) таълим-тарбия олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) таълим ташкилотига ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилга бориши ва ундан келиши учун кўрсатилади:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари.

Бунда:

а) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) транспорт хизматидан фойдаланувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлар, тутинган ота-оналар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) шакллантириб борилади;

б) транспорт хизмати қуйидаги касалликларга чалинган ва «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Психологик-тиббий-педагогик комиссия ва Тиббий-ижтимоий-эксперт комиссия электрон модулларида рўйхатда турган ўқувчиларга кўрсатилади:

болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4-5 даража);

оғир даражали ақлий заифлик (F72);

чуқур ақлий заифлик (F73);

болалар аутизми (ақлий заифлик стереотип ҳаракатлар билан бирга келувчи гиперактив бузилиш) (F84.4);

Дюшен миопатияси (мустақил юрмайди) (G71);

спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (мустақил юрмайди) (G12.0);

Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқсиз ёпилиши (Q05)), жароҳатлар ва бошқа касалликлар натижасида келиб чиққан пастки параплегия (мустақил юрмайди);

иккала кўзнинг кўрлиги (амовроз) (иккала кўзи — OU) (Н54.0);

анофтальм (иккала кўзи — OU) (Q11);

кўриш нервининг атрофияси (иккала кўзи — OU) (Н47.2);

кўриш нерви диски туғма аномалияси (оғир даражадаги) (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05 гача (Q14.2);

преретинопатия (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05гача (Н35.1);

тўр парданинг ажралиши, йиртилиши билан (иккала кўзи — OU) (Н33.0);

в) транспорт хизмати фақат ушбу хизмат татбиқ этилган шаҳар ва туманларда амал қилади.

Бунда транспорт хизмати татбиқ этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхати Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчилар реестри) киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторларнинг (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) мобил иловалари (кейинги ўринларда — мобил илова) хизматлари татбиқ этилган ҳудудлардан (шаҳар ва туманлар) келиб чиқиб шакллантирилади;

г) Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига мувофиқ кундузги парвариш хизматини ташкил қилган хусусий шерикка транспорт хизматини йўлга қўйганлиги учун компенсация тўланаётган бўлса, ундаги ўқувчиларга ушбу Низом талаблари асосида транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилмайди»;

6-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига» сўзлари «таълим ташкилотларига ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилга» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «ихтисослаштирилган таълим ташкилоти» сўзлари «таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўқувчи таълим ташкилотини тугатганда ёки кундузги парвариш хизматидан чиқарилганида».

87. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «фоиз» сўзи «коэффициенти» сўзи билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати

1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг шаҳар электр транспорти ходимларига кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот берилишини жорий этиш ва бир корхонада узлуксиз ишлаганлик учун ҳақ тўланадиган қўшимча йиллик таътил берилишини белгилаш тўғрисида» 1991 йил 18 мартдаги 62-сон қарори .

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Яйлов чорвачилиги хўжаликлари ходимларининг иш ҳақига устамаларнинг коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида» 1992 йил 12 майдаги 231-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар айрим турларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг биринчи навбатдаги лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 23 августдаги 337-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 22 апрелдаги 189-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «2006 — 2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси истеъмолини барқарорлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 11 январдаги 12-сон қарори .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт қилувчи корхоналар қарзини таркибий ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 31 декабрдаги 289-сон қарори .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорининг 10-банди учинчи хатбошиси .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 33-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Йирик корхоналар ва ишлаб чиқаришларда технологик асбоб-ускуналар ва технологияларнинг техник аудитини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 15 мартдаги 72-сон қарори .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 7 мартдаги 64-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорлари)» 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига илованинг 18-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 81-банди .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 8 январдаги 5-сон қарори .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига 2-илованинг 1-банди ва 3-илованинг 3-банди .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 17-банди .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарори)» 2017 йил 19 августдаги 647-сон қарорига илованинг 5-банди .

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди .

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги 619-сон қарори .

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарори)» 2018 йил 13 августдаги 652-сон қарорига илованинг 4-банди .

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 7-илованинг 4-банди .

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 31-банди .

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 65-банди .

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 830-сон қарорига илованинг 1-банди .

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)» 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 1404-банди .

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 1 июлдаги 410-сон қарори .

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 24-банди .

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 84 ва 151-бандлари .

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорига 3-илованинг 4-банди .

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон қарорига 5-илованинг 8-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 7 ноябрь,

709-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 23.09.2026 й., 09/26/505/0960-сон; 30.09.2026 й., 09/26/522/0988-сон; 02.10.2026 й., 09/26/526/0994-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoni hamda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik sohasida davlat siyosatini takomillashtirish va samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 4-oktabrdagi PQ-347-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-noyabrdagi 709-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 8-iyundagi 285-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida qiymatli qogʻozlar bilan bitishuvlar tuzish va ularni roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 2 3 -band bilan toʻldirilsin:

“2 3 . Fond birjasida qimmatli qogʻozlar bilan savdolarni amalga oshirish qoidalariga kiritiladigan birja aʼzolariga va listing kompaniyalariga taʼsir qiluvchi muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalar ular tasdiqlanishidan kamida oʻn besh kun oldin fond birjasi saytida muhokamaga qoʻyiladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatga haq toʻlashning yagona tarif setkasini takomillashtirish toʻgʻrisida” 1996-yil 18-martdagi 103-son qarorida :

a) 1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Yagona tarif setkasini qoʻllash majburiy boʻlgan tashkilotlar tomonidan xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblarining klassifikatorida oʻz aksini topmagan kasblar (lavozimlar)ni Yagona tarif setkasining tegishli kasblar (lavozimlar) razryadlariga tenglashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi”;

v) 6-banddagi “Mehnat vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatchilarining lavozim maoshlariga yigirma foizli ustama haq belgilash toʻgʻrisida” 1997-yil 3-iyuldagi 339-son qarorining 4-bandidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilishga doir meʼyoriy hujjatlarni qayta koʻrib chiqish va ishlab chiqish toʻgʻrisida” 2000-yil 12-iyuldagi 267-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Belgilab qoʻyilsinki, mehnatni muhofaza qilishga doir belgilangan tartibda ishlab chiqilgan va kelishib olingan qoida va normalar tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga yoki Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga nazoratdagi obyektlar boʻyicha tasdiqlash uchun kiritiladi, qonunchilikka muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan qoida va normalar bundan mustasno”;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” va “Ish bilan taʼminlash” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” va “Bandlikka koʻmaklashish davlat” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovaning 22-bandi oʻninchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qarori bilan tasdiqlangan Raqobat, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlik uchun ish qoʻzgʻatish va ularni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidagi “unitar korxonalari yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarning samarali boshqarilishini va davlat mulkining zarur darajada hisobga olinishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 16-oktabrdagi 215-son qarorida :

a) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 2-ilovaning 1-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qimmatli qogʻozlar bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 27-sentabrdagi PQ-475-son qaroriga muvofiq aktivlarining balans qiymati bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming barobaridan koʻp boʻlgan, davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarida ichki auditni tashkil etishga qoʻyiladigan yagona talablarni hamda uning ishini tashkil etishning metodologik asoslarini belgilaydi”.

8. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun chet ellarga ketayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini hisobga olishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2007-yil 15-maydagi 97-son qarorining 4-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migrasiya agentligi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 1-iyuldagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Kasanachilikni rivojlantirishning hududiy va tarmoq dasturlarini shakllantirish, ularning bajarilishi monitoringini olib borish hamda kasanachilik ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 10-bandi uchinchi xatboshisidagi , 15-bandi uchinchi xatboshisidagi , 2-ilovasining 3-bandi “Axborot qayerga taqdim etiladi” ustunidagi, 4-bandi “Axborot beruvchi organ (subyekt)” ustunidagi, 9-bandi “Axborot olish manbai” ustunidagi tegishli kelishikdagi “bandlik bosh boshqarmalari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “bandlik boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarorining 2-bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Budjet tashkilotlari va davlat unitar korxonalarining asosiy vositalarini hamda qurilishi tugallanmagan obyektlarini sotish, shuningdek ularni sotishdan tushgan pul mablagʻlarini taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2009-yil 31-dekabrdagi 343-son qarorida :

a) nomi , muqaddimasi , 1-bandidagi , 1-ilovaning nomi , 1 — 3 , 19-bandlari , 4-bandi birinchi va beshinchi xatboshilaridagi “tashkilotlari va davlat unitar korxonalarining” soʻzlari “tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 18-banddagi “tashkilotlari va davlat unitar korxonalari” soʻzlari “tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning III boʻlimi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 11-noyabrdagi 251-son qarori bilan tasdiqlangan Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish bosh boshqarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 19-banddagi “korxona” soʻzi “Bosh boshqarma” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 20-banddagi “davlat korxonasi” soʻzlari “Bosh boshqarma” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzganlik uchun tashkilotlar faoliyatini toʻxtatib qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 5-yanvardagi 1-son qarorida :

a) 2-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning 3 va 4-bandlaridagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar bandlik bosh boshqarmalarining” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Dala sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlarga dala ustamasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 2-iyuldagi 190-son qarorida :

a) muqaddimadagi “Mehnat kodeksining 170-moddasiga va Soliq kodeksining 171-moddasiga” soʻzlari “Mehnat kodeksining 288-moddasiga va Soliq kodeksining 369-moddasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

1-band “dala ustamasi” soʻzlaridan keyin “(nafaqasi)” soʻzi bilan toʻldirilsin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Dala nafaqasi xodimlarga, egallab turgan lavozimi va oylik maoshidan qatʼi nazar, dala nafaqasi hisoblab yoziladigan sanada quyidagi miqdorlardan kam boʻlmagan miqdorda toʻlanadi:

bevosita dala ishlari oʻtkaziladigan obyektlarda, tashkilotning daladagi bazaviy shaharchasidan tashqarida ishlaganda — kunlik mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining yetti foizi;

tashkilotlarning daladagi bazaviy shaharchalarida bajariladigan ish uchun — kunlik mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki foizi”;

4 1 va 4 2 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻz xodimlariga dala ustamasi (nafaqasi) toʻlash huquqiga ega boʻlgan tashkilotlar roʻyxati mansubligi boʻyicha vazirliklar va idoralar tomonidan, vazirliklar va idoralar tarkibiga kirmaydigan tashkilotlar (korxonalar) tomonidan esa — mustaqil ravishda (Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda) tasdiqlanadi”.

15. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻrindoshlik asosida boshqa tashkilotga ishga kirayotgan shaxslar:

pasportni (identifikatsiyalovchi ID-karta) yoxud uning oʻrnini bosadigan hujjatni;

mehnat sharoitlari zararli va (yoki) xavfli boʻlgan ishga qabul qilish chogʻida asosiy ish joyidan mehnatning xususiyati va shartlari toʻgʻrisidagi olingan maʼlumotnomani taqdim etishi shart.

Davlat organlari va tashkilotlari ishga qabul qilish chogʻida mehnat staji, amaldagi ish joyi va boshqa maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integrasiyalashuv platformasi orqali elektron hamkorlik asosida oladi.

Maxsus bilimlarni yoki maxsus tayyorgarlikni talab etadigan oʻrindoshlik asosida ishga qabul qilishda ish beruvchi malaka toʻgʻrisidagi sertifikat yoki taʼlim toʻgʻrisidagi yoki kasbiy tayyorgarlik haqidagi boshqa hujjatni talab qilish huquqiga ega”;

b) 26-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim budjet tashkilotlari xodimlari baʼzi toifalarining lavozim razryadlarini belgilash toʻgʻrisida” 2013-yil 7-fevraldagi 33-son qaroriga ilovaning izoh qismida :

a) 1 va 3-bandlardagi “Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi, Moliya” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-banddagi “Buxgalter-taftishchi”, “Hisob-kitob buxgalteri”, “Moddiy buxgalter”, “Buxgalteriya hisobi boʻyicha iqtisodchi” soʻzlari “Buxgalter-taftishchi”, “Buxgalter-iqtisodchi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 4-martdagi 48-son qaroriga 2-ilovaning 4-bandidagi “bandlik bosh boshqarmasi” soʻzlari “bandlik boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 53 va 59-bandlardagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 54-bandda :

birinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar bandlik bosh boshqarmalari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Respublika aholi bandligi va mehnatni muhofaza qilish ilmiy markazi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Kambagʻallik va mehnat bozori tadqiqotlari instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 68-bandda :

birinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining Respublika aholi bandligi va mehnatni muhofaza qilish ilmiy markazi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Kambagʻallik va mehnat bozori tadqiqotlari instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 7-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“

Oʻzbekiston Respublikasi Gerbi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi DAVLAT EKSPERTIZASI XULOSASI XX№00000000 20_ _ _ yil “_ _ __” __ ___ ________ __________ sh. Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish materiallari asosida quyidagilar aniqlandi: 1. Ish oʻrinlari mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazilgan korxona toʻgʻrisida maʼlumotlar: Korxonaning nomi Yuqori turuvchi korxona Yuridik manzili STIR IFUT MXBT Attestatsiyadan oʻtkazilgan ish oʻrinlari soni 2. Attestatsiyadan oʻtkazuvchi tashkilot toʻgʻrisida maʼlumotlar: Tashkilot nomi Yuridik manzili Sinov laboratoriyasining texnik jihatdan malakaliligini maʼqullash toʻgʻrisidagi guvohnomasining raqami va sanasi STIR IFUT MXBT 3. Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish davomida mazkur ish boʻyicha amaldagi normalar va normativlardan chetga chiqilmagan. 4. Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha ishlar Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshirilgan. Davlat mehnat inspeksiyasi boshligʻi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi boshligʻi) ________ ____ M.Oʻ. (imzo) F. I. O. ”.

19. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 1-ilovada :

nomidagi “korxonalari va davlat” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi va 7-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

25-bandning beshinchi xatboshisidagi “davlat korxonasining” soʻzlari “davlat tashkilotining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-banddagi “davlat korxonalari” soʻzlari “davlat tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlari chiqarib tashlansin;

nomidagi “korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“1-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunida:

2-banddagi “korxonasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

3-banddagi “korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“2-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni 1, 2 va 5-bandlaridagi “korxonasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“3-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni 1-bandi va “Bajarish muddatlari” ustunidagi “korxonasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

Nizomga 2-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlari chiqarib tashlansin;

matnidagi “Davlat korxonasini (davlat muassasasini)” va “davlat korxonasining (davlat muassasasining)” soʻzlari tegishlicha “Davlat muassasasini” va “davlat muassasasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 3-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlar chiqarib tashlansin;

matnidagi “Davlat korxonasini (davlat muassasasini)” va “davlat korxonasining (davlat muassasasining)” soʻzlari tegishlicha “Davlat muassasasini” va “davlat muassasasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 4-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlar chiqarib tashlansin;

matnidagi “(davlat korxonasining (davlat muassasasining) nomi))” soʻzlari “(davlat muassasasining nomi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 5-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlar chiqarib tashlansin;

matnidagi “(davlat korxonasining (davlat muassasasining) nomi))” soʻzlari “(davlat muassasasining nomi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 6-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlar chiqarib tashlansin;

matnidagi “(davlat korxonasining (davlat muassasasining) nomi))” soʻzlari “(davlat muassasasining nomi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 7-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlar chiqarib tashlansin;

matnidagi “(davlat korxonasining (davlat muassasasining) nomi)” soʻzlari “(davlat muassasasining nomi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 8-ilovada :

ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlar chiqarib tashlansin;

matnidagi (davlat korxonasining (davlat muassasasining) nomi)” soʻzlari “(davlat muassasasining nomi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9 va 10-ilovalarning ilova belgisidagi “korxonalari va davlat” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 4-ilovaning 6-bandi toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“balansda saqlovchi Oʻzbekiston Respublikasining davlat muassasalari reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, balansda saqlovchi davlat muassasasi boʻlgan taqdirda”;

g) 6-ilovaning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 7-ilovaning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ulushi boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari va boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2015-yil 28-iyuldagi 207-son qarorida :

a) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) ilovaning 1-bandidagi “hamda qoʻshimcha masʼuliyatli” va “shuningdek davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarorida :

a) 1-ilovada :

12-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yuridik shaxslar qoʻshib yuborish, qoʻshib olish va tashkiliy-huquqiy shaklini oʻzgartirish orqali qayta tashkil etilganda, ularning huquq va majburiyatlari, topshirish hujjatida koʻrsatilgan yoki koʻrsatilmaganligidan qatʼi nazar, qayta tashkil etilgan yuridik shaxsga oʻtgan hisoblanadi”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;

17 1 -band quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turish muddati bir yildan oshmasligi lozim.

Bunda qatʼiy belgilangan miqdordagi daromad soligʻini toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkorlar faoliyati vaqtincha toʻxtatilgan sanadan boshlab bir yil mobaynida qayta tiklanmagan taqdirda va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan davlat reyestridan chiqariladi.

Soliqlar va yigʻimlarni yuridik shaxslar uchun nazarda tutilgan tartibda toʻlaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlarga yuridik shaxslar uchun belgilangan majburiy tugatish talablari tatbiq etiladi”;

21-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Masʼuliyati cheklangan jamiyat ustav fondi qiymati bazaviy hisoblash miqdorining oʻn ming baravaridan koʻp boʻlgan pulsiz hissalar bilan oshirilganda baholovchi tashkilot tomonidan ushbu hissalarni baholash boʻyicha tuzilgan dalolatnoma taqdim etiladi”;

40-bandning yettinchi xatboshisi “tovarlar importi boʻyicha realizatsiya hajmining soliq hisobotlarida toʻliq aks ettirilmaganligi” soʻzlaridan keyin “soliq nazorati tadbiri oʻtkazilayotganligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

41 2 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

5-ilovada :

1 — 3, 1 — 7 va 1 — 8-pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

9-ilovaning 7-2-2-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“taʼsis shartnomasi (MCHJlar bundan mustasno)”;

b) 3-ilovaning ilovasi quyidagi mazmundagi 19 1 va 19 2 -pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 19 1 . Mikromoliya tashkiloti faoliyati mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirilayotganligi munosabati bilan mikromoliya tashkilotini Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida iltimosnoma. Markaziy bank Mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran besh ish kuni mobaynida 19 2 . Mikromoliya tashkiloti faoliyati mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirilayotganligi munosabati bilan mikromoliya tashkilotini Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan chiqarib tashlash toʻgʻrisidagi yozuv. Tegishli roʻyxatdan oʻtkazish organlari Mikromoliya bankini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror olingan kundan eʼtiboran ikki ish kuni mobaynida ”.

22. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2017-yil 27-apreldagi 246-son qarorida :

a) 2-ilovada :

8-bandning beshinchi xatboshisidagi va 38-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar bandlik bosh boshqarmalari Davlat mehnat inspeksiyasi davlat inspeksiyalariga” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalarining davlat mehnat inspektorlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar bandlik bosh boshqarmalari Davlat mehnat inspeksiyasiga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalarining davlat mehnat inspektorlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovada :

2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mehnat sharoitlarini davlat ekspertizasidan oʻtkazish organi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda uning hududiy organlari davlat mehnat inspeksiyalari;”

4 , 40 , 42-bandlardagi , 5-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 7-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 12-bandning birinchi xatboshisidagi va 41-bandning birinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“100 kishi va undan koʻp boʻlsa — Milliy texnik malakani baholash va malaka oshirish markaziga (keyingi oʻrinlarda — Texnik malakani baholash markazi) yuboradi”;

19-bandda :

birinchi va uchinchi xatboshilardagi “Ilmiy markaz” soʻzlari “Texnik malakani baholash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Ilmiy markaz” va “Mehnat vazirligining” soʻzlari tegishlicha “Texnik malakani baholash markazi” va “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” va “Ilmiy markaz” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” va “Texnik malakani baholash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-bandda :

birinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” va “Ilmiy markazning” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” va “Texnik malakani baholash markazining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2 va 3-ilovalardagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Muddatli harbiy xizmatni va safarbarlik chaqiruvi rezervida xizmatni oʻtagan fuqarolarni ishga joylashtirish boʻyicha Respublika komissiyasini hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman va shaharlar hokimliklari huzurida tegishli komissiyalarni tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 2-iyundagi 339-son qarorida :

a) 4 , 5 va 9-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning uchinchi xatboshisidagi “A.A. Abduxakimov — Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “B.E. Zaxidov — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovaning 3-bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat organlari faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-iyuldagi 482-son qarorining 2-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari xodimlariga mehnat organlari tizimida uzoq muddat ishlaganlik uchun har yilgi bir yoʻla toʻlanadigan mukofot belgilansin”.

25. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat bozorining joriy va istiqboldagi ehtiyojlarini hisobga olib ish oʻrinlarini tashkil etish va kadrlar tayyorlash davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 28-oktabrdagi 877-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Belgilab qoʻyilsinki, davlat buyurtmasining shakllantirilishini muvofiqlashtirish:

ish oʻrinlari tashkil etish boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi;

taʼlim muassasalarida kadrlar tayyorlash boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi”;

b) 1-ilovada :

8-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10 , 15 , 24-bandlardagi va 32-bandning birinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga hamda Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Kadrlar tayyorlashga davlat buyurtmasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda har yili 1-dekabrga qadar kelgusi prognoz yili uchun taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklar boʻyicha kadrlar tayyorlash prognoz koʻrsatkichlarini shakllantiradi”;

28-bandda :

birinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va Moliya vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilish asosida ssuda ajratish toʻgʻrisidagi qarorni yangi ish oʻrinlarini tashkil qilgan tashkilotlar boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, taʼlim muassasalari boʻyicha esa — Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga kelishish uchun yuboradi”.

27. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchi avtotransportida favqulodda vaziyatlar profilaktikasi va ularning oldini olish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasidan tashqariga chiqadigan fuqarolar xavfsizligini taʼminlashga doir shoshilinch chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 23-yanvardagi 42-son qarorida :

a) 2-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vaziriga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi direktoriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 13-banddagi “Milliy xavfsizlik xizmatining Davlat chegaralarini himoya qiluvchi qoʻmitasi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

ikkinchi xatboshidagi “ A.A. Xaitov — Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri” soʻzlari “B.A. Musayev — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

d) 2-ilovada :

2-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hududiy boshqarmasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining hududiy filiallari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

28. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida majburiy mehnatga barham berishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 10-maydagi 349-son qarorida :

a) 4-bandning birinchi xatboshisidagi , 5-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi , 10-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1013-son qarorida :

a) 1-ilovaning 2-bandidagi va 2-ilovaning 4-bandi birinchi xatboshisidagi “va davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 3-ilovaning 2-bandi birinchi xatboshisidagi “jamiyatlari va davlat unitar korxonalariga” soʻzlari “jamiyatlariga” soʻzi bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni ijaraga berish va hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “korxonalari” soʻzi chiqarib tashlansin.

31. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 329-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12 va 13-bandlaridagi “korxona va idoralar” soʻzlari “idoralari” soʻzi bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan malakali kadrlarni kasbga tayyorlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 394-son qarorida :

a) 1-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan mehnat bozori talablarini hisobga olgan holda, band boʻlmagan aholini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan kasbiy koʻnikmalar markazlari va boshqa taʼlim muassasalari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida kasbga oʻqitish uchun davlat buyurtmasini har yili joylashtirish”;

b) 5-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi , 7-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 8-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi , 9-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning toʻrtinchi xatboshisidagi “ Sh.D. Kudbiyev — Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vaziri” soʻzlari “B.E. Zaxidov — Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

33. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy-mehnat masalalari boʻyicha uch tomonlama komissiyalar toʻgʻrisida” 2019-yil 3-iyuldagi 553-son qarorida :

a) 1-ilovada :

birinchi xatboshidagi “ Sh.D. Kudbiyev — Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri” soʻzlari “B.E. Zaxidov — Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Q.A. Odinayev — Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “lavozimiga koʻra — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “S.S. Sulaymanov — Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “ lavozimiga koʻra — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

11-bandda :

uchinchi xatboshidagi “bandlik va mehnat munosabatlari vaziri” va “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari tegishlicha “kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri” va “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Bandlik bosh boshqarmasi boshligʻi (Qoraqalpogʻiston Respublikasida bandlik va mehnat munosabatlari vaziri)” va “Bandlik bosh boshqarmasi Davlat mehnat inspeksiyasi (Qoraqalpogʻiston Respublikasida Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi)” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi boshligʻi (Qoraqalpogʻiston Respublikasida kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri)” va “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi Davlat mehnat inspeksiyasi (Qoraqalpogʻiston Respublikasida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 589-son qarori bilan tasdiqlangan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandidagi “hamda qoʻshimcha masʼuliyatli” soʻzlari chiqarib tashlansin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarorida :

a) 1-bandda :

uchinchi xatboshidagi “muvofiq tasdiqlansin” soʻzlari “muvofiq” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari hamda soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 21-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 1-ilovada :

18-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “yagona yer soligʻi, mulk soligʻi” soʻzlari “mol-mulk soligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin”;

21-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan, soliq maslahatchilari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish istagini bildirgan tijorat tashkilotida soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi”;

oltinchi xatboshi quyidagi mazmundagi oltinchi — sakkizinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“Quyidagi hollarda tijorat tashkilotlarining moliya-xoʻjalik faoliyati tekshirilmaydi:

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan vaqtdan boshlab moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmagan hamda soliq qarzi mavjud boʻlmagan;

oxirgi uch yilda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadi oʻn milliard soʻmdan oshmagan, budjet va kreditorlar oldida qarzdorligi mavjud boʻlmagan, muntazam ravishda soliq hisobotlarini taqdim etayotgan hamda “xavfni tahlil qilish” elektron tizimi baholash natijalariga koʻra soliq xavfi darajasi past boʻlgan. Bunda tadbirkorlik subyektlarining aktivlari va passivlari chiqib ketishi boʻyicha yuzaga keladigan soliq majburiyatlari toʻliq bajarilgan va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda soliq xizmati organi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Tizim orqali avtomat tarzda xulosa taqdim etiladi”;

32-bandda :

birinchi xatboshi “tomonidan tasdiqlanadi va” soʻzlaridan keyin “tugatuvchi tomonidan bir ish kuni mobaynida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi “soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha debitor va kreditor qarzi, mol-mulki, tayyor mahsulot qoldiqlari va boshqa aktivlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

33-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tijorat banklari ixtiyoriy tugatilayotgan tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotni soliq organlaridan elektron soʻrov orqali tekshirib olishi mumkin”;

37-bandning ikkinchi xatboshisi “statistika organlarini” soʻzlaridan keyin “hamda tijorat banklarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

38-bandning ikkinchi xatboshisi “statistika organlariga” soʻzlaridan keyin “hamda tijorat banklariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

41-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi. Bunda tijorat banklari tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotni soliq organlaridan elektron soʻrov orqali tekshirib olishi mumkin”;

Nizomga ilovada :

“6-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tizim orqali xabardor qilingan kundan boshlab tijorat tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirishga (taftish qilishga) kirishish, yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan, soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish istagini bildirgan hamda moliya-xoʻjalik faoliyati tekshirilmaydigan tijorat tashkilotlardan tashqari”;

qoʻyidagi mazmundagi “8a-bosqich” pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 8a-bosqich Tugatuvchi Tugatish balansini tijorat tashkiloti muassislari (qatnashchilari) tomonidan tasdiqlangandan soliq xizmati organiga topshiradi. 1 (bir) ish kunida ”;

“9-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni “soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi” soʻzlaridan keyin “shuningdek, tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha debitor va kreditor qarzi, mol-mulki, tayyor mahsulot qoldiqlari va boshqa aktivlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 2-ilovada :

1-band “yuridik shaxslarni (keyingi oʻrinlarda tijorat tashkiloti deb ataladi)” soʻzlaridan keyin “hamda faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin”;

2-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“faoliyatni vaqtincha toʻxtatib turish — yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan faoliyatni boshlash yoki amalga oshirishda moliyaviy mablagʻlar (oʻz mablagʻlari, kredit kabilar) mavjud emasligi yoki boshqa sabablarga koʻra faoliyatini bir yil muddatgacha boʻlgan davrda vaqtincha toʻxtatish;

Markaziy maʼlumotlar bazasi — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi”;

oltinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Tijorat tashkilotlarini moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan deb eʼtirof etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

davlat roʻyxatidan oʻtgan sanadan boshlab uch oy mobaynida bank hisobvaraqlarini ochmaganligi;

bank hisobvaraqlarini ochgan, biroq olti oy mobaynida:

moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha bank hisobvaraqlariga mablagʻlar tushirmaganligi;

elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirmaganligi;

onlayn nazorat-kassa mashinalari, virtual kassa yoki marketpleys toʻlov tizimidan foydalanilmaganligi;

tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirmaganligi”;

6-bandning birinchi xatboshisidagi “toʻqqiz” va “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi” soʻzlari tegishlicha “olti” va “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va Soliq qoʻmitasi oʻrtasidagi toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiya kanali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Soliq xizmati organi tijorat banklaridan maʼlumot kelib tushgach va (yoki) ushbu Nizomning 5-bandi talablari boʻyicha soliq organlarining Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud maʼlumotlar asosida uch ish kuni mobaynida tijorat tashkilotlari faollik holatini faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartiradi hamda ushbu tashkilotlar toʻgʻrisida Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va roʻyxatdan oʻtgan joydagi statistika organlarini xabardor qiladi”;

8-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud hamda boshqa organlar, muassasalar va tashkilotlardan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tijorat tashkilotining faoliyatini axborot tizimlari orqali tekshiruvdan oldingi tahlildan oʻtkazadi”;

10-bandning beshinchi xatboshisi “tijorat tashkilotining muassislariga (qatnashchilariga)” soʻzlaridan keyin “, tijorat banklariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

14-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 16-bandning birinchi xatboshisidagi “uch” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“ 4 1 -bob. Faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish

18 1 . Yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish:

qatʼiy belgilangan miqdordagi daromad soligʻini toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlari faoliyati vaqtincha toʻxtatilgan sanadan boshlab bir yil mobaynida qayta tiklanmagan taqdirda va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan;

soliqlar va yigʻimlarni yuridik shaxslar uchun nazarda tutilgan tartibda toʻlaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish — ushbu Nizomning 2 — 4-boblarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

18 2 . Faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish soliq xizmati organining xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.

18 3 . Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Tizim orqali quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) kelib tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektini davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisidagi yozuvni davlat reyestriga kiritadi:

yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi tijorat bankining maʼlumotnomasi;

soliq xizmati organining xabarnomasi;

yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining muhri, shtamplari (agar mavjud boʻlsa) topshirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma.

18 4 . Davlat reyestridan chiqarilgan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektining bank hisobvaraqlaridagi mablagʻlar tijorat banklari tomonidan besh ish kunida milliy va xorijiy valyutadagi yagona hisobvaraqlarda jamlanadi hamda hisobvaraq ochilgan bank joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga tegishli tijorat banki tomonidan oʻtkaziladi.

18 5 . Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs davlat reyestridan chiqarilgandan soʻng uning soliq va yigʻimlar boʻyicha ortiqcha toʻlangan summalari mahalliy budjetlarning daromadi hisoblanadi”;

Nizomga 1-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “toʻqqiz” va “Elektron hukumat” tizimi idoralararo” soʻzlari tegishlicha “olti” va “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va Soliq qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“2-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tijorat banklaridan maʼlumot tushgan va (yoki) ushbu Nizomning 5-bandi talablari boʻyicha soliq organlarining Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud maʼlumotlar asosida tijorat tashkilotlari faollik holatini faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartirish va bu toʻgʻrisida Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va roʻyxatdan oʻtgan joydagi davlat statistika organlarini xabardor qilish”;

“3-bosqich” pozitsiyasi chiqarib tashlansin;

“9-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “uch” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin;

2-ilovaning nomidagi “toʻqqiz” soʻzi “olti” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga 2 1 -ILOVA

Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

kichik tadbirkorlik subyekti — qonunchilik hujjatlarida belgilangan mezonlarga javob beradigan mikrofirmalar va kichik korxonalar;

faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyekti — moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotganligi sababli qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlari tomonidan faollik holati faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartirilgan tijorat tashkiloti;

moliya-xoʻjalik faoliyati — tijorat tashkilotining mahsulot ishlab chiqarish, ishlarni bajarish, savdo va xizmat koʻrsatish, shuningdek, buxgalteriya, moliya, statistika, bank hujjatlari va boshqa hujjatlarni yuritish bilan bogʻliq faoliyati.

3. Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlari tomonidan amalga oshiriladigan ishlar

4. Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda soliq inspeksiyalari har oyda hisobot oyining birinchi sanasiga faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini tasdiqlaydilar.

5. Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari bir ish kuni ichida faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatida koʻrsatilgan korxonalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisiga (bundan buyon matnda tuman (shahar) hokimining yordamchisi deb yuritiladi) elektron tarzda kuzatuv xati bilan taqdim etadilar.

Bunda tuman (shahar) soliq inspeksiyasi tomonidan yuborilgan kuzatuv xati toʻgʻridan-toʻgʻri hokim yordamchisining “online-mahalla” elektron platformasiga kelib tushadi.

3-bob. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi tomonidan amalga oshiriladigan ishlar

6. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini olgan kundan boshlab oʻn ish kunida korxona rahbari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari) ishtirokida faoliyat yuritmaslik sabablarini oʻrganadi hamda yakuni boʻyicha mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan shakldagi jadvalni toʻldiradi.

7. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi oʻrganish jarayonida korxonaning faoliyat koʻrsatishi uchun bino va yer uchastkasi ajratish, muhandislik-kommunikatsiya tizimlariga ulanish hamda ulardan foydalanish, faoliyatni yoʻlga qoʻyish uchun ruxsatnoma va litsenziyalar olish yoki kredit ajratilishi lozim boʻlsa:

mahalladagi boʻsh bino va yer uchastkalarini aniqlab, ularni tadbirkorlik subyektlariga qonunchilikda belgilangan tartibda berish (realizatsiya qilish) boʻyicha tegishli tashkilotlarga uch ish kunida takliflar kiritadi;

tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga toʻsiq boʻlayotgan muammolarning (muhandislik-kommunikatsiya tizimlariga ulanish va ulardan foydalanish, faoliyatni yoʻlga qoʻyish uchun litsenziya yoki ruxsatnomalar olish va boshqalar) tegishli tashkilotlar tomonidan hal etilishini tashkil etadi;

oʻzining vakolatiga kirmaydigan masalalar boʻyicha murojaatlarni tegishli vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqish uchun bir ish kunida “business.gov.uz” yagona interaktiv portaliga kiritadi;

tadbirkorlik subyektlarining tadbirkorlik yuritish boʻyicha tuman (shahar) xalq deputatlari kengashi vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni tuman (shahar) hokimiga kiritadi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kredit va subsidiyalar ajratish boʻyicha tavsiyanoma beradi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa choralarni amalga oshiradi.

8. Tuman (shahar) hokimining yordamchisi tomonidan oʻn besh ish kunida korxonalarning faoliyat yuritmaslik sabablari koʻrsatilgan holda ular faoliyatini tiklash boʻyicha tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosariga axborot va takliflar kiritiladi.

4-bob. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladigan ishlar

9. Tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosari tomonidan korxonalar rahbarlari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari), vazirlik va idoralarning tuman (shahar) boʻlimlari, bank va boshqa mutasaddi tashkilotlar bilan birgalikda faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalarning faoliyatini tiklash yuzasidan besh ish kunida har bir korxona kesimida yoʻl xaritasi ishlab chiqiladi hamda ishlab chiqilgan yoʻl xaritalari tuman (shahar) hokimi tomonidan bir ish kunida tasdiqlanadi.

10. Yoʻl xaritasida belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi ustidan doimiy nazorat tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.

11. Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan har oʻn kunda yoʻl xaritasida belgilangan chora-tadbirlarning bajarilishi toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimiga axborot kiritib boriladi.

12. Tuman (shahar) hokimlari tomonidan har oy yakuni bilan faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalarning faoliyatini tiklash borasida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimlariga axborot kiritiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

13. Tuman (shahar) hokimi yordamchisining oʻziga yuklatilgan vazifalari ijrosi va ular yuzasidan vakolatli organlarga kiritgan murojaatlarini tezkor koʻrib chiqilishini nazorat qilish tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.

14. Tuman (shahar) hokimi yordamchisi tomonidan kiritilgan takliflarning va (yoki) murojaatlarning oʻz vaqtida va sifatli koʻrib chiqilishini taʼminlash boʻyicha shaxsiy javobgarlik va masʼuliyat vakolatli organlarning birinchi rahbarlari zimmasiga yuklatiladi.

15. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik korxonalarning faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish

Bosqichlar Ijrochilar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda soliq inspeksiyalari Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini tasdiqlaydi. Har oyda, hisobot oyining birinchi sanasiga 2-bosqich Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari roʻyxatida koʻrsatilgan korxonalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mahallaga biriktirilgan tuman (shahar) hokimining yordamchisiga taqdim etadi. Tasdiqlangan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida 3-bosqich Tuman (shahar) hokimining yordamchisi Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlari rahbari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari) ishtirokida faoliyat yuritmaslik sabablarini oʻrganadi. Roʻyxat olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunida 4-bosqich Tuman (shahar) hokimining yordamchisi Korxonalarning faoliyat yuritmaslik sabablari koʻrsatilgan holda ularning faoliyatini tiklash boʻyicha tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosariga axborot va takliflar kiritadi. Oʻn besh ish kunida 5-bosqich Tuman (shahar) hokimining birinchi oʻrinbosari Korxonalar rahbarlari va (yoki) taʼsischilari (ishtirokchilari), vazirlik va idoralarning tuman (shahar) boʻlimlari, bank va boshqa mutasaddi tashkilotlar bilan birgalikda faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini tiklash yuzasidan har bir korxona kesimida yoʻl xaritasini ishlab chiqadi. Besh ish kunida Ishlab chiqilgan yoʻl xaritalari tuman (shahar) hokimi tomonidan tasdiqlanadi. Bir ish kunida 6-bosqich Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi Yoʻl xaritasida belgilangan chora-tadbirlarning bajarilishi toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimiga axborot kiritadi. Har oʻn kunda 7-bosqich Tuman (shahar) hokimlari Faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalarning faoliyatini tiklash borasida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimlariga axborot kiritadi. Har oy yakuni bilan

Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyekti toʻgʻrisida

T/r STIR Korxona nomi Yuridik shaxs joylashgan mahalla Yuridik shaxsning manzili Korxona rahbari Taʼsischilar Faoliyat koʻrsatmayotgan muddati F.I.O Telefon raqami F.I.Sh Telefon raqami

Faoliyat koʻrsatmayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini qayta tiklashga koʻmaklashish borasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, iqtisodiyot va moliya organlari va soliq organlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Korxonaning faoliyat yuritmaslik sabablari toʻgʻrisida

T/r STIR Nomi Faoliyat koʻrsatmayotgan muddati Yuridik shaxsning manzili Tiklash istagi yoʻq Tiklash istagi bor shundan, iqtisodiy qiyinchilik sabablari boʻyicha Aylanma mablagʻi yetarli emas Kredit olishda muammo mavjud Yer, bino, ofis va ishlab chiqarish binosi olishda muammo mavjud Tovar va xizmatlariga talab kamaygan Elektr, gaz, suv va kommunikatsiya yoʻqligi Soliq qarzini toʻlash imkoniyati yoʻq Litsenziya yoki ruxsatnoma olishdagi muammo Boshqa muammo ”.

36. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat bozorida mehnat munosabatlarini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi 743-son qaroriga 4-ilovaning izoh qismida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu jadvalda koʻrsatilmagan lavozimlar uchun mehnatga haq toʻlash boʻyicha razryadlar budjet tashkiloti yuritishida boʻlgan tegishli vazirlik (idora) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda belgilanadi”;

b) 3-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

37. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qarorida :

a) Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga 1-ilovaning 12 va 18-pozitsiyalarining “Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 4-bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-oktabrdagi 636-son qarori bilan tasdiqlangan Uzoq masofada joylashgan va muhim ahamiyatga ega boʻlgan obyektlarda qurilish-montaj ishlarini amalga oshirishning vaxta usuli toʻgʻrisidagi nizomning 47-bandidagi “Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi” soʻzlari “kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

40. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor etish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 674-son qarorida :

a) nomi va muqaddimadagi “hamda davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “xoʻjalik jamiyatlari, shuningdek davlat unitar korxonalarining” soʻzlari “xoʻjalik jamiyatlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-banddagi va ilovaning nomidagi “xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalarning” soʻzlari “xoʻjalik jamiyatlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

41. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 122-bandning toʻrtinchi xatboshisi “soliqlar boʻyicha xulosalari mavjud boʻlgan” soʻzlaridan keyin “hamda ushbu Nizomning 143-bandida nazarda tutilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 125-bandning birinchi xatboshisi “Ixtiyoriy tugatilayotgan yuridik shaxslar” soʻzlaridan keyin “(ushbu Nizomning 143-bandida nazarda tutilgan soliq toʻlovchilar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 143-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“143. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan vaqtdan boshlab moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmagan hamda soliq qarzi mavjud boʻlmagan, oxirgi uch yilda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadi oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda “Soliq xavfini aniqlash, tahlil qilish va baholash” avtomatlashtirilgan dasturida soliq xavfi darajasi past boʻlgan tijorat tashkilotlarida soliq auditi oʻtkazilmaydi”.

42. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalarining rasmiy veb-saytlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 19-fevraldagi 81-son qarorida :

a) nomidagi , muqaddimasidagi , 1-bandidagi , qarorga ilovaning nomi va 1-bandidagi tegishli kelishikdagi “jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalarining” soʻzlari tegishli kelishikdagi “jamiyatlarining” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) ilovaning 3-bandida :

ikkinchi xatboshidagi “shuningdek davlat unitar korxonalar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshidagi “hamda qoʻshimcha masʼuliyatli” hamda “va davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshidagi “va qoʻshimcha masʼuliyatli” hamda “va davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

43. Vazirlar Mahkamasining “Monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 2-martdagi 114-son qarorining 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi va qarorga 1-ilovaning 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “unitar korxonalari yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin.

44. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-iyundagi 355-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika mulki obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

45. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarini samarali amalga oshirish hamda ularning tadbirkorlik faoliyati uchun mikrokreditlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-iyundagi 388-son qarorida :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-banddagi va 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari”;

Nizomga 2-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 2-ilovaga ilovaning “2-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 3-ilovaning 1-bandidagi va ilovasining “1-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

46. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyuldagi 445-son qarori bilan tasdiqlangan Nobank va boshqa moliyaviy tashkilotlar sharhini shakllantirish boʻyicha statistik hisobotlarni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-bandining ikkinchi xatboshisidagi , 10-banddagi , Nizomga 1-ilovaning “1b-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi va 3-ilovaning nomidagi “Fuqarolarning banklardagi omonatlarini kafolatlash fondi” soʻzlari “Omonatlarni kafolatlash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

47. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiy tashkilotlarga ishga qabul qilingan, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha vaqtinchalik tartibining 4-bandi ikkinchi xatboshisidagi , 6 va 7-bandlaridagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

48. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarorida :

a) 2-ilovaning 69-bandi uchinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-ilovaning 5-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

49. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 2-noyabrdagi 664-son qarorida :

a) nomi “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 1-bandda :

birinchi xatboshi “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi “soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan soliq maslahatchilari tashkilotlarining hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini eʼlon qilib borish tartibi”;

beshinchi xatboshi qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari tomonidan soliq maslahati boʻyicha xizmatlarni koʻrsatish va soliq toʻlovchi ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosani berish va eʼtirof etish tartibi”;

yettinchi xatboshi “soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) ilovada :

nomi “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1-band “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari, shuningdek yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) “Soliq xavfini aniqlash, tahlil qilish va baholash” avtomatlashtirilgan dasturi (keyingi oʻrinlarda — dastur) orqali aniqlanadigan soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan — yuridik shaxslar hamda soliqlar va yigʻimlarni yuridik shaxslar uchun nazarda tutilgan tartibda toʻlaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlarga (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchilar) nisbatan tatbiq etiladi”;

2-bob nomidagi “soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlari “soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3 — 5-bandlar qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Tashkil etilganidan boshlab bir yildan ortiq muddat davomida faoliyat olib borayotgan hamda shtatida kamida bir yillik soliq maslahatchisi stajiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari mavjud boʻlgan yoxud shartnoma asosida ularni jalb etgan holda faoliyat yuritayotgan soliq maslahatchilari va auditorlik tashkilotlari soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega tashkilotlar roʻyxatiga kiritiladi.

Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda ularga soliqlar boʻyicha xulosa beruvchi soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari sifatida roʻyxatga kiritilishini soʻrab Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasiga (keyingi oʻrinlarda — Palata) murojaat qiladi.

5. Murojaat tushgan kundan boshlab Palata uch ish kuni davomida roʻyxatga kiritishni soʻrab murojaat qilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiqligini Soliq maslahatchilari reyestrida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida oʻrganib chiqadi va soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotini roʻyxatga kiritish yoki roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beradi”;

6-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini roʻyxatga kiritish toʻgʻrisida xulosa qabul qilinganda ushbu xulosa asosida ularning roʻyxati shakllantiriladi va soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari bu haqida xabardor qilinadi;

soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiq kelmaganda ularni roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosa qabul qilinadi va u soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlariga mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan muddatlarda taqdim etiladi”;

7-bandda :

birinchi xatboshi “Soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “soliq maslahatchilari tashkilotlarini” soʻzlari “soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning birinchi xatboshisi “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

10-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilar soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxatiga kiritiladi”;

11-bandning birinchi xatboshisi va 13-bandning birinchi xatboshisi “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

16-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Soliq toʻlovchi soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayonida roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti bilan tuzilgan shartnomaga asosan soliq maslahatchilari tashkilotiga yoki auditorlik tashkilotiga barcha zarur hujjatlarni, shuningdek, oxirgi uch yillik davr uchun bank hisobvaragʻidan koʻchirmani taqdim etadi.

Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayonida roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti tomonidan soliq toʻlovchining yillik aylanmasi oxirgi uch yilning biror-bir yilida 10 mlrd soʻmdan oshganligi aniqlangan taqdirda, soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayoni toʻxtatiladi hamda shartnoma bekor qilinadi”;

17-bandda :

birinchi xatboshi “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi “Soliq maslahatchilari tashkiloti” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkiloti” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

18-band “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

19-band “Soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

20-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

21-bandda “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

23-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilari “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshidagi “soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlari “soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-band “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

25-banddagi “soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlari “soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Nizomga 1-ilovada :

ilova belgisi va nomidagi “soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlari “soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“1-bosqich” pozitsiyada:

“Subyektlar” ustuni “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Tadbirlar” ustuni “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“2-bosqich” pozitsiyaning “Tadbirlar” ustunida:

1-banddagi “Soliq maslahatchilari tashkilotlarining” soʻzlari “Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-banddagi “Soliq maslahatchilari tashkilotini” soʻzlari “Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“3-bosqich” pozitsiyaning “Tadbirlar” ustuni 1 va 2-bandlaridagi “Soliq maslahatchilari tashkilotlarini” soʻzlari “Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyaning “Tadbirlar” ustuni 1 va 2-bandlaridagi tegishli kelishikdagi “Soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“5-bosqich” pozitsiyaning “Subyektlar” ustuni “Soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“7-bosqich” pozitsiyaning “Tadbirlar” ustuni qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilar soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxati shakllantiriladi”;

“11-bosqich” pozitsiyada:

“Tadbirlar” ustuni “soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Bajarish muddatlari” ustunidagi “7” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;

“12-bosqich” pozitsiyada:

“Subyektlar” ustuni “Soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “hamda auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Tadbirlar” ustunidagi “1” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;

“13-bosqich” pozitsiyaning “Tadbirlar” ustuni “Soliq maslahatchilari tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “yoki auditorlik tashkilotlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

Nizomga 2 va 3-ilova qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari

T/r Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining toʻliq nomi STIR Davlat roʻyxatidan oʻtgan sana Pochta manzili Telefon raqami

Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Soliq toʻlovchi ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir XULOSA Soliq toʻlovchi ____________________________________________________________________ boʻyicha (toʻliq nomi) (soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotining nomi, davlat roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumot, uning rekvizitlari) (soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilganligi haqida maʼlumot (Soliq maslahatchilari palatasi veb-saytidagi roʻyxat raqami) (soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotining rahbari va soliq maslahati boʻyicha xizmat koʻrsatgan soliq maslahatchisining F.I.O. va malaka sertifikati berilgan sanasi va raqami) (ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining (mijoz) toʻliq nomi, STIR, manzili, rekvizitlari) (ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sana/roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan sana) (ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti bilan soliq toʻlovchi tomonidan soliqlarga doir xulosa berish boʻyicha shartnoma tuzish huquqi mavjudligi toʻgʻrisida Soliq qoʻmitasi tomonidan xabarnoma yuborilgan sana) (soliq maslahati boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun tuzilgan shartnoma haqida maʼlumot (raqam va sana) Xizmat koʻrsatilgan davrlar (kalendar yil(lar)) (soliq toʻlovchi haqida qisqacha maʼlumot (davlat roʻyxatidan oʻtgan sana), amalga oshirgan faoliyat turlari) (taʼsischilar va ustav fondi haqida maʼlumot) litsenziyalanadigan faoliyat turi haqida maʼlumot (nomi, raqami, sanasi) (xulosa berilgan davrda (yillar boʻyicha) toʻlangan soliq turlari, aylanma (tushum) miqdori) (aniqlangan tafovutlarning soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti tavsiyasiga koʻra xizmat koʻrsatish jarayonida bartaraf etilishi toʻgʻrisida maʼlumot (agar bartaraf etilgan boʻlsa) Ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchiga koʻrsatilgan soliq maslahatini koʻrsatish natijasi quyidagicha: _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi

_________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi Tavsiyalar: (tafovut aniqlanganda, ularni bartaraf etish boʻyicha Soliq qoʻmitasiga yuboriladigan hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumot va boshqa tavsiyalar) Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining rahbari __________________ F.I.O. __________ imzo Soliq maslahatchisi _____________________________ F.I.O. __________ imzo. ”.

50. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-dekabrdagi 733-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta-toʻqimachilik klasterlari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) talabgorni davlat roʻyxatidan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatlar (guvohnoma va ustavi hamda taʼsis shartnomasi (agar mavjud boʻlsa, masʼuliyati cheklangan jamiyatlar uchun faqat ustav) nusxasi”.

51. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi 792-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 10-11-sinflari oʻquvchilarini kasb-hunarga tayyorlashni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 15-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan kelishgan holda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 19-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 27-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) Nizomga ilovada :

“4-bosqich” pozitsiyaning “Ijrochilar” ustunidagi “xalq taʼlimi” soʻzlari “maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“5-bosqich” pozitsiyaning “Ijrochilar” ustunidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

52. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri hamda reytingini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 19-bandi “b” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

53. Vazirlar Mahkamasining “2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirishni jadallashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi 83-son qarorida :

a) 1-ilovada :

1.1 — 1.4, 1.b, 3.s, 4.3, 4.4, 5.4, 5.a, 8.3, 8.5, 8.7 — 8.9, 8.b, 10.1, 10.3, 10.4, 10.7, 11.2, 12.b-vazifalarning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8.6-vazifaning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” va “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” va “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovaning sakkizinchi xatboshisidagi “N.B. Xusanov — bandlik va mehnat munosabatlari vaziri” soʻzlari “B.E. Zaxidov — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-ilovaning 4-bandidagi “E. Muxitdinov — bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-ilovaning 3-bandidagi “E. Muxitdinov — bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 7-ilovaning 6-bandidagi “E. Muxitdinov — bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 10-ilovaning 4-bandidagi “E. Muxitdinov — bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 11-ilovaning 4-bandidagi “E. Muxitdinov — bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

54. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan tashqi qarzlarni jalb qilish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 9-martdagi 107-son qarorida :

a) muqaddimadagi “Davlat unitar korxonalari va ustav” soʻzlari “Ustav” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 2-ilovaga 4-ilovaning 3-pozitsiyasi “g” kichik bandidagi “Davlat korxonasining” soʻzlari “Korxonaning” soʻzi bilan almashtirilsin.

55. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-martdagi 145-son qarori bilan tasdiqlangan “Ayollar daftari”ni yuritish orqali xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 16-bandda :

“a” kichik banddagi “mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish markazlari, Aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari” soʻzlari “kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” va “v” kichik bandlardagi “mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish markazlari hamda Aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari” soʻzlari “kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik banddagi “mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish markazlari” soʻzlari “kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 34-bandning oʻninchi xatboshisidagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari” soʻzlari “kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 41-banddagi “Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) Nizomga 2-ilovada :

1-pozitsiyaning “Kredit, subsidiya, grant yoki moddiy yordam turi” va “Murojaat etiladigan organ” ustunlaridagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2, 4, 32 va 33-pozitsiyalarning “Murojaat etiladigan organ” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” va “Mablagʻ ajratilishiga koʻmaklashuvchi masʼul” ustunidagi “Aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” va “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-pozitsiyaning “Murojaat etiladigan organ” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22 — 27, 29 va 30-pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

28-pozitsiyaning “Moliyalashtirish manbasi” ustunidagi “Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi” va “Murojaat etiladigan organ” ustunidagi “Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari tegishlicha “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi” va “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

56. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligiga koʻmaklashishni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 203-son qarorining 3-bandi birinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

57. Vazirlar Mahkamasining “Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibini tasdiqlash haqida” 2022-yil 9-iyundagi 322-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazi” soʻzlari “kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

58. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 420-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

59. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim sohasida davlat-xususiy sheriklik munosabatlarini zamonaviy raqamli texnologiyalar yordamida soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 2-avgustdagi 426-son qarorida :

a) 2-ilovaning 10-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-ilovaning 13-bandi “Maʼlumot va hujjatlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

61. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnat faoliyatini amalga oshirishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-avgustdagi 486-son qarorida :

a) 3-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tuman (shahar) aholi bandligiga koʻmaklashish markazlariga” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 7-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

62. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishiga oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritish, avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishini bekor qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 7-bandning “g” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “va qoʻshimcha masʼuliyatli” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 3a-ilovaning 12-bandi ikkinchi ustunidagi “va qoʻshimcha masʼuliyatli” soʻzlari chiqarib tashlansin.

63. Vazirlar Mahkamasining “Favqulodda holat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 14-oktabrdagi 600-son qarorida :

a) 1-ilovada :

5-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 6-banddagi , Nizomga ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi va “2-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunlaridagi tegishli kelishikdagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-banddagi va Nizomga ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining Aholi bandligiga koʻmaklashish markazida (keyingi oʻrinlarda — Markaz)” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimida (keyingi oʻrinlarda — boʻlim)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10 , 11 , 19-bandlardagi , Nizomga ilovaning 5, 10-bosqich pozitsiyalari “Tadbirlar” ustunidagi hamda 6, 11-bosqich pozitsiyalari “Subyektlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “Markaz” soʻzi tegishli kelishikdagi “Boʻlim” soʻzi bilan almashtirilsin;

20-bandda :

birinchi xatboshidagi “Markaz” soʻzi “Boʻlim” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Jamoat ishlari jamgʻarmasiga” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 13-bandidagi va 3-ilovaning 4-bandi uchinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

64. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-oktabrdagi 606-son qarori bilan tasdiqlangan “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi birinchi xatboshisidagi “hamda qoʻshimcha masʼuliyatli” soʻzlari chiqarib tashlansin.

65. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-noyabrdagi 647-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi tarkibiga davlat ulushi boʻyicha nomzodlarni tanlab olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “va davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “shuningdek davlat unitar korxonasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

66. Vazirlar Mahkamasining “Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 8-noyabrdagi 650-son qarorida :

a) 6-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 7-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

Nizomga 2-ilovada :

3-banddagi “E. Muxitdinov — bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-band chiqarib tashlansin;

Nizomga 3-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Lavozimga koʻra — Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi”.

67. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining xotin-qizlar masalalari boʻyicha boʻlinmalari huzuridagi “Toʻmaris izdoshlari” jamoaviy guruhlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 19-yanvardagi 21-son qarorining 6-bandi birinchi xatboshisidagi va “v” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi , 1-ilovasi 4-bandidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

68. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-martdagi 107-son qarori bilan tasdiqlangan “Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi uchinchi xatboshisidagi “hamda davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

69. Vazirlar Mahkamasining “Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida kreditlar ajratishni takomillashtirish hamda aholining doimiy daromad manbalarini koʻpaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 19-apreldagi 161-son qarorining 3-bandi uchinchi xatboshisidagi va 5-bandning birinchi xatboshisidagi “huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

70. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 171-son qaroriga 2-ilovada :

a) 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“49. Favqulodda vaziyatlarda evakuatsiya qilingan aholi bandligini taʼminlash maqsadida ularni vaqtinchalik ish bilan taʼminlash”;

b) 51 — 59-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) quyidagi mazmundagi 10 1 va 10 2 -boblar bilan toʻldirilsin:

“10 1 -bob. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining funksiyalari

50 1 . Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan shartnoma asosida chet davlatlarga ishga yuborilayotgan fuqarolar bilan favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularda toʻgʻri harakat qilish boʻyicha FVV bilan hamkorlikda oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazish.

10 2 -bob. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining funksiyalari

50 2 . Mahalla fuqarolar yigʻinlari darajasida favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish va fuqaro muhofazasi sohasidagi vazifalarni hal etishda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga hamda boshqa tashkilotlarga koʻmaklashish.

50 3 . Mahalla fuqarolar yigʻinlarining ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish sohasida band boʻlmagan aholisini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga tayyorlash.

50 4 . “Mahalla fuqaro muhofazasi” yigʻma guruhlarini tuzish va faoliyatiga rahbarlik qilish.

50 5 . Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish tadbirlariga aholini ixtiyoriy ravishda jalb etish.

50 6 . Aholining favqulodda vaziyat zonasidan xavfsiz joylarga evakuatsiyasini tashkil etishda ishtirok etish.

50 7 . Evakuatsiya qilingan aholini hisobga olishda va vaqtinchalik joylashtirishda ishtirok etish.

50 8 . Tizim obyektlarida favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish tadbirlarini rejalashtirish va amalga oshirish.

50 9 . Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj boshqa toifalarini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga doir tadbirlarni amalga oshirish”.

71. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 173-son qarori bilan tasdiqlangan Sirdaryo viloyatida qishloq xoʻjaligi infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi ikkinchi xatboshisidagi “hamda davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

72. Vazirlar Mahkamasining “Respublika chegaraoldi shahar va tumanlaridagi umumiy oʻrta taʼlim maktablarida tashkil etilgan “Yosh chegarachilar” klublari faoliyatini tartibga solish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyundagi 261-son qarorida :

a) 2-ilovaning 34-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Mahallalar uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovaning beshinchi xatboshisidagi “I.M. Xoliqov — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Mahalla institutini rivojlantirish departamenti rahbari” soʻzlari “J.Sh. Choriyev — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi boshqarma boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-ilovaning oltinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri oʻrinbosari, Viloyat kambagʻallikni va bandlik bosh boshqarmasi boshligʻi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar boshqarmalari boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4a-ilovaning oltinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

73. Vazirlar Mahkamasining “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qarorida :

a) 1-ilovaning oʻn uchinchi xatboshisidagi “M. Ubaydullayev — Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining direktori” soʻzlari “Lavozimiga koʻra — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining departament boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-ilovada :

13-bandning birinchi xatboshisidagi va 14-bandning birinchi xatboshisidagi “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;

17-banddagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-ilovaning 8-bandi chiqarib tashlansin.

74. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyuldagi 312-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

75. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 5-sentabrdagi 450-son qarori bilan tasdiqlangan Aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalarini qoʻllab-quvvatlash va ularning bandligini taʼminlash boʻyicha “ yoʻl xaritasi ”ning 4-bandida:

a) “Amalga oshirish mexanizmi” ustunining 2-bandi chiqarib tashlansin;

b) “Moliyalashtirish manbai” ustunidagi “Jamoat ishlari jamgʻarmasi mablagʻlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 7-pozitsiyaning “Moliyalashtirish manbai” ustunidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi maqsadli jamgʻarmalari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

76. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “va davlat unitar korxonasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

77. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 694-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining raqobatga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi “z” kichik bandidagi “davlat unitar korxonasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin.

78. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-bandning oltinchi xatboshisidagi “xoʻjalik jamiyatlari va davlat unitar korxonalarini” soʻzlari “xoʻjalik jamiyatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin chiqarib tashlansin;

b) 10-bandda :

“b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“v” kichik bandning oʻn ikkinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonasini yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“d” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “xoʻjalik jamiyatlari va davlat unitar korxonalarini” soʻzlari “xoʻjalik jamiyatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin chiqarib tashlansin;

“e” kichik bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalari” soʻzlari “xoʻjalik jamiyatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“m” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 11-bandning 2-kichik bandidagi “xoʻjalik jamiyatlari va davlat unitar korxonalarini” soʻzlari “xoʻjalik jamiyatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin chiqarib tashlansin

g) 12-bandda :

17 va 71-kichik bandlardagi “unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

73-kichik banddagi “davlat unitar korxonasini yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

105-kichik banddagi “davlat unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 14-bandda :

1-kichik banddagi “unitar korxonalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

34-kichik banddagi “davlat unitar korxonasini yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

e) 15-bandda :

4-kichik banddagi “hamda qoʻshimcha masʼuliyatli” soʻzlari chiqarib tashlansin;

11-kichik banddagi “davlat unitar korxonalariga va” soʻzlari chiqarib tashlansin.

79. Vazirlar Mahkamasining “Kichik biznesni uzluksiz qoʻllab-quvvatlash” kompleks dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 20-yanvardagi 37-son qarorining 10-bandi uchinchi xatboshisidagi “Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

80. Vazirlar Mahkamasining “Tovar va moliya bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 1-maydagi 256-son qarorida :

a) 4-ilovaning 1-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “unitar korxonalari yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 5-ilovada :

2-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 5-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “yoki qoʻshimcha masʼuliyatli jamiyatning” soʻzlari chiqarib tashlansin;

4-bandning beshinchi xatboshisidagi “yoki qoʻshimcha masʼuliyatli jamiyat” soʻzlari chiqarib tashlansin;

Nizomga 2-ilovaning 11-bandi uchinchi ustunida:

uchinchi xatboshidagi “yoki qoʻshimcha masʼuliyatli jamiyatning” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “yoki qoʻshimcha masʼuliyatli jamiyat” soʻzlari chiqarib tashlansin.

81. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-iyuldagi 410-son qarori bilan tasdiqlangan Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislarini jalb qilish xarajatlarining 50 foizini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi uchinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

82. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-avgustdagi 476-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “bandlik boʻlimi” soʻzlari “bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Nizomga 1-ilovaning 3-bandidagi “bandlik boʻlimi” soʻzlari “bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) Nizomga 4-ilovaning 3-pozitsiyasi “Lavozimi” ustunidagi “bandlik boʻlimi” soʻzlari “bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

83. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-dekabrdagi 910-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining ochiqlikni taʼminlash sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan majburiyatlarga rioya etilishini masofadan monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ilovada :

a) nomidagi “yuridik shaxslar hamda davlat unitar korxonalarining” soʻzlari “yuridik shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) izoh qismining 1-bandidagi “hamda davlat unitar korxonasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

84. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 11-martdagi 158-son qarorida :

a) 3-bandi uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2026-yil 1-yanvardan boshlab Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan aholiga naqd pul shaklida beriladigan subsidiya, grant va ssudalar bosqichma-bosqich ijtimoiy karta orqali ajratiladi”;

b) 1-ilovada :

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Direksiya soʻrovnomalar toʻgʻriligi va talabgorlarga ajratiladigan moliyaviy yordamlarni maqsadli foydalanishi va natijadorligi yuzasidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari va hokim yordamchilari koʻmagida monitoringini amalga oshiradi”;

24-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga joylashtirishdan foiz shaklida olinadigan daromadlarning 50 foizini Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining mehnat organlari xodimlarining mehnatini ragʻbatlantirish va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash jamgʻarmasiga yoʻnaltirish”;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

v) 3-ilovada :

2-bandning oʻn birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“talabgor — subsidiya, grant va ssuda olish uchun murojaat qilgan jismoniy va yuridik shaxslar”;

6-banddagi va 7-bandning uchinchi xatboshisidagi va 18-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ishsiz” soʻzi chiqarib tashlansin;

2-paragrafning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligi va dorivor oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha kooperativlar ustav fondiga ulush sifatida kiritish uchun subsidiya ajratish tartibi”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Arizada talabgorning familiyasi, ismi va otasining ismi, doimiy yashash manzili, pasport (ID-karta) seriyasi va raqami, rasmiy daromad manbaiga ega boʻlmagan ijara yer egalari yoki “Kambagʻal oilalar reyestri”ga kiritilgan oila aʼzosi ekanligi va kooperativning qaysi faoliyat turi bilan shugʻullanishi hamda soʻralayotgan subsidiyaning miqdori koʻrsatiladi.

Kooperativlar ustav fondiga ulush sifatida kirishda qishloq xoʻjaligi kooperativiga aʼzolik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravarigacha hamda dorivor oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha kooperativga aʼzolik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorda subsidiya ajratiladi”;

21-bandning ikkinchi xatboshisi “hunarmandchilik” soʻzidan keyin “hamda dorivor oʻsimliklarni yetishtirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Talabgor belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligi va dorivor oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha kooperativni tashkil etgandan yoki qishloq xoʻjaligi va dorivor oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha kooperativga ixtiyoriy aʼzo boʻlgandan soʻng Jamgʻarmaga bank rekvizitlarini taqdim etadi”;

100-banddagi “subsidiya” soʻzi “ssuda” soʻzi bilan almashtirilsin.

85. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qarori bilan tasdiqlangan Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tarbiyalanuvchining ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) Vazirlar Mahkamasining “Transport xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish orqali koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun taʼlim olish sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida” 2025-yil 28-fevraldagi 132-son qaroriga muvofiq Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritilgan boʻlsa, ushbu tarbiyalanuvchi uchun kompensatsiya toʻlanmaydi”.

86. Vazirlar Mahkamasining “Transport xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish orqali koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun taʼlim olish sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida” 2025-yil 28-fevraldagi 132-son qarorida :

a) 2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) loyiha doirasida quyidagi taʼlim muassasalari va tashkilotlari, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatida taʼlim-tarbiya oluvchi koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) transport xizmatlarini koʻrsatish:

davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari hamda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;

davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari, oʻrta maxsus hamda kasbiy taʼlim tashkilotlari”;

b) ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Transport xizmati qonunchilikda belgilangan tartibda quyidagi taʼlim muassasalari va tashkilotlari, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) taʼlim-tarbiya oluvchi koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) taʼlim tashkilotiga yoki kunduzgi parvarish xizmati joylashgan manzilga borishi va undan kelishi uchun koʻrsatiladi:

davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari hamda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;

davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari, oʻrta maxsus hamda kasbiy taʼlim tashkilotlari.

Bunda:

a) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) transport xizmatidan foydalanuvchi oʻquvchilar hamda ularning qonuniy vakillari (ota-onalar, farzandlikka oluvchilar, vasiy va homiylar, tutingan ota-onalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxati) shakllantirib boriladi;

b) transport xizmati quyidagi kasalliklarga chalingan va “Ijtimoiy himoya” ATning Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya va Tibbiy-ijtimoiy-ekspert komissiya elektron modullarida roʻyxatda turgan oʻquvchilarga koʻrsatiladi:

bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3-4-5 daraja);

ogʻir darajali aqliy zaiflik (F72);

chuqur aqliy zaiflik (F73);

bolalar autizmi (aqliy zaiflik stereotip harakatlar bilan birga keluvchi giperaktiv buzilish) (F84.4);

Dyushen miopatiyasi (mustaqil yurmaydi) (G71);

spinal mushak atrofiyasi va unga yaqin sindromlar (mustaqil yurmaydi) (G12.0);

Spina bifida (umurtqa kanalining toʻliqsiz yopilishi (Q05)), jarohatlar va boshqa kasalliklar natijasida kelib chiqqan pastki paraplegiya (mustaqil yurmaydi);

ikkala koʻzning koʻrligi (amovroz) (ikkala koʻzi — OU) (N54.0);

anoftalm (ikkala koʻzi — OU) (Q11);

koʻrish nervining atrofiyasi (ikkala koʻzi — OU) (N47.2);

koʻrish nervi diski tugʻma anomaliyasi (ogʻir darajadagi) (ikkala koʻzi — OU) — koʻzi ojiz boʻlgan bolalar koʻrish oʻtkirligi 0,01 — 0,04 doirasida korreksiyadan soʻng 0,01 dan 0,05 gacha (Q14.2);

preretinopatiya (ikkala koʻzi — OU) — koʻzi ojiz boʻlgan bolalar koʻrish oʻtkirligi 0,01 — 0,04 doirasida korreksiyadan soʻng 0,01 dan 0,05gacha (N35.1);

toʻr pardaning ajralishi, yirtilishi bilan (ikkala koʻzi — OU) (N33.0);

v) transport xizmati faqat ushbu xizmat tatbiq etilgan shahar va tumanlarda amal qiladi.

Bunda transport xizmati tatbiq etiladigan shahar va tumanlar roʻyxati Transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Xizmat koʻrsatuvchilar reyestri) kiritilgan yoʻnalishsiz taksida yoʻlovchi tashuvchilarga mijozlarni izlash boʻyicha interaktiv xizmatlarni koʻrsatuvchi agregatorlarning (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) mobil ilovalari (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova) xizmatlari tatbiq etilgan hududlardan (shahar va tumanlar) kelib chiqib shakllantiriladi;

g) Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga muvofiq kunduzgi parvarish xizmatini tashkil qilgan xususiy sherikka transport xizmatini yoʻlga qoʻyganligi uchun kompensatsiya toʻlanayotgan boʻlsa, undagi oʻquvchilarga ushbu Nizom talablari asosida transport xizmatidan foydalanish xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratilmaydi”;

6-bandning “b” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlariga” soʻzlari “taʼlim tashkilotlariga yoki kunduzgi parvarish xizmati joylashgan manzilga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 14-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkiloti” soʻzlari “taʼlim tashkiloti yoki kunduzgi parvarish xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻquvchi taʼlim tashkilotini tugatganda yoki kunduzgi parvarish xizmatidan chiqarilganida”.

87. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 206-son qarori bilan tasdiqlangan Uchquduq, Zarafshon, Nurobod shaharlari va Konimex tumanining Zafarobod shaharchasidagi budjet tashkilotlari xodimlariga kompensatsiya xususiyatiga ega boʻlgan ustama toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “foiz” soʻzi “koeffitsiyenti” soʻzi bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-noyabrdagi 709-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari roʻyxati

1. Oʻzbekiston SSJ Prezidenti huzuridagi Vazirlar Mahkamasining “Respublikaning shahar elektr transporti xodimlariga koʻp yillik xizmat uchun bir yoʻla mukofot berilishini joriy etish va bir korxonada uzluksiz ishlaganlik uchun haq toʻlanadigan qoʻshimcha yillik taʼtil berilishini belgilash toʻgʻrisida” 1991-yil 18-martdagi 62-son qarori .

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Vazirlar Mahkamasining “Yaylov chorvachiligi xoʻjaliklari xodimlarining ish haqiga ustamalarning koeffitsiyentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 1992-yil 12-maydagi 231-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Eksportga yoʻnaltirilgan mahsulotlar ayrim turlarini ishlab chiqarishni koʻpaytirishning birinchi navbatdagi loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1995-yil 23-avgustdagi 337-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat-tijorat Xalq bankini yanada rivojlantirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 22-apreldagi 189-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning banklardagi omonatlarini himoyalash kafolatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2002-yil 19-sentabrdagi 326-son qarori .

6. Vazirlar Mahkamasining “2006 — 2010-yillar davrida shaxsiy yordamchi, dehqon va fermer xoʻjaliklarida chorva mollari, birinchi navbatda qoramollar sonini koʻpaytirishni ragʻbatlantirish dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 21-apreldagi 67-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Elektr energiyasi isteʼmolini barqarorlashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2007-yil 11-yanvardagi 12-son qarori .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi bandligini oshirish hamda mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish organlari faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 6-apreldagi PQ-616-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2007-yil 8-maydagi 95-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Eksport qiluvchi korxonalar qarzini tarkibiy oʻzgartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2008-yil 31-dekabrdagi 289-son qarori .

10. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarni muddatli harbiy xizmatga yigʻish va joʻnatish, ularni harbiy qismlarda qabul qilish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi qurolli kuchlari rezerviga boʻshatilgan harbiy xizmatchilarni yashash joylariga qaytarishni tashkil etish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 14-yanvardagi 10-son qarorining 10-bandi uchinchi xatboshisi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarning pensiya taʼminoti tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-dekabrdagi PF-4161-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi tuzilmasini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-dekabrdagi PQ-1251-son hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasining tashkiliy tuzilmasini shakllantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-dekabrdagi PQ-1252-son qarorlari)” 2010-yil 24-martdagi 52-son qaroriga 1-ilovaning 33-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Yirik korxonalar va ishlab chiqarishlarda texnologik asbob-uskunalar va texnologiyalarning texnik auditini oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 15-martdagi 72-son qarori .

13. Vazirlar Mahkamasining “Sanoatda ishlab chiqarish xarajatlarini qisqartirish va mahsulot tannarxini pasaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2012-yil 7-martdagi 64-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 7-avgustdagi PQ-1798-son hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini qisman oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2012-yil 7-avgustdagi PQ-1799-son qarorlari)” 2012-yil 6-sentabrdagi 261-son qaroriga ilovaning 18-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 13-noyabrdagi PF-4483-son Farmoni)” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga 1-ilovaning 81-bandi .

16. Vazirlar Mahkamasining “Sanoatda ishlab chiqarish xarajatlarini qisqartirish va mahsulot tannarxini pasaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2014-yil 8-yanvardagi 5-son qarori .

17. Vazirlar Mahkamasining “Chet elda ishlayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hamda ish vaqtini hisobga olib boʻlmaydigan shaxslarning ayrim toifalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga ijtimoiy soliq toʻlash tartibini, shuningdek ularning pensiyani hisoblash uchun olinadigan ish stajini va ish haqi miqdorini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2016-yil 22-fevraldagi 46-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi va 3-ilovaning 3-bandi .

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholining hojatmand qatlamlarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 22-fevraldagi PF-4782-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-fevraldagi PQ-2498-son qarori)” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga 1-ilovaning 17-bandi .

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyotning bazaviy tarmoqlarida loyiha ishlari samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2831-son qarori)” 2017-yil 19-avgustdagi 647-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

20. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-dekabrdagi 963-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish shartlari va tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi .

21. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatining Qoʻqon shahrida sanoat va xizmatlar sohasini rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 6-avgustdagi 619-son qarori .

22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 26-apreldagi PQ-3680-son qarori)” 2018-yil 13-avgustdagi 652-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-dekabrdagi 1066-son qaroriga 7-ilovaning 4-bandi .

24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 24-yanvardagi PQ-4126-son qarori)” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 31-bandi .

25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 65-bandi .

26. Vazirlar Mahkamasining “Aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamini yanada qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 830-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz ahamiyatini yoʻqotgan ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻz ahamiyatini yoʻqotgan qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqish tizimini joriy etish orqali mamlakatda ishbilarmonlik muhitini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-sentabrdagi PF-6075-son Farmoni)” 2021-yil 22-fevraldagi 87-son qaroriga ilovaning 1404-bandi .

28. Vazirlar Mahkamasining “Vaqtincha, mavsumiy va bir martalik ishlarda band boʻlgan fuqarolarning mehnat faoliyati samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 1-iyuldagi 410-son qarori .

29. Vazirlar Mahkamasining “Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarida toʻlov-kontrakt asosida oʻqish uchun taʼlim kreditlari ajratishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 18-avgustdagi 527-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .

30. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 24-bandi .

31. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 84 va 151-bandlari .

32. Vazirlar Mahkamasining “Narxlari davlat tomonidan tartibga solinishi lozim boʻlgan tovarlar narxlarining (tariflarining) shakllanishi hamda qoʻllanilishini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qaroriga 3-ilovaning 4-bandi .

33. Vazirlar Mahkamasining “Qonunchilik hujjatlarida korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish hamda normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-sentabrdagi 562-son qaroriga 5-ilovaning 8-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 7-noyabr,

709-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 23.09.2026-y., 09/26/505/0960-son; 30.09.2026-y., 09/26/522/0988-son; 02.10.2026-y., 09/26/526/0994-son)

lex.uz