📅 2025-yil 11-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 11-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 11 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг буюртмасига асосан «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
4. «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан ижтимоий ҳимоя соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, фаол ва ташаббускор, комплекс ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш ва юритиш, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг муҳтож қатламига ижтимоий ёрдам бериш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари тақдирланади.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун таклифларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати бўлинмалари, тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг маълумотнома-объективкаси, фуқаролик паспорти ёки ID-карта, унинг сўнгги уч йил давомида ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома киритилади.
5. Агентлик директори томонидан Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Комиссия таркибига ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ташкилотлар вакиллари, етакчи мутахассислар, соҳада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари киритилиши мумкин.
6. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ҳамда ҳар йили 10 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
7. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
8. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга ҳар йили 1 июнь — Агентлик ташкил этилган кун арафасида Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан кўкрак нишони тантанали равишда топширилади.
9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
10. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
11. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
12. Агентлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
13. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги нинг (Агентлик) марказий аппарати бўлинмалари, тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Агентликка тақдим этади. Ҳар йили 20 апрелга қадар 2-босқич Агентлик (Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия) Номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганади ва баҳолайди ҳамда энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулосани қабул қилади. Ҳар йили 10 майга қадар 3-босқич Агентлик Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Агентлик директорининг буйруғи чиқарилади. Ҳар йили 20 майга қадар 4-босқич Агентлик директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) Муносиб номзодларни «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили 1 июнь — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган кун арафасида
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш
Т/р Кўрсаткичлар номланиши Балл тизими 1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига профессионал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишдаги иштироки 1 баллдан 5 баллгача 2. Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг профессионал имижини шакллантиришга қўшган ҳиссаси 1 баллдан 5 баллгача 3. Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қўшган муносиб улуши 1 баллдан 5 баллгача 4. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ташаббусларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги 1 баллдан 5 баллгача 5. Ижтимоий лойиҳаларда волонтёр сифатидаги иштироки ва волонтёрлик фаолиятини ташкил этганлиги 1 баллдан 5 баллгача 6. Ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш ва ҳомийлик хайрия ишларидаги иштироки 1 баллдан 5 баллгача 7. Ижтимоий ҳимоя соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан кенг жамоатчиликни, жумладан, аҳолини хабардор қилишдаги иштироки ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширганлиги 1 баллдан 5 баллгача 8. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаганлиги, муносиб иш шароитларини яратганлиги 1 баллдан 5 баллгача 9. Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатганлиги, болалар ҳуқуқларини таъминлашдаги ташаббуслари 1 баллдан 5 баллгача 10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун муносиб таълим ва тиббий хизматлар кўрсатилишидаги фаоллиги 1 баллдан 5 баллгача 11. Ижтимоий ҳимоя соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишларидаги фаоллиги 1 баллдан 5 баллгача 12. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлиги 1 баллдан 5 баллгача
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишонининг
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишонининг диаметри 26 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Кўкрак нишонининг четки қисмида айлана бўйлаб нақшинкор кўринишдаги учбурчаклар композицияси кумуш рангда жойлаштирилган.
Кўкрак нишонининг олд юқори қисмида кумуш рангли ҳошия билан ўралган яшил рангдаги эмаль доира ичида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», унинг пастки қисмида «IJTIMOIY HIMOYA FIDOYISI» сўзлари ёзилган.
Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд томони марказий қисмида диаметри 17 миллиметр бўлган кумуш рангдаги доира ичида тўлқинсимон чизиқлар фонида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг логотипи жойлаштирилган бўлиб, унда эркинлик, бахт ва фаровонлик рамзи сифатида қанотларини ёзиб турган қуш, бирлик ва инсонийлик тимсоли сифатида уч нафар одам тасвири ҳамда ҳимояни англатувчи қалқон акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида магнитли тугма билан маҳкамланади.
Олд томони Орқа томони
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишонининг гувоҳномаси (кейинги ўринларда — Гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 13 миллиметр пастда, марказда, 15х15 миллиметр ўлчамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг логотипи жойлашган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Prezidenti huzuridagi», учинчи сатрда «Ijtimoiy himoya milliy agentligining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 10 миллиметр пастда икки сатрдан иборат, биринчи сатрда «IJTIMOIY HIMOYA FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 7 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Гувоҳноманинг ички чап томонида (иккинчи бети) марказида кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times New Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 7 миллиметр қуйида тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Prezidenti huzuridagi», учинчи сатрда «Ijtimoiy himoya milliy agentligi» ва тўртинчи сатрда «direktorining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 4 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ yil «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 6 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «IJTIMOIY HIMOYA FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan», учинчи сатрда «mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Direktor» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Ижтимоий ҳимоя фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 ноябрь,
715 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PQ-176-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining buyurtmasiga asosan “Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
4. “Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-noyabrdagi 715-son qaroriga 1-ILOVA
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan ijtimoiy himoya sohasida fidokorona mehnat qilayotgan, faol va tashabbuskor, kompleks ijtimoiy himoya tizimini joriy qilish va yuritish, nogironligi boʻlgan shaxslar bilan ishlash, aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, uning muhtoj qatlamiga ijtimoiy yordam berish sohasini rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar, davlat organlari va tashkilotlari xodimlari, nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari hamda tadbirkorlik subyektlari taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ham mazkur Nizom talablari asosida taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun takliflarni taqdim etish va koʻrib chiqish tartibi
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining markaziy apparati boʻlinmalari, tizim tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni har yili 20-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etadi.
Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzod boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida nomzodning maʼlumotnoma-obyektivkasi, fuqarolik pasporti yoki ID-karta, uning soʻnggi uch yil davomida ijtimoiy himoya tizimida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma kiritiladi.
5. Agentlik direktori tomonidan Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.
Komissiya tarkibiga ijtimoiy himoya sohasidagi tashkilotlar vakillari, yetakchi mutaxassislar, sohada faoliyat yuritayotgan nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolik jamiyati institutlari va jamoatchilik vakillari kiritilishi mumkin.
6. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan mezonlarga muvofiq baholanadi hamda har yili 10-mayga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
7. Komissiya xulosasi asosida har yili 20-mayga qadar Agentlik direktorining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi chiqariladi.
8. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadigan shaxslarga har yili 1-iyun — Agentlik tashkil etilgan kun arafasida Agentlik direktori (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan koʻkrak nishoni tantanali ravishda topshiriladi.
9. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.
Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
10. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Agentlik direktorining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.
11. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Agentlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
13. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi ning (Agentlik) markaziy apparati boʻlinmalari, tizim tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Agentlikka taqdim etadi. Har yili 20-aprelga qadar 2-bosqich Agentlik (Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya) Nomzodlarning tegishli hujjatlarini oʻrganadi va baholaydi hamda eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosani qabul qiladi. Har yili 10-mayga qadar 3-bosqich Agentlik Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Agentlik direktorining buyrugʻi chiqariladi. Har yili 20-mayga qadar 4-bosqich Agentlik direktori (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) Munosib nomzodlarni “Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili 1-iyun — Ijtimoiy himoya milliy agentligi tashkil etilgan kun arafasida
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoniga nomzodlarni baholash
T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Ball tizimi 1. Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamiga professional ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatishdagi ishtiroki 1 balldan 5 ballgacha 2. Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining professional imijini shakllantirishga qoʻshgan hissasi 1 balldan 5 ballgacha 3. Ijtimoiy himoya tizimini takomillashtirish va rivojlantirishga qoʻshgan munosib ulushi 1 balldan 5 ballgacha 4. Aholini ijtimoiy himoya qilish va ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish sohasidagi tashabbuslarning amaliyotga tatbiq etilganligi 1 balldan 5 ballgacha 5. Ijtimoiy loyihalarda volontyor sifatidagi ishtiroki va volontyorlik faoliyatini tashkil etganligi 1 balldan 5 ballgacha 6. Ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish va homiylik xayriya ishlaridagi ishtiroki 1 balldan 5 ballgacha 7. Ijtimoiy himoya sohasida olib borilayotgan islohotlardan keng jamoatchilikni, jumladan, aholini xabardor qilishdagi ishtiroki va targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirganligi 1 balldan 5 ballgacha 8. Ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolarning bandligini taʼminlaganligi, munosib ish sharoitlarini yaratganligi 1 balldan 5 ballgacha 9. Ijtimoiy himoya sohasida alohida namuna va xizmat koʻrsatganligi, bolalar huquqlarini taʼminlashdagi tashabbuslari 1 balldan 5 ballgacha 10. Ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolar uchun munosib taʼlim va tibbiy xizmatlar koʻrsatilishidagi faolligi 1 balldan 5 ballgacha 11. Ijtimoiy himoya sohasida kadrlarni tayyorlash va malakasini oshirish yoʻnalishlaridagi faolligi 1 balldan 5 ballgacha 12. Xorijiy davlatlar va xalqaro tashkilotlar vakillarining ijtimoiy himoya sohasidagi hamkorligi 1 balldan 5 ballgacha
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-noyabrdagi 715-son qaroriga 2-ILOVA
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishonining
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishonining diametri 26 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr.
Koʻkrak nishonining chetki qismida aylana boʻylab naqshinkor koʻrinishdagi uchburchaklar kompozitsiyasi kumush rangda joylashtirilgan.
Koʻkrak nishonining old yuqori qismida kumush rangli hoshiya bilan oʻralgan yashil rangdagi emal doira ichida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI”, uning pastki qismida “IJTIMOIY HIMOYA FIDOYISI” soʻzlari yozilgan.
Harflarning balandligi 2 millimetr.
Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.
Koʻkrak nishoni old tomoni markaziy qismida diametri 17 millimetr boʻlgan kumush rangdagi doira ichida toʻlqinsimon chiziqlar fonida Ijtimoiy himoya milliy agentligining logotipi joylashtirilgan boʻlib, unda erkinlik, baxt va farovonlik ramzi sifatida qanotlarini yozib turgan qush, birlik va insoniylik timsoli sifatida uch nafar odam tasviri hamda himoyani anglatuvchi qalqon aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida magnitli tugma bilan mahkamlanadi.
Old tomoni Orqa tomoni
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-noyabrdagi 715-son qaroriga 3-ILOVA
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishonining guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — Guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 13 millimetr pastda, markazda, 15x15 millimetr oʻlchamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining logotipi joylashgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Prezidenti huzuridagi”, uchinchi satrda “Ijtimoiy himoya milliy agentligining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 10 millimetr pastda ikki satrdan iborat, birinchi satrda “IJTIMOIY HIMOYA FIDOYISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 7 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och yashil rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Guvohnomaning ichki chap tomonida (ikkinchi beti) markazida koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times New Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 7 millimetr quyida toʻrt satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Prezidenti huzuridagi”, uchinchi satrda “Ijtimoiy himoya milliy agentligi” va toʻrtinchi satrda “direktorining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 4 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ yil “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 6 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “IJTIMOIY HIMOYA FIDOYISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan”, uchinchi satrda “mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda, “Direktor” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Ijtimoiy himoya fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 11-noyabr,
715 -son