UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 11-noyabr · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 11 ноябрь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 ноября 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 November 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 17 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш, миграцияси соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга миграция соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, ушбу соҳадаги хизмат кўрсатиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг масъулиятини кучайтириш, шунингдек иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига , Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига , « Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида »ги ҳамда « Аҳоли бандлиги тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштиришга, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кенгайтиришга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлигини белгилашга ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, миграция хизматларини рақамлаштириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали хусусий сектор иштирокини рағбатлантиришга, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

1) 50 1 -модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 245-модданинг учинчи қисмидаги «ушбу Кодекс» деган сўзлар «ушбу Кодекс 50 1 -моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 255-модданинг биринчи қисмидаги «50 1 » рақами чиқариб ташлансин;

4) қуйидаги мазмундаги 255 1 -модда билан тўлдирилсин:

«255 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ушбу Кодекснинг 50 1 -моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари ҳақлидир».

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ-501-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 489-модда, № 10, 595-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, 10-сонга илова; 2024 йил, № 2, 105-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 13-модданинг :

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдириш берилиб, унда хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг почта манзиллари ва алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади»;

тўртинчи , бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағлар уларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.

Тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар хусусий бандлик агентликлари қонун талаблари асосида фаолият кўрсатишининг кафолати бўлиб хизмат қилади ҳамда хусусий бандлик агентликларининг фаолияти натижасида бошқа шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш таъминоти сифатида тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари ўртасида тузилган шартнома асосида сақланади.

Хусусий бандлик агентликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси бўйича тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиб беради.

Хусусий бандлик агентликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тижорат банклари асосланган талабномада қайд этилган суммани депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлардан Миграция жамғармаси ҳисобварағига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказиб беради»;

2) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматларини хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатади. Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг умумий қиймати тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар миқдоридан ошмаслиги керак. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги янги шартномаларни тузишга фақат улар илгари тузилган шартномаларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар доирасида бажарганидан кейин йўл қўйилади»;

3) 15-модда :

иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари. Бунда иш қидираётган шахс томонидан хусусий бандлик агентлигига тўланадиган маблағларнинг банкдаги махсус депозитга қўйилиши тўғрисидаги қоида хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузиладиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома шартларини бажарганидан кейин махсус депозитдаги маблағлар хусусий бандлик агентлигининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади»;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади»;

4) 15 1 -модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шу жумладан хусусий бандлик агентлигининг ҳамда чет эллик иш берувчиларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун иш қидираётган шахс олдида солидар жавобгар эканлигини»;

5) 16-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;

захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш»;

6) 17-модда :

саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши»;

ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хусусий бандлик агентлиги, шунингдек унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигини етти иш куни ичида хабардор қилиши»;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаши шарт. Бунда суғурта суммаси миқдори хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома суммасига ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахснинг Ўзбекистон Республикасига қайтиш харажатларига мутаносиб миқдорда белгиланади»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Хусусий бандлик агентлиги ўзи томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштирилган шахсларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиб боради.

Агар чет эллик иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлашишига тўсқинлик қиладиган бошқа муаммолар юзага келса, хусусий бандлик агентлиги ушбу фуқарони бошқа чет эллик иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўриши ёки унинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини таъминлаши шарт.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар хусусий бандлик агентлиги томонидан бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги фуқарони Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш чораларини кўради ва кейинчалик ушбу харажатларнинг ўрни хусусий бандлик агентлигининг тижорат банклари депозитларида захирага жойлаштирилган маблағлари ҳисобидан қопланади»;

7) 20-модда :

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми :

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«хусусий бандлик агентликлари фаолиятини очиқ, шаффоф ва тизимли баҳолаш мезонларини белгилайди ҳамда уларнинг рейтингини тузади»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусий бандлик агентликлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг текширувларини (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилади. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида»;

8) 21-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 22-модданинг :

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 23-модда :

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг бешинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«хусусий бандлик агентлигининг таъсисчилари ва (ёки) раҳбарлари таркибида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мавжуд эмаслиги, шунингдек ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан хусусий бандлик агентликлари томонидан меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилмаслиги;

лицензияловчи орган белгилаган тартибда уч йилда камида бир марта юридик шахс ходимлари томонидан малака сертификатини олиш;

ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан хусусий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш, тегишли моддий-техника базасидан ва бошқа воситалардан фойдаланиш, шунингдек бинонинг ёнғин хавфсизлиги талабларига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш;

лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш;

хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича хусусий бандлик агентликларининг ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш бўйича амалдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларига эга бўлиш;

хусусий бандлик агентликларининг хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ўрнини тижорат банклари депозитларида захирага жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномасига асосан қоплаш»;

11) 24-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 28-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 29-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 648-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 9-модда :

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (бундан буён матнда Миграция агентлиги деб юритилади)»;

иккинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 94-модданинг :

ўн саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3) 99 ва 100-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«99-модда. Миграция жамғармаси

Миграция жамғармаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.

Миграция жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Миграция жамғармасига ажратиладиган маблағлар;

чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берганлик учун йиғимларнинг бир қисми;

Миграция жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, ҳомийлик ёрдами, грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Миграция жамғармасига маблағлар тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан назорат қилиш, шунингдек маблағларнинг шаклланиши ва келиб тушишини прогноз қилиш бўйича ҳисобни юритиш ҳамда ҳисобот тузиш Миграция агентлиги томонидан амалга оширилади.

Миграция жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Миграция агентлигининг зиммасига юклатилади.

100-модда. Миграция жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари

Миграция жамғармаси маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнатга оид ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларга моддий ёрдам кўрсатиш;

меҳнат миграциясида бўлган даврда жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш, башарти ушбу хизматлар қийматини уларнинг ўз маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан тўлаш имкони бўлмаган тақдирда;

меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида майиб бўлган ёки оғир тан жароҳати олган фуқароларни олиб келиш;

аввал уюшган ҳолда танлаш доирасида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонунчилигини бузганлиги учун чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағлар ўрнини кейинчалик мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек чет эллик иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига субсидиялар бериш;

фуқароларни (ёшларни) чет тилларга ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази, унинг филиаллари ҳамда кетиш олдидан мослаштириш марказлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек малакали чет эл педагог кадрларини маҳаллий таълим ташкилотларига жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва чет тилларга ўқитиш, шунингдек уларнинг малакасини баҳолаш;

«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва уюшган ҳолда танлаш доирасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, шунингдек хорижга кетишга йўл чиптасини харид қилиш учун компенсация тўлаш;

ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш доирасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларининг ўрнини қоплаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш;

Миграция агентлигининг чет элдаги ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш билан таъминланганлик ҳолатини улар ишга жойлашган жойларга борган ҳолда мониторинг қилиб бориш;

Миграция агентлиги ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориш ва унинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган телефон орқали қўнғироқларни қабул қилиш маркази фаолиятини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;

меҳнат мигрантлари учун вақтинча бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ҳамда пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова яратиш ва уни келгусида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқувчи ва мамлакатимиз ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи Ягона идоралараро электрон маълумотлар базасини яратиш ҳамда уни келгусида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;

уюшган ҳолда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ўн миллион сўмгача микрокредитлар ажратиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилар сони энг кўп бўлган касбий таълим ташкилотларининг ва касбий кўникмалар марказларининг эллик нафар чет тили фани ўқитувчисига эллик миллион сўмдан субсидия бериш;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа харажатларни молиялаштириш.

Миграция жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг ҳар бир йўналишига доир харажатларнинг лимитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

4) 102-модданинг :

номидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 103-модданинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 104-модданинг :

учинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Миграция агентлиги томонидан Хориждаги иш берувчилар реестри юритилиб, у Миграция агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади»;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқароларнинг хусусий бандлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши таъминланмаган тақдирда, Миграция агентлиги фуқароларнинг мазкур хусусий бандлик агентлигининг тижорат банклари депозитига захирага жойлаштирилган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини таъминлаш бўйича чоралар кўради»;

7) 105-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Миграция агентлиги»;

8) 107-модданинг иккинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 108-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар чоракда юқори малакали ва малакали мутахассисларнинг даромадларидан тўланган солиқлар суммаларини текшириш амалга оширилади»;

10) 111-модда :

тўртинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 112-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 7, 627-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 2, 193-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 190-модданинг биринчи қисмидаги «ва йилига бир юз йигирма соатдан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 262-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иш вақтидан ташқари ишнинг бир кундаги биринчи икки соати учун камида бир ярим ҳисса миқдорида, икки соатдан ортиқ қисми учун камида икки ҳисса миқдорида (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — ҳар бир соати учун камида икки ҳисса миқдорида) ҳақ тўланади».

5-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

7-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 11 ноябрь,

ЎРҚ-1095-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 17-iyunda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 1-avgustda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda fuqarolarning mehnat huquqlarini himoya qilish, migratsiya jarayonlarini boshqarish tizimini isloh qilish orqali boshqaruv samaradorligini oshirish, migratsiyasi sohasida xususiy sektor ishtirokini kengaytirish borasida keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga migratsiya sohasida huquqni qoʻllash amaliyotini yaxshilash, ushbu sohadagi xizmat koʻrsatish jarayonlarining shaffofligini taʼminlash, xususiy bandlik agentliklari faoliyatini tartibga solish, ularning masʼuliyatini kuchaytirish, shuningdek ish beruvchilar va xodimlarga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida qonunchilik hujjatlarini yanada takomillashtirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga , Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga , “ Xususiy bandlik agentliklari toʻgʻrisida ”gi hamda “ Aholi bandligi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining vakolatlarini aniqlashtirishga, xususiy bandlik agentliklarining huquqlari va majburiyatlarini kengaytirishga, shuningdek ish vaqtidan tashqari ishning davomiyligini belgilashga hamda ish vaqtidan tashqari ish uchun haq toʻlash tizimini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirish istagida boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining huquqlarini himoya qilishga, migratsiya xizmatlarini raqamlashtirish va sogʻlom raqobat muhitini yaratish orqali xususiy sektor ishtirokini ragʻbatlantirishga, fuqarolarning mehnat huquqlari kafolatlarini taʼminlashga, tashkilotlarda ish unumdorligini oshirishga va xodimlarning daromadlarini koʻpaytirishga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

1) 50 1 -modda ikkinchi qismining dispozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 245-moddaning uchinchi qismidagi “ushbu Kodeks” degan soʻzlar “ushbu Kodeks 50 1 -moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 255-moddaning birinchi qismidagi “50 1 ” raqami chiqarib tashlansin;

4) quyidagi mazmundagi 255 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“255 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga ushbu Kodeksning 50 1 -moddasida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishga va jarima solish tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllashga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi direktori va uning oʻrinbosarlari haqlidir”.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 16-oktabrda qabul qilingan “Xususiy bandlik agentliklari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-501-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, № 10, 677-modda; 2019-yil, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 8, 489-modda, № 10, 595-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, 10-songa ilova; 2024-yil, № 2, 105-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 13-moddaning :

ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi ishni qidirayotgan shaxslarga yozma shaklda bildirish berilib, unda xususiy bandlik agentligi tomonidan shartnoma majburiyatlari bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmagan taqdirda, murojaat qilish uchun xususiy bandlik agentligining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining pochta manzillari va aloqa bogʻlash uchun telefon raqamlari koʻrsatiladi”;

toʻrtinchi , beshinchi va oltinchi qismlari quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — yettinchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi ishni qidirayotgan shaxslarni ishga joylashtirish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun xususiy bandlik agentliklari tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt ming baravari miqdoridagi mablagʻlar ularni litsenziyaning amal qilish davriga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining roziligisiz sarflamaslik va mablagʻlar sarflangan taqdirda, belgilangan muddatlarda ularning oʻrnini toʻldirish sharti bilan tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtiriladi.

Tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlar xususiy bandlik agentliklari qonun talablari asosida faoliyat koʻrsatishining kafolati boʻlib xizmat qiladi hamda xususiy bandlik agentliklarining faoliyati natijasida boshqa shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash taʼminoti sifatida tijorat banklari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi va xususiy bandlik agentliklari oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida saqlanadi.

Xususiy bandlik agentliklari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining asoslangan talabnomasi boʻyicha tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlarni Migratsiya jamgʻarmasiga oʻtkazib beradi.

Xususiy bandlik agentliklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining asoslangan talabnomasi belgilangan muddatda ixtiyoriy ravishda bajarilmagan taqdirda, tijorat banklari asoslangan talabnomada qayd etilgan summani depozitlarga zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlardan Migratsiya jamgʻarmasi hisobvaragʻiga keyingi ish kunidan kechiktirmay oʻtkazib beradi”;

2) 14-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ishga joylashtirish sohasidagi axborot va maslahat xizmatlarini xususiy bandlik agentliklari ishga joylashtirish sohasida axborot va maslahat xizmatlari koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma asosida koʻrsatadi. Ishga joylashtirish sohasida xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalar asosida xususiy bandlik agentliklari ishga joylashtirish sohasida taqdim etadigan axborot va maslahat xizmatlarining umumiy qiymati tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlar miqdoridan oshmasligi kerak. Xususiy bandlik agentliklari tomonidan ishga joylashtirish sohasida axborot va maslahat xizmatlari koʻrsatish toʻgʻrisidagi yangi shartnomalarni tuzishga faqat ular ilgari tuzilgan shartnomalarni tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlar doirasida bajarganidan keyin yoʻl qoʻyiladi”;

3) 15-modda :

ikkinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“haq toʻlash miqdori va shartlari. Bunda ish qidirayotgan shaxs tomonidan xususiy bandlik agentligiga toʻlanadigan mablagʻlarning bankdagi maxsus depozitga qoʻyilishi toʻgʻrisidagi qoida xususiy bandlik agentligi va ish qidirayotgan shaxs oʻrtasida tuziladigan xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomaning majburiy sharti hisoblanadi. Xususiy bandlik agentligi shartnoma shartlarini bajarganidan keyin maxsus depozitdagi mablagʻlar xususiy bandlik agentligining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xususiy bandlik agentligi tomonidan xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining “Xorijda ish” mehnat migratsiyasi elektron dasturiy majmuasida real vaqt rejimida roʻyxatdan oʻtkaziladi”;

4) 15 1 -modda ikkinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“taraflarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligini, shu jumladan xususiy bandlik agentligining hamda chet ellik ish beruvchilarning shartnoma majburiyatlarini bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganlik uchun ish qidirayotgan shaxs oldida solidar javobgar ekanligini”;

5) 16-modda quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ish qidirayotgan shaxslarni kasb-hunarga va chet tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarini belgilangan tartibda tashkil qilish, shuningdek ushbu jarayonga chet ellik ish beruvchilarni jalb etish;

zaxira qilinadigan mablagʻlarni tijorat banklaridagi depozitlarga joylashtirish hisobidan olinadigan foiz daromadlarini mustaqil ravishda tasarruf etish”;

6) 17-modda :

sakkizinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining “Xorijda ish” mehnat migratsiyasi elektron dasturiy majmuasida real vaqt rejimida roʻyxatdan oʻtkazishi”;

oʻn birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xususiy bandlik agentligi, shuningdek uning filiallari va (yoki) vakolatxonalari haqidagi maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligini yetti ish kuni ichida xabardor qilishi”;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“xizmat koʻrsatish shartnomalari boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni sugʻurtalashi shart. Bunda sugʻurta summasi miqdori xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma summasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi ishni qidirayotgan shaxsning Oʻzbekiston Respublikasiga qaytish xarajatlariga mutanosib miqdorda belgilanadi”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Xususiy bandlik agentligi oʻzi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ishga joylashtirilgan shaxslarning mehnat faoliyatini monitoring qilib boradi.

Agar chet ellik ish beruvchi talab qilingan ijtimoiy va maishiy shart-sharoitlarni, mehnatga haq toʻlash shartlarini taʼminlamasa yoki fuqaroning Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ishga joylashishiga toʻsqinlik qiladigan boshqa muammolar yuzaga kelsa, xususiy bandlik agentligi ushbu fuqaroni boshqa chet ellik ish beruvchida ishga joylashtirish boʻyicha shoshilinch choralar koʻrishi yoki uning Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarilishini taʼminlashi shart.

Ushbu moddaning uchinchi qismida nazarda tutilgan majburiyatlar xususiy bandlik agentligi tomonidan bajarilmagan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi fuqaroni Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarish choralarini koʻradi va keyinchalik ushbu xarajatlarning oʻrni xususiy bandlik agentligining tijorat banklari depozitlarida zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlari hisobidan qoplanadi”;

7) 20-modda :

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismi :

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“xususiy bandlik agentliklari faoliyatini ochiq, shaffof va tizimli baholash mezonlarini belgilaydi hamda ularning reytingini tuzadi”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oltinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xususiy bandlik agentliklari tomonidan qonun hujjatlari talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi xususiy bandlik agentliklari faoliyatining tekshiruvlarini (moliya-xoʻjalik faoliyatiga aralashmasdan) oʻtkazish huquqiga ega. Bunda tekshiruvlar Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimida tadbirkorlik subyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor qilish tartibida oʻtkaziladi. Xususiy bandlik agentliklari faoliyatini tekshirish chogʻida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining mansabdor shaxslari oʻz vakolatlari doirasida”;

8) 21-moddaning uchinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 22-moddaning :

birinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 23-modda :

ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismining beshinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi beshinchi — oʻninchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“xususiy bandlik agentligining taʼsischilari va (yoki) rahbarlari tarkibida firibgarlik, odam savdosi, terrorizm, ekstremizm bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi tugallanmagan yoki olib tashlanmagan shaxslar mavjud emasligi, shuningdek ushbu jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi tugallanmagan yoki olib tashlanmagan shaxslar bilan xususiy bandlik agentliklari tomonidan mehnat shartnomalari va fuqarolik-huquqiy shartnomalar tuzilmasligi;

litsenziyalovchi organ belgilagan tartibda uch yilda kamida bir marta yuridik shaxs xodimlari tomonidan malaka sertifikatini olish;

ushbu faoliyatni amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan xususiy yoki ijaraga olingan binoga ega boʻlish, tegishli moddiy-texnika bazasidan va boshqa vositalardan foydalanish, shuningdek binoning yongʻin xavfsizligi talablariga, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligini taʼminlash;

litsenziya daʼvogari tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt ming baravari miqdoridagi mablagʻlarni litsenziyaning amal qilish davriga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining roziligisiz sarflamaslik va mablagʻlar sarflangan taqdirda, belgilangan muddatlarda ularning oʻrnini toʻldirish sharti bilan tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirish;

xizmat koʻrsatish shartnomalari boʻyicha xususiy bandlik agentliklarining oʻz majburiyatlarini bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganlik bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni sugʻurtalash boʻyicha amaldagi sugʻurta shartnomalari va sugʻurta polislariga ega boʻlish;

xususiy bandlik agentliklarining xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarida belgilangan majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq xarajatlar oʻrnini tijorat banklari depozitlarida zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining asoslangan talabnomasiga asosan qoplash”;

11) 24-moddaning ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 28-moddaning uchinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 29-moddaning matnidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 20-oktabrda qabul qilingan “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-642-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 595-modda; 2021-yil, № 4, 287-modda, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570-modda, 10-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 818-modda, № 9, 958, 968-moddalar, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 648-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 9-modda :

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi (bundan buyon matnda Migratsiya agentligi deb yuritiladi)”;

ikkinchi qismidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 94-moddaning :

oʻn sakkizinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

oʻn toʻqqizinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilari tegishincha oʻn sakkizinchi — yigirma sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

3) 99 va 100-moddalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“99-modda. Migratsiya jamgʻarmasi

Migratsiya jamgʻarmasi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etiladi.

Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish manbalari quyidagilardan iborat:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Migratsiya jamgʻarmasiga ajratiladigan mablagʻlar;

chet el fuqarolariga Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan tasdiqnomalar berganlik uchun yigʻimlarning bir qismi;

Migratsiya jamgʻarmasining vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;

xalqaro moliya institutlarining imtiyozli kreditlari, homiylik yordami, grant mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Migratsiya jamgʻarmasiga mablagʻlar toʻliq hamda oʻz vaqtida tushishini taʼminlash ustidan nazorat qilish, shuningdek mablagʻlarning shakllanishi va kelib tushishini prognoz qilish boʻyicha hisobni yuritish hamda hisobot tuzish Migratsiya agentligi tomonidan amalga oshiriladi.

Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan maqsadli foydalanish uchun javobgarlik Migratsiya agentligining zimmasiga yuklatiladi.

100-modda. Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanishning asosiy yoʻnalishlari

Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan quyidagilar uchun foydalaniladi:

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirish davrida zoʻravonlikka, majburiy mehnatga va tahqirlanishga duchor boʻlgan, mehnatga oid va boshqa huquqlari buzilgan, murakkab moliyaviy ahvolga tushib qolgan hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarsiz, yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini huquqiy va ijtimoiy jihatdan himoya qilish, shuningdek ularga moddiy yordam koʻrsatish;

mehnat migratsiyasida boʻlgan davrda jarohat olgan, baxtsiz hodisaga uchragan, ogʻir kasallikka chalingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga tibbiy yordam koʻrsatish, basharti ushbu xizmatlar qiymatini ularning oʻz mablagʻlari yoki tibbiy sugʻurta hisobidan toʻlash imkoni boʻlmagan taqdirda;

mehnat migratsiyasida boʻlgan davrda vafot etgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining jasadlarini, shuningdek xorijda mehnat faoliyatini amalga oshirish davrida mayib boʻlgan yoki ogʻir tan jarohati olgan fuqarolarni olib kelish;

avval uyushgan holda tanlash doirasida Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga ishga yuborilgan va borgan mamlakatning qonunchiligini buzganligi uchun chiqarib yuborilgan (deportatsiya qilingan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini qaytarish, toʻlangan mablagʻlar oʻrnini keyinchalik mazkur shaxslar hisobidan qoplash, shuningdek chet ellik ish beruvchilar tomonidan ishga joylashtirish boʻyicha kelishilgan sharoitlar bilan taʼminlanmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini qaytarish;

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirgan davrda fuqarolarning hayotini, sogʻligʻini va boshqa tavakkalchiliklarini sugʻurtalash boʻyicha sugʻurta mukofotining oʻrnini qoplash uchun sugʻurta kompaniyalariga subsidiyalar berish;

fuqarolarni (yoshlarni) chet tillarga oʻqitish va xorijiy davlatlarda ishlashga maqsadli tayyorlash markazi, uning filiallari hamda ketish oldidan moslashtirish markazlari faoliyatini tashkil etish va faoliyat yuritishini taʼminlash, shuningdek malakali chet el pedagog kadrlarini mahalliy taʼlim tashkilotlariga jalb etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;

mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun xorijga ketayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini kasb-hunarga tayyorlash va chet tillarga oʻqitish, shuningdek ularning malakasini baholash;

“Xorijda ish” mehnat migratsiyasi elektron dasturiy majmuasida roʻyxatdan oʻtgan va uyushgan holda tanlash doirasida mehnat migratsiyasiga ketayotgan fuqarolarga xorijiy tillar va (yoki) kasb boʻyicha muvaffaqiyatli topshirilgan malaka imtihoni xarajatlarini toʻlab berish, shuningdek xorijga ketishga yoʻl chiptasini xarid qilish uchun kompensatsiya toʻlash;

rivojlangan davlatlarga uyushgan holda tanlash doirasida mehnat migratsiyasiga ketayotgan fuqarolarga “ishchi viza”ni rasmiylashtirish xarajatlarining oʻrnini qoplash;

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini xorijda uyushgan holda ishga joylashtirishni kengaytirish, noqonuniy mehnat migratsiyasining oldini olish masalalariga doir axborot-maʼrifiy tadbirlar oʻtkazish;

Migratsiya agentligining chet eldagi vakolatxonalarini tashkil etish, jihozlash va saqlab turish;

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining ish bilan taʼminlanganlik holatini ular ishga joylashgan joylarga borgan holda monitoring qilib borish;

Migratsiya agentligi xodimlarini xorijiy davlatlarga uzoq muddatli xizmat safarlariga yuborish va uning xorijiy davlatlardagi vakillari sifatida jalb etilgan shaxslar faoliyatini moliyalashtirish;

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan fuqarolarga yordam koʻrsatish uchun tunu kun ishlaydigan telefon orqali qoʻngʻiroqlarni qabul qilish markazi faoliyatini texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini moliyalashtirish;

mehnat migrantlari uchun vaqtincha boʻlib turgan mamlakatlari va u yerdagi boʻsh ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish, vatandoshlar bilan onlayn muloqot qilish hamda pul oʻtkazmalarini amalga oshirish, qiyin hayotiy vaziyatga tushib qolgan fuqarolarga yordam koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan bogʻlanish imkonini beruvchi mobil ilova yaratish va uni kelgusida texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini moliyalashtirish;

Oʻzbekiston hududidan tashqariga chiquvchi va mamlakatimiz hududiga kirib keluvchi shaxslarning aniq hisobini yuritish imkonini beruvchi Yagona idoralararo elektron maʼlumotlar bazasini yaratish hamda uni kelgusida texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini moliyalashtirish;

uyushgan holda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun xorijga chiqib ketayotgan fuqarolarga oʻn million soʻmgacha mikrokreditlar ajratish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;

ingliz, koreys, nemis va yapon tillari boʻyicha kamida B1 yoki unga tenglashtirilgan darajadagi xalqaro sertifikat olgan bitiruvchilar soni eng koʻp boʻlgan kasbiy taʼlim tashkilotlarining va kasbiy koʻnikmalar markazlarining ellik nafar chet tili fani oʻqituvchisiga ellik million soʻmdan subsidiya berish;

qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa xarajatlarni moliyalashtirish.

Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanishning har bir yoʻnalishiga doir xarajatlarning limitlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;

4) 102-moddaning :

nomidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshisidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 103-moddaning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar “Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 104-moddaning :

uchinchi qismidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Migratsiya agentligi tomonidan Xorijdagi ish beruvchilar reyestri yuritilib, u Migratsiya agentligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi”;

yettinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolarning xususiy bandlik agentligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarilishi taʼminlanmagan taqdirda, Migratsiya agentligi fuqarolarning mazkur xususiy bandlik agentligining tijorat banklari depozitiga zaxiraga joylashtirilgan mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarilishini taʼminlash boʻyicha choralar koʻradi”;

7) 105-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Migratsiya agentligi”;

8) 107-moddaning ikkinchi qismidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 108-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mehnat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi soliq qoʻmitasi bilan birgalikda har chorakda yuqori malakali va malakali mutaxassislarning daromadlaridan toʻlangan soliqlar summalarini tekshirish amalga oshiriladi”;

10) 111-modda :

toʻrtinchi qismidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻninchi qismidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 112-modda birinchi qismining toʻqqizinchi xatboshisidagi “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 28-oktabrda qabul qilingan OʻRQ-798-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, 10-songa ilova; 2023-yil, № 4, 265-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 7, 627-modda, № 9, 964-modda; 2025-yil, № 2, 193-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 190-moddaning birinchi qismidagi “va yiliga bir yuz yigirma soatdan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 262-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ish vaqtidan tashqari ishning bir kundagi birinchi ikki soati uchun kamida bir yarim hissa miqdorida, ikki soatdan ortiq qismi uchun kamida ikki hissa miqdorida (mehnat sharoitlari noqulay boʻlgan ishlarda — har bir soati uchun kamida ikki hissa miqdorida) haq toʻlanadi”.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

7-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 11-noyabr,

OʻRQ-1095-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.11.2025-y., 03/25/1095/1036-son)

lex.uz