UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 11-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 11 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 15 ноябрдаги 759-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшаётган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда фидойи фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг буюртманомасига асосан «Давлат белгиси» МЧЖ томонидан белгиланган тартибда тайёрланиши таъминлансин.

4. Белгилансинки:

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони, қоида тариқасида, 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни арафасида топширилади;

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида амалга оширилади;

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши назарда тутилади.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 717-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, тизим фаолиятини илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш орқали наркожиноятларга қарши курашиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шунингдек, жамиятда гиёҳвандликка қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш борасида салмоқли натижаларга эришаётган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳар йили 1 майга қадар тақдим этади.

5. Кўкрак нишон билан тақдирлашга оид тақдимномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маълумотнома-объективка;

номзоднинг сўнгги уч йил давомида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширган ишлари тўлиқ акс эттирилган тавсифнома (аннотация);

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта).

6. Агентлик ҳузурида кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.

Комиссия таркибига соҳа мутахассислари, экспертлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари киритилади.

7. Комиссия таркиби ва низоми Агентлик томонидан тасдиқланади.

8. Комиссия йиғилишида номзодларга оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган мезонлар асосида баҳоланади ва ҳар йили 1 июнга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

9. Энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса ҳар йили 5 июнга қадар Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири — Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси раисига тақдим қилинади.

10. Комиссия хулосаси асосида кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида ҳар йили 10 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

11. Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг номидан Агентлик директори, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

12. Алоҳида ҳолларда, кўкрак нишони билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки Агентлик директорининг ташаббусига асосан мазкур Низомда белгиланган тартибдан истисно тариқасида амалга оширилиши мумкин.

13. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати (махфийлик асосида фаолият юритувчи ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан ташқари) Агентликнинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Агентлик ва комиссия аъзолари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдирлар.

17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ҳудудий комиссиялар Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Агентликка тақдим этади. Ҳар йили 1 майга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади. Ҳар йили 1 июнга қадар 3-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Якуний хулосани Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири — Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси раисига тақдим қилади. Ҳар йили 5 июнга қадар 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси Комиссия хулосасига мувофиқ кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойишини қабул қилади. Ҳар йили 10 июнга қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (ёки унинг номидан Агентлик директори, бунга вакил қилинган бошқа шахслар) «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни арафасида

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш мезонлари

Т/р Кўрсаткичларнинг номланиши Балл тизими 1. Аҳолида гиёҳвандликка қарши иммунитет ва унга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантиришдаги хизматлари. 1 баллдан 5 баллгача 2. Наркожиноятларга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшгани. 1 баллдан 5 баллгача 3. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришдаги хизматлари. 1 баллдан 5 баллгача 4. Гиёҳвандликни даволаш ва унинг реабилитацияси соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшгани. 1 баллдан 5 баллгача 5. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси (кашфиёт, илмий ишланма ва инновацион ғояларининг амалиётга жорий этилгани). 1 баллдан 5 баллгача 6. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича китоб, рисола ва қўлланмалар яратгани, конференция, семинар ҳамда давра суҳбатларида фаол иштирок этгани. 1 баллдан 5 баллгача 7. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакат обрўсини ошириш борасидаги хизматлари. 1 баллдан 5 баллгача 8. Жамоатчилик вакилларининг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишдаги намунали фаолияти. 1 баллдан 5 баллгача 9. Аҳоли ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар тарғиботи ва ташвиқотини амалга оширишга ҳисса қўшиб келаётгани. 1 баллдан 5 баллгача 10. Амалга ошираётган ибратли ишларининг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритгани. 1 баллдан 5 баллгача

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 717-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишонининг

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишони марказида диаметри 25 миллиметрли доира ичида, жаҳолатга қарши ёниб турган нур каби яшнаётган дарахт тасвирланган. Унинг чап томонида яшил эмаль фонида инсоннинг соғлом ҳаёт тарзи тимсоли сифатида гуллаётган новдалар ва эркин парвоз қилаётган қушлар, шунингдек, ўнг томонида қора эмаль фонида маънавий таназзулни ва қарамлик ҳалокатини билдирувчи қуриб қолган шохлар, атрофини ўраб олган ўргимчаклар ва уларнинг тўрлари акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида оқ эмаль фонида «NARKOTIKLARGA QARSHI KURASHISH» ва пастки қисмида «FIDOYISI» ёзуви жойлашган.

Кўкрак нишони орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг юқори қисми уч қиррали қавариқ ёйсимон кўринишда тасвирланган. Қадағич эни — 30 миллиметр, бўйи — 20 миллиметр.

Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, руҳий барқарорлик ва соғлом ҳаёт рамзи сифатида яшил рангда ифодаланган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 717-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, винил қоғози билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бетида юқори чеккасидан 34 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «NARKOTIKLARGA», иккинчи сатрда «QARSHI KURASHISH FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times New Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times New Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 14 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times New Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзлари ёзилган.

Ёзувлар тилла рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 6 миллиметр пастда, марказда, «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOHNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 8 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн: «Oʻzbekiston Respublikasi», «Vazirlar Mahkamasining» («Times New Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 6 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___-y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli farmoyishiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 6 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «NARKOTIKLARGA», иккинчи сатрда «QARSHI KURASHISH FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times New Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi» («Times New Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда, икки сатрдан иборат матн: биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasining», иккинчи сатрда «Bosh vaziri» («Times New Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) жойлашган.

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони ГУВОҲНОМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 11 ноябрь,

717-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 09/25/717/1037-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish boʻyicha milliy strategiyani amalga oshirish yuzasidan 2024-2025-yillarga moʻljallangan milliy dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 15-noyabrdagi 759-son qaroriga muvofiq, shuningdek, giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashishga munosib hissa qoʻshayotgan davlat va jamoat tashkilotlari xodimlari hamda fidoyi fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.

2. Quyidagilar:

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

3. “Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligining buyurtmanomasiga asosan “Davlat belgisi” MCHJ tomonidan belgilangan tartibda tayyorlanishi taʼminlansin.

4. Belgilansinki:

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni, qoida tariqasida, 26-iyun — Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni arafasida topshiriladi;

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan mukofotlash Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida amalga oshiriladi;

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshirilishi nazarda tutiladi.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi direktori zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-noyabrdagi 717-son qaroriga 1-ILOVA

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan mamlakatimizda giyohvandlik va narkojinoyatlarning oldini olish va ularga qarshi kurashishga munosib hissa qoʻshib kelayotgan, tizim faoliyatini ilm-fan yutuqlari asosida takomillashtirish, sohaga zamonaviy texnologiyalarni tatbiq etish orqali narkojinoyatlarga qarshi kurashish ishlarini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish, shuningdek, jamiyatda giyohvandlikka qarshi mustahkam immunitetni shakllantirish borasida salmoqli natijalarga erishayotgan davlat va jamoat tashkilotlari xodimlari hamda fidoyi fuqarolar, birinchi navbatda, yoshlar taqdirlanadi.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish

4. Vazirliklar, idoralar va tashkilotlar hamda giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiya) koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzodlar roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) har yili 1-mayga qadar taqdim etadi.

5. Koʻkrak nishon bilan taqdirlashga oid taqdimnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

maʼlumotnoma-obyektivka;

nomzodning soʻnggi uch yil davomida giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish borasida amalga oshirgan ishlari toʻliq aks ettirilgan tavsifnoma (annotatsiya);

nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-karta).

6. Agentlik huzurida koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tashkil etiladi.

Komissiya tarkibiga soha mutaxassislari, ekspertlari hamda fuqarolik jamiyati institutlari vakillari kiritiladi.

7. Komissiya tarkibi va nizomi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

8. Komissiya yigʻilishida nomzodlarga oid hujjatlar belgilangan tartibda oʻrganilib, ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan mezonlar asosida baholanadi va har yili 1-iyunga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.

9. Eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa har yili 5-iyunga qadar Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri — Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha davlat komissiyasi raisiga taqdim qilinadi.

10. Komissiya xulosasi asosida koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida har yili 10-iyunga qadar Vazirlar Mahkamasining farmoyishi qabul qilinadi.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi

11. Koʻkrak nishoni, qoida tariqasida, har yili 26-iyun — Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurashish kuni arafasida Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri yoki uning nomidan Agentlik direktori, shuningdek, bunga vakil qilingan boshqa shaxslar tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.

12. Alohida hollarda, koʻkrak nishoni bilan taqdirlash Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri yoki Agentlik direktorining tashabbusiga asosan mazkur Nizomda belgilangan tartibdan istisno tariqasida amalga oshirilishi mumkin.

13. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati (maxfiylik asosida faoliyat yurituvchi harbiy va huquqni muhofaza qiluvchi idoralar xodimlaridan tashqari) Agentlikning rasmiy veb-sayti hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

14. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.

15. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Agentlik va komissiya aʼzolari ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldirlar.

17. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirliklar, idoralar, tashkilotlar va hududiy komissiyalar Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Agentlikka taqdim etadi. Har yili 1-mayga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va yakuniy xulosa qabul qiladi. Har yili 1-iyunga qadar 3-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Yakuniy xulosani Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri — Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha davlat komissiyasi raisiga taqdim qiladi. Har yili 5-iyunga qadar 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi Komissiya xulosasiga muvofiq koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasi farmoyishini qabul qiladi. Har yili 10-iyunga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri (yoki uning nomidan Agentlik direktori, bunga vakil qilingan boshqa shaxslar) “Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili 26-iyun — Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni arafasida

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoniga nomzodlarni baholash mezonlari

T/r Koʻrsatkichlarning nomlanishi Ball tizimi 1. Aholida giyohvandlikka qarshi immunitet va unga nisbatan murosasizlik muhitini shakllantirishdagi xizmatlari. 1 balldan 5 ballgacha 2. Narkojinoyatlarga qarshi kurashishga munosib hissa qoʻshgani. 1 balldan 5 ballgacha 3. Giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish boʻyicha qonunchilikni takomillashtirishdagi xizmatlari. 1 balldan 5 ballgacha 4. Giyohvandlikni davolash va uning reabilitatsiyasi sohasi rivojiga munosib hissa qoʻshgani. 1 balldan 5 ballgacha 5. Giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish sohasida ilm-fan rivojiga qoʻshgan hissasi (kashfiyot, ilmiy ishlanma va innovatsion gʻoyalarining amaliyotga joriy etilgani). 1 balldan 5 ballgacha 6. Giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish boʻyicha kitob, risola va qoʻllanmalar yaratgani, konferensiya, seminar hamda davra suhbatlarida faol ishtirok etgani. 1 balldan 5 ballgacha 7. Giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish boʻyicha xalqaro hamkorlikni mustahkamlash va mamlakat obroʻsini oshirish borasidagi xizmatlari. 1 balldan 5 ballgacha 8. Jamoatchilik vakillarining giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashishdagi namunali faoliyati. 1 balldan 5 ballgacha 9. Aholi oʻrtasida giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish sohasidagi islohotlar targʻiboti va tashviqotini amalga oshirishga hissa qoʻshib kelayotgani. 1 balldan 5 ballgacha 10. Amalga oshirayotgan ibratli ishlarining ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng yoritgani. 1 balldan 5 ballgacha

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-noyabrdagi 717-son qaroriga 2-ILOVA

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishonining

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishoni markazida diametri 25 millimetrli doira ichida, jaholatga qarshi yonib turgan nur kabi yashnayotgan daraxt tasvirlangan. Uning chap tomonida yashil emal fonida insonning sogʻlom hayot tarzi timsoli sifatida gullayotgan novdalar va erkin parvoz qilayotgan qushlar, shuningdek, oʻng tomonida qora emal fonida maʼnaviy tanazzulni va qaramlik halokatini bildiruvchi qurib qolgan shoxlar, atrofini oʻrab olgan oʻrgimchaklar va ularning toʻrlari aks ettirilgan.

Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan doira ichida oq emal fonida “NARKOTIKLARGA QARSHI KURASHISH” va pastki qismida “FIDOYISI” yozuvi joylashgan.

Koʻkrak nishoni orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasvirlangan.

Koʻkrak nishonining qalinligi 2,5 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.

Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning yuqori qismi uch qirrali qavariq yoysimon koʻrinishda tasvirlangan. Qadagʻich eni — 30 millimetr, boʻyi — 20 millimetr.

Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, ruhiy barqarorlik va sogʻlom hayot ramzi sifatida yashil rangda ifodalangan.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-noyabrdagi 717-son qaroriga 3-ILOVA

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, vinil qogʻozi bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi betida yuqori chekkasidan 34 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “NARKOTIKLARGA”, ikkinchi satrda “QARSHI KURASHISH FIDOYISI” (katta harflarda, “Times New Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times New Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 14 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times New Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzlari yozilgan.

Yozuvlar tilla rangda aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och yashil rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 6 millimetr pastda, markazda, “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnomaning tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVOHNOMA” soʻzidan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 8 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli toʻrt satrdan iborat matn: “Oʻzbekiston Respublikasi”, “Vazirlar Mahkamasining” (“Times New Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 6 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20___-y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli farmoyishiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 6 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “NARKOTIKLARGA”, ikkinchi satrda “QARSHI KURASHISH FIDOYISI” (katta harflarda, “Times New Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi” (“Times New Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap tomonda, ikki satrdan iborat matn: birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasining”, ikkinchi satrda “Bosh vaziri” (“Times New Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) joylashgan.

“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” koʻkrak nishoni GUVOHNOMASI

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 11-noyabr,

717-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.11.2025-y., 09/25/717/1037-son)

lex.uz