UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 27-oktabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 27 октябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 октября 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 October 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-180-сон «Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сон « Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида »ги ва 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон « Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3420/0081-сон) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сон қарорига ИЛОВА

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«эскроу ҳисобварақ — банк (эскроу агент) томонидан ҳисобварақ эгасидан (депонентдан) олинган пул маблағларини қабул қилиш ва сақлаб туриш учун очиладиган ҳамда эскроу шартномасида белгиланган асослар мавжуд бўлганда бошқа шахсга (бенефициарга) ўтказиб бериш мажбуриятини назарда тутадиган махсус банк ҳисобварағи;»;

еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 2-банд қуйидаги мазмундаги «г 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«г 1 ) эскроу ҳисобварақлари;».

3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. БДМАБда банк ҳисобварақларини очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумотлар банклар томонидан юбориладиган электрон сўровлар асосида шакллантирилади ҳамда Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази томонидан шу куннинг ўзида мижозга хизмат кўрсатувчи банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига узатилади. Ушбу маълумотлар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.».

4. 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк ҳисобварақлари очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки юридик шахслар номидан вакил қилинган шахслар томонидан тақдим қилинади, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳолатлари бундан мустасно.».

5. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларга банк ҳисобварағи очишда банклар ушбу норезидент юридик шахсларни ва уларнинг ҳисобварақларига кирим қилинадиган маблағларнинг келиб чиқиш манбаларини «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ ўрганиши шарт.».

6. 8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахслар банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

Таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақлари масофадан туриб очилганда, улар номидан тўловларни (банк амалиётларини) амалга оширувчи шахслар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, электрон рақамли имзоси ёки қўлда қўйилган имзолар намуналари электрон қурилмалар орқали олинганда, қоғозда имзолар намуналари қўйилган варақча талаб этилмайди.».

7. 11-банднинг тўртинчи хатбошиси , 12-банднинг тўртинчи хатбошиси , 13-банднинг бешинчи хатбошиси , 14-банднинг тўртинчи хатбошиси , 16-банднинг бешинчи хатбошиси , 26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳужжати (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси)» деган сўзлар «ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Резидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.

Жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида банк ҳисобварағи очиш учун мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотноманинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этадилар.

Норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза, норезидент жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки электрон шакли, норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлишини (яшашини) тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади, бундан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассисларини рақамли идентификация қилиш (Фасе-ИД) ёхуд банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатган банкнинг «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига таянган ҳолда банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.

Банклар норезидент жисмоний шахсларга банк ҳисобварағи очишда уларнинг Ўзбекистон Республикасида муқим (уч ойдан кам бўлмаган) даврга рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома, ишлаётганлиги ёки ўқиётганлиги, даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатларни) талаб қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассислари масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин.

Норезидент жисмоний шахс илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

Махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар томонидан банкда ҳисобварақ очиш учун қўшимча равишда банкка махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарор тақдим қилинади.

Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга депозит ҳисобварақлари ЖШШИР асосида очилади.».

9. Қуйидаги мазмундаги 17 1 — 17 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

17 1 . Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс номига миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза, вояга етмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ҳамда ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг (қонуний вакили) шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади.

Бунда шахсни тасдиқловчи ҳужжатда вояга етмаган шахснинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисида маълумот кўрсатилмаган ҳолларда, жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.

17 2 . Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар мазкур Йўриқноманинг 17 1 -бандида белгиланган ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин. Бунда ушбу шахслар банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини шахсан тақдим қилади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.

Вояга етмаган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағи шартномасида банк томонидан ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида хабардор қилиш белгиланиши лозим.

17 3 . Меҳрибонлик уйлари, Болалар уйлари, «Мурувват» болалар интернат-уйлари, «СОС — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг филиаллари, кичик ҳажмли болалар уйлари, тутинган (фостер) оилалар ва бошқа тўлиқ давлат таъминотидаги муассасаларда ёки бошқа ташкилотларда тарбияланаётган (жойлаштирилган) етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ва бошқа тўловларни жамлаш мақсадида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин.

«Мурувват» болалар интернат-уйларига жойлаштирилган етим бўлмаган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлмаган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин. Бунда ҳисобварақда жамланган маблағлардан фойдаланиш мазкур ҳисобварақни очиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.».

10. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Банклар томонидан таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишда, уларнинг имзо намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш рақамли идентификациялаш орқали амалга оширилиши мумкин.».

11. 46-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мижознинг барча тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларининг қолдиғи мижоз (тугатувчи) топшириғига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилганидан сўнг банк ҳисобварағи ёпилади.».

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 27 октябрь,

26/10 сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

Bank hisobvaraqlarini ochish, yuritish va yopish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-oktabrdagi PF-180-son “Chet el fuqarolari uchun maxsus soliq rejimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2025-yil 30-apreldagi PQ-153-son “ Axborot texnologiyalari yordamida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyatini yanada kuchaytirishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son “ Respublikaning hudud, soha va tarmoqlarida raqamli texnologiyalar joriy etilishini yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2023-yil 4-yanvardagi 30/18-son qarori (roʻyxat raqami 3420, 2023-yil 8-fevral) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.02.2023-y., 10/23/3420/0081-son) bilan tasdiqlangan Bank hisobvaraqlarini ochish, yuritish va yopish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 27-oktabrdagi 26/10-son qaroriga ILOVA

Bank hisobvaraqlarini ochish, yuritish va yopish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“eskrou hisobvaraq — bank (eskrou agent) tomonidan hisobvaraq egasidan (deponentdan) olingan pul mablagʻlarini qabul qilish va saqlab turish uchun ochiladigan hamda eskrou shartnomasida belgilangan asoslar mavjud boʻlganda boshqa shaxsga (benefitsiarga) oʻtkazib berish majburiyatini nazarda tutadigan maxsus bank hisobvaragʻi;”;

yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. 2-band quyidagi mazmundagi “g 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g 1 ) eskrou hisobvaraqlari;”.

3. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. BDMABda bank hisobvaraqlarini ochish, boshqa bankka oʻtkazish, yopish, mablagʻlarni hisobdan chiqarish amallarini vaqtincha toʻxtatib turish va ularni qayta tiklash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar banklar tomonidan yuboriladigan elektron soʻrovlar asosida shakllantiriladi hamda Markaziy bankning Axborotlashtirish Bosh Markazi tomonidan shu kunning oʻzida mijozga xizmat koʻrsatuvchi banklarga va Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga uzatiladi. Ushbu maʼlumotlar bankning maʼlumotlar bazasiga dasturiy ravishda kiritiladi va bank tomonidan oʻzgartirishga ruxsat etilmaydi.”.

4. 6-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank hisobvaraqlari ochish uchun hujjatlar mijozning imzolar namunalari qoʻyilgan varaqchasida koʻrsatilgan yoki yuridik shaxslar nomidan vakil qilingan shaxslar tomonidan taqdim qilinadi, taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslarga masofadan turib bank hisobvaragʻi ochish holatlari bundan mustasno.”.

5. 7-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kripto-birjada kripto-aktivlar savdolari ishtirokchilari boʻlgan norezident yuridik shaxslarga bank hisobvaragʻi ochishda banklar ushbu norezident yuridik shaxslarni va ularning hisobvaraqlariga kirim qilinadigan mablagʻlarning kelib chiqish manbalarini “Oʻz mijozingni bil” (KYC, e-KYC va/yoki video-KYC) va “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish” (AML/SFT) tizimlariga muvofiq oʻrganishi shart.”.

6. 8-bandning birinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Banklar Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha moliyaviy choralar ishlab chiquvchi guruhning (FATF) talablaridan kelib chiqib, “Oʻz mijozingni bil” (KYC, e-KYC va/yoki video-KYC) va “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish” (AML/CFT) tizimlariga muvofiq, ariza beruvchilarni masofadan turib identifikatsiya qilish uchun zarur shart-sharoitlar mavjud boʻlganda, taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslar bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishi mumkin.

Taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslarga bank hisobvaraqlari masofadan turib ochilganda, ular nomidan toʻlovlarni (bank amaliyotlarini) amalga oshiruvchi shaxslar belgilangan tartibda identifikatsiya qilinib, elektron raqamli imzosi yoki qoʻlda qoʻyilgan imzolar namunalari elektron qurilmalar orqali olinganda, qogʻozda imzolar namunalari qoʻyilgan varaqcha talab etilmaydi.”.

7. 11-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 12-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 13-bandning beshinchi xatboshisi , 14-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 16-bandning beshinchi xatboshisi , 26-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “hujjati (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi)” degan soʻzlar “hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Rezident jismoniy shaxslar tomonidan milliy va chet el valyutasida depozit, metall hisobvaraqlar ochish uchun bankka hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjatning (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli taqdim qilinadi, bundan mijozlarni raqamli identifikatsiya qilish holatlari mustasno.

Jismoniy shaxslar oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxs sifatida bank hisobvaragʻi ochish uchun mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha tarzda oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnomaning asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini taqdim etadilar.

Norezident jismoniy shaxslar tomonidan milliy va chet el valyutasida depozit hisobvaraqlari ochish uchun bankka bank hisobvaragʻi ochish toʻgʻrisida ariza, norezident jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi) asli yoki elektron shakli, norezident jismoniy shaxsning Oʻzbekiston Respublikasida boʻlishini (yashashini) tasdiqlovchi hujjat taqdim qilinadi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari (konsullik muassasalari) orqali jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini (JSHSHIR) olgan IT-park rezidentlarining xorijiy mutaxassislarini raqamli identifikatsiya qilish (Face-ID) yoxud bank bilan vakillik munosabatlarini oʻrnatgan bankning “Oʻz mijozingni bil” (KYC, e-KYC va/yoki video-KYC) hamda “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish” (AML/CFT) tizimlariga tayangan holda bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochish imkoniyati mavjud boʻlgan hollar mustasno.

Banklar norezident jismoniy shaxslarga bank hisobvaragʻi ochishda ularning Oʻzbekiston Respublikasida muqim (uch oydan kam boʻlmagan) davrga roʻyxatdan oʻtganligi va faoliyat yuritayotganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yoki vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma, ishlayotganligi yoki oʻqiyotganligi, daromad manbalarini tasdiqlovchi hujjatlarni) talab qilishi mumkin.

Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari (konsullik muassasalari) orqali jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini (JSHSHIR) olgan IT-park rezidentlarining xorijiy mutaxassislari masofadan turib bank hisobvaraqlarini ochishlari mumkin.

Norezident jismoniy shaxs ilgari tegishli bankda bank hisobvaragʻini ochgan boʻlsa, ushbu bankda boshqa bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishi mumkin.

Maxsus soliq rejimini olgan norezident jismoniy shaxslar tomonidan bankda hisobvaraq ochish uchun qoʻshimcha ravishda bankka maxsus soliq rejimini taqdim etish boʻyicha qaror taqdim qilinadi.

Rezident va norezident jismoniy shaxslarga depozit hisobvaraqlari JSHSHIR asosida ochiladi.”.

9. Quyidagi mazmundagi 17 1 — 17 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

17 1 . Oʻn toʻrt yoshgacha boʻlgan voyaga yetmagan shaxs nomiga milliy va chet el valyutasida depozit, metall hisobvaraqlar ochish uchun ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxs (qonuniy vakili) tomonidan bankka hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza, voyaga yetmagan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (tugʻilganlik haqida guvohnoma) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli hamda ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxsning (qonuniy vakili) shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli taqdim qilinadi.

Bunda shaxsni tasdiqlovchi hujjatda voyaga yetmagan shaxsning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) toʻgʻrisida maʼlumot koʻrsatilmagan hollarda, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami haqida maʼlumot ham taqdim etiladi.

17 2 . Oʻn toʻrt yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan voyaga yetmagan shaxslar mazkur Yoʻriqnomaning 17 1 -bandida belgilangan hisobvaraqlarni mustaqil ravishda ochishlari mumkin. Bunda ushbu shaxslar bankka hisobvaraq ochish toʻgʻrisida ariza hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (tugʻilganlik haqida guvohnoma, biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi) asli yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini shaxsan taqdim qiladi, bundan mijozlarni raqamli identifikatsiya qilish holatlari mustasno.

Voyaga yetmagan jismoniy shaxslarning bank hisobvaragʻi shartnomasida bank tomonidan ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (qonuniy vakili) ularning voyaga yetmagan farzandlari bilan bogʻliq shubhali operatsiyalar haqida xabardor qilish belgilanishi lozim.

17 3 . Mehribonlik uylari, Bolalar uylari, “Muruvvat” bolalar internat-uylari, “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining filiallari, kichik hajmli bolalar uylari, tutingan (foster) oilalar va boshqa toʻliq davlat taʼminotidagi muassasalarda yoki boshqa tashkilotlarda tarbiyalanayotgan (joylashtirilgan) yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola uchun toʻlanadigan pensiya, nafaqa, alimentlar va boshqa toʻlovlarni jamlash maqsadida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining murojaati asosida manfaatdor bola nomiga depozit hisobvaraqlari ochilishi mumkin.

“Muruvvat” bolalar internat-uylariga joylashtirilgan yetim boʻlmagan yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlmagan bola uchun toʻlanadigan pensiya, nafaqa, alimentlar ota-onadan biri yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (qonuniy vakili) murojaati asosida manfaatdor bola nomiga depozit hisobvaraqlari ochilishi mumkin. Bunda hisobvaraqda jamlangan mablagʻlardan foydalanish mazkur hisobvaraqni ochish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilanadi.”.

10. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Banklar tomonidan taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda IT-Park rezidenti boʻlgan, taʼsischisi norezident boʻlgan yuridik shaxslarga bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishda, ularning imzo namunalari qoʻyilgan varaqchada koʻrsatilgan rezident jismoniy shaxslarni identifikatsiyalash raqamli identifikatsiyalash orqali amalga oshirilishi mumkin.”.

11. 46-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mijozning barcha taqdim qilingan talablardan ozod boʻlgan pul mablagʻlarining qoldigʻi mijoz (tugatuvchi) topshirigʻiga asosan boshqa hisobvaraqqa oʻtkazilganidan soʻng bank hisobvaragʻi yopiladi.”.

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 27-oktabr,

26/10 son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.11.2025 y., 10/25/3420-2/1039-son)

lex.uz