UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 13-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 13 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш хизматини жорий қилиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат хизматини кўрсатиш, санитария-эпидемиология экспертизасини ўтказиш тартиби;

санитария-эпидемиологик хулоса бериш, уни ўзгартириш ва қайта расмийлаштириш, хулосанинг амал қилиши муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби;

Санитария-эпидемиологик хулосалар реестрини юритиш.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарорга мувофиқ давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ва адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 ноябрдаги 720-сон қарорига 1-ИЛОВА

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент тадбиркорлик субъектларига (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар) давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Санитария-эпидемиологик хулоса Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатидаги маҳсулотларга берилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни сўраб мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар);

ваколатли орган — аккредитациядан ўтган лабораторияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари;

махсус экспертиза — аҳолининг ва алоҳида шахсларнинг соғлиғи ҳамда касалланиш ҳолатини махсус экспертиза қилишнинг санитария-гигиеник турлари ва бошқа турлари, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари, техник ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, ускуналар, асбоблар ҳамда аппаратларнинг, кимёвий моддалар, турли бирикмалар, материаллар ва муҳитларнинг, озиқ-овқат хомашёси ва маҳсулотларининг, саноат буюмлар, радиоактив материаллар, радиациявий техниканинг экспертизалари давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси муассасалари, илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган экспертиза;

санитария-эпидемиологик хулоса — озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.

4. Санитария-эпидемиологик хулоса уч йил муддатга берилади.

Четдан олиб келинаётган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса — муддати кўрсатилмасдан берилади.

Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиологик хулоса бир календарь йилдан ошмаган муддатга бир маротаба берилади.

5. Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ёрлиқларида қайд этилган маҳсулотнинг яроқлилик муддатлари Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи соҳага оид норматив ҳужжатларда қайд этилган яроқлилик муддатларидан фарқ қилган тақдирда, аккредитациядан ўтган лаборатория томонидан уларнинг қайд этилган яроқлилик муддатига мувофиқлиги ва хавфсизлик кўрсаткичларига синовлар ўтказилиб, ижобий баҳоланганидан сўнг республика ҳудудига олиб киришга рухсат этилади.

6. Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, энергетик ичимликлар аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан токсикологик синовлардан ўтказилиб, хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ижобий баҳоланганидан сўнг республика ҳудудига олиб кирилишига рухсат этилади.

7. Санитария-эпидемиологик хулоса санитария қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари бўлган маҳсулот турларига берилади.

8. Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;

тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;

республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;

маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

9. Бир-бирини такрорловчи синовлар ўтказилишининг олдини олиш мақсадида аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияларнинг синов натижалари тан олинади.

10. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

11. Санитария-эпидемиологик хулосани бериш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни ваколатли органга тушган ва улар томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ариза берувчи ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

13. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда, уларнинг асл нусхаларидан олинган ҳолда илова қилинади:

а) ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларига:

технологик йўриқномаси ва рецептураси;

ваколатли органга тегишли бўлмаган ва бошқа лабораториялар томонидан аккредитациядан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун синов баёнлари — синовлар ариза берилгунга қадар сўнгги бир ҳафта мобайнида ўтказилганда;

б) четдан олиб келинаётган маҳсулотларга:

айнан бир хил маҳсулот бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан олиб келинаётган ҳолларда, ушбу ташқи савдо шартномаси (контракти) нусхаси;

махсус киритиладиган биологик актив моддалар ва озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома, агар уларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши учун ваколатли орган томонидан токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолаш асосида рухсатнома берилган бўлса;

халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун синов баёнлари;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (юридик шахс томонидан берилган ишончнома бундан мустасно).

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.

14. Четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотига санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш бўйича сўровнома берилаётган вақтда маҳсулотнинг яроқлилик муддати умумий яроқлилик муддатидан 60 фоиздан кам бўлмаслиги шарт (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда).

15. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

16. Давлат хизматини кўрсатиш учун ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

17. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига ўтказилади.

18. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

19. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

20. Ваколатли орган сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш кун ичида сўровномада ва (ёки) ҳужжатларда хато-камчиликлар бўлмаса ҳамда тўлиқ тақдим этилган бўлса, махсус экспертиза ўтказилиши учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тарифлар бўйича шакллантирилган инвойс рақамини Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

21. Инвойс ариза берувчига юборилганидан кейин унда кўрсатилган тўлов уч календарь кун ичида тўлиқ тўланмаган тақдирда, ваколатли орган махсус экспертиза ўтказишни рад этади.

22. Ваколатли орган томонидан тақдим этилган инвойс рақамига асосан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича тўловлар ариза берувчи томонидан тўланади.

23. Тўлов суммаси ушбу Регламентнинг 17-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.

24. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда, ушбу Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда, ваколатли орган камчиликларни ва уларни бартараф этиш мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.

Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин беш иш кунидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Сўровноманинг такроран кўриб чиқилгани учун ушбу Регламентнинг 16-бандида белгиланган йиғим ундирилмайди.

Хабарномада кўрсатилмаган янги асослар билан сўровномани қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф этиш хабарномасида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин мурожаат қилган тақдирда, сўровнома янги топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Бунда ариза берувчининг дастлабки мурожаатига камчиликларни бартараф этиш хабарномаси юборилганлигини инобатга олган ҳолда, кейинги мурожаатига камчиликларни бартараф этиш хабарномаси юборилишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Ваколатли орган томонидан махсус экспертиза ўтказиш тартиби

25. Инвойсда белгиланган тўлов ариза берувчи томонидан тўлиқ тўланганидан кейин ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида белгиланган тартибда маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси ёки маҳсулот сақланаётган объектнинг санитария қоидаларига мувофиқлиги юзасидан махсус экспертиза ўтказиш ҳамда лаборатория синовлари учун маҳсулотлардан намуналар олиш учун масъул санитария врач(лар)и (кейинги ўринларда — масъул санитария врачи) тайинланади.

Масъул санитария врачи бир иш куни ичида белгиланган тартибда маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси ёки маҳсулот сақланаётган объектни санитария қоидаларига мувофиқлиги юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда санитария-эпидемиологик текширув ўтказилгани ҳақида далолатнома расмийлаштириб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан намуналар олиш бўйича далолатнома тузади ва лабораторияга намуна тақдим этади.

26. Махсус экспертиза ўтказилишида маҳсулот бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг маҳсулотларга мувофиқлиги таққосланади.

Шунингдек, маҳсулотларни ташишда қўлланадиган транспорт воситасининг санитария ҳолати (маҳсулот ташиш учун ихтисослаштирилгани, сақлаш режимига риоя қилиниши, маҳсулот ташиш учун яратилган шароит) ва маҳсулотларни сақлаш шароитларига ҳам баҳо берилади.

27. Маҳсулот идишлари, қадоқ материалларининг ҳолати бўйича қуйидагилар ўрганилади:

номи, шифри, нави, ТИФ ТН коди;

маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номи;

истеъмолга яроқлилик ва ишлаб чиқарилган муддати (яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар махсус экспертизадан ўтказилмайди);

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхат рақамлари;

маҳсулотларни сақлаш шароити, бузилиш аломатлари, зарарлангани, бегона ҳидларнинг бор ёки йўқлиги;

қадоқланган маҳсулотнинг бутлиги;

озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, қадоқлаш материаллари, ёрдамчи материаллар хавфсизлик кўрсаткичларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига жавоб бериши.

28. Маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси ёки маҳсулот сақланаётган объектнинг санитария қоидаларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда санитария-эпидемиологик текширув ўтказилганлиги ҳақида икки нусхада белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади.

29. Масъул санитария врачи томонидан маҳсулот намунасини йўналиши бўйича санитария-гигиена, радиацион гигиена, бактериология, вирусология, паразитология синовлари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорда олади ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакили иштирокида ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиш бўйича икки нусхада далолатнома расмийлаштиради.

Озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиш бўйича далолатнома масъул санитария врачи ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакилининг шахсий имзоси билан имзоланади. Унинг бир нусхаси маҳсулот эгаси ёки унинг вакилига топширилади.

30. Масъул санитария врачи томонидан намуналар тоза идишга жойланади, сурғучланади ва озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиш бўйича далолатноманинг бир нусхасини ҳамда маҳсулот намунасини аккредитациядан ўтган лабораторияга тақдим қилинади.

Бактериологик синовлар учун олинган намуналар стерилланган идишда ёки оригинал ўрамда жўнатилади.

31. Олинган намуналар маҳсулот партиясини тўлиқ равишда акс эттириши лозим.

32. Тури бир хил, нави ва номланиши бир хил, бир сменада ишлаб чиқарилган ва технологик жиҳатдан бир хил ишловдан ўтган маҳсулот бир хил партия ҳисобланади.

Битта ишлаб чиқариш объектида тайёрланган, маълум ҳажм ва оғирликдаги, бир хил юк хати ва сифат сертификатига эга бўлган маҳсулот бир хил юк партияси ҳисобланади.

33. Бир неча турдаги маҳсулотларга хулоса бериш даврида санитария врачи тақдим этилган ҳужжатлар ва маҳсулотларни ўрганиб чиқиб, тури, нави, таркиби ва номланиши бир хил, бир сменада ишлаб чиқарилган, технологик жиҳатдан бир хил ишловдан ўтган, битта юк хатига эга бўлган маҳсулотлардан умумлаштириш йўли билан лаборатория синовлари ўтказиш учун намуналар олиши мумкин.

Мазкур талаб консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

34. Маҳсулотлар тури бўйича санитария қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда, хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория мутахассислари (бактериолог, токсиколог, вирусолог, санитария-гигиеник, паразитолог, кимё, радиолог) томонидан 10 иш куни ичида синовлар ўтказилади.

35. Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари санитария қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган усуллар бўйича аниқланади.

36. Тез бузилувчи маҳсулотлардан олинган намуна бўйича 2 соатлик муддат ичида синов бошланиши лозим.

37. Лаборатория синовлари ўтказилгандан сўнг маҳсулотлар қолдиғи 10 кун муддатгача лабораторияда сақланади, тез бузилувчи маҳсулотлар эса, яроқлилик муддати тугаганда йўқ қилинади.

38. Намуна қолдиқлари синов натижалари берилгунга қадар сақланиб, сўнг лаборатория раҳбари рухсати билан белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Текширилган озиқ-овқат намуналарининг қолдиғи маҳсулот эгасига қайтарилмайди.

39. Ўтказилган синовларнинг, лаборатория текширувларининг ҳаққонийлиги ва сифатлилигига синовлар ўтказган лаборатория жавобгар ҳисобланади.

40. Ўтказилган лаборатория синови баённомаси синов ўтказилган маҳсулотнинг партиясига тааллуқли бўлади.

4-боб. Санитария-эпидемиологик хулосани бериш тартиби

41. Маҳсулот намуналарининг лабораториядаги синов натижалари асосида ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада маҳсулот намуналарини текшириш баённомаси расмийлаштирилади ҳамда бир нусхаси масъул санитария врачига тақдим қилинади.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари санитария қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, бошқа ҳужжатларга мувофиқ деб топилганда масъул санитария врачи томонидан ахборот тизимига, ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда санитария-эпидемиологик хулосани электрон шаклда жойлаштирилади.

42. Лаборатория синови баённомаси, санитария-эпидемиологик текширув ўтказилгани ҳақидаги далолатномалар маҳсулотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун асос бўлади.

43. Ваколатли орган санитария-эпидемиологик хулосани QR-код (матрик штрихли код) орқали тасдиқлайди ҳамда бир иш кунида Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

44. Давлат хизматлари маркази санитария-эпидемиологик хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг бир соат ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига санитария-эпидемиологик хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.

5-боб. Санитария-эпидемиологик хулосани беришни рад этиш

45. Ўтказилган лаборатория синовлари натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ёки четдан олиб келинаётган маҳсулотлар истеъмол қилишга ҳамда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, масъул санитария врачи томонидан бир иш кунида икки нусхада санитария-эпидемиологик текширув ўтказилгани ҳақида далолатнома тузилади.

Бунда маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки уни олиб келувчи тўғрисидаги маълумотлар, маҳсулотининг қаердан келтирилгани, номи ва тури, оғирлиги, миқдори, тўплами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, маҳсулотининг қадоқ тури, ушбу маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги кўрсатилади.

46. Тузилган санитария-эпидемиологик текширув ўтказилгани ҳақида далолатнома ва ҳужжатлар тўплами PDF форматда масъул санитария врачи томонидан ваколатли органнинг ахборот тизимига жойлаштирилганидан сўнг ваколатли орган санитария-эпидемиологик текширув ўтказилгани ҳақида далолатнома асосида икки иш куни ичида истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ёки республикага олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

47. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулот турига қараб, тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш усули ва шартлари белгиланади. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотдан қайта ишлашда фойдаланиш ёки уни йўқ қилиш усуллари ва шартлари ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинаётган маҳсулот истеъмол қилишга ёки фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, юк эгаси озиқ-овқат маҳсулотини қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулот қайта ишлашда фойдаланиш ёки йўқ қилишга қадар алоҳида жойда (резервуарда), ҳисобда тўплами, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши шарт.

Истеъмолга ёки фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган маҳсулотнинг тўлиқ сақланиши учун масъулият маҳсулот эгаси зиммасига юкланади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни белгиланган тартибда махсус экспертиза қилиш, йўқ қилиш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулот эгасининг ҳисобидан амалга оширилади.

48. Қуйидагилар санитария-эпидемиологик хулосани беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш вақтида озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати 60 фоиздан кам бўлганида (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда);

четдан олиб келинаётган маҳсулотларнинг халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун синов баённомалари бўлмаса;

ваколатли органга тегишли бўлмаган бошқа аккредитация қилинган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун синов баённомалари бўлмаса;

лаборатория синовларининг салбий натижалари;

озиқ-овқат маҳсулоти сифатида ишлатилмайдиган (уруғлик, кўпайтириш, селекция, декорация, ҳайвонлар учун озуқа ва лаборатория учун реактив), кўргазма ва ўз эҳтиёжи учун ҳамда лаборатория синовларини ўтказишга етмайдиган миқдорда олиб келинган тақдирда.

Давлат хизматини кўрсатиш ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

49. Санитария-эпидемиологик хулоса беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда QR-код қўйилган хабарномани санитария-эпидемиология экспертизасини ўтказишни рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ва камчиликлар ҳамда етишмаётган ҳужжатларни кўрсатган, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиққан ҳолда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда), ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

6-боб. Санитария-эпидемиологик хулосани қайта расмийлаштириш

50. Қуйидаги ҳолларда санитария-эпидемиологик хулоса қайта расмийлаштирилади:

юридик шахс қайта ташкил этилганда, ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда;

юридик шахс номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда;

якка тартибдаги тадбиркорнинг (жисмоний шахс) унга давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарганда.

Бунда мазкур асосларни тасдиқловчи маълумотлар ваколатли орган томонидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади ҳамда ариза берувчидан ушбу маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

Ариза берувчи ушбу бандда кўрсатиб ўтилган асослар юзага келгандан сўнг беш иш куни ичида ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда мурожаат қилиши шарт.

Янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида санитария-эпидемиологик хулосага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, санитария-эпидемиологик хулосани ушбу бандда назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштириш мумкин.

51. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятни амалга ошириш жойига нисбатан берилган санитария-эпидемиологик хулосага ушбу шахснинг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда, ариза берувчининг сўровномаси асосида ваколатли орган томонидан ўзгартириш киритилади.

52. Санитария-эпидемиологик хулоса ваколатли орган томонидан сўровнома келиб тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида қайта расмийлаштириб берилади.

Санитария-эпидемиологик хулосани қайта расмийлаштириш учун тўлов ундирилмайди.

53. Санитария-эпидемиологик хулосага санитария-эпидемиологик хулосани қайта расмийлаштириб бериш учун белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса қайта расмийлаштирилганда, ваколатли орган томонидан санитария-эпидемиологик хулосалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

7-боб. Санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиши муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш

54. Санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати давомида назорат амалга оширилаётганда ваколатли орган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилишини 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

55. Назоратдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган, аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолияти билан шуғулланиш, зарар етказиш ёки зарар етказилишининг аниқ хавфи юзага келиши санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш учун асос бўладиган бир марталик қўпол бузилиши ҳисобланади.

56. Санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 32 — 34-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

8-боб. Санитария-эпидемиологик хулосалар реестри

57. Ваколатли орган санитария-эпидемиологик хулосаларнинг электрон реестрини юритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг расмий веб-саҳифасида жойлаштириб боради.

Санитария-эпидемиологик хулосалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ариза берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ЖШШИР ёки СТИР, жойлашган ери (почта манзили);

б) санитария-эпидемиологик хулосаларнинг рўйхатдан ўтказиш рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

в) санитария-эпидемиологик хулосаларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва амал қилишини тиклаш, санитария-эпидемиологик хулосани бекор қилишнинг асослари ва санаси.

58. Санитария-эпидемиологик хулосалар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

59. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

60. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича ваколатли органнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

61. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг қарорлари, хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

62. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Санитария-эпидемиологик хулосани бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқада 2. Ариза берувчи 2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли орган (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари) 1. Ваколатли орган сўровномада ва (ёки) ҳужжатларда камчиликлар бўлмаса ҳамда тўлиқ тақдим этилган бўлса, санитария-эпидемиология экспертизаси ўтказилиши учун тўлов инвойсини Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. 1. Сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш кунида 2. Инвойс бўйича тўлов тўланганидан сўнг ваколатли орган томонидан махсус экспертиза ўтказиш ҳамда лаборатория синовлари учун маҳсулотлардан намуналар олиш мақсадида масъул санитария врач (лар)ини тайинлайди. 3 иш кунида 3. Масъул санитария врачи жойига чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси ёки маҳсулот сақланаётган объектни ўрганади ва санитария-эпидемиологик текширув ўтказилганлиги ҳақида ҳамда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан намуналар олиш бўйича далолатномаларни расмийлаштиради, аккредитациядан ўтган лабораторияга далолатноманинг бир нусхаси ва маҳсулот намунасини тақдим қилади. 1 иш кунида 4. Аккредитациядан ўтган лабораториялар мутахассислари томонидан намуналар бўйича синовлар ўтказилади ҳамда маҳсулотларни текшириш баённомаси расмийлаштириб масъул санитария врачига тақдим этилади. 10 иш кунида 5. Масъул санитария врачи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари санитария қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ деб топилганда, ахборот тизимига санитария-эпидемиологик хулосани электрон шаклда жойлаштиради. 1 иш кунида 6. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилганда озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ёки республикага олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. 2 иш кунида 7. Санитария-эпидемиологик хулосани QR-код (матрик штрихли код) орқали тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади. 1 иш кунида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, санитария-эпидемиологик хулосани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади. 1 соатда 2. ЯИДХП 2. Санитария-эпидемиологик хулосани ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади. 2. Реал вақт режимида

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун СЎРОВНОМА I. Санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун : 1. Юридик шахс тўғрисида маълумот: Юридик шахс номи: СТИР: Ташкилий-ҳуқуқий шакли: Юридик манзили: Бино ва иншоотнинг жойлашган ери (вилоят, туман, кўча, уй): Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): 2. Юридик шахснинг вакили тўғрисида маълумот: Ф.И.О.: ЖШШИР: Телефон рақами: 3. Тадбиркорлик субъекти (якка тартибдаги тадбиркор) ҳақидаги маълумот: Ф.И.О.: ЖШШИР: Телефон рақами: 4. Санитария-эпидемиологик хулоса олиш сўралаётган объект ҳақида маълумот Маҳсулот номи, тури ва партияси: Маҳсулот ишлаб чиқарилган давлатнинг номи ёки ишлаб чиқариш манзили: Санитария-эпидемиологик хулоса олиш мақсади □ ишлаб чиқариш; □ сотиш; □ экспорт (бошқа давлатга). 5. Илова қилинадиган ҳужжатлар: а) ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларига: технологик йўриқномаси ва рецептураси; Ўзбекистон Республикасида муқаддам ишлаб чиқарилмаган янги озиқ-овқат қўшимчаларига, махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларга, кимёвий моддаларга, биологик воситалар ва материалларга, полимер ва пластик массаларга, атир-упа ва пардоз маҳсулотларига берилган рухсатнома, агар уларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши учун ваколатли орган томонидан токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолаш асосида рухсатнома берилган бўлса; б) четдан олиб келинаётган маҳсулотларга: озиқ-овқат маҳсулотлари учун халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган синов баёнлари; айнан бир хил маҳсулот бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан олиб келинаётган ҳолларда, ушбу ташқи савдо шартномаси (контракти) нусхаси; Ўзбекистон Республикасига илк бор олиб келинган янги озиқ-овқат қўшимчаларига, махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларга, кимёвий моддаларга, биологик воситалар ва материалларга, полимер ва пластик массаларга, атир-упа ва пардоз маҳсулотларига берилган рухсатнома, агар уларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши учун ваколатли орган томонидан токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолаш асосида рухсатнома берилган бўлса; ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (юридик шахс томонидан берилган ишончнома бундан мустасно). Изоҳ. С ўровномага ҳужжатлар PDF форматда, асл нусхаларидан олинган ҳолда илова қилинади. II. Санитария-эпидемиологик хулосани қайта расмийлаштириш ва ўзгартириш учун : Санитария-эпидемиологик хулосанинг серияси, рақами ва санаси: Санитария-эпидемиологик хулосани қайта расмийлаштириш ва ўзгартириш асоси: * а) юридик шахс қайта ташкил этилгани; * б) ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилгани; * в) юридик шахснинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгаргани; * г) якка тартибдаги тадбиркорнинг унга давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаргани; д) юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгаргани (санитария-эпидемиологик хулосада уни олган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг жойлашган ерига нисбатан талаблар ҳамда шартлар белгиланган бўлса) .

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги __________________________________________________________________________ (муассаса номи) САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИЛГАНИ ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «___»____________ __________________ (ҳ удуд номи ) Мен, __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (текширув ўтказилган муассаса манзили, қайси ташкилотга қарашлилиги, номи) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (назорат қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари номи) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ талаблари бажарилиши текширилганда қуйидагиларни аниқладим: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ……………………………………………………………………………………………………... Ўтказилган текшириш натижаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига асосан ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ариза берувчи) ___________________________________________га қуйидагиларни бажариш тавсия этилади: _______________ (раҳбарнинг Ф.И.О.) Т/р Таклиф этилаётган тадбирлар номи Ижро муддати 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. Иштирок этганларнинг Ф.И.О ва имзоси: 1) ________________________________________________________________________________; 2) ________________________________________________________________________________; Далолатнома «_____» нусхада тузилди. Далолатноманинг бир нусхасини ижро учун олдим. ___________________________________ ______________________________________________________ (ариза берувчининг раҳбари Ф.И.О. ва имзоси)

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги __________________________________________________________ (муассаса номи) ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИДАН НАМУНАЛАР ОЛИШ БЎЙИЧА _______-СОН ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «____» ___________________ Объектнинг манзили ва номи _____________________________________________________________________________________________________ ____ Намуна олинган вақт ________________ Етказилган вақти ______________________ Ташиш ва сақлаш шароитлари ____________________________________________________________________________________________________ ____ Намуна олиш сабаби ___________________________________ Қўшимча маълумотлар _____________________________________________________________________________________________________________ _ _________________________________________________________________________________________________________________________________ __ Намуна тартиб рақами Намуналар номи (тури, нави) Тайёрловчи корхона Ишлаб чиқариш санаси ва смена сони (№) Гуруҳнинг (партия) ўлчами ва тартиб сони (№) Намуна оғирлиги ва ҳажми Олинган маҳсулот ҳужжат рақами Идиш ва ўрамнинг тури Намуна олишни асословчи ҳужжат (НТД) Текширув мақсади Эслатма 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 ______________________________________________________________ __________________ (Намуна олган шахснинг лавозими, Ф.И.О.) (имзоси) ______________________________________________________________ __________________ (Намуна олишда қатнашаётган объект вакилининг лавозими, Ф.И.О.) (имзоси)

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА «ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________________________ (лаборатория мудири ёки тегишли масъул шахснинг Ф.И.О.) 20__ _ _ «_ _ __» ________________ МАҲСУЛОТЛАРДАН ОЛИНГАН НАМУНАЛАРНИ ТЕКШИРИШ БАЁННОМАСИ 20 _ __ йил «____» _________________ Лаборатория номи ____________________________________________________________________________________________________________________________________________ ________ (аккредитация гувоҳномасининг рақами, манзили, телефони) Ариза берувчининг номи __________________________________________________________________ Ишлаб чиқарувчининг номи _______________________________________________________________ Маркалаш маълумотлари __________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Текширув объекти учун норматив ҳужжат ___________________________________________________ Синов усуллари учун норматив ҳужжат ______________________________________________________ Синов ўтказиш шароитлари ____________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________ (ҳарорат, намлик ва бошқа шароитлар) Текширув ўтказишга жалб қилинган шахс ____________________________________________________ __________________________________________ (Ф.И.О.) Синовлар ўтказиш натижалари Кўрсаткичларнинг номи (талаблар) Кўрсаткичларнинг аҳамияти (талаблар) Кўрсаткичларнинг мослиги (талаблар) норматив ҳужжат бўйича амалдаги Синов ўтказилган сана ____________________________________________________________________ Қўшимча маълумотлар ____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ __________________________________ _____________ _________________ (лаборатория мутахассиси Ф.И.О.) (имзо) (сана) __________________________________ _____________ _________________ (лаборатория мудири Ф.И.О.) (имзо) (сана)

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

НАМУНА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУЛОСА Серия Рақам __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (санитария-эпидемиологик хулосани берувчи муассасанинг номи) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (аккредитация гувоҳномасининг олинган йили ва санаси) Ушбу хулоса билан: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ишлаб чиқарувчи, келиб чиқиш давлати, олиб келувчи) ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (импорт, маҳаллий маҳсулотларга алоқадор норматив-ҳуқуқий ёки бошқа асословчи ҳужжатлар) Ишлаб чиқарилган (олиб келинган) маҳсулот: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________ (маҳсулот номи, миқдори) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ўтказилган лаборатория текширувлари баённомалари, натижалари) Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган хавфсизлик талабларига жавоб беради. Хулоса берилган: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________га, (муассасанинг номи) ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (юридик манзили) Олиб келувчининг юридик манзили ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчининг манзили: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Қўлланадиган (фойдаланадиган) соҳа: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Мақсади: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ишлатиш, ташиш, сақлаш хавфсизлигига оид шарт-шароитлар) Махсус белгилар: __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Берилган сана: 20 ____ йил «____» ______________ Амал қилиш муддати ______________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________ QR-код (санитария-эпидемиологик хулосани берувчи муассаса бошлиғи Ф.И.О)

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

НАМУНА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Санитария-эпидемиологик экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида ХАБАРНОМА* ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (ваколатли органнинг номи) _________________________ белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20____ йил «_____» _______________даги _______________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, санитария-эпидемиологик экспертиза ўтказиш рад этилганлигини маълум қилади. Рад этиш асослари: 1. 2. 3. .......................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................... ...................................................... Камчиликларни бартараф этиш учун тавсиялар: 1. 2. 3. ........................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................... ....................................................... *Ахборот тариқасида маълум қилинадики, мазкур хабарнома юборилган кундан бошлаб ариза берувчи 5 кун ичида камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилганда йиғим ундирилмайди. ____________________________________________ QR-код (ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 ноябрдаги 720-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ва унга 1-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш тартибларига оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарорига 6-илованинг 1-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси ва «б» кичик банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 13 ноябрь,

720-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2025 й., 09/25/720/1052-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ROʻYXATI

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2024-yilda davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etiladigan davlat xizmatlari roʻyxatida Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va chetdan olib kelinadigan oziq-ovqat mahsulotlariga, ularni ishlab chiqarish vositalariga va xalq isteʼmoli mollariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish xizmatini joriy qilish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat xizmatini koʻrsatish, sanitariya-epidemiologiya ekspertizasini oʻtkazish tartibi;

sanitariya-epidemiologik xulosa berish, uni oʻzgartirish va qayta rasmiylashtirish, xulosaning amal qilishi muddatini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish tartibi;

Sanitariya-epidemiologik xulosalar reyestrini yuritish.

3. Sogʻliqni saqlash vazirligi:

a) Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-yanvardan boshlab ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmatining davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;

b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Adliya vazirligi davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ushbu qarorga muvofiq davlat xizmati koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov va adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-noyabrdagi 720-son qaroriga 1-ILOVA

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament tadbirkorlik subyektlariga (yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlar) davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Sanitariya-epidemiologik xulosa Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-yanvardagi 43-son qarori bilan tasdiqlangan Sanitariya-epidemiologik xulosa majburiy tartibda olinishi lozim boʻlgan oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari roʻyxatidagi mahsulotlarga beriladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ariza beruvchi — oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni soʻrab murojaat qilgan tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlar);

vakolatli organ — akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyaga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, uning hududiy boshqarmalari va tuman (shahar) boʻlimlari;

maxsus ekspertiza — aholining va alohida shaxslarning sogʻligʻi hamda kasallanish holatini maxsus ekspertiza qilishning sanitariya-gigiyenik turlari va boshqa turlari, shuningdek, loyiha hujjatlari, texnik hujjatlar hamda boshqa hujjatlarning, uskunalar, asboblar hamda apparatlarning, kimyoviy moddalar, turli birikmalar, materiallar va muhitlarning, oziq-ovqat xomashyosi va mahsulotlarining, sanoat buyumlar, radioaktiv materiallar, radiatsiyaviy texnikaning ekspertizalari davlat sanitariya nazoratini amalga oshiruvchi organlar, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi muassasalari, ilmiy-tadqiqot, oliy taʼlim muassasalari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan ariza beruvchining mablagʻlari hisobidan oʻtkaziladigan ekspertiza;

sanitariya-epidemiologik xulosa — oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining sanitariya qoidalariga, normalariga va gigiyena normativlariga (keyingi oʻrinlarda — sanitariya qoidalari) muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat.

4. Sanitariya-epidemiologik xulosa uch yil muddatga beriladi.

Chetdan olib kelinayotgan mahsulotga sanitariya-epidemiologik xulosa mahsulotning yaroqlilik davriga, yaroqlilik muddatiga ega boʻlmagan mahsulotga esa — muddati koʻrsatilmasdan beriladi.

Aynan bir xil tovarlarga bir tashqi savdo shartnomasi (kontrakti) doirasida sanitariya-epidemiologik xulosa bir kalendar yildan oshmagan muddatga bir marotaba beriladi.

5. Chetdan olib kirilayotgan oziq-ovqat mahsulotlarining yorliqlarida qayd etilgan mahsulotning yaroqlilik muddatlari Oʻzbekiston Respublikasida amal qiluvchi sohaga oid normativ hujjatlarda qayd etilgan yaroqlilik muddatlaridan farq qilgan taqdirda, akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriya tomonidan ularning qayd etilgan yaroqlilik muddatiga muvofiqligi va xavfsizlik koʻrsatkichlariga sinovlar oʻtkazilib, ijobiy baholanganidan soʻng respublika hududiga olib kirishga ruxsat etiladi.

6. Bolalar uchun moʻljallangan oziq-ovqat mahsulotlari, energetik ichimliklar akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar tomonidan toksikologik sinovlardan oʻtkazilib, xavfsizlik koʻrsatkichlari boʻyicha ijobiy baholanganidan soʻng respublika hududiga olib kirilishiga ruxsat etiladi.

7. Sanitariya-epidemiologik xulosa sanitariya qoidalari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlari boʻlgan mahsulot turlariga beriladi.

8. Sanitariya-epidemiologik xulosa quyidagi holatlarda olinishi lozim:

yangi mahsulotlarni ishlab chiqarish yoʻlga qoʻyilganda;

ishlab chiqarilayotgan mahsulot tarkibi oʻzgarganda;

mahsulotlarni ishlab chiqarish texnologik jarayonining konstruksiyalari, jamlanmalari oʻzgarganda;

tajriba uchun ishlab chiqarilgan mahsulotlarga;

respublika hududiga olib kiriladigan oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga;

mahsulot ishlab chiqarish uchun berilgan sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilish muddati tugaganda.

9. Bir-birini takrorlovchi sinovlar oʻtkazilishining oldini olish maqsadida akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar tomonidan boshqa akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalarning sinov natijalari tan olinadi.

10. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

11. Sanitariya-epidemiologik xulosani berish boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun hujjatlarni qabul qilish tartibi

12. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni vakolatli organga tushgan va ular tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.

Ariza beruvchi yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

13. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda, ularning asl nusxalaridan olingan holda ilova qilinadi:

a) ishlab chiqariladigan oziq-ovqat mahsulotlariga:

texnologik yoʻriqnomasi va retsepturasi;

vakolatli organga tegishli boʻlmagan va boshqa laboratoriyalar tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazilgan oziq-ovqat mahsulotlari uchun sinov bayonlari — sinovlar ariza berilgunga qadar soʻnggi bir hafta mobaynida oʻtkazilganda;

b) chetdan olib kelinayotgan mahsulotlarga:

aynan bir xil mahsulot bir tashqi savdo shartnomasi (kontrakti) doirasida chetdan olib kelinayotgan hollarda, ushbu tashqi savdo shartnomasi (kontrakti) nusxasi;

maxsus kiritiladigan biologik aktiv moddalar va oziq-ovqat qoʻshimchalarini olib kirish hamda ishlab chiqarish uchun ruxsatnoma, agar ularning Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi uchun vakolatli organ tomonidan toksikologiya-gigiyena jihatidan baholash asosida ruxsatnoma berilgan boʻlsa;

xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar tomonidan oʻtkazilgan oziq-ovqat mahsulotlari uchun sinov bayonlari;

ariza beruvchi ishonchnoma asosida harakat qilayotganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (yuridik shaxs tomonidan berilgan ishonchnoma bundan mustasno).

Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi.

14. Chetdan olib kelinadigan oziq-ovqat mahsulotiga sanitariya-epidemiologik xulosa rasmiylashtirib berish boʻyicha soʻrovnoma berilayotgan vaqtda mahsulotning yaroqlilik muddati umumiy yaroqlilik muddatidan 60 foizdan kam boʻlmasligi shart (ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan umumiy yaroqlilik muddatiga nisbatan foizda).

15. Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

16. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun ariza beruvchidan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

17. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markaziga murojaat etilganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar vakolatli organning budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasiga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar vakolatli organning budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

18. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

19. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqada vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

20. Vakolatli organ soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng bir ish kun ichida soʻrovnomada va (yoki) hujjatlarda xato-kamchiliklar boʻlmasa hamda toʻliq taqdim etilgan boʻlsa, maxsus ekspertiza oʻtkazilishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadigan tariflar boʻyicha shakllantirilgan invoys raqamini Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

21. Invoys ariza beruvchiga yuborilganidan keyin unda koʻrsatilgan toʻlov uch kalendar kun ichida toʻliq toʻlanmagan taqdirda, vakolatli organ maxsus ekspertiza oʻtkazishni rad etadi.

22. Vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan invoys raqamiga asosan oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha toʻlovlar ariza beruvchi tomonidan toʻlanadi.

23. Toʻlov summasi ushbu Reglamentning 17-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

24. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda, ushbu Reglamentning 13-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq ilova qilinmaganda, vakolatli organ kamchiliklarni va ularni bartaraf etish mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.

Xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻladigan vaqtga mutanosib boʻlishi, lekin besh ish kunidan ortiq boʻlmasligi lozim.

Soʻrovnomaning takroran koʻrib chiqilgani uchun ushbu Reglamentning 16-bandida belgilangan yigʻim undirilmaydi.

Xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar bilan soʻrovnomani qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf etish xabarnomasida koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin murojaat qilgan taqdirda, soʻrovnoma yangi topshirilgan hisoblanadi va vakolatli organ tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

Bunda ariza beruvchining dastlabki murojaatiga kamchiliklarni bartaraf etish xabarnomasi yuborilganligini inobatga olgan holda, keyingi murojaatiga kamchiliklarni bartaraf etish xabarnomasi yuborilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Vakolatli organ tomonidan maxsus ekspertiza oʻtkazish tartibi

25. Invoysda belgilangan toʻlov ariza beruvchi tomonidan toʻliq toʻlanganidan keyin vakolatli organ tomonidan uch ish kuni ichida belgilangan tartibda mahsulot ishlab chiqarish korxonasi yoki mahsulot saqlanayotgan obyektning sanitariya qoidalariga muvofiqligi yuzasidan maxsus ekspertiza oʻtkazish hamda laboratoriya sinovlari uchun mahsulotlardan namunalar olish uchun masʼul sanitariya vrach(lar)i (keyingi oʻrinlarda — masʼul sanitariya vrachi) tayinlanadi.

Masʼul sanitariya vrachi bir ish kuni ichida belgilangan tartibda mahsulot ishlab chiqarish korxonasi yoki mahsulot saqlanayotgan obyektni sanitariya qoidalariga muvofiqligi yuzasidan joyiga chiqqan holda oʻrganadi hamda sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilgani haqida dalolatnoma rasmiylashtirib, oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlaridan namunalar olish boʻyicha dalolatnoma tuzadi va laboratoriyaga namuna taqdim etadi.

26. Maxsus ekspertiza oʻtkazilishida mahsulot boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarning mahsulotlarga muvofiqligi taqqoslanadi.

Shuningdek, mahsulotlarni tashishda qoʻllanadigan transport vositasining sanitariya holati (mahsulot tashish uchun ixtisoslashtirilgani, saqlash rejimiga rioya qilinishi, mahsulot tashish uchun yaratilgan sharoit) va mahsulotlarni saqlash sharoitlariga ham baho beriladi.

27. Mahsulot idishlari, qadoq materiallarining holati boʻyicha quyidagilar oʻrganiladi:

nomi, shifri, navi, TIF TN kodi;

mahsulot ishlab chiqaruvchining nomi;

isteʼmolga yaroqlilik va ishlab chiqarilgan muddati (yaroqlilik muddati tugagan mahsulotlar maxsus ekspertizadan oʻtkazilmaydi);

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning roʻyxat raqamlari;

mahsulotlarni saqlash sharoiti, buzilish alomatlari, zararlangani, begona hidlarning bor yoki yoʻqligi;

qadoqlangan mahsulotning butligi;

oziq-ovqat mahsulotlarini tashish, qadoqlash materiallari, yordamchi materiallar xavfsizlik koʻrsatkichlarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normalariga javob berishi.

28. Mahsulot ishlab chiqarish korxonasi yoki mahsulot saqlanayotgan obyektning sanitariya qoidalariga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilganligi haqida ikki nusxada belgilangan tartibda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

29. Masʼul sanitariya vrachi tomonidan mahsulot namunasini yoʻnalishi boʻyicha sanitariya-gigiyena, radiatsion gigiyena, bakteriologiya, virusologiya, parazitologiya sinovlari uchun texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan miqdorda oladi va mahsulot egasi yoki uning vakili ishtirokida ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda oziq-ovqat mahsulotlaridan namunalar olish boʻyicha ikki nusxada dalolatnoma rasmiylashtiradi.

Oziq-ovqat mahsulotlaridan namunalar olish boʻyicha dalolatnoma masʼul sanitariya vrachi va mahsulot egasi yoki uning vakilining shaxsiy imzosi bilan imzolanadi. Uning bir nusxasi mahsulot egasi yoki uning vakiliga topshiriladi.

30. Masʼul sanitariya vrachi tomonidan namunalar toza idishga joylanadi, surgʻuchlanadi va oziq-ovqat mahsulotlaridan namunalar olish boʻyicha dalolatnomaning bir nusxasini hamda mahsulot namunasini akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyaga taqdim qilinadi.

Bakteriologik sinovlar uchun olingan namunalar sterillangan idishda yoki original oʻramda joʻnatiladi.

31. Olingan namunalar mahsulot partiyasini toʻliq ravishda aks ettirishi lozim.

32. Turi bir xil, navi va nomlanishi bir xil, bir smenada ishlab chiqarilgan va texnologik jihatdan bir xil ishlovdan oʻtgan mahsulot bir xil partiya hisoblanadi.

Bitta ishlab chiqarish obyektida tayyorlangan, maʼlum hajm va ogʻirlikdagi, bir xil yuk xati va sifat sertifikatiga ega boʻlgan mahsulot bir xil yuk partiyasi hisoblanadi.

33. Bir necha turdagi mahsulotlarga xulosa berish davrida sanitariya vrachi taqdim etilgan hujjatlar va mahsulotlarni oʻrganib chiqib, turi, navi, tarkibi va nomlanishi bir xil, bir smenada ishlab chiqarilgan, texnologik jihatdan bir xil ishlovdan oʻtgan, bitta yuk xatiga ega boʻlgan mahsulotlardan umumlashtirish yoʻli bilan laboratoriya sinovlari oʻtkazish uchun namunalar olishi mumkin.

Mazkur talab konservalangan oziq-ovqat mahsulotlari, bolalar uchun moʻljallangan oziq-ovqat mahsulotlari, ozuqaviy qoʻshimchalar, ovqatga qoʻshiladigan biologik faol qoʻshimchalarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

34. Mahsulotlar turi boʻyicha sanitariya qoidalari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablardan kelib chiqqan holda, xavfsizlik koʻrsatkichlari boʻyicha laboratoriya mutaxassislari (bakteriolog, toksikolog, virusolog, sanitariya-gigiyenik, parazitolog, kimyo, radiolog) tomonidan 10 ish kuni ichida sinovlar oʻtkaziladi.

35. Mahsulotlarning xavfsizlik koʻrsatkichlari sanitariya qoidalari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda koʻrsatilgan usullar boʻyicha aniqlanadi.

36. Tez buziluvchi mahsulotlardan olingan namuna boʻyicha 2 soatlik muddat ichida sinov boshlanishi lozim.

37. Laboratoriya sinovlari oʻtkazilgandan soʻng mahsulotlar qoldigʻi 10 kun muddatgacha laboratoriyada saqlanadi, tez buziluvchi mahsulotlar esa, yaroqlilik muddati tugaganda yoʻq qilinadi.

38. Namuna qoldiqlari sinov natijalari berilgunga qadar saqlanib, soʻng laboratoriya rahbari ruxsati bilan belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.

Tekshirilgan oziq-ovqat namunalarining qoldigʻi mahsulot egasiga qaytarilmaydi.

39. Oʻtkazilgan sinovlarning, laboratoriya tekshiruvlarining haqqoniyligi va sifatliligiga sinovlar oʻtkazgan laboratoriya javobgar hisoblanadi.

40. Oʻtkazilgan laboratoriya sinovi bayonnomasi sinov oʻtkazilgan mahsulotning partiyasiga taalluqli boʻladi.

4-bob. Sanitariya-epidemiologik xulosani berish tartibi

41. Mahsulot namunalarining laboratoriyadagi sinov natijalari asosida ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada mahsulot namunalarini tekshirish bayonnomasi rasmiylashtiriladi hamda bir nusxasi masʼul sanitariya vrachiga taqdim qilinadi.

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sanitariya qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, boshqa hujjatlarga muvofiq deb topilganda masʼul sanitariya vrachi tomonidan axborot tizimiga, ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shaklda sanitariya-epidemiologik xulosani elektron shaklda joylashtiriladi.

42. Laboratoriya sinovi bayonnomasi, sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilgani haqidagi dalolatnomalar mahsulotning inson hayoti va sogʻligʻi uchun xavfsizlik koʻrsatkichlari talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida sanitariya-epidemiologik xulosa berish uchun asos boʻladi.

43. Vakolatli organ sanitariya-epidemiologik xulosani QR-kod (matrik shtrixli kod) orqali tasdiqlaydi hamda bir ish kunida Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda esa ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi.

44. Davlat xizmatlari markazi sanitariya-epidemiologik xulosa va unga ilova qilingan hujjatlar kelib tushgandan soʻng bir soat ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, uning soʻroviga koʻra, Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchiga sanitariya-epidemiologik xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etishi mumkin.

5-bob. Sanitariya-epidemiologik xulosani berishni rad etish

45. Oʻtkazilgan laboratoriya sinovlari natijasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan yoki chetdan olib kelinayotgan mahsulotlar isteʼmol qilishga hamda foydalanishga yaroqsiz deb topilgan taqdirda, masʼul sanitariya vrachi tomonidan bir ish kunida ikki nusxada sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilgani haqida dalolatnoma tuziladi.

Bunda mahsulotni ishlab chiqaruvchi yoki uni olib keluvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, mahsulotining qayerdan keltirilgani, nomi va turi, ogʻirligi, miqdori, toʻplami, ishlab chiqarilgan sanasi, yaroqlilik muddati, mahsulotining qadoq turi, ushbu mahsulotning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga nomuvofiqligi koʻrsatiladi.

46. Tuzilgan sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilgani haqida dalolatnoma va hujjatlar toʻplami PDF formatda masʼul sanitariya vrachi tomonidan vakolatli organning axborot tizimiga joylashtirilganidan soʻng vakolatli organ sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilgani haqida dalolatnoma asosida ikki ish kuni ichida isteʼmolga yaroqsiz deb topilgan oziq-ovqat mahsulotini ishlab chiqarish, undan foydalanish yoki respublikaga olib kirishni taqiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

47. Isteʼmolga yaroqsiz deb topilgan mahsulot turiga qarab, tegishli tashkilotlar bilan kelishgan holda qayta ishlash yoki yoʻq qilish usuli va shartlari belgilanadi. Isteʼmolga yaroqsiz deb topilgan mahsulotdan qayta ishlashda foydalanish yoki uni yoʻq qilish usullari va shartlari vakolatli organ, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan belgilanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga chetdan olib kelinayotgan mahsulot isteʼmol qilishga yoki foydalanishga yaroqsiz deb topilgan taqdirda, yuk egasi oziq-ovqat mahsulotini qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketish huquqiga ega.

Isteʼmolga yaroqsiz deb topilgan mahsulot qayta ishlashda foydalanish yoki yoʻq qilishga qadar alohida joyda (rezervuarda), hisobda toʻplami, ishlatish (qayta ishlash) yoki yoʻq qilish usullari va shartlari aniq koʻrsatilgan holda saqlanishi shart.

Isteʼmolga yoki foydalanish uchun yaroqsiz deb topilgan mahsulotning toʻliq saqlanishi uchun masʼuliyat mahsulot egasi zimmasiga yuklanadi.

Isteʼmolga yaroqsiz deb topilgan mahsulotni belgilangan tartibda maxsus ekspertiza qilish, yoʻq qilish usullari va shartlarini belgilash, qayta ishlash, saqlash, tashish, yoʻq qilish yoki Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketish bilan bogʻliq xarajatlar mahsulot egasining hisobidan amalga oshiriladi.

48. Quyidagilar sanitariya-epidemiologik xulosani berishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

sanitariya-epidemiologik xulosa rasmiylashtirib berish vaqtida oziq-ovqat mahsulotining yaroqlilik muddati 60 foizdan kam boʻlganida (ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan umumiy yaroqlilik muddatiga nisbatan foizda);

chetdan olib kelinayotgan mahsulotlarning xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar tomonidan oʻtkazilgan oziq-ovqat mahsulotlari uchun sinov bayonnomalari boʻlmasa;

vakolatli organga tegishli boʻlmagan boshqa akkreditatsiya qilingan laboratoriyalar tomonidan oʻtkazilgan oziq-ovqat mahsulotlari uchun sinov bayonnomalari boʻlmasa;

laboratoriya sinovlarining salbiy natijalari;

oziq-ovqat mahsuloti sifatida ishlatilmaydigan (urugʻlik, koʻpaytirish, seleksiya, dekoratsiya, hayvonlar uchun ozuqa va laboratoriya uchun reaktiv), koʻrgazma va oʻz ehtiyoji uchun hamda laboratoriya sinovlarini oʻtkazishga yetmaydigan miqdorda olib kelingan taqdirda.

Davlat xizmatini koʻrsatish ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emas degan sabablarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

49. Sanitariya-epidemiologik xulosa berishni rad etish haqida qaror qabul qilinganda, vakolatli organ ushbu Reglamentga 7-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod qoʻyilgan xabarnomani sanitariya-epidemiologiya ekspertizasini oʻtkazishni rad etishning aniq asoslarini qonunchilik hujjatlari bilan asoslagan va kamchiliklar hamda yetishmayotgan hujjatlarni koʻrsatgan, shuningdek, ularni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqqan holda rasmiylashtiradi va Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda), YIDXP orqali murojaat etilganda esa ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi.

6-bob. Sanitariya-epidemiologik xulosani qayta rasmiylashtirish

50. Quyidagi hollarda sanitariya-epidemiologik xulosa qayta rasmiylashtiriladi:

yuridik shaxs qayta tashkil etilganda, tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgartirilganda;

yuridik shaxs nomi yoki joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganda;

yakka tartibdagi tadbirkorning (jismoniy shaxs) unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgarganda.

Bunda mazkur asoslarni tasdiqlovchi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi hamda ariza beruvchidan ushbu maʼlumotlarni talab qilish taqiqlanadi.

Ariza beruvchi ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan asoslar yuzaga kelgandan soʻng besh ish kuni ichida ushbu Reglamentning 2-bobida belgilangan tartibda murojaat qilishi shart.

Yangi tashkil etilgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida sanitariya-epidemiologik xulosaga ega boʻlgan ariza beruvchi yuridik shaxslar qoʻshib yuborilgan taqdirda, sanitariya-epidemiologik xulosani ushbu bandda nazarda tutilgan tartibda qayta rasmiylashtirish mumkin.

51. Yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkorning faoliyatni amalga oshirish joyiga nisbatan berilgan sanitariya-epidemiologik xulosaga ushbu shaxsning faoliyatni amalga oshirish manzili oʻzgarganda, ariza beruvchining soʻrovnomasi asosida vakolatli organ tomonidan oʻzgartirish kiritiladi.

52. Sanitariya-epidemiologik xulosa vakolatli organ tomonidan soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng uch ish kuni mobaynida qayta rasmiylashtirib beriladi.

Sanitariya-epidemiologik xulosani qayta rasmiylashtirish uchun toʻlov undirilmaydi.

53. Sanitariya-epidemiologik xulosaga sanitariya-epidemiologik xulosani qayta rasmiylashtirib berish uchun belgilangan tartibda oʻzgartirish kiritiladi.

Sanitariya-epidemiologik xulosa qayta rasmiylashtirilganda, vakolatli organ tomonidan sanitariya-epidemiologik xulosalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

7-bob. Sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilishi muddatini toʻxtatib turish, tugatish va uni bekor qilish

54. Sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilish muddati davomida nazorat amalga oshirilayotganda vakolatli organ sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilishini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish, shuningdek, sudga sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilishini 6 oydan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish yoki uning amal qilishini bekor qilish tashabbusi bilan murojaat qilish huquqiga ega.

55. Nazoratdagi mahsulotlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, xarid qilish, qayta ishlash, yetkazib berish, saqlash, tashish va realizatsiya qilish bilan bogʻliq faoliyat natijasida odamlarning hayoti va sogʻligʻi uchun xavfli boʻlgan, aholining yashashi va xoʻjalik faoliyati bilan shugʻullanish, zarar yetkazish yoki zarar yetkazilishining aniq xavfi yuzaga kelishi sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilishini belgilangan tartibda toʻxtatib turish uchun asos boʻladigan bir martalik qoʻpol buzilishi hisoblanadi.

56. Sanitariya-epidemiologik xulosaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish, uni bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 32 — 34-moddalarida nazarda tutilgan hollarda va tartibda amalga oshiriladi.

8-bob. Sanitariya-epidemiologik xulosalar reyestri

57. Vakolatli organ sanitariya-epidemiologik xulosalarning elektron reyestrini yuritadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining rasmiy veb-sahifasida joylashtirib boradi.

Sanitariya-epidemiologik xulosalar reyestrida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

a) ariza beruvchining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, JSHSHIR yoki STIR, joylashgan yeri (pochta manzili);

b) sanitariya-epidemiologik xulosalarning roʻyxatdan oʻtkazish raqami, berilgan sanasi va amal qilish muddati;

v) sanitariya-epidemiologik xulosalarni qayta rasmiylashtirish, ularning amal qilish muddatini toʻxtatib turish, tugatish va amal qilishini tiklash, sanitariya-epidemiologik xulosani bekor qilishning asoslari va sanasi.

58. Sanitariya-epidemiologik xulosalar reyestridagi maʼlumotlar yuridik va jismoniy shaxslarning tanishishi uchun ochiq hisoblanadi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

59. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ davlat xizmatini koʻrsatish jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

60. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha vakolatli organning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

61. Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatishda ishtirok etuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining qarorlari, xatti-harakatlari ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

62. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Sanitariya-epidemiologik xulosani berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi (tadbirkorlik subyekti) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va elektron shaklda vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqada 2. Ariza beruvchi 2. Tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va YIDXP orqali vakolatli organga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organ (Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, uning hududiy boshqarmalari va tuman (shahar) boʻlimlari) 1. Vakolatli organ soʻrovnomada va (yoki) hujjatlarda kamchiliklar boʻlmasa hamda toʻliq taqdim etilgan boʻlsa, sanitariya-epidemiologiya ekspertizasi oʻtkazilishi uchun toʻlov invoysini Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi. 1. Soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng bir ish kunida 2. Invoys boʻyicha toʻlov toʻlanganidan soʻng vakolatli organ tomonidan maxsus ekspertiza oʻtkazish hamda laboratoriya sinovlari uchun mahsulotlardan namunalar olish maqsadida masʼul sanitariya vrach (lar)ini tayinlaydi. 3 ish kunida 3. Masʼul sanitariya vrachi joyiga chiqqan holda mahsulot ishlab chiqarish korxonasi yoki mahsulot saqlanayotgan obyektni oʻrganadi va sanitariya-epidemiologik tekshiruv oʻtkazilganligi haqida hamda oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlaridan namunalar olish boʻyicha dalolatnomalarni rasmiylashtiradi, akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyaga dalolatnomaning bir nusxasi va mahsulot namunasini taqdim qiladi. 1 ish kunida 4. Akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar mutaxassislari tomonidan namunalar boʻyicha sinovlar oʻtkaziladi hamda mahsulotlarni tekshirish bayonnomasi rasmiylashtirib masʼul sanitariya vrachiga taqdim etiladi. 10 ish kunida 5. Masʼul sanitariya vrachi oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sanitariya qoidalari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq deb topilganda, axborot tizimiga sanitariya-epidemiologik xulosani elektron shaklda joylashtiradi. 1 ish kunida 6. Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari isteʼmolga yaroqsiz deb topilganda oziq-ovqat mahsulotini ishlab chiqarish, undan foydalanish yoki respublikaga olib kirishni taqiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2 ish kunida 7. Sanitariya-epidemiologik xulosani QR-kod (matrik shtrixli kod) orqali tasdiqlaydi hamda Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda esa ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilganda, sanitariya-epidemiologik xulosani elektron yoki qogʻoz shaklida ariza beruvchiga taqdim etadi. 1 soatda 2. YIDXP 2. Sanitariya-epidemiologik xulosani ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. 2. Real vaqt rejimida

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Sanitariya-epidemiologik xulosa olish uchun SOʻROVNOMA I. Sanitariya-epidemiologik xulosa olish uchun : 1. Yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: Yuridik shaxs nomi: STIR: Tashkiliy-huquqiy shakli: Yuridik manzili: Bino va inshootning joylashgan yeri (viloyat, tuman, koʻcha, uy): Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): 2. Yuridik shaxsning vakili toʻgʻrisida maʼlumot: F.I.O.: JSHSHIR: Telefon raqami: 3. Tadbirkorlik subyekti (yakka tartibdagi tadbirkor) haqidagi maʼlumot: F.I.O.: JSHSHIR: Telefon raqami: 4. Sanitariya-epidemiologik xulosa olish soʻralayotgan obyekt haqida maʼlumot Mahsulot nomi, turi va partiyasi: Mahsulot ishlab chiqarilgan davlatning nomi yoki ishlab chiqarish manzili: Sanitariya-epidemiologik xulosa olish maqsadi □ ishlab chiqarish; □ sotish; □ eksport (boshqa davlatga). 5. Ilova qilinadigan hujjatlar: a) ishlab chiqariladigan oziq-ovqat mahsulotlariga: texnologik yoʻriqnomasi va retsepturasi; Oʻzbekiston Respublikasida muqaddam ishlab chiqarilmagan yangi oziq-ovqat qoʻshimchalariga, maxsus qoʻshiladigan biologik faol moddalarga, kimyoviy moddalarga, biologik vositalar va materiallarga, polimer va plastik massalarga, atir-upa va pardoz mahsulotlariga berilgan ruxsatnoma, agar ularning Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi uchun vakolatli organ tomonidan toksikologiya-gigiyena jihatidan baholash asosida ruxsatnoma berilgan boʻlsa; b) chetdan olib kelinayotgan mahsulotlarga: oziq-ovqat mahsulotlari uchun xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalar tomonidan oʻtkazilgan sinov bayonlari; aynan bir xil mahsulot bir tashqi savdo shartnomasi (kontrakti) doirasida chetdan olib kelinayotgan hollarda, ushbu tashqi savdo shartnomasi (kontrakti) nusxasi; Oʻzbekiston Respublikasiga ilk bor olib kelingan yangi oziq-ovqat qoʻshimchalariga, maxsus qoʻshiladigan biologik faol moddalarga, kimyoviy moddalarga, biologik vositalar va materiallarga, polimer va plastik massalarga, atir-upa va pardoz mahsulotlariga berilgan ruxsatnoma, agar ularning Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi uchun vakolatli organ tomonidan toksikologiya-gigiyena jihatidan baholash asosida ruxsatnoma berilgan boʻlsa; ariza beruvchi ishonchnoma asosida harakat qilayotganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (yuridik shaxs tomonidan berilgan ishonchnoma bundan mustasno). Izoh. S oʻrovnomaga hujjatlar PDF formatda, asl nusxalaridan olingan holda ilova qilinadi. II. Sanitariya-epidemiologik xulosani qayta rasmiylashtirish va oʻzgartirish uchun : Sanitariya-epidemiologik xulosaning seriyasi, raqami va sanasi: Sanitariya-epidemiologik xulosani qayta rasmiylashtirish va oʻzgartirish asosi: * a) yuridik shaxs qayta tashkil etilgani; * b) tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgartirilgani; * v) yuridik shaxsning nomi yoki joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgargani; * g) yakka tartibdagi tadbirkorning unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgargani; d) yuridik shaxsning yoki yakka tartibdagi tadbirkorning faoliyatni amalga oshirish manzili oʻzgargani (sanitariya-epidemiologik xulosada uni olgan yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkorning joylashgan yeriga nisbatan talablar hamda shartlar belgilangan boʻlsa) .

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi __________________________________________________________________________ (muassasa nomi) SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK TEKSHIRUV OʻTKAZILGANI HAQIDA DALOLATNOMA 20___ yil “___”____________ __________________ (h udud nomi ) Men, __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tekshiruv oʻtkazilgan muassasa manzili, qaysi tashkilotga qarashliligi, nomi) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (nazorat qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlar, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari nomi) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ talablari bajarilishi tekshirilganda quyidagilarni aniqladim: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ……………………………………………………………………………………………………... Oʻtkazilgan tekshirish natijasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida”gi Qonuni 12-moddasiga asosan ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ariza beruvchi) ___________________________________________ga quyidagilarni bajarish tavsiya etiladi: _______________ (rahbarning F.I.O.) T/r Taklif etilayotgan tadbirlar nomi Ijro muddati 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. Ishtirok etganlarning F.I.O va imzosi: 1) ________________________________________________________________________________; 2) ________________________________________________________________________________; Dalolatnoma “_____” nusxada tuzildi. Dalolatnomaning bir nusxasini ijro uchun oldim. ___________________________________ ______________________________________________________ (ariza beruvchining rahbari F.I.O. va imzosi)

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi __________________________________________________________ (muassasa nomi) OZIQ-OVQAT MAHSULOTLARIDAN NAMUNALAR OLISH BOʻYICHA _______-SON DALOLATNOMA 20___ yil “____” ___________________ Obyektning manzili va nomi _____________________________________________________________________________________________________ ____ Namuna olingan vaqt ________________ Yetkazilgan vaqti ______________________ Tashish va saqlash sharoitlari ____________________________________________________________________________________________________ ____ Namuna olish sababi ___________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar _____________________________________________________________________________________________________________ _ _________________________________________________________________________________________________________________________________ __ Namuna tartib raqami Namunalar nomi (turi, navi) Tayyorlovchi korxona Ishlab chiqarish sanasi va smena soni (№) Guruhning (partiya) oʻlchami va tartib soni (№) Namuna ogʻirligi va hajmi Olingan mahsulot hujjat raqami Idish va oʻramning turi Namuna olishni asoslovchi hujjat (NTD) Tekshiruv maqsadi Eslatma 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 ______________________________________________________________ __________________ (Namuna olgan shaxsning lavozimi, F.I.O.) (imzosi) ______________________________________________________________ __________________ (Namuna olishda qatnashayotgan obyekt vakilining lavozimi, F.I.O.) (imzosi)

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA “TASDIQLAYMAN” __________________________________________ (laboratoriya mudiri yoki tegishli masʼul shaxsning F.I.O.) 20__ _ _ “_ _ __” ________________ MAHSULOTLARDAN OLINGAN NAMUNALARNI TEKSHIRISH BAYONNOMASI 20 _ __ yil “____” _________________ Laboratoriya nomi ____________________________________________________________________________________________________________________________________________ ________ (akkreditatsiya guvohnomasining raqami, manzili, telefoni) Ariza beruvchining nomi __________________________________________________________________ Ishlab chiqaruvchining nomi _______________________________________________________________ Markalash maʼlumotlari __________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Tekshiruv obyekti uchun normativ hujjat ___________________________________________________ Sinov usullari uchun normativ hujjat ______________________________________________________ Sinov oʻtkazish sharoitlari ____________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________ (harorat, namlik va boshqa sharoitlar) Tekshiruv oʻtkazishga jalb qilingan shaxs ____________________________________________________ __________________________________________ (F.I.O.) Sinovlar oʻtkazish natijalari Koʻrsatkichlarning nomi (talablar) Koʻrsatkichlarning ahamiyati (talablar) Koʻrsatkichlarning mosligi (talablar) normativ hujjat boʻyicha amaldagi Sinov oʻtkazilgan sana ____________________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar ____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ __________________________________ _____________ _________________ (laboratoriya mutaxassisi F.I.O.) (imzo) (sana) __________________________________ _____________ _________________ (laboratoriya mudiri F.I.O.) (imzo) (sana)

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

NAMUNA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK XULOSA Seriya Raqam __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (sanitariya-epidemiologik xulosani beruvchi muassasaning nomi) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (akkreditatsiya guvohnomasining olingan yili va sanasi) Ushbu xulosa bilan: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ishlab chiqaruvchi, kelib chiqish davlati, olib keluvchi) ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (import, mahalliy mahsulotlarga aloqador normativ-huquqiy yoki boshqa asoslovchi hujjatlar) Ishlab chiqarilgan (olib kelingan) mahsulot: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________ (mahsulot nomi, miqdori) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (oʻtkazilgan laboratoriya tekshiruvlari bayonnomalari, natijalari) Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, texnik reglamentlar, standartlashtirishga doir normativ hujjatlar, boshqa normativ hujjatlarda belgilab qoʻyilgan xavfsizlik talablariga javob beradi. Xulosa berilgan: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ga, (muassasaning nomi) ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (yuridik manzili) Olib keluvchining yuridik manzili yoki mahsulot ishlab chiqaruvchining manzili: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Qoʻllanadigan (foydalanadigan) soha: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Maqsadi: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ishlatish, tashish, saqlash xavfsizligiga oid shart-sharoitlar) Maxsus belgilar: __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Berilgan sana: 20 ____ yil “____” ______________ Amal qilish muddati ______________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________ QR-kod (sanitariya-epidemiologik xulosani beruvchi muassasa boshligʻi F.I.O)

Oziq-ovqat va qishloq xoʻjalik mahsulotlariga sanitariya-epidemiologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

NAMUNA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Sanitariya-epidemiologik ekspertiza oʻtkazishni rad etish haqida XABARNOMA* ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (vakolatli organning nomi) _________________________ belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20____ yil “_____” _______________dagi _______________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, sanitariya-epidemiologik ekspertiza oʻtkazish rad etilganligini maʼlum qiladi. Rad etish asoslari: 1. 2. 3. .......................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................... ...................................................... Kamchiliklarni bartaraf etish uchun tavsiyalar: 1. 2. 3. ........................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................................... ....................................................... *Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, mazkur xabarnoma yuborilgan kundan boshlab ariza beruvchi 5 kun ichida kamchiliklarni bartaraf etib, qayta murojaat qilganda yigʻim undirilmaydi. ____________________________________________ QR-kod (vakolatli organ rahbarining F.I.O.)

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-noyabrdagi 720-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlarni sertifikatlashtirish tartibotini soddalashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2004-yil 6-iyuldagi 318-son qarori 1-bandining ikkinchi xatboshisi va unga 1-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va muvofiqlikni baholash tartiblariga oid nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 14-avgustdagi 502-son qaroriga 6-ilovaning 1-bandi “a” kichik bandining uchinchi xatboshisi va “b” kichik bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 13-noyabr,

720-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.11.2025-y., 09/25/720/1052-son)

lex.uz