📅 2025-yil 18-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 18-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 18 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Сўнгги йилларда ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.
Жумладан, Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 1.5-банддаги «Молия-хўжалик департаменти» сўзлари «Ишлар бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2.5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.5. Асосий протокол тадбирларга ва қабул қилиш даражасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилиш тартиби, вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритадилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида :
а) 1-иловада :
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «аппаратининг» сўзи чиқариб ташлансин;
13-банддаги «сиёсати масалалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-банднинг ўн олтинчи хатбошиси ва 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 9-банди учинчи хатбошисидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин;
в) 3-илованинг 9-банди учинчи хатбошисидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Марказий муассасалар» бўлими 23-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 231-сон қарорининг рус тилидаги матнида :
а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «руководителю Финансово-хозяйственного департамента» сўзлари «управляющему делами» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-бандда :
иккинчи хатбошидаги «и государственных унитарных предприятий» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Помощником Президента Республики Узбекистан по представлению руководителя Финансово-хозяйственного департамента» сўзлари «Руководителем Администрации Президента Республики Узбекистан по представлению управляющего делами» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«первый заместитель начальника Управления и руководители государственных учреждений, входящих в структуру Управления, назначаются и освобождаются от должности начальником Управления по согласованию с управляющим делами Администрации Президента Республики Узбекистан»;
олтинчи хатбошидаги «унитарных предприятий» сўзлари «учреждений» сўзи билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Министерству финансов» сўзлари «Министерству экономики и финансов» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон қарорига 3-илованинг изоҳ қисмидаги «2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти 43 ва 44-бандларида» сўзлари «2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 71 — 74-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази» сўзлари «Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
номидаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ўринбосари, Эксперт гуруҳи раиси Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг масъул ходими, Эксперт гуруҳи раиси ўринбосари Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг масъул ходими ».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 141-сон қарорининг 6-банди «г» кичик бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш» сўзлари «Истиқболли кадрларни тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон қарорининг 15-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 мартдаги 134-сон қарорида :
а) 2-банднинг «д» кичик банди , 3-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 4-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
6 , 7 , 12-бандлар , 20-банднинг иккинчи хатбошиси ва 29-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг «7-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни 3-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 37-илованинг 12-позицияси изоҳ қисмидаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги 101-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорининг 12-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарорида :
а) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 3-банди учинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг ««Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 ноябрдаги 608-сон қарорига 2-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. М.Р. Қурбонов — Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)».
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорида :
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 16 1 , 16 2 , 18-бандлар , 23-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «б» кичик банди , 37-банд , 41-банднинг бешинчи хатбошиси ва 42-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада :
«1-босқич» позициясининг «Масъуллар» устуни иккинчи хатбошиси, «Тадбирлар» устунининг 1-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 3-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3-босқич» позициясининг «Масъуллар» устуни биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада :
16-банд , 21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 22 ва 25-бандлар , 32-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «б» кичик банди , 34-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «б» кичик банди , 53-банд , 57-банднинг бешинчи хатбошиси ҳамда 58-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг «3-босқич» позицияси «Масъуллар» устунидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1а-иловада :
«2-босқич» ва «3-босқич» позицияларнинг учинчи устунидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6-босқич» позициясининг иккинчи устунидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг худудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги 631-сон қарорида :
а) 1-иловада :
3-банддаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ)» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд , 12-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси , 13-банднинг тўртинчи хатбошиси , 17-банд , 18-банднинг биринчи хатбошиси ва 24-банддаги тегишли келишикдаги «Миллий марказ» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ)» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорида :
а) 1-иловада :
13-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Президенти ёрдамчисининг» сўзлари «Президенти Администрацияси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Президенти ёрдамчиси» сўзлари «Президенти Администрацияси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 14-банди олтинчи хатбошисидаги «Президенти ёрдамчисининг» сўзлари «Президенти Администрацияси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшларга ҳамроҳлик» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди еттинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 декабрдаги 904-сон қарори 9-бандининг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарорида :
а) 1-илованинг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 6-банди ўн олтинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 3-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 ноябрь,
732-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Soʻnggi yillarda ixcham va professional davlat boshqaruvi tizimini yaratish boʻyicha keng koʻlamli maʼmuriy islohotlar amalga oshirildi.
Jumladan, Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi negizida Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi hamda Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi negizida Boshqaruv samaradorligi agentligi tashkil etildi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat boshqaruvi tizimida samaradorlik, proaktivlik va natijadorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 14-iyuldagi PF-111-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18 noyabrdagi 732-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 23-martdagi 158-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi rahbarlari va delegatsiyalarining xorijiy mamlakatlarga tashriflarini va chet el delegatsiyalarini, davlat va siyosiy arboblarini qabul qilishni uyushtirish hamda shu maqsadlar uchun davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarni sarflash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1.5-banddagi “Moliya-xoʻjalik departamenti” soʻzlari “Ishlar boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2.5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2.5. Asosiy protokol tadbirlarga va qabul qilish darajasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti protokolining boshligʻi va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi qabul qilish tartibi, vaqti va joyi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga taklif kiritadilar”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Viloyatlar, shaharlar va tumanlar hokimliklari boshqaruv apparatlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomlarni tasdiqlash haqida” 2016-yil 27-apreldagi 123-son qarorida :
a) 1-ilovada :
9-bandning uchinchi xatboshisidagi “apparatining” soʻzi chiqarib tashlansin;
13-banddagi “siyosati masalalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
19-bandning oʻn oltinchi xatboshisi va 23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “apparati” soʻzi chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovaning 9-bandi uchinchi xatboshisidagi “apparati” soʻzi chiqarib tashlansin;
v) 3-ilovaning 9-bandi uchinchi xatboshisidagi “apparati” soʻzi chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlar roʻyxatining “Markaziy muassasalar” boʻlimi 23-bandidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining davlat rezidensiyalariga xizmat koʻrsatish va tadbirlarini tashkillashtirish boshqarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-martdagi 231-son qarorining rus tilidagi matnida :
a) 5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “rukovoditelyu Finansovo-xozyaystvennogo departamenta” soʻzlari “upravlyayushemu delami” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “i gosudarstvennix unitarnix predpriyatiy” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Pomoshnikom Prezidenta Respubliki Uzbekistan po predstavleniyu rukovoditelya Finansovo-xozyaystvennogo departamenta” soʻzlari “Rukovoditelem Administratsii Prezidenta Respubliki Uzbekistan po predstavleniyu upravlyayushego delami” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“perviy zamestitel nachalnika Upravleniya i rukovoditeli gosudarstvennix uchrejdeniy, vxodyashix v strukturu Upravleniya, naznachayutsya i osvobojdayutsya ot doljnosti nachalnikom Upravleniya po soglasovaniyu s upravlyayushim delami Administratsii Prezidenta Respubliki Uzbekistan”;
oltinchi xatboshidagi “unitarnix predpriyatiy” soʻzlari “uchrejdeniy” soʻzi bilan almashtirilsin;
8-banddagi “Ministerstvu finansov” soʻzlari “Ministerstvu ekonomiki i finansov” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimini joriy etishning tashkiliy chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 8-apreldagi 284-son qaroriga 3-ilovaning izoh qismidagi “2018-yil 26-avgustdagi PF-5519-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti 43 va 44-bandlarida” soʻzlari “2025-yil 14-iyuldagi PF-111-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamentining 71 — 74-bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisida” 2019-yil 27-sentabrdagi 818-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Narkotik moddalarni nazorat qilish milliy axborot-tahlil markazi” soʻzlari “Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
nomidagi “Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi” soʻzlari “Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi direktori oʻrinbosari, Ekspert guruhi raisi Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligining masʼul xodimi, Ekspert guruhi raisi oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligining masʼul xodimi ”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Ijod maktablari va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-martdagi 141-son qarorining 6-bandi “g” kichik bandidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi qoshidagi mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish” soʻzlari “Istiqbolli kadrlarni tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Aholining sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash va jismoniy faolligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-noyabrdagi 735-son qarorining 15-bandidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi huzuridagi Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Istiqbolli kadrlarni tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Davlat tashkilotlari xodimlarining huquqiy savodxonligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-martdagi 134-son qarorida :
a) 2-bandning “d” kichik bandi , 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 4-banddagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
6 , 7 , 12-bandlar , 20-bandning ikkinchi xatboshisi va 29-banddagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning “7-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni 3-bandidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 37-ilovaning 12-pozitsiyasi izoh qismidagi “Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi” soʻzlari “Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Davlat organlari va tashkilotlarida mehnat faoliyatini olib borayotgan yosh mutaxassislar va yosh vatandoshlarga zarur shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi 101-son qarori 1-bandining “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 312-son qarorining 12-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida inson resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 22-sentabrdagi 492-son qarorida :
a) 6-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatlarini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining ““Yilning eng namunali mahalla yoshlar yetakchisi” tanlovini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 20-noyabrdagi 608-son qaroriga 2-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. M.R. Qurbonov — Boshqaruv samaradorligi agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari (kelishuv asosida)”.
15. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qarorida :
a) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
16-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 16 1 , 16 2 , 18-bandlar , 23-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisi va “b” kichik bandi , 37-band , 41-bandning beshinchi xatboshisi va 42-banddagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovada :
“1-bosqich” pozitsiyasining “Masʼullar” ustuni ikkinchi xatboshisi, “Tadbirlar” ustunining 1-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilari hamda 3-bandidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“3-bosqich” pozitsiyasining “Masʼullar” ustuni birinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovada :
16-band , 21-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 22 va 25-bandlar , 32-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisi va “b” kichik bandi , 34-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisi va “b” kichik bandi , 53-band , 57-bandning beshinchi xatboshisi hamda 58-banddagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Masʼullar” ustunidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1a-ilovada :
“2-bosqich” va “3-bosqich” pozitsiyalarning uchinchi ustunidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“6-bosqich” pozitsiyasining ikkinchi ustunidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha davlat komissiyasi hamda uning xududiy komissiyalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 4-oktabrdagi 631-son qarorida :
a) 1-ilovada :
3-banddagi “Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi (keyingi oʻrinlarda — Milliy markaz)” soʻzlari “Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band , 12-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , 13-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 17-band , 18-bandning birinchi xatboshisi va 24-banddagi tegishli kelishikdagi “Milliy markaz” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 6-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi (keyingi oʻrinlarda — Milliy markaz)” soʻzlari “Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 7-oktabrdagi 645-son qarorida :
a) 1-ilovada :
13-bandning yettinchi xatboshisidagi “Prezidenti yordamchisining” soʻzlari “Prezidenti Administratsiyasi rahbarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-bandning yettinchi xatboshisidagi “Prezidenti yordamchisi” soʻzlari “Prezidenti Administratsiyasi rahbari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 14-bandi oltinchi xatboshisidagi “Prezidenti yordamchisining” soʻzlari “Prezidenti Administratsiyasi rahbarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qarori bilan tasdiqlangan “Yoshlarga hamrohlik” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi yettinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-dekabrdagi 904-son qarori 9-bandining “v” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 9-apreldagi 212-son qarorida :
a) 1-ilovaning 9-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 6-bandi oʻn oltinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning 3-bandi birinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 4-ilovaning 3-bandidagi “Davlat xizmatini rivojlantirish” soʻzlari “Boshqaruv samaradorligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 18-noyabr,
732-son