📅 2025-yil 20-noyabr · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 20-noyabr · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 20 ноябрь · Президент фармонлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 ноября 2025 г. · Указы Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 November 2025 · Presidential decrees
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
РЎЙХАТИ
«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ҳамда ёшлар ҳамжамиятида ижтимоий капитални ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) 16 минг нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;
(б) 30 минг нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
(в) «Мутолаа» лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;
(г) «Ёшлар дафтари»га киритилган 100 минг нафар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
(д) «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.
II. Ёшлар билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб ушбу Фармоннинг 1-иловасида назарда тутилган ижтимоий ёрдам турлари индивидуал режа асосида Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ёшларнинг шахсий ривожланишига қаратилган ёшлар ижтимоий шартномаси (кейинги ўринларда — ижтимоий шартнома) орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
(а) таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш (узрли сабаблар бундан мустасно);
(б) таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
(в) волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
(г) «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда қатнашиш;
(д) илмий, илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам мутолаа қилиш;
(ж) тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш асосида фаолиятини йўлга қўйиш;
(з) хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражасига эришиш.
Бунда мазкур шартларнинг аниқ турлари кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
3. Белгилаб қўйилсинки, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда босқичма-босқич қуйидаги кетма-кетликда чоралар қўлланади:
(а) ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини ўн беш кун ичида бажариш лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш;
(б) ижтимоий ёрдам миқдорларини 15 фоиздан 30 фоизгача камайтириш;
(в) ижтимоий ёрдам кўрсатишни бир ойдан олти ойгача бўлган муддатга вақтинчалик тўхтатиш;
(г) ижтимоий ёрдам кўрсатишни бир йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш. Бунда:
(i) ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган чоралар қўллангандан сўнг ижтимоий ёрдам кўрсатилган шахс ижтимоий шартнома шартларини лозим даражада бажарган тақдирда, қўлланган чоралар бекор қилиниб, чоралар қўлланиши натижасида кўрсатилмай қолган ижтимоий ёрдамлар тўлиқ тақдим этилади;
(ii) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган чоралар тегишли маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан, «б» , «в» ва «г» кичик бандларидаги чоралар эса Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда қўлланади ҳамда бекор қилинади.
4. Ижтимоий шартнома шартларини мунтазам равишда камида олти ой давомида юқори даражада бажарган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади:
(а) ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат қилган вақтидан қатъи назар, унга имтиёзли равишда навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
(б) энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади;
(в) ёшларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади.
5. Белгилансинки:
(а) ижтимоий шартнома тегишли маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамда ёрдам кўрсатиладиган шахс (ўн саккиз ёшгача бўлганлар учун уларнинг номидан ота-онаси ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида Ёшлар ягона электрон платформасида электрон шаклда расмийлаштирилади;
(б) ижтимоий шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда амалга оширилади;
(в) ёшлар етакчиси, заруратга кўра, ижтимоий шартнома шартлари бажарилишини жойига чиққан ҳолда назорат қилиш ҳуқуқига эга.
III. «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ёшларга:
(а) сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади. Бунда ҳарбий хизмат билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобварағидан амалга оширилади ҳамда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади;
(б) «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали:
(i) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
(ii) касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
(iii) ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш, хорижий тилларга ўқитиш, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун тўланадиган ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олувчи томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади;
(iv) айни бир шахс бир календарь йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан икки марта фойдаланиши мумкин.
7. Ёшлар ишлари агентлиги:
(а) ҳар йили 1 февралга қадар ижтимоий ёрдамларнинг самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра самараси паст бўлган ижтимоий ёрдамларни, заруратга кўра, мақбуллаштириш, шунингдек, самарадорлигини ошириш мақсадида уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(б) икки ой муддатда «Ёшлар дафтари» жамғармаларидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш методологиясини тасдиқласин;
(в) икки ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқиб, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам тақдим этишнинг янги тартибини, ижтимоий шартнома асосида ёрдам кўрсатиш қўлланмайдиган шахслар тоифаларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони билан тасдиқланган «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар рўйхатига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.
10. Фармон ижроси учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ижтимоий шартнома тузиш орқали «Ёшлар дафтари» жамғармаларидан тақдим этиладиган ижтимоий ёрдамлар
1. Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.
2. 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш.
3. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.
4. Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш.
5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш.
6. Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш.
7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.
8. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш.
9. Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари учун субсидия ажратиш.
10. Ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ имкониятини яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони билан тасдиқланган «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
«I. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимида:
(а) 5 — 9-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 5. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш. Бир марта БҲМнинг 8 бараваригача 1. Мазкур субсидия Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув курсларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ёшга тўлган, бироқ 30 ёшдан ошмаган аъзолари учун ажратилади. 2. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг ҳамда ижтимоий шартноманинг шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўлаб берилади. 3. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади. 6. Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш.**** — Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми миқдорида, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан ошмаган касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади. 2. Тўлов-контракт суммаси ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади. 7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш. 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) 1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ёш оилаларга ажратилади. 2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади. 3. Ижара учун компенсация суммаси ижара тўловининг иккинчи ойидан бошлаб тузилган ижтимоий шартнома шартлари бажарилиши даражасидан келиб чиқиб тўланади. 8. Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш.**** 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга Ҳар ойда, БҲМнинг 4 бараваригача 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади. 2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади. 3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. 9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.**** 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга Ҳар ойда, БҲМнинг 1 бараваригача 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади. 2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади. 3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. » ;
(б) 12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 12. Ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ имкониятини яратиш. Бир марта — 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 18 — 27 ёшдаги аъзоларига ажратилади. 2. Ёш фуқарога ҳарбий хизматни ўтаб келгандан сўнг расмий банд бўлиш мажбурияти юкланади. » .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 ноябрь,
ПФ- 222 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING
FARMONI
ROʻYXATI
“Yoshlar daftari” jamgʻarmalari orqali ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalardagi yoshlarga “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari orqali ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimi samaradorligini oshirish hamda yoshlar hamjamiyatida ijtimoiy kapitalni rivojlantirishga koʻmaklashish maqsadida qaror qilaman:
I. Maqsadlar
1. Quyidagilar Farmonning asosiy maqsadlari etib belgilansin:
(a) 16 ming nafar “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning doimiy daromad manbaiga ega boʻlishiga koʻmaklashish;
(b) 30 ming nafar “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning taʼlim jarayonida ijobiy oʻzlashtirish koʻrsatkichlariga erishish;
(v) “Mutolaa” loyihasi doirasida ilmiy-ommabop, badiiy kitoblarni muntazam oʻqib boruvchi yoshlarning ulushini 10 foizga oshirish;
(g) “Yoshlar daftari”ga kiritilgan 100 ming nafar yoshlarning ijtimoiy faolligini oshirish;
(d) “Ibrat farzandlari” loyihasi doirasida xorijiy tillarni oʻzlashtirgan yoshlar ulushini 30 foizga oshirish.
II. Yoshlar bilan ijtimoiy hamkorlikni kuchaytirish hamda ularning ijtimoiy faolligini oshirish
2. Belgilansinki, 2026-yil 1-fevraldan boshlab ushbu Farmonning 1-ilovasida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam turlari individual reja asosida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi yoshlarning shaxsiy rivojlanishiga qaratilgan yoshlar ijtimoiy shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy shartnoma) orqali quyidagi shartlar asosida taqdim etiladi:
(a) taʼlim olishni uzluksiz ravishda amalga oshirib borish (uzrli sabablar bundan mustasno);
(b) taʼlim jarayonida ijobiy oʻzlashtirish koʻrsatkichlariga erishish;
(v) volontyorlik faoliyatini amalga oshirish;
(g) “Besh tashabbus olimpiadasi” doirasida oʻtkaziladigan loyihalarda qatnashish;
(d) ilmiy, ilmiy-ommabop, badiiy kitoblarni muntazam mutolaa qilish;
(j) tadbirkorlik yoki oʻzini oʻzi band qilish asosida faoliyatini yoʻlga qoʻyish;
(z) xorijiy tillarni oʻzlashtirish boʻyicha kamida B1 darajasiga erishish.
Bunda mazkur shartlarning aniq turlari koʻrsatiladigan ijtimoiy yordamning xususiyatidan kelib chiqib, Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
3. Belgilab qoʻyilsinki, ijtimoiy shartnoma shartlari bajarilmaganda yoki lozim darajada bajarilmaganda bosqichma-bosqich quyidagi ketma-ketlikda choralar qoʻllanadi:
(a) ijtimoiy shartnomaning bajarilmagan shartlarini oʻn besh kun ichida bajarish lozimligi toʻgʻrisida ogohlantirish;
(b) ijtimoiy yordam miqdorlarini 15 foizdan 30 foizgacha kamaytirish;
(v) ijtimoiy yordam koʻrsatishni bir oydan olti oygacha boʻlgan muddatga vaqtinchalik toʻxtatish;
(g) ijtimoiy yordam koʻrsatishni bir yil va undan ortiq muddatga toʻxtatish. Bunda:
(i) ushbu bandning “b” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan choralar qoʻllangandan soʻng ijtimoiy yordam koʻrsatilgan shaxs ijtimoiy shartnoma shartlarini lozim darajada bajargan taqdirda, qoʻllangan choralar bekor qilinib, choralar qoʻllanishi natijasida koʻrsatilmay qolgan ijtimoiy yordamlar toʻliq taqdim etiladi;
(ii) ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan choralar tegishli mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan, “b” , “v” va “g” kichik bandlaridagi choralar esa Yoshlar yagona elektron platformasi orqali avtomatik tarzda qoʻllanadi hamda bekor qilinadi.
4. Ijtimoiy shartnoma shartlarini muntazam ravishda kamida olti oy davomida yuqori darajada bajargan yoshlar quyidagicha ragʻbatlantiriladi:
(a) ijtimoiy yordam soʻrab murojaat qilgan vaqtidan qatʼi nazar, unga imtiyozli ravishda navbatdan tashqari ijtimoiy yordam koʻrsatiladi;
(b) eng yaxshi 1 000 nafar yoshlar har yili bir marta Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida pul mukofoti bilan taqdirlanadi;
(v) yoshlarning tashabbuskorligi va faolligini ragʻbatlantirishga qaratilgan mukofotlarga tavsiya etiladi.
5. Belgilansinki:
(a) ijtimoiy shartnoma tegishli mahalladagi yoshlar yetakchisi hamda yordam koʻrsatiladigan shaxs (oʻn sakkiz yoshgacha boʻlganlar uchun ularning nomidan ota-onasi yoki ota-onaning oʻrnini bosuvchi shaxslar) oʻrtasida Yoshlar yagona elektron platformasida elektron shaklda rasmiylashtiriladi;
(b) ijtimoiy shartnoma shartlarining bajarilishini monitoring qilish va baholash Yoshlar yagona elektron platformasi orqali avtomatik tarzda amalga oshiriladi;
(v) yoshlar yetakchisi, zaruratga koʻra, ijtimoiy shartnoma shartlari bajarilishini joyiga chiqqan holda nazorat qilish huquqiga ega.
III. “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari orqali ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish
6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-fevraldan boshlab Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi yoshlarga:
(a) safarbarlik chaqiruvi rezervidagi harbiy xizmatni bepul oʻtash tartibi joriy etiladi hamda ushbu maqsad uchun subsidiya ajratish tartibi bekor qilinadi. Bunda harbiy xizmat bilan bogʻliq xarajatlar Mudofaa vazirligining “Safarbarlik chaqiruvi rezervi mablagʻlari” maxsus hisobvaragʻidan amalga oshiriladi hamda harbiy xizmatni oʻtab kelgan yoshlar bandligini taʼminlash choralari koʻriladi;
(b) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari orqali:
(i) avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash boʻyicha subsidiya haydovchilik guvohnomasining “A”, “B”, “D” va “DE” toifalarini olish uchun toʻlab beriladi;
(ii) kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasining 50 foizgacha qismi oʻquvchi-talaba bilan tuzilgan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish darajasidan kelib chiqib toʻlanadi hamda yordamning umumiy miqdori bir oʻquv yili uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmasligi lozim;
(iii) yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish, xorijiy tillarga oʻqitish, ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun toʻlanadigan har oylik subsidiyalar miqdori oʻtgan oyda subsidiya oluvchi tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish darajasidan kelib chiqib belgilanadi;
(iv) ayni bir shaxs bir kalendar yil davomida turli ijtimoiy yordamlardan koʻpi bilan ikki marta foydalanishi mumkin.
7. Yoshlar ishlari agentligi:
(a) har yili 1-fevralga qadar ijtimoiy yordamlarning samaradorligini baholash natijalariga koʻra samarasi past boʻlgan ijtimoiy yordamlarni, zaruratga koʻra, maqbullashtirish, shuningdek, samaradorligini oshirish maqsadida ularni takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
(b) ikki oy muddatda “Yoshlar daftari” jamgʻarmalaridan koʻrsatiladigan ijtimoiy yordamlarning samaradorligini baholab borish metodologiyasini tasdiqlasin;
(v) ikki oy muddatda ushbu Farmondan kelib chiqib, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalardagi yoshlarga “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari orqali ijtimoiy yordam taqdim etishning yangi tartibini, ijtimoiy shartnoma asosida yordam koʻrsatish qoʻllanmaydigan shaxslar toifalarini tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi PF-17-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari orqali koʻrsatiladigan ijtimoiy yordamlar roʻyxatiga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
IV. Farmon ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat
9. Mazkur Farmon ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev belgilansin.
10. Farmon ijrosi uchun masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 20-noyabrdagi PF-222-son Farmoniga 1-ILOVA
Ijtimoiy shartnoma tuzish orqali “Yoshlar daftari” jamgʻarmalaridan taqdim etiladigan ijtimoiy yordamlar
1. Kamida 3 nafar yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish.
2. 6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilish.
3. Avtomototransport vositalari haydovchilik guvohnomasining “A”, “B”, “D” va “DE” toifalarini olish boʻyicha oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish.
4. Kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasini toʻlab berish.
5. Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turarjoy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash.
6. Yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratish.
7. Ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish.
8. Yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya ajratish.
9. Yoshlarga taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlari uchun subsidiya ajratish.
10. Yoshlar uchun safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtash imkoniyatini yaratish.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 20-noyabrdagi PF-222-son Farmoniga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi PF-17-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari orqali koʻrsatiladigan ijtimoiy yordamlar roʻyxatiga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
“I. “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatiladigan ijtimoiy yordamlar” boʻlimida:
(a) 5 — 9-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 5. Avtomototransport vositalari haydovchilik guvohnomasining “A”, “B”, “D” va “DE” toifalarini olish boʻyicha oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish. Bir marta BHMning 8 baravarigacha 1. Mazkur subsidiya Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning qonunchilikda belgilangan tartibda oʻquv kurslarida qatnashish huquqini beruvchi yoshga toʻlgan, biroq 30 yoshdan oshmagan aʼzolari uchun ajratiladi. 2. Mazkur subsidiyaning 50 foizi oʻquv kursi boshlanishida, qolgan qismi milliy haydovchilik guvohnomasi olinganidan soʻng hamda ijtimoiy shartnomaning shartlarini bajarish darajasidan kelib chiqib toʻlab beriladi. 3. Subsidiya toʻlovlarining 50 foizi avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursini tashkil qilgan davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlariga shartnoma asosida, qolgan 50 foizi shartnoma shartlariga koʻra taʼlim tashkilotiga oʻtkazib beriladi yoki fuqaroga toʻlab beriladi. 6. Kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasini toʻlab berish.**** — Toʻlov-kontrakt summasining 50 foizgacha qismi miqdorida, biroq BHMning 50 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda 1. Mazkur yordam Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 30 yoshdan oshmagan kasbiy taʼlim, bakalavriat va magistraturaning kunduzgi yoʻnalishida taʼlim olayotgan oʻquvchi-talaba aʼzolariga beriladi. 2. Toʻlov-kontrakt summasi oʻquvchi-talaba bilan tuzilgan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish darajasidan kelib chiqib toʻlanadi. 7. Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turarjoy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash. 12 oydan koʻp boʻlmagan muddatga Har oyda, ijara toʻlovlarining 50 foizi, biroq BHMning 2 baravarigacha (Toshkent va Nukus shaharlari hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha) 1. Mazkur kompensatsiya Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yosh oilalarga ajratiladi. 2. Mazkur kompensatsiya soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasiga muvofiq ajratiladi. 3. Ijara uchun kompensatsiya summasi ijara toʻlovining ikkinchi oyidan boshlab tuzilgan ijtimoiy shartnoma shartlari bajarilishi darajasidan kelib chiqib toʻlanadi. 8. Yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratish.**** 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga Har oyda, BHMning 4 baravarigacha 1. Mazkur yordam Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi aʼzolari uchun ajratiladi. 2. Har oylik subsidiyalar miqdori oʻtgan oyda subsidiya olgan shaxs tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish darajasidan kelib chiqib belgilanadi va toʻlov amalga oshiriladi. 3. Tegishli mablagʻlar oʻquv kurslarini tashkil etgan taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq oʻtkaziladi. 9. Ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish.**** 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga Har oyda, BHMning 1 baravarigacha 1. Mazkur yordam Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi aʼzolari uchun ajratiladi. 2. Har oylik subsidiyalar miqdori oʻtgan oyda subsidiya olgan shaxs tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish darajasidan kelib chiqib belgilanadi va toʻlov amalga oshiriladi. 3. Tegishli mablagʻlar oʻquv kurslarini tashkil etgan taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq oʻtkaziladi. ” ;
(b) 12-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 12. Yoshlar uchun safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtash imkoniyatini yaratish. Bir marta — 1. Mazkur yordam Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 18 — 27 yoshdagi aʼzolariga ajratiladi. 2. Yosh fuqaroga harbiy xizmatni oʻtab kelgandan soʻng rasmiy band boʻlish majburiyati yuklanadi. ” .
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 20-noyabr,
PF- 222 -son