UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олиш жараёнларини рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилиб бориш ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган янги электрон хизматларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модулини (кейинги ўринларда — электрон модуль) ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқсин ҳамда амалиётга жорий этсин. Бунда:

а) Адлия вазирлиги электрон модулнинг мулкдори ва оператори ҳисобланади, электрон модулни ишлаб чиқиш ва уни юритиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатлари вазирликнинг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) электрон модуль ва унинг мобиль иловаси қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

вафот этган шахснинг ўлими қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (гербли гувоҳнома, QR-кодли маълумотнома ва бошқалар) рақамини киритиш орқали вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тўлдириш;

вафот этган шахсни дафн этишга рухсат берилгани, қабрнинг сектори, участкаси, қатори ва рақамини автоматик равишда шакллантириш ҳамда изчил кетма-кетликда рақамлаш;

вафот этган шахснинг дафн этилгани ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида сақлаш;

қабр тайёрлатиш, қабрни ва қабр усти ёдгорликларини обод ҳолатга келтириш каби хизматларга мобиль илова орқали фуқаролар томонидан электрон (онлайн) ариза ёки буюртмалар бериш, қабристон мудири (назоратчиси) ҳақида очиқ маълумотлар (Ф.И.О, телефон рақами) билан танишиш;

пулли хизматлар учун тўловлар миқдорини автоматик тарзда ҳисоблаш, электрон квитанциялар (инвойс) шакллантириш;

ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармалари билан онлайн тарзда шартномалар тузиш;

электрон модуль ва унинг мобиль иловасидан тўғри фойдаланилишини ҳамда ўз вақтида маълумотлар киритилишини мониторинг қилиш, қонунбузилишларнинг олдини олиш юзасидан қабристон мудирларига (назоратчиларига) эслатмалар юбориш.

3. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб:

вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг реал вақт режимида унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома бепул юборилади (ҳужжатнинг қоғоз шаклига қўшимча равишда);

ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади;

ФҲДЁ органларидан ўлим қайд этилгани ҳақида гербли гувоҳномани олиш юзасидан тиббиёт муассасасида электрон буюртма, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза бериш имкониятлари яратилади. Бунда гербли гувоҳнома манфаатдор шахс буюртма қилган манзилга почта алоқаси орқали етказиб берилади.

4. Қуйидагилар:

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

а) қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда:

манфаатдор шахслар томонидан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгани ҳақида қабристон мудири (назоратчиси)га хабар берилади (ўлим қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (гербли гувоҳнома, QR-кодли маълумотнома ва бошқалар) рақами маълум қилинади);

қабристон мудири (назоратчиси) электрон модулга ўлим қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжат рақамини киритиб, дафн этиш санаси ва қабрнинг жойлашуви, вафот этган шахс ҳақида (Ф.И.О, туғилган санаси), ўлим сабаби (вақти), ўлим қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатнинг рақами, манфаатдор шахс тўғрисидаги маълумотларни электрон тўлдиради;

электрон модулдаги маълумотлар қабристон мудири (назоратчиси) томонидан тасдиқлангандан кейин дафн этишга рухсат берилади ҳамда электрон модулга вафот этган шахснинг дафн этилгани ҳақида белги киритилади;

б) Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг тегишли қабристонга бириктирилган масъул ходими ўзига бириктирилган қабристонларда дафн этиш ишларини мониторинг қилиб боради. Бунда:

қабристон назоратчисининг ўлимни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган ҳолда дафн этиш билан боғлиқ ҳаракати аниқланганда, электрон модуль орқали ушбу қонунбузилиш ҳолати ҳақида Тошкент шаҳар адлия бошқармасига хабарнома юборади;

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси келиб тушган хабарнома асосида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан қабристон мудири (назоратчиси)нинг жавобгарлиги масаласини ҳал этади ҳамда дафн этилган шахснинг ўлимини қайд қилиш чораларини кўради;

в) қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.

Адлия вазирлиги эксперимент натижаси бўйича мазкур тартибни келгусида республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил якунига қадар қоғоз кўринишидаги ҳужжатларда сақланиб келинаётган дафн этилган шахслар ҳақидаги сўнгги 50 йиллик мавжуд маълумотлар электрон модулга киритилиши ва рақамлаштирилишини таъминласин.

9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 735-сон қарорига 1-ИЛОВА

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлар

Т/р Хизмат номи 1. Яқин қариндоши дафн этилган қабристон ва қабр рақамини аниқлаш хизмати 2. Яқин қариндоши дафн этилган қабрга гул экиш ва сувоқ қилиш хизмати 3. Қабр тайёрлаш хизмати 4. Қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш хизмати 5. Дафн маросимларини ўтказиш учун махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланиш хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 735-сон қарорига 2-ИЛОВА

Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаси Ижро муддати Масъул ижрочилар I . Дафн этиш соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш 1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули (кейинги ўринларда — электрон модуль) ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари 2026 йил 1 июнь Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги 2. Электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда дафн этишга рухсат бериш жараёнларини ўргатиш юзасидан Тошкент шаҳридаги барча қабристон назоратчиларига ўқув-семинарлари ўтказиш ҳамда уларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш. Амалий чора-тадбирлар Ижрочиларнинг маблағлари 2026 йил 15 июнь Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 3. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан тегишли қабристонларга масъул ходим бириктириш ҳамда мазкур ходим томонидан доимий равишда қабристон назоратчилари фаолиятига кўмаклашиб бориш ҳамда мониторинг қилиш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар Ижрочиларнинг маблағлари 2026 йил 20 июнь Тошкент шаҳри ҳокимлиги II. Дафн этиш ишларини ташкил қилиш ҳамда аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш 4. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларининг бюджетдан ташқари маблағларини ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича шахсий ҳисобварағида ҳар бир қабристон бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ (карточка) очиш йўли билан ихтиёрий хайр-эҳсон маблағларини тақсимлаш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар Ижрочиларнинг маблағлари 2026 йил 1 январь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 5. Вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг реал вақт режимида унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномани бепул юбориш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар Ижрочиларнинг маблағлари 2026 йил 1 март Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 6. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан ўлим ҳақида гербли гувоҳномани олиш юзасидан тиббиёт муассасасида электрон буюртма, ЯИДХП орқали онлайн ариза бериш имкониятларини яратиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси - 2026 йил 1 март Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 7. Ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома асосида дафн этиш учун нафақа бериш тартибини йўлга қўйиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси - 2026 йил 15 март Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги III. Дафн этиш ишларини самарали назорат қилиш механизмларини йўлга қўйиш 8. Давлат хизматлари ягона реестрига дафн этишга рухсат бериш давлат хизматини киритиш. Идоравий норматив ҳужжат - 2026 йил 15 март Адлия вазирлиги 9. Адлия органлари томонидан электрон модулдан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда мониторинглар ўтказиш, қабристонларга бириктирилган масъул ходимларнинг хабарномаларини кўриб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар - 2026 йил 1 июль — 31 декабрь Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги IV. Қабристонларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш 10. Тошкент шаҳридаги қабристон мудирларини (назоратчиларини) электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган электрон қурилмалар билан таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар Ҳисоб-китобларга кўра (ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар) 2026 йил 1 июнь Тошкент шаҳри ҳокимлиги 11. Барча қабристонларда мавжуд муаммоларни (рўйхатдан ўтказиш, кадастр ва бошқаларни) аниқлаш мақсадида уларни хатлов ўтказиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар 2026 йил 1 сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор ташкилот ва идоралар 12. Қоғоз кўринишидаги ҳужжатларда сақланиб келинаётган дафн этилган шахслар ҳақидаги охирги 50 йиллик маълумотларни электрон модулга киритиш ва унинг рақамлаштирилишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар 2027 йил декабрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 ноябрь,

735-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/735/1072-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

“YOʻL XARITASI”

Dafn etish ishlarini tashkil etish va hisobini yuritish tizimini takomillashtirish hamda sohada samarali nazorat qilish mexanizmlarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Vafot etgan shaxslarni dafn etishga ruxsat berish, hisobini yuritish va nazorat qilish jarayonlariga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish orqali aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Adliya vazirligi va Raqamli texnologiyalar vazirligining vafot etgan shaxslarni dafn etishga ruxsat berish va roʻyxatga olish jarayonlarini raqamlashtirish, mazkur ishlarni elektron axborot tizimi orqali monitoring qilib borish hamda aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratishga qaratilgan yangi elektron xizmatlarni joriy qilish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Toshkent shahri hokimligi bilan birgalikda 2026-yil 1-iyunga qadar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimining “Dafn etish ishlarini roʻyxatga olish yagona elektron daftari” modulini (keyingi oʻrinlarda — elektron modul) va uning mobil ilovasini ishlab chiqsin hamda amaliyotga joriy etsin. Bunda:

a) Adliya vazirligi elektron modulning mulkdori va operatori hisoblanadi, elektron modulni ishlab chiqish va uni yuritish hamda texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash xarajatlari vazirlikning Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

b) elektron modul va uning mobil ilovasi quyidagi imkoniyatlarga ega boʻladi:

vafot etgan shaxsning oʻlimi qayd etilganini tasdiqlovchi hujjatlar (gerbli guvohnoma, QR-kodli maʼlumotnoma va boshqalar) raqamini kiritish orqali vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda toʻldirish;

vafot etgan shaxsni dafn etishga ruxsat berilgani, qabrning sektori, uchastkasi, qatori va raqamini avtomatik ravishda shakllantirish hamda izchil ketma-ketlikda raqamlash;

vafot etgan shaxsning dafn etilgani haqidagi maʼlumotlarni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida saqlash;

qabr tayyorlatish, qabrni va qabr usti yodgorliklarini obod holatga keltirish kabi xizmatlarga mobil ilova orqali fuqarolar tomonidan elektron (onlayn) ariza yoki buyurtmalar berish, qabriston mudiri (nazoratchisi) haqida ochiq maʼlumotlar (F.I.O, telefon raqami) bilan tanishish;

pulli xizmatlar uchun toʻlovlar miqdorini avtomatik tarzda hisoblash, elektron kvitansiyalar (invoys) shakllantirish;

ixtiyoriy xayr-ehsonlarni amalga oshirish uchun jismoniy va yuridik shaxslarning tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari, fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmalari bilan onlayn tarzda shartnomalar tuzish;

elektron modul va uning mobil ilovasidan toʻgʻri foydalanilishini hamda oʻz vaqtida maʼlumotlar kiritilishini monitoring qilish, qonunbuzilishlarning oldini olish yuzasidan qabriston mudirlariga (nazoratchilariga) eslatmalar yuborish.

3. Belgilansinki, 2026-yil 1-martdan boshlab:

vafot etgan shaxsning oʻlimi qayd etilgandan soʻng real vaqt rejimida uning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma bepul yuboriladi (hujjatning qogʻoz shakliga qoʻshimcha ravishda);

oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma gerbli guvohnomaga tenglashtiriladi;

FHDY organlaridan oʻlim qayd etilgani haqida gerbli guvohnomani olish yuzasidan tibbiyot muassasasida elektron buyurtma, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali onlayn ariza berish imkoniyatlari yaratiladi. Bunda gerbli guvohnoma manfaatdor shaxs buyurtma qilgan manzilga pochta aloqasi orqali yetkazib beriladi.

4. Quyidagilar:

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimining “Dafn etish ishlarini roʻyxatga olish yagona elektron daftari” moduli va uning mobil ilovasi orqali koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Dafn etish ishlarini tashkil etish va hisobini yuritish tizimini takomillashtirish hamda sohada samarali nazorat qilish mexanizmlarini joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Belgilab qoʻyilsinki, 2026-yil 1-iyuldan 31-dekabrga qadar Toshkent shahrida eksperiment tariqasida dafn etish ishlarini amalga oshirishning quyidagi tartibi joriy etiladi:

a) qabriston mudiri (nazoratchisi) tomonidan vafot etgan shaxslarni dafn etishga ruxsat berish faqat elektron modul yoki uning mobil ilovasidan foydalangan holda amalga oshiriladi. Bunda:

manfaatdor shaxslar tomonidan vafot etgan shaxsning oʻlimi qayd etilgani haqida qabriston mudiri (nazoratchisi)ga xabar beriladi (oʻlim qayd etilganini tasdiqlovchi hujjatlar (gerbli guvohnoma, QR-kodli maʼlumotnoma va boshqalar) raqami maʼlum qilinadi);

qabriston mudiri (nazoratchisi) elektron modulga oʻlim qayd etilganini tasdiqlovchi hujjat raqamini kiritib, dafn etish sanasi va qabrning joylashuvi, vafot etgan shaxs haqida (F.I.O, tugʻilgan sanasi), oʻlim sababi (vaqti), oʻlim qayd etilgani haqidagi hujjatning raqami, manfaatdor shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron toʻldiradi;

elektron moduldagi maʼlumotlar qabriston mudiri (nazoratchisi) tomonidan tasdiqlangandan keyin dafn etishga ruxsat beriladi hamda elektron modulga vafot etgan shaxsning dafn etilgani haqida belgi kiritiladi;

b) Toshkent shahri hokimligining Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasining tegishli qabristonga biriktirilgan masʼul xodimi oʻziga biriktirilgan qabristonlarda dafn etish ishlarini monitoring qilib boradi. Bunda:

qabriston nazoratchisining oʻlimni tasdiqlovchi hujjat mavjud boʻlmagan holda dafn etish bilan bogʻliq harakati aniqlanganda, elektron modul orqali ushbu qonunbuzilish holati haqida Toshkent shahar adliya boshqarmasiga xabarnoma yuboradi;

Toshkent shahar adliya boshqarmasi kelib tushgan xabarnoma asosida davlat xizmatlari koʻrsatish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilishi yuzasidan qabriston mudiri (nazoratchisi)ning javobgarligi masalasini hal etadi hamda dafn etilgan shaxsning oʻlimini qayd qilish choralarini koʻradi;

v) qabriston mudirlari (nazoratchilari) tomonidan dafn etish ishlarini roʻyxatdan oʻtkazishni qogʻoz shaklida yuritish tartibi bekor qilinadi.

Adliya vazirligi eksperiment natijasi boʻyicha mazkur tartibni kelgusida respublikaning barcha hududlarida joriy etish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, Vazirlar Mahkamasiga tegishli takliflarni kiritsin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Adliya vazirligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2027-yil yakuniga qadar qogʻoz koʻrinishidagi hujjatlarda saqlanib kelinayotgan dafn etilgan shaxslar haqidagi soʻnggi 50 yillik mavjud maʼlumotlar elektron modulga kiritilishi va raqamlashtirilishini taʼminlasin.

9. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-noyabrdagi 735-son qaroriga 1-ILOVA

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimining “Dafn etish ishlarini roʻyxatga olish yagona elektron daftari” moduli va uning mobil ilovasi orqali koʻrsatiladigan xizmatlar

T/r Xizmat nomi 1. Yaqin qarindoshi dafn etilgan qabriston va qabr raqamini aniqlash xizmati 2. Yaqin qarindoshi dafn etilgan qabrga gul ekish va suvoq qilish xizmati 3. Qabr tayyorlash xizmati 4. Qabr usti yodgorliklarini oʻrnatish xizmati 5. Dafn marosimlarini oʻtkazish uchun maxsus avtotransport vositalaridan foydalanish xizmati

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-noyabrdagi 735-son qaroriga 2-ILOVA

Dafn etish ishlarini tashkil etish va hisobini yuritish tizimini takomillashtirish hamda sohada samarali nazorat qilish mexanizmlarini joriy etish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbasi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I . Dafn etish sohasiga raqamli texnologiyalarni joriy etish 1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimining “Dafn etish ishlarini roʻyxatga olish yagona elektron daftari” moduli (keyingi oʻrinlarda — elektron modul) va uning mobil ilovasini ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari 2026-yil 1-iyun Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Toshkent shahri hokimligi 2. Elektron modul yoki uning mobil ilovasidan foydalangan holda dafn etishga ruxsat berish jarayonlarini oʻrgatish yuzasidan Toshkent shahridagi barcha qabriston nazoratchilariga oʻquv-seminarlari oʻtkazish hamda ularning amaliy koʻnikmalarini shakllantirish. Amaliy chora-tadbirlar Ijrochilarning mablagʻlari 2026-yil 15-iyun Toshkent shahri hokimligi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 3. Toshkent shahri hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish bosh boshqarmasining Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasidan tegishli qabristonlarga masʼul xodim biriktirish hamda mazkur xodim tomonidan doimiy ravishda qabriston nazoratchilari faoliyatiga koʻmaklashib borish hamda monitoring qilish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar Ijrochilarning mablagʻlari 2026-yil 20-iyun Toshkent shahri hokimligi II. Dafn etish ishlarini tashkil qilish hamda aholi uchun qoʻshimcha qulayliklar yaratish 4. Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari, Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmalarining budjetdan tashqari mablagʻlarini hisobga olish va sarflash boʻyicha shaxsiy hisobvaragʻida har bir qabriston boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraq (kartochka) ochish yoʻli bilan ixtiyoriy xayr-ehson mablagʻlarini taqsimlash amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar Ijrochilarning mablagʻlari 2026-yil 1-yanvar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 5. Vafot etgan shaxsning oʻlimi qayd etilgandan soʻng real vaqt rejimida uning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)dagi shaxsiy kabinetiga oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnomani bepul yuborish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar Ijrochilarning mablagʻlari 2026-yil 1-mart Sogʻliqni saqlash vazirligi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 6. Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlaridan oʻlim haqida gerbli guvohnomani olish yuzasidan tibbiyot muassasasida elektron buyurtma, YIDXP orqali onlayn ariza berish imkoniyatlarini yaratish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi - 2026-yil 1-mart Adliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 7. Oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma asosida dafn etish uchun nafaqa berish tartibini yoʻlga qoʻyish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi - 2026-yil 15-mart Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi III. Dafn etish ishlarini samarali nazorat qilish mexanizmlarini yoʻlga qoʻyish 8. Davlat xizmatlari yagona reyestriga dafn etishga ruxsat berish davlat xizmatini kiritish. Idoraviy normativ hujjat - 2026-yil 15-mart Adliya vazirligi 9. Adliya organlari tomonidan elektron moduldan foydalangan holda muntazam ravishda monitoringlar oʻtkazish, qabristonlarga biriktirilgan masʼul xodimlarning xabarnomalarini koʻrib chiqish. Amaliy chora-tadbirlar - 2026-yil 1-iyul — 31-dekabr Adliya vazirligi, Toshkent shahri hokimligi IV. Qabristonlarning moddiy-texnika bazasini takomillashtirish 10. Toshkent shahridagi qabriston mudirlarini (nazoratchilarini) elektron modul yoki uning mobil ilovasidan foydalanish imkoniyatiga ega boʻlgan elektron qurilmalar bilan taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar Hisob-kitoblarga koʻra (homiylik xayriyalari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar) 2026-yil 1-iyun Toshkent shahri hokimligi 11. Barcha qabristonlarda mavjud muammolarni (roʻyxatdan oʻtkazish, kadastr va boshqalarni) aniqlash maqsadida ularni xatlov oʻtkazish hamda kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar Mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar 2026-yil 1-sentabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, manfaatdor tashkilot va idoralar 12. Qogʻoz koʻrinishidagi hujjatlarda saqlanib kelinayotgan dafn etilgan shaxslar haqidagi oxirgi 50 yillik maʼlumotlarni elektron modulga kiritish va uning raqamlashtirilishini taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar Mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar 2027-yil dekabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-noyabr,

735-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.11.2025-y., 09/25/735/1072-son; 22.05.2026-y., 09/26/267/0525-son)

lex.uz