📅 2025-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда чет эллик мутахассисларга «IT-visa» бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ рақамлаштириш соҳасидаги хорижий нуфузли олий таълим ташкилотларининг илмий ходимлари ва халқаро стартап лойиҳалар иштирокчиларини Ўзбекистонга жалб қилиш орқали IT хизматлар экспортини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) стартап лойиҳаларнинг хорижий таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига ҳамда олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилари, шунингдек, IT-парк резиденти мақомини олган юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикасига кириш учун «IT-visa» бериш;
б) IT соҳасида экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими доирасида мақсадли қарзлар ажратишни йўлга қўйиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 734-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IТ-парк) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» (кейинги ўринларда — «IT-visa») берилади»;
6 2 -банднинг «б» кичик банди еттинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлари ва мутахассисларига, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома «IT-visa»ra тенглаштирилади.»;
б) 4-илованинг 29-позицияси «Таъриф» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўп марталик «IT-visa»
ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда «IT-visa»ни тақдим этиш бўйича тавсия беради».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«IT-парк резиденти мақомига эга бўлган ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасидаги экспорт қилувчи компанияларга икки йил ичида IT соҳасида экспорт ҳажмини камида 30 фоизга ошириш шарти билан мақсадли қарзлар ажратиш;
халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш учун хорижий тилларни ўқитувчи ўқув марказларига ва шу йўналишда ўқиш истагини билдирган мутахассисларга мақсадли қарзлар ажратиш;
б) 4-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
мақсадли қарз бўйича фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада бўлиши лозим»;
ўнинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
«1-босқич» «Субъектлар» устунидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5-босқич» «Тадбир» устуни 1-бандидаги «Стипендиатларни ишга жойлаштириш» сўзлари «Стипендиатларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 ноябрь,
734-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Raqamli texnologiyalar sohasida mutaxassislarni tayyorlash tizimini yoʻlga qoʻyish hamda chet ellik mutaxassislarga “IT-visa” berish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasiga muvofiq raqamlashtirish sohasidagi xorijiy nufuzli oliy taʼlim tashkilotlarining ilmiy xodimlari va xalqaro startap loyihalar ishtirokchilarini Oʻzbekistonga jalb qilish orqali IT xizmatlar eksportini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
a) startap loyihalarning xorijiy taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislariga hamda oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilari, shuningdek, IT-park rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga Oʻzbekiston Respublikasiga kirish uchun “IT-visa” berish;
b) IT sohasida eksport salohiyatini oshirish uchun xalqaro darajadagi malakali mutaxassislarni tayyorlash tizimi doirasida maqsadli qarzlar ajratishni yoʻlga qoʻyish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-noyabrdagi 734-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-bandning “b” kichik bandi beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (keyingi oʻrinlarda — IT-park) rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqmasdan uning muddatini uzaytirish imkoniyati bilan beriladigan, amal qilish muddati uch yilgacha boʻlgan koʻp martalik “IT-visa” (keyingi oʻrinlarda — “IT-visa”) beriladi”;
6 2 -bandning “b” kichik bandi yettinchi xatboshisi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi vizasiz rejim joriy qilingan mamlakatlarning axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlari va mutaxassislariga, shuningdek, IT-park rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqmasdan uning muddatini uzaytirish imkoniyati bilan beriladigan, amal qilish muddati uch yilgacha boʻlgan koʻp martalik “IT-visa” oʻrniga IT-park direksiyasi tomonidan tavsiyanoma beriladi. Bunday tavsiyanoma “IT-visa”ra tenglashtiriladi.”;
b) 4-ilovaning 29-pozitsiyasi “Taʼrif” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻp martalik “IT-visa”
axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasining tavsiyasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqmasdan uning muddatini uzaytirish imkoniyati bilan 3 yilgacha amal qilish muddati bilan beriladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 589-son qarori bilan tasdiqlangan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomning 6-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan belgilanadigan tartibda “IT-visa”ni taqdim etish boʻyicha tavsiya beradi”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Axborot texnologiyalari va kompyuter dasturlash sohasida yosh mutaxassislarni ragʻbatlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-avgustdagi 556-son qarorida :
a) 3-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“IT-park rezidenti maqomiga ega boʻlgan axborot texnologiyalari va kompyuter dasturlash sohasidagi eksport qiluvchi kompaniyalarga ikki yil ichida IT sohasida eksport hajmini kamida 30 foizga oshirish sharti bilan maqsadli qarzlar ajratish;
xalqaro darajadagi malakali mutaxassislarni tayyorlash uchun xorijiy tillarni oʻqituvchi oʻquv markazlariga va shu yoʻnalishda oʻqish istagini bildirgan mutaxassislarga maqsadli qarzlar ajratish;
b) 4-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
maqsadli qarz boʻyicha foizlar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining amaldagi qayta moliyalash stavkasidan 4 foizlik punkt yuqori stavkada boʻlishi lozim”;
oʻninchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
“1-bosqich” “Subyektlar” ustunidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“5-bosqich” “Tadbir” ustuni 1-bandidagi “Stipendiatlarni ishga joylashtirish” soʻzlari “Stipendiatlarni ishga joylashtirishda koʻmaklashish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 21-noyabr,
734-son