📅 2025-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга оширишда шаффофлик ва рақобат тамойилларига риоя этган ҳолда, давлат буюртмачилари ҳамда аҳолини сифатли, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
давлат хариди электрон тизими операторининг электрон тизимида «Farma.xarid.uz» модулини (кейинги ўринларда — Модуль) яратиш;
давлат буюртмачилари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар (кейинги ўринларда — фармацевтика маҳсулотлари) бўйича давлат харидларини мажбурий равишда Модуль орқали амалга ошириш тартибини жорий этиш;
ушбу мақсадларда Модулни дастлабки босқичда «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг электрон тизимида жорий этиш.
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
а) давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган фармацевтика маҳсулотлари билан:
дори воситалари бўйича «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар;
тиббий жиҳозлар бўйича «ISO:13485» сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар;
«Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)» сертификатига эга дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (дистрибьюторлар) дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларида иштирок этишига рухсат берилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Бунда фармацевтика маҳсулотлари гувоҳнома ва (ёки) сертификатларнинг амал қилиш муддати давомида ишлаб чиқарилган бўлиши талаб этилади;
б) фармацевтика маҳсулотларининг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаси ва иштирокчиларнинг сертификатлари «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган маълумотлар асосида Модуль орқали автоматик тарзда текширилади.
3. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 мартдан бошлаб Андижон ва Наманган вилоятларида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб эса барча давлат буюртмачилари томонидан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари Модуль орқали амалга оширилишини таъминласин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва давлат харидлари электрон тизими оператори билан биргаликда уч ой муддатда Модулда фармацевтика маҳсулотларининг бошланғич нархини аниқлаш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш имкониятларини яратсин;
маркетинг тадқиқотлари тўғри ўтказилишини тизимли мониторинг қилиб борсин.
5. Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб «Pharma.gov.uz» порталида (кейинги ўринларда — Портал):
давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторидан фойдаланиб ҳамда харидлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда, барча фармацевтика маҳсулотларининг реестрини;
«Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» сертификатига эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар, «Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)» сертификатига эга дистрибьюторлар ва «ISO:13485» сертификатига эга тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчиларининг реестрини шакллантирсин ҳамда жамоатчилик учун эълон қилиб борсин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
а) давлат буюртмачилари ва иштирокчилар ўртасида тузиладиган давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларда фармацевтика маҳсулотларининг нархи уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган референт нархларидан юқори бўлмаслигини Модуль орқали автоматик тарзда текширишни жорий қилсин.
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси мазкур шартномаларни рўйхатдан ўтказишда (ҳисобга олишда) ушбу тартибга амал қилиниши юзасидан мунтазам равишда мониторингни амалга оширсин;
б) давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларда:
дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи (ХПН) билан бирга уларнинг савдо номлари ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Порталидаги PharmID рақамларини (кейинги ўринларда — PharmID рақамлари);
тиббий жиҳозларнинг савдо номлари билан бирга уларнинг PharmID рақамларини шакллантирсин.
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар юқори малакали, шу жумладан хорижий экспертларни жалб этган ҳолда:
а) давлат тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш ва қолдиқларини самарали бошқариш бўйича «Электрон эҳтиёж» платформасини ишлаб чиқсин.
Бунда мазкур платформа орқали давлат тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий жиҳозлар оқими назорат қилинади, қолдиқларни самарали бошқариш орқали тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимлаш амалиёти йўлга қўйилади;
б) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Модуль ва платформадан фойдаланиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиб, ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш чораларини кўрсин.
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ белгиланаётган тартибдан келиб чиқиб, давлат харидлари бўйича бошқа операторларнинг электрон тизимларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 737-сон қарорига ИЛОВА
Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддати Масъул ижрочилар 1. Давлат харидларининг электрон тизимида (Республика товар-хомашё биржаси) «Farma.хarid.uz» модулини яратиш. 1. Давлат харидларининг электрон тизимларида «Farma.хarid.uz» модулини (кейинги ўринларда — Модуль) яратиш. 2026 йил 1 январь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 2. Андижон ва Наманган вилоятларида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари томонидан барча фармацевтика маҳсулотлари харидини Модуль орқали амалга оширишни йўлга қўйиш. 2026 йил 1 март 3. Барча давлат буюртмачиларига фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари мажбурий тартибда Модуль орқали амалга оширилишини жорий этиш. 2026 йил 1 июль 2. Pharm.gov.uz порталида барча фармацевтика маҳсулотлари, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторларларнинг реестрини шакллантириш ва жамоатчилик учун эълон қилиб бориш. Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторидан фойдаланган ҳолда, барча тиббий жиҳозлар ҳамда дори воситаларининг; дори воситалари бўйича давлат харидларида «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» сертификатига эга маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар, ISO:13485 сертификатига эга тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчилар ва «Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)» сертификатига эга дистрибьюторларнинг реестрини модулга «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш. 2026 йил 1 январь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 3. Модулда фармацевтика маҳсулотларининг бошланғич нархини аниқлаш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш имкониятларини яратиш. Модулда фармацевтика маҳсулотларининг бошланғич нархини географик жиҳатдан яқин давлатлардаги ўртача нархларни ҳамда нархларнинг ўзгариш динамикасини таҳлил қилган ҳолда аниқлаш имкониятини яратиш бўйича ташкилий-техник чоралар кўриш. 2026 йил 1 февраль Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 4. Давлат тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий жиҳозлар оқимини назорат қилиш, қолдиқларни самарали бошқариш орқали тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимлаш амалиётини йўлга қўйиш. Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, давлат тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларга эҳтиёжларини шакллантириш ва қолдиқларни самарали бошқариш бўйича «Электрон эҳтиёж» модулини ишлаб чиқиш. 2026 йил 1 июль Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 ноябрь,
737-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Farmatsevtika mahsulotlari boʻyicha davlat xaridlarini amalga oshirish mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Mamlakatimizda farmatsevtika mahsulotlari boʻyicha davlat xaridlarini amalga oshirishda shaffoflik va raqobat tamoyillariga rioya etgan holda, davlat buyurtmachilari hamda aholini sifatli, xavfsizligi va samaradorligi kafolatlangan dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:
davlat xaridi elektron tizimi operatorining elektron tizimida “Farma.xarid.uz” modulini (keyingi oʻrinlarda — Modul) yaratish;
davlat buyurtmachilari tomonidan dori vositalari va tibbiy jihozlar (keyingi oʻrinlarda — farmatsevtika mahsulotlari) boʻyicha davlat xaridlarini majburiy ravishda Modul orqali amalga oshirish tartibini joriy etish;
ushbu maqsadlarda Modulni dastlabki bosqichda “Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi” AJning elektron tizimida joriy etish.
2. Belgilansinki, 2026-yil 1-iyuldan boshlab:
a) davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan farmatsevtika mahsulotlari bilan:
dori vositalari boʻyicha “Zarur ishlab chiqarish amaliyoti (GMP)” sertifikatiga ega ishlab chiqaruvchilar;
tibbiy jihozlar boʻyicha “ISO:13485” sertifikatiga ega ishlab chiqaruvchilar;
“Zarur distribyutorlik amaliyoti (GDP)” sertifikatiga ega dori vositalarini ulgurji realizatsiya qiluvchi tashkilotlar (distribyutorlar) dori vositalari va tibbiy jihozlar boʻyicha davlat xaridlarida ishtirok etishiga ruxsat beriladi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollar bundan mustasno.
Bunda farmatsevtika mahsulotlari guvohnoma va (yoki) sertifikatlarning amal qilish muddati davomida ishlab chiqarilgan boʻlishi talab etiladi;
b) farmatsevtika mahsulotlarining davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnomasi va ishtirokchilarning sertifikatlari “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan maʼlumotlar asosida Modul orqali avtomatik tarzda tekshiriladi.
3. Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi bilan birgalikda 2026-yil 1-martdan boshlab Andijon va Namangan viloyatlarida roʻyxatdan oʻtgan davlat buyurtmachilari, 2026-yil 1-iyuldan boshlab esa barcha davlat buyurtmachilari tomonidan farmatsevtika mahsulotlari boʻyicha davlat xaridlari Modul orqali amalga oshirilishini taʼminlasin.
4. Sogʻliqni saqlash vazirligi:
Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi va davlat xaridlari elektron tizimi operatori bilan birgalikda uch oy muddatda Modulda farmatsevtika mahsulotlarining boshlangʻich narxini aniqlash boʻyicha marketing tadqiqotlarini oʻtkazish imkoniyatlarini yaratsin;
marketing tadqiqotlari toʻgʻri oʻtkazilishini tizimli monitoring qilib borsin.
5. Farmatsevtika mahsulotlari boʻyicha davlat xaridlari jarayonlarini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Sogʻliqni saqlash vazirligi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi bilan birgalikda 2026-yil 1-yanvardan boshlab “Pharma.gov.uz” portalida (keyingi oʻrinlarda — Portal):
davlat xaridlari sohasida foydalaniladigan tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) milliy klassifikatoridan foydalanib hamda xaridlar hajmlarini koʻrsatgan holda, barcha farmatsevtika mahsulotlarining reyestrini;
“Zarur ishlab chiqarish amaliyoti (GMP)” sertifikatiga ega dori vositalarini ishlab chiqaruvchilar, “Zarur distribyutorlik amaliyoti (GDP)” sertifikatiga ega distribyutorlar va “ISO:13485” sertifikatiga ega tibbiy jihozlarni ishlab chiqaruvchilarining reyestrini shakllantirsin hamda jamoatchilik uchun eʼlon qilib borsin.
7. Sogʻliqni saqlash vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan birgalikda uch oy muddatda:
a) davlat buyurtmachilari va ishtirokchilar oʻrtasida tuziladigan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi shartnomalarda farmatsevtika mahsulotlarining narxi ularning qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadigan referent narxlaridan yuqori boʻlmasligini Modul orqali avtomatik tarzda tekshirishni joriy qilsin.
Bunda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi mazkur shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazishda (hisobga olishda) ushbu tartibga amal qilinishi yuzasidan muntazam ravishda monitoringni amalga oshirsin;
b) davlat xaridlari toʻgʻrisidagi shartnomalarda:
dori vositalarining xalqaro patentlanmagan nomi (XPN) bilan birga ularning savdo nomlari va Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining Portalidagi PharmID raqamlarini (keyingi oʻrinlarda — PharmID raqamlari);
tibbiy jihozlarning savdo nomlari bilan birga ularning PharmID raqamlarini shakllantirsin.
8. Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-iyulga qadar yuqori malakali, shu jumladan xorijiy ekspertlarni jalb etgan holda:
a) davlat tibbiyot muassasalarining dori vositalari va tibbiy jihozlarga boʻlgan ehtiyojlarini shakllantirish va qoldiqlarini samarali boshqarish boʻyicha “Elektron ehtiyoj” platformasini ishlab chiqsin.
Bunda mazkur platforma orqali davlat tibbiyot muassasalarining dori vositalari va tibbiy jihozlar oqimi nazorat qilinadi, qoldiqlarni samarali boshqarish orqali tibbiyot muassasalari oʻrtasida qayta taqsimlash amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi;
b) Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi bilan birgalikda Modul va platformadan foydalanish boʻyicha qoʻllanma ishlab chiqib, oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtirish choralarini koʻrsin.
9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiq belgilanayotgan tartibdan kelib chiqib, davlat xaridlari boʻyicha boshqa operatorlarning elektron tizimlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish choralarini koʻrsin.
10. Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-noyabrdagi 737-son qaroriga ILOVA
Farmatsevtika mahsulotlari boʻyicha davlat xaridlari jarayonlarini yanada takomillashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼul ijrochilar 1. Davlat xaridlarining elektron tizimida (Respublika tovar-xomashyo birjasi) “Farma.xarid.uz” modulini yaratish. 1. Davlat xaridlarining elektron tizimlarida “Farma.xarid.uz” modulini (keyingi oʻrinlarda — Modul) yaratish. 2026-yil 1-yanvar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 2. Andijon va Namangan viloyatlarida roʻyxatdan oʻtgan davlat buyurtmachilari tomonidan barcha farmatsevtika mahsulotlari xaridini Modul orqali amalga oshirishni yoʻlga qoʻyish. 2026-yil 1-mart 3. Barcha davlat buyurtmachilariga farmatsevtika mahsulotlari boʻyicha davlat xaridlari majburiy tartibda Modul orqali amalga oshirilishini joriy etish. 2026-yil 1-iyul 2. Pharm.gov.uz portalida barcha farmatsevtika mahsulotlari, shuningdek, ishlab chiqaruvchilar va distribyutorlarlarning reyestrini shakllantirish va jamoatchilik uchun eʼlon qilib borish. Davlat xaridlari sohasida foydalaniladigan tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) milliy klassifikatoridan foydalangan holda, barcha tibbiy jihozlar hamda dori vositalarining; dori vositalari boʻyicha davlat xaridlarida “Zarur ishlab chiqarish amaliyoti (GMP)” sertifikatiga ega mahalliy dori vositalarini ishlab chiqaruvchilar, ISO:13485 sertifikatiga ega tibbiy jihozlarni ishlab chiqaruvchilar va “Zarur distribyutorlik amaliyoti (GDP)” sertifikatiga ega distribyutorlarning reyestrini modulga “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilish. 2026-yil 1-yanvar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 3. Modulda farmatsevtika mahsulotlarining boshlangʻich narxini aniqlash boʻyicha marketing tadqiqotlarini oʻtkazish imkoniyatlarini yaratish. Modulda farmatsevtika mahsulotlarining boshlangʻich narxini geografik jihatdan yaqin davlatlardagi oʻrtacha narxlarni hamda narxlarning oʻzgarish dinamikasini tahlil qilgan holda aniqlash imkoniyatini yaratish boʻyicha tashkiliy-texnik choralar koʻrish. 2026-yil 1-fevral Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 4. Davlat tibbiyot muassasalarida dori vositalari va tibbiy jihozlar oqimini nazorat qilish, qoldiqlarni samarali boshqarish orqali tibbiyot muassasalari oʻrtasida qayta taqsimlash amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Xorijiy ekspertlarni jalb etgan holda, davlat tibbiyot muassasalarining dori vositalari va tibbiy buyumlarga ehtiyojlarini shakllantirish va qoldiqlarni samarali boshqarish boʻyicha “Elektron ehtiyoj” modulini ishlab chiqish. 2026-yil 1-iyul Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 21-noyabr,
737-son