UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 November 2025 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

Буйруғи

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

ТИББИЙ ХУЛОСА

ТИББИЙ ХУЛОСА

Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон «Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 3 ноябрдаги 2-сон буйруғига ИЛОВА

Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш (бундан буён матнда тиббий текширув деб юритилади), реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни (бундан буён матнда тиббий хулосалар деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоида

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

реципиент — ўзига нисбатан инсон аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси бажариладиган инсон;

тирик донор — ўзидан аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон;

трансплантация — реципиентда мавжуд бўлмаган ёхуд шикастланган, ўзининг муҳим ҳаётий вазифаларини бажаришга қодир бўлмаган аъзоларни ва (ёки) тўқималарни тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган аъзоларга ва (ёки) тўқималарга жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказиш йўли билан алмаштириш.

2-боб. Реципиент ва тирик донорни тиббий текширувдан ўтказиш

2. Реципиент ва тирик донорни тиббий текширувдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади.

3. Реципиент ва тирик донор ўз хоҳишига кўра инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарори билан тасдиқланган Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини оладиган ҳамда трансплантация қиладиган давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари рўйхатида келтирилган давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларига (бундан буён матнда тиббиёт муассасалари деб юритилади) мурожаат қилади.

4. Тиббиёт муассасаларининг даволовчи шифокори реципиент ва тирик донор мурожаат қилган куни:

тиббиёт муассасасига ўзининг тирик донори билан келган реципиент билан дастлабки суҳбат ўтказиб, бўлажак жарроҳлик амалиёти ва шу муносабат билан уларнинг соғлиғида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тушунтириш беради, реципиент ва тирик донордан имзоланган тилхат олиш орқали уларни ёзма равишда огоҳлантиради ҳамда уни видеоёзувга қайд этади;

реципиент ва тирик донорга тиббий текширувдан ўтиши учун давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларига йўлланма беради.

5. Реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларининг даволовчи шифокори томонидан берилган йўлланма асосида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида уч ой ичида тиббий текширувдан ўтишлари лозим.

Агар тиббий текширувлардан ўтиш муддати уч ойдан ошса, реципиент ва тирик донор тиббий текширувлардан қайтадан ўтишлари керак.

6. Тиббиёт муассасасининг даволовчи шифокори тиббий текширув натижалари тўлиқ тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни ичида уларни тиббий хулосаларни олиш учун тиббиёт муассасасининг тиббий консилиумига тақдим этади.

3-боб. Тиббий хулосаларни бериш

7. Тиббий хулосалар реципиент ва тирик донорга тиббиёт муассасаларининг даволовчи шифокори, трансплантологи, анестезиологи, невропатологи, заруратга кўра (қайси ихтисослик талаб этилишига қараб) бошқа ихтисосликлар бўйича шифокорлардан иборат таркибдаги мутахассис-шифокорларнинг тиббий консилиуми томонидан берилади.

8. Тиббиёт муассасаларининг тиббий консилиуми тиббий текширувнинг натижалари тақдим этилган куни:

реципиент ва тирик донорнинг тиббий текширув натижаларини кўриб чиқади;

реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги, тирик донорга эса трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисида тиббий хулосани мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ беради ёки хулоса беришни рад этади.

Бунда тиббий хулосалар тиббий консилиум таркибидаги барча мутахассис — шифокорлар томонидан бир овоздан ижобий мақулланган тақдирда берилади.

9. Тиббий текширув натижаларига кўра трансплантация амалиёти реципиент ёки тирик донор учун қуйидаги салбий оқибатлар олиб келиши мумкин бўлса, тиббий хулосалар бериш рад этилади:

тирик донорнинг соғлиғига, кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятининг йўқолишига олиб келса;

инсон аъзосининг (бундан инсоннинг трансплантация қилинаётган аъзоси ва (ёки) тўқимаси мустасно) функциялари қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келса;

руҳиятнинг бузилишига олиб келса;

меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига олиб келса;

соғлиғининг бошқа бузилишларига сабаб бўладиган тарзда зиён етказишига олиб келса.

10. Тиббиёт муассасаларининг тиббий консилиуми томонидан тиббий хулосалар бериш рад этилган тақдирда реципиент ва (ёки) тирик донор, тиббий хулосалар бериш рад этилганлиги устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоида

11. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Реципиент ва тирик донорни тиббий текширувдан ўтказиш бўйича лаборатор таҳлиллар, иммунологик тестлар, инструментал текширувлар ва мутахассис-шифокорларнинг маслаҳатлари

1-боб. Буйрак трансплантацияси 1-§. Лаборатор таҳлиллар Реципиент Тирик донор 1. Қон гуруҳи ва резус-фактор 2. Умумий қон таҳлили 3. Вассерман реакцияси 4. Умумий сийдик таҳлили 5. Биокимёвий қон таҳлили 6. Коагулограмма 7. Гликирланган гемоглобин 8. Гепатит B ва C маркерлари 9. Одам иммун танқислик вирусига (ОИВ) таҳлили 10. ТОРЧ инфекцияга таҳлил 11. Қалқонсимон безнинг функционал тестлари (Т3, Т4 ва ТТГ) 12. Сийдикни бактериал экиш (сийдик борлигида) 13. C-реактив оқсил таҳлили 14. Онкомаркерлар (B-HCG, Ca125) 1. Қон гуруҳи ва резус-фактор 2. Умумий қон таҳлили 3. Вассерман реакцияси 4. Умумий сийдик таҳлили 5. Биокимёвий қон таҳлили 6. Коагулограмма 7. Гликирланган гемоглобин 8. Гепатит B ва C маркерлари 9. Одам иммун танқислик вирусига (ОИВ) таҳлили 10. ТОРЧ инфекцияга таҳлил 11. Қалқонсимон безнинг функционал тестлари (Т3, Т4 ва ТТГ) 12. Сийдикни бактериал экиш 13. C-реактив оқсил таҳлили 14. Онкомаркерлар (B-HCG, Ca125) 2-§. Иммунологик тестлар Реципиент Тирик донор 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — одам лейкоцитар антитаначалари 2. Cross Match — кесишмавий синама 3. Panel Reactive Antibodies (PRA) — панел реактив антитаначаси аниқлаш 4. Donor-specific antibody (DSA) — тирик донорнинг махсус антитаначаси билан солиштириш 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — одам лейкоцитар антитаначалари 2. Cross Match — кесишмавий синама 3-§. Инструментал текширувлар Реципиент Тирик донор 1. Кўкрак қафаси рентген графияси 2. Электрокардиография 3. Эхокардиография 4. Қорин бўшлиғи аъзолар ультратовуш текшируви 5. Плеврал бўшлиғи ультратовуш текшируви 6. Эндоскопик гастродуоденофиброскопияси 7. Оёқ веналарининг ультратовуш текшируви 1. Кўкрак қафаси рентген графияси 2. Электрокардиография 3. Эхокардиография 4. Қорин бўшлиғи аъзолар ультратовуш текшируви 5. Эндоскопик гастродуоденофиброскопияси 6. Оёқ веналарининг ультратовуш текшируви 7. Буйрак ва сийдик чиқариш тизими компьютер томография-ангиографияси 4-§. Мутахассис-шифокорларнинг маслаҳатлари Реципиент Тирик донор 1. Кардиолог 2. Отоларинголог 3. Анестезиолог 1. Кардиолог 2. Нефролог 3. Анестезиолог 2-боб. Жигар ва жигар бўлаги трансплантацияси 1-§. Лаборатор таҳлиллар Реципиент Тирик донор 1. Қон гуруҳи ва резус-фактор 2. Вассерман реакцияси 3. Одам иммун танқислик вирусига (ОИВ) таҳлили 4. Иммунофермент анализ (IFA), Гепатит маркерлари IFA (HBV, BbsAg кенгайтирилган, HbeAg, AntiHbcore, AbtiHBeAg, AntiHBsAg, HCV, HAV, HDV) 5. Гепатит B ва D полимераз занжир реакциясида сон ва сифат жиҳатдан текширув 6. Умумий қон таҳлили 7. Умумий сийдик таҳлили 8. Коптокча (гломеруляр) фильтрацияси тезлигини аниқлаш 9. Биокимёвий қон таҳлили 10. Коагулограмма 11. Гликирланган гемоглобин 12. Серрулоплазмин учун қон таҳлили 13. Қонда темир миқдорини аниқлаш 14. ТОРЧ инфекцияга таҳлил 1. Қон гуруҳи ва резус-фактор 2. Вассерман реакцияси 3. Одам иммун танқислик вирусига таҳлил (ОИВ) таҳлили 4. Иммунофермент анализ (IFA), Гепатит маркерлари IFA 5. Умумий қон таҳлили 6. Умумий сийдик таҳлили 7. Коптокча (гломеруляр) фильтрацияси тезлигини аниқлаш 8. Биокимёвий қон таҳлили 9. Коагулограмма. 10. Гликирланган гемоглобин 11. Серрулоплазмин учун қон таҳлили 12. Қонда темир миқдорини аниқлаш 13. ТОРЧ инфекцияси таҳлили 2-§. Иммунологик тестлар (тиббий текширувдан ўтиши йўлланмасида назарда тутилганда бўлса) Реципиент Тирик донор 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — одам лейкоцитар антитаначалари 2. Cross Match — кесишмавий синама 3. Panel Reactive Antibodies (PRA) — панел реактив антитаначаси аниқлаш 4. Donor-specific antibody (DSA) — тирик донорнинг махсус антитаначаси билан солиштириш 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — одам лейкоцитар антитаначалари 2. Cross Match — кесишмавий синама 3-§. Инструментал текширувлар Реципиент Тирик донор 1. Кўкрак қафаси рентген графияси 2. Электрокардиография 3. Эхокардиография 4. Қорин бўшлиғи аъзолар ультратовуш текшируви 5. Плеврал бўшлиғи ультратовуш текшируви 6. Эндоскопик гастродуоденофиброскопияси 7. Жигар ва қорин бўшлиғининг компьютер томография-ангиографияси ва перфузияси 8. Магнитнорезонанс холангиопанкреатография 1. Жигар фибросканерлаш 2. Кўкрак қафаси рентген графияси 3. Электрокардиография 4. Эхокардиография 5. Қорин бўшлиғи аъзолар ультратовуш текшируви 6. Оёқ веналарининг ультратовуш текшируви 7. Эндоскопик гастродуоденофиброскопияси 8. Жигар ва қорин бўшлиғининг компьютер томография-ангиографияси ва перфузияси 9. Магнитнорезонанс холангиопанкреатография 4-§. Мутахассис-шифокорларнинг маслаҳатлари Реципиент Тирик донор 1. Кардиолог 2. Анестезиолог 1. Кардиолог 2. Анестезиолог 3-боб. Гемапоэтик суяк кўмигининг ўзак ҳужайралари трансплантацияси 1-§. Лаборатор таҳлиллар Реципиент Тирик донор 1. Қон гуруҳи ва резус-фактор 2. Умумий қон таҳлили 3. Вассерман реакцияси 4. Умумий сийдик таҳлили 5. Биокимёвий қон таҳлили 6. Коагулограмма 7. Гликирланган гемоглобин 8. Гепатит B ва C маркерлари 9. Одам иммун танқислик вирусига (ОИВ) таҳлили 10. ТОРЧ инфекцияга таҳлил 11. Қалқонсимон безнинг функционал тестлари (Т3, Т4 ва ТТГ) 12. Сийдикни бактериал экиш (сийдик борлигида) 13. C-реактив оқсил таҳлили 14. Онкомаркерлар (B-HCG, Ca125) 15. Гепатит маркерлари иммунофермент текшируви (HBV, HbsAg кенгайтирилган; HBeAg; AntiHbcore; AntiHBeAg; AntiHbsAg), HCV, HAV, HDV) 1. Қон гуруҳи ва резус-фактор 2. Умумий қон таҳлили 3. Вассерман реакцияси 4. Умумий сийдик таҳлили 5. Биокимёвий қон таҳлили 6. Коагулограмма 7. Одам иммун танқислик вирусига (ОИВ) таҳлили 8. ТОРЧ инфекцияга таҳлил 9. Қалқонсимон безнинг функционал тестлари (Т3, Т4 ва ТТГ) 10. Сийдикни бактериал экиш 11. Гепатит маркерлари иммунофермент текшируви (HBV, HvsAg кенгайтирилган; HBeAg; AntiHbcore; AntiHBeAg; AntiHbsAg), HCV, HAV, HDV) 2-§. Иммунологик тестлар Реципиент Тирик донор 1. Кенгайтирилган иммунограмма тести 2. Human leucocyte anutgenlari (HLA) — одам лейкоцитар антигени 3. Cross Match — кесишмавий синама 4. Luminescent Single Antibody текшируви 1. Human leucocyte anutgenlari (HLA) — одам лейкоцитар антигени 2. Cross Match — кесишмавий синама 3-§. Инструментал текширувлар Реципиент Тирик донор 1. Кўкрак қафаси рентген-графияси 2. Электрокардиография 3. Эхокардиография 4. Қорин бўшлиғи аъзолар ультратовуш текшируви 5. Кичик чаноқ аъзолари ва простата безининг ультратовуш текшируви 6. Эндоскопик гастродуоденофиброскопияси 1. Кўкрак қафаси рентген-графияси 2. Электрокардиография 3. Эхокардиография 4. Қорин бўшлиғи аъзолар ультратовуш текшируви 5. Кичик чаноқ аъзолари ва простата безининг ультратовуш текшируви 6. Эндоскопик гастродуоденофиброскопияси 4-§. Мутахассис-шифокорларнинг маслаҳатлари Реципиент Тирик донор 1. Кардиолог 2. Терапевт ёки Пулмонолог 3. Гинеколог (аёллар учун) 4. Уролог (эркаклар учун) 5. Психиатр 1. Кардиолог 2. Терапевт ёки пулмонолог 3. Гинеколог (аёллар учун) 4. Уролог (эркаклар учун) 5. Тиббий психолог 6. Психиатр 4-боб. Кўз шох пардаси ва унинг қисмлари трансплантацияси 1-§. Лаборатор таҳлиллар Реципиент 1. Умумий қон таҳлили 2. Вассерман реакцияси 3. Умумий сийдик таҳлили 4. Биокимёвий қон таҳлили 5. Коагулограмма 6. Гепатит B ва C маркерлари 7. Одам иммун танқислик вирусига (ОИВ) таҳлили 8. ТОРЧ инфекцияга таҳлил 2-§. Инструментал текширувлар Реципиент 1. Офталмометрия 2. Биомикроскопия 3. Оптик когерент томография (олд ва орқа) 4. Визиометрия 5. Тонометрия 8. A ва B ультратовуш текшируви 3-§. Мутахассис-шифокорларнинг маслаҳатлари Реципиент 1. Кардиолог 2. Терапевт ёки пулмонолог 3. Отоларинголог 4. Стоматолог

Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Реципиент инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги тўғрисида

_______________________________________________________ (тиббиёт муассасасининг номи) Реципиент _____________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Реципиентнинг туғилган санаси _________________________________, ёши ______________________ _______________________________________ (куни, ойи, йили) Реципиентнинг стационар (амбулатор) касаллик тарихининг рақами _____________________________ Тирик донор _ ___________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Тирик донорнинг туғилган санаси ________________________________, ёши ______________________ _______________________________________ (куни, ойи, йили) Реципиентга қўйилган клиник ташхис : ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ўтказилган тиббий текширувдан натижаларидан келиб чиқиб, тиббий консилиум реципиентга ______ _________________________________________________________________________________________ (аъзо ва (ёки) тўқиманинг номи) трансплантацияси зарурлиги тўғрисида тиббий хулосани беради. Тиббий консилиум таркибига кирувчи шахслар ва уларнинг имзоси: Даволовчи шифокор _______________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Трансплантолог ___________________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Анестезиолог _____________________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Невропатолог _____________________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Мутахассис-шифокорлар: ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) Санаси ______________________ ___________ (куни, ойи, йили)

Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги ҳамда тирик донорга трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Тирик донор трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисида

_______________________________________________________ (тиббиёт муассасасининг номи) Тирик донор ____________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Тирик донорнинг туғилган санаси _________________________________, ёши _____________________ (куни, ойи, йили) Реципиент ______________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Реципиентнинг туғилган санаси _________________________________, ёши ______________________ (куни, ойи, йили) Реципиентнинг стационар (амбулатор) касаллик тарихининг рақами ______________________ Тирик донорни тиббий текширувдан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, тиббий консилиум тирик донордан реципиентга ____________________________________________________________________ (аъзо ва (ёки) тўқиманинг номи) трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисида тиббий хулосани беради. Тиббий консилиум таркибига кирувчи шахслар ва уларнинг имзоси: Даволовчи шифокор _______________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Трансплантолог ___________________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Анестезиолог _____________________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Невропатолог _____________________________________________________ ___________________ (Ф.И.О) (имзоси) Мутахассис-шифокорлар: ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) ___________________ _______________________ ____________________ (мутахассислиги) (Ф.И.О) (имзоси) Санаси ______________________ ____________ (куни, ойи, йили)

Вазир А. ХУДАЯРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 ноябрь,

2-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 10/25/3706/1077-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining

Buyrugʻi

NIZOM

ROʻYXATI

TIBBIY XULOSA

TIBBIY XULOSA

Retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Inson aʼzolari va toʻqimalarining transplantatsiyasi toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-iyundagi 333-son “Inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalarini transplantatsiya qilishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2025-yil 3-noyabrdagi 2-son buyrugʻiga ILOVA

Retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish (bundan buyon matnda tibbiy tekshiruv deb yuritiladi), retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni (bundan buyon matnda tibbiy xulosalar deb yuritiladi) berish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoida

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

retsipiyent — oʻziga nisbatan inson aʼzosining va (yoki) toʻqimasining transplantatsiyasi bajariladigan inson;

tirik donor — oʻzidan aʼzolarning va (yoki) toʻqimalarning transplantatsiya uchun olinishiga ixtiyoriy ravishda, bepul asosda, notarial tartibda tasdiqlangan yozma rozilik bergan inson;

transplantatsiya — retsipiyentda mavjud boʻlmagan yoxud shikastlangan, oʻzining muhim hayotiy vazifalarini bajarishga qodir boʻlmagan aʼzolarni va (yoki) toʻqimalarni tirik donordan yoki inson murdasidan olingan aʼzolarga va (yoki) toʻqimalarga jarrohlik amaliyoti yoki muolaja oʻtkazish yoʻli bilan almashtirish.

2-bob. Retsipiyent va tirik donorni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish

2. Retsipiyent va tirik donorni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi tibbiyot muassasalari tomonidan amalga oshiriladi.

3. Retsipiyent va tirik donor oʻz xohishiga koʻra inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalarining transplantatsiyasini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-iyundagi 333-son qarori bilan tasdiqlangan Inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalarini oladigan hamda transplantatsiya qiladigan davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiyot muassasalari roʻyxatida keltirilgan davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi tibbiyot muassasalariga (bundan buyon matnda tibbiyot muassasalari deb yuritiladi) murojaat qiladi.

4. Tibbiyot muassasalarining davolovchi shifokori retsipiyent va tirik donor murojaat qilgan kuni:

tibbiyot muassasasiga oʻzining tirik donori bilan kelgan retsipiyent bilan dastlabki suhbat oʻtkazib, boʻlajak jarrohlik amaliyoti va shu munosabat bilan ularning sogʻligʻida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan asoratlar haqida tushuntirish beradi, retsipiyent va tirik donordan imzolangan tilxat olish orqali ularni yozma ravishda ogohlantiradi hamda uni videoyozuvga qayd etadi;

retsipiyent va tirik donorga tibbiy tekshiruvdan oʻtishi uchun davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi tibbiyot muassasalariga yoʻllanma beradi.

5. Retsipiyent va tirik donor tibbiyot muassasalarining davolovchi shifokori tomonidan berilgan yoʻllanma asosida mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi tibbiyot muassasalarida uch oy ichida tibbiy tekshiruvdan oʻtishlari lozim.

Agar tibbiy tekshiruvlardan oʻtish muddati uch oydan oshsa, retsipiyent va tirik donor tibbiy tekshiruvlardan qaytadan oʻtishlari kerak.

6. Tibbiyot muassasasining davolovchi shifokori tibbiy tekshiruv natijalari toʻliq taqdim etilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida ularni tibbiy xulosalarni olish uchun tibbiyot muassasasining tibbiy konsiliumiga taqdim etadi.

3-bob. Tibbiy xulosalarni berish

7. Tibbiy xulosalar retsipiyent va tirik donorga tibbiyot muassasalarining davolovchi shifokori, transplantologi, anesteziologi, nevropatologi, zaruratga koʻra (qaysi ixtisoslik talab etilishiga qarab) boshqa ixtisosliklar boʻyicha shifokorlardan iborat tarkibdagi mutaxassis-shifokorlarning tibbiy konsiliumi tomonidan beriladi.

8. Tibbiyot muassasalarining tibbiy konsiliumi tibbiy tekshiruvning natijalari taqdim etilgan kuni:

retsipiyent va tirik donorning tibbiy tekshiruv natijalarini koʻrib chiqadi;

retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi, tirik donorga esa transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisida tibbiy xulosani mazkur Nizomning 2 va 3-ilovalarida keltirilgan shakllarga muvofiq beradi yoki xulosa berishni rad etadi.

Bunda tibbiy xulosalar tibbiy konsilium tarkibidagi barcha mutaxassis — shifokorlar tomonidan bir ovozdan ijobiy maqullangan taqdirda beriladi.

9. Tibbiy tekshiruv natijalariga koʻra transplantatsiya amaliyoti retsipiyent yoki tirik donor uchun quyidagi salbiy oqibatlar olib kelishi mumkin boʻlsa, tibbiy xulosalar berish rad etiladi:

tirik donorning sogʻligʻiga, koʻrish, nutq, eshitish qobiliyatining yoʻqolishiga olib kelsa;

inson aʼzosining (bundan insonning transplantatsiya qilinayotgan aʼzosi va (yoki) toʻqimasi mustasno) funksiyalari qisman yoki toʻliq yoʻqolishiga olib kelsa;

ruhiyatning buzilishiga olib kelsa;

mehnat qobiliyatining oʻttiz uch foizdan ortiq barqaror yoʻqolishiga olib kelsa;

sogʻligʻining boshqa buzilishlariga sabab boʻladigan tarzda ziyon yetkazishiga olib kelsa.

10. Tibbiyot muassasalarining tibbiy konsiliumi tomonidan tibbiy xulosalar berish rad etilgan taqdirda retsipiyent va (yoki) tirik donor, tibbiy xulosalar berish rad etilganligi ustidan yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoida

11. Mazkur Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Retsipiyent va tirik donorni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish boʻyicha laborator tahlillar, immunologik testlar, instrumental tekshiruvlar va mutaxassis-shifokorlarning maslahatlari

1-bob. Buyrak transplantatsiyasi 1-§. Laborator tahlillar Retsipiyent Tirik donor 1. Qon guruhi va rezus-faktor 2. Umumiy qon tahlili 3. Vasserman reaksiyasi 4. Umumiy siydik tahlili 5. Biokimyoviy qon tahlili 6. Koagulogramma 7. Glikirlangan gemoglobin 8. Gepatit B va C markerlari 9. Odam immun tanqislik virusiga (OIV) tahlili 10. TORCH infeksiyaga tahlil 11. Qalqonsimon bezning funksional testlari (T3, T4 va TTG) 12. Siydikni bakterial ekish (siydik borligida) 13. C-reaktiv oqsil tahlili 14. Onkomarkerlar (B-HCG, Ca125) 1. Qon guruhi va rezus-faktor 2. Umumiy qon tahlili 3. Vasserman reaksiyasi 4. Umumiy siydik tahlili 5. Biokimyoviy qon tahlili 6. Koagulogramma 7. Glikirlangan gemoglobin 8. Gepatit B va C markerlari 9. Odam immun tanqislik virusiga (OIV) tahlili 10. TORCH infeksiyaga tahlil 11. Qalqonsimon bezning funksional testlari (T3, T4 va TTG) 12. Siydikni bakterial ekish 13. C-reaktiv oqsil tahlili 14. Onkomarkerlar (B-HCG, Ca125) 2-§. Immunologik testlar Retsipiyent Tirik donor 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — odam leykotsitar antitanachalari 2. Cross Match — kesishmaviy sinama 3. Panel Reactive Antibodies (PRA) — panel reaktiv antitanachasi aniqlash 4. Donor-specific antibody (DSA) — tirik donorning maxsus antitanachasi bilan solishtirish 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — odam leykotsitar antitanachalari 2. Cross Match — kesishmaviy sinama 3-§. Instrumental tekshiruvlar Retsipiyent Tirik donor 1. Koʻkrak qafasi rentgen grafiyasi 2. Elektrokardiografiya 3. Exokardiografiya 4. Qorin boʻshligʻi aʼzolar ultratovush tekshiruvi 5. Plevral boʻshligʻi ultratovush tekshiruvi 6. Endoskopik gastroduodenofibroskopiyasi 7. Oyoq venalarining ultratovush tekshiruvi 1. Koʻkrak qafasi rentgen grafiyasi 2. Elektrokardiografiya 3. Exokardiografiya 4. Qorin boʻshligʻi aʼzolar ultratovush tekshiruvi 5. Endoskopik gastroduodenofibroskopiyasi 6. Oyoq venalarining ultratovush tekshiruvi 7. Buyrak va siydik chiqarish tizimi kompyuter tomografiya-angiografiyasi 4-§. Mutaxassis-shifokorlarning maslahatlari Retsipiyent Tirik donor 1. Kardiolog 2. Otolaringolog 3. Anesteziolog 1. Kardiolog 2. Nefrolog 3. Anesteziolog 2-bob. Jigar va jigar boʻlagi transplantatsiyasi 1-§. Laborator tahlillar Retsipiyent Tirik donor 1. Qon guruhi va rezus-faktor 2. Vasserman reaksiyasi 3. Odam immun tanqislik virusiga (OIV) tahlili 4. Immunoferment analiz (IFA), Gepatit markerlari IFA (HBV, BbsAg kengaytirilgan, HbeAg, AntiHbcore, AbtiHBeAg, AntiHBsAg, HCV, HAV, HDV) 5. Gepatit B va D polimeraz zanjir reaksiyasida son va sifat jihatdan tekshiruv 6. Umumiy qon tahlili 7. Umumiy siydik tahlili 8. Koptokcha (glomerulyar) filtratsiyasi tezligini aniqlash 9. Biokimyoviy qon tahlili 10. Koagulogramma 11. Glikirlangan gemoglobin 12. Serruloplazmin uchun qon tahlili 13. Qonda temir miqdorini aniqlash 14. TORCH infeksiyaga tahlil 1. Qon guruhi va rezus-faktor 2. Vasserman reaksiyasi 3. Odam immun tanqislik virusiga tahlil (OIV) tahlili 4. Immunoferment analiz (IFA), Gepatit markerlari IFA 5. Umumiy qon tahlili 6. Umumiy siydik tahlili 7. Koptokcha (glomerulyar) filtratsiyasi tezligini aniqlash 8. Biokimyoviy qon tahlili 9. Koagulogramma. 10. Glikirlangan gemoglobin 11. Serruloplazmin uchun qon tahlili 12. Qonda temir miqdorini aniqlash 13. TORCH infeksiyasi tahlili 2-§. Immunologik testlar (tibbiy tekshiruvdan oʻtishi yoʻllanmasida nazarda tutilganda boʻlsa) Retsipiyent Tirik donor 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — odam leykotsitar antitanachalari 2. Cross Match — kesishmaviy sinama 3. Panel Reactive Antibodies (PRA) — panel reaktiv antitanachasi aniqlash 4. Donor-specific antibody (DSA) — tirik donorning maxsus antitanachasi bilan solishtirish 1. Human leucocyte antibody (HLA-A, HLA-B, HLA-DR) — odam leykotsitar antitanachalari 2. Cross Match — kesishmaviy sinama 3-§. Instrumental tekshiruvlar Retsipiyent Tirik donor 1. Koʻkrak qafasi rentgen grafiyasi 2. Elektrokardiografiya 3. Exokardiografiya 4. Qorin boʻshligʻi aʼzolar ultratovush tekshiruvi 5. Plevral boʻshligʻi ultratovush tekshiruvi 6. Endoskopik gastroduodenofibroskopiyasi 7. Jigar va qorin boʻshligʻining kompyuter tomografiya-angiografiyasi va perfuziyasi 8. Magnitnorezonans xolangiopankreatografiya 1. Jigar fibroskanerlash 2. Koʻkrak qafasi rentgen grafiyasi 3. Elektrokardiografiya 4. Exokardiografiya 5. Qorin boʻshligʻi aʼzolar ultratovush tekshiruvi 6. Oyoq venalarining ultratovush tekshiruvi 7. Endoskopik gastroduodenofibroskopiyasi 8. Jigar va qorin boʻshligʻining kompyuter tomografiya-angiografiyasi va perfuziyasi 9. Magnitnorezonans xolangiopankreatografiya 4-§. Mutaxassis-shifokorlarning maslahatlari Retsipiyent Tirik donor 1. Kardiolog 2. Anesteziolog 1. Kardiolog 2. Anesteziolog 3-bob. Gemapoetik suyak koʻmigining oʻzak hujayralari transplantatsiyasi 1-§. Laborator tahlillar Retsipiyent Tirik donor 1. Qon guruhi va rezus-faktor 2. Umumiy qon tahlili 3. Vasserman reaksiyasi 4. Umumiy siydik tahlili 5. Biokimyoviy qon tahlili 6. Koagulogramma 7. Glikirlangan gemoglobin 8. Gepatit B va C markerlari 9. Odam immun tanqislik virusiga (OIV) tahlili 10. TORCH infeksiyaga tahlil 11. Qalqonsimon bezning funksional testlari (T3, T4 va TTG) 12. Siydikni bakterial ekish (siydik borligida) 13. C-reaktiv oqsil tahlili 14. Onkomarkerlar (B-HCG, Ca125) 15. Gepatit markerlari immunoferment tekshiruvi (HBV, HbsAg kengaytirilgan; HBeAg; AntiHbcore; AntiHBeAg; AntiHbsAg), HCV, HAV, HDV) 1. Qon guruhi va rezus-faktor 2. Umumiy qon tahlili 3. Vasserman reaksiyasi 4. Umumiy siydik tahlili 5. Biokimyoviy qon tahlili 6. Koagulogramma 7. Odam immun tanqislik virusiga (OIV) tahlili 8. TORCH infeksiyaga tahlil 9. Qalqonsimon bezning funksional testlari (T3, T4 va TTG) 10. Siydikni bakterial ekish 11. Gepatit markerlari immunoferment tekshiruvi (HBV, HvsAg kengaytirilgan; HBeAg; AntiHbcore; AntiHBeAg; AntiHbsAg), HCV, HAV, HDV) 2-§. Immunologik testlar Retsipiyent Tirik donor 1. Kengaytirilgan immunogramma testi 2. Human leucocyte anutgenlari (HLA) — odam leykotsitar antigeni 3. Cross Match — kesishmaviy sinama 4. Luminescent Single Antibody tekshiruvi 1. Human leucocyte anutgenlari (HLA) — odam leykotsitar antigeni 2. Cross Match — kesishmaviy sinama 3-§. Instrumental tekshiruvlar Retsipiyent Tirik donor 1. Koʻkrak qafasi rentgen-grafiyasi 2. Elektrokardiografiya 3. Exokardiografiya 4. Qorin boʻshligʻi aʼzolar ultratovush tekshiruvi 5. Kichik chanoq aʼzolari va prostata bezining ultratovush tekshiruvi 6. Endoskopik gastroduodenofibroskopiyasi 1. Koʻkrak qafasi rentgen-grafiyasi 2. Elektrokardiografiya 3. Exokardiografiya 4. Qorin boʻshligʻi aʼzolar ultratovush tekshiruvi 5. Kichik chanoq aʼzolari va prostata bezining ultratovush tekshiruvi 6. Endoskopik gastroduodenofibroskopiyasi 4-§. Mutaxassis-shifokorlarning maslahatlari Retsipiyent Tirik donor 1. Kardiolog 2. Terapevt yoki Pulmonolog 3. Ginekolog (ayollar uchun) 4. Urolog (erkaklar uchun) 5. Psixiatr 1. Kardiolog 2. Terapevt yoki pulmonolog 3. Ginekolog (ayollar uchun) 4. Urolog (erkaklar uchun) 5. Tibbiy psixolog 6. Psixiatr 4-bob. Koʻz shox pardasi va uning qismlari transplantatsiyasi 1-§. Laborator tahlillar Retsipiyent 1. Umumiy qon tahlili 2. Vasserman reaksiyasi 3. Umumiy siydik tahlili 4. Biokimyoviy qon tahlili 5. Koagulogramma 6. Gepatit B va C markerlari 7. Odam immun tanqislik virusiga (OIV) tahlili 8. TORCH infeksiyaga tahlil 2-§. Instrumental tekshiruvlar Retsipiyent 1. Oftalmometriya 2. Biomikroskopiya 3. Optik kogerent tomografiya (old va orqa) 4. Viziometriya 5. Tonometriya 8. A va B ultratovush tekshiruvi 3-§. Mutaxassis-shifokorlarning maslahatlari Retsipiyent 1. Kardiolog 2. Terapevt yoki pulmonolog 3. Otolaringolog 4. Stomatolog

Retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Retsipiyent inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi toʻgʻrisida

_______________________________________________________ (tibbiyot muassasasining nomi) Retsipiyent _____________________________________________________________________________ (F.I.O) Retsipiyentning tugʻilgan sanasi _________________________________, yoshi ______________________ _______________________________________ (kuni, oyi, yili) Retsipiyentning statsionar (ambulator) kasallik tarixining raqami _____________________________ Tirik donor _ ___________________________________________________________________________ (F.I.O) Tirik donorning tugʻilgan sanasi ________________________________, yoshi ______________________ _______________________________________ (kuni, oyi, yili) Retsipiyentga qoʻyilgan klinik tashxis : ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Oʻtkazilgan tibbiy tekshiruvdan natijalaridan kelib chiqib, tibbiy konsilium retsipiyentga ______ _________________________________________________________________________________________ (aʼzo va (yoki) toʻqimaning nomi) transplantatsiyasi zarurligi toʻgʻrisida tibbiy xulosani beradi. Tibbiy konsilium tarkibiga kiruvchi shaxslar va ularning imzosi: Davolovchi shifokor _______________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Transplantolog ___________________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Anesteziolog _____________________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Nevropatolog _____________________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Mutaxassis-shifokorlar: ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) Sanasi ______________________ ___________ (kuni, oyi, yili)

Retsipiyent va tirik donorni har taraflama tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, retsipiyentga inson aʼzolari va (yoki) toʻqimalari transplantatsiyasi amaliyotiga muhtojligi hamda tirik donorga transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisidagi xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Tirik donor transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisida

_______________________________________________________ (tibbiyot muassasasining nomi) Tirik donor ____________________________________________________________________________ (F.I.O) Tirik donorning tugʻilgan sanasi _________________________________, yoshi _____________________ (kuni, oyi, yili) Retsipiyent ______________________________________________________________________________ (F.I.O) Retsipiyentning tugʻilgan sanasi _________________________________, yoshi ______________________ (kuni, oyi, yili) Retsipiyentning statsionar (ambulator) kasallik tarixining raqami ______________________ Tirik donorni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish natijalaridan kelib chiqib, tibbiy konsilium tirik donordan retsipiyentga ____________________________________________________________________ (aʼzo va (yoki) toʻqimaning nomi) transplantatsiya amaliyotiga layoqatliligi toʻgʻrisida tibbiy xulosani beradi. Tibbiy konsilium tarkibiga kiruvchi shaxslar va ularning imzosi: Davolovchi shifokor _______________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Transplantolog ___________________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Anesteziolog _____________________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Nevropatolog _____________________________________________________ ___________________ (F.I.O) (imzosi) Mutaxassis-shifokorlar: ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) ___________________ _______________________ ____________________ (mutaxassisligi) (F.I.O) (imzosi) Sanasi ______________________ ____________ (kuni, oyi, yili)

Vazir A. XUDAYAROV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-noyabr,

2-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.11.2025-y., 10/25/3706/1077-son)

lex.uz