UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

НАМУНАСИ

ПАСПОРТИ

Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 21 ноябрдаги 25-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Давлат хизматлари ягона реестрини (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат. Агар қонунчиликка мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган бўлса, улар ҳам давлат хизматини кўрсатишлари мумкин;

давлат хизматининг паспорти — давлат хизматининг тавсифи ва ундан фойдаланиш бўйича маълумотларни ўз ичига олган ахборот;

давлат хизматини кўрсатиш нуқтаси — давлат хизматидан фойдаланиш учун бевосита ариза бериладиган ва давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этадиган ташкилот ёки ахборот тизими;

давлат хизмати билан боғлиқ ҳаётий вазиятлар — жисмоний шахсларнинг ҳаётида ёки юридик шахслар фаолиятида муайян факт юз бергандан сўнг фойдаланиш эҳтиёжи туғиладиган давлат хизматлари;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

2. Реестрдаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ ҳисобланади.

3. Реестр давлат тилида юритилади.

2-боб. Реестр таркибига киритиладиган маълумотларнинг турлари

4. Реестр мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ намунавий шаклда «Давлат хизматлари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) орқали шакллантирилади ва юритилади.

Реестрни шакллантириш ва юритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Ваколатли орган томонидан ҳар бир давлат хизмати бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда давлат хизматининг паспорти шакллантирилади ҳамда ахборот тизимида ушбу паспорт билан танишиш имконияти яратилади.

5. Ваколатли органнинг давлат хизматларини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўйича масъул таркибий тузилмаси Реестрни шакллантириш ва юритишни таъминловчи масъул ишчи орган ҳисобланади.

6. Давлат хизматининг паспортида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

давлат хизматининг номи;

давлат хизмати кичик турининг номи;

ариза берувчилар тоифаси;

давлат хизматини кўрсатувчи ташкилот;

давлат хизматини кўрсатишда келишиладиган орган(лар);

давлат хизматини кўрсатиш нуқтаси;

давлат хизматидан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар;

давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов миқдори (йиғим, давлат божи ёки бошқа турдаги тўлов);

давлат хизматини кўрсатиш муддати;

давлат хизматидан фойдаланиш учун зарур талаб ва шартлар;

давлат хизматини кўрсатиш натижаси;

давлат хизматини кўрсатиш натижасининг амал қилиш муддати;

ўзаро боғлиқ давлат хизматлари;

давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

давлат хизмати билан боғлиқ ҳаётий вазиятлар;

давлат хизматининг композит ёки проактивлиги;

давлат хизматини кўрсатиш статистикаси (агар мавжуд бўлса);

изоҳ.

7. Давлат хизмати ахборот ресурси орқали кўрсатилганда, унда гиперҳавола жойлаштирилади.

3-боб. Давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш

8. Давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

9. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш, агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, ваколатли орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида амалга оширилиши лозим.

Бунда, ишчи орган норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ва давлат хизматининг паспортини (янги давлат хизмати киритиладиган ҳолатларда) ўз ичига олган хулосани шакллантиради ҳамда адлия вазирининг ўринбосарига тақдим этади.

10. Адлия вазирининг ўринбосари давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш бўйича ишчи орган томонидан тақдим этилган хулосани у тақдим этилган кундан бошлаб 3 кун ичида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш бўйича хулоса тасдиқланганидан сўнг ваколатли орган томонидан 2 кун ичида ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

11. Реестрдан давлат хизматини чиқариш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан давлат хизматининг бекор бўлиши;

давлат хизматини кўрсатиш ваколати давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотда қолдирилмасдан хусусий секторга (монопол бўлмаган ташкилотларга) тўлиқ ўтказилиши;

давлат хизматини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотганлиги сабабли ўз кучини йўқотиши.

4-боб. Ваколатли орган ва давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

12. Давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотлар Реестрдаги маълумотларнинг ўз вақтида ўзгартириб борилишини таъминлаш ҳамда уни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини ваколатли органга тақдим этишлари мумкин.

Бунда, таклифлар давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

13. Ваколатли орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Реестрни шакллантириш ва юритишни таъминлаш учун давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотлардан давлат хизматларига оид маълумотлар ва ҳужжатларни олиш;

давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати бўйича сўровлар ўтказиш.

14. Ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:

давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотлардан Реестрни такомиллаштириш бўйича келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганда мазкур Низомда белгиланган тартибда давлат хизматини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш;

давлат хизматларини кўрсатиш ҳолатини ахборот тизими орқали тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Реестрдан фойдаланиши учун қулай шароит яратиш;

давлат хизматларига оид маълумотларни шакллантиришда ўзаро идоралараро ҳамкорликни амалга ошириш.

5-боб. Якунловчи қоида

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат хизматлари ягона реестрининг

Т/р Давлат хизматининг уникал рақами Давлат хизматининг номи Ариза берувчилар тоифаси Давлат хизматини кўрсатиш шакли (анъанавий ёки электрон) Тўловнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги Давлат хизматининг натижаси Боб рақами: Давлат хизматини кўрсатувчи ташкилот: 1.

Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Давлат хизматининг

1. Давлат хизматининг номи 2. Давлат хизмати кичик турининг номи 3. Ариза берувчилар тоифаси 4. Давлат хизматини кўрсатувчи ташкилот 5. Давлат хизматини кўрсатишда келишиладиган орган(лар) 6. Давлат хизматини кўрсатиш нуқтаси 7. Давлат хизматидан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар 8. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов миқдори (йиғим, давлат божи ёки бошқа турдаги тўлов) 9. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 10. Давлат хизматидан фойдаланиш учун зарур талаб ва шартлар 11. Давлат хизматини кўрсатиш натижаси 12. Давлат хизматини кўрсатиш натижасининг амал қилиш муддати 13. Ўзаро боғлиқ давлат хизматлари 14. Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат 15. Давлат хизмати билан боғлиқ ҳаётий вазиятлар 16. Давлат хизматининг композит ёки проактивлиги 17. Давлат хизматини кўрсатиш статистикаси (агар мавжуд бўлса) 18. Изоҳ

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 ноябрь,

25-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 10/25/3707/1078-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRINING

BUYRUGʻI

NIZOM

NAMUNASI

PASPORTI

Davlat xizmatlari yagona reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-157-son “Davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda sohada byurokratik tartibotlarni tubdan qisqartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Davlat xizmatlari yagona reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq 2026-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 21-noyabrdagi 25-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Davlat xizmatlari yagona reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Davlat xizmatlari yagona reyestrini (bundan buyon matnda Reyestr deb yuritiladi) yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat xizmati — ariza beruvchilarning soʻrovlariga koʻra amalga oshiriladigan, davlat organlarining vazifalarini bajarish boʻyicha ular tomonidan koʻrsatiladigan xizmat. Agar qonunchilikka muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatish funksiyalari boshqa tashkilotlar zimmasiga yuklatilgan boʻlsa, ular ham davlat xizmatini koʻrsatishlari mumkin;

davlat xizmatining pasporti — davlat xizmatining tavsifi va undan foydalanish boʻyicha maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan axborot;

davlat xizmatini koʻrsatish nuqtasi — davlat xizmatidan foydalanish uchun bevosita ariza beriladigan va davlat xizmati koʻrsatish natijasini taqdim etadigan tashkilot yoki axborot tizimi;

davlat xizmati bilan bogʻliq hayotiy vaziyatlar — jismoniy shaxslarning hayotida yoki yuridik shaxslar faoliyatida muayyan fakt yuz bergandan soʻng foydalanish ehtiyoji tugʻiladigan davlat xizmatlari;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi.

2. Reyestrdagi maʼlumotlar jismoniy va yuridik shaxslar uchun ochiq hisoblanadi.

3. Reyestr davlat tilida yuritiladi.

2-bob. Reyestr tarkibiga kiritiladigan maʼlumotlarning turlari

4. Reyestr mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq namunaviy shaklda “Davlat xizmatlari” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) orqali shakllantiriladi va yuritiladi.

Reyestrni shakllantirish va yuritish vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.

Vakolatli organ tomonidan har bir davlat xizmati boʻyicha mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda davlat xizmatining pasporti shakllantiriladi hamda axborot tizimida ushbu pasport bilan tanishish imkoniyati yaratiladi.

5. Vakolatli organning davlat xizmatlarini tahlil qilish va rivojlantirish boʻyicha masʼul tarkibiy tuzilmasi Reyestrni shakllantirish va yuritishni taʼminlovchi masʼul ishchi organ hisoblanadi.

6. Davlat xizmatining pasportida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

davlat xizmatining nomi;

davlat xizmati kichik turining nomi;

ariza beruvchilar toifasi;

davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot;

davlat xizmatini koʻrsatishda kelishiladigan organ(lar);

davlat xizmatini koʻrsatish nuqtasi;

davlat xizmatidan foydalanish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar;

davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun toʻlov miqdori (yigʻim, davlat boji yoki boshqa turdagi toʻlov);

davlat xizmatini koʻrsatish muddati;

davlat xizmatidan foydalanish uchun zarur talab va shartlar;

davlat xizmatini koʻrsatish natijasi;

davlat xizmatini koʻrsatish natijasining amal qilish muddati;

oʻzaro bogʻliq davlat xizmatlari;

davlat xizmati koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjat;

davlat xizmati bilan bogʻliq hayotiy vaziyatlar;

davlat xizmatining kompozit yoki proaktivligi;

davlat xizmatini koʻrsatish statistikasi (agar mavjud boʻlsa);

izoh.

7. Davlat xizmati axborot resursi orqali koʻrsatilganda, unda giperhavola joylashtiriladi.

3-bob. Davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish

8. Davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish davlat xizmati koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar asosida amalga oshiriladi.

9. Qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatga asosan davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish, agar normativ-huquqiy hujjatning oʻzida boshqacha muddat belgilanmagan boʻlsa, vakolatli organ tomonidan normativ-huquqiy hujjat rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab 10 kun ichida amalga oshirilishi lozim.

Bunda, ishchi organ normativ-huquqiy hujjat rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab 5 kun ichida davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni va davlat xizmatining pasportini (yangi davlat xizmati kiritiladigan holatlarda) oʻz ichiga olgan xulosani shakllantiradi hamda adliya vazirining oʻrinbosariga taqdim etadi.

10. Adliya vazirining oʻrinbosari davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish boʻyicha ishchi organ tomonidan taqdim etilgan xulosani u taqdim etilgan kundan boshlab 3 kun ichida koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi.

Davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish boʻyicha xulosa tasdiqlanganidan soʻng vakolatli organ tomonidan 2 kun ichida axborot tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

11. Reyestrdan davlat xizmatini chiqarish uchun quyidagilardan biri asos boʻladi:

qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatga asosan davlat xizmatining bekor boʻlishi;

davlat xizmatini koʻrsatish vakolati davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotda qoldirilmasdan xususiy sektorga (monopol boʻlmagan tashkilotlarga) toʻliq oʻtkazilishi;

davlat xizmatini koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatning amalda oʻz huquqiy ahamiyatini yoʻqotganligi sababli oʻz kuchini yoʻqotishi.

4-bob. Vakolatli organ va davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlarning huquqlari va majburiyatlari

12. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlar Reyestrdagi maʼlumotlarning oʻz vaqtida oʻzgartirib borilishini taʼminlash hamda uni takomillashtirish boʻyicha oʻz takliflarini vakolatli organga taqdim etishlari mumkin.

Bunda, takliflar davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan yozma yoki axborot tizimi orqali elektron shaklda taqdim etilishi mumkin.

13. Vakolatli organ quyidagi huquqlarga ega:

Reyestrni shakllantirish va yuritishni taʼminlash uchun davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlardan davlat xizmatlariga oid maʼlumotlar va hujjatlarni olish;

davlat xizmatlarini koʻrsatish holati boʻyicha soʻrovlar oʻtkazish.

14. Vakolatli organ quyidagilarga majbur:

davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlardan Reyestrni takomillashtirish boʻyicha kelib tushgan takliflarni koʻrib chiqish;

normativ-huquqiy hujjat qabul qilinganda mazkur Nizomda belgilangan tartibda davlat xizmatini Reyestrga kiritish va undan chiqarish, davlat xizmati maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish;

davlat xizmatlarini koʻrsatish holatini axborot tizimi orqali tizimli tahlil va monitoring qilish;

jismoniy va yuridik shaxslarning Reyestrdan foydalanishi uchun qulay sharoit yaratish;

davlat xizmatlariga oid maʼlumotlarni shakllantirishda oʻzaro idoralararo hamkorlikni amalga oshirish.

5-bob. Yakunlovchi qoida

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Davlat xizmatlari yagona reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat xizmatlari yagona reyestrining

T/r Davlat xizmatining unikal raqami Davlat xizmatining nomi Ariza beruvchilar toifasi Davlat xizmatini koʻrsatish shakli (anʼanaviy yoki elektron) Toʻlovning mavjud yoki mavjud emasligi Davlat xizmatining natijasi Bob raqami: Davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot: 1.

Davlat xizmatlari yagona reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davlat xizmatining

1. Davlat xizmatining nomi 2. Davlat xizmati kichik turining nomi 3. Ariza beruvchilar toifasi 4. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot 5. Davlat xizmatini koʻrsatishda kelishiladigan organ(lar) 6. Davlat xizmatini koʻrsatish nuqtasi 7. Davlat xizmatidan foydalanish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar 8. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun toʻlov miqdori (yigʻim, davlat boji yoki boshqa turdagi toʻlov) 9. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 10. Davlat xizmatidan foydalanish uchun zarur talab va shartlar 11. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasi 12. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasining amal qilish muddati 13. Oʻzaro bogʻliq davlat xizmatlari 14. Davlat xizmati koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjat 15. Davlat xizmati bilan bogʻliq hayotiy vaziyatlar 16. Davlat xizmatining kompozit yoki proaktivligi 17. Davlat xizmatini koʻrsatish statistikasi (agar mavjud boʻlsa) 18. Izoh

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-noyabr,

25-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.11.2025 y., 10/25/3707/1078-son)

lex.uz