📅 2025-yil 3-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 3-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 3 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 November 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЙЎРИҚНОМА
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ буюраман:
1. Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 ноябрдаги 299-сон буйруғига ИЛОВА
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган божхона тўловлари тўланиши назарда тутилган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) товарларнинг (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) божхона қиймати декларациясини (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
БҚД — божхона юк декларациясининг (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат;
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
декларацияловчи шахс — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки божхона юк декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан шартнома асосида тақдим этиш ваколатига эга бўлган божхона брокерининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси;
электрон БҚД — декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЕДААТ деб юритилади) воситасида тақдим этилган электрон шаклдаги БҚД ёки қоғоз шаклдаги БҚДнинг электрон ташувчи орқали тақдим этилган электрон нусхаси.
2. БҚД тегишли БЮДнинг иловаси бўлиб, БЮДсиз ҳақиқий эмас.
БЮД электрон шаклда тақдим этилганда, БҚД ҳам электрон шаклда тақдим этилади.
БЮД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚД ҳам қоғоз шаклида тўрт нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ва қуйидагича тақсимланади:
биринчи нусха — божхона органлари иш йиғма жилдларида қолади;
иккинчи нусха — декларацияловчи шахс учун;
учинчи ва тўртинчи нусхалар — декларант учун.
Агар БҚД қоғоз шаклда тақдим этилса, декларацияловчи шахс божхона органларига ўзининг ЭРИси билан тасдиқланган унинг электрон нусхасини ҳам тақдим этади.
3. БҚД декларацияловчи шахс томонидан тўлдирилади.
Битта БЮДда божхона тўловлари тўланиши назарда тутилган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) товарлар билан бирга божхона тўловлари тўланиши назарда тутилмаган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) товарлар ҳам декларацияланаётган бўлса, БҚД барча товарлар учун тўлдирилади.
4. Товарларнинг божхона қиймати олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг қийматига оид усули (бундан буён матнда 1-усул деб юритилади) бўйича аниқланганда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ БҚД-1 тўлдирилади.
Товарларнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлашнинг айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига оид усул (бундан буён матнда 2-усул деб юритилади), ўхшаш товарга доир битимнинг қийматига оид усул (бундан буён матнда 3-усул деб юритилади), қийматларни қўшиш асосидаги усул (бундан буён матнда 5-усул деб юритилади)ва захира усул (бундан буён матнда 6-усул деб юритилади) бўйича аниқланганда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ БҚД-2 тўлдирилади.
5. БҚД қуйидаги иккита асосий варақлардан иборат:
БЮДда декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни ўз ичига олган биринчи варақ;
декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатиладиган иккинчи варақ.
Агар битта БЮДда учдан ортиқ товарларнинг номлари декларацияланаётган бўлса, божхона қийматини декларациялаш учун қўшимча варақлардан фойдаланилади. Бунда қўшимча варақлар сифатида БҚД варағининг иккинчи асосий шаклидан фойдаланилади.
БҚДнинг учинчи варағидан бошлаб барча варақлари қўшимча варақлар ҳисобланади. Қўшимча варақларнинг тартиб билан рақамланиши уч сони билан бошланади.
Бунда биринчи ва иккинчи варақлар — шаклнинг асосий варақлари, учинчи ва кейинги варақлар — қўшимча варақлар ҳисобланади.
6. БҚД-2нинг биринчи асосий варағи 2, 3, 5 ва 6-усуллар учун умумий (ягона) ҳисобланади.
БҚД-2нинг иккинчи асосий варағи товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулига қараб белгиланган 2, 3, 5 ва 6-усуллардан бири бўлиши мумкин. БҚД-2нинг иккинчи ва қўшимча варақларнинг тегишлиси товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг қуйидаги усулларини қўллаш орқали амалга оширилганда фойдаланилади:
2-усул ва ушбу усулга асосан 6-усулни;
3-усул ва ушбу усулга асосан 6-усулни;
5-усул ва ушбу усулга асосан 6-усулни;
1-усул асосидаги 6-усулни.
7. Қоғоз шаклда тақдим этилган БҚДда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Тушунарсиз тўлдирилган БҚДлар божхона органлари томонидан расмийлаштириш учун қабул қилинмайди.
8. БҚД тақдим этилгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси БҚДнинг тўғри тўлдирилганлигини, товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигининг дастлабки текширувини амалга оширади.
Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланса, ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона органи мансабдор шахси бу ҳақида декларацияловчи шахсни дархол хабардор қилади.
БҚДнинг дастлабки текшируви натижасида камчиликлар аниқланмаса божхона органининг мансабдор шахси БҚДни расмийлаштириш учун қабул қилади.
Божхона органи БҚДни БЮД билан бир вақтнинг ўзида расмийлаштиради. Бунда, БҚДга, у илова қилинган БЮДнинг айнан шу рўйхат рақами бириктирилади.
9. БҚД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚДнинг бирор бир графасида баён этилаётган маълумотларни кўрсатиш учун жой етарли бўлмаса, ушбу маълумотлар БҚДнинг орқа томонида ёки қўшимча илова қилинадиган, БҚДнинг ажралмас қисми бўлган варақларда кўрсатилиши мумкин. Бундай ёзув декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади, тегишли графада эса «БҚДнинг орқа томонига қаранг» ёки «қўшимча вараққа қаранг» ёзуви қайд этилади.
Бунда БҚДнинг асосий ва қўшимча варақларининг орқа қисмида ёки қўшимча илова қилинадиган варақларда графа рақами ва декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами (агар маълумотлар аниқ бир товарга тааллуқли бўлса) қўйилади ва мазкур графада баён этиладиган маълумотлар кўрсатилади.
Ҳар бир илова қилинадиган қўшимча варақнинг юқори ўнг бурчагида «__________ сонли БҚДга ____ варақда қўшимча», декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами «____-сонли товар» тарзида ҳамда ҳар бир товар бўйича графа рақами кўрсатилади.
10. Электрон шаклда божхона қийматини декларациялашда барча маълумотлар электрон БҚДнинг тегишли графаларида ёки ушбу графа учун ажратилган деталлаштирилган жадвалларда тўлиқ кўрсатилади ва бошқа графаларга, қўшимча илова қилинадиган варақларга ёки бошқа шу каби ҳаволалар қилинишига йўл қўйилмайди.
11. БҚДдаги маълумотларни қайд этишда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) кўрсатилган таснифлагичлардан фойдаланилади.
2-боб. БҚД-1ни тўлдириш
12. Декларацияловчи шахс томонидан 1 , 2а , 2б , 3 , 4 , 5 , 6, 7а , 7б , 8а , 8б , 9а , 9б , 10а , 10б , «Товар №», «Товар коди», 11а , 11б , 12 , 13а , 13б , 14 , 15 , 16 , 17а , 17б , 17д , 18 , 19 , 20 , 21 , 22 , 23а , 23б , 24 «Қўшимча маълумотлар», «Имзо» графалари тўлдирилади.
13. Божхона органи мансабдор шахси томонидан БҚД-1нинг асосий ва қўшимча варақларидаги «Божхона белгилари учун» майдончаси тўлдирилади.
14. Декларацияловчи шахс томонидан графаларни тўлдириш қуйидагича амалга оширилади:
1) 1-графа. «Сотувчи».
Графада Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан товарнинг олиб чиқилишига асос бўлган ташқи савдо битимида сотувчи сифатида қайд этилган шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади:
агар сотувчи юридик шахс бўлса — унинг номи;
агар жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлса — фамилияси, исми, отасининг исми;
2) 2а-графа. «Сотиб олувчи».
Графада товарни сотиб олувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади:
агар сотиб олувчи юридик шахс бўлса — унинг тўлиқ номи;
агар жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлса — фамилияси, исми, отасининг исми;
3) 2б-графа. «Декларацияловчи шахс».
Графада БҚД-1ни тўлдирган ва божхона органига тақдим этаётган декларацияловчи шахснинг қисқача номи кўрсатилади;
4) 3-графа. «Етказиб бериш шартлари».
Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ географик пунктни қайд этиш билан етказиб бериш шартининг номи кўрсатилади;
5) 4-графа. «Ҳисоб рақами ва санаси».
Сотувчи томонидан сотиб олувчига қўйилган товарнинг қиймат баҳосига эга бўлган ҳисобварақ-фактура ёки ҳисоб-проформа рақами ва санаси кўрсатилади;
6) 5-графа. «Контракт рақами ва санаси».
Товарларнинг олди-сотди (етказиб бериш) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) рақами ва санаси, шунингдек, унинг амалда бўлган иловалари, унга қўшимчалар, агар улар мавжуд бўлса, рақами ва санаси кўрсатилади;
7) 6-графа.
Агар божхона органининг 7а — 9б графалари бўйича эътирозлари бўлган бўлса, бундай ҳолларда ушбу сотувчининг аввалги битимлари бўйича БЮДларнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Товарнинг божхона расмийлаштирувни амалга оширган божхона органининг номи ва эътирозларнинг мазмуни кўрсатилади;
8) 7а-графа.
Графада келтирилган майдончада тегишли жавобга «Х» белгиси қўйилади.
Агар «Йўқ» жавоби бўлса 8а ва 8б-графаларини тўлдирилишига ўтилиши лозим ( 7б-графа тўлдирилмайди).
Агар «Ҳа» жавоби бўлса (Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 307-моддаси билан белгиланган жиҳатлар, сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса) 7б-графаси тўлдирилади;
9) 7б-графа.
Графада келтирилган майдончада тегишли жавобга «Х» белгиси қўйилади.
1-усулнинг қўлланилишига фақат «Йўқ» жавоби бўлганда йўл қўйилади;
10) 8а-графа.
Графада келтирилган майдончада тегишли жавобга «Х» белгиси қўйилади.
1-усулнинг қўлланилишига фақат «Йўқ» жавоби бўлганда йўл қўйилади;
11) 8б-графа.
Графада келтирилган майдончада тегишли жавобга «Х» белгиси қўйилади.
Агар сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса (айирбошлаш, контрактация, қайта ишлаш шартномалари), бундай шартларнинг тури ва мазмуни кўрсатилади (масалан, нарх олиб чиқиладиган товарларга алоқаси бўлмаган ҳақ тўлаш шакли асосида белгиланганда ва ҳ.к.), шунингдек ушбу шартларда товарнинг қийматига доир баҳолашнинг ҳисоб-китоби, бундай ҳисоб-китобнинг амалга оширилиши учун асос бўлган ҳужжатлар кўрсатилади. Тегишли сумма билвосита тўлов сифатида 11б-графасида кўрсатилади.
Агар тегишли шартлар битимнинг қийматига таъсирни миқдорий аниқлаш ва зарур бўлган равишда тасдиқлаш мумкин бўлмаса (шу жумладан товарлар чиқариб юборилганидан кейин ҳам), 1-усул қўлланилмайди;
12) 9а-графа.
Графада келтирилган майдончада тегишли жавобга «Х» белгиси қўйилади.
«Ҳа» жавобда 9б-графасидан кейин интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун олди-сотди битимининг шартларига мувофиқ сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган, шу жумладан, агар улар амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган ва сотувчи томонидан сотиб олувчига қўйилган ҳисобга киритилмаган бўлса, лицензия тўловлари ва бошқа тўловларга тааллуқли бўлган шартлар (масалан тўлов тури, уни амалга оширилиши учун асос ва ҳ.к.) кўрсатилади. Ушбу тўловларнинг миқдори 15-графада кўрсатилади;
13) 9б-графа.
Графада келтирилган майдончада тегишли жавобга «Х» белгиси қўйилади.
«Ҳа» жавобида ушбу графадан кейин сотиб олувчи томонидан олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ўзгача тарзда тасарруф этиш ёки ундан бошқа тарзда фойдаланишдан тушган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган ҳар қандай қисмининг қиймати бўйича шартлар кўрсатилади. Тегишли тўловлар миқдори 6-графада кўрсатилади;
14) 10а-графа. «Қўшимча варақлар сони».
БҚД-1га илова қилинган қўшимча варақлар сони кўрсатилади (варақлар сони охирги варақнинг рақамидан иккитага камайтирилган рақамга тўғри келиши керак);
15) 10б-графа. «Жой ва сана:».
Графада 2б-графада кўрсатилган шахс номидан БҚД-1ни тақдим этаётган жой ва сана, шунингдек декларацияловчи шахс тўғрисида маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):
1) декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
2) агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва БҚДни тақдим этилиши учун топшириқ берган шахс ўртасидаги шартнома рақами ва санаси кўрсатилади.
БҚД-1да баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги, электрон БҚД-1да декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шаклдаги БҚД-1да декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади;
16) графа «Товар №».
БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
17) графа «Товар коди».
Товарнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади;
«А» бўлим. «Ҳисоблаш учун асос».
Ушбу бўлимда товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос бўладиган амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Агар етказиб бериш шартларига қараб ( 3-графа ) ва ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) бошқа шартлари бўйича ушбу нархга қўшимча харажатлар қўшилиши ёки чиқариб ташланиши талаб этилмаса, унда кўрсатилган нарх олиб чиқилаётган товарнинг божхона қийматига тенг бўлиши мумкин. Бундай ҳолда божхона қийматини маълум ва назорат қилиниши ушбу нархни текшириш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулоса қабул қилиш ҳамда 1-усулни тўғри қўлланилганлигига баҳо беришдан иборат бўлади. Бунда 12-графадаги маълумотлар йиғиндиси 23а-графасининг умумий йиғиндисида такрорланади;
18) 11а-графа.
Биринчи қаторда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун сотилган товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида кўрсатилади.
Иккинчи қаторда товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (бундан буён матнда миллий валюта деб юритилади) қайта ҳисобланган ҳолда кўрсатилади.
Учинчи қаторда ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги миллий валютага нисбатан курси кўрсатилади;
19) 11б-графа.
Билвосита тўловларнинг суммаси миллий валютада кўрсатилади. Билвосита тўловлар деганда сотувчининг манфаати доирасида сотиб олувчи томонидан учинчи шахс номига амалга оширилган тўловлар, шунингдек, сотувчининг фойдасига сотиб олувчи томонидан қандайдир товарларни етказиб бериш қиймати ва ҳоказолар тушунилади.
Мазкур графада тегишли шартлар мавжуд бўлган ҳоллар учун декларант ёки божхона брокерининг ҳужжатлари ва тегишли ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган битим нархига тузатишлар киритиш миқдори акс эттирилади ( 8б-графада келтирилади).
Агар 11б-графада билвосита тўловлар ва нархга киритилган тузатишларнинг миқдорий йиғиндиси кўрсатилган бўлса, бунда 11б-графада кўрсатилган умумий сумманинг расшифровкаси БҚД-1 варағининг тегишли «Қўшимча маълумотлар» графасида қайд этилади.
Агар билвосита тўловлар ва нархга киритилган тузатишлар олиб чиқилаётган барча ёки маълум бир товар номларига тааллуқли бўлса, бунда ҳар бир товар номлари ўртасида билвосита тўловларнинг миқдорий йиғиндиси 11а-графада кўрсатилган ҳар бир товар номларининг қийматига мутаносиб равишда тақсимланади;
20) 12-графа. «Жами миллий валютада».
11а ва 11б-графаларнинг йиғиндиси миллий валютада кўрсатилади.
«Б» бўлим. «Қўшимча ҳисоблар: «А» бўлимга киритилмаган харажатлар, миллий валютада кўрсатилади.
Ушбу бўлимда олиб чиқилаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 316-моддасига мувофиқ киритилиши лозим бўлган харажатлар миллий валютада кўрсатилади.
Агар ушбу харажатлар сотувчи томонидан хорижий валютада амалга оширилган бўлса, у ҳолда 24-графада ушбу харажатларнинг қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақамини кўрсатиш билан, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси кўрсатилади;
21) 13-графа «Сотувчи томонидан қилинган харажатлар:».
Ушбу графада 11а-графада кўрсатилган амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархига киритилмаган, яъни сотувчи томонидан сотиб олувчига қўйилган ҳисобварақ-фактурага (инвойсга) киритилмаган, бироқ баҳоланаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилишига доир ва сотувчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган сотувчининг харажатлари акс эттирилади;
22) 13а-графа.
Сотувчининг воситачилик ва брокерлик ҳақларини тўлаш учун харажатлар, бундан товарни харид қилишдаги воситачилик харажатлари мустасно, агар улар илгари битим нархига киритилмаган бўлса кўрсатилади.
Агар БҚД-1 битта партиядаги бир неча номлардаги товарларга тўлдирилаётган бўлса, унда кўрсатилган харажатларнинг тақсимланиши ҳар бир товар номлари ўртасида 12-графада кўрсатилган тегишли миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилган ҳолда тўлдирилади.
Агар юқорида кўрсатилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютада қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади;
23) 13б-графа.
Сотувчи томонидан амалга оширилган контейнерларнинг ва (ёки) бошқа кўп марта ишлатиладиган идишларнинг қиймати, агар контейнерлар ва (ёки) бошқа кўп марта ишлатиладиган идишлар ТИФ ТНга мувофиқ баҳоланаётган товар билан бир бутун деб қаралса ҳамда ўраш-жойлаш ишларининг ва материалларининг қиймати, агар улар битим нархига илгари киритилмаган бўлса кўрсатилади. Контейнер деганда контейнер таранинг бир кўриниши эканлиги назарда тутилади.
Агар кўп марта ишлатиладиган идишдан фойдаланилаётган бўлса, товарни кўп марталик етказиб берилишида унинг қиймати ҳар бир партиядаги товарларнинг миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади. Идиш учун харажатларнинг мутаносиб равишда тақсимланиши (яъни унинг қийматини ҳар бир партия учун бўлиб-бўлиб тақсимланиши) божхона органлари томонидан ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) акс этганлиги ёки бошқа бирон бир ҳужжат билан тасдиқланганлиги шарти мавжуд бўлса қабул қилинади.
Сотувчига идишни қайтариб бериш учун алоҳида тўланадиган суммалар идиш учун амалга оширилган харажатлар бўлиб ҳисобланмайди.
Агар идиш учун амалга оширилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютада қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади;
24) 14-графа.
Олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва/ёки экспортга сотиш учун сотиб олувчи бевосита ёки билвосита сотувчига бепул ёки пасайтирилган нарх бўйича кўрсатадиган хизматлар ва етказиб берадиган товарлар қийматининг тегишли қисми кўрсатилади:
хомашё, материаллар, деталлар, яримтайёр фабрикатлар ҳамда олиб чиқиладиган товарнинг таркибий қисми ҳисобланадиган бошқа бутловчи қисмлар;
инструментлар, штамплар, шакллар ҳамда олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа шу каби предметлар;
олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган ёрдамчи материаллар;
муҳандислик ишланмалари, тажриба-конструкторлик ишлари, дизайн, бадиий жиҳозлаш, олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита зарур бўлган эскизлар ва чизмалар;
25) 15-графа.
Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар миллий валютада кўрсатилади, экспорт қилинадиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида кўпайтириш (дубликат қилиш) ҳуқуқи учун тўловлар бундан мустасно ( 9а-графа билан ўзаро боғлиқ бўлган ҳолда).
Бунда сотиб олувчи бевосита сотувчига ёки унинг фойдасига учинчи шахсга тўлаши лозим бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар инобатга олинади.
Агар интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар олиб чиқилаётган барча ёки маълум бир товарлар номларига тааллуқли бўлса ҳамда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги келишувда бундай фойдаланиш учун товарларнинг алоҳида номлари ўртасида тўловларнинг тақсимланиши кўрсатилмаган бўлса (масалан, бир марталик тўлов), у ҳолда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорий йиғиндиси 12-графада кўрсатилган товарларнинг ҳар бир номлари қийматига мутаносиб равишда тақсимланади, бундан декларант ёки божхона брокерининг хоҳишига кўра шундай тўловларнинг миқдорий йиғиндиси солиққа солишнинг энг юқори даражасига эга бўлган товарнинг божхона қийматига қўшиладиган ҳолатлар мустасно. Декларант ёки божхона брокерининг хоҳишига кўра интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорий йиғиндиси бундай тўловларни назарда тутувчи биринчи партия товарларга нисбатан қўлланиши мумкин.
Агар юқорида кўрсатилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютада қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади;
26) 16-графа.
Ушбу графада олиб чиқиладиган товарни кейинчалик бирон-бир тарзда қайта сотиш, тасарруф этиш ёки улардан фойдаланишдан олинган, товар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқилгандан кейин сотувчига бевосита ёки билвосита тегишли бўладиган тушумларнинг ҳар қандай қисмининг қиймати ( 9б-графа билан боғланган ҳолда) инобатга олинади;
27) 17-графа «Божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача қилинадиган харажатлар:»
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашда битим нархига товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатлар, агар бу харажатлар битим нархига киритилмаган бўлса, киритилади.
БҚД-1нинг 17-графасида 11а-графада кўрсатилган битим нархига етказиш шартларига мувофиқ қўшилмаган, сотувчи томонидан алоҳида тўланиши шарт бўлган ва божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган товарнинг ҳақиқатда етказиб бериш жойи кўрсатилиши керак.
13 — 17 графалардаги барча маълумотлар миллий валютада кўрсатилади.
Агар 17а — 17в-графаларида кўрсатилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютада қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади;
28) 17а-графа.
Графада миллий валютада товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари, агар етказиб бериш шартларига мувофиқ улар битим нархига киритилмаган бўлса ( 11а-графа ), киритилади.
Агар БҚД-1 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, ташиш харажатлари тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади;
29) 17б-графа.
Графада миллий валютада товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарларни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари, агар улар битим нархига киритилмаган бўлса ( 11а-графа ), киритилади.
Агар БҚД-1 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, бундай харажатлар тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади;
30) 17д-графа.
Графада миллий валютада товарнинг суғурта қиймати, агар у илгари битим нархига киритилмаган бўлса ( 11а-графа ), кўрсатилади.
Агар БҚД-1 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, суғурта қиймати тегишли товарлар ўртасида 12-графада кўрсатилган қийматга мутаносиб равишда тақсимланади;
31) 18-графа «Жами миллий валютада».
«Б» бўлимда кўрсатилган миқдор миллий валютада кўрсатилади.
«Д» бўлим. «Чегирмалар: «А» бўлимга киритилган тўлов ва харажатлар, миллий валютада».
Мазкур бўлимда «А» бўлимга кирган, лекин Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 317-моддасига мувофиқ олиб чиқиладиган товарнинг битим нархидан, башарти улар баҳоланаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан ажратиб олинган, декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган ҳамда улар томонидан ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, чиқариб ташланиши шарт бўлган тўловлар ва харажатларнинг суммаси миллий валютада кўрсатилади.
Агар бундай харажатлар хорижий валютада кўрсатилган бўлса, у ҳолда 24-графада қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақамини кўрсатиш билан, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси кўрсатилади;
32) 19-графа.
Саноат қурилмалари, машиналар ёки ускуналар каби товарлар божхона ҳудудидан олиб чиқилганидан сўнг амалга оширилган ускуналарни қуриш, ўрнатиш, йиғиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ёки техник кўмаклашиш харажатларининг, агар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) бундай ишлар кўзда тутилган ҳамда баҳоланаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархидан ажратиб олинган бўлса, тегишли сумма кўрсатилади;
33) 20-графа.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилганидан кейин белгиланган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг суммаси, агар баҳоланаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархидан ажратиб олинган бўлса, кўрсатилади;
34) 21-графа.
Товарни олиб кириш ёки сотиш билан боғлиқ бўлган импорт мамлакатида сотувчи томонидан тўланадиган божхона тўловлари суммаси, агар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларида сотувчи томонидан тўланиши белгиланган бўлса, кўрсатилади;
35) 22-графа.
«Д» бўлимда кўрсатилган миқдор миллий валютада кўрсатилади.
19 — 22 графалардаги барча маълумотлар миллий валютада кўрсатилади;
36) 23а-графа.
12 ва 18-графаларда кўрсатилган миқдорни қўшиш ва 22-графада кўрсатилган ушбу миқдор суммасидан айириш йўли билан ҳисобланган товарнинг божхона қиймати миллий валютада кўрсатилади;
37) 23б-графа.
23а-графада кўрсатилган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида қайта ҳисобланган божхона қиймати кўрсатилади. Ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида қайта ҳисоблаш «А» бўлимда кўрсатилган валюта курси бўйича амалга оширилади. Ҳосил бўлган сумма БЮДда божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос сифатида кўрсатилган маълумотларга мос келиши лозим.
Агар битим бўйича ҳужжатлар билан хорижий валюта тури белгиланмаган бўлса, ундай ҳолда 23б-графадаги маълумотлар АҚШ долларида кўрсатилади;
38) 24-графа.
Агар божхона қийматини таркибига кирувчи бир ёки бир неча қисмлар ( 13 — 21 графаларда кўрсатилиши лозим бўлган) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви), ҳисобварақ-фактура (инвойс) ёки бошқа тижорат ҳужжатларда хорижий валютада кўрсатилган бўлса, қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақами, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва қайта ҳисоблашга тегишли бўлган курс кўрсатилади;
39) «Қўшимча маълумотлар» графаси.
БҚД-1да кўрсатилган ахборотларга тааллуқли бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотлар (ҳисоб-китоблар) кўрсатилади.
3-боб. БҚД-2ни тўлдириш
15. Декларацияловчи шахс томонидан 1 , 2а , 2б , 3 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8 , 9 , 10, «Товар №», «Товар коди», 11 , 12 , 12а — 12ф , 13 , 13а , 13б , 14 , 14а — 14ф, 15 , 16 , 17 , 17а — 17д , 18 , 18а , 18б , 19 , 20 , 21 , 22 , 23а , 23б , 24 , «Қўшимча маълумотлар», «Имзо» графалари тўлдирилади.
1 , 2а , 2б , 3-графалар БҚД-1нинг тегишли графаларини тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади.
16. Божхона органи мансабдор шахси томонидан БҚД-2нинг асосий ва қўшимча варақларидаги «Божхона белгилари учун» майдончаси тўлдирилади.
1-§ БҚД-2нинг асосий варағи
17. Декларацияловчи шахс томонидан графаларнинг тўлдирилиши қуйидагича амалга оширилади:
1) 4-графа.
Декларацияланаётган товарни олиб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури, рақами ва санаси (масалан, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) товарларнинг бартер ёки компенсацион операциялар доирасида етказиб берилиши ва ҳ.к.) кўрсатилади;
2) 5-графа.
4-графада кўрсатилган ҳужжатлар бўйича илгари олиб чиқилган товарлар юзасидан божхона органларининг қабул қилинган қарорлари бўйича ҳужжатлари ёки бундай товарларга нисбатан суд органлари қарорларининг реквизитлари (рақами ва санаси) кўрсатилади;
3) 6-графа.
Декларацияланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланилаётган усулга «Х» белгиси қўйилади.
Божхона қиймати 1-усул асосидаги 6-усул билан аниқланганида фақатгина (ф) майдончасига белги қўйилади.
Божхона қиймати 2-3, 5-усул ва у(лар) асосидаги 6-усул билан аниқланганида (э) майдончасига белги қўйилиши билан бир вақтнинг ўзида 2-3 ва 5-усуллардан бирига тегишли бўлган майдончага ҳам белги қўйилади.
Агар БҚД-2нинг «Товар №» графаларида турли рақамлар билан кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда божхона қийматини аниқлашнинг турли хил усулларидан фойдаланилаётган бўлса, (г) майдончасига белги қўйилади;
4) 7-графа.
Ушбу графада 6-графада кўрсатилган усулдан барча олдинги усулларни қўллаб бўлмаслик сабаблари қисқача асослаб берилади, бунда 1-усул учун уни нимага мувофиқ қўллаб бўлмаслигининг аниқ сабаблари кўрсатилиши шарт, бошқа усуллар учун уларни қўллаб бўлмаслик асоси сифатида тегишли ҳужжат ва маълумотлар мавжуд эмаслиги сабаби кўрсатилади.
Масалан: агар 6-графада 3-усул белгиланган бўлса, 7-графада қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
1-усулни қўллаб бўлмайди, чунки кўриб чиқилаётган битим ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилган ва ўзаро боғлиқлик битимнинг нархига таъсир кўрсатган. Ушбу баҳолашнинг қийматга таъсирини аниқлаш имконияти мавжуд эмас;
2-усул — айнан бир хил товарлар бўйича маълумот мавжуд эмас;
5) 8-графа.
Божхона қийматини аниқлашда қўлланилган усулдан келиб чиқиб маълум қилинган маълумотларни тасдиқлаш учун тақдим этилган асосий ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари кўрсатилади.
Божхона қиймати 2 ва 3-усуллар бўйича аниқланганда, мазкур графа тўлдирилмайди. Бунда, божхона қийматини 2 ва 3-усуллар бўйича аниқлаш учун фойдаланилган ахборот манбалари 20-графада кўрсатилади.
Божхона қиймати 5 ва у асосдаги 6-усуллар бўйича аниқланганда, товарнинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати асосида қабул қилинган ҳужжатлар ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилган ҳолда кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):
ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳамда материалларни сотиб олиш ва (ёки) баҳоланаётган товарларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқарувчи (сотувчи) харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари, шунингдек, баҳоланаётган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар, шу жумладан, идиш ва ўраш-жойлаш учун қилинган харажатлар, шу билан бирга, лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматлари ишлаб чиқарувчи тўлаганлиги умумэътироф этилган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофиқ тузилган баҳоланаётган товар ишлаб чиқарувчисининг тижорат ҳисобварақлари рақами ва санаси;
ишлаб чиқарувчи ва (ёки) сотувчининг баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни экспорт қилишда сотувчи томонидан олинадиган фойда ва юқорида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари рақами ва санаси;
битим шартларига мувофиқ суғурта ҳужжатлари, ташиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс) (ташиш харажатлари калькуляцияси), Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойигача (пунктгача) етказиб бериш бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Божхона қиймати 1-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқланганда божхона қийматини 1-усул бўйича аниқлашда бирмунча қайишқоқлик билан уни қўллаш орқали фойдаланилган ҳужжатлар кўрсатилади;
6) 9-графа «Қўшимча варақлар сони».
БҚД-2га қўшимча варақлар сони кўрсатилади (варақлар сони охирги варақнинг рақамидан иккитага камайтирилган рақамга тўғри келиши керак);
7) 10-графа «Жой ва сана:».
БҚД-1нинг 10б-графасини тўлдириш учун белгиланган тартибда тўлдирилади.
2-§ 2-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг иккинчи асосий варағи
18. Декларацияловчи шахс томонидан графаларнинг тўлдирилиши қуйидагича амалга оширилади:
1) «Товар №» графаси.
БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
2) «Товар коди» графаси.
Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади;
3) 11-графа.
«А» бўлим «Ҳисоблаш учун асос».
Божхона қийматини 2-усул бўйича аниқлашда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган товарлар етказиб бериладиган ва экспорт қилинадиган мамлакатга олиб чиқиш учун сотилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан баҳоланаётган товар олиб чиқилгунига қадар тўқсон календар кун ичида олиб чиқилган, тахминан ўша миқдорда ва (ёки) ўша тижорат шартларида олиб чиқилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати миллий валютада кўрсатилади (БҚД-2нинг 23а-графаси ).
Божхона қиймати 2-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқлашда айнан бир хил товар бирлигининг нархи кўрсатилади;
«Б» бўлим. «Битим қийматига тузатишлар (+/-)».
Мазкур бўлимда олиб чиқилган айнан бир хил товарнинг шартларини баҳоланаётган товарнинг шартларига солиштириб бўладиган кўринишга келтирилишини таъминлайдиган 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига тегишли тузатишлар кўрсатилади.
Тузатишлар киритиш агар улар айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматини кўпайтирса «+» белгиси билан бўлиши мумкин, шунингдек, агар улар айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматини камайтирса, «-» белгиси билан бўлиши мумкин.
Айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига тузатишлар киритиш декларацияловчи шахс томонидан тўғри ва ҳужжат билан тасдиқланган маълумотлар асосида амалга оширилиши лозим;
4) 12а-графа.
Товар бирлиги учун нархни ўзгариши муносабати билан 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати камайтирилиши лозим бўлган миқдор кўрсатилади.
Масалан, ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) мувофиқ, товарнинг бир бирлик учун нархи товар бирлигининг сотилган миқдорига боғлиқ бўлса, бироқ баҳоланаётган ва айнан бир хил товарлар товарнинг бирлиги учун нархларининг турли хил даражаларига мос келувчи миқдорларда сотилган ҳолатлар назарда тутилади.
Агар 11-графада баҳоланаётган товар билан тахминан ўша миқдорда сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса (яъни товар бирлиги учун айнан ўша ва бир хил нархда) ёки товар бирлиги учун нарх шу товар бирлигининг сотилган миқдорига боғлиқлигини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имконияти мавжуд бўлмаса графа тўлдирилмайди;
5) 12б-графа.
11-графадаги кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати камайтирилиши лозим бўлган миқдор агар айнан бир хил товар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат шартларида сотилган деб қаралганда кўрсатилади.
Агар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартида сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса, 11-графа тўлдирилмайди;
6) 12д-графа.
Ушбу графада қуйидагилар кўрсатилади:
баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган жойи (географик пункти);
айнан бир хил товар ҳамда баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ташиш харажатларининг фарқи.
Агар баҳоланаётган товар айнан бир хил товарга нисбатан фарқли равишда бошқа йўналишлар ва (ёки) бошқа транспорт тури орқали ташилаётган бўлса графа тўлдирилади;
7) 12э-графа.
Айнан бир хил товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ бўлган юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқи кўрсатилади;
8) 12ф-графа.
12д ва 12э-графаларда кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ баҳоланаётган товар ва айнан бир хил товарнинг суғурта қийматларининг фарқи кўрсатилади.
Агар 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига қўшилган харажатлар баҳоланаётган товарга нисбатан тегишли бўлган бундай харажатлардан жиддий фарқланса 12э ва 12ф-графалар тўлдирилади;
9) 13-графа.
12а — 12ф графаларда келтирилган миқдор миллий валютада кўрсатилади;
10) 14а-графа.
Товар бирлиги учун нархини ўзгариши муносабати билан 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битим қийматини кўпайтирилиши лозим бўлган миқдор кўрсатилади.
Масалан, ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) мувофиқ товарнинг бир бирлик учун нархи товар бирлигини сотилган миқдорига боғлиқ бўлса, бироқ баҳоланаётган ва айнан бир хил товарлар товарнинг бирлиги учун нархларининг турли хил даражаларига мос келувчи миқдорларда сотилган ҳолатлар назарда тутилади.
Агар 11-графада баҳоланаётган товар билан тахминан ўша миқдорда сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса (яъни товар бирлиги учун айнан ўша ва бир хил нархда) ёки товар бирлиги учун нархи шу товар бирлигининг сотилган миқдорига боғлиқлиги ҳужжат билан тасдиқлашнинг имконияти мавжуд бўлмаса, графа тўлдирилмайди;
11) 14б-графа.
11-графадаги кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўпайтирилиши лозим бўлган миқдор агар айнан бир хил товар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартларида сотилган деб қаралганда кўрсатилади.
Агар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартида сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса, 11-графа тўлдирилмайди;
12) 14д-графа.
Ушбу графада қуйидагилар кўрсатилади:
баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган жойи (географик пункти);
айнан бир хил товар ҳамда баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ташиш харажатларининг фарқи;
агар баҳоланаётган товар айнан бир хил товарга нисбатан фарқли равишда бошқа йўналишлар ва (ёки) бошқа транспорт тури орқали ташилаётган бўлса мазкур графа тўлдирилади;
13) 14э-графа.
Айнан бир хил товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ бўлган юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқи кўрсатилади;
14) 14ф-графа.
14д ва 14э-графаларда кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ баҳоланаётган товар ва айнан бир хил товарнинг суғурта қийматларининг фарқи кўрсатилади.
Агар 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битим қийматига қўшилган харажатлар баҳоланаётган товарнинг худди шундай харажатларидан сезиларли фарқ қилса (фарқнинг сезиларли эканлиги битимнинг тижорат шарти, товарнинг миқдори ҳамда ушбу фарқнинг баҳоланаётган товар божхона қиймати ва божхона тўловлари суммасига таъсири даражасини инобатга олган ҳолда аниқланади), 14э ва 14ф-графалар тўлдирилади;
15) 15-графа.
14а — 14ф графалардаги миқдор миллий валютада кўрсатилади;
16) 16-графа.
11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматини 13-графада кўрсатилган суммага камайтирилган ҳамда 15-графада кўрсатилган суммага кўпайтирилган ҳолда кўрсатилади.
Агар айнан бир хил товар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартида ва тахминан ўша миқдорда сотилган бўлса, шунингдек баҳоланаётган ва айнан бир хил товарларга нисбатан ташилаётган транспорт тури ва улар ташилаётган масофаларнинг турли хил бўлишига қарамасдан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 316-моддаси биринчи қисми «а» бандида кўрсатилган харажатларни ҳисобга олишда ушбу харажатлар битим қийматига сезиларли таъсир қилмаса (таъсирнинг сезиларли эканлиги битимнинг тижорат шарти, товарнинг миқдори ҳамда ушбу фарқнинг баҳоланаётган товар божхона қиймати ва божхона тўловлари суммасига таъсири даражасини инобатга олган ҳолда аниқланади) ва битимга тузатишлар киритиш зарурати бўлмаса, бунда 16-графада 11-графада кўрсатилган битим қийматининг миқдори кўрсатилади.
17) 17-графа.
Товар миқдори тегишли ўлчов бирликларида (килограммлар, доналар ва бошқа) бундай ўлчов бирликлари бевосита ушбу миқдорга келтирилгандан кейин кўрсатилади.
Агар баҳоланаётган ва айнан бир хил товарлар миқдори бир хил бўлган ҳолда графа тўлдирилмайди. Мазкур графада 12а , 14а-графаларда кўрсатилган тузатишлар ҳисобга олинмайди;
18) 17а-графа.
11-графадаги битим қиймати кўрсатилган айнан бир хил товарнинг миқдори кўрсатилади;
19) 17б-графа.
Баҳоланаётган (декларацияланаётган) товарнинг миқдори кўрсатилади;
20) 18а-графа.
Божхона қийматини 2-усул бўйича аниқлашда 17а-графада кўрсатилган миқдорга 17б-графада кўрсатилган миқдор нисбатига 16-графада кўрсатилган миқдорни кўпайтириш йўли билан ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.
Агар 17-графа тўлдирилмаган бўлса, 16-графадаги маълумотлардан фойдаланилади;
21) 18б-графа .
18а-графада кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги миллий валюта курси бўйича АҚШ долларига қайта ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади;
22) 19-графа.
Агар божхона қийматини таркибига кирувчи бир ёки бир неча қисмлар («Б» бўлимда кўрсатилиши лозим бўлган) хорижий валютада кўрсатилган бўлса, қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-2даги товар ва графасининг рақами, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва қайта ҳисоблашга тегишли бўлган курс кўрсатилади;
23) 20-графа.
Мазкур графада божхона қийматини 2 ва 3-усуллар ҳамда ушбу усуллар асосидаги 6-усул бўйича аниқлаш учун фойдаланиладиган ахборот манбалари кўрсатилади.
Агар божхона қийматини ҳисоблаш учун БЮД асосидаги электрон база маълумотларидан фойдаланилса, бундай ҳолда графада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):
1) товар рақами;
2) БЮД рақами;
3) айнан бир хил товар бирлиги қиймати;
4) Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди;
5) БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси;
6) ТИФ ТНда кўрсатилган «Ўлчов бирликлари жадвали»га мувофиқ ўлчов бирлигининг рақамли коди. Агар мазкур товар учун ТИФ ТН бўйича фақатгина асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графада унинг коди (166) кўрсатилади.
Агар божхона қийматини ҳисоблаш учун муқобил манбалардан фойдаланилса, бундай ҳолда графада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):
1) товар рақами;
2) муқобил манба;
3) айнан бир хил товар бирлиги қиймати;
4) товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ бўлган харажатларининг суммаси;
5) Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди;
6) БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси;
7) ТИФ ТНда кўрсатилган «Ўлчов бирликлари жадвали»га мувофиқ ўлчов бирлигининг рақамли коди. Агар мазкур товар учун ТИФ ТН бўйича фақатгина асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графада унинг коди (166) кўрсатилади.
Муқобил манба сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлардан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлар ёки дистрибьюторларнинг маълумотларидан, шунингдек, нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбалари қабул қилиниши мумкин;
24) «Имзо» графаси.
Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
3-§ 3-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг иккинчи асосий варағи
19. «Товар №», «Товар коди», 11 , 12а — 12ф , 13 , 14а — 14ф , 15 , 16 , 17а , 17б , 18а , 18б , 19 , 20 , «Имзо» графаларини тўлдириш тартиби 2-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг иккинчи асосий варағининг графаларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.
4-§ 5-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг иккинчи асосий варағи
20. Декларацияловчи шахс томонидан графаларнинг тўлдирилиши қуйидагича амалга оширилади:
1) «Товар №» графаси.
БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
2) «Товар коди» графаси.
Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади;
3) 11-графа.
Ишлаб чиқарувчининг (сотувчининг) баҳоланаётган товарни тайёрлашда сарфлаган материалларининг қиймати ҳамда ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлов бериш, шунингдек баҳоланаётган (олиб чиқилаётган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операцияларни бажариш харажатларининг умумий суммаси кўрсатилади.
Товарнинг божхона қийматини 5-усул бўйича ҳисоблаш учун зарур бўлган барча маълумотлар, агар улар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланган бўлса фойдаланиш мумкин. Товарнинг божхона қийматини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотлар ишлаб чиқарувчининг тижорат ҳисоблари, бундай ҳисоблар товар Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ҳисобга олишнинг умумий қабул қилинган тамойилларига мувофиқ бўлгандагина қўлланилиши лозим;
4) 12-графа.
11-графада акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни экспорт қилишда одатда сотувчи томонидан олинадиган фойда кўрсатилади;
5) 13-графа.
Баҳоланаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатларининг миқдори кўрсатилади.
Агар ташиш турли хил транспортларда амалга оширилаётган бўлса, бундай ҳолларда барча транспорт турларидаги ташиш харажатларининг суммалари ҳисобга олинади.
Агар БҚД-2 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, бундай товарларни ташиш харажатлари тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади.
13-графада божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган харажатларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган жойи (географик пункти) кўрсатилади;
6) 14-графа.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ушбу товарни олиб чиқиб кетиладиган жойгача етказиб беришни амалга оширишда уни ташиш билан боғлиқ бўлган баҳоланаётган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари кўрсатилади.
Агар БҚД-2 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, бундай харажатлар тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади;
7) 15-графа.
13-14-графаларда кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта қиймати кўрсатилади.
Агар БҚД-2 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, суғурта қиймати тегишли товарлар ўртасида уларнинг қийматига мутаносиб равишда тақсимланади;
8) 16а-графа.
11 — 15 графаларда кўрсатилган миқдор суммаси сифатида ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади;
9) 16б-графа.
16а-графада кўрсатилган миллий валюта курси бўйича АҚШ долларига қайта ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади;
10) 17-графа.
Агар божхона қийматини таркибига кирувчи бир ёки бир неча қисмлар («Б» бўлимда кўрсатилиши лозим бўлган) хорижий валютада кўрсатилган бўлса, қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган товар ва графанинг рақами, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва қайта ҳисоблаш учун асос бўлган курс кўрсатилади;
11) «Қўшимча маълумотлар» графаси .
Мазкур графада кўрсатилган ахборотларга тааллуқли бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотлар (ҳисоб-китоблар) кўрсатилади;
12) «Имзо» графаси.
Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади;
1-усул асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг иккинчи асосий варағи
21. Декларацияловчи шахс томонидан графаларнинг тўлдирилиши қуйидагича амалга оширилади:
1) «Товар №» графаси.
БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
2) «Товар коди» графаси.
Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади.
22. 11 — 24-графалар БҚД-1нинг 11 — 24-графаларини тўлдириш тартибига татбиқ этилган қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 315-моддаси талабларидан келиб чиқиб, баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун олди-сотди битими мавжуд бўлмаган ёки амалда тўланган ёхуд тўланиши лозим бўлган нарх ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаган ҳолларда, ушбу товарнинг амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархига яқин бўлган қиймат кўрсатилиши мумкин.
Агар баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун 1-усулни қўллаб бўлмаслик қўшимча ҳисобларни зарур бўлган ҳужжатлар билан тасдиқлаш имконияти мавжуд бўлмаса, бунда 11а-графада тақдим этилган маълумотларга мувофиқ товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи кўрсатилади.
«Б» бўлимда «Қўшимча ҳисоблар устунида «А» бўлимга киритилмаган миллий валютадаги харажатлар божхона органлари ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида божхона қийматини ҳисоблаш учун асосга қўшимча ҳисоблар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
3) «Имзо» графаси.
Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
4-боб. «Божхона белгилари учун» майдончаларини тўлдириш
23. Божхона органи томонидан БҚД қабул қилинганда БҚДнинг асосий ва барча қўшимча варақлардаги «Божхона белгилари учун» майдончаларини тўлдириш божхона органининг мансабдор шахси томонидан қуйидаги равишда амалга оширилади:
БҚДга БЮДнинг рўйхат рақамига мувофиқ келадиган рўйхат рақами қўйилади;
БҚДнинг электрон шаклида божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур БҚДдаги маълумотлар тўғрисида маълум қилинган товарларга нисбатан қабул қилинган қарори ҳақида божхона органининг белгилари (ёзувлари) қўйилади. Божхона органининг белгилари (ёзувлари) божхона органи мансабдор шахсининг ЭРИси билан тасдиқланади.
БҚДнинг қоғоз шаклидаги майдончада божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ва шахсий рақамли муҳри қўйилади.
5-боб. Якуний қоида
24. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
2025 йил 30 октябрь
2025 йил 7 октябрь
2025 йил 30 сентябрь
299-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRINING
BUYRUGʻI
YOʻRIQNOMA
Bojxona hududidan olib chiqiladigan tovarlarning bojxona qiymati deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga muvofiq buyuraman:
1. Bojxona hududidan olib chiqiladigan tovarlarning bojxona qiymati deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 3-noyabrdagi 299-son buyrugʻiga ILOVA
Bojxona hududidan olib chiqiladigan tovarlarning bojxona qiymati deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududidan olib chiqiladigan bojxona toʻlovlari toʻlanishi nazarda tutilgan (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlar bundan mustasno) tovarlarning (bundan buyon matnda tovarlar deb yuritiladi) bojxona qiymati deklaratsiyasini (bundan buyon matnda BQD deb yuritiladi) toʻldirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
BQD — bojxona yuk deklaratsiyasining (bundan buyon matnda BYD deb yuritiladi) ajralmas qismi boʻlib, tovarning bojxona qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan va deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan bojxona organiga BYD bilan bir paytda topshiriladigan hujjat;
deklarant — tovarlarni va (yoki) transport vositalarini oʻz nomidan deklaratsiyalovchi shaxs yoxud uning nomidan tovarlar va (yoki) transport vositalari deklaratsiyalanayotgan shaxs;
deklaratsiyalovchi shaxs — bojxona organlariga BYDni oʻz nomidan taqdim etayotgan deklarant yoki bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirish, imzolash va bojxona organlariga deklarant nomidan shartnoma asosida taqdim etish vakolatiga ega boʻlgan bojxona brokerining bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassisi;
elektron BQD — deklaratsiyalovchi shaxsning elektron raqamli imzosi (bundan buyon matnda ERI deb yuritiladi) bilan tasdiqlangan, “Tovarlarni elektron deklaratsiyalash” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (bundan buyon matnda TEDAAT deb yuritiladi) vositasida taqdim etilgan elektron shakldagi BQD yoki qogʻoz shakldagi BQDning elektron tashuvchi orqali taqdim etilgan elektron nusxasi.
2. BQD tegishli BYDning ilovasi boʻlib, BYDsiz haqiqiy emas.
BYD elektron shaklda taqdim etilganda, BQD ham elektron shaklda taqdim etiladi.
BYD qogʻoz shaklda taqdim etilganda, BQD ham qogʻoz shaklida toʻrt nusxadan iborat A4 formatdagi varaqlarda taqdim etiladi va quyidagicha taqsimlanadi:
birinchi nusxa — bojxona organlari ish yigʻma jildlarida qoladi;
ikkinchi nusxa — deklaratsiyalovchi shaxs uchun;
uchinchi va toʻrtinchi nusxalar — deklarant uchun.
Agar BQD qogʻoz shaklda taqdim etilsa, deklaratsiyalovchi shaxs bojxona organlariga oʻzining ERIsi bilan tasdiqlangan uning elektron nusxasini ham taqdim etadi.
3. BQD deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan toʻldiriladi.
Bitta BYDda bojxona toʻlovlari toʻlanishi nazarda tutilgan (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlar bundan mustasno) tovarlar bilan birga bojxona toʻlovlari toʻlanishi nazarda tutilmagan (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlar bundan mustasno) tovarlar ham deklaratsiyalanayotgan boʻlsa, BQD barcha tovarlar uchun toʻldiriladi.
4. Tovarlarning bojxona qiymati olib chiqiladigan tovarga doir bitimning qiymatiga oid usuli (bundan buyon matnda 1-usul deb yuritiladi) boʻyicha aniqlanganda mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasiga muvofiq BQD-1 toʻldiriladi.
Tovarlarning bojxona qiymati bojxona qiymatini aniqlashning aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatiga oid usul (bundan buyon matnda 2-usul deb yuritiladi), oʻxshash tovarga doir bitimning qiymatiga oid usul (bundan buyon matnda 3-usul deb yuritiladi), qiymatlarni qoʻshish asosidagi usul (bundan buyon matnda 5-usul deb yuritiladi)va zaxira usul (bundan buyon matnda 6-usul deb yuritiladi) boʻyicha aniqlanganda mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga muvofiq BQD-2 toʻldiriladi.
5. BQD quyidagi ikkita asosiy varaqlardan iborat:
BYDda deklaratsiyalanayotgan barcha tovarlarga taalluqli maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan birinchi varaq;
deklaratsiyalanayotgan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlashda foydalanilgan maʼlumotlar va bojxona qiymati miqdorining hisob-kitoblari koʻrsatiladigan ikkinchi varaq.
Agar bitta BYDda uchdan ortiq tovarlarning nomlari deklaratsiyalanayotgan boʻlsa, bojxona qiymatini deklaratsiyalash uchun qoʻshimcha varaqlardan foydalaniladi. Bunda qoʻshimcha varaqlar sifatida BQD varagʻining ikkinchi asosiy shaklidan foydalaniladi.
BQDning uchinchi varagʻidan boshlab barcha varaqlari qoʻshimcha varaqlar hisoblanadi. Qoʻshimcha varaqlarning tartib bilan raqamlanishi uch soni bilan boshlanadi.
Bunda birinchi va ikkinchi varaqlar — shaklning asosiy varaqlari, uchinchi va keyingi varaqlar — qoʻshimcha varaqlar hisoblanadi.
6. BQD-2ning birinchi asosiy varagʻi 2, 3, 5 va 6-usullar uchun umumiy (yagona) hisoblanadi.
BQD-2ning ikkinchi asosiy varagʻi tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash usuliga qarab belgilangan 2, 3, 5 va 6-usullardan biri boʻlishi mumkin. BQD-2ning ikkinchi va qoʻshimcha varaqlarning tegishlisi tovarlarning bojxona qiymatini aniqlashning quyidagi usullarini qoʻllash orqali amalga oshirilganda foydalaniladi:
2-usul va ushbu usulga asosan 6-usulni;
3-usul va ushbu usulga asosan 6-usulni;
5-usul va ushbu usulga asosan 6-usulni;
1-usul asosidagi 6-usulni.
7. Qogʻoz shaklda taqdim etilgan BQDda oʻchirishlar va boʻyashlar boʻlmasligi kerak. Tushunarsiz toʻldirilgan BQDlar bojxona organlari tomonidan rasmiylashtirish uchun qabul qilinmaydi.
8. BQD taqdim etilgandan soʻng bojxona organi mansabdor shaxsi BQDning toʻgʻri toʻldirilganligini, tovarning maʼlum qilingan bojxona qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligining dastlabki tekshiruvini amalga oshiradi.
Dastlabki tekshiruv natijasida kamchiliklar aniqlansa, ushbu kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida bojxona organi mansabdor shaxsi bu haqida deklaratsiyalovchi shaxsni darxol xabardor qiladi.
BQDning dastlabki tekshiruvi natijasida kamchiliklar aniqlanmasa bojxona organining mansabdor shaxsi BQDni rasmiylashtirish uchun qabul qiladi.
Bojxona organi BQDni BYD bilan bir vaqtning oʻzida rasmiylashtiradi. Bunda, BQDga, u ilova qilingan BYDning aynan shu roʻyxat raqami biriktiriladi.
9. BQD qogʻoz shaklda taqdim etilganda, BQDning biror bir grafasida bayon etilayotgan maʼlumotlarni koʻrsatish uchun joy yetarli boʻlmasa, ushbu maʼlumotlar BQDning orqa tomonida yoki qoʻshimcha ilova qilinadigan, BQDning ajralmas qismi boʻlgan varaqlarda koʻrsatilishi mumkin. Bunday yozuv deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi, tegishli grafada esa “BQDning orqa tomoniga qarang” yoki “qoʻshimcha varaqqa qarang” yozuvi qayd etiladi.
Bunda BQDning asosiy va qoʻshimcha varaqlarining orqa qismida yoki qoʻshimcha ilova qilinadigan varaqlarda grafa raqami va deklaratsiyalanayotgan tovarning tartib raqami (agar maʼlumotlar aniq bir tovarga taalluqli boʻlsa) qoʻyiladi va mazkur grafada bayon etiladigan maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Har bir ilova qilinadigan qoʻshimcha varaqning yuqori oʻng burchagida “__________ sonli BQDga ____ varaqda qoʻshimcha”, deklaratsiyalanayotgan tovarning tartib raqami “____-sonli tovar” tarzida hamda har bir tovar boʻyicha grafa raqami koʻrsatiladi.
10. Elektron shaklda bojxona qiymatini deklaratsiyalashda barcha maʼlumotlar elektron BQDning tegishli grafalarida yoki ushbu grafa uchun ajratilgan detallashtirilgan jadvallarda toʻliq koʻrsatiladi va boshqa grafalarga, qoʻshimcha ilova qilinadigan varaqlarga yoki boshqa shu kabi havolalar qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
11. BQDdagi maʼlumotlarni qayd etishda Bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 2773, 2016-yil 6-aprel) koʻrsatilgan tasniflagichlardan foydalaniladi.
2-bob. BQD-1ni toʻldirish
12. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan 1 , 2a , 2b , 3 , 4 , 5 , 6, 7a , 7b , 8a , 8b , 9a , 9b , 10a , 10b , “Tovar №”, “Tovar kodi”, 11a , 11b , 12 , 13a , 13b , 14 , 15 , 16 , 17a , 17b , 17d , 18 , 19 , 20 , 21 , 22 , 23a , 23b , 24 “Qoʻshimcha maʼlumotlar”, “Imzo” grafalari toʻldiriladi.
13. Bojxona organi mansabdor shaxsi tomonidan BQD-1ning asosiy va qoʻshimcha varaqlaridagi “Bojxona belgilari uchun” maydonchasi toʻldiriladi.
14. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan grafalarni toʻldirish quyidagicha amalga oshiriladi:
1) 1-grafa. “Sotuvchi”.
Grafada Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tovarning olib chiqilishiga asos boʻlgan tashqi savdo bitimida sotuvchi sifatida qayd etilgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
agar sotuvchi yuridik shaxs boʻlsa — uning nomi;
agar jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) boʻlsa — familiyasi, ismi, otasining ismi;
2) 2a-grafa. “Sotib oluvchi”.
Grafada tovarni sotib oluvchi shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
agar sotib oluvchi yuridik shaxs boʻlsa — uning toʻliq nomi;
agar jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) boʻlsa — familiyasi, ismi, otasining ismi;
3) 2b-grafa. “Deklaratsiyalovchi shaxs”.
Grafada BQD-1ni toʻldirgan va bojxona organiga taqdim etayotgan deklaratsiyalovchi shaxsning qisqacha nomi koʻrsatiladi;
4) 3-grafa. “Yetkazib berish shartlari”.
Yetkazib berish shartlari tasniflagichiga muvofiq geografik punktni qayd etish bilan yetkazib berish shartining nomi koʻrsatiladi;
5) 4-grafa. “Hisob raqami va sanasi”.
Sotuvchi tomonidan sotib oluvchiga qoʻyilgan tovarning qiymat bahosiga ega boʻlgan hisobvaraq-faktura yoki hisob-proforma raqami va sanasi koʻrsatiladi;
6) 5-grafa. “Kontrakt raqami va sanasi”.
Tovarlarning oldi-sotdi (yetkazib berish) tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) raqami va sanasi, shuningdek, uning amalda boʻlgan ilovalari, unga qoʻshimchalar, agar ular mavjud boʻlsa, raqami va sanasi koʻrsatiladi;
7) 6-grafa.
Agar bojxona organining 7a — 9b grafalari boʻyicha eʼtirozlari boʻlgan boʻlsa, bunday hollarda ushbu sotuvchining avvalgi bitimlari boʻyicha BYDlarning raqami va sanasi koʻrsatiladi. Tovarning bojxona rasmiylashtiruvni amalga oshirgan bojxona organining nomi va eʼtirozlarning mazmuni koʻrsatiladi;
8) 7a-grafa.
Grafada keltirilgan maydonchada tegishli javobga “X” belgisi qoʻyiladi.
Agar “Yoʻq” javobi boʻlsa 8a va 8b-grafalarini toʻldirilishiga oʻtilishi lozim ( 7b-grafa toʻldirilmaydi).
Agar “Ha” javobi boʻlsa (Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 307-moddasi bilan belgilangan jihatlar, sotuvchi va sotib oluvchi oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlik mavjud boʻlsa) 7b-grafasi toʻldiriladi;
9) 7b-grafa.
Grafada keltirilgan maydonchada tegishli javobga “X” belgisi qoʻyiladi.
1-usulning qoʻllanilishiga faqat “Yoʻq” javobi boʻlganda yoʻl qoʻyiladi;
10) 8a-grafa.
Grafada keltirilgan maydonchada tegishli javobga “X” belgisi qoʻyiladi.
1-usulning qoʻllanilishiga faqat “Yoʻq” javobi boʻlganda yoʻl qoʻyiladi;
11) 8b-grafa.
Grafada keltirilgan maydonchada tegishli javobga “X” belgisi qoʻyiladi.
Agar sotish yoki bitimning bahosi taʼsirini hisobga olish mumkin boʻlmagan shartlarga rioya etilishiga bogʻliq boʻlsa (ayirboshlash, kontraktatsiya, qayta ishlash shartnomalari), bunday shartlarning turi va mazmuni koʻrsatiladi (masalan, narx olib chiqiladigan tovarlarga aloqasi boʻlmagan haq toʻlash shakli asosida belgilanganda va h.k.), shuningdek ushbu shartlarda tovarning qiymatiga doir baholashning hisob-kitobi, bunday hisob-kitobning amalga oshirilishi uchun asos boʻlgan hujjatlar koʻrsatiladi. Tegishli summa bilvosita toʻlov sifatida 11b-grafasida koʻrsatiladi.
Agar tegishli shartlar bitimning qiymatiga taʼsirni miqdoriy aniqlash va zarur boʻlgan ravishda tasdiqlash mumkin boʻlmasa (shu jumladan tovarlar chiqarib yuborilganidan keyin ham), 1-usul qoʻllanilmaydi;
12) 9a-grafa.
Grafada keltirilgan maydonchada tegishli javobga “X” belgisi qoʻyiladi.
“Ha” javobda 9b-grafasidan keyin intellektual mulk obyektlaridan foydalanganlik uchun oldi-sotdi bitimining shartlariga muvofiq sotib oluvchi baholanayotgan tovarni sotish sharti sifatida bevosita yoki bilvosita toʻlashi kerak boʻlgan, shu jumladan, agar ular amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narxga qoʻshilmagan va sotuvchi tomonidan sotib oluvchiga qoʻyilgan hisobga kiritilmagan boʻlsa, litsenziya toʻlovlari va boshqa toʻlovlarga taalluqli boʻlgan shartlar (masalan toʻlov turi, uni amalga oshirilishi uchun asos va h.k.) koʻrsatiladi. Ushbu toʻlovlarning miqdori 15-grafada koʻrsatiladi;
13) 9b-grafa.
Grafada keltirilgan maydonchada tegishli javobga “X” belgisi qoʻyiladi.
“Ha” javobida ushbu grafadan keyin sotib oluvchi tomonidan olib kirilgan tovarni keyinchalik qayta sotish, oʻzgacha tarzda tasarruf etish yoki undan boshqa tarzda foydalanishdan tushgan tushumning bevosita yoki bilvosita sotuvchiga tegishi kerak boʻlgan har qanday qismining qiymati boʻyicha shartlar koʻrsatiladi. Tegishli toʻlovlar miqdori 6-grafada koʻrsatiladi;
14) 10a-grafa. “Qoʻshimcha varaqlar soni”.
BQD-1ga ilova qilingan qoʻshimcha varaqlar soni koʻrsatiladi (varaqlar soni oxirgi varaqning raqamidan ikkitaga kamaytirilgan raqamga toʻgʻri kelishi kerak);
15) 10b-grafa. “Joy va sana:”.
Grafada 2b-grafada koʻrsatilgan shaxs nomidan BQD-1ni taqdim etayotgan joy va sana, shuningdek deklaratsiyalovchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatiladi (rekvizitlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va har birining oldiga ularning tartib raqami qoʻyiladi):
1) deklaratsiyalovchi shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, shuningdek elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa);
2) agar tovarlarni deklaratsiyalash bojxona brokeri tomonidan amalga oshirilayotgan boʻlsa, bojxona brokeri va BQDni taqdim etilishi uchun topshiriq bergan shaxs oʻrtasidagi shartnoma raqami va sanasi koʻrsatiladi.
BQD-1da bayon etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, elektron BQD-1da deklaratsiyalovchi shaxsning ERIsi, qogʻoz shakldagi BQD-1da deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi;
16) grafa “Tovar №”.
BYD yoki unga qoʻshimcha varaqning aynan shunday grafasidagi tegishli tovarning tartib raqami koʻrsatiladi;
17) grafa “Tovar kodi”.
Tovarning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyatining tovar nomenklaturasiga (bundan buyon matnda TIF TN deb yuritiladi) muvofiq oʻnta raqamli kodi koʻrsatiladi;
“A” boʻlim. “Hisoblash uchun asos”.
Ushbu boʻlimda tovarning bojxona qiymatini aniqlash uchun asos boʻladigan amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxi toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatiladi. Agar yetkazib berish shartlariga qarab ( 3-grafa ) va tashqi savdo kontraktining (shartnomasining, kelishuvining) boshqa shartlari boʻyicha ushbu narxga qoʻshimcha xarajatlar qoʻshilishi yoki chiqarib tashlanishi talab etilmasa, unda koʻrsatilgan narx olib chiqilayotgan tovarning bojxona qiymatiga teng boʻlishi mumkin. Bunday holda bojxona qiymatini maʼlum va nazorat qilinishi ushbu narxni tekshirish va tasdiqlash uchun taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha xulosa qabul qilish hamda 1-usulni toʻgʻri qoʻllanilganligiga baho berishdan iborat boʻladi. Bunda 12-grafadagi maʼlumotlar yigʻindisi 23a-grafasining umumiy yigʻindisida takrorlanadi;
18) 11a-grafa.
Birinchi qatorda Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqish uchun sotilgan tovarga amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxi tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) valyutasida koʻrsatiladi.
Ikkinchi qatorda tovarga amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxi Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida (bundan buyon matnda milliy valyuta deb yuritiladi) qayta hisoblangan holda koʻrsatiladi.
Uchinchi qatorda tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) valyutasining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan, BYD bojxona rasmiylashtiruviga qabul qilingan kundagi milliy valyutaga nisbatan kursi koʻrsatiladi;
19) 11b-grafa.
Bilvosita toʻlovlarning summasi milliy valyutada koʻrsatiladi. Bilvosita toʻlovlar deganda sotuvchining manfaati doirasida sotib oluvchi tomonidan uchinchi shaxs nomiga amalga oshirilgan toʻlovlar, shuningdek, sotuvchining foydasiga sotib oluvchi tomonidan qandaydir tovarlarni yetkazib berish qiymati va hokazolar tushuniladi.
Mazkur grafada tegishli shartlar mavjud boʻlgan hollar uchun deklarant yoki bojxona brokerining hujjatlari va tegishli hisob-kitoblar bilan tasdiqlangan bitim narxiga tuzatishlar kiritish miqdori aks ettiriladi ( 8b-grafada keltiriladi).
Agar 11b-grafada bilvosita toʻlovlar va narxga kiritilgan tuzatishlarning miqdoriy yigʻindisi koʻrsatilgan boʻlsa, bunda 11b-grafada koʻrsatilgan umumiy summaning rasshifrovkasi BQD-1 varagʻining tegishli “Qoʻshimcha maʼlumotlar” grafasida qayd etiladi.
Agar bilvosita toʻlovlar va narxga kiritilgan tuzatishlar olib chiqilayotgan barcha yoki maʼlum bir tovar nomlariga taalluqli boʻlsa, bunda har bir tovar nomlari oʻrtasida bilvosita toʻlovlarning miqdoriy yigʻindisi 11a-grafada koʻrsatilgan har bir tovar nomlarining qiymatiga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
20) 12-grafa. “Jami milliy valyutada”.
11a va 11b-grafalarning yigʻindisi milliy valyutada koʻrsatiladi.
“B” boʻlim. “Qoʻshimcha hisoblar: “A” boʻlimga kiritilmagan xarajatlar, milliy valyutada koʻrsatiladi.
Ushbu boʻlimda olib chiqilayotgan tovar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxiga Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 316-moddasiga muvofiq kiritilishi lozim boʻlgan xarajatlar milliy valyutada koʻrsatiladi.
Agar ushbu xarajatlar sotuvchi tomonidan xorijiy valyutada amalga oshirilgan boʻlsa, u holda 24-grafada ushbu xarajatlarning qayta hisoblash boʻyicha maʼlumotlar, ushbu maʼlumotlar taalluqli boʻlgan BQD-1dagi tovar va grafasining raqamini koʻrsatish bilan, Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi, xorijiy valyutadagi xarajatlar summasi va BYD bojxona rasmiylashtiruviga qabul qilingan kundagi valyutani qayta hisoblash kursi koʻrsatiladi;
21) 13-grafa “Sotuvchi tomonidan qilingan xarajatlar:”.
Ushbu grafada 11a-grafada koʻrsatilgan amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxiga kiritilmagan, yaʼni sotuvchi tomonidan sotib oluvchiga qoʻyilgan hisobvaraq-fakturaga (invoysga) kiritilmagan, biroq baholanayotgan tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqilishiga doir va sotuvchi tomonidan toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan sotuvchining xarajatlari aks ettiriladi;
22) 13a-grafa.
Sotuvchining vositachilik va brokerlik haqlarini toʻlash uchun xarajatlar, bundan tovarni xarid qilishdagi vositachilik xarajatlari mustasno, agar ular ilgari bitim narxiga kiritilmagan boʻlsa koʻrsatiladi.
Agar BQD-1 bitta partiyadagi bir necha nomlardagi tovarlarga toʻldirilayotgan boʻlsa, unda koʻrsatilgan xarajatlarning taqsimlanishi har bir tovar nomlari oʻrtasida 12-grafada koʻrsatilgan tegishli miqdoriga mutanosib ravishda amalga oshirilgan holda toʻldiriladi.
Agar yuqorida koʻrsatilgan xarajatlar xorijiy valyutada toʻlangan boʻlsa, u holda milliy valyutada qayta hisoblash 24-grafada koʻrsatiladi;
23) 13b-grafa.
Sotuvchi tomonidan amalga oshirilgan konteynerlarning va (yoki) boshqa koʻp marta ishlatiladigan idishlarning qiymati, agar konteynerlar va (yoki) boshqa koʻp marta ishlatiladigan idishlar TIF TNga muvofiq baholanayotgan tovar bilan bir butun deb qaralsa hamda oʻrash-joylash ishlarining va materiallarining qiymati, agar ular bitim narxiga ilgari kiritilmagan boʻlsa koʻrsatiladi. Konteyner deganda konteyner taraning bir koʻrinishi ekanligi nazarda tutiladi.
Agar koʻp marta ishlatiladigan idishdan foydalanilayotgan boʻlsa, tovarni koʻp martalik yetkazib berilishida uning qiymati har bir partiyadagi tovarlarning miqdoriga mutanosib ravishda taqsimlanadi. Idish uchun xarajatlarning mutanosib ravishda taqsimlanishi (yaʼni uning qiymatini har bir partiya uchun boʻlib-boʻlib taqsimlanishi) bojxona organlari tomonidan tashqi savdo kontraktida (shartnomasida, kelishuvida) aks etganligi yoki boshqa biron bir hujjat bilan tasdiqlanganligi sharti mavjud boʻlsa qabul qilinadi.
Sotuvchiga idishni qaytarib berish uchun alohida toʻlanadigan summalar idish uchun amalga oshirilgan xarajatlar boʻlib hisoblanmaydi.
Agar idish uchun amalga oshirilgan xarajatlar xorijiy valyutada toʻlangan boʻlsa, u holda milliy valyutada qayta hisoblash 24-grafada koʻrsatiladi;
24) 14-grafa.
Olib chiqiladigan tovarlarni ishlab chiqarish va/yoki eksportga sotish uchun sotib oluvchi bevosita yoki bilvosita sotuvchiga bepul yoki pasaytirilgan narx boʻyicha koʻrsatadigan xizmatlar va yetkazib beradigan tovarlar qiymatining tegishli qismi koʻrsatiladi:
xomashyo, materiallar, detallar, yarimtayyor fabrikatlar hamda olib chiqiladigan tovarning tarkibiy qismi hisoblanadigan boshqa butlovchi qismlar;
instrumentlar, shtamplar, shakllar hamda olib chiqiladigan tovarlarni ishlab chiqarishda foydalanilgan boshqa shu kabi predmetlar;
olib chiqiladigan tovarlarni ishlab chiqarishda sarflangan yordamchi materiallar;
muhandislik ishlanmalari, tajriba-konstruktorlik ishlari, dizayn, badiiy jihozlash, olib chiqiladigan tovarlarni ishlab chiqarish uchun bevosita zarur boʻlgan eskizlar va chizmalar;
25) 15-grafa.
Intellektual mulk obyektlaridan foydalanganlik uchun sotib oluvchi baholanayotgan tovarni sotish sharti sifatida bevosita yoki bilvosita toʻlashi kerak boʻlgan litsenziya toʻlovlari va boshqa toʻlovlar milliy valyutada koʻrsatiladi, eksport qilinadigan tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida koʻpaytirish (dublikat qilish) huquqi uchun toʻlovlar bundan mustasno ( 9a-grafa bilan oʻzaro bogʻliq boʻlgan holda).
Bunda sotib oluvchi bevosita sotuvchiga yoki uning foydasiga uchinchi shaxsga toʻlashi lozim boʻlgan intellektual mulk obyektlaridan foydalanganlik uchun litsenziya toʻlovlari va boshqa toʻlovlar inobatga olinadi.
Agar intellektual mulk obyektlaridan foydalanganlik uchun litsenziya toʻlovlari va boshqa toʻlovlar olib chiqilayotgan barcha yoki maʼlum bir tovarlar nomlariga taalluqli boʻlsa hamda intellektual mulk obyektlaridan foydalanish huquqini berish toʻgʻrisidagi kelishuvda bunday foydalanish uchun tovarlarning alohida nomlari oʻrtasida toʻlovlarning taqsimlanishi koʻrsatilmagan boʻlsa (masalan, bir martalik toʻlov), u holda intellektual mulk obyektlaridan foydalanganlik uchun toʻlovlarning miqdoriy yigʻindisi 12-grafada koʻrsatilgan tovarlarning har bir nomlari qiymatiga mutanosib ravishda taqsimlanadi, bundan deklarant yoki bojxona brokerining xohishiga koʻra shunday toʻlovlarning miqdoriy yigʻindisi soliqqa solishning eng yuqori darajasiga ega boʻlgan tovarning bojxona qiymatiga qoʻshiladigan holatlar mustasno. Deklarant yoki bojxona brokerining xohishiga koʻra intellektual mulk obyektlaridan foydalanganlik uchun toʻlovlarning miqdoriy yigʻindisi bunday toʻlovlarni nazarda tutuvchi birinchi partiya tovarlarga nisbatan qoʻllanishi mumkin.
Agar yuqorida koʻrsatilgan xarajatlar xorijiy valyutada toʻlangan boʻlsa, u holda milliy valyutada qayta hisoblash 24-grafada koʻrsatiladi;
26) 16-grafa.
Ushbu grafada olib chiqiladigan tovarni keyinchalik biron-bir tarzda qayta sotish, tasarruf etish yoki ulardan foydalanishdan olingan, tovar Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududidan olib chiqilgandan keyin sotuvchiga bevosita yoki bilvosita tegishli boʻladigan tushumlarning har qanday qismining qiymati ( 9b-grafa bilan bogʻlangan holda) inobatga olinadi;
27) 17-grafa “Bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha qilinadigan xarajatlar:”
Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqilayotgan tovarning bojxona qiymatini aniqlashda bitim narxiga tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joyga yetkazib berilgunga qadar qilinadigan xarajatlar, agar bu xarajatlar bitim narxiga kiritilmagan boʻlsa, kiritiladi.
BQD-1ning 17-grafasida 11a-grafada koʻrsatilgan bitim narxiga yetkazish shartlariga muvofiq qoʻshilmagan, sotuvchi tomonidan alohida toʻlanishi shart boʻlgan va bojxona qiymatiga qoʻshilishi lozim boʻlgan tovarning haqiqatda yetkazib berish joyi koʻrsatilishi kerak.
13 — 17 grafalardagi barcha maʼlumotlar milliy valyutada koʻrsatiladi.
Agar 17a — 17v-grafalarida koʻrsatilgan xarajatlar xorijiy valyutada toʻlangan boʻlsa, u holda milliy valyutada qayta hisoblash 24-grafada koʻrsatiladi;
28) 17a-grafa.
Grafada milliy valyutada tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joyga yetkazib berilgunga qadar qilinadigan tashish xarajatlari, agar yetkazib berish shartlariga muvofiq ular bitim narxiga kiritilmagan boʻlsa ( 11a-grafa ), kiritiladi.
Agar BQD-1 turli nomdagi tovarlar uchun toʻldirilayotgan boʻlsa, tashish xarajatlari tegishli tovarlar oʻrtasida ularning brutto ogʻirligiga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
29) 17b-grafa.
Grafada milliy valyutada tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joyga yetkazib berilgunga qadar qilinadigan tovarlarni yuklash, tushirish, qayta yuklash va boshqa joyga toʻkish xarajatlari, agar ular bitim narxiga kiritilmagan boʻlsa ( 11a-grafa ), kiritiladi.
Agar BQD-1 turli nomdagi tovarlar uchun toʻldirilayotgan boʻlsa, bunday xarajatlar tegishli tovarlar oʻrtasida ularning brutto ogʻirligiga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
30) 17d-grafa.
Grafada milliy valyutada tovarning sugʻurta qiymati, agar u ilgari bitim narxiga kiritilmagan boʻlsa ( 11a-grafa ), koʻrsatiladi.
Agar BQD-1 turli nomdagi tovarlar uchun toʻldirilayotgan boʻlsa, sugʻurta qiymati tegishli tovarlar oʻrtasida 12-grafada koʻrsatilgan qiymatga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
31) 18-grafa “Jami milliy valyutada”.
“B” boʻlimda koʻrsatilgan miqdor milliy valyutada koʻrsatiladi.
“D” boʻlim. “Chegirmalar: “A” boʻlimga kiritilgan toʻlov va xarajatlar, milliy valyutada”.
Mazkur boʻlimda “A” boʻlimga kirgan, lekin Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 317-moddasiga muvofiq olib chiqiladigan tovarning bitim narxidan, basharti ular baholanayotgan tovar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narxdan ajratib olingan, deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan maʼlum qilingan hamda ular tomonidan hujjat bilan tasdiqlangan boʻlsa, chiqarib tashlanishi shart boʻlgan toʻlovlar va xarajatlarning summasi milliy valyutada koʻrsatiladi.
Agar bunday xarajatlar xorijiy valyutada koʻrsatilgan boʻlsa, u holda 24-grafada qayta hisoblash boʻyicha maʼlumotlar, ushbu maʼlumotlar taalluqli boʻlgan BQD-1dagi tovar va grafasining raqamini koʻrsatish bilan, Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi, xorijiy valyutadagi xarajatlar summasi va BYD bojxona rasmiylashtiruviga qabul qilingan kundagi valyutani qayta hisoblash kursi koʻrsatiladi;
32) 19-grafa.
Sanoat qurilmalari, mashinalar yoki uskunalar kabi tovarlar bojxona hududidan olib chiqilganidan soʻng amalga oshirilgan uskunalarni qurish, oʻrnatish, yigʻish, montaj qilish, sozlash va ularga xizmat koʻrsatish yoki texnik koʻmaklashish xarajatlarining, agar tashqi savdo kontraktida (shartnomasida, kelishuvida) bunday ishlar koʻzda tutilgan hamda baholanayotgan tovar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxidan ajratib olingan boʻlsa, tegishli summa koʻrsatiladi;
33) 20-grafa.
Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqilganidan keyin belgilangan joygacha yetkazib berish bilan bogʻliq tashish xarajatlarining summasi, agar baholanayotgan tovar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxidan ajratib olingan boʻlsa, koʻrsatiladi;
34) 21-grafa.
Tovarni olib kirish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlgan import mamlakatida sotuvchi tomonidan toʻlanadigan bojxona toʻlovlari summasi, agar tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) shartlarida sotuvchi tomonidan toʻlanishi belgilangan boʻlsa, koʻrsatiladi;
35) 22-grafa.
“D” boʻlimda koʻrsatilgan miqdor milliy valyutada koʻrsatiladi.
19 — 22 grafalardagi barcha maʼlumotlar milliy valyutada koʻrsatiladi;
36) 23a-grafa.
12 va 18-grafalarda koʻrsatilgan miqdorni qoʻshish va 22-grafada koʻrsatilgan ushbu miqdor summasidan ayirish yoʻli bilan hisoblangan tovarning bojxona qiymati milliy valyutada koʻrsatiladi;
37) 23b-grafa.
23a-grafada koʻrsatilgan tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) valyutasida qayta hisoblangan bojxona qiymati koʻrsatiladi. Tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) valyutasida qayta hisoblash “A” boʻlimda koʻrsatilgan valyuta kursi boʻyicha amalga oshiriladi. Hosil boʻlgan summa BYDda bojxona toʻlovlarini hisoblash uchun asos sifatida koʻrsatilgan maʼlumotlarga mos kelishi lozim.
Agar bitim boʻyicha hujjatlar bilan xorijiy valyuta turi belgilanmagan boʻlsa, unday holda 23b-grafadagi maʼlumotlar AQSH dollarida koʻrsatiladi;
38) 24-grafa.
Agar bojxona qiymatini tarkibiga kiruvchi bir yoki bir necha qismlar ( 13 — 21 grafalarda koʻrsatilishi lozim boʻlgan) tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi), hisobvaraq-faktura (invoys) yoki boshqa tijorat hujjatlarda xorijiy valyutada koʻrsatilgan boʻlsa, qayta hisoblash boʻyicha maʼlumotlar, ushbu maʼlumotlar taalluqli boʻlgan BQD-1dagi tovar va grafasining raqami, Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi, xorijiy valyutadagi xarajatlar summasi va qayta hisoblashga tegishli boʻlgan kurs koʻrsatiladi;
39) “Qoʻshimcha maʼlumotlar” grafasi.
BQD-1da koʻrsatilgan axborotlarga taalluqli boʻlgan har qanday qoʻshimcha maʼlumotlar (hisob-kitoblar) koʻrsatiladi.
3-bob. BQD-2ni toʻldirish
15. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan 1 , 2a , 2b , 3 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8 , 9 , 10, “Tovar №”, “Tovar kodi”, 11 , 12 , 12a — 12f , 13 , 13a , 13b , 14 , 14a — 14f, 15 , 16 , 17 , 17a — 17d , 18 , 18a , 18b , 19 , 20 , 21 , 22 , 23a , 23b , 24 , “Qoʻshimcha maʼlumotlar”, “Imzo” grafalari toʻldiriladi.
1 , 2a , 2b , 3-grafalar BQD-1ning tegishli grafalarini toʻldirish tartibiga muvofiq toʻldiriladi.
16. Bojxona organi mansabdor shaxsi tomonidan BQD-2ning asosiy va qoʻshimcha varaqlaridagi “Bojxona belgilari uchun” maydonchasi toʻldiriladi.
1-§ BQD-2ning asosiy varagʻi
17. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan grafalarning toʻldirilishi quyidagicha amalga oshiriladi:
1) 4-grafa.
Deklaratsiyalanayotgan tovarni olib chiqish uchun asos boʻlgan hujjatning turi, raqami va sanasi (masalan, tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvi) tovarlarning barter yoki kompensatsion operatsiyalar doirasida yetkazib berilishi va h.k.) koʻrsatiladi;
2) 5-grafa.
4-grafada koʻrsatilgan hujjatlar boʻyicha ilgari olib chiqilgan tovarlar yuzasidan bojxona organlarining qabul qilingan qarorlari boʻyicha hujjatlari yoki bunday tovarlarga nisbatan sud organlari qarorlarining rekvizitlari (raqami va sanasi) koʻrsatiladi;
3) 6-grafa.
Deklaratsiyalanayotgan tovarning bojxona qiymatini aniqlash uchun foydalanilayotgan usulga “X” belgisi qoʻyiladi.
Bojxona qiymati 1-usul asosidagi 6-usul bilan aniqlanganida faqatgina (f) maydonchasiga belgi qoʻyiladi.
Bojxona qiymati 2-3, 5-usul va u(lar) asosidagi 6-usul bilan aniqlanganida (e) maydonchasiga belgi qoʻyilishi bilan bir vaqtning oʻzida 2-3 va 5-usullardan biriga tegishli boʻlgan maydonchaga ham belgi qoʻyiladi.
Agar BQD-2ning “Tovar №” grafalarida turli raqamlar bilan koʻrsatilgan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlashda bojxona qiymatini aniqlashning turli xil usullaridan foydalanilayotgan boʻlsa, (g) maydonchasiga belgi qoʻyiladi;
4) 7-grafa.
Ushbu grafada 6-grafada koʻrsatilgan usuldan barcha oldingi usullarni qoʻllab boʻlmaslik sabablari qisqacha asoslab beriladi, bunda 1-usul uchun uni nimaga muvofiq qoʻllab boʻlmasligining aniq sabablari koʻrsatilishi shart, boshqa usullar uchun ularni qoʻllab boʻlmaslik asosi sifatida tegishli hujjat va maʼlumotlar mavjud emasligi sababi koʻrsatiladi.
Masalan: agar 6-grafada 3-usul belgilangan boʻlsa, 7-grafada quyidagilar koʻrsatilishi mumkin:
1-usulni qoʻllab boʻlmaydi, chunki koʻrib chiqilayotgan bitim oʻzaro bogʻliq shaxslar oʻrtasida tuzilgan va oʻzaro bogʻliqlik bitimning narxiga taʼsir koʻrsatgan. Ushbu baholashning qiymatga taʼsirini aniqlash imkoniyati mavjud emas;
2-usul — aynan bir xil tovarlar boʻyicha maʼlumot mavjud emas;
5) 8-grafa.
Bojxona qiymatini aniqlashda qoʻllanilgan usuldan kelib chiqib maʼlum qilingan maʼlumotlarni tasdiqlash uchun taqdim etilgan asosiy hujjatlarning nomi va rekvizitlari koʻrsatiladi.
Bojxona qiymati 2 va 3-usullar boʻyicha aniqlanganda, mazkur grafa toʻldirilmaydi. Bunda, bojxona qiymatini 2 va 3-usullar boʻyicha aniqlash uchun foydalanilgan axborot manbalari 20-grafada koʻrsatiladi.
Bojxona qiymati 5 va u asosdagi 6-usullar boʻyicha aniqlanganda, tovarning hisob-kitob qilingan qiymati asosida qabul qilingan hujjatlar har birining oldiga ularning tartib raqami qoʻyilgan holda koʻrsatiladi (rekvizitlarning har biri yangi satrdan boshlanadi):
ishlab chiqarish uchun qilingan xarajatlar hamda materiallarni sotib olish va (yoki) baholanayotgan tovarlarni ishlab chiqarish boʻyicha ishlab chiqaruvchi (sotuvchi) xarajatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan buxgalterlik hujjatlari, shuningdek, baholanayotgan tovarni ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa operatsiyalar, shu jumladan, idish va oʻrash-joylash uchun qilingan xarajatlar, shu bilan birga, loyihalashning, tajriba-konstruktorlik ishlarining, badiiy bezatishning, dizaynning, eskizlarning yoki chizmalarning qiymatlari ishlab chiqaruvchi toʻlaganligi umumeʼtirof etilgan buxgalterlik hisobi tamoyillariga muvofiq tuzilgan baholanayotgan tovar ishlab chiqaruvchisining tijorat hisobvaraqlari raqami va sanasi;
ishlab chiqaruvchi va (yoki) sotuvchining baholanayotgan tovar ishlab chiqarilgan ayni oʻsha klassdagi va turdagi tovarni eksport qilishda sotuvchi tomonidan olinadigan foyda va yuqorida aks ettirilmagan umumiy xarajatlarning hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan buxgalterlik hujjatlari raqami va sanasi;
bitim shartlariga muvofiq sugʻurta hujjatlari, tashish uchun hisobvaraq-faktura (invoys) (tashish xarajatlari kalkulyatsiyasi), Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joyigacha (punktgacha) yetkazib berish boʻyicha xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar.
Bojxona qiymati 1-usul asosidagi 6-usul boʻyicha aniqlanganda bojxona qiymatini 1-usul boʻyicha aniqlashda birmuncha qayishqoqlik bilan uni qoʻllash orqali foydalanilgan hujjatlar koʻrsatiladi;
6) 9-grafa “Qoʻshimcha varaqlar soni”.
BQD-2ga qoʻshimcha varaqlar soni koʻrsatiladi (varaqlar soni oxirgi varaqning raqamidan ikkitaga kamaytirilgan raqamga toʻgʻri kelishi kerak);
7) 10-grafa “Joy va sana:”.
BQD-1ning 10b-grafasini toʻldirish uchun belgilangan tartibda toʻldiriladi.
2-§ 2-usul va u asosidagi 6-usul uchun BQD-2ning ikkinchi asosiy varagʻi
18. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan grafalarning toʻldirilishi quyidagicha amalga oshiriladi:
1) “Tovar №” grafasi.
BYD yoki unga qoʻshimcha varaqning aynan shunday grafasidagi tegishli tovarning tartib raqami koʻrsatiladi;
2) “Tovar kodi” grafasi.
Tovarning TIF TNga muvofiq oʻnta raqamli kodi koʻrsatiladi;
3) 11-grafa.
“A” boʻlim “Hisoblash uchun asos”.
Bojxona qiymatini 2-usul boʻyicha aniqlashda Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqiladigan tovarlar yetkazib beriladigan va eksport qilinadigan mamlakatga olib chiqish uchun sotilgan va Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan baholanayotgan tovar olib chiqilguniga qadar toʻqson kalendar kun ichida olib chiqilgan, taxminan oʻsha miqdorda va (yoki) oʻsha tijorat shartlarida olib chiqilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati milliy valyutada koʻrsatiladi (BQD-2ning 23a-grafasi ).
Bojxona qiymati 2-usul asosidagi 6-usul boʻyicha aniqlashda aynan bir xil tovar birligining narxi koʻrsatiladi;
“B” boʻlim. “Bitim qiymatiga tuzatishlar (+/-)”.
Mazkur boʻlimda olib chiqilgan aynan bir xil tovarning shartlarini baholanayotgan tovarning shartlariga solishtirib boʻladigan koʻrinishga keltirilishini taʼminlaydigan 11-grafada koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatiga tegishli tuzatishlar koʻrsatiladi.
Tuzatishlar kiritish agar ular aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatini koʻpaytirsa “+” belgisi bilan boʻlishi mumkin, shuningdek, agar ular aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatini kamaytirsa, “-” belgisi bilan boʻlishi mumkin.
Aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatiga tuzatishlar kiritish deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan toʻgʻri va hujjat bilan tasdiqlangan maʼlumotlar asosida amalga oshirilishi lozim;
4) 12a-grafa.
Tovar birligi uchun narxni oʻzgarishi munosabati bilan 11-grafada koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati kamaytirilishi lozim boʻlgan miqdor koʻrsatiladi.
Masalan, tashqi savdo kontraktiga (shartnomasiga, kelishuviga) muvofiq, tovarning bir birlik uchun narxi tovar birligining sotilgan miqdoriga bogʻliq boʻlsa, biroq baholanayotgan va aynan bir xil tovarlar tovarning birligi uchun narxlarining turli xil darajalariga mos keluvchi miqdorlarda sotilgan holatlar nazarda tutiladi.
Agar 11-grafada baholanayotgan tovar bilan taxminan oʻsha miqdorda sotilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati koʻrsatilsa (yaʼni tovar birligi uchun aynan oʻsha va bir xil narxda) yoki tovar birligi uchun narx shu tovar birligining sotilgan miqdoriga bogʻliqligini hujjat bilan tasdiqlashning imkoniyati mavjud boʻlmasa grafa toʻldirilmaydi;
5) 12b-grafa.
11-grafadagi koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati kamaytirilishi lozim boʻlgan miqdor agar aynan bir xil tovar baholanayotgan tovar bilan oʻsha tijorat shartlarida sotilgan deb qaralganda koʻrsatiladi.
Agar baholanayotgan tovar bilan oʻsha tijorat (ulgurji, chakana) shartida sotilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati koʻrsatilsa, 11-grafa toʻldirilmaydi;
6) 12d-grafa.
Ushbu grafada quyidagilar koʻrsatiladi:
baholanayotgan tovarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqiladigan joyi (geografik punkti);
aynan bir xil tovar hamda baholanayotgan tovarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berish bilan bogʻliq boʻlgan tashish xarajatlarining farqi.
Agar baholanayotgan tovar aynan bir xil tovarga nisbatan farqli ravishda boshqa yoʻnalishlar va (yoki) boshqa transport turi orqali tashilayotgan boʻlsa grafa toʻldiriladi;
7) 12e-grafa.
Aynan bir xil tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berish bilan bogʻliq boʻlgan yuklash, tushirish, qayta yuklash va boshqa joyga toʻkish xarajatlarining farqi koʻrsatiladi;
8) 12f-grafa.
12d va 12e-grafalarda koʻrsatilgan operatsiyalarni amalga oshirish bilan bogʻliq baholanayotgan tovar va aynan bir xil tovarning sugʻurta qiymatlarining farqi koʻrsatiladi.
Agar 11-grafada koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatiga qoʻshilgan xarajatlar baholanayotgan tovarga nisbatan tegishli boʻlgan bunday xarajatlardan jiddiy farqlansa 12e va 12f-grafalar toʻldiriladi;
9) 13-grafa.
12a — 12f grafalarda keltirilgan miqdor milliy valyutada koʻrsatiladi;
10) 14a-grafa.
Tovar birligi uchun narxini oʻzgarishi munosabati bilan 11-grafada koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitim qiymatini koʻpaytirilishi lozim boʻlgan miqdor koʻrsatiladi.
Masalan, tashqi savdo kontraktiga (shartnomasiga, kelishuviga) muvofiq tovarning bir birlik uchun narxi tovar birligini sotilgan miqdoriga bogʻliq boʻlsa, biroq baholanayotgan va aynan bir xil tovarlar tovarning birligi uchun narxlarining turli xil darajalariga mos keluvchi miqdorlarda sotilgan holatlar nazarda tutiladi.
Agar 11-grafada baholanayotgan tovar bilan taxminan oʻsha miqdorda sotilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati koʻrsatilsa (yaʼni tovar birligi uchun aynan oʻsha va bir xil narxda) yoki tovar birligi uchun narxi shu tovar birligining sotilgan miqdoriga bogʻliqligi hujjat bilan tasdiqlashning imkoniyati mavjud boʻlmasa, grafa toʻldirilmaydi;
11) 14b-grafa.
11-grafadagi koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati koʻpaytirilishi lozim boʻlgan miqdor agar aynan bir xil tovar baholanayotgan tovar bilan oʻsha tijorat (ulgurji, chakana) shartlarida sotilgan deb qaralganda koʻrsatiladi.
Agar baholanayotgan tovar bilan oʻsha tijorat (ulgurji, chakana) shartida sotilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymati koʻrsatilsa, 11-grafa toʻldirilmaydi;
12) 14d-grafa.
Ushbu grafada quyidagilar koʻrsatiladi:
baholanayotgan tovarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqiladigan joyi (geografik punkti);
aynan bir xil tovar hamda baholanayotgan tovarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berish bilan bogʻliq boʻlgan tashish xarajatlarining farqi;
аgar baholanayotgan tovar aynan bir xil tovarga nisbatan farqli ravishda boshqa yoʻnalishlar va (yoki) boshqa transport turi orqali tashilayotgan boʻlsa mazkur grafa toʻldiriladi;
13) 14e-grafa.
Aynan bir xil tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berish bilan bogʻliq boʻlgan yuklash, tushirish, qayta yuklash va boshqa joyga toʻkish xarajatlarining farqi koʻrsatiladi;
14) 14f-grafa.
14d va 14e-grafalarda koʻrsatilgan operatsiyalarni amalga oshirish bilan bogʻliq baholanayotgan tovar va aynan bir xil tovarning sugʻurta qiymatlarining farqi koʻrsatiladi.
Agar 11-grafada koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitim qiymatiga qoʻshilgan xarajatlar baholanayotgan tovarning xuddi shunday xarajatlaridan sezilarli farq qilsa (farqning sezilarli ekanligi bitimning tijorat sharti, tovarning miqdori hamda ushbu farqning baholanayotgan tovar bojxona qiymati va bojxona toʼlovlari summasiga taʼsiri darajasini inobatga olgan holda aniqlanadi), 14e va 14f-grafalar toʻldiriladi;
15) 15-grafa.
14a — 14f grafalardagi miqdor milliy valyutada koʻrsatiladi;
16) 16-grafa.
11-grafada koʻrsatilgan aynan bir xil tovarga doir bitimning qiymatini 13-grafada koʻrsatilgan summaga kamaytirilgan hamda 15-grafada koʻrsatilgan summaga koʻpaytirilgan holda koʻrsatiladi.
Agar aynan bir xil tovar baholanayotgan tovar bilan oʻsha tijorat (ulgurji, chakana) shartida va taxminan oʻsha miqdorda sotilgan boʻlsa, shuningdek baholanayotgan va aynan bir xil tovarlarga nisbatan tashilayotgan transport turi va ular tashilayotgan masofalarning turli xil boʻlishiga qaramasdan Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 316-moddasi birinchi qismi “a” bandida koʻrsatilgan xarajatlarni hisobga olishda ushbu xarajatlar bitim qiymatiga sezilarli taʼsir qilmasa (taʼsirning sezilarli ekanligi bitimning tijorat sharti, tovarning miqdori hamda ushbu farqning baholanayotgan tovar bojxona qiymati va bojxona toʼlovlari summasiga taʼsiri darajasini inobatga olgan holda aniqlanadi) va bitimga tuzatishlar kiritish zarurati boʻlmasa, bunda 16-grafada 11-grafada koʻrsatilgan bitim qiymatining miqdori koʻrsatiladi.
17) 17-grafa.
Tovar miqdori tegishli oʻlchov birliklarida (kilogrammlar, donalar va boshqa) bunday oʻlchov birliklari bevosita ushbu miqdorga keltirilgandan keyin koʻrsatiladi.
Agar baholanayotgan va aynan bir xil tovarlar miqdori bir xil boʻlgan holda grafa toʻldirilmaydi. Mazkur grafada 12a , 14a-grafalarda koʻrsatilgan tuzatishlar hisobga olinmaydi;
18) 17a-grafa.
11-grafadagi bitim qiymati koʻrsatilgan aynan bir xil tovarning miqdori koʻrsatiladi;
19) 17b-grafa.
Baholanayotgan (deklaratsiyalanayotgan) tovarning miqdori koʻrsatiladi;
20) 18a-grafa.
Bojxona qiymatini 2-usul boʻyicha aniqlashda 17a-grafada koʻrsatilgan miqdorga 17b-grafada koʻrsatilgan miqdor nisbatiga 16-grafada koʻrsatilgan miqdorni koʻpaytirish yoʻli bilan hisoblangan baholanayotgan tovarning bojxona qiymati koʻrsatiladi.
Agar 17-grafa toʻldirilmagan boʻlsa, 16-grafadagi maʼlumotlardan foydalaniladi;
21) 18b-grafa .
18a-grafada koʻrsatilgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan, BYD bojxona rasmiylashtiruviga qabul qilingan kundagi milliy valyuta kursi boʻyicha AQSH dollariga qayta hisoblangan baholanayotgan tovarning bojxona qiymati koʻrsatiladi;
22) 19-grafa.
Agar bojxona qiymatini tarkibiga kiruvchi bir yoki bir necha qismlar (“B” boʻlimda koʻrsatilishi lozim boʻlgan) xorijiy valyutada koʻrsatilgan boʻlsa, qayta hisoblash boʻyicha maʼlumotlar, ushbu maʼlumotlar taalluqli boʻlgan BQD-2dagi tovar va grafasining raqami, Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi, xorijiy valyutadagi xarajatlar summasi va qayta hisoblashga tegishli boʻlgan kurs koʻrsatiladi;
23) 20-grafa.
Mazkur grafada bojxona qiymatini 2 va 3-usullar hamda ushbu usullar asosidagi 6-usul boʻyicha aniqlash uchun foydalaniladigan axborot manbalari koʻrsatiladi.
Agar bojxona qiymatini hisoblash uchun BYD asosidagi elektron baza maʼlumotlaridan foydalanilsa, bunday holda grafada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi (rekvizitlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va har birining oldiga ularning tartib raqami qoʻyiladi):
1) tovar raqami;
2) BYD raqami;
3) aynan bir xil tovar birligi qiymati;
4) Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi;
5) BYD bojxona rasmiylashtiruviga qabul qilingan kundagi valyutani qayta hisoblash kursi;
6) TIF TNda koʻrsatilgan “Oʻlchov birliklari jadvali”ga muvofiq oʻlchov birligining raqamli kodi. Agar mazkur tovar uchun TIF TN boʻyicha faqatgina asosiy oʻlchov birligi (kg) qoʻllanilsa, grafada uning kodi (166) koʻrsatiladi.
Agar bojxona qiymatini hisoblash uchun muqobil manbalardan foydalanilsa, bunday holda grafada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi (rekvizitlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va har birining oldiga ularning tartib raqami qoʻyiladi):
1) tovar raqami;
2) muqobil manba;
3) aynan bir xil tovar birligi qiymati;
4) tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarining summasi;
5) Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi;
6) BYD bojxona rasmiylashtiruviga qabul qilingan kundagi valyutani qayta hisoblash kursi;
7) TIF TNda koʻrsatilgan “Oʻlchov birliklari jadvali”ga muvofiq oʻlchov birligining raqamli kodi. Agar mazkur tovar uchun TIF TN boʻyicha faqatgina asosiy oʻlchov birligi (kg) qoʻllanilsa, grafada uning kodi (166) koʻrsatiladi.
Muqobil manba sifatida ishlab chiqaruvchi korxonalar yoki yetkazib beruvchilarning rasmiy eʼlon qilinadigan maʼlumotnomalari, byulletenlari, birja kotirovkalari, prays-varaqlardan, ular uyushmalari yoki birlashmalarining yigʻma narx maʼlumotnomalaridan, rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilgan dilerlar yoki distribyutorlarning maʼlumotlaridan, shuningdek, narxlar konyunkturasini xolis shakllantiradigan umumiy foydalaniladigan narx toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning boshqa ishonchli manbalari qabul qilinishi mumkin;
24) “Imzo” grafasi.
Maʼlumotlarning toʻgʻriligi deklaratsiyalovchi shaxsning ERIsi, qogʻoz shakli deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi.
3-§ 3-usul va u asosidagi 6-usul uchun BQD-2ning ikkinchi asosiy varagʻi
19. “Tovar №”, “Tovar kodi”, 11 , 12a — 12f , 13 , 14a — 14f , 15 , 16 , 17a , 17b , 18a , 18b , 19 , 20 , “Imzo” grafalarini toʻldirish tartibi 2-usul va u asosidagi 6-usul uchun BQD-2ning ikkinchi asosiy varagʻining grafalarini toʻldirish tartibi bilan oʻxshash boʻladi.
4-§ 5-usul va u asosidagi 6-usul uchun BQD-2ning ikkinchi asosiy varagʻi
20. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan grafalarning toʻldirilishi quyidagicha amalga oshiriladi:
1) “Tovar №” grafasi.
BYD yoki unga qoʻshimcha varaqning aynan shunday grafasidagi tegishli tovarning tartib raqami koʻrsatiladi;
2) “Tovar kodi” grafasi.
Tovarning TIF TNga muvofiq oʻnta raqamli kodi koʻrsatiladi;
3) 11-grafa.
Ishlab chiqaruvchining (sotuvchining) baholanayotgan tovarni tayyorlashda sarflagan materiallarining qiymati hamda ishlab chiqarish va (yoki) ishlov berish, shuningdek baholanayotgan (olib chiqilayotgan) tovarni ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa operatsiyalarni bajarish xarajatlarining umumiy summasi koʻrsatiladi.
Tovarning bojxona qiymatini 5-usul boʻyicha hisoblash uchun zarur boʻlgan barcha maʼlumotlar, agar ular toʻgʻri, miqdoriy jihatdan aniqlash mumkin boʻlgan va hujjatlar bilan tasdiqlangan axborotga asoslangan boʻlsa foydalanish mumkin. Tovarning bojxona qiymatini hisoblash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar ishlab chiqaruvchining tijorat hisoblari, bunday hisoblar tovar Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllaniladigan hisobga olishning umumiy qabul qilingan tamoyillariga muvofiq boʻlgandagina qoʻllanilishi lozim;
4) 12-grafa.
11-grafada aks ettirilmagan umumiy xarajatlarning hajmi va baholanayotgan tovar ishlab chiqarilgan ayni oʻsha klassdagi va turdagi tovarni eksport qilishda odatda sotuvchi tomonidan olinadigan foyda koʻrsatiladi;
5) 13-grafa.
Baholanayotgan tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berilgunga qadar qilinadigan tashish xarajatlarining miqdori koʻrsatiladi.
Agar tashish turli xil transportlarda amalga oshirilayotgan boʻlsa, bunday hollarda barcha transport turlaridagi tashish xarajatlarining summalari hisobga olinadi.
Agar BQD-2 turli nomdagi tovarlar uchun toʻldirilayotgan boʻlsa, bunday tovarlarni tashish xarajatlari tegishli tovarlar oʻrtasida ularning brutto ogʻirligiga mutanosib ravishda taqsimlanadi.
13-grafada bojxona qiymatiga qoʻshilishi lozim boʻlgan xarajatlarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqiladigan joyi (geografik punkti) koʻrsatiladi;
6) 14-grafa.
Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan ushbu tovarni olib chiqib ketiladigan joygacha yetkazib berishni amalga oshirishda uni tashish bilan bogʻliq boʻlgan baholanayotgan tovarni yuklash, tushirish, qayta yuklash va boshqa joyga toʻkish xarajatlari koʻrsatiladi.
Agar BQD-2 turli nomdagi tovarlar uchun toʻldirilayotgan boʻlsa, bunday xarajatlar tegishli tovarlar oʻrtasida ularning brutto ogʻirligiga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
7) 15-grafa.
13-14-grafalarda koʻrsatilgan operatsiyalarni amalga oshirish bilan bogʻliq sugʻurta qiymati koʻrsatiladi.
Agar BQD-2 turli nomdagi tovarlar uchun toʻldirilayotgan boʻlsa, sugʻurta qiymati tegishli tovarlar oʻrtasida ularning qiymatiga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
8) 16a-grafa.
11 — 15 grafalarda koʻrsatilgan miqdor summasi sifatida hisoblangan baholanayotgan tovarning bojxona qiymati koʻrsatiladi;
9) 16b-grafa.
16a-grafada koʻrsatilgan milliy valyuta kursi boʻyicha AQSH dollariga qayta hisoblangan baholanayotgan tovarning bojxona qiymati koʻrsatiladi;
10) 17-grafa.
Agar bojxona qiymatini tarkibiga kiruvchi bir yoki bir necha qismlar (“B” boʻlimda koʻrsatilishi lozim boʻlgan) xorijiy valyutada koʻrsatilgan boʻlsa, qayta hisoblash boʻyicha maʼlumotlar, ushbu maʼlumotlar taalluqli boʻlgan tovar va grafaning raqami, Valyutalar tasniflagichiga muvofiq valyutaning raqamli kodi, xorijiy valyutadagi xarajatlar summasi va qayta hisoblash uchun asos boʻlgan kurs koʻrsatiladi;
11) “Qoʻshimcha maʼlumotlar” grafasi .
Mazkur grafada koʻrsatilgan axborotlarga taalluqli boʻlgan har qanday qoʻshimcha maʼlumotlar (hisob-kitoblar) koʻrsatiladi;
12) “Imzo” grafasi.
Maʼlumotlarning toʻgʻriligi deklaratsiyalovchi shaxsning ERIsi, qogʻoz shakli deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi;
1-usul asosidagi 6-usul uchun BQD-2ning ikkinchi asosiy varagʻi
21. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan grafalarning toʻldirilishi quyidagicha amalga oshiriladi:
1) “Tovar №” grafasi.
BYD yoki unga qoʻshimcha varaqning aynan shunday grafasidagi tegishli tovarning tartib raqami koʻrsatiladi;
2) “Tovar kodi” grafasi.
Tovarning TIF TNga muvofiq oʻnta raqamli kodi koʻrsatiladi.
22. 11 — 24-grafalar BQD-1ning 11 — 24-grafalarini toʻldirish tartibiga tatbiq etilgan quyidagi xususiyatlarni inobatga olgan holda toʻldiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 315-moddasi talablaridan kelib chiqib, baholanayotgan tovarning bojxona qiymatini aniqlash uchun oldi-sotdi bitimi mavjud boʻlmagan yoki amalda toʻlangan yoxud toʻlanishi lozim boʻlgan narx hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarga toʻgʻri kelmagan hollarda, ushbu tovarning amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan narxiga yaqin boʻlgan qiymat koʻrsatilishi mumkin.
Agar baholanayotgan tovarning bojxona qiymatini aniqlash uchun 1-usulni qoʻllab boʻlmaslik qoʻshimcha hisoblarni zarur boʻlgan hujjatlar bilan tasdiqlash imkoniyati mavjud boʻlmasa, bunda 11a-grafada taqdim etilgan maʼlumotlarga muvofiq tovarlar uchun amalda toʻlangan yoki toʻlanishi lozim boʻlgan bitim narxi koʻrsatiladi.
“B” boʻlimda “Qoʻshimcha hisoblar ustunida “A” boʻlimga kiritilmagan milliy valyutadagi xarajatlar bojxona organlari ixtiyorida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida bojxona qiymatini hisoblash uchun asosga qoʻshimcha hisoblar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi;
3) “Imzo” grafasi.
Maʼlumotlarning toʻgʻriligi deklaratsiyalovchi shaxsning ERIsi, qogʻoz shakli deklaratsiyalovchi shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi.
4-bob. “Bojxona belgilari uchun” maydonchalarini toʻldirish
23. Bojxona organi tomonidan BQD qabul qilinganda BQDning asosiy va barcha qoʻshimcha varaqlardagi “Bojxona belgilari uchun” maydonchalarini toʻldirish bojxona organining mansabdor shaxsi tomonidan quyidagi ravishda amalga oshiriladi:
BQDga BYDning roʻyxat raqamiga muvofiq keladigan roʻyxat raqami qoʻyiladi;
BQDning elektron shaklida bojxona organining mansabdor shaxsi tomonidan mazkur BQDdagi maʼlumotlar toʻgʻrisida maʼlum qilingan tovarlarga nisbatan qabul qilingan qarori haqida bojxona organining belgilari (yozuvlari) qoʻyiladi. Bojxona organining belgilari (yozuvlari) bojxona organi mansabdor shaxsining ERIsi bilan tasdiqlanadi.
BQDning qogʻoz shaklidagi maydonchada bojxona organi mansabdor shaxsining imzosi va shaxsiy raqamli muhri qoʻyiladi.
5-bob. Yakuniy qoida
24. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.
Bojxona hududidan olib chiqiladigan tovarlarning bojxona qiymati deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Bojxona hududidan olib chiqiladigan tovarlarning bojxona qiymati deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Vazir J. KUCHKAROV
Investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L. KUDRATOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2025-yil 3-noyabr,
2025-yil 30-oktabr
2025-yil 7-oktabr
2025-yil 30-sentabr
299-son