UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 17-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 17 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қишлоқ хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр сельского хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 November 2025 · Ministry and agency documents · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-269-сон «Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 17 ноябрдаги 38-сон буйруғига ИЛОВА

Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектларга илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан етиштирилиб, етказиб бериладиган картошканинг мини-туганакларини топшириш-қабул қилишга доир шартномавий муносабатларни (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (бундан буён матнда «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформаси деб юритилади) таркибидаги «E-urugʻ» ахборот тизимида ҳисобга олиш ва юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоида

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ихтисослашган туманлар — юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ, Шаҳрисабз, Китоб, Қўрғонтепа, Янгиқўрғон ва Сўх туманлари;

картошка етиштирувчи субъектлар — ихтисослашган туманларда юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари;

илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари — картошканинг «in-vitro» ўсимлиги ёки микро туганакларини тайёрловчи ва улардан мини-туганакларини етиштирувчи, ўзининг ёки ижара шартномаси асосида фойдаланадиган «in-vitro» лабораторияси, маскет тўр билан ўралган иссиқхона ёки ҳимояланган иншооти мавжуд бўлган илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари;

«E-urugʻ» ахборот тизими — «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформаси таркибига кирувчи, картошка етиштирувчи субъектларни танлаб олишни ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш, юқори авлодли уруғлик картошкалар базасини шакллантириш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

«AgroDocs» ахборот тизими — «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформаси таркибига кирувчи, шартнома ва келишувларни шакллантириш ҳамда тузиш, шартномавий муносабатларни тартибга солишга кўмаклашувчи ахборот тизими;

техник оператор — «E-urugʻ» ахборот тизимини ишлаб чиқадиган ҳамда ишга тушириш, техник ва дастурий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга оширадиган ташкилот.

2-боб. «E-urugʻ» ахборот тизимида шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва ихтисослашган туманлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 мартга қадар Картошканинг «in-vitro» ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талабларга (рўйхат рақами _____, 2025 йил __ ноябрь) жавоб берадиган картошка етиштирувчи субъектлар танлаб олинади.

3. Картошка етиштирувчи субъектларни танлаб олиш «E-urugʻ» ахборот тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 166-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича танловларни «E-urugʻ» ахборот тизимида ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

4. Танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар техник оператор томонидан танлов натижалари бўйича ахборот эълон қилинган вақтдан бошлаб уч иш кунида «E-urugʻ» ахборот тизимида юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектларнинг реестрига (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) киритилади ҳамда шу вақтнинг ўзида бу ҳақида «E-urugʻ» ахборот тизимидаги ўзларининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

Техник оператор «E-urugʻ» ахборот тизимида Реестрнинг доимий юритилишини таъминлайди.

5. Танлов натижалари бўйича ахборот эълон қилинган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассаса ва (ёки) тадбиркорлик субъектлари ўртасида «AgroDocs» ахборот тизими орқали шартнома тузилади ҳамда ушбу шартнома тарафлар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Бунда ушбу шартнома имзоланганидан сўнг «E-urugʻ» ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олинади.

6. «AgroDocs» ахборот тизими орқали тузилган шартномалар ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда бу ҳақидаги маълумотлар «E-urugʻ» ахборот тизимида автоматик равишда акс эттирилади.

7. Илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан етиштирилган, QR-кодли ёрлиқлар ва ижобий экинбоплик хулосаси мавжуд мини-туганаклар «E-urugʻ» ахборот тизимида ҳисобга олинган шартномаларга асосан картошка етиштирувчи субъектларга ҳар йили апрель-май ойларида бепул етказиб берилади.

8. Картошка етиштирувчи субъектларга мини-туганаклар етказиб берилган кунда «AgroDocs» ахборот тизимида шартнома тарафлари томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси шакллантирилади.

9. «E-urugʻ» ахборот тизимида ҳисобга олинган шартномалар ва уларга оид маълумотлар уларнинг яхлитлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида янгиланиши таъминланган ҳолда беш йилдан кам бўлмаган муддатга сақланади.

Техник оператор шартнома тарафларига шартномани ва топшириш-қабул қилиш далолатномасини «E-urugʻ» ахборот тизимида электрон форматларда юклаб олиш имкониятини таъминлайди.

3-боб. Якуний қоида

10. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Вазир И. АБДУРАХМОНОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАХАБОВ

Фермерлар кенгаши раиси А. ХАИТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 17 ноябрь,

2025 йил 12 ноябрь

2025 йил 11 ноябрь

2025 йил 31 октябрь

2025 йил 22 октябрь

2025 йил 20 октябрь

2025 йил 16 октябрь

2025 йил 16 октябрь

38-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 10/25/3713/1095-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Ixtisoslashgan tumanlardagi kartoshka yetishtiruvchi subyektlar bilan ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasidagi kartoshkaning mini-tuganaklariga oid shartnomalarni hisobga olish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PQ-269-son “Respublikada kartoshka yetishtirishni koʻpaytirish va urugʻchiligini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Ixtisoslashgan tumanlardagi kartoshka yetishtiruvchi subyektlar bilan ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasidagi kartoshkaning mini-tuganaklariga oid shartnomalarni hisobga olish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hamda Oʻzbekiston fermerlari kengashi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2025-yil 17-noyabrdagi 38-son buyrugʻiga ILOVA

Ixtisoslashgan tumanlardagi kartoshka yetishtiruvchi subyektlar bilan ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasidagi kartoshkaning mini-tuganaklariga oid shartnomalarni hisobga olish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom ixtisoslashgan tumanlardagi kartoshka yetishtiruvchi subyektlarga ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan yetishtirilib, yetkazib beriladigan kartoshkaning mini-tuganaklarini topshirish-qabul qilishga doir shartnomaviy munosabatlarni (bundan buyon matnda shartnoma deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (bundan buyon matnda “Raqamli qishloq xoʻjaligi” platformasi deb yuritiladi) tarkibidagi “E-urugʻ” axborot tizimida hisobga olish va yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoida

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ixtisoslashgan tumanlar — yuqori avlodli urugʻlik kartoshka yetishtirishga ixtisoslashgan Bulungʻur, Zomin, Baxmal, Boʻstonliq, Shahrisabz, Kitob, Qoʻrgʻontepa, Yangiqoʻrgʻon va Soʻx tumanlari;

kartoshka yetishtiruvchi subyektlar — ixtisoslashgan tumanlarda yuqori avlodli urugʻlik kartoshka yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari;

ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari — kartoshkaning “in-vitro” oʻsimligi yoki mikro tuganaklarini tayyorlovchi va ulardan mini-tuganaklarini yetishtiruvchi, oʻzining yoki ijara shartnomasi asosida foydalanadigan “in-vitro” laboratoriyasi, masket toʻr bilan oʻralgan issiqxona yoki himoyalangan inshooti mavjud boʻlgan ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari;

“E-urugʻ” axborot tizimi — “Raqamli qishloq xoʻjaligi” platformasi tarkibiga kiruvchi, kartoshka yetishtiruvchi subyektlarni tanlab olishni tashkil etish hamda oʻtkazish, shartnomalarni hisobga olish va yuritish, yuqori avlodli urugʻlik kartoshkalar bazasini shakllantirish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;

“AgroDocs” axborot tizimi — “Raqamli qishloq xoʻjaligi” platformasi tarkibiga kiruvchi, shartnoma va kelishuvlarni shakllantirish hamda tuzish, shartnomaviy munosabatlarni tartibga solishga koʻmaklashuvchi axborot tizimi;

texnik operator — “E-urugʻ” axborot tizimini ishlab chiqadigan hamda ishga tushirish, texnik va dasturiy jihatdan qoʻllab-quvvatlashni amalga oshiradigan tashkilot.

2-bob. “E-urugʻ” axborot tizimida shartnomalarni hisobga olish va yuritish

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va ixtisoslashgan tumanlar hokimliklari tomonidan har yili 1-martga qadar Kartoshkaning “in-vitro” oʻsimligi, mikro va mini-tuganaklarini tayyorlash hamda yuqori avlodli urugʻlik kartoshka yetishtiriladigan hududlar va yetishtiruvchi subyektlarga qoʻyiladigan talablarga (roʻyxat raqami _____, 2025-yil __ noyabr) javob beradigan kartoshka yetishtiruvchi subyektlar tanlab olinadi.

3. Kartoshka yetishtiruvchi subyektlarni tanlab olish “E-urugʻ” axborot tizimida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-martdagi 166-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini yetishtirish huquqiga ega boʻlish boʻyicha tanlovlarni “E-urugʻ” axborot tizimida tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.

4. Tanlovda gʻolib boʻlgan kartoshka yetishtiruvchi subyektlar texnik operator tomonidan tanlov natijalari boʻyicha axborot eʼlon qilingan vaqtdan boshlab uch ish kunida “E-urugʻ” axborot tizimida yuqori avlodli urugʻlik kartoshka yetishtiruvchi subyektlarning reyestriga (bundan buyon matnda Reyestr deb yuritiladi) kiritiladi hamda shu vaqtning oʻzida bu haqida “E-urugʻ” axborot tizimidagi oʻzlarining shaxsiy kabineti orqali xabardor qilinadi.

Texnik operator “E-urugʻ” axborot tizimida Reyestrning doimiy yuritilishini taʼminlaydi.

5. Tanlov natijalari boʻyicha axborot eʼlon qilingan vaqtdan boshlab besh ish kuni ichida tanlovda gʻolib boʻlgan kartoshka yetishtiruvchi subyektlar bilan ilmiy muassasa va (yoki) tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida “AgroDocs” axborot tizimi orqali shartnoma tuziladi hamda ushbu shartnoma taraflar tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi.

Bunda ushbu shartnoma imzolanganidan soʻng “E-urugʻ” axborot tizimida avtomatik ravishda hisobga olinadi.

6. “AgroDocs” axborot tizimi orqali tuzilgan shartnomalar oʻzgartirilgan yoki bekor qilingan taqdirda bu haqidagi maʼlumotlar “E-urugʻ” axborot tizimida avtomatik ravishda aks ettiriladi.

7. Ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan yetishtirilgan, QR-kodli yorliqlar va ijobiy ekinboplik xulosasi mavjud mini-tuganaklar “E-urugʻ” axborot tizimida hisobga olingan shartnomalarga asosan kartoshka yetishtiruvchi subyektlarga har yili aprel-may oylarida bepul yetkazib beriladi.

8. Kartoshka yetishtiruvchi subyektlarga mini-tuganaklar yetkazib berilgan kunda “AgroDocs” axborot tizimida shartnoma taraflari tomonidan topshirish-qabul qilish dalolatnomasi shakllantiriladi.

9. “E-urugʻ” axborot tizimida hisobga olingan shartnomalar va ularga oid maʼlumotlar ularning yaxlitligi, haqqoniyligi va oʻz vaqtida yangilanishi taʼminlangan holda besh yildan kam boʻlmagan muddatga saqlanadi.

Texnik operator shartnoma taraflariga shartnomani va topshirish-qabul qilish dalolatnomasini “E-urugʻ” axborot tizimida elektron formatlarda yuklab olish imkoniyatini taʼminlaydi.

3-bob. Yakuniy qoida

10. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Vazir I. ABDURAXMONOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV

Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi H. TURAXUJAYEV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi A. VAXABOV

Fermerlar kengashi raisi A. XAITOV

Toshkent sh.,

2025-yil 17-noyabr,

2025-yil 12-noyabr

2025-yil 11-noyabr

2025-yil 31-oktabr

2025-yil 22-oktabr

2025-yil 20-oktabr

2025-yil 16-oktabr

2025-yil 16-oktabr

38-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.11.2025-y., 10/25/3713/1095-son)

lex.uz