UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қишлоқ хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр сельского хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 November 2025 · Ministry and agency documents · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Вирусли ва бактериал касалликлардан холи бўлган картошканинг мини-туганакларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига республика бюджетидан ажратиладиган трансферт маблағларини ишлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-269-сон «Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Вирусли ва бактериал касалликлардан холи бўлган картошканинг мини-туганакларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига республика бюджетидан ажратиладиган трансферт маблағларини ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 37-сон буйруғига ИЛОВА

Вирусли ва бактериал касалликлардан холи бўлган картошканинг мини-туганакларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига республика бюджетидан ажратиладиган трансферт маблағларини ишлатиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом вирусли ва бактериал касалликлардан холи бўлган картошканинг мини-туганакларини (бундан буён матнда мини-туганаклар деб юритилади) етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) республика бюджетидан ажратиладиган трансферт маблағларини ишлатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоида

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

мини туганаклар — «in-vitro» лабораториясида, маскет тўр билан ўралган иссиқхона ёки ҳимояланган иншоотда етиштирилган, Potato spindle tuber viroid (PSTV), Potato leaf roll virus (PLRV), Potato Virus Y (PVY), Potato Virus X (PVX), Potato Virus S (PVS) ва Potato Virus M (PVM) картошка вируслари ва бактериал касалликлардан (қора сон, ҳалқали чириш ва бошқалардан) холи бўлган, оғирлиги 5,0 граммдан кам бўлмаган картошканинг бирламчи соғлом уруғлик материаллари;

илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари — «in-vitro» ўсимлиги ёки микро туганакларини тайёрловчи ва улардан мини туганакларини етиштирувчи, ўзининг ёки ижара шартномаси асосида фойдаланадиган «in-vitro» лабораторияси, маскет тўр билан ўралган иссиқхона ёки ҳимояланган иншооти мавжуд бўлган илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари;

трансферт маблағлари — Вазирликка ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан мини-туганакларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган пул маблағлари.

2-боб. Трансферт маблағларига бўлган талабни шакллантириш

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-269-сон «Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2026 йилдан бошлаб ҳар йили картошканинг «in-vitro» ўсимликлари ва микротуганакларидан 10 миллион дона мини-туганакларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Вазирликка 1,5 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада трансферт маблағлари ажратилади.

3. Вазирликка ажратилган трансферт маблағлари Вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (бундан буён матнда Миллий марказ деб юритилади) томонидан тасарруф этилади ҳамда Миллий марказ учун очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағи орқали мини-туганакларни етиштириш харажатлари молиялаштирилади.

4. Вазирлик мини-туганакларни етиштириш харажатларини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ келгуси ўрта муддатли давр учун трансферт маблағларининг ҳар йили 1 майга қадар дастлабки ҳамда 1 августга қадар якуний миқдорларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

5. Келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганидан сўнг, бюджет параметрларига мувофиқ ажратилган трансферт маблағлари доирасида Миллий марказ Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) мувофиқ харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлайди ҳамда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

3-боб. Трансферт маблағларидан фойдаланиш

6. Мини-туганакларни етиштириш харажатларини молиялаштириш уларни илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ харид қилиш орқали амалга оширилади.

7. Миллий марказ давлат буюртмачиси сифатида ҳар йили 10 январга қадар мини-туганакларни харид қилиш бўйича давлат харидлари (бундан буён матнда давлат харидлари деб юритилади) ҳақидаги ахборотларни Давлат харидлари махсус ахборот портали, оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий веб-сайти орқали эълон қилиб боради.

8. Давлат харидларида талабгор сифатида Картошканинг «in-vitro» ўсимлиги, микро ва мини туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талабларга (рўйхат рақами 3712, 2025 йил 26 ноябрь) жавоб берувчи илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этади.

9. Миллий марказ трансферт маблағлари ҳисобидан давлат харидларида ғолиб деб топилган илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектларидан мини-туганакларни шартнома асосида харид қилади.

10. Вазирлик Миллий марказ томонидан трансферт маблағларини мақсадли сарфланишини доимий назорат қилиб боради.

4-боб. Якуний қоида

11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Вазир И. АБДУРАХМОНОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАХАБОВ

Фермерлар кенгаши раиси А. ХАИТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 ноябрь,

2025 йил 10 ноябрь

2025 йил 22 октябрь

2025 йил 17 октябрь

2025 йил 16 октябрь

2025 йил 16 октябрь

2025 йил 16 октябрь

37-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 10/25/3714/1097-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Virusli va bakterial kasalliklardan xoli boʻlgan kartoshkaning mini-tuganaklarini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligiga respublika budjetidan ajratiladigan transfert mablagʻlarini ishlatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PQ-269-son “Respublikada kartoshka yetishtirishni koʻpaytirish va urugʻchiligini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Virusli va bakterial kasalliklardan xoli boʻlgan kartoshkaning mini-tuganaklarini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligiga respublika budjetidan ajratiladigan transfert mablagʻlarini ishlatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2025-yil 15-noyabrdagi 37-son buyrugʻiga ILOVA

Virusli va bakterial kasalliklardan xoli boʻlgan kartoshkaning mini-tuganaklarini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligiga respublika budjetidan ajratiladigan transfert mablagʻlarini ishlatish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom virusli va bakterial kasalliklardan xoli boʻlgan kartoshkaning mini-tuganaklarini (bundan buyon matnda mini-tuganaklar deb yuritiladi) yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligiga (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) respublika budjetidan ajratiladigan transfert mablagʻlarini ishlatish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoida

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

mini tuganaklar — “in-vitro” laboratoriyasida, masket toʻr bilan oʻralgan issiqxona yoki himoyalangan inshootda yetishtirilgan, Potato spindle tuber viroid (PSTV), Potato leaf roll virus (PLRV), Potato Virus Y (PVY), Potato Virus X (PVX), Potato Virus S (PVS) va Potato Virus M (PVM) kartoshka viruslari va bakterial kasalliklardan (qora son, halqali chirish va boshqalardan) xoli boʻlgan, ogʻirligi 5,0 grammdan kam boʻlmagan kartoshkaning birlamchi sogʻlom urugʻlik materiallari;

ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari — “in-vitro” oʻsimligi yoki mikro tuganaklarini tayyorlovchi va ulardan mini tuganaklarini yetishtiruvchi, oʻzining yoki ijara shartnomasi asosida foydalanadigan “in-vitro” laboratoriyasi, masket toʻr bilan oʻralgan issiqxona yoki himoyalangan inshooti mavjud boʻlgan ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari;

transfert mablagʻlari — Vazirlikka har yili Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan mini-tuganaklarni yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun ajratilgan pul mablagʻlari.

2-bob. Transfert mablagʻlariga boʻlgan talabni shakllantirish

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PQ-269-son “Respublikada kartoshka yetishtirishni koʻpaytirish va urugʻchiligini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq 2026-yildan boshlab har yili kartoshkaning “in-vitro” oʻsimliklari va mikrotuganaklaridan 10 million dona mini-tuganaklarni yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Vazirlikka 1,5 million AQSH dollari ekvivalentida milliy valyutada transfert mablagʻlari ajratiladi.

3. Vazirlikka ajratilgan transfert mablagʻlari Vazirlik huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi (bundan buyon matnda Milliy markaz deb yuritiladi) tomonidan tasarruf etiladi hamda Milliy markaz uchun ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi orqali mini-tuganaklarni yetishtirish xarajatlari moliyalashtiriladi.

4. Vazirlik mini-tuganaklarni yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksiga muvofiq kelgusi oʻrta muddatli davr uchun transfert mablagʻlarining har yili 1-mayga qadar dastlabki hamda 1-avgustga qadar yakuniy miqdorlarini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.

5. Kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinganidan soʻng, budjet parametrlariga muvofiq ajratilgan transfert mablagʻlari doirasida Milliy markaz Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning xarajatlar smetasi va shtat jadvallarini tuzish, tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2634, 2014-yil 15-dekabr) muvofiq xarajatlar smetasini tuzadi va tasdiqlaydi hamda roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlaydi.

3-bob. Transfert mablagʻlaridan foydalanish

6. Mini-tuganaklarni yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish ularni ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlaridan Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq xarid qilish orqali amalga oshiriladi.

7. Milliy markaz davlat buyurtmachisi sifatida har yili 10-yanvarga qadar mini-tuganaklarni xarid qilish boʻyicha davlat xaridlari (bundan buyon matnda davlat xaridlari deb yuritiladi) haqidagi axborotlarni Davlat xaridlari maxsus axborot portali, ommaviy axborot vositalari va oʻzining rasmiy veb-sayti orqali eʼlon qilib boradi.

8. Davlat xaridlarida talabgor sifatida Kartoshkaning “in-vitro” oʻsimligi, mikro va mini tuganaklarini tayyorlash hamda yuqori avlodli urugʻlik kartoshka yetishtiriladigan hududlar va yetishtiruvchi subyektlarga qoʻyiladigan talablarga (roʻyxat raqami 3712, 2025-yil 26-noyabr) javob beruvchi ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlari ishtirok etadi.

9. Milliy markaz transfert mablagʻlari hisobidan davlat xaridlarida gʻolib deb topilgan ilmiy muassasalar va tadbirkorlik subyektlaridan mini-tuganaklarni shartnoma asosida xarid qiladi.

10. Vazirlik Milliy markaz tomonidan transfert mablagʻlarini maqsadli sarflanishini doimiy nazorat qilib boradi.

4-bob. Yakuniy qoida

11. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Vazir I. ABDURAXMONOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV

Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi H. TURAXUJAYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi A. VAXABOV

Fermerlar kengashi raisi A. XAITOV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-noyabr,

2025-yil 10-noyabr

2025-yil 22-oktabr

2025-yil 17-oktabr

2025-yil 16-oktabr

2025-yil 16-oktabr

2025-yil 16-oktabr

37-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.11.2025-y., 10/25/3714/1097-son)

lex.uz