UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 26-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 26 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МИНТАҚАВИЙ КОЭФФИЦИЕНТЛАР

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ (К 3 )

ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлашда ер тури ва тупроқ бонитет балли ҳамда базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қишлоқ хўжалиги ерларидаги экин ерлари, боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар ҳамда ушбу ерларга экилган қишлоқ хўжалиги экин турлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)да шакллантириш ва янгилаб бориш;

Агропорталдаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари норматив қийматини (кейинги ўринларда — норматив қиймат) аниқлашда асос қилиб олиниши;

норматив қиймат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ) томонидан аниқланиши;

норматив қиймат тўғрисидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим қилиниши.

2. Белгилансинки:

Агропорталга қишлоқ ҳўжалиги ерларидаги экин ерлари, боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда ушбу ерларга экилган қишлоқ хўжалиги экин турлари тўғрисидаги маълумотлар туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан киритилади;

Агропорталга киритилган маълумотлар асосида Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари норматив қиймати «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аниқланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ солинадиган база тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назоратни таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори 2025 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 744-сон қарорига ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

Ҳар бир товар ишлаб чиқарувчисининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қиймати қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини аниқлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда аниқланади.

Ушбу Низом талаблари жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган ер участкаларининг, шахсий томорқа ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлашга татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — маъмурий минтақада кичик майдонларни эгаллаган қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, кўп йиллик мевали дарахтлар, ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки);

иморатлар ва иншоотлар — қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иморатлар, иншоотлар, омборлар, дала шийпонлари ва майдонлар;

норматив қийматни аниқлаш даври — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди қамраб олинган ҳолда ягона кўрсаткичлар бўйича ерларни баҳолаш ишлари ўтказиладиган давр;

рентабеллик — фойданинг сарфланган харажатларга нисбатан фоизда ифодаланган кўрсаткичи, бизнеснинг фойда келтириш даражаси;

суғориладиган минтақа — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;

тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқ сифатини ўртача агротехника даражасида ва табиий етиштириш унумдорлигини 100 балли шкала бўйича қиёсий баҳолаш;

фойда — бизнес ёки лойиҳанинг сарф-харажатларидан ортган, унинг даромадидан ортиқча бўлган қисми;

ўртача бонитет балли — тупроқ турлича бонитет балларига эга бўлган ҳолларда норматив қийматни аниқлаш объектининг, уларнинг ҳар бирининг майдони ҳисобга олинган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари билан банд бўлган ҳудудга нисбатан ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткич;

қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати — тупроғининг унумдорлиги (бонитет балли), табиий ем-хашак экин майдонларининг (яйлов турлари) сифати ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари хусусиятининг интеграл ифодаси;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати — норматив кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда аниқланадиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари қиймати;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш натижасида олинадиган маҳсулот (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, мевалар, узум, тамаки);

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган ва суғорилмайдиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси — қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик ёки жисмоний шахслар, шунингдек, деҳқон хўжаликлари.

3. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматига (кейинги ўринларда — норматив қиймат) ер билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар (суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, йўллар) қиймати киритилмайди.

4. Норматив қиймат норматив кўрсаткичларни, ер кадастри, экилган қишлоқ хўжалиги экинлари ва тупроқ бонитет балли маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойда, рентабеллик асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб аниқланади. Норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади.

5. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади.

6. Норматив қиймат миқдорини аниқлаш ушбу Низом билан тартибга солинадиган ишларнинг предмети ҳисобланади.

7. Норматив қиймат ҳар йили норматив қийматни аниқлаш даврида аниқланади. Норматив қийматни аниқлаш даврлари оралиғида норматив қийматни аниқлаш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ аниқланади.

2-боб. Норматив қийматни аниқлаш

1-§. Норматив қийматни аниқлашнинг умумий масалалари

9. Норматив қиймат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ) томонидан аниқланади.

10. Норматив қиймат ишлаб чиқариш ресурси сифатида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир қишлоқ хўжалиги ер участкалари ва ердан фойдаланувчилар бўйича аниқланади.

11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бир гектар ернинг норматив қийматини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

ер участкасининг қишлоқ хўжалиги ер тури;

тупроқнинг сифатини баҳолаш кўрсаткичлари;

қишлоқ хўжалиги экинлари, кўп йиллик дарахтлар ва ем-хашакбоп экин майдонларининг норматив ҳосилдорлиги;

базавий ҳисоблаш миқдори;

фойда рентабеллиги;

ер участкасини ижарага олиш муддати;

минтақавий коэффициент;

сув билан таъминланганлик коэффициенти;

ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти;

экин турларининг норматив ҳосилдорлик коэффициенти.

12. Норматив қийматни аниқлашда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг контурлар бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинади.

2-§. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини ҳисоблаб чиқариш

13. Суғориладиган экин ерларининг норматив қийматини аниқлашда ҳар бир контурдаги тупроқнинг унумдорлиги (бонитет балли) аниқлаб олинади.

Норматив қийматни аниқлашда — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бонитет балли бир бонитет балли ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, бир бонитет балли нархи ҳисоб-китоб қилинади.

Асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги тупроқлар ўртача бонитет балли билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет баллига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

Бунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экинлари норматив ҳосилдорлиги ва уларни сотишдан олинадиган даромади бир бонитет балли учун норматив қийматни аниқлаш давридаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи этиб белгиланади.

14. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг зарур ирригация-мелиорация инфратузилмаси билан таъминлангани аниқланади.

15. Суғориладиган бир гектар ернинг норматив қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СН = ББ х БҲМ х ФР х МК х СК х ҲН х НҲ х ИМ , бунда:

СН — суғориладиган экин ерларининг норматив қиймати, минг сўм;

ББ — ерларнинг бонитет балли (0-100 гача);

БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, минг сўм;

ФР — бир йилда олинадиган фойда, рентабеллик даражаси (10 фоиз);

МК — минтақавий коэффициент;

СК — сув билан таъминланганлик коэффициенти;

ҲН — ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти, агар кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган бўлса;

НҲ — экилган қишлоқ хўжалиги экинлари (боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар)нинг норматив ҳосилдорлиги;

ИМ — ер участкасининг ижарага олинган муддати.

Экилган қишлоқ хўжалиги экин тури ҳамда мавжуд боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар шу йилдан олдинги йилда туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мониторинг маълумотларига кўра, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи «Норматив қиймат» ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида аниқланади.

16. Хўжалик юритиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсивлиги ҳисобга олинадиган минтақавий коэффициент ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.

17. Товар ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан суғориш учун хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинган коэффициент республика бўйича ягона ифодада барча суғориш майдонлари бўйича оқар сув билан суғориш улушига боғлиқ тарзда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.

18. Кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган тақдирда, ҳосил нобуд бўлиши ва тегишли равишда қимматлилик йўқотилиши ҳисобга олинадиган коэффициент ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган тартибда мажбуриятлар билан чекланган ер участкасидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг бонитет балли ва улушига қараб республика бўйича ягона ифодада қабул қилинади.

19. Бир гектар боғ ва токзорнинг норматив қиймати ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда суғориладиган экин ерларининг норматив қийматини аниқлаш тартибида аниқланади. Бунда:

саноатлашган боғ ва токзорларнинг норматив қиймати қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қиймати бўйича 0,4 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган ҳолларда, саноатлашган боғ ва токзорларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда аниқланади.

Саноатлашган боғ ва токзорлар тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари кесимида тақдим этилади.

20. Суғориладиган бир гектар ташландиқ (бўз) ерларнинг норматив қиймати 0,1 коэффициент қўлланган ҳолда суғориладиган экин ерларининг қиймати бўйича аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган тақдирда, суғориладиган ташландиқ (бўз) ерларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари ўртача асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда аниқланади.

21. Мевали дарахт кўчатзорлари, тутзорларнинг ва бошқа суғориладиган кўп йиллик дарахтлар экилган ерларнинг норматив қиймати қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қиймати бўйича 0,4 коэффициент қўллаш орқали аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган ҳолларда, бундай ерларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда ҳисоблаб чиқилади.

22. Пичанзорлар ва яйловларнинг норматив қиймати уларнинг баландлик минтақаларида жойлашганидан келиб чиқиб:

чўл минтақасидаги пичанзор ва яйловлар учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қийматига 0,01 коэффициентни;

тоғолди ва тоғ минтақасидаги пичанзор ва яйловлар учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қиймати бўйича 0,04 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган ҳолларда, чўл минтақасидаги, тоғолди ва тоғ минтақасидаги пичанзор ва яйловларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда ҳисоблаб чиқилади.

23. Иссиқхоналар бўйича бир гектар ернинг норматив қиймати суғориладиган экин ерлари норматив қийматини аниқлаш тартибида туман (Қувасой шаҳри) бўйича ўртача кўрсаткич асосида 2,2 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

3-§. Қишлоқ хўжалиги лалми экин майдонларининг норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш

24. Бир гектар лалми экин ерининг норматив ҳосилдорлиги, норматив унумдорлиги, ҳисоблаб чиқилган миқдори ва норматив қиймати ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ аниқланади. Бунда хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули ҳисобга олинган ҳолда коэффициент норматив қийматни аниқлашда қўлланмайди.

25. Кўп йиллик лалми дарахтлар лалми экин ери сифатида, лалми ташландиқ (бўз) ерлар эса лалми экин ерлари сифатида 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчисида лалми экин ерлари бўлмаган ҳолларда, унинг норматив қиймати шартли равишда туман (Қувасой шаҳри) лалми экин ерлари бўйича ўртача экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

4-§. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш

26. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати фақат белгиланган мезонларга мувофиқ ер солиғининг тўловчилари ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича аниқланади.

Балиқчилик ҳовузлари билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) бўйича суғориладиган экин ерларининг ўртача норматив қиймати бўйича аниқланади.

Иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати жойлашган минтақаси ва ихтисослашувига қараб, асосий қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қиймати бўйича 2,0 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.

Хўжаликларнинг ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда асосий қишлоқ хўжалиги ер майдонлари деганда:

суғориладиган ерлардаги пахтачилик-ғаллачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, шоличилик, тамакичилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — суғориладиган экин ерлари (суғориладиган минтақа);

суғориладиган ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун — суғориладиган боғлар, боғлар бўлмаса, токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (суғориладиган минтақа);

лалми ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун — лалми боғлар, боғлар бўлмаса, токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (лалми-яйлов минтақаси);

яйловлардаги қоракўлчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — яйловлар (лалми-яйлов минтақаси);

лалми ерлардаги ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — лалми экин ерлари (лалми-яйлов минтақаси) тушунилади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари бўлмаган тақдирда, иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати (суғориладиган ёки лалми-ҳайдов) асосий қишлоқ хўжалиги ер майдонлари жойлашган минтақада ўртача туман (Қувасой шаҳри) норматив қиймати бўйича 2,0 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.

27. Жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерларнинг норматив қиймати мос равишда туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерларининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб аниқланади.

3-боб. Норматив қийматни аниқлаш изчиллиги

1-§. Норматив қийматни аниқлаш изчиллигининг умумий масалалари

28. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматни ҳисоблаб чиқишнинг бевосита бирламчи объектлари саналади. Юридик шахснинг фойдаланишидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматни аниқлаш объектлари ҳисобланади.

29. Норматив қийматни аниқлаш объектлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар (массивлар) чегараларида гуруҳларга бўлинади, улар бўйича картография материаллари нашр этилади ҳамда уларда тупроққа оид ва геоботаник тадқиқотлар натижалари акс эттирилади.

Норматив қийматни аниқлаш бирламчи объектларининг дастлабки ер-ҳисобга олиш ва натижали ер-баҳолаш ахборотлари маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича умумлаштирилади.

30. Норматив қийматни аниқлашга алоқадор барча ҳисоб-китоблар технологик схема бўйича ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ бажарилади.

2-§. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхатини тузиш

31. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхати ва туман (Қувасой шаҳри)нинг маъмурий чегараси доирасида қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар норматив қийматни аниқлаш даври ўтказиладиган йилнинг 1 январь ҳолатига ер фонди маълумотлари бўйича қабул қилинади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотда ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича унинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тафсилотлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ерининг кадастр рақами, контур рақами, умумий майдони ва бошқалари акс эттирилади, суғориладиган ва суғорилмайдиган экин майдонлари алоҳида ажратиб кўрсатилади.

Бунда кўп йиллик дарахтлар майдонлари уларнинг турлари (боғлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар) бўйича келтирилади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ер майдонлари контурлари бўйича географик жойлашуви йирик масштабли чизмаларда акс эттирилади.

32. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан юритилаётган ер ҳисоботида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари рўйхати бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг контур рақами, ер тури, ўлчами ва уларнинг ҳудудий жойлаштириш чегаралари схемаси (харитаси) маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.

3-§. Маълумотлар базасини тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тупроқ ўртача бонитет баллини ҳисоблаб чиқариш

33. Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ўртача бонитет балли тупроқни бонитировка қилиш материалларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Тупроқ бонитировка ишлари амалга оширилмаган ерларда бонитет балли мос равишда ҳудуд (массив)нинг суғориладиган ёки лалми ерларининг ўртача бонитет баллидан келиб чиқиб аниқланади.

34. Пичанзор ва яйловларнинг минтақалари, типлари ва уларнинг озиқабоплик қиммати геоботаник хариталардан фойдаланган ҳолда аниқланади. Туман (Қувасой шаҳри) маъмурий чегараси доирасида пичанзор ва яйловларнинг бир неча типлари мавжуд бўлганда, буғдойнинг эквивалент ҳосилдорлигига қайта ҳисоблаб чиқилган озиқа бирликларида (озиқ қиймати) ифодаланган уларнинг ўртача маҳсулдорлиги аниқланади.

4-боб. Норматив қийматни аниқлаш натижаларини расмийлаштириш

35. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан туман (Қувасой шаҳри) маъмурий чегараси доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ва контурлари бўйича қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижалари ҳисоботи қуйидаги таркибда тузилади:

тушунтириш хати;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қиймати ва туман (Қувасой шаҳри)нинг ўртача норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар.

36. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар тушунтириш хатидан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг СТИР (ЖШШИР) ва ер турлари бўйича норматив қиймат ва маъмурий-ҳудудий бирликнинг ўртача норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.

Туман (Қувасой шаҳри) бўйича ҳисоботлар ер-кадастр ахбороти сифатида ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг норматив қиймати «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Солиқ қўмитасига тақдим қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар ишларни бажариш учун берилган топшириқда белгиланган ҳажмлар ва нусхаларда тайёрланади.

Ҳисоботларнинг бир нусхаси дастлабки ахборотнинг асл материаллари билан биргаликда ташкилотнинг — ишларни бажарувчининг архивида сақланади.

37. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича ушбу Низомга 7-иловадаги шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига топшириш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Солиқ қўмитасига тақдим этилади.

38. Норматив қийматнинг ҳисоб-китоби натижалари минг сўмгача бўлган аниқликда тақдим этилади.

5-боб. Норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

39. Норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга норматив қийматни аниқлаш даврлари ўртасидаги даврда янги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ташкил этилган, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг чегаралари ва майдонлари ёки амалдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экин майдонлари бонитет балли ўзгарган ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

40. Янгидан ташкил этилган ва ўзгартиришлар киритилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари бўйича маълумотлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин норматив қийматни аниқлаш материалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари ҳар йили бир марта, йил бошида норматив қийматни аниқлаш даврини ўтказиш тартибида ва изчилликда амалга оширилади.

41. Ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомнинг 35 — 37-бандларида назарда тутилган тартибда топширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

42. Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назорат қилади.

43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматини аниқлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари Экилган қишлоқ хўжалиги экин тури ҳамда мавжуд боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар бўйича туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг мониторинг маълумотларини «Агроплатформа» АТ платформасига киритиб боради. Доимий равишда, йил давомида 2-босқич Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бонитет балли тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади Ҳар йили 1 ноябрга қадар 3-босқич «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматини аниқлайди. 2. Янги ташкил этилган, ер майдонлари чегаралари ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экин майдонлари бонитет балли ўзгарган ҳолларда норматив қиймат тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиб боради. Доимий равишда, йил давомида, ҳар ой якунида 4-босқич « Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижаларини Солиқ қўмитасига тақдим қилиб боради. Ҳар йили январь, апрель ва июнь ойлари биринчи ўн кунлигида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқлари бир бонитет баллига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлиги

Қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтлар Тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги, ц/га Суғориладиган ерларда Ғўза 0,4 Бошоқли дон экинлари 0,6 Тамаки 0,45 Шоли 0,7 Бир йиллик ўтлар (яшил ем-хашак) 3,0 Сабзавотлар 3,0 Полиз маҳсулотлари 2,7 Ўтган йиллардаги беда 2,0 Дон учун маккажўхори 0,75 Ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар 9,0 Картошка 2,0 Боғлар (ўрта ҳисобда) 0,6 Токзорлар (ўрта ҳисобда) 0,8 Лалми ерларда Кузги буғдой 0,25 Кузги арпа 0,20 Баҳорги нўхат 0,12

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Хўжалик юритиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсивлиги даражаси ҳисобга олинган

Маъмурий-ҳудудий тузилмалар ва минтақалар Минтақавий коэффициентлар (К 1 ) Қорақалпоғистон Республикаси 0,7 Жанубий минтақа (Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари) 0,7 Марказий минтақа (Нукус, Хўжайли, Шуманай, Кегейли, Чимбой, Бўзатов, Қонликўл туманлари, Нукус шаҳри) 0,6 Шимолий минтақа (Тахтакўпир, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ туманлари) 0,5 Андижон вилояти 1,2 Вилоятнинг Бўстон ва Улуғнор туманларини истисно этган ҳолда бутун ҳудуди 1,2 Марказий Фарғона минтақаси (Бўстон ва Улуғнор туманлари) 1,0 Бухоро вилояти 1,0 Суғориладиган минтақа (суғориладиган минтақанинг барча туманлари хўжаликлари) 1,0 Яйлов минтақаси (барча туманларнинг қўйчилик хўжаликлари) 0,8 Жиззах вилояти 0,8 Шароф Рашидов тумани, Жиззах шаҳри 0,9 Чўл минтақаси (Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор туманлари) 0,8 Тоғолди-яйлов минтақаси (Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зомин, Янгиобод туманлари) 0,6 Қашқадарё вилояти 0,8 Тоғолди минтақаси (Китоб, Кўкдала, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Қамаши, Чироқчи туманлари, Шаҳрисабз шаҳри) 0,8 Чўл минтақаси (Қарши, Нишон, Миришкор, Касби, Косон, Муборак туманлари, Қарши шаҳри) 0,7 Деҳқонобод тумани 0,6 Навоий вилояти 0,8 Суғориладиган минтақа (Навоий шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи, Кармана туманлари ва Конимех туманининг суғориладиган минтақаси) 0,8 Лалми-яйлов минтақаси (Нурота, Томди, Учқудуқ туманлари ва суғориладиган минтақасиз Конимех тумани) 0,6 Наманган вилояти 1,1 Вилоятнинг барча туманлари, Наманган шаҳри 1,1 Самарқанд вилояти 1,2 Суғориладиган минтақа (Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут туманлари, Самарқанд шаҳри) 1,2 Лалми-яйлов минтақаси (Нуробод, Қўшработ туманлари) 0,9 Сурхондарё вилояти 1,2 Сурхондарё воҳаси (Сариосиё, Узун, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Термиз, Олтинсой туманлари, Термиз шаҳри) 1,2 Чўл минтақаси (Қизириқ, Бандихон, Музработ, Шеробод туманлари) 1,1 Бойсун тумани 0,8 Сирдарё вилояти 0,8 Шимолий чўл минтақаси (Боёвут, Ховос, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё туманлари, Гулистон шаҳри ва Янгиер шаҳри) 0,8 Марказий чўл минтақаси (Оқолтин, Мирзаобод, Сардоба туманлари) 0,6 Тошкент вилояти 1,2 Вилоятнинг бутун ҳудуди, Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари бундан мустасно 1,2 Чимён-Оҳангарон минтақаси (Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари) 0,9 Фарғона вилояти 1,1 Биринчи минтақа (вилоятнинг бутун ҳудуди, Ёзёвон ва Сўх туманлари бундан мустасно) 1,1 Иккинчи минтақа (Ёзёвон ва Сўх туманлари) 1,0 Хоразм вилояти 1,0 Вилоятнинг бутун ҳудуди, Тупроққалъа тумани бундан мустасно 1,0 Тупроққалъа тумани 0,8 Тошкент шаҳри 1,2 Тошкент шаҳрининг бутун ҳудуди 1,2

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Суғориш учун сув чиқариш усули ҳисобга олинадиган

Оқар сув улуши, фоиз Коэффициент (К 2 ) 0 — 9 0,883 10 — 19 0,893 20 — 29 0,904 30 — 39 0,915 40 — 49 0,926 50 — 59 0,938 60 — 69 0,950 70 — 79 0,962 80 — 89 0,974 90 — 99 0,987 0 — 9 1

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш

Тупроқ бонитет балли Заҳарли кимёвий дориларни қўллаш чекланган ҳудудлар улуши, фоиз 1 — 10 11 — 20 21 — 30 31 — 40 41 — 50 51 — 60 61 — 70 71 — 80 81 — 90 91 — 100 31 — 40 0,948 0,895 0,843 0,790 0,738 0,685 0,633 0,580 0,528 0,475 41 — 50 0,959 0,918 0,878 0,837 0,796 0,755 0,714 0,674 0,633 0,592 51 — 60 0,967 0,933 0,900 0,866 0,833 0,800 0,766 0,733 0,699 0,666 61 — 70 0,972 0,943 0,915 0,887 0,859 0,830 0,802 0,774 0,745 0,717 71 — 80 0,976 0,951 0,927 0,902 0,878 0,853 0,829 0,804 0,780 0,755 81 — 90 0,978 0,957 0,935 0,914 0,892 0,870 0,849 0,827 0,806 0,784 91 — 100 0,981 0,961 0,949 0,923 0,904 0,884 0,865 0,846 0,826 0,807

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлашнинг

1. Тайёргарлик ишлари.

1.1. Ишлар мазмуни ва дастурини ишлаб чиқиш.

1.2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳамда норматив қийматни аниқлаш объектларининг рўйхатини ва жойлашиш чизмасини тузиш.

1.3. Норматив қиймати аниқланадиган объектлар бўйича «Агроплатформа» АТ платформасига қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши юзасидан киритилган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш.

1.4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлашда дастлабки ва қиймат кўрсаткичларининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби дастурини ўрганиш ҳамда ўзлаштириш.

2. Тупроқ унумдорлиги, суғориш учун сув бериш усули бўйича бирламчи маълумотлар базасини тайёрлаш ва норматив қийматини аниқлаш объектлари кўрсаткичларининг ҳисоб-китоби.

2.1. Норматив қийматни аниқлаш объекти тупроқ унумдорлигининг ўртача кўрсаткичини аниқлаш.

2.2. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича маҳсулот етиштиришдан фоизларда ҳисоблаб чиқилган фойдани аниқлаш.

2.3. Суғоришнинг ички тизимида суғориш учун сув бериш усули кўрсаткичини аниқлаш.

2.4. Заҳарли кимёвий дориларни қўллаш чекланган майдонларни аниқлаш.

3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби.

3.1. Бирламчи кўрсаткичларни компьютер дастурига киритиш.

3.2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати: экин турлари, бонитет балли, норматив ҳосилдорлик, ҳисобланган фойда, ижара муддати ва норматив қиймат кўрсаткичлари ҳисоб-китоби.

4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш материалларини расмийлаштириш.

4.1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматини аниқлашнинг ҳисоб-китоб (жадвал) ва матнли қисмини расмийлаштириш ҳамда маъмурий туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш материалларини умумлаштириш.

4.2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш материалларининг жадвалли қисмини расмийлаштириш.

4.3. Маълумотномаларни тайёрлаш ва Солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 26 ноябрь,

744-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 09/25/744/1101-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MINTAQAVIY KOEFFITSIYENTLAR

KOEFFITSIYENTLAR

KOEFFITSIYENTLARI (K 3 )

TEXNOLOGIK SXEMASI

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2025-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-dekabrdagi PQ-455-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlashda yer turi va tuproq bonitet balli hamda bazaviy hisoblash miqdoridan kelib chiqqan holda hisoblash tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

qishloq xoʻjaligi yerlaridagi ekin yerlari, bogʻ, tokzor va boshqa koʻp yillik daraxtlar hamda ushbu yerlarga ekilgan qishloq xoʻjaligi ekin turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)da shakllantirish va yangilab borish;

Agroportaldagi maʼlumotlar Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari normativ qiymatini (keyingi oʻrinlarda — normativ qiymat) aniqlashda asos qilib olinishi;

normativ qiymat Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdaverloyiha” DILI) tomonidan aniqlanishi;

normativ qiymat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “Oʻzdaverloyiha” DILI tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim qilinishi.

2. Belgilansinki:

Agroportalga qishloq hoʻjaligi yerlaridagi ekin yerlari, bogʻ, tokzor va boshqa koʻp yillik daraxtzorlar hamda ushbu yerlarga ekilgan qishloq xoʻjaligi ekin turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tumanlar (Quvasoy shahri) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari hamda “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan kiritiladi;

Agroportalga kiritilgan maʼlumotlar asosida Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari normativ qiymati “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan aniqlanadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha soliq solinadigan baza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi ustidan nazoratni taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining normativ qiymatini aniqlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 18-avgustdagi 235-son qarori 2025-yil 31-dekabrdan oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Ushbu qaror 2026-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 26-noyabrdagi 744-son qaroriga ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlari normativ qiymatini aniqlash tartibini belgilaydi.

Har bir tovar ishlab chiqaruvchisining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlari normativ qiymati qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar uchun yer soligʻini hisoblab chiqish va yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish, yer uchastkasini ijaraga olish huquqining boshlangʻich narxini aniqlash hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa maqsadlarda aniqlanadi.

Ushbu Nizom talablari jamoa bogʻdorchiligi, uzumchiligi va polizchiligini yuritish uchun fuqarolarga berilgan yer uchastkalarining, shaxsiy tomorqa yer uchastkalarining qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari normativ qiymatini aniqlashga tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

asosiy qishloq xoʻjaligi ekinlari — maʼmuriy mintaqada kichik maydonlarni egallagan qishloq xoʻjaligi ekinlari (paxta, bugʻdoy, sholi, sabzavotlar, poliz mahsulotlari, kartoshka, koʻp yillik mevali daraxtlar, yem-xashakbop ildizmevali oʻsimliklar, bir yillik oʻtlar, beda, makkajoʻxori, tamaki);

imoratlar va inshootlar — qishloq xoʻjaligi sohasida faoliyat koʻrsatish va xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan imoratlar, inshootlar, omborlar, dala shiyponlari va maydonlar;

normativ qiymatni aniqlash davri — Oʻzbekiston Respublikasining butun hududi qamrab olingan holda yagona koʻrsatkichlar boʻyicha yerlarni baholash ishlari oʻtkaziladigan davr;

rentabellik — foydaning sarflangan xarajatlarga nisbatan foizda ifodalangan koʻrsatkichi, biznesning foyda keltirish darajasi;

sugʻoriladigan mintaqa — qishloq xoʻjaligida foydalanish va sugʻorish uchun yaroqli boʻlgan, suv resurslari shu yerlarni sugʻorishni taʼminlay oladigan sugʻorish manbai bilan bogʻlangan doimiy yoki muvaqqat sugʻorish tarmogʻiga ega boʻlgan yerlar;

tuproq bonitirovkasi — qishloq xoʻjaligi ekinlarining tuproq sifatini oʻrtacha agrotexnika darajasida va tabiiy yetishtirish unumdorligini 100 balli shkala boʻyicha qiyosiy baholash;

foyda — biznes yoki loyihaning sarf-xarajatlaridan ortgan, uning daromadidan ortiqcha boʻlgan qismi;

oʻrtacha bonitet balli — tuproq turlicha bonitet ballariga ega boʻlgan hollarda normativ qiymatni aniqlash obyektining, ularning har birining maydoni hisobga olingan holda, qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari bilan band boʻlgan hududga nisbatan hisoblab chiqariladigan koʻrsatkich;

qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining sifati — tuprogʻining unumdorligi (bonitet balli), tabiiy yem-xashak ekin maydonlarining (yaylov turlari) sifati holati boʻyicha qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari xususiyatining integral ifodasi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymati — normativ koʻrsatkichlardan foydalangan holda aniqlanadigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari qiymati;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining asosiy turlari — qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish natijasida olinadigan mahsulot (paxta, bugʻdoy, sholi, sabzavotlar, poliz mahsulotlari, kartoshka, mevalar, uzum, tamaki);

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar — muntazam ravishda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadida yoki chorva uchun tabiiy yem-xashak manbai sifatida foydalaniladigan yerlar, ularning tarkibiga sugʻoriladigan va sugʻorilmaydigan ekin yerlari, koʻp yillik daraxtlar (bogʻlar, tokzorlar, tutzorlar, mevazorlar, rezavorzorlar va boshqa mevali daraxtlar), boʻz yerlar, pichanzorlar va yaylovlar kiradi;

qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisi — qishloq xoʻjaligini yuritish uchun belgilangan tartibda ajratilgan yer uchastkasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar, shuningdek, dehqon xoʻjaliklari.

3. Qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining normativ qiymatiga (keyingi oʻrinlarda — normativ qiymat) yer bilan bevosita bogʻliq boʻlgan obyektlar (sugʻorish va kollektor-drenaj tarmogʻi, yoʻllar) qiymati kiritilmaydi.

4. Normativ qiymat normativ koʻrsatkichlarni, yer kadastri, ekilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari va tuproq bonitet balli maʼlumotlarini hisobga olgan holda foyda, rentabellik asosidagi daromadli yondashuvdan foydalanib aniqlanadi. Normativ qiymatni aniqlash natijalari davlat yer kadastriga kiritiladi.

5. Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlari normativ qiymatni aniqlash obyekti hisoblanadi.

6. Normativ qiymat miqdorini aniqlash ushbu Nizom bilan tartibga solinadigan ishlarning predmeti hisoblanadi.

7. Normativ qiymat har yili normativ qiymatni aniqlash davrida aniqlanadi. Normativ qiymatni aniqlash davrlari oraligʻida normativ qiymatni aniqlash hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

8. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymati ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq aniqlanadi.

2-bob. Normativ qiymatni aniqlash

1-§. Normativ qiymatni aniqlashning umumiy masalalari

9. Normativ qiymat Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdaverloyiha” DILI) tomonidan aniqlanadi.

10. Normativ qiymat ishlab chiqarish resursi sifatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning sifatini hisobga olgan holda, har bir qishloq xoʻjaligi yer uchastkalari va yerdan foydalanuvchilar boʻyicha aniqlanadi.

11. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan bir gektar yerning normativ qiymatini aniqlashda quyidagi koʻrsatkichlardan foydalaniladi:

yer uchastkasining qishloq xoʻjaligi yer turi;

tuproqning sifatini baholash koʻrsatkichlari;

qishloq xoʻjaligi ekinlari, koʻp yillik daraxtlar va yem-xashakbop ekin maydonlarining normativ hosildorligi;

bazaviy hisoblash miqdori;

foyda rentabelligi;

yer uchastkasini ijaraga olish muddati;

mintaqaviy koeffitsiyent;

suv bilan taʼminlanganlik koeffitsiyenti;

hosil nobud boʻlishini hisobga olish koeffitsiyenti;

ekin turlarining normativ hosildorlik koeffitsiyenti.

12. Normativ qiymatni aniqlashda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning konturlar boʻyicha qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishining intensivligi, tuproqning sifati, ekin maydonlari tuzilmasi va sugʻorish uchun suv chiqarish usuli (oqar suv yoki mashina usuli) hisobga olinadi.

2-§. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining normativ qiymatini hisoblab chiqarish

13. Sugʻoriladigan ekin yerlarining normativ qiymatini aniqlashda har bir konturdagi tuproqning unumdorligi (bonitet balli) aniqlab olinadi.

Normativ qiymatni aniqlashda — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning bonitet balli bir bonitet balli hosildorligidan kelib chiqib, bir bonitet balli narxi hisob-kitob qilinadi.

Asosiy qishloq xoʻjaligi ekinlarining normativ hosildorligi tuproqlar oʻrtacha bonitet balli bilan qishloq xoʻjaligi ekinlari, bogʻlar va tokzorlarning tuproq bonitetining bir bonitet balliga mos normativ hosildorlikning yigʻindisi sifatida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.

Bunda qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligi ekinlari normativ hosildorligi va ularni sotishdan olinadigan daromadi bir bonitet balli uchun normativ qiymatni aniqlash davridagi bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi etib belgilanadi.

14. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning zarur irrigatsiya-melioratsiya infratuzilmasi bilan taʼminlangani aniqlanadi.

15. Sugʻoriladigan bir gektar yerning normativ qiymati quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

SN = BB x BHM x FR x MK x SK x HN x NH x IM , bunda:

SN — sugʻoriladigan ekin yerlarining normativ qiymati, ming soʻm;

BB — yerlarning bonitet balli (0-100 gacha);

BHM — bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi, ming soʻm;

FR — bir yilda olinadigan foyda, rentabellik darajasi (10 foiz);

MK — mintaqaviy koeffitsiyent;

SK — suv bilan taʼminlanganlik koeffitsiyenti;

HN — hosil nobud boʻlishini hisobga olish koeffitsiyenti, agar kimyoviy moddalarni qoʻllash taqiqlangan muhofaza mintaqalarida qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari joylashtirilgan boʻlsa;

NH — ekilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari (bogʻ, tokzor va boshqa koʻp yillik daraxtlar)ning normativ hosildorligi;

IM — yer uchastkasining ijaraga olingan muddati.

Ekilgan qishloq xoʻjaligi ekin turi hamda mavjud bogʻ, tokzor va boshqa koʻp yillik daraxtlar shu yildan oldingi yilda tumanlar (Quvasoy shahri) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari hamda “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalarining monitoring maʼlumotlariga koʻra, “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi tarkibiga kiruvchi “Normativ qiymat” axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida aniqlanadi.

16. Xoʻjalik yuritish darajasi va qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi intensivligi hisobga olinadigan mintaqaviy koeffitsiyent ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilanadi.

17. Tovar ishlab chiqaruvchining mablagʻlari hisobidan sugʻorish uchun xoʻjalik ichki sugʻorish tizimiga suv chiqarish usuli (oqar suv yoki mashina usuli) hisobga olingan koeffitsiyent respublika boʻyicha yagona ifodada barcha sugʻorish maydonlari boʻyicha oqar suv bilan sugʻorish ulushiga bogʻliq tarzda ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq belgilanadi.

18. Kimyoviy moddalarni qoʻllash taqiqlangan muhofaza mintaqalarida qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari joylashtirilgan taqdirda, hosil nobud boʻlishi va tegishli ravishda qimmatlilik yoʻqotilishi hisobga olinadigan koeffitsiyent ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq belgilangan tartibda majburiyatlar bilan cheklangan yer uchastkasidagi qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining bonitet balli va ulushiga qarab respublika boʻyicha yagona ifodada qabul qilinadi.

19. Bir gektar bogʻ va tokzorning normativ qiymati ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan tartibda sugʻoriladigan ekin yerlarining normativ qiymatini aniqlash tartibida aniqlanadi. Bunda:

sanoatlashgan bogʻ va tokzorlarning normativ qiymati qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisining sugʻoriladigan ekin yerlari normativ qiymati boʻyicha 0,4 koeffitsiyentni qoʻllash orqali aniqlanadi;

qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisida sugʻoriladigan ekin yeri boʻlmagan hollarda, sanoatlashgan bogʻ va tokzorlarning normativ qiymati tuman (Quvasoy shahri) sugʻoriladigan ekin yerlari boʻyicha asosiy ekin maydonlari tuzilmasidan foydalangan holda shartli ravishda aniqlanadi.

Sanoatlashgan bogʻ va tokzorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilari kesimida taqdim etiladi.

20. Sugʻoriladigan bir gektar tashlandiq (boʻz) yerlarning normativ qiymati 0,1 koeffitsiyent qoʻllangan holda sugʻoriladigan ekin yerlarining qiymati boʻyicha aniqlanadi.

Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisida sugʻoriladigan ekin yeri boʻlmagan taqdirda, sugʻoriladigan tashlandiq (boʻz) yerlarning normativ qiymati tuman (Quvasoy shahri) sugʻoriladigan ekin yerlari oʻrtacha asosiy ekin maydonlari tuzilmasidan foydalangan holda shartli ravishda aniqlanadi.

21. Mevali daraxt koʻchatzorlari, tutzorlarning va boshqa sugʻoriladigan koʻp yillik daraxtlar ekilgan yerlarning normativ qiymati qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisining sugʻoriladigan ekin yerlari normativ qiymati boʻyicha 0,4 koeffitsiyent qoʻllash orqali aniqlanadi.

Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisida sugʻoriladigan ekin yeri boʻlmagan hollarda, bunday yerlarning normativ qiymati tuman (Quvasoy shahri) sugʻoriladigan ekin yerlari boʻyicha asosiy ekin maydonlari tuzilmasidan foydalangan holda shartli ravishda hisoblab chiqiladi.

22. Pichanzorlar va yaylovlarning normativ qiymati ularning balandlik mintaqalarida joylashganidan kelib chiqib:

choʻl mintaqasidagi pichanzor va yaylovlar uchun qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisining sugʻoriladigan ekin yerlari normativ qiymatiga 0,01 koeffitsiyentni;

togʻoldi va togʻ mintaqasidagi pichanzor va yaylovlar uchun qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisining sugʻoriladigan ekin yerlari normativ qiymati boʻyicha 0,04 koeffitsiyentni qoʻllash orqali aniqlanadi.

Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisida sugʻoriladigan ekin yeri boʻlmagan hollarda, choʻl mintaqasidagi, togʻoldi va togʻ mintaqasidagi pichanzor va yaylovlarning normativ qiymati tuman (Quvasoy shahri) sugʻoriladigan ekin yerlari boʻyicha asosiy ekin maydonlari tuzilmasidan foydalangan holda shartli ravishda hisoblab chiqiladi.

23. Issiqxonalar boʻyicha bir gektar yerning normativ qiymati sugʻoriladigan ekin yerlari normativ qiymatini aniqlash tartibida tuman (Quvasoy shahri) boʻyicha oʻrtacha koʻrsatkich asosida 2,2 koeffitsiyentni qoʻllash orqali aniqlanadi.

3-§. Qishloq xoʻjaligi lalmi ekin maydonlarining normativ qiymatini hisoblab chiqish

24. Bir gektar lalmi ekin yerining normativ hosildorligi, normativ unumdorligi, hisoblab chiqilgan miqdori va normativ qiymati ushbu Nizomning 15-bandiga muvofiq aniqlanadi. Bunda xoʻjalik ichki sugʻorish tizimiga suv chiqarish usuli hisobga olingan holda koeffitsiyent normativ qiymatni aniqlashda qoʻllanmaydi.

25. Koʻp yillik lalmi daraxtlar lalmi ekin yeri sifatida, lalmi tashlandiq (boʻz) yerlar esa lalmi ekin yerlari sifatida 0,1 koeffitsiyentni qoʻllagan holda aniqlanadi.

Qishloq xoʻjaligi tovarlari ishlab chiqaruvchisida lalmi ekin yerlari boʻlmagan hollarda, uning normativ qiymati shartli ravishda tuman (Quvasoy shahri) lalmi ekin yerlari boʻyicha oʻrtacha ekin maydonlari tuzilmasidan foydalangan holda aniqlanadi.

4-§. Baliqchilik hovuzlari, imoratlar va inshootlar bilan band boʻlgan yerlarning, shuningdek, jismoniy shaxslarga qishloq xoʻjaligi maqsadlarida va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun berilgan yerlarning normativ qiymatini aniqlash

26. Baliqchilik hovuzlari, imoratlar va inshootlar bilan band boʻlgan yerlarning normativ qiymati faqat belgilangan mezonlarga muvofiq yer soligʻining toʻlovchilari hisoblangan qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilari boʻyicha aniqlanadi.

Baliqchilik hovuzlari bilan band boʻlgan yerlarning normativ qiymati tuman (Quvasoy shahri) boʻyicha sugʻoriladigan ekin yerlarining oʻrtacha normativ qiymati boʻyicha aniqlanadi.

Imoratlar va inshootlar bilan band boʻlgan yerlarning normativ qiymati joylashgan mintaqasi va ixtisoslashuviga qarab, asosiy qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining normativ qiymati boʻyicha 2,0 koeffitsiyentni qoʻllagan holda aniqlanadi.

Xoʻjaliklarning ixtisoslashuvi hisobga olingan holda asosiy qishloq xoʻjaligi yer maydonlari deganda:

sugʻoriladigan yerlardagi paxtachilik-gʻallachilik, gʻallachilik, sabzavotchilik, sholichilik, tamakichilik va chorvachilik xoʻjaliklari uchun — sugʻoriladigan ekin yerlari (sugʻoriladigan mintaqa);

sugʻoriladigan yerlardagi bogʻdorchilik-uzumchilik xoʻjaliklari uchun — sugʻoriladigan bogʻlar, bogʻlar boʻlmasa, tokzorlar yoki boshqa koʻp yillik daraxtlar bilan band boʻlgan yerlar (sugʻoriladigan mintaqa);

lalmi yerlardagi bogʻdorchilik-uzumchilik xoʻjaliklari uchun — lalmi bogʻlar, bogʻlar boʻlmasa, tokzorlar yoki boshqa koʻp yillik daraxtlar bilan band boʻlgan yerlar (lalmi-yaylov mintaqasi);

yaylovlardagi qorakoʻlchilik va chorvachilik xoʻjaliklari uchun — yaylovlar (lalmi-yaylov mintaqasi);

lalmi yerlardagi gʻallachilik va chorvachilik xoʻjaliklari uchun — lalmi ekin yerlari (lalmi-yaylov mintaqasi) tushuniladi.

Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisida qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari boʻlmagan taqdirda, imoratlar va inshootlar bilan band boʻlgan yerlarning normativ qiymati (sugʻoriladigan yoki lalmi-haydov) asosiy qishloq xoʻjaligi yer maydonlari joylashgan mintaqada oʻrtacha tuman (Quvasoy shahri) normativ qiymati boʻyicha 2,0 koeffitsiyentni qoʻllagan holda aniqlanadi.

27. Jismoniy shaxslarga qishloq xoʻjaligi va dehqon xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilgan yerlarning normativ qiymati mos ravishda tuman (Quvasoy shahri) sugʻoriladigan yoki sugʻorilmaydigan yerlarining oʻrtacha normativ qiymatidan kelib chiqib aniqlanadi.

3-bob. Normativ qiymatni aniqlash izchilligi

1-§. Normativ qiymatni aniqlash izchilligining umumiy masalalari

28. Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligi yer maydonlari normativ qiymatni hisoblab chiqishning bevosita birlamchi obyektlari sanaladi. Yuridik shaxsning foydalanishidagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlari normativ qiymatni aniqlash obyektlari hisoblanadi.

29. Normativ qiymatni aniqlash obyektlari alohida maʼmuriy-hududiy birliklar (massivlar) chegaralarida guruhlarga boʻlinadi, ular boʻyicha kartografiya materiallari nashr etiladi hamda ularda tuproqqa oid va geobotanik tadqiqotlar natijalari aks ettiriladi.

Normativ qiymatni aniqlash birlamchi obyektlarining dastlabki yer-hisobga olish va natijali yer-baholash axborotlari maʼmuriy-hududiy birliklar boʻyicha umumlashtiriladi.

30. Normativ qiymatni aniqlashga aloqador barcha hisob-kitoblar texnologik sxema boʻyicha ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq bajariladi.

2-§. Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining roʻyxatini tuzish

31. Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining roʻyxati va tuman (Quvasoy shahri)ning maʼmuriy chegarasi doirasida qishloq xoʻjaligi yer maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar normativ qiymatni aniqlash davri oʻtkaziladigan yilning 1-yanvar holatiga yer fondi maʼlumotlari boʻyicha qabul qilinadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotda har bir qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisi boʻyicha uning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), qishloq xoʻjaligi yer maydonlari tafsilotlari bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisi yerining kadastr raqami, kontur raqami, umumiy maydoni va boshqalari aks ettiriladi, sugʻoriladigan va sugʻorilmaydigan ekin maydonlari alohida ajratib koʻrsatiladi.

Bunda koʻp yillik daraxtlar maydonlari ularning turlari (bogʻlar, tokzorlar va boshqa daraxtlar) boʻyicha keltiriladi.

Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining yer maydonlari konturlari boʻyicha geografik joylashuvi yirik masshtabli chizmalarda aks ettiriladi.

32. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan yuritilayotgan yer hisobotida qishloq xoʻjaligi mahsuloti ishlab chiqaruvchilari roʻyxati boʻyicha qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning kontur raqami, yer turi, oʻlchami va ularning hududiy joylashtirish chegaralari sxemasi (xaritasi) maʼlumotlari “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalariga taqdim etiladi.

3-§. Maʼlumotlar bazasini tayyorlash hamda qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari tuproq oʻrtacha bonitet ballini hisoblab chiqarish

33. Sugʻoriladigan va lalmi qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining oʻrtacha bonitet balli tuproqni bonitirovka qilish materiallaridan foydalangan holda aniqlanadi.

Tuproq bonitirovka ishlari amalga oshirilmagan yerlarda bonitet balli mos ravishda hudud (massiv)ning sugʻoriladigan yoki lalmi yerlarining oʻrtacha bonitet ballidan kelib chiqib aniqlanadi.

34. Pichanzor va yaylovlarning mintaqalari, tiplari va ularning oziqaboplik qimmati geobotanik xaritalardan foydalangan holda aniqlanadi. Tuman (Quvasoy shahri) maʼmuriy chegarasi doirasida pichanzor va yaylovlarning bir necha tiplari mavjud boʻlganda, bugʻdoyning ekvivalent hosildorligiga qayta hisoblab chiqilgan oziqa birliklarida (oziq qiymati) ifodalangan ularning oʻrtacha mahsuldorligi aniqlanadi.

4-bob. Normativ qiymatni aniqlash natijalarini rasmiylashtirish

35. “Oʻzdaverloyiha” DILIning hududiy boʻlinmalari tomonidan tuman (Quvasoy shahri) maʼmuriy chegarasi doirasida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning har bir qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisi va konturlari boʻyicha qishloq xoʻjaligi yer maydonlari normativ qiymatini aniqlash natijalari hisoboti quyidagi tarkibda tuziladi:

tushuntirish xati;

qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilari boʻyicha qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining normativ qiymati va tuman (Quvasoy shahri)ning oʻrtacha normativ qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

36. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha hisobotlar tushuntirish xatidan, qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining STIR (JSHSHIR) va yer turlari boʻyicha normativ qiymat va maʼmuriy-hududiy birlikning oʻrtacha normativ qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻladi.

Tuman (Quvasoy shahri) boʻyicha hisobotlar yer-kadastr axboroti sifatida har bir qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisining normativ qiymati “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Soliq qoʻmitasiga taqdim qilinadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha hisobotlar ishlarni bajarish uchun berilgan topshiriqda belgilangan hajmlar va nusxalarda tayyorlanadi.

Hisobotlarning bir nusxasi dastlabki axborotning asl materiallari bilan birgalikda tashkilotning — ishlarni bajaruvchining arxivida saqlanadi.

37. Har bir qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisi boʻyicha ushbu Nizomga 7-ilovadagi shaklga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari va boshqa baholangan yerlarning normativ qiymati toʻgʻrisida maʼlumotnoma tuziladi. Maʼlumotnoma qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisiga topshirish uchun “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Soliq qoʻmitasiga taqdim etiladi.

38. Normativ qiymatning hisob-kitobi natijalari ming soʻmgacha boʻlgan aniqlikda taqdim etiladi.

5-bob. Normativ qiymatni aniqlash boʻyicha materiallarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartibi

39. Normativ qiymatni aniqlash boʻyicha materiallarga normativ qiymatni aniqlash davrlari oʻrtasidagi davrda yangi qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilari tashkil etilgan, qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining chegaralari va maydonlari yoki amaldagi qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining ekin maydonlari bonitet balli oʻzgargan hollarda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

40. Yangidan tashkil etilgan va oʻzgartirishlar kiritilgan qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligi yer maydonlari boʻyicha maʼlumotlar belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin normativ qiymatni aniqlash materiallariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish ishlari har yili bir marta, yil boshida normativ qiymatni aniqlash davrini oʻtkazish tartibida va izchillikda amalga oshiriladi.

41. Ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlar ushbu Nizomning 35 — 37-bandlarida nazarda tutilgan tartibda topshiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

42. Soliq qoʻmitasi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi ustidan nazorat qiladi.

43. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining normativ qiymatini aniqlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahri) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalari Ekilgan qishloq xoʻjaligi ekin turi hamda mavjud bogʻ, tokzor va boshqa koʻp yillik daraxtlar boʻyicha tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlarining monitoring maʼlumotlarini “Agroplatforma” AT platformasiga kiritib boradi. Doimiy ravishda, yil davomida 2-bosqich Tuproqshunoslik va agrokimyo ilmiy-tadqiqot instituti Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning bonitet balli toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi Har yili 1-noyabrga qadar 3-bosqich “Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalari 1. Har bir qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchisi boʻyicha qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining normativ qiymatini aniqlaydi. 2. Yangi tashkil etilgan, yer maydonlari chegaralari va qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining ekin maydonlari bonitet balli oʻzgargan hollarda normativ qiymat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritib boradi. Doimiy ravishda, yil davomida, har oy yakunida 4-bosqich “ Oʻzdaverloyiha” DILI va uning hududiy boʻlinmalari Qishloq xoʻjaligi yer maydonlari normativ qiymatini aniqlash natijalarini Soliq qoʻmitasiga taqdim qilib boradi. Har yili yanvar, aprel va iyun oylari birinchi oʻn kunligida

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Asosiy qishloq xoʻjaligi ekinlari, bogʻlar va tokzorlarning tuproqlari bir bonitet balliga nisbatan hisoblangan normativ hosildorligi

Qishloq xoʻjaligi ekinlari va koʻp yillik daraxtlar Tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligi, s/ga Sugʻoriladigan yerlarda Gʻoʻza 0,4 Boshoqli don ekinlari 0,6 Tamaki 0,45 Sholi 0,7 Bir yillik oʻtlar (yashil yem-xashak) 3,0 Sabzavotlar 3,0 Poliz mahsulotlari 2,7 Oʻtgan yillardagi beda 2,0 Don uchun makkajoʻxori 0,75 Yem-xashakbop ildizmevali oʻsimliklar 9,0 Kartoshka 2,0 Bogʻlar (oʻrta hisobda) 0,6 Tokzorlar (oʻrta hisobda) 0,8 Lalmi yerlarda Kuzgi bugʻdoy 0,25 Kuzgi arpa 0,20 Bahorgi noʻxat 0,12

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Xoʻjalik yuritish va qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi intensivligi darajasi hisobga olingan

Maʼmuriy-hududiy tuzilmalar va mintaqalar Mintaqaviy koeffitsiyentlar (K 1 ) Qoraqalpogʻiston Respublikasi 0,7 Janubiy mintaqa (Amudaryo, Beruniy, Ellikqalʼa va Toʻrtkoʻl tumanlari) 0,7 Markaziy mintaqa (Nukus, Xoʻjayli, Shumanay, Kegeyli, Chimboy, Boʻzatov, Qonlikoʻl tumanlari, Nukus shahri) 0,6 Shimoliy mintaqa (Taxtakoʻpir, Qoraoʻzak, Qoʻngʻirot, Moʻynoq tumanlari) 0,5 Andijon viloyati 1,2 Viloyatning Boʻston va Ulugʻnor tumanlarini istisno etgan holda butun hududi 1,2 Markaziy Fargʻona mintaqasi (Boʻston va Ulugʻnor tumanlari) 1,0 Buxoro viloyati 1,0 Sugʻoriladigan mintaqa (sugʻoriladigan mintaqaning barcha tumanlari xoʻjaliklari) 1,0 Yaylov mintaqasi (barcha tumanlarning qoʻychilik xoʻjaliklari) 0,8 Jizzax viloyati 0,8 Sharof Rashidov tumani, Jizzax shahri 0,9 Choʻl mintaqasi (Arnasoy, Doʻstlik, Zarbdor, Zafarobod, Mirzachoʻl, Paxtakor tumanlari) 0,8 Togʻoldi-yaylov mintaqasi (Baxmal, Gʻallaorol, Forish, Zomin, Yangiobod tumanlari) 0,6 Qashqadaryo viloyati 0,8 Togʻoldi mintaqasi (Kitob, Koʻkdala, Shahrisabz, Yakkabogʻ, Gʻuzor, Qamashi, Chiroqchi tumanlari, Shahrisabz shahri) 0,8 Choʻl mintaqasi (Qarshi, Nishon, Mirishkor, Kasbi, Koson, Muborak tumanlari, Qarshi shahri) 0,7 Dehqonobod tumani 0,6 Navoiy viloyati 0,8 Sugʻoriladigan mintaqa (Navoiy shahri, Qiziltepa, Navbahor, Xatirchi, Karmana tumanlari va Konimex tumanining sugʻoriladigan mintaqasi) 0,8 Lalmi-yaylov mintaqasi (Nurota, Tomdi, Uchquduq tumanlari va sugʻoriladigan mintaqasiz Konimex tumani) 0,6 Namangan viloyati 1,1 Viloyatning barcha tumanlari, Namangan shahri 1,1 Samarqand viloyati 1,2 Sugʻoriladigan mintaqa (Bulungʻur, Jomboy, Ishtixon, Kattaqoʻrgʻon, Narpay, Oqdaryo, Payariq, Pastdargʻom, Paxtachi, Samarqand, Toyloq, Urgut tumanlari, Samarqand shahri) 1,2 Lalmi-yaylov mintaqasi (Nurobod, Qoʻshrabot tumanlari) 0,9 Surxondaryo viloyati 1,2 Surxondaryo vohasi (Sariosiyo, Uzun, Denov, Shoʻrchi, Qumqoʻrgʻon, Jarqoʻrgʻon, Angor, Termiz, Oltinsoy tumanlari, Termiz shahri) 1,2 Choʻl mintaqasi (Qiziriq, Bandixon, Muzrabot, Sherobod tumanlari) 1,1 Boysun tumani 0,8 Sirdaryo viloyati 0,8 Shimoliy choʻl mintaqasi (Boyovut, Xovos, Guliston, Sayxunobod, Sirdaryo tumanlari, Guliston shahri va Yangiyer shahri) 0,8 Markaziy choʻl mintaqasi (Oqoltin, Mirzaobod, Sardoba tumanlari) 0,6 Toshkent viloyati 1,2 Viloyatning butun hududi, Boʻstonliq, Parkent va Ohangaron tumanlari bundan mustasno 1,2 Chimyon-Ohangaron mintaqasi (Boʻstonliq, Parkent va Ohangaron tumanlari) 0,9 Fargʻona viloyati 1,1 Birinchi mintaqa (viloyatning butun hududi, Yozyovon va Soʻx tumanlari bundan mustasno) 1,1 Ikkinchi mintaqa (Yozyovon va Soʻx tumanlari) 1,0 Xorazm viloyati 1,0 Viloyatning butun hududi, Tuproqqalʼa tumani bundan mustasno 1,0 Tuproqqalʼa tumani 0,8 Toshkent shahri 1,2 Toshkent shahrining butun hududi 1,2

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Sugʻorish uchun suv chiqarish usuli hisobga olinadigan

Oqar suv ulushi, foiz Koeffitsiyent (K 2 ) 0 — 9 0,883 10 — 19 0,893 20 — 29 0,904 30 — 39 0,915 40 — 49 0,926 50 — 59 0,938 60 — 69 0,950 70 — 79 0,962 80 — 89 0,974 90 — 99 0,987 0 — 9 1

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Hosil nobud boʻlishini hisobga olish

Tuproq bonitet balli Zaharli kimyoviy dorilarni qoʻllash cheklangan hududlar ulushi, foiz 1 — 10 11 — 20 21 — 30 31 — 40 41 — 50 51 — 60 61 — 70 71 — 80 81 — 90 91 — 100 31 — 40 0,948 0,895 0,843 0,790 0,738 0,685 0,633 0,580 0,528 0,475 41 — 50 0,959 0,918 0,878 0,837 0,796 0,755 0,714 0,674 0,633 0,592 51 — 60 0,967 0,933 0,900 0,866 0,833 0,800 0,766 0,733 0,699 0,666 61 — 70 0,972 0,943 0,915 0,887 0,859 0,830 0,802 0,774 0,745 0,717 71 — 80 0,976 0,951 0,927 0,902 0,878 0,853 0,829 0,804 0,780 0,755 81 — 90 0,978 0,957 0,935 0,914 0,892 0,870 0,849 0,827 0,806 0,784 91 — 100 0,981 0,961 0,949 0,923 0,904 0,884 0,865 0,846 0,826 0,807

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlashning

1. Tayyorgarlik ishlari.

1.1. Ishlar mazmuni va dasturini ishlab chiqish.

1.2. Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining hamda normativ qiymatni aniqlash obyektlarining roʻyxatini va joylashish chizmasini tuzish.

1.3. Normativ qiymati aniqlanadigan obyektlar boʻyicha “Agroplatforma” AT platformasiga qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilishi yuzasidan kiritilgan maʼlumotlarni toʻplash, tahlil qilish va tayyorlash.

1.4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlashda dastlabki va qiymat koʻrsatkichlarining avtomatlashtirilgan hisob-kitobi dasturini oʻrganish hamda oʻzlashtirish.

2. Tuproq unumdorligi, sugʻorish uchun suv berish usuli boʻyicha birlamchi maʼlumotlar bazasini tayyorlash va normativ qiymatini aniqlash obyektlari koʻrsatkichlarining hisob-kitobi.

2.1. Normativ qiymatni aniqlash obyekti tuproq unumdorligining oʻrtacha koʻrsatkichini aniqlash.

2.2. Asosiy qishloq xoʻjaligi ekinlari boʻyicha mahsulot yetishtirishdan foizlarda hisoblab chiqilgan foydani aniqlash.

2.3. Sugʻorishning ichki tizimida sugʻorish uchun suv berish usuli koʻrsatkichini aniqlash.

2.4. Zaharli kimyoviy dorilarni qoʻllash cheklangan maydonlarni aniqlash.

3. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatining avtomatlashtirilgan hisob-kitobi.

3.1. Birlamchi koʻrsatkichlarni kompyuter dasturiga kiritish.

3.2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymati: ekin turlari, bonitet balli, normativ hosildorlik, hisoblangan foyda, ijara muddati va normativ qiymat koʻrsatkichlari hisob-kitobi.

4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash materiallarini rasmiylashtirish.

4.1. Qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining qishloq xoʻjaligi yer maydonlari normativ qiymatini aniqlashning hisob-kitob (jadval) va matnli qismini rasmiylashtirish hamda maʼmuriy tumanlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri va respublika boʻyicha qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash materiallarini umumlashtirish.

4.2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash materiallarining jadvalli qismini rasmiylashtirish.

4.3. Maʼlumotnomalarni tayyorlash va Soliq qoʻmitasiga taqdim etish.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 26-noyabr,

744-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.11.2025-y., 09/25/744/1101-son)

lex.uz