📅 2025-yil 27-noyabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 27-noyabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 27 ноябрь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2025 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2025 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 29 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизмни ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шу жумладан аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил равишда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаблари бузилганидан кейин ҳуқуқбузар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдорига нисбатан имтиёз қўллаш, жарима солиш тўғрисидаги қарорларни махсус электрон тизим воситасида расмийлаштириш, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эл юридик шахслари томонидан амалга ошириш борасида очиқ қолган айрим масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги, « Давлат божи тўғрисида »ги, « Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида »ги, « Экспорт назорати тўғрисида »ги ва « Туризм тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Божхона кодексига лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга ҳамда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга, ҳуқуқбузар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўланган тақдирда унга нисбатан имтиёзлар қўлланилишини, лицензиялаш тартиб-таомиллари давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар) 16-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур шахслар ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш, божхона қоидаларини бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўлади».
2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Экспорт назорати тўғрисида»ги 658-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2006 йил, № 6, 258-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 7-модда :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун белгиланган тартибда рухсатнома беради»;
бешинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) 8-модда иккинчи қисмининг :
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 9-модданинг :
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.
3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-226-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 340-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 6-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги сертификатлаштириш ва лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади»;
2) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади».
4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2022 йил, № 2, 75-модда, № 7, 666-модда, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 12, 1010, 1011-моддалар; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 2, 111, 113-моддалар, № 10, 1073-модда, № 11, 1190-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 235-модданинг :
биринчи , иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан алмаштирилсин:
«Божхона ташувчиси:
автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган;
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаган;
ушбу Кодекснинг 227-моддаси талабларига мувофиқ товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқли автотранспорт воситасига эга бўлган;
Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг фуқаролик жавобгарлиги хавфини суғурталаш шартномаси мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсидир»;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 236 , 237 ва 238-моддалар чиқариб ташлансин;
3) 239-модда учинчи қисмининг :
учинчи хатбошисидаги «236-моддаси» деган сўзлар «235-моддаси биринчи қисмининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошисидаги «227 ва 236-моддалари талаблари ва шартларига» деган сўзлар «227 ва 235-моддаларида белгиланган талабларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошисидаги «Божхона ташувчиларининг реестрига киритилиш пайтида маълум қилинган» деган сўзлар «ушбу Кодекс 235-моддаси биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида белгиланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 336-модданинг биринчи қисмидаги «236» рақами «235» рақами билан алмаштирилсин;
5) 342-модданинг олтинчи қисмидаги «236-моддаларида» деган сўзлар «235-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 217-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатнинг) амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно»;
2) 219-модданинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатни) тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги аризага — лицензиянинг (рухсатноманинг) тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилишини тўхтатиб туриш, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатни) тугатиш ва (ёки) лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс ёки фуқаро томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далил»;
3) 222-модда учинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат; лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб турилган лицензиянинг (рухсатноманинг), шунингдек бекор қилинган лицензиянинг (рухсатноманинг) ҳамда тугатилган, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракат) учун олинган тасдиқноманинг номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда лицензияни (рухсатномани) берган, хабардор қилинган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва тақиқланаётганлиги; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги».
6-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 5-модданинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14) фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун»;
2) 8-модда биринчи қисмининг :
13 1 -бандидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20-бандидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
37-бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
38-бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
39-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 9-модда биринчи қисмининг :
5-бандидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14 2 -бандидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22-бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23-бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 10-модда биринчи қисмининг :
10 4 -бандидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 11-модданинг :
9-бандидаги «Халқ таълими вазирлигининг» деган сўзлар «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12-бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 16-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 17-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 29-моддадаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) илова :
7-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси «суғурталовчилар» деган сўздан кейин «(қайта суғурталовчилар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8-бандидаги «Ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун» деган сўзлар «Ёввойи ҳайвонларни овлашга доир рухсатнома берганлик учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21-бандининг:
«а» кичик бандидаги «ишлаб чиқариш, реализация қилиш, шунингдек фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш» деган сўзлар «ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандидаги «ишлаб чиқиш» деган сўзлар «яратиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
22-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24-бандининг «а» ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« а) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш — БҲМнинг 5 баравари б) бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш — БҲМнинг 5 баравари »;
25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 25. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: а) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш — БҲМнинг 10 баравари б) атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият — БҲМнинг 10 баравари »;
31-бандининг:
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият — БҲМнинг 5 баравари »;
«в» кичик банди чиқариб ташлансин;
32-бандидаги:
«Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«е» кичик банд чиқариб ташлансин;
«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ж) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш ва ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари »;
«з» кичик банд чиқариб ташлансин;
«ю» кичик банд чиқариб ташлансин;
37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 37. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш — БҲМнинг 10 баравари магистраль газ қувурларини, нефть қувурларини ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш — БҲМнинг 10 баравари »;
38-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Темир йўл ташувлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
47-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 47. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: фармацевтика фаолияти учун лицензия — БҲМнинг 10 баравари »;
50-банди қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
« в) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш — БҲМнинг 200 баравари »;
қуйидаги мазмундаги 53, 54 ва 55-бандлар билан тўлдирилсин:
« 53. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти — БҲМнинг 3 баравари 54. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш — БҲМнинг 5 баравари 55. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: аффинаж фаолияти — БҲМнинг 5 баравари ».
7-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги ЎРҚ-549-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 387-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2023 йил, №11, 923-модда; 2024 йил, № 5, 458-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 20-модда :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20-модда. Туристик фаолиятни лицензиялаш ва туристик фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш»;
тўртинчи қисмидаги «ва турагентлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Турагентлар туристик фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга оширади»;
бешинчи , олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмидаги «ва турагентларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
саккизинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ва турагентлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 26-модданинг тўртинчи қисми :
иккинчи хатбошисидаги «ва (ёки) турагентнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«турагентнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқноманинг йўналиши ва рақами»;
учинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
8-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модда :
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари давлат хизматлари марказлари томонидан махсус электрон тизим орқали амалга оширилиши мумкин»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) қуйидаги мазмундаги 10 1 -модда билан тўлдирилсин:
«10 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эл юридик шахсларининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтишининг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эл юридик шахслари томонидан Ўзбекистон Республикасида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун ариза бериш ҳамда хабардор қилиш уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги белгиланган тартибда ҳисобга қўйилган доимий муассасаси орқали амалга оширилади.
Бунда ташқи иқтисодий фаолият ҳамда транзит юкларни ташиш билан боғлиқ бир марталик ҳаракатларни бажариш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасида доимий муассасаларини ҳисобга қўйиши талаб этилмайди»;
3) 28-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар ваколатли орган талабгорнинг лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин талабгор амалга оширилиши учун лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширганидан кейин эга бўлади»;
4) 33-модда :
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда автоматик равишда амалга оширилади»;
учинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмидаги «иккинчи — олтинчи» деган сўзлар «учинчи — олтинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 53-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Махсус электрон тизим воситасида амалга ошириладиган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус электрон тизимда расмийлаштирилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
Ваколатли орган томонидан махсус электрон тизим воситасида расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарор автоматик равишда ҳуқуқбузарга юборилади»;
6) 55-модданинг иккинчи қисмидаги «жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи» деган сўзлар «жарима суммаси миқдорининг эллик фоизи ўн беш кун ичида, етмиш фоизи ўттиз кун ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 1-илова :
2-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «туризм ва спорт бош бошқармалари» деган сўзлар «туризм бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 22. Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти учун лицензия Пиротехника буюмларини яратиш; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш; пиротехника буюмларини ташиш; пиротехника буюмларини йўқ қилиш ва утилизация қилиш; пиротехника буюмларини сақлаш; пиротехника буюмларини реализация қилиш; техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари). »;
27-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 27. Ветеринария фаолияти учун лицензия Ветеринария лаборатория-диагностика ишлари; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ветеринария препаратларини, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш; ветеринария препаратларини, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш; ветеринария препаратларини, шу жумладан биологик препаратларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш. »;
28-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 31. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш ва ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларини (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш; уй-жой-хўжалик қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; саноат қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; энергетика қурилиши ва алоқа объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; магистраль муҳандислик тармоқларини (магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш; умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатлар; «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш; «Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш; «Темир-бетон объектлари конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш; махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш; қурилиш объектларини капитал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари; бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш; бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш; бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ҳамда тизимларини лойиҳалаштириш. »;
34-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
36-позицияси чиқариб ташлансин;
37-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 37. Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш; ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиоактив манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш; атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш; радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш; радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш; атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш; ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни, шунингдек радиоактив моддаларни олиб кириш ва олиб чиқиш; атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш; атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; радиоактив манбаларни ҳосил қилиш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ишлаб чиқариш, барпо этиш; радиоактив манбалар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳосил қилиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қайта ишлаш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилиш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиш. »;
48-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
49-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 61-позиция билан тўлдирилсин:
« 61. Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти учун лицензия Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ускуналарини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти. »;
8) 2-илова :
1-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Транспорт вазирлиги» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21-позициясининг «Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг (тартиб-таомилнинг) номи» деган устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун рухсатнома»;
23-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» Давлат унитар корхонаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» Давлат унитар корхонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 24. Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари мустасно Пиротехника буюмларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида қўллаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари мустасно. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси »;
25-позицияси чиқариб ташлансин;
26-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туманларнинг (шаҳарларнинг) бўйича қурилиш бўлимлари» деган сўзлар «Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туманларнинг (шаҳарларнинг) бўйича қурилиш бўлимлари» деган сўзлар «Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
35-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 35 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 35 1 . Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун гувоҳнома Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги »;
36-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
37-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 37. Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно, сотиш фаолияти учун рухсатнома Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми (бундан нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркалари мустасно), шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари »;
38-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
39-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
51-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
52-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
53-позицияси чиқариб ташлансин;
54-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
55-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
56-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
63-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
64-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
65-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
66-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
67-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
68-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
69-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
70-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
71-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
72-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
73-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
74-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
90-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
91-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
94-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари» деган сўзлар «жамоат тартибини сақлаш бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
100-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар «Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
101-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
102-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
108-позицияси чиқариб ташлансин;
110-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
111-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
112-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
113-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
116-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ўзбеккино» миллий агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
117-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ўзбеккино» миллий агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
118-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 124-позиция билан тўлдирилсин:
« 124. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги »;
9) 3-илова :
1-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13 ва 14-позициялари чиқариб ташлансин;
16-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 19 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 19 1 . Объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома Объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги »;
21-позицияси чиқариб ташлансин;
22-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31 ва 32-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 31. Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилоти фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарнома Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари 32. Турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома Турагентлик фаолияти. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси »;
33-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 37-позиция билан тўлдирилсин:
« 37. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари »;
10) 4-илова :
I бўлимининг:
32-позицияси чиқариб ташлансин;
33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 33. Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия 300 »;
қуйидаги мазмундаги 57-позиция билан тўлдирилсин:
« 57. Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти учун лицензия 200 »;
II бўлими:
21-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 21. Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун рухсатнома 150 »;
24-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 24. Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари мустасно 150 »;
25-позицияси чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 34 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 34 1 . Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун гувоҳнома 200 »;
37-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 37. Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно) сотиш фаолияти учун рухсатнома 100 »;
44 ва 99-позициялари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 114-позиция билан тўлдирилсин:
« 114. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса 200 »;
III бўлими:
7 ва 8-позициялари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 13 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 13 1 . Объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 50 »;
15-позицияси чиқариб ташлансин;
24 ва 25-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 24. Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилоти фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 25 25. Турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 75 »;
қуйидаги мазмундаги 30-позиция билан тўлдирилсин:
« 30. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 50 ».
9-модда . Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
10-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, тегишли электрон ахборот тизимларига ўзгартириш киритилишини таъминласин.
11-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 ноябрь,
ЎРҚ-1099-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 29-aprelda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 1-avgustda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish, davlat xizmatlarini koʻrsatishda byurokratizmni va maʼmuriy toʻsiqlarni bartaraf etish, shu jumladan aholining masofadan turib elektron davlat xizmatlaridan mustaqil ravishda foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari talablari buzilganidan keyin huquqbuzar tomonidan jarima ixtiyoriy ravishda toʻlanganda jarima miqdoriga nisbatan imtiyoz qoʻllash, jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlarni maxsus elektron tizim vositasida rasmiylashtirish, litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan chet el yuridik shaxslari tomonidan amalga oshirish borasida ochiq qolgan ayrim masalalarni huquqiy jihatdan tartibga solish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi, “ Davlat boji toʻgʻrisida ”gi, “ Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida ”gi, “ Eksport nazorati toʻgʻrisida ”gi va “ Turizm toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga hamda Bojxona kodeksiga litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirishga hamda litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini soddalashtirishga, huquqbuzar tomonidan jarima ixtiyoriy ravishda toʻlangan taqdirda unga nisbatan imtiyozlar qoʻllanilishini, litsenziyalash tartib-taomillari davlat xizmatlari markazlari orqali ham amalga oshirilishini taʼminlashga xizmat qiladi.
1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar) 16-moddasi birinchi qismining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur shaxslar ijro hujjatini ijro etmaganligi, sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisidagi qonunchilikni, davlat xizmatlari koʻrsatish sohasidagi qonunchilikni, yoʻl harakati, ov qilish, baliq tutish va baliq zaxiralarini saqlash, bojxona qoidalarini buzganligi uchun umumiy asoslarda maʼmuriy javobgar boʻladi”.
2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2004-yil 26-avgustda qabul qilingan “Eksport nazorati toʻgʻrisida”gi 658-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2004-yil, № 9, 158-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 410-modda; 2006-yil, № 6, 258-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 7-modda :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“eksport nazorati obyektlarini olib chiqish uchun belgilangan tartibda ruxsatnoma beradi”;
beshinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilari tegishincha oltinchi, yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
2) 8-modda ikkinchi qismining :
ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
3) 9-moddaning :
uchinchi qismi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin.
3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2009-yil 30-sentabrda qabul qilingan “Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-226-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2009-yil, № 9, 340-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 9, 589-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 12, 691-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 6-modda ikkinchi qismining oʻn toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yongʻin xavfsizligi sohasidagi sertifikatlashtirish va litsenziyalashni belgilangan tartibda amalga oshiradi”;
2) 24-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24-modda. Yongʻin xavfsizligi sohasidagi faoliyatni litsenziyalash
Yongʻin xavfsizligi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi”.
4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 20-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-400-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, 1-songa ilova; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 670-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 9, 589-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 969-modda; 2022-yil, № 2, 75-modda, № 7, 666-modda, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 12, 1010, 1011-moddalar; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 2, 111, 113-moddalar, № 10, 1073-modda, № 11, 1190-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 235-moddaning :
birinchi , ikkinchi va uchinchi qismlari quyidagi mazmundagi birinchi qism bilan almashtirilsin:
“Bojxona tashuvchisi:
avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan;
ushbu Kodeksning 47-bobiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlagan;
ushbu Kodeksning 227-moddasi talablariga muvofiq tovarlarni bojxona plombalari va muhrlari ostida tashish uchun yaroqli avtotransport vositasiga ega boʻlgan;
Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxsining fuqarolik javobgarligi xavfini sugʻurtalash shartnomasi mavjud boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxsidir”;
toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha ikkinchi va uchinchi qismlar deb hisoblansin;
2) 236 , 237 va 238-moddalar chiqarib tashlansin;
3) 239-modda uchinchi qismining :
uchinchi xatboshisidagi “236-moddasi” degan soʻzlar “235-moddasi birinchi qismining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi xatboshisidagi “227 va 236-moddalari talablari va shartlariga” degan soʻzlar “227 va 235-moddalarida belgilangan talablarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn oltinchi xatboshisidagi “Bojxona tashuvchilarining reyestriga kiritilish paytida maʼlum qilingan” degan soʻzlar “ushbu Kodeks 235-moddasi birinchi qismining uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi xatboshilarida belgilangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 336-moddaning birinchi qismidagi “236” raqami “235” raqami bilan almashtirilsin;
5) 342-moddaning oltinchi qismidagi “236-moddalarida” degan soʻzlar “235-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1008-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 3, 373-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 217-modda birinchi qismining yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tadbirkorlik faoliyatining ayrim turlari bilan shugʻullanish uchun litsenziyalarning (ruxsatnomalarning) amal qilishini oʻn ish kunidan koʻp boʻlgan muddatga toʻxtatib turish yoki xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning (harakatning) amal qilishini tugatish va litsenziyalarni (ruxsatnomalarni) bekor qilish, bundan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan beriladigan litsenziyalar (ruxsatnomalar) mustasno”;
2) 219-moddaning 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5) tadbirkorlik faoliyatining ayrim turlari bilan shugʻullanish uchun litsenziyalarning (ruxsatnomalarning) amal qilishini oʻn ish kunidan koʻp boʻlgan muddatga toʻxtatib turish yoki xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatni) tugatish va litsenziyalarni (ruxsatnomalarni) bekor qilish toʻgʻrisidagi arizaga — litsenziyaning (ruxsatnomaning) tegishli tarzda tasdiqlangan koʻchirma nusxalari; normativ-huquqiy hujjatlar talablari va litsenziyaning (ruxsatnomaning) amal qilishini toʻxtatib turish, xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatni) tugatish va (yoki) litsenziyani (ruxsatnomani) bekor qilish uchun asos boʻladigan tarzda yuridik shaxs yoki fuqaro tomonidan buzilganligini tasdiqlovchi dalil”;
3) 222-modda uchinchi qismining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) faoliyat cheklanadigan, toʻxtatib turiladigan va taqiqlanadigan muddat; litsenziyaning (ruxsatnomaning) amal qilishi toʻxtatib turiladigan muddat; amal qilishi toʻxtatib turilgan litsenziyaning (ruxsatnomaning), shuningdek bekor qilingan litsenziyaning (ruxsatnomaning) hamda tugatilgan, xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat (harakat) uchun olingan tasdiqnomaning nomi, raqami, berilgan sanasi va boshqa rekvizitlari haqidagi hamda litsenziyani (ruxsatnomani) bergan, xabardor qilingan organ toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; faoliyat qanday shartlar bajarilguniga qadar cheklanayotganligi, toʻxtatib turilayotganligi va taqiqlanayotganligi; banklardagi hisobvaraqlar boʻyicha operatsiyalar qanday shartlar bajarilguniga qadar toʻxtatib qoʻyilganligi”.
6-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 5-moddaning 14-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14) faoliyatning ayrim turlarini amalga oshirishga doir litsenziyalar va ruxsatnomalar berganlik, litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirganlik va uni oʻzgartirganlik uchun”;
2) 8-modda birinchi qismining :
13 1 -bandidagi “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19-bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
20-bandidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
37-bandidagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
38-bandidagi “Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
39-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 9-modda birinchi qismining :
5-bandidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8-bandidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14 2 -bandidagi “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
22-bandidagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23-bandidagi “Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 10-modda birinchi qismining :
10 4 -bandidagi “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14-bandidagi “Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 11-moddaning :
9-bandidagi “Xalq taʼlimi vazirligining” degan soʻzlar “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
12-bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 16-moddaning toʻrtinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 17-moddaning uchinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 21-moddaning ikkinchi qismidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 29-moddadagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) ilova :
7-bandi “b” kichik bandining uchinchi xatboshisi “sugʻurtalovchilar” degan soʻzdan keyin “(qayta sugʻurtalovchilar)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
8-bandidagi “Ov qilish huquqiga doir ruxsatnoma berganlik uchun” degan soʻzlar “Yovvoyi hayvonlarni ovlashga doir ruxsatnoma berganlik uchun” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
21-bandining:
“a” kichik bandidagi “ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, shuningdek fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash” degan soʻzlar “ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandidagi “ishlab chiqish” degan soʻzlar “yaratish” degan soʻz bilan almashtirilsin;
22-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24-bandining “a” va “b” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ a) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish — BHMning 5 baravari b) boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) va qayta ishlash — BHMning 5 baravari ”;
25-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 25. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: a) portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini ishlab chiqish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish — BHMning 10 baravari b) atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat — BHMning 10 baravari ”;
31-bandining:
“a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ a) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyat — BHMning 5 baravari ”;
“v” kichik bandi chiqarib tashlansin;
32-bandidagi:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“e” kichik band chiqarib tashlansin;
“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ j) aholi punktlari hududlarini qurish va rivojlantirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish — BHMning 40 baravari ”;
“z” kichik band chiqarib tashlansin;
“yu” kichik band chiqarib tashlansin;
37-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 37. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: neft, gazni (shu jumladan siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish — BHMning 10 baravari magistral gaz quvurlarini, neft quvurlarini va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish hamda ularni taʼmirlash — BHMning 10 baravari ”;
38-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Temir yoʻl tashuvlari xavfsizligini nazorat qilish boʻyicha Davlat inspeksiyasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
47-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 47. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: farmatsevtika faoliyati uchun litsenziya — BHMning 10 baravari ”;
50-bandi quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“ v) tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish — BHMning 200 baravari ”;
quyidagi mazmundagi 53, 54 va 55-bandlar bilan toʻldirilsin:
“ 53. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: xususiy bandlik agentliklarining Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi ishni qidirayotgan shaxslarni ishga joylashtirish faoliyati — BHMning 3 baravari 54. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish — BHMning 5 baravari 55. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji: affinaj faoliyati — BHMning 5 baravari ”.
7-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 18-iyulda qabul qilingan “Turizm toʻgʻrisida”gi OʻRQ-549-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 7, 387-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 6, 570-modda; 2023-yil, №11, 923-modda; 2024-yil, № 5, 458-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 20-modda :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20-modda. Turistik faoliyatni litsenziyalash va turistik faoliyatni xabardor qilish tartibida amalga oshirish”;
toʻrtinchi qismidagi “va turagentlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Turagentlar turistik faoliyatni xabardor qilish tartibida amalga oshiradi”;
beshinchi , oltinchi va yettinchi qismlari tegishincha oltinchi, yettinchi va sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;
oltinchi qismidagi “va turagentlarga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
sakkizinchi qismining birinchi xatboshisidagi “va turagentlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2) 26-moddaning toʻrtinchi qismi :
ikkinchi xatboshisidagi “va (yoki) turagentning” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“turagentning nomi, joylashgan yeri (pochta manzili), xabarnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomaning yoʻnalishi va raqami”;
uchinchi — yettinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
8-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 8-modda :
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari davlat xizmatlari markazlari tomonidan maxsus elektron tizim orqali amalga oshirilishi mumkin”;
uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
2) quyidagi mazmundagi 10 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“10 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan chet el yuridik shaxslarining litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillaridan oʻtishining oʻziga xos xususiyatlari
Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan chet el yuridik shaxslari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida litsenziya va ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni olish uchun ariza berish hamda xabardor qilish ularning Oʻzbekiston Respublikasidagi belgilangan tartibda hisobga qoʻyilgan doimiy muassasasi orqali amalga oshiriladi.
Bunda tashqi iqtisodiy faoliyat hamda tranzit yuklarni tashish bilan bogʻliq bir martalik harakatlarni bajarish uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan chet el yuridik shaxslarining Oʻzbekiston Respublikasida doimiy muassasalarini hisobga qoʻyishi talab etilmaydi”;
3) 28-moddaning beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar vakolatli organ talabgorning litsenziyani yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga litsenziyani yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin talabgor amalga oshirilishi uchun litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga ushbu moddaning oltinchi qismida nazarda tutilgan harakatlarni amalga oshirganidan keyin ega boʻladi”;
4) 33-modda :
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Litsenziyani yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni bekor qilish ushbu modda birinchi qismining ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan holda avtomatik ravishda amalga oshiriladi”;
uchinchi — sakkizinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;
toʻrtinchi qismidagi “ikkinchi — oltinchi” degan soʻzlar “uchinchi — oltinchi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 53-moddaning ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan almashtirilsin:
“Maxsus elektron tizim vositasida amalga oshiriladigan litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari boʻyicha jarima solish toʻgʻrisidagi qaror maxsus elektron tizimda rasmiylashtiriladi.
Jarima solish toʻgʻrisidagi qaror vakolatli organning birinchi rahbari (uning oʻrnini bosuvchi shaxs) tomonidan imzolanadi va bir ish kuni ichida huquqbuzarga yuboriladi.
Vakolatli organ tomonidan maxsus elektron tizim vositasida rasmiylashtirilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qaror avtomatik ravishda huquqbuzarga yuboriladi”;
6) 55-moddaning ikkinchi qismidagi “jarima summasi miqdorining yetmish foizi” degan soʻzlar “jarima summasi miqdorining ellik foizi oʻn besh kun ichida, yetmish foizi oʻttiz kun ichida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 1-ilova :
2-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Turizm va sport vazirligi huzurida Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “turizm va sport bosh boshqarmalari” degan soʻzlar “turizm boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
12-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
20-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
21-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
22-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 22. Pirotexnika buyumlarini (harbiy maqsaddagi mahsulotlardan tashqari) yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya Pirotexnika buyumlarini yaratish; Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi pirotexnika buyumlarini ishlab chiqarish; pirotexnika buyumlarini tashish; pirotexnika buyumlarini yoʻq qilish va utilizatsiya qilish; pirotexnika buyumlarini saqlash; pirotexnika buyumlarini realizatsiya qilish; texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika buyumlaridan foydalanish (xavflilikning III — V klasslari). ”;
27-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 27. Veterinariya faoliyati uchun litsenziya Veterinariya laboratoriya-diagnostika ishlari; Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi veterinariya preparatlarini, shu jumladan veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari va zoogigiyena vositalarini ishlab chiqarish hamda tayyorlash; veterinariya preparatlarini, shu jumladan veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari, biologik preparatlar va zoogigiyena vositalarini realizatsiya qilish; veterinariya preparatlarini, shu jumladan biologik preparatlarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash. ”;
28-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Qurilish vazirligi” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
29-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Qurilish vazirligi” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
30-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Qurilish vazirligi” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
31-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 31. Arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyati uchun litsenziya Oʻzbekiston Respublikasi hududini va hududi qismlarini rivojlantirishni rejalashtirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish; Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi aholi punktlari hududlarini qurish va rivojlantirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish; qurilish obyektlari uchun muhandislik-texnik qidiruvlarini (muhandislik-geodeziya qidiruvlaridan tashqari) bajarish; uy-joy-xoʻjalik qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; sanoat qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; suv xoʻjaligi qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; qishloq xoʻjaligi qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; energetika qurilishi va aloqa obyektlari hamda komplekslarini loyihalashtirish, shu jumladan ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; transport va yoʻl qurilishi obyektlari hamda komplekslarini loyihalashtirish, shu jumladan ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; magistral muhandislik tarmoqlarini (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlaridan tashqari) loyihalashtirish; umumiy foydalaniladigan avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish; arxitektura yodgorliklarini taʼmirlash uchun hujjatlar; “Obyektlarning asoslari va poydevorlari” boʻlimini loyihalashtirish; “Metall obyektlar konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish; “Temir-beton obyektlari konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish; maxsus obyektlar va inshootlarni loyihalashtirish; qurilish obyektlarini kapital va joriy taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlari; binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish; binolar va inshootlarni mustahkamlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish; korroziyaga qarshi himoyani ishlab chiqish; binolar va inshootlarning muhandislik tarmoqlari hamda tizimlarini loyihalashtirish. ”;
34-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
36-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
37-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 37. Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat uchun litsenziya yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish hamda ulardan foydalanish; Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini loyihalashtirish hamda qurish; yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari, radioaktiv manbalar uchun uskunalarni konstruksiyalash hamda tayyorlash; atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish; radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ulardan foydalanish, ularni transportda tashish va saqlash; radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash; atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish; yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari uchun yadroviy materiallar, uskunalar hamda texnologiyalarni, shuningdek radioaktiv moddalarni olib kirish va olib chiqish; atom energiyasidan foydalanish sohasida xizmatlar koʻrsatish; atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish; radioaktiv manbalarni hosil qilish, ularga xizmat koʻrsatish, ularni ishlab chiqarish, barpo etish; radioaktiv manbalar uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari; ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini loyihalashtirish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini barpo etish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalariga xizmat koʻrsatish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari; ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qazib olish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini ishlab chiqarish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini hosil qilish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qayta ishlash; ionlashtiruvchi nurlanish manbalaridan foydalanish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini saqlash; ionlashtiruvchi nurlanish manbalariga xizmat koʻrsatish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini tashish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini zararsizlantirish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini utilizatsiya qilish; ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini koʻmish. ”;
48-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
49-pozitsiyasining “Litsenziyalash sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 61-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 61. Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati uchun litsenziya Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish uskunalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati. ”;
8) 2-ilova :
1-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Transport vazirligi” degan soʻzlar “Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
16-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
21-pozitsiyasining “Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning (tartib-taomilning) nomi” degan ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun ruxsatnoma”;
23-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalarni va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” Davlat unitar korxonasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” Davlat unitar korxonasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 24. Texnik va maxsus maqsadlardagi pirotexnika buyumlarining (xavflilikning III — V darajalari) Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishiga va ulardan foydalanilishiga doir ruxsatnoma, bundan sanoat maqsadlarida foydalaniladigan pirotexnika buyumlari mustasno Pirotexnika buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq ommaviy tadbirlarni oʻtkazish chogʻida qoʻllash uchun Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish va ulardan foydalanish, bundan sanoat maqsadlarida foydalaniladigan pirotexnika buyumlari mustasno. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi ”;
25-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
26-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Turizm va sport vazirligi huzurida Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
27-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
28-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
29-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Qurilish vazirligi” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari, Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
30-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Qurilish vazirligi” degan soʻzlar “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
31-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Tumanlarning (shaharlarning) boʻyicha qurilish boʻlimlari” degan soʻzlar “Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
32-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Tumanlarning (shaharlarning) boʻyicha qurilish boʻlimlari” degan soʻzlar “Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
35-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ichki ishlar vazirligining yoʻl harakati xavfsizligi Bosh boshqarmasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 35 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 35 1 . Qurilish loyihalarining ekspertizasini oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun guvohnoma Qurilish loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi ”;
36-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energetikada nazorat inspeksiyasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
37-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 37. Neft mahsulotlarini (avtobenzin, aviabenzin, ekstrabenzin, dizel yonilgʻisi, aviakerosin, mazut, pechka qoramoyi, neft bitumi, shuningdek texnik moylar va moylash materiallarini), bundan zavodda idishlarga qadoqlanganlari mustasno, sotish faoliyati uchun ruxsatnoma Avtobenzin, aviabenzin, ekstrabenzin, dizel yonilgʻisi, aviakerosin, mazut, pechka qoramoyi, neft bitumi (bundan neft bitumining yoʻllarga moʻljallangan markalari mustasno), shuningdek texnik moylar va moylash materiallarini sotish boʻyicha faoliyat. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari ”;
38-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boʻlimlari” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
39-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boʻlimlari” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
51-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” degan soʻzlar “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
52-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” degan soʻzlar “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
53-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
54-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
55-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” degan soʻzlar “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
56-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” degan soʻzlar “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
63-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
64-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
65-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
66-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
67-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
68-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
69-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
70-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
71-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
72-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
73-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
74-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
90-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Turizm va sport vazirligi huzurida Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
91-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Turizm va sport vazirligi huzurida Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
94-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boʻlinmalari” degan soʻzlar “jamoat tartibini saqlash boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
100-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Oʻzarxiv” agentligi” degan soʻzlar “Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
101-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
102-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
108-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
110-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
111-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
112-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
113-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
116-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Oʻzbekkino” milliy agentligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
117-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Oʻzbekkino” milliy agentligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
118-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligi” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 124-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 124. Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ”;
9) 3-ilova :
1-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
13 va 14-pozitsiyalari chiqarib tashlansin;
16-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligining qurilish sohasida nazorat boʻyicha hududiy inspeksiyalari” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahri qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hududiy inspeksiyalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 19 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 19 1 . Obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha I toifadagi arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma Obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha I toifadagi arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyati. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi ”;
21-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
22-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
28-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
31 va 32-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 31. Yuridik maslahat xizmatlarini koʻrsatuvchi tijorat tashkiloti faoliyatini boshlaganligi yoki tugatganligi haqida xabarnoma Yuridik maslahat xizmatlarini koʻrsatish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari 32. Turagentlik faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma Turagentlik faoliyati. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi ”;
33-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Turizm va sport vazirligi huzurida Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 37-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 37. Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari jamoat xavfsizligi xizmatlarining yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ”;
10) 4-ilova :
I boʻlimining:
32-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
33-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 33. Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat uchun litsenziya 300 ”;
quyidagi mazmundagi 57-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 57. Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati uchun litsenziya 200 ”;
II boʻlimi:
21-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 21. Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun ruxsatnoma 150 ”;
24-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 24. Texnik va maxsus maqsadlardagi pirotexnika buyumlarining (xavflilikning III — V darajalari) Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishiga va ulardan foydalanilishiga doir ruxsatnoma, bundan sanoat maqsadlarida foydalaniladigan pirotexnika buyumlari mustasno 150 ”;
25-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 34 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 34 1 . Qurilish loyihalarining ekspertizasini oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun guvohnoma 200 ”;
37-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 37. Neft mahsulotlarini (avtobenzin, aviabenzin, ekstrabenzin, dizel yonilgʻisi, aviakerosin, mazut, pechka qoramoyi, neft bitumi, shuningdek texnik moylar va moylash materiallari, bundan zavodda idishlarga qadoqlanganlari mustasno) sotish faoliyati uchun ruxsatnoma 100 ”;
44 va 99-pozitsiyalari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 114-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 114. Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa 200 ”;
III boʻlimi:
7 va 8-pozitsiyalari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 13 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 13 1 . Obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha I toifadagi arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 50 ”;
15-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
24 va 25-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 24. Yuridik maslahat xizmatlarini koʻrsatuvchi tijorat tashkiloti faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 25 25. Turagentlik faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 75 ”;
quyidagi mazmundagi 30-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 30. Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 50 ”.
9-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
10-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin;
ushbu Qonun bilan kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalardan kelib chiqib, tegishli elektron axborot tizimlariga oʻzgartirish kiritilishini taʼminlasin.
11-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 27-noyabr,
OʻRQ-1099-son