📅 2025-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
паспорт-баённомаси
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сақлашда ҳисобга олиш тизимларининг самарали ишлашини ташкил этиш ҳамда барча босқичларда ҳисоб-китоблар шаффофлигига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
электр энергиясини ҳисобга олишда электр энергетикаси корхоналари ва истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш;
электр энергиясини ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш, маълумотларни алмашиш ва қайта ишлаш ҳамда уларга қўйиладиган умумий ва техник талабларни ўрнатиш.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
3. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 749-сон қарорига ИЛОВА
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш, ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ҳамда уларни автоматлаштириш, шунингдек, ҳисоблагичлар маълумотларини алмашиш ва улардан фойдаланишдаги муносабатларни тартибга солади.
2. Ушбу Низом ҳисобга олиш тизимидан шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш орқали барча электр энергетикаси корхоналари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, узатиш ҳамда тақсимлаш тизимларининг 6 kV ва ундан юқори кучланишли тармоқларига уланган фойдаланувчилари ҳамда ваколатли органлар учун умумий талабларни белгилайди.
Маиший ва 0,4 kV кучланишли тармоқларга уланган истеъмолчилар учун ушбу Низом талаблари татбиқ этилмайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
3. Ҳисобга олиш тизимлари тижорат ва техник (назорат) ҳисобга олиш мақсадида ўрнатилади ҳамда улар жорий этилган нуқталарда электр энергиясининг тижорат ва техник ҳисоби юритилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бозор оператори — бозорни шакллантириш ҳамда унинг хавфсиз ва самарали ишлаши учун бозор иштирокчилари номидан электр энергиясини сотиш ва (ёки) сотиб олишни ташкил этиш учун масъул бўлган юридик шахс;
ишлаб чиқарувчи — электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс;
мансублик чегараси — иккита ёки ундан ортиқ субъектлар ўртасида электр тармоқлари, ускуналар ёки электр энергияси оқимлари билан боғлиқ молиявий ва техник жавобгарликни аниқловчи баланс чегараси;
марказий харид қилувчи — электр энергиясини марказлашган тарзда сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
метрология хизмати — давлат метрология хизмати, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари;
тақсимлаш тизими оператори — Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида муайян ҳудудда электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини юритиш, бунда тақсимлаш тизимини эксплуатация қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши юз фоиз бўлган акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган электр энергетикаси корхоналари;
таъминотчи — электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш (сотиш) билан шуғулланадиган корхона;
тегишли тизим оператори — фойдаланувчи уланган узатиш, тақсимлаш ва берк тақсимлаш тармоқларининг тегишли оператори. Электр станцияси оператори ёки фойдаланувчининг ички тармоқларига уланган бошқа фойдаланувчилар учун улар тегишли тизим оператори;
техник (назорат) ҳисобга олиш — электр энергияси сарфини назорат қилиш учун, технологик сарфлар ҳисоб-китоби ва таҳлилини, ишлаб чиқаришга оид сарфни, шунингдек, электр станцияларининг, подстанцияларнинг, алоҳида цехларнинг, кўп миқдорда энергия истеъмол қиладиган жиҳозларга эга корхоналарнинг ички электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар — техник регламентлар ва стандартлар;
тижорат ҳисобга олиш — электр энергиясининг ҳажмини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва бозор операцияларини амалга ошириш мақсадида ҳамда электр энергиясини етказиб берувчи ва қабул қилувчи томонлар ўртасида тўловлар амалга оширилишига асос бўлувчи мансублик чегарасида ҳисобга олиш;
узатиш тизими оператори — Ўзбекистон Республикасида узатиш тизимларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга бўлган юридик шахс;
уланиш шартномаси — электр станцияси ёки фойдаланувчи билан тегишли тизим оператори ўртасида уланиш бўйича аниқ техник, тижорат ва ҳуқуқий талабларни, жумладан, уланиш нуқтаси ва ҳисобга олиш тизимини ўз ичига олган шартнома;
ўлчов трансформатори — электр токи ва кучланишини ҳисоблагич қабул қилиши ва қайта ишлаши учун белгиланган хавфсиз ва стандартлаштирилган нисбатда пасайтириб берувчи трансформатор;
фойдаланувчи — ягона электр энергетикаси тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ҳисобга олиш нуқтаси — электр энергиясининг аниқ ҳажми ва сифат кўрсаткичлари тижорат ҳам техник (назорат) мақсадларда ҳисобга олинадиган (ўлчанадиган), бир чизиқли схемадаги белгиланган нуқта;
ҳисобга олиш тизими — электр энергиясининг ҳажмини ўлчаш, сақлаш, узатиш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган ҳисоблагичлар, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, синов блоклари ҳамда ўтувчи клеммниклардан ташкил топган ускуналар мажмуи;
ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлар (кейинги ўринларда — рухсат этилган нобаланс) — ҳисобга олиш тизимига киритилган ўлчаш ускуналарининг (ток ва кучланиш трансформаторлари, ҳисоблагичлар ва бошқалар) техник хусусиятлари, аниқлик даражаси ва иш режимидан келиб чиқадиган электр энергияси йўқотишлари;
ҳисоблагич — барча техник хусусиятлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келадиган, электр энергиясининг актив ва реактив ташкил этувчиларини ҳисобга олиш имкониятига эга бўлган, ягона CAS тизимига тўлақонли уланиш имконияти мавжуд электр энергиясини ҳисобга олиш асбоби;
электр станцияси — электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари (генерацияловчи модуллар) мажмуи;
электр энергетикаси корхонаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, сақлаш, тақсимлаш, сотиб олиш, сотиш ёки электр энергияси бозорини ташкил этиш, шунингдек, электр энергиясининг импорти ва экспорти бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс. Бунда акциялари бевосита ёки билвосита давлатга тегишли бўлган электр энергетикаси корхоналари гуруҳи битта вертикал интеграциялашган энергетика корхонаси ҳисобланмайди;
электр энергетикаси объектлари — электр энергиясини ишлаб чиқариш, сақлаш, узатиш ва тақсимлашда фойдаланиладиган электр энергетикаси инфратузилмаси;
электр энергиясининг амалдаги нобаланси — ҳисобот даврида электр станциялари ва подстанцияларда электр энергиясини узатиш жараёнида технологик сарфни инобатга олган ҳолда ҳисоблагичлар орқали ҳисобга олинган қабул қилинган ва узатилган электр энергияси қийматлари орасидаги нобаланс (фарқ);
CAS тизими — «Central AMI Systems» такомиллаштирилган марказий ўлчаш инфратузилмаси тизими, яъни автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва бошқарув тизимининг марказий қисми бўлиб, электр энергияси сарфи тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва қулай тарзда тақдим этишни марказлаштирилган тарзда амалга оширувчи тизим.
5. Ягона электр энергетикаси тизимидаги барча ички тижорат ва техник ҳисобга олишлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунида Ўзбекистон миллий вақти билан соат 00:00 да амалга оширилади.
Давлатлараро электр узатиш тармоқларидаги тижорат ҳисобга олишлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иштирокчи давлатларда давлатлараро электр узатиш тармоқлари бўйлаб ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичларидан кўрсаткичларни олиш учун ягона вақтни жорий этиш тўғрисида 2006 йил 24 ноябрда Минск шаҳрида имзоланган қарорга мувофиқ МДҲга аъзо бўлган давлатлар ўртасидаги электр узатиш тармоқларида ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳисобга олиш, электр энергетикаси объектининг масъул вакиллари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунида ўртача Европа вақти (Гринвич меридиани плюс бир соат), яъни Ўзбекистон миллий вақти билан соат 04:00 да амалга оширилади.
6. Электр энергиясини ҳисобга олиш, ҳисобини юритиш ҳамда ушбу ишларни амалга ошириш учун ўрнатиладиган ҳисобга олиш тизими, жумладан, мазкур тизимни ташкил этувчи асбоблар ва дастурий таъминотларни ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш ушбу Низом, қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ваколатли органлар томонидан белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши шарт.
Барча тижорат ҳисобга олиш нуқталаридаги ҳисобга олиш тизими электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда — ЭҲНАТ) мос бўлиши ҳамда CAS тизимига тўлақонли уланиш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.
7. Фойдаланувчиларнинг электр тармоқлари хўжаликлари объектларига янги уланиши ёки мавжуд уланишларни ўзгартиришида ҳисобга олиш нуқталарини белгилаш ва ҳисобга олиш тизимининг ўрнатилишига тегишлилигича узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳамда ўз тармоғига бошқа фойдаланувчилар уланадиган ёки мавжуд уланишни ўзгартирадиган тегишли фойдаланувчилар жавобгардирлар.
Бунда барча харажатлар янги уланишни ёки мавжуд уланишни ўзгартириш учун мурожаат қилган фойдаланувчи томонидан қопланади.
Ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш ва улардан фойдаланишдаги қўшимча талаблар тегишли тизим оператори ва фойдаланувчи ўртасида тузиладиган уланиш шартномаси ва (ёки) электр энергиясини сотиш шартномаларида назарда тутилиши лозим.
8. Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ узатиш ва тақсимлаш тизимларида электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг яхлитлиги ва аниқлигини таъминлаш учун тегишлилигича узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари жавобгардирлар.
Узатиш ва тақсимлаш тизими операторлари ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари доирасида ўз тизимларида ҳисобга олиш тизимининг яхлитлиги ва аниқлигини таъминлаш учун қўшимча талаблар ва тартибларни жорий этишлари мумкин.
2-боб. Ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талаблар
1-§. Ҳисобга олишнинг умумий шартлари
9. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, узатиш ва тақсимлаш тизими операторлари, электр энергиясини сақлаш тизимлари операторлари ҳамда фойдаланувчилар ўз тизимларида ишлаб чиқарилган, узатилган, сақланган, тақсимланган, етказиб берилган, қабул қилинган ва истеъмол қилинган, шу жумладан, ўз эҳтиёжлари, хўжалик эҳтиёжлари ҳамда технологик йўқотишларга сарф қилинган электр энергиясининг ҳисобга олинишини таъминлашлари ва ҳисобини юритишлари шарт.
10. Ҳисобга олиш тизими электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, сақлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида аниқ техник маълумотларни олишни таъминлаш мақсадида барча зарур нуқталарда ўрнатилиши лозим.
Ҳисобга олиш тизими электр энергиясининг қуйидаги ҳажмларини аниқ ва ишончли тарзда қайд этиши керак:
а) электр энергиясини ишлаб чиқариш:
ҳар бир генерацияловчи модул ва электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган актив ва реактив энергия миқдори;
генераторлар синхрон компенсатор режимида ишлаганда улар томонидан истеъмол қилинган актив энергия ва генерация қилинган реактив энергия миқдори;
б) электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш:
подстанциялар, очиқ тақсимлаш қурилмалари ва тақсимлаш қурилмаларининг шиналарига узатилган ва шинадан қабул қилинган электр энергияси миқдори;
шиналардан тармоқлар орқали узатилган ва тармоқлардан шинага қабул қилинган электр энергияси миқдори;
тармоқлар орқали тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказилган электр энергияси миқдори;
в) электр энергиясини сақлаш тизимларида тармоқдан қабул қилинган ва қайта тармоққа узатилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси миқдори;
г) ички истеъмол ва технологик сарф:
электр энергетикаси корхоналарининг технологик сарфи, жумладан, ўз эҳтиёжлари, хўжалик эҳтиёжлари, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ҳамда технологик йўқотишлар учун сарфланган (истеъмол қилинган);
ўз эҳтиёжи трансформаторлари ёки ўз эҳтиёжлари учун ички тақсимлаш пунктларидан тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказиб берилган;
д) қўшни давлатлар энергетика тизимларига узатилган (экспорт), қабул қилинган (импорт) ва транзит қилинган электр энергияси миқдори.
11. Ягона электр энергетикаси тизимида электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сақлаш фаолиятини юритувчи операторларнинг (ёки фойдаланувчиларнинг) электр энергияси балансида иштирок этувчи бўлиниш чегаралари орқали оқиб ўтган электр энергияси ҳисобини юритиш, ўзаро электр энергияси оқимлари бўйича ҳамкорлик қилувчи электр энергетикаси корхоналари томонидан ишлаб чиқилган, келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган қуйидагиларни ўз ичига олувчи Электр энергияси оқимларини аниқлаш Методикаси (кейинги ўринларда — Методика) асосида амалга оширилади:
ўзаро ҳамкорлик қилувчи томонлар;
ҳисобга олиш нуқталари, уларнинг тури (техник ёки тижорат), ҳисоблагичлар ўрнатилган жойлар;
электр энергияси оқимининг «қабул қилиш» ёки «узатиш» иш режими;
электр узатиш тармоқларининг номи ва кучланиш даражаси;
ҳисобга олиш нуқталарининг ҳисобланадиган электр энергияси оқимларини ҳисоблаш усуллари, жумладан, ҳисоблагич баланс бўйича мансублик чегарасида жойлаштирилмаган ҳолатлар учун мансублик чегараси ва ҳисоблагич ўрнатилган оралиқдаги технологик сарфни ҳисоблаш усуллари, формулалар ва ҳисоблаш тартиби;
томонларнинг масъулият ва жавобгарлиги ҳамда улар ўртасида аниқ ва шаффоф электр энергияси балансини юритиш тартиби.
Мансублик чегараларига ўзгартиришлар киритилса ёки янги ҳисобга олиш нуқталари қўшилса амалдаги Методикага белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимча киритилади ёки қайтадан расмийлаштирилади.
Ўзгартиришлар тегишли корхоналар томонидан ҳисоблагичлар ўрнатилгани, уланиш схемаси тўғрилиги ва текширилгани ҳамда муҳрлангани тўғрисида тузилган далолатнома асосида амалга оширилиши шарт.
Методикалар ҳисобга олиш тизими жорий этилаётган электр тармоқлари хўжалиги объектининг эгаси, яъни фойдаланувчи томонидан тегишли тизим оператори билан биргаликда ишлаб чиқилади ва томонларнинг юқори турувчи ташкилотлари томонидан тасдиқланади.
Электр энергиясининг улгуржи бозори операцияларида иштирок этадиган ҳисобга олиш нуқталари бўйича Методикалар бозор оператори билан, чакана бозор операцияларида иштирок этадиган ҳисобга олиш нуқталари бўйича эса тегишлилигига кўра таъминотчи билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.
12. Методикалар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий шаклда ишлаб чиқилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
объектнинг техник ва тижорат ҳисобга олиш нуқталари кўрсатилган бир чизиқли электр схемаси;
ҳисоблагичлар тўғрисидаги жадвал, жумладан, ишлаб чиқарувчиси, тури, модели, ишлаб чиқарилган йили, аниқлик синфи, муҳри, ўрнатилган жойи ва санаси, қайси қурилма билан боғлангани, сўнги бор қиёслашдан ўтказилган ва келгусида ўтказилиши зарур бўлган саналар ҳамда ўлчов трансформаторлари тури, модели, уларнинг трансформация коэффициентлари ва техник кўрсаткичлари;
истеъмолчилар уланган тақдирда, тасдиқланган техник шарт, уланиш ва электр энергиясини сотиш шартномаси.
13. Фаолият юритаётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ёки модернизация қилинаётган электр энергетикаси объектларида (генерацияловчи модуллар, электр станциялари, подстанциялар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, узатиш ва тақсимлаш тармоқлари ҳамда истеъмолчи объектларида) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг қуйидаги кўрсаткичлари ушбу Низом, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда лойиҳа-техник ҳужжатлар талабларига тўлиқ мос бўлиши шарт:
ўрнатиладиган ҳисоблагичлар сони;
техник ва тижорат ҳисобга олиш нуқталари;
ўлчов трансформаторлари ва ҳисоблагичларнинг техник кўрсаткичлари;
ҳисобга олиш ускуналарининг аниқлик синфи;
улаш симлари ва уларнинг уланиш усуллари.
Истеъмолчиларда амалда фойдаланишда бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳисобга олиш тизимлари ушбу Низом кучга кирганидан сўнг 36 ой ичида ушбу Низом талабларига мослаштирилиши шарт.
14. Электр энергияси миқдорини ҳисоблашда фақатгина ҳисобга олиш тизимига уланган ўлчов трансформаторларининг трансформация коэффициентлари ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобда ушбу трансформаторлар учун сертификатланган ва паспортида кўрсатилган коэффициентлардан ташқари бошқа ҳар қандай тузатувчи коэффициентларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Бутун ҳисобга олиш тизими тўлиқ шаклда ўрнатилгандан сўнг унинг ишга тайёрлиги, лойиҳа ҳужжатлари ва уланиш схемасига мувофиқлиги ва функционал ишончлилиги техник ҳужжатлар асосида текширилади ҳамда тегишли далолатнома орқали фойдаланишга қабул қилинади.
2-§. Ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган техник талаблар
15. Ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга оладиган ҳисоблагич ва унга қўшимча равишда ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батареяси;
аниқлик синфи ва юкламасини ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари;
иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлари.
16. Ҳисобга олиш тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлиши лозим:
а) миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ:
электр энергетикаси тизимининг турли кучланиш даражасидаги тармоқларига келиб тушаётган актив ва реактив энергияни аниқ ва ишончли тарзда ҳисобга олишни таъминлаш;
тўлиқ ёки қисман юкланиш ҳолатларида ҳам ўлчаш аниқлиги ва барқарорлигини сақлаш;
бир неча тарифли ҳисоблашни таъминлайдиган реал вақт соати (RTC) мавжуд бўлиши, жумладан, соатлик, кунлик, ҳафталик ва мавсумий тарифлар бўйича ҳисоб юритиш;
масофадан бошқариш ва маълумот узатиш, шу жумладан, маълумотларни шифрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва аутентификация қилиш;
ташқи таъсирларни (аралашувни) аниқлаш, магнит таъсири, қобиқ (корпус) ва клеммник қопқоғи очилиши, симлар алмаштирилиши, энергия оқимининг тескари йўналиши ва бошқа аралашув ҳолатларини автоматик тарзда қайд этиш ҳамда шундай ҳолатларда автоматик тарзда сигнал бериш ва улар бўйича ҳисобот (журнал) юритиш;
хатоликларни автоматик тарзда аниқлаш ва кодлаш;
электр энергияси сифатининг асосий кўрсаткичларидаги бузилишларни қайд этиш (кучланиш, частота ва бошқалар);
ҳисоблагичнинг техник ҳолатини баҳолаш ва диагностика маълумотларини тақдим этиш;
барча маълумотларни ички хотирада камида 90 календарь кун сақлаш;
б) ягона электр энергетикаси тизимида ишлаш самарадорлигини таъминлаш учун:
электр энергияси оқимлари далолатномаларини ва электр энергияси балансини аниқ шакллантириш, ҳисоб-китоб учун техник ва тижорат балансни юритиш;
баланснинг техник ва тижорат бўйича ҳисобини юритиш, ҳудудий ва функциявий кесимларда (ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилишда) электр энергияси оқимларини автоматик тарзда қайд этиш;
истеъмолчиларнинг белгиланган истеъмол режимига риоя этилишини кузатиб бориш ва реал вақтда электр энергияси сарфи назоратини таъминлаш;
ягона электр энергетикаси тизимидаги ва унинг ташкил этувчиларида электр энергиясининг ҳисобий технологик сарфини (йўқотишлар) аниқлаш;
в) қурилмалар ва ускуналарнинг техник мослиги:
ҳисоблагич ва у билан боғланган таркибий қисмлар (трансформаторлар, шкафлар, синов блоклари ва бошқалар) техник регламентлар, миллий стандартлар ва сертификатлаш талабларига тўлиқ мувофиқ бўлиши;
ҳисобга олиш тизими ускуналари экологик ва механик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши, жумладан, IP54 ёки IP65 даражадаги ҳимояга эга бўлиши ва -25°C дан +55°C гача ҳарорат шароитида ишлаш қобилиятига эга бўлиши.
17. Ҳисобга олиш тизими қуйидаги электр занжирларда барқарор иш режимидаги оғишларни аниқлаш ва қайд этиш имкониятига эга бўлиши лозим:
бирламчи занжирларда — ток ва кучланишнинг белгиланган меъёрдан оғишини (белгиланган меъёрлардан юқори ёки паст қийматларга ўзгариши);
ўлчов трансформаторларининг иккиламчи занжирларида — ўлчов трансформатори орқали ҳисоблагичга узатиладиган сигналлар узилишлари, сигнал кўрсаткичлари ва диапазонининг бузилишлари ҳамда узатиладиган кўрсаткичлар устуворлигидаги ўзгаришларни;
алоқа каналларида — маълумот узатишдаги узилишлар, маълумот кечикиши, маълумотнинг тўлиқ бўлмаслиги, синхронизация бузилиши ва бошқа маълумот узатишга оид техник муаммоларни.
Ушбу оғишлар автоматик тарзда аниқланиши ва қайд этилиши ҳамда улар махсус модул ёки функция орқали автоматик тарзда рўйхатга олиниши ва сақланиши керак.
18. Ҳисобга олиш тизими қуйидаги омиллардан ҳимояланган бўлиши шарт:
ҳисобга олиш тизимининг барча таркибий қисмлари (ҳисоблагич, ўлчов трансформаторлари, улаш воситалари ва бошқалар) техник ҳужжатларда белгиланган чегаралардан ошувчи электр магнит (радиочастота, электрстатик разряд, электрмагнит уйғунлик) таъсирлардан;
ускуналарга етказилиши мумкин бўлган механик таъсирлар ва шикастланишлардан;
ноқонуний фойдаланиш, ташқи таъсир ва ноқонуний киришдан, жумладан, қобиқ (корпус) ва клеммник қопқоғи очилиши, модуллар тузилишига ўзбошимча ўзгартиш киритилишидан;
ҳисоблагичлар ҳимоя даражаси (IP54 ёки IP65) ва электрмагнит мослашувчанлик бўйича стандартлар талабларига жавоб бериши керак.
19. Ҳисоблагичнинг кучланиш занжирлари электрмагнит туридаги кучланиш трансформаторларининг ҳисобга олиш учун мўлжалланган чиқишларига (портларига) уланиши лозим.
Бу ўлчов трансформаторлари ҳисоблагичга аниқ, барқарор ва тўғри фаза бурчагига эга бўлган кучланиш сигналини етказишни таъминлайди.
Ўрнатиладиган кучланиш трансформаторларининг аниқлик синфи, номинал кучланиши, термик ва динамик бардошлилик кўрсаткичлари ҳисобга олиш тизимининг мақсади ва кучланиш даражасига мос равишда танланади.
Рақамли турдаги ўлчов трансформаторларидан фойдаланишда, ушбу ускуналарнинг техник хусусиятлари қуйидаги талабларга тўлиқ жавоб бериши шарт:
ўлчов сигналларини рақамли форматда узатиш имконияти бўлиши, жумладан, синхронлаштирилган ва онлайн режимда узатиш;
ҳимоя, ҳисоб-китоб ва мониторинг функциялари учун етарли аниқликка эга бўлиши;
ўз таркибида рақамли интерфейслар (оптик ёки Ethernet асосида) мавжуд, ҳисоблагичлар ва маълумот йиғиш тизимлари билан узлуксиз интеграцияни таъминлайдиган ҳолатда бўлиши;
қурилма ишлаб чиқарувчиси ёки ваколатли ташкилот томонидан берилган сертификат орқали ускунанинг техник регламентлар ва техник талабларга мувофиқлиги тасдиқланган бўлиши.
20. Электр тармоғи икки ёки ундан ортиқ ўчиргичлар орқали уланган бўлиб, ушбу тармоқда ток трансформаторлари мавжуд бўлса, ҳисоблагичларнинг ток занжирлари мазкур ток трансформаторининг тегишли чиқишига (портига) уланади.
21. Тижорат ҳисобга олиш нуқталаридаги ҳисоблагичларни ток трансформаторларининг иккиламчи чулғамларига, реле ҳимоя занжирларидан алоҳида ҳолда улаш лозим.
22. Техник (назорат) ҳисобга олиш нуқталарида ҳисоблагичларни алоҳида улаш учун қўшимча ток трансформаторларини ўрнатиш талаб этилса, ҳисоблаш занжирларини реле ҳимоя занжирлари билан бир ток трансформаторига улашга рухсат этилади. Бунда:
умумий уланиш ток трансформатори занжирининг ишончлилиги ва аниқлик синфига салбий таъсир кўрсатмаслиги, шунингдек, реле ҳимояси ускуналарининг зарур техник хусусиятлари сақланиши;
умумий юклама ва аниқлик талабларига риоя этилганини тасдиқлаш учун ҳисоблагичнинг уланиш схемаси лойиҳалаштириш ташкилотининг техник хулосаси билан асосланиши шарт.
Ток занжиридаги ҳисоблагич ва ҳимоя ускуналари ҳар қандай ҳолатда ток трансформаторининг фаоллиги ва фаза оғишига таъсир қилмаслиги ва ток трансформаторининг юкламаси паспортда кўрсатилган чегарадан ошмаслиги керак.
23. Ҳисоблагичлар уланадиган кучланиш трансформаторининг иккиламчи чулғамидаги умумий юклама ва унинг фаза бўйича қувват коэффициенти (cosφ) қиймати трансформаторнинг техник паспортида ёки ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номинал юклама миқдоридан ошмаслиги лозим.
Юклама номинал миқдордан ошган тақдирда, кучланиш трансформаторининг аниқлик синфи бузилиши ва ҳисоблаш хатолиги ортишини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблагичлар, релелар, интерфейслар ва кабеллар орқали юзага келувчи барча актив ва реактив юклама йиғиндиси ҳисобга олиниши шарт.
Юкламани ҳисоблашда улаш симларининг узунлиги, кесими ва ҳисоблагичнинг сигнал қабул қилувчи киришидаги тўлиқ қаршилиги (импеданси) инобатга олиниши ҳамда юкламанинг ўрнатилган қийматдан ошмаслиги аниқлик ва трансформаторнинг ишончли ишлашини таъминлайди.
24. Ҳисоблагичлар кучланиш трансформаторларининг иккиламчи чулғамларига алоҳида ўлчов симлари орқали уланиши шарт.
Бунда уланиш схемаси орқали сигналнинг узлуксизлиги электр магнит таъсирлардан ҳимояланган, энергияни ҳисобга олишда аниқлик ва электр хавфсизлиги таъминланган бўлиши лозим.
25. Ҳисобга олиш тизимининг ускуналари ва уларнинг уланиш схемалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) буйруғи билан тасдиқланган Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига тўлиқ мувофиқ бўлиши шарт.
Бунда ҳисобга олиш занжирлари тўғри техник конфигурацияга эга бўлиши, реле ҳимояси, диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA) ҳамда бошқа ахборот тизимлари (EMS, ERP) қурилмалари билан қўшилмаган ҳолда алоҳида ишлашини таъминловчи алоҳида схемалар асосида уланиши лозим.
26. Ҳисобга олиш занжирлари мустақил қисқичлар (клеммниклар) йиғилган ускунага ёки қисқичларнинг (клеммникларнинг) умумий қаторидаги секциясига олиб чиқилиши (уланиши) керак. Қисқичлар йиғилган ускуна мавжуд бўлмаганда, синов блоклари ўрнатилиши зарур.
Қисқичлар ҳисоблагичларни алмаштириш ёки текшириш, шунингдек, намунавий ўлчов ҳисоблагичини улаш вақтида ток трансформаторларининг иккиламчи занжирлари туташтирилишини, ҳисоблагичларнинг ҳар бир фазасида ток ва кучланиш занжирлари ўчирилишини симлар ва кабелларни узмаган ҳолда амалга оширилишини таъминланиши керак.
Ҳисобга олиш тизимининг қисқичлари қутиси ҳамда йиғма конструкцияси уларни муҳрлаш имкониятини бериши лозим.
Синов блоклари уч фазали, ток ва кучланиш учун алоҳида контактли, қулфлаш механизмига эга ва ички схема билан ҳимояланган бўлиши шарт.
Фаза тамғалари, занжир белгиси ва рақамлаш белгиланиши шарт. Тамғалар ўчмайдиган ва кўринадиган рангда юзага ўрнатилган (чизилган) бўлиши лозим.
3-§. Ҳисобга олиш нуқталари
27. Тижорат ҳисобга олиш нуқтаси уланиш нуқтасида, яъни баланс бўйича мансублик чегарасида жойлашган бўлиши лозим. Бу нуқталар тегишлилигича уланиш шартномаси ёки электр энергиясини сотиш шартномасида белгиланади.
Ҳисоблагичларни мансублик чегарасида ўрнатиш техник жиҳатдан мураккаб ёки имконсиз, иқтисодий жиҳатдан самарасиз ёки мақсадга мувофиқ эмас деб топилган ҳолатлар бундан мустасно.
28. Тижорат ҳисобга олиш ҳисоблагичини маълум асосли сабабларга кўра мансублик чегарасида (уланиш нуқтасида) ўрнатиш имконияти бўлмаган ҳолатларда ҳисоблагич томонларнинг ўзаро келишуви ёки тегишли тизим операторининг таклифига мувофиқ бошқа жойда ўрнатилади.
Бунда ҳисоб-китоб қилинадиган миқдорни аниқлашда ҳисоблагич орқали аниқланган ҳажмга, мансублик чегарасидан то ҳисоблагич ўрнатилган жойгача бўлган электр тармоқлари хўжалиги объектларидаги ҳисоб-китоб орқали аниқланадиган электр энергиясининг технологик сарфини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади (қўшилади ёки айрилади).
29. Тижорат ҳисобга олиш нуқтаси ва ҳисоблагич ўрнатилган нуқта оралиғидаги технологик сарф Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда юзага келадиган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш ҳамда тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳисоб-китоб қилиш усули аниқланади ва уланиш ёки электр энергиясини сотиш шартномасига илова қилинади.
30. Техник ҳисобга олиш нуқталари электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол жараёнларида технологик сарфлар, ўз эҳтиёжлари ва ишлаб чиқаришга оид сарфларни таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилади.
Техник ҳисобга олиш нуқталари фақат таҳлил, назорат ва ички ҳисоб-китоблар учун фойдаланиш мақсадида объектнинг функционал қисмларига мос тарзда танланади ва ўрнатилади.
Техник ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисоблагичларда қайд этилган кўрсаткичлар орқали объект эгалари электр энергиясининг ички баланси таҳлилини амалга оширади.
4-§. Ҳисобга олиш тизимининг нисбий хатолиги
31. Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш жараёнида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим. Бу чораларга қуйидагилар киради:
ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларининг техник тавсифлари ҳамда аниқлик синфини тўғри танлаш;
уланиш симлари ва ускуналарининг техник кўрсаткичларини ҳисобга олиш (кабель кесими, узунлиги, изоляцияси ва бошқалар);
ҳисоблагич шкафи жойлашуви ва улаш схемаларини оптималлаштириш.
32. Лойиҳалаштириш жараёнида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолигининг рухсат этилган чегараси (δ i ) қуйидаги формула асосида аниқланади:
Бунда:
δ Л — ҳисоблагичнинг кучланиш трансформаторларига уланган тармоқларидаги рухсат этилган кучланиш йўқотишларининг чегараси (%);
δ ҲП , δ ТТ , δ КТ — i -ўлчаш комплексида нормал шароитларда ҳисобга олиш тизимининг (ҳисоблагич, ток трансформаторлари ва кучланиш трансформаторлари ва бошқа ташкил этувчиларнинг) рухсат этилган хатоликлари (паспорт маълумотлари ва аниқлик синфи қиймати бўйича қабул қилинади, %);
δ Q — ток ва кучланиш трансформаторларининг бурчак хатоликларидан (фаза хатоси) келиб чиқадиган электр энергияси ҳисобга олишдаги рухсат этилган хатолик таркибий қисмининг чегараси (%);
δ ҚХ j — ҳисоблагичнинг j -таъсир қилувчи омил бўйича (ҳарорат, намлик, электрмагнит майдон ва бошқалар) рухсат этилган қўшимча хатолиги (%);
j — таъсир қилувчи омиллар сони.
33. Ҳар бир ҳисобга олиш тизимининг жорий эксплуатация даврида техник кўрикдан ўтказиш давомида унинг аниқлиги юзасидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига оладиган паспорти шакллантирилади ва юритиб борилади:
ҳисобга олиш тизими таркиби (ток трансформатори, кучланиш трансформатори, ҳисоблагич, уланиш симлари ва бошқалар тўғрисида маълумотлар);
ҳар бир ускунанинг паспортдаги ёки сўнгги метрологик текширув натижасида аниқланган нисбий хатолик қийматлари;
ҳисобга олиш тизимининг умумий ҳисобланган хатолиги ва унинг рухсат этилган чегараси билан солиштирмаси;
ҳар қандай қўшимча таъсир қилувчи омиллар ва эксплуатация шароити тўғрисидаги маълумотлар.
Ушбу паспорт электрон ва қоғоз шаклда юритилади.
34. Ҳисобга олиш тизими электр тармоқларининг барқарор (нормал), авариявий ва авариядан сўнгги тикланиш режимларида ўз функционал вазифаларини узлуксиз ва ишончли бажариши ҳамда унинг таркибига кирувчи барча ускуналар (ток ва кучланиш трансформаторлари, ҳисоблагичлар, алоқа ва сақлаш қурилмалари) эксплуатация жараёнида қуйидаги талабларга мос бўлиши лозим:
ускуналарнинг амалдаги хатоликлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган техник шартлар (паспортлар) ва стандартларда кўрсатилган рухсат этилган чегаралардан ошмаслиги;
ҳисобга олиш тизими авариявий режимда ҳам аниқ ҳисобни таъминлаши ва шикастланмаслиги;
электрмагнит таъсирлар ва сигналлар, частота ўзгариши, кучланиш тушиши ва қисқа муддатли узилишлари, ўта кучланишлар, кучланиш тебраниши, қайта қувватланиш ёки қайта кучланиш берилиши каби ҳолатларда ҳам ҳисобнинг узлуксизлиги таъминланиши.
35. Электр энергетикаси объектларида турли кучланиш даражасидаги тижорат (ҳисоб-китоб) ва техник ҳисобга олиш нуқталаридаги ҳисобга олиш тизими ускуналарининг аниқлик синфи миллий ва халқаро стандартлар талабларига тўлиқ мос бўлиши ҳамда қуйидаги аниқлик синфига эга бўлиши керак:
а) генерацияловчи модуллар, узатиш тизими ва узатиш тизимига уланиш нуқталарида, жумладан, давлатлараро электр тармоқларида:
актив электр энергияси учун ≤ 0,5;
реактив энергия учун ≤ 1;
б) бошқа барча объектларда, шу жумладан, паст кучланишли тармоқлар ва тақсимлаш тармоқларига уланган фойдаланувчилар (истеъмолчилар) учун:
актив электр энергияси учун ≤ 1;
реактив энергия учун ≤ 2.
36. Давлатлараро электр энергияси алмашинуви амалга ошириладиган юқори кучланишдаги электр узатиш тармоқларида ҳисобга олиш тизими аниқлик синфининг якуний қиймати ўзаро келишилган ҳолда белгиланади.
37. Тижорат ҳисобга олиш тизимининг барча таркибий қисмларининг аниқлик синфи бир-бирига мутаносиб бўлиши ҳамда унга мувофиқ сертификациядан ўтказилган бўлиши керак.
3-боб. Электр энергиясини ҳисобга олиш
1-§. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар объектларида актив электр энергиясини ҳисобга олиш
38. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизими белгиланган жорий вақт оралиғида (ҳисобот даврида), генерацияловчи модуллар (генераторлар) орқали ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари, хўжалик эҳтиёжлари, ишлаб чиқаришга оид сарф ва синхрон компенсатор режими учун истеъмол қилинган (алоҳида кўрсатиб ўтилади), шунингдек, электр тармоқлари орқали ягона электр энергетикаси тизимига ва (ёки) бевосита электр станцияси тармоқларига уланган бошқа фойдаланувчиларга баланс бўйича мансублик чегарасидан узатилган электр энергияси ҳисобини юритиш учун қуйидаги нуқталарда ўрнатилиши лозим:
генераторлар ва генерацияловчи модулларда (генераторларда уларнинг генератор ёки синхрон компенсатор режимларида ишлашидан қатъи назар, ишлаб чиқарган ва истеъмол қилган актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш учун);
захира ва тиристорли қўзғаткичларда;
хўжалик эҳтиёжлари ва ишлаб чиқаришга оид сарфларни инобатга олган ҳолда ўз эҳтиёжи трансформаторларида;
ўз эҳтиёжларининг асосий кучланиш шиналарига уланган (хўжалик эҳтиёжлари ва ишлаб чиқаришга оид сарфларни инобатга олган ҳолда) ўз эҳтиёжлари тармоқларида;
электр станцияси ўз эҳтиёжлари трансформаторларига ёки ўз эҳтиёжлари учун ички тақсимлаш қурилмаларига уланган электр энергияси истеъмолчиларининг истеъмолини ҳисобга олиш нуқталарида;
электр станцияси шиналарига уланган, барча кучланиш синфларидаги электр узатиш тармоқларида, шу жумладан, давлатлараро электр узатиш тармоқларида.
39. Қўзғаткичлар генератор шиналаридан таъминланганда, генераторлар орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори ва ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфи қўзғатиш учун сарф қилинган электр энергияси миқдорига тенг равишда камайтирилиши лозим, чунки бу сарф генератордаги электр энергияси сарфи ҳажми таркибида ҳисобга олинади.
Қўзғаткичлар ўз эҳтиёжлари трансформаторларидан таъминланганда, генераторлар орқали ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқаришга оид сарфланган электр энергияси миқдори қўзғатиш учун сарф қилинган электр энергияси миқдорига тенг равишда камайтирилиши лозим, чунки бу сарф генератордаги электр энергияси сарфи ҳажми таркибида ва ўз эҳтиёжларига ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали ҳисобланади.
40. Электр энергетикаси объектларининг хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясининг ҳисобини юритиш мақсадида ҳисоблагичлар қуйидаги жойларда ўрнатилади:
хўжалик истеъмоли алоҳида трансформатор орқали таъминланганда, трансформаторнинг юқори кучланиш томонида;
хўжалик истеъмоли бошқа трансформатор ёки ўз эҳтиёжлари шиналари секцияси орқали таъминланганда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда электр таъминоти қабул қилинадиган тармоқ чиқишида.
41. Электр станцияларининг электр энергиясини узатишда ўзининг тасарруфида бўлган электр тармоқлари хўжалиги объектларидаги технологик сарф ушбу электр станциясига тааллуқли деб ҳисобланади.
42. Электр станциясининг тасарруфида бўлган очиқ тақсимлаш қурилмаси (подстанция) ва ундаги трансформаторлардан узатиш тизими оператори томонидан электр энергиясини узатиш мақсадида фойдаланилса, яъни объект орқали электр энергиясининг транзити амалга оширилса, мазкур транзит (транспортировка) оқимлари ҳажмига мутаносиб равишда юзага келган технологик сарфлар ҳисоб-китоб орқали аниқланади ва узатиш тизими операторлари ҳисобига ўтказилади.
Бунда электр станцияси оператори фақат ўзининг ички истеъмоли ва йўқотишлари учун жавобгар ҳисобланади ҳамда узатиш хизматлари доирасида юзага келадиган технологик сарфлар, операторларнинг жавобгарлиги ва технологик сарфларнинг тегишлилигини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб тартиби томонлар ўртасида алоҳида техник-ҳуқуқий келишув ёки далолатнома асосида тартибга солинади.
43. Электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш мақсадида электр станцияларида комиссия тузилади ва унинг таркиби корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссиянинг фаолияти корхонада қабул қилинган идоравий ҳужжат билан тартибга солинади.
Ҳисобга олишнинг ҳаққонийлигини назорат қилувчи комиссия томонидан ҳар бир ҳисобот даври учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ «Электр станциясининг электр энергияси баланси» шакллантирилади ва унинг бир нусхаси электр станциясида сақланади, иккинчи асл нусхаси эса ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар тегишлилигига кўра узатиш ёки тақсимлаш тизимига уланганидан келиб чиқиб, марказий харид қилувчи (ёки) таъминотчига тақдим этилади.
44. Электр станциясининг электр энергияси баланси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
генерацияловчи модуллар орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори;
электр тармоқларидан қабул қилинган электр энергияси миқдори;
ўз эҳтиёжи трансформаторлари ёки ягона электр энергетикаси тизимидан таъминланган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси миқдори, бунда ишлаб чиқаришга оид сарф миқдори алоҳида кўрсатилади;
хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси миқдори;
ишлаб чиқаришга оид сарф миқдори, агар электр энергияси ўз эҳтиёжи трансформаторлари ёки ягона электр энергетика тизимидан истеъмол қилинган бўлса, алоҳида кўрсатилади;
генераторлар шиналари ёки очиқ тақсимлаш қурилмаси (подстанция) орқали узатиш ва тақсимлаш тизимларига, бевосита истеъмолчилар тармоқларига ва бошқа давлатлар энергетика тизимларига узатилган электр энергияси миқдори;
Тақсимлаш тизими операторининг тармоқлари мавжуд бўлмаганда, тўғридан-тўғри электр станциясининг паст кучланишли шиналарига уланган бошқа истеъмолчилар тармоқларига, шунингдек, ўз эҳтиёжи трансформаторлари орқали фойдаланувчиларга узатилган электр энергияси миқдори;
электр энергиясини узатишда электр станциясининг электр тармоқлари хўжалиги объектларида сарфланадиган электр энергияси ҳажми.
45. Электр энергиясини узатишда электр станциясининг электр тармоқлари хўжалиги объектларида сарфланадиган электр энергияси ҳажми қуйидаги ускуналардаги электр энергиясининг сарфлари йиғиндиси орқали аниқланади:
куч трансформаторлари ва автотрансформаторларда;
реакторларда;
ток трансформаторларида;
кучланиш трансформаторларида;
уловчи симлар ва йиғма шиналарда;
юқори частотали алоқа тўсиқларида;
вентилли разрядлагичларда;
ўта кучланишдан ҳимоя воситаларида;
юқори частотали алоқа қурилмаларида;
генераторларнинг синхрон компенсатор режимида ишлагандаги актив электр энергияси сарфида.
46. Электр энергияси баланси таркибий қисмларининг барчаси ҳисоб-китоб ва техник ҳисобга олиш тизими ёрдамида аниқланадиган ҳисобга олишлар асосида шакллантирилади.
Бунда электр станцияларининг электр тармоқлари хўжалиги объектларидаги технологик сарфлар (йўқотишлар) баланснинг алоҳида моддаси сифатида ҳисобланади ҳамда баланснинг бошқа ташкил этувчилари таркибига қўшиб юритилмайди.
47. Электр станциясидан узатиш, сақлаш ва (ёки) тақсимлаш тизимига, бевосита истеъмолчилар тармоқларига ёки бошқа давлатлар энергетика тизимларига узатилган электр энергияси, тижорат ҳисоб-китоб нуқталарида (тегишли шартномаларда белгиланган баланс бўйича мансублик чегараларида) ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи томонларнинг масъул вакиллари иштирокида расмий далолатнома орқали тасдиқланади.
Электр тармоқларига узатилган электр энергияси миқдорини аниқлашда генерацияловчи модуллар томонидан ишлаб чиқарилган умумий электр энергияси ҳажмидан ўз эҳтиёжлари, хўжалик эҳтиёжлари, ишлаб чиқаришга оид сарф ва электр станциясининг электр тармоқлари хўжалиги объектларидаги технологик сарфларни айириш орқали ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
Электр энергиясининг узатилган ҳажми фақатгина тижорат ҳисоб-китоб учун белгиланган тижорат ҳисобга олиш нуқталаридаги ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида аниқланади.
48. Электр станциялари ўз эҳтиёжлари, хўжалик эҳтиёжлари ва ишлаб чиқаришга оид сарф учун сарфланадиган электр энергияси ускуналарининг электр станцияси оператори томонидан тасдиқланган расмий тизимли рўйхатига эга бўлиши керак.
Электр станциялари ва электр энергетикаси объектларининг ўз эҳтиёжлари, хўжалик эҳтиёжлари ва ишлаб чиқаришга оид эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарининг номенклатураси тегишлилигича ушбу Низомга 3 — 6-иловаларга асосан ҳар бир объект учун алоҳида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бир турдаги номенклатурага бошқа турдаги номенклатуранинг ташкил этувчисини киритиш қатъиян тақиқланади.
2-§. Электр тармоқлари хўжалиги объектларида актив электр энергиясини ҳисобга олиш
49. Узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими оператори, сақлаш тизими оператори ҳамда фойдаланувчиларнинг, яъни ягона электр энергетикаси тизимига кирувчи объектларнинг электр тармоқлари хўжалиги объектларида электр энергияси оқимлари ҳисоботини шакллантириш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида электр тармоқлари орқали узатилган, тақсимланган, сақланган, етказиб берилган ва истеъмол қилинган актив электр энергияси ҳисобга олинади ва ҳисоби юритилади.
Ягона электр энергетикаси тизимига кирувчи объектларнинг подстанцияларида электр энергиясини ҳисобга олиш тизими бошқа электр энергетика объектлари (корхоналари)нинг электр тармоқлари, қўшни давлатларнинг энергетика тизимлари, тўғридан-тўғри уланган фойдаланувчиларнинг электр энергиясини узатиш, қабул қилиш, сақлаш, етказиб бериш, шунингдек, подстанцияда хўжалик эҳтиёжлари ва ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси ҳисобини юритиш мақсадида тижорат ва техник ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилиши шарт.
50. Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари ва хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарининг номенклатураси ушбу подстанциянинг эгаси, яъни тегишлилигича узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими оператори, сақлаш тизими оператори ёки фойдаланувчилар томонидан тасдиқланади. Бир турдаги номенклатурага бошқа турдаги номенклатуранинг ташкил этувчисини киритиш қатъиян тақиқланади.
51. Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси ускуналарининг номенклатураси тегишлилигича ушбу Низомга 6-7-иловаларга асосан ҳар бир объект учун алоҳида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
52. Подстанцияларда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш мақсадида комиссия тузилади ва подстанциялар тегишли бўлган корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссиянинг фаолияти корхонада қабул қилинган идоравий ҳужжат асосида тартибга солинади.
Комиссия томонидан ҳар бир ҳисобот даври учун ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намунавий шаклдаги «Подстанцияларнинг электр энергияси баланси» шакллантирилади.
Ҳисобот даври учун шакллантирилган подстанциялар электр энергияси балансининг бир нусхаси унинг эгасида сақланади, иккинчи асл нусхаси эса ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар марказий харид қилувчига тақдим этилади.
53. Подстанцияларнинг электр энергияси баланси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
подстанциянинг шиналарига қабул қилинган электр энергияси;
подстанциянинг шиналаридан узатилган электр энергияси;
подстанциянинг ўз эҳтиёжлари трансформаторларидан таъминланган, ўз ва хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфи;
подстанциянинг ўз ва хўжалик эҳтиёжлари учун бошқа электр энергетикаси корхонаси тармоқларидан қабул қилинган электр энергияси сарфи;
подстанциянинг технологик сарфи (йўқотишлари).
54. Подстанцияларнинг электр энергияси баланси тижорат ва техник ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Бунда подстанциядаги йўқотишлар ҳисоблагич кўрсаткичларидан мустақил ҳолда, ҳисоб-китоб орқали аниқланади.
55. Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари ва хўжалик эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоботи ушбу Низомга 9-иловада келтирилган намунавий шаклдаги «Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари ва хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли баланси» тузилади.
56. Методикага асосан электр тармоқлари хўжалиги объектларининг эгаси, тегишлилигича узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими оператори, сақлаш тизими оператори ва (ёки) фойдаланувчилар ҳар бир ҳисобот даври учун ўз тармоқларининг электр энергияси балансини шакллантиради.
Магистрал электр тармоқлари корхоналари томонидан «Магистраль электр тармоқларида электр энергияси баланси» ушбу Низомга 10-иловада келтирилган намунавий шаклда тузилади ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар умумлаштириш учун узатиш тизими операторига тақдим этилади.
Тақсимлаш тизими операторлари томонидан «Тақсимлаш электр тармоқлари корхоналарининг электр энергияси баланси» ушбу Низомга 11-иловада келтирилган намунавий шаклда тузилади ҳамда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-санасига қадар тайинланган таъминотчи ва марказий харид қилувчига тақдим этади.
Узатиш тизими оператори томонидан «Узатиш тизимида электр энергиясининг техник оқимлари ҳисоботи» ушбу Низомга 12-иловада келтирилган намунавий шаклда тузилади ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасига қадар марказий харид қилувчи ва бошқа ваколатли томонларга тақдим этади.
Сақлаш тизими оператори томонидан «Электр энергиясини сақлаш тизимларида электр энергияси баланси» ушбу Низомга 13-иловада келтирилган намунавий шаклда тузилади ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасига қадар марказий харид қилувчи ва бошқа ваколатли томонларга тақдим этади.
Тайинланган таъминотчи («Энергосавдо» филиали ва бошқалар) тақсимлаш тизимлари бўйича умумлаштирилган электр энергияси балансини шакллантиради ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар марказий харид қилувчи ва бошқа ваколатли томонларга тақдим этади.
Марказий харид қилувчи томонидан ягона электр энергетикаси тизими бўйича умумлаштирилган электр энергияси баланси кўрсаткичлари корхоналар ва ҳудудлар кесимида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Энергетика вазирлиги, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботни илова қилган ҳолда тақдим этиб борилади.
3-§. Электр энергетикаси объектларида реактив энергияни ҳисобга олиш
57. Реактив энергияни ҳисобга олишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
ягона электр энергетикаси тизимидаги ишлаб чиқарувчилар ҳамда фойдаланувчилар томонидан истеъмол қилинган ва ишлаб чиқарилган реактив энергия ҳисобини юритиш;
давлатлараро электр узатиш тармоқлари орқали реактив энергия оқимларининг ҳисобини юритиш ва уларни самарали бошқариш;
электр станцияларидаги генераторлар ҳамда подстанцияларда ўрнатилган реактив қувватни компенсацияловчи қурилмалар генерация қилинган реактив энергия ҳамда подстанциялардан узатилаётган реактив энергия оқимлари ҳисобини юритиш ва у бўйича аниқ маълумотларни шакллантириш;
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ реактив энергияни ҳисобга олишни таъминлаш ҳамда электр энергияси бозоридаги муносабатларни тартибга солишда ҳисоб-китоб учун асос бўлувчи қўшимча хизматлар (реактив қувватни компенсациялаш, фаза балансини таъминлаш ва кучланишни бошқариш) ҳажмини аниқлаш.
58. Барча тижорат ҳисобга олиш нуқталарида реактив энергия оқимлари ҳисобга олиниши ва унинг ҳисоби юритилиши шарт. Тижорат ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисобга олиш тизими қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан реактив энергияни икки томонлама ҳисобга олиш имкониятига эга бўлиши керак.
59. Ягона электр энергетика тизимидаги ҳар бир электр энергетикаси корхонаси (электр станциялари операторлари, узатиш, сақлаш ва тақсимлаш тизимлари операторлари ва фойдаланувчилар) актив электр энергияси каби ҳар ҳисобот даври якуни билан реактив энергия ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши бўйича ҳисоботларни юритиши шарт. Мазкур ҳисоботлар актив электр энергияси баланси билан биргаликда тегишли тизим операторлари ва марказий харид қилувчига ҳамда ваколатли органларга тақдим этиб борилади.
60. Реактив энергия ҳисоботлари актив электр энергияси ҳисоботларидан алоҳида, лекин мувофиқлашган ҳолда юритилиши, улар ўртасидаги боғлиқлик таҳлили амалга оширилган бўлиши лозим.
61. Ҳисоботда қуйидаги миқдорлар алоҳида қайд этилади:
генерация қилинган (ишлаб чиқарилган) реактив энергия;
истеъмол қилинган реактив энергия;
объектнинг умумий реактив энергияси баланси.
62. Қўшни давлатлар билан электр энергияси алмашинувида реактив энергия ҳисоби ўзаро келишув асосида юритилади.
4-§. Ягона электр энергетикаси тизими объектларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг таҳлили
63. Электр станциялари ва подстанцияларда электр энергияси ҳисобининг аниқлиги ва ишончлилигини баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида ҳар бир ҳисобот даври учун электр энергиясининг амалдаги нобаланс миқдори аниқланади ва рухсат этилган нобаланс рухсат этилган нобаланс меъёри билан таққосланади.
Амалдаги нобаланс миқдори ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ушбу солиштириш мезони орқали ҳисобга олиш тизимидаги эҳтимолий хатолик, йўқотиш ёки ташқи аралашувлар таҳлил қилинади.
64. Электр станцияларида амалдаги нобаланс миқдори (НБ А ) ҳисобот давридаги электр энергияси балансининг ташкил этувчи (таркибий) қисмлари асосида аниқланади ва қуйидаги формулалар орқали ҳисобланади:
а) амалдаги нобаланснинг мутлақ (абсолют) қиймати:
НБ А = ( W ич.ҳис + W тқ ) - ( W ўэ.ҳисобл. + ∆W ўэт + W ту + ∆W ус ), [kW·h];
б) амалдаги нобаланснинг нисбий қиймати:
НБ А .% = ( W ич.ҳис + W тқ ) - ( W ўэ.ҳисобл . + ∆W ўэт + W ту + ∆W ус ) • 100%, [%]. ( W ич.ҳис . + W тқ )
Бунда:
W ич.ҳис — генерацияловчи модуллар (генераторлар) томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳисобий миқдори (kW·h);
W тқ — тармоқлардан қабул қилинган электр энергияси (kW·h);
W ту — тармоққа узатилган электр энергияси (kW·h);
W ўэ.ҳисобл. — ҳисоблагич орқали аниқланадиган ўз эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электр энергияси (kW·h);
∆W ўэт — ҳисоб-китоби чулғамнинг паст кучланиш томонида олиб бориладиган ўз эҳтиёжи трансформаторидаги техник сарф (kW·h);
∆W ус — электр станциясининг электр тармоқлари хўжалиги объектларидаги техник йўқотишлар (kW·h).
65. Генерацияловчи модуллар (генераторлар) томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳисобий миқдори ( W ич.ҳис ) қуйидаги формула орқали аниқланади:
W ич.ҳис = W Г - W қўзғ , [kW·h].
Бунда:
W Г — генераторларда ишлаб чиқарилган электр энергияси (kW·h);
W қўзғ — тиристорли қўзғатиш учун генераторлардан ёки захиравий қўзғатиш учун қўзғаткич трансформаторлари орқали истеъмол қилинадиган электр энергияси (kW·h).
66. Подстанцияларда амалдаги электр энергияси нобаланси (НБ А ) ҳисобот даври учун электр энергияси баланси таркибий қисмлари асосида аниқланади ва қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади:
а) амалдаги нобаланснинг мутлақ (абсолют) қиймати:
НБ А = W шқ - W шу - W ўэ.ўэт - W хэ.ўэт - ∆W жиҳоз , [kW·h];
б) амалдаги нобаланснинг нисбий қиймати:
НБ А .% = W шқ – W o - W шу . - W ўэ.ўэт . - ∆W жиҳоз • 100%, [%]. W шқ
Бунда:
W шқ — подстанциянинг шиналарига қабул қилинган электр энергияси (kW·h);
W шу — подстанциянинг шиналаридан узатилган электр энергияси (kW·h);
W ўэ.ўэт — подстанциянинг ўз эҳтиёжлари трансформаторларидан таъминланган ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфи (йўқотишлари, kW·h);
W хэ.ўэт — подстанциянинг ўз эҳтиёжлари трансформаторларидан таъминланган хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфи (kW·h);
∆W жиҳоз — подстанциянинг ускуналаридаги электр энергияси йўқотишлари (kW·h).
67. Ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган нобалансининг (Н.Б Р.Э,% ) нисбий миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:
Бунда:
d ni , d oi — электр энергиясини i-ўлчаш комплекси орқали қабул қилинган ёки узатилган миқдори нисбати;
δ ni , δ oi — кучланиш трансформатори, ток трансформатори ва ҳисоблагичлар мажмуасидан иборат i -ўлчаш комплексининг қабул қилинган (узатилган) электр энергияси ҳисобга олишдаги умумий нисбий хатолиги;
k — электр энергияси қабул қилинадиган ўлчаш нуқталари сони;
m — электр энергияси узатиладиган (етказиб бериладиган) ўлчаш нуқталари сони.
68. Электр энергиясини i-ҳисобга олиш тизими орқали ҳисобга олинган улуши (d i ) қуйидаги формула орқали аниқланади:
Бунда:
W i — ҳисобот даврида i -ўлчаш комплекси орқали ҳисобга олинган электр энергияси миқдори (kW·h);
W қ(у) — ҳисобот даврида шиналарга узатилган ва (ёки) шиналаридан қабул қилинган электр энергияси (kW·h).
69. i -ўлчаш комплексининг рухсат этилган нисбий хатолиги чегараси (δ i ) қуйидаги формула орқали аниқланади:
Бунда:
δ ҲП , δ ТТ , δ КТ — барқарор эксплуатация шароитларида ҳисобга олиш тизимининг (ҳисоблагич, ток трансформаторлари ва кучланиш трансформаторлари) паспорт маълумотлари ва аниқлик синфи қиймати бўйича қабул қилинадиган рухсат этилган хатоликлари (%);
δ Л — ҳисоблагичнинг кучланиш трансформаторларига уланган тармоқларидаги рухсат этилган кучланиш йўқотишларининг чегараси (%).
70. Ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган нобаланси (Н.Б Р.Э ) бир фазали ёки уч фазали ҳисобга олиш нуқталари мажмуи учун, ток юкламасининг амалдаги коэффициентидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула орқали ҳисобланишига рухсат этилади:
НБ Р.Э = - ( d атт + d акт + d ал d аҳисоб ) • х • W , [kW·h]. 100
Бунда:
«-» белгиси — амалдаги шароитда хатоликнинг тизимли таркибий қисми электр энергиясини кам ҳисобга олиш томонидалигини кўрсатади;
d атт — ток юкламасининг амалдаги коэффициентида ток трансформаторининг хатолиги (%);
d акт — кучланиш трансформаторининг хатолиги (%);
d ал — ҳисобга олиш тизимининг кучланиш трансформаторига уланиш тармоқларидаги кучланиш йўқотишлари таъсиридаги хатолигининг Электр қурилмаларининг тузилиш қоидаларида рухсат этилган чегараси (%);
d аҳисоб — ҳисоблагичнинг меъёрий ёки амалдаги хатолиги (%);
х — ток юкламасининг амалдаги коэффициенти (0 < х ≤ 1);
W — ҳисобот даврида узатилган электр энергияси (kW × h).
Ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган нобалансини ҳисоблашда белгиланган тартибда танлаб олинган ҳисобга олиш тизимига нисбатан ўтказилган метрологик текширув (калибровка) натижаларига асосан, ҳисоблагич ва ток трансформаторларининг ўртача статистик хатолик қийматларини қўллашга рухсат этилади.
71. Ҳисоб-китоб қилинган амалдаги нобаланс миқдори белгиланган ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган нобаланси миқдоридан катта бўлса, ушбу ҳолат техник номувофиқлик сифатида баҳоланади ва бунинг сабаблари аниқланиши, таҳлил қилиниши ҳамда ҳисобот давридан кейинги бир ой ичида уни бартараф этиш чоралари кўрилиши зарур.
5-§. Давлатлараро электр энергияси оқимларини ҳисобга олиш тартиби
72. Давлатлараро электр узатиш тармоқлари орқали боғланган қўшни давлатларнинг энергетика тизимлари орасидаги электр энергияси оқимлари давлатлараро техник оқимлар ҳисобланади.
Давлатлараро электр энергияси оқимларини ҳисобга олиш, ушбу оқимлар натижасида ҳосил бўладиган электр энергияси сарфини аниқлаш ва электр тармоқларининг ишлаш режимларини оптималлаштириш мақсадида давлатлараро электр энергияси оқимларининг тижорат ва техник ҳисоб-китоби юритилади.
73. Давлатлараро электр энергияси оқимлари ҳажми қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан мансублик чегараларида ҳисобга олинади.
Давлатлараро электр узатиш тармоқларида мансублик чегараларини белгилаш ёки уларни ўзгартириш томонларнинг ўзаро келишуви асосида баланс бўйича бўлиниш чегараларида белгиланади ва икки томонлама тузилган далолатномага асосан расмийлаштирилади.
74. Давлатлараро электр энергиясининг оқимлари ҳажми давлатлараро электр узатиш тармоқларининг мансублик чегараларида ҳамкорлик қилувчи қўшни энергетика тизимларининг масъул вакиллари ҳамда божхона хизмати ходимлари иштирокида аниқланади ва расмийлаштирилади.
Божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергияси Божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлигининг қарори билан тасдиқланган низом асосида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
75. Ўзаро ҳамкорлик қилувчи давлатлар энергетика тизимларининг масъул вакиллари, божхона хизмати ходимлари билан бирга, тегишли электр энергетикаси корхонасининг ходимлари иштирокида назорат текширувларини ва регламентга асосан ишларни амалга ошириш учун давлатлараро электр узатиш тармоқларининг ҳисобга олиш тизимига тўсқинликсиз кириш ҳуқуқига эга.
76. Давлатлараро электр узатиш тармоқларида ўрнатилган ҳисоблагичлар ҳар икки томон вакиллари иштирокида даврий қиёслашдан ўтказилади. Қиёслаш ва текшириш муддатлари ҳамда тартиби ўзаро келишув асосида белгиланади.
77. Давлатлараро электр энергияси оқимларини техник ҳисобга олиш тартиблари ва талаблари, ҳамкор давлатлар электр энергетикаси тизимлари билан ўзаро келишув асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
4-боб. Ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш ва уларни эксплуатация қилиш
1-§. Ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш ва фойдаланишга қабул қилиш
78. Ягона электр энергетикаси тизимининг ҳар бир объектида берилган техник шартлар, тегишли уланиш шартномаларига асосан электр энергиясини тижорат ва техник ҳисобга олиш тизими белгиланган тартибда ўрнатилиши, жойлаштирилиши ҳамда тасдиқланган уланиш схемаси мавжуд бўлиши керак.
79. Ягона электр энергетикаси тизимининг ҳисобга олиш нуқталарида тижорат ва техник ҳисобга олиш тизими ўрнатилади.
Ҳисобга олиш тизимини, жумладан, унинг таркибига кирувчи ҳисоблагичлар, ўлчов трансформаторлари, синов блокларини ўрнатиш, уларни улаш тартиби ушбу Низом, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва тегишли тизим операторлари томонидан белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳисобга олиш тизими лойиҳа ҳужжатлари (тўлиқ ўлчаш схемаси) асосида ва тегишли лицензияга эга ихтисослашган ташкилотлар томонидан ўрнатилади.
80. Фойдаланишга қабул қилинган ҳар бир тижорат ва техник ҳисобга олиш тизими ушбу Низомга 14-иловада келтирилган шаклдаги паспорт-баённомасига эга бўлиши керак.
81. Ҳисобга олиш тизимининг ҳар бир ускунаси (ҳисоблагич, ўлчов трансформаторлари, синов блоклари) фойдаланишга қабул қилинишидан олдин белгиланган тартибда синаш ва метрологик текширувдан ўтказилган бўлиши шарт.
82. Янги уланиш ёки мавжуд уланишни ўзгартиришда уланиш нуқтасида (мансублик чегарасида) ҳисобга олиш тизимини жорий этишда:
а) аризачи ҳисобга олиш тизимини текшириш учун ёзма сўровни бозор оператори ёки таъминотчи ва тегишли тизим операторига қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
уланиш учун берилган техник шартлар ва уланиш шартномаси;
лойиҳа ҳужжатлари, техник шартлар ва уланиш шартномаларида белгиланган талаблар бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (далолатномалар);
белгиланган дастурий таъминотларнинг (ЭҲНАТ ва бошқалар) улангани (интеграция қилингани) бўйича тегишли тизим оператори томонидан берилган тасдиқ;
б) тегишли томонлар (тегишли тизим операторлари, марказий харид қилувчи, таъминотчи, фойдаланувчи ва зарур ҳолларда — метрология ва техник назорат органлари) иштирокида ҳисобга олиш тизими жойида текширилади ва текширув натижаларига асосан ҳисобга олиш тизимини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади;
в) ҳисобга олиш тизими тўлиқ соз ҳолатда деб топилса, у текширув вақтидан бошлаб электр энергиясининг тижорат ҳисоблашда фойдаланиш учун рухсат этилган деб ҳисобланади. Агар носозлик ёки техник номувофиқлик аниқланса, ҳисобга олиш нуқтаси вақтинча фойдаланишга қабул қилинмайди. Носозлик тўлиқ бартараф этилгандан сўнг ҳисобга олиш тизимини фойдаланишга қабул қилишга рухсат этилади.
83. Тижорат ҳисобга олиш нуқтасига ўрнатилган ҳисоблагичнинг ток ва кучланиш занжирлари, ўлчов трансформаторларининг биринчи иккиламчи чиқишига (портига) тўғридан-тўғри уланиши ва мазкур асосий ҳисоблагич учун мўлжалланган бўлиши шарт.
Ушбу занжирга бошқа ҳисоблагичлар, релелар, ўлчов воситалари ёки бошқа ёрдамчи қурилмаларни улашга йўл қўйилмайди.
Техник ёки схемавий жиҳатдан бундай алоҳида уланишни таъминлашнинг иложи бўлмаса, фақатгина узатиш тизими оператори тасарруфидаги ўрта кучланишли ҳисобга олиш нуқталарида, бир нечта ҳисоблагичларни умумий кучланиш трансформаторининг иккиламчи чиқишига (портига) улашга рухсат этилади. Бундай ҳолда ҳар бир ҳисоблагич занжирининг умумий юкламаси ва трансформаторнинг аниқлик синфи мутаносиб танланиши керак.
Техник ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисоблагичларни улашда умумий ўлчов трансформаторлари чиқишларидан (портларидан) фойдаланишга рухсат этилади.
84. Кучланиши 35 — 500 kV бўлган ҳисобга олиш нуқталарда ўрнатилган ҳисоблагичлар кучланишни алоҳида ўлчов кучланиш трансформаторлари орқали қабул қилиши лозим. Бу ҳолатда кучланиш сигналлари тўғридан-тўғри кучланиш трансформаторининг иккиламчи чиқишидан олинади ва ҳисобга олиш занжиридаги аниқлик, хавфсизлик ҳамда узлуксизлик таъминланиши керак.
85. Алоҳида фидер орқали уланган ҳар бир фойдаланувчи учун ҳисобга олиш тизими ўзининг фидери чиқишида (ячейкада) ўрнатилади.
86. Ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш тегишли тизим оператори билан келишилган ҳолда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ва (ёки) алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли тизим оператори фойдаланувчини электр тармоғидан узиб қўяди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ қайтадан ҳисоб-китоб амалга оширилади.
87. Ҳисоблагични алмаштириш — аввалгисининг ўрнига бошқа ҳисоблагич ўрнатиш ёки янгидан электр ҳисоблагични ўрнатиш фойдаланувчининг белгиланган тартибда тегишли тизим операторига киритган буюртманомаси (аризаси) асосида амалга оширилади.
88. Метрологик қиёслаш кўригидан ўтмаган, сертификатга эга бўлмаган, ЭҲНАТ тизимига мувофиқ бўлмаган ҳисоблагич ҳамда ўлчов трансформаторларини ўрнатиш ва муҳрлаш (тамғалаш) тақиқланади.
89. Тегишли тизим оператори фойдаланувчининг буюртманомаси асосида фойдаланувчи ҳисоблагичини алмаштириш ёки янги ҳисоблагич ўрнатиш бўйича фармойиш ёки тезкор кўрсатма беради.
Ушбу фармойиш ёки кўрсатмада фойдаланувчи ҳисоблагичини алмаштириш ёки янги ҳисоблагич ўрнатиш, ҳисоблагични «ечиб олиш» ва «ўрнатиш» ҳақидаги белгиланган намунадаги 2 нусхада расмийлаштириладиган далолатнома ҳамда наряд (иш рухсатномаси) асосида амалга оширилиши зарурлиги назарда тутилади.
90. Фойдаланувчи аризасига асосан эски ҳисоблагичнинг муҳрини бузиш ва янги ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг уни қайта муҳрлаш тегишли тизим оператори ходими томонидан фойдаланувчи билан биргаликда бажарилади.
Ҳисоблагич алмаштирилаётганда ва янги ҳисоблагич ўрнатилаётганда эски ҳисоблагич ва янги ҳисоблагич маълумотлари ва кўрсаткичлари тўлиқ туширилган ҳолда 2 нусхада наряд тўлдирилади.
Наряд бланкасида фойдаланувчининг ва тегишли тизим оператори ходими маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими) ва имзоси бўлиши шарт.
91. Ҳисоблагич алмаштирилаётганда ёки янги ҳисоблагич ўрнатилаётганда:
ўрнатилган ёки янгиланган ҳисоблагич тўғрисида барча маълумотлар (вазифа) ёзма рухсатномасида ҳамда ҳисоблагични ўрнатиш далолатномасида қайд этилади;
ҳисоблагични ўрнатиш далолатномаси ва наряд бланкасига «ечиб олинган», «ўрнатилган» сўзлари ёзилади, сана ва ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари қайд қилинади, имзо қўйилади, аниқ тарзда иш бажарувчининг фамилияси (исми, отасининг исми) ёзилади.
2-§. Ҳисобга олиш тизимини эксплуатация қилиш
92. Ягона электр энергетикаси тизимида фаолият юритувчи, ўзаро ҳамкорлик қилувчи электр энергетикаси корхоналари ва фойдаланувчиларнинг вакиллари, тегишли объектнинг ваколатли шахслари иштирокида ёки уларнинг ёзма рухсатига асосан, ушбу объектда уларнинг электр энергияси балансида иштирок этувчи ҳисобга олиш тизимида кўрикни ва (ёки) зарур техник тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Бундай кўриклар вақти ва тартиби олдиндан келишилган режа-график асосида ёки зарур ҳолатларда амалга оширилади. Кўрик натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
93. Ягона электр энергетикаси объектларида тижорат ва техник ҳисобни юритиш учун ўрнатиладиган ҳисобга олиш тизимини фойдаланишга қабул қилиш, уларни эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари мазкур вазифаларни бажариш учун масъул этиб тайинланган ходимлар томонидан, тегишли объектда ўзаро ҳамкорлик қилувчи томонларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Электр энергиясининг техник (назорат) ҳисобини юритиш учун мўлжалланган ҳисобга олиш тизими бўйича юқоридаги ишлар электр энергетикаси корхонаси ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш ва улардаги ҳар қандай бошқа ўзгаришлар (синаш, алмаштириш, олиб ташлаш) далолатнома билан расмийлаштирилади ва электрон маълумотлар базасига киритилади.
94. Ҳисобга олиш тизимидан, шу жумладан, ЭҲНАТдан фойдаланиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари электр энергетикаси корхоналарининг ушбу вазифа учун махсус тайинланган ва тегишли буйруқ (ёки фармойиш) асосида бириктирилган малакали ходимлари томонидан амалга оширилади.
Автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи фақат қайта малака оширишдан (ўқитишдан) ўтган ва техник ҳужжатлар талабларини билиши тасдиқланган ходимларга берилади. Ушбу ходимлар томонидан амалга оширилган ҳар қандай дастурий ёки техник ўзгаришлар журнал орқали қайд этиб борилади.
95. Ҳисобга олиш тизимига хизмат кўрсатиш (эксплуатация, таъмирлаш, текшириш, алмаштириш ва бошқалар) жараёнида, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши шарт. Бунда хизмат кўрсатувчи корхона (ёки ходимлар) хавфсизликни таъминлаш мақсадида тегишли ташкилий ва техник тадбирларни амалга ошириши лозим.
Техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш фақат тегишли малакага эга ходимлар томонидан, ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда, белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома асосида амалга оширилади.
96. Тижорат ва техник ҳисобга олиш тизими улар ўрнатилган электр энергетикаси объектининг эгаси (тегишли тизим оператори ёки фойдаланувчи) тасарруфида бўлади ва ушбу ташкилотлар томонидан эксплуатация қилинади. Фойдаланувчи тасарруфида бўлган ҳамда узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими оператори ёки электр станцияси оператори подстанцияларида (очиқ тақсимлаш қурилмаларида) ўрнатилган ҳисобга олиш тизими фойдаланувчи томонидан эксплуатация қилинади ва хизмат кўрсатилади. Ушбу фойдаланувчи тасарруфидаги ҳисобга олиш тизимини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш томонларнинг ўзаро келишуви асосида тегишли тизим оператори томонидан амалга оширилиши мумкин.
97. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг техник ҳолати, метрологик талабларга мувофиқлиги ва белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилиши учун жавобгарлик — ҳисобга олиш тизими баланс мансублигида бўлган ҳамда ушбу тизимга хизмат кўрсатувчи корхонанинг метрологик хизмати зиммасига юклатилади.
Тижорат ва техник ҳисобга олиш тизими белгиланган тартиб ва муддатларда мажбурий равишда даврий метрология текширувидан (қиёслаш, метрологик синов, қиёслаш) ўтказилиб борилади.
Метрология текшируви фақат аккредитациядан ўтказилган метрология хизмати томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бу жараёнга доир маълумотлар ҳисобга олиш тизимининг паспортига киритилади.
Қиёслашдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат, қиёслаш тамғасида метрология хизматининг QR-коди, ғилоф маҳкамланган жойида ҳамда клеммник қопқоқларида тегишли тизим операторининг муҳрига эга бўлиши лозим.
98. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг ишлаш ҳолатини назорат қилиш мақсадида электр энергетикаси объектларидаги ҳисобга олиш тизими ушбу объектнинг метрология хизмати ходимлари томонидан белгиланган даврий режага мувофиқ кўрикдан ўтказилиб борилади.
Кўрик жараёнида ушбу объектда электр энергиясини ҳисобга олиш учун масъул шахс ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилувчи тарафларнинг вакиллари иштирок этади.
Кўрикдан ўтказишда ваколатли ташкилотлар томонидан қўйилган муҳр (тамғалар) бутлиги сақланиши, уларга шикаст етказилмаслиги шарт. Кўрик тегишлилиги бўйича журналга қайд этиб борилади ва ҳисобга олиш паспортига белгиланади.
99. Бозор оператори, марказий харид қилувчи ва узатиш тизими оператори улгуржи бозорда иштирок этувчи ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисобга олиш тизимини ҳар қандай вақтда кўздан кечириш ва текшириш ҳуқуқига эга. Кўздан кечириш ва текшириш ўтказишда муҳрлар бузилмаслиги керак.
Кўрик давомида ҳисобга олиш тизими аниқлиги юзасидан шубҳалар юзага келса, ушбу ҳисобга олиш нуқтасининг томонлари, бозор оператори ва тегишлилигига кўра марказий харид қилувчи ёки таъминотчи дарҳол хабардор қилинади.
100. Ҳисобга олиш тизимини эксплуатация қилиш, кўрикдан ёки текширувдан ўтказиш, уларга хизмат кўрсатиш жараёнида уларнинг носозлиги аниқланса, зудлик билан Ўзэнергоинспекция, тегишли тизим операторига, ҳамда тегишли ҳамкорлик қилинувчи электр энергетикаси корхоналарига хабар берилиши (хабарнома юборилиши) керак.
101. Электр энергиясини ҳисобга олиш занжирлари, кучланиш трансформаторларининг камералари ва ячейкалари ҳамда уларнинг сақлагичлари, кучланиш занжирларини автоматик ўчиргичлари, синаш блоклари ва барча ҳисобга олиш занжирларининг оралиқ клеммалари ташқи таъсирдан ҳимояланган ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи томонларнинг вакиллари иштирокида махсус муҳрлар билан тамғаланган бўлиши лозим.
102. Электр энергетикаси объектининг масъул ходимлари тижорат ва техник ҳисобга олиш тизимининг ҳолати, муҳрларининг бутлиги ҳамда ҳисобга олиш занжирларининг ўрнатилган техник ва метрологик талабларга мувофиқлиги бўйича қонунчиликда ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
103. Ҳисобга олиш тизимидаги муҳрларнинг бузилиши мазкур ҳисобга олиш тизими орқали амалга ошириладиган электр энергиясини ҳисобга олиш жараёнини қонуний эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлади.
Бундай ҳолларда ўзаро ҳамкорлик қилувчи томонлар иштирокида далолатнома тузилади ва имзоланади ҳамда дарҳол ҳисобга олиш тизими иш фаолияти текширилади, қайтадан муҳрланади, зарур бўлса, ҳисобга олиш тизими ускуналари алмаштирилади.
Агар ҳисобга олиш тизимида ёки унинг иккиламчи занжирларида носозлик аниқланса, етказиб бериш нуқтасидаги электр энергияси миқдори носозлик мавжуд бўлган давр учун қуйидаги усуллардан бирига асосан ҳисоблаб чиқилади:
назорат ҳисоблагичи ёки захира ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида;
Методика асосида боғлиқ тармоқлардаги ҳисоблагичлар маълумотларини таҳлил қилиш орқали;
носозлик аниқланган давргача ёки қайта тиклангандан кейинги ўртача кунлик (соатлик) сарф миқдори бўйича;
тасдиқланган ҳисоблаш алгоритмлари ёки махсус дастурий таъминотлар асосида амалга ошириладиган ҳисоб-китоб орқали.
104. Электр энергетикаси объектида ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичларини қайд этиш учун махсус журнал мажбурий тартибда юритилади. Ушбу журнал рақамланган, саҳифалари ип билан боғланган, объектда электр энергияси ҳисобини юритиш учун жавобгар масъул шахснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларидан электрон журналлар ҳолатида, уларда ўзгартириш киритишни қайд этиш функциясига эга бўлиши ҳамда ваколатсиз киришдан ҳимояланган ва серверда автоматик тарзда архивлаш имконияти таъминланган бўлиши лозим.
105. Ҳисоблагичнинг уланиш схемаси тегишли тизим оператори ва (ёки) Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходими томонидан фойдаланувчи вакили иштирокида инструментал усул орқали текширилади.
Бунда истеъмолчининг ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилиги текширилади ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштирилади ва уни тегишли дастурий таъминот базаларига киритилади.
Тегишли тизим оператори ва Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходими ҳисоблагични текширишга қўйилмаганда, мазкур ҳолат бўйича қонунчиликка мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
5-боб. Ҳисобга олиш тизимини автоматлаштириш
106. Барча электр энергетикаси объектларида электр энергиясини ҳисобга олиш ҳамда ҳисобини юритишни автоматлаштириш мақсадида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.
107. Электр энергетикаси корхоналарида ЭҲНАТ тизимини лойиҳалаштириш, ўрнатиш ва фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари тегишли қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
ЭҲНАТ тизими фойдаланишга қабул қилинишида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ мажбурий равишда Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан метрологик аттестациядан ўтказилади.
108. Маълумотларни йиғиш ва узатиш тизими диспетчерлик бошқаруви тизимига мос келадиган иерархик тузилишга эга бўлиши, эксплуатация қилинадиган алоқа воситалари, коммутация ва ажратиладиган алоқа каналлари максимал даражада ишончли ишлаши, шунингдек, замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаши зарур.
ЭҲНАТ тизими диспетчерлик ва операторлик даражасида иерархик тузилишга эга бўлиши керак. Маълумотлар узатишда PLC, RF, GSM/GPRS, Ethernet, LTE, NB-IoT ва бошқа алоқа технологияларидан бири қўлланади.
Тизимда фойдаланиладиган телекоммуникация ва коммутация инфратузилмалари ишончли, масштабланадиган ва техник талабларга мос бўлиши ҳамда ЭҲНАТ тизими асосий ва захира алоқа каналлари билан таъминланган бўлиши шарт.
Маълумотлар криптография воситалари ёрдамида шифрланиши, сақланиши ва узатилиши ҳамда фойдаланувчи аутентификацияси таъминланган бўлиши керак.
109. ЭҲНАТ тизимини эксплуатация қилиш, профилактик хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш жараёнлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида белгиланади.
ЭҲНАТ тизими далолатнома асосида эксплуатацияга қабул қилинади ва тегишли объект балансига ўтказилади.
Ушбу тизимга махсус ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилади.
110. Узатиш, сақлаш ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳамда электр станцияси операторлари ўз тармоқларида жорий қилинган ҳисоблагичларнинг ЭҲНАТ талабларига мослигини, ЭҲНАТ талабларига жавоб бермайдиган ҳисоблагичларни алмаштириш ва тегишли алоқа қурилмалари билан таъминлаш учун жавобгардир.
6-боб. Маълумотлар алмашинуви ва улардан фойдаланиш тартиби
111. Электр энергиясини ҳисобга олиш, яъни ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш, истеъмол ва етказиб бериш бўйича маълумотлар ЭҲНАТ тизими орқали автоматик тарзда марказлаштирилган маълумотлар базасига узатилади.
Ягона электр энергетикаси тизимининг барча фойдаланувчилари ўзларининг ҳисобга олиш тизимини юқоридаги ахборот тизимларига мос келадиган ҳолда лойиҳалаштиришлари ва ўрнатишлари керак.
112. ЭҲНАТ тизими томонидан йиғилган маълумотлар тегишли тизим операторлари, бозор иштирокчилари, марказий харид қилувчи, таъминотчи ва давлат органлари учун белгиланган ваколатлар доирасида маълумот олиш ва таҳлил қилиш имконини яратади.
Ўзларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш, прогнозлаш, таҳлилларда ўтган давр (сақланган) маълумотларидан фойдаланиш мақсадида ЭҲНАТ тизимидан фойдаланиш учун Энергетика вазирлиги, Ўзэнергоинспекция ҳамда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига барча функцияларидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда алоҳида кириш имконияти яратиб берилади. Шунингдек, барча ҳисобот даври бўйича умумлаштирилган ва ҳудудлар бўйича шакллантирилган ҳисоботларнинг нусхалари Энергетика вазирлиги ҳамда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига тақдим этиб борилади.
113. Маълумотлардан фойдаланиш тартиби ва даражалари ташкилотларнинг ваколатларига мувофиқ белгиланади ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ амалга оширилади.
114. Электр энергетикаси корхоналари алмашинадиган маълумотларнинг ўзаро уланиш шартномалари ва (ёки) электр энергиясини сотиш шартномаларида белгиланган ҳажм ва даврларда тақдим этилишини таъминлайдилар.
115. Ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича маълумотлар балансни шакллантириш, ҳисоб-китоб ва тизимни бошқариш ҳамда бошқа вазиятларни амалга ошириш учун реал вақтда ва таърифланган интервалларда тўпланиши, сақланиши ва таҳлил қилиниши зарур. Бунда:
а) генерацияловчи модуллар ва электр станцияларида:
ҳар 15 дақиқалик интервалда, реал вақтда маълумот узатилиши;
актив ва реактив қувват (P/Q) характеристикаси;
автоматлаштирилган тизимлар (EMS, SCADA ва CAS) билан интеграцияси;
юклама режасига (графигига) амал қилинаётгани таҳлили;
б) узатиш тизимида ва унга уланган фойдаланувчиларда:
ҳар 15 дақиқалик интервалда, ҳудудлар, подстанциялар ва тармоқлар кесимида қувват оқими йўналишлари бўйича;
йўқотишлар таҳлили ва авариявий ўчишлар таҳлили;
автоматлаштирилган тизимлар (EMS, SCADA ва CAS) билан интеграцияси;
юклама режасига (графигига) амал қилинаётгани таҳлили;
в) тақсимлаш тизимлари ва унга уланган фойдаланувчиларда:
камида ҳар 30 дақиқалик интервалда, маиший истеъмолчилар учун камида 1 соатлик интервалда;
ҳудудлар, тармоқлар кесимида қувват оқими йўналишлари ҳамда фойдаланувчилар кесимлари бўйича;
баланс, юкламани режалаштириш, реактив қувват баланси назорати ва юклама режасига (графигига) амал қилинаётгани таҳлили.
116. ЭҲНАТ тизимининг маълумотлар базаларидаги маълумотлар:
ҳисоблагич кўрсаткичлари (актив/реактив энергия);
сифат кўрсаткичлари (кучланиш, частота, гармоникалар);
истеъмол динамикаси;
юклама профиллари;
аралашув ёки шикастланиш ҳолатлари журналлари каби маълумотларни ўз ичига олиши шарт.
117. Барча ҳисобга олиш ва диспетчерлик маълумотлари тузилиши бўйича тартиблаштирилган ҳолда стандартлаштирилган маълумот моделлари асосида сақланади ва бошқарилади.
118. Ахборот тизимлари томонидан шакллантирилган маълумотлар:
ҳисоботлар (кундалик, ойлик, йиллик, истиқболли);
баланс далолатномалари;
сифат таҳлиллари;
режавий истеъмол таҳлиллари.
119. ЭҲНАТ тизими маълумотлари асосида марказий харид қилувчи ва таъминотчилар ўзларининг биллинг платформалари орқали (веб-портал ва мобил илова) фойдаланувчиларга ўз истеъмолини (ишлаб чиқаришини) кузатиш, тўловлар ва баланс ҳолатини баҳолаш имконини яратиши шарт.
Фойдаланувчилар ўз ҳисобга олиш нуқталари бўйича маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу маълумотлар мобил илова, шахсий кабинет ёки веб-портал орқали тақдим этилади.
120. Маълумотлар узатиш жараёнларида ахборот шифрланиши, идентификация ва аутентификация технологиялари жорий қилиниши шарт.
Ҳисобга олиш тизимининг маълумотларини қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнлари ахборот хавфсизлиги, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва маълумотлар бутлигини таъминлаш талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Маълумотларни ёзиб олиш, сақлаш, узатиш (алмашиш) ва улардан фойдаланиш қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.
121. Электр энергияси ҳисобга олиш, баланслаш ва ҳисоб-китоб жараёнларида иштирок этувчи барча томонлар (узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими оператори, бозор оператори, марказий харид қилувчи, таъминотчи, электр станцияси оператори, сақлаш тизими оператори, фойдаланувчи ва бошқалар) маълумот алмашинуви жараёнида ўзларининг ахборот хавфсизлиги, идентификация ва ваколатлари доирасида ҳаракат қилишлари шарт.
122. Маълумотлар алмашинуви:
автоматлаштирилган маълумот узатиш каналлари (SCADA, CAS);
тузилган шартномалар (уланиш, сотиш, хизмат кўрсатиш);
ўзаро ҳамкорлик шартлари ва далолатномалар;
расмий API ёки веб-интерфейслар орқали амалга оширилади.
123. Маълумотлар алмашинуви режими камида қуйидаги даражаларни қамраб олиши шарт:
реал вақтда (онлайн) маълумотларни узатиш;
кўчириш асосида маълумот алмашиш;
маълумотларни қайта юбориш ва архивни тақдим этиш функциялари.
124. Ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир маълумот узатиш ва қабул қилиш амалиёти маълумотлар журналларида қайд этилади, ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда архивланиши лозим. Унда қуйидагилар акс эттирилади:
қайси ҳисоблагичдан маълумот олингани;
қайси сана ва вақтда маълумот олингани;
маълумот узатиш муваффақиятли бўлгани ёки йўқлиги;
ускунанинг хатоси ёки шубҳали ҳолатлари қайд этилгани;
қайта жўнатиш ҳолатлари ва фойдаланувчи аризалари.
125. Маълумотлар алмашинуви ва қайта ишлаш тизимлари ахборот хавфсизлиги менежменти стандартларига мувофиқ сертификатланган бўлиши керак.
126. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва белгиланган вақтда етказиб берилиши учун тизимлар доимий равишда синашдан ўтказилиб, техник тайёр ҳолатда сақланиши лозим.
Ҳисобга олиш тизимидан олинадиган барча маълумотлар ҳаққоний, тўлиқ ва ўз вақтида йиғилган, сақланган ҳамда етказилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг ишончлилиги ҳисоб-китоб, баланс ва техник таҳлил жараёнларининг асосий кафолати ҳисобланади.
Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги, белгиланган талаблар ва вақтда етказиб берилиши учун маълумотни тақдим этувчи томон жавобгар ҳисобланади.
127. Қайта ишлаш имконини таъминлаш учун ҳар бир ҳисоб-китоб ёки баланс ҳужжатида маълумотлар манбаи, шакллантирилган вақти ва юклаб олувчи шахс ҳақида маълумот автоматик тарзда қайд этилиши талаб қилинади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
128. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
129. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электр энергияси оқимларини аниқлаш методикасининг
«Тасдиқлайман» «Тасдиқлайман» «Тасдиқлайман» (фойдаланувчининг юқори турувчи ташкилоти) (марказий харид қилувчи ёки таъминотчи) (тегишли тизим оператори) _______________ _______________ _______________ (имзо) ______ (Ф.И.О) (имзо) ______ (Ф.И.О) (имзо) ______ (Ф.И.О) 20_ _ _ йил «__ _ _» __________ 20_ _ _ йил «__ _ _» __________ 20_ _ _ йил «__ _ _» __________ «______________________» нинг (электр энергетикаси объекти номи) электр энергияси оқимларини аниқлаш МЕТОДИКАСИ Т/р Ўзаро ҳамкорлик қилувчи электр энергетикаси корхонаси номи Мансублик чегарасидаги ҳисоблагичлар ўрнатилган жойи (электр станцияси, подстанция, тақсимлаш қурилмаси ва бошқалар) Электр узатиш тармоғи номи Кучланиш даражаси Ишлаш режими тартиби Изоҳ узатиш қабул қилиш 1 2 3 4 5 6 7 8 1 ... Ўзаро ҳамкорлик қилувчи томонларнинг раҳбарлари: __________________ раҳбари __________________ раҳбари (фойдаланувчи номи) (тегишли тизим операторининг ҳудудий бўлими) ____________________ ____________________ (имзо) ________ (Ф.И.О) (имзо) ________ (Ф.И.О) Келишилди: «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК масъул ходими _______________ Марказий харид қилувчи масъул ходими _______________ Таъминотчи масъул ходими _______________ Томонларнинг тегишли масъул ходимлари _______________
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Электр станциясининг электр энергияси баланси
______________ нинг электр энергияси баланси Электр станцияси (генерацияловчи объект) номи: _________________________________ _______ йил «_____» ______________даги _____________________-сон буйруққа асосан Комиссия аъзолари: Раис: _________________________________________________________________________ Комиссия аъзолари: ____________________________________________________________ Ҳисобот даври: ______________ йил __________________ойи Т/р Ҳисоблагич рақами Ҳисобга олиш объектининг номи (тармоқ, фидер, трансформатор) Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари Ҳисоблагич кўрсаткичларининг фарқи Ҳисоблагичлар ҳисоб коэффициенти Ҳисоблагичда ҳисобга олган электр энергияси миқдори (kW × h) Изоҳ Ҳисобот даври бошида (сана) соат ____га Ҳисобот даври якунида (сана) соат ____га I. Ишлаб чиқарилган актив электр энергияси 1 2 n Жами: II. Тиристорли ва захиравий қўзғаткичлардаги сарф: 1 генераторлардан 2 тиристор ва захира қўзгаткичдан n Жами: III. Тармоқдан қабул қилинган электр энергияси: 1 2 n Жами: IV. Электр станциясининг ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси (ўз эҳтиёжи трансформаторларидан ёки тегишли тизим операторининг тизимидан ўз эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми алоҳида кўрсатиб ўтилган ҳолда) 1 2 n Жами: V. Электр станциясининг хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси (ўз эҳтиёжи трансформаторларидан ёки тегишли тизим операторининг тизимидан хўжалик эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми алоҳида кўрсатиб ўтилган ҳолда) 1 2 n Жами: VI. Электр станциясининг ишлаб чиқаришга оид сарфлари учун фойдаланилган электр энергияси (ўз эҳтиёжи трансформаторларидан ёки тегишли тизим операторининг тизимидан ишлаб чиқаришга оид сарфлари учун истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми алоҳида кўрсатиб ўтилган ҳолда) 1 2 n Жами: VII. Тўғридан-тўғри истеъмолчиларга узатилган электр энергияси: 1 2 n Жами: VIII. Тармоққа узатилган, шунингдек, бошқа давлатлар энергетика тизимларига узатилган электр энергияси: 1 2 n Жами: IX. Электр станция сининг тармоқларида электр энергиясини узатишдаги технологик сарфлар Технологик сарфлар Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда юзага келадиган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомга асосан ҳисоб-китоб қилинади. Жами IX қисм бўйича: _________________________________________ X. Электр станция сининг электр энергияси баланси: а) электр станция сининг очиқ тақсимлаш қурилмаси (подстанцияси) шиналарига қабул қилинган электр энергияси (I-II+III) ____________ kW·h ; б) электр станциясида жами сарф (IV+V+VI) ____________ kW·h; в) тегишли тизим операторининг электр тармоқларига, тўғридан-тўғри истеъмолчиларга ва бошқа давлатлар энергетика тизимларига узатилган жами электр энергияси (VII+VIII) ______________ kW·h; г) амалдаги нобаланс (НБ А ) _________ kW·h, _________%; д) рухсат этилган нобаланс (НБ Р.Э ) _________% ; е) электр станцияси генерацияловчи модуллари шиналаридан ёки очиқ тақсимлаш қурилмаларидан электр энергияси жами узатилиши (I-II-IV) _______ kW·h. Шу жумладан, кучланиш даражалари бўйича электр энергиясининг жами узатилиши _____________ kW·h; ж) электр энергиясининг тармоққа узатилиши (VII+VIII)-III ______ kW·h; з) кучланишни оширувчи трансформаторлар, ток трансформаторлари, кучланиш трансформаторлари, реакторлар, уловчи симлари, шиналарда, юқори частотали алоқа заградителлари, вентилли разрядлагичлар, ўта кучланишдан ҳимоя ускуналари, юқори частотали алоқани улаш қурилмалари йиғиндиси сифатида аниқланадиган, шунингдек, синхрон компенсатор режимида ишлайдиган генераторларнинг электр энергияси истеъмолини ва ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ бўлган амалдаги нобаланс (НБ А ) мажмуасидан келиб чиққан ҳолда электр станциясининг электр тармоқларида электр энергиясининг технологик сарфи ________________ kW·h. Комиссия раиси: (имзо) (Ф.И.О) Комиссия аъзолари (имзо) (Ф.И.О)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Иссиқлик электр станцияларининг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарининг номенклатураси
1. Ёқилғини қабул қилиш ва уни сақлаш учун электр энергияси сарфи:
электр станциясига тегишли юк тушириш мосламалари ва ёқилғи омборларига (вагонларни тўнкартирувчилар, кранлар, скреперлар, эритувчи қурилмалар ва бошқалар) хизмат кўрсатувчи механизмларнинг электр двигателларига сарфланадиган электр энергияси.
2. Ёқилғи таъминоти тизимининг электр энергияси сарфи:
ёқилғи етказиб бериш ва майдалаш ускуналарининг электр юритмаларига (сиқув компрессорлари, чиғирлар, элеваторлар, транспортирлар, конвейерлар, мазут насослари, майдалагичлар, ёқилғи бериш йўлини чангсизлантирувчи механизмлар ва бошқалар) сарфланадиган электр энергияси.
3. Қозонхона қурилмалари ва уларнинг ёрдамчи ускуналаридаги электр энергияси сарфи:
кўмирни майдалаш (тегирмонлар ва майдаловчи ускуналар);
пневматик йўл билан чангни узатиш (пневмапарракли насослар);
пуфлагич қурилмалари, рециркуляцион тутун тортқичлар, тегирмон вентиляторлари, иссиқлик пуфлаш вентиляторлари, кучайтириш ва тўйинтириш насослари, тўғри оқимли қозонлар муҳитини рециркуляция қилиш насослари, кул йиғиш механизмлари, кул ва тошқол (шлак)ларни тозалаш механизмлари;
кимёвий тозалаш ва сувни кимёвий тузсизлантириш (сув қўшилишига мутаносиб равишда, станциянинг ички буғ ва конденсати йўқотилишини тўлдириш учун), дистиляцион-буғлантириш қурилмалари, зовур насослари, техник ва ёнғинга қарши сув таъминоти насослари;
қозонхона қурилмаси бошқа механизмларининг электр двигателлари ва магнит сепараторлари:
қуритиш иншоотлари, оралиқ транспортирлар ва элеваторлар, таъминлагичлар ва шнеклар, ўт қалаш механизмларининг юритмаси, регенератив айланувчи ҳаво иситгичлар, пуфлаб тозалаш аппаратлари, тозалаш тизимининг компрессорлари, қизиган сатҳларни шамоллатиш ва ўтхонага юқори концентрацияли чанг узатиш ҳамда пневматик бўлимлар;
марказий чанг қурилмасининг механизмлари.
4. Турбинали қурилмаларда электр энергияси сарфи:
циркуляцион насослар ва сув совитиш минораси вентиляторларининг электр юритмаларига (ёндош жойлашган объект (корхона)лар билан умумий сув таъминотига эга бўлган ҳолда; сув таъминоти учун сарфланган электр энергияси ҳажми);
конденсат насосларининг электр юритмалари ва турбинанинг сувли эжектор насослари, зовур насослари, регенератив иситгичлар, турбинанинг асосий конденсатини тозалаш учун насос қурилмалари;
бошқа механизмларнинг электр юритмалари: мойлаш ва ростлаш тизимларини мойли насослари, сув ҳайдовчи ва сизот сувлари насослари, циркуляцион сув таъминоти тизимига сув ҳайдовчи насослар;
генераторлар ва трансформаторлар, ҳаволи ўчиргичлар, аккумулятор батареяларининг генератор-юритмалари ва электр цехининг бошқа электр юритмалари ҳамда ўлчов ва таъмирлаш устахоналарини совитиш механизмлари.
5. Иссиқлик билан таъминлаш қурилмаларидаги сарфлар:
электр станциясининг ҳудудидаги иссиқлик тармоғини таъминловчи ва ҳайдаб берувчи ҳамда тармоқлараро насослари;
тармоқ сувларини иситувчи конденсат насослари;
юқори сув иситувчи қозонлар;
мазут хўжалиги (юқори сув иситувчи қозонлар томонидан ёқилган мазут миқдорига мутаносиб равишда);
кимёвий тозалаш учун мўлжалланган насос қурилмалари (тармоқдаги сув йўқотилиши ўрнини тўлдириш мақсадида қўшиладиган сув миқдорига мутаносиб равишда);
иссиқлик билан таъминлаш қурилмасига хизмат кўрсатадиган бошқа механизмлар.
6. Буғ кўринишдаги иссиқликни узатиш билан боғлиқ электр энергиясининг қўшимча сарфлари:
кимёвий тозалаш ва кимёвий сувни тузсизлантириш насос қурилмалари, буғни ўзгартирувчи, буғланиш ва буғлантириш қурилмаларига сарфланадиган электр энергияси (буғ истеъмолчиларидан қайтмайдиган конденсат ўрнини тўлдирадиган сарфларга мутаносиб);
электр энергиясини ўз эҳтиёжлари учун сарфига қўшимча равишда электр энергиясини ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш учун сарфи, жиҳозларни жорий таъмирлаш ишлари учун электр ускуналарнинг сарфи, электр пайвандлаш, электр юритмалар мосламалари ва механизмларининг сарфи, иситиш тизими электр юритмалари ва ишлаб чиқариш хоналарини шамоллатиш учун сарфлар.
Эксплуатация жараёнида вақти-вақти билан бажариладиган кичик ҳажмдаги таъмирлаш ишлари учун сарфланадиган электр энергияси, иссиқлик электр станциясининг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Гидроэлектрстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарнинг номенклатураси
1. Гидротехник иншоотлар ва уларнинг ёрдамчи қурилмаларидаги электр энергияси сарфи:
тўғонларга хизмат кўрсатиш, ортиқча сувни чиқариш (ташлаш), тозалаш қурилмалари механизмлари;
гидроэлектрстанциянинг сув олувчи иншоотлари механизмлари;
гидроэлектрстанциянинг ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш ва иситиш;
деривация ва тўсиқ (затвор)ларни бошқариш, уларнинг ариқчаларини қиздириш ва бошқалар.
2. Босим ҳавзаси (ёки аванкамера) ва унинг ёрдамчи ускуналаридаги электр энергияси сарфлари:
босим ҳавзаси (ёки аванкамера) ва сув билан тозалаш қурилмалари механизмларининг электр двигателларини юритиш;
босимли фронт тўсиқ (затвор) ариқчалари ва панжаралари механизмлари электрдвигателларини юритиш;
босим ҳавзаси (ёки аванкамера) ва унга тегишли иншоотнинг хоналарини иситиш;
босимли фронт ариқчалари ва панжараларни иситиш.
3. Гидроэлектр станция биноси ва ундаги қурилмаларда электр энергияси сарфи :
гидроэлектр станция биносидан дренаж сувини ва гидроагрегатлар оқим трактидаги сувни чиқариш тизими ҳамда сув таъминотининг техник тизими, шунингдек, ростлаш тизимидаги электр двигателлари ва бошқарув шкафлари;
гидроэлектр станциянинг мойли ва пневматик хўжаликлари электрдвигателлари ва бошқарув шкафлари, гидроэлектр станциянинг биноси ва генераторларнинг ўт ўчириш тизимларининг электр таъминоти;
босим остида узатиш қувурлари тўсиқ (затвор)ларини очиш-ёпиш механизмлари ва кўтариш механизмлари (кранлар, лифтлар, чиғир (лебедка)лар ва бошқалар) электрдвигателлари ва бошқарув шкафлари;
электр пайвандлаш, электр асбоблари, механизмлар ва станоклар электрдвигателлари, гидромеханик ва электртехник ускуналарни таъмирлаш устахоналарининг электр таъминоти;
гидроэлектр станция биносининг барча хоналарини ҳамда тақсимлаш қурилмаси хоналарини ёритиш, иситиш ва шамоллатиш, шунингдек, ҳудудни ёритиш;
гидроагрегатларнинг автоматик бошқариш тизими шкафлари, реле ҳимояси шкафлари, қўзғотиш тизими, трансформаторларни совитиш тизими, ўчиргичларни бошқариш шкафлари электр таъминоти.
Эксплуатация жараёнида вақти-вақти билан бажариладиган кичик ҳажмдаги таъмирлаш ишлари учун сарфланадиган электр энергияси гидроэлектрстанциянинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси ҳисобланади.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Электр станцияларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарининг номенклатураси
1. Электр станцияси балансидаги қозонхона ва электр (бойлер) сув иситиш қозонларининг ҳамда сувни қайта ҳайдаш насос станцияси қурилмаларининг электр энергияси истеъмоли.
2. Электр станцияси балансида механик таъмирлаш ва дурадгорлик ёки бошқа ишлаб чиқариш цехларидаги электр энергияси истеъмоли.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Электр энергетикаси объектларининг хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарининг номенклатураси
Электр энергетикаси объектларининг хўжалик эҳтиёжлари номенклатурасига қуйидаги объектлар ва иш турлари учун электр энергиясининг сарфи киради:
1. Электр станцияларида:
марказлашган таъмирлаш цехи ва унинг устахоналари, механик-таъмирлаш цехи ва устахоналари);
таъмирлаш-қурилиш цехи;
юк кўтариш механизмлари, кранлар;
мой хўжалиги, мой хўжалиги насослари, мойни тозалаш ва дегазация қурилмалари;
автотранспорт ва техниклар хўжалиги;
асбоб-ускуна ва материаллар омборхонаси;
ёқилғининг асосий омборхонаси;
маъмурий бинолар, шу жумладан, турли мақсадлар учун алоҳида жойлашган хизмат хоналари:
ўқув хоналари, кутубхона, тиббиёт пункти, маиший хоналар, таъмирлаш ходимларининг дам олиш хоналари, ихтисослаштирилган лаборатория хоналари, бошпаналар, ўт ўчириш ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хоналари ва шу кабилар;
корхонага ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи электромобиллар, электр транспорт воситалари ва электр скутерларни қувватлаш станциялари;
электр станцияси ходимлари томонидан ёки пудратчи ташкилот ходимлари томонидан бажариладиган монтаж, созлаш, синаш ва тажриба ўтказиш ишлари, бинолар ва бўлим ускуналарни мукаммал, ўрта ва авариявий-тиклаш таъмирлаш ишлари;
пудратчи ташкилотлар бажарадиган созлаш ва тажриба ўтказиш ишлари, бунда пудратчи билан тузилган шартноманинг шартига асосан электр станцияси мазкур ишларнинг бажарилишидаги электр энергияси сарфини ўз зиммасига олган бўлса.
Электр станциясида электр энергияси ишлаб чиқарилмаган даврда электр энергиясини ҳисобга олиш тизимлари паст кучланиш тарафида уланган бўлса, ўз эҳтиёжлари трансформаторига қабул қилинадиган электр энергияси ҳажми ва технологик сарф миқдори, ускуна ва биноларни мукаммал, ўрта ва авариявий-тиклаш таъмирлаш ишларини бажариш учун сарфланадиган электр энергияси ҳажми хўжалик эҳтиёжлари таркибига киритилади.
2. Узатиш ва тақсимлаш тизимларида:
таъмирлаш, механик ва дурадгорлик устахоналари;
мой хўжалиги;
автохўжаликлар, механизация базалари;
объектлар ичидаги ўқув комбинатлари ва полигонлар;
асбоб-ускуна ва материаллар омборхоналари;
трансформатор, компрессор мой хўжалиги насослари, мойни тозалаш ва дегазация қурилмалари;
юк кўтариш механизмларини (электр таль) электр таъминоти;
подстанциянинг техник сув таъминоти ва дренаж тизими насослари, сув иситгичлари, сув фильтрларининг электр таъминоти;
корхоналар ва филиалларнинг маъмурий бинолар, шу жумладан, турли мақсадлар учун алоҳида жойлашган хизмат хоналари;
ўқув хоналари, кутубхона, тиббиёт пункти, маиший хоналар, таъмирлаш ходимларининг дам олиш хоналари, ихтисослаштирилган лаборатория хоналари, бошпаналар, ўт ўчириш ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хоналари, подстанциялар ходимларининг иш жойлари ва шу кабилар;
магистраль ва тақсимлаш электр тармоқлари корхоналари ходимлари томонидан ёки пудратчи ташкилот ходимлари томонидан бажариладиган монтаж, созлаш, синаш ва тажриба ўтказиш ишлари, бинолар ва бўлим-ускуналарни асосий, ўрта ва авариявий-тиклаш таъмирлаш ишлари;
пудратчи ташкилотлар бажарадиган созлаш ва тажриба ўтказиш ишлари, бунда пудратчи билан тузилган шартноманинг шартига асосан магистраль ва тақсимлаш электр тармоқлари корхоналари мазкур ишларнинг бажарилишидаги электр энергияси сарфини ўз зиммасига олган бўлса;
шартнома шартларида пудратчи ташкилотлар бажарадиган созлаш ва тажриба ўтказиш ишлари учун сарфланадиган электр энергияси ҳажми хўжалик эҳтиёжлари сарфига киритилиши белгиланмаган бўлса, электр таъминоти корхонаси билан тузилган шартномага асосан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилади.
3. Ягона электр энергетикаси тизими бўйича:
мустақил балансга эга бўлган корхона ва ташкилотларнинг (механика-таъмирлаш, темир-бетон конструкция, ғишт, ёғочни қайта ишлаш ва тажриба заводлари, махсус трестларнинг қурилиш ва қурилиш — монтаж бошқармалари, ёғоч-тахта тайёрлаш, махсус конструкторлик ва лойиҳа ташкилотлари, карьерлар, ҳисоблаш марказлари ва ҳ.к) электр энергияси сарфи Ягона электр энергетикаси тизимининг хўжалик эҳтиёжларига киритилмайди.
Иссиқлик манбалари (тармоқлари) корхоналари томонидан сарфланган электр энергияси ҳажми ҳам хўжалик эҳтиёжлари ҳисобланмайди.
Юқорида келтириб ўтилган барча корхоналарнинг электр энергияси сарфлари статистик ҳисоботларнинг бошқа бўлинмаларида кўрсатиб ўтилади.
Ишчилар шаҳарчасини, таъмирлаш ва эксплуатация ходимларининг алоҳида уй-жойлари, ошхоналар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар, клублар, касалхоналар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш базалари, профилакторийлар ва шу кабиларни иситиш ва ёритиш ҳамда сув таъминоти учун фойдаланилган электр энергияси ҳажми Ягона электр энергетикаси тизимининг хўжалик эҳтиёжларига киритилмайди.
Электр станциясининг (генерацияловчи объектнинг) ички тармоқларига ёки подстанцияларнинг ўз эҳтиёж шиналарига уланган ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни бевосита электр таъминоти корхоналари билан амалга оширадиган истеъмолчилар тоифаси томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳажми Ягона электр энергетикаси тизимининг хўжалик эҳтиёжларига кирмайди.
Бундай истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳажми бошқа истеъмолчиларга тўлов эвазига етказиб берилган электр энергияси сифатида ҳисобга олинади.
Ягона электр энергетикаси тизимининг хўжалик эҳтиёжларига синхрон компенсаторларнинг чулғамлари истеъмол қиладиган ҳамда тармоқларнинг музларини эритиш учун сарфланадиган электр энергияси ҳажми кирмайди.
Электр энергетикаси объекти (корхона) балансида бўлган ва унинг электр тармоқларидан ёки бошқа электр тармоқларидан электр энергияси билан таъминланган ёрдамчи хўжаликлар (фермер хўжаликлари, иссиқхоналар ва бошқалар)нинг электр энергияси истеъмоли Ягона электр энергетикаси тизимининг хўжалик эҳтиёжларига киритилмайди.
Мазкур ёрдамчи хўжаликлар билан ҳисоб-китоблар электр таъминоти шартномасига асосан, тегишли истеъмолчилар гуруҳлари учун белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари подстанцияларининг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган ускуналарининг номенклатураси
1. Узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари подстанцияларининг ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфи қуйидагилардан иборат:
трансформаторлар ва автотрансформаторларни совитиш;
хоналар (бошқариш пульти, ёпиқ тақсимлаш қурилмаси, тезкор чиқиш бригадаси, аккумулятор хонаси, реле ҳимояси ва автоматикаси хоналари, ўзгармас ва ўзгарувчан ток тизимлари хоналари, компрессор хонаси, ўт ўчириш насоси хонаси, синхрон компенсаторлар ва ёрдамчи қурилмалар жойлашган хона, қоровулхона)ни ёритиш, иситиш ва шамоллатиш ҳамда умумий электр таъминоти;
подстанциялар ҳудудини ёритиш (қўриқлаш, фавқулодда ва очиқ тақсимлаш қурилмаларини ёритиш тизими);
аккумуляторли батареяларнинг зарядловчи ва зарядлаб турувчи қурилмалари электр таъминоти;
бошқарув занжирлари ва оператив занжирларининг электр таъминоти (ўзгарувчан оператив ток билан таъминланадиган подстанцияларда);
ташқи комплектли тақсимлаш қурилмаси ва ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида (ЁТҚ) ўрнатилган ячейкалари (реле ҳимояси ва автоматикаси аппаратлари, мойли, вакуумли ўчиргичларнинг юритмаларини таъминлаш, ҳисоблагичлар, ажраткичлар билан бирга) ва ташқарида ўрнатиладиган реле ҳимояси шкафларини иситиш;
мойли ва элегаз ўчиргичларнинг баклари ва юритмаларини иситиш;
ажраткич ва қисқа туташтиргичларнинг юритмаларини иситиш;
юклама остида ростловчи алмашлаб улаш қурилмаларининг юритмасини ва мой бакларини иситиш;
ажраткичларнинг электр двигателлари юритмаларини иситиш;
иситилмайдиган хоналарда ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини иситиш;
агрегатлар ҳамда ҳаво ўчиргичларнинг бошқарув шкафларини иситиш;
компрессорларнинг электр таъминоти;
ҳаво йиғувчи мосламаларни иситиш;
реактив қувват манбаларини иситиш, совитиш, шамоллатиш (вентиляция) тизими ҳамда синхрон компенсаторларнинг ёрдамчи қурилмалари (мойли, циркуляция ва сизот насослари, сурилма клапан (задвижка), автоматика) электр таъминоти;
телемеханика, алоқа, подстанциялар технологик жараёнларини автоматик бошқариш тизими аппаратурасининг электр таъминоти;
эксплуатация жараёнида вақти-вақти билан бажариладиган кичик ҳажмдаги таъмирлаш ишлари учун сарфланадиган электр энергияси;
бошқарув пульти хонасини кондиционер ёрдамида шамоллатиш учун сарфланадиган электр энергияси;
юклама остида ростловчи қурилмалар, сизот насослари, дистиллятор, кичик станоклар ҳамда мосламалар ва бошқаларнинг электр таъминоти;
ёнғинга қарши тизимларни сув билан таъминловчи қудуқ насосларининг электр таъминоти.
2. Подстанциянинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмол қилувчи қурилмалари таркибига хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергияси қабул қилувчи қурилмалар киритилиши мумкин эмас.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Подстанцияларда электр энергияси баланси
______________ нинг электр энергияси баланси Подстанция номи: _____________________________________________________________ _______ йил «_____» ______________даги _____________________-сон буйруққа асосан Комиссия аъзолари: Раис: _________________________________________________________________________ Комиссия аъзолари: ______________________________________________________ Ҳисобот даври: _______________ йил _______________ ойи Т/р Ҳисоблагич рақами Подстанциялар ва тармоқларнинг номлари Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари Ҳисоблагич кўрсаткичларининг фарқи Ҳисобга олиш ускунаси коэффициенти Ҳисоблагич ҳисобга олган электр энергияси миқдори (kW × h) Изоҳ Ҳисобот даври бошида (сана) соат ____га Ҳисобот даври якунида (сана) соат ____га I. Қабул қилинган электр энергияси 1 2 n Жами: II. Ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси, шу жумладан: II.a Ўз эҳтиёжи трансформаторларидан таъминланган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси 1 2 n Жами: II.b Тақсимлаш электр тармоқларидан таъминланган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси 1 2 n Жами: Жами (II.a + II.b): III. Хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси, шу жумладан: III.a Ўз эҳтиёжи трансформаторларидан таъминланган ҳолда хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси 1 2 n Жами: III.b Тақсимлаш электр тармоқларидан таъминланган ҳолда хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси 1 2 n Жами: Жами (III.a + III.b): IV. Узатилган электр энергияси: IV.a Давлатлараро электр узатиш тармоқларига узатилган электр энергияси: 1 2 n Жами: IV.b Тақсимлаш электр тармоқларига узатилган электр энергияси: 1 2 n Жами: IV.с Истеъмолчилар тармоқларига узатилган электр энергияси: 1 2 n Жами: Жами (IV.a + IV.b + IVc): V. Электр энергиясини узатиш учун подстанциянинг ускуналаридаги технологик сарф _________ kW·h. VI. Подстанцияда электр энергияси баланси: а) шиналарга қабул қилинган электр энергия си (I) _________ kW·h; б) подстанциянинг электр энергия си сарфи (қабул қилинган электр энергияси миқдоридан, жами (II.a + III.a) _________ kW·h; в) давлатлараро электр узатиш тармоқларига, Тақсимлаш электр тармоқларга, бошқа магистраль электр тармоқларига ва истеъмолчиларга узатилган электр энергияси, жами (I V) _________________________ kW·h; г) амалдаги нобаланс (НБ А ) _________ kW·h, _________%; д) рухсат этилган нобаланс (НБ Р.Э ) _________%. Комиссия раиси: (имзо) (Ф.И.О) Комиссия аъзолари (имзо) (Ф.И.О)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари ва хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли баланси
______________ нинг ўз эҳтиёжлари ва хўжалик эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли баланси Подстанция номи: ______________________________________________________________ ___________ йил «____» _______________ даги _________________-сон буйруққа асосан Комиссия аъзолари: ____________________________________________________________ Раис: _________________________________________________________________________ Комиссия аъзолари: ____________________________________________________________ Ҳисобот даври: ____________ йил ____________ ойи Т/р Ҳисоблагич рақамлари Ҳисобга олиш объектларининг номлари Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари Ҳисоблагич кўрсаткичларининг фарқи Ҳисобга олиш ускунаси коэффициенти Ҳисоблагич ҳисобга олган электр энергияси миқдори (kW × h) Изоҳ Ҳисобот даври бошида (сана) соат _____га Ҳисобот даври якунида (сана) соат _____га I. Ўз эҳтиёжи трансформаторларидан ва Тақсимлаш электр тармоқлари корхоналаридан таъминланган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси (алоҳида): 1 2 n Жами : II. Ўз эҳтиёжи трансформаторларидан таъминланган ҳолда хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси: 1 2 n Жами: III. Тақсимлаш электр тармоқлари корхоналаридан таъминланган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган электр энергияси (алоҳида): 1 2 n Жами : Комиссия раиси: (имзо) (Ф.И.О) Комиссия аъзолари (имзо) (Ф.И.О)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Магистраль электр тармоқларида электр энергияси баланси
______________ нинг электр энергияси баланси Магистраль электр тармоқлари номи: ____________________________________________ _______ йил «_____» ______________ даги _____________________-сон буйруққа асосан Комиссия аъзолари: Раис: _________________________________________________________________________ Комиссия аъзолари: ____________________________________________________________ Ҳисобот даври: _______________ йил _______________ ойи Т/р Ҳисоблагич рақами Подстанциялар ва тармоқларнинг номлари Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари Ҳисоблагич кўрсаткичларининг фарқи Ҳисобга олиш ускунаси коэффициенти Ҳисоблагич ҳисобга олган электр энергияси миқдори (kW × h) Изоҳ Ҳисобот даври бошида (сана) соат ____га Ҳисобот даври якунида (сана) соат ____га I. Электр станциялари, блок-станциялар, бошқа магистраль ва тақсимлаш электр тармоқларидан, йирик истеъмолчилар тармоқлари ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларидан қабул қилинган электр энергияси (алоҳида корхоналар кесимида): 1 2 n Жами: II. Электр станциялари (генерацияловчи объект), блок-станциялар, бошқа магистраль ва тақсимлаш электр тармоқлари ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларига узатилган электр энергияси (алоҳида корхоналар кесимида) : 1 2 n Жами: III. Тақсимлаш электр тармоқ корхоналарининг тармоқларига узатилган электр энергияси (алоҳида ҲЭТКлар кесимида) : 1 2 n Жами: IV. Тақсимлаш электр тармоқлари корхоналарининг истеъмолчилари тармоқларига узатилган электр энергияси (алоҳида корхоналар кесимида) : 1 2 n Жами: V. Ўз эҳтиёжи трансформаторларидан истеъмол қилинган хўжалик эҳтиёжлари (алоҳида) : 1 2 n Жами: VI. Магистраль электр тармоқларида электр энергияси баланси: а) магистраль электр тармоқларига қабул қилинган электр энергияси (I) _____________ kW·h; б) магистраль электр тармоқларидан узатилган электр энергияси (II) _______ kW·h; в) тақсимлаш электр тармоқлари корхоналарининг ва бевосита истеъмолчиларнинг тармоқларига узатилган электр энергияси, жами (III+IV) __________ kW·h; г) электр энергиясини узатиш учун технологик сарф I-II-(III+IV)-V ________ kW·h; д) электр энергиясини узатиш учун технологик сарф ________ %. Комиссия раиси: (имзо) (Ф.И.О) Комиссия аъзолари (имзо) (Ф.И.О)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Тақсимлаш электр тармоқлари корхоналарининг электр энергияси баланси
______________ нинг электр энергияси баланси Корхона номи: ____________________________________________________ _______ йил «_____» ____________даги ___________-сон буйруққа асосан Комиссия аъзолари: ________________________________________________ Раис: _____________________________________________________________ Комиссия аъзолари: _________________________________________________ Ҳисобот даври: _______________ йил _______________ ойи Т/р Ҳисоблагич рақамлари Ҳисобга олиш объектларининг номлари Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари Ҳисоблагич кўрсаткичларининг фарқи Ҳисобга олиш ускунаси коэффициенти Ҳисоблагич ҳисобга олган электр энергияси миқдори (kW × h) Изоҳ Ҳисобот даври бошида (сана) соат ____га Ҳисобот даври якунида (сана) соат ____га I. Электр станциялари, блок-станциялар, магистраль ва тақсимлаш электр тармоқ корхоналари, шу жумладан, истеъмолчилар тармоқларидан ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларидан қабул қилинган электр энергияси (алоҳида): 1 2 n Жами: II. Электр станциялари, блок-станциялар, магистраль электр тармоқлари (истеъмолчиларнинг тармоқлари орқали), тақсимлаш электр тармоқ корхоналари тармоқларига ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларига узатилган электр энергияси (алоҳида): 1 2 n Жами: III. Истеъмолчиларнинг тармоқларига узатилган электр энергияси (фойдали узатиш, алоҳида): 1 2 n Жами: IV. Тақсимлаш электр тармоқлари корхоналари электр энергияси баланси: а) тақсимлаш электр тармоқлари корхоналарининг тармоқларига қабул қилинган электр энергияси (I): _________ kW·h; б) электр станциялари, блок-станциялар, магистрал ва тақсимлаш электр тармоқлари корхоналарининг тармоқларига ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларига узатилган электр энергияси (II): _____ kW·h; шу жумладан, кучланиш тоифалари бўйича : _________ kW·h; г) истеъмолчилар тармоқларига узатилган электр энергияси (фойдали узатиш), жами (III): _________ kW·h; шу жумладан, кучланиш тоифалари бўйича : _________ kW·h; д) электр энергиясини узатиш учун технологик сарф (I-II-III): ______ kW·h; е) электр энергиясини узатиш учун технологик сарф _________ %; Комиссия раиси: (имзо) (Ф.И.О) Комиссия аъзолари (имзо) (Ф.И.О)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Узатиш тизимида электр энергиясининг техник оқимлари ҳисоботи
минг kW × h Т/р Магистраль электр тармоқлари номи Магистраль электр тармоқларга қабул қилинган электр энергияси (алоҳида оқимини ёйилган кўринишида) Тармоқлар бўйича узатиш Шу жумладан, электр энергиясининг узатилиши Электр энергиясини ўз эҳтиёжлари трансформаторларидан таъминланган ҳолда хўжалик эҳтиёжларига сарфи Электр энергиясининг узатилишида технологик сарф Тақсимлаш тизими операторларига Узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга Бошқалар Жами (5+6+7) Ҳақиқий ҳажми, kW × h (3-4-8-9) Нисбий қиймати (қабул қилинган электр энергиясига нисбатан фоизда) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Магистраль электр тармоқлари бош муҳандиси __________________________
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Электр энергиясини сақлаш тизимларида электр энергияси баланси
______________ нинг электр энергияси баланси Электр энергиясини сақлаш тизими номи:_________________________________________ _______ йил «_____» ______________ даги _____________________-сон буйруққа асосан Комиссия аъзолари: Раис: _________________________________________________________________________ Комиссия аъзолари:___________ _________________________________________________ Ҳисобот даври: _______________ йил _______________ ойи Т/р Ҳисоблагич рақами Подстанциялар ва тармоқларнинг номлари Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари Ҳисоблагич кўрсаткичларининг фарқи Ҳисобга олиш ускунаси коэффициенти Ҳисоблагич ҳисобга олган электр энергияси миқдори (kW × h) Изоҳ Ҳисобот даври бошида (сана) соат _____га Ҳисобот даври якунида (сана) соат _____га I. Магистраль электр тармоқлари, электр станциялари, блок-станциялар, тақсимлаш электр тармоқларидан, йирик истеъмолчилар тармоқлари ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларидан қабул қилинган электр энергияси (алоҳида корхоналар кесимида): 1 2 n Жами: II. Магистраль электр тармоқлари, электр станциялари, блок-станциялар, тақсимлаш электр тармоқлари ҳамда чегарадош давлатларнинг электр энергетикаси тизимларига узатилган электр энергияси (алоҳида корхоналар кесимида) : 1 2 n Жами: III. Электр энергиясини сақлаш тизими йўқотишлари (узеллар кесимида) : 1 2 n Жами: IV. Электр энергиясини сақлаш тизимининг ўз эҳтиёжлари : 1 2 n Жами: VI. Электр энергиясини сақлаш тизимининг электр энергияси баланси: а) жами қабул қилинган электр энергияси (I) _____________ kW·h; б) жами узатилган электр энергияси (II+IV) _____________ kW·h; в) ой бошида сақлаш тизимида мавжуд бўлган захира ________ kW·h; г) ой якунида сақлаш тизимида қолган захира ________ kW·h; д) электр энергиясини сақлаш тизимининг фойдаланиш коэффициенти ____%; е) электр энергиясини сақлаш тизимининг нобаланси ________ kW·h. Комиссия раиси: (имзо) (Ф.И.О) Комиссия аъзолари (имзо) (Ф.И.О)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Ҳисобга олиш тизимининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ 1. Объектнинг номи (генерацияловчи объект (электр станция), подстанция) ________________ ______________________________________ 2. Уланган тармоқнинг номи ___________________________________ 3. Тизимнинг фойдаланишга киритилган санаси __________________ 4. Асосий эксплуатация ва паспорт маълумотлари: а) электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари: Электр энергиясини ҳисобга олиш схемаси бўйича ҳисобга олиш ускунасининг белгиланиши, ҳисобга олиш тури (Р ёки К), энергия тури (А ёки R) __________________________________________________________ тури, аниқлик синфи, уланиш схемаси, тарифлар сони, бошқа маълумотлар ______________________________________________________ б) ток трансформаторлари: тури, тартиб рақами, ўлчаш чулғамининг аниқлик синфи (А фаза), (В фаза), (С фаза), трансформация коэффициенти, рухсат этилган юклама, амалдаги юклама, бошқа маълумотлар ________________________________ в) кучланиш трансформаторлари: тури, тартиб рақами, аниқлик синфи (А фаза), (В фаза), (С фаза), трансформация коэффициенти, рухсат этилган юклама, амалдаги юклама, бошқа маълумотлар ________________________________________________ 5. Уланиш схемалари ва кабелли алоқалар: Ток занжирлари: Ток трансформаторларининг ўлчаш чулғамларининг уланиш схемалари ________________________________________________________ Кабелларнинг уланиш схемалари (тури , шкаф ва панелларни чиқиш қисқичларини кўрсатган ҳолда), кабеллар параметрлари ва бошқалар. Кучланиш занжирлари: кабелларнинг уланиш схемалари (тури, шкаф ва панелларни чиқиш қисқичларини кўрсатган ҳолда), кабеллар параметрлари ва бошқалар ___________________________________________________ кучланиш трансформаторидан ҳисоблагичгача бўлган кучланиш сарфининг рухсат этилган миқдори ___________________________________ кучланиш трансформаторидан ҳисоблагичгача бўлган кучланиш сарфининг амалдаги миқдори ________________________________________ 6. Ёрдамчи аппаратлар: а) автоматик ўчиргичлар: схема бўйича белгиланиши, тури, номинал токи, ҳимоя тури ва ўрнатма (уставка), тартиб рақами (№) ________________________________ б) сақлагичлар: схема бўйича белгиланиши, тури, номинал токи, эрувчан киргизма (ўрнатма)нинг токи _________________________________________________ 7. Ахборот-ўлчаш тизими: тури _______, тартиб рақами ____ , бошқа маълумотлар ________________ 8. Ҳисобга олиш тизимининг ўлчаш хатолиги (ҳисоб-китоб асосида) _ _ ___ 9. Ҳодисаларни рўйхатга олувчи ускуна: схема бўйича белгиланиши, тури, тартиб рақами, бошқа маълумотлар __________________________________________________________________ 10. Ҳисобга олиш тизими элементларини текшириш тури, санаси: 20_____й ___________ даги ____________ сонли бирламчи баённома 11. Бажарилган ишлар номлари, санаси: 20_____ й ____________даги ____________ сонли бирламчи баённома Масъул шахсларнинг имзолари: ________________________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 ноябрь,
749-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
pasport-bayonnomasi
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash, shuningdek, elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash va saqlashda hisobga olish tizimlarining samarali ishlashini tashkil etish hamda barcha bosqichlarda hisob-kitoblar shaffofligiga erishish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
elektr energiyasini hisobga olishda elektr energetikasi korxonalari va isteʼmolchilarning majburiyatlari va javobgarligini belgilash hamda ular oʻrtasidagi munosabatlarni tartibga solish;
elektr energiyasini hisobga olish tizimlarini oʻrnatish hamda ulardan foydalanish, maʼlumotlarni almashish va qayta ishlash hamda ularga qoʻyiladigan umumiy va texnik talablarni oʻrnatish.
2. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
3. Energetika vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov, Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi direktori Sh.X. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-noyabrdagi 749-son qaroriga ILOVA
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash, saqlash va isteʼmol qilish jarayonlarida hisobga olish tizimiga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi hamda elektr energiyasini hisobga olish, hisobga olish tizimini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish hamda ularni avtomatlashtirish, shuningdek, hisoblagichlar maʼlumotlarini almashish va ulardan foydalanishdagi munosabatlarni tartibga soladi.
2. Ushbu Nizom hisobga olish tizimidan shaffof foydalanish shartlarini belgilash orqali barcha elektr energetikasi korxonalari, loyihalashtirish tashkilotlari, uzatish hamda taqsimlash tizimlarining 6 kV va undan yuqori kuchlanishli tarmoqlariga ulangan foydalanuvchilari hamda vakolatli organlar uchun umumiy talablarni belgilaydi.
Maishiy va 0,4 kV kuchlanishli tarmoqlarga ulangan isteʼmolchilar uchun ushbu Nizom talablari tatbiq etilmaydi hamda tavsiyaviy xususiyatga ega hisoblanadi.
3. Hisobga olish tizimlari tijorat va texnik (nazorat) hisobga olish maqsadida oʻrnatiladi hamda ular joriy etilgan nuqtalarda elektr energiyasining tijorat va texnik hisobi yuritiladi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
bozor operatori — bozorni shakllantirish hamda uning xavfsiz va samarali ishlashi uchun bozor ishtirokchilari nomidan elektr energiyasini sotish va (yoki) sotib olishni tashkil etish uchun masʼul boʻlgan yuridik shaxs;
ishlab chiqaruvchi — elektr energiyasini ishlab chiqarishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxs;
mansublik chegarasi — ikkita yoki undan ortiq subyektlar oʻrtasida elektr tarmoqlari, uskunalar yoki elektr energiyasi oqimlari bilan bogʻliq moliyaviy va texnik javobgarlikni aniqlovchi balans chegarasi;
markaziy xarid qiluvchi — elektr energiyasini markazlashgan tarzda sotish va sotib olish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxs;
metrologiya xizmati — davlat metrologiya xizmati, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari metrologiya xizmatlari, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari hisoblanmaydigan yuridik shaxslarning metrologiya xizmatlari;
taqsimlash tizimi operatori — Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi tomonidan beriladigan litsenziya asosida muayyan hududda elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini yuritish, bunda taqsimlash tizimini ekspluatatsiya qilish, unga xizmat koʻrsatish va rivojlantirish uchun masʼul boʻlgan, ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi yuz foiz boʻlgan aksiyadorlik jamiyati shaklida tashkil etilgan elektr energetikasi korxonalari;
taʼminotchi — elektr energiyasini isteʼmolchilarga yetkazib berish (sotish) bilan shugʻullanadigan korxona;
tegishli tizim operatori — foydalanuvchi ulangan uzatish, taqsimlash va berk taqsimlash tarmoqlarining tegishli operatori. Elektr stansiyasi operatori yoki foydalanuvchining ichki tarmoqlariga ulangan boshqa foydalanuvchilar uchun ular tegishli tizim operatori;
texnik (nazorat) hisobga olish — elektr energiyasi sarfini nazorat qilish uchun, texnologik sarflar hisob-kitobi va tahlilini, ishlab chiqarishga oid sarfni, shuningdek, elektr stansiyalarining, podstansiyalarning, alohida sexlarning, koʻp miqdorda energiya isteʼmol qiladigan jihozlarga ega korxonalarning ichki elektr energiyasi isteʼmoli hisobini yuritish;
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar — texnik reglamentlar va standartlar;
tijorat hisobga olish — elektr energiyasining hajmini oʻzaro hisob-kitob qilish va bozor operatsiyalarini amalga oshirish maqsadida hamda elektr energiyasini yetkazib beruvchi va qabul qiluvchi tomonlar oʻrtasida toʻlovlar amalga oshirilishiga asos boʻluvchi mansublik chegarasida hisobga olish;
uzatish tizimi operatori — Oʻzbekiston Respublikasida uzatish tizimlarini ekspluatatsiya qilish va rivojlantirish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish vakolatiga ega boʻlgan yuridik shaxs;
ulanish shartnomasi — elektr stansiyasi yoki foydalanuvchi bilan tegishli tizim operatori oʻrtasida ulanish boʻyicha aniq texnik, tijorat va huquqiy talablarni, jumladan, ulanish nuqtasi va hisobga olish tizimini oʻz ichiga olgan shartnoma;
oʻlchov transformatori — elektr toki va kuchlanishini hisoblagich qabul qilishi va qayta ishlashi uchun belgilangan xavfsiz va standartlashtirilgan nisbatda pasaytirib beruvchi transformator;
foydalanuvchi — yagona elektr energetikasi tizimidan foydalanish huquqiga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs;
hisobga olish nuqtasi — elektr energiyasining aniq hajmi va sifat koʻrsatkichlari tijorat ham texnik (nazorat) maqsadlarda hisobga olinadigan (oʻlchanadigan), bir chiziqli sxemadagi belgilangan nuqta;
hisobga olish tizimi — elektr energiyasining hajmini oʻlchash, saqlash, uzatish va tahlil qilish uchun moʻljallangan hisoblagichlar, oʻlchov transformatorlari, ikkilamchi zanjirlar, sinov bloklari hamda oʻtuvchi klemmniklardan tashkil topgan uskunalar majmui;
hisobga olish tizimining ruxsat etilgan xatoliklari bilan bogʻliq yoʻqotishlar (keyingi oʻrinlarda — ruxsat etilgan nobalans) — hisobga olish tizimiga kiritilgan oʻlchash uskunalarining (tok va kuchlanish transformatorlari, hisoblagichlar va boshqalar) texnik xususiyatlari, aniqlik darajasi va ish rejimidan kelib chiqadigan elektr energiyasi yoʻqotishlari;
hisoblagich — barcha texnik xususiyatlari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga mos keladigan, elektr energiyasining aktiv va reaktiv tashkil etuvchilarini hisobga olish imkoniyatiga ega boʻlgan, yagona CAS tizimiga toʻlaqonli ulanish imkoniyati mavjud elektr energiyasini hisobga olish asbobi;
elektr stansiyasi — elektr energiyasini ishlab chiqarish obyektlari (generatsiyalovchi modullar) majmui;
elektr energetikasi korxonasi — elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, saqlash, taqsimlash, sotib olish, sotish yoki elektr energiyasi bozorini tashkil etish, shuningdek, elektr energiyasining importi va eksporti boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxs. Bunda aksiyalari bevosita yoki bilvosita davlatga tegishli boʻlgan elektr energetikasi korxonalari guruhi bitta vertikal integratsiyalashgan energetika korxonasi hisoblanmaydi;
elektr energetikasi obyektlari — elektr energiyasini ishlab chiqarish, saqlash, uzatish va taqsimlashda foydalaniladigan elektr energetikasi infratuzilmasi;
elektr energiyasining amaldagi nobalansi — hisobot davrida elektr stansiyalari va podstansiyalarda elektr energiyasini uzatish jarayonida texnologik sarfni inobatga olgan holda hisoblagichlar orqali hisobga olingan qabul qilingan va uzatilgan elektr energiyasi qiymatlari orasidagi nobalans (farq);
CAS tizimi — “Central AMI Systems” takomillashtirilgan markaziy oʻlchash infratuzilmasi tizimi, yaʼni avtomatlashtirilgan hisobga olish va boshqaruv tizimining markaziy qismi boʻlib, elektr energiyasi sarfi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash, tahlil qilish va qulay tarzda taqdim etishni markazlashtirilgan tarzda amalga oshiruvchi tizim.
5. Yagona elektr energetikasi tizimidagi barcha ichki tijorat va texnik hisobga olishlar hisobot oyidan keyingi oyning birinchi kunida Oʻzbekiston milliy vaqti bilan soat 00:00 da amalga oshiriladi.
Davlatlararo elektr uzatish tarmoqlaridagi tijorat hisobga olishlar Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligidagi ishtirokchi davlatlarda davlatlararo elektr uzatish tarmoqlari boʻylab oʻrnatilgan elektr energiyasi hisoblagichlaridan koʻrsatkichlarni olish uchun yagona vaqtni joriy etish toʻgʻrisida 2006-yil 24-noyabrda Minsk shahrida imzolangan qarorga muvofiq MDHga aʼzo boʻlgan davlatlar oʻrtasidagi elektr uzatish tarmoqlarida oʻrnatilgan hisoblagichlar koʻrsatkichlarini hisobga olish, elektr energetikasi obyektining masʼul vakillari tomonidan hisobot oyidan keyingi oyning birinchi kunida oʻrtacha Yevropa vaqti (Grinvich meridiani plyus bir soat), yaʼni Oʻzbekiston milliy vaqti bilan soat 04:00 da amalga oshiriladi.
6. Elektr energiyasini hisobga olish, hisobini yuritish hamda ushbu ishlarni amalga oshirish uchun oʻrnatiladigan hisobga olish tizimi, jumladan, mazkur tizimni tashkil etuvchi asboblar va dasturiy taʼminotlarni oʻrnatish hamda ulardan foydalanish ushbu Nizom, qonunchilik hujjatlari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, vakolatli organlar tomonidan belgilangan talablarga asosan amalga oshirilishi shart.
Barcha tijorat hisobga olish nuqtalaridagi hisobga olish tizimi elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimiga (keyingi oʻrinlarda — EHNAT) mos boʻlishi hamda CAS tizimiga toʻlaqonli ulanish imkoniyatiga ega boʻlishi talab etiladi.
7. Foydalanuvchilarning elektr tarmoqlari xoʻjaliklari obyektlariga yangi ulanishi yoki mavjud ulanishlarni oʻzgartirishida hisobga olish nuqtalarini belgilash va hisobga olish tizimining oʻrnatilishiga tegishliligicha uzatish va taqsimlash tizimlari operatorlari hamda oʻz tarmogʻiga boshqa foydalanuvchilar ulanadigan yoki mavjud ulanishni oʻzgartiradigan tegishli foydalanuvchilar javobgardirlar.
Bunda barcha xarajatlar yangi ulanishni yoki mavjud ulanishni oʻzgartirish uchun murojaat qilgan foydalanuvchi tomonidan qoplanadi.
Hisobga olish tizimini oʻrnatish va ulardan foydalanishdagi qoʻshimcha talablar tegishli tizim operatori va foydalanuvchi oʻrtasida tuziladigan ulanish shartnomasi va (yoki) elektr energiyasini sotish shartnomalarida nazarda tutilishi lozim.
8. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq uzatish va taqsimlash tizimlarida elektr energiyasini hisobga olish tizimining yaxlitligi va aniqligini taʼminlash uchun tegishliligicha uzatish va taqsimlash tizimlari operatorlari javobgardirlar.
Uzatish va taqsimlash tizimi operatorlari ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari doirasida oʻz tizimlarida hisobga olish tizimining yaxlitligi va aniqligini taʼminlash uchun qoʻshimcha talablar va tartiblarni joriy etishlari mumkin.
2-bob. Hisobga olish tizimiga qoʻyiladigan talablar
1-§. Hisobga olishning umumiy shartlari
9. Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchilar, uzatish va taqsimlash tizimi operatorlari, elektr energiyasini saqlash tizimlari operatorlari hamda foydalanuvchilar oʻz tizimlarida ishlab chiqarilgan, uzatilgan, saqlangan, taqsimlangan, yetkazib berilgan, qabul qilingan va isteʼmol qilingan, shu jumladan, oʻz ehtiyojlari, xoʻjalik ehtiyojlari hamda texnologik yoʻqotishlarga sarf qilingan elektr energiyasining hisobga olinishini taʼminlashlari va hisobini yuritishlari shart.
10. Hisobga olish tizimi elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, saqlash, taqsimlash va isteʼmol qilish jarayonlarida aniq texnik maʼlumotlarni olishni taʼminlash maqsadida barcha zarur nuqtalarda oʻrnatilishi lozim.
Hisobga olish tizimi elektr energiyasining quyidagi hajmlarini aniq va ishonchli tarzda qayd etishi kerak:
a) elektr energiyasini ishlab chiqarish:
har bir generatsiyalovchi modul va elektr stansiyasi tomonidan ishlab chiqarilgan aktiv va reaktiv energiya miqdori;
generatorlar sinxron kompensator rejimida ishlaganda ular tomonidan isteʼmol qilingan aktiv energiya va generatsiya qilingan reaktiv energiya miqdori;
b) elektr energiyasini uzatish va taqsimlash:
podstansiyalar, ochiq taqsimlash qurilmalari va taqsimlash qurilmalarining shinalariga uzatilgan va shinadan qabul qilingan elektr energiyasi miqdori;
shinalardan tarmoqlar orqali uzatilgan va tarmoqlardan shinaga qabul qilingan elektr energiyasi miqdori;
tarmoqlar orqali toʻgʻridan-toʻgʻri isteʼmolchilarga yetkazilgan elektr energiyasi miqdori;
v) elektr energiyasini saqlash tizimlarida tarmoqdan qabul qilingan va qayta tarmoqqa uzatilgan hamda oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi miqdori;
g) ichki isteʼmol va texnologik sarf:
elektr energetikasi korxonalarining texnologik sarfi, jumladan, oʻz ehtiyojlari, xoʻjalik ehtiyojlari, ishlab chiqarish ehtiyojlari hamda texnologik yoʻqotishlar uchun sarflangan (isteʼmol qilingan);
oʻz ehtiyoji transformatorlari yoki oʻz ehtiyojlari uchun ichki taqsimlash punktlaridan toʻgʻridan-toʻgʻri isteʼmolchilarga yetkazib berilgan;
d) qoʻshni davlatlar energetika tizimlariga uzatilgan (eksport), qabul qilingan (import) va tranzit qilingan elektr energiyasi miqdori.
11. Yagona elektr energetikasi tizimida elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash va saqlash faoliyatini yurituvchi operatorlarning (yoki foydalanuvchilarning) elektr energiyasi balansida ishtirok etuvchi boʻlinish chegaralari orqali oqib oʻtgan elektr energiyasi hisobini yuritish, oʻzaro elektr energiyasi oqimlari boʻyicha hamkorlik qiluvchi elektr energetikasi korxonalari tomonidan ishlab chiqilgan, kelishilgan va belgilangan tartibda tasdiqlangan quyidagilarni oʻz ichiga oluvchi Elektr energiyasi oqimlarini aniqlash Metodikasi (keyingi oʻrinlarda — Metodika) asosida amalga oshiriladi:
oʻzaro hamkorlik qiluvchi tomonlar;
hisobga olish nuqtalari, ularning turi (texnik yoki tijorat), hisoblagichlar oʻrnatilgan joylar;
elektr energiyasi oqimining “qabul qilish” yoki “uzatish” ish rejimi;
elektr uzatish tarmoqlarining nomi va kuchlanish darajasi;
hisobga olish nuqtalarining hisoblanadigan elektr energiyasi oqimlarini hisoblash usullari, jumladan, hisoblagich balans boʻyicha mansublik chegarasida joylashtirilmagan holatlar uchun mansublik chegarasi va hisoblagich oʻrnatilgan oraliqdagi texnologik sarfni hisoblash usullari, formulalar va hisoblash tartibi;
tomonlarning masʼuliyat va javobgarligi hamda ular oʻrtasida aniq va shaffof elektr energiyasi balansini yuritish tartibi.
Mansublik chegaralariga oʻzgartirishlar kiritilsa yoki yangi hisobga olish nuqtalari qoʻshilsa amaldagi Metodikaga belgilangan tartibda oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritiladi yoki qaytadan rasmiylashtiriladi.
Oʻzgartirishlar tegishli korxonalar tomonidan hisoblagichlar oʻrnatilgani, ulanish sxemasi toʻgʻriligi va tekshirilgani hamda muhrlangani toʻgʻrisida tuzilgan dalolatnoma asosida amalga oshirilishi shart.
Metodikalar hisobga olish tizimi joriy etilayotgan elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektining egasi, yaʼni foydalanuvchi tomonidan tegishli tizim operatori bilan birgalikda ishlab chiqiladi va tomonlarning yuqori turuvchi tashkilotlari tomonidan tasdiqlanadi.
Elektr energiyasining ulgurji bozori operatsiyalarida ishtirok etadigan hisobga olish nuqtalari boʻyicha Metodikalar bozor operatori bilan, chakana bozor operatsiyalarida ishtirok etadigan hisobga olish nuqtalari boʻyicha esa tegishliligiga koʻra taʼminotchi bilan majburiy tartibda kelishilishi shart.
12. Metodikalar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq namunaviy shaklda ishlab chiqiladi va unga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
obyektning texnik va tijorat hisobga olish nuqtalari koʻrsatilgan bir chiziqli elektr sxemasi;
hisoblagichlar toʻgʻrisidagi jadval, jumladan, ishlab chiqaruvchisi, turi, modeli, ishlab chiqarilgan yili, aniqlik sinfi, muhri, oʻrnatilgan joyi va sanasi, qaysi qurilma bilan bogʻlangani, soʻngi bor qiyoslashdan oʻtkazilgan va kelgusida oʻtkazilishi zarur boʻlgan sanalar hamda oʻlchov transformatorlari turi, modeli, ularning transformatsiya koeffitsiyentlari va texnik koʻrsatkichlari;
isteʼmolchilar ulangan taqdirda, tasdiqlangan texnik shart, ulanish va elektr energiyasini sotish shartnomasi.
13. Faoliyat yuritayotgan, loyihalashtirilayotgan, qurilayotgan yoki modernizatsiya qilinayotgan elektr energetikasi obyektlarida (generatsiyalovchi modullar, elektr stansiyalari, podstansiyalar, elektr energiyasini saqlash tizimlari, uzatish va taqsimlash tarmoqlari hamda isteʼmolchi obyektlarida) elektr energiyasini hisobga olish tizimining quyidagi koʻrsatkichlari ushbu Nizom, boshqa qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda loyiha-texnik hujjatlar talablariga toʻliq mos boʻlishi shart:
oʻrnatiladigan hisoblagichlar soni;
texnik va tijorat hisobga olish nuqtalari;
oʻlchov transformatorlari va hisoblagichlarning texnik koʻrsatkichlari;
hisobga olish uskunalarining aniqlik sinfi;
ulash simlari va ularning ulanish usullari.
Isteʼmolchilarda amalda foydalanishda boʻlgan boshqa qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob beradigan hisobga olish tizimlari ushbu Nizom kuchga kirganidan soʻng 36 oy ichida ushbu Nizom talablariga moslashtirilishi shart.
14. Elektr energiyasi miqdorini hisoblashda faqatgina hisobga olish tizimiga ulangan oʻlchov transformatorlarining transformatsiya koeffitsiyentlari hisobga olinadi. Hisob-kitobda ushbu transformatorlar uchun sertifikatlangan va pasportida koʻrsatilgan koeffitsiyentlardan tashqari boshqa har qanday tuzatuvchi koeffitsiyentlarni qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi.
Butun hisobga olish tizimi toʻliq shaklda oʻrnatilgandan soʻng uning ishga tayyorligi, loyiha hujjatlari va ulanish sxemasiga muvofiqligi va funksional ishonchliligi texnik hujjatlar asosida tekshiriladi hamda tegishli dalolatnoma orqali foydalanishga qabul qilinadi.
2-§. Hisobga olish tizimiga qoʻyiladigan texnik talablar
15. Hisobga olish tizimi quyidagi tarkibiy qismlarni oʻz ichiga oladi:
aktiv va reaktiv energiya miqdorini hisobga oladigan hisoblagich va unga qoʻshimcha ravishda oʻrnatilgan impulsni qayd etish moslamasi, vaqt manbai va batareyasi;
aniqlik sinfi va yuklamasini hisoblash aniqligiga mos boʻlgan oʻlchov transformatorlari;
ikkilamchi zanjirlar, ulash simlari, sinov bloki yoki oʻchirib-yoqish qurilmasi, yuklama rezistorlari, hisoblagich shkafi, xavfsizlik muhrlari va qulflari.
16. Hisobga olish tizimi quyidagi imkoniyatlarga ega boʻlishi lozim:
a) milliy va xalqaro standartlarga muvofiq:
elektr energetikasi tizimining turli kuchlanish darajasidagi tarmoqlariga kelib tushayotgan aktiv va reaktiv energiyani aniq va ishonchli tarzda hisobga olishni taʼminlash;
toʻliq yoki qisman yuklanish holatlarida ham oʻlchash aniqligi va barqarorligini saqlash;
bir necha tarifli hisoblashni taʼminlaydigan real vaqt soati (RTC) mavjud boʻlishi, jumladan, soatlik, kunlik, haftalik va mavsumiy tariflar boʻyicha hisob yuritish;
masofadan boshqarish va maʼlumot uzatish, shu jumladan, maʼlumotlarni shifrlash, saqlash, qayta ishlash va autentifikatsiya qilish;
tashqi taʼsirlarni (aralashuvni) aniqlash, magnit taʼsiri, qobiq (korpus) va klemmnik qopqogʻi ochilishi, simlar almashtirilishi, energiya oqimining teskari yoʻnalishi va boshqa aralashuv holatlarini avtomatik tarzda qayd etish hamda shunday holatlarda avtomatik tarzda signal berish va ular boʻyicha hisobot (jurnal) yuritish;
xatoliklarni avtomatik tarzda aniqlash va kodlash;
elektr energiyasi sifatining asosiy koʻrsatkichlaridagi buzilishlarni qayd etish (kuchlanish, chastota va boshqalar);
hisoblagichning texnik holatini baholash va diagnostika maʼlumotlarini taqdim etish;
barcha maʼlumotlarni ichki xotirada kamida 90 kalendar kun saqlash;
b) yagona elektr energetikasi tizimida ishlash samaradorligini taʼminlash uchun:
elektr energiyasi oqimlari dalolatnomalarini va elektr energiyasi balansini aniq shakllantirish, hisob-kitob uchun texnik va tijorat balansni yuritish;
balansning texnik va tijorat boʻyicha hisobini yuritish, hududiy va funksiyaviy kesimlarda (ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash, saqlash va isteʼmol qilishda) elektr energiyasi oqimlarini avtomatik tarzda qayd etish;
isteʼmolchilarning belgilangan isteʼmol rejimiga rioya etilishini kuzatib borish va real vaqtda elektr energiyasi sarfi nazoratini taʼminlash;
yagona elektr energetikasi tizimidagi va uning tashkil etuvchilarida elektr energiyasining hisobiy texnologik sarfini (yoʻqotishlar) aniqlash;
v) qurilmalar va uskunalarning texnik mosligi:
hisoblagich va u bilan bogʻlangan tarkibiy qismlar (transformatorlar, shkaflar, sinov bloklari va boshqalar) texnik reglamentlar, milliy standartlar va sertifikatlash talablariga toʻliq muvofiq boʻlishi;
hisobga olish tizimi uskunalari ekologik va mexanik taʼsirlardan himoyalangan boʻlishi, jumladan, IP54 yoki IP65 darajadagi himoyaga ega boʻlishi va -25°C dan +55°C gacha harorat sharoitida ishlash qobiliyatiga ega boʻlishi.
17. Hisobga olish tizimi quyidagi elektr zanjirlarda barqaror ish rejimidagi ogʻishlarni aniqlash va qayd etish imkoniyatiga ega boʻlishi lozim:
birlamchi zanjirlarda — tok va kuchlanishning belgilangan meʼyordan ogʻishini (belgilangan meʼyorlardan yuqori yoki past qiymatlarga oʻzgarishi);
oʻlchov transformatorlarining ikkilamchi zanjirlarida — oʻlchov transformatori orqali hisoblagichga uzatiladigan signallar uzilishlari, signal koʻrsatkichlari va diapazonining buzilishlari hamda uzatiladigan koʻrsatkichlar ustuvorligidagi oʻzgarishlarni;
aloqa kanallarida — maʼlumot uzatishdagi uzilishlar, maʼlumot kechikishi, maʼlumotning toʻliq boʻlmasligi, sinxronizatsiya buzilishi va boshqa maʼlumot uzatishga oid texnik muammolarni.
Ushbu ogʻishlar avtomatik tarzda aniqlanishi va qayd etilishi hamda ular maxsus modul yoki funksiya orqali avtomatik tarzda roʻyxatga olinishi va saqlanishi kerak.
18. Hisobga olish tizimi quyidagi omillardan himoyalangan boʻlishi shart:
hisobga olish tizimining barcha tarkibiy qismlari (hisoblagich, oʻlchov transformatorlari, ulash vositalari va boshqalar) texnik hujjatlarda belgilangan chegaralardan oshuvchi elektr magnit (radiochastota, elektrstatik razryad, elektrmagnit uygʻunlik) taʼsirlardan;
uskunalarga yetkazilishi mumkin boʻlgan mexanik taʼsirlar va shikastlanishlardan;
noqonuniy foydalanish, tashqi taʼsir va noqonuniy kirishdan, jumladan, qobiq (korpus) va klemmnik qopqogʻi ochilishi, modullar tuzilishiga oʻzboshimcha oʻzgartish kiritilishidan;
hisoblagichlar himoya darajasi (IP54 yoki IP65) va elektrmagnit moslashuvchanlik boʻyicha standartlar talablariga javob berishi kerak.
19. Hisoblagichning kuchlanish zanjirlari elektrmagnit turidagi kuchlanish transformatorlarining hisobga olish uchun moʻljallangan chiqishlariga (portlariga) ulanishi lozim.
Bu oʻlchov transformatorlari hisoblagichga aniq, barqaror va toʻgʻri faza burchagiga ega boʻlgan kuchlanish signalini yetkazishni taʼminlaydi.
Oʻrnatiladigan kuchlanish transformatorlarining aniqlik sinfi, nominal kuchlanishi, termik va dinamik bardoshlilik koʻrsatkichlari hisobga olish tizimining maqsadi va kuchlanish darajasiga mos ravishda tanlanadi.
Raqamli turdagi oʻlchov transformatorlaridan foydalanishda, ushbu uskunalarning texnik xususiyatlari quyidagi talablarga toʻliq javob berishi shart:
oʻlchov signallarini raqamli formatda uzatish imkoniyati boʻlishi, jumladan, sinxronlashtirilgan va onlayn rejimda uzatish;
himoya, hisob-kitob va monitoring funksiyalari uchun yetarli aniqlikka ega boʻlishi;
oʻz tarkibida raqamli interfeyslar (optik yoki Ethernet asosida) mavjud, hisoblagichlar va maʼlumot yigʻish tizimlari bilan uzluksiz integratsiyani taʼminlaydigan holatda boʻlishi;
qurilma ishlab chiqaruvchisi yoki vakolatli tashkilot tomonidan berilgan sertifikat orqali uskunaning texnik reglamentlar va texnik talablarga muvofiqligi tasdiqlangan boʻlishi.
20. Elektr tarmogʻi ikki yoki undan ortiq oʻchirgichlar orqali ulangan boʻlib, ushbu tarmoqda tok transformatorlari mavjud boʻlsa, hisoblagichlarning tok zanjirlari mazkur tok transformatorining tegishli chiqishiga (portiga) ulanadi.
21. Tijorat hisobga olish nuqtalaridagi hisoblagichlarni tok transformatorlarining ikkilamchi chulgʻamlariga, rele himoya zanjirlaridan alohida holda ulash lozim.
22. Texnik (nazorat) hisobga olish nuqtalarida hisoblagichlarni alohida ulash uchun qoʻshimcha tok transformatorlarini oʻrnatish talab etilsa, hisoblash zanjirlarini rele himoya zanjirlari bilan bir tok transformatoriga ulashga ruxsat etiladi. Bunda:
umumiy ulanish tok transformatori zanjirining ishonchliligi va aniqlik sinfiga salbiy taʼsir koʻrsatmasligi, shuningdek, rele himoyasi uskunalarining zarur texnik xususiyatlari saqlanishi;
umumiy yuklama va aniqlik talablariga rioya etilganini tasdiqlash uchun hisoblagichning ulanish sxemasi loyihalashtirish tashkilotining texnik xulosasi bilan asoslanishi shart.
Tok zanjiridagi hisoblagich va himoya uskunalari har qanday holatda tok transformatorining faolligi va faza ogʻishiga taʼsir qilmasligi va tok transformatorining yuklamasi pasportda koʻrsatilgan chegaradan oshmasligi kerak.
23. Hisoblagichlar ulanadigan kuchlanish transformatorining ikkilamchi chulgʻamidagi umumiy yuklama va uning faza boʻyicha quvvat koeffitsiyenti (cosφ) qiymati transformatorning texnik pasportida yoki ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan nominal yuklama miqdoridan oshmasligi lozim.
Yuklama nominal miqdordan oshgan taqdirda, kuchlanish transformatorining aniqlik sinfi buzilishi va hisoblash xatoligi ortishini hisobga olgan holda hisoblagichlar, relelar, interfeyslar va kabellar orqali yuzaga keluvchi barcha aktiv va reaktiv yuklama yigʻindisi hisobga olinishi shart.
Yuklamani hisoblashda ulash simlarining uzunligi, kesimi va hisoblagichning signal qabul qiluvchi kirishidagi toʻliq qarshiligi (impedansi) inobatga olinishi hamda yuklamaning oʻrnatilgan qiymatdan oshmasligi aniqlik va transformatorning ishonchli ishlashini taʼminlaydi.
24. Hisoblagichlar kuchlanish transformatorlarining ikkilamchi chulgʻamlariga alohida oʻlchov simlari orqali ulanishi shart.
Bunda ulanish sxemasi orqali signalning uzluksizligi elektr magnit taʼsirlardan himoyalangan, energiyani hisobga olishda aniqlik va elektr xavfsizligi taʼminlangan boʻlishi lozim.
25. Hisobga olish tizimining uskunalari va ularning ulanish sxemalari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzenergoinspeksiya) buyrugʻi bilan tasdiqlangan Elektr qurilmalarining tuzilishi qoidalari talablariga toʻliq muvofiq boʻlishi shart.
Bunda hisobga olish zanjirlari toʻgʻri texnik konfiguratsiyaga ega boʻlishi, rele himoyasi, dispetcherlik boshqaruvi va maʼlumotlarni yigʻish dasturiy-apparat kompleksi (SCADA) hamda boshqa axborot tizimlari (EMS, ERP) qurilmalari bilan qoʻshilmagan holda alohida ishlashini taʼminlovchi alohida sxemalar asosida ulanishi lozim.
26. Hisobga olish zanjirlari mustaqil qisqichlar (klemmniklar) yigʻilgan uskunaga yoki qisqichlarning (klemmniklarning) umumiy qatoridagi seksiyasiga olib chiqilishi (ulanishi) kerak. Qisqichlar yigʻilgan uskuna mavjud boʻlmaganda, sinov bloklari oʻrnatilishi zarur.
Qisqichlar hisoblagichlarni almashtirish yoki tekshirish, shuningdek, namunaviy oʻlchov hisoblagichini ulash vaqtida tok transformatorlarining ikkilamchi zanjirlari tutashtirilishini, hisoblagichlarning har bir fazasida tok va kuchlanish zanjirlari oʻchirilishini simlar va kabellarni uzmagan holda amalga oshirilishini taʼminlanishi kerak.
Hisobga olish tizimining qisqichlari qutisi hamda yigʻma konstruksiyasi ularni muhrlash imkoniyatini berishi lozim.
Sinov bloklari uch fazali, tok va kuchlanish uchun alohida kontaktli, qulflash mexanizmiga ega va ichki sxema bilan himoyalangan boʻlishi shart.
Faza tamgʻalari, zanjir belgisi va raqamlash belgilanishi shart. Tamgʻalar oʻchmaydigan va koʻrinadigan rangda yuzaga oʻrnatilgan (chizilgan) boʻlishi lozim.
3-§. Hisobga olish nuqtalari
27. Tijorat hisobga olish nuqtasi ulanish nuqtasida, yaʼni balans boʻyicha mansublik chegarasida joylashgan boʻlishi lozim. Bu nuqtalar tegishliligicha ulanish shartnomasi yoki elektr energiyasini sotish shartnomasida belgilanadi.
Hisoblagichlarni mansublik chegarasida oʻrnatish texnik jihatdan murakkab yoki imkonsiz, iqtisodiy jihatdan samarasiz yoki maqsadga muvofiq emas deb topilgan holatlar bundan mustasno.
28. Tijorat hisobga olish hisoblagichini maʼlum asosli sabablarga koʻra mansublik chegarasida (ulanish nuqtasida) oʻrnatish imkoniyati boʻlmagan holatlarda hisoblagich tomonlarning oʻzaro kelishuvi yoki tegishli tizim operatorining taklifiga muvofiq boshqa joyda oʻrnatiladi.
Bunda hisob-kitob qilinadigan miqdorni aniqlashda hisoblagich orqali aniqlangan hajmga, mansublik chegarasidan to hisoblagich oʻrnatilgan joygacha boʻlgan elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlaridagi hisob-kitob orqali aniqlanadigan elektr energiyasining texnologik sarfini hisobga olgan holda tuzatishlar kiritiladi (qoʻshiladi yoki ayriladi).
29. Tijorat hisobga olish nuqtasi va hisoblagich oʻrnatilgan nuqta oraligʻidagi texnologik sarf Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlashda yuzaga keladigan texnologik sarfning ruxsat etilgan meʼyorlarini hisoblash hamda tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan hisob-kitob qilish usuli aniqlanadi va ulanish yoki elektr energiyasini sotish shartnomasiga ilova qilinadi.
30. Texnik hisobga olish nuqtalari elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash, saqlash va isteʼmol jarayonlarida texnologik sarflar, oʻz ehtiyojlari va ishlab chiqarishga oid sarflarni tahlil qilish maqsadida tashkil etiladi.
Texnik hisobga olish nuqtalari faqat tahlil, nazorat va ichki hisob-kitoblar uchun foydalanish maqsadida obyektning funksional qismlariga mos tarzda tanlanadi va oʻrnatiladi.
Texnik hisobga olish nuqtalarida oʻrnatilgan hisoblagichlarda qayd etilgan koʻrsatkichlar orqali obyekt egalari elektr energiyasining ichki balansi tahlilini amalga oshiradi.
4-§. Hisobga olish tizimining nisbiy xatoligi
31. Elektr energetikasi obyektlarini loyihalashtirish jarayonida hisobga olish tizimining umumiy nisbiy xatoligi baholanishi va uni minimallashtirish boʻyicha choralar koʻrilishi lozim. Bu choralarga quyidagilar kiradi:
hisoblagichlar va oʻlchov transformatorlarining texnik tavsiflari hamda aniqlik sinfini toʻgʻri tanlash;
ulanish simlari va uskunalarining texnik koʻrsatkichlarini hisobga olish (kabel kesimi, uzunligi, izolyatsiyasi va boshqalar);
hisoblagich shkafi joylashuvi va ulash sxemalarini optimallashtirish.
32. Loyihalashtirish jarayonida hisobga olish tizimining umumiy nisbiy xatoligining ruxsat etilgan chegarasi (δ i ) quyidagi formula asosida aniqlanadi:
Bunda:
δ L — hisoblagichning kuchlanish transformatorlariga ulangan tarmoqlaridagi ruxsat etilgan kuchlanish yoʻqotishlarining chegarasi (%);
δ HP , δ TT , δ KT — i -oʻlchash kompleksida normal sharoitlarda hisobga olish tizimining (hisoblagich, tok transformatorlari va kuchlanish transformatorlari va boshqa tashkil etuvchilarning) ruxsat etilgan xatoliklari (pasport maʼlumotlari va aniqlik sinfi qiymati boʻyicha qabul qilinadi, %);
δ Q — tok va kuchlanish transformatorlarining burchak xatoliklaridan (faza xatosi) kelib chiqadigan elektr energiyasi hisobga olishdagi ruxsat etilgan xatolik tarkibiy qismining chegarasi (%);
δ QX j — hisoblagichning j -taʼsir qiluvchi omil boʻyicha (harorat, namlik, elektrmagnit maydon va boshqalar) ruxsat etilgan qoʻshimcha xatoligi (%);
j — taʼsir qiluvchi omillar soni.
33. Har bir hisobga olish tizimining joriy ekspluatatsiya davrida texnik koʻrikdan oʻtkazish davomida uning aniqligi yuzasidan quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan pasporti shakllantiriladi va yuritib boriladi:
hisobga olish tizimi tarkibi (tok transformatori, kuchlanish transformatori, hisoblagich, ulanish simlari va boshqalar toʻgʻrisida maʼlumotlar);
har bir uskunaning pasportdagi yoki soʻnggi metrologik tekshiruv natijasida aniqlangan nisbiy xatolik qiymatlari;
hisobga olish tizimining umumiy hisoblangan xatoligi va uning ruxsat etilgan chegarasi bilan solishtirmasi;
har qanday qoʻshimcha taʼsir qiluvchi omillar va ekspluatatsiya sharoiti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
Ushbu pasport elektron va qogʻoz shaklda yuritiladi.
34. Hisobga olish tizimi elektr tarmoqlarining barqaror (normal), avariyaviy va avariyadan soʻnggi tiklanish rejimlarida oʻz funksional vazifalarini uzluksiz va ishonchli bajarishi hamda uning tarkibiga kiruvchi barcha uskunalar (tok va kuchlanish transformatorlari, hisoblagichlar, aloqa va saqlash qurilmalari) ekspluatatsiya jarayonida quyidagi talablarga mos boʻlishi lozim:
uskunalarning amaldagi xatoliklari ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan texnik shartlar (pasportlar) va standartlarda koʻrsatilgan ruxsat etilgan chegaralardan oshmasligi;
hisobga olish tizimi avariyaviy rejimda ham aniq hisobni taʼminlashi va shikastlanmasligi;
elektrmagnit taʼsirlar va signallar, chastota oʻzgarishi, kuchlanish tushishi va qisqa muddatli uzilishlari, oʻta kuchlanishlar, kuchlanish tebranishi, qayta quvvatlanish yoki qayta kuchlanish berilishi kabi holatlarda ham hisobning uzluksizligi taʼminlanishi.
35. Elektr energetikasi obyektlarida turli kuchlanish darajasidagi tijorat (hisob-kitob) va texnik hisobga olish nuqtalaridagi hisobga olish tizimi uskunalarining aniqlik sinfi milliy va xalqaro standartlar talablariga toʻliq mos boʻlishi hamda quyidagi aniqlik sinfiga ega boʻlishi kerak:
a) generatsiyalovchi modullar, uzatish tizimi va uzatish tizimiga ulanish nuqtalarida, jumladan, davlatlararo elektr tarmoqlarida:
aktiv elektr energiyasi uchun ≤ 0,5;
reaktiv energiya uchun ≤ 1;
b) boshqa barcha obyektlarda, shu jumladan, past kuchlanishli tarmoqlar va taqsimlash tarmoqlariga ulangan foydalanuvchilar (isteʼmolchilar) uchun:
aktiv elektr energiyasi uchun ≤ 1;
reaktiv energiya uchun ≤ 2.
36. Davlatlararo elektr energiyasi almashinuvi amalga oshiriladigan yuqori kuchlanishdagi elektr uzatish tarmoqlarida hisobga olish tizimi aniqlik sinfining yakuniy qiymati oʻzaro kelishilgan holda belgilanadi.
37. Tijorat hisobga olish tizimining barcha tarkibiy qismlarining aniqlik sinfi bir-biriga mutanosib boʻlishi hamda unga muvofiq sertifikatsiyadan oʻtkazilgan boʻlishi kerak.
3-bob. Elektr energiyasini hisobga olish
1-§. Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchilar obyektlarida aktiv elektr energiyasini hisobga olish
38. Elektr energiyasini hisobga olish tizimi belgilangan joriy vaqt oraligʻida (hisobot davrida), generatsiyalovchi modullar (generatorlar) orqali ishlab chiqarilgan hamda oʻz ehtiyojlari, xoʻjalik ehtiyojlari, ishlab chiqarishga oid sarf va sinxron kompensator rejimi uchun isteʼmol qilingan (alohida koʻrsatib oʻtiladi), shuningdek, elektr tarmoqlari orqali yagona elektr energetikasi tizimiga va (yoki) bevosita elektr stansiyasi tarmoqlariga ulangan boshqa foydalanuvchilarga balans boʻyicha mansublik chegarasidan uzatilgan elektr energiyasi hisobini yuritish uchun quyidagi nuqtalarda oʻrnatilishi lozim:
generatorlar va generatsiyalovchi modullarda (generatorlarda ularning generator yoki sinxron kompensator rejimlarida ishlashidan qatʼi nazar, ishlab chiqargan va isteʼmol qilgan aktiv va reaktiv energiyani hisobga olish uchun);
zaxira va tiristorli qoʻzgʻatkichlarda;
xoʻjalik ehtiyojlari va ishlab chiqarishga oid sarflarni inobatga olgan holda oʻz ehtiyoji transformatorlarida;
oʻz ehtiyojlarining asosiy kuchlanish shinalariga ulangan (xoʻjalik ehtiyojlari va ishlab chiqarishga oid sarflarni inobatga olgan holda) oʻz ehtiyojlari tarmoqlarida;
elektr stansiyasi oʻz ehtiyojlari transformatorlariga yoki oʻz ehtiyojlari uchun ichki taqsimlash qurilmalariga ulangan elektr energiyasi isteʼmolchilarining isteʼmolini hisobga olish nuqtalarida;
elektr stansiyasi shinalariga ulangan, barcha kuchlanish sinflaridagi elektr uzatish tarmoqlarida, shu jumladan, davlatlararo elektr uzatish tarmoqlarida.
39. Qoʻzgʻatkichlar generator shinalaridan taʼminlanganda, generatorlar orqali ishlab chiqarilgan elektr energiyasi miqdori va oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasi sarfi qoʻzgʻatish uchun sarf qilingan elektr energiyasi miqdoriga teng ravishda kamaytirilishi lozim, chunki bu sarf generatordagi elektr energiyasi sarfi hajmi tarkibida hisobga olinadi.
Qoʻzgʻatkichlar oʻz ehtiyojlari transformatorlaridan taʼminlanganda, generatorlar orqali ishlab chiqarilgan va ishlab chiqarishga oid sarflangan elektr energiyasi miqdori qoʻzgʻatish uchun sarf qilingan elektr energiyasi miqdoriga teng ravishda kamaytirilishi lozim, chunki bu sarf generatordagi elektr energiyasi sarfi hajmi tarkibida va oʻz ehtiyojlariga oʻrnatilgan hisoblagichlar orqali hisoblanadi.
40. Elektr energetikasi obyektlarining xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflanadigan elektr energiyasining hisobini yuritish maqsadida hisoblagichlar quyidagi joylarda oʻrnatiladi:
xoʻjalik isteʼmoli alohida transformator orqali taʼminlanganda, transformatorning yuqori kuchlanish tomonida;
xoʻjalik isteʼmoli boshqa transformator yoki oʻz ehtiyojlari shinalari seksiyasi orqali taʼminlanganda, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablaridan kelib chiqqan holda elektr taʼminoti qabul qilinadigan tarmoq chiqishida.
41. Elektr stansiyalarining elektr energiyasini uzatishda oʻzining tasarrufida boʻlgan elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlaridagi texnologik sarf ushbu elektr stansiyasiga taalluqli deb hisoblanadi.
42. Elektr stansiyasining tasarrufida boʻlgan ochiq taqsimlash qurilmasi (podstansiya) va undagi transformatorlardan uzatish tizimi operatori tomonidan elektr energiyasini uzatish maqsadida foydalanilsa, yaʼni obyekt orqali elektr energiyasining tranziti amalga oshirilsa, mazkur tranzit (transportirovka) oqimlari hajmiga mutanosib ravishda yuzaga kelgan texnologik sarflar hisob-kitob orqali aniqlanadi va uzatish tizimi operatorlari hisobiga oʻtkaziladi.
Bunda elektr stansiyasi operatori faqat oʻzining ichki isteʼmoli va yoʻqotishlari uchun javobgar hisoblanadi hamda uzatish xizmatlari doirasida yuzaga keladigan texnologik sarflar, operatorlarning javobgarligi va texnologik sarflarning tegishliligini aniqlash boʻyicha hisob-kitob tartibi tomonlar oʻrtasida alohida texnik-huquqiy kelishuv yoki dalolatnoma asosida tartibga solinadi.
43. Elektr energiyasini hisobga olishning haqqoniyligini nazorat qilish maqsadida elektr stansiyalarida komissiya tuziladi va uning tarkibi korxona rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Komissiyaning faoliyati korxonada qabul qilingan idoraviy hujjat bilan tartibga solinadi.
Hisobga olishning haqqoniyligini nazorat qiluvchi komissiya tomonidan har bir hisobot davri uchun ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq “Elektr stansiyasining elektr energiyasi balansi” shakllantiriladi va uning bir nusxasi elektr stansiyasida saqlanadi, ikkinchi asl nusxasi esa har oyning beshinchi sanasiga qadar tegishliligiga koʻra uzatish yoki taqsimlash tizimiga ulanganidan kelib chiqib, markaziy xarid qiluvchi (yoki) taʼminotchiga taqdim etiladi.
44. Elektr stansiyasining elektr energiyasi balansi quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak:
generatsiyalovchi modullar orqali ishlab chiqarilgan elektr energiyasi miqdori;
elektr tarmoqlaridan qabul qilingan elektr energiyasi miqdori;
oʻz ehtiyoji transformatorlari yoki yagona elektr energetikasi tizimidan taʼminlangan holda oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi miqdori, bunda ishlab chiqarishga oid sarf miqdori alohida koʻrsatiladi;
xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi miqdori;
ishlab chiqarishga oid sarf miqdori, agar elektr energiyasi oʻz ehtiyoji transformatorlari yoki yagona elektr energetika tizimidan isteʼmol qilingan boʻlsa, alohida koʻrsatiladi;
generatorlar shinalari yoki ochiq taqsimlash qurilmasi (podstansiya) orqali uzatish va taqsimlash tizimlariga, bevosita isteʼmolchilar tarmoqlariga va boshqa davlatlar energetika tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi miqdori;
Taqsimlash tizimi operatorining tarmoqlari mavjud boʻlmaganda, toʻgʻridan-toʻgʻri elektr stansiyasining past kuchlanishli shinalariga ulangan boshqa isteʼmolchilar tarmoqlariga, shuningdek, oʻz ehtiyoji transformatorlari orqali foydalanuvchilarga uzatilgan elektr energiyasi miqdori;
elektr energiyasini uzatishda elektr stansiyasining elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlarida sarflanadigan elektr energiyasi hajmi.
45. Elektr energiyasini uzatishda elektr stansiyasining elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlarida sarflanadigan elektr energiyasi hajmi quyidagi uskunalardagi elektr energiyasining sarflari yigʻindisi orqali aniqlanadi:
kuch transformatorlari va avtotransformatorlarda;
reaktorlarda;
tok transformatorlarida;
kuchlanish transformatorlarida;
ulovchi simlar va yigʻma shinalarda;
yuqori chastotali aloqa toʻsiqlarida;
ventilli razryadlagichlarda;
oʻta kuchlanishdan himoya vositalarida;
yuqori chastotali aloqa qurilmalarida;
generatorlarning sinxron kompensator rejimida ishlagandagi aktiv elektr energiyasi sarfida.
46. Elektr energiyasi balansi tarkibiy qismlarining barchasi hisob-kitob va texnik hisobga olish tizimi yordamida aniqlanadigan hisobga olishlar asosida shakllantiriladi.
Bunda elektr stansiyalarining elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlaridagi texnologik sarflar (yoʻqotishlar) balansning alohida moddasi sifatida hisoblanadi hamda balansning boshqa tashkil etuvchilari tarkibiga qoʻshib yuritilmaydi.
47. Elektr stansiyasidan uzatish, saqlash va (yoki) taqsimlash tizimiga, bevosita isteʼmolchilar tarmoqlariga yoki boshqa davlatlar energetika tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi, tijorat hisob-kitob nuqtalarida (tegishli shartnomalarda belgilangan balans boʻyicha mansublik chegaralarida) oʻrnatilgan hisoblagichlar koʻrsatkichlari asosida aniqlanadi va oʻzaro hamkorlik qiluvchi tomonlarning masʼul vakillari ishtirokida rasmiy dalolatnoma orqali tasdiqlanadi.
Elektr tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi miqdorini aniqlashda generatsiyalovchi modullar tomonidan ishlab chiqarilgan umumiy elektr energiyasi hajmidan oʻz ehtiyojlari, xoʻjalik ehtiyojlari, ishlab chiqarishga oid sarf va elektr stansiyasining elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlaridagi texnologik sarflarni ayirish orqali hisoblashga yoʻl qoʻyilmaydi.
Elektr energiyasining uzatilgan hajmi faqatgina tijorat hisob-kitob uchun belgilangan tijorat hisobga olish nuqtalaridagi hisoblagich koʻrsatkichlari asosida aniqlanadi.
48. Elektr stansiyalari oʻz ehtiyojlari, xoʻjalik ehtiyojlari va ishlab chiqarishga oid sarf uchun sarflanadigan elektr energiyasi uskunalarining elektr stansiyasi operatori tomonidan tasdiqlangan rasmiy tizimli roʻyxatiga ega boʻlishi kerak.
Elektr stansiyalari va elektr energetikasi obyektlarining oʻz ehtiyojlari, xoʻjalik ehtiyojlari va ishlab chiqarishga oid ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarining nomenklaturasi tegishliligicha ushbu Nizomga 3 — 6-ilovalarga asosan har bir obyekt uchun alohida ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi. Bir turdagi nomenklaturaga boshqa turdagi nomenklaturaning tashkil etuvchisini kiritish qatʼiyan taqiqlanadi.
2-§. Elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlarida aktiv elektr energiyasini hisobga olish
49. Uzatish tizimi operatori, taqsimlash tizimi operatori, saqlash tizimi operatori hamda foydalanuvchilarning, yaʼni yagona elektr energetikasi tizimiga kiruvchi obyektlarning elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlarida elektr energiyasi oqimlari hisobotini shakllantirish hamda oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish maqsadida elektr tarmoqlari orqali uzatilgan, taqsimlangan, saqlangan, yetkazib berilgan va isteʼmol qilingan aktiv elektr energiyasi hisobga olinadi va hisobi yuritiladi.
Yagona elektr energetikasi tizimiga kiruvchi obyektlarning podstansiyalarida elektr energiyasini hisobga olish tizimi boshqa elektr energetika obyektlari (korxonalari)ning elektr tarmoqlari, qoʻshni davlatlarning energetika tizimlari, toʻgʻridan-toʻgʻri ulangan foydalanuvchilarning elektr energiyasini uzatish, qabul qilish, saqlash, yetkazib berish, shuningdek, podstansiyada xoʻjalik ehtiyojlari va oʻz ehtiyojlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi hisobini yuritish maqsadida tijorat va texnik hisobga olish nuqtalarida oʻrnatilishi shart.
50. Podstansiyalarning oʻz ehtiyojlari va xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarining nomenklaturasi ushbu podstansiyaning egasi, yaʼni tegishliligicha uzatish tizimi operatori, taqsimlash tizimi operatori, saqlash tizimi operatori yoki foydalanuvchilar tomonidan tasdiqlanadi. Bir turdagi nomenklaturaga boshqa turdagi nomenklaturaning tashkil etuvchisini kiritish qatʼiyan taqiqlanadi.
51. Podstansiyalarning oʻz ehtiyojlari va xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi uskunalarining nomenklaturasi tegishliligicha ushbu Nizomga 6-7-ilovalarga asosan har bir obyekt uchun alohida ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
52. Podstansiyalarda elektr energiyasini hisobga olishning haqqoniyligini nazorat qilish maqsadida komissiya tuziladi va podstansiyalar tegishli boʻlgan korxona rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Komissiyaning faoliyati korxonada qabul qilingan idoraviy hujjat asosida tartibga solinadi.
Komissiya tomonidan har bir hisobot davri uchun ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan namunaviy shakldagi “Podstansiyalarning elektr energiyasi balansi” shakllantiriladi.
Hisobot davri uchun shakllantirilgan podstansiyalar elektr energiyasi balansining bir nusxasi uning egasida saqlanadi, ikkinchi asl nusxasi esa har oyning beshinchi sanasiga qadar markaziy xarid qiluvchiga taqdim etiladi.
53. Podstansiyalarning elektr energiyasi balansi quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:
podstansiyaning shinalariga qabul qilingan elektr energiyasi;
podstansiyaning shinalaridan uzatilgan elektr energiyasi;
podstansiyaning oʻz ehtiyojlari transformatorlaridan taʼminlangan, oʻz va xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasi sarfi;
podstansiyaning oʻz va xoʻjalik ehtiyojlari uchun boshqa elektr energetikasi korxonasi tarmoqlaridan qabul qilingan elektr energiyasi sarfi;
podstansiyaning texnologik sarfi (yoʻqotishlari).
54. Podstansiyalarning elektr energiyasi balansi tijorat va texnik hisobga olish nuqtalarida oʻrnatilgan hisoblagichlar koʻrsatkichlari asosida aniqlanadi.
Bunda podstansiyadagi yoʻqotishlar hisoblagich koʻrsatkichlaridan mustaqil holda, hisob-kitob orqali aniqlanadi.
55. Podstansiyalarning oʻz ehtiyojlari va xoʻjalik ehtiyojlari uchun isteʼmol qilingan elektr energiyasi hisoboti ushbu Nizomga 9-ilovada keltirilgan namunaviy shakldagi “Podstansiyalarning oʻz ehtiyojlari va xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasi isteʼmoli balansi” tuziladi.
56. Metodikaga asosan elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlarining egasi, tegishliligicha uzatish tizimi operatori, taqsimlash tizimi operatori, saqlash tizimi operatori va (yoki) foydalanuvchilar har bir hisobot davri uchun oʻz tarmoqlarining elektr energiyasi balansini shakllantiradi.
Magistral elektr tarmoqlari korxonalari tomonidan “Magistral elektr tarmoqlarida elektr energiyasi balansi” ushbu Nizomga 10-ilovada keltirilgan namunaviy shaklda tuziladi va hisobot davridan keyingi oyning 5-sanasiga qadar umumlashtirish uchun uzatish tizimi operatoriga taqdim etiladi.
Taqsimlash tizimi operatorlari tomonidan “Taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalarining elektr energiyasi balansi” ushbu Nizomga 11-ilovada keltirilgan namunaviy shaklda tuziladi hamda hisobot davridan keyingi oyning 7-sanasiga qadar tayinlangan taʼminotchi va markaziy xarid qiluvchiga taqdim etadi.
Uzatish tizimi operatori tomonidan “Uzatish tizimida elektr energiyasining texnik oqimlari hisoboti” ushbu Nizomga 12-ilovada keltirilgan namunaviy shaklda tuziladi hamda hisobot oyidan keyingi oyning 7-sanasiga qadar markaziy xarid qiluvchi va boshqa vakolatli tomonlarga taqdim etadi.
Saqlash tizimi operatori tomonidan “Elektr energiyasini saqlash tizimlarida elektr energiyasi balansi” ushbu Nizomga 13-ilovada keltirilgan namunaviy shaklda tuziladi hamda hisobot oyidan keyingi oyning 7-sanasiga qadar markaziy xarid qiluvchi va boshqa vakolatli tomonlarga taqdim etadi.
Tayinlangan taʼminotchi (“Energosavdo” filiali va boshqalar) taqsimlash tizimlari boʻyicha umumlashtirilgan elektr energiyasi balansini shakllantiradi hamda hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar markaziy xarid qiluvchi va boshqa vakolatli tomonlarga taqdim etadi.
Markaziy xarid qiluvchi tomonidan yagona elektr energetikasi tizimi boʻyicha umumlashtirilgan elektr energiyasi balansi koʻrsatkichlari korxonalar va hududlar kesimida hisobot davridan keyingi oyning 15-sanasiga qadar Energetika vazirligi, Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobotni ilova qilgan holda taqdim etib boriladi.
3-§. Elektr energetikasi obyektlarida reaktiv energiyani hisobga olish
57. Reaktiv energiyani hisobga olishning asosiy maqsadlari quyidagilardan iborat:
yagona elektr energetikasi tizimidagi ishlab chiqaruvchilar hamda foydalanuvchilar tomonidan isteʼmol qilingan va ishlab chiqarilgan reaktiv energiya hisobini yuritish;
davlatlararo elektr uzatish tarmoqlari orqali reaktiv energiya oqimlarining hisobini yuritish va ularni samarali boshqarish;
elektr stansiyalaridagi generatorlar hamda podstansiyalarda oʻrnatilgan reaktiv quvvatni kompensatsiyalovchi qurilmalar generatsiya qilingan reaktiv energiya hamda podstansiyalardan uzatilayotgan reaktiv energiya oqimlari hisobini yuritish va u boʻyicha aniq maʼlumotlarni shakllantirish;
qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq reaktiv energiyani hisobga olishni taʼminlash hamda elektr energiyasi bozoridagi munosabatlarni tartibga solishda hisob-kitob uchun asos boʻluvchi qoʻshimcha xizmatlar (reaktiv quvvatni kompensatsiyalash, faza balansini taʼminlash va kuchlanishni boshqarish) hajmini aniqlash.
58. Barcha tijorat hisobga olish nuqtalarida reaktiv energiya oqimlari hisobga olinishi va uning hisobi yuritilishi shart. Tijorat hisobga olish nuqtalarida oʻrnatilgan hisobga olish tizimi qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga asosan reaktiv energiyani ikki tomonlama hisobga olish imkoniyatiga ega boʻlishi kerak.
59. Yagona elektr energetika tizimidagi har bir elektr energetikasi korxonasi (elektr stansiyalari operatorlari, uzatish, saqlash va taqsimlash tizimlari operatorlari va foydalanuvchilar) aktiv elektr energiyasi kabi har hisobot davri yakuni bilan reaktiv energiya ishlab chiqarilishi va isteʼmol qilinishi boʻyicha hisobotlarni yuritishi shart. Mazkur hisobotlar aktiv elektr energiyasi balansi bilan birgalikda tegishli tizim operatorlari va markaziy xarid qiluvchiga hamda vakolatli organlarga taqdim etib boriladi.
60. Reaktiv energiya hisobotlari aktiv elektr energiyasi hisobotlaridan alohida, lekin muvofiqlashgan holda yuritilishi, ular oʻrtasidagi bogʻliqlik tahlili amalga oshirilgan boʻlishi lozim.
61. Hisobotda quyidagi miqdorlar alohida qayd etiladi:
generatsiya qilingan (ishlab chiqarilgan) reaktiv energiya;
isteʼmol qilingan reaktiv energiya;
obyektning umumiy reaktiv energiyasi balansi.
62. Qoʻshni davlatlar bilan elektr energiyasi almashinuvida reaktiv energiya hisobi oʻzaro kelishuv asosida yuritiladi.
4-§. Yagona elektr energetikasi tizimi obyektlarida elektr energiyasini hisobga olishning tahlili
63. Elektr stansiyalari va podstansiyalarda elektr energiyasi hisobining aniqligi va ishonchliligini baholash hamda tahlil qilish maqsadida har bir hisobot davri uchun elektr energiyasining amaldagi nobalans miqdori aniqlanadi va ruxsat etilgan nobalans ruxsat etilgan nobalans meʼyori bilan taqqoslanadi.
Amaldagi nobalans miqdori hisobga olish tizimining ruxsat etilgan xatoliklari bilan bogʻliq yoʻqotishlar miqdoridan ortiq boʻlmasligi shart. Ushbu solishtirish mezoni orqali hisobga olish tizimidagi ehtimoliy xatolik, yoʻqotish yoki tashqi aralashuvlar tahlil qilinadi.
64. Elektr stansiyalarida amaldagi nobalans miqdori (NB A ) hisobot davridagi elektr energiyasi balansining tashkil etuvchi (tarkibiy) qismlari asosida aniqlanadi va quyidagi formulalar orqali hisoblanadi:
a) amaldagi nobalansning mutlaq (absolyut) qiymati:
NB A = ( W ich.his + W tq ) - ( W oʻe.hisobl. + ∆W oʻet + W tu + ∆W us ), [kW·h];
b) amaldagi nobalansning nisbiy qiymati:
NB A .% = ( W ich.his + W tq ) - ( W oʻe.hisobl . + ∆W oʻet + W tu + ∆W us ) • 100%, [%]. ( W ich.his . + W tq )
Bunda:
W ich.his — generatsiyalovchi modullar (generatorlar) tomonidan ishlab chiqarilgan elektr energiyasining hisobiy miqdori (kW·h);
W tq — tarmoqlardan qabul qilingan elektr energiyasi (kW·h);
W tu — tarmoqqa uzatilgan elektr energiyasi (kW·h);
W oʻe.hisobl. — hisoblagich orqali aniqlanadigan oʻz ehtiyojlari uchun isteʼmol qilingan elektr energiyasi (kW·h);
∆W oʻet — hisob-kitobi chulgʻamning past kuchlanish tomonida olib boriladigan oʻz ehtiyoji transformatoridagi texnik sarf (kW·h);
∆W us — elektr stansiyasining elektr tarmoqlari xoʻjaligi obyektlaridagi texnik yoʻqotishlar (kW·h).
65. Generatsiyalovchi modullar (generatorlar) tomonidan ishlab chiqarilgan elektr energiyasining hisobiy miqdori ( W ich.his ) quyidagi formula orqali aniqlanadi:
W ich.his = W G - W qoʻzgʻ , [kW·h].
Bunda:
W G — generatorlarda ishlab chiqarilgan elektr energiyasi (kW·h);
W qoʻzgʻ — tiristorli qoʻzgʻatish uchun generatorlardan yoki zaxiraviy qoʻzgʻatish uchun qoʻzgʻatkich transformatorlari orqali isteʼmol qilinadigan elektr energiyasi (kW·h).
66. Podstansiyalarda amaldagi elektr energiyasi nobalansi (NB A ) hisobot davri uchun elektr energiyasi balansi tarkibiy qismlari asosida aniqlanadi va quyidagi formulalar boʻyicha hisoblanadi:
a) amaldagi nobalansning mutlaq (absolyut) qiymati:
NB A = W shq - W shu - W oʻe.oʻet - W xe.oʻet - ∆W jihoz , [kW·h];
b) amaldagi nobalansning nisbiy qiymati:
NB A .% = W shq – W o - W shu . - W oʻe.oʻet . - ∆W jihoz • 100%, [%]. W shq
Bunda:
W shq — podstansiyaning shinalariga qabul qilingan elektr energiyasi (kW·h);
W shu — podstansiyaning shinalaridan uzatilgan elektr energiyasi (kW·h);
W oʻe.oʻet — podstansiyaning oʻz ehtiyojlari transformatorlaridan taʼminlangan oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasi sarfi (yoʻqotishlari, kW·h);
W xe.oʻet — podstansiyaning oʻz ehtiyojlari transformatorlaridan taʼminlangan xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasi sarfi (kW·h);
∆W jihoz — podstansiyaning uskunalaridagi elektr energiyasi yoʻqotishlari (kW·h).
67. Hisobga olish tizimining ruxsat etilgan nobalansining (N.B R.E,% ) nisbiy miqdori quyidagi formula orqali aniqlanadi:
Bunda:
d ni , d oi — elektr energiyasini i-oʻlchash kompleksi orqali qabul qilingan yoki uzatilgan miqdori nisbati;
δ ni , δ oi — kuchlanish transformatori, tok transformatori va hisoblagichlar majmuasidan iborat i -oʻlchash kompleksining qabul qilingan (uzatilgan) elektr energiyasi hisobga olishdagi umumiy nisbiy xatoligi;
k — elektr energiyasi qabul qilinadigan oʻlchash nuqtalari soni;
m — elektr energiyasi uzatiladigan (yetkazib beriladigan) oʻlchash nuqtalari soni.
68. Elektr energiyasini i-hisobga olish tizimi orqali hisobga olingan ulushi (d i ) quyidagi formula orqali aniqlanadi:
Bunda:
W i — hisobot davrida i -oʻlchash kompleksi orqali hisobga olingan elektr energiyasi miqdori (kW·h);
W q(u) — hisobot davrida shinalarga uzatilgan va (yoki) shinalaridan qabul qilingan elektr energiyasi (kW·h).
69. i -oʻlchash kompleksining ruxsat etilgan nisbiy xatoligi chegarasi (δ i ) quyidagi formula orqali aniqlanadi:
Bunda:
δ HP , δ TT , δ KT — barqaror ekspluatatsiya sharoitlarida hisobga olish tizimining (hisoblagich, tok transformatorlari va kuchlanish transformatorlari) pasport maʼlumotlari va aniqlik sinfi qiymati boʻyicha qabul qilinadigan ruxsat etilgan xatoliklari (%);
δ L — hisoblagichning kuchlanish transformatorlariga ulangan tarmoqlaridagi ruxsat etilgan kuchlanish yoʻqotishlarining chegarasi (%).
70. Hisobga olish tizimining ruxsat etilgan nobalansi (N.B R.E ) bir fazali yoki uch fazali hisobga olish nuqtalari majmui uchun, tok yuklamasining amaldagi koeffitsiyentidan kelib chiqqan holda quyidagi formula orqali hisoblanishiga ruxsat etiladi:
NB R.E = - ( d att + d akt + d al d ahisob ) • x • W , [kW·h]. 100
Bunda:
“-” belgisi — amaldagi sharoitda xatolikning tizimli tarkibiy qismi elektr energiyasini kam hisobga olish tomonidaligini koʻrsatadi;
d att — tok yuklamasining amaldagi koeffitsiyentida tok transformatorining xatoligi (%);
d akt — kuchlanish transformatorining xatoligi (%);
d al — hisobga olish tizimining kuchlanish transformatoriga ulanish tarmoqlaridagi kuchlanish yoʻqotishlari taʼsiridagi xatoligining Elektr qurilmalarining tuzilish qoidalarida ruxsat etilgan chegarasi (%);
d ahisob — hisoblagichning meʼyoriy yoki amaldagi xatoligi (%);
x — tok yuklamasining amaldagi koeffitsiyenti (0 < x ≤ 1);
W — hisobot davrida uzatilgan elektr energiyasi (kW × h).
Hisobga olish tizimining ruxsat etilgan nobalansini hisoblashda belgilangan tartibda tanlab olingan hisobga olish tizimiga nisbatan oʻtkazilgan metrologik tekshiruv (kalibrovka) natijalariga asosan, hisoblagich va tok transformatorlarining oʻrtacha statistik xatolik qiymatlarini qoʻllashga ruxsat etiladi.
71. Hisob-kitob qilingan amaldagi nobalans miqdori belgilangan hisobga olish tizimining ruxsat etilgan nobalansi miqdoridan katta boʻlsa, ushbu holat texnik nomuvofiqlik sifatida baholanadi va buning sabablari aniqlanishi, tahlil qilinishi hamda hisobot davridan keyingi bir oy ichida uni bartaraf etish choralari koʻrilishi zarur.
5-§. Davlatlararo elektr energiyasi oqimlarini hisobga olish tartibi
72. Davlatlararo elektr uzatish tarmoqlari orqali bogʻlangan qoʻshni davlatlarning energetika tizimlari orasidagi elektr energiyasi oqimlari davlatlararo texnik oqimlar hisoblanadi.
Davlatlararo elektr energiyasi oqimlarini hisobga olish, ushbu oqimlar natijasida hosil boʻladigan elektr energiyasi sarfini aniqlash va elektr tarmoqlarining ishlash rejimlarini optimallashtirish maqsadida davlatlararo elektr energiyasi oqimlarining tijorat va texnik hisob-kitobi yuritiladi.
73. Davlatlararo elektr energiyasi oqimlari hajmi qoʻshni davlatlar energetika tizimlari bilan mansublik chegaralarida hisobga olinadi.
Davlatlararo elektr uzatish tarmoqlarida mansublik chegaralarini belgilash yoki ularni oʻzgartirish tomonlarning oʻzaro kelishuvi asosida balans boʻyicha boʻlinish chegaralarida belgilanadi va ikki tomonlama tuzilgan dalolatnomaga asosan rasmiylashtiriladi.
74. Davlatlararo elektr energiyasining oqimlari hajmi davlatlararo elektr uzatish tarmoqlarining mansublik chegaralarida hamkorlik qiluvchi qoʻshni energetika tizimlarining masʼul vakillari hamda bojxona xizmati xodimlari ishtirokida aniqlanadi va rasmiylashtiriladi.
Bojxona chegarasidan elektr uzatish tarmoqlari orqali oʻtkazilayotgan elektr energiyasi Bojxona qoʻmitasi va Energetika vazirligining qarori bilan tasdiqlangan nizom asosida bojxona nazorati va bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkaziladi.
75. Oʻzaro hamkorlik qiluvchi davlatlar energetika tizimlarining masʼul vakillari, bojxona xizmati xodimlari bilan birga, tegishli elektr energetikasi korxonasining xodimlari ishtirokida nazorat tekshiruvlarini va reglamentga asosan ishlarni amalga oshirish uchun davlatlararo elektr uzatish tarmoqlarining hisobga olish tizimiga toʻsqinliksiz kirish huquqiga ega.
76. Davlatlararo elektr uzatish tarmoqlarida oʻrnatilgan hisoblagichlar har ikki tomon vakillari ishtirokida davriy qiyoslashdan oʻtkaziladi. Qiyoslash va tekshirish muddatlari hamda tartibi oʻzaro kelishuv asosida belgilanadi.
77. Davlatlararo elektr energiyasi oqimlarini texnik hisobga olish tartiblari va talablari, hamkor davlatlar elektr energetikasi tizimlari bilan oʻzaro kelishuv asosida ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
4-bob. Hisobga olish tizimini oʻrnatish va ularni ekspluatatsiya qilish
1-§. Hisobga olish tizimini oʻrnatish va foydalanishga qabul qilish
78. Yagona elektr energetikasi tizimining har bir obyektida berilgan texnik shartlar, tegishli ulanish shartnomalariga asosan elektr energiyasini tijorat va texnik hisobga olish tizimi belgilangan tartibda oʻrnatilishi, joylashtirilishi hamda tasdiqlangan ulanish sxemasi mavjud boʻlishi kerak.
79. Yagona elektr energetikasi tizimining hisobga olish nuqtalarida tijorat va texnik hisobga olish tizimi oʻrnatiladi.
Hisobga olish tizimini, jumladan, uning tarkibiga kiruvchi hisoblagichlar, oʻlchov transformatorlari, sinov bloklarini oʻrnatish, ularni ulash tartibi ushbu Nizom, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va tegishli tizim operatorlari tomonidan belgilangan talablarga muvofiq amalga oshiriladi.
Hisobga olish tizimi loyiha hujjatlari (toʻliq oʻlchash sxemasi) asosida va tegishli litsenziyaga ega ixtisoslashgan tashkilotlar tomonidan oʻrnatiladi.
80. Foydalanishga qabul qilingan har bir tijorat va texnik hisobga olish tizimi ushbu Nizomga 14-ilovada keltirilgan shakldagi pasport-bayonnomasiga ega boʻlishi kerak.
81. Hisobga olish tizimining har bir uskunasi (hisoblagich, oʻlchov transformatorlari, sinov bloklari) foydalanishga qabul qilinishidan oldin belgilangan tartibda sinash va metrologik tekshiruvdan oʻtkazilgan boʻlishi shart.
82. Yangi ulanish yoki mavjud ulanishni oʻzgartirishda ulanish nuqtasida (mansublik chegarasida) hisobga olish tizimini joriy etishda:
a) arizachi hisobga olish tizimini tekshirish uchun yozma soʻrovni bozor operatori yoki taʼminotchi va tegishli tizim operatoriga quyidagilarni ilova qilgan holda taqdim etadi:
ulanish uchun berilgan texnik shartlar va ulanish shartnomasi;
loyiha hujjatlari, texnik shartlar va ulanish shartnomalarida belgilangan talablar bajarilganini tasdiqlovchi hujjatlar (dalolatnomalar);
belgilangan dasturiy taʼminotlarning (EHNAT va boshqalar) ulangani (integratsiya qilingani) boʻyicha tegishli tizim operatori tomonidan berilgan tasdiq;
b) tegishli tomonlar (tegishli tizim operatorlari, markaziy xarid qiluvchi, taʼminotchi, foydalanuvchi va zarur hollarda — metrologiya va texnik nazorat organlari) ishtirokida hisobga olish tizimi joyida tekshiriladi va tekshiruv natijalariga asosan hisobga olish tizimini foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi rasmiylashtiriladi;
v) hisobga olish tizimi toʻliq soz holatda deb topilsa, u tekshiruv vaqtidan boshlab elektr energiyasining tijorat hisoblashda foydalanish uchun ruxsat etilgan deb hisoblanadi. Agar nosozlik yoki texnik nomuvofiqlik aniqlansa, hisobga olish nuqtasi vaqtincha foydalanishga qabul qilinmaydi. Nosozlik toʻliq bartaraf etilgandan soʻng hisobga olish tizimini foydalanishga qabul qilishga ruxsat etiladi.
83. Tijorat hisobga olish nuqtasiga oʻrnatilgan hisoblagichning tok va kuchlanish zanjirlari, oʻlchov transformatorlarining birinchi ikkilamchi chiqishiga (portiga) toʻgʻridan-toʻgʻri ulanishi va mazkur asosiy hisoblagich uchun moʻljallangan boʻlishi shart.
Ushbu zanjirga boshqa hisoblagichlar, relelar, oʻlchov vositalari yoki boshqa yordamchi qurilmalarni ulashga yoʻl qoʻyilmaydi.
Texnik yoki sxemaviy jihatdan bunday alohida ulanishni taʼminlashning iloji boʻlmasa, faqatgina uzatish tizimi operatori tasarrufidagi oʻrta kuchlanishli hisobga olish nuqtalarida, bir nechta hisoblagichlarni umumiy kuchlanish transformatorining ikkilamchi chiqishiga (portiga) ulashga ruxsat etiladi. Bunday holda har bir hisoblagich zanjirining umumiy yuklamasi va transformatorning aniqlik sinfi mutanosib tanlanishi kerak.
Texnik hisobga olish nuqtalarida oʻrnatilgan hisoblagichlarni ulashda umumiy oʻlchov transformatorlari chiqishlaridan (portlaridan) foydalanishga ruxsat etiladi.
84. Kuchlanishi 35 — 500 kV boʻlgan hisobga olish nuqtalarda oʻrnatilgan hisoblagichlar kuchlanishni alohida oʻlchov kuchlanish transformatorlari orqali qabul qilishi lozim. Bu holatda kuchlanish signallari toʻgʻridan-toʻgʻri kuchlanish transformatorining ikkilamchi chiqishidan olinadi va hisobga olish zanjiridagi aniqlik, xavfsizlik hamda uzluksizlik taʼminlanishi kerak.
85. Alohida fider orqali ulangan har bir foydalanuvchi uchun hisobga olish tizimi oʻzining fideri chiqishida (yacheykada) oʻrnatiladi.
86. Hisoblagichlar va oʻlchov transformatorlarini boshqa joyga oʻrnatish va almashtirish tegishli tizim operatori bilan kelishilgan holda ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari talablari asosida amalga oshiriladi.
Hisoblagichlar va oʻlchov transformatorlarini oʻzboshimchalik bilan boshqa joyga oʻrnatish va (yoki) almashtirish holatlari aniqlangan taqdirda, tegishli tizim operatori foydalanuvchini elektr tarmogʻidan uzib qoʻyadi hamda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan Elektr energiyasidan foydalanish qoidalariga muvofiq qaytadan hisob-kitob amalga oshiriladi.
87. Hisoblagichni almashtirish — avvalgisining oʻrniga boshqa hisoblagich oʻrnatish yoki yangidan elektr hisoblagichni oʻrnatish foydalanuvchining belgilangan tartibda tegishli tizim operatoriga kiritgan buyurtmanomasi (arizasi) asosida amalga oshiriladi.
88. Metrologik qiyoslash koʻrigidan oʻtmagan, sertifikatga ega boʻlmagan, EHNAT tizimiga muvofiq boʻlmagan hisoblagich hamda oʻlchov transformatorlarini oʻrnatish va muhrlash (tamgʻalash) taqiqlanadi.
89. Tegishli tizim operatori foydalanuvchining buyurtmanomasi asosida foydalanuvchi hisoblagichini almashtirish yoki yangi hisoblagich oʻrnatish boʻyicha farmoyish yoki tezkor koʻrsatma beradi.
Ushbu farmoyish yoki koʻrsatmada foydalanuvchi hisoblagichini almashtirish yoki yangi hisoblagich oʻrnatish, hisoblagichni “yechib olish” va “oʻrnatish” haqidagi belgilangan namunadagi 2 nusxada rasmiylashtiriladigan dalolatnoma hamda naryad (ish ruxsatnomasi) asosida amalga oshirilishi zarurligi nazarda tutiladi.
90. Foydalanuvchi arizasiga asosan eski hisoblagichning muhrini buzish va yangi hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng uni qayta muhrlash tegishli tizim operatori xodimi tomonidan foydalanuvchi bilan birgalikda bajariladi.
Hisoblagich almashtirilayotganda va yangi hisoblagich oʻrnatilayotganda eski hisoblagich va yangi hisoblagich maʼlumotlari va koʻrsatkichlari toʻliq tushirilgan holda 2 nusxada naryad toʻldiriladi.
Naryad blankasida foydalanuvchining va tegishli tizim operatori xodimi maʼlumotlari (familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi) va imzosi boʻlishi shart.
91. Hisoblagich almashtirilayotganda yoki yangi hisoblagich oʻrnatilayotganda:
oʻrnatilgan yoki yangilangan hisoblagich toʻgʻrisida barcha maʼlumotlar (vazifa) yozma ruxsatnomasida hamda hisoblagichni oʻrnatish dalolatnomasida qayd etiladi;
hisoblagichni oʻrnatish dalolatnomasi va naryad blankasiga “yechib olingan”, “oʻrnatilgan” soʻzlari yoziladi, sana va hisoblagichning koʻrsatkichlari qayd qilinadi, imzo qoʻyiladi, aniq tarzda ish bajaruvchining familiyasi (ismi, otasining ismi) yoziladi.
2-§. Hisobga olish tizimini ekspluatatsiya qilish
92. Yagona elektr energetikasi tizimida faoliyat yurituvchi, oʻzaro hamkorlik qiluvchi elektr energetikasi korxonalari va foydalanuvchilarning vakillari, tegishli obyektning vakolatli shaxslari ishtirokida yoki ularning yozma ruxsatiga asosan, ushbu obyektda ularning elektr energiyasi balansida ishtirok etuvchi hisobga olish tizimida koʻrikni va (yoki) zarur texnik tadbirlarni amalga oshirish huquqiga egadirlar.
Bunday koʻriklar vaqti va tartibi oldindan kelishilgan reja-grafik asosida yoki zarur holatlarda amalga oshiriladi. Koʻrik natijalari dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.
93. Yagona elektr energetikasi obyektlarida tijorat va texnik hisobni yuritish uchun oʻrnatiladigan hisobga olish tizimini foydalanishga qabul qilish, ularni ekspluatatsiya qilish va texnik xizmat koʻrsatish ishlari mazkur vazifalarni bajarish uchun masʼul etib tayinlangan xodimlar tomonidan, tegishli obyektda oʻzaro hamkorlik qiluvchi tomonlarning vakillari ishtirokida amalga oshiriladi.
Elektr energiyasining texnik (nazorat) hisobini yuritish uchun moʻljallangan hisobga olish tizimi boʻyicha yuqoridagi ishlar elektr energetikasi korxonasi xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
Hisobga olish tizimini oʻrnatish va ulardagi har qanday boshqa oʻzgarishlar (sinash, almashtirish, olib tashlash) dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi va elektron maʼlumotlar bazasiga kiritiladi.
94. Hisobga olish tizimidan, shu jumladan, EHNATdan foydalanish hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlari elektr energetikasi korxonalarining ushbu vazifa uchun maxsus tayinlangan va tegishli buyruq (yoki farmoyish) asosida biriktirilgan malakali xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
Avtomatlashtirilgan hisobga olish tizimidan foydalanish huquqi faqat qayta malaka oshirishdan (oʻqitishdan) oʻtgan va texnik hujjatlar talablarini bilishi tasdiqlangan xodimlarga beriladi. Ushbu xodimlar tomonidan amalga oshirilgan har qanday dasturiy yoki texnik oʻzgarishlar jurnal orqali qayd etib boriladi.
95. Hisobga olish tizimiga xizmat koʻrsatish (ekspluatatsiya, taʼmirlash, tekshirish, almashtirish va boshqalar) jarayonida, texnika xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish qoidalariga toʻliq rioya qilinishi shart. Bunda xizmat koʻrsatuvchi korxona (yoki xodimlar) xavfsizlikni taʼminlash maqsadida tegishli tashkiliy va texnik tadbirlarni amalga oshirishi lozim.
Texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarish faqat tegishli malakaga ega xodimlar tomonidan, himoya vositalari bilan taʼminlangan holda, belgilangan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma asosida amalga oshiriladi.
96. Tijorat va texnik hisobga olish tizimi ular oʻrnatilgan elektr energetikasi obyektining egasi (tegishli tizim operatori yoki foydalanuvchi) tasarrufida boʻladi va ushbu tashkilotlar tomonidan ekspluatatsiya qilinadi. Foydalanuvchi tasarrufida boʻlgan hamda uzatish tizimi operatori, taqsimlash tizimi operatori yoki elektr stansiyasi operatori podstansiyalarida (ochiq taqsimlash qurilmalarida) oʻrnatilgan hisobga olish tizimi foydalanuvchi tomonidan ekspluatatsiya qilinadi va xizmat koʻrsatiladi. Ushbu foydalanuvchi tasarrufidagi hisobga olish tizimini ekspluatatsiya qilish va xizmat koʻrsatish tomonlarning oʻzaro kelishuvi asosida tegishli tizim operatori tomonidan amalga oshirilishi mumkin.
97. Elektr energiyasini hisobga olish tizimining texnik holati, metrologik talablarga muvofiqligi va belgilangan tartibda qiyoslashdan oʻtkazilishi uchun javobgarlik — hisobga olish tizimi balans mansubligida boʻlgan hamda ushbu tizimga xizmat koʻrsatuvchi korxonaning metrologik xizmati zimmasiga yuklatiladi.
Tijorat va texnik hisobga olish tizimi belgilangan tartib va muddatlarda majburiy ravishda davriy metrologiya tekshiruvidan (qiyoslash, metrologik sinov, qiyoslash) oʻtkazilib boriladi.
Metrologiya tekshiruvi faqat akkreditatsiyadan oʻtkazilgan metrologiya xizmati tomonidan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar asosida amalga oshiriladi. Bu jarayonga doir maʼlumotlar hisobga olish tizimining pasportiga kiritiladi.
Qiyoslashdan oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjat, qiyoslash tamgʻasida metrologiya xizmatining QR-kodi, gʻilof mahkamlangan joyida hamda klemmnik qopqoqlarida tegishli tizim operatorining muhriga ega boʻlishi lozim.
98. Elektr energiyasini hisobga olish tizimining ishlash holatini nazorat qilish maqsadida elektr energetikasi obyektlaridagi hisobga olish tizimi ushbu obyektning metrologiya xizmati xodimlari tomonidan belgilangan davriy rejaga muvofiq koʻrikdan oʻtkazilib boriladi.
Koʻrik jarayonida ushbu obyektda elektr energiyasini hisobga olish uchun masʼul shaxs hamda oʻzaro hamkorlik qiluvchi taraflarning vakillari ishtirok etadi.
Koʻrikdan oʻtkazishda vakolatli tashkilotlar tomonidan qoʻyilgan muhr (tamgʻalar) butligi saqlanishi, ularga shikast yetkazilmasligi shart. Koʻrik tegishliligi boʻyicha jurnalga qayd etib boriladi va hisobga olish pasportiga belgilanadi.
99. Bozor operatori, markaziy xarid qiluvchi va uzatish tizimi operatori ulgurji bozorda ishtirok etuvchi hisobga olish nuqtalarida oʻrnatilgan hisobga olish tizimini har qanday vaqtda koʻzdan kechirish va tekshirish huquqiga ega. Koʻzdan kechirish va tekshirish oʻtkazishda muhrlar buzilmasligi kerak.
Koʻrik davomida hisobga olish tizimi aniqligi yuzasidan shubhalar yuzaga kelsa, ushbu hisobga olish nuqtasining tomonlari, bozor operatori va tegishliligiga koʻra markaziy xarid qiluvchi yoki taʼminotchi darhol xabardor qilinadi.
100. Hisobga olish tizimini ekspluatatsiya qilish, koʻrikdan yoki tekshiruvdan oʻtkazish, ularga xizmat koʻrsatish jarayonida ularning nosozligi aniqlansa, zudlik bilan Oʻzenergoinspeksiya, tegishli tizim operatoriga, hamda tegishli hamkorlik qilinuvchi elektr energetikasi korxonalariga xabar berilishi (xabarnoma yuborilishi) kerak.
101. Elektr energiyasini hisobga olish zanjirlari, kuchlanish transformatorlarining kameralari va yacheykalari hamda ularning saqlagichlari, kuchlanish zanjirlarini avtomatik oʻchirgichlari, sinash bloklari va barcha hisobga olish zanjirlarining oraliq klemmalari tashqi taʼsirdan himoyalangan va oʻzaro hamkorlik qiluvchi tomonlarning vakillari ishtirokida maxsus muhrlar bilan tamgʻalangan boʻlishi lozim.
102. Elektr energetikasi obyektining masʼul xodimlari tijorat va texnik hisobga olish tizimining holati, muhrlarining butligi hamda hisobga olish zanjirlarining oʻrnatilgan texnik va metrologik talablarga muvofiqligi boʻyicha qonunchilikda hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi.
103. Hisobga olish tizimidagi muhrlarning buzilishi mazkur hisobga olish tizimi orqali amalga oshiriladigan elektr energiyasini hisobga olish jarayonini qonuniy emas deb hisoblanishiga sabab boʻladi.
Bunday hollarda oʻzaro hamkorlik qiluvchi tomonlar ishtirokida dalolatnoma tuziladi va imzolanadi hamda darhol hisobga olish tizimi ish faoliyati tekshiriladi, qaytadan muhrlanadi, zarur boʻlsa, hisobga olish tizimi uskunalari almashtiriladi.
Agar hisobga olish tizimida yoki uning ikkilamchi zanjirlarida nosozlik aniqlansa, yetkazib berish nuqtasidagi elektr energiyasi miqdori nosozlik mavjud boʻlgan davr uchun quyidagi usullardan biriga asosan hisoblab chiqiladi:
nazorat hisoblagichi yoki zaxira hisoblagich koʻrsatkichlari asosida;
Metodika asosida bogʻliq tarmoqlardagi hisoblagichlar maʼlumotlarini tahlil qilish orqali;
nosozlik aniqlangan davrgacha yoki qayta tiklangandan keyingi oʻrtacha kunlik (soatlik) sarf miqdori boʻyicha;
tasdiqlangan hisoblash algoritmlari yoki maxsus dasturiy taʼminotlar asosida amalga oshiriladigan hisob-kitob orqali.
104. Elektr energetikasi obyektida oʻrnatilgan hisoblagichlar koʻrsatkichlarini qayd etish uchun maxsus jurnal majburiy tartibda yuritiladi. Ushbu jurnal raqamlangan, sahifalari ip bilan bogʻlangan, obyektda elektr energiyasi hisobini yuritish uchun javobgar masʼul shaxsning imzosi va muhri bilan tasdiqlangan boʻlishi shart.
Hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimlaridan elektron jurnallar holatida, ularda oʻzgartirish kiritishni qayd etish funksiyasiga ega boʻlishi hamda vakolatsiz kirishdan himoyalangan va serverda avtomatik tarzda arxivlash imkoniyati taʼminlangan boʻlishi lozim.
105. Hisoblagichning ulanish sxemasi tegishli tizim operatori va (yoki) Oʻzenergoinspeksiyaning vakolatli xodimi tomonidan foydalanuvchi vakili ishtirokida instrumental usul orqali tekshiriladi.
Bunda isteʼmolchining hisoblagich va oʻlchov transformatorlarining ulanish sxemasi toʻgʻriligi tekshiriladi hamda bir vaqtning oʻzida tegishli elektron dalolatnoma rasmiylashtiriladi va uni tegishli dasturiy taʼminot bazalariga kiritiladi.
Tegishli tizim operatori va Oʻzenergoinspeksiyaning vakolatli xodimi hisoblagichni tekshirishga qoʻyilmaganda, mazkur holat boʻyicha qonunchilikka muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiriladi va belgilangan tartibda choralar koʻriladi.
5-bob. Hisobga olish tizimini avtomatlashtirish
106. Barcha elektr energetikasi obyektlarida elektr energiyasini hisobga olish hamda hisobini yuritishni avtomatlashtirish maqsadida elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimi joriy etiladi.
107. Elektr energetikasi korxonalarida EHNAT tizimini loyihalashtirish, oʻrnatish va foydalanishga qabul qilish jarayonlari tegishli qonunchilik va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
EHNAT tizimi foydalanishga qabul qilinishida Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq majburiy ravishda Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti tomonidan metrologik attestatsiyadan oʻtkaziladi.
108. Maʼlumotlarni yigʻish va uzatish tizimi dispetcherlik boshqaruvi tizimiga mos keladigan iyerarxik tuzilishga ega boʻlishi, ekspluatatsiya qilinadigan aloqa vositalari, kommutatsiya va ajratiladigan aloqa kanallari maksimal darajada ishonchli ishlashi, shuningdek, zamonaviy telekommunikatsiya vositalaridan foydalanish samaradorligini taʼminlashi zarur.
EHNAT tizimi dispetcherlik va operatorlik darajasida iyerarxik tuzilishga ega boʻlishi kerak. Maʼlumotlar uzatishda PLC, RF, GSM/GPRS, Ethernet, LTE, NB-IoT va boshqa aloqa texnologiyalaridan biri qoʻllanadi.
Tizimda foydalaniladigan telekommunikatsiya va kommutatsiya infratuzilmalari ishonchli, masshtablanadigan va texnik talablarga mos boʻlishi hamda EHNAT tizimi asosiy va zaxira aloqa kanallari bilan taʼminlangan boʻlishi shart.
Maʼlumotlar kriptografiya vositalari yordamida shifrlanishi, saqlanishi va uzatilishi hamda foydalanuvchi autentifikatsiyasi taʼminlangan boʻlishi kerak.
109. EHNAT tizimini ekspluatatsiya qilish, profilaktik xizmat koʻrsatish va sinovdan oʻtkazish jarayonlari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar asosida belgilanadi.
EHNAT tizimi dalolatnoma asosida ekspluatatsiyaga qabul qilinadi va tegishli obyekt balansiga oʻtkaziladi.
Ushbu tizimga maxsus ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan xizmat koʻrsatiladi.
110. Uzatish, saqlash va taqsimlash tizimlari operatorlari hamda elektr stansiyasi operatorlari oʻz tarmoqlarida joriy qilingan hisoblagichlarning EHNAT talablariga mosligini, EHNAT talablariga javob bermaydigan hisoblagichlarni almashtirish va tegishli aloqa qurilmalari bilan taʼminlash uchun javobgardir.
6-bob. Maʼlumotlar almashinuvi va ulardan foydalanish tartibi
111. Elektr energiyasini hisobga olish, yaʼni ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash, saqlash, isteʼmol va yetkazib berish boʻyicha maʼlumotlar EHNAT tizimi orqali avtomatik tarzda markazlashtirilgan maʼlumotlar bazasiga uzatiladi.
Yagona elektr energetikasi tizimining barcha foydalanuvchilari oʻzlarining hisobga olish tizimini yuqoridagi axborot tizimlariga mos keladigan holda loyihalashtirishlari va oʻrnatishlari kerak.
112. EHNAT tizimi tomonidan yigʻilgan maʼlumotlar tegishli tizim operatorlari, bozor ishtirokchilari, markaziy xarid qiluvchi, taʼminotchi va davlat organlari uchun belgilangan vakolatlar doirasida maʼlumot olish va tahlil qilish imkonini yaratadi.
Oʻzlariga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirish, prognozlash, tahlillarda oʻtgan davr (saqlangan) maʼlumotlaridan foydalanish maqsadida EHNAT tizimidan foydalanish uchun Energetika vazirligi, Oʻzenergoinspeksiya hamda Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligiga barcha funksiyalaridan foydalanishni nazarda tutgan holda alohida kirish imkoniyati yaratib beriladi. Shuningdek, barcha hisobot davri boʻyicha umumlashtirilgan va hududlar boʻyicha shakllantirilgan hisobotlarning nusxalari Energetika vazirligi hamda Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligiga taqdim etib boriladi.
113. Maʼlumotlardan foydalanish tartibi va darajalari tashkilotlarning vakolatlariga muvofiq belgilanadi va axborot xavfsizligi talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
114. Elektr energetikasi korxonalari almashinadigan maʼlumotlarning oʻzaro ulanish shartnomalari va (yoki) elektr energiyasini sotish shartnomalarida belgilangan hajm va davrlarda taqdim etilishini taʼminlaydilar.
115. Har bir hisobga olish nuqtasi boʻyicha maʼlumotlar balansni shakllantirish, hisob-kitob va tizimni boshqarish hamda boshqa vaziyatlarni amalga oshirish uchun real vaqtda va taʼriflangan intervallarda toʻplanishi, saqlanishi va tahlil qilinishi zarur. Bunda:
a) generatsiyalovchi modullar va elektr stansiyalarida:
har 15 daqiqalik intervalda, real vaqtda maʼlumot uzatilishi;
aktiv va reaktiv quvvat (P/Q) xarakteristikasi;
avtomatlashtirilgan tizimlar (EMS, SCADA va CAS) bilan integratsiyasi;
yuklama rejasiga (grafigiga) amal qilinayotgani tahlili;
b) uzatish tizimida va unga ulangan foydalanuvchilarda:
har 15 daqiqalik intervalda, hududlar, podstansiyalar va tarmoqlar kesimida quvvat oqimi yoʻnalishlari boʻyicha;
yoʻqotishlar tahlili va avariyaviy oʻchishlar tahlili;
avtomatlashtirilgan tizimlar (EMS, SCADA va CAS) bilan integratsiyasi;
yuklama rejasiga (grafigiga) amal qilinayotgani tahlili;
v) taqsimlash tizimlari va unga ulangan foydalanuvchilarda:
kamida har 30 daqiqalik intervalda, maishiy isteʼmolchilar uchun kamida 1 soatlik intervalda;
hududlar, tarmoqlar kesimida quvvat oqimi yoʻnalishlari hamda foydalanuvchilar kesimlari boʻyicha;
balans, yuklamani rejalashtirish, reaktiv quvvat balansi nazorati va yuklama rejasiga (grafigiga) amal qilinayotgani tahlili.
116. EHNAT tizimining maʼlumotlar bazalaridagi maʼlumotlar:
hisoblagich koʻrsatkichlari (aktiv/reaktiv energiya);
sifat koʻrsatkichlari (kuchlanish, chastota, garmonikalar);
isteʼmol dinamikasi;
yuklama profillari;
aralashuv yoki shikastlanish holatlari jurnallari kabi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi shart.
117. Barcha hisobga olish va dispetcherlik maʼlumotlari tuzilishi boʻyicha tartiblashtirilgan holda standartlashtirilgan maʼlumot modellari asosida saqlanadi va boshqariladi.
118. Axborot tizimlari tomonidan shakllantirilgan maʼlumotlar:
hisobotlar (kundalik, oylik, yillik, istiqbolli);
balans dalolatnomalari;
sifat tahlillari;
rejaviy isteʼmol tahlillari.
119. EHNAT tizimi maʼlumotlari asosida markaziy xarid qiluvchi va taʼminotchilar oʻzlarining billing platformalari orqali (veb-portal va mobil ilova) foydalanuvchilarga oʻz isteʼmolini (ishlab chiqarishini) kuzatish, toʻlovlar va balans holatini baholash imkonini yaratishi shart.
Foydalanuvchilar oʻz hisobga olish nuqtalari boʻyicha maʼlumotlardan foydalanish huquqiga ega boʻlib, bu maʼlumotlar mobil ilova, shaxsiy kabinet yoki veb-portal orqali taqdim etiladi.
120. Maʼlumotlar uzatish jarayonlarida axborot shifrlanishi, identifikatsiya va autentifikatsiya texnologiyalari joriy qilinishi shart.
Hisobga olish tizimining maʼlumotlarini qayta ishlash, uzatish va saqlash jarayonlari axborot xavfsizligi, shaxsiy maʼlumotlarni himoya qilish va maʼlumotlar butligini taʼminlash talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
Maʼlumotlarni yozib olish, saqlash, uzatish (almashish) va ulardan foydalanish qonunchilik va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari asosida amalga oshiriladi.
121. Elektr energiyasi hisobga olish, balanslash va hisob-kitob jarayonlarida ishtirok etuvchi barcha tomonlar (uzatish tizimi operatori, taqsimlash tizimi operatori, bozor operatori, markaziy xarid qiluvchi, taʼminotchi, elektr stansiyasi operatori, saqlash tizimi operatori, foydalanuvchi va boshqalar) maʼlumot almashinuvi jarayonida oʻzlarining axborot xavfsizligi, identifikatsiya va vakolatlari doirasida harakat qilishlari shart.
122. Maʼlumotlar almashinuvi:
avtomatlashtirilgan maʼlumot uzatish kanallari (SCADA, CAS);
tuzilgan shartnomalar (ulanish, sotish, xizmat koʻrsatish);
oʻzaro hamkorlik shartlari va dalolatnomalar;
rasmiy API yoki veb-interfeyslar orqali amalga oshiriladi.
123. Maʼlumotlar almashinuvi rejimi kamida quyidagi darajalarni qamrab olishi shart:
real vaqtda (onlayn) maʼlumotlarni uzatish;
koʻchirish asosida maʼlumot almashish;
maʼlumotlarni qayta yuborish va arxivni taqdim etish funksiyalari.
124. Har bir hisobga olish nuqtasi boʻyicha avtomatik tarzda maʼlumotlar jurnalini yuritish majburiy hisoblanadi. Har bir maʼlumot uzatish va qabul qilish amaliyoti maʼlumotlar jurnallarida qayd etiladi, ushbu jurnallar kamida 5 yil muddatda saqlanishi va axborot xavfsizligi talablariga mos ravishda arxivlanishi lozim. Unda quyidagilar aks ettiriladi:
qaysi hisoblagichdan maʼlumot olingani;
qaysi sana va vaqtda maʼlumot olingani;
maʼlumot uzatish muvaffaqiyatli boʻlgani yoki yoʻqligi;
uskunaning xatosi yoki shubhali holatlari qayd etilgani;
qayta joʻnatish holatlari va foydalanuvchi arizalari.
125. Maʼlumotlar almashinuvi va qayta ishlash tizimlari axborot xavfsizligi menejmenti standartlariga muvofiq sertifikatlangan boʻlishi kerak.
126. Maʼlumotlarning haqqoniyligi, toʻliqligi va belgilangan vaqtda yetkazib berilishi uchun tizimlar doimiy ravishda sinashdan oʻtkazilib, texnik tayyor holatda saqlanishi lozim.
Hisobga olish tizimidan olinadigan barcha maʼlumotlar haqqoniy, toʻliq va oʻz vaqtida yigʻilgan, saqlangan hamda yetkazilgan boʻlishi shart. Maʼlumotlarning ishonchliligi hisob-kitob, balans va texnik tahlil jarayonlarining asosiy kafolati hisoblanadi.
Maʼlumotlarning haqqoniyligi, toʻliqligi, belgilangan talablar va vaqtda yetkazib berilishi uchun maʼlumotni taqdim etuvchi tomon javobgar hisoblanadi.
127. Qayta ishlash imkonini taʼminlash uchun har bir hisob-kitob yoki balans hujjatida maʼlumotlar manbai, shakllantirilgan vaqti va yuklab oluvchi shaxs haqida maʼlumot avtomatik tarzda qayd etilishi talab qilinadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
128. Ushbu Nizom talablarini qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
129. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Elektr energiyasi oqimlarini aniqlash metodikasining
“Tasdiqlayman” “Tasdiqlayman” “Tasdiqlayman” (foydalanuvchining yuqori turuvchi tashkiloti) (markaziy xarid qiluvchi yoki taʼminotchi) (tegishli tizim operatori) _______________ _______________ _______________ (imzo) ______ (F.I.O) (imzo) ______ (F.I.O) (imzo) ______ (F.I.O) 20_ _ _ yil “__ _ _” __________ 20_ _ _ yil “__ _ _” __________ 20_ _ _ yil “__ _ _” __________ “______________________” ning (elektr energetikasi obyekti nomi) elektr energiyasi oqimlarini aniqlash METODIKASI T/r Oʻzaro hamkorlik qiluvchi elektr energetikasi korxonasi nomi Mansublik chegarasidagi hisoblagichlar oʻrnatilgan joyi (elektr stansiyasi, podstansiya, taqsimlash qurilmasi va boshqalar) Elektr uzatish tarmogʻi nomi Kuchlanish darajasi Ishlash rejimi tartibi Izoh uzatish qabul qilish 1 2 3 4 5 6 7 8 1 ... Oʻzaro hamkorlik qiluvchi tomonlarning rahbarlari: __________________ rahbari __________________ rahbari (foydalanuvchi nomi) (tegishli tizim operatorining hududiy boʻlimi) ____________________ ____________________ (imzo) ________ (F.I.O) (imzo) ________ (F.I.O) Kelishildi: “Milliy dispetcherlik markazi” DUK masʼul xodimi _______________ Markaziy xarid qiluvchi masʼul xodimi _______________ Taʼminotchi masʼul xodimi _______________ Tomonlarning tegishli masʼul xodimlari _______________
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Elektr stansiyasining elektr energiyasi balansi
______________ ning elektr energiyasi balansi Elektr stansiyasi (generatsiyalovchi obyekt) nomi: _________________________________ _______ yil “_____” ______________dagi _____________________-son buyruqqa asosan Komissiya aʼzolari: Rais: _________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolari: ____________________________________________________________ Hisobot davri: ______________ yil __________________oyi T/r Hisoblagich raqami Hisobga olish obyektining nomi (tarmoq, fider, transformator) Hisoblagichlar koʻrsatkichlari Hisoblagich koʻrsatkichlarining farqi Hisoblagichlar hisob koeffitsiyenti Hisoblagichda hisobga olgan elektr energiyasi miqdori (kW × h) Izoh Hisobot davri boshida (sana) soat ____ga Hisobot davri yakunida (sana) soat ____ga I. Ishlab chiqarilgan aktiv elektr energiyasi 1 2 n Jami: II. Tiristorli va zaxiraviy qoʻzgʻatkichlardagi sarf: 1 generatorlardan 2 tiristor va zaxira qoʻzgatkichdan n Jami: III. Tarmoqdan qabul qilingan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: IV. Elektr stansiyasining oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi (oʻz ehtiyoji transformatorlaridan yoki tegishli tizim operatorining tizimidan oʻz ehtiyojlari uchun isteʼmol qilingan elektr energiyasi hajmi alohida koʻrsatib oʻtilgan holda) 1 2 n Jami: V. Elektr stansiyasining xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi (oʻz ehtiyoji transformatorlaridan yoki tegishli tizim operatorining tizimidan xoʻjalik ehtiyojlari uchun isteʼmol qilingan elektr energiyasi hajmi alohida koʻrsatib oʻtilgan holda) 1 2 n Jami: VI. Elektr stansiyasining ishlab chiqarishga oid sarflari uchun foydalanilgan elektr energiyasi (oʻz ehtiyoji transformatorlaridan yoki tegishli tizim operatorining tizimidan ishlab chiqarishga oid sarflari uchun isteʼmol qilingan elektr energiyasi hajmi alohida koʻrsatib oʻtilgan holda) 1 2 n Jami: VII. Toʻgʻridan-toʻgʻri isteʼmolchilarga uzatilgan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: VIII. Tarmoqqa uzatilgan, shuningdek, boshqa davlatlar energetika tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: IX. Elektr stansiya sining tarmoqlarida elektr energiyasini uzatishdagi texnologik sarflar Texnologik sarflar Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlashda yuzaga keladigan texnologik sarfning ruxsat etilgan meʼyorlarini hisoblash va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisida nizomga asosan hisob-kitob qilinadi. Jami IX qism boʻyicha: _________________________________________ X. Elektr stansiya sining elektr energiyasi balansi: a) elektr stansiya sining ochiq taqsimlash qurilmasi (podstansiyasi) shinalariga qabul qilingan elektr energiyasi (I-II+III) ____________ kW·h ; b) elektr stansiyasida jami sarf (IV+V+VI) ____________ kW·h; v) tegishli tizim operatorining elektr tarmoqlariga, toʻgʻridan-toʻgʻri isteʼmolchilarga va boshqa davlatlar energetika tizimlariga uzatilgan jami elektr energiyasi (VII+VIII) ______________ kW·h; g) amaldagi nobalans (NB A ) _________ kW·h, _________%; d) ruxsat etilgan nobalans (NB R.E ) _________% ; e) elektr stansiyasi generatsiyalovchi modullari shinalaridan yoki ochiq taqsimlash qurilmalaridan elektr energiyasi jami uzatilishi (I-II-IV) _______ kW·h. Shu jumladan, kuchlanish darajalari boʻyicha elektr energiyasining jami uzatilishi _____________ kW·h; j) elektr energiyasining tarmoqqa uzatilishi (VII+VIII)-III ______ kW·h; z) kuchlanishni oshiruvchi transformatorlar, tok transformatorlari, kuchlanish transformatorlari, reaktorlar, ulovchi simlari, shinalarda, yuqori chastotali aloqa zagraditellari, ventilli razryadlagichlar, oʻta kuchlanishdan himoya uskunalari, yuqori chastotali aloqani ulash qurilmalari yigʻindisi sifatida aniqlanadigan, shuningdek, sinxron kompensator rejimida ishlaydigan generatorlarning elektr energiyasi isteʼmolini va hisobga olish tizimining ruxsat etilgan xatoliklari bilan bogʻliq boʻlgan amaldagi nobalans (NB A ) majmuasidan kelib chiqqan holda elektr stansiyasining elektr tarmoqlarida elektr energiyasining texnologik sarfi ________________ kW·h. Komissiya raisi: (imzo) (F.I.O) Komissiya aʼzolari (imzo) (F.I.O)
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Issiqlik elektr stansiyalarining oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarining nomenklaturasi
1. Yoqilgʻini qabul qilish va uni saqlash uchun elektr energiyasi sarfi:
elektr stansiyasiga tegishli yuk tushirish moslamalari va yoqilgʻi omborlariga (vagonlarni toʻnkartiruvchilar, kranlar, skreperlar, erituvchi qurilmalar va boshqalar) xizmat koʻrsatuvchi mexanizmlarning elektr dvigatellariga sarflanadigan elektr energiyasi.
2. Yoqilgʻi taʼminoti tizimining elektr energiyasi sarfi:
yoqilgʻi yetkazib berish va maydalash uskunalarining elektr yuritmalariga (siquv kompressorlari, chigʻirlar, elevatorlar, transportirlar, konveyerlar, mazut nasoslari, maydalagichlar, yoqilgʻi berish yoʻlini changsizlantiruvchi mexanizmlar va boshqalar) sarflanadigan elektr energiyasi.
3. Qozonxona qurilmalari va ularning yordamchi uskunalaridagi elektr energiyasi sarfi:
koʻmirni maydalash (tegirmonlar va maydalovchi uskunalar);
pnevmatik yoʻl bilan changni uzatish (pnevmaparrakli nasoslar);
puflagich qurilmalari, retsirkulyatsion tutun tortqichlar, tegirmon ventilyatorlari, issiqlik puflash ventilyatorlari, kuchaytirish va toʻyintirish nasoslari, toʻgʻri oqimli qozonlar muhitini retsirkulyatsiya qilish nasoslari, kul yigʻish mexanizmlari, kul va toshqol (shlak)larni tozalash mexanizmlari;
kimyoviy tozalash va suvni kimyoviy tuzsizlantirish (suv qoʻshilishiga mutanosib ravishda, stansiyaning ichki bugʻ va kondensati yoʻqotilishini toʻldirish uchun), distilyatsion-bugʻlantirish qurilmalari, zovur nasoslari, texnik va yongʻinga qarshi suv taʼminoti nasoslari;
qozonxona qurilmasi boshqa mexanizmlarining elektr dvigatellari va magnit separatorlari:
quritish inshootlari, oraliq transportirlar va elevatorlar, taʼminlagichlar va shneklar, oʻt qalash mexanizmlarining yuritmasi, regenerativ aylanuvchi havo isitgichlar, puflab tozalash apparatlari, tozalash tizimining kompressorlari, qizigan sathlarni shamollatish va oʻtxonaga yuqori konsentratsiyali chang uzatish hamda pnevmatik boʻlimlar;
markaziy chang qurilmasining mexanizmlari.
4. Turbinali qurilmalarda elektr energiyasi sarfi:
sirkulyatsion nasoslar va suv sovitish minorasi ventilyatorlarining elektr yuritmalariga (yondosh joylashgan obyekt (korxona)lar bilan umumiy suv taʼminotiga ega boʻlgan holda; suv taʼminoti uchun sarflangan elektr energiyasi hajmi);
kondensat nasoslarining elektr yuritmalari va turbinaning suvli ejektor nasoslari, zovur nasoslari, regenerativ isitgichlar, turbinaning asosiy kondensatini tozalash uchun nasos qurilmalari;
boshqa mexanizmlarning elektr yuritmalari: moylash va rostlash tizimlarini moyli nasoslari, suv haydovchi va sizot suvlari nasoslari, sirkulyatsion suv taʼminoti tizimiga suv haydovchi nasoslar;
generatorlar va transformatorlar, havoli oʻchirgichlar, akkumulyator batareyalarining generator-yuritmalari va elektr sexining boshqa elektr yuritmalari hamda oʻlchov va taʼmirlash ustaxonalarini sovitish mexanizmlari.
5. Issiqlik bilan taʼminlash qurilmalaridagi sarflar:
elektr stansiyasining hududidagi issiqlik tarmogʻini taʼminlovchi va haydab beruvchi hamda tarmoqlararo nasoslari;
tarmoq suvlarini isituvchi kondensat nasoslari;
yuqori suv isituvchi qozonlar;
mazut xoʻjaligi (yuqori suv isituvchi qozonlar tomonidan yoqilgan mazut miqdoriga mutanosib ravishda);
kimyoviy tozalash uchun moʻljallangan nasos qurilmalari (tarmoqdagi suv yoʻqotilishi oʻrnini toʻldirish maqsadida qoʻshiladigan suv miqdoriga mutanosib ravishda);
issiqlik bilan taʼminlash qurilmasiga xizmat koʻrsatadigan boshqa mexanizmlar.
6. Bugʻ koʻrinishdagi issiqlikni uzatish bilan bogʻliq elektr energiyasining qoʻshimcha sarflari:
kimyoviy tozalash va kimyoviy suvni tuzsizlantirish nasos qurilmalari, bugʻni oʻzgartiruvchi, bugʻlanish va bugʻlantirish qurilmalariga sarflanadigan elektr energiyasi (bugʻ isteʼmolchilaridan qaytmaydigan kondensat oʻrnini toʻldiradigan sarflarga mutanosib);
elektr energiyasini oʻz ehtiyojlari uchun sarfiga qoʻshimcha ravishda elektr energiyasini ishlab chiqarish xonalarini yoritish uchun sarfi, jihozlarni joriy taʼmirlash ishlari uchun elektr uskunalarning sarfi, elektr payvandlash, elektr yuritmalar moslamalari va mexanizmlarining sarfi, isitish tizimi elektr yuritmalari va ishlab chiqarish xonalarini shamollatish uchun sarflar.
Ekspluatatsiya jarayonida vaqti-vaqti bilan bajariladigan kichik hajmdagi taʼmirlash ishlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi, issiqlik elektr stansiyasining oʻz ehtiyojlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi.
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Gidroelektrstansiyalarning oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarning nomenklaturasi
1. Gidrotexnik inshootlar va ularning yordamchi qurilmalaridagi elektr energiyasi sarfi:
toʻgʻonlarga xizmat koʻrsatish, ortiqcha suvni chiqarish (tashlash), tozalash qurilmalari mexanizmlari;
gidroelektrstansiyaning suv oluvchi inshootlari mexanizmlari;
gidroelektrstansiyaning ishlab chiqarish xonalarini yoritish va isitish;
derivatsiya va toʻsiq (zatvor)larni boshqarish, ularning ariqchalarini qizdirish va boshqalar.
2. Bosim havzasi (yoki avankamera) va uning yordamchi uskunalaridagi elektr energiyasi sarflari:
bosim havzasi (yoki avankamera) va suv bilan tozalash qurilmalari mexanizmlarining elektr dvigatellarini yuritish;
bosimli front toʻsiq (zatvor) ariqchalari va panjaralari mexanizmlari elektrdvigatellarini yuritish;
bosim havzasi (yoki avankamera) va unga tegishli inshootning xonalarini isitish;
bosimli front ariqchalari va panjaralarni isitish.
3. Gidroelektr stansiya binosi va undagi qurilmalarda elektr energiyasi sarfi :
gidroelektr stansiya binosidan drenaj suvini va gidroagregatlar oqim traktidagi suvni chiqarish tizimi hamda suv taʼminotining texnik tizimi, shuningdek, rostlash tizimidagi elektr dvigatellari va boshqaruv shkaflari;
gidroelektr stansiyaning moyli va pnevmatik xoʻjaliklari elektrdvigatellari va boshqaruv shkaflari, gidroelektr stansiyaning binosi va generatorlarning oʻt oʻchirish tizimlarining elektr taʼminoti;
bosim ostida uzatish quvurlari toʻsiq (zatvor)larini ochish-yopish mexanizmlari va koʻtarish mexanizmlari (kranlar, liftlar, chigʻir (lebedka)lar va boshqalar) elektrdvigatellari va boshqaruv shkaflari;
elektr payvandlash, elektr asboblari, mexanizmlar va stanoklar elektrdvigatellari, gidromexanik va elektrtexnik uskunalarni taʼmirlash ustaxonalarining elektr taʼminoti;
gidroelektr stansiya binosining barcha xonalarini hamda taqsimlash qurilmasi xonalarini yoritish, isitish va shamollatish, shuningdek, hududni yoritish;
gidroagregatlarning avtomatik boshqarish tizimi shkaflari, rele himoyasi shkaflari, qoʻzgʻotish tizimi, transformatorlarni sovitish tizimi, oʻchirgichlarni boshqarish shkaflari elektr taʼminoti.
Ekspluatatsiya jarayonida vaqti-vaqti bilan bajariladigan kichik hajmdagi taʼmirlash ishlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi gidroelektrstansiyaning oʻz ehtiyojlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi hisoblanadi.
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Elektr stansiyalarining ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarining nomenklaturasi
1. Elektr stansiyasi balansidagi qozonxona va elektr (boyler) suv isitish qozonlarining hamda suvni qayta haydash nasos stansiyasi qurilmalarining elektr energiyasi isteʼmoli.
2. Elektr stansiyasi balansida mexanik taʼmirlash va duradgorlik yoki boshqa ishlab chiqarish sexlaridagi elektr energiyasi isteʼmoli.
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Elektr energetikasi obyektlarining xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarining nomenklaturasi
Elektr energetikasi obyektlarining xoʻjalik ehtiyojlari nomenklaturasiga quyidagi obyektlar va ish turlari uchun elektr energiyasining sarfi kiradi:
1. Elektr stansiyalarida:
markazlashgan taʼmirlash sexi va uning ustaxonalari, mexanik-taʼmirlash sexi va ustaxonalari);
taʼmirlash-qurilish sexi;
yuk koʻtarish mexanizmlari, kranlar;
moy xoʻjaligi, moy xoʻjaligi nasoslari, moyni tozalash va degazatsiya qurilmalari;
avtotransport va texniklar xoʻjaligi;
asbob-uskuna va materiallar omborxonasi;
yoqilgʻining asosiy omborxonasi;
maʼmuriy binolar, shu jumladan, turli maqsadlar uchun alohida joylashgan xizmat xonalari:
oʻquv xonalari, kutubxona, tibbiyot punkti, maishiy xonalar, taʼmirlash xodimlarining dam olish xonalari, ixtisoslashtirilgan laboratoriya xonalari, boshpanalar, oʻt oʻchirish va harbiylashtirilgan qoʻriqlash xonalari va shu kabilar;
korxonaga va ishlab chiqarishga xizmat koʻrsatuvchi elektromobillar, elektr transport vositalari va elektr skuterlarni quvvatlash stansiyalari;
elektr stansiyasi xodimlari tomonidan yoki pudratchi tashkilot xodimlari tomonidan bajariladigan montaj, sozlash, sinash va tajriba oʻtkazish ishlari, binolar va boʻlim uskunalarni mukammal, oʻrta va avariyaviy-tiklash taʼmirlash ishlari;
pudratchi tashkilotlar bajaradigan sozlash va tajriba oʻtkazish ishlari, bunda pudratchi bilan tuzilgan shartnomaning shartiga asosan elektr stansiyasi mazkur ishlarning bajarilishidagi elektr energiyasi sarfini oʻz zimmasiga olgan boʻlsa.
Elektr stansiyasida elektr energiyasi ishlab chiqarilmagan davrda elektr energiyasini hisobga olish tizimlari past kuchlanish tarafida ulangan boʻlsa, oʻz ehtiyojlari transformatoriga qabul qilinadigan elektr energiyasi hajmi va texnologik sarf miqdori, uskuna va binolarni mukammal, oʻrta va avariyaviy-tiklash taʼmirlash ishlarini bajarish uchun sarflanadigan elektr energiyasi hajmi xoʻjalik ehtiyojlari tarkibiga kiritiladi.
2. Uzatish va taqsimlash tizimlarida:
taʼmirlash, mexanik va duradgorlik ustaxonalari;
moy xoʻjaligi;
avtoxoʻjaliklar, mexanizatsiya bazalari;
obyektlar ichidagi oʻquv kombinatlari va poligonlar;
asbob-uskuna va materiallar omborxonalari;
transformator, kompressor moy xoʻjaligi nasoslari, moyni tozalash va degazatsiya qurilmalari;
yuk koʻtarish mexanizmlarini (elektr tal) elektr taʼminoti;
podstansiyaning texnik suv taʼminoti va drenaj tizimi nasoslari, suv isitgichlari, suv filtrlarining elektr taʼminoti;
korxonalar va filiallarning maʼmuriy binolar, shu jumladan, turli maqsadlar uchun alohida joylashgan xizmat xonalari;
oʻquv xonalari, kutubxona, tibbiyot punkti, maishiy xonalar, taʼmirlash xodimlarining dam olish xonalari, ixtisoslashtirilgan laboratoriya xonalari, boshpanalar, oʻt oʻchirish va harbiylashtirilgan qoʻriqlash xonalari, podstansiyalar xodimlarining ish joylari va shu kabilar;
magistral va taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalari xodimlari tomonidan yoki pudratchi tashkilot xodimlari tomonidan bajariladigan montaj, sozlash, sinash va tajriba oʻtkazish ishlari, binolar va boʻlim-uskunalarni asosiy, oʻrta va avariyaviy-tiklash taʼmirlash ishlari;
pudratchi tashkilotlar bajaradigan sozlash va tajriba oʻtkazish ishlari, bunda pudratchi bilan tuzilgan shartnomaning shartiga asosan magistral va taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalari mazkur ishlarning bajarilishidagi elektr energiyasi sarfini oʻz zimmasiga olgan boʻlsa;
shartnoma shartlarida pudratchi tashkilotlar bajaradigan sozlash va tajriba oʻtkazish ishlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi hajmi xoʻjalik ehtiyojlari sarfiga kiritilishi belgilanmagan boʻlsa, elektr taʼminoti korxonasi bilan tuzilgan shartnomaga asosan foydalanilgan elektr energiyasi uchun toʻlovlar amalga oshiriladi.
3. Yagona elektr energetikasi tizimi boʻyicha:
mustaqil balansga ega boʻlgan korxona va tashkilotlarning (mexanika-taʼmirlash, temir-beton konstruksiya, gʻisht, yogʻochni qayta ishlash va tajriba zavodlari, maxsus trestlarning qurilish va qurilish — montaj boshqarmalari, yogʻoch-taxta tayyorlash, maxsus konstruktorlik va loyiha tashkilotlari, karyerlar, hisoblash markazlari va h.k) elektr energiyasi sarfi Yagona elektr energetikasi tizimining xoʻjalik ehtiyojlariga kiritilmaydi.
Issiqlik manbalari (tarmoqlari) korxonalari tomonidan sarflangan elektr energiyasi hajmi ham xoʻjalik ehtiyojlari hisoblanmaydi.
Yuqorida keltirib oʻtilgan barcha korxonalarning elektr energiyasi sarflari statistik hisobotlarning boshqa boʻlinmalarida koʻrsatib oʻtiladi.
Ishchilar shaharchasini, taʼmirlash va ekspluatatsiya xodimlarining alohida uy-joylari, oshxonalar, yotoqxonalar, mehmonxonalar, klublar, kasalxonalar, maktabgacha taʼlim muassasalari, dam olish bazalari, profilaktoriylar va shu kabilarni isitish va yoritish hamda suv taʼminoti uchun foydalanilgan elektr energiyasi hajmi Yagona elektr energetikasi tizimining xoʻjalik ehtiyojlariga kiritilmaydi.
Elektr stansiyasining (generatsiyalovchi obyektning) ichki tarmoqlariga yoki podstansiyalarning oʻz ehtiyoj shinalariga ulangan va isteʼmol qilingan elektr energiyasi uchun hisob-kitoblarni bevosita elektr taʼminoti korxonalari bilan amalga oshiradigan isteʼmolchilar toifasi tomonidan foydalanilgan elektr energiyasi hajmi Yagona elektr energetikasi tizimining xoʻjalik ehtiyojlariga kirmaydi.
Bunday isteʼmolchilar tomonidan foydalanilgan elektr energiyasi hajmi boshqa isteʼmolchilarga toʻlov evaziga yetkazib berilgan elektr energiyasi sifatida hisobga olinadi.
Yagona elektr energetikasi tizimining xoʻjalik ehtiyojlariga sinxron kompensatorlarning chulgʻamlari isteʼmol qiladigan hamda tarmoqlarning muzlarini eritish uchun sarflanadigan elektr energiyasi hajmi kirmaydi.
Elektr energetikasi obyekti (korxona) balansida boʻlgan va uning elektr tarmoqlaridan yoki boshqa elektr tarmoqlaridan elektr energiyasi bilan taʼminlangan yordamchi xoʻjaliklar (fermer xoʻjaliklari, issiqxonalar va boshqalar)ning elektr energiyasi isteʼmoli Yagona elektr energetikasi tizimining xoʻjalik ehtiyojlariga kiritilmaydi.
Mazkur yordamchi xoʻjaliklar bilan hisob-kitoblar elektr taʼminoti shartnomasiga asosan, tegishli isteʼmolchilar guruhlari uchun belgilangan tariflar asosida amalga oshiriladi.
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Uzatish va taqsimlash tizimlari operatorlari podstansiyalarining oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasini sarflaydigan uskunalarining nomenklaturasi
1. Uzatish va taqsimlash tizimlari operatorlari podstansiyalarining oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasi sarfi quyidagilardan iborat:
transformatorlar va avtotransformatorlarni sovitish;
xonalar (boshqarish pulti, yopiq taqsimlash qurilmasi, tezkor chiqish brigadasi, akkumulyator xonasi, rele himoyasi va avtomatikasi xonalari, oʻzgarmas va oʻzgaruvchan tok tizimlari xonalari, kompressor xonasi, oʻt oʻchirish nasosi xonasi, sinxron kompensatorlar va yordamchi qurilmalar joylashgan xona, qorovulxona)ni yoritish, isitish va shamollatish hamda umumiy elektr taʼminoti;
podstansiyalar hududini yoritish (qoʻriqlash, favqulodda va ochiq taqsimlash qurilmalarini yoritish tizimi);
akkumulyatorli batareyalarning zaryadlovchi va zaryadlab turuvchi qurilmalari elektr taʼminoti;
boshqaruv zanjirlari va operativ zanjirlarining elektr taʼminoti (oʻzgaruvchan operativ tok bilan taʼminlanadigan podstansiyalarda);
tashqi komplektli taqsimlash qurilmasi va yopiq taqsimlash qurilmalarida (YOTQ) oʻrnatilgan yacheykalari (rele himoyasi va avtomatikasi apparatlari, moyli, vakuumli oʻchirgichlarning yuritmalarini taʼminlash, hisoblagichlar, ajratkichlar bilan birga) va tashqarida oʻrnatiladigan rele himoyasi shkaflarini isitish;
moyli va elegaz oʻchirgichlarning baklari va yuritmalarini isitish;
ajratkich va qisqa tutashtirgichlarning yuritmalarini isitish;
yuklama ostida rostlovchi almashlab ulash qurilmalarining yuritmasini va moy baklarini isitish;
ajratkichlarning elektr dvigatellari yuritmalarini isitish;
isitilmaydigan xonalarda oʻrnatilgan elektr energiyasini hisobga olish uskunalarini isitish;
agregatlar hamda havo oʻchirgichlarning boshqaruv shkaflarini isitish;
kompressorlarning elektr taʼminoti;
havo yigʻuvchi moslamalarni isitish;
reaktiv quvvat manbalarini isitish, sovitish, shamollatish (ventilyatsiya) tizimi hamda sinxron kompensatorlarning yordamchi qurilmalari (moyli, sirkulyatsiya va sizot nasoslari, surilma klapan (zadvijka), avtomatika) elektr taʼminoti;
telemexanika, aloqa, podstansiyalar texnologik jarayonlarini avtomatik boshqarish tizimi apparaturasining elektr taʼminoti;
ekspluatatsiya jarayonida vaqti-vaqti bilan bajariladigan kichik hajmdagi taʼmirlash ishlari uchun sarflanadigan elektr energiyasi;
boshqaruv pulti xonasini konditsioner yordamida shamollatish uchun sarflanadigan elektr energiyasi;
yuklama ostida rostlovchi qurilmalar, sizot nasoslari, distillyator, kichik stanoklar hamda moslamalar va boshqalarning elektr taʼminoti;
yongʻinga qarshi tizimlarni suv bilan taʼminlovchi quduq nasoslarining elektr taʼminoti.
2. Podstansiyaning oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasi isteʼmol qiluvchi qurilmalari tarkibiga xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasi qabul qiluvchi qurilmalar kiritilishi mumkin emas.
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Podstansiyalarda elektr energiyasi balansi
______________ ning elektr energiyasi balansi Podstansiya nomi: _____________________________________________________________ _______ yil “_____” ______________dagi _____________________-son buyruqqa asosan Komissiya aʼzolari: Rais: _________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolari: ______________________________________________________ Hisobot davri: _______________ yil _______________ oyi T/r Hisoblagich raqami Podstansiyalar va tarmoqlarning nomlari Hisoblagichlar koʻrsatkichlari Hisoblagich koʻrsatkichlarining farqi Hisobga olish uskunasi koeffitsiyenti Hisoblagich hisobga olgan elektr energiyasi miqdori (kW × h) Izoh Hisobot davri boshida (sana) soat ____ga Hisobot davri yakunida (sana) soat ____ga I. Qabul qilingan elektr energiyasi 1 2 n Jami: II. Oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi, shu jumladan: II.a Oʻz ehtiyoji transformatorlaridan taʼminlangan holda oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi 1 2 n Jami: II.b Taqsimlash elektr tarmoqlaridan taʼminlangan holda oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi 1 2 n Jami: Jami (II.a + II.b): III. Xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi, shu jumladan: III.a Oʻz ehtiyoji transformatorlaridan taʼminlangan holda xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi 1 2 n Jami: III.b Taqsimlash elektr tarmoqlaridan taʼminlangan holda xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi 1 2 n Jami: Jami (III.a + III.b): IV. Uzatilgan elektr energiyasi: IV.a Davlatlararo elektr uzatish tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: IV.b Taqsimlash elektr tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: IV.s Isteʼmolchilar tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: Jami (IV.a + IV.b + IVc): V. Elektr energiyasini uzatish uchun podstansiyaning uskunalaridagi texnologik sarf _________ kW·h. VI. Podstansiyada elektr energiyasi balansi: a) shinalarga qabul qilingan elektr energiya si (I) _________ kW·h; b) podstansiyaning elektr energiya si sarfi (qabul qilingan elektr energiyasi miqdoridan, jami (II.a + III.a) _________ kW·h; v) davlatlararo elektr uzatish tarmoqlariga, Taqsimlash elektr tarmoqlarga, boshqa magistral elektr tarmoqlariga va isteʼmolchilarga uzatilgan elektr energiyasi, jami (I V) _________________________ kW·h; g) amaldagi nobalans (NB A ) _________ kW·h, _________%; d) ruxsat etilgan nobalans (NB R.E ) _________%. Komissiya raisi: (imzo) (F.I.O) Komissiya aʼzolari (imzo) (F.I.O)
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Podstansiyalarning oʻz ehtiyojlari va xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasi isteʼmoli balansi
______________ ning oʻz ehtiyojlari va xoʻjalik ehtiyojlari uchun elektr energiyasi isteʼmoli balansi Podstansiya nomi: ______________________________________________________________ ___________ yil “____” _______________ dagi _________________-son buyruqqa asosan Komissiya aʼzolari: ____________________________________________________________ Rais: _________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolari: ____________________________________________________________ Hisobot davri: ____________ yil ____________ oyi T/r Hisoblagich raqamlari Hisobga olish obyektlarining nomlari Hisoblagichlar koʻrsatkichlari Hisoblagich koʻrsatkichlarining farqi Hisobga olish uskunasi koeffitsiyenti Hisoblagich hisobga olgan elektr energiyasi miqdori (kW × h) Izoh Hisobot davri boshida (sana) soat _____ga Hisobot davri yakunida (sana) soat _____ga I. Oʻz ehtiyoji transformatorlaridan va Taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalaridan taʼminlangan holda oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi (alohida): 1 2 n Jami : II. Oʻz ehtiyoji transformatorlaridan taʼminlangan holda xoʻjalik ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi: 1 2 n Jami: III. Taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalaridan taʼminlangan holda oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan elektr energiyasi (alohida): 1 2 n Jami : Komissiya raisi: (imzo) (F.I.O) Komissiya aʼzolari (imzo) (F.I.O)
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Magistral elektr tarmoqlarida elektr energiyasi balansi
______________ ning elektr energiyasi balansi Magistral elektr tarmoqlari nomi: ____________________________________________ _______ yil “_____” ______________ dagi _____________________-son buyruqqa asosan Komissiya aʼzolari: Rais: _________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolari: ____________________________________________________________ Hisobot davri: _______________ yil _______________ oyi T/r Hisoblagich raqami Podstansiyalar va tarmoqlarning nomlari Hisoblagichlar koʻrsatkichlari Hisoblagich koʻrsatkichlarining farqi Hisobga olish uskunasi koeffitsiyenti Hisoblagich hisobga olgan elektr energiyasi miqdori (kW × h) Izoh Hisobot davri boshida (sana) soat ____ga Hisobot davri yakunida (sana) soat ____ga I. Elektr stansiyalari, blok-stansiyalar, boshqa magistral va taqsimlash elektr tarmoqlaridan, yirik isteʼmolchilar tarmoqlari hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlaridan qabul qilingan elektr energiyasi (alohida korxonalar kesimida): 1 2 n Jami: II. Elektr stansiyalari (generatsiyalovchi obyekt), blok-stansiyalar, boshqa magistral va taqsimlash elektr tarmoqlari hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi (alohida korxonalar kesimida) : 1 2 n Jami: III. Taqsimlash elektr tarmoq korxonalarining tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi (alohida HETKlar kesimida) : 1 2 n Jami: IV. Taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalarining isteʼmolchilari tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi (alohida korxonalar kesimida) : 1 2 n Jami: V. Oʻz ehtiyoji transformatorlaridan isteʼmol qilingan xoʻjalik ehtiyojlari (alohida) : 1 2 n Jami: VI. Magistral elektr tarmoqlarida elektr energiyasi balansi: a) magistral elektr tarmoqlariga qabul qilingan elektr energiyasi (I) _____________ kW·h; b) magistral elektr tarmoqlaridan uzatilgan elektr energiyasi (II) _______ kW·h; v) taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalarining va bevosita isteʼmolchilarning tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi, jami (III+IV) __________ kW·h; g) elektr energiyasini uzatish uchun texnologik sarf I-II-(III+IV)-V ________ kW·h; d) elektr energiyasini uzatish uchun texnologik sarf ________ %. Komissiya raisi: (imzo) (F.I.O) Komissiya aʼzolari (imzo) (F.I.O)
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalarining elektr energiyasi balansi
______________ ning elektr energiyasi balansi Korxona nomi: ____________________________________________________ _______ yil “_____” ____________dagi ___________-son buyruqqa asosan Komissiya aʼzolari: ________________________________________________ Rais: _____________________________________________________________ Komissiya aʼzolari: _________________________________________________ Hisobot davri: _______________ yil _______________ oyi T/r Hisoblagich raqamlari Hisobga olish obyektlarining nomlari Hisoblagichlar koʻrsatkichlari Hisoblagich koʻrsatkichlarining farqi Hisobga olish uskunasi koeffitsiyenti Hisoblagich hisobga olgan elektr energiyasi miqdori (kW × h) Izoh Hisobot davri boshida (sana) soat ____ga Hisobot davri yakunida (sana) soat ____ga I. Elektr stansiyalari, blok-stansiyalar, magistral va taqsimlash elektr tarmoq korxonalari, shu jumladan, isteʼmolchilar tarmoqlaridan hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlaridan qabul qilingan elektr energiyasi (alohida): 1 2 n Jami: II. Elektr stansiyalari, blok-stansiyalar, magistral elektr tarmoqlari (isteʼmolchilarning tarmoqlari orqali), taqsimlash elektr tarmoq korxonalari tarmoqlariga hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi (alohida): 1 2 n Jami: III. Isteʼmolchilarning tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi (foydali uzatish, alohida): 1 2 n Jami: IV. Taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalari elektr energiyasi balansi: a) taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalarining tarmoqlariga qabul qilingan elektr energiyasi (I): _________ kW·h; b) elektr stansiyalari, blok-stansiyalar, magistral va taqsimlash elektr tarmoqlari korxonalarining tarmoqlariga hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi (II): _____ kW·h; shu jumladan, kuchlanish toifalari boʻyicha : _________ kW·h; g) isteʼmolchilar tarmoqlariga uzatilgan elektr energiyasi (foydali uzatish), jami (III): _________ kW·h; shu jumladan, kuchlanish toifalari boʻyicha : _________ kW·h; d) elektr energiyasini uzatish uchun texnologik sarf (I-II-III): ______ kW·h; e) elektr energiyasini uzatish uchun texnologik sarf _________ %; Komissiya raisi: (imzo) (F.I.O) Komissiya aʼzolari (imzo) (F.I.O)
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Uzatish tizimida elektr energiyasining texnik oqimlari hisoboti
ming kW × h T/r Magistral elektr tarmoqlari nomi Magistral elektr tarmoqlarga qabul qilingan elektr energiyasi (alohida oqimini yoyilgan koʻrinishida) Tarmoqlar boʻyicha uzatish Shu jumladan, elektr energiyasining uzatilishi Elektr energiyasini oʻz ehtiyojlari transformatorlaridan taʼminlangan holda xoʻjalik ehtiyojlariga sarfi Elektr energiyasining uzatilishida texnologik sarf Taqsimlash tizimi operatorlariga Uzatish tizimiga ulangan isteʼmolchilarga Boshqalar Jami (5+6+7) Haqiqiy hajmi, kW × h (3-4-8-9) Nisbiy qiymati (qabul qilingan elektr energiyasiga nisbatan foizda) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Magistral elektr tarmoqlari bosh muhandisi __________________________
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Elektr energiyasini saqlash tizimlarida elektr energiyasi balansi
______________ ning elektr energiyasi balansi Elektr energiyasini saqlash tizimi nomi:_________________________________________ _______ yil “_____” ______________ dagi _____________________-son buyruqqa asosan Komissiya aʼzolari: Rais: _________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolari:___________ _________________________________________________ Hisobot davri: _______________ yil _______________ oyi T/r Hisoblagich raqami Podstansiyalar va tarmoqlarning nomlari Hisoblagichlar koʻrsatkichlari Hisoblagich koʻrsatkichlarining farqi Hisobga olish uskunasi koeffitsiyenti Hisoblagich hisobga olgan elektr energiyasi miqdori (kW × h) Izoh Hisobot davri boshida (sana) soat _____ga Hisobot davri yakunida (sana) soat _____ga I. Magistral elektr tarmoqlari, elektr stansiyalari, blok-stansiyalar, taqsimlash elektr tarmoqlaridan, yirik isteʼmolchilar tarmoqlari hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlaridan qabul qilingan elektr energiyasi (alohida korxonalar kesimida): 1 2 n Jami: II. Magistral elektr tarmoqlari, elektr stansiyalari, blok-stansiyalar, taqsimlash elektr tarmoqlari hamda chegaradosh davlatlarning elektr energetikasi tizimlariga uzatilgan elektr energiyasi (alohida korxonalar kesimida) : 1 2 n Jami: III. Elektr energiyasini saqlash tizimi yoʻqotishlari (uzellar kesimida) : 1 2 n Jami: IV. Elektr energiyasini saqlash tizimining oʻz ehtiyojlari : 1 2 n Jami: VI. Elektr energiyasini saqlash tizimining elektr energiyasi balansi: a) jami qabul qilingan elektr energiyasi (I) _____________ kW·h; b) jami uzatilgan elektr energiyasi (II+IV) _____________ kW·h; v) oy boshida saqlash tizimida mavjud boʻlgan zaxira ________ kW·h; g) oy yakunida saqlash tizimida qolgan zaxira ________ kW·h; d) elektr energiyasini saqlash tizimining foydalanish koeffitsiyenti ____%; e) elektr energiyasini saqlash tizimining nobalansi ________ kW·h. Komissiya raisi: (imzo) (F.I.O) Komissiya aʼzolari (imzo) (F.I.O)
Elektr energiyasini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Hisobga olish tizimining
NAMUNAVIY SHAKLI 1. Obyektning nomi (generatsiyalovchi obyekt (elektr stansiya), podstansiya) ________________ ______________________________________ 2. Ulangan tarmoqning nomi ___________________________________ 3. Tizimning foydalanishga kiritilgan sanasi __________________ 4. Asosiy ekspluatatsiya va pasport maʼlumotlari: a) elektr energiyasini hisobga olish uskunalari: Elektr energiyasini hisobga olish sxemasi boʻyicha hisobga olish uskunasining belgilanishi, hisobga olish turi (R yoki K), energiya turi (A yoki R) __________________________________________________________ turi, aniqlik sinfi, ulanish sxemasi, tariflar soni, boshqa maʼlumotlar ______________________________________________________ b) tok transformatorlari: turi, tartib raqami, oʻlchash chulgʻamining aniqlik sinfi (A faza), (V faza), (S faza), transformatsiya koeffitsiyenti, ruxsat etilgan yuklama, amaldagi yuklama, boshqa maʼlumotlar ________________________________ v) kuchlanish transformatorlari: turi, tartib raqami, aniqlik sinfi (A faza), (V faza), (S faza), transformatsiya koeffitsiyenti, ruxsat etilgan yuklama, amaldagi yuklama, boshqa maʼlumotlar ________________________________________________ 5. Ulanish sxemalari va kabelli aloqalar: Tok zanjirlari: Tok transformatorlarining oʻlchash chulgʻamlarining ulanish sxemalari ________________________________________________________ Kabellarning ulanish sxemalari (turi , shkaf va panellarni chiqish qisqichlarini koʻrsatgan holda), kabellar parametrlari va boshqalar. Kuchlanish zanjirlari: kabellarning ulanish sxemalari (turi, shkaf va panellarni chiqish qisqichlarini koʻrsatgan holda), kabellar parametrlari va boshqalar ___________________________________________________ kuchlanish transformatoridan hisoblagichgacha boʻlgan kuchlanish sarfining ruxsat etilgan miqdori ___________________________________ kuchlanish transformatoridan hisoblagichgacha boʻlgan kuchlanish sarfining amaldagi miqdori ________________________________________ 6. Yordamchi apparatlar: a) avtomatik oʻchirgichlar: sxema boʻyicha belgilanishi, turi, nominal toki, himoya turi va oʻrnatma (ustavka), tartib raqami (№) ________________________________ b) saqlagichlar: sxema boʻyicha belgilanishi, turi, nominal toki, eruvchan kirgizma (oʻrnatma)ning toki _________________________________________________ 7. Axborot-oʻlchash tizimi: turi _______, tartib raqami ____ , boshqa maʼlumotlar ________________ 8. Hisobga olish tizimining oʻlchash xatoligi (hisob-kitob asosida) _ _ ___ 9. Hodisalarni roʻyxatga oluvchi uskuna: sxema boʻyicha belgilanishi, turi, tartib raqami, boshqa maʼlumotlar __________________________________________________________________ 10. Hisobga olish tizimi elementlarini tekshirish turi, sanasi: 20_____y ___________ dagi ____________ sonli birlamchi bayonnoma 11. Bajarilgan ishlar nomlari, sanasi: 20_____ y ____________dagi ____________ sonli birlamchi bayonnoma Masʼul shaxslarning imzolari: ________________________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 27-noyabr,
749-son