UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 14-noyabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 14 ноябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 ноября 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 November 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ИНДИКАТОРЛАР

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 14 ноябрдаги 2-сон буйруғига ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича

Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши 1. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд * Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари ишлаб чиқилган ** Таркибий тузилманинг фаолияти олий таълим ташкилоти ва таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига уйғун ** Таркибий тузилма томонидан таълим дастурининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги ва натижадорлиги баҳоланиб, таҳлилий маълумотлар мунтазам тайёрланади ** Таркибий тузилма фаолияти мунтазам мониторинг ва таҳлил орқали тизимли равишда таҳлил қилинади ** Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида таркибий тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади ** 2. Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 5 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги Истиқболли режа ишлаб чиқилган ва олий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос Истиқболли режада таълим сифати, кадрлар салоҳияти, инфратузилма, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган Истиқболли режадаги ҳар бир йўналиш бўйича аниқ мақсадлар, вазифалар ва ушбу вазифаларнинг бажарилишини баҳолаш мезонлари белгиланган Истиқболли режани амалга ошириш учун масъул ижрочилар ҳамда ижро муддатлари аниқ белгиланган Истиқболли режани амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари мавжуд Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган Истиқболли режанинг бажарилиши бўйича мониторинг ва таҳлил тизими йўлга қўйилган ** Мониторинг ва таҳлил натижалари тақозо этган тақдирда, истиқболли режага тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади ** 3. Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш бўйича ички ҳужжатлар, шу жумладан тартиб (қоидалар) олий таълим ташкилотининг стратегик режасида (миссиясида, стратегиясида) белгиланган мақсадлар ва институционал сифатни таъминлаш сиёсатига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда жамоатчилик учун очиқ Таълим дастурини мунтазам мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш тартиби (қоидалари) мавжуд Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда талабалар, профессор-ўқитувчилар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари, битирувчилар, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш механизми мавжуд Сифатни ички таъминлаш механизмларини жорий этиш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш жараёнлари стратегик бошқарувнинг узвий қисми сифатида тизимли равишда амалга оширилади ** Таълим дастури сифатини баҳолаш мақсадида манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари мунтазам баҳоланади ** Манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади ** Сифатни ички таъминлаш тизими доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади ** 4. Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни мунтазам равишда йиғиш, таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича тартиб мавжуд ҳамда ушбу масалалар юзасидан таркибий тузилманинг вазифа ва функциялари аниқ белгиланган Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил ва мониторинг қилиш жараёнлари йўлга қўйилган, шунингдек таълим дастури ушбу жараёнларни тизимли ва изчил амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган Йиғилган маълумотлар таълим дастурини режалаштириш ва ишлаб чиқишда қўлланилган Таҳлил ва мониторинг натижалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади ** Таҳлил ва мониторинг натижалари ва белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритилади ** Талабаларни меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар тўғрисида хабардор қилиш механизми йўлга қўйилади ** Таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденциялари бўйича йиғилган маълумотлар манфаатдор томонлар фойдаланиши учун очиқ эълон қилинади ** 5. Амалдаги таълим дастурлари бўйича талабалар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурларининг такомиллаштирилгани Талабалар ўртасида таълим дастурлари бўйича сўровномаларни (интервьюлар, муҳокамалар ва талабалар фикрини ўрганишга қаратилган бошқа тадбирлар) ўтказишнинг тартиби мавжуд ** Сўровномалар таълим дастурининг ташкилий-бошқарув ва ўқув жараёнлари сифати билан боғлиқ саволларни (масалаларни) қамраб олади ** Сўровнома саволлари (масалалари) ва ўтказиш жараёнлари илмий-методологик асосланган ** Сўровнома олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийлик асосида мунтазам ўтказилади ва сўровнома натижалари тизимли равишда таҳлил қилинади ** Сўровнома натижалари бўйича муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади ** Таҳлил натижалари ва амалга оширилган чора-тадбирлар якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритиб борилади ** Талабалар сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида хабардор қилинади ** 2-боб. Таълим дастурлари йўналиши 6. Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим стандарти (бундан буён матнда ДТС деб юритилади) ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тартиб мавжуд Таълим дастурини ишлаб чиқиш жараёнида иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар иштироки таъминланиб, мазкур жараён тизимли йўлга қўйилган * Таълим дастурининг мақсадлари, кутилган ўқув натижалари ва компетенциялари аниқ белгиланган ҳамда ўзаро узвий боғланган Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижалари ММР, ДТС, касбий стандарт(лар) ва (ёки) халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган Таълим дастури якунида бериладиган квалификация(лар) таълим дастурида белгиланган Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижалари олий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профилига мувофиқ ишлаб чиқилган Жамоатчилик, абитуриентлар ва талабалар таълим дастури ҳақида ҳаққоний ва холис ахборотга эга бўлиш имкониятига эга ** 7. Таълим дастурининг миллий таълим тизимидаги устувор йўналишлар ва халқаро андозалар асосида ишлаб чиқилгани Таълим дастури мамлакатнинг барқарор ривожланиш мақсадлари ва Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилган Таълим дастурини ишлаб чиқишда халқаро таълим стандартлари ва (ёки) ДТС инобатга олинган Таълим дастурида соҳага оид долзарб илмий, назарий ва амалий билимлар ўз аксини топган Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижалари мамлакатдаги инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ички ва халқаро меҳнат бозорининг эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган Таълим дастурининг халқаро таълим стандартларига мослиги бўйича ваколатли хорижий экспертлар ёки ташкилотлар томонидан берилган расмий хулоса (аккредитация) мавжуд 8. Таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани Таълим дастурининг давомийлиги (умумий кредитлар (соатлар), ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мос равишда белгиланган * Таълим дастурининг барча таркибий қисмлари, шу жумладан фанлар (модуллар), назарий ва амалий таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, амалиёт ва аттестация ўртасида мантиқий изчиллик ва узвийлик таъминланган Таълим дастурига киритилган фанлар (модуллар) таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилган Таълим дастурида бошқа таълим турлари билан мантиқий изчиллик ва узвийлик таъминланган Ўқув юкламалари фанлар (модуллар) кесимида тўғри ва ўлчовли тақсимланган Фанлар (модуллар) таркибидаги назарий билим, амалий машғулот ва тадқиқот ишлари ўзаро уйғунлашган Машғулот турлари (назарий, амалий, лаборатория ва бошқалар) таълим дастури мазмунига мувофиқ равишда белгиланган 9. Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Таълим дастури самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган ** Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда изчил амалга оширилади ** Мониторинг жараёнида иш берувчилар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштироки тизимли равишда таъминланади ** Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда ишлаб чиқилади ҳамда мазкур чора-тадбирларнинг ижро ҳолати назоратга олинади ** Таълим дастурининг мониторинги ва таҳлили натижаларидан очиқ фойдаланиш имконияти мавжуд ** Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида таълим дастури, шу жумладан фанларнинг (модулларнинг) мазмуни, ўқитиш усуллари ва баҳолаш тизимига зарур ўзгартишлар киритиб борилади ** 3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши 10. Ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани Ўқув режа ва ўқув дастурлар ( sillabuslar ) иш берувчилар, талабалар ва соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда, шунингдек уларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган Ўқув режа ва ўқув дастурлар ММР, ДТС, касбий стандарт(лар), малака талаби ва (ёки) халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган * Ўқув режа ва ўқув дастурлар таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ Фанларнинг (модулларнинг) ўқув дастури тегишли қонунчиликдаги ўзгаришлар ва хорижий тажрибани қамраб олган Фанларнинг (модулларнинг) ўқув дастури талабаларда қаттиқ ва юмшоқ кўникмаларни ( hard and soft skills ) ривожлантиришга ҳамда бу орқали талабаларнинг шахсий ривожланиши ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган Фан (модул) бўйича баҳолаш мезонлари аниқ белгиланган бўлиб, улар фаннинг (модулнинг) мақсади ва кутилаётган ўқув натижаларига тўлиқ мос ҳамда талабаларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолашда аниқ, адолатли ва шаффоф тартиб мавжуд 11. Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани Ўқув жараёни таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқлаштирилган Таълим дастури бўйича амалиёт базалари мавжуд * Ўқув жараёни иш берувчилар ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда меҳнат бозоридаги замонавий эҳтиёжлар, илм-фандаги сўнгги тенденциялар, соҳанинг хусусиятларидан ва олий таълим ташкилотининг амалиёт базалари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган Ўқув жараёнида назарий билимларни амалиётда қўллаш имконини берувчи амалий машғулотлар (семинар, амалий лойиҳалар, лаборатория ишлари ва бошқалар), ишлаб чиқаришда амалиёт ва илмий-тадқиқот фаолияти назарда тутилади ** Амалиёт натижалари бўйича манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш ҳамда таҳлил қилиш амалиёти мавжуд ** Таҳлил натижалари асосида амалиёт самарадорлиги баҳоланади ҳамда амалиёт дастурлари такомиллаштириб борилади ** 12. Ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани Ўқув жараёни сифатини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартиби ишлаб чиқилган Ўқув жараёни сифатини баҳолаш ва таҳлил қилиш олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда изчил амалга оширилади ** Баҳолаш жараёнида манфаатдор томонлар иштироки тизимли равишда таъминлаб борилади ** Баҳолаш ва таҳлил қилиш натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади ** Ўқув жараёнидаги баҳолаш ва таҳлил қилиш натижалари ҳамда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида таълим дастури ва олий таълим ташкилотининг методик ҳужжатлари доимий равишда такомиллаштириб борилади ** 13. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани Дарс жараёнларида янги ўқитиш усуллари, илғор педагогик ва инновацион технологиялар (бундан буён матнда илғор педагогик ёндашувлар деб юритилади) мунтазам қўлланилади ** Илғор педагогик ёндашувлар фанлар (модуллар) мазмунини чуқур ўзлаштириш, талабаларда мустақил таълим олиш, таҳлилий, танқидий ва ижодий фикрлаш ҳамда ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига самарали эришишга қаратилган ** Илғор педагогик ёндашувлар таълим шакли ва талабалар эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда белгиланади ** Илғор педагогик ёндашувлар самарадорлиги бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил олиб борилади ** Мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида илғор педагогик ёндашувлар бўйича профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти доимий равишда ривожлантирилади ** Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида ўқув режа, ўқув дастурлари ва методик материаллар янгиланади, шунингдек илғор педагогик ёндашувлар бўйича методик қўлланмалар ва ўқув материаллари мунтазам ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий этилади ** Илғор педагогик ёндашувлар самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва олий таълим ташкилотининг кенгаши томонидан кўриб чиқилади ** 14. Таълим дастури доирасида талабалар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги Баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этиш учун тартиб ва механизмлар ишлаб чиқилган Баҳолаш тартиби (қоидалари), мезонлари, усуллари ва ёндашувлари ҳар бир фан (модул) бошланишидан олдин талабаларга эълон қилиб борилади ** Таълим дастурида форматив (жараён давомида баҳолаш) ва сумматив (якуний баҳолаш) баҳолашни таъминловчи ёндашув ва воситалар қўлланилади ** Баҳолаш мезонлари фан (модул) ва таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига асосланади ҳамда талабаларга аниқ ва тушунарли тарзда етказиб борилади ** Баҳолаш жараёнида адолат, шаффофлик ва академик ҳалоллик тамойилларига қатъий риоя этилади ** 15. Талабаларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги Талабаларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, шунингдек ушбу масалаларни бажариш учун масъул ижрочиларни белгилаш бўйича тартиб ишлаб чиқилган Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми аниқ белгиланган Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар талабалар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни шаффофлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади ** Талабаларнинг баҳолаш жараёни, натижалари бўйича шикоятлари олий таълим ташкилотининг апеллация комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади ** Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрланади ҳамда баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади, баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 16. Таълим дастурида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги Олий таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқнома(лар) мавжуд Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинади ** Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидалари бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этиб борилади ** Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд ** Талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик ҳалоллик ва этика қоидалари билан таништирилган ** Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилади ** Талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинади ** 4-боб. Талабалар фаолияти йўналиши 17. Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани Таълим дастурига қабул қилиш мезонлари ва талаблари аниқ белгиланган, барча абитуриентлар ва манфаатдор томонларга очиқ тарзда етказиш механизми мавжуд Қабул жараёнлари, талаблари ва мезонларининг амалдаги қонунчилик талабаларига мувофиқлиги таъминланган Таълим дастурининг қабул талаблари олий таълим ташкилотининг ички тартибига, шу жумладан талабалар мобиллиги, кредитларни тан олиш ва аввалги таълим натижаларини эътироф этиш қоидаларига мувофиқ Абитуриентлар қабул натижалари ҳақида ўз вақтида ва очиқ маълумот олиш имкониятига эга Қабул жараёни ва натижалар бўйича шикоят бериш механизми мавжуд Хорижий тилда олиб бориладиган таълим дастури қабулида номзодлардан миллий ёки халқаро талабларга мос хорижий тил бўйича билим даражаси талаб этилади ** (Бунда абитуриентларнинг дастурга қабул қилинмасдан олдин хорижий тил бўйича етарли салоҳиятга эга эканлиги хорижий тил бўйича билимларни тасдиқловчи ҳужжат орқали аниқланади) Таълим дастурига қабул талаблари аввалги йилларда қабул қилинган талабаларни форматив ва сумматив баҳолашдаги натижалари асосида тизимли қайта кўриб чиқилади ва зарур ўзгартиришлар киритилади ** 18. Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши Қабул параметрлари (талабалар сони, йўналишлар кесимидаги квоталар ва бошқалар) олий таълим ташкилотининг аудиториялари, лабораториялари, амалиёт базалари, техникавий жиҳозланиши ҳамда таълим, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва соғломлаштириш фаолиятини таълим дастурида белгиланган мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган инфратузилма қувватига мос равишда белгиланган Қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) имкониятлари (сиғими) ҳисобга олинган Қабул параметрлари профессор-ўқитувчилар сони, таркиби ва уларнинг иш юкламасини таҳлил қилиш асосида белгиланган Молиявий имкониятлардан (бюджет, грантлар, контракт тушумлари) келиб чиққан ҳолда қабул параметрлари шакллантирилган Қабул параметрлари олий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган Қабул параметрлари соҳавий меҳнат бозори таҳлили, иш берувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжлари асосида белгиланган Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилади ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартишлар киритиб борилади ** 19. Талабаларнинг ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш (бундан буён матнда талабалар ҳаракати деб юритилади) тартибининг белгилангани Талабалар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқилган Талабалар ҳаракатига оид жараёнлар ва қарорлар бўйича шикоят бериш имконияти мавжуд Талабалар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом), талабалар ҳаракати жараёнлари ва натижалари тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинади ** Талабалар ҳаракати бўйича қабул қилинган қарорлар асослантирилган ҳолда ҳужжатлаштирилади ** 20. Талабаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастури бўйича талабаларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, психологик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими мавжуд ёки режалаштирилган Талабаларга фанларни (модулларни) тўғри танлаш, баҳолаш тизимини тушуниш ва шахсий ривожланиш йўналишини белгилашда «устоз — шогирд» ва менторлик ёрдами берилади ** Психологик маслаҳат ва ёрдам маркази ташкил этилган ** Академик қарздор талабалар билан ишлаш йўлга қўйилган ** Талабаларнинг қизиқишлари ва касбий мақсадларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал таълим траекторияси шакллантирилади ва амалга ошириш бўйича методик ва ахборот кўмаги кўрсатилади ** Маслаҳат бериш хизматларидан фойдаланиш ва ушбу хизматларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар йиғилади ва таҳлил қилинади ҳамда талабаларнинг ушбу хизматларга бўлган қониқиш даражаси мунтазам баҳоланади ҳамда маслаҳат бериш тизими такомиллаштириб борилади ** 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 21. Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги Профессор-ўқитувчилар сони таълим дастурини самарали амалга ошириш учун етарли (таълим дастури доирасидаги асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сони таълим дастури доирасидаги барча профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан камида 70 фоиз ни ташкил этади ) (Бунда янги таълим дастури учун профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда профессор-ўқитувчилар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таъминланган ( таълим дастури доирасидаги илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони таълим дастури доирасидаги барча асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан бакалавриатда камида 35 фоизни ва магистратурада 70 фоизни ташкил этади) (Бунда янги таълим дастури учун илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) Бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг сони Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) инобатга олган ҳолда белгиланган (Бунда янги таълим дастури учун ўқув-ёрдамчи кадрлар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда ўқув-ёрдамчи кадрлар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тизими жорий этилган ** 22. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани Таълим дастурининг мақсадлари, вазифалари ва кутилган ўқув натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режани самарали бажариш мақсадида таълим дастури доирасидаги профессор-ўқитувчиларнинг сони ва таркиби шакллантирилган ** Профессор-ўқитувчилар ихтисослиги ўқитиладиган фанлар (модуллар) билан мос келади ** Профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари бўйича (давлат ва тармоқ мукофотлари, фахрий унвонлар, халқаро ва республика танловлар ғолиблиги ва бошқалар) кўрсаткичлар шакллантирилган ** Профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий лойиҳалардаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-методик ишланмаларни ишлаб чиқиши, маҳаллий ва халқаро нашрлар, импакт-факторли ( Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари) журналларда мақолалар чиқариш ва бошқалар) мавжуд ** Ички ва ташқи малака ошириш курсларига доимий йўналтириш тизими йўлга қўйилган ** 23. Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги Янги таълим дастурлари учун кадрлар эҳтиёжи таҳлил қилинган * Фанлар (модуллар) бўйича зарур мутахассисликлар ва компетенциялар аниқланган Янги кадрларни жалб қилиш стратегиялари (танлов, конкурс, грант ва бошқалар орқали) белгиланган Ишга қабул қилиш ва кадрлар захирасини яратиш механизми белгиланган Хорижий мутахассислар ва амалиётчи экспертларни жалб қилиш имкониятлари кўзда тутилган Янги таълим дастурлари учун илмий даражаси юқори кадрларни тайёрлаш ва докторликка мақсадли йўналтириш чоралари кўрилган 24. Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги Педагог кадрлар ва бошқа ходимлар учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилган Илмий мақолалар чоп этиш, инновацион ғояларга ҳисса қўшиш ҳамда халқаро ёки миллий лойиҳаларда фаол иштирок этишни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими мавжуд Рағбатлантириш мезонлари олий таълим ташкилотининг илмий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилган ҳолда шаффоф ва натижага йўналтирилган Ходимларни соҳа мутахассислиги бўйича хорижий стажировкалар ва конференцияларга юбориш амалиёти мавжуд ** Касбий ривожланиш натижаларини баҳолаш ва ҳисобга олиш механизми мавжуд 6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 25. Таълим дастурини амалга ошириш учун амалий, лаборатория машғулотлари ва курс иши (лойиҳа)ни бажариш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани Таълим дастури бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар техникалар, хомашё материаллари мавжуд ҳамда улар таълим дастури мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ Олий таълим ташкилоти талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалар билан таъминланган Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникаларнинг техник паспортлари мавжуд, техник кўрикдан ўтказилган, техник хизмат кўрсатилганлик (таъмирлаш, профилактика) ишлари ҳужжатлаштириб борилади ** Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, йўриқли технологик хариталар, кўрсатмалар ва йўриқномалар (хавфсизлик йўриқномаси, инструкциялар) мавжуд ** Асбоб-ускуналар билан ишлаш бўйича педагоглар ва талабалар учун соҳа мутахассислари ёки иш берувчилар билан ҳамкорликда тренинглар (мастер-класслар) ўтказиш йўлга қўйилган ** Амалий ва лаборатория машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналарини модернизация қилиш ва инновацион технологиялар билан таъминлаш бўйича йиллик режа ишлаб чиқилган ** 26. Фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани Ҳар бир фаннинг (модулнинг) ўқув дастурида белгиланган ўқув адабиётлар ва методик қўлланмалар мавжуд Адабиётлар фанларнинг (модулларнинг) мазмуни ва ўқув мақсадларига мос равишда танланган Фанлар (модуллар) бўйича ишлаб чиқилган ўқитиш материаллари тўпламлари ва рақамли таълим ресурслари электрон кутубхонага жойлаштирилган Педагог кадрлар ва талабалар учун электрон ресурсларга узлуксиз кириш имконияти мавжуд ** Ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар доимий янгиланиб, замонавий фанлар (модуллар) ва илмий-технологик ривожланиш тенденцияларига мослаштириб борилади ** Фан (модул) мазмунига мос замонавий хорижий адабиётлардан фойдаланилади ** 27. Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг талабалар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани Олий таълим ташкилоти талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланган * Амалий ва лаборатория машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналари ва моддий-техник база меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради Лабораториялар ва устахоналар (полигонлар) таълим дастурига мос асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалар билан таъминланган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари мавжуд, эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган ҳамда хавфсизлик журналларини юритиш йўлга қўйилган Фанлар (модуллар) эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ўқув хоналарида ахборот-коммуникация воситалари (проектор, компьютер ва бошқалар) ўрнатилган ҳамда ИТ инфратузилма шакллантирилган Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) талабалар учун ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд 28. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиш имконияти яратилгани Олий таълим ташкилоти бинолар ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (талабалар) учун мослаштирилган Таълим дастури бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон ресурслар, дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл ёзуви алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд ** Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд ** Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилади ** 29. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги АРМда таълим дастурига мос дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, бадиий адабиётлар мавжуд * АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган, интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган ҳамда улардан фойдаланиш бўйича талабаларга тушунтиришлар берилган Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастури бўйича дарсликлар, ўқув қўлланма ва адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, рақамли таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган Талабалар учун қулай шароитларга эга бўлган АРМ ўқув зали мавжуд Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилади ** 30. Рақамли таълим муҳити яратилгани ( LMS , Wi-Fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари) Таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими ( HEMIS ) ва (ёки) LMS орқали дарс жараёнлари ва материаллар электрон форматда тақдим этилади ҳамда онлайн курслар ва видеодарслар ўқув жараёнларига интеграция қилинган Масофавий таълим платформалари орқали ўқув жараёнларида қатнашиш имконияти яратилган Талабаларни академик фаолиятини кузатиш, таҳлил қилиш ва электрон баҳолаш ҳамда « feedback » бериш тизими жорий этилган Рақамли таълим муҳити ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда ҳимояланган Вебинарлар ва онлайн семинарлар мунтазам ташкил этилади ** Таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими ( HEMIS ) ва (ёки) LMS ( learning management system ) орқали талабалар, педагог кадрлар ва маъмурият ўртасида мулоқот канали йўлга қўйилган ** Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш бўйича техник қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд ** 31. Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги Спорт зали, стадион ва спорт майдончаларидан фойдаланиш имконияти таъминланган ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари учун зарур инвентарлар мавжуд Таълим дастури талабларига мувофиқ, мусиқа, санъат ва маданият дарслари учун махсус хоналар жиҳозланган ҳамда ижодий фаолият учун асбоб-ускуналар мавжуд Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус лабораториялар, студиялар ёки бошқа махсус хоналар мавжуд Бинолар (иншоотлар) таълим жараёни давомида доимий фаолият кўрсатади Бинолар (иншоотлар) талабалар сонига мос ҳажм ва сиғимга эга

Директор Б. ЮЛДАШЕВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 14 ноябрь,

2025 йил 9 ноябрь

2-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2025 й., 10/25/3716/1116-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI DIREKTORINING

BUYRUGʻI

INDIKATORLAR

Oliy taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oliy taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 14-noyabrdagi 2-son buyrugʻiga ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha

T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi 1. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilmani (kafedrani, boʻlimni) (bundan buyon matnda tarkibiy tuzilma deb yuritiladi) tashkil etish hamda uni moddiy-texnik baza va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejalar mavjud * Tarkibiy tuzilmaning vakolatlari, vazifalari va funksiyalari taʼlim dasturini samarali amalga oshirishga yoʻnaltirilgan va taʼlim dasturi doirasida belgilangan maqsadlarga uygʻun tarzda aniq belgilangan Taʼlim dasturini samarali amalga oshirish uchun tarkibiy tuzilma moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlangan hamda tarkibiy tuzilmaning ish rejalari ishlab chiqilgan ** Tarkibiy tuzilmaning faoliyati oliy taʼlim tashkiloti va taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga uygʻun ** Tarkibiy tuzilma tomonidan taʼlim dasturining mehnat bozori talablariga muvofiqligi va natijadorligi baholanib, tahliliy maʼlumotlar muntazam tayyorlanadi ** Tarkibiy tuzilma faoliyati muntazam monitoring va tahlil orqali tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Monitoring va tahlil natijalari asosida tarkibiy tuzilmaning faoliyatini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirib boriladi ** 2. Taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 5 yillik istiqbolli rejaning (bundan buyon matnda istiqbolli reja deb yuritiladi) mavjudligi Istiqbolli reja ishlab chiqilgan va oliy taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) bilan mos Istiqbolli rejada taʼlim sifati, kadrlar salohiyati, infratuzilma, raqamlashtirish, xalqaro hamkorlik va moliyaviy barqarorlik yoʻnalishlari qamrab olingan Istiqbolli rejadagi har bir yoʻnalish boʻyicha aniq maqsadlar, vazifalar va ushbu vazifalarning bajarilishini baholash mezonlari belgilangan Istiqbolli rejani amalga oshirish uchun masʼul ijrochilar hamda ijro muddatlari aniq belgilangan Istiqbolli rejani amalga oshirish uchun moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari mavjud Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarni amalga oshirishga taʼsir qiluvchi xavf tahlili mavjud hamda ushbu xavflarni bartaraf etish boʻyicha muqobil choralar belgilangan Istiqbolli rejaning bajarilishi boʻyicha monitoring va tahlil tizimi yoʻlga qoʻyilgan ** Monitoring va tahlil natijalari taqozo etgan taqdirda, istiqbolli rejaga tegishli oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 3. Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangani Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash boʻyicha ichki hujjatlar, shu jumladan tartib (qoidalar) oliy taʼlim tashkilotining strategik rejasida (missiyasida, strategiyasida) belgilangan maqsadlar va institutsional sifatni taʼminlash siyosatiga muvofiq ravishda ishlab chiqilgan, tasdiqlangan hamda jamoatchilik uchun ochiq Taʼlim dasturini muntazam monitoring qilish, tahlil qilish va qayta koʻrib chiqish tartibi (qoidalari) mavjud Taʼlim dasturini ishlab chiqish va takomillashtirishda talabalar, professor-oʻqituvchilar, ish beruvchilar, soha mutaxassislari, bitiruvchilar, ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) fikr-mulohazalarini inobatga olish mexanizmi mavjud Sifatni ichki taʼminlash mexanizmlarini joriy etish, muvofiqlashtirish va takomillashtirish jarayonlari strategik boshqaruvning uzviy qismi sifatida tizimli ravishda amalga oshiriladi ** Taʼlim dasturi sifatini baholash maqsadida manfaatdor tomonlarning fikr-mulohazalari muntazam baholanadi ** Manfaatdor tomonlarning fikr-mulohazalari asosida taʼlim dasturini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilab boriladi ** Sifatni ichki taʼminlash tizimi doirasida amalga oshirilgan chora-tadbirlar samaradorligi muntazam ravishda baholab boriladi ** 4. Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi Mehnat bozori, taʼlim ehtiyojlari va ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalariga oid maʼlumotlarni muntazam ravishda yigʻish, tahlil va monitoring qilish boʻyicha tartib mavjud hamda ushbu masalalar yuzasidan tarkibiy tuzilmaning vazifa va funksiyalari aniq belgilangan Mehnat bozori, taʼlim ehtiyojlari va ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalariga oid maʼlumotlarni yigʻish, tahlil va monitoring qilish jarayonlari yoʻlga qoʻyilgan, shuningdek taʼlim dasturi ushbu jarayonlarni tizimli va izchil amalga oshirish uchun moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlangan Yigʻilgan maʼlumotlar taʼlim dasturini rejalashtirish va ishlab chiqishda qoʻllanilgan Tahlil va monitoring natijalari asosida taʼlim dasturini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilab boriladi ** Tahlil va monitoring natijalari va belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirish yakunlaridan kelib chiqib, taʼlim dasturiga zarur oʻzgartishlar kiritiladi ** Talabalarni mehnat bozoridagi mavjud imkoniyatlar toʻgʻrisida xabardor qilish mexanizmi yoʻlga qoʻyiladi ** Taʼlim ehtiyojlari va ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalari boʻyicha yigʻilgan maʼlumotlar manfaatdor tomonlar foydalanishi uchun ochiq eʼlon qilinadi ** 5. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha talabalar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilgani va uning natijalari asosida taʼlim dasturlarining takomillashtirilgani Talabalar oʻrtasida taʼlim dasturlari boʻyicha soʻrovnomalarni (intervyular, muhokamalar va talabalar fikrini oʻrganishga qaratilgan boshqa tadbirlar) oʻtkazishning tartibi mavjud ** Soʻrovnomalar taʼlim dasturining tashkiliy-boshqaruv va oʻquv jarayonlari sifati bilan bogʻliq savollarni (masalalarni) qamrab oladi ** Soʻrovnoma savollari (masalalari) va oʻtkazish jarayonlari ilmiy-metodologik asoslangan ** Soʻrovnoma oliy taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan davriylik asosida muntazam oʻtkaziladi va soʻrovnoma natijalari tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Soʻrovnoma natijalari boʻyicha muammolarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilab boriladi ** Tahlil natijalari va amalga oshirilgan chora-tadbirlar yakunlaridan kelib chiqib, taʼlim dasturiga zarur oʻzgartishlar kiritib boriladi ** Talabalar soʻrovnoma natijalari va ular asosida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida xabardor qilinadi ** 2-bob. Taʼlim dasturlari yoʻnalishi 6. Manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim standarti (bundan buyon matnda DTS deb yuritiladi) va milliy malakalar ramkasi (bundan buyon matnda MMR deb yuritiladi) talablariga muvofiqligi Taʼlim dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha tartib mavjud Taʼlim dasturini ishlab chiqish jarayonida ish beruvchilar, soha mutaxassislari va professor-oʻqituvchilar ishtiroki taʼminlanib, mazkur jarayon tizimli yoʻlga qoʻyilgan * Taʼlim dasturining maqsadlari, kutilgan oʻquv natijalari va kompetensiyalari aniq belgilangan hamda oʻzaro uzviy bogʻlangan Taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalari MMR, DTS, kasbiy standart(lar) va (yoki) xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq ishlab chiqilgan Taʼlim dasturi yakunida beriladigan kvalifikatsiya(lar) taʼlim dasturida belgilangan Taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalari oliy taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) va akademik profiliga muvofiq ishlab chiqilgan Jamoatchilik, abituriyentlar va talabalar taʼlim dasturi haqida haqqoniy va xolis axborotga ega boʻlish imkoniyatiga ega ** 7. Taʼlim dasturining milliy taʼlim tizimidagi ustuvor yoʻnalishlar va xalqaro andozalar asosida ishlab chiqilgani Taʼlim dasturi mamlakatning barqaror rivojlanish maqsadlari va Oliy taʼlim tizimini rivojlantirishning strategik maqsadlari va ustuvor yoʻnalishlariga muvofiq ishlab chiqilgan Taʼlim dasturini ishlab chiqishda xalqaro taʼlim standartlari va (yoki) DTS inobatga olingan Taʼlim dasturida sohaga oid dolzarb ilmiy, nazariy va amaliy bilimlar oʻz aksini topgan Taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalari mamlakatdagi inson kapitalini rivojlantirish hamda ichki va xalqaro mehnat bozorining ehtiyojlariga muvofiq belgilangan Taʼlim dasturining xalqaro taʼlim standartlariga mosligi boʻyicha vakolatli xorijiy ekspertlar yoki tashkilotlar tomonidan berilgan rasmiy xulosa (akkreditatsiya) mavjud 8. Taʼlim dasturining davomiyligi, fanlarning uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangani Taʼlim dasturining davomiyligi (umumiy kreditlar (soatlar), oʻqish muddati) ushbu dasturning maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga mos ravishda belgilangan * Taʼlim dasturining barcha tarkibiy qismlari, shu jumladan fanlar (modullar), nazariy va amaliy taʼlim, ilmiy-tadqiqot faoliyati, amaliyot va attestatsiya oʻrtasida mantiqiy izchillik va uzviylik taʼminlangan Taʼlim dasturiga kiritilgan fanlar (modullar) taʼlim dasturining kutilgan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgan Taʼlim dasturida boshqa taʼlim turlari bilan mantiqiy izchillik va uzviylik taʼminlangan Oʻquv yuklamalari fanlar (modullar) kesimida toʻgʻri va oʻlchovli taqsimlangan Fanlar (modullar) tarkibidagi nazariy bilim, amaliy mashgʻulot va tadqiqot ishlari oʻzaro uygʻunlashgan Mashgʻulot turlari (nazariy, amaliy, laboratoriya va boshqalar) taʼlim dasturi mazmuniga muvofiq ravishda belgilangan 9. Amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Taʼlim dasturi samaradorligini baholash tartibi va mezonlari ishlab chiqilgan ** Taʼlim dasturi boʻyicha tizimli monitoring va tahlil jarayonlari oliy taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan davriylikda izchil amalga oshiriladi ** Monitoring jarayonida ish beruvchilar, talabalar va soha mutaxassislari ishtiroki tizimli ravishda taʼminlanadi ** Monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar tizimli ravishda ishlab chiqiladi hamda mazkur chora-tadbirlarning ijro holati nazoratga olinadi ** Taʼlim dasturining monitoringi va tahlili natijalaridan ochiq foydalanish imkoniyati mavjud ** Monitoring va tahlil natijalari asosida taʼlim dasturi, shu jumladan fanlarning (modullarning) mazmuni, oʻqitish usullari va baholash tizimiga zarur oʻzgartishlar kiritib boriladi ** 3-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi 10. Ishchi oʻquv reja va dasturlarining belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilgani Oʻquv reja va oʻquv dasturlar ( sillabuslar ) ish beruvchilar, talabalar va soha mutaxassislarini jalb qilgan holda, shuningdek ularning takliflari asosida ishlab chiqilgan Oʻquv reja va oʻquv dasturlar MMR, DTS, kasbiy standart(lar), malaka talabi va (yoki) xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq ishlab chiqilgan * Oʻquv reja va oʻquv dasturlar taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga muvofiq Fanlarning (modullarning) oʻquv dasturi tegishli qonunchilikdagi oʼzgarishlar va xorijiy tajribani qamrab olgan Fanlarning (modullarning) oʻquv dasturi talabalarda qattiq va yumshoq koʻnikmalarni ( hard and soft skills ) rivojlantirishga hamda bu orqali talabalarning shaxsiy rivojlanishi va mehnat bozorida raqobatbardoshligini oshirishga qaratilgan Fan (modul) boʻyicha baholash mezonlari aniq belgilangan boʻlib, ular fanning (modulning) maqsadi va kutilayotgan oʻquv natijalariga toʻliq mos hamda talabalarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholashda aniq, adolatli va shaffof tartib mavjud 11. Oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani Oʻquv jarayoni taʼlim dasturining maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga muvofiqlashtirilgan Taʼlim dasturi boʻyicha amaliyot bazalari mavjud * Oʻquv jarayoni ish beruvchilar va soha mutaxassislari bilan hamkorlikda mehnat bozoridagi zamonaviy ehtiyojlar, ilm-fandagi soʻnggi tendensiyalar, sohaning xususiyatlaridan va oliy taʼlim tashkilotining amaliyot bazalari mavjudligidan kelib chiqqan holda rejalashtirilgan Oʻquv jarayonida nazariy bilimlarni amaliyotda qoʻllash imkonini beruvchi amaliy mashgʻulotlar (seminar, amaliy loyihalar, laboratoriya ishlari va boshqalar), ishlab chiqarishda amaliyot va ilmiy-tadqiqot faoliyati nazarda tutiladi ** Amaliyot natijalari boʻyicha manfaatdor tomonlarning fikr-mulohazalarini yigʻish hamda tahlil qilish amaliyoti mavjud ** Tahlil natijalari asosida amaliyot samaradorligi baholanadi hamda amaliyot dasturlari takomillashtirib boriladi ** 12. Oʻquv jarayonining doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani Oʻquv jarayoni sifatini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish tartibi ishlab chiqilgan Oʻquv jarayoni sifatini baholash va tahlil qilish oliy taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan davriylikda izchil amalga oshiriladi ** Baholash jarayonida manfaatdor tomonlar ishtiroki tizimli ravishda taʼminlab boriladi ** Baholash va tahlil qilish natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilab boriladi ** Oʻquv jarayonidagi baholash va tahlil qilish natijalari hamda amalga oshirilgan chora-tadbirlar asosida taʼlim dasturi va oliy taʼlim tashkilotining metodik hujjatlari doimiy ravishda takomillashtirib boriladi ** 13. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani Dars jarayonlarida yangi oʻqitish usullari, ilgʻor pedagogik va innovatsion texnologiyalar (bundan buyon matnda ilgʻor pedagogik yondashuvlar deb yuritiladi) muntazam qoʻllaniladi ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar fanlar (modullar) mazmunini chuqur oʻzlashtirish, talabalarda mustaqil taʼlim olish, tahliliy, tanqidiy va ijodiy fikrlash hamda hamkorlikda ishlash koʻnikmalarini rivojlantirish hamda taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga samarali erishishga qaratilgan ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar taʼlim shakli va talabalar ehtiyojlariga muvofiq holda belgilanadi ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar samaradorligi boʻyicha muntazam monitoring va tahlil olib boriladi ** Monitoring va tahlil natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida ilgʻor pedagogik yondashuvlar boʻyicha professor-oʻqituvchilarning salohiyati doimiy ravishda rivojlantiriladi ** Monitoring va tahlil natijalari asosida oʻquv reja, oʻquv dasturlari va metodik materiallar yangilanadi, shuningdek ilgʻor pedagogik yondashuvlar boʻyicha metodik qoʻllanmalar va oʻquv materiallari muntazam ishlab chiqiladi hamda amaliyotga joriy etiladi ** Ilgʻor pedagogik yondashuvlar samaradorligi boʻyicha yillik tahliliy hisobot tayyorlanadi va oliy taʼlim tashkilotining kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi ** 14. Taʼlim dasturi doirasida talabalar bilimining shaffof va xolis baholanishi, baholash jarayonlarining oʻquv natijalariga muvofiqligi Baholash jarayonlarini samarali tashkil etish uchun tartib va mexanizmlar ishlab chiqilgan Baholash tartibi (qoidalari), mezonlari, usullari va yondashuvlari har bir fan (modul) boshlanishidan oldin talabalarga eʼlon qilib boriladi ** Taʼlim dasturida formativ (jarayon davomida baholash) va summativ (yakuniy baholash) baholashni taʼminlovchi yondashuv va vositalar qoʻllaniladi ** Baholash mezonlari fan (modul) va taʼlim dasturining kutilgan oʻquv natijalariga asoslanadi hamda talabalarga aniq va tushunarli tarzda yetkazib boriladi ** Baholash jarayonida adolat, shaffoflik va akademik halollik tamoyillariga qatʼiy rioya etiladi ** 15. Talabalarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi Talabalarning baholash natijalari yuzasidan takliflari, fikr-mulohazalari va shikoyatlarini yigʻish, koʻrib chiqish va tahlil qilish, shuningdek ushbu masalalarni bajarish uchun masʼul ijrochilarni belgilash boʻyicha tartib ishlab chiqilgan Ishlab chiqilgan tartibda shikoyat berish shakllari, muddatlari, ularni koʻrib chiqish tartibi va qaror qabul qilish mexanizmi aniq belgilangan Takliflar, fikr-mulohazalar va shikoyatlar talabalar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali qabul qilinadi hamda ularni koʻrib chiqish jarayoni shaffoflik, hisobdorlik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan amalga oshiriladi ** Talabalarning baholash jarayoni, natijalari boʻyicha shikoyatlari oliy taʼlim tashkilotining apellatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi va tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Tahlil natijalari boʻyicha hisobotlar tayyorlanadi hamda baholash jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilanadi, baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 16. Taʼlim dasturida akademik halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi Oliy taʼlim tashkilotida akademik halollik, etika va kasbiy masʼuliyatga oid tartib (qoidalar) va (yoki) yoʻriqnoma(lar) mavjud Akademik halollik tamoyillari taʼlim dasturini ishlab chiqish, oʻqitish, baholash va tadqiqot faoliyati jarayonlariga tizimli ravishda integratsiya qilinadi ** Plagiat va boshqa akademik halollik qoidalari buzilishini oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha antiplagiat tizimi va tashkiliy choralar joriy etib boriladi ** Akademik halollik qoidalarini buzish holatlarini koʻrib chiqish va javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha shaffof tartib mavjud ** Talabalar va professor-oʻqituvchilar akademik halollik va etika qoidalari bilan tanishtirilgan ** Talabalar va professor-oʻqituvchilar uchun akademik halollik, etika, plagiat, sunʼiy intellektdan toʻgʻri foydalanish, mualliflik huquqi va manfaatlar toʻqnashuvi boʻyicha muntazam ravishda treninglar (seminarlar, maʼruzalar) tashkil etiladi ** Talabalar va professor-oʻqituvchilar tomonidan yaratilgan ilmiy ishlar, innovatsion gʻoyalar, ixtirolar va boshqa intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar himoya qilinadi ** 4-bob. Talabalar faoliyati yoʻnalishi 17. Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim dasturiga qabul qilish mezonlari va talablari aniq belgilangan, barcha abituriyentlar va manfaatdor tomonlarga ochiq tarzda yetkazish mexanizmi mavjud Qabul jarayonlari, talablari va mezonlarining amaldagi qonunchilik talabalariga muvofiqligi taʼminlangan Taʼlim dasturining qabul talablari oliy taʼlim tashkilotining ichki tartibiga, shu jumladan talabalar mobilligi, kreditlarni tan olish va avvalgi taʼlim natijalarini eʼtirof etish qoidalariga muvofiq Abituriyentlar qabul natijalari haqida oʻz vaqtida va ochiq maʼlumot olish imkoniyatiga ega Qabul jarayoni va natijalar boʻyicha shikoyat berish mexanizmi mavjud Xorijiy tilda olib boriladigan taʼlim dasturi qabulida nomzodlardan milliy yoki xalqaro talablarga mos xorijiy til boʻyicha bilim darajasi talab etiladi ** (Bunda abituriyentlarning dasturga qabul qilinmasdan oldin xorijiy til boʻyicha yetarli salohiyatga ega ekanligi xorijiy til boʻyicha bilimlarni tasdiqlovchi hujjat orqali aniqlanadi) Taʼlim dasturiga qabul talablari avvalgi yillarda qabul qilingan talabalarni formativ va summativ baholashdagi natijalari asosida tizimli qayta koʻrib chiqiladi va zarur oʻzgartirishlar kiritiladi ** 18. Qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi Qabul parametrlari (talabalar soni, yoʻnalishlar kesimidagi kvotalar va boshqalar) oliy taʼlim tashkilotining auditoriyalari, laboratoriyalari, amaliyot bazalari, texnikaviy jihozlanishi hamda taʼlim, ilmiy-tadqiqot, maʼnaviy-maʼrifiy va sogʻlomlashtirish faoliyatini taʼlim dasturida belgilangan maqsadlarni amalga oshirish imkonini beradigan infratuzilma quvvatiga mos ravishda belgilangan Qabul parametrlarini belgilashda axborot-resurs markazining (kutubxonaning) (bundan buyon matnda ARM deb yuritiladi) imkoniyatlari (sigʻimi) hisobga olingan Qabul parametrlari professor-oʻqituvchilar soni, tarkibi va ularning ish yuklamasini tahlil qilish asosida belgilangan Moliyaviy imkoniyatlardan (budjet, grantlar, kontrakt tushumlari) kelib chiqqan holda qabul parametrlari shakllantirilgan Qabul parametrlari oliy taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) va akademik profili bilan uygʻunlashtirilgan Qabul parametrlari sohaviy mehnat bozori tahlili, ish beruvchilarning taklif va ehtiyojlari asosida belgilangan Qabul parametrlarini bajarilish holati boʻyicha har yili tahlil amalga oshiriladi hamda tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartishlar kiritib boriladi ** 19. Talabalarning oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishini qayta tiklash (bundan buyon matnda talabalar harakati deb yuritiladi) tartibining belgilangani Talabalar harakati boʻyicha ichki hujjat(lar) (qoidalar, tartib, nizom) oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga mos ravishda ishlab chiqilgan Talabalar harakatiga oid jarayonlar va qarorlar boʻyicha shikoyat berish imkoniyati mavjud Talabalar harakati boʻyicha ichki hujjat(lar) (qoidalar, tartib, nizom), talabalar harakati jarayonlari va natijalari toʻgʻrisida talabalar va ularning ota-onalari xabardor qilinadi ** Talabalar harakati boʻyicha qabul qilingan qarorlar asoslantirilgan holda hujjatlashtiriladi ** 20. Talabalarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturi boʻyicha talabalarni qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan akademik, psixologik, ijtimoiy va kasbiy yoʻnalish boʻyicha maslahat berish tizimi mavjud yoki rejalashtirilgan Talabalarga fanlarni (modullarni) toʻgʻri tanlash, baholash tizimini tushunish va shaxsiy rivojlanish yoʻnalishini belgilashda “ustoz — shogird” va mentorlik yordami beriladi ** Psixologik maslahat va yordam markazi tashkil etilgan ** Akademik qarzdor talabalar bilan ishlash yoʻlga qoʻyilgan ** Talabalarning qiziqishlari va kasbiy maqsadlarini hisobga olgan holda individual taʼlim trayektoriyasi shakllantiriladi va amalga oshirish boʻyicha metodik va axborot koʻmagi koʻrsatiladi ** Maslahat berish xizmatlaridan foydalanish va ushbu xizmatlarning samaradorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yigʻiladi va tahlil qilinadi hamda talabalarning ushbu xizmatlarga boʻlgan qoniqish darajasi muntazam baholanadi hamda maslahat berish tizimi takomillashtirib boriladi ** 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 21. Taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi Professor-oʻqituvchilar soni taʼlim dasturini samarali amalga oshirish uchun yetarli (taʼlim dasturi doirasidagi asosiy shtatdagi professor-oʻqituvchilar soni taʼlim dasturi doirasidagi barcha professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan kamida 70 foiz ni tashkil etadi ) (Bunda yangi taʼlim dasturi uchun professor-oʻqituvchilar tarkibi boʻyicha aniq reja taqdim etilgan taqdirda professor-oʻqituvchilar bilan amalda taʼminlanish talab etilmaydi) Taʼlim dasturini samarali amalga oshirish uchun ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar bilan taʼminlangan ( taʼlim dasturi doirasidagi ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar soni taʼlim dasturi doirasidagi barcha asosiy shtatdagi professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan bakalavriatda kamida 35 foizni va magistraturada 70 foizni tashkil etadi) (Bunda yangi taʼlim dasturi uchun ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar tarkibi boʻyicha aniq reja taqdim etilgan taqdirda ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar bilan amalda taʼminlanish talab etilmaydi) Boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining soni Oliy taʼlim muassasalari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlarini (roʻyxat raqami 2859, 2017-yil 21-fevral) inobatga olgan holda belgilangan (Bunda yangi taʼlim dasturi uchun oʻquv-yordamchi kadrlar tarkibi boʻyicha aniq reja taqdim etilgan taqdirda oʻquv-yordamchi kadrlar bilan amalda taʼminlanish talab etilmaydi) Xodimlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va moddiy ragʻbatlantirish tizimi joriy etilgan ** 22. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani Taʼlim dasturining maqsadlari, vazifalari va kutilgan oʻquv natijalaridan kelib chiqqan holda oʻquv rejani samarali bajarish maqsadida taʼlim dasturi doirasidagi professor-oʻqituvchilarning soni va tarkibi shakllantirilgan ** Professor-oʻqituvchilar ixtisosligi oʻqitiladigan fanlar (modullar) bilan mos keladi ** Professor-oʻqituvchilarning erishgan yutuqlari boʻyicha (davlat va tarmoq mukofotlari, faxriy unvonlar, xalqaro va respublika tanlovlar gʻolibligi va boshqalar) koʻrsatkichlar shakllantirilgan ** Professor-oʻqituvchilarning bajargan oʻquv, ilmiy-uslubiy va ilmiy-tadqiqot ishlari (fundamental, amaliy va boshqa ilmiy loyihalardagi ishtiroki, darslik, oʻquv qoʻllanma va oʻquv-metodik ishlanmalarni ishlab chiqishi, mahalliy va xalqaro nashrlar, impakt-faktorli ( Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari) jurnallarda maqolalar chiqarish va boshqalar) mavjud ** Ichki va tashqi malaka oshirish kurslariga doimiy yoʻnaltirish tizimi yoʻlga qoʻyilgan ** 23. Yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi Yangi taʼlim dasturlari uchun kadrlar ehtiyoji tahlil qilingan * Fanlar (modullar) boʻyicha zarur mutaxassisliklar va kompetensiyalar aniqlangan Yangi kadrlarni jalb qilish strategiyalari (tanlov, konkurs, grant va boshqalar orqali) belgilangan Ishga qabul qilish va kadrlar zaxirasini yaratish mexanizmi belgilangan Xorijiy mutaxassislar va amaliyotchi ekspertlarni jalb qilish imkoniyatlari koʻzda tutilgan Yangi taʼlim dasturlari uchun ilmiy darajasi yuqori kadrlarni tayyorlash va doktorlikka maqsadli yoʻnaltirish choralari koʻrilgan 24. Kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi Pedagog kadrlar va boshqa xodimlar uchun qayta tayyorlash va malaka oshirish dasturlari ishlab chiqilgan Ilmiy maqolalar chop etish, innovatsion gʻoyalarga hissa qoʻshish hamda xalqaro yoki milliy loyihalarda faol ishtirok etishni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimi mavjud Ragʻbatlantirish mezonlari oliy taʼlim tashkilotining ilmiy salohiyatini rivojlantirishga xizmat qilgan holda shaffof va natijaga yoʻnaltirilgan Xodimlarni soha mutaxassisligi boʻyicha xorijiy stajirovkalar va konferensiyalarga yuborish amaliyoti mavjud ** Kasbiy rivojlanish natijalarini baholash va hisobga olish mexanizmi mavjud 6-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 25. Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun amaliy, laboratoriya mashgʻulotlari va kurs ishi (loyiha)ni bajarish uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalarning mavjudligi hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani Taʼlim dasturi boʻyicha amaliy va laboratoriya mashgʻulotlari uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar texnikalar, xomashyo materiallari mavjud hamda ular taʼlim dasturi maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga muvofiq Oliy taʼlim tashkiloti talabalar kontingentidan kelib chiqqan holda asbob-uskunalar, jihozlar va texnikalar bilan taʼminlangan Asbob-uskunalar, jihozlar va texnikalarning texnik pasportlari mavjud, texnik koʻrikdan oʻtkazilgan, texnik xizmat koʻrsatilganlik (taʼmirlash, profilaktika) ishlari hujjatlashtirib boriladi ** Asbob-uskunalar, jihozlar va texnikalardan foydalanish boʻyicha metodik qoʻllanmalar, yoʻriqli texnologik xaritalar, koʻrsatmalar va yoʻriqnomalar (xavfsizlik yoʻriqnomasi, instruksiyalar) mavjud ** Asbob-uskunalar bilan ishlash boʻyicha pedagoglar va talabalar uchun soha mutaxassislari yoki ish beruvchilar bilan hamkorlikda treninglar (master-klasslar) oʻtkazish yoʻlga qoʻyilgan ** Amaliy va laboratoriya mashgʻulotlar oʻtkaziladigan oʻquv xonalarini modernizatsiya qilish va innovatsion texnologiyalar bilan taʼminlash boʻyicha yillik reja ishlab chiqilgan ** 26. Fanlar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani Har bir fanning (modulning) oʻquv dasturida belgilangan oʻquv adabiyotlar va metodik qoʻllanmalar mavjud Adabiyotlar fanlarning (modullarning) mazmuni va oʻquv maqsadlariga mos ravishda tanlangan Fanlar (modullar) boʻyicha ishlab chiqilgan oʻqitish materiallari toʻplamlari va raqamli taʼlim resurslari elektron kutubxonaga joylashtirilgan Pedagog kadrlar va talabalar uchun elektron resurslarga uzluksiz kirish imkoniyati mavjud ** Oʻquv adabiyotlari va metodik qoʻllanmalar doimiy yangilanib, zamonaviy fanlar (modullar) va ilmiy-texnologik rivojlanish tendensiyalariga moslashtirib boriladi ** Fan (modul) mazmuniga mos zamonaviy xorijiy adabiyotlardan foydalaniladi ** 27. Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxona (poligon)larning talabalar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturlariga mos jihozlar va axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda xavfsizlik qoidalariga rioya qilingani Oliy taʼlim tashkiloti talabalar kontingentidan kelib chiqqan holda oʻquv xonalari bilan taʼminlangan * Amaliy va laboratoriya mashgʻulotlar oʻtkaziladigan oʻquv xonalari va moddiy-texnik baza mehnatni muhofaza qilish qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga javob beradi Laboratoriyalar va ustaxonalar (poligonlar) taʼlim dasturiga mos asbob-uskunalar, jihozlar va texnikalar bilan taʼminlangan, birinchi tibbiy yordam koʻrsatish vositalari mavjud, evakuatsiya yoʻllari (sxemalari) belgilangan hamda xavfsizlik jurnallarini yuritish yoʻlga qoʻyilgan Fanlar (modullar) ehtiyojini hisobga olgan holda oʻquv xonalarida axborot-kommunikatsiya vositalari (proyektor, kompyuter va boshqalar) oʻrnatilgan hamda IT infratuzilma shakllantirilgan Oʻquv, laboratoriya xonalari va ustaxonalarda (poligonlarda) talabalar uchun oʻrindiqlar va ish joylari mavjud 28. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) foydalanish imkoniyati yaratilgani Oliy taʼlim tashkiloti binolar va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, liftlar, eshiklar va sanitariya xonalari nogironligi boʻlgan shaxslar (talabalar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturi boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron resurslar, dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl yozuvi alifbosi, subtitr va boshqalar) yaratilgan Taʼlim jarayonida inklyuziv taʼlimni qoʻllab-quvvatlovchi pedagogik va psixologik yordam koʻrsatish tizimi mavjud ** Inklyuziv taʼlim metodikasi boʻyicha tayyorlangan va zarur koʻnikmalarga ega pedagog(lar) va (yoki) psixolog mavjud ** Inklyuziv taʼlim sharoitlarining amalda qoʻllanishi va samaradorligi boʻyicha monitoring olib boriladi ** 29. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi ARMda taʼlim dasturiga mos darslik, oʻquv qoʻllanma va adabiyotlar, badiiy adabiyotlar mavjud * ARM zamonaviy AKT va elektron qurilmalar bilan jihozlangan, internet tarmogʻiga ulanish imkoniyati yaratilgan hamda ulardan foydalanish boʻyicha talabalarga tushuntirishlar berilgan Elektron kutubxonaning axborot-kutubxona fondida taʼlim dasturi boʻyicha darsliklar, oʻquv qoʻllanma va adabiyotlar, oʻqitish materiallari toʻplami, raqamli taʼlim resurslari va multimedia kontentlar raqamli formatda joylashtirilgan Talabalar uchun qulay sharoitlarga ega boʻlgan ARM oʻquv zali mavjud Kutubxona fondi muntazam yangilanib boriladi ** 30. Raqamli taʼlim muhiti yaratilgani ( LMS , Wi-Fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari) Taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimi ( HEMIS ) va (yoki) LMS orqali dars jarayonlari va materiallar elektron formatda taqdim etiladi hamda onlayn kurslar va videodarslar oʻquv jarayonlariga integratsiya qilingan Masofaviy taʼlim platformalari orqali oʻquv jarayonlarida qatnashish imkoniyati yaratilgan Talabalarni akademik faoliyatini kuzatish, tahlil qilish va elektron baholash hamda “ feedback ” berish tizimi joriy etilgan Raqamli taʼlim muhiti axborot xavfsizligi talablariga mos ravishda himoyalangan Vebinarlar va onlayn seminarlar muntazam tashkil etiladi ** Taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimi ( HEMIS ) va (yoki) LMS ( learning management system ) orqali talabalar, pedagog kadrlar va maʼmuriyat oʻrtasida muloqot kanali yoʻlga qoʻyilgan ** Elektron taʼlim resurslaridan foydalanish boʻyicha texnik qoʻllab-quvvatlash xizmati mavjud ** 31. Taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus xona yoki bino va inshootlarining (sport zali, stadion, musiqa xonasi va boshqalarning) mavjudligi Sport zali, stadion va sport maydonchalaridan foydalanish imkoniyati taʼminlangan hamda jismoniy tarbiya va sport tadbirlari uchun zarur inventarlar mavjud Taʼlim dasturi talablariga muvofiq, musiqa, sanʼat va madaniyat darslari uchun maxsus xonalar jihozlangan hamda ijodiy faoliyat uchun asbob-uskunalar mavjud Taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus laboratoriyalar, studiyalar yoki boshqa maxsus xonalar mavjud Binolar (inshootlar) taʼlim jarayoni davomida doimiy faoliyat koʻrsatadi Binolar (inshootlar) talabalar soniga mos hajm va sigʻimga ega

Direktor B. YULDASHEV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 14-noyabr,

2025-yil 9-noyabr

2-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.12.2025 y., 10/25/3716/1116-son)

lex.uz