📅 2025-yil 14-noyabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 14-noyabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 14 ноябрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 ноября 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 November 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
буйруғи
ИНДИКАТОРЛАР
Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 14 ноябрдаги 3-сон буйруғига ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича
Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши 1. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд * Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган Таркибий тузилма томонидан таълим дастурини меҳнат бозори талабларига ва технологик ўзгаришларга мувофиқ такомиллаштириш механизмлари мавжуд Таълим дастурини самарали амалга ошириши учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланиб борилади ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари мавжуд ** Таркибий тузилма томонидан таълим дастурининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги ва натижадорлиги кўриб чиқилиб, таҳлилий маълумотлар тайёрлаб борилади ** Тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида таркибий тузилма томонидан чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади, амалга оширилади ҳамда ижроси назорат қилинади ** 2. Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги Истиқболли режа ишлаб чиқилган ва касбий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос Истиқболли режада таълим дастурини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, инфратузилма, ахборот технологиялари, инсон ресурслари, молиявий манбалар ва иш берувчилар билан ҳамкорлик масалалари акс эттирилган ҳамда ушбу режадаги вазифаларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочилар аниқ кўрсатилган Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган Истиқболли режада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил механизмлари ишлаб чиқилиб, мониторинг ва таҳлил натижаларида аниқланган камчиликларни тузатиш чоралари кўриб борилади ** 3. Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани Таълим дастурини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича сифатни ички таъминлаш бўлинмаси ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган Таълим дастурини ички баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган ҳамда педагогик (методик) кенгаш ва иш берувчилар муҳокамасидан ўтказилган ҳолда тасдиқланган Педагоглар, иш берувчилар, ўқувчилар, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазалари асосида таълим дастури мунтазам такомиллаштирилади ҳамда сифатни ички таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантириб борилади ** Таълим дастурини такомиллаштириш ва сифатни ички таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан мониторинг ва таҳлил ишлари амалга оширилиб, таълим дастури такомиллаштирилиб борилади ** Таълим дастурини такомиллаштириш ҳақидаги маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилади ** 4. Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари, шунингдек илмий-тадқиқот тенденцияларини ўрганиш учун мониторинг ўтказиш режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Мониторинг жараёнида педагоглар, иш берувчилар ва соҳа мутахассисларининг иштироки таъминланиб, меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар мунтазам йиғилади, таҳлил қилинади ва баҳоланади ** Мониторинг натижалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш учун зарур бўлган муаммо ва камчиликлар аниқланади ҳамда таълим дастуридаги фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларига (мавзу(лар)ига ва мазмунига) тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади ** Илмий-тадқиқот йўналишларидаги янгиликлар ва меҳнат бозори талаблари асосида доимий янгиланувчи маълумотлар базаси яратиб борилади ** Меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар педагоглар, иш берувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва соҳа мутахассислари учун очиқ тарзда эълон қилиб борилади ** 5. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурларининг такомиллаштирилгани Амалдаги таълим дастурини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича сўровнома, интервью ва фокус-гуруҳлар (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади), уларнинг мавзулари, саволлар (масалалар) рўйхати, сўровномани ўтказиш муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгилаб борилади ** Ўтказиладиган сўровномалар тўғрисида ўқувчилар мунтазам хабардор қилинади ҳамда тизимли равишда уларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилади ** Сўровнома жараёнлари очиқлик, тенглик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилади ** Ўтказилган сўровнома натижалари масъул ижрочилар томонидан таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг таълим дастурини такомиллаштиришга оид таклиф ва фикр-мулоҳазалари мунтазам йиғилади ** Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрланиб, педагогик (методик) кенгашга тақдим этиб борилади ** Тайёрланган таҳлилий ҳисобот асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади ва таълим дастурига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** Сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилади ** 2-боб. Таълим дастурлари йўналиши 6. Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим стандарти (бундан буён матнда ДТС деб юритилади) ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги Таълим дастурини ишлаб чиқиш тартиби мавжуд, шу жумладан таълим дастурининг мақсади, компетенциялари ҳамда кутилган ўқув натижалари белгиланган ҳамда таълим дастурини ишлаб чиқиш бўйича педагоглар, соҳа мутахассислари ва иш берувчилардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган * Таълим дастурининг мазмуни ДТС, ММР, касбий стандарт(лар) (ёки малака талаблари) ҳамда меҳнат бозори талабларига мослиги бўйича таҳлил қилинган Таҳлил натижалари асосида таълим дастурининг кутилган ўқув натижалари ва мақсадлари аниқлаштирилган, камчиликлар юзасидан хулосалар тайёрланган Таълим дастури иш берувчилар ва педагоглар иштирокида муҳокама қилинган ҳамда уларнинг таклиф ва тавсиялари асосида таълим дастурига ўзгартиришлар киритилган Таълим дастури ДТС, ММР ва касбий стандарт(лар)га (ёки малака талаблари) мувофиқ таълим дастури якунида бериладиган квалификация(лар) аниқ белгиланган ҳолда ишлаб чиқилган ва иш берувчилар билан келишилган ҳолда тасдиқланган 7. Таълим дастурининг мазмуни ва структураси назария ҳамда амалиёт билан мутаносиб равишда уйғунлаштирилгани Таълим дастурида белгиланган кутилган ўқув натижалари ва компетенцияларни шакллантириш учун зарур бўлган назарий ва амалий қисмлар белгиланган Таълим дастурида назария ва амалиёт учун ажратилган кредитлар (соатлар) ДТС ҳамда ММРдаги малака даражасига мос Касб (мутахассислик) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таълим дастурида амалиёт машғулотлари (ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда лаборатория машғулотлари) назарда тутилган ва зарур кредитлар (соатлар) ажратилган Назарий ва амалий фанлар (модуллар) ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш учун иш берувчи корхоналар ва амалиёт базалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган Таълим дастурини баҳолаш натижаларига мувофиқ назарий фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари такомиллаштириб борилади ҳамда тизимли равишда кредитлар (соатлар) қайта кўриб чиқилади ** 8. Таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани Таълим дастурининг давомийлиги (умумий кредитлар (соатлар), ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ равишда белгиланган * Ўқув режадаги фанларнинг (модулларнинг) кетма-кетлиги ва узлуксиз таълим тизимига (бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим даражалари ҳамда олий таълим) мувофиқлиги таъминланган Фанларнинг (модулларнинг) ўқув юкламалари ҳамда назарий ва амалий машғулотларнинг кетма-кетлиги давомийлик, узлуксизлик ва кутилган ўқув натижалари талабларига мос равишда ишлаб чиқилган Фанлардаги (модуллардаги) назарий ва амалий машғулотлар ўртасида ўзаро интеграция таъминланган Таълим дастурини қайта кўриб чиқиш жараёнида фанлардаги (модуллардаги) назарий ва амалий машғулотларнинг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги доимий таҳлил қилинади ҳамда такомиллаштирилади ** 9. Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Таълим дастурининг самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган ** Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари амалга ошириб борилади ** Мониторинг жараёнида иш берувчилар, ўқувчилар, ота-оналар, битирувчилар ҳамда соҳа мутахассисларининг иштироки тизимли равишда йўлга қўйилади ** Мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, таълим дастурининг самарадорлиги ва кутилган ўқув натижаларига мослиги баҳолаб борилади ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантириб борилади ** Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, таълим дастуридаги фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларининг мазмуни ҳамда баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва кутилган ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши 10. Ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани Ишчи ўқув режа ва фан (модул), амалиёт дастурлари намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган ДТС талабларига мувофиқ ишчи ўқув режа ва дастурлар ҳудудлардаги иш берувчилар томонидан берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган * Ишчи ўқув режадаги ўқув юкламаларида назарий ва амалий қисмлар, шунингдек ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ўртасида мутаносиблик таъминланган Ишчи ўқув режа ва дастурлар меҳнат бозори, соҳа ва мавсумийлик талабларига мувофиқлаштирилган 11. Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган кутилган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани Ўқув жараёни иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат бозоридаги замонавий эҳтиёжлар ва соҳанинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган Ишчи ўқув режа бўйича ўқув машғулотлари жадвали ўқув жараёни графигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган ** Ишчи ўқув режа бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда фанлар (модуллар), ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги таъминланган ** Ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув-услубий ресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиб борилади ** Таълим дастури бўйича амалиёт базалари мавжуд * Касбий таълим ташкилоти томонидан таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига эришиш таъминлаб борилади ҳамда кутилган ўқув натижаларига эришиш даражаси таҳлил қилиб борилади ** 12. Ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани Ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартиби ишлаб чиқилган Ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартибида белгиланган даврийликда (ойлик, семестр, йиллик) ўқув жараёнини баҳолаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади ** Ўқув жараёнини баҳолаш жараёнига иш берувчилар, ўқувчилар, битирувчилар, педагоглар ва соҳа мутахассислар мунтазам жалб этилади, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳужжатлаштирилган ҳолда таҳлил қилиб борилади ** Баҳолаш натижалари бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади, ижро мониторинги юритилади ҳамда ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартибида белгиланган даврийликда (ойлик, семестр, йиллик) ўқув жараёни такомиллаштириб борилади ** 13. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани Таълим дастурида белгиланган ўқитиш усуллари, педагогик технологиялар, фанлар (модуллар) ва амалий машғулотлар мазмуни кутилган ўқув натижаларига эришишни таъминлашга йўналтирилган ҳолда илғор педагогик ва инновацион таълим технологиялари доимий равишда қўлланилади ** Ўқитиш усуллари, педагогик технологияларнинг қамрови, жорий этиш тенденцияси ва мураккаблик даражаси таълим дастурининг даражаси, таълим шакли ва ўқувчиларнинг эҳтиёжларига мос равишда белгиланган ** Илғор ўқитиш усуллари ва педагогик технологиялар қўллашнинг самарадорлиги бўйича мониторинг ва таҳлил олиб борилади, мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида педагогларнинг касбий салоҳияти ошириб борилади ** Мониторинг, таҳлил ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш натижалари асосида педагогик технологиялар доимий равишда янгиланади ҳамда такомиллаштирилади ** Илғор педагогик технологиялар қўлланилиши ва уларнинг самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва педагогик (методик) кенгаш томонидан кўриб чиқилади ** 14. Таълим дастури доирасида ўқувчилар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги Таълим дастури доирасида ўқувчиларининг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) ишлаб чиқилган Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин ўқувчиларга маълум қилиб борилади ** Баҳолаш жараёнларига педагоглар ва иш берувчи ташкилотлар мутахассислари, шунингдек кузатувчи сифатида ота-оналар, битирувчилар ва (ёки) жамоатчилик вакиллари жалб этиб борилади ** Таълим дастури доирасида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган ** Баҳолаш натижалари рақамли платформалар, ўқувчиларнинг амалиёт кундалиги, якуний давлат аттестация комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли равишда акс эттирилади, юритилади ҳамда сақланади ** Баҳолаш жараёнининг таълим дастурига мослиги тизимли ва мунтазам мониторинг қилинади, таҳлил юритилади ҳамда мониторинг ва таҳлил натижалари ўқувчилар ва ота-оналарга тақдим этилади ** 15. Ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги Ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқилган ҳамда масъул ижрочилар белгиланган Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми аниқ белгиланган Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар ўқувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни очиқлик, ҳисобдорлик, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади ** Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича ўқувчиларнинг шикоятлари касбий таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади ** Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар мунтазам тайёрланади ва баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, шунингдек баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 4-боб. Ўқувчилар фаолияти йўналиши 16. Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани Таълим дастури бўйича ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган ва ҳужжатлаштирилган бўлиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қабул жараёни билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги таъминланган ** Таълим дастури бўйича қабул талабларини белгилашда ҳудуднинг меҳнат бозори, (мактаб) битирувчилар ва тегишли ҳудуддаги ишсизлар ҳақида маълумотлар мавжуд Қабул ва апелляция комиссиялари таркиби тасдиқланган, қабул жараёнида шаффофликни таъминловчи воситалар қўлланилган ва махсус хоналар ташкил этилган (онлайн рўйхатдан ўтиш, очиқ танлов комиссиялари ва бошқалар) Қабул жараёнида адолат ва тенглик тамойиллари таъминланади, қабул қилинган абитуриентлар рўйхатлари очиқ ҳамда жамоатчиликка маълум қилиб борилади ** Қабул жараёнига оид ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш механизми мавжуд 17. Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и касбий таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория, лаборатория, амалиёт базалари ва ДТСларга мос равишда белгиланган Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и тегишли ҳудуднинг меҳнат бозори, касбий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси), педагогларнинг сони ва таркиби, уларнинг иш (ўқув) юкламаси билан уйғунлаштирилган Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)ининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилади, таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади ** 18. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда ўқувчилар ҳаракати деб юритилади) тартибининг белгилангани Ўқувчилар ҳаракати касбий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш бўйича масъул комиссия (ёки ишчи гуруҳ) ташкил этилган ** Ўқувчилар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда тўғри расмийлаштирилади ҳамда уларнинг ҳисоботи ва мониторинги мунтазам юритилади ** Ўқувчилар ҳаракати бўйича ўқувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади ҳамда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари жараёнлар тўғрисида хабардор қилинади, барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида (EMIS PT) ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилади ** Ўқувчилар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқилиши тартиби белгиланган ** 19. Норасмий ва орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш тартибининг белгилангани Норасмий ва орттирилган (информал) кўникма ҳамда малакаларни тан олиш йўлга қўйилган Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари билан ҳамкорликда норасмий ва орттирилган (информал) кўникма ҳамда малакаларни тан олиш бўйича ҳамкорлик ишлари ташкил этилган Норасмий ва орттирилган (информал) кўникма ҳамда малакаларни баҳолаш жараёнида касбий таълим ташкилотининг педагоглари иштирокини таъминлаш чоралари кўрилган Талабгорнинг норасмий ва орттирилган (информал) кўникмалари ҳамда малакаларини тан олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чоралари кўрилган 20. Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги Таълим дастури бўйича ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, психологик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими режалаштирилган Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ (веб-сайт, буклетлар, стендлар ва бошқалар орқали) ёритилган Ўқувчилар ўқишга қабул қилинганидан сўнг уларни ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари, таълим-тарбия муҳити ва таълим дастури билан таништиришга қаратилган тадбирлар тизимли ташкил этилади ** Касбий таълим ташкилотининг карера маркази томонидан маслаҳатлар, битирувчилар бандлиги ва ишга жойлашиш бўйича доимий равишда методик ва ахборот кўмаги кўрсатилади ** Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тизимли равишда йиғилади, таҳлил қилинади, хизматлардан қониқиш даражаси ўрганилади ҳамда маслаҳат тизими самарадорлиги такомиллаштирилади ** 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 21. Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги Бошқарув ходимларининг таълим соҳасида иш тажрибаси ва стратегик режаси мавжуд Бошқарув ходимларининг белгиланган муддатда малака ошириш курсларида иштироки ташкиллаштирилиб, тегишли сертификатларга эга бўлиши таъминлаб борилади ** Педагог кадрларнинг сони улар дарс бераётган фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларига мос равишда таъминланган Ўқув-ёрдамчи ходимлар сонини таълим дастурини самарали ташкил этиш учун мос даражада таъминлаш чоралари кўрилган Таълим дастури бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж (бўш иш ўринлари) тўғрисида олий таълим ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига чиқарилган мурожаатлар мавжуд ** 22. Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани Амалдаги таълим дастури бўйича фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари педагоглар билан таъминланган ҳамда ушбу педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибаси таълим йўналишига мос келади ** Таълим дастури бўйича олий маълумотли ўқитувчилар ва амалий кўникмага эга бўлган ишлаб чиқариш таълим усталари мавжуд ** Таълим дастурига мувофиқ педагог кадрларнинг сони ўқув юкламаси асосида шакллантирилган ** Таълим дастури бўйича дарс бераётган номутахассис (нопедагог) ходимлар қайта тайёрлашдан ўтказиб борилади ** Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш механизми мавжуд ҳамда педагог кадрлар аттестациядан ўтказиб борилади ** Кадрлар таъминоти ва сифат таркибини ошириш бўйича амалий тадбирлар (танлов, тренинг, стажировка ва бошқалар) амалга ошириб борилади ** 23. Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги Янги таълим дастури бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж таҳлил қилинган ва педагог кадрлар билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилган * Янги таълим дастури бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юбориш чоралари кўрилган Педагог кадрлар билан таъминлаш режасида таълим ташкилотларининг илмий даража ёки амалий тажрибага эга бўлган педагог кадрларини дарс машғулотларига жалб қилиш назарда тутилган Янги таълим дастури бўйича кадрлар билан таъминлаш режасининг ижросини кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолашни назарда тутувчи назорат механизми ишлаб чиқилган 24. Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги Педагог кадрларнинг малака ошириш курсларига иштирок этиши, иш берувчи корхона ва ташкилотларда стажировка ўташи бўйича графиклар ишлаб чиқилган Педагог кадрларни касбий таълим ташкилотининг касбий ривожлантириш тизимига мувофиқ илмий-амалий конференция, вебинарлар, семинар-тренинглар ва форумларга юбориш (иштирокини таъминлаш, ташкил этиш) чоралари кўрилган Педагог кадрлар малака ошириш ва стажировка курсларига иштирок этиши графикларга мувофиқ амалга оширилади ** Ижобий натижаларга эришган педагогларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилган ҳамда касбий таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибда амалга ошириб борилади ** Моддий ва маънавий рағбатлантириш жараёнларида шаффофлик ҳамда адолат тамойилларига доимий амал қилинади ** Педагог кадрларни касбий ривожлантиришга қаратилган чоралар кўриб борилади ҳамда ушбу чораларнинг самарадорлиги бўйича таҳлилий ҳисоботлар мунтазам юритилади ** 6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 25. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани Таълим дастурини амалга ошириш бўйича инфратузилма, амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар мавжуд ҳамда улар таълим дастурининг талабларига мувофиқ Таълим дастури бўйича жиҳозлар ва техникалар сони ўқувчилар контингентидан (гуруҳ ҳажмидан) келиб чиққан ҳолда таъминланган ** Асбоб-ускуналар техник паспортларга эга ва техник кўрикдан ўтказиб борилади ҳамда техник хизмат кўрсатилганлик (таъмирлаш, профилактика) ишлари ҳужжатлаштирилган ** Таълим дастури ва ўқувчилар сонига мос равишда амалий машғулотлар учун зарур хомашё ва (ёки) ёнилғи-мойлаш материаллари миқдори (ҳажми) шакллантирилган ҳамда захира қилинган ** Хомашё ва (ёки) ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби мавжуд ва улар юритиб (ҳужжатлаштириб) борилади ** Жиҳоз ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, йўриқли технологик хариталар, кўрсатмалар ва йўриқномалар (хавфсизлик йўриқномалари, инструкциялар) мавжуд 26. Фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани Таълим дастуридаги фан (модул) ва амалиёт машғулотлари бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари мавжуд Таълим дастуридаги фан (модул) ва амалиёт машғулотлари бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари сони ўқувчилар контингентига нисбатан мос равишда таъминланган Фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари доимий равишда ишлаб чиқилади ҳамда фойдаланиш учун очиқлиги таъминлаб борилади ** Ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар янгилаб борилади ҳамда уларни фаннинг (модулнинг) мазмуни ва ўқув амалиётига мослаштириш механизми жорий этиб борилади ** Таълим дастуридаги фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари мазмунига мос замонавий (хорижий) адабиётлардан ва қўшимча материаллардан фойдаланиш имконияти яратилган Таълим дастури бўйича ўқув қўлланмалар доимий равишда янгиланиб, фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларининг сўнгги талабларига мос ҳолда такомиллаштириб борилади ** 27. Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани Ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастури бўйича ўқув хоналари ва жиҳозлар билан таъминланган * Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналар (полигонлар) АКТ воситалари ва қурилмалари билан таъминланган Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда зарур ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) хавфсизлик қоидалари, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари ва хавфсизлик журналлари мавжуд ҳамда эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган Устахоналар (полигонлар) таълим дастурига мос жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва техникалар билан таъминланган ҳамда ушбу жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва техникалар доимий ишчи ҳолатда 28. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Касбий таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (ўқувчилар) учун мослаштирилган Таълим дастури бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд ** Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилади ** 29. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги АРМда таълим дастурига мос дарслик, ўқув ва бадиий адабиётлар мавжуд * АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар берилади ** АРМ ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имкониятлари яратилган Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастури бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган АРМ ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган ҳамда кутубхона хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг юритиб борилади ** АРМ фаолияти натижалари педагогик (методик) кенгашда мунтазам муҳокама қилинади, шунингдек АРМ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда зарур ўқув-услубий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режалари шакллантирилади ва ҳисобот юритиб борилади ** Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилади ** 30. Рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, Wi-Fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари) Таълим дастури бўйича ўқувчилар ва педагоглар учун барқарор интернет уланиши, Wi-Fi зоналари ва рақамли қурилмалардан (компьютер синфи, VR тизимлар, планшетлар ва бошқалар) фойдаланиш имконияти яратилган Таълим дастури бўйича электрон таълим ресурсларини бошқариш бўйича алоҳида масъул ходим(лар) (администратор) мавжуд Таълим дастури бўйича онлайн курслар, видео дарслар, онлайн тестлар ва бошқа рақамли контентлар мавжуд ҳамда улар амалда қўлланиб борилади ** Вебинар ва онлайн машғулотларни ўтказиш учун зарур техник ҳамда методик шароитлар яратилган, вебинарлар ва онлайн семинарлар мунтазам ташкил этилади ** Таълим дастури бўйича масофавий таълимда иштирок этаётган педагоглар ва ўқувчилар сони ҳисобга олиниб, уларнинг иштироки юзасидан мониторинг олиб борилади ** LMS (learning management system) ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари (EMIS PT), рақамли платформалардан фойдаланиш бўйича педагоглар ва ўқувчилар учун ўқув-семинарлар (тренинглар, вебинарлар) ташкил этиб борилади ** LMS ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари (EMIS PT) орқали таълим жараёнини ташкил этиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш имконияти мавжуд 31. Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги Таълим дастури бўйича мавжуд гуруҳ(лар) ўқувчилар сонига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд бўлиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган ҳамда буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган Таълим дастури доирасида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда дам олиш учун ўриндиқлар (айвонлар) ва соя жойлар мавжуд Таълим дастури доирасида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланади ва янгиланиб борилади ** Таълим дастури бўйича жиҳозланган фаоллар зали мавжуд ** Бинолар (иншоотлар) хавфсизлик талабларига жавоб беради ** Инфратузилмадан фойдаланиш ҳолати ва самарадорлиги баҳоланиб, биноларнинг (иншоотларнинг) техник ҳолати бўйича йиллик мониторинг ва ҳисобот юритиб борилади **
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири А. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 ноябрь,
2025 йил 10 ноябрь
3-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining
buyrugʻi
INDIKATORLAR
Kasbiy taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Kasbiy taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 14-noyabrdagi 3-son buyrugʻiga ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha
T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi 1. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilmani (kafedrani, boʻlimni) (bundan buyon matnda tarkibiy tuzilma deb yuritiladi) tashkil etish hamda uni moddiy-texnik baza va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejalar mavjud * Tarkibiy tuzilmaning vakolatlari, vazifalari va funksiyalari taʼlim dasturini samarali amalga oshirishga yoʻnaltirilgan va taʼlim dasturi doirasida belgilangan maqsadlarga uygʻun tarzda aniq belgilangan Tarkibiy tuzilma tomonidan taʼlim dasturini mehnat bozori talablariga va texnologik oʻzgarishlarga muvofiq takomillashtirish mexanizmlari mavjud Taʼlim dasturini samarali amalga oshirishi uchun tarkibiy tuzilma moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari bilan taʼminlanib boriladi hamda tarkibiy tuzilmaning ish rejalari mavjud ** Tarkibiy tuzilma tomonidan taʼlim dasturining mehnat bozori talablariga muvofiqligi va natijadorligi koʻrib chiqilib, tahliliy maʼlumotlar tayyorlab boriladi ** Tayyorlangan tahliliy maʼlumotlar asosida tarkibiy tuzilma tomonidan chora-tadbirlar rejasi tizimli ravishda ishlab chiqiladi, amalga oshiriladi hamda ijrosi nazorat qilinadi ** 2. Taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning (bundan buyon matnda istiqbolli reja deb yuritiladi) mavjudligi Istiqbolli reja ishlab chiqilgan va kasbiy taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi) bilan mos Istiqbolli rejada taʼlim dasturini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik baza, infratuzilma, axborot texnologiyalari, inson resurslari, moliyaviy manbalar va ish beruvchilar bilan hamkorlik masalalari aks ettirilgan hamda ushbu rejadagi vazifalarni bajarish muddatlari va masʼul ijrochilar aniq koʻrsatilgan Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarni amalga oshirishga taʼsir qiluvchi xavf tahlili mavjud hamda ushbu xavflarni bartaraf etish boʻyicha muqobil choralar belgilangan Istiqbolli rejada belgilangan vazifalarning bajarilishini monitoring va tahlil mexanizmlari ishlab chiqilib, monitoring va tahlil natijalarida aniqlangan kamchiliklarni tuzatish choralari koʻrib boriladi ** 3. Taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangani Taʼlim dasturini monitoring va tahlil qilish boʻyicha sifatni ichki taʼminlash boʻlinmasi tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan Taʼlim dasturini ichki baholash tartibi ishlab chiqilgan hamda pedagogik (metodik) kengash va ish beruvchilar muhokamasidan oʻtkazilgan holda tasdiqlangan Pedagoglar, ish beruvchilar, oʻquvchilar, shuningdek ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (bundan buyon matnda ota-onalar deb yuritiladi) takliflari hamda fikr-mulohazalari asosida taʼlim dasturi muntazam takomillashtiriladi hamda sifatni ichki taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi shakllantirib boriladi ** Taʼlim dasturini takomillashtirish va sifatni ichki taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosi yuzasidan monitoring va tahlil ishlari amalga oshirilib, taʼlim dasturi takomillashtirilib boriladi ** Taʼlim dasturini takomillashtirish haqidagi maʼlumotlar kasbiy taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarida ochiq eʼlon qilib boriladi ** 4. Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi Mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari, shuningdek ilmiy-tadqiqot tendensiyalarini oʻrganish uchun monitoring oʻtkazish rejasi ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Monitoring jarayonida pedagoglar, ish beruvchilar va soha mutaxassislarining ishtiroki taʼminlanib, mehnat bozori va taʼlim sohasiga oid maʼlumotlar muntazam yigʻiladi, tahlil qilinadi va baholanadi ** Monitoring natijalari asosida taʼlim dasturini takomillashtirish uchun zarur boʻlgan muammo va kamchiliklar aniqlanadi hamda taʼlim dasturidagi fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlariga (mavzu(lar)iga va mazmuniga) tegishli oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** Ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlaridagi yangiliklar va mehnat bozori talablari asosida doimiy yangilanuvchi maʼlumotlar bazasi yaratib boriladi ** Mehnat bozori va taʼlim sohasiga oid maʼlumotlar pedagoglar, ish beruvchilar, oʻquvchilar, ota-onalar va soha mutaxassislari uchun ochiq tarzda eʼlon qilib boriladi ** 5. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilgani va uning natijalari asosida taʼlim dasturlarining takomillashtirilgani Amaldagi taʼlim dasturini baholash va takomillashtirish boʻyicha soʻrovnoma, intervyu va fokus-guruhlar (bundan buyon matnda soʻrovnoma deb yuritiladi), ularning mavzulari, savollar (masalalar) roʻyxati, soʻrovnomani oʻtkazish muddatlari hamda masʼul ijrochilar belgilab boriladi ** Oʻtkaziladigan soʻrovnomalar toʻgʻrisida oʻquvchilar muntazam xabardor qilinadi hamda tizimli ravishda ularning ishtirokini taʼminlash choralari koʻriladi ** Soʻrovnoma jarayonlari ochiqlik, tenglik va xolislik tamoyillari asosida tashkil etiladi ** Oʻtkazilgan soʻrovnoma natijalari masʼul ijrochilar tomonidan tahlil qilinib, oʻquvchilarning taʼlim dasturini takomillashtirishga oid taklif va fikr-mulohazalari muntazam yigʻiladi ** Soʻrovnoma natijalari boʻyicha tahliliy hisobot tayyorlanib, pedagogik (metodik) kengashga taqdim etib boriladi ** Tayyorlangan tahliliy hisobot asosida taʼlim dasturini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi tizimli ravishda ishlab chiqiladi va taʼlim dasturiga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** Soʻrovnoma natijalari va ular asosida amalga oshirilgan oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar kasbiy taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarida ochiq eʼlon qilib boriladi ** 2-bob. Taʼlim dasturlari yoʻnalishi 6. Manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim standarti (bundan buyon matnda DTS deb yuritiladi) va milliy malakalar ramkasi (bundan buyon matnda MMR deb yuritiladi) talablariga muvofiqligi Taʼlim dasturini ishlab chiqish tartibi mavjud, shu jumladan taʼlim dasturining maqsadi, kompetensiyalari hamda kutilgan oʻquv natijalari belgilangan hamda taʼlim dasturini ishlab chiqish boʻyicha pedagoglar, soha mutaxassislari va ish beruvchilardan iborat ishchi guruh tashkil etilgan * Taʼlim dasturining mazmuni DTS, MMR, kasbiy standart(lar) (yoki malaka talablari) hamda mehnat bozori talablariga mosligi boʻyicha tahlil qilingan Tahlil natijalari asosida taʼlim dasturining kutilgan oʻquv natijalari va maqsadlari aniqlashtirilgan, kamchiliklar yuzasidan xulosalar tayyorlangan Taʼlim dasturi ish beruvchilar va pedagoglar ishtirokida muhokama qilingan hamda ularning taklif va tavsiyalari asosida taʼlim dasturiga oʻzgartirishlar kiritilgan Taʼlim dasturi DTS, MMR va kasbiy standart(lar)ga (yoki malaka talablari) muvofiq taʼlim dasturi yakunida beriladigan kvalifikatsiya(lar) aniq belgilangan holda ishlab chiqilgan va ish beruvchilar bilan kelishilgan holda tasdiqlangan 7. Taʼlim dasturining mazmuni va strukturasi nazariya hamda amaliyot bilan mutanosib ravishda uygʻunlashtirilgani Taʼlim dasturida belgilangan kutilgan oʻquv natijalari va kompetensiyalarni shakllantirish uchun zarur boʻlgan nazariy va amaliy qismlar belgilangan Taʼlim dasturida nazariya va amaliyot uchun ajratilgan kreditlar (soatlar) DTS hamda MMRdagi malaka darajasiga mos Kasb (mutaxassislik) xususiyatidan kelib chiqqan holda taʼlim dasturida amaliyot mashgʻulotlari (oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlari hamda laboratoriya mashgʻulotlari) nazarda tutilgan va zarur kreditlar (soatlar) ajratilgan Nazariy va amaliy fanlar (modullar) oʻrtasidagi bogʻliqlikni taʼminlash uchun ish beruvchi korxonalar va amaliyot bazalari bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilgan Taʼlim dasturini baholash natijalariga muvofiq nazariy fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlari takomillashtirib boriladi hamda tizimli ravishda kreditlar (soatlar) qayta koʻrib chiqiladi ** 8. Taʼlim dasturining davomiyligi, fanlarning uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangani Taʼlim dasturining davomiyligi (umumiy kreditlar (soatlar), oʻqish muddati) ushbu dasturning maqsadlari va kutilgan oʻquv natijalariga muvofiq ravishda belgilangan * Oʻquv rejadagi fanlarning (modullarning) ketma-ketligi va uzluksiz taʼlim tizimiga (boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim darajalari hamda oliy taʼlim) muvofiqligi taʼminlangan Fanlarning (modullarning) oʻquv yuklamalari hamda nazariy va amaliy mashgʻulotlarning ketma-ketligi davomiylik, uzluksizlik va kutilgan oʻquv natijalari talablariga mos ravishda ishlab chiqilgan Fanlardagi (modullardagi) nazariy va amaliy mashgʻulotlar oʻrtasida oʻzaro integratsiya taʼminlangan Taʼlim dasturini qayta koʻrib chiqish jarayonida fanlardagi (modullardagi) nazariy va amaliy mashgʻulotlarning oʻzaro uzviyligi va uzluksizligi doimiy tahlil qilinadi hamda takomillashtiriladi ** 9. Amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Taʼlim dasturining samaradorligini baholash tartibi va mezonlari ishlab chiqilgan ** Taʼlim dasturi boʻyicha tizimli monitoring va tahlil jarayonlari amalga oshirib boriladi ** Monitoring jarayonida ish beruvchilar, oʻquvchilar, ota-onalar, bitiruvchilar hamda soha mutaxassislarining ishtiroki tizimli ravishda yoʻlga qoʻyiladi ** Monitoring natijalari tahlil qilinib, taʼlim dasturining samaradorligi va kutilgan oʻquv natijalariga mosligi baholab boriladi hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi shakllantirib boriladi ** Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosi tahlil qilinib, taʼlim dasturidagi fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlarining mazmuni hamda baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 3-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish va kutilgan oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi 10. Ishchi oʻquv reja va dasturlarining belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilgani Ishchi oʻquv reja va fan (modul), amaliyot dasturlari namunaviy oʻquv reja va dasturlar asosida ishlab chiqilgan DTS talablariga muvofiq ishchi oʻquv reja va dasturlar hududlardagi ish beruvchilar tomonidan berilgan takliflar asosida ishlab chiqilgan * Ishchi oʻquv rejadagi oʻquv yuklamalarida nazariy va amaliy qismlar, shuningdek oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlari oʻrtasida mutanosiblik taʼminlangan Ishchi oʻquv reja va dasturlar mehnat bozori, soha va mavsumiylik talablariga muvofiqlashtirilgan 11. Oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan kutilgan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani Oʻquv jarayoni ish beruvchi tashkilotlar bilan hamkorlikda mehnat bozoridagi zamonaviy ehtiyojlar va sohaning xususiyatlaridan kelib chiqqan holda rejalashtirilgan Ishchi oʻquv reja boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari jadvali oʻquv jarayoni grafigiga muvofiq ishlab chiqilgan va amaliyotga joriy qilingan ** Ishchi oʻquv reja boʻyicha oʻquv jarayonini tashkil etishda fanlar (modullar), oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlarining oʻzaro uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangan ** Oʻquv jarayonini tashkil etish uchun zarur boʻlgan oʻquv-uslubiy resurslar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) foydalanib boriladi ** Taʼlim dasturi boʻyicha amaliyot bazalari mavjud * Kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan taʼlim dasturining kutilgan oʻquv natijalariga erishish taʼminlab boriladi hamda kutilgan oʻquv natijalariga erishish darajasi tahlil qilib boriladi ** 12. Oʻquv jarayonining doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani Oʻquv jarayonini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish tartibi ishlab chiqilgan Oʻquv jarayonini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish tartibida belgilangan davriylikda (oylik, semestr, yillik) oʻquv jarayonini baholash va tahlil qilish amalga oshiriladi ** Oʻquv jarayonini baholash jarayoniga ish beruvchilar, oʻquvchilar, bitiruvchilar, pedagoglar va soha mutaxassislar muntazam jalb etiladi, ularning taklif va fikr-mulohazalari hujjatlashtirilgan holda tahlil qilib boriladi ** Baholash natijalari boʻyicha aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi tizimli ravishda ishlab chiqiladi, ijro monitoringi yuritiladi hamda oʻquv jarayonini baholash, tahlil qilish va takomillashtirish tartibida belgilangan davriylikda (oylik, semestr, yillik) oʻquv jarayoni takomillashtirib boriladi ** 13. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani Taʼlim dasturida belgilangan oʻqitish usullari, pedagogik texnologiyalar, fanlar (modullar) va amaliy mashgʻulotlar mazmuni kutilgan oʻquv natijalariga erishishni taʼminlashga yoʻnaltirilgan holda ilgʻor pedagogik va innovatsion taʼlim texnologiyalari doimiy ravishda qoʻllaniladi ** Oʻqitish usullari, pedagogik texnologiyalarning qamrovi, joriy etish tendensiyasi va murakkablik darajasi taʼlim dasturining darajasi, taʼlim shakli va oʻquvchilarning ehtiyojlariga mos ravishda belgilangan ** Ilgʻor oʻqitish usullari va pedagogik texnologiyalar qoʻllashning samaradorligi boʻyicha monitoring va tahlil olib boriladi, monitoring va tahlil natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida pedagoglarning kasbiy salohiyati oshirib boriladi ** Monitoring, tahlil va pedagoglarning kasbiy salohiyatini oshirish natijalari asosida pedagogik texnologiyalar doimiy ravishda yangilanadi hamda takomillashtiriladi ** Ilgʻor pedagogik texnologiyalar qoʻllanilishi va ularning samaradorligi boʻyicha yillik tahliliy hisobot tayyorlanadi va pedagogik (metodik) kengash tomonidan koʻrib chiqiladi ** 14. Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilar bilimining shaffof va xolis baholanishi, baholash jarayonlarining oʻquv natijalariga muvofiqligi Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilarining bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonlari boʻyicha tartib, qoidalar, mezonlar va usullar (bundan buyon matnda baholash tartibi deb yuritiladi) ishlab chiqilgan Baholash tartibi oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin oʻquvchilarga maʼlum qilib boriladi ** Baholash jarayonlariga pedagoglar va ish beruvchi tashkilotlar mutaxassislari, shuningdek kuzatuvchi sifatida ota-onalar, bitiruvchilar va (yoki) jamoatchilik vakillari jalb etib boriladi ** Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonida xolislik, shaffoflik va akademik halollik taʼminlangan ** Baholash natijalari raqamli platformalar, oʻquvchilarning amaliyot kundaligi, yakuniy davlat attestatsiya komissiyasining baholash bayonnomalarida tizimli ravishda aks ettiriladi, yuritiladi hamda saqlanadi ** Baholash jarayonining taʼlim dasturiga mosligi tizimli va muntazam monitoring qilinadi, tahlil yuritiladi hamda monitoring va tahlil natijalari oʻquvchilar va ota-onalarga taqdim etiladi ** 15. Oʻquvchilarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi Oʻquvchilarning baholash natijalari yuzasidan takliflari, fikr-mulohazalari va shikoyatlarini yigʻish, koʻrib chiqish va tahlil qilish boʻyicha tartib ishlab chiqilgan hamda masʼul ijrochilar belgilangan Ishlab chiqilgan tartibda shikoyat berish shakllari, muddatlari, ularni koʻrib chiqish tartibi va qaror qabul qilish mexanizmi aniq belgilangan Takliflar, fikr-mulohazalar va shikoyatlar oʻquvchilar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali qabul qilinadi hamda ularni koʻrib chiqish jarayoni ochiqlik, hisobdorlik, shaffoflik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan amalga oshiriladi ** Baholash jarayoni va natijalari boʻyicha oʻquvchilarning shikoyatlari kasbiy taʼlim tashkilotining apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi va tizimli ravishda tahlil qilinadi ** Tahlil natijalari boʻyicha hisobotlar muntazam tayyorlanadi va baholash jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqiladi, shuningdek baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 4-bob. Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi 16. Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim dasturi boʻyicha oʻqishga qabul qilish tartibi belgilangan va hujjatlashtirilgan boʻlib, abituriyentlar va ularning ota-onalariga qabul jarayoni bilan bogʻliq maʼlumotlarning ochiqligi taʼminlangan ** Taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablarini belgilashda hududning mehnat bozori, (maktab) bitiruvchilar va tegishli hududdagi ishsizlar haqida maʼlumotlar mavjud Qabul va apellyatsiya komissiyalari tarkibi tasdiqlangan, qabul jarayonida shaffoflikni taʼminlovchi vositalar qoʻllanilgan va maxsus xonalar tashkil etilgan (onlayn roʻyxatdan oʻtish, ochiq tanlov komissiyalari va boshqalar) Qabul jarayonida adolat va tenglik tamoyillari taʼminlanadi, qabul qilingan abituriyentlar roʻyxatlari ochiq hamda jamoatchilikka maʼlum qilib boriladi ** Qabul jarayoniga oid ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish mexanizmi mavjud 17. Qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)i kasbiy taʼlim tashkilotining infratuzilmasi, moliyaviy imkoniyatlari, auditoriya, laboratoriya, amaliyot bazalari va DTSlarga mos ravishda belgilangan Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)i tegishli hududning mehnat bozori, kasbiy taʼlim tashkilotining strategik rejasi (missiyasi, strategiyasi), pedagoglarning soni va tarkibi, ularning ish (oʻquv) yuklamasi bilan uygʻunlashtirilgan Taʼlim dasturi boʻyicha qabul parametr(lar)ining bajarilish holati boʻyicha har yili tahlillar amalga oshiriladi, tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib boriladi ** 18. Oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash (bundan buyon matnda oʻquvchilar harakati deb yuritiladi) tartibining belgilangani Oʻquvchilar harakati kasbiy taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi hamda oʻquvchilar harakatini amalga oshirish boʻyicha masʼul komissiya (yoki ishchi guruh) tashkil etilgan ** Oʻquvchilar harakati boʻyicha buyruqlar, komissiya bayonnomalari va boshqa tegishli hujjatlar asosli, adolatli va shaffof tarzda qabul qilingan holda toʻgʻri rasmiylashtiriladi hamda ularning hisoboti va monitoringi muntazam yuritiladi ** Oʻquvchilar harakati boʻyicha oʻquvchilarning huquqlari taʼminlanadi hamda oʻquvchilar va ularning ota-onalari jarayonlar toʻgʻrisida xabardor qilinadi, barcha oʻzgarishlar taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlarida (EMIS PT) oʻz vaqtida va toʻliq aks ettiriladi ** Oʻquvchilar harakati boʻyicha shikoyat berish uchun ochiq va qulay tizim yaratilgan va shikoyatlarni koʻrib chiqilishi tartibi belgilangan ** 19. Norasmiy va orttirilgan koʻnikma va malakalarni tan olish tartibining belgilangani Norasmiy va orttirilgan (informal) koʻnikma hamda malakalarni tan olish yoʻlga qoʻyilgan Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlari bilan hamkorlikda norasmiy va orttirilgan (informal) koʻnikma hamda malakalarni tan olish boʻyicha hamkorlik ishlari tashkil etilgan Norasmiy va orttirilgan (informal) koʻnikma hamda malakalarni baholash jarayonida kasbiy taʼlim tashkilotining pedagoglari ishtirokini taʼminlash choralari koʻrilgan Talabgorning norasmiy va orttirilgan (informal) koʻnikmalari hamda malakalarini tan olishda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik choralari koʻrilgan 20. Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan akademik, psixologik, ijtimoiy va kasbiy yoʻnalish boʻyicha maslahat berish tizimi rejalashtirilgan Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va maslahat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiq (veb-sayt, bukletlar, stendlar va boshqalar orqali) yoritilgan Oʻquvchilar oʻqishga qabul qilinganidan soʻng ularni ishlab chiqilgan chora-tadbirlar rejalari, taʼlim-tarbiya muhiti va taʼlim dasturi bilan tanishtirishga qaratilgan tadbirlar tizimli tashkil etiladi ** Kasbiy taʼlim tashkilotining karera markazi tomonidan maslahatlar, bitiruvchilar bandligi va ishga joylashish boʻyicha doimiy ravishda metodik va axborot koʻmagi koʻrsatiladi ** Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va maslahat xizmatlaridan foydalanish boʻyicha maʼlumotlar tizimli ravishda yigʻiladi, tahlil qilinadi, xizmatlardan qoniqish darajasi oʻrganiladi hamda maslahat tizimi samaradorligi takomillashtiriladi ** 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 21. Taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi Boshqaruv xodimlarining taʼlim sohasida ish tajribasi va strategik rejasi mavjud Boshqaruv xodimlarining belgilangan muddatda malaka oshirish kurslarida ishtiroki tashkillashtirilib, tegishli sertifikatlarga ega boʻlishi taʼminlab boriladi ** Pedagog kadrlarning soni ular dars berayotgan fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlariga mos ravishda taʼminlangan Oʻquv-yordamchi xodimlar sonini taʼlim dasturini samarali tashkil etish uchun mos darajada taʼminlash choralari koʻrilgan Taʼlim dasturi boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj (boʻsh ish oʻrinlari) toʻgʻrisida oliy taʼlim tashkilotlari va Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boʻlinmalariga chiqarilgan murojaatlar mavjud ** 22. Amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani Amaldagi taʼlim dasturi boʻyicha fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlari pedagoglar bilan taʼminlangan hamda ushbu pedagoglarning diplomi (sertifikati), malaka toifasi va sohaviy tajribasi taʼlim yoʻnalishiga mos keladi ** Taʼlim dasturi boʻyicha oliy maʼlumotli oʻqituvchilar va amaliy koʻnikmaga ega boʻlgan ishlab chiqarish taʼlim ustalari mavjud ** Taʼlim dasturiga muvofiq pedagog kadrlarning soni oʻquv yuklamasi asosida shakllantirilgan ** Taʼlim dasturi boʻyicha dars berayotgan nomutaxassis (nopedagog) xodimlar qayta tayyorlashdan oʻtkazib boriladi ** Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish mexanizmi mavjud hamda pedagog kadrlar attestatsiyadan oʻtkazib boriladi ** Kadrlar taʼminoti va sifat tarkibini oshirish boʻyicha amaliy tadbirlar (tanlov, trening, stajirovka va boshqalar) amalga oshirib boriladi ** 23. Yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi Yangi taʼlim dasturi boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj tahlil qilingan va pedagog kadrlar bilan taʼminlash rejasi ishlab chiqilgan * Yangi taʼlim dasturi boʻyicha pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuborish choralari koʻrilgan Pedagog kadrlar bilan taʼminlash rejasida taʼlim tashkilotlarining ilmiy daraja yoki amaliy tajribaga ega boʻlgan pedagog kadrlarini dars mashgʻulotlariga jalb qilish nazarda tutilgan Yangi taʼlim dasturi boʻyicha kadrlar bilan taʼminlash rejasining ijrosini kuzatish, tahlil qilish va baholashni nazarda tutuvchi nazorat mexanizmi ishlab chiqilgan 24. Kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi Pedagog kadrlarning malaka oshirish kurslariga ishtirok etishi, ish beruvchi korxona va tashkilotlarda stajirovka oʻtashi boʻyicha grafiklar ishlab chiqilgan Pedagog kadrlarni kasbiy taʼlim tashkilotining kasbiy rivojlantirish tizimiga muvofiq ilmiy-amaliy konferensiya, vebinarlar, seminar-treninglar va forumlarga yuborish (ishtirokini taʼminlash, tashkil etish) choralari koʻrilgan Pedagog kadrlar malaka oshirish va stajirovka kurslariga ishtirok etishi grafiklarga muvofiq amalga oshiriladi ** Ijobiy natijalarga erishgan pedagoglarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish mexanizmi ishlab chiqilgan hamda kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan tartibda amalga oshirib boriladi ** Moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish jarayonlarida shaffoflik hamda adolat tamoyillariga doimiy amal qilinadi ** Pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirishga qaratilgan choralar koʻrib boriladi hamda ushbu choralarning samaradorligi boʻyicha tahliliy hisobotlar muntazam yuritiladi ** 6-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 25. Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha amaliy va laboratoriya mashgʻulotlari uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalarning mavjudligi hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani Taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha infratuzilma, amaliy va laboratoriya mashgʻulotlari uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar va inventarlar mavjud hamda ular taʼlim dasturining talablariga muvofiq Taʼlim dasturi boʻyicha jihozlar va texnikalar soni oʻquvchilar kontingentidan (guruh hajmidan) kelib chiqqan holda taʼminlangan ** Asbob-uskunalar texnik pasportlarga ega va texnik koʻrikdan oʻtkazib boriladi hamda texnik xizmat koʻrsatilganlik (taʼmirlash, profilaktika) ishlari hujjatlashtirilgan ** Taʼlim dasturi va oʻquvchilar soniga mos ravishda amaliy mashgʻulotlar uchun zarur xomashyo va (yoki) yonilgʻi-moylash materiallari miqdori (hajmi) shakllantirilgan hamda zaxira qilingan ** Xomashyo va (yoki) yonilgʻi-moylash materiallaridan foydalanish hamda ularni hisobdan chiqarish tartibi mavjud va ular yuritib (hujjatlashtirib) boriladi ** Jihoz va asbob-uskunalardan foydalanish boʻyicha metodik qoʻllanmalar, yoʻriqli texnologik xaritalar, koʻrsatmalar va yoʻriqnomalar (xavfsizlik yoʻriqnomalari, instruksiyalar) mavjud 26. Fanlar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani Taʼlim dasturidagi fan (modul) va amaliyot mashgʻulotlari boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar va elektron taʼlim resurslari mavjud Taʼlim dasturidagi fan (modul) va amaliyot mashgʻulotlari boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar va elektron taʼlim resurslari soni oʻquvchilar kontingentiga nisbatan mos ravishda taʼminlangan Fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlari boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar va elektron taʼlim resurslari doimiy ravishda ishlab chiqiladi hamda foydalanish uchun ochiqligi taʼminlab boriladi ** Oʻquv adabiyotlari va metodik qoʻllanmalar yangilab boriladi hamda ularni fanning (modulning) mazmuni va oʻquv amaliyotiga moslashtirish mexanizmi joriy etib boriladi ** Taʼlim dasturidagi fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlari mazmuniga mos zamonaviy (xorijiy) adabiyotlardan va qoʻshimcha materiallardan foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv qoʻllanmalar doimiy ravishda yangilanib, fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlarining soʻnggi talablariga mos holda takomillashtirib boriladi ** 27. Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxona (poligon)larning oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturlariga mos jihozlar va axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda xavfsizlik qoidalariga rioya qilingani Oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv xonalari va jihozlar bilan taʼminlangan * Oʻquv, laboratoriya xonalari va ustaxonalar (poligonlar) AKT vositalari va qurilmalari bilan taʼminlangan Oʻquv, laboratoriya xonalari va ustaxonalarda (poligonlarda) oʻquvchilar sonidan kelib chiqqan holda zarur oʻrindiqlar va ish joylari mavjud Oʻquv, laboratoriya xonalari va ustaxonalarda (poligonlarda) xavfsizlik qoidalari, texnika va yongʻin xavfsizligi boʻyicha koʻrsatmalar, birinchi tibbiy yordam koʻrsatish vositalari va xavfsizlik jurnallari mavjud hamda evakuatsiya yoʻllari (sxemalari) belgilangan Ustaxonalar (poligonlar) taʼlim dasturiga mos jihozlar, asbob-uskunalar va texnikalar bilan taʼminlangan hamda ushbu jihozlar, asbob-uskunalar va texnikalar doimiy ishchi holatda 28. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Kasbiy taʼlim tashkilotining binolari va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, eshiklar va sanitariya xonalari (hojatxonalar) nogironligi boʻlgan shaxslar (oʻquvchilar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturi boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl alifbosi, subtitr va boshqalar) yaratilgan Inklyuziv taʼlim metodikasi boʻyicha tayyorlangan va zarur koʻnikmalarga ega pedagog(lar) va (yoki) psixolog mavjud Taʼlim jarayonida inklyuziv taʼlimni qoʻllab-quvvatlovchi pedagogik va psixologik yordam koʻrsatish tizimi mavjud ** Inklyuziv taʼlim sharoitlarining amalda qoʻllanishi va samaradorligi boʻyicha monitoring olib boriladi ** 29. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) (bundan buyon matnda ARM deb yuritiladi) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi ARMda taʼlim dasturiga mos darslik, oʻquv va badiiy adabiyotlar mavjud * ARM zamonaviy AKT va elektron qurilmalar bilan jihozlangan va ulardan foydalanish boʻyicha oʻquvchilarga doimiy ravishda tushuntirishlar beriladi ** ARM oʻquv zali, elektron kutubxonadan foydalanish va internet tarmogʻiga ulanish imkoniyatlari yaratilgan Elektron kutubxonaning axborot-kutubxona fondida taʼlim dasturi boʻyicha darsliklar, oʻquv adabiyotlar, oʻqitish materiallari toʻplami, elektron taʼlim resurslari va multimedia kontentlar raqamli formatda joylashtirilgan ARM va elektron taʼlim resurslaridan foydalanish tartibi qulay va ochiq, elektron maʼlumotlar bazasiga erkin kirish taʼminlangan hamda kutubxona xizmatlaridan foydalanish samaradorligi boʻyicha monitoring yuritib boriladi ** ARM faoliyati natijalari pedagogik (metodik) kengashda muntazam muhokama qilinadi, shuningdek ARM faoliyatini takomillashtirish hamda zarur oʻquv-uslubiy va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejalari shakllantiriladi va hisobot yuritib boriladi ** Kutubxona fondi muntazam yangilanib boriladi ** 30. Raqamli taʼlim muhiti yaratilgani (LMS, Wi-Fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari) Taʼlim dasturi boʻyicha oʻquvchilar va pedagoglar uchun barqaror internet ulanishi, Wi-Fi zonalari va raqamli qurilmalardan (kompyuter sinfi, VR tizimlar, planshetlar va boshqalar) foydalanish imkoniyati yaratilgan Taʼlim dasturi boʻyicha elektron taʼlim resurslarini boshqarish boʻyicha alohida masʼul xodim(lar) (administrator) mavjud Taʼlim dasturi boʻyicha onlayn kurslar, video darslar, onlayn testlar va boshqa raqamli kontentlar mavjud hamda ular amalda qoʻllanib boriladi ** Vebinar va onlayn mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun zarur texnik hamda metodik sharoitlar yaratilgan, vebinarlar va onlayn seminarlar muntazam tashkil etiladi ** Taʼlim dasturi boʻyicha masofaviy taʼlimda ishtirok etayotgan pedagoglar va oʻquvchilar soni hisobga olinib, ularning ishtiroki yuzasidan monitoring olib boriladi ** LMS (learning management system) va (yoki) taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlari (EMIS PT), raqamli platformalardan foydalanish boʻyicha pedagoglar va oʻquvchilar uchun oʻquv-seminarlar (treninglar, vebinarlar) tashkil etib boriladi ** LMS va (yoki) taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlari (EMIS PT) orqali taʼlim jarayonini tashkil etish, baholash va monitoring qilish imkoniyati mavjud 31. Taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus xona yoki bino va inshootlarining (sport zali, stadion, musiqa xonasi va boshqalarning) mavjudligi Taʼlim dasturi boʻyicha mavjud guruh(lar) oʻquvchilar soniga mos ravishda bufet (oshxona) mavjud boʻlib, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq yuritilgan hamda bufetda (oshxonada) sogʻlom ovqatlanishga oid tavsiyalar va ratsional menyu yoʻlga qoʻyilgan Taʼlim dasturi doirasida oʻqishga qabul qilingan oʻquvchilar sonini hisobga olgan holda dam olish uchun oʻrindiqlar (ayvonlar) va soya joylar mavjud Taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari mavjud Sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari faoliyat koʻrsatadi, ularning jihozlari texnik jihatdan soz holda saqlanadi va yangilanib boriladi ** Taʼlim dasturi boʻyicha jihozlangan faollar zali mavjud ** Binolar (inshootlar) xavfsizlik talablariga javob beradi ** Infratuzilmadan foydalanish holati va samaradorligi baholanib, binolarning (inshootlarning) texnik holati boʻyicha yillik monitoring va hisobot yuritib boriladi **
Direktor B. YULDASHEV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri A. SHARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 14-noyabr,
2025-yil 10-noyabr
3-son