UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 29-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 29 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 November 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРининг

буйруғи

Таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 26-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномада :

1) 1-илованинг 4 006 0 0 қаторидаги «Мактабдан ташқари муассасаларда» деган сўзлар «Қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2-илованинг 3 422 248 қаторидаги «Мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «Қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида :

1) 134-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларида» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 6-илованинг 1-позицияси «Тўлов турлари» устунидаги «мактабдан ташқари муассасаларда» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»да :

1) 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«59. 102 406 «Қўшимча таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётида бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига кирим қилинган давлат қўшимча таълим ташкилотларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.

Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 406 «Қўшимча таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг дебетида ва 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 406 «Қўшимча таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.»;

2) 100-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Мактабдан ташқари муассасаларда» деган сўзлар «Қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 1-иловада :

102 406 қатордаги «Мактабдан ташқари муассасаларда» деган сўзлар «Қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

111 306 қатордаги «Мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар «Давлат қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

520 140 қатордаги «мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар «давлат қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»да:

1) 114-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари муассасаларда» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 8-илованинг матнидаги «Мактабдан ташқари муассасаларда» деган сўзлар «Қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 12 июндаги 26-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 3255, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3255/1031-сон):

1) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари ташкилотлар» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 3-иловада :

ушбу илованинг номидаги «мактабдан ташқари ташкилотлар» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

мазкур илованинг матнидаги «мактабдан ташқари ташкилотларда» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 22-илованинг матнидаги «мактабдан ташқари ташкилотларда» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 23-илованинг матнидаги «мактабдан ташқари ташкилотлар» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 40, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2597, 2014 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 320-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон «Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 2663, 2015 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 175-модда):

1) буйруқнинг номидаги «Мактабдан ташқари таълимга» деган сўзлар «қўшимча таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 1-банддаги «Мактабдан ташқари таълимга» деган сўзлар «Қўшимча таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) иловада :

илованинг номидаги «Мактабдан ташқари таълимга» деган сўзлар «Қўшимча таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.»;

1-банд , 5-банднинг иккинчи хатбошиси , 6-банднинг учинчи , саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари , 7-банд , 8-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари , 2-бўлимнинг номи , 12-банд , 4-бўлимнинг 2-боби номи , 56-банд , 59-банднинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари , 60-банддаги «мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги «мактабдан ташқари таълим муассасалари» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-банддаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларининг» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9-бандда:

иккинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларида» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи , бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги «мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълимга» деган сўзлар «қўшимча таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «мактабдан ташқари таълим муассасалари» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10-бандда:

иккинчи , учинчи ва олтинчи хатбошилардаги «мактабдан ташқари таълим муассасалари» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларида» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълимнинг» деган сўзлар «қўшимча таълимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларини» ва «мактабдан ташқари таълим муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «қўшимча таълим ташкилотларини» ва «қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11-бандда:

биринчи хатбошидаги «Мактабдан ташқари таълим муассасалари» деган сўзлар «Қўшимча таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларининг» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-бўлимнинг номидаги «Мактабдан ташқари таълимнинг» деган сўзлар «Қўшимча таълимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13-бандда:

биринчи хатбошидаги «Мактабдан ташқари таълимга» деган сўзлар «Қўшимча таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «мактабдан ташқари таълимга» деган сўзлар «қўшимча таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

57-банддаги «мактабдан ташқари таълим муассасасининг» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

58-банддаги «мактабдан ташқари таълим муассасаларида» деган сўзлар «қўшимча таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2 1 -иловаси 3-банди ўн биринчи хатбошисидаги «мактабдан ташқари таълим» деган сўзлар «қўшимча таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 29 ноябрь,

26-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон; 20.02.2026 й., 10/26/3778/0155-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYa VAZIRining

buyrugʻi

Taʼlim tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan vazirlik va idoralarning ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 23-oktabrdagi OʻRQ-1091-son “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 29-noyabrdagi 26-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomada :

1) 1-ilovaning 4 006 0 0 qatoridagi “Maktabdan tashqari muassasalarda” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 2-ilovaning 3 422 248 qatoridagi “Maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 22-noyabrdagi 88-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2850, 2016-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 51-son, 593-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalarida :

1) 134-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarida” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 6-ilovaning 1-pozitsiyasi “Toʻlov turlari” ustunidagi “maktabdan tashqari muassasalarda” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 10-sentabrdagi 125-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3078, 2018-yil 20-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2018-y., 10/18/3078/2073-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”da :

1) 59-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“59. 102 406 “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar” subschyotida budjet tashkilotlarining hisobvaraqlariga kirim qilingan davlat qoʻshimcha taʼlim tashkilotlaridagi bolalarning ota-onalari tomonidan toʻlanadigan badallari hisobga olinadi.

Mablagʻlarni ota-onalardan kirim qilinishi 102 406 “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar” subschyotining debetida va 151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotining kreditida, belgilangan maqsadlarga xarajati hisob-kitoblar va boshqa tegishli subschyotlarning debetida va 102 406 “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar” subschyotining kreditida aks ettiriladi.”;

2) 100-bandning oltinchi xatboshisidagi “Maktabdan tashqari muassasalarda” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 1-ilovada :

102 406 qatordagi “Maktabdan tashqari muassasalarda” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

111 306 qatordagi “Maktabdan tashqari davlat taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar “Davlat qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

520 140 qatordagi “maktabdan tashqari davlat taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar “davlat qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 18-dekabrdagi 157-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3124, 2019-yil 18-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.01.2019-y., 10/19/3124/2524-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (3-sonli BHS) “Budjet hisoboti”da:

1) 114-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari muassasalarda” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 8-ilovaning matnidagi “Maktabdan tashqari muassasalarda” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2020-yil 12-iyundagi 26-son “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlari boʻyicha tarmoq, shtatlar va kontingentga doir rejaning bajarilishi toʻgʻrisidagi choraklik va yillik hisobot shakllarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻida (roʻyxat raqami 3255, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3255/1031-son):

1) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari tashkilotlar” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 3-ilovada :

ushbu ilovaning nomidagi “maktabdan tashqari tashkilotlar” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

mazkur ilovaning matnidagi “maktabdan tashqari tashkilotlarda” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 22-ilovaning matnidagi “maktabdan tashqari tashkilotlarda” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 23-ilovaning matnidagi “maktabdan tashqari tashkilotlar” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining 2014-yil 16-iyundagi 40, 9-son qarori (roʻyxat raqami 2597, 2014-yil 24-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 26-son, 320-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika oʻquvchi-yoshlar markaziga taʼtillar davrida oʻquvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining 2015-yil 31-martdagi 7-mh-son “Maktabdan tashqari taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻida (roʻyxat raqami 2663, 2015-yil 9-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 14-son, 175-modda):

1) buyruqning nomidagi “Maktabdan tashqari taʼlimga” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 1-banddagi “Maktabdan tashqari taʼlimga” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) ilovada :

ilovaning nomidagi “Maktabdan tashqari taʼlimga” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur qoʻshimcha taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablari (bundan buyon matnda Davlat talablari deb yuritiladi) qoʻshimcha taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablarini belgilaydi.”;

1-band , 5-bandning ikkinchi xatboshisi , 6-bandning uchinchi , sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilari , 7-band , 8-bandning ikkinchi — beshinchi xatboshilari , 2-boʻlimning nomi , 12-band , 4-boʻlimning 2-bobi nomi , 56-band , 59-bandning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 60-banddagi “maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3-bandda:

ikkinchi va beshinchi xatboshilardagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4-banddagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarining” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9-bandda:

ikkinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarida” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi , beshinchi va yettinchi xatboshilardagi “maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlimga” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10-bandda:

ikkinchi , uchinchi va oltinchi xatboshilardagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarida” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlimning” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlimning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarini” va “maktabdan tashqari taʼlim muassasalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarini” va “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11-bandda:

birinchi xatboshidagi “Maktabdan tashqari taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarining” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3-boʻlimning nomidagi “Maktabdan tashqari taʼlimning” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlimning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13-bandda:

birinchi xatboshidagi “Maktabdan tashqari taʼlimga” degan soʻzlar “Qoʻshimcha taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “maktabdan tashqari taʼlimga” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

57-banddagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

58-banddagi “maktabdan tashqari taʼlim muassasalarida” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2018-yil 28-oktabrdagi 228-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3097, 2018-yil 11-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.12.2018-y., 10/18/3097/2314-son) bilan tasdiqlangan Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 2 1 -ilovasi 3-bandi oʻn birinchi xatboshisidagi “maktabdan tashqari taʼlim” degan soʻzlar “qoʻshimcha taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2025-yil 29-noyabr,

26-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.12.2025 y., 10/25/3718/1118-son; 20.02.2026-y., 10/26/3778/0155-son)

lex.uz