📅 2025-yil 1-dekabr · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 1-dekabr · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 1 декабрь · Президент фармонлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 декабря 2025 г. · Указы Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 December 2025 · Presidential decrees
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЎЙХАТИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЕЖАСИ
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий илмий ва техник ёндашувларни жорий этиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини янада кучайтириш, кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларга тайёргарлик кўришнинг самарали ва замонавий тизимини шакллантириш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий вазифалар
1. Қуйидагилар бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(а) республикадаги барча кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ва мониторинг қилишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларини тоифалаш ва уларнинг рейтингини юритиш;
(б) ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш;
(в) қурилиш-пудрат ташкилотларининг объектлар қурилишида зилзилабардошликни таъминлаш бўйича жавобгарлигини кучайтириш;
(г) объектларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш ва уларни назорат қилиш соҳасидаги мавжуд коррупциявий омилларни бартараф этиш.
II. Назорат ва мониторинг механизмларини такомиллаштириш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
(а) икки ва ундан юқори қаватли барча кўп квартирали уй-жойларни (кейинги ўринларда — кўп квартирали уй-жойлар) инструментал-техник текширувдан ўтказишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш ва «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Шаффоф қурилиш» МАТ) уларнинг рейтингини юритиш. Бунда рейтинг юритишда бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича муҳандисларнинг сертификатлари мавжудлиги асосий мезон ҳисобланади;
(б) «Шаффоф қурилиш» МАТда инструментал-техник текширув хулосалари асосида бино ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторингини юритиш;
(в) инструментал-техник текширув хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиётини тугатиш ҳамда ушбу хулосалар фақат ижобий бўлган тақдирда, кўп квартирали уй-жойлардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш. Бунда:
(i) инструментал-техник текширув хулосаларига объектни қайта қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича техник-иқтисодий асослантириш бўлими киритилади ва ушбу хулосалар мажбурий равишда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилади;
(ii) кўп квартирали уй-жойларни бошқариш органларига кўп квартирали уй-жойларни визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш вазифаси юклатилади. Визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(а) миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартлар (кейинги ўринларда — махсус техник шартлар) асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш фақатгина «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» давлат муассасаси томонидан амалга оширилади;
(б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» МАТда экспертиза ташкилотларининг рейтинги юритилади;
(в) шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий экспертиза ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда уларнинг рейтинг кўрсаткичлари инобатга олинади;
(г) объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича илмий ҳамда лойиҳа ҳужжатларининг смета қисмидан ташқари шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиёти тугатилади;
(д) объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича (лойиҳа ҳужжатлари ва махсус техник шартлар учун) берилган салбий хулосалар лойиҳа ташкилотининг «Шаффоф қурилиш» МАТдаги рейтинг балларини камайтиришга асос ҳисобланади;
(ж) объектларнинг сейсмик мустаҳкамлигига таъсир қилувчи иккита асосий материалнинг (бетон ва пўлат прокати) сифатини ишлаб чиқаришдан бошлаб юк кўтарувчи конструкция шаклига келгунига қадар бўлган жараёнларда мониторинг қилиб бориш тизими йўлга қўйилади. Бунда:
(i) ишлаб чиқариш ва қурилиш-монтаж жараёнларидаги барча босқичлар «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали назоратга олинади;
(ii) бетон ва пўлат прокати ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар)нинг рейтинги юритилади;
(з) қурилиши бошланган кўп квартирали уй-жойларга қўшимча қават қўшиш, баландлигини ошириш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тегишли архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқиш, экспертизадан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади;
(и) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияларидан (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) белгиланган тартибда рухсат олмаган ҳолда қурилаётган объектларни ташқи муҳандислик тармоқларига улаш тақиқланади. Бунда энергия таъминоти корхоналарининг ахборот тизимлари «Шаффоф қурилиш» МАТ билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади;
(к) давлат ижрочисининг қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш ишларини амалга оширишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари масъул этиб белгиланади. Бунда ушбу биноларни бузишга сарфланган харажатлар қурилиш объекти буюртмачиси (ташаббускори)дан қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади;
(л) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ноқонуний қурилмаларни буздириш ишлари нархлари (объектларнинг тури, тоифаси, ҳажми, конструкцияси ва бошқа параметрларидан келиб чиққан ҳолда) ҳар йил учун алоҳида белгилаб борилади;
(м) буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик ва пудратчининг ички назоратини амалга ошириш даврийлик муддатларини объектларнинг тоифасидан келиб чиқиб аниқ белгилаш йўлга қўйилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда объектларда ушбу назорат турларини юритиш даврийлиги бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Қуйидагилар:
(а) 2027 йил 1 январга қадар кўп квартирали тураржой объектларини қуриш учун тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари фақат давлат экспертизаси ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказилиши;
(б) 2026 йил 1 мартдан бошлаб объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларида қатнашадиган ушбу Фармонга 1-иловадаги рўйхатда келтирилган сертификатланган асосий мутахассисларнинг малакаси, иш тажрибаси, салоҳиятига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи реестр жорий этилсин ҳамда унинг «Шаффоф қурилиш» МАТда юритилиши белгилансин. Бунда:
(i) объектлар бўйича барча босқичлардаги ишлар фақатгина реестрга киритилган мутахассислар томонидан амалга оширилади;
(ii) ҳар бир босқичдаги ишнинг якуний натижаси ва сифатига шахсан жавобгарлик белгилаш мақсадида масъулларнинг ҳар бир ҳаракати электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади;
(iii) масъулларнинг маълумотлари объектларнинг паспортига бириктирилади ҳамда объект паспорти QR кодли маълумот орқали «Шаффоф қурилиш» МАТда сақланади;
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 мартдан бошлаб Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) томонидан ҳудудларда қурилиш ишлари амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб борилади. Бунда:
(а) «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинади;
(б) «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган объектлар бўйича маълумотлар «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали автоматик олинади;
(в) «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтмаган қурилиш майдонлари аниқланган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига тегишли маълумотлар узатиб борилади.
Белгилансинки, «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга ошириладиган кузатув ишлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
6. Бош прокуратура (С. Самадов) икки ой муддатда қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.
III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳалаштириш ва қурилиш фаолияти лицензиатлари томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини «Шаффоф қурилиш» МАТда мониторинг қилишга қаратилган маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган III (хавфлилик омили юқори бўлган) ва IV тоифадаги (хавфлилик омили жуда юқори бўлган) объектлар қуриб фойдаланишга топширилганда уларнинг сейсмик ва бошқа хавфсизлигига қурувчининг 10 йилдан кам бўлмаган муддатга кафолат бериши бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармон ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
(а) Бош прокуратура Фармон ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда унинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида Фармон ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида Фармон ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи С. Эшқувватов белгилансин.
13. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПФ-236-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларида қатнашадиган ҳамда «Шаффоф қурилиш» МАТда малакаси, иш тажрибаси, салоҳиятига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи реестри юритиладиган асосий мутахассисларнинг
1. Муҳандислик қидирувларини ўтказган ва хулоса берган ташкилот раҳбари ва ишни бажарган гуруҳ раҳбари ёки лойиҳа бош муҳандиси.
2. Лойиҳачи ташкилотдан лойиҳанинг бош архитектори, лойиҳа бош муҳандиси ва муаллифлик назорати муҳандиси.
3. Қурилиш-пудрат ташкилотидан ички назорат муҳандиси, қурилиш участкаси раҳбари, бош муҳандис ва ташкилот раҳбари.
4. Геологик/геотехник тадқиқот/қидирувлар ҳисоботи ва хулосасига экспертиза хулосасини берган эксперт ва экспертиза ташкилоти раҳбари.
5. Объектга зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса берган эксперт(лар) ва хулоса берган ташкилот раҳбари.
6. Лойиҳага экспертиза хулосасини берган эксперт ва экспертиза ташкилоти раҳбари.
7. Буюртмачи ташкилот раҳбари, бош муҳандис ва у томонидан тайинланган техник назорат муҳандиси.
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспектори ва объектга бириктирилган муҳандис.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПФ-236-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизмлари Тақдим этиладиган ҳужжат шакли Бажариш муддатлари Масъул ижрочилар 1. Қурилиш объектларида техник, муаллифлик ва ички назорат олиб бориш тартибини такомиллаштириш. 1. Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда пудратчининг ички назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва буюртмачининг техник назоратини амалга ошириш тартибларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: ички назорат муҳандиси, муаллифлик назорати мутахассиси ва техник назорати мутахассисига қўйиладиган малака талаблари; қурилиш объектига кириб келган ва текширилиши мажбурий бўлган қурилиш материаллар рўйхати ва уларни синаш тартиби; назоратнинг даврийлиги, назоратдан ўтказиладиган конструкциялар ва қурилиш-монтаж ишларининг аниқ рўйхати; барча қурилиш босқичлари, инструментал-техник текширувлар ва уларнинг тартиблари; объектда бўлиши ёки жалб қилиниши лозим бўлган синов лабораторияларига қўйиладиган талаблар, жумладан, ундаги ходимлар сони, аккредитация соҳаларига талаблар. Ҳукумат қарори лойиҳаси 2026 йил март Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 2. Янги қурилиши режалаштирилаётган объектларда газ, электр энергияси ва иссиқ сув тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартибини жорий этишга оид техник талабларни шакллантириш. 1. Газ, электр энергияси ва иссиқ сув тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш. Техник норматив ҳужжат 2025 йил декабрь Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) , «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (С. Аскаров) , «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (М. Ходжаев) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), «Иссиқликтаъминоти» АЖ (И. Тўраев) 2. Ўрганиш натижаларига кўра электр энергияси тармоқлари ва газ таъминоти тизимларида автоматик блоклаш бўйича зарурий техник чораларни кўриш. 2026 йил январь 3. Бино ва иншоотларни лойиҳалашда блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартибини жорий этишга қаратилган техник талабларни тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимча сифатида киритиш. 2026 йил февраль 4. Электр тармоқлари, газ ва иссиқ сув таъминоти тизимларида автоматик блоклаш тизимини жорий этиш. 2026 йил март 3. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, синаш, сертификатлаш ва монтаж қилиш занжирини маркировкалаш тизимини жорий этиш. 1. Қурилиш материалларининг объект мустаҳкамлиги ва умрбоқийлигига таъсир қилувчи хоссалари ҳамда бошқа зарурий маълумотлар рўйхатини тузиш. Техник норматив ҳужжат лойиҳаси 2026 йил январь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (И. Рахимов) 2. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, синаш, сертификатлаш ва монтаж қилиш занжирини маркировкалаш тизимини хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқиш. 2026 йил май 3. Қурилиш материаллари ва конструкцияларни маркировкалаш бўйича техник норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил июнь 4. Республикада қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб бориш. 1. Республикада қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб боришда йиғиладиган ва узатиладиган маълумотларни аниқлаш ва уларни узатиш тартибини белгилаш. Ахборот-дастурий тизим 2026 йил январь «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров), Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) 2. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига хабар бериш тизимини рақамлаштирилган ҳамда «Шаффоф қурилиш» МАТга интеграция қилинган ҳолда ишга тушириш. 2026 йил 1 мартдан 3. Республикада қурилиш ишлари амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб бориш. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 5. Объектларга техник шартлар бериш жараёнини рақамлаштириш. 1. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари тўғрисидаги барча зарурий маълумотларни GIS форматида «Шаффоф қурилиш» МАТга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш. Ахборот-дастурий тизимларнинг ўзаро интеграцияси 2025 йил декабрь Энергетика вазирлиги, (Ж. Мирзамаҳмудов) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (А. Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (М. Ходжаев), «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Суванкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар 2. Объектларнинг муҳандислик тармоқларига уланиш нуқталарини автоматик аниқлаган ҳолда техник шартлар беришни йўлга қўйиш. Рақамлашган тизим 2026 йил I чоракдан бошлаб 6. Муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш ва ягона реестрини яратиш. 1. Муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш. Техник топшириқ 2025 йил декабрь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Муҳандислик-геологик тадқиқотлар хулосаларининг ягона электрон реестрини яратиш. Электрон реестр 2026 йил январь 3. Мазкур реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилган ҳолда ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида). Электрон реестр 2026 йил март 4. «Шаффоф қурилиш» МАТда барча турдаги хулосалар реестри тўлиқ юритилишини йўлга қўйиш. Электрон реестр 2026 йил сентябрь 7. Инструментал-техник текширув ўтказиш ва хулосаларни тақдим этишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш. 1. Инструментал-техник текширув ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш. Техник топшириқ 2025 йил декабрь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Мазкур реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТдаги экспертиза электрон платформасига «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилган ҳолда ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида). Электрон реестр 2026 йил март 3. Реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТда тўлиқ ишга тушириш. Электрон реестр 2026 йил июнь 8. Саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза хулосаларини бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш. 1. Объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва экспертиза хулосаларини бериш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш. Техник топшириқ 2026 йил январь Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиқов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Мазкур реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТдаги экспертиза электрон платформасига «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилган ҳолда ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида). Электрон реестр 2026 йил март 3. Реестрни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида тўлиқ ишга тушириш. 2026 йил июнь 9. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш жараёнида ўзаро аффилланган шахсларни аниқлаш. 1. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасини «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритиш жараёнида аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқ экспертларнинг асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида текшириш учун «Шаффоф қурилиш» МАТ базасини «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш. Техник топшириқлар 2026 йил январь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза ташкилотига буюртмачи томонидан юбориш жараёнида лойиҳа ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ (объектларнинг мураккаблик тоифалари классификаторидан келиб чиқиб), мутахассисларнинг асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотларни реал вақтда режимида текшириш учун тегишли маълумотлар базаларини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ўзаро интеграция қилиш. Маълумотлар базаларининг ўзаро интеграцияси 2026 йил март 10. Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида объектларга оид лойиҳаолди ҳужжатларни олиш ва кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш. 1. Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида ер ажратиш қарори, архитектура топшириғи, лойиҳа келишуви, қурилишга рухсатнома ва бошқа зарурий ҳужжатларни тегишли маълумотлар базаларини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ўзаро интеграция қилган ҳолда бирламчи манбалардан олишни йўлга қўйиш (дастлабки босқичда тест режимида). Техник топшириқлар 2026 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) , Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов) , Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. «Шаффоф қурилиш» МАТда экспертиза қилиш учун лойиҳаолди ҳужжатларини автоматик равишда юклаб олиш имкониятини яратувчи тизимни тўлиқ йўлга қўйиш. Маълумотлар базаларининг ўзаро интеграцияси 2026 йил июнь 11. Буюртмачи хизмати тизимини рақамлаштириш ҳамда шу орқали объектлар бўйича молиялаштириш, техник назоратни юритиш, бажарилган ишлар ҳажмини қабул қилиш ва объектни фойдаланишга топшириш жараёнларини соддалаштириш. 1. Буюртмачи хизматлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш. Техник топшириқлар 2026 йил I чорак Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Буюртмачи хизматлари фаолиятининг электрон рақамли платформасини ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида) ҳамда тегишли ахборот-дастурий тизимлар билан интеграция қилиш. Электрон платформа 2026 йил II чорак 3. Рақамли платформани тўлиқ ишга тушириш. Электрон платформа 2026 йил III чорак 12. Объектлар бўйича пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиш. 1. Пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) белгилаш натижасида объектлар қиймати фарқи юзасидан таҳлилларни амалга ошириш. Шу асосда ушбу жараёнларда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш (ўхшаш объектларни солиштирган ҳолда). Таҳлилий маълумотлар 2026 йил январь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) , Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиб, тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Асосланган таклифлар 2026 йил март 13. Соҳага оид қонунчиликда мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. Қурилиш регламентлари, миллий қурилиш нормалари ҳамда смета-ресурс нормаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш; мастер режаларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2026 йил март Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) , Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 14. Объектларнинг барча юк кўтарувчи конструктив элементларини маркировкалаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 1. Ишчи гуруҳ шакллантириш. Буйруқ асосида 2026 йил январь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Маркировкалаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. Топшириқ асосида 2026 йил март 3. Ишчи гуруҳ томонидан ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: аниқ ҳисоб-китоблар асосида объектларнинг барча юк кўтарувчи конструктив элементларини маркировкалашнинг аниқ тартиби; аҳоли ва бизнесга қўшимча молиявий юкламалар ва уларнинг нарх-навога таъсири; мазкур амалиётни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослари назарда тутилади. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2026 йил май
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПФ-236-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини мониторинг қилиш
Т/р Индикатор (субиндикатор) номи Ўлчов бирлиги Жорий ҳолат (йиллик) Мақсадли кўрсаткичлар Маълумот беришга масъул идоралар 2025 2026 2027 2028 2029 2030 1 2 3 6 7 8 9 10 11 12 13 МАҚСАД: Зилзилабардошлик ва сейсмик хавфсизлик йўналишида давлат назорати ва бошқарувини такомиллаштириш I. Амалиёт кўрсаткичлари Жараёнларни рақамлаштириш ва мониторинг қилиш 1.1. «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали бетон ва пўлат прокати ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) рейтингини юритиш фоиз - - 10 50 80 100 100 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.2. «Шаффоф қурилиш» МАТда экспертиза ташкилотларининг рейтингини юритиш фоиз - - 100 - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.3. Инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича лойиҳа ташкилотларини шакллантириш ва «Шаффоф қурилиш» МАТда уларнинг рейтингини юритиш фоиз - - 100 - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.4. Инструментал-техник текширув ўтказиш ва хулосаларни тақдим этишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш фоиз - - 100 - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.5. Муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш ва ягона реестрини яратиш. фоиз - - 20 40 50 80 90 Фанлар академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.6. Объектларнинг махсус техник шартларига зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тизимини рақамлаштириш фоиз - - 20 40 50 80 90 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.7. Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида объектларга оид бирламчи ҳужжатларни олиш ва кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда шу орқали ҳужжатларни аризачи томонидан юклаш амалиётига чек қўйиш фоиз - - 100 - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1.8. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган кўп квартирали уй-жойларни ҳар беш йилда камида бир маротаба визуал текширувдан ўтказиш фоиз - - 10 20 30 40 50 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 1.9. Саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза хулосаларини бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш фоиз - - 100 - Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 1.10. Буюртмачи хизмати тизимини рақамлаштириш ҳамда объектлар бўйича молиялаштириш, техник назоратни юритиш, бажарилган ишлар ҳажмини қабул қилиш ва объектни фойдаланишга топшириш жараёнларини соддалаштириш фоиз - - 30 80 100 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1.11. Объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларининг барча босқичларидаги ишларни Фармоннинг 1-иловасидаги рўйхатда келтирилган асосий мутахассисларнинг миллий реестрига киритилган мутахассислар томонидан амалга ошириш фоиз - - 5 15 35 50 70 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Хавфсизликни таъминлаш ва ноқонуний ҳаракатларни чеклаш 1.12. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга оширилаётган қурилишлар устидан доимий кузатувлар олиб бориладиган ҳудудлар қамрови фоиз - 10 20 60 80 100 «Ўзбеккосмос» агентлиги 1.13. Пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) танлаш амалиётини қатъиян чеклаш фоиз 100 100 50 30 10 - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар 1.14. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш жараёнида ўзаро аффилланган шахсларни аниқлаш фоиз 100 100 50 30 10 - Бош прокуратура II. Натижадорлик кўрсаткичлари 2. Ноқонуний қурилишлар улушини камайтириш фоиз 100 100 80 60 40 20 10 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 2.1. Ўзбошимчалик билан бошланган қурилишлар фоиз 100 100 80 60 40 20 10 2.2. Ҳужжатларида камчиликлар билан қурилаётган бино ва иншоотлар фоиз 100 100 80 60 40 20 10 2.3. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигига салбий таъсир қилувчи ҳолатлар фоиз 100 100 80 60 40 20 10
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 декабрь,
ПФ-236-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Farmoni
ROʻYXATI
“YOʻL XARITASI”
REJASI
Bino va inshootlarning zilzilabardoshligi va seysmik xavfsizligini taʼminlashda davlat nazorati va boshqaruvini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasiga zamonaviy ilmiy va texnik yondashuvlarni joriy etish, bino va inshootlarning zilzilabardoshligini yanada kuchaytirish, kuchli zilzilalarni prognoz qilishning ilgʻor usullarini ishlab chiqish hamda ularga tayyorgarlik koʻrishning samarali va zamonaviy tizimini shakllantirish maqsadida qaror qilaman:
I. Asosiy vazifalar
1. Quyidagilar bino va inshootlarning zilzilabardoshligi va seysmik xavfsizligini taʼminlashda davlat nazorati va boshqaruvini yanada takomillashtirishning asosiy vazifalari etib belgilansin:
(a) respublikadagi barcha koʻp kvartirali uy-joylarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish va monitoring qilishga ixtisoslashgan loyiha tashkilotlarini toifalash va ularning reytingini yuritish;
(b) noqonuniy qurilishlarning oldini olish, ularni erta aniqlash va bartaraf etish mexanizmlarini takomillashtirish;
(v) qurilish-pudrat tashkilotlarining obyektlar qurilishida zilzilabardoshlikni taʼminlash boʻyicha javobgarligini kuchaytirish;
(g) obyektlarning zilzilabardoshligini taʼminlash va ularni nazorat qilish sohasidagi mavjud korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish.
II. Nazorat va monitoring mexanizmlarini takomillashtirish
2. Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 1-yanvardan boshlab quyidagi tartiblarni joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:
(a) ikki va undan yuqori qavatli barcha koʻp kvartirali uy-joylarni (keyingi oʻrinlarda — koʻp kvartirali uy-joylar) instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazishga ixtisoslashgan loyiha tashkilotlarining roʻyxatini shakllantirish va “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Shaffof qurilish” MAT) ularning reytingini yuritish. Bunda reyting yuritishda bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish boʻyicha muhandislarning sertifikatlari mavjudligi asosiy mezon hisoblanadi;
(b) “Shaffof qurilish” MATda instrumental-texnik tekshiruv xulosalari asosida bino va inshootlarning texnik holati monitoringini yuritish;
(v) instrumental-texnik tekshiruv xulosalarini tavsiyaviy mazmunda berish amaliyotini tugatish hamda ushbu xulosalar faqat ijobiy boʻlgan taqdirda, koʻp kvartirali uy-joylardan kelgusida foydalanishga ruxsat berish. Bunda:
(i) instrumental-texnik tekshiruv xulosalariga obyektni qayta qurish yoki rekonstruksiya qilish boʻyicha texnik-iqtisodiy asoslantirish boʻlimi kiritiladi va ushbu xulosalar majburiy ravishda shaharsozlik ekspertizasidan oʻtkaziladi;
(ii) koʻp kvartirali uy-joylarni boshqarish organlariga koʻp kvartirali uy-joylarni vizual va instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish ishlarini tashkil qilish vazifasi yuklatiladi. Vizual va instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish xarajatlari mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-yanvardan boshlab:
(a) milliy normativ hujjatlarga nomutanosib boʻlgan qismlar uchun kompensatsiyalovchi choralarni taʼminlash boʻyicha maxsus texnik shartlar (keyingi oʻrinlarda — maxsus texnik shartlar) asosida ishlab chiqilgan loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish faqatgina “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” davlat muassasasi tomonidan amalga oshiriladi;
(b) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda “Shaffof qurilish” MATda ekspertiza tashkilotlarining reytingi yuritiladi;
(v) shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish faoliyati bilan shugʻullanuvchi xususiy ekspertiza tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishda ularning reyting koʻrsatkichlari inobatga olinadi;
(g) obyektlarning zilzilabardoshligi boʻyicha ilmiy hamda loyiha hujjatlarining smeta qismidan tashqari shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi xulosalarini tavsiyaviy mazmunda berish amaliyoti tugatiladi;
(d) obyektlarning zilzilabardoshligi boʻyicha (loyiha hujjatlari va maxsus texnik shartlar uchun) berilgan salbiy xulosalar loyiha tashkilotining “Shaffof qurilish” MATdagi reyting ballarini kamaytirishga asos hisoblanadi;
(j) obyektlarning seysmik mustahkamligiga taʼsir qiluvchi ikkita asosiy materialning (beton va poʻlat prokati) sifatini ishlab chiqarishdan boshlab yuk koʻtaruvchi konstruksiya shakliga kelguniga qadar boʻlgan jarayonlarda monitoring qilib borish tizimi yoʻlga qoʻyiladi. Bunda:
(i) ishlab chiqarish va qurilish-montaj jarayonlaridagi barcha bosqichlar “Shaffof qurilish” MAT orqali nazoratga olinadi;
(ii) beton va poʻlat prokati ishlab chiqaruvchilar (yetkazib beruvchilar)ning reytingi yuritiladi;
(z) qurilishi boshlangan koʻp kvartirali uy-joylarga qoʻshimcha qavat qoʻshish, balandligini oshirish uchun shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, tegishli arxitektura-shaharsozlik kengashlari tomonidan koʻrib chiqish, ekspertizadan va qayta roʻyxatdan oʻtkazish taqiqlanadi;
(i) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hududiy inspeksiyalaridan (keyingi oʻrinlarda — hududiy inspeksiyalar) belgilangan tartibda ruxsat olmagan holda qurilayotgan obyektlarni tashqi muhandislik tarmoqlariga ulash taqiqlanadi. Bunda energiya taʼminoti korxonalarining axborot tizimlari “Shaffof qurilish” MAT bilan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilinadi;
(k) davlat ijrochisining qaroriga asosan oʻzboshimchalik bilan qurilgan binolarni buzish ishlarini amalga oshirishga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari masʼul etib belgilanadi. Bunda ushbu binolarni buzishga sarflangan xarajatlar qurilish obyekti buyurtmachisi (tashabbuskori)dan qonunchilikda belgilangan tartibda undiriladi;
(l) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan noqonuniy qurilmalarni buzdirish ishlari narxlari (obyektlarning turi, toifasi, hajmi, konstruksiyasi va boshqa parametrlaridan kelib chiqqan holda) har yil uchun alohida belgilab boriladi;
(m) buyurtmachining texnik, loyihachining mualliflik va pudratchining ichki nazoratini amalga oshirish davriylik muddatlarini obyektlarning toifasidan kelib chiqib aniq belgilash yoʻlga qoʻyiladi.
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda obyektlarda ushbu nazorat turlarini yuritish davriyligi boʻyicha Hukumat qarori loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
4. Quyidagilar:
(a) 2027-yil 1-yanvarga qadar koʻp kvartirali turarjoy obyektlarini qurish uchun tayyorlangan loyiha-smeta hujjatlari faqat davlat ekspertizasi tashkilotlari tomonidan ekspertizadan oʻtkazilishi;
(b) 2026-yil 1-martdan boshlab obyektlarning loyiha-qidiruv, qurilish-montaj va nazorat jarayonlarida qatnashadigan ushbu Farmonga 1-ilovadagi roʻyxatda keltirilgan sertifikatlangan asosiy mutaxassislarning malakasi, ish tajribasi, salohiyatiga oid maʼlumotlarni oʻzida aks ettiruvchi reyestr joriy etilsin hamda uning “Shaffof qurilish” MATda yuritilishi belgilansin. Bunda:
(i) obyektlar boʻyicha barcha bosqichlardagi ishlar faqatgina reyestrga kiritilgan mutaxassislar tomonidan amalga oshiriladi;
(ii) har bir bosqichdagi ishning yakuniy natijasi va sifatiga shaxsan javobgarlik belgilash maqsadida masʼullarning har bir harakati elektron raqamli imzo orqali amalga oshiriladi;
(iii) masʼullarning maʼlumotlari obyektlarning pasportiga biriktiriladi hamda obyekt pasporti QR kodli maʼlumot orqali “Shaffof qurilish” MATda saqlanadi;
5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2026-yil 1-martdan boshlab Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzbekkosmos” agentligi) tomonidan hududlarda qurilish ishlari amalga oshirilayotgan qurilish maydonlari ustidan doimiy kuzatuv olib boriladi. Bunda:
(a) “Oʻzbekkosmos” agentligi hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi maʼlumotlar bazalari oʻzaro integratsiya qilinadi;
(b) “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan hududiy inspeksiyalardan roʻyxatdan oʻtgan obyektlar boʻyicha maʼlumotlar “Shaffof qurilish” MAT orqali avtomatik olinadi;
(v) “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan hududiy inspeksiyalardan roʻyxatdan oʻtmagan qurilish maydonlari aniqlangan taqdirda, mazkur obyektlar haqida Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Kadastr agentligiga tegishli maʼlumotlar uzatib boriladi.
Belgilansinki, “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan amalga oshiriladigan kuzatuv ishlari Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan moliyalashtiriladi.
6. Bosh prokuratura (S. Samadov) ikki oy muddatda qurilishi tugallanmagan koʻp kvartirali uylarga fuqarolarning koʻchib kirishiga yoʻl qoʻygan mansabdor va masʼul shaxslarga nisbatan toʻgʻridan-toʻgʻri jinoiy javobgarlikni nazarda tutuvchi qonun loyihasini ishlab chiqsin.
III. Farmon ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat
7. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda loyihalashtirish va qurilish faoliyati litsenziatlari tomonidan litsenziya talab va shartlariga rioya etilishini “Shaffof qurilish” MATda monitoring qilishga qaratilgan maʼlumotlar bazalari oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin.
8. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda seysmik xavfsizligi taʼminlanadigan III (xavflilik omili yuqori boʻlgan) va IV toifadagi (xavflilik omili juda yuqori boʻlgan) obyektlar qurib foydalanishga topshirilganda ularning seysmik va boshqa xavfsizligiga quruvchining 10 yildan kam boʻlmagan muddatga kafolat berishi boʻyicha tegishli takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
9. Bino va inshootlarning zilzilabardoshligi va seysmik xavfsizligini taʼminlashda davlat nazorati va boshqaruvini yanada takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
10. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
11. Mazkur Farmon ijrosini monitoring qilib borish rejasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. Bunda:
(a) Bosh prokuratura Farmon ijrosini monitoring rejasiga asosan har yili 15-fevralga qadar monitoringdan oʻtkazsin hamda uning natijalarini Hisob palatasi va Adliya vazirligiga kiritib borsin;
(b) Hisob palatasi Adliya vazirligi bilan birgalikda monitoring rejasi asosida Farmon ijrosini nazorat qilsin hamda har yili 25-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot kiritib borsin;
(v) “Ijro.gov.uz” tizimida Farmon ijrosini nazoratdan yechishda monitoring rejasida koʻrsatilgan maqsadlarga erishilganligi inobatga olinsin.
12. Mazkur Farmonning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. Xidoyatov, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi S. Eshquvvatov belgilansin.
13. Farmon ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 1-dekabrdagi PF-236-son Farmoniga 1-ILOVA
Obyektlarning loyiha-qidiruv, qurilish-montaj va nazorat jarayonlarida qatnashadigan hamda “Shaffof qurilish” MATda malakasi, ish tajribasi, salohiyatiga oid maʼlumotlarni oʻzida aks ettiruvchi reyestri yuritiladigan asosiy mutaxassislarning
1. Muhandislik qidiruvlarini oʻtkazgan va xulosa bergan tashkilot rahbari va ishni bajargan guruh rahbari yoki loyiha bosh muhandisi.
2. Loyihachi tashkilotdan loyihaning bosh arxitektori, loyiha bosh muhandisi va mualliflik nazorati muhandisi.
3. Qurilish-pudrat tashkilotidan ichki nazorat muhandisi, qurilish uchastkasi rahbari, bosh muhandis va tashkilot rahbari.
4. Geologik/geotexnik tadqiqot/qidiruvlar hisoboti va xulosasiga ekspertiza xulosasini bergan ekspert va ekspertiza tashkiloti rahbari.
5. Obyektga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosa bergan ekspert(lar) va xulosa bergan tashkilot rahbari.
6. Loyihaga ekspertiza xulosasini bergan ekspert va ekspertiza tashkiloti rahbari.
7. Buyurtmachi tashkilot rahbari, bosh muhandis va u tomonidan tayinlangan texnik nazorat muhandisi.
8. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy inspektori va obyektga biriktirilgan muhandis.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 1-dekabrdagi PF-236-son Farmoniga 2-ILOVA
Bino va inshootlarning zilzilabardoshligi va seysmik xavfsizligini taʼminlashda davlat nazorati va boshqaruvini yanada takomillashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmlari Taqdim etiladigan hujjat shakli Bajarish muddatlari Masʼul ijrochilar 1. Qurilish obyektlarida texnik, mualliflik va ichki nazorat olib borish tartibini takomillashtirish. 1. Quyidagilarni nazarda tutgan holda pudratchining ichki nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va buyurtmachining texnik nazoratini amalga oshirish tartiblarini belgilovchi Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish: ichki nazorat muhandisi, mualliflik nazorati mutaxassisi va texnik nazorati mutaxassisiga qoʻyiladigan malaka talablari; qurilish obyektiga kirib kelgan va tekshirilishi majburiy boʻlgan qurilish materiallar roʻyxati va ularni sinash tartibi; nazoratning davriyligi, nazoratdan oʻtkaziladigan konstruksiyalar va qurilish-montaj ishlarining aniq roʻyxati; barcha qurilish bosqichlari, instrumental-texnik tekshiruvlar va ularning tartiblari; obyektda boʻlishi yoki jalb qilinishi lozim boʻlgan sinov laboratoriyalariga qoʻyiladigan talablar, jumladan, undagi xodimlar soni, akkreditatsiya sohalariga talablar. Hukumat qarori loyihasi 2026-yil mart Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (S. Eshquvvatov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi (A. Jumanazarov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 2. Yangi qurilishi rejalashtirilayotgan obyektlarda gaz, elektr energiyasi va issiq suv tarmoqlarini kuchli zilzila paytida avtomatik bloklash tizimi bilan loyihalash tartibini joriy etishga oid texnik talablarni shakllantirish. 1. Gaz, elektr energiyasi va issiq suv tarmoqlarini kuchli zilzila paytida avtomatik bloklash boʻyicha ilgʻor xalqaro tajribani oʻrganish. Texnik normativ hujjat 2025-yil dekabr Energetika vazirligi (Mirzamahmudov) , “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ (S. Askarov) , “Hududgaztaʼminot” AJ (M. Xodjayev) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), “Issiqliktaʼminoti” AJ (I. Toʻrayev) 2. Oʻrganish natijalariga koʻra elektr energiyasi tarmoqlari va gaz taʼminoti tizimlarida avtomatik bloklash boʻyicha zaruriy texnik choralarni koʻrish. 2026-yil yanvar 3. Bino va inshootlarni loyihalashda bloklash tizimi bilan loyihalash tartibini joriy etishga qaratilgan texnik talablarni tegishli normativ hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimcha sifatida kiritish. 2026-yil fevral 4. Elektr tarmoqlari, gaz va issiq suv taʼminoti tizimlarida avtomatik bloklash tizimini joriy etish. 2026-yil mart 3. Qurilish materiallarini ishlab chiqarish, sinash, sertifikatlash va montaj qilish zanjirini markirovkalash tizimini joriy etish. 1. Qurilish materiallarining obyekt mustahkamligi va umrboqiyligiga taʼsir qiluvchi xossalari hamda boshqa zaruriy maʼlumotlar roʻyxatini tuzish. Texnik normativ hujjat loyihasi 2026-yil yanvar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (S. Eshquvvatov), Soliq qoʻmitasi (F. Pulatov) Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi (A. Jumanazarov), “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi (I. Raximov) 2. Qurilish materiallarini ishlab chiqarish, sinash, sertifikatlash va montaj qilish zanjirini markirovkalash tizimini xorijiy tajribani oʻrgangan holda ishlab chiqish. 2026-yil may 3. Qurilish materiallari va konstruksiyalarni markirovkalash boʻyicha texnik normativ hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil iyun 4. Respublikada qurilish maydonlari ustidan doimiy kuzatuv olib borish. 1. Respublikada qurilish maydonlari ustidan doimiy kuzatuv olib borishda yigʻiladigan va uzatiladigan maʼlumotlarni aniqlash va ularni uzatish tartibini belgilash. Axborot-dasturiy tizim 2026-yil yanvar “Oʻzbekkosmos” agentligi (Sh. Kadirov), Kadastr agentligi (M. Mirmaksudov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (S. Eshquvvatov) 2. “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan noqonuniy qurilayotgan obyektlar aniqlangan taqdirda, mazkur obyektlar haqida Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Kadastr agentligiga xabar berish tizimini raqamlashtirilgan hamda “Shaffof qurilish” MATga integratsiya qilingan holda ishga tushirish. 2026-yil 1-martdan 3. Respublikada qurilish ishlari amalga oshirilayotgan qurilish maydonlari ustidan doimiy kuzatuv olib borish. 2026-yil 1-apreldan boshlab 5. Obyektlarga texnik shartlar berish jarayonini raqamlashtirish. 1. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari toʻgʻrisidagi barcha zaruriy maʼlumotlarni GIS formatida “Shaffof qurilish” MATga “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilish. Axborot-dasturiy tizimlarning oʻzaro integratsiyasi 2025-yil dekabr Energetika vazirligi, (J. Mirzamahmudov) “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ (A. Askarov), “Hududgaztaʼminot” AJ (M. Xodjayev), “Oʻzsuvtaʼminot” AJ (A. Suvankulov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov), tegishli vazirlik va idoralar 2. Obyektlarning muhandislik tarmoqlariga ulanish nuqtalarini avtomatik aniqlagan holda texnik shartlar berishni yoʻlga qoʻyish. Raqamlashgan tizim 2026-yil I chorakdan boshlab 6. Muhandislik-geologik tadqiqotlar oʻtkazishning barcha jarayonlarini raqamlashtirish va yagona reyestrini yaratish. 1. Muhandislik-geologik tadqiqotlar oʻtkazish jarayonlarini raqamlashtirish boʻyicha texnik topshiriq ishlab chiqish. Texnik topshiriq 2025-yil dekabr Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , Kadastr agentligi (M. Mirmaksudov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Muhandislik-geologik tadqiqotlar xulosalarining yagona elektron reyestrini yaratish. Elektron reyestr 2026-yil yanvar 3. Mazkur reyestrni “Shaffof qurilish” MATga “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilgan holda ishga tushirish (dastlabki bosqichda test rejimida). Elektron reyestr 2026-yil mart 4. “Shaffof qurilish” MATda barcha turdagi xulosalar reyestri toʻliq yuritilishini yoʻlga qoʻyish. Elektron reyestr 2026-yil sentabr 7. Instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazish va xulosalarni taqdim etishning barcha jarayonlarini raqamlashtirish. 1. Instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazish jarayonlarini raqamlashtirish boʻyicha texnik topshiriq ishlab chiqish. Texnik topshiriq 2025-yil dekabr Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (S. Eshquvvatov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Mazkur reyestrni “Shaffof qurilish” MATdagi ekspertiza elektron platformasiga “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilgan holda ishga tushirish (dastlabki bosqichda test rejimida). Elektron reyestr 2026-yil mart 3. Reyestrni “Shaffof qurilish” MATda toʻliq ishga tushirish. Elektron reyestr 2026-yil iyun 8. Sanoat xavfsizligi sohasida ekspertiza xulosalarini berish jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish. 1. Obyektlarning loyiha hujjatlarini sanoat xavfsizligi nuqtai nazaridan koʻrib chiqish va ekspertiza xulosalarini berish jarayonlarini raqamlashtirish boʻyicha texnik topshiriq ishlab chiqish. Texnik topshiriq 2026-yil yanvar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (A. Rafiqov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Mazkur reyestrni “Shaffof qurilish” MATdagi ekspertiza elektron platformasiga “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilgan holda ishga tushirish (dastlabki bosqichda test rejimida). Elektron reyestr 2026-yil mart 3. Reyestrni “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida toʻliq ishga tushirish. 2026-yil iyun 9. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda ekspertizadan oʻtkazish jarayonida oʻzaro affillangan shaxslarni aniqlash. 1. Akkreditatsiya qilingan ekspert tashkilotlari tomonidan berilgan ekspert xulosasini “Ekspertiza xulosalarining yagona reyestri”ga kiritish jarayonida akkreditatsiya talablari va shartlariga muvofiq ekspertlarning asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni real vaqt rejimida tekshirish uchun “Shaffof qurilish” MAT bazasini “Yagona milliy mehnat tizimi” IDAKga “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilish. Texnik topshiriqlar 2026-yil yanvar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Zaxidov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , Adliya vazirligi (A. Tashkulov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertiza tashkilotiga buyurtmachi tomonidan yuborish jarayonida loyiha tashkilotlarining litsenziya talablari va shartlariga muvofiq (obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatoridan kelib chiqib), mutaxassislarning asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni real vaqtda rejimida tekshirish uchun tegishli maʼlumotlar bazalarini “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali oʻzaro integratsiya qilish. Maʼlumotlar bazalarining oʻzaro integratsiyasi 2026-yil mart 10. Loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish jarayonida obyektlarga oid loyihaoldi hujjatlarni olish va koʻrib chiqish jarayonlarini raqamlashtirish. 1. Loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish jarayonida yer ajratish qarori, arxitektura topshirigʻi, loyiha kelishuvi, qurilishga ruxsatnoma va boshqa zaruriy hujjatlarni tegishli maʼlumotlar bazalarini “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali oʻzaro integratsiya qilgan holda birlamchi manbalardan olishni yoʻlga qoʻyish (dastlabki bosqichda test rejimida). Texnik topshiriqlar 2026-yil mart Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , Adliya vazirligi (A. Tashkulov) , Kadastr agentligi (M. Mirmaksudov) , Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortikov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. “Shaffof qurilish” MATda ekspertiza qilish uchun loyihaoldi hujjatlarini avtomatik ravishda yuklab olish imkoniyatini yaratuvchi tizimni toʻliq yoʻlga qoʻyish. Maʼlumotlar bazalarining oʻzaro integratsiyasi 2026-yil iyun 11. Buyurtmachi xizmati tizimini raqamlashtirish hamda shu orqali obyektlar boʻyicha moliyalashtirish, texnik nazoratni yuritish, bajarilgan ishlar hajmini qabul qilish va obyektni foydalanishga topshirish jarayonlarini soddalashtirish. 1. Buyurtmachi xizmatlari faoliyatini raqamlashtirish boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqish. Texnik topshiriqlar 2026-yil I chorak Iqtisodiyot va moliya vazirligi (J. Qoʻchqorov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (S. Eshquvvatov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Buyurtmachi xizmatlari faoliyatining elektron raqamli platformasini ishga tushirish (dastlabki bosqichda test rejimida) hamda tegishli axborot-dasturiy tizimlar bilan integratsiya qilish. Elektron platforma 2026-yil II chorak 3. Raqamli platformani toʻliq ishga tushirish. Elektron platforma 2026-yil III chorak 12. Obyektlar boʻyicha pudrat tashkilotlarini toʻgʻridan-toʻgʻri (yoki eng yaxshi takliflarni tanlash orqali) belgilash tizimini qayta koʻrib chiqish. 1. Pudrat tashkilotlarini toʻgʻridan-toʻgʻri (yoki eng yaxshi takliflarni tanlash orqali) belgilash natijasida obyektlar qiymati farqi yuzasidan tahlillarni amalga oshirish. Shu asosda ushbu jarayonlarda yuzaga keladigan muammolarni aniqlash (oʻxshash obyektlarni solishtirgan holda). Tahliliy maʼlumotlar 2026-yil yanvar Iqtisodiyot va moliya vazirligi (J. Qoʻchqorov) , Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Pudrat tashkilotlarini toʻgʻridan-toʻgʻri (yoki eng yaxshi takliflarni tanlash orqali) belgilash tizimini qayta koʻrib chiqib, tegishli Hukumat qarori loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Asoslangan takliflar 2026-yil mart 13. Sohaga oid qonunchilikda mavjud boʻshliqlarni bartaraf etish maqsadida tegishli normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish. Qurilish reglamentlari, milliy qurilish normalari hamda smeta-resurs normalarining huquqiy maqomini belgilash; master rejalarning huquqiy maqomini belgilash. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari 2026-yil mart Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , Iqtisodiyot va moliya vazirligi (J. Qoʻchqorov) , Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 14. Obyektlarning barcha yuk koʻtaruvchi konstruktiv elementlarini markirovkalash boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. 1. Ishchi guruh shakllantirish. Buyruq asosida 2026-yil yanvar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xidoyatov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Markirovkalash boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish. Topshiriq asosida 2026-yil mart 3. Ishchi guruh tomonidan axborot-tahliliy maʼlumotnoma tayyorlash hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda: aniq hisob-kitoblar asosida obyektlarning barcha yuk koʻtaruvchi konstruktiv elementlarini markirovkalashning aniq tartibi; aholi va biznesga qoʻshimcha moliyaviy yuklamalar va ularning narx-navoga taʼsiri; mazkur amaliyotni joriy qilishning maqsadga muvofiqligi asoslari nazarda tutiladi. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2026-yil may
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 1-dekabrdagi PF-236-son Farmoniga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bino va inshootlarning zilzilabardoshligi va seysmik xavfsizligini taʼminlashda davlat nazorati va boshqaruvini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni ijrosini monitoring qilish
T/r Indikator (subindikator) nomi Oʻlchov birligi Joriy holat (yillik) Maqsadli koʻrsatkichlar Maʼlumot berishga masʼul idoralar 2025 2026 2027 2028 2029 2030 1 2 3 6 7 8 9 10 11 12 13 MAQSAD: Zilzilabardoshlik va seysmik xavfsizlik yoʻnalishida davlat nazorati va boshqaruvini takomillashtirish I. Amaliyot koʻrsatkichlari Jarayonlarni raqamlashtirish va monitoring qilish 1.1. “Shaffof qurilish” MAT orqali beton va poʻlat prokati ishlab chiqaruvchilar (yetkazib beruvchilar) reytingini yuritish foiz - - 10 50 80 100 100 Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.2. “Shaffof qurilish” MATda ekspertiza tashkilotlarining reytingini yuritish foiz - - 100 - Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.3. Instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish boʻyicha loyiha tashkilotlarini shakllantirish va “Shaffof qurilish” MATda ularning reytingini yuritish foiz - - 100 - Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.4. Instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazish va xulosalarni taqdim etishning barcha jarayonlarini raqamlashtirish foiz - - 100 - Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.5. Muhandislik-geologik tadqiqotlar oʻtkazishning barcha jarayonlarini raqamlashtirish va yagona reyestrini yaratish. foiz - - 20 40 50 80 90 Fanlar akademiyasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.6. Obyektlarning maxsus texnik shartlariga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tizimini raqamlashtirish foiz - - 20 40 50 80 90 Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.7. Loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish jarayonida obyektlarga oid birlamchi hujjatlarni olish va koʻrib chiqish jarayonlarini raqamlashtirish hamda shu orqali hujjatlarni arizachi tomonidan yuklash amaliyotiga chek qoʻyish foiz - - 100 - Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1.8. Seysmik faol zonalarda joylashgan koʻp kvartirali uy-joylarni har besh yilda kamida bir marotaba vizual tekshiruvdan oʻtkazish foiz - - 10 20 30 40 50 Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi 1.9. Sanoat xavfsizligi sohasida ekspertiza xulosalarini berish jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish foiz - - 100 - Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 1.10. Buyurtmachi xizmati tizimini raqamlashtirish hamda obyektlar boʻyicha moliyalashtirish, texnik nazoratni yuritish, bajarilgan ishlar hajmini qabul qilish va obyektni foydalanishga topshirish jarayonlarini soddalashtirish foiz - - 30 80 100 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 1.11. Obyektlarning loyiha-qidiruv, qurilish-montaj va nazorat jarayonlarining barcha bosqichlaridagi ishlarni Farmonning 1-ilovasidagi roʻyxatda keltirilgan asosiy mutaxassislarning milliy reyestriga kiritilgan mutaxassislar tomonidan amalga oshirish foiz - - 5 15 35 50 70 Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Xavfsizlikni taʼminlash va noqonuniy harakatlarni cheklash 1.12. “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan amalga oshirilayotgan qurilishlar ustidan doimiy kuzatuvlar olib boriladigan hududlar qamrovi foiz - 10 20 60 80 100 “Oʻzbekkosmos” agentligi 1.13. Pudrat tashkilotlarini toʻgʻridan-toʻgʻri (yoki eng yaxshi takliflarni tanlash orqali) tanlash amaliyotini qatʼiyan cheklash foiz 100 100 50 30 10 - Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar 1.14. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda ekspertizadan oʻtkazish jarayonida oʻzaro affillangan shaxslarni aniqlash foiz 100 100 50 30 10 - Bosh prokuratura II. Natijadorlik koʻrsatkichlari 2. Noqonuniy qurilishlar ulushini kamaytirish foiz 100 100 80 60 40 20 10 Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi 2.1. Oʻzboshimchalik bilan boshlangan qurilishlar foiz 100 100 80 60 40 20 10 2.2. Hujjatlarida kamchiliklar bilan qurilayotgan bino va inshootlar foiz 100 100 80 60 40 20 10 2.3. Bino va inshootlarning zilzilabardoshligiga salbiy taʼsir qiluvchi holatlar foiz 100 100 80 60 40 20 10
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 1-dekabr,
PF-236-son