UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 1-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 1 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги Ҳукумат қарорларини тизимлаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда — патруль-пост хизмати) саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан, планшет орқали аниқлаш, шунингдек, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг (кейинги ўринларда — ходимлар) фуқаролар билан ўзаро мулоқотини қайд этиб бориш тартибини белгилайди.

2. Ходимлар томонидан жамоат жойларида фуқаролар шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан, планшетлар орқали аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

«Е-патруль» тизими — текширилаётган шахсни планшет орқали бармоқ изларини планшетнинг махсус сканери ёрдамида, агар бармоқ излари билан идентификация қилиш имкони бўлмаса, юз тузилиши (юзнинг олд томони)ни расмга олиш орқали реал вақт режимида текшириш, тегишли маълумотларни шакллантириш, тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, шунингдек, ваколатли давлат органлари ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг марказлаштирилган электрон тизими;

бодикамера — жамоат жойларида атрофдаги вазиятни, фуқароларнинг ҳаракатлари ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини, ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақтидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни аудио, видео ёзув шаклида қайд этувчи ускуна;

планшет — маълумотлар базаси ахборот тизимига интеграция қилинган техник восита бўлиб, шахсни биометрик идентификацияси (бармоқ изи ёки юз тузилиши)ни электрон равишда олиб, унинг шахсига оид (қидирувдалиги, профилактик, пробация ва маъмурий назорат ҳисобида туриши ва бошқалар) тезкор маълумотларини мобиль ҳолатда жойида текшириш воситаси.

4. Бодикамера орқали ёзиб олинган аудио, видео ёзувлардан профилактика тадбирларида жамоат жойларида шубҳали ҳаракатлар содир этаётган фуқароларни текшириш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашда ашёвий далилларни тўплаш, шунингдек, масъул раҳбарлар томонидан ходимларнинг хизмат ўташ жараёнини текшириш ҳамда назорат қилиш мақсадида фойдаланилади.

5. «Е-патруль» тизими орқали фуқаронинг шахсга доир маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, туғилган санаси) ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки бошқа (судланганлиги, қидирувдалиги ёки профилактик, пробация ёхуд маъмурий назорат ҳисобида туриши ва бошқалар) маълумотлари жойида текширилиб, тезкорлик таъминланади ва ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилмайди.

Бунда фуқароларнинг шахсини бармоқ излари ёки юз тузилиши орқали идентификация қилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг сервер қурилмаларидан фойдаланилади.

6. Ходимлар томонидан фуқаронинг шахсини аниқлашга доир маълумотлар электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилган вақтнинг ўзида «Е-патруль» тизимига автоматик равишда бу ҳақида хабар юборилади.

7. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ходимга бириктирилган планшет орқали маълум бўлган шахсга доир маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

8. Ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;

шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;

қонунга мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.

9. Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:

унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;

қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;

шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;

жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этаётганда ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).

Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда ўз ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

10. «Е-патруль» тизими ҳимояланган тармоғида ишлайди ва маълумотлар архиви (иш ҳужжатларининг электрон шакли) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сервер қурилмаларида сақланади.

11. «Е-патруль» тизимини ҳудудларда тўлиқ ишга тушириш, унинг сифатли фаолият кўрсатиши учун алоқа каналлари узлуксиз ишлаши, техник ва дастурий таъминоти, шу жумладан, «бодикамера» ва планшетлар созлиги, электрон ахборот тизими ва дастурий таъминот ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва янгилаб бориш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

2-боб. «Е-патруль» тизимидан фойдаланиш тартиби

12. Ходимлар томонидан «Е-патруль» тизими орқали фуқароларнинг шахси қуйидаги тартибда аниқланади:

ходим фуқаро билан суҳбатлашишдан олдин ўзини таништиради ва хизмат гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилган ҳолларда, у томонидан хизмат гувоҳномаси фуқарога тўлиқ танишиб бўлгунга қадар кўрсатилади (бироқ гувоҳномани фуқарога бериш тақиқланади);

фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда, муомала маданиятига риоя қилган ҳолда «Е-патруль» тизими орқали идентификация қилиш учун планшет ёрдамида шахснинг бармоқ излари планшетнинг махсус сканери ёрдамида, агар бармоқ изи билан идентификация қилиш имкони бўлмаса, унинг юз тузилиши (юзнинг олд томони) расмга олиш орқали текширилади;

мулоқотга киришаётганда ходим ҳушёрликни йўқотмасдан, ўзини оғир, вазмин тутиб, ҳар қандай кутилмаган ҳаракатга тайёр туриши лозим;

суҳбат жараёнида ходим шахсга нисбатан ҳурматсизлик деб қабул қилиниши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатларни содир этиши, шу жумладан, уяли алоқа воситаси орқали суҳбатлашиши мумкин эмас;

ходим тақдим этилган ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан кўздан кечиради, ҳужжатларни текшираётганда унинг ичида ишга тааллуқлиги бўлмаган буюмлар бўлса, уларни эгасига қайтаради (муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсалар бундан мустасно).

13. Ходимларга бириктирилган планшетлар доимий равишда соз, батарея қуввати тўлдирилган ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши лозим.

14. Ходимларга планшетлар «Е-патруль» тизимига кириш учун мўлжалланган логин ва пароль билан биргаликда бириктириб берилади.

15. Ходимлар хизмат вазифаларидан бўшатилганда планшет тегишли моддий-техник таъминот учун масъул ходимга топширилади.

16. Ходим ўзига бириктирилган планшетни иш вақти тугаганидан сўнг (ёхуд бошқа сабабларга кўра планшетдан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлмаган ҳолларда) ички ишлар органи раҳбари белгилаган жой (масъул ходим)га топширади ҳамда ушбу жой (масъул ходим)дан қабул қилиб олади.

3-боб. Ходимларнинг ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш тартиби

17. Бодикамера ходим кўкрак соҳасининг елка қисмига яқин жойга тақилади, шунингдек, махсус жилет ва плашга, хизмат вазифасини бажараётган ва профилактика тадбирини ўтказаётган ходим ҳаракатларига халақит бермайдиган қилиб жойлаштирилади, шунингдек, давлат тилида: «Диққат! Аудио ва видео ёзиб олинмоқда», рус тилида: «Внимание! Ведется аудио и видеозапись», инглиз тилида: «Attention! Audio and video recording in progress» ёзувлари акс эттирилади.

18. Бодикамера ходим хизмат вазифаларини бажаришга киришган вақтдан бошлаб ёқилади ва хизмат вақти тугагунга қадар бодикамера ишчи режимда бўлади.

19. Бодикамерани рухсатсиз ечиб ташлаш, ўчириш ва аудио, видео ёзувга тўсқинлик қилиш мумкин эмас.

20. Дам олиш, овқатланиш вақтида фақат навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиғи (командир)нинг рухсати билан аудио, видео ёзув олиб борилишини вақтинча тўхтатади ва бу ҳақида «бодикамера»ларни бериш ҳамда қабул қилишни қайд этиш автоматлаштирилган дастурий таъминотига тегишли ёзувлар киритади.

21. Бодикамерада носозликлар ёки аккумулятор қуввати тугаганда ходим дарҳол навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиғи (командир)га хабар беради ва бу ҳақида дастурий таъминотига тегишли ёзувлар киритади.

Бунда навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиқ (командир) ушбу ҳолатни текшириш ҳамда имкон даражасида носозликларни бартараф этиш учун жавобгар шахс — администраторни юборади.

22. Хизмат вазифасини бажариш вақтида фуқаролар билан низоли ёки мунозарали вазиятлар юзага келганда, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда судланган ва назорат остидаги шахслар томонидан қоидабузарликлар содир этилган ҳолатлар тўғрисида навбатчилик қисмига ёки бевосита бошлиғи (командир)га белгиланган тартибда воқеа ҳақида билдирги билан ахборот беради ва навбатчилик қисмида мониторинг гуруҳи томонидан дастурий таъминотга тегишли ёзувлар киритилади.

Билдирги ёки видеоёзувлар асосида қайд этилган маълумотлар бўйича масъул ходимлар томонидан қонуний қарор қабул қилиш мақсадида ўрганиб чиқиш учун улар «Е-патруль» тизимининг умумий сақлаш хотирасидан ҳуқуқбузарликларнинг турларига кўра «Е-патруль» тизимининг дифференциал захира хотирасига кўчирилади.

4-боб. Бодикамералар орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби

23. Бодикамерани бериш ва топшириш автоматлаштирилган дастурий таъминот орқали қайд этилади.

Автоматлаштирилган иш жойлари ва улардаги дастурий таъминотда ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

24. Бодикамера билан олинган аудио, видео ёзувлар махсус ва ёрдамчи қурилмалар орқали автоматик тартибда кўчириб олинади.

25. Маълумотларни сақлаш серверига кўчириб олиш жараёни бодикамера аккумулятори қувватланиш вақтида автоматик тартибда амалга оширилади.

26. Олинган аудио, видео ёзувлар қуйидаги муддатларда сақланади:

жиноятлар бўйича — 5 йил;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва назорат текшируви тадбирлари бўйича — 1 йил;

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар аломатларини ўз ичига олмаган бошқа ҳолатлар бўйича — 1 ой.

5-боб. «Е-патруль» тизимидан фойдаланишда ходимнинг мажбуриятлари

27. Ходим томонидан фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш тўғрисидаги қонуний талаблари барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан бажарилади.

28. Фуқароларнинг шахсига доир маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) планшет орқали «Е-патруль» тизимига тўғри киритилишига патруль-пост хизмати ходими масъул ҳисобланади.

29. Ходим «Е-патруль» тизимидаги шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаслик учун жавобгардир.

30. Ходим планшет ёки бодикамерадан эҳтиёткорона фойдаланиши керак, шунингдек, уни ўзга шахсларга бериши мумкин эмас.

31. Планшет ёки бодикамера ходимнинг масъулиятсизлиги оқибатида йўқолган, учинчи шахсларга берилган, қасддан нобуд қилинган, унга ўрнатилган дастур ва иловалар қасддан яроқсиз ҳолга келтирилган тақдирда, етказилган зарар бириктирилган ходим ҳисобидан тўлиқ қопланади.

Бунда ходим ноқонуний хатти-ҳаракатларини яшириш ёки бошқа мақсадларда қасддан қилган ҳаракатлари оқибатида ушбу воситаларга шикаст етказса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

32. Бодикамера носозлиги ёки қуввати тугаганлиги ходимга маълум бўлган, ходим ушбу камчиликни дарҳол бартараф этиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, ўзининг ёки бирга хизмат ўтаётган ҳамкасбининг уяли алоқа воситасидан, бодикамерадан ҳамда бошқа видеоёзув ускуналаридан фойдаланган ҳолда низоли ҳолатни акс эттиришнинг чораларини кўриши лозим.

6-боб. Якунловчи қоида

33. Планшет ва бодикамерадан фойдаланиш борасида ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

« E-ijtimoiy profilaktika » ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) — ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ўртасида ахборот алмашиш имконини берадиган электрон тизим;

ижтимоий профилактика тадбирлари — ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори;

ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар — меҳнат органи ходими, тиббиёт ходими, мактаб директори ва мактаб психологи, инспектор-психолог, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг мурожаатига асосан жалб этиладиган туман (шаҳар) даражасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари;

ижтимоий профилактика объектлари — ўзига нисбатан ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларнинг ижтимоий муаммолари;

ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар — ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар;

ижтимоий мослаштириш дастури — ижтимоий профилактика объектларига нисбатан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика жараёнида амалга ошириладиган тадбирлар.

3. Ижтимоий профилактика тадбирлари қуйидаги шахсларга нисбатан амалга оширилади:

а) ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар:

банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар;

ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;

қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;

ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;

давлат кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшлар;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар;

ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;

мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахслар;

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар;

тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар;

б) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли бўлган шахслар:

парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;

ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар.

2-боб. Ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш ва уларга доир маълумотларни ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга тақдим этиш тартиби

4. Профилактика инспектори томонидан ижтимоий профилактика объектлари қуйидагилар асосида аниқланади:

аҳолини «хонадонбай» ўрганиш;

маҳалла фаоллари, уйбоши ва кўчабошилар берган маълумотлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

жиноят сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг тақдимномаси;

ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ва ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар томонидан тақдим этилган маълумотлар;

оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали олинган маълумотлар;

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари томонидан берилган бошқа маълумотлар.

5. Ижтимоий профилактика объектлари бўйича амалга ошириладиган ижтимоий профилактика тадбирлари бўйича профилактика инспектори томонидан ахборот тизимида хулоса тайёрланади.

Хулосада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар билан ўтказилган профилактик суҳбатлар;

ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларнинг турмуш тарзи ва ижтимоий профилактика объектлари;

ўз ваколатлари доирасида тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан олинган ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар ва уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар.

6. Профилактика инспекторининг ўзи томонидан ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар бўйича хулоса расмийлаштирилиши талаб этилмайди.

7. Профилактика инспектори томонидан тайёрланган хулоса асосида қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш учун ахборот тизими орқали тегишлилиги бўйича ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга юборилади:

а) ҳоким ёрдамчисига — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;

б) профилактика инспекторига:

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар;

ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахслар;

қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;

в) ёшлар етакчисига:

ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;

давлат кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшлар;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган ёшлар;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган ёшлар;

г) хотин-қизлар фаолига:

ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;

мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар;

д) ижтимоий ходимга:

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар;

парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;

ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар;

е) солиқ инспекторига тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар.

Маҳалла раиси ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга бириктириладиган шахслар билан маҳаллага бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, ижтимоий профилактика тадбирлари ҳамкорликда ташкил этилишини таъминлайди.

8. Профилактика инспектори ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда улар билан ҳамкорликда иштирок этади.

9. Профилактика инспектори ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг фаолиятини таҳлил қилган ҳолда уларга амалий, методик ва услубий ёрдам кўрсатиб боради.

3-боб. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби

10. Профилактика инспектори ахборот тизими орқали юборган ижтимоий профилактика объектлари тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар уч иш куни ичида ўрганиб чиқади.

11. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширади ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. Бунда:

ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар уч иш куни ичида ахборот тизими орқали ўзининг ижтимоий мослаштириш дастурини ишлаб чиқади;

рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларда аниқланган камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш ҳамда такроран юбориш учун ахборот тизими орқали профилактика инспекторига қайтаради.

12. Профилактика инспектори томонидан ижтимоий профилактика объектлари бўйича хулоса тақдим этилмаган ёки хулосада мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлар акс эттирилмаган бўлса, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш рад этилиши мумкин. Бу ҳақида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилади.

13. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш рад этилган ҳолат юзасидан профилактика инспектори беш иш куни ичида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, ахборот тизими орқали ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга такроран тақдим этади.

14. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тўғрисида қабул қилган қарор бўйича ижтимоий мослаштириш дастурида ижтимоий профилактика объектига нисбатан амалга ошириладиган ижтимоий профилактика тадбирлари ва уларнинг муддатлари акс эттирилади.

15. Ижтимоий мослаштириш дастури ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларнинг ҳар бири учун алоҳида тузилади, ижтимоий мослаштириш дастурига ҳар бир ижтимоий профилактика объекти киритилади ҳамда дастур тасдиқланган вақтдан бошлаб ижрога қаратилади.

Ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши бўйича маълумотлар мунтазам равишда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ахборот тизимига киритиб борилади.

Ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун уларни киритган шахс шахсан жавобгар ҳисобланади.

16. Профилактика инспекторининг ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш ва уларга доир маълумотларни ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга ўз вақтида тақдим этиш, шунингдек, мазкур Низомнинг 17-банди «б» кичик бандига мувофиқ унинг ўзи томонидан амалга ошириладиган ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиш ҳолати туман (шаҳар) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан кунлик мониторинг қилиб борилади.

17. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ижтимоий мослаштириш дастури асосида қуйидагиларни амалга оширади:

а) ҳоким ёрдамчиси — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўради;

б) профилактика инспектори:

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказади, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар билан биргаликда касбий лаёқатидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўрганишга жалб қилиш, соғлом ҳаётга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш, шунингдек, ушбу салбий одатга ружу қўйишнинг омилларини бартараф этиш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўради;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказади, ушбу ўйинларнинг салбий оқибатларини ва жавобгарликни тушунтиради, унинг омилларини бартараф этишга кўмаклашади;

ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг сабабларини ўрганади, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказади, уларни соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда бундай салбий хатти-ҳаракатларни бартараф этиш чораларини кўради;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ва касбий лаёқатини ўрганади, ҳоким ёрдамчиси томонидан уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилишида ёрдам беради;

қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, васий ёки ҳомийси бўлмаган вояга етмаганларга васий ва ҳомий бириктириш, ёшлар етакчиси билан биргаликда уларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб қилади, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларини кўради;

в) ёшлар етакчиси:

ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчиларининг бандлигига кўмаклашади, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини ўрганади ҳамда уларга кўрсатиладиган ёрдам турларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;

давлат кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашади ҳамда профилактика инспектори билан биргаликда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганлар билан тизимли ишлайди, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чораларини кўради;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган ёшларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказади, касбий лаёқатидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўрганишга жалб қилиш, соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда ушбу салбий одатга ружу қўйиш омилларини бартараф этишга кўмаклашади;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган ёшларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказади, уларни соғлом ҳаётга қайтаришга ҳамда ушбу салбий одатга ружу қўйишнинг омилларини бартараф этишга кўмаклашади;

г) хотин-қизлар фаоли:

ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказади, низоларнинг сабабларини аниқлайди, уларни бартараф этиш мақсадида маҳалла раиси билан ҳамкорликда «Соғлом оила — соғлом жамият» тамойилларини тушунтиради, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда ташкил этади;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиб, турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ҳамда касбий лаёқатини ўрганади, уларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилиш, зарур ҳолларда уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;

мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизларнинг хонадонига бориб, турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, аниқланган муаммоларини бартараф этиш чораларини кўради, зарур ҳолларда мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган шахсларга ҳимоя ордерини бериш бўйича профилактика инспекторига таклиф киритади;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ва касбий лаёқатини ўрганади, улар билан манзилли чора-тадбирларни амалга оширади, ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда бандлигини таъминлаш чораларини кўради;

д) ижтимоий ходим:

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг турмуш тарзи ва оилавий шароитини ўрганади, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатишни ва ёрдам берилишини ташкил этиш чораларини кўради;

ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар, шунингдек, парваришга муҳтож ёлғиз кексаларни қонунчиликда белгиланган тартибда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади ҳамда уларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди;

е) солиқ инспектори тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахсларга солиқ хизматларини кўрсатади.

Ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

18. Маҳалла раиси ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиб, ҳар ҳафта маҳаллада уларнинг ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш борасидаги фаолиятини муҳокама қилиб боради.

19. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан зарур ҳолларда, ижтимоий профилактика тадбирларига ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар жалб қилиниши мумкин.

20. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга ёрдам кўрсатади. Бунда:

а) меҳнат органи ходими — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;

б) тиббиёт ходими:

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;

парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;

ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар;

в) мактаб директори, мактаб психологи ва инспектор-психолог:

мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган ўқувчилар;

қаровсиз ва назоратсиз қолган, шунингдек, ғайриижтимоий хулқ-атворли ўқувчилар;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган ўқувчилар;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган ўқувчилар билан ижтимоий мослаштириш дастурларини амалга оширишда иштирок этади.

21. Ижтимоий мослаштириш дастурларини амалга оширишга ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг мурожаатига асосан маҳалла фаоллари, имом-хатиб, отинойилар ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.

4-боб. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини якунлаш тартиби

22. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг фаолияти туман (шаҳар) даражасида — туман (шаҳар) ички ишлар органлари, вилоят даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари, республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан таҳлил қилинган ҳолда уларга ташкилий, техник ва методик ёрдам кўрсатган ҳолда мувофиқлаштирилади.

23. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга амалий ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида ижтимоий профилактика тадбирлари қуйидаги тартибда назорат қилиб борилади:

а) туман (шаҳар) даражасида:

маҳалла раисининг фаолияти — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари;

ҳоким ёрдамчисининг фаолияти — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;

профилактика инспекторининг фаолияти — туман (шаҳар) ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари;

хотин-қизлар фаолининг фаолияти — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари;

ёшлар етакчисининг фаолияти — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари;

ижтимоий ходимнинг фаолияти — туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;

солиқ инспекторининг фаолияти — туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан;

б) вилоят даражасида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг, Ёшлар ишлари агентлигининг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари томонидан;

в) республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан.

24. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий мослаштириш дастури профилактика инспектори билан, профилактика инспекторининг ўзи томонидан амалга оширилган ижтимоий мослаштириш дастури эса маҳалла раиси билан биргаликда тузиладиган қўшма хулоса асосида якунланади.

25. Ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар вафот этганда, озодликдан маҳрум этилганда ёки доимий яшаш учун хорижий давлатга кўчиб кетганда, уларга нисбатан ижтимоий мослаштириш дастурини тугатиш ҳақида маҳалла профилактика инспектори билан биргаликда қўшма хулоса тузилади.

26. Ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар узоқ муддатга хорижий давлатга кетганда, ижтимоий мослаштириш дастури вақтинча тўхтатилиб турилади ва қайтганидан сўнг қайта тикланиб, ҳолатдан келиб чиқиб якунланиши ёки давом эттирилиши мумкин.

Ижтимоий профилактика тадбирлари такроран амалга оширилганда, ижтимоий мослаштириш дастури қайта тикланиб, ишлар давом эттирилади.

27. Ижтимоий мослаштириш дастурини якунлаш бўйича тузилган қўшма хулоса асосида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари, туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда туман (шаҳар) солиқ инспекциялари назоратни якунлайди.

28. Ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар республиканинг бошқа ҳудудига доимий ёки вақтинча яшаш учун кўчиб кетса, улар билан олиб борилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари борган жойидаги ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан давом эттирилиши мумкин.

29. Ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳар йил якуни бўйича мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Ижтимоий профилактика объектларига нисбатан электрон шаклда юритилган ҳужжатлар (хулоса, ижтимоий мослаштириш дастури, унинг ижроси бўйича маълумотномалар, қўшма хулоса) ахборот тизимида сақланади.

31. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ғайриижтимоий хулқ-атвор — шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс — ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс.

4. Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси (кейинги ўринларда — масъул шахс) томонидан чиқарилади.

5. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг расмий огоҳлантиришни чиқариш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари рўйхати тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.

6. Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади.

2-боб. Расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби

7. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ ўтказилган профилактик суҳбат ижобий натижа бермаган ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ҳолларда, унга нисбатан расмий огоҳлантириш қўлланади.

8. Жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида масъул шахс томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади.

9. Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда, амалга оширилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади.

10. Расмий огоҳлантириш бланкаси ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда икки қисмдан — фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлади.

11. Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилади.

12. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштираётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади.

13. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштирганидан сўнг уни имзолайди.

Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади. Расмий огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса, расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақида ёзиб қўйилади.

14. Расмий огоҳлантириш расмийлаштирилганидан сўнг у расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, бланканинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади.

15. Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли.

3-боб. Якунловчи қоидалар

16. Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади ва ўз серияси ҳамда рақамига эга бўлади.

Расмий огоҳлантириш бланкалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда тайёрланади.

17. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг раҳбарлари ва прокуратура органлари томонидан назорат қилинади.

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ ШАКЛИ (шаклнинг олд томони)

(шаклнинг орқа томони)

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари ва (ёки) ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини, шунингдек, пробация назоратидаги шахс томонидан алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этилишини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкотестер ёрдамида алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартибини белгилайди.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилгандан бошқа ҳолларда алкоголли ичимлик истеъмол қилганликни аниқлаш тақиқланади, йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш ҳоллари бундан мустасно;

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

алкотестер — шахс томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус мослама;

алкотестер текшируви — ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини, шунингдек, пробация назоратидаги шахс томонидан алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этилишини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида текшириш;

масъул ходимлар — ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига текширилувчи шахсни олиб келган ички ишлар органлари ходимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари;

текширилувчи шахс — ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш ёки пробация назоратидаги шахснинг алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этишини текшириш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган ҳамда алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати алкотестер орқали текшириладиган шахс;

тиббий текширув — туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилган шахснинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини текшириш мақсадида ўтказиладиган текширув.

3. Текширилувчи шахс алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги масъул ходимлар томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда алкотестер ёрдамида текширилади.

4. Қуйидагилар алкотестер текширувини ўтказиш учун асос бўлади:

шахснинг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;

шахснинг бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);

шахс нутқининг бузилгани;

шахс қўл бармоқларининг қалтираши;

шахс юз териси рангининг сезиларли ўзгаргани.

5. Масъул ходимлар алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларни аниқлаган тақдирда, ушбу шахсларни Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб боради.

2-боб. Алкотестер текшируви давомида алкотестердан фойдаланиш тартиби

6. Алкотестер текшируви камида икки нафар холис иштирокида, зарур ҳолларда эса шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади.

7. Алкотестер текширувидан олдин масъул ходимлар текширилувчи шахс ва холисларни алкотестернинг ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништиради, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжат ва бошқа кўрсаткичлар билан таништирилмаганда ёки махсус мослама носозлигига шубҳа мавжуд бўлганда ёхуд алкотестер текширувини ўтказиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари бузилганда, шахс алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортиши мумкин.

8. Алкотестер текшируви жараёнида масъул ходим томонидан текширилувчи шахс билан мулоқотда хушмуомала, унга нисбатан хатти-ҳаракатлари тушунарли ва қонунчилик талаблари асосида бўлиши, шунингдек, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.

9. Алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш учун алкотестер текширувини ўтказишда текширилувчи шахс томонидан чиқарилган ҳаво намунаси алкотестер мосламасини қўллаш йўриқномасига асосан олинади.

10. Текширилувчи шахснинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, масъул ходимлар текширилувчи шахсга нисбатан алкоголли ичимликларни истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан холислар иштирокида (алкотестер мосламасининг қиёслаш сертификати рақами баённомада ёки далолатномада кўрсатилади) баённома ёки далолатнома (пробация назоратидаги шахсга нисбатан далолатнома) расмийлаштиради ҳамда алкотестер текшируви натижаларини ушбу баённома ёки далолатномага илова қилади.

11. Текширилувчи шахс алкотестер ёрдамида алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортган ёки унда техник воситалар орқали ўтказилган алкотестер текшируви натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, масъул ходимлар ушбу шахсни тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб борадилар.

Текширилувчи шахс туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасида ҳам тиббий текширувдан ўтишдан бош тортган тақдирда, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

12. Масъул ходимларнинг алкотестердан фойдаланиш, уни сақлаш, қабул қилиш, топшириш ва унинг ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

3-боб. Масъул ходимларнинг алкотестер текширувини ўтказишда фуқаролар билан ўзаро муносабатлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

13. Масъул ходимлар:

текширилувчи шахсга ўзини таништириши, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериши, унинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиши (бунда ходим томонидан хизмат гувоҳномасини ҳуқуқбузар ихтиёрига (қўлига) бериши тақиқланади);

ҳар қандай вазиятда текширилувчи шахс билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиши, улар билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиши;

текширилувчи шахс ва холисларни алкотестернинг ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништириши, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши;

текширилувчи шахсни алкоголли ичимлик истеъмол қилган деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни белгиланган тартибда алкотестер текшируви ёки тиббий текширувдан ўтказишни ташкил қилиши, алкоголли ичимлик истеъмол қилган ёки истеъмол қилмаганлигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бош тортган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳужжатларни расмийлаштириши;

рухсат этилмаган, қиёслаш сертификатига эга бўлмаган, қиёслаш сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган алкотестердан фойдаланмаслиги;

текширилувчи шахсга алкотестер текшируви ёки тиббий текширув ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

текширилувчи шахсни алкотестер текшируви натижаларининг нусхаси билан таъминлаши лозим.

Масъул ходимлар қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

14. Масъул ходимлар хизмат вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган асосларга кўра алкотестер текширувини ўтказиш;

ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида махсус электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш.

Масъул ходимлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Текширилувчи шахснинг масъул ходимлар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

15. Текширилувчи шахс масъул ходимлар билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

масъул ходимлардан нима сабабдан ички ишлар органларига олиб келинганлигини, ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини талаб қилиш;

ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш;

алкотестер текшируви натижалари билан танишиш;

алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлашда фойдаланиладиган алкотестернинг қиёслаш сертификатини кўрсатишни талаб қилиш;

масъул ходимларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиш;

алкотестер текширувидан бош тортиш ва тиббий текширув ўтказилишини талаб қилиш.

Текширилувчи шахс қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Текширилувчи шахс:

масъул ходимларнинг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажариши;

ёнида шахсини тасдиқловчи ёки ўзини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлари бўлган ҳолларда масъул ходимлар талабига кўра уларни текшириш учун тақдим этиш лозим.

Текширилувчи шахсга алкотестер текшируви жараёнида юқоридагилардан бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин эмас.

17. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлмаган текширилувчининг шахси ички ишлар органларининг ваколатли ходимлари томонидан махсус электрон маълумотлар базаси ёрдамида аниқланади.

Текширилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд эмаслиги уни алкотестер текшируви ёки тиббий текширувдан ўтказмаслик учун асос бўлмайди.

5-боб. Тиббий текширувдан ўтказиш тартиби

18. Тиббий текширув ички ишлар органларига олиб келинган вақтда ёки узоғи билан икки соат ичида ўтказилиши лозим.

19. Туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатида эканлигига гумон қилинган шахс ҳар тарафлама клиник текширувдан ўтказилади ва этанол буғлари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида ундан чиқарилаётган нафас ҳавоси намунаси олинади.

20. Алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатининг клиник белгиларини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда (шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилувчи ҳолатлар), текширувдан ўтказиш учун қон намунаси масъул ходимнинг қарори асосида тегишли даволаш-профилактика муассасаларида олинади.

Бунда текширилувчи шахснинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса қоннинг лаборатория текшируви натижалари асосида чиқарилади.

21. Чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибидаги алкоголь миқдорини ва сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасида қўлланишга рухсат этилган ҳамда текширувдан ўтган алкотестерлардан фойдаланилади.

6-боб. Тиббий текширув натижаларини расмийлаштириш

22. Тиббий текширув натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги баённома тузилади. Баённомада текширув санаси ва тартиб рақами алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахслар ҳисобини юритиш дафтарининг тартиб рақамига мувофиқ ҳолда кўрсатилади.

23. Баённоманинг барча бандлари ҳеч қандай қисқартириш ва бошқа ўзгартиришларсиз тўлдирилади. Баённома тиббий текширувни ўтказган шифокор томонидан имзоланади ва текширув ўтказилган тиббиёт муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

24. Тиббий текширувдан ўтказилган шахсга тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилади.

25. Биологик суюқликларнинг ва чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибининг лаборатория текшируви натижалари инобатга олинган комплекс тиббий текширув натижалари текширилувчи шахснинг ҳолати тўғрисидаги хулосанинг асоси ҳисобланади.

26. Текширилувчи шахс текширувдан ёки айрим текширув туридан бош тортган ҳолларда, шифокор томонидан дафтарга ва баённомада «текширувдан бош тортди» деб ёзиб қўйилади.

27. Тиббий текширув асосида хулоса тузилади, унда текширилувчи шахснинг текширув вақтидаги ҳолати аниқ ёритилиши зарур. Шифокор хулоса тузаётганда, қуйидаги ҳолатлардан бирини белгилаши лозим:

алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати аниқланмади;

алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати аниқланди.

28. Тиббий текширувдан ўтказилган шахс текширувдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги хулоса билан уни олиб келган масъул ходимлар олдида таништирилади.

29. Текширилувчи шахсда хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда, у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказишни талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширув алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати аниқланган ёки масъул ходим шахснинг алкоголли ичимликлар истеъмол қилганлиги бўйича асосларини маълум қилган пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида ўтказилиши лозим.

Текширилувчи шахс алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш юзасидан хусусий тиббиёт муассасаларида тиббий текширувдан ўтишини маълум қилган тақдирда, текширилувчи шахс хусусий тиббиёт муассасасида ўз ҳисобидан текширувдан ўтказилиб, текширув тўғрисида маълумотнома олинади.

7-боб. Якунловчи қоида

30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сон қарорига 5-ИЛОВА

Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларни (алкоголь ва бошқа психоактив моддалардан оғир заҳарланиш (ҳушсиз, кома) ҳолатлари бундан мустасно) ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига етказиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахслар (кейинги ўринларда — мастлик ҳолатидаги шахс) — психоактив моддалар таъсирида мастлик ҳолатидаги шахс;

наркологик касаллик (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) — психоактив моддаларга патологик ружу қўйиш, улардан сурункали заҳарланишнинг психосоматик (руҳий ва жисмоний) ҳамда ижтимоий оқибатлари билан тавсифланадиган сурункали касаллик;

психоактив моддалар — марказий асаб тизимига ўзига хос таъсир кўрсатадиган, мунтазам равишда истеъмол қилганда руҳан ва жисмонан қарамликни юзага келтириши мумкин бўлган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий кимёвий моддалар;

психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш — шахсларда мастлик ҳолатини аниқлашга қаратилган тиббий кўрик усуллари ва тиббий текширувлар мажмуи.

3. Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари буйруқлари билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади.

4. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти қўриқлаш бўлинмалари (кейинги ўринларда — қўриқлаш бўлинмалари) ташкил этилади.

5. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши шарт.

6. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига кўчаларда, майдонларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, автомобиль йўлларида, вокзалларда, аэропортларда ва бошқа жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) бўлган мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:

шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятининг йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);

шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;

шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;

нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши (ғўлдираши);

саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

7. Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларининг асосий вазифалари

8. Қуйидагилар тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

мастлик ҳолатидаги шахсларни ҳушёр ҳолатга келтириш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш;

мастлик ҳолатидаги шахсларни кеча-кундуз қабул қилиш ва уларнинг рўйхатини юритиш;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига қабул қилинган шахсларни хавфсиз ва соғлиғига зиён етмайдиган шароитларда сақлаш;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган шахсларда бошқа йўналишдаги даволаш-профилактика муассасаларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб этувчи ҳолатлар (жароҳатлар, куйиш, инсульт, ички аъзолар функцияларининг яққол декомпенсацияси ва бошқалар) аниқланган тақдирда, уларни тегишли даволаш-профилактика муассасасига юбориш;

мастлик ҳолатидаги шахсларни ҳушёр ҳолатга келгандан сўнг тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларидан чиқариб юбориш;

мастлик ҳолатидаги шахс ҳушёр ҳолатга келгандан сўнг тиббий ёрдам кўрсатиш пунктидан чиқариб юбориш вақтида ундан вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган буюмларини қайтариш.

3-боб. Мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келиш

9. Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

Бунда ички ишлар ходими:

мастлик ҳолатидагиларнинг шахсини аниқлайди;

мастлик ҳолатидаги шахсларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хавфнинг олдини олиш мақсадида уларга биринчи ёрдам кўрсатади;

зарурат туғилганда (шахснинг ҳушсизлиги, оғир тан жароҳати олганлиги ёки ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солаётган бошқа ҳолатларда), улар аниқланган жойга зудлик билан тез тиббий ёрдам бригадасини чақиради;

тез ёрдам бригадасининг келиш имкони бўлмаган тақдирда, юқорида кўрсатилган шахсларни тиббиёт муассасаларига ўз хизмат автомашиналарида етказиб боради, бу ҳақида ички ишлар ҳудудий органининг навбатчилик бўлимига хабар беради, навбатчининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилади;

мастлик ҳолатида бўлган шахсларнинг шахсий мулки хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради.

10. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари шароитида ёрдам кўрсатишга тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда, мастлик ҳолатидаги шахсларни ушбу пунктларга ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат автомашиналарида етказади. Уларнинг соғлиғига зарар етказилишини истисно этувчи, ушбу шахсларнинг ёнида бўлган ашёлар, ҳужжатлар ва қимматли буюмларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўради.

11. Мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келишдан олдин ички ишлар органлари ходимлари уларда ўзига ёки бошқа фуқароларга тан жароҳатлари етказиши мумкин бўлган совуқ қурол, шунингдек, қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган бошқа буюм (жисм)лар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Мастлик ҳолатидаги шахснинг ёнида совуқ қурол, гиёҳванд моддалар ва муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган буюмлар (жисмлар) аниқланган тақдирда, ушбу буюм (жисм)лар ички ишлар органлари ходими томонидан олиб қўйилади ҳамда бутун тиббий ёрдам кўрсатиш даври давомида ушбу шахснинг зарур қўриқланишини таъминлайди.

12. Мастлик ҳолатидаги шахсга тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўриш ва олиб қўйилган буюмларни (жисмларни) сақлаш, топшириш ёки йўқ қилиш масалаларини ҳал этиш учун ҳудудий туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га топширилади.

4-боб. Мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига қабул қилиш

13. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида ёрдам кўрсатиш учун тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлса, ушбу шахсни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига қабул қилиш тўғрисида навбатчи шифокор томонидан далолатнома тузилиб, тиббиёт ходими ва ички ишлар органи ходими томонидан имзоланади.

14. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларнинг кийим-боши ва бошқа буюмлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббиёт ходимлари ва холислар иштирокида текширилади.

Текшириш мобайнида мастлик ҳолатидаги шахсдан унинг ёнидаги буюмлари далолатнома билан расмийлаштирилади ва вақтинча сақлаш учун олиб қўйилади. Бунда мазкур буюмлар ҳар бир шахс учун алоҳида ячейкаси бўлган, рақамланган ва қулфланадиган махсус жиҳозланган шкафда сақланади.

15. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган барча шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уни олиб келган ички ишлар органлари ходимларининг ёзма йўлланмаларида кўрсатилган маълумотларига кўра махсус тикилган, рақамланган, тиббиёт муассасаси раҳбари имзоси ва ташкилот муҳри босилган дафтарда қайд этилади.

16. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахс олиб келинганда, кўрик далолатномасида унинг алоҳида белгилари (чандиқлари, татиуровкалари, туғма доғлари ва бошқа) синчиклаб қайд қилинади.

Ички ишлар органлари ходимлари шахснинг ташқи қиёфасини тузишда тиббиёт ходимларига ёрдам беради.

17. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган шахслар ушбу пунктларнинг хоналарига жойлаштирилади. Бунда эркаклар аёллардан, вояга етмаганлар эса вояга етганлардан алоҳида сақланади.

18. Навбатчи тиббий ходимлар ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда олиб келинган шахснинг қариндошларига дарҳол хабар бериш чораларини кўради.

19. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.

20. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида тегишли ички ишлар органлари, даволаш-профилактика муассасалари ходимлари билан алоқани йўлга қўйиш ҳамда олиб келинган шахсларнинг қариндошларига хабар бериш учун телефон аппарати ўрнатилади.

5-боб. Мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида тиббий ёрдам кўрсатиш

21. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам нарколог-шифокорлар ёки махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилади.

22. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахслар тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларининг шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

23. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари шифокорлари томонидан тузиладиган мастлик ҳолатидаги шахсларнинг соғлиғи ҳолатини текшириш натижалари далолатномасида қайд этилади ва ушбу далолатнома қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади.

24. Тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида олиб келинган шахсда бош мия жароҳатлари ёки бошқа оғир тан жароҳатлари, шунингдек, яққол аён бўлган оғир ҳолатлар аниқланганда, тиббий ёрдам кўрсатиш пункти жойлашган муассасада тўлиқ ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаса, навбатчи шифокор томонидан ёрдам кўрсатиш ҳажми ёки бошқа даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш масаласи ҳал қилинади.

25. Тиббий ёрдамнинг кўрсатилиш ҳажми олиб келинган шахснинг аҳволидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари ва протоколларига мувофиқ амалга оширилади.

26. Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда касаллик тарихи расмийлаштирилади. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида қўлланилиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сарфланишини ҳисобга олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

6-боб. Тиббий ёрдам кўрсатилган шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктидан чиқариш

27. Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатилганидан ва ҳушёр ҳолатга келтирилганидан сўнг шифокор уни такроран тиббий кўрикдан ўтказади ва чиқариш мумкинлиги тўғрисида хулоса беради. Бунда мастлик ҳолатидаги шахсни ҳушёр ҳолатга келтириш муддати 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.

28. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахслар сутканинг тунги вақтида, яъни соат 23.00 дан 06.00 га қадар ёки йилнинг совуқ даврида уларнинг қариндошлари кузатуви остида чиқариб юборилади.

29. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсга чиқариб юбориш давомида баённомага ёки касаллик тарихига имзо қўйдирган ҳолда олиб қўйилган ҳужжатлар, пуллар ва бошқа буюмлари қайтариб берилади.

7-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

30. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахслар:

шахсий хавфсизлиги таъминланган ва соғлиғига зиён етмайдиган шароитларда сақланишга, тегишли тиббий ёрдам олишга;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келингани тўғрисида қариндошлари ёки бошқа шахсларга хабар беришга;

ижтимоий-маиший шарт-шароитларга эга бўлиш ва қонунчиликда тақиқланмаган предмет ва буюмлардан фойдаланишга ҳақли.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Мастлик ҳолатидаги шахслар тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида белгиланган тартибга риоя қилиши шарт.

8-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

31. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тиббиёт ходимлари:

тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ҳудудида турган бошқа шахслардан тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш, уларни бартараф этиш ва бу ҳақида дарҳол ички ишлар органларига мурожаат этишга;

ички ишлар органлари ходимлари томонидан мастлик ҳолатидаги шахслардан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб қўйилишида иштирок этишга ҳақли.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тиббиёт ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

32. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тиббиёт ходимлари:

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиши;

ўз ишини бажаришда тиббий этика ва деонтологияга амал қилиши;

ўзининг малакаси, лавозим йўриқномалари ва мажбуриятларига мувофиқ мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиши;

мастлик ҳолатида бўлган шахсларни қабул қилиш вақтида уларда тан жароҳатлари аниқланган тақдирда, дарҳол ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига хабар бериши;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари ва протоколларига амал қилиши;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахс ҳушёр ҳолатга келганидан сўнг уни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктидан чиқариб юбориши шарт.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тиббиёт ходимлари зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

33. Тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида тиббиёт ходимлари соғлиғига зарар етказилиб, бу унинг меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотилишига сабаб бўлган тақдирда, шунингдек, ногиронлик юз берганда ушбу шахсга, у вафот этган тақдирда эса, унинг қонуний вакилига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

9-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида қўриқлаш бўлинмалари нарядларининг вазифа ва мажбуриятлари

34. Қўриқлаш бўлинмалари нарядлари:

мастлик ҳолатида бўлган шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига қабул қилиш учун тиббиёт ходимлари кўрикдан ўтказаётган ва тиббий ёрдам кўрсатаётган вақтда жамоат тартибини таъминлайди;

мастлик ҳолатида бўлган шахслар томонидан агрессив хатти-ҳаракатлар билан қонунбузарлик ҳаракатлари содир этилган тақдирда, тегишли чоралар кўради;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички, рухсат бериш режимларини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;

қўриқланаётган объектлардаги мол-мулкни сақлаш шарт-шароитлари, муҳандислик-техник воситалар ҳолатини текширади;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатиш, ўқотар қурол ва махсус воситалардан фойдаланиш чораларини кўради;

қўриқланаётган объект маъмуриятига, мансабдор шахсига объектни муҳандислик-техник мустаҳкамлигини таъминлаш, сигнализация тизимлари ва видеокузатув билан жиҳозлаш бўйича тақдимнома киритади;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларидан мол-мулк, моддий бойликлар ва турли юкларни ноқонуний олиб чиқишга ёки олиб киришга уринаётган шахсларни ушлайди;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўради, зарур ҳолларда эса тегишли қарор қабул қилиш учун уларни ҳудудий ички ишлар органларига топширади;

мастлик ҳолатидаги шахслардан хизмат вазифалари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқбузарликлар ва хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилади, ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни қўллайди.

35. Қўриқлаш бўлинмалари нарядлари:

хизматни ўташ жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириши;

қўриқланаётган объектда жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик изларининг сақланишини таъминлаши;

қўриқланаётган объектда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, уларни содир этишга олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриши шарт.

Қўриқлаш бўлинмалари нарядлари зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

10-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини бошқариш

36. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига умумий раҳбарлик, улар ташкил этилган туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларининг бош шифокори томонидан, пунктларга бевосита раҳбарлик эса ушбу пунктларда жорий этилган бўлим мудирлари томонидан амалга оширилади.

37. Бўлим мудири ўз ваколатлари доирасида:

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига бевосита раҳбарлик қилади;

тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига юкланган вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, улар зиммасига юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида сақланаётган шахсларнинг кун тартибини тасдиқлайди;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктининг иш режаларини тасдиқлайди;

тиббий ёрдам кўрсатиш пункти тиббиёт ходимлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва уларга интизомий жазоларни қўллаш ҳақидаги таклифларни тегишли даволаш-профилактика муассасасининг бош шифокорига белгиланган тартибда тақдим этади.

Бўлим мудири қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11-боб. Якунловчи қоидалар

38. Тиббий ёрдам пунктларида мастлик ҳолатидаги шахслар учун ишлатилган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, тиббий ҳужжатлар ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ички ишлар органлари ходимлари Кўчаларда, майдонларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, автомобиль йўлларида, вокзалларда, аэропортларда ва бошқа жамоат жойларида мастлик ҳолатидаги шахсларни аниқлайди ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб боради. Мастлик ҳолатидаги шахс аниқланиши билан 2-босқич Тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ходимлари ва ички ишлар органлари ходимлари 1. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига қабул қилиш тўғрисида навбатчи шифокор далолатнома тузиб, уни тиббиёт ходими ва ички ишлар органи ходими имзолайди. 2. Мастлик ҳолатидаги шахсни махсус дафтарда қайд этади ва хонага жойлаштиради. 3. Мастлик ҳолатидаги шахснинг қариндошларига бу ҳақида дарҳол хабар бериш чораларини кўради. Мастлик ҳолатидаги шахс олиб келинган вақтдан бошлаб 3-босқич Тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ходимлари 1. Мастлик ҳолатидаги шахсни тиббий кўрикдан ўтказади ва мастлик ҳолатидаги шахсларнинг соғлиғи ҳолатини текшириш натижалари далолатномасини расмийлаштиради. 2. Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатномани, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда — касаллик тарихини расмийлаштиради. Мастлик ҳолатидаги шахс тиббиёт пункти хонасига жойлаштирилган вақтдан бошлаб 4-босқич Тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ходимлари Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатилганидан ва ҳушёр ҳолатга келтирилганидан сўнг шифокор уни такроран тиббий кўрикдан ўтказади ва чиқариш мумкинлиги тўғрисида хулосани беради. Бунда мастлик ҳолатидаги шахсни ҳушёр ҳолатга келтириш муддати 3 соатдан кам бўлмаслиги керак. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни сутканинг тунги вақтида, яъни соат 23.00 дан 06.00 га қадар ёки йилнинг совуқ даврида уларнинг қариндошлари кузатуви остида чиқариб юборилади. Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсга чиқариб юбориш давомида баённомага ёки касаллик тарихига имзо қўйдирган ҳолда олиб қўйилган ҳужжатлар, пуллар ва бошқа буюмларини қайтариб беради. Мастлик ҳолатидаги шахс тўлиқ ўзига келганда

Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларининг

Т/р Т/р Туманлараро пунктлар Туманлараро пунктларга бириктирилган туман ва шаҳарлар Туманлараро пунктларнинг манзили Қорақалпоғистон Республикаси 1. 1. Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси Тахиатош тумани Хўжайли тумани Хўжайли тумани, Т. Ибрагимов кўчаси, 24-уй 2. 2. Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси Нукус тумани Нукус тумани, Акмангит гузари кўчаси, 34-уй 3. 3. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — РИРСИАТМ) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали Нукус шаҳри Нукус шаҳри, У. Бекманов кўчаси, 114-уй 4. 4. Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси Беруний тумани Тўрткўл тумани Тўрткўл тумани, Нукус кўчаси, 36-уй 5. 5. Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси Элликқалъа тумани Элликқалъа тумани, Навоий кўчаси, рақамсиз уй 6. 6. Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси Мўйноқ тумани Қўнғирот тумани Қўнғирот тумани, Олтинкўл маҳалласи 7. 7. Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмаси Қонликўл тумани Қонликўл тумани, А. Мусаев кўчаси, 14-уй 8. 8. Шуманай тумани тиббиёт бирлашмаси Шуманай тумани Шуманай тумани, Мамий овул фуқаролар йиғини 9. 9. Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси Чимбой тумани Чимбой тумани, Ш. Рашидов кўчаси, 43-уй 10. 10. Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмаси Қораўзак тумани Тахтакўпир тумани Қораўзак тумани, Бердах кўчаси, рақамсиз уй 11. 11. Кегейли тумани тиббиёт бирлашмаси Кегейли тумани Бўзатов тумани Кегейли тумани, Дўстлик кўчаси, 3-уй 12. 12. Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси Амударё тумани Амударё тумани, Шифокорлар маҳалласи 13. 13. Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси Мўйноқ тумани Мўйноқ тумани, Жалимбетов кўчаси, 1-уй 14. 14. Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмаси Тахтакўпир тумани Тахтакўпир тумани, Бескала кўчаси, рақамсиз уй Андижон вилояти 15. 1. РИРСИАТМ Андижон вилояти ҳудудий филиали Андижон шаҳри Андижон тумани Олтинкўл тумани Андижон шаҳри, Ю. Отабеков кўчаси, 3-уй 16. 2. Бўстон тумани тиббиёт бирлашмаси Бўстон тумани Шаҳрихон тумани Бўстон тумани, Улуғбек кўчаси, 1-уй 17. 3. Асака тумани тиббиёт бирлашмаси Асака тумани Марҳамат тумани Асака тумани, Илғор қишлоғи 18. 4. Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси Балиқчи тумани Улуғнор тумани Балиқчи туман, Чинобод қишлоғи 19. 5. Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси Пахтаобод тумани Избоскан тумани Пахтаобод тумани, Келажак овози кўчаси, 1-уй 20. 6. Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Қўрғонтепа тумани Хонобод шаҳри Қорасув шаҳри Кўрғонтепа тумани, Мустақиллик кўчаси, 135-уй 21. 7. Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси Жалақудуқ тумани Хўжаобод тумани Булоқбоши тумани Жалақудуқ тумани, Ўзбекистон кўчаси, 95-уй 22. 8. Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси Шаҳрихон тумани Шаҳрихон шаҳри, Р. Ёдгоров кўчаси, 105-уй Бухоро вилояти 23. 1. РИРСИАТМ Бухоро вилояти ҳудудий филиали Бухоро шаҳри Бухоро шаҳри, Жўбор кўчаси, 65-уй 24. 2. Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмаси Қоракўл тумани Олот тумани Қоракўл тумани, Улуғбек кўчаси, 21-уй 25. 3. Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси Жондор тумани Жондор тумани, М. Таробий кўчаси, 157-уй 26. 4. Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмаси Ғиждувон тумани Ғиждувон тумани, Улуғбек кўчаси, 100-уй 27. 5. Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси Вобкент тумани Шофиркон тумани Вобкент тумани, Тадбиркор кўчаси, 35-уй 28. 6. Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси Ромитан тумани Пешкў тумани Ромитан тумани, Шифокорлар кўчаси, 162-уй 29. 7. Бухоро тумани тиббиёт бирлашмаси Бухоро тумани Бухоро тумани, Фитрат кўчаси, 17-уй 30. 8. Когон шаҳри тиббиёт бирлашмаси Қоровулбозор тумани Когон тумани Когон шаҳри Когон шаҳри, Олтинкўл кўчаси, 1-уй 31. 9. Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси Шофиркон тумани Шофиркон тумани, Наврўз кўчаси, 112-уй Жиззах вилояти 32. 1. РИРСИАТМ Жиззах вилояти ҳудудий филиали Пахтакор тумани Арнасой тумани Дўстлик тумани Мирзачўл тумани Пахтакор тумани, Дилором кўчаси, 2-уй 33. 2. Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси Янгиобод тумани Зарбдор тумани Зомин тумани Зомин тумани, Улуғбек кўчаси, 17-уй 34. 3. Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмаси Шароф Рашидов тумани Жиззах шаҳри Бахмал тумани Ғаллаорол тумани Шароф Рашидов тумани, Уч тол кўчаси, 5-уй 35. 4. Фориш тумани тиббиёт бирлашмаси Фориш тумани Зафаробод тумани Фориш тумани, Оқтепа маҳалласи Қашқадарё вилояти 36. 1. РИРСИАТМ Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали Қарши шаҳри Қарши тумани Нишон тумани Қарши шаҳри, Беш ёғоч кўчаси, 7/1-уй 37. 2. Миришкор тумани тиббиёт бирлашмаси Миришкор тумани Янги Миришкор шаҳарчаси, Ўзбекистон кўчаси, 35-уй 38. 3. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси Китоб тумани Шаҳрисабз шаҳри Шаҳрисабз тумани Китоб тумани, Катта йўл кўчаси, 123-уй 39. 4. Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси Яккабоғ тумани Яккабоғ тумани, Чўмич кўчаси, 2-уй 40. 5. Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси Ғузор тумани Қамаши тумани Ғузор тумани, Ўзбекистон кўчаси, 87-уй 41. 6. Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси Деҳқонобод тумани Деҳқонобод тумани, Гулистон кўчаси, 5-уй 42. 7. Косон тумани тиббиёт бирлашмаси Косон тумани Касби тумани Косон тумани, Қуйиоброн кўчаси, 1-уй 43. 8. Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси Муборак тумани Муборак тумани, Истиқлол маҳалласи 44. 9. Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси Чироқчи тумани Кўкдала тумани Чироқчи тумани, Янги қурилиш кўчаси, 1-уй 45. 10. Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси Қамаши тумани Қамаши тумани, Фаровон кўчаси, 25-уй 46. 11. Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси Нишон тумани Янги Нишон шаҳарчаси, Ёшлар кўчаси, 16-уй Навоий вилояти 47. 1. РИРСИАТМ Навоий вилояти ҳудудий филиали Навоий шаҳри Кармана тумани Навоий шаҳри, Бинокор кўчаси, 5-уй 48. 2. Зарафшон шаҳри тиббиёт бирлашмаси Зарафшон шаҳри Томди тумани Зарафшон шаҳри, А. Навоий кўчаси, 4-уй 49. 3. Учқудуқ шаҳри тиббиёт бирлашмаси Учқудуқ шаҳри Учқудуқ тумани Учқудуқ туман, А.Темур кўчаси, 2а-уй 50. 4. Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси Хатирчи тумани Хатирчи туман, Мустақиллик маҳалласи 51. 5. Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси Нурота тумани Ғозғон шаҳри Нурота тумани, У. Юсупов кўчаси, 132-уй 52. 6. Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Қизилтепа тумани Қизилтепа тумани, Шифокорлар кўчаси, 1-уй 53. 7. Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси Навбаҳор тумани Навбаҳор тумани, Арабхона маҳалласи 54. 8. Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси Конимех тумани Конимех тумани, Истиқлол кўчаси, 4-уй Наманган вилояти 55. 1. РИРСИАТМ Наманган вилояти ҳудудий филиали Наманган шаҳри Давлатобод тумани Янги Наманган тумани Наманган шаҳри, А. Навоий кўчаси, 70-уй 56. 2. Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Тўрақўрғон тумани Тўрақўрғон шаҳри, Наманган кўчаси, 6-уй 57. 3. Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси Наманган тумани Наманган тумани, Нурафшон кўчаси, 46-уй 58. 4. Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Янгиқўрғон тумани Чортоқ тумани Янгиқўрғон тумани, А. Қўчқоров кўчаси, 173-уй 59. 5. Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси Косонсой тумани Косонсой шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 74-уй 60. 6. Норин тумани тиббиёт бирлашмаси Норин тумани Ҳаққулобод шаҳри, Беруний кўчаси, 21-уй 61. 7. Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Учқўрғон тумани Уйчи тумани Учқўрғон шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 3-уй 62. 8. Поп тумани тиббиёт бирлашмаси Поп тумани Чуст тумани Поп шаҳарчаси, Пахтакор кўчаси, 3-уй 63. 9. Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчаси, Э. Ўрмонов кўчаси, 24-уй 64. 10. Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси Чуст тумани Чуст тумани, Янгиер кўчаси, 141 А -уй Самарқанд вилояти 65. 1. РИРСИАТМ Самарқанд вилояти ҳудудий филиали Самарқанд шаҳри Жомбой тумани Пастдарғом тумани Жомбой тумани, Ш. Бурхонов кўчаси, 1-уй 66. 2. Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси Булунғур тумани Булунғур шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 80-уй 67. 3. Тайлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси Самарқанд тумани Тайлоқ тумани Тайлоқ тумани, Ибн Сино кўчаси, 7-уй 68. 4. Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси Ургут тумани Ургут шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 99-уй 69. 5. Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Пайариқ тумани Пайариқ тумани, Пайариқ маҳалласи 70. 6. Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси Иштихон тумани Оқдарё тумани Иштихон шаҳри, А. Навоий кўчаси, 12-уй 71. 7. Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси Қўшработ тумани Қўшработ тумани, Ғ. Ғулом кўчаси, 59-уй 72. 8. Каттақўрғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси Каттақўрғон шаҳри Каттақўрғон тумани Нарпай тумани Каттақўрғон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 149-уй 73. 9. Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмаси Пахтачи тумани Пахтачи тумани, Бўстон маҳалласи 74. 10. Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси Нуробод тумани Нуробод шаҳри, Янгиқишлоқ кўчаси, 1-уй 75. 11. Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси Пастдарғом тумани Пастдарғом тумани, Беруний кўчаси, 20-уй Сурхондарё вилояти 76. 1. РИРСИАТМ Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали Термиз шаҳри Термиз тумани Жарқўрғон тумани Термиз шаҳри, Учқун кўчаси, 5-уй 77. 2. Денов тумани тиббиёт бирлашмаси Денов тумани Денов шаҳри Денов тумани, Шароф Рашидов маҳалласи 78. 3. Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси Сариосиё тумани Узун тумани Сариосиё тумани, Афросиёб кўчаси, 37-уй 79. 4. Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси Шўрчи тумани Олтинсой тумани Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 68-уй 80. 5. Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Қумқўрғон тумани Қумқўрғон тумани, Охунбобоев кўчаси, 15-уй 81. 6. Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси Бандихон тумани Қизириқ тумани Қизириқ тумани, Ибн Сино кўчаси, 1-уй 82. 7. Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси Ангор тумани Шеробод тумани Шеробод тумани, Галагузар маҳалласи 83. 8. Бойсун тумани тиббиёт бирлашмаси Бойсун тумани Бойсун тумани, Истиқлол кўчаси, 33-уй 84. 9. Музработ тумани тиббиёт бирлашмаси Музработ тумани Музработ тумани, Амир Темур кўчаси, 3-уй 85. 10. Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Жарқўрғон тумани Жарқўрғон тумани, Шифокорлар кўчаси, 1-уй Сирдарё вилояти 86. 1. РИРСИАТМ Сирдарё вилояти ҳудудий филиали Гулистон шаҳри Мирзаобод тумани Гулистон шаҳри, Ибн-Сино кўчаси, 20-уй 87. 2. Гулистон тумани тиббиёт бирлашмаси Гулистон тумани Гулистон тумани, Ибрат кўчаси, 24-уй 88. 3. Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси Сайхунобод тумани Сирдарё тумани Сирдарё тумани, Лочин кўчаси, 16-уй 89. 4. Сардоба тумани тиббиёт бирлашмаси Оқолтин тумани Сардоба тумани Сардоба тумани, Роҳат кўчаси, 15-уй 90. 5. Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси Ширин шаҳри Боёвут тумани Боёвут тумани, Сайилбоғ кўчаси, 4/1-уй 91. 6. Янгиер шаҳри тиббиёт бирлашмаси Ховос тумани Янгиер шаҳри Янгиер шаҳри, Беруний кўчаси, 8-уй 92. 7. Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси Сайхунобод тумани Сайхунобод тумани, Шифокорлар кўчаси, 3-уй Тошкент вилояти 93. 1. РИРСИАТМ Тошкент вилояти ҳудудий филиали Ангрен шаҳри Оҳангарон тумани Ангрен шаҳри, Обод турмуш кўчаси, 20-уй 94. 2. Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси Бекобод тумани Бекобод шаҳри Бекобод тумани, Ибн Сино кўчаси, 2-уй 95. 3. Бўка тумани тиббиёт бирлашмаси Бўка тумани Оққўрғон тумани Бўка тумани, А. Икрамов кўчаси, 2-уй 96. 4. Олмалиқ шаҳри тиббиёт бирлашмаси Олмалиқ шаҳри Оҳангарон шаҳри Олмалиқ шаҳри, М. Улуғбек кўчаси, 51-уй 97. 5. Нурафшон шаҳри тиббиёт бирлашмаси Нурафшон шаҳри Пискент тумани Ўрта Чирчиқ тумани Нурафшон шаҳри, Шифокорлар кўчаси, 22-уй 98. 6. Чирчиқ шаҳри тиббиёт бирлашмаси Чирчиқ шаҳри Бўстонлиқ тумани Қибрай тумани Чирчиқ шаҳри, 8-микрорайон 99. 7. Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси Паркент тумани Юқоричирчиқ тумани Паркент шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси 100. 8. Янгийўл шаҳри тиббиёт бирлашмаси Янгийўл шаҳри Қуйичирчиқ тумани Янгийўл тумани Чиноз тумани Янгийўл шаҳри, Тошкент шоҳ кўчаси, 2-уй 101. 9. Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси Зангиота тумани Тошкент тумани Тошкент тумани, Равнақ кўчаси, 2-уй 102. 10. Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ тумани, Нилуфар кўчаси, 2-уй 103. 11. Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 12-уй 104. 12. Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси Зангиота тумани Зангиота тумани, Марказий шоҳ кўчаси, рақамсиз уй Фарғона вилояти 105. 1. РИРСИАТМ Фарғона вилояти ҳудудий филиали Фарғона шаҳри Қувасой шаҳри Фарғона шаҳри, Янги замон кўчаси, 61-уй 106. 2. Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси Фарғона тумани Фарғона тумани, Қувонч кўчаси, 96-уй 107. 3. Боғдод тумани тиббиёт бирлашмаси Риштон тумани Боғдод тумани Боғдод шаҳарчаси, Бирдамлик кўчаси, 12-уй 108. 4. Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси Сўх тумани Сўх тумани, Мустақиллик кўчаси 109. 5. Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 2-сон наркология диспансери Қўқон шаҳри Учкўприк тумани Бувайда тумани Қўқон шаҳри, Бурчлик кўчаси, 5-уй 110. 6. Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси Данғара тумани Данғара тумани, Истиқлол кўчаси, 43-уй 111. 7. Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси Ўзбекистон тумани Фурқат тумани Ўзбекистон тумани, Ғалаба кўчаси, 45-уй 112. 8. Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Бешариқ тумани Бешариқ шаҳри, Сирдарё кўчаси, 76-уй 113. 9. Марғилон шаҳри тиббиёт бирлашмаси Марғилон шаҳри Қўштепа тумани Марғилон шаҳри, Хиёбон кўчаси, 122-уй 114. 10. Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаси Ёзёвон тумани Ёзёвон тумани, А. Навоий кўчаси, 17-уй 115. 11. Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Олтиариқ тумани Олтиариқ тумани, Ўзбекистон кўчаси, 3-уй 116. 12. Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси Тошлоқ тумани Қува тумани Тошлоқ шаҳарчаси, Навоий кўчаси, 20-уй 117. 13. Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси Риштон тумани Риштон тумани, А. Рошидоний кўчаси, 107-уй 118. 14. Қува тумани тиббиёт бирлашмаси Қува тумани Қува тумани, Етакчилар кўчаси, 352 А -уй 119. 15. Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси Учкўприк тумани Учкўприк тумани, Соғлом авлод кўчаси, 38-уй Хоразм вилояти 120. 1. РИРСИАТМ Хоразм вилояти ҳудудий филиали Хива шаҳри Хива тумани Хива тумани, Шомахулум маҳалласи 121. 2. Урганч шаҳри тиббиёт бирлашмаси Урганч шаҳри Урганч тумани Урганч шаҳри, Ю. Бабажанов кўчаси, 2/1-уй 122. 3. Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси Қўшкўпир тумани Шовот тумани Қўшкўпир тумани, Мустақиллик кўчаси, 69-уй 123. 4. Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси Янгибозор тумани Гурлан тумани Янгибозор тумани, Х. Каримов кўчаси, 64-уй 124. 5. Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмаси Ҳазорасп тумани Тупроққалъа тумани Ҳазорасп тумани, Ғ. Ғулом кўчаси, 3-уй 125. 6. Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси Хонқа тумани Янгиариқ тумани Хонқа тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 70-уй 126. 7. Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси Боғот тумани Боғот тумани, Тошкент кўчаси, 2-уй 127. 8. Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси Урганч тумани Урганч тумани, Ибн Сино кўчаси, 12-уй 128. 9. Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмаси Тупроққалъа тумани Тупроққалъа тумани, Хоразм кўчаси, 1 А -уй Тошкент шаҳри 129. 1. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2-уй 130. 2. 4-сонли шаҳар клиник шифохонаси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Бирлашган кўчаси, 1-уй 131. 3. 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Ғайратий кўчаси, 23-уй 132. 4. Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 40-уй

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 393-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарорининг 2-банди , 3-бандининг «а» ва «б» кичик бандлари ҳамда қарорга илова .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 4 ноябрдаги 644-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида самарали бошқарув тизими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 5 сентябрдаги 448-сон қарорига илованинг 1-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 3 октябрдаги 524-сон қарорига илованинг 9-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 5 апрелдаги 190-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга 1-илова .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 7 февралдаги 67-сон қарорига 1-илованинг 28-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 1 декабрь,

754-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NIZOM

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Jamoat tartibini saqlash, jamoat xavfsizligini taʼminlash va huquqbuzarliklar profilaktikasi sohasidagi Hukumat qarorlarini tizimlashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, jamoat tartibini saqlash, jamoat xavfsizligini taʼminlash va huquqbuzarliklar profilaktikasi sohasidagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish orqali tartibga solish yukini kamaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Ichki ishlar organlari patrul-post xizmati saf boʻlinmalari xodimlari tomonidan jamoat joylarida fuqarolarni elektron identifikatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida mahallalarda ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ va muassasalarning mansabdor shaxslari tomonidan rasmiy ogohlantirishni chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlarida alkotester yordamida shaxslarning alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-dekabrdagi 754-son qaroriga 1-ILOVA

Ichki ishlar organlari patrul-post xizmati saf boʻlinmalari xodimlari tomonidan jamoat joylarida fuqarolarni elektron identifikatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom ichki ishlar organlari patrul-post xizmati (keyingi oʻrinlarda — patrul-post xizmati) saf boʻlinmalari xodimlari tomonidan jamoat joylarida fuqarolarning shaxsini elektron texnik vositalar, shu jumladan, planshet orqali aniqlash, shuningdek, patrul-post xizmati saf boʻlinmalari xodimlarining (keyingi oʻrinlarda — xodimlar) fuqarolar bilan oʻzaro muloqotini qayd etib borish tartibini belgilaydi.

2. Xodimlar tomonidan jamoat joylarida fuqarolar shaxsini elektron texnik vositalar, shu jumladan, planshetlar orqali aniqlash Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, shuningdek, ushbu Nizom hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

“E-patrul” tizimi — tekshirilayotgan shaxsni planshet orqali barmoq izlarini planshetning maxsus skaneri yordamida, agar barmoq izlari bilan identifikatsiya qilish imkoni boʻlmasa, yuz tuzilishi (yuzning old tomoni)ni rasmga olish orqali real vaqt rejimida tekshirish, tegishli maʼlumotlarni shakllantirish, toʻplash, umumlashtirish, saqlash, shuningdek, vakolatli davlat organlari oʻrtasida idoralararo axborot almashishning markazlashtirilgan elektron tizimi;

bodikamera — jamoat joylarida atrofdagi vaziyatni, fuqarolarning harakatlari va ular tomonidan sodir etilishi mumkin boʻlgan huquqbuzarlik holatlarini, xodimlarning xizmat vazifalarini bajarish vaqtidagi harakatlari (harakatsizligi)ni audio, video yozuv shaklida qayd etuvchi uskuna;

planshet — maʼlumotlar bazasi axborot tizimiga integratsiya qilingan texnik vosita boʻlib, shaxsni biometrik identifikatsiyasi (barmoq izi yoki yuz tuzilishi)ni elektron ravishda olib, uning shaxsiga oid (qidiruvdaligi, profilaktik, probatsiya va maʼmuriy nazorat hisobida turishi va boshqalar) tezkor maʼlumotlarini mobil holatda joyida tekshirish vositasi.

4. Bodikamera orqali yozib olingan audio, video yozuvlardan profilaktika tadbirlarida jamoat joylarida shubhali harakatlar sodir etayotgan fuqarolarni tekshirish, sodir etilishi mumkin boʻlgan huquqbuzarliklarning oldini olish, ularni aniqlash hamda jamoat xavfsizligini taʼminlashda ashyoviy dalillarni toʻplash, shuningdek, masʼul rahbarlar tomonidan xodimlarning xizmat oʻtash jarayonini tekshirish hamda nazorat qilish maqsadida foydalaniladi.

5. “E-patrul” tizimi orqali fuqaroning shaxsga doir maʼlumotlari (familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili, tugʻilgan sanasi) hamda huquqbuzarlik yoki boshqa (sudlanganligi, qidiruvdaligi yoki profilaktik, probatsiya yoxud maʼmuriy nazorat hisobida turishi va boshqalar) maʼlumotlari joyida tekshirilib, tezkorlik taʼminlanadi va ortiqcha ovoragarchilikka yoʻl qoʻyilmaydi.

Bunda fuqarolarning shaxsini barmoq izlari yoki yuz tuzilishi orqali identifikatsiya qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining server qurilmalaridan foydalaniladi.

6. Xodimlar tomonidan fuqaroning shaxsini aniqlashga doir maʼlumotlar elektron tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazilgan vaqtning oʻzida “E-patrul” tizimiga avtomatik ravishda bu haqida xabar yuboriladi.

7. “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq xodimga biriktirilgan planshet orqali maʼlum boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlar oshkor etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

8. Xodimlar quyidagi hollarda fuqarolarni toʻxtatishi va shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar yoki “E-patrul” tizimi orqali ularning shaxsini aniqlashi mumkin:

shaxs jinoyat yoki maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan yoxud qidiruvda deb gumon qilish uchun asoslar mavjud boʻlganda;

shaxsni sodir etilgan jinoyat yoki maʼmuriy huquqbuzarlik haqida maʼlumotga ega deb hisoblash mumkin boʻlganda;

qonunga muvofiq shaxsni ushlab turish uchun boshqa qonuniy asoslar mavjud boʻlganda.

Xodim shaxsni toʻxtatib, undan shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etishni va “E-patrul” tizimi orqali uning shaxsini aniqlashni talab qilganda shaxsga uni toʻxtatganlik hamda undan shaxsini aniqlash talab etilayotgani sabablari va asoslarini tushuntirib berishi shart, bundan xizmat doirasidagi maʼlumotlar mustasno.

9. Yonida shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari boʻlmagan fuqaro quyidagi hollarda shaxsiga aniqlik kiritish uchun ichki ishlar organlariga olib boriladi:

uning shaxsini planshet orqali aniqlash imkoni boʻlmagan hollarda;

qidiruvda boʻlgan yoki bedarak yoʻqolgan shaxslar aniqlangan hollarda;

shaxsiga aniqlik kiritish jarayonida qarshilik koʻrsatgan hollarda;

jamoat joylarida huquqbuzarlik sodir etayotganda ushlangan hollarda (joyida maʼmuriy bayonnoma tuziladigan hollar bundan mustasno).

Shaxsni ushlash chogʻida unga tushunarli tilda oʻz huquqlari va ushlab turilishi asoslari tushuntirilishi shart.

10. “E-patrul” tizimi himoyalangan tarmogʻida ishlaydi va maʼlumotlar arxivi (ish hujjatlarining elektron shakli) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi server qurilmalarida saqlanadi.

11. “E-patrul” tizimini hududlarda toʻliq ishga tushirish, uning sifatli faoliyat koʻrsatishi uchun aloqa kanallari uzluksiz ishlashi, texnik va dasturiy taʼminoti, shu jumladan, “bodikamera” va planshetlar sozligi, elektron axborot tizimi va dasturiy taʼminot axborot xavfsizligini taʼminlash va yangilab borish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. “E-patrul” tizimidan foydalanish tartibi

12. Xodimlar tomonidan “E-patrul” tizimi orqali fuqarolarning shaxsi quyidagi tartibda aniqlanadi:

xodim fuqaro bilan suhbatlashishdan oldin oʻzini tanishtiradi va xizmat guvohnomasini koʻrsatish talab etilgan hollarda, u tomonidan xizmat guvohnomasi fuqaroga toʻliq tanishib boʻlgunga qadar koʻrsatiladi (biroq guvohnomani fuqaroga berish taqiqlanadi);

fuqaroning shaxsiga aniqlik kiritishda, muomala madaniyatiga rioya qilgan holda “E-patrul” tizimi orqali identifikatsiya qilish uchun planshet yordamida shaxsning barmoq izlari planshetning maxsus skaneri yordamida, agar barmoq izi bilan identifikatsiya qilish imkoni boʻlmasa, uning yuz tuzilishi (yuzning old tomoni) rasmga olish orqali tekshiriladi;

muloqotga kirishayotganda xodim hushyorlikni yoʻqotmasdan, oʻzini ogʻir, vazmin tutib, har qanday kutilmagan harakatga tayyor turishi lozim;

suhbat jarayonida xodim shaxsga nisbatan hurmatsizlik deb qabul qilinishi mumkin boʻlgan nojoʻya xatti-harakatlarni sodir etishi, shu jumladan, uyali aloqa vositasi orqali suhbatlashishi mumkin emas;

xodim taqdim etilgan hujjatlarni ehtiyotkorlik bilan koʻzdan kechiradi, hujjatlarni tekshirayotganda uning ichida ishga taalluqligi boʻlmagan buyumlar boʻlsa, ularni egasiga qaytaradi (muomalada boʻlishi taqiqlangan yoki cheklangan narsalar bundan mustasno).

13. Xodimlarga biriktirilgan planshetlar doimiy ravishda soz, batareya quvvati toʻldirilgan va dasturiy-texnik taʼminoti ishchi holatda boʻlishi lozim.

14. Xodimlarga planshetlar “E-patrul” tizimiga kirish uchun moʻljallangan login va parol bilan birgalikda biriktirib beriladi.

15. Xodimlar xizmat vazifalaridan boʻshatilganda planshet tegishli moddiy-texnik taʼminot uchun masʼul xodimga topshiriladi.

16. Xodim oʻziga biriktirilgan planshetni ish vaqti tugaganidan soʻng (yoxud boshqa sabablarga koʻra planshetdan foydalanish zarurati mavjud boʻlmagan hollarda) ichki ishlar organi rahbari belgilagan joy (masʼul xodim)ga topshiradi hamda ushbu joy (masʼul xodim)dan qabul qilib oladi.

3-bob. Xodimlarning harakatlarini qayd etuvchi texnik vositalardan foydalanish tartibi

17. Bodikamera xodim koʻkrak sohasining yelka qismiga yaqin joyga taqiladi, shuningdek, maxsus jilet va plashga, xizmat vazifasini bajarayotgan va profilaktika tadbirini oʻtkazayotgan xodim harakatlariga xalaqit bermaydigan qilib joylashtiriladi, shuningdek, davlat tilida: “Diqqat! Audio va video yozib olinmoqda”, rus tilida: “Vnimaniye! Vedetsya audio i videozapis”, ingliz tilida: “Attention! Audio and video recording in progress” yozuvlari aks ettiriladi.

18. Bodikamera xodim xizmat vazifalarini bajarishga kirishgan vaqtdan boshlab yoqiladi va xizmat vaqti tugagunga qadar bodikamera ishchi rejimda boʻladi.

19. Bodikamerani ruxsatsiz yechib tashlash, oʻchirish va audio, video yozuvga toʻsqinlik qilish mumkin emas.

20. Dam olish, ovqatlanish vaqtida faqat navbatchilik qismi yoki bevosita boshligʻi (komandir)ning ruxsati bilan audio, video yozuv olib borilishini vaqtincha toʻxtatadi va bu haqida “bodikamera”larni berish hamda qabul qilishni qayd etish avtomatlashtirilgan dasturiy taʼminotiga tegishli yozuvlar kiritadi.

21. Bodikamerada nosozliklar yoki akkumulyator quvvati tugaganda xodim darhol navbatchilik qismi yoki bevosita boshligʻi (komandir)ga xabar beradi va bu haqida dasturiy taʼminotiga tegishli yozuvlar kiritadi.

Bunda navbatchilik qismi yoki bevosita boshliq (komandir) ushbu holatni tekshirish hamda imkon darajasida nosozliklarni bartaraf etish uchun javobgar shaxs — administratorni yuboradi.

22. Xizmat vazifasini bajarish vaqtida fuqarolar bilan nizoli yoki munozarali vaziyatlar yuzaga kelganda, jinoyat yoki maʼmuriy huquqbuzarliklar hamda sudlangan va nazorat ostidagi shaxslar tomonidan qoidabuzarliklar sodir etilgan holatlar toʻgʻrisida navbatchilik qismiga yoki bevosita boshligʻi (komandir)ga belgilangan tartibda voqea haqida bildirgi bilan axborot beradi va navbatchilik qismida monitoring guruhi tomonidan dasturiy taʼminotga tegishli yozuvlar kiritiladi.

Bildirgi yoki videoyozuvlar asosida qayd etilgan maʼlumotlar boʻyicha masʼul xodimlar tomonidan qonuniy qaror qabul qilish maqsadida oʻrganib chiqish uchun ular “E-patrul” tizimining umumiy saqlash xotirasidan huquqbuzarliklarning turlariga koʻra “E-patrul” tizimining differensial zaxira xotirasiga koʻchiriladi.

4-bob. Bodikameralar orqali qayd etilgan maʼlumotlarni hisobga olish va saqlash tartibi

23. Bodikamerani berish va topshirish avtomatlashtirilgan dasturiy taʼminot orqali qayd etiladi.

Avtomatlashtirilgan ish joylari va ulardagi dasturiy taʼminotda ishlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi.

24. Bodikamera bilan olingan audio, video yozuvlar maxsus va yordamchi qurilmalar orqali avtomatik tartibda koʻchirib olinadi.

25. Maʼlumotlarni saqlash serveriga koʻchirib olish jarayoni bodikamera akkumulyatori quvvatlanish vaqtida avtomatik tartibda amalga oshiriladi.

26. Olingan audio, video yozuvlar quyidagi muddatlarda saqlanadi:

jinoyatlar boʻyicha — 5 yil;

maʼmuriy huquqbuzarliklar va nazorat tekshiruvi tadbirlari boʻyicha — 1 yil;

jinoyat va huquqbuzarliklar alomatlarini oʻz ichiga olmagan boshqa holatlar boʻyicha — 1 oy.

5-bob. “E-patrul” tizimidan foydalanishda xodimning majburiyatlari

27. Xodim tomonidan fuqaroning shaxsiga aniqlik kiritish toʻgʻrisidagi qonuniy talablari barcha davlat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga asosan bajariladi.

28. Fuqarolarning shaxsiga doir maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi va tugʻilgan sanasi) planshet orqali “E-patrul” tizimiga toʻgʻri kiritilishiga patrul-post xizmati xodimi masʼul hisoblanadi.

29. Xodim “E-patrul” tizimidagi shaxsga doir maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga oshkor etilmasligi hamda ushbu maʼlumotlardan gʻarazli maqsadlarda foydalanilmaslik uchun javobgardir.

30. Xodim planshet yoki bodikameradan ehtiyotkorona foydalanishi kerak, shuningdek, uni oʻzga shaxslarga berishi mumkin emas.

31. Planshet yoki bodikamera xodimning masʼuliyatsizligi oqibatida yoʻqolgan, uchinchi shaxslarga berilgan, qasddan nobud qilingan, unga oʻrnatilgan dastur va ilovalar qasddan yaroqsiz holga keltirilgan taqdirda, yetkazilgan zarar biriktirilgan xodim hisobidan toʻliq qoplanadi.

Bunda xodim noqonuniy xatti-harakatlarini yashirish yoki boshqa maqsadlarda qasddan qilgan harakatlari oqibatida ushbu vositalarga shikast yetkazsa, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi.

32. Bodikamera nosozligi yoki quvvati tugaganligi xodimga maʼlum boʻlgan, xodim ushbu kamchilikni darhol bartaraf etish imkoniyatiga ega boʻlmagan holatlarda, oʻzining yoki birga xizmat oʻtayotgan hamkasbining uyali aloqa vositasidan, bodikameradan hamda boshqa videoyozuv uskunalaridan foydalangan holda nizoli holatni aks ettirishning choralarini koʻrishi lozim.

6-bob. Yakunlovchi qoida

33. Planshet va bodikameradan foydalanish borasida ushbu Nizomda nazarda tutilmagan masalalar qonunchilik hujjatlariga va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining tegishli hujjatlariga muvofiq tartibga solinadi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-dekabrdagi 754-son qaroriga 2-ILOVA

“Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida mahallalarda ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida mahallalarda ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishda mahalla raisi, hokim yordamchisi, profilaktika inspektori, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, ijtimoiy xodim va soliq inspektori, shuningdek, boshqa davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida oʻzaro hamkorlik mexanizmlarini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

“ E-ijtimoiy profilaktika ” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) — ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishda ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar oʻrtasida axborot almashish imkonini beradigan elektron tizim;

ijtimoiy profilaktika tadbirlari — huquqbuzarlik sodir etish yoki undan jabrlanish ehtimoli yuqori boʻlgan shaxslarga huquqiy, ijtimoiy, psixologik, tibbiy, pedagogik va boshqa turdagi yordamlar koʻrsatishda amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;

ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar — mahalla raisi, hokim yordamchisi, profilaktika inspektori, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, ijtimoiy xodim va soliq inspektori;

ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishga koʻmaklashuvchi shaxslar — mehnat organi xodimi, tibbiyot xodimi, maktab direktori va maktab psixologi, inspektor-psixolog, shuningdek, ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarning murojaatiga asosan jalb etiladigan tuman (shahar) darajasidagi tegishli davlat organlari va tashkilotlari xodimlari;

ijtimoiy profilaktika obyektlari — oʻziga nisbatan ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslarning ijtimoiy muammolari;

ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar — huquqbuzarlik sodir etish yoki undan jabrlanish ehtimoli yuqori boʻlgan shaxslar;

ijtimoiy moslashtirish dasturi — ijtimoiy profilaktika obyektlariga nisbatan ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan ijtimoiy profilaktika jarayonida amalga oshiriladigan tadbirlar.

3. Ijtimoiy profilaktika tadbirlari quyidagi shaxslarga nisbatan amalga oshiriladi:

a) huquqbuzarlik sodir etish ehtimoli boʻlgan shaxslar:

band boʻlmagan yoki doimiy daromad manbaiga ega boʻlmagan ishsiz shaxslar;

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan shaxslar;

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarga ruju qoʻygan shaxslar;

gʻayriijtimoiy xulq-atvorli shaxslar;

qarovsiz va nazoratsiz qolgan voyaga yetmaganlar;

ishsiz yoshlar va maktab bitiruvchilari;

davlat koʻmagiga muhtoj “ogʻir” toifadagi yoshlar;

huquqbuzarlik sodir etishga moyilligi boʻlgan yoshlar;

ajrim yoqasiga kelib qolgan va nizoli oilalar;

yordamga muhtoj boʻlgan va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar;

muntazam tazyiq va zoʻravonlikka uchrab kelayotgan xotin-qizlar;

jazoni ijro etish muassasalaridan qaytgan va profilaktik hisobda turgan shaxslar;

ogʻir ahvolga tushib qolgan va ogʻir ahvolga tushib qolish xavfi yuqori boʻlgan shaxslar;

tadbirkorlik faoliyatini boshlamoqchi boʻlgan shaxslar;

b) huquqbuzarlikdan jabrlanish ehtimoli boʻlgan shaxslar:

parvarishga muhtoj yolgʻiz keksalar;

nogironligi boʻlgan va ogʻir kasallikka chalingan shaxslar.

2-bob. Ijtimoiy profilaktika obyektlarini aniqlash va ularga doir maʼlumotlarni ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga taqdim etish tartibi

4. Profilaktika inspektori tomonidan ijtimoiy profilaktika obyektlari quyidagilar asosida aniqlanadi:

aholini “xonadonbay” oʻrganish;

mahalla faollari, uyboshi va koʻchaboshilar bergan maʼlumotlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;

jinoyat sabablarini va uning sodir etilishiga imkon bergan shart-sharoitlarni bartaraf qilish toʻgʻrisida surishtiruvchi, tergovchi, prokurorning taqdimnomasi;

ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar va ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishga koʻmaklashuvchi shaxslar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar;

ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi hamda ijtimoiy tarmoqlar orqali olingan maʼlumotlar;

manfaatdor davlat organlari va tashkilotlari tomonidan berilgan boshqa maʼlumotlar.

5. Ijtimoiy profilaktika obyektlari boʻyicha amalga oshiriladigan ijtimoiy profilaktika tadbirlari boʻyicha profilaktika inspektori tomonidan axborot tizimida xulosa tayyorlanadi.

Xulosada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar bilan oʻtkazilgan profilaktik suhbatlar;

ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslarning turmush tarzi va ijtimoiy profilaktika obyektlari;

oʻz vakolatlari doirasida tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan olingan ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar va ularning oila aʼzolari haqidagi maʼlumotlar.

6. Profilaktika inspektorining oʻzi tomonidan ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar boʻyicha xulosa rasmiylashtirilishi talab etilmaydi.

7. Profilaktika inspektori tomonidan tayyorlangan xulosa asosida quyidagilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish uchun axborot tizimi orqali tegishliligi boʻyicha ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga yuboriladi:

a) hokim yordamchisiga — band boʻlmagan yoki doimiy daromad manbaiga ega boʻlmagan ishsiz shaxslar;

b) profilaktika inspektoriga:

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan shaxslar;

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarga ruju qoʻygan shaxslar;

gʻayriijtimoiy xulq-atvorli shaxslar;

jazoni ijro etish muassasalaridan qaytgan va profilaktik hisobda turgan shaxslar;

qarovsiz va nazoratsiz qolgan voyaga yetmaganlar;

v) yoshlar yetakchisiga:

ishsiz yoshlar va maktab bitiruvchilari;

davlat koʻmagiga muhtoj “ogʻir” toifadagi yoshlar;

huquqbuzarlik sodir etishga moyilligi boʻlgan yoshlar;

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan yoshlar;

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarga ruju qoʻygan yoshlar;

g) xotin-qizlar faoliga:

ajrim yoqasiga kelib qolgan va nizoli oilalar;

yordamga muhtoj boʻlgan va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar;

muntazam tazyiq va zoʻravonlikka uchrab kelayotgan xotin-qizlar;

jazoni ijro etish muassasalaridan qaytgan va profilaktik hisobda turgan xotin-qizlar;

d) ijtimoiy xodimga:

ogʻir ahvolga tushib qolgan va ogʻir ahvolga tushib qolish xavfi yuqori boʻlgan shaxslar;

parvarishga muhtoj yolgʻiz keksalar;

nogironligi boʻlgan va ogʻir kasallikka chalingan shaxslar;

e) soliq inspektoriga tadbirkorlik faoliyatini boshlamoqchi boʻlgan shaxslar.

Mahalla raisi ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga biriktiriladigan shaxslar bilan mahallaga biriktirilgan davlat organlari va tashkilotlari vakillarini jalb etgan holda, ijtimoiy profilaktika tadbirlari hamkorlikda tashkil etilishini taʼminlaydi.

8. Profilaktika inspektori ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishda ular bilan hamkorlikda ishtirok etadi.

9. Profilaktika inspektori ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarning faoliyatini tahlil qilgan holda ularga amaliy, metodik va uslubiy yordam koʻrsatib boradi.

3-bob. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish tartibi

10. Profilaktika inspektori axborot tizimi orqali yuborgan ijtimoiy profilaktika obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar uch ish kuni ichida oʻrganib chiqadi.

11. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiradi yoki amalga oshirishni rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi. Bunda:

ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan taqdirda, ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar uch ish kuni ichida axborot tizimi orqali oʻzining ijtimoiy moslashtirish dasturini ishlab chiqadi;

rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlangan taqdirda, taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarda aniqlangan kamchiliklar koʻrsatilib, ularni bartaraf etish hamda takroran yuborish uchun axborot tizimi orqali profilaktika inspektoriga qaytaradi.

12. Profilaktika inspektori tomonidan ijtimoiy profilaktika obyektlari boʻyicha xulosa taqdim etilmagan yoki xulosada mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar aks ettirilmagan boʻlsa, ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish rad etilishi mumkin. Bu haqida ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosada koʻrsatiladi.

13. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish rad etilgan holat yuzasidan profilaktika inspektori besh ish kuni ichida xulosada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib, axborot tizimi orqali ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga takroran taqdim etadi.

14. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida qabul qilgan qaror boʻyicha ijtimoiy moslashtirish dasturida ijtimoiy profilaktika obyektiga nisbatan amalga oshiriladigan ijtimoiy profilaktika tadbirlari va ularning muddatlari aks ettiriladi.

15. Ijtimoiy moslashtirish dasturi ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslarning har biri uchun alohida tuziladi, ijtimoiy moslashtirish dasturiga har bir ijtimoiy profilaktika obyekti kiritiladi hamda dastur tasdiqlangan vaqtdan boshlab ijroga qaratiladi.

Ijtimoiy moslashtirish dasturida belgilangan tadbirlarning bajarilishi boʻyicha maʼlumotlar muntazam ravishda ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan axborot tizimiga kiritib boriladi.

Axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun ularni kiritgan shaxs shaxsan javobgar hisoblanadi.

16. Profilaktika inspektorining ijtimoiy profilaktika obyektlarini aniqlash va ularga doir maʼlumotlarni ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga oʻz vaqtida taqdim etish, shuningdek, mazkur Nizomning 17-bandi “b” kichik bandiga muvofiq uning oʻzi tomonidan amalga oshiriladigan ijtimoiy moslashtirish dasturida belgilangan tadbirlarning bajarilish holati tuman (shahar) huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlinmasi tomonidan kunlik monitoring qilib boriladi.

17. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar ijtimoiy moslashtirish dasturi asosida quyidagilarni amalga oshiradi:

a) hokim yordamchisi — band boʻlmagan yoki doimiy daromad manbaiga ega boʻlmagan ishsiz shaxslarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish hamda ularning bandligini taʼminlash choralarini koʻradi;

b) profilaktika inspektori:

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan shaxslarning turmush tarzi, xulq-atvori va oilaviy sharoitini oʻrganadi, ular bilan yakka tartibda profilaktik suhbatlar oʻtkazadi, ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar bilan birgalikda kasbiy layoqatidan kelib chiqib, kasb-hunar oʻrganishga jalb qilish, sogʻlom hayotga qaytarish, ijtimoiy-huquqiy, psixologik va boshqa yordamlar koʻrsatish, shuningdek, ushbu salbiy odatga ruju qoʻyishning omillarini bartaraf etish maqsadida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va kompleks psixologik-tibbiy reabilitatsiya qilish choralarini koʻradi;

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarga ruju qoʻygan shaxslarning turmush tarzi, xulq-atvori va oilaviy sharoitini oʻrganadi, ular bilan profilaktik suhbatlar oʻtkazadi, ushbu oʻyinlarning salbiy oqibatlarini va javobgarlikni tushuntiradi, uning omillarini bartaraf etishga koʻmaklashadi;

gʻayriijtimoiy xulq-atvorli shaxslarning turmush tarzi, xulq-atvori va gʻayriijtimoiy xatti-harakatlarining sabablarini oʻrganadi, ular bilan yakka tartibda profilaktik suhbatlar oʻtkazadi, ularni sogʻlom hayotga qaytarish hamda bunday salbiy xatti-harakatlarni bartaraf etish choralarini koʻradi;

jazoni ijro etish muassasalaridan qaytgan va profilaktik hisobda turgan shaxslarning turmush tarzi, xulq-atvori, oilaviy sharoiti va kasbiy layoqatini oʻrganadi, hokim yordamchisi tomonidan ularni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish hamda bandligini taʼminlash boʻyicha zarur choralar koʻrilishida yordam beradi;

qarovsiz va nazoratsiz qolgan voyaga yetmaganlarning turmush tarzi, xulq-atvori va oilaviy sharoitini oʻrganadi, vasiy yoki homiysi boʻlmagan voyaga yetmaganlarga vasiy va homiy biriktirish, yoshlar yetakchisi bilan birgalikda ularning qiziqishidan kelib chiqib, fan, kasb-hunar va sport toʻgaraklariga jalb qiladi, boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish choralarini koʻradi;

v) yoshlar yetakchisi:

ishsiz yoshlar va maktab bitiruvchilarining bandligiga koʻmaklashadi, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning muammolarini oʻrganadi hamda ularga koʻrsatiladigan yordam turlaridan samarali foydalanishni tashkil etadi;

davlat koʻmagiga muhtoj “ogʻir” toifadagi yoshlarning hayotda oʻz oʻrnini topishlariga koʻmaklashadi hamda profilaktika inspektori bilan birgalikda huquqbuzarlik sodir etishga moyilligi boʻlgan voyaga yetmaganlar bilan tizimli ishlaydi, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish choralarini koʻradi;

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan yoshlarning turmush tarzi, xulq-atvori va oilaviy sharoitini oʻrganadi, ular bilan yakka tartibda suhbatlar oʻtkazadi, kasbiy layoqatidan kelib chiqib, kasb-hunar oʻrganishga jalb qilish, sogʻlom hayotga qaytarish hamda ushbu salbiy odatga ruju qoʻyish omillarini bartaraf etishga koʻmaklashadi;

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarga ruju qoʻygan yoshlarning turmush tarzi, xulq-atvori va oilaviy sharoitini oʻrganadi, ular bilan yakka tartibda suhbatlar oʻtkazadi, ularni sogʻlom hayotga qaytarishga hamda ushbu salbiy odatga ruju qoʻyishning omillarini bartaraf etishga koʻmaklashadi;

g) xotin-qizlar faoli:

ajrim yoqasiga kelib qolgan va nizoli oilalar bilan yakka tartibda suhbatlar oʻtkazadi, nizolarning sabablarini aniqlaydi, ularni bartaraf etish maqsadida mahalla raisi bilan hamkorlikda “Sogʻlom oila — sogʻlom jamiyat” tamoyillarini tushuntiradi, oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatishni ijtimoiy xodim bilan birgalikda tashkil etadi;

yordamga muhtoj boʻlgan va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar bilan yakka tartibda suhbatlar oʻtkazib, turmush tarzi, xulq-atvori, oilaviy sharoiti hamda kasbiy layoqatini oʻrganadi, ularni tadbirkorlik, kasanachilik va hunarmandchilikka jalb qilish, zarur hollarda ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish choralarini koʻradi;

muntazam tazyiq va zoʻravonlikka uchrab kelayotgan xotin-qizlarning xonadoniga borib, turmush tarzi, xulq-atvori va oilaviy sharoitini oʻrganadi, aniqlangan muammolarini bartaraf etish choralarini koʻradi, zarur hollarda muntazam tazyiq va zoʻravonlikka uchrab kelayotgan shaxslarga himoya orderini berish boʻyicha profilaktika inspektoriga taklif kiritadi;

jazoni ijro etish muassasalaridan qaytgan va profilaktik hisobda turgan xotin-qizlarning turmush tarzi, xulq-atvori, oilaviy sharoiti va kasbiy layoqatini oʻrganadi, ular bilan manzilli chora-tadbirlarni amalga oshiradi, hokim yordamchisi bilan hamkorlikda bandligini taʼminlash choralarini koʻradi;

d) ijtimoiy xodim:

ogʻir ahvolga tushib qolgan va ogʻir ahvolga tushib qolish xavfi yuqori boʻlgan shaxslarning turmush tarzi va oilaviy sharoitini oʻrganadi, ularning ehtiyojlariga qarab, kompleks yondashuv asosida professional ijtimoiy xizmat koʻrsatishni va yordam berilishini tashkil etish choralarini koʻradi;

nogironligi boʻlgan va ogʻir kasallikka chalingan shaxslar, shuningdek, parvarishga muhtoj yolgʻiz keksalarni qonunchilikda belgilangan tartibda chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini tashkil etadi hamda ularga ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatilishini taʼminlaydi;

e) soliq inspektori tadbirkorlik faoliyatini boshlamoqchi boʻlgan shaxslarga soliq xizmatlarini koʻrsatadi.

Hokim yordamchisi, profilaktika inspektori, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, ijtimoiy xodim va soliq inspektori oʻz vakolatlari doirasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

18. Mahalla raisi ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar faoliyatiga umumiy rahbarlik qilib, har hafta mahallada ularning ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish borasidagi faoliyatini muhokama qilib boradi.

19. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan zarur hollarda, ijtimoiy profilaktika tadbirlariga ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishga koʻmaklashuvchi shaxslar jalb qilinishi mumkin.

20. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirishga koʻmaklashuvchi shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga yordam koʻrsatadi. Bunda:

a) mehnat organi xodimi — band boʻlmagan yoki doimiy daromad manbaiga ega boʻlmagan ishsiz shaxslar;

b) tibbiyot xodimi:

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan shaxslar;

parvarishga muhtoj yolgʻiz keksalar;

nogironligi boʻlgan va ogʻir kasallikka chalingan shaxslar;

v) maktab direktori, maktab psixologi va inspektor-psixolog:

muntazam tazyiq va zoʻravonlikka uchrab kelayotgan oʻquvchilar;

qarovsiz va nazoratsiz qolgan, shuningdek, gʻayriijtimoiy xulq-atvorli oʻquvchilar;

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan oʻquvchilar;

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarga ruju qoʻygan oʻquvchilar bilan ijtimoiy moslashtirish dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etadi.

21. Ijtimoiy moslashtirish dasturlarini amalga oshirishga ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarning murojaatiga asosan mahalla faollari, imom-xatib, otinoyilar va boshqa shaxslar taklif etilishi mumkin.

4-bob. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish hamda ijtimoiy profilaktika tadbirlarini yakunlash tartibi

22. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarning faoliyati tuman (shahar) darajasida — tuman (shahar) ichki ishlar organlari, viloyat darajasida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari, respublika darajasida — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tahlil qilingan holda ularga tashkiliy, texnik va metodik yordam koʻrsatgan holda muvofiqlashtiriladi.

23. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish jarayonida vujudga kelayotgan muammolarni hal etish, shuningdek, ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlarga amaliy va boshqa yordam koʻrsatish maqsadida ijtimoiy profilaktika tadbirlari quyidagi tartibda nazorat qilib boriladi:

a) tuman (shahar) darajasida:

mahalla raisining faoliyati — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimlari;

hokim yordamchisining faoliyati — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari;

profilaktika inspektorining faoliyati — tuman (shahar) ichki ishlar organlarining huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlinmalari;

xotin-qizlar faolining faoliyati — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari;

yoshlar yetakchisining faoliyati — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimlari;

ijtimoiy xodimning faoliyati — tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari;

soliq inspektorining faoliyati — tuman (shahar) soliq inspeksiyalari tomonidan;

b) viloyat darajasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining, Yoshlar ishlari agentligining, Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari tomonidan;

v) respublika darajasida Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi va Soliq qoʻmitasi tomonidan.

24. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan ijtimoiy moslashtirish dasturi profilaktika inspektori bilan, profilaktika inspektorining oʻzi tomonidan amalga oshirilgan ijtimoiy moslashtirish dasturi esa mahalla raisi bilan birgalikda tuziladigan qoʻshma xulosa asosida yakunlanadi.

25. Ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar vafot etganda, ozodlikdan mahrum etilganda yoki doimiy yashash uchun xorijiy davlatga koʻchib ketganda, ularga nisbatan ijtimoiy moslashtirish dasturini tugatish haqida mahalla profilaktika inspektori bilan birgalikda qoʻshma xulosa tuziladi.

26. Ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar uzoq muddatga xorijiy davlatga ketganda, ijtimoiy moslashtirish dasturi vaqtincha toʻxtatilib turiladi va qaytganidan soʻng qayta tiklanib, holatdan kelib chiqib yakunlanishi yoki davom ettirilishi mumkin.

Ijtimoiy profilaktika tadbirlari takroran amalga oshirilganda, ijtimoiy moslashtirish dasturi qayta tiklanib, ishlar davom ettiriladi.

27. Ijtimoiy moslashtirish dasturini yakunlash boʻyicha tuzilgan qoʻshma xulosa asosida tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari, tuman (shahar) ichki ishlar organlari huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlinmalari, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining, Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimlari, tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari hamda tuman (shahar) soliq inspeksiyalari nazoratni yakunlaydi.

28. Ijtimoiy profilaktika tadbirlari amalga oshiriladigan shaxslar respublikaning boshqa hududiga doimiy yoki vaqtincha yashash uchun koʻchib ketsa, ular bilan olib borilayotgan ijtimoiy profilaktika tadbirlari borgan joyidagi ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar tomonidan davom ettirilishi mumkin.

29. Axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi har yil yakuni boʻyicha mazkur Nizomning 23-bandida nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan bevosita joylarga chiqqan holda oʻrganiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Ijtimoiy profilaktika obyektlariga nisbatan elektron shaklda yuritilgan hujjatlar (xulosa, ijtimoiy moslashtirish dasturi, uning ijrosi boʻyicha maʼlumotnomalar, qoʻshma xulosa) axborot tizimida saqlanadi.

31. Ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshiruvchi subyektlar ijtimoiy profilaktika tadbirlarini amalga oshirish natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

32. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-dekabrdagi 754-son qaroriga 3-ILOVA

Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ va muassasalarning mansabdor shaxslari tomonidan rasmiy ogohlantirishni chiqarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ va muassasalarning mansabdor shaxslari tomonidan rasmiy ogohlantirishni chiqarish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning talablari Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

gʻayriijtimoiy xulq-atvor — shaxsning jamiyatda qabul qilingan xulq-atvor normalari va qoidalarini buzuvchi turmush tarzi, harakati yoki harakatsizligi;

huquqbuzarlik sodir etishga moyil boʻlgan shaxs — oʻzining gʻayriijtimoiy xulq-atvori xavfliligi tufayli huquqbuzarlik sodir etish ehtimoli holatida boʻlgan jismoniy shaxs.

4. Rasmiy ogohlantirish huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ yoki muassasaning huquqbuzarliklarning yakka tartibdagi profilaktikasini amalga oshirishga masʼul boʻlgan mansabdor shaxsi (keyingi oʻrinlarda — masʼul shaxs) tomonidan chiqariladi.

5. Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ yoki muassasaning rasmiy ogohlantirishni chiqarish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxslari roʻyxati tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan tasdiqlanadi.

6. Rasmiy ogohlantirish shaxsga uning gʻayriijtimoiy xulq-atvorni davom ettirishiga yoʻl qoʻyib boʻlmasligi toʻgʻrisida yozma ravishda tushuntirishdan, shuningdek, huquqbuzarlik sodir etishga moyil boʻlgan shaxsni huquqbuzarlik sodir etganlik uchun javobgarlik haqida ogohlantirishdan iborat boʻladi.

2-bob. Rasmiy ogohlantirishni chiqarish tartibi

7. “Huquqbuzarliklar profilaktikasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 30-moddasiga muvofiq oʻtkazilgan profilaktik suhbat ijobiy natija bermagan va shaxs gʻayriijtimoiy xulq-atvorni yoki huquqbuzarlik sodir etishga moyillikni davom ettirgan hollarda, unga nisbatan rasmiy ogohlantirish qoʻllanadi.

8. Jamiyatda qabul qilingan xulq-atvor normalari va qoidalarini buzuvchi turmush tarzi, harakati yoki harakatsizligini yoxud oʻzining gʻayriijtimoiy xulq-atvori xavfliligi tufayli huquqbuzarlik sodir etish ehtimoli holatida boʻlgan jismoniy shaxs aniqlangan joyning oʻzida masʼul shaxs tomonidan ushbu shaxsga nisbatan rasmiy ogohlantirish chiqariladi.

9. Rasmiy ogohlantirish masʼul shaxs tomonidan oʻz xizmat vazifasini bajarayotgan paytda, amalga oshirilayotgan profilaktik tadbirlar jarayonida, shuningdek, qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda chiqariladi.

10. Rasmiy ogohlantirish blankasi ushbu Nizomga ilovaga muvofiq shaklda ikki qismdan — fuqaroga taqdim qilinadigan rasmiy ogohlantirish hamda masʼul shaxsda qoladigan uning qirqib olinadigan qismidan iborat boʻladi.

11. Rasmiy ogohlantirish blankasi rasmiylashtirilganda unga barcha yozuvlar qora yoki havorang siyohda, tushunarli qilib yoziladi.

12. Masʼul shaxs rasmiy ogohlantirish blankasini rasmiylashtirayotgan paytda shaxsning yonida uning shaxsini tasdiqlovchi hujjat boʻlmasa, rasmiy ogohlantirish blankasining tegishli grafalari shaxsning soʻzidan toʻldiriladi.

13. Masʼul shaxs rasmiy ogohlantirish blankasini rasmiylashtirganidan soʻng uni imzolaydi.

Rasmiy ogohlantirish blankasining qirqib olinadigan qismi rasmiy ogohlantirilayotgan shaxs tomonidan ham imzolanadi. Rasmiy ogohlantirilayotgan shaxs imzo qoʻyishdan bosh tortgan taqdirda esa, rasmiy ogohlantirish blankasiga bu haqida yozib qoʻyiladi.

14. Rasmiy ogohlantirish rasmiylashtirilganidan soʻng u rasmiy ogohlantirilgan shaxsga beriladi, blankaning qirqib olinadigan qismi masʼul shaxsda qoladi.

15. Masʼul shaxs, rasmiy ogohlantirish chiqarilganligi toʻgʻrisida u qaysi shaxsga eʼlon qilingan boʻlsa, oʻsha shaxsning ish (oʻqish) joyidagi ish beruvchiga (maʼmuriyatga) yoki yashash joyidagi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga xabar qilishga haqli.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Rasmiy ogohlantirish blankasi qatʼiy hisobda turuvchi hujjat hisoblanadi va oʻz seriyasi hamda raqamiga ega boʻladi.

Rasmiy ogohlantirish blankalari huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi vazirliklar va idoralar tomonidan quyi turuvchi tizim uchun markazlashtirilgan holda belgilangan tartibda tayyorlanadi.

17. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishi huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ yoki muassasalarning rahbarlari va prokuratura organlari tomonidan nazorat qilinadi.

18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ va muassasalarning mansabdor shaxslari tomonidan rasmiy ogohlantirishni chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ va muassasalarning mansabdor shaxslari tomonidan chiqariladigan RASMIY OGOHLANTIRISH SHAKLI (shaklning old tomoni)

(shaklning orqa tomoni)

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-dekabrdagi 754-son qaroriga 4-ILOVA

Ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlarida alkotester yordamida shaxslarning alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom ichki ishlar organlari xodimlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari va (yoki) xodimlari tomonidan huquqbuzarlik sodir etganlik holatini, shuningdek, probatsiya nazoratidagi shaxs tomonidan alkogolli ichimliklarni isteʼmol qilish yuzasidan sud belgilagan taqiqqa (cheklovga) rioya etilishini aniqlash maqsadida ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlariga olib kelingan shaxslarning alkotester yordamida alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligini aniqlash tartibini belgilaydi.

Ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgandan boshqa hollarda alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlikni aniqlash taqiqlanadi, yoʻl-patrul xizmati xodimlari tomonidan transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligini aniqlash hollari bundan mustasno;

Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl-patrul xizmati xodimlarining yoʻl harakati qatnashchilari bilan oʻzaro munosabatlari hamda maxsus moslamalardan foydalanishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq aniqlanadi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

alkotester — shaxs tomonidan havoga chiqarilgan etanol bugʻlarini aniqlovchi va tekshiruv natijalarini qogʻozda aks ettiruvchi maxsus moslama;

alkotester tekshiruvi — huquqbuzarlik sodir etganlik holatini, shuningdek, probatsiya nazoratidagi shaxs tomonidan alkogolli ichimliklarni isteʼmol qilish yuzasidan sud belgilagan taqiqqa (cheklovga) rioya etilishini aniqlash maqsadida ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlariga olib kelingan shaxslarning alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligini alkotester yordamida tekshirish;

masʼul xodimlar — ichki ishlar organlarining navbatchilik qismiga tekshiriluvchi shaxsni olib kelgan ichki ishlar organlari xodimlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi harbiy xizmatchilari va xodimlari;

tekshiriluvchi shaxs — huquqbuzarlik sodir etganlik holatini aniqlash yoki probatsiya nazoratidagi shaxsning alkogolli ichimliklarni isteʼmol qilish yuzasidan sud belgilagan taqiqqa (cheklovga) rioya etishini tekshirish maqsadida ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlariga olib kelingan hamda alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holati alkotester orqali tekshiriladigan shaxs;

tibbiy tekshiruv — tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasalariga olib borilgan shaxsning alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatini tekshirish maqsadida oʻtkaziladigan tekshiruv.

3. Tekshiriluvchi shaxs alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligi masʼul xodimlar tomonidan ushbu Nizomda belgilangan tartibda alkotester yordamida tekshiriladi.

4. Quyidagilar alkotester tekshiruvini oʻtkazish uchun asos boʻladi:

shaxsning ogʻiz boʻshligʻidan alkogol hidi kelishi;

shaxsning bir holatda toʻgʻri tura olmasligi (chayqalib turishi);

shaxs nutqining buzilgani;

shaxs qoʻl barmoqlarining qaltirashi;

shaxs yuz terisi rangining sezilarli oʻzgargani.

5. Masʼul xodimlar alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holatda boʻlib, mustaqil harakatlanish qobiliyatini yoʻqotgan yoki qayerdaligini aniq anglab yetmaydigan shaxslarni aniqlagan taqdirda, ushbu shaxslarni Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomda belgilangan tartibda tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib boradi.

2-bob. Alkotester tekshiruvi davomida alkotesterdan foydalanish tartibi

6. Alkotester tekshiruvi kamida ikki nafar xolis ishtirokida, zarur hollarda esa shifokor yoki boshqa mutaxassis ishtirokida oʻtkaziladi.

7. Alkotester tekshiruvidan oldin masʼul xodimlar tekshiriluvchi shaxs va xolislarni alkotesterning ishlash tartibi va koʻrsatkichlari bilan tanishtiradi, ularning talabiga asosan qiyoslash sertifikati (nusxasi)ni koʻrsatadi.

Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan hujjat va boshqa koʻrsatkichlar bilan tanishtirilmaganda yoki maxsus moslama nosozligiga shubha mavjud boʻlganda yoxud alkotester tekshiruvini oʻtkazish jarayonida sanitariya-gigiyena qoidalari buzilganda, shaxs alkotester tekshiruvidan oʻtishdan bosh tortishi mumkin.

8. Alkotester tekshiruvi jarayonida masʼul xodim tomonidan tekshiriluvchi shaxs bilan muloqotda xushmuomala, unga nisbatan xatti-harakatlari tushunarli va qonunchilik talablari asosida boʻlishi, shuningdek, sanitariya-gigiyena qoidalariga qatʼiy rioya etilishi lozim.

9. Alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatini aniqlash uchun alkotester tekshiruvini oʻtkazishda tekshiriluvchi shaxs tomonidan chiqarilgan havo namunasi alkotester moslamasini qoʻllash yoʻriqnomasiga asosan olinadi.

10. Tekshiriluvchi shaxsning ogʻiz boʻshligʻidan chiqarilgan havodagi etanol bugʻlar konsentratsiyasi koʻrsatkichi 0,135 milligramm va undan yuqori boʻlgan hollarda, masʼul xodimlar tekshiriluvchi shaxsga nisbatan alkogolli ichimliklarni isteʼmol qilganligi holati yuzasidan xolislar ishtirokida (alkotester moslamasining qiyoslash sertifikati raqami bayonnomada yoki dalolatnomada koʻrsatiladi) bayonnoma yoki dalolatnoma (probatsiya nazoratidagi shaxsga nisbatan dalolatnoma) rasmiylashtiradi hamda alkotester tekshiruvi natijalarini ushbu bayonnoma yoki dalolatnomaga ilova qiladi.

11. Tekshiriluvchi shaxs alkotester yordamida alkotester tekshiruvidan oʻtishdan bosh tortgan yoki unda texnik vositalar orqali oʻtkazilgan alkotester tekshiruvi natijalariga eʼtiroz mavjud boʻlgan hollarda, masʼul xodimlar ushbu shaxsni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish uchun tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasasiga olib boradilar.

Tekshiriluvchi shaxs tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasasida ham tibbiy tekshiruvdan oʻtishdan bosh tortgan taqdirda, unga nisbatan qonunda belgilangan tartibda javobgarlikka tortish choralari koʻriladi.

12. Masʼul xodimlarning alkotesterdan foydalanish, uni saqlash, qabul qilish, topshirish va uning hisobini yuritish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi.

3-bob. Masʼul xodimlarning alkotester tekshiruvini oʻtkazishda fuqarolar bilan oʻzaro munosabatlardagi huquq va majburiyatlari

13. Masʼul xodimlar:

tekshiriluvchi shaxsga oʻzini tanishtirishi, lavozimi, unvoni, familiyasi haqida maʼlumot berishi, uning talabiga koʻra xizmat guvohnomasini ochiq holda koʻrsatishi (bunda xodim tomonidan xizmat guvohnomasini huquqbuzar ixtiyoriga (qoʻliga) berishi taqiqlanadi);

har qanday vaziyatda tekshiriluvchi shaxs bilan vazmin, xushmuomala, odobli va eʼtiborli boʻlish, ularga hurmat bilan hamda “Siz” deb murojaat qilishi, ular bilan oʻzaro munosabatlarda muomala madaniyati va qonuniylikka rioya qilishi;

tekshiriluvchi shaxs va xolislarni alkotesterning ishlash tartibi va koʻrsatkichlari bilan tanishtirishi, ularning talabiga asosan qiyoslash sertifikati (nusxasi)ni koʻrsatishi;

tekshiriluvchi shaxsni alkogolli ichimlik isteʼmol qilgan deb hisoblashga asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, uni belgilangan tartibda alkotester tekshiruvi yoki tibbiy tekshiruvdan oʻtkazishni tashkil qilishi, alkogolli ichimlik isteʼmol qilgan yoki isteʼmol qilmaganligini aniqlash uchun tekshiruv oʻtkazilishidan bosh tortgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda chora koʻrish uchun hujjatlarni rasmiylashtirishi;

ruxsat etilmagan, qiyoslash sertifikatiga ega boʻlmagan, qiyoslash sertifikatining amal qilish muddati tugagan yoki belgilangan tartibda ichki ishlar organlari hisobida mavjud boʻlmagan alkotesterdan foydalanmasligi;

tekshiriluvchi shaxsga alkotester tekshiruvi yoki tibbiy tekshiruv oʻtkazish jarayonidagi huquq va majburiyatlarini tushuntirishi;

tekshiriluvchi shaxsni alkotester tekshiruvi natijalarining nusxasi bilan taʼminlashi lozim.

Masʼul xodimlar qonunchilikda belgilangan boshqa majburiyatlarni ham bajaradi.

14. Masʼul xodimlar xizmat vazifalarini bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan asoslarga koʻra alkotester tekshiruvini oʻtkazish;

oʻz xizmat majburiyatlarini amalga oshirish chogʻida fuqarolarning shaxsini aniqlash maqsadida maxsus elektron maʼlumotlar bazasidan foydalanish.

Masʼul xodimlar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

4-bob. Tekshiriluvchi shaxsning masʼul xodimlar bilan oʻzaro munosabatlaridagi huquq va majburiyatlari

15. Tekshiriluvchi shaxs masʼul xodimlar bilan oʻzaro munosabatlarda quyidagi huquqlarga ega:

masʼul xodimlardan nima sababdan ichki ishlar organlariga olib kelinganligini, oʻzini tanishtirishini, xizmat guvohnomasini koʻrsatishini talab qilish;

oʻz ona tilidan hamda tarjimon xizmatidan foydalanish;

alkotester tekshiruvi natijalari bilan tanishish;

alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatini aniqlashda foydalaniladigan alkotesterning qiyoslash sertifikatini koʻrsatishni talab qilish;

masʼul xodimlarning harakatlari yoki harakatsizligi, rasmiylashtirilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi maʼmuriy bayonnoma hamda chiqarilgan qaror ustidan yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) yoki sudga shikoyat qilish;

alkotester tekshiruvidan bosh tortish va tibbiy tekshiruv oʻtkazilishini talab qilish.

Tekshiriluvchi shaxs qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Tekshiriluvchi shaxs:

masʼul xodimlarning qonuniy talablariga boʻysunishi va ularni bajarishi;

yonida shaxsini tasdiqlovchi yoki oʻzini identifikatsiya qilish imkonini beradigan hujjatlari boʻlgan hollarda masʼul xodimlar talabiga koʻra ularni tekshirish uchun taqdim etish lozim.

Tekshiriluvchi shaxsga alkotester tekshiruvi jarayonida yuqoridagilardan boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin emas.

17. Shaxsini tasdiqlovchi hujjati mavjud boʻlmagan tekshiriluvchining shaxsi ichki ishlar organlarining vakolatli xodimlari tomonidan maxsus elektron maʼlumotlar bazasi yordamida aniqlanadi.

Tekshiriluvchining shaxsini tasdiqlovchi hujjati mavjud emasligi uni alkotester tekshiruvi yoki tibbiy tekshiruvdan oʻtkazmaslik uchun asos boʻlmaydi.

5-bob. Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish tartibi

18. Tibbiy tekshiruv ichki ishlar organlariga olib kelingan vaqtda yoki uzogʻi bilan ikki soat ichida oʻtkazilishi lozim.

19. Tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasalarida alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatida ekanligiga gumon qilingan shaxs har taraflama klinik tekshiruvdan oʻtkaziladi va etanol bugʻlari bor-yoʻqligini aniqlash maqsadida undan chiqarilayotgan nafas havosi namunasi olinadi.

20. Alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatining klinik belgilarini aniqlash imkoni boʻlmagan hollarda (shoshilinch tez tibbiy yordam koʻrsatilishini talab qiluvchi holatlar), tekshiruvdan oʻtkazish uchun qon namunasi masʼul xodimning qarori asosida tegishli davolash-profilaktika muassasalarida olinadi.

Bunda tekshiriluvchi shaxsning alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa qonning laboratoriya tekshiruvi natijalari asosida chiqariladi.

21. Chiqarilayotgan nafas havosi tarkibidagi alkogol miqdorini va sifatini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllanishga ruxsat etilgan hamda tekshiruvdan oʻtgan alkotesterlardan foydalaniladi.

6-bob. Tibbiy tekshiruv natijalarini rasmiylashtirish

22. Tibbiy tekshiruv natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan shakldagi bayonnoma tuziladi. Bayonnomada tekshiruv sanasi va tartib raqami alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruvdan oʻtgan shaxslar hisobini yuritish daftarining tartib raqamiga muvofiq holda koʻrsatiladi.

23. Bayonnomaning barcha bandlari hech qanday qisqartirish va boshqa oʻzgartirishlarsiz toʻldiriladi. Bayonnoma tibbiy tekshiruvni oʻtkazgan shifokor tomonidan imzolanadi va tekshiruv oʻtkazilgan tibbiyot muassasasining muhri bilan tasdiqlanadi.

24. Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilgan shaxsga tibbiy tekshiruv bayonnomasi nusxasi (qogʻoz yoki elektron shaklda) beriladi.

25. Biologik suyuqliklarning va chiqarilayotgan nafas havosi tarkibining laboratoriya tekshiruvi natijalari inobatga olingan kompleks tibbiy tekshiruv natijalari tekshiriluvchi shaxsning holati toʻgʻrisidagi xulosaning asosi hisoblanadi.

26. Tekshiriluvchi shaxs tekshiruvdan yoki ayrim tekshiruv turidan bosh tortgan hollarda, shifokor tomonidan daftarga va bayonnomada “tekshiruvdan bosh tortdi” deb yozib qoʻyiladi.

27. Tibbiy tekshiruv asosida xulosa tuziladi, unda tekshiriluvchi shaxsning tekshiruv vaqtidagi holati aniq yoritilishi zarur. Shifokor xulosa tuzayotganda, quyidagi holatlardan birini belgilashi lozim:

alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holati aniqlanmadi;

alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holati aniqlandi.

28. Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilgan shaxs tekshiruvdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi xulosa bilan uni olib kelgan masʼul xodimlar oldida tanishtiriladi.

29. Tekshiriluvchi shaxsda xulosaga nisbatan eʼtirozlar mavjud boʻlgan hollarda, u boshqa tibbiyot muassasasida qayta tibbiy tekshiruvdan oʻtkazishni talab qilishga haqli. Bunda qayta tibbiy tekshiruv alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holati aniqlangan yoki masʼul xodim shaxsning alkogolli ichimliklar isteʼmol qilganligi boʻyicha asoslarini maʼlum qilgan paytdan boshlab, uzogʻi bilan bir soat ichida boshqa yaqin masofada joylashgan tibbiyot muassasasida oʻtkazilishi lozim.

Tekshiriluvchi shaxs alkogolli ichimlik isteʼmol qilganlik holatini aniqlash yuzasidan xususiy tibbiyot muassasalarida tibbiy tekshiruvdan oʻtishini maʼlum qilgan taqdirda, tekshiriluvchi shaxs xususiy tibbiyot muassasasida oʻz hisobidan tekshiruvdan oʻtkazilib, tekshiruv toʻgʻrisida maʼlumotnoma olinadi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

30. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-dekabrdagi 754-son qaroriga 5-ILOVA

Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlib, mustaqil harakatlanish qobiliyatini yoʻqotgan yoki qayerdaligini aniq anglab yetmaydigan shaxslarni (alkogol va boshqa psixoaktiv moddalardan ogʻir zaharlanish (hushsiz, koma) holatlari bundan mustasno) ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga yetkazish va ularga tibbiy yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlib, mustaqil harakatlanish qobiliyatini yoʻqotgan yoki qayerdaligini aniq anglab yetmaydigan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — mastlik holatidagi shaxs) — psixoaktiv moddalar taʼsirida mastlik holatidagi shaxs;

narkologik kasallik (surunkali alkogolizm, giyohvandlik, zaharvandlik) — psixoaktiv moddalarga patologik ruju qoʻyish, ulardan surunkali zaharlanishning psixosomatik (ruhiy va jismoniy) hamda ijtimoiy oqibatlari bilan tavsiflanadigan surunkali kasallik;

psixoaktiv moddalar — markaziy asab tizimiga oʻziga xos taʼsir koʻrsatadigan, muntazam ravishda isteʼmol qilganda ruhan va jismonan qaramlikni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan, kelib chiqishi sintetik yoki tabiiy kimyoviy moddalar;

psixoaktiv moddalar taʼsiridan mastlik holatini aniqlash uchun shaxslarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish — shaxslarda mastlik holatini aniqlashga qaratilgan tibbiy koʻrik usullari va tibbiy tekshiruvlar majmui.

3. Mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari hamda Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi boshliqlari buyruqlari bilan tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari tarkibida kamida 10 oʻrinli tumanlararo tibbiy yordam koʻrsatish punktlari tashkil qilinadi.

4. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida ichki rejim hamda jamoat tartibini saqlash, huquqbuzarliklarning oldini olish va ularni bartaraf etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti qoʻriqlash boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — qoʻriqlash boʻlinmalari) tashkil etiladi.

5. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari videokuzatuv kameralari bilan jihozlangan boʻlishi shart.

6. Ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga koʻchalarda, maydonlarda, stadionlarda, xiyobonlarda, istirohat bogʻlarida, avtomobil yoʻllarida, vokzallarda, aeroportlarda va boshqa jamoat joylarida (yashash joyidan olib borish bundan mustasno) boʻlgan mastlik holatidagi shaxslarni tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib borish uchun quyidagi mezonlar asos boʻladi:

shaxsning maqsadli harakatlar sodir etish yoki oʻzi mustaqil harakatlanish qobiliyatining yoʻqotganligi (biror joyda yotgan yoki oʻtirgan holati);

shaxsning uyquchanligi, uygʻotishning qiyinligi;

shaxsning tikka holatda mustaqil tura olmasligi;

nutqining noaniq, tushunarsiz, oʻzaro bogʻliq boʻlmagan uzuq-yuluq alohida soʻzlardan tashkil topishi (gʻoʻldirashi);

savollarni yaxshi tushunmasligi, oʻzining qayerdaligini aniq anglab yetmasligi.

7. Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlarining asosiy vazifalari

8. Quyidagilar tibbiy yordam koʻrsatish punktlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

mastlik holatidagi shaxslarni hushyor holatga keltirish boʻyicha tibbiy yordam koʻrsatish;

mastlik holatidagi shaxslarni kecha-kunduz qabul qilish va ularning roʻyxatini yuritish;

tibbiy yordam koʻrsatish punktiga qabul qilingan shaxslarni xavfsiz va sogʻligʻiga ziyon yetmaydigan sharoitlarda saqlash;

tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan shaxslarda boshqa yoʻnalishdagi davolash-profilaktika muassasalarida shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatishni talab etuvchi holatlar (jarohatlar, kuyish, insult, ichki aʼzolar funksiyalarining yaqqol dekompensatsiyasi va boshqalar) aniqlangan taqdirda, ularni tegishli davolash-profilaktika muassasasiga yuborish;

mastlik holatidagi shaxslarni hushyor holatga kelgandan soʻng tibbiy yordam koʻrsatish punktlaridan chiqarib yuborish;

mastlik holatidagi shaxs hushyor holatga kelgandan soʻng tibbiy yordam koʻrsatish punktidan chiqarib yuborish vaqtida undan vaqtincha saqlash uchun olib qoʻyilgan buyumlarini qaytarish.

3-bob. Mastlik holatidagi shaxslarni tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelish

9. Mastlik holatidagi shaxslar ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan aniqlanadi va tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib boriladi.

Bunda ichki ishlar xodimi:

mastlik holatidagilarning shaxsini aniqlaydi;

mastlik holatidagi shaxslarga nisbatan huquqbuzarliklarning, shuningdek, ularning hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi xavfning oldini olish maqsadida ularga birinchi yordam koʻrsatadi;

zarurat tugʻilganda (shaxsning hushsizligi, ogʻir tan jarohati olganligi yoki hayoti va sogʻligʻiga tahdid solayotgan boshqa holatlarda), ular aniqlangan joyga zudlik bilan tez tibbiy yordam brigadasini chaqiradi;

tez yordam brigadasining kelish imkoni boʻlmagan taqdirda, yuqorida koʻrsatilgan shaxslarni tibbiyot muassasalariga oʻz xizmat avtomashinalarida yetkazib boradi, bu haqida ichki ishlar hududiy organining navbatchilik boʻlimiga xabar beradi, navbatchining koʻrsatmalariga muvofiq harakat qiladi;

mastlik holatida boʻlgan shaxslarning shaxsiy mulki xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻradi.

10. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari sharoitida yordam koʻrsatishga tibbiy koʻrsatmalar mavjud boʻlganda, mastlik holatidagi shaxslarni ushbu punktlarga ichki ishlar organlari xodimlari oʻz xizmat avtomashinalarida yetkazadi. Ularning sogʻligʻiga zarar yetkazilishini istisno etuvchi, ushbu shaxslarning yonida boʻlgan ashyolar, hujjatlar va qimmatli buyumlarning saqlanishini taʼminlash choralarini koʻradi.

11. Mastlik holatidagi shaxslarni tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelishdan oldin ichki ishlar organlari xodimlari ularda oʻziga yoki boshqa fuqarolarga tan jarohatlari yetkazishi mumkin boʻlgan sovuq qurol, shuningdek, qurol sifatida ishlatilishi mumkin boʻlgan boshqa buyum (jism)lar yoʻqligiga ishonch hosil qilishlari kerak.

Mastlik holatidagi shaxsning yonida sovuq qurol, giyohvand moddalar va muomalada boʻlishi taqiqlangan yoki cheklangan buyumlar (jismlar) aniqlangan taqdirda, ushbu buyum (jism)lar ichki ishlar organlari xodimi tomonidan olib qoʻyiladi hamda butun tibbiy yordam koʻrsatish davri davomida ushbu shaxsning zarur qoʻriqlanishini taʼminlaydi.

12. Mastlik holatidagi shaxsga tibbiy yordam koʻrsatilgandan soʻng unga nisbatan qonunchilikda belgilangan tegishli choralar koʻrish va olib qoʻyilgan buyumlarni (jismlarni) saqlash, topshirish yoki yoʻq qilish masalalarini hal etish uchun hududiy tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi)ga topshiriladi.

4-bob. Mastlik holatidagi shaxslarni tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga qabul qilish

13. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxsga tibbiy yordam koʻrsatish punktida yordam koʻrsatish uchun tibbiy koʻrsatmalar mavjud boʻlsa, ushbu shaxsni tibbiy yordam koʻrsatish punktiga qabul qilish toʻgʻrisida navbatchi shifokor tomonidan dalolatnoma tuzilib, tibbiyot xodimi va ichki ishlar organi xodimi tomonidan imzolanadi.

14. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslarning kiyim-boshi va boshqa buyumlari ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan tibbiyot xodimlari va xolislar ishtirokida tekshiriladi.

Tekshirish mobaynida mastlik holatidagi shaxsdan uning yonidagi buyumlari dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi va vaqtincha saqlash uchun olib qoʻyiladi. Bunda mazkur buyumlar har bir shaxs uchun alohida yacheykasi boʻlgan, raqamlangan va qulflanadigan maxsus jihozlangan shkafda saqlanadi.

15. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan barcha shaxslar shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar yoki uni olib kelgan ichki ishlar organlari xodimlarining yozma yoʻllanmalarida koʻrsatilgan maʼlumotlariga koʻra maxsus tikilgan, raqamlangan, tibbiyot muassasasi rahbari imzosi va tashkilot muhri bosilgan daftarda qayd etiladi.

16. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari boʻlmagan shaxs olib kelinganda, koʻrik dalolatnomasida uning alohida belgilari (chandiqlari, tatiurovkalari, tugʻma dogʻlari va boshqa) sinchiklab qayd qilinadi.

Ichki ishlar organlari xodimlari shaxsning tashqi qiyofasini tuzishda tibbiyot xodimlariga yordam beradi.

17. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan shaxslar ushbu punktlarning xonalariga joylashtiriladi. Bunda erkaklar ayollardan, voyaga yetmaganlar esa voyaga yetganlardan alohida saqlanadi.

18. Navbatchi tibbiy xodimlar ichki ishlar organlari xodimlari bilan birgalikda olib kelingan shaxsning qarindoshlariga darhol xabar berish choralarini koʻradi.

19. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan shaxslarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari hamda yongʻin xavfsizligi faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob beradigan maishiy sharoitlar yaratiladi.

20. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida tegishli ichki ishlar organlari, davolash-profilaktika muassasalari xodimlari bilan aloqani yoʻlga qoʻyish hamda olib kelingan shaxslarning qarindoshlariga xabar berish uchun telefon apparati oʻrnatiladi.

5-bob. Mastlik holatidagi shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida tibbiy yordam koʻrsatish

21. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslarga tibbiy yordam narkolog-shifokorlar yoki maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan shifokorlar va boshqa tibbiyot xodimlari tomonidan koʻrsatiladi.

22. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslar tibbiy yordam koʻrsatish punktlarining shifokorlari tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

23. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari tibbiy yordam koʻrsatish punktlari shifokorlari tomonidan tuziladigan mastlik holatidagi shaxslarning sogʻligʻi holatini tekshirish natijalari dalolatnomasida qayd etiladi va ushbu dalolatnoma qatʼiy hisobot hujjati hisoblanadi.

24. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish vaqtida olib kelingan shaxsda bosh miya jarohatlari yoki boshqa ogʻir tan jarohatlari, shuningdek, yaqqol ayon boʻlgan ogʻir holatlar aniqlanganda, tibbiy yordam koʻrsatish punkti joylashgan muassasada toʻliq hajmda tibbiy yordam koʻrsatish imkoni boʻlmasa, navbatchi shifokor tomonidan yordam koʻrsatish hajmi yoki boshqa davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish masalasi hal qilinadi.

25. Tibbiy yordamning koʻrsatilish hajmi olib kelingan shaxsning ahvolidan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan davolash standartlari va protokollariga muvofiq amalga oshiriladi.

26. Mastlik holatidagi shaxs tibbiy yordam koʻrsatish punktida 12 soatgacha boʻlganda dalolatnoma, 12 soatdan koʻp vaqt boʻlganda va tibbiy koʻrsatmalar mavjud boʻlgan hollarda kasallik tarixi rasmiylashtiriladi. Tibbiy yordam koʻrsatish punktida qoʻllanilishi zarur boʻlgan dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilanadi. Dori vositalari va tibbiy buyumlarning sarflanishini hisobga olish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

6-bob. Tibbiy yordam koʻrsatilgan shaxslarni tibbiy yordam koʻrsatish punktidan chiqarish

27. Mastlik holatidagi shaxs tibbiy yordam koʻrsatilganidan va hushyor holatga keltirilganidan soʻng shifokor uni takroran tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi va chiqarish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa beradi. Bunda mastlik holatidagi shaxsni hushyor holatga keltirish muddati 3 soatdan kam boʻlmasligi kerak.

28. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslar sutkaning tungi vaqtida, yaʼni soat 23.00 dan 06.00 ga qadar yoki yilning sovuq davrida ularning qarindoshlari kuzatuvi ostida chiqarib yuboriladi.

29. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxsga chiqarib yuborish davomida bayonnomaga yoki kasallik tarixiga imzo qoʻydirgan holda olib qoʻyilgan hujjatlar, pullar va boshqa buyumlari qaytarib beriladi.

7-bob. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslarning huquqlari va majburiyatlari

30. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslar:

shaxsiy xavfsizligi taʼminlangan va sogʻligʻiga ziyon yetmaydigan sharoitlarda saqlanishga, tegishli tibbiy yordam olishga;

tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingani toʻgʻrisida qarindoshlari yoki boshqa shaxslarga xabar berishga;

ijtimoiy-maishiy shart-sharoitlarga ega boʻlish va qonunchilikda taqiqlanmagan predmet va buyumlardan foydalanishga haqli.

Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

Mastlik holatidagi shaxslar tibbiy yordam koʻrsatish punktida belgilangan tartibga rioya qilishi shart.

8-bob. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari tibbiyot xodimlarining huquqlari va majburiyatlari

31. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari tibbiyot xodimlari:

tibbiy yordam koʻrsatish punkti hududida turgan boshqa shaxslardan tibbiy yordam koʻrsatish punkti xodimlarining xizmat majburiyatlarini bajarishga toʻsqinlik qiluvchi harakatlarni darhol toʻxtatishni talab qilish, ularni bartaraf etish va bu haqida darhol ichki ishlar organlariga murojaat etishga;

ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan mastlik holatidagi shaxslardan tibbiy yordam koʻrsatish punktida saqlash, tarqatish, isteʼmol qilish va ulardan foydalanish taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini olib qoʻyilishida ishtirok etishga haqli.

Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari tibbiyot xodimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

32. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari tibbiyot xodimlari:

tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishi;

oʻz ishini bajarishda tibbiy etika va deontologiyaga amal qilishi;

oʻzining malakasi, lavozim yoʻriqnomalari va majburiyatlariga muvofiq mastlik holatidagi shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatishi;

mastlik holatida boʻlgan shaxslarni qabul qilish vaqtida ularda tan jarohatlari aniqlangan taqdirda, darhol ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlariga xabar berishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan davolash standartlari va protokollariga amal qilishi;

tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxs hushyor holatga kelganidan soʻng uni tibbiy yordam koʻrsatish punktidan chiqarib yuborishi shart.

Tibbiy yordam koʻrsatish punktlari tibbiyot xodimlari zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

33. Tibbiy yordam koʻrsatish jarayonida tibbiyot xodimlari sogʻligʻiga zarar yetkazilib, bu uning mehnat qobiliyatini vaqtincha yoʻqotilishiga sabab boʻlgan taqdirda, shuningdek, nogironlik yuz berganda ushbu shaxsga, u vafot etgan taqdirda esa, uning qonuniy vakiliga yetkazilgan zarar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoplanadi.

9-bob. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida qoʻriqlash boʻlinmalari naryadlarining vazifa va majburiyatlari

34. Qoʻriqlash boʻlinmalari naryadlari:

mastlik holatida boʻlgan shaxslarni tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga qabul qilish uchun tibbiyot xodimlari koʻrikdan oʻtkazayotgan va tibbiy yordam koʻrsatayotgan vaqtda jamoat tartibini taʼminlaydi;

mastlik holatida boʻlgan shaxslar tomonidan agressiv xatti-harakatlar bilan qonunbuzarlik harakatlari sodir etilgan taqdirda, tegishli choralar koʻradi;

tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida ichki, ruxsat berish rejimlarini hamda jamoat tartibini taʼminlash, huquqbuzarliklarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha choralar koʻradi;

qoʻriqlanayotgan obyektlardagi mol-mulkni saqlash shart-sharoitlari, muhandislik-texnik vositalar holatini tekshiradi;

tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida huquqbuzarlik sodir etgan shaxslarga nisbatan qonunda belgilangan tartibda jismoniy kuch ishlatish, oʻqotar qurol va maxsus vositalardan foydalanish choralarini koʻradi;

qoʻriqlanayotgan obyekt maʼmuriyatiga, mansabdor shaxsiga obyektni muhandislik-texnik mustahkamligini taʼminlash, signalizatsiya tizimlari va videokuzatuv bilan jihozlash boʻyicha taqdimnoma kiritadi;

tibbiy yordam koʻrsatish punktlaridan mol-mulk, moddiy boyliklar va turli yuklarni noqonuniy olib chiqishga yoki olib kirishga urinayotgan shaxslarni ushlaydi;

tibbiy yordam koʻrsatish punktlarida huquqbuzarlik sodir etgan shaxslarga nisbatan belgilangan tartibda chora koʻradi, zarur hollarda esa tegishli qaror qabul qilish uchun ularni hududiy ichki ishlar organlariga topshiradi;

mastlik holatidagi shaxslardan xizmat vazifalari bajarilishiga toʻsqinlik qiluvchi huquqbuzarliklar va xatti-harakatlarni toʻxtatishni talab qiladi, ushbu talablar bajarilmagan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tegishli choralarni qoʻllaydi.

35. Qoʻriqlash boʻlinmalari naryadlari:

xizmatni oʻtash joylarida huquqbuzarliklarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirishi;

qoʻriqlanayotgan obyektda jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarlik izlarining saqlanishini taʼminlashi;

qoʻriqlanayotgan obyektda huquqbuzarliklarni profilaktika qilish, ularni sodir etishga olib keluvchi sabab va shart-sharoitlarni aniqlash hamda bartaraf etish choralarini koʻrishi shart.

Qoʻriqlash boʻlinmalari naryadlari zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

10-bob. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlarini boshqarish

36. Tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga umumiy rahbarlik, ular tashkil etilgan tuman (shahar) tibbiyot muassasalarining bosh shifokori tomonidan, punktlarga bevosita rahbarlik esa ushbu punktlarda joriy etilgan boʻlim mudirlari tomonidan amalga oshiriladi.

37. Boʻlim mudiri oʻz vakolatlari doirasida:

tibbiy yordam koʻrsatish punktiga bevosita rahbarlik qiladi;

tibbiy yordam koʻrsatish punkti vakolati doirasiga kiruvchi masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi hamda tibbiy yordam koʻrsatish punktiga yuklangan vazifalarning lozim darajada bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

tibbiy yordam koʻrsatish punkti xodimlari oʻrtasida funksional vazifalarni taqsimlaydi, ular zimmasiga yuklangan majburiyatlarning bajarilishini nazorat qiladi, tibbiy yordam koʻrsatish punktida saqlanayotgan shaxslarning kun tartibini tasdiqlaydi;

tibbiy yordam koʻrsatish punktining ish rejalarini tasdiqlaydi;

tibbiy yordam koʻrsatish punkti tibbiyot xodimlari uchun majburiy boʻlgan koʻrsatmalar beradi;

kadrlarni tanlash, joy-joyiga qoʻyish, boshqa lavozimga oʻtkazish, shuningdek, ularni ragʻbatlantirish va ularga intizomiy jazolarni qoʻllash haqidagi takliflarni tegishli davolash-profilaktika muassasasining bosh shifokoriga belgilangan tartibda taqdim etadi.

Boʻlim mudiri qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.

11-bob. Yakunlovchi qoidalar

38. Tibbiy yordam punktlarida mastlik holatidagi shaxslar uchun ishlatilgan dori vositalari va tibbiy buyumlar, shuningdek, tibbiy hujjatlar hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

39. Ushbu Nizom buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Ichki ishlar organlari xodimlari Koʻchalarda, maydonlarda, stadionlarda, xiyobonlarda, istirohat bogʻlarida, avtomobil yoʻllarida, vokzallarda, aeroportlarda va boshqa jamoat joylarida mastlik holatidagi shaxslarni aniqlaydi va tibbiy yordam koʻrsatish punktlariga olib boradi. Mastlik holatidagi shaxs aniqlanishi bilan 2-bosqich Tibbiy yordam koʻrsatish punkti xodimlari va ichki ishlar organlari xodimlari 1. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxsni tibbiy yordam koʻrsatish punktiga qabul qilish toʻgʻrisida navbatchi shifokor dalolatnoma tuzib, uni tibbiyot xodimi va ichki ishlar organi xodimi imzolaydi. 2. Mastlik holatidagi shaxsni maxsus daftarda qayd etadi va xonaga joylashtiradi. 3. Mastlik holatidagi shaxsning qarindoshlariga bu haqida darhol xabar berish choralarini koʻradi. Mastlik holatidagi shaxs olib kelingan vaqtdan boshlab 3-bosqich Tibbiy yordam koʻrsatish punkti xodimlari 1. Mastlik holatidagi shaxsni tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi va mastlik holatidagi shaxslarning sogʻligʻi holatini tekshirish natijalari dalolatnomasini rasmiylashtiradi. 2. Mastlik holatidagi shaxs tibbiy yordam koʻrsatish punktida 12 soatgacha boʻlganda dalolatnomani, 12 soatdan koʻp vaqt boʻlganda va tibbiy koʻrsatmalar mavjud boʻlgan hollarda — kasallik tarixini rasmiylashtiradi. Mastlik holatidagi shaxs tibbiyot punkti xonasiga joylashtirilgan vaqtdan boshlab 4-bosqich Tibbiy yordam koʻrsatish punkti xodimlari Mastlik holatidagi shaxs tibbiy yordam koʻrsatilganidan va hushyor holatga keltirilganidan soʻng shifokor uni takroran tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi va chiqarish mumkinligi toʻgʻrisida xulosani beradi. Bunda mastlik holatidagi shaxsni hushyor holatga keltirish muddati 3 soatdan kam boʻlmasligi kerak. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxslarni sutkaning tungi vaqtida, yaʼni soat 23.00 dan 06.00 ga qadar yoki yilning sovuq davrida ularning qarindoshlari kuzatuvi ostida chiqarib yuboriladi. Tibbiy yordam koʻrsatish punktiga olib kelingan mastlik holatidagi shaxsga chiqarib yuborish davomida bayonnomaga yoki kasallik tarixiga imzo qoʻydirgan holda olib qoʻyilgan hujjatlar, pullar va boshqa buyumlarini qaytarib beradi. Mastlik holatidagi shaxs toʻliq oʻziga kelganda

Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari tarkibida mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tumanlararo punktlarining

T/r T/r Tumanlararo punktlar Tumanlararo punktlarga biriktirilgan tuman va shaharlar Tumanlararo punktlarning manzili Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. 1. Xoʻjayli tumani tibbiyot birlashmasi Taxiatosh tumani Xoʻjayli tumani Xoʻjayli tumani, T. Ibragimov koʻchasi, 24-uy 2. 2. Nukus tumani tibbiyot birlashmasi Nukus tumani Nukus tumani, Akmangit guzari koʻchasi, 34-uy 3. 3. Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (keyingi oʻrinlarda — RIRSIATM) Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy filiali Nukus shahri Nukus shahri, U. Bekmanov koʻchasi, 114-uy 4. 4. Toʻrtkoʻl tumani tibbiyot birlashmasi Beruniy tumani Toʻrtkoʻl tumani Toʻrtkoʻl tumani, Nukus koʻchasi, 36-uy 5. 5. Ellikqalʼa tumani tibbiyot birlashmasi Ellikqalʼa tumani Ellikqalʼa tumani, Navoiy koʻchasi, raqamsiz uy 6. 6. Qoʻngʻirot tumani tibbiyot birlashmasi Moʻynoq tumani Qoʻngʻirot tumani Qoʻngʻirot tumani, Oltinkoʻl mahallasi 7. 7. Qonlikoʻl tumani tibbiyot birlashmasi Qonlikoʻl tumani Qonlikoʻl tumani, A. Musayev koʻchasi, 14-uy 8. 8. Shumanay tumani tibbiyot birlashmasi Shumanay tumani Shumanay tumani, Mamiy ovul fuqarolar yigʻini 9. 9. Chimboy tumani tibbiyot birlashmasi Chimboy tumani Chimboy tumani, Sh. Rashidov koʻchasi, 43-uy 10. 10. Qoraoʻzak tumani tibbiyot birlashmasi Qoraoʻzak tumani Taxtakoʻpir tumani Qoraoʻzak tumani, Berdax koʻchasi, raqamsiz uy 11. 11. Kegeyli tumani tibbiyot birlashmasi Kegeyli tumani Boʻzatov tumani Kegeyli tumani, Doʻstlik koʻchasi, 3-uy 12. 12. Amudaryo tumani tibbiyot birlashmasi Amudaryo tumani Amudaryo tumani, Shifokorlar mahallasi 13. 13. Moʻynoq tumani tibbiyot birlashmasi Moʻynoq tumani Moʻynoq tumani, Jalimbetov koʻchasi, 1-uy 14. 14. Taxtakoʻpir tumani tibbiyot birlashmasi Taxtakoʻpir tumani Taxtakoʻpir tumani, Beskala koʻchasi, raqamsiz uy Andijon viloyati 15. 1. RIRSIATM Andijon viloyati hududiy filiali Andijon shahri Andijon tumani Oltinkoʻl tumani Andijon shahri, Yu. Otabekov koʻchasi, 3-uy 16. 2. Boʻston tumani tibbiyot birlashmasi Boʻston tumani Shahrixon tumani Boʻston tumani, Ulugʻbek koʻchasi, 1-uy 17. 3. Asaka tumani tibbiyot birlashmasi Asaka tumani Marhamat tumani Asaka tumani, Ilgʻor qishlogʻi 18. 4. Baliqchi tumani tibbiyot birlashmasi Baliqchi tumani Ulugʻnor tumani Baliqchi tuman, Chinobod qishlogʻi 19. 5. Paxtaobod tumani tibbiyot birlashmasi Paxtaobod tumani Izboskan tumani Paxtaobod tumani, Kelajak ovozi koʻchasi, 1-uy 20. 6. Qoʻrgʻontepa tumani tibbiyot birlashmasi Qoʻrgʻontepa tumani Xonobod shahri Qorasuv shahri Koʻrgʻontepa tumani, Mustaqillik koʻchasi, 135-uy 21. 7. Jalaquduq tumani tibbiyot birlashmasi Jalaquduq tumani Xoʻjaobod tumani Buloqboshi tumani Jalaquduq tumani, Oʻzbekiston koʻchasi, 95-uy 22. 8. Shahrixon tumani tibbiyot birlashmasi Shahrixon tumani Shahrixon shahri, R. Yodgorov koʻchasi, 105-uy Buxoro viloyati 23. 1. RIRSIATM Buxoro viloyati hududiy filiali Buxoro shahri Buxoro shahri, Joʻbor koʻchasi, 65-uy 24. 2. Qorakoʻl tumani tibbiyot birlashmasi Qorakoʻl tumani Olot tumani Qorakoʻl tumani, Ulugʻbek koʻchasi, 21-uy 25. 3. Jondor tumani tibbiyot birlashmasi Jondor tumani Jondor tumani, M. Tarobiy koʻchasi, 157-uy 26. 4. Gʻijduvon tumani tibbiyot birlashmasi Gʻijduvon tumani Gʻijduvon tumani, Ulugʻbek koʻchasi, 100-uy 27. 5. Vobkent tumani tibbiyot birlashmasi Vobkent tumani Shofirkon tumani Vobkent tumani, Tadbirkor koʻchasi, 35-uy 28. 6. Romitan tumani tibbiyot birlashmasi Romitan tumani Peshkoʻ tumani Romitan tumani, Shifokorlar koʻchasi, 162-uy 29. 7. Buxoro tumani tibbiyot birlashmasi Buxoro tumani Buxoro tumani, Fitrat koʻchasi, 17-uy 30. 8. Kogon shahri tibbiyot birlashmasi Qorovulbozor tumani Kogon tumani Kogon shahri Kogon shahri, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy 31. 9. Shofirkon tumani tibbiyot birlashmasi Shofirkon tumani Shofirkon tumani, Navroʻz koʻchasi, 112-uy Jizzax viloyati 32. 1. RIRSIATM Jizzax viloyati hududiy filiali Paxtakor tumani Arnasoy tumani Doʻstlik tumani Mirzachoʻl tumani Paxtakor tumani, Dilorom koʻchasi, 2-uy 33. 2. Zomin tumani tibbiyot birlashmasi Yangiobod tumani Zarbdor tumani Zomin tumani Zomin tumani, Ulugʻbek koʻchasi, 17-uy 34. 3. Sharof Rashidov tumani tibbiyot birlashmasi Sharof Rashidov tumani Jizzax shahri Baxmal tumani Gʻallaorol tumani Sharof Rashidov tumani, Uch tol koʻchasi, 5-uy 35. 4. Forish tumani tibbiyot birlashmasi Forish tumani Zafarobod tumani Forish tumani, Oqtepa mahallasi Qashqadaryo viloyati 36. 1. RIRSIATM Qashqadaryo viloyati hududiy filiali Qarshi shahri Qarshi tumani Nishon tumani Qarshi shahri, Besh yogʻoch koʻchasi, 7/1-uy 37. 2. Mirishkor tumani tibbiyot birlashmasi Mirishkor tumani Yangi Mirishkor shaharchasi, Oʻzbekiston koʻchasi, 35-uy 38. 3. Kitob tumani tibbiyot birlashmasi Kitob tumani Shahrisabz shahri Shahrisabz tumani Kitob tumani, Katta yoʻl koʻchasi, 123-uy 39. 4. Yakkabogʻ tumani tibbiyot birlashmasi Yakkabogʻ tumani Yakkabogʻ tumani, Choʻmich koʻchasi, 2-uy 40. 5. Gʻuzor tumani tibbiyot birlashmasi Gʻuzor tumani Qamashi tumani Gʻuzor tumani, Oʻzbekiston koʻchasi, 87-uy 41. 6. Dehqonobod tumani tibbiyot birlashmasi Dehqonobod tumani Dehqonobod tumani, Guliston koʻchasi, 5-uy 42. 7. Koson tumani tibbiyot birlashmasi Koson tumani Kasbi tumani Koson tumani, Quyiobron koʻchasi, 1-uy 43. 8. Muborak tumani tibbiyot birlashmasi Muborak tumani Muborak tumani, Istiqlol mahallasi 44. 9. Chiroqchi tumani tibbiyot birlashmasi Chiroqchi tumani Koʻkdala tumani Chiroqchi tumani, Yangi qurilish koʻchasi, 1-uy 45. 10. Qamashi tumani tibbiyot birlashmasi Qamashi tumani Qamashi tumani, Farovon koʻchasi, 25-uy 46. 11. Nishon tumani tibbiyot birlashmasi Nishon tumani Yangi Nishon shaharchasi, Yoshlar koʻchasi, 16-uy Navoiy viloyati 47. 1. RIRSIATM Navoiy viloyati hududiy filiali Navoiy shahri Karmana tumani Navoiy shahri, Binokor koʻchasi, 5-uy 48. 2. Zarafshon shahri tibbiyot birlashmasi Zarafshon shahri Tomdi tumani Zarafshon shahri, A. Navoiy koʻchasi, 4-uy 49. 3. Uchquduq shahri tibbiyot birlashmasi Uchquduq shahri Uchquduq tumani Uchquduq tuman, A.Temur koʻchasi, 2a-uy 50. 4. Xatirchi tumani tibbiyot birlashmasi Xatirchi tumani Xatirchi tuman, Mustaqillik mahallasi 51. 5. Nurota tumani tibbiyot birlashmasi Nurota tumani Gʻozgʻon shahri Nurota tumani, U. Yusupov koʻchasi, 132-uy 52. 6. Qiziltepa tumani tibbiyot birlashmasi Qiziltepa tumani Qiziltepa tumani, Shifokorlar koʻchasi, 1-uy 53. 7. Navbahor tumani tibbiyot birlashmasi Navbahor tumani Navbahor tumani, Arabxona mahallasi 54. 8. Konimex tumani tibbiyot birlashmasi Konimex tumani Konimex tumani, Istiqlol koʻchasi, 4-uy Namangan viloyati 55. 1. RIRSIATM Namangan viloyati hududiy filiali Namangan shahri Davlatobod tumani Yangi Namangan tumani Namangan shahri, A. Navoiy koʻchasi, 70-uy 56. 2. Toʻraqoʻrgʻon tumani tibbiyot birlashmasi Toʻraqoʻrgʻon tumani Toʻraqoʻrgʻon shahri, Namangan koʻchasi, 6-uy 57. 3. Namangan tumani tibbiyot birlashmasi Namangan tumani Namangan tumani, Nurafshon koʻchasi, 46-uy 58. 4. Yangiqoʻrgʻon tumani tibbiyot birlashmasi Yangiqoʻrgʻon tumani Chortoq tumani Yangiqoʻrgʻon tumani, A. Qoʻchqorov koʻchasi, 173-uy 59. 5. Kosonsoy tumani tibbiyot birlashmasi Kosonsoy tumani Kosonsoy shahri, Ibn Sino koʻchasi, 74-uy 60. 6. Norin tumani tibbiyot birlashmasi Norin tumani Haqqulobod shahri, Beruniy koʻchasi, 21-uy 61. 7. Uchqoʻrgʻon tumani tibbiyot birlashmasi Uchqoʻrgʻon tumani Uychi tumani Uchqoʻrgʻon shahri, Ibn Sino koʻchasi, 3-uy 62. 8. Pop tumani tibbiyot birlashmasi Pop tumani Chust tumani Pop shaharchasi, Paxtakor koʻchasi, 3-uy 63. 9. Mingbuloq tumani tibbiyot birlashmasi Mingbuloq tumani Jomashuy shaharchasi, E. Oʻrmonov koʻchasi, 24-uy 64. 10. Chust tumani tibbiyot birlashmasi Chust tumani Chust tumani, Yangiyer koʻchasi, 141 A -uy Samarqand viloyati 65. 1. RIRSIATM Samarqand viloyati hududiy filiali Samarqand shahri Jomboy tumani Pastdargʻom tumani Jomboy tumani, Sh. Burxonov koʻchasi, 1-uy 66. 2. Bulungʻur tumani tibbiyot birlashmasi Bulungʻur tumani Bulungʻur shahri, Oʻzbekiston koʻchasi, 80-uy 67. 3. Tayloq tumani tibbiyot birlashmasi Samarqand tumani Tayloq tumani Tayloq tumani, Ibn Sino koʻchasi, 7-uy 68. 4. Urgut tumani tibbiyot birlashmasi Urgut tumani Urgut shahri, Navoiy shoh koʻchasi, 99-uy 69. 5. Payariq tumani tibbiyot birlashmasi Payariq tumani Payariq tumani, Payariq mahallasi 70. 6. Ishtixon tumani tibbiyot birlashmasi Ishtixon tumani Oqdaryo tumani Ishtixon shahri, A. Navoiy koʻchasi, 12-uy 71. 7. Qoʻshrabot tumani tibbiyot birlashmasi Qoʻshrabot tumani Qoʻshrabot tumani, Gʻ. Gʻulom koʻchasi, 59-uy 72. 8. Kattaqoʻrgʻon shahri tibbiyot birlashmasi Kattaqoʻrgʻon shahri Kattaqoʻrgʻon tumani Narpay tumani Kattaqoʻrgʻon shahri, Oʻzbekiston koʻchasi, 149-uy 73. 9. Paxtachi tumani tibbiyot birlashmasi Paxtachi tumani Paxtachi tumani, Boʻston mahallasi 74. 10. Nurobod tumani tibbiyot birlashmasi Nurobod tumani Nurobod shahri, Yangiqishloq koʻchasi, 1-uy 75. 11. Pastdargʻom tumani tibbiyot birlashmasi Pastdargʻom tumani Pastdargʻom tumani, Beruniy koʻchasi, 20-uy Surxondaryo viloyati 76. 1. RIRSIATM Surxondaryo viloyati hududiy filiali Termiz shahri Termiz tumani Jarqoʻrgʻon tumani Termiz shahri, Uchqun koʻchasi, 5-uy 77. 2. Denov tumani tibbiyot birlashmasi Denov tumani Denov shahri Denov tumani, Sharof Rashidov mahallasi 78. 3. Sariosiyo tumani tibbiyot birlashmasi Sariosiyo tumani Uzun tumani Sariosiyo tumani, Afrosiyob koʻchasi, 37-uy 79. 4. Shoʻrchi tumani tibbiyot birlashmasi Shoʻrchi tumani Oltinsoy tumani Shoʻrchi tumani, Mustaqillik koʻchasi, 68-uy 80. 5. Qumqoʻrgʻon tumani tibbiyot birlashmasi Qumqoʻrgʻon tumani Qumqoʻrgʻon tumani, Oxunboboyev koʻchasi, 15-uy 81. 6. Qiziriq tumani tibbiyot birlashmasi Bandixon tumani Qiziriq tumani Qiziriq tumani, Ibn Sino koʻchasi, 1-uy 82. 7. Sherobod tumani tibbiyot birlashmasi Angor tumani Sherobod tumani Sherobod tumani, Galaguzar mahallasi 83. 8. Boysun tumani tibbiyot birlashmasi Boysun tumani Boysun tumani, Istiqlol koʻchasi, 33-uy 84. 9. Muzrabot tumani tibbiyot birlashmasi Muzrabot tumani Muzrabot tumani, Amir Temur koʻchasi, 3-uy 85. 10. Jarqoʻrgʻon tumani tibbiyot birlashmasi Jarqoʻrgʻon tumani Jarqoʻrgʻon tumani, Shifokorlar koʻchasi, 1-uy Sirdaryo viloyati 86. 1. RIRSIATM Sirdaryo viloyati hududiy filiali Guliston shahri Mirzaobod tumani Guliston shahri, Ibn-Sino koʻchasi, 20-uy 87. 2. Guliston tumani tibbiyot birlashmasi Guliston tumani Guliston tumani, Ibrat koʻchasi, 24-uy 88. 3. Sirdaryo tumani tibbiyot birlashmasi Sayxunobod tumani Sirdaryo tumani Sirdaryo tumani, Lochin koʻchasi, 16-uy 89. 4. Sardoba tumani tibbiyot birlashmasi Oqoltin tumani Sardoba tumani Sardoba tumani, Rohat koʻchasi, 15-uy 90. 5. Boyovut tumani tibbiyot birlashmasi Shirin shahri Boyovut tumani Boyovut tumani, Sayilbogʻ koʻchasi, 4/1-uy 91. 6. Yangiyer shahri tibbiyot birlashmasi Xovos tumani Yangiyer shahri Yangiyer shahri, Beruniy koʻchasi, 8-uy 92. 7. Sayxunobod tumani tibbiyot birlashmasi Sayxunobod tumani Sayxunobod tumani, Shifokorlar koʻchasi, 3-uy Toshkent viloyati 93. 1. RIRSIATM Toshkent viloyati hududiy filiali Angren shahri Ohangaron tumani Angren shahri, Obod turmush koʻchasi, 20-uy 94. 2. Bekobod tumani tibbiyot birlashmasi Bekobod tumani Bekobod shahri Bekobod tumani, Ibn Sino koʻchasi, 2-uy 95. 3. Boʻka tumani tibbiyot birlashmasi Boʻka tumani Oqqoʻrgʻon tumani Boʻka tumani, A. Ikramov koʻchasi, 2-uy 96. 4. Olmaliq shahri tibbiyot birlashmasi Olmaliq shahri Ohangaron shahri Olmaliq shahri, M. Ulugʻbek koʻchasi, 51-uy 97. 5. Nurafshon shahri tibbiyot birlashmasi Nurafshon shahri Piskent tumani Oʻrta Chirchiq tumani Nurafshon shahri, Shifokorlar koʻchasi, 22-uy 98. 6. Chirchiq shahri tibbiyot birlashmasi Chirchiq shahri Boʻstonliq tumani Qibray tumani Chirchiq shahri, 8-mikrorayon 99. 7. Parkent tumani tibbiyot birlashmasi Parkent tumani Yuqorichirchiq tumani Parkent shahri, Alisher Navoiy shoh koʻchasi 100. 8. Yangiyoʻl shahri tibbiyot birlashmasi Yangiyoʻl shahri Quyichirchiq tumani Yangiyoʻl tumani Chinoz tumani Yangiyoʻl shahri, Toshkent shoh koʻchasi, 2-uy 101. 9. Toshkent tumani tibbiyot birlashmasi Zangiota tumani Toshkent tumani Toshkent tumani, Ravnaq koʻchasi, 2-uy 102. 10. Oʻrtachirchiq tumani tibbiyot birlashmasi Oʻrtachirchiq tumani Oʻrtachirchiq tumani, Nilufar koʻchasi, 2-uy 103. 11. Boʻstonliq tumani tibbiyot birlashmasi Boʻstonliq tumani Gʻazalkent shahri, A.Temur koʻchasi, 12-uy 104. 12. Zangiota tumani tibbiyot birlashmasi Zangiota tumani Zangiota tumani, Markaziy shoh koʻchasi, raqamsiz uy Fargʻona viloyati 105. 1. RIRSIATM Fargʻona viloyati hududiy filiali Fargʻona shahri Quvasoy shahri Fargʻona shahri, Yangi zamon koʻchasi, 61-uy 106. 2. Fargʻona tumani tibbiyot birlashmasi Fargʻona tumani Fargʻona tumani, Quvonch koʻchasi, 96-uy 107. 3. Bogʻdod tumani tibbiyot birlashmasi Rishton tumani Bogʻdod tumani Bogʻdod shaharchasi, Birdamlik koʻchasi, 12-uy 108. 4. Soʻx tumani tibbiyot birlashmasi Soʻx tumani Soʻx tumani, Mustaqillik koʻchasi 109. 5. Fargʻona viloyati Qoʻqon shahri 2-son narkologiya dispanseri Qoʻqon shahri Uchkoʻprik tumani Buvayda tumani Qoʻqon shahri, Burchlik koʻchasi, 5-uy 110. 6. Dangʻara tumani tibbiyot birlashmasi Dangʻara tumani Dangʻara tumani, Istiqlol koʻchasi, 43-uy 111. 7. Oʻzbekiston tumani tibbiyot birlashmasi Oʻzbekiston tumani Furqat tumani Oʻzbekiston tumani, Gʻalaba koʻchasi, 45-uy 112. 8. Beshariq tumani tibbiyot birlashmasi Beshariq tumani Beshariq shahri, Sirdaryo koʻchasi, 76-uy 113. 9. Margʻilon shahri tibbiyot birlashmasi Margʻilon shahri Qoʻshtepa tumani Margʻilon shahri, Xiyobon koʻchasi, 122-uy 114. 10. Yozyovon tumani tibbiyot birlashmasi Yozyovon tumani Yozyovon tumani, A. Navoiy koʻchasi, 17-uy 115. 11. Oltiariq tumani tibbiyot birlashmasi Oltiariq tumani Oltiariq tumani, Oʻzbekiston koʻchasi, 3-uy 116. 12. Toshloq tumani tibbiyot birlashmasi Toshloq tumani Quva tumani Toshloq shaharchasi, Navoiy koʻchasi, 20-uy 117. 13. Rishton tumani tibbiyot birlashmasi Rishton tumani Rishton tumani, A. Roshidoniy koʻchasi, 107-uy 118. 14. Quva tumani tibbiyot birlashmasi Quva tumani Quva tumani, Yetakchilar koʻchasi, 352 A -uy 119. 15. Uchkoʻprik tumani tibbiyot birlashmasi Uchkoʻprik tumani Uchkoʻprik tumani, Sogʻlom avlod koʻchasi, 38-uy Xorazm viloyati 120. 1. RIRSIATM Xorazm viloyati hududiy filiali Xiva shahri Xiva tumani Xiva tumani, Shomaxulum mahallasi 121. 2. Urganch shahri tibbiyot birlashmasi Urganch shahri Urganch tumani Urganch shahri, Yu. Babajanov koʻchasi, 2/1-uy 122. 3. Qoʻshkoʻpir tumani tibbiyot birlashmasi Qoʻshkoʻpir tumani Shovot tumani Qoʻshkoʻpir tumani, Mustaqillik koʻchasi, 69-uy 123. 4. Yangibozor tumani tibbiyot birlashmasi Yangibozor tumani Gurlan tumani Yangibozor tumani, X. Karimov koʻchasi, 64-uy 124. 5. Hazorasp tumani tibbiyot birlashmasi Hazorasp tumani Tuproqqalʼa tumani Hazorasp tumani, Gʻ. Gʻulom koʻchasi, 3-uy 125. 6. Xonqa tumani tibbiyot birlashmasi Xonqa tumani Yangiariq tumani Xonqa tumani, Al-Xorazmiy koʻchasi, 70-uy 126. 7. Bogʻot tumani tibbiyot birlashmasi Bogʻot tumani Bogʻot tumani, Toshkent koʻchasi, 2-uy 127. 8. Urganch tumani tibbiyot birlashmasi Urganch tumani Urganch tumani, Ibn Sino koʻchasi, 12-uy 128. 9. Tuproqqalʼa tumani tibbiyot birlashmasi Tuproqqalʼa tumani Tuproqqalʼa tumani, Xorazm koʻchasi, 1 A -uy Toshkent shahri 129. 1. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Toshkent shahri Chilonzor tumani, Kichik halqa yoʻli koʻchasi, 2-uy 130. 2. 4-sonli shahar klinik shifoxonasi Toshkent shahri Yashnobod tumani, Birlashgan koʻchasi, 1-uy 131. 3. 7-sonli shahar klinik shifoxonasi Toshkent shahri Yunusobod tumani, Gʻayratiy koʻchasi, 23-uy 132. 4. Ibn Sino nomli shahar 1-son klinik shifoxonasi Toshkent shahri Shayxontohur tumani, Koʻkcha Darvoza koʻchasi, 40-uy

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-dekabrdagi 754-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organ yoki muassasalarning mansabdor shaxslari tomonidan chiqariladigan rasmiy ogohlantirish shaklini hamda uni chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 7-fevraldagi 60-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 393-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari patrul-post xizmati faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-iyuldagi 399-son qarorining 2-bandi , 3-bandining “a” va “b” kichik bandlari hamda qarorga ilova .

4. Vazirlar Mahkamasining “Alkogol, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 4-noyabrdagi 644-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Aholining ruhiy salomatligini muhofaza qilish xizmatida samarali boshqaruv tizimi joriy etilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 5-sentabrdagi 448-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 3-oktabrdagi 524-son qaroriga ilovaning 9-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlarida alkotester yordamida shaxslarning alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 5-apreldagi 190-son qarorining 2 va 3-bandlari hamda qarorga 1-ilova .

8. Vazirlar Mahkamasining “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida mahallalarda ijtimoiy profilaktika tizimi samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-noyabrdagi 801-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 7-fevraldagi 67-son qaroriga 1-ilovaning 28-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 1-dekabr,

754-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.12.2025-y., 09/25/754/1119-son)

lex.uz