UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига ходимларнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ҳамда меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва ўзгартириш ҳақидаги маълумотларни киритиш;

электрон меҳнат дафтарчасини ва ташкилотнинг тузилмасини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириш бўйича тижорий электрон хизматларни кўрсатиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.

2. Белгилансинки:

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш бепул ҳисобланиб, ходимлар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини электрон шаклда тузиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби чекланмайди;

иш берувчилар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишларига кўра ихтиёрий фойдаланишлари мумкин. Бунда тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш иш берувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент иш берувчиларга «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) орқали тижорий электрон хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси;

талабгор — Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали меҳнат фаолиятига оид маълумотларни тўлов эвазига «ЯММТ» ИДАКга киритиш ва шакллантириш бўйича ихтиёрий равишда мурожаат этувчи иш берувчилар;

тижорий электрон хизматлар — ваколатли орган томонидан талабгорларга уларнинг хоҳишига кўра «ЯММТ» ИДАКга меҳнат фаолиятига оид маълумотларни киритиш ва шакллантириш бўйича тўлов эвазига кўрсатиладиган хизматлар;

ЯИДХП — Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси — ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи бўлиб, у орқали тузилган рўйхатга олинган меҳнат шартномалари ва ходимларнинг меҳнат стажига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш амалга оширилади.

3. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш бепул ҳисобланади.

Талабгорлар «ЯММТ» ИДАК орқали кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда фойдаланишлари мумкин. Бунда меҳнат фаолиятига оид маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга иш берувчиларнинг ўзи томонидан бепул равишда киритиши ва шакллантириши тартиби чекланмайди.

4. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тижорий электрон хизматлар ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

5. Ушбу Регламент қоидалари 2 — 4-иловаларда келтирилган тижорий электрон хизматлар кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда — паспортлар) назарда тутилган хизматлар турларига нисбатан татбиқ этилади.

2-боб. Тижорий электрон хизматларни кўрсатиш тартиби

6. Ваколатли орган томонидан талабгорларга «ЯММТ» ИДАК орқали қуйидаги тижорий электрон хизматлар кўрсатилади:

ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиш;

ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни «ЯММТ» ИДАКга киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш;

«ЯММТ» ИДАКда ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш.

7. Талабгор электрон тижорий хизматлардан фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради.

Сўровномани тўлдириш жараёнида тасдиқловчи ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқдан, меҳнат шартномаси ва меҳнат дафтарчасидан нусха ва бошқалар) илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши лозим.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва иш берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

8. Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда ваколатли органга юборилади.

Сўровнома дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровнома ваколатли органга келиб тушган кун ҳисобланади.

9. Талабгор тўғрисидаги «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинган ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) орқали сўровномага автоматик тарзда киритилади.

10. Талабгордан паспортларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Ваколатли орган, заруратга кўра, тақдим қилган маълумотларга ва тасдиқловчи ҳужжатларга талабгорга телефон қилиш орқали аниқлик киритиши мумкин.

11. Тижорий электрон хизматларни кўрсатиш учун паспортларнинг 5-бандида белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳисобварағига ўтказилади.

12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, тижорий электрон хизматларни кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик хизматларни кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Тижорий электрон хизматларни кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

13. Талабгор тижорий электрон хизматлардан фойдаланишни хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга. Бунда сўровнома кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

14. Ваколатли орган паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатда сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) паспортларга мувофиқ бўлган тақдирда, «ЯММТ» ИДАКда меҳнат фаолиятига оид электрон маълумотларни шакллантиради ва ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ЯИДХП орқали электрон шаклда талабгорга юборади.

15. Талабгор томонидан паспортларда назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда, талабгорга камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилади.

Тижорий электрон хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар талабгорга сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида ЯИДХП орқали юборилиши лозим.

16. Тижорий электрон хизматларни кўрсатиш муддати камчиликларни бартараф этиш вақти давомида тўхтатиб турилади. Камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгани учун тўлов ундирилмайди.

17. Ваколатли орган томонидан паспортларнинг 1-бандига мувофиқ маълумотлар «ЯММТ» ИДАКга киритилгандан (шакллантирилгандан) сўнг талабгор ўзининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан ушбу маълумотларни тасдиқлаши лозим.

18. Меҳнат фаолиятига оид маълумотлар ваколатли орган томонидан нотўғри шакллантирилгани аниқланса, талабгор 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда ваколатли орган маълумотларни 5 иш кунида тўғри ҳолатда қайта шакллантириши лозим.

3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Меҳнат фаолиятига оид (меҳнат стажини тасдиқловчи) юборилган маълумотларнинг (ҳужжатларнинг) ҳаққонийлиги учун жавобгарлик талабгорга юкланади.

20. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

21. Талабгор ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тижорий электрон хизматларни кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) порталидан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП Тижорий электрон хизматлар кўрсатилиши учун сўровномани в аколатли орган га юборади. Автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли орган Талабгор томонидан тақдим этилган маълумотлар (ҳужжатлар) асосида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида маълумотларни шакллантиради. Паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатларда 4-босқич Маълумотлар шакллантирилгани ҳақида QR-код қўйилган маълумотномани талабгорга электрон шаклда ЯИДХП орқали юборади.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш бўйича тижорий электрон хизмат кўрсатиш

1. Тижорий электрон хизмат номи Ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш. 2. Тижорий электрон хизмат дан фойдаланувчилар тоифаси Талабгор (иш берувчи). 3. Тижорий электрон хизмат ни кўрсатувчи ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси. 4. Тижорий электрон хизмат дан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); юридик шахс номи; юридик шахс жойлашган манзил; юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.; юридик шахс раҳбарининг/кадрлар бўйича масъул ходимининг телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса); меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиши лозим бўлган ходимлар сони. 2. Иш берувчининг ЭРИ калити, х одимларнинг ишга қабул қилиниши, меҳнат шартномасига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши ёки бекор қилиниши ҳақидаги буйруқлар ва меҳнат шартномалари нусхалари PDF, P N G ёки JPEG форматда илова қилинади. 5. Тижорий электрон хизматни кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи (бир нафар ходимнинг маълумотларини шакллантириш учун). 6. Тижорий электрон хизматни кўрсатиш муддати 3 иш куни. 7. Изоҳ Талабгор ушбу хизматдан фойдаланиш учун ходимлари билан меҳнат шартномаси тузилган ёки меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилган ёки бекор қилинган кундан бошлаб 2 иш куни давомида ваколатли органга мурожаат қилиши лозим.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш бўйича тижорий электрон хизмат кўрсатиш

1. Тижорий электрон хизмат номи Ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш. 2. Тижорий электрон хизмат дан фойдаланувчилар тоифаси Талабгор (иш берувчи). 3. Тижорий электрон хизмат ни кўрсатувчи ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси. 4. Тижорий электрон хизмат дан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); юридик шахс номи; юридик шахс жойлашган манзил; юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.; юридик шахс раҳбарининг/кадрлар бўйича масъул ходимининг телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса); меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиши лозим бўлган ходимлар сони. 2. Иш берувчининг ЭРИ калити, ходимларнинг меҳнат дафтарчаси нусхаси ва меҳнат стажини тасдиқловчи бошқа маълумотлар PDF, P N G ёки JPEG форматда илова қилинади. 5. Тижорий электрон хизматни кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (бир нафар ходимнинг маълумотларини шакллантириш учун). 6. Тижорий электрон хизматни кўрсатиш муддати 15 иш куни. 7. Изоҳ Иш берувчи ваколатли орган томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган 2005 йил 1 январгача бўлган давр учун меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ЭРИ билан тасдиқлаб беришга, 2005 йил 1 январдан кейинги давр учун маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ходим аввал ишлаган иш берувчиларнинг «Ташкилот кабинети»га электрон шаклда сўров юборилишига масъул ҳисобланади.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш бўйича тижорий электрон хизмат кўрсатиш

1. Тижорий электрон хизмат номи «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш. 2. Тижорий электрон хизмат дан фойдаланувчилар тоифаси Талабгор (иш берувчи). 3. Тижорий электрон хизмат ни кўрсатувчи ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси. 4. Тижорий электрон хизмат дан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); юридик шахс номи; юридик шахс жойлашган манзил; юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.; юридик шахс раҳбарининг/кадрлар бўйича масъул ходимининг телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади: иш берувчининг ЭРИ калити; ташкилотнинг барча бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг алоҳида СТИРга эга бўлган ва алоҳида юридик шахс бўлганларидан ташқари; иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) тасдиқланган штат жадвали; иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилингани бўйича суғурта полиси санаси ва рақамлари; маъмурий, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда ташкилотдаги барча иш ўринлари, шу жумладан, бўш иш ўринлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун белгиланган захирага қўйилган иш ўринларининг тоифалари ва сони (агар қонунчилик талаблари татбиқ этилса) ҳақидаги маълумотлар; ноқулай ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича лавозим ва касблар рўйхати (мавжуд бўлса). 5. Тижорий электрон хизматни кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. 6. Тижорий электрон хизматни кўрсатиш муддати 5 иш куни. Изоҳ Ваколатли орган ташкилот кабинетини шакллантиришда талабгор томонидан ушбу паспортнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этилган барча маълумотларни киритиши шарт.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _____________________________________________________________________________________ (ваколатли органнинг номи) Сизнинг 20___ йил «____» _________________даги ____________________-сон мурожаатингиз белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилди ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат фаолиятига оид маълумотлар шакллантирилди. Масъул ижрочининг Ф.И.О. QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1-иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча иш берувчилар ва жисмоний шахслар учун бепулдир.

Иш берувчилар «ЯММТ» ИДАК орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишларига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишлари мумкин»;

22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Иш жойи ҳақидаги маълумотларни шакллантиришда иш берувчи ҳар бир лавозим бўйича Машғулотларнинг миллий классификаторига мувофиқ лавозим номи, иш ставкаси ҳажми (агар мавжуд бўлса), иш ҳақининг асосий (базавий) қисми (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар штатлар жадвалига мувофиқ), иш ўрнига қўйиладиган малакавий талаблар (Миллий малакалар рамкасининг малака даражасига мос таълим даражаси ва бошқалар), лавозим вазифалари, иш вақти режими, меҳнат шароитлари (нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар) тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Шунингдек, иш берувчи иш ҳақининг асосий (базавий) қисмига қўшимча тўловларни (устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар, устамаларни) ҳам кўрсатиши мумкин»;

27-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«27. Ташкилотларда ишламаган фуқароларнинг хабардорлигисиз ғайриқонуний равишда улар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ҳақидаги «ЯММТ» ИДАКда қайд этилган маълумотлар Давлат меҳнат инспекциясининг тегишли хулосаси асосида оператор томонидан «ЯММТ» ИДАКда «Ташкилот кабинети» архивига тушмайдиган тарзда тўлиқ ўчирилиши мумкин»;

42-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«42. Ташкилотдаги мавжуд ҳар бир бўш иш ўрни ҳақидаги маълумотда ушбу Низомнинг 22-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар ва ташкилот реквизитлари, ташкилотнинг кадр хизмати масъули (Ф.И.О.) ва алоқа маълумотлари иш берувчи томонидан кўрсатилиши шарт»;

иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

44-банд чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 декабрь,

763-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik sohasida davlat siyosatini takomillashtirish va samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 4-oktabrdagi PQ-347-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga xodimlarning mehnat daftarchasidagi yozuvlarni hamda mehnat shartnomalarini tuzish, bekor qilish va oʻzgartirish haqidagi maʼlumotlarni kiritish;

elektron mehnat daftarchasini va tashkilotning tuzilmasini “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida shakllantirish boʻyicha tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatish tartibi;

Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali tijoriy elektron xizmatlardan foydalanish boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi.

2. Belgilansinki:

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan foydalanish bepul hisoblanib, xodimlar bilan ish beruvchilar oʻrtasida mehnat shartnomalarini elektron shaklda tuzish, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi cheklanmaydi;

ish beruvchilar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali qoʻshimcha ravishda koʻrsatiladigan tijoriy elektron xizmatlardan oʻz xohishlariga koʻra ixtiyoriy foydalanishlari mumkin. Bunda tijoriy elektron xizmatlardan foydalanish ish beruvchilarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 3-dekabrdagi 763-son qaroriga 1-ILOVA

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament ish beruvchilarga “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi (keyingi oʻrinlarda — “YAMMT” IDAK) orqali tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksini boshqarish direksiyasi;

talabgor — Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali mehnat faoliyatiga oid maʼlumotlarni toʻlov evaziga “YAMMT” IDAKga kiritish va shakllantirish boʻyicha ixtiyoriy ravishda murojaat etuvchi ish beruvchilar;

tijoriy elektron xizmatlar — vakolatli organ tomonidan talabgorlarga ularning xohishiga koʻra “YAMMT” IDAKga mehnat faoliyatiga oid maʼlumotlarni kiritish va shakllantirish boʻyicha toʻlov evaziga koʻrsatiladigan xizmatlar;

YIDXP — Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali;

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi — axborot resurslari, texnologiyalar va aloqa vositalarining tashkiliy tartibga solingan majmui boʻlib, u orqali tuzilgan roʻyxatga olingan mehnat shartnomalari va xodimlarning mehnat stajiga oid maʼlumotlarni yigʻish, saqlash va qayta ishlash amalga oshiriladi.

3. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq “YAMMT” IDAKdan foydalanish bepul hisoblanadi.

Talabgorlar “YAMMT” IDAK orqali koʻrsatiladigan tijoriy elektron xizmatlardan oʻz xohishiga koʻra ixtiyoriy ravishda foydalanishlari mumkin. Bunda mehnat faoliyatiga oid maʼlumotlarni “YAMMT” IDAKga ish beruvchilarning oʻzi tomonidan bepul ravishda kiritishi va shakllantirishi tartibi cheklanmaydi.

4. “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali tijoriy elektron xizmatlar ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

5. Ushbu Reglament qoidalari 2 — 4-ilovalarda keltirilgan tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatish pasportlarida (keyingi oʻrinlarda — pasportlar) nazarda tutilgan xizmatlar turlariga nisbatan tatbiq etiladi.

2-bob. Tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatish tartibi

6. Vakolatli organ tomonidan talabgorlarga “YAMMT” IDAK orqali quyidagi tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatiladi:

xodimlari bilan mehnat shartnomalarini tuzish, bekor qilish va ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar haqidagi maʼlumotlarni “YAMMT” IDAKga kiritish;

xodimlarining avvalgi ish joy(lar)i toʻgʻrisida mehnat daftarchasidagi yozuvlarni “YAMMT” IDAKga kiritish orqali elektron mehnat daftarchasini shakllantirish;

“YAMMT” IDAKda tashkilotning tuzilmasini shakllantirish.

7. Talabgor elektron tijoriy xizmatlardan foydalanish uchun oʻrnatilgan tartibda YIDXPdan roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnoma toʻldiradi.

Soʻrovnomani toʻldirish jarayonida tasdiqlovchi hujjatlar (ishga qabul qilish, boshqa lavozimga oʻtkazish, mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi buyruqdan, mehnat shartnomasi va mehnat daftarchasidan nusxa va boshqalar) ilova qilinadi. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi lozim.

Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va ish beruvchining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi.

8. Soʻrovnoma YIDXP orqali avtomatik ravishda vakolatli organga yuboriladi.

Soʻrovnoma dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida yuborilganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnoma vakolatli organga kelib tushgan kun hisoblanadi.

9. Talabgor toʻgʻrisidagi “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasiga integratsiya qilingan axborot tizimlarida mavjud maʼlumotlar yuridik shaxsning soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) orqali soʻrovnomaga avtomatik tarzda kiritiladi.

10. Talabgordan pasportlarning 4-bandida koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

Vakolatli organ, zaruratga koʻra, taqdim qilgan maʼlumotlarga va tasdiqlovchi hujjatlarga talabgorga telefon qilish orqali aniqlik kiritishi mumkin.

11. Tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatish uchun pasportlarning 5-bandida belgilangan miqdorlarda yigʻim undiriladi.

Yigʻim toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

12. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi, shuningdek, tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik xizmatlarni koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

13. Talabgor tijoriy elektron xizmatlardan foydalanishni xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida rad etish huquqiga ega. Bunda soʻrovnoma koʻrilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

14. Vakolatli organ pasportlarning 6-bandida belgilangan muddatda soʻrovnomani koʻrib chiqib, tegishli hujjatlar (maʼlumotlar) pasportlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “YAMMT” IDAKda mehnat faoliyatiga oid elektron maʼlumotlarni shakllantiradi va ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani rasmiylashtiradi hamda uni YIDXP orqali elektron shaklda talabgorga yuboradi.

15. Talabgor tomonidan pasportlarda nazarda tutilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda, soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlanganda, talabgorga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda ularni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat beriladi.

Tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar talabgorga soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlangandan soʻng bir ish kuni ichida YIDXP orqali yuborilishi lozim.

16. Tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatish muddati kamchiliklarni bartaraf etish vaqti davomida toʻxtatib turiladi. Kamchiliklar bartaraf etilib, qayta taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilgani uchun toʻlov undirilmaydi.

17. Vakolatli organ tomonidan pasportlarning 1-bandiga muvofiq maʼlumotlar “YAMMT” IDAKga kiritilgandan (shakllantirilgandan) soʻng talabgor oʻzining elektron raqamli imzosi (ERI) bilan ushbu maʼlumotlarni tasdiqlashi lozim.

18. Mehnat faoliyatiga oid maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan notoʻgʻri shakllantirilgani aniqlansa, talabgor 15 kun ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Bunda vakolatli organ maʼlumotlarni 5 ish kunida toʻgʻri holatda qayta shakllantirishi lozim.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Mehnat faoliyatiga oid (mehnat stajini tasdiqlovchi) yuborilgan maʼlumotlarning (hujjatlarning) haqqoniyligi uchun javobgarlik talabgorga yuklanadi.

20. Vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.

21. Talabgor vakolatli organ xodimlarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

22. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali tijoriy elektron xizmatlarni koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) portalidan roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnoma toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP Tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatilishi uchun soʻrovnomani v akolatli organ ga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organ Talabgor tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar (hujjatlar) asosida “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida maʼlumotlarni shakllantiradi. Pasportlarning 6-bandida belgilangan muddatlarda 4-bosqich Maʼlumotlar shakllantirilgani haqida QR-kod qoʻyilgan maʼlumotnomani talabgorga elektron shaklda YIDXP orqali yuboradi.

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Xodimlar bilan mehnat shartnomalarini tuzish, bekor qilish va ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar haqidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritish boʻyicha tijoriy elektron xizmat koʻrsatish

1. Tijoriy elektron xizmat nomi Xodimlar bilan mehnat shartnomalarini tuzish, bekor qilish va ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar haqidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritish. 2. Tijoriy elektron xizmat dan foydalanuvchilar toifasi Talabgor (ish beruvchi). 3. Tijoriy elektron xizmat ni koʻrsatuvchi vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksini boshqarish direksiyasi. 4. Tijoriy elektron xizmat dan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); yuridik shaxs nomi; yuridik shaxs joylashgan manzil; yuridik shaxs rahbarining F.I.O.; yuridik shaxs rahbarining/kadrlar boʻyicha masʼul xodimining telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa); mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shakllantirilishi lozim boʻlgan xodimlar soni. 2. Ish beruvchining ERI kaliti, x odimlarning ishga qabul qilinishi, mehnat shartnomasiga qoʻshimchalar va oʻzgartirishlar kiritilishi yoki bekor qilinishi haqidagi buyruqlar va mehnat shartnomalari nusxalari PDF, P N G yoki JPEG formatda ilova qilinadi. 5. Tijoriy elektron xizmatni koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 2 foizi (bir nafar xodimning maʼlumotlarini shakllantirish uchun). 6. Tijoriy elektron xizmatni koʻrsatish muddati 3 ish kuni. 7. Izoh Talabgor ushbu xizmatdan foydalanish uchun xodimlari bilan mehnat shartnomasi tuzilgan yoki mehnat shartnomasiga oʻzgartirish kiritilgan yoki bekor qilingan kundan boshlab 2 ish kuni davomida vakolatli organga murojaat qilishi lozim.

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Xodimlarining avvalgi ish joy(lar)i toʻgʻrisidagi mehnat daftarchasidagi yozuvlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritish orqali elektron mehnat daftarchasini shakllantirish boʻyicha tijoriy elektron xizmat koʻrsatish

1. Tijoriy elektron xizmat nomi Xodimlarining avvalgi ish joy(lar)i toʻgʻrisidagi mehnat daftarchasidagi yozuvlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritish orqali elektron mehnat daftarchasini shakllantirish. 2. Tijoriy elektron xizmat dan foydalanuvchilar toifasi Talabgor (ish beruvchi). 3. Tijoriy elektron xizmat ni koʻrsatuvchi vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksini boshqarish direksiyasi. 4. Tijoriy elektron xizmat dan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); yuridik shaxs nomi; yuridik shaxs joylashgan manzil; yuridik shaxs rahbarining F.I.O.; yuridik shaxs rahbarining/kadrlar boʻyicha masʼul xodimining telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa); mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shakllantirilishi lozim boʻlgan xodimlar soni. 2. Ish beruvchining ERI kaliti, xodimlarning mehnat daftarchasi nusxasi va mehnat stajini tasdiqlovchi boshqa maʼlumotlar PDF, P N G yoki JPEG formatda ilova qilinadi. 5. Tijoriy elektron xizmatni koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi (bir nafar xodimning maʼlumotlarini shakllantirish uchun). 6. Tijoriy elektron xizmatni koʻrsatish muddati 15 ish kuni. 7. Izoh Ish beruvchi vakolatli organ tomonidan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilgan 2005-yil 1-yanvargacha boʻlgan davr uchun mehnat staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mehnat daftarchasidagi yozuvlar asosida ERI bilan tasdiqlab berishga, 2005-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun maʼlumotlarning toʻgʻriligini tasdiqlash uchun xodim avval ishlagan ish beruvchilarning “Tashkilot kabineti”ga elektron shaklda soʻrov yuborilishiga masʼul hisoblanadi.

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida tashkilotning tuzilmasini shakllantirish boʻyicha tijoriy elektron xizmat koʻrsatish

1. Tijoriy elektron xizmat nomi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida tashkilotning tuzilmasini shakllantirish. 2. Tijoriy elektron xizmat dan foydalanuvchilar toifasi Talabgor (ish beruvchi). 3. Tijoriy elektron xizmat ni koʻrsatuvchi vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksini boshqarish direksiyasi. 4. Tijoriy elektron xizmat dan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); yuridik shaxs nomi; yuridik shaxs joylashgan manzil; yuridik shaxs rahbarining F.I.O.; yuridik shaxs rahbarining/kadrlar boʻyicha masʼul xodimining telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Soʻrovnomaga quyidagilar ilova qilinadi: ish beruvchining ERI kaliti; tashkilotning barcha boʻlinmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, yuridik shaxsning alohida STIRga ega boʻlgan va alohida yuridik shaxs boʻlganlaridan tashqari; ish beruvchining (budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilarning) tasdiqlangan shtat jadvali; ish beruvchining fuqarolik javobgarligi majburiy sugʻurta qilingani boʻyicha sugʻurta polisi sanasi va raqamlari; maʼmuriy, ishlab chiqarish va texnik xodimlar bilan birgalikda tashkilotdagi barcha ish oʻrinlari, shu jumladan, boʻsh ish oʻrinlari, ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun belgilangan zaxiraga qoʻyilgan ish oʻrinlarining toifalari va soni (agar qonunchilik talablari tatbiq etilsa) haqidagi maʼlumotlar; noqulay va zararli mehnat sharoitlari boʻyicha lavozim va kasblar roʻyxati (mavjud boʻlsa). 5. Tijoriy elektron xizmatni koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi. 6. Tijoriy elektron xizmatni koʻrsatish muddati 5 ish kuni. Izoh Vakolatli organ tashkilot kabinetini shakllantirishda talabgor tomonidan ushbu pasportning 4-bandiga muvofiq taqdim etilgan barcha maʼlumotlarni kiritishi shart.

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali ish beruvchilarga tijoriy elektron xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _____________________________________________________________________________________ (vakolatli organning nomi) Sizning 20___ yil “____” _________________dagi ____________________-son murojaatingiz belgilangan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqildi va “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida mehnat faoliyatiga oid maʼlumotlar shakllantirildi. Masʼul ijrochining F.I.O. QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 3-dekabrdagi 763-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1-ilovada :

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. YAMMT” IDAKdan foydalanish barcha ish beruvchilar va jismoniy shaxslar uchun bepuldir.

Ish beruvchilar “YAMMT” IDAK orqali qoʻshimcha ravishda koʻrsatiladigan tijoriy elektron xizmatlardan oʻz xohishlariga koʻra qonunchilikda belgilangan tartibda foydalanishlari mumkin”;

22-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Ish joyi haqidagi maʼlumotlarni shakllantirishda ish beruvchi har bir lavozim boʻyicha Mashgʻulotlarning milliy klassifikatoriga muvofiq lavozim nomi, ish stavkasi hajmi (agar mavjud boʻlsa), ish haqining asosiy (bazaviy) qismi (budjet tashkilotlari, davlat korxonalari, ustav kapitalida davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar shtatlar jadvaliga muvofiq), ish oʻrniga qoʻyiladigan malakaviy talablar (Milliy malakalar ramkasining malaka darajasiga mos taʼlim darajasi va boshqalar), lavozim vazifalari, ish vaqti rejimi, mehnat sharoitlari (normal sharoitlardan farq qiladigan sharoitlardagi ish uchun kafolatlar va kompensatsiyalar) toʻgʻrisida maʼlumotlarni kiritishi shart. Shuningdek, ish beruvchi ish haqining asosiy (bazaviy) qismiga qoʻshimcha toʻlovlarni (ustamalar va ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar, ustamalarni) ham koʻrsatishi mumkin”;

27-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“27. Tashkilotlarda ishlamagan fuqarolarning xabardorligisiz gʻayriqonuniy ravishda ular bilan mehnat shartnomasi tuzilganligi haqidagi “YAMMT” IDAKda qayd etilgan maʼlumotlar Davlat mehnat inspeksiyasining tegishli xulosasi asosida operator tomonidan “YAMMT” IDAKda “Tashkilot kabineti” arxiviga tushmaydigan tarzda toʻliq oʻchirilishi mumkin”;

42-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“42. Tashkilotdagi mavjud har bir boʻsh ish oʻrni haqidagi maʼlumotda ushbu Nizomning 22-bandi birinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlar va tashkilot rekvizitlari, tashkilotning kadr xizmati masʼuli (F.I.O.) va aloqa maʼlumotlari ish beruvchi tomonidan koʻrsatilishi shart”;

ikkinchi xatboshisi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

44-band chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-dekabr,

763-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.12.2025-y., 09/25/763/1123-son)

lex.uz