UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 4-dekabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 4 декабрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 декабря 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 December 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ФУНКЦИЯЛАРИ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ *

РЎЙХАТИ

МАНБАЛАРИ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

ТАРКИБИ

Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, шунингдек, йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича устувор йўналишлар этиб белгилансин:

(а) илмий ёндашув, илғор хорижий тажриба ва рақамли технологияларни қўллаган ҳолда Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг замонавий техник ечимларини ишлаб чиқиш орқали транспорт оқимини самарали бошқариш ва тирбандликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

(б) Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

(в) жамоат транспорти ҳаракатини ташкил этиш ва тартибга солиш, унинг жозибадорлигини ошириш;

(г) Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, ушбу ишларга аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш;

(д) йўл ҳаракати иштирокчиларининг транспорт маданиятини ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

(а) аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;

(б) электробусларнинг жамоат транспортидаги улушини 50 фоизга етказиш;

(в) автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;

(г) метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш;

(д) Тошкент шаҳридаги 1000 км автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини ташкил этиш;

(ж) транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;

(з) 16 та йўл ўтказгич ва тоннеллар барпо этиш;

(и) 2 600 та автобус бекатларини намунавий лойиҳа асосида реконструкция қилиш;

(к) ягона бошқарув тизимига эга интеллектуал светофорлар билан жиҳозланган «ақлли» чорраҳалар сонини 700 тага етказиш;

(л) 200 км пиёдалар йўлаги ва 170 км велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил этиш.

II. Тошкент шаҳрида транспорт тизимини самарали бошқаришни ташкил этиш

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг масъулияти чекланган жамият шаклидаги Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда:

(а) Адлия вазирлиги билан биргаликда Марказни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;

(б) Марказни Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 51а-уй манзилидаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин;

(в) Марказ фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган мебель, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

(а) замонавий рақамли ва «яшил» технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, тирбандликларнинг олдини олиш ишларини самарали амалга ошириш;

(б) илғор халқаро тажрибага асосланган шаҳар автомобиль йўллари тармоғи, кўчалар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва самарадорлигини баҳолаш;

(в) йўл ва транспорт соҳаларидаги барча объектлар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини, шу жумладан, Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш ва улар асосида шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

(г) энг яхши халқаро амалиётларни қўллаган ҳолда йўл ва транспорт соҳалари билан боғлиқ бўлган барча муассаса ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

(д) жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш, шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишни камайтириш ва аҳоли микромобиллигини қўллаб-қувватлаш орқали экологик вазиятни яхшилаш;

(ж) йўл ва транспорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, инвестиция ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;

(з) йўл-қурилиш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари махсус техникалари ҳаракатланиши, бажарган ишлари тўғрисида ва бошқа маълумотларни Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш ва таҳлил қилиш орқали транспорт ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳисобига бюджет маблағлари сарфланиши самарадорлигини ошириш;

(и) йўл ҳаракати иштирокчиларининг транспорт маданиятини ошириш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасига доир бошқа тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган тарғибот ишларини олиб бориш;

(к) ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;

(л) Тошкент шаҳри кўчаларида транспорт воситаларининг йўлбўйи пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ва тартибга келтиришга кўмаклашиш;

(м) Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўл ўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.

6. Қуйидагилар:

(а) Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг функциялари 2-иловага мувофиқ;

(б) Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг ҳуқуқлари ва ваколатлари 3-иловага мувофиқ;

(в) Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан ягона буюртмачи функцияси бажариладиган ишлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) вазирлик ва идораларнинг 5-иловада кўрсатилган ваколатларини 2028 йил 31 декабргача бўлган муддатга ҳуқуқий эксперимент тариқасида Марказга ўтказиш;

(б) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг амалдаги молиялаштириш тартибини 2026 йил 1 июлга қадар сақлаб қолган ҳолда унинг ижро этувчи органи ваколатларини Марказга ўтказиш. Бунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур бандга мувофиқ Марказга ўтказилаётган бошқарма муассиси ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

8. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади:

(а) жамоат транспорти инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситаларига реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ҳамда бошқа реклама воситаларини дизайн-кодга мувофиқ жойлаштириш. Бунда Марказ билан келишиш доирасида тўлов амалга оширилмайди;

(б) шаҳардаги йўл ҳаракатига таъсири юзасидан кўприклар ва йўл ўтказгичлар, йўллар, кўчалар, темир йўл кесишмалари, шунингдек, ерусти йўловчи транспорти бекатлари, транспорт воситаларининг вақтинчалик ва доимий тўхтаб туриш жойлари ҳамда йўлбўйи минтақасида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, реклама ҳамда бошқа конструкцияларни жойлаштириш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш лойиҳалари.

9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Тошкент шаҳрида:

(а) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:

(i) ҳуқуқий эксперимент доирасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг буюртманомалари (буюртмалари) ёки ташишнинг бошқа шартномалари бўйича йўловчилар ҳамда багажни ташишда, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда транспорт ишларини бажариш юзасидан давлат буюртмачиларининг пудратчилар билан тузиладиган шартномаларида транспорт ишларини бажариш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларини навигация-алоқа қурилмалари ва датчиклар билан жиҳозлаш ҳамда уларни интеллектуал транспорт тизимига улаш шарти киритилади;

(ii) жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўллар, йўлаклар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилишга рухсатнома белгиланган тартибда Марказ томонидан берилади. Бунда рухсатнома бериш тартиби ва тўлов миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан белгиланади;

(iii) жамоат транспортида ташиш хизматларини кўрсатувчи ташувчилар томонидан ўзлари фойдаланаётган ахборот тизимларини Марказ томонидан тасдиқланган регламентга мувофиқ интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш чоралари кўрилади;

(б) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган давлат буюртмачилари пудратчилар билан тузиладиган шартномалар бўйича транспорт ишларини қабул қилиш ва унга ҳақ тўлаш бажарилган ишлар ҳажми Марказ томонидан тасдиқланганидан сўнг амалга оширилади, бундан брутто шартномалари мустасно. Бунда давлат буюртмачилари Марказ билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишига йўл қўйилади.

10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Транспорт вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2028 йил 1 декабрга қадар мазкур қарорга асосан амалга ошириладиган ҳуқуқий эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

III. Ахборот тизимларини жорий этиш ва рақамлаштириш

11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг интеллектуал транспорт тизимларини (дастурий таъминотларини) ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялар ҳамда аҳоли сони 3 миллион нафар ва транспорт воситалар сони 1 миллиондан юқори бўлган шаҳарларда транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш тажрибасига эга бўлган компанияларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи дастурий таъминотини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

(а) видеокузатув воситалари ва сенсорлардан фойдаланган ҳолда транспорт, пиёда ва йўловчи оқимлари тўғрисида маълумотлар йиғиш;

(б) транспорт ва пиёда (жумладан, индивидуал ҳаракатланиш воситалари) оқимларини таҳлил қилиш асосида светофор объектларини бошқариш, шу жумладан, светофор фазаларини автоматик тарзда мослаштириш;

(в) агар ҳаракат жадвалидан четга чиқилса, махсус (тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги хизмати, йўл-патрул хизмати) ва жамоат транспорти воситалари ҳаракатининг устуворлигини таъминлаш;

(г) автотранспорт воситалари, шу жумладан, махсус техникалар ҳаракатини мониторинг қилиш, қурилиш ҳамда махсус техникаларнинг махсус механизмлари ишини назорат қилиш;

(д) 6-иловада кўрсатилган ташқи ахборот тизимларидан маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш;

(ж) юк ташиш каркаси қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг оғирлик ва ҳажм кўрсаткичларини назорат қилиш;

(з) интеллектуал транспорт тизимини Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилиш ҳамда автотранспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини автоматик баҳолаш тизими ёрдамида экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаларини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш;

(и) йўл-транспорт ҳодисаси хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш, улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.

12. Белгилансинки, Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда интеллектуал транспорт тизимини харид қилиш бўйича техник буюртмачи ва унинг оператори ҳисобланади, тизимни амалиётга татбиқ этади ва эксплуатация қилади.

13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

(а) 2026 йил 1 майга қадар интеллектуал транспорт тизимини харид қилиш учун техник топшириқ Марказ томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига тақдим қилинишини;

(б) 2027 йил 1 февралга қадар техник топшириққа мувофиқ интеллектуал транспорт тизими харид қилинишини, фойдаланиш учун функционал буюртмачига топширилишини;

(в) 2027 йил 1 мартга қадар интеллектуал транспорт тизими дастурий таъминоти (тизимлари билан бирга) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уни қўшимча жиҳозлаган ҳолда Тошкент шаҳри вазиятлар марказининг сервер қувватларига жойлаштирилишини;

(г) вазирлик, идора ва ташкилотларнинг мазкур қарорга 6-иловага мувофиқ ахборот тизимлари интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилинишини;

(д) 2026 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, жумладан, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш, шунингдек, шаҳарда йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрланишини таъминласин.

15. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Қулай муҳит» ва «Ҳокимият монитори» ахборот тизимларини яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

(а) маъмурий видеокузатув тизимлари орқали:

(i) ободонлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунбузилишларни автоматик қайд этиш;

(ii) ободонлаштириш жараёнларини, шу жумладан, махсус техникалар ҳамда коммунал хизматлар, бошқарув сервис компаниялари ишларини автоматик тарзда бошқариш ва назорат қилиш;

(iii) тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари режаларининг шакллантирилишини ҳамда бажарилган ишлар ҳажмларини автоматик тарзда тасдиқлаш;

(iv) маҳалла ҳудудида гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олдини олишга кўмаклашиш;

(б) рақамли видеодомофон тизимлари орқали:

(i) турар жой бинолари атрофини назорат қилиш;

(ii) аҳолини тезкор хабардор қилиш ва тўғридан-тўғри қайта алоқа ўрнатиш;

(iii) коммунал хизматлар ҳамда бошқарув компаниялари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш;

(в) диспетчерлик марказини ўз ичига олувчи ягона шаҳар платформаси орқали:

(i) маҳаллалар ҳудудидаги ҳолатни тезкор мониторинг қилиш ва ҳудудларга хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш;

(ii) катта ҳажмдаги маълумотлар базаси («Big Data») таҳлили ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ободонлаштириш соҳасини бошқариш сифатини ошириш;

(iii) маҳаллалар ва бошқарув компаниялари рейтингини юритиш.

IV. Молиявий ресурслар

16. Белгилансинки:

(а) Марказ устав капиталидаги 100 фоиз улуш Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлади;

(б) Марказ устав капиталининг дастлабки миқдори 90 миллиард сўмни ташкил этади, шундан:

(i) 50 миллиард сўми Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига бир йиллик муддатга тақдим этиладиган ссуда;

(ii) 40 миллиард сўми Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

17. Тошкент шаҳрида йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл ҳаракатини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва Марказга топшириқ шартномаси асосида унинг маблағларини бошқариш ҳуқуқи берилсин.

18. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда фойдаланиш йўналишлари 7- ва 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

19. Белгилансинки:

(а) Марказ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарма харажатларининг йиллик консолидациялашган сметасини тасдиқлайди;

(б) жарималар ва мажбурий йиғимлар ҳисобидан Жамғармага келиб тушган маблағлар тўлиғича Жамғарманинг даромадлари ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилмайди;

(в) Жамғарма маблағлари Марказга унинг зиммасига юкланган функция ва ваколатларни бажариш учун консолидациялашган сметага мувофиқ Марказ мол-мулкига маблағ киритиш тартибида, унинг устав капиталини оширмаган ҳолда ажратилади;

(г) 2027 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили 1 июлга қадар Марказ раҳбари томонидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланганлик юзасидан ҳисобот бериб борилади.

20. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

(а) тижорат банкларида Марказ ҳисобварақлари очилади;

(б) Жамғарманинг ҳисобварақлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилади;

(в) Жамғарма ва Марказ маблағларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажбуриятлари бўйича ижро ҳужжатлари ва инкассо топшириқномаси асосида ундиришга йўл қўйилмайди;

(г) Марказга унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш ва функцияларни амалга ошириш учун беғараз ўтказиладиган Жамғарма маблағлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича тартиботларни соддалаштиришга доир тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритсин.

V. Ташкилий тадбирлар

22. Тошкент шаҳрида транспортни бошқаришнинг самарали тизимини яратиш бўйича «йўл харитаси» 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

23. Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича идоралараро ишчи комиссия 10-иловага мувофиқ таркибда тузилсин. Идоралараро ишчи комиссия (Ш. Умурзаков) зиммасига Марказ фаолияти самарали ташкил этилиши ҳамда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан унинг зиммасига юкланган вазифалар бажарилишида юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал қилиш вазифаси юклатилсин.

24. Тошкент шаҳар ҳокимлиги таркибий тузилмасига ҳокимнинг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин, шунингдек, бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 5 штат бирлигидан иборат бўлган Транспорт тизимини самарали ташкил этишни таъминлаш котибияти шакллантирилсин. Ушбу штат бирликлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.

25. Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

(а) ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қоидабузарликни (ушбу қоидабузарлик автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган тақдирда) содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш;

(б) халқаро тажриба асосида, майда қоидабузарлик содир этганлик учун жарималар миқдорларини камайтирган ҳолда, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ қоидабузарликлар турларини кенгайтириш.

26. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 февралга қадар йўл-транспорт ҳодисалари салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган, сунъий йўлдош навигацияси технологияларидан фойдаланган ҳолда «олтин соат» тамойили асосида шошилинч чоралар кўриш тизимини яратиш ва жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

27. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

28. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзоқов белгилансин.

29. Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги 2026 йил 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил 1. Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси фоиз 43 47 50 56 60 2. Электробусларнинг жамоат транспортидаги улуши фоиз 30 35 40 45 50 3. Автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги км/соат 19 20 21 23 24 4. Метрополитен тармоғи узунлиги км 76 85 90 103 5. Тошкент шаҳридаги автомобиль йўлларини таъмирлаш км 100 100 250 250 300 6. Транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш минг та 30 30 30 30 30 7. Йўл ўтказгич ва тоннеллар барпо этиш та 2 3 3 4 4 8. Автобус бекатларини реконструкция қилиш та 300 500 600 600 600 9. Ягона бошқарув тизимига эга интеллектуал светофорлар билан жиҳозланган ақлли чорраҳалар ташкил этиш та 100 150 150 100 200 10. Пиёдалар учун махсус йўлаклар ташкил этиш км 40 40 40 40 40 11. велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил этиш км 20 35 35 40 40

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 2-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг

1. Транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимлари параметрларини, йўл шарт-шароитларини, йўл ҳаракатининг мавжуд ташкилий ҳолатини, автомобиль транспортининг экологик зарари параметрларини, транспорт соҳасига «яшил» инструментларни жорий қилиш статистикасини, йўл-транспорт ҳодисаларини, транспорт воситаларининг доимий ва вақтинчалик тўхтаб туриш ҳамда сақлаш жойларига доир маълумотларни, ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган йўл ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш.

2. Мавжуд транспорт оқимлари, йўл ҳаракатини ташкил қилиш схемалари ва стратегияларини баҳолаш.

3. Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш ва актуаллаштириб бориш, шу жумладан, шаҳар йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўлларини, кўприкларни, бошқа инфратузилма объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш, йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш.

4. Илмий ёндашув асосида ишлаб чиқилган йўл ҳаракатини ташкил қилиш схемаларини, йўл ва транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва модернизация қилиш ҳамда йўл ҳаракатини ташкил қилиш лойиҳаларини виртуал синовдан ўтказиш мақсадида шаҳар транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини математик моделлаштириш.

5. Йўл ва транспорт инфратузилмаси объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагиларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва актуаллаштириб бориш:

светофор объектлари ишларини тартибга солишни ўз ичига олган йўл ҳаракатини ташкил қилиш схемалари ва лойиҳалари;

индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳаракати ҳамда уларни вақтинчалик жойлаштириш инфратузилмасини, пиёдалар йўлакларини ўз ичига олган кўчаларни ободонлаштириш режалари ва дастурлари;

юк ташиш, экологик ва жамоат транспорти тезлиги каркаслари қоидалари;

транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ривожлантириш концепцияси.

6. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, сақлаш, эксплуатация қилиш ва жорий таъмирлаш бўйича техник сиёсатни белгилаш ва амалга ошириш.

7. Тошкент шаҳри ҳудудида қуйидаги ишларни амалга ошириш учун тегишли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш:

транспорт мастер режаси асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш;

йўллар, йўл кесишмалари, кўприклар ва бошқа транспорт инфратузилмаси объектларини, йўл ҳаракатига таъсир кўрсатувчи муҳандислик-коммуникация тармоқларини, алоқа ускуналарини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини режалаштириш;

интеллектуал транспорт тизими воситасида йўл ҳаракатининг автоматлаштирилган бошқарувини амалга ошириш.

8. Тошкент шаҳри ҳудудидаги транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари реестрини юритиш.

9. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари дислокацияси ва техник ҳужжатларини юритиш ҳамда уларнинг мувофиқлиги ва техник ҳолатини назорат қилиб бориш.

10. Йўл ҳаракатини ташкил этиш, йўллар, кўчалар, жамоат транспорти йўналишидаги йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, жамоат транспорти бекатларини, транспорт воситалари тўхтаб туриш жойларини белгилаш, йўл ҳаракатига таъсир қиладиган реклама ва бошқа конструкцияларни жойлаштириш лойиҳаларини келишиш ва ўрнатиш.

11. Тошкент шаҳрида йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишда дизайн-код ишлаб чиқилишида иштирок этиш.

12. Транспорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, тўхтаб туриш жойларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатлари ҳамда йўриқномаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

13. Қуйидагиларни:

автомобиль йўллари, транспорт инфратузилмаси объектлари, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, жамоат транспорти бекатлари ҳолатини;

транспорт воситалари ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш меъёрларига риоя этилишини;

давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар доирасида пудрат ташкилотлари томонидан коммунал ва бошқа махсус техника ҳамда транспорт ишлари бажарилишини;

йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ўрнатилишини назорат қилиш.

14. Йўл ҳаракатини ташкил этиш, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги тадқиқотларни ўтказиш, шу жумладан, ушбу жараёнга юқори малакали хорижий экспертларни жалб қилиш.

15. Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл инфратузилмасига доир халқаро, ташқи иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш.

16. Марказга юклатилган вазифа ва ваколатлар доирасидаги бошқа функцияларни бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 3-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг

1. Вазирликлар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти давлат ҳокимияти органлари, йўловчи ташувчи корхоналари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, транспорт воситаларининг вақтинчалик ва доимий тўхтаб туриш жойлари, индивидуал ҳаракатланиш (микромобил) воситаларининг қисқа муддатли ижараси операторлари, бошқарувчи компаниялар ва муассасалардан маълумотларни олиш.

2. Қуйидагиларни:

(а) йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини;

(б) транспорт инфратузилмаси объектларини, шу жумладан, транспорт воситалари пулли тўхтаб туриш ва тўхташ жойларини ташкил қилишнинг ҳудудий зоналарини, электромобиллар учун қувватлаш станцияларини, индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун тўхташ жойларини жойлаштириш схемаларини (жойларини);

(в) йўл ҳаракати қоидалари бузилишини, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва экология соҳаларидаги қонунбузилишларни фото ва видео воситаларида қайд этиш мажмуалари ҳамда интеллектуал транспорт тизими ускуналарининг жойлашиш нуқталарини;

(г) ерусти шаҳар йўловчи транспорти ташувчилари томонидан ташиш хизматлари тўғрисидаги ахборотни интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш ва киритиш регламентини тасдиқлаш.

3. Қуйидагиларни:

(а) автомобиль йўлларининг айрим участкаларида ҳаракат тезлиги режимини;

(б) айрим турдаги транспорт воситаларининг, шу жумладан, юк транспорти воситаларининг ҳаракатига чекловлар ўрнатиш.

4. Йўл-транспорт инфратузилмаси объектларида (умумфойдаланишдаги йўллардан ташқари), муҳандислик-коммуникация ва алоқа тармоқларида давлат органлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган таъмирлаш ҳамда бошқа, жумладан, ободонлаштириш ишларини бажаришга рухсатнома бериш.

5. Юк ташиш каркаси қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг оғирлик ва ҳажм кўрсаткичларини назорат қилиш.

6. Тошкент шаҳри транспорт мастер режасини, транспорт макромоделини, юк ташиш каркаси қоидаларини ва йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишга тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

7. Фото ва видео қайд этиш воситалари орқали тегишли жойлашув нуқталарида қайд этиладиган йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг рўйхатига ҳамда ушбу қоидабузарликлар юзасидан жарималар миқдорларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни тегишли органларга киритиш.

8. Фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг рўйхати доирасида тегишли жойлашув нуқталарида қайд этиладиган қоидабузарликлар рўйхатини белгилаш.

9. Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича юзага келадиган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан йўл ва транспорт инфратузилмаси объектларида ишларни бажарувчи, шунингдек, транспорт соҳасида хизматлар кўрсатувчи тегишли ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.

10. Шаҳарда тирбандликларни камайтириш ва йўл ҳаракатини самарали ташкил этишга доир мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлган ташкилотлар вакилларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги тегишли ташкилотлар раҳбарларига таклифлар киритиш.

11. Йўл ва транспорт инфратузилмаси қисмлари бўлган объектларда (темир йўл ва авиация объектларидан ташқари), йўл бўйи минтақасида жойлашган ҳамда унга бевосита туташган ер участкаларида, шунингдек, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари, жамоат транспорти бекатлари ва савдо автоматларини (вендинг) ташкил этиш ва фойдаланишни ўз ичига олган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида давлат шериги функциясини бажариш.

12. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маблағлар ҳисобидан йўл ва транспорт соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатларини ифода этиш.

13. Қурилиши (реконструкцияси) ва мукаммал таъмирланиши тугалланган йўл инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия ишида иштирок этиш.

14. Хорижий ва маҳаллий экспертларни тўғридан-тўғри жалб қилиш, уларга ва Марказ ходимларига бажариладиган ишлар мураккаблиги, сифати ва ҳажмидан келиб чиқиб табақалаштирилган иш ҳақини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 4-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан ягона буюртмачи функцияси бажариладиган ишлар

1. Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш соҳасида стратегиялар, дастурлар, режалар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари, йўл кесишмалари, кўприклар ҳамда бошқа йўл ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилиши, таъмири ҳамда реконструкциясининг транспорт (транспорт схемаларини ишлаб чиқиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини тайёрлаш, транспорт моделлаштириш) қисмини режалаштириш ва лойиҳалаштириш.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган кўчаларни шаҳар дизайн-кодига мувофиқ «фасаддан фасадгача» форматда ободонлаштириш, шу жумладан, пиёдалар учун махсус йўлаклар ҳамда шахсий транспорт воситаларида ҳаракатланиш учун инфратузилмани шакллантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

4. Йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларини, шу жумладан, светофор объектларини қуриш (лойиҳалаштириш билан), реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш.

5. Йўл бўйи ҳудудлари ва кўчаларда йўл ҳаракати ҳамда ободонлаштириш соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатларини автоматлаштирилган тарзда қайд этишга мўлжалланган ахборот тизимлари ва ускуналарни, шу жумладан, «Қулай муҳит» ҳамда «Ҳокимият монитори» интеграциялашган тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, эксплуатация ва модернизация қилиш.

6. Транспорт (темир йўл ва авиация объектларидан ташқари) инфратузилмаси объектларида савдо автоматлари (вендинг) тармоғини ташкил этиш.

7. Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимидан, шу жумладан, транспорт воситаларининг оғирлик ва ҳажм назорати тизимидан фойдаланиш ва модернизация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 5-ИЛОВА

Вазирлик ва идораларнинг Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига ўтказиладиган ваколатлари

Т/р Ваколат тавсифи Ваколат жорий эгаси 1. Автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини тасдиқлаш Ички ишлар вазирлиги 2. Транспорт (темир йўл ва авиация объектларидан ташқари) ва йўл инфратузилмаси объектларини, шу жумладан, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларида транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари ҳамда савдо автоматларини (вендинг) жойлаштириш схемаларини (жойларини) тасдиқлаш Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги 3. Тегишли қоидабузарликлар жазоси муқаррарлиги ва профилактикасини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати ҳамда ободонлаштириш қоидалари бузилишларини фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари жойлашиш нуқталарини тасдиқлаш Ички ишлар вазирлиги 4. Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларида жамоат транспорти устувор ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган йўлакларни жорий этиш Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги 5. Йўл ва транспорт инфратузилмаси объектларида (умумфойдаланишдаги йўллардан ташқари) турли даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш ва бошқа ишларни, шу жумладан, ободонлаштириш ишларини, муҳандислик-коммуникация ҳамда алоқа тармоқларидаги ишларни амалга оширишга рухсатнома бериш Тошкент шаҳар ҳокимлиги 6. Алоҳида кўчаларда ва зоналаштириш тамойили бўйича транспортнинг юқори ҳамда секин ҳаракат тезлигига доир тезлик режимини ҳамда айрим турдаги транспорт воситаларининг, шу жумладан, юк транспорти воситаларининг ҳаракатига чекловларни ўрнатиш Ички ишлар вазирлиги 7. Юк ташиш каркаси қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 6-ИЛОВА

Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг Интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизимлари

Т/р Ахборот тизими номи Ахборот тизими оператори 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими, шу жумладан, «Жарима майдончаси» ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2. «Ташқи реклама» электрон рақамли мониторинг тизими Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Рақамли ривожланиш департаменти» МЧЖ 3. Ерусти шаҳар йўловчи транспортида ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ диспетчерлик хизматлари Ташувчилар 4. Ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилиши мониторинги, бажарилган ишлар ҳажми ва сифатини белгилаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланиши назорати ва тақдим этилган хизматлар сифатини назорат қилиш тизимлари Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ҳузуридаги «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси 5. «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 6. «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази 7. «Пулли тўхтаб туриш жойлари» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Тошкент Инвест компанияси» АЖ 8. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 9. Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 10. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ахборот тизими Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 7-ИЛОВА

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш

Т/р Манба номи Тушум миқдори 1. Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги ПҚ-4642-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) 35 фоиз 2. Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ: ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 26 фоизи * ; Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 20 фоизи; Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилган қисмидан 30 фоизи, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) 25,5 фоиз 3. Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун тўланадиган жарималардан ва кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-318-сон қарорига мувофиқ: ИИВ «Хавфсиз шаҳар» марказига йўналтириладиган сумманинг 1/12 қисми * ; Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) 15 фоиз 4. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар ва кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарорига мувофиқ «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига ўтказиладиган қисмининг 8 фоизи ўтказилади) 2 фоиз 5. Тошкент шаҳрида йўналишлардаги автобусларда ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммалари уларни жамоат транспортини ривожлантиришга йўналтириш шарти билан (Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига мувофиқ «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи ўтказилади) 10 фоиз 6. Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш ва ўзгартириш учун йиғимлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июлдаги 547-сон қарорига мувофиқ «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) 20 фоиз 7. Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима ва кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлар суммаси (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 февралдаги 71-15-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи ҳамда ИИВ ЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи ўтказилади) 15 фоиз 8. «Қулай муҳит» ва «Ҳокимият монитори» интеграцияланган тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ва кўрсатилган хизматлардан ундирилган жарималар суммаси ** 40 фоиз 9. Ташқи реклама ерусти шаҳар йўловчи транспортида жойлаштирилганлиги учун тўланадиган маблағлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузуридаги махсус жамғармага йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) 50 фоиз 10. Давлат дастурлари асосида Тошкент шаҳри ҳудудида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича алоҳида тадбирлар учун бюджет параметрларида ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар 100 фоиз 11. Марказ давлат шериги бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича давлат шеригига тўланадиган маблағлар 100 фоиз 12. Тошкент шаҳри ҳудудида давлатга, шу жумладан, давлат ҳокимияти ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари таркибий тузилмаси ташкилотларига тегишли бўлган ер участкалари ва (ёки) мулкий мажмуаларида жойлашган транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш ҳамда тўхтаб туриш жойларига транспорт воситаларини жойлаштирганлик учун тўловлардан тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган даромадлар суммалари 100 фоиз 13. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар 100 фоиз 14. Давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар суммаси 100 фоиз 15. Халқаро молия институтлари ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар суммаси 100 фоиз 16. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия ва ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар суммаси 100 фоиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 8-ИЛОВА

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш

1. Тошкент шаҳрида йўллар, йўл ўтказгичлар, кўприклар ва йўл кесишмалари тизимлари таҳлилини, уларни ривожлантириш ҳамда реконструкция қилиш режаларини, шунингдек, Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш.

2. Таҳлилий тадқиқотлар ва энг яхши жаҳон тажрибалари мониторингини ҳамда техник ечимларни буюртма қилиш.

3. Стратегик ва техник ҳужжатларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар лойиҳаларини, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

4. Геодезия-картография, лойиҳа-қидирув ва лойиҳалаштириш ишларини, синовлар ҳамда сифат назорати тадбирларини ўтказиш.

5. Ахборот тизимлари ва дастурий-аппарат комплексларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, эксплуатация ва модернизация қилиш.

6. Интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ҳуқуқлар олиш.

7. Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимини ишлаб чиқиш ҳамда учинчи шахслар ахборот тизимлари ва ускуналари билан интеграциялашга доир ишларни бажариш ва алоқа каналларини ташкил этиш.

8. Ерусти шаҳар йўловчи транспортида ташувларни амалга оширувчи транспорт воситаларида ўрнатиш учун сервер ускуналарини, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини, қоидабузарликларни, шу жумладан, маҳаллаларда ободонлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қоидабузарликларни автоматлаштирилган тарзда қайд этиш мажмуалари ҳамда ташкилий техникаларни етказиб бериш, монтаж қилиш, ишга тушириш, ишлатиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш.

9. Автотранспорт воситаларини, шу жумладан, махсус транспорт воситаларини, автолабораторияларни, қоидабузарликларни автоматлаштирилган тарзда қайд этиш кўчма воситаларини харид қилиш ва ишлатиш.

10. Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) моддий-техника базасини шакллантириш, сақлаш ва ривожлантириш.

11. Ҳужжатлар, лойиҳалар, техник-тижорий таклифлар, харид тартиботларида қатнашиш учун буюртмалар, молиявий моделлар ва бизнес-режаларни экспертизадан ўтказиш.

12. Ускуналарнинг ўрнатилган техник талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга доир ишларни бажариш.

13. Маслаҳат хизматларига, шу жумладан халқаро эксперт ташкилотлари ва экспертлар ишларига ҳақ тўлаш.

14. Бинолар, ускуналар, серверлар ва алоқа каналларини ижарага олиш.

15. Алоқа хизматларига ҳақ тўлаш.

16. Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.

17. Марказ зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб қилинган хорижий мутахассислар ва маслаҳатчилар хизматларига, шунингдек, уларни жалб этиш билан боғлиқ ташкилий харажатларга ҳақ тўлаш.

18. Марказ фаолияти соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Марказ ва таркибий ташкилотлар ходимларининг хизмат сафарлари харажатларига ҳақ тўлаш.

19. Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларни ташкил этиш ва сақлаш, аҳолининг микромобиллигини ошириш мақсадида велойўлаклар ташкил этиш, йўл объектлари ва автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш.

20. Жамоат транспорти инфратузилмаси, шу жумладан, автобус бекатлари, охирги бекатлар, транспорт ўтиш боғламаларини қуриш, сақлаш ва фойдаланиш.

21. Аҳоли микромобиллигини ошириш мақсадида велойўлаклар ташкил қилиш.

22. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, демонтаж қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 9-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида транспортни бошқаришнинг самарали тизимини яратиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Қиймати ва молиялаштириш манбаси* Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар I. Тошкент шаҳрида йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари 1. « China construction Fifth Engineering Division Co., Ltd.» компанияси (Хитой) билан ҳамкорликда: 1-босқичда: Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш; 6 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2026 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан ( Учқаҳрамон айланмаси ) Кичик ҳалқа айланма йўлигача ( Шимолий вокзал ) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш; 16,5 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2026 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) Маҳтумқули, Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзработ, Лутфий ҳамда Муқимий, Нурафшон, Қоратош — Кўкча Дарвоза ва КҲАЙ — Паркент кўчаларининг 38 км қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш (заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда кўчалар рўйхатига ва ёки иш ҳажмига ўзгартириш киритилиши мумкин) . 76 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2026 — 2029 йиллар давомида манфаатдор вазирлик ва идоралар 2-босқичда: 16 та кўчанинг 36 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш; 36,5 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2026 йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) Паҳлавон кўчасини Элбек кўчаси билан туташтирувчи Кичик ҳалқа йўли устидан ўтувчи ( «ZOʻR» TV яқинидаги ) йўл ўтказгич қуриш; 25,4 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) 3-босқичда: 9 та кўчанинг 33 километр автомобиль йўллари ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини, шу жумладан, алоҳида ажратилган автобус йўлакларини , ҳимоя тўсиғи ҳамда пиёдалар хавфсизлигини таъминловчи қавариқ сунъий нотекисликлар ни ўрнатган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш; 33,5 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2027 йил давомида манфаатдор вазирлик ва идоралар Юнусобод тумани Амир Темур шоҳкўчасининг Рихсили ва Янгишаҳар кўчалари билан кесишмасида ( Юнусобод айланмаси ) ерости автомобиллар туннелини қуриш; 26,2 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2027 йил давомида 4-босқичда 15 та кўчанинг 50 километр автомобиль йўллари ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини, шу жумладан, алоҳида ажратилган автобус йўлакларини, ҳимоя тўсиғи ҳамда пиёдалар хавфсизлигини таъминловчи қавариқ сунъий нотекисликларни ўрнатган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш. 51 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити 2028 йил давомида 2. Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 19 километр ( Зиёлилар кўчасидан Шота Руставели кўчасигача ) бўлган қисми ва унинг йўлбўйи инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш. 150 млрд сўм Ўзбекистон Республикаси республика бюджети 2025-2026 йиллар давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) 3. Тошкент шаҳридаги 164,1 километр ( 820,5 минг метр квадрат ) автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш. 127,6 млрд сўм Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2026 йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) 4. Тошкент шаҳрида 150 мингта ( шу жумладан, 40 мингта йўлбўйи ) транспорт воситаларининг вақтинчалик тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тегишли мулкий мажмуаларни ( ер участкаси, бинолар, иншоотлар, автомобиль йўллари бўйи ) ижара ҳуқуқи билан электрон аукцион (« E-auksion» ) савдоларига чиқариш, жумладан: Аукцион савдолари натижаси бўйича ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 2026 йилда 90 мингта ( шу жумладан, 30 мингта йўлбўйи ) транспорт воситалари тўхтаб туриш жойларини; 2026 йил якунига қадар 2027 йилда 60 мингта ( шу жумладан, 10 мингта йўлбўйи ) транспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари. 2027 йил давомида 5. Тошкент шаҳридаги 1 785 та автобус бекатларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган талаблар асосида модернизация қилиш мақсадида тегишли мулкий мажмуаларни ( автобус бекатлари, ер участкалари ва иншоотлар ) ижара ҳуқуқи билан электрон аукцион (« E-auksion» ) савдоларига чиқариш, жумладан: Аукцион савдолари натижаси бўйича ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 2026 йилда 1 185 та автобус бекатлари; 2026 йил якунига қадар 2027 йилда 600 та автобус бекатлари. 2027 йил давомида 6. Тошкент шаҳри кўчаларида 1,1 млн метр квадрат йўл ётиқ чизиқларини чизиш. 23,7 млрд сўм Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2025-2026 йиллар давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) 7. Марказ билан келишган ҳолда Тошкент шаҳри кўчаларидаги чорраҳаларга 30 та янги светофор объектларини қуриш ва реконструкция қилиш. 4,5 млрд сўм Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил 1 апрель Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ўзбектелеком» АК (Хасанов) 8. Марказ билан келишган ҳолда Тошкент шаҳридаги 264 та чорраҳаларга металл конструкциялар қуриш ва ягона бошқарув тизимига эга бўлган янги светофорлар билан жиҳозлаш ҳамда интеллектуал фото-видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш. 226 млрд сўм хорижий молия ташкилотлари маблағлари ва хорижий банкларнинг давлат кафолатисиз кредитлари ҳисобидан 2026 йил якунига қадар II. Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракатини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари 9. Масъулияти чекланган жамият шаклида Маркази ни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгаши таркибини шакллантириш. 90 млрд сўм (50 млрд сўм — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ссуда, 40 млрд сўм — Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ) 2026 йил май Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) 10. Тошкент шаҳрида йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл ҳаракатини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг махсус жамғармасини ташкил этиш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил февраль Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) 11. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ни Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига ўтказиш. Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил апрель Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) 12. Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш учун техник топшириқ тайёрлаш ва Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил май Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 13. Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш. Ҳисоб-китобларга асосан хорижий молия ташкилотлари маблағлари ва хорижий банкларнинг давлат кафолатисиз кредитлари ҳисобидан 2027 йил февраль Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ўзбектелеком» АК (Хасанов) 14. Тошкент шаҳрининг транспорт макромоделини ишлаб чиқиш. 2,6 млрд сўм Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Транспорт вазирлиги (Махкамов) 15. Йўл-қурилиш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари махсус техникалари ҳаракатланиши, бажарган ишлари ва бошқа маълумотларни Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Доимий Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 16. Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ушбу қарорга 6-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2027 йил август ойига қадар Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), тегишли ахборот тизимлари операторлари бўлган вазирлик ва идоралар 17. Йўл ва транспорт соҳаларидаги барча объектлар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини яратиш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2027 йил август Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 18. Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш, шу жумладан, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш, шунингдек, шаҳарда йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш. 10,8 млрд сўм Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил август Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 19. Йўл ва транспорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, транспорт воситаларининг вақтинчалик ва узоқ муддатли тўхтаб туриш жойлари, автобус бекатларини ташкил этиш ва эксплуатация қилиш лойиҳаларини ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари ҳамда Марказ давлат шериги бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил апрель Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) 20. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасига доир бошқа тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган тарғибот ишларини амалга ошириш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Доимий Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 21. Қуйидагиларни яратиш, эксплуатация қилиш ва ривожлантиришни назарда тутувчи «Қулай муҳит» ва «Ҳокимият монитори» ахборот тизимларини яратиш: а) қуйидаги мақсадлардаги маъмурий видеокузатув тизимларини: ободонлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунбузилишларни автоматик қайд этиш; ободонлаштириш жараёнларини, шу жумладан махсус техникалар ҳамда коммунал хизматлар, бошқарув сервис компаниялари ишларини бошқариш ва назорат қилишни автоматлаштириш; тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари режаларининг шакллантирилишини ҳамда бажарилган ишлар ҳажмлари тасдиқланишини (инсон омилини истисно қилган ҳолда) автоматлаштириш; маҳалла ҳудудида гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олдини олишга кўмаклашиш; б) қуйидаги мақсадлардаги рақамли видеодомофон тизимларини: турар жой бинолари атрофини назорат қилиш; аҳолини тезкор хабардор қилиш ва тўғридан-тўғри қайта алоқани йўлга қўйиш учун қўшимча канал яратиш; коммунал хизматлар ҳамда бошқарув компаниялари фаолияти «шаффофлиги»ни таъминлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш; в) диспетчерлик марказини ўз ичига олувчи, қуйидаги вазифаларга йўналтирилган ягона шаҳар платформасини: маҳаллалар ҳудудидаги ҳолатни тезкор мониторинг қилиш ва ҳудудларга хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш; маълумотлар базаси («Big Data») таҳлили ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ободонлаштириш соҳасини бошқариш сифатини ошириш; маҳаллалар ва бошқарув компаниялари рейтингини тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда шакллантириш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2027 йил февраль Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 22. Тошкент шаҳар ҳокимлиги таркибий тузилмасига: ҳокимнинг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш; бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони 5 штат бирлигидан иборат Транспорт тизимини самарали ташкил этишни таъминлаш котибиятини шакллантириш. Тасдиқланган штат бирликлари асосида Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2026 йил февраль Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) 23. Шаҳарнинг юк автомобиллар ҳаракатланиш йўналишлари (юк ташиш каркаси), экологик каркаси ва ерусти йўловчи транспорти тезлик каркасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш. 44,3 млрд сўм Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил август Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 24. Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш: а) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини: ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қоидабузарликни (ушбу қоидабузарлик автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган тақдирда) содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш; халқаро тажриба асосида, майда қоидабузарлик содир этганлик учун жарималар миқдорларини камайтирган ҳолда, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ қоидабузарликлар турларини кенгайтириш; б) зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил март Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 25. Марказ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этиладиган, автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш техник воситаларининг дислокация нуқталарини келишиш. Маблағ талаб этилмайди Уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) 26. Юк ташиш каркаси қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида оғирлик ва ҳажм назорати тизимини яратиш. Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги ПҚ-368-сон қарорига 10-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича идоралараро ишчи комиссия

1. Ш. Умурзаков — Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи комиссия раиси ўринбосари 3. М. Юлдашев — Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи 4. А. Гурко — мустақил эксперт 5. М. Адилов — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи 6. А. Садиров — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи 7. М. Икрамов — Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи 8. В. Хусанов — Тошкент шаҳар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи 9. Т. Эргашев — Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи в.б. 10. М. Мухитдинов — Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи 11. А. Алиматов — Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи в.б. 12. Лавозимига кўра — Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи 13. Лавозимига кўра — Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи 14. А. Хужанов — «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси в.в.б. 15. Ш. Пўлатов — «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ раҳбари 16. Т. Грабович — «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали бошлиғи 17. Р. Усмонов — «Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғи 18. Лавозимига кўра — «Telecom Soft» МЧЖ бош директори 19. У. Куланов — «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази» ДМ директори 20. М. Бердикличев — «Ўзбектелеком» АК раиси ўринбосари 21. С. Мамаджанов — «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ бош директори 22. С. Пардаева — «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ директори 23. Лавозимига кўра — Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази директори, Ишчи комиссия котиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 4 декабрь,

ПҚ-368-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2025 й., 07/25/368/1127-сон; 29.07.2026 й., 07/26/279/0795-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI

FUNKSIYALARI

HUQUQLARI VA VAKOLATLARI

ROʻYXATI

ROʻYXATI *

ROʻYXATI

MANBALARI

YOʻNALISHLARI

“YOʻL XARITASI”

TARKIBI

Toshkent shahrida transport tizimi boshqaruvini takomillashtirish hamda tirbandliklarning oldini olishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Toshkent shahrida transport tizimi boshqaruvini takomillashtirish, yoʻl harakati ishtirokchilarining qulay va xavfsiz harakatlanishini taʼminlash, shuningdek, yoʻllarda tirbandliklarning oldini olish boʻyicha taʼsirchan mexanizmlarni amaliyotga tatbiq etish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Quyidagilar Toshkent shahrida transport tizimi boshqaruvini takomillashtirish hamda tirbandliklarning oldini olish boʻyicha ustuvor yoʻnalishlar etib belgilansin:

(a) ilmiy yondashuv, ilgʻor xorijiy tajriba va raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etishning zamonaviy texnik yechimlarini ishlab chiqish orqali transport oqimini samarali boshqarish va tirbandlikning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;

(b) Toshkent shahrining transport infratuzilmasini rivojlantirish loyihalarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish;

(v) jamoat transporti harakatini tashkil etish va tartibga solish, uning jozibadorligini oshirish;

(g) Toshkent shahri koʻchalarida yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish, almashtirish, saqlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini amalga oshirish, shuningdek, ushbu ishlarga autsorsing asosida xususiy sektorni jalb qilish;

(d) yoʻl harakati ishtirokchilarining transport madaniyatini oshirish va yoʻl harakati qoidalariga rioya etilishini taʼminlashga qaratilgan targʻibot ishlarini amalga oshirish.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Toshkent shahri transport tizimini 2030-yilgacha rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

(a) aholining jamoat transportidan foydalanish darajasini 60 foizga yetkazish;

(b) elektrobuslarning jamoat transportidagi ulushini 50 foizga yetkazish;

(v) avtobusning oʻrtacha harakat tezligini 18 km soatdan 24 km soatga yetkazish;

(g) metropoliten tarmogʻi uzunligini 103 kmga yetkazish;

(d) Toshkent shahridagi 1000 km avtomobil yoʻllarini taʼmirlash ishlarini tashkil etish;

(j) transport vositalari uchun 150 ming oʻrinli toʻxtab turish joylarini tashkil etish;

(z) 16 ta yoʻl oʻtkazgich va tonnellar barpo etish;

(i) 2 600 ta avtobus bekatlarini namunaviy loyiha asosida rekonstruksiya qilish;

(k) yagona boshqaruv tizimiga ega intellektual svetoforlar bilan jihozlangan “aqlli” chorrahalar sonini 700 taga yetkazish;

(l) 200 km piyodalar yoʻlagi va 170 km velosipedlar uchun maxsus yoʻlaklar tashkil etish.

II. Toshkent shahrida transport tizimini samarali boshqarishni tashkil etish

3. Toshkent shahar hokimligi, Transport vazirligi va Ichki ishlar vazirligining masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

4. Toshkent shahar hokimligi ikki hafta muddatda:

(a) Adliya vazirligi bilan birgalikda Markazni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishni taʼminlasin;

(b) Markazni Toshkent shahri Islom Karimov koʻchasi 51a-uy manzilidagi Toshkent shahar hokimligining binosiga bepul foydalanish huquqi asosida joylashtirsin;

(v) Markaz faoliyatini tashkil etish uchun zarur boʻlgan mebel, kompyuter texnikasi va boshqa asbob-uskunalar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

5. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

(a) zamonaviy raqamli va “yashil” texnologiyalarni qoʻllash orqali Toshkent shahrida transport, yoʻlovchi va piyodalar oqimlarini uzluksiz monitoring qilish asosida yoʻl harakatini tashkil etish, boshqarish va xavfsizlikni taʼminlash, shuningdek, tirbandliklarning oldini olish ishlarini samarali amalga oshirish;

(b) ilgʻor xalqaro tajribaga asoslangan shahar avtomobil yoʻllari tarmogʻi, koʻchalar va transport infratuzilmasini rivojlantirish sohasida normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish, amaliyotga tatbiq etish va samaradorligini baholash;

(v) yoʻl va transport sohalaridagi barcha obyektlar hamda jarayonlar toʻgʻrisidagi yagona maʼlumotlar bazasini, shu jumladan, Toshkent shahrining transport master rejasini yaratish va ular asosida shahar yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish;

(g) eng yaxshi xalqaro amaliyotlarni qoʻllagan holda yoʻl va transport sohalari bilan bogʻliq boʻlgan barcha muassasa va tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish;

(d) jamoat transporti jozibadorligini oshirish, shaxsiy avtotransport vositalaridan foydalanishni kamaytirish va aholi mikromobilligini qoʻllab-quvvatlash orqali ekologik vaziyatni yaxshilash;

(j) yoʻl va transport sohasiga xususiy sektorni keng jalb qilish, investitsiya hamda davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish;

(z) yoʻl-qurilish, obodonlashtirish va kommunal xizmat koʻrsatish korxonalari maxsus texnikalari harakatlanishi, bajargan ishlari toʻgʻrisida va boshqa maʼlumotlarni Toshkent shahrining intellektual transport tizimiga integratsiya qilish va tahlil qilish orqali transport ishlari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish hisobiga budjet mablagʻlari sarflanishi samaradorligini oshirish;

(i) yoʻl harakati ishtirokchilarining transport madaniyatini oshirish, yoʻl harakati qoidalariga rioya etilishini taʼminlash, shuningdek, yoʻl-transport hodisalari profilaktikasiga doir boshqa tadbirlarni amalga oshirishga yoʻnaltirilgan targʻibot ishlarini olib borish;

(k) hududlardan kirib keladigan asosiy avtomobil yoʻllaridagi jamoat transporti bosh bekatlari (avtobus va metro) kesishmalarida transport vositalarining koʻp qavatli toʻxtab turish joylarini tashkil qilish;

(l) Toshkent shahri koʻchalarida transport vositalarining yoʻlboʻyi pulli toʻxtab turish joylarini tashkil etish va tartibga keltirishga koʻmaklashish;

(m) Toshkent shahri yerusti metro liniyalari hamda yoʻl oʻtkazgichlari ostida, xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda, transport vositalarining toʻxtab turish joylarini tashkil qilish.

6. Quyidagilar:

(a) Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazining funksiyalari 2-ilovaga muvofiq;

(b) Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazining huquqlari va vakolatlari 3-ilovaga muvofiq;

(v) Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazi tomonidan yagona buyurtmachi funksiyasi bajariladigan ishlar roʻyxati 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

7. Toshkent shahar hokimligi, Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligining quyidagi takliflari maʼqullansin:

(a) vazirlik va idoralarning 5-ilovada koʻrsatilgan vakolatlarini 2028-yil 31-dekabrgacha boʻlgan muddatga huquqiy eksperiment tariqasida Markazga oʻtkazish;

(b) Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi huzuridagi ixtisoslashtirilgan montaj qilish va foydalanish boshqarmasining amaldagi moliyalashtirish tartibini 2026-yil 1-iyulga qadar saqlab qolgan holda uning ijro etuvchi organi vakolatlarini Markazga oʻtkazish. Bunda Toshkent shahar hokimligi mazkur bandga muvofiq Markazga oʻtkazilayotgan boshqarma muassisi vakolatiga kiritilgan masalalar boʻyicha qarorlar qabul qilish huquqiga ega.

8. Belgilab qoʻyilsinki, quyidagilar Markaz bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi:

(a) jamoat transporti infratuzilmasi obyektlari va transport vositalariga reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) hamda boshqa reklama vositalarini dizayn-kodga muvofiq joylashtirish. Bunda Markaz bilan kelishish doirasida toʻlov amalga oshirilmaydi;

(b) shahardagi yoʻl harakatiga taʼsiri yuzasidan koʻpriklar va yoʻl oʻtkazgichlar, yoʻllar, koʻchalar, temir yoʻl kesishmalari, shuningdek, yerusti yoʻlovchi transporti bekatlari, transport vositalarining vaqtinchalik va doimiy toʻxtab turish joylari hamda yoʻlboʻyi mintaqasida joylashgan avtomobillarga yonilgʻi quyish shoxobchalari, elektromobillar uchun quvvatlash stansiyalari, reklama hamda boshqa konstruksiyalarni joylashtirish obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish hamda mukammal taʼmirlash loyihalari.

9. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq Toshkent shahrida:

(a) 2026-yil 1-apreldan boshlab:

(i) huquqiy eksperiment doirasida mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan yuridik va jismoniy shaxslarga ularning buyurtmanomalari (buyurtmalari) yoki tashishning boshqa shartnomalari boʻyicha yoʻlovchilar hamda bagajni tashishda, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirishda transport ishlarini bajarish yuzasidan davlat buyurtmachilarining pudratchilar bilan tuziladigan shartnomalarida transport ishlarini bajarish uchun foydalaniladigan transport vositalarini navigatsiya-aloqa qurilmalari va datchiklar bilan jihozlash hamda ularni intellektual transport tizimiga ulash sharti kiritiladi;

(ii) jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan yoʻllar, yoʻlaklar va boshqa yoʻl infratuzilmasi obyektlarida qurilish ishlarini olib borish, yoʻl obyektini har qanday koʻrinishda taʼmirlash, buzish, qazish, oʻzgartirish yoki rekonstruksiya qilishga ruxsatnoma belgilangan tartibda Markaz tomonidan beriladi. Bunda ruxsatnoma berish tartibi va toʻlov miqdori Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashi tomonidan belgilanadi;

(iii) jamoat transportida tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi tashuvchilar tomonidan oʻzlari foydalanayotgan axborot tizimlarini Markaz tomonidan tasdiqlangan reglamentga muvofiq intellektual transport tizimiga integratsiya qilish choralari koʻriladi;

(b) 2026-yil 1-sentabrdan boshlab mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan davlat buyurtmachilari pudratchilar bilan tuziladigan shartnomalar boʻyicha transport ishlarini qabul qilish va unga haq toʻlash bajarilgan ishlar hajmi Markaz tomonidan tasdiqlanganidan soʻng amalga oshiriladi, bundan brutto shartnomalari mustasno. Bunda davlat buyurtmachilari Markaz bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishiga yoʻl qoʻyiladi.

10. Toshkent shahar hokimligi Transport vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda 2028-yil 1-dekabrga qadar mazkur qarorga asosan amalga oshiriladigan huquqiy eksperiment natijalaridan kelib chiqib, uning ijobiy va salbiy jihatlarini inobatga olgan holda Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

III. Axborot tizimlarini joriy etish va raqamlashtirish

11. Toshkent shahar hokimligi va Raqamli texnologiyalar vazirligining intellektual transport tizimlarini (dasturiy taʼminotlarini) ishlab chiqaruvchi dunyodagi yetakchi kompaniyalar hamda aholi soni 3 million nafar va transport vositalar soni 1 milliondan yuqori boʻlgan shaharlarda transport va yoʻl infratuzilmasini boshqarishning zamonaviy intellektual transport tizimlarini joriy etish tajribasiga ega boʻlgan kompaniyalarning quyidagilarni nazarda tutuvchi dasturiy taʼminotini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:

(a) videokuzatuv vositalari va sensorlardan foydalangan holda transport, piyoda va yoʻlovchi oqimlari toʻgʻrisida maʼlumotlar yigʻish;

(b) transport va piyoda (jumladan, individual harakatlanish vositalari) oqimlarini tahlil qilish asosida svetofor obyektlarini boshqarish, shu jumladan, svetofor fazalarini avtomatik tarzda moslashtirish;

(v) agar harakat jadvalidan chetga chiqilsa, maxsus (tez yordam, yongʻin xavfsizligi xizmati, yoʻl-patrul xizmati) va jamoat transporti vositalari harakatining ustuvorligini taʼminlash;

(g) avtotransport vositalari, shu jumladan, maxsus texnikalar harakatini monitoring qilish, qurilish hamda maxsus texnikalarning maxsus mexanizmlari ishini nazorat qilish;

(d) 6-ilovada koʻrsatilgan tashqi axborot tizimlaridan maʼlumotlarni qabul qilish va qayta ishlash;

(j) yuk tashish karkasi qoidalariga soʻzsiz rioya etilishini taʼminlash maqsadida transport vositalarining ogʻirlik va hajm koʻrsatkichlarini nazorat qilish;

(z) intellektual transport tizimini Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining Situatsion markaziga integratsiya qilish hamda avtotransport vositalarining normativlarga mosligi darajasini avtomatik baholash tizimi yordamida ekologik toifasi hududning ekologik zonasiga muvofiq boʻlmagan avtotransport vositalarini aniqlash tizimini yoʻlga qoʻyish;

(i) yoʻl-transport hodisasi xavfi yuqori boʻlgan hududlarni aniqlash, ular boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish va boshqalar.

12. Belgilansinki, Markaz qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda intellektual transport tizimini xarid qilish boʻyicha texnik buyurtmachi va uning operatori hisoblanadi, tizimni amaliyotga tatbiq etadi va ekspluatatsiya qiladi.

13. Toshkent shahar hokimligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:

(a) 2026-yil 1-mayga qadar intellektual transport tizimini xarid qilish uchun texnik topshiriq Markaz tomonidan Raqamli texnologiyalar vazirligiga taqdim qilinishini;

(b) 2027-yil 1-fevralga qadar texnik topshiriqqa muvofiq intellektual transport tizimi xarid qilinishini, foydalanish uchun funksional buyurtmachiga topshirilishini;

(v) 2027-yil 1-martga qadar intellektual transport tizimi dasturiy taʼminoti (tizimlari bilan birga) Toshkent shahar hokimligining yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan uni qoʻshimcha jihozlagan holda Toshkent shahri vaziyatlar markazining server quvvatlariga joylashtirilishini;

(g) vazirlik, idora va tashkilotlarning mazkur qarorga 6-ilovaga muvofiq axborot tizimlari intellektual transport tizimiga integratsiya qilinishini;

(d) 2026-yil 1-noyabrga qadar Toshkent shahrining transport master rejasini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish, jumladan, yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish, avtomobil yoʻllari, koʻpriklar va boshqa infratuzilma obyektlarini qurish hamda modernizatsiya qilish, shuningdek, shaharda yoʻl harakati samaradorligi va xavfsizligini oshirish boʻyicha tavsiyalar tayyorlanishini taʼminlasin.

15. Toshkent shahar hokimligining quyidagilarni nazarda tutuvchi “Qulay muhit” va “Hokimiyat monitori” axborot tizimlarini yaratish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:

(a) maʼmuriy videokuzatuv tizimlari orqali:

(i) obodonlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi qonunbuzilishlarni avtomatik qayd etish;

(ii) obodonlashtirish jarayonlarini, shu jumladan, maxsus texnikalar hamda kommunal xizmatlar, boshqaruv servis kompaniyalari ishlarini avtomatik tarzda boshqarish va nazorat qilish;

(iii) tozalash, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari rejalarining shakllantirilishini hamda bajarilgan ishlar hajmlarini avtomatik tarzda tasdiqlash;

(iv) mahalla hududida giyohvand moddalar tarqatilishining oldini olishga koʻmaklashish;

(b) raqamli videodomofon tizimlari orqali:

(i) turar joy binolari atrofini nazorat qilish;

(ii) aholini tezkor xabardor qilish va toʻgʻridan-toʻgʻri qayta aloqa oʻrnatish;

(iii) kommunal xizmatlar hamda boshqaruv kompaniyalari faoliyati shaffofligini taʼminlash, mavjud muammolarni tezkor hal qilish hisobiga aholiga koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini oshirish;

(v) dispetcherlik markazini oʻz ichiga oluvchi yagona shahar platformasi orqali:

(i) mahallalar hududidagi holatni tezkor monitoring qilish va hududlarga xizmat koʻrsatilishi ustidan nazorat qilish;

(ii) katta hajmdagi maʼlumotlar bazasi (“Big Data”) tahlili va sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalanish hisobiga obodonlashtirish sohasini boshqarish sifatini oshirish;

(iii) mahallalar va boshqaruv kompaniyalari reytingini yuritish.

IV. Moliyaviy resurslar

16. Belgilansinki:

(a) Markaz ustav kapitalidagi 100 foiz ulush Toshkent shahar hokimligiga tegishli boʻladi;

(b) Markaz ustav kapitalining dastlabki miqdori 90 milliard soʻmni tashkil etadi, shundan:

(i) 50 milliard soʻmi Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan Toshkent shahar mahalliy budjetiga bir yillik muddatga taqdim etiladigan ssuda;

(ii) 40 milliard soʻmi Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan shakllantiriladi.

17. Toshkent shahrida yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish va yoʻl harakatini samarali tashkil etishga doir chora-tadbirlarni moliyalashtirish maqsadida yuridik shaxs tashkil qilmagan holda Toshkent shahar hokimligining yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilsin va Markazga topshiriq shartnomasi asosida uning mablagʻlarini boshqarish huquqi berilsin.

18. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hamda foydalanish yoʻnalishlari 7- va 8-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

19. Belgilansinki:

(a) Markaz Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Jamgʻarma xarajatlarining yillik konsolidatsiyalashgan smetasini tasdiqlaydi;

(b) jarimalar va majburiy yigʻimlar hisobidan Jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlar toʻligʻicha Jamgʻarmaning daromadlari hisoblanib, Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkazilmaydi;

(v) Jamgʻarma mablagʻlari Markazga uning zimmasiga yuklangan funksiya va vakolatlarni bajarish uchun konsolidatsiyalashgan smetaga muvofiq Markaz mol-mulkiga mablagʻ kiritish tartibida, uning ustav kapitalini oshirmagan holda ajratiladi;

(g) 2027-yil 1-yanvardan boshlab har yili 1-iyulga qadar Markaz rahbari tomonidan Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashiga Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanganlik yuzasidan hisobot berib boriladi.

20. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

(a) tijorat banklarida Markaz hisobvaraqlari ochiladi;

(b) Jamgʻarmaning hisobvaraqlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladi;

(v) Jamgʻarma va Markaz mablagʻlarini Toshkent shahar hokimligi majburiyatlari boʻyicha ijro hujjatlari va inkasso topshiriqnomasi asosida undirishga yoʻl qoʻyilmaydi;

(g) Markazga uning zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish va funksiyalarni amalga oshirish uchun begʻaraz oʻtkaziladigan Jamgʻarma mablagʻlari soliqqa tortish obyekti hisoblanmaydi.

21. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda uch oy muddatda Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha tartibotlarni soddalashtirishga doir tegishli hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritsin.

V. Tashkiliy tadbirlar

22. Toshkent shahrida transportni boshqarishning samarali tizimini yaratish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 9-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

23. Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish boʻyicha idoralararo ishchi komissiya 10-ilovaga muvofiq tarkibda tuzilsin. Idoralararo ishchi komissiya (Sh. Umurzakov) zimmasiga Markaz faoliyati samarali tashkil etilishi hamda manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish yoʻli bilan uning zimmasiga yuklangan vazifalar bajarilishida yuzaga keladigan muammolarni tezkor hal qilish vazifasi yuklatilsin.

24. Toshkent shahar hokimligi tarkibiy tuzilmasiga hokimning transport va yoʻl infratuzilmasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari lavozimi kiritilsin, shuningdek, boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni 5 shtat birligidan iborat boʻlgan Transport tizimini samarali tashkil etishni taʼminlash kotibiyati shakllantirilsin. Ushbu shtat birliklari Toshkent shahrining mahalliy budjeti hisobidan moliyalashtirilishi belgilansin.

25. Toshkent shahar hokimligi masʼul vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalarni kiritish boʻyicha qonun loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:

(a) obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi qoidabuzarlikni (ushbu qoidabuzarlik avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish vositalari orqali qayd etilgan taqdirda) sodir etganlik uchun maʼmuriy javobgarlik belgilash;

(b) xalqaro tajriba asosida, mayda qoidabuzarlik sodir etganlik uchun jarimalar miqdorlarini kamaytirgan holda, obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq qoidabuzarliklar turlarini kengaytirish.

26. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Transport vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-fevralga qadar yoʻl-transport hodisalari salbiy oqibatlarini kamaytirishga qaratilgan, sunʼiy yoʻldosh navigatsiyasi texnologiyalaridan foydalangan holda “oltin soat” tamoyili asosida shoshilinch choralar koʻrish tizimini yaratish va joriy qilish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

27. Toshkent shahar hokimligi Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

28. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib transport vaziri I.R. Maxkamov va Toshkent shahar hokimi Sh.B. Umurzoqov belgilansin.

29. Qaror ijrosini nazorat qilish, ijro uchun masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 1-ILOVA

Toshkent shahri transport tizimini 2030-yilgacha rivojlantirishning

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi 2026-yil 2027-yil 2028-yil 2029-yil 2030-yil 1. Aholining jamoat transportidan foydalanish darajasi foiz 43 47 50 56 60 2. Elektrobuslarning jamoat transportidagi ulushi foiz 30 35 40 45 50 3. Avtobuslarning oʻrtacha harakat tezligi km/soat 19 20 21 23 24 4. Metropoliten tarmogʻi uzunligi km 76 85 90 103 5. Toshkent shahridagi avtomobil yoʻllarini taʼmirlash km 100 100 250 250 300 6. Transport vositalari uchun toʻxtab turish joylarini tashkil etish ming ta 30 30 30 30 30 7. Yoʻl oʻtkazgich va tonnellar barpo etish ta 2 3 3 4 4 8. Avtobus bekatlarini rekonstruksiya qilish ta 300 500 600 600 600 9. Yagona boshqaruv tizimiga ega intellektual svetoforlar bilan jihozlangan aqlli chorrahalar tashkil etish ta 100 150 150 100 200 10. Piyodalar uchun maxsus yoʻlaklar tashkil etish km 40 40 40 40 40 11. velosipedlar uchun maxsus yoʻlaklar tashkil etish km 20 35 35 40 40

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 2-ILOVA

Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazining

1. Transport, yoʻlovchi va piyodalar oqimlari parametrlarini, yoʻl shart-sharoitlarini, yoʻl harakatining mavjud tashkiliy holatini, avtomobil transportining ekologik zarari parametrlarini, transport sohasiga “yashil” instrumentlarni joriy qilish statistikasini, yoʻl-transport hodisalarini, transport vositalarining doimiy va vaqtinchalik toʻxtab turish hamda saqlash joylariga doir maʼlumotlarni, yagona maʼlumotlar bazasini shakllantirishni oʻz ichiga olgan yoʻl harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish.

2. Mavjud transport oqimlari, yoʻl harakatini tashkil qilish sxemalari va strategiyalarini baholash.

3. Toshkent shahrining transport master rejasini ishlab chiqish va aktuallashtirib borish, shu jumladan, shahar yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish, avtomobil yoʻllarini, koʻpriklarni, boshqa infratuzilma obyektlarini qurish hamda modernizatsiya qilish, yoʻl harakati samaradorligi va xavfsizligini oshirishga doir tavsiyalarni ishlab chiqish.

4. Ilmiy yondashuv asosida ishlab chiqilgan yoʻl harakatini tashkil qilish sxemalarini, yoʻl va transport infratuzilmasi obyektlarini qurish va modernizatsiya qilish hamda yoʻl harakatini tashkil qilish loyihalarini virtual sinovdan oʻtkazish maqsadida shahar transport, yoʻlovchi va piyodalar oqimlarini matematik modellashtirish.

5. Yoʻl va transport infratuzilmasi obyektlaridan samarali foydalanish maqsadida quyidagilarni ishlab chiqish, amalga oshirish va aktuallashtirib borish:

svetofor obyektlari ishlarini tartibga solishni oʻz ichiga olgan yoʻl harakatini tashkil qilish sxemalari va loyihalari;

individual harakatlanish vositalari harakati hamda ularni vaqtinchalik joylashtirish infratuzilmasini, piyodalar yoʻlaklarini oʻz ichiga olgan koʻchalarni obodonlashtirish rejalari va dasturlari;

yuk tashish, ekologik va jamoat transporti tezligi karkaslari qoidalari;

transport vositalarining toʻxtab turish joylarini rivojlantirish konsepsiyasi.

6. Yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish, saqlash, ekspluatatsiya qilish va joriy taʼmirlash boʻyicha texnik siyosatni belgilash va amalga oshirish.

7. Toshkent shahri hududida quyidagi ishlarni amalga oshirish uchun tegishli tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish:

transport master rejasi asosida yoʻl harakatini tashkil etish;

yoʻllar, yoʻl kesishmalari, koʻpriklar va boshqa transport infratuzilmasi obyektlarini, yoʻl harakatiga taʼsir koʻrsatuvchi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini, aloqa uskunalarini loyihalashtirish, qurish, taʼmirlash hamda rekonstruksiya qilish, hududlarni obodonlashtirish ishlarini rejalashtirish;

intellektual transport tizimi vositasida yoʻl harakatining avtomatlashtirilgan boshqaruvini amalga oshirish.

8. Toshkent shahri hududidagi transport vositalarining toʻxtab turish joylari reyestrini yuritish.

9. Yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalari dislokatsiyasi va texnik hujjatlarini yuritish hamda ularning muvofiqligi va texnik holatini nazorat qilib borish.

10. Yoʻl harakatini tashkil etish, yoʻllar, koʻchalar, jamoat transporti yoʻnalishidagi yoʻllarni qurish va rekonstruksiya qilish, jamoat transporti bekatlarini, transport vositalari toʻxtab turish joylarini belgilash, yoʻl harakatiga taʼsir qiladigan reklama va boshqa konstruksiyalarni joylashtirish loyihalarini kelishish va oʻrnatish.

11. Toshkent shahrida yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish hamda yoʻl harakatini tashkil etishda dizayn-kod ishlab chiqilishida ishtirok etish.

12. Transport sohasidagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini, toʻxtab turish joylarini tashkil etishga doir normativ-huquqiy va texnik tartibga solish hujjatlari hamda yoʻriqnomalarni ishlab chiqishda ishtirok etish.

13. Quyidagilarni:

avtomobil yoʻllari, transport infratuzilmasi obyektlari, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalari, jamoat transporti bekatlari holatini;

transport vositalari va individual harakatlanish vositalarining toʻxtab turish joylarini tashkil etish meʼyorlariga rioya etilishini;

davlat buyurtmachilari bilan tuzilgan shartnomalar doirasida pudrat tashkilotlari tomonidan kommunal va boshqa maxsus texnika hamda transport ishlari bajarilishini;

yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalari oʻrnatilishini nazorat qilish.

14. Yoʻl harakatini tashkil etish, yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish sohasidagi tadqiqotlarni oʻtkazish, shu jumladan, ushbu jarayonga yuqori malakali xorijiy ekspertlarni jalb qilish.

15. Toshkent shahrida transport va yoʻl infratuzilmasiga doir xalqaro, tashqi iqtisodiy va hududlararo hamkorlikni amalga oshirishda ishtirok etish.

16. Markazga yuklatilgan vazifa va vakolatlar doirasidagi boshqa funksiyalarni bajarish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 3-ILOVA

Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazining

1. Vazirliklar, Toshkent shahri va Toshkent viloyati davlat hokimiyati organlari, yoʻlovchi tashuvchi korxonalari, elektromobillar uchun quvvatlash stansiyalari, transport vositalarining vaqtinchalik va doimiy toʻxtab turish joylari, individual harakatlanish (mikromobil) vositalarining qisqa muddatli ijarasi operatorlari, boshqaruvchi kompaniyalar va muassasalardan maʼlumotlarni olish.

2. Quyidagilarni:

(a) yoʻl harakatini tashkil etish loyihalarini;

(b) transport infratuzilmasi obyektlarini, shu jumladan, transport vositalari pulli toʻxtab turish va toʻxtash joylarini tashkil qilishning hududiy zonalarini, elektromobillar uchun quvvatlash stansiyalarini, individual harakatlanish vositalari uchun toʻxtash joylarini joylashtirish sxemalarini (joylarini);

(v) yoʻl harakati qoidalari buzilishini, obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va ekologiya sohalaridagi qonunbuzilishlarni foto va video vositalarida qayd etish majmualari hamda intellektual transport tizimi uskunalarining joylashish nuqtalarini;

(g) yerusti shahar yoʻlovchi transporti tashuvchilari tomonidan tashish xizmatlari toʻgʻrisidagi axborotni intellektual transport tizimiga integratsiya qilish va kiritish reglamentini tasdiqlash.

3. Quyidagilarni:

(a) avtomobil yoʻllarining ayrim uchastkalarida harakat tezligi rejimini;

(b) ayrim turdagi transport vositalarining, shu jumladan, yuk transporti vositalarining harakatiga cheklovlar oʻrnatish.

4. Yoʻl-transport infratuzilmasi obyektlarida (umumfoydalanishdagi yoʻllardan tashqari), muhandislik-kommunikatsiya va aloqa tarmoqlarida davlat organlari va tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladigan taʼmirlash hamda boshqa, jumladan, obodonlashtirish ishlarini bajarishga ruxsatnoma berish.

5. Yuk tashish karkasi qoidalariga soʻzsiz rioya etilishini taʼminlash maqsadida transport vositalarining ogʻirlik va hajm koʻrsatkichlarini nazorat qilish.

6. Toshkent shahri transport master rejasini, transport makromodelini, yuk tashish karkasi qoidalarini va yoʻl harakatini tashkil etish loyihalarini ishlab chiqishga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzish.

7. Foto va video qayd etish vositalari orqali tegishli joylashuv nuqtalarida qayd etiladigan yoʻl harakati qoidalari buzilishlarining roʻyxatiga hamda ushbu qoidabuzarliklar yuzasidan jarimalar miqdorlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha takliflarni tegishli organlarga kiritish.

8. Foto va video qayd etish vositalari orqali aniqlanishi mumkin boʻlgan yoʻl harakati qoidalari buzilishlarining roʻyxati doirasida tegishli joylashuv nuqtalarida qayd etiladigan qoidabuzarliklar roʻyxatini belgilash.

9. Yoʻl harakatini tashkil etish boʻyicha yuzaga keladigan salbiy holatlarni bartaraf etish yuzasidan yoʻl va transport infratuzilmasi obyektlarida ishlarni bajaruvchi, shuningdek, transport sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi tegishli tashkilotlarga bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarni kiritish.

10. Shaharda tirbandliklarni kamaytirish va yoʻl harakatini samarali tashkil etishga doir majburiyatlarni lozim darajada bajarmaganligi uchun javobgar boʻlgan tashkilotlar vakillarini intizomiy javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi tegishli tashkilotlar rahbarlariga takliflar kiritish.

11. Yoʻl va transport infratuzilmasi qismlari boʻlgan obyektlarda (temir yoʻl va aviatsiya obyektlaridan tashqari), yoʻl boʻyi mintaqasida joylashgan hamda unga bevosita tutashgan yer uchastkalarida, shuningdek, transport vositalarining toʻxtab turish joylari, jamoat transporti bekatlari va savdo avtomatlarini (vending) tashkil etish va foydalanishni oʻz ichiga olgan davlat-xususiy sheriklik loyihalarida davlat sherigi funksiyasini bajarish.

12. Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan taqdim etilayotgan mablagʻlar hisobidan yoʻl va transport sohasiga oid loyihalarni amalga oshirishda Toshkent shahar hokimligi manfaatlarini ifoda etish.

13. Qurilishi (rekonstruksiyasi) va mukammal taʼmirlanishi tugallangan yoʻl infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilish boʻyicha komissiya ishida ishtirok etish.

14. Xorijiy va mahalliy ekspertlarni toʻgʻridan-toʻgʻri jalb qilish, ularga va Markaz xodimlariga bajariladigan ishlar murakkabligi, sifati va hajmidan kelib chiqib tabaqalashtirilgan ish haqini belgilash.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 4-ILOVA

Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazi tomonidan yagona buyurtmachi funksiyasi bajariladigan ishlar

1. Toshkent shahrining transport master rejasini ishlab chiqish va tatbiq qilish sohasida strategiyalar, dasturlar, rejalar, loyihalar va boshqa hujjatlarni ishlab chiqish va amalga oshirish.

2. Toshkent shahrida avtomobil yoʻllari, yoʻl kesishmalari, koʻpriklar hamda boshqa yoʻl va transport infratuzilmasi obyektlari qurilishi, taʼmiri hamda rekonstruksiyasining transport (transport sxemalarini ishlab chiqish, yoʻl harakatini tashkil etish loyihalarini tayyorlash, transport modellashtirish) qismini rejalashtirish va loyihalashtirish.

3. Toshkent shahar hokimligi tomonidan belgilangan koʻchalarni shahar dizayn-kodiga muvofiq “fasaddan fasadgacha” formatda obodonlashtirish, shu jumladan, piyodalar uchun maxsus yoʻlaklar hamda shaxsiy transport vositalarida harakatlanish uchun infratuzilmani shakllantirish loyihalarini ishlab chiqish va amalga oshirish.

4. Yoʻl harakatini tashkil etish texnik vositalarini, shu jumladan, svetofor obyektlarini qurish (loyihalashtirish bilan), rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash.

5. Yoʻl boʻyi hududlari va koʻchalarda yoʻl harakati hamda obodonlashtirish sohasidagi qonun buzilish holatlarini avtomatlashtirilgan tarzda qayd etishga moʻljallangan axborot tizimlari va uskunalarni, shu jumladan, “Qulay muhit” hamda “Hokimiyat monitori” integratsiyalashgan tizimlarini ishlab chiqish, joriy etish, ekspluatatsiya va modernizatsiya qilish.

6. Transport (temir yoʻl va aviatsiya obyektlaridan tashqari) infratuzilmasi obyektlarida savdo avtomatlari (vending) tarmogʻini tashkil etish.

7. Toshkent shahrining intellektual transport tizimidan, shu jumladan, transport vositalarining ogʻirlik va hajm nazorati tizimidan foydalanish va modernizatsiya qilish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 5-ILOVA

Vazirlik va idoralarning Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markaziga oʻtkaziladigan vakolatlari

T/r Vakolat tavsifi Vakolat joriy egasi 1. Avtomobil yoʻllarida yoʻl harakatini tashkil etish loyihalarini tasdiqlash Ichki ishlar vazirligi 2. Transport (temir yoʻl va aviatsiya obyektlaridan tashqari) va yoʻl infratuzilmasi obyektlarini, shu jumladan, transport va yoʻl infratuzilmasi obyektlarida transport vositalarining toʻxtab turish joylari, elektromobillar uchun quvvatlash stansiyalari hamda savdo avtomatlarini (vending) joylashtirish sxemalarini (joylarini) tasdiqlash Ichki ishlar vazirligi, Transport vazirligi 3. Tegishli qoidabuzarliklar jazosi muqarrarligi va profilaktikasini taʼminlash maqsadida yoʻl harakati hamda obodonlashtirish qoidalari buzilishlarini foto va video qayd etishning avtomatlashtirilgan texnik vositalari joylashish nuqtalarini tasdiqlash Ichki ishlar vazirligi 4. Toshkent shahri hududida joylashgan avtomobil yoʻllarida jamoat transporti ustuvor harakatlanishi uchun alohida ajratilgan yoʻlaklarni joriy etish Ichki ishlar vazirligi, Transport vazirligi 5. Yoʻl va transport infratuzilmasi obyektlarida (umumfoydalanishdagi yoʻllardan tashqari) turli darajadagi mahalliy davlat hokimiyati organlari va tashkilotlar tomonidan bajariladigan taʼmirlash va boshqa ishlarni, shu jumladan, obodonlashtirish ishlarini, muhandislik-kommunikatsiya hamda aloqa tarmoqlaridagi ishlarni amalga oshirishga ruxsatnoma berish Toshkent shahar hokimligi 6. Alohida koʻchalarda va zonalashtirish tamoyili boʻyicha transportning yuqori hamda sekin harakat tezligiga doir tezlik rejimini hamda ayrim turdagi transport vositalarining, shu jumladan, yuk transporti vositalarining harakatiga cheklovlarni oʻrnatish Ichki ishlar vazirligi 7. Yuk tashish karkasi qoidalariga soʻzsiz rioya etilishini taʼminlash maqsadida vazn va hajm parametrlarini nazorat qilish Ichki ishlar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 6-ILOVA

Vazirlik, idora va tashkilotlarning Intellektual transport tizimiga integratsiya qilinadigan axborot tizimlari

T/r Axborot tizimi nomi Axborot tizimi operatori 1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi, shu jumladan, “Jarima maydonchasi” axborot tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati 2. “Tashqi reklama” elektron raqamli monitoring tizimi Toshkent shahar hokimligi huzuridagi “Raqamli rivojlanish departamenti” MCHJ 3. Yerusti shahar yoʻlovchi transportida tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxslar va “Toshshahartransxizmat” AJ dispetcherlik xizmatlari Tashuvchilar 4. Tashuvchilar tomonidan yoʻnalish koʻrsatkichlari bajarilishi monitoringi, bajarilgan ishlar hajmi va sifatini belgilash hamda baholash, yoʻlkira haqi toʻlanishi nazorati va taqdim etilgan xizmatlar sifatini nazorat qilish tizimlari Transport vazirligi Toshkent shahar transport va yoʻl transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi huzuridagi “Yoʻlovchi tashishni monitoring va nazorat qilish” davlat muassasasi 5. “Maʼmuriy amaliyot” kompleks avtomatlashtirilgan axborot tizimi (KAAT) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 6. “Xavfsiz shahar” integratsiyalangan tizimi “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi 7. “Pulli toʻxtab turish joylari” yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ 8. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 9. Kadastr va koʻchmas mulklarni roʻyxatdan oʻtkazish integratsion axborot tizimi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 10. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining axborot tizimi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 7-ILOVA

Toshkent shahar hokimligining yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish

T/r Manba nomi Tushum miqdori 1. Toshkent shahrida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarimalar summasi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 17-martdagi PQ-4642-son qaroriga muvofiq Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismi toʻliq oʻtkaziladi) 35 foiz 2. Toshkent shahrida tadbirkorlik subyektlariga tegishli maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklaridan undirilgan jarima summasi (Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-apreldagi 232-son qaroriga muvofiq: IIVning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismining 26 foizi * ; Toshkent shahar mahalliy budjetiga yoʻnaltiriladigan qismining 20 foizi; Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi faoliyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga yoʻnaltirilgan qismidan 30 foizi, Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismi toʻliq, yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan tuman va shahar hokimliklari yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalariga yoʻnaltiriladigan qismi toʻliq oʻtkaziladi) 25,5 foiz 3. Toshkent shahrida “Xavfsiz shahar” integratsiyalangan tizimi yordamida aniqlangan huquqbuzarliklar uchun toʻlanadigan jarimalardan va koʻrsatilgan xizmatlardan tushgan tushumlar summasi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-sentabrdagi PQ-318-son qaroriga muvofiq: IIV “Xavfsiz shahar” markaziga yoʻnaltiriladigan summaning 1/12 qismi * ; Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismi toʻliq oʻtkaziladi) 15 foiz 4. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarimalar va koʻrsatilgan xizmatlardan tushgan tushumlar summasi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-oktabrdagi PQ-3989-son qaroriga muvofiq “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga oʻtkaziladigan qismining 8 foizi oʻtkaziladi) 2 foiz 5. Toshkent shahrida yoʻnalishlardagi avtobuslarda oʻrnatilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summalari ularni jamoat transportini rivojlantirishga yoʻnaltirish sharti bilan (Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga muvofiq “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismining 50 foizi oʻtkaziladi) 10 foiz 6. Toshkent shahrida avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma olish va oʻzgartirish uchun yigʻimlar (Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-iyuldagi 547-son qaroriga muvofiq “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismi toʻliq oʻtkaziladi) 20 foiz 7. Toshkent shahrida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklaridan undirilgan jarima va koʻrsatilgan xizmatlardan tushgan tushumlar summasi (Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-fevraldagi 71-15-son qaroriga muvofiq Toshkent shahar mahalliy budjetiga yoʻnaltiriladigan qismining 50 foizi hamda IIV YHXX moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismining 50 foizi oʻtkaziladi) 15 foiz 8. “Qulay muhit” va “Hokimiyat monitori” integratsiyalangan tizimlari orqali aniqlangan qoidabuzarliklar va koʻrsatilgan xizmatlardan undirilgan jarimalar summasi ** 40 foiz 9. Tashqi reklama yerusti shahar yoʻlovchi transportida joylashtirilganligi uchun toʻlanadigan mablagʻlar (Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga muvofiq Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmasi huzuridagi maxsus jamgʻarmaga yoʻnaltiriladigan qismi toʻliq oʻtkaziladi) 50 foiz 10. Davlat dasturlari asosida Toshkent shahri hududida yoʻl harakatini tashkil etish boʻyicha alohida tadbirlar uchun budjet parametrlarida har yili nazarda tutiladigan mablagʻlar 100 foiz 11. Markaz davlat sherigi boʻlgan davlat-xususiy sheriklik loyihalari boʻyicha davlat sherigiga toʻlanadigan mablagʻlar 100 foiz 12. Toshkent shahri hududida davlatga, shu jumladan, davlat hokimiyati va joylardagi davlat hokimiyati organlari tarkibiy tuzilmasi tashkilotlariga tegishli boʻlgan yer uchastkalari va (yoki) mulkiy majmualarida joylashgan transport vositalarining pulli toʻxtab turish hamda toʻxtab turish joylariga transport vositalarini joylashtirganlik uchun toʻlovlardan tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlanadigan daromadlar summalari 100 foiz 13. Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklaridagi depozit hisobvaraqlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar 100 foiz 14. Davlat, xorijiy va xalqaro tashkilotlar tomonidan ajratiladigan grantlar summasi 100 foiz 15. Xalqaro moliya institutlari va banklar tomonidan ajratiladigan kreditlar summasi 100 foiz 16. Jismoniy va yuridik shaxslarning xayriya va homiylik mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar summasi 100 foiz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 8-ILOVA

Toshkent shahar hokimligining yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish

1. Toshkent shahrida yoʻllar, yoʻl oʻtkazgichlar, koʻpriklar va yoʻl kesishmalari tizimlari tahlilini, ularni rivojlantirish hamda rekonstruksiya qilish rejalarini, shuningdek, Toshkent shahrining transport master rejasini ishlab chiqish.

2. Tahliliy tadqiqotlar va eng yaxshi jahon tajribalari monitoringini hamda texnik yechimlarni buyurtma qilish.

3. Strategik va texnik hujjatlarni, normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlar loyihalarini, davlat-xususiy sheriklik loyihalarini ishlab chiqish.

4. Geodeziya-kartografiya, loyiha-qidiruv va loyihalashtirish ishlarini, sinovlar hamda sifat nazorati tadbirlarini oʻtkazish.

5. Axborot tizimlari va dasturiy-apparat komplekslarini ishlab chiqish, joriy etish, ekspluatatsiya va modernizatsiya qilish.

6. Intellektual faoliyat natijalariga nisbatan huquqlar olish.

7. Toshkent shahrining intellektual transport tizimini ishlab chiqish hamda uchinchi shaxslar axborot tizimlari va uskunalari bilan integratsiyalashga doir ishlarni bajarish va aloqa kanallarini tashkil etish.

8. Yerusti shahar yoʻlovchi transportida tashuvlarni amalga oshiruvchi transport vositalarida oʻrnatish uchun server uskunalarini, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini, qoidabuzarliklarni, shu jumladan, mahallalarda obodonlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi qoidabuzarliklarni avtomatlashtirilgan tarzda qayd etish majmualari hamda tashkiliy texnikalarni yetkazib berish, montaj qilish, ishga tushirish, ishlatish, taʼmirlash va modernizatsiya qilish.

9. Avtotransport vositalarini, shu jumladan, maxsus transport vositalarini, avtolaboratoriyalarni, qoidabuzarliklarni avtomatlashtirilgan tarzda qayd etish koʻchma vositalarini xarid qilish va ishlatish.

10. Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) moddiy-texnika bazasini shakllantirish, saqlash va rivojlantirish.

11. Hujjatlar, loyihalar, texnik-tijoriy takliflar, xarid tartibotlarida qatnashish uchun buyurtmalar, moliyaviy modellar va biznes-rejalarni ekspertizadan oʻtkazish.

12. Uskunalarning oʻrnatilgan texnik talablarga muvofiqligini tasdiqlashga doir ishlarni bajarish.

13. Maslahat xizmatlariga, shu jumladan xalqaro ekspert tashkilotlari va ekspertlar ishlariga haq toʻlash.

14. Binolar, uskunalar, serverlar va aloqa kanallarini ijaraga olish.

15. Aloqa xizmatlariga haq toʻlash.

16. Markaz xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish.

17. Markaz zimmasiga yuklangan vazifalarni amalga oshirish doirasida jalb qilingan xorijiy mutaxassislar va maslahatchilar xizmatlariga, shuningdek, ularni jalb etish bilan bogʻliq tashkiliy xarajatlarga haq toʻlash.

18. Markaz faoliyati sohasida xalqaro tajribani oʻrganish maqsadida Markaz va tarkibiy tashkilotlar xodimlarining xizmat safarlari xarajatlariga haq toʻlash.

19. Jamoat transporti uchun alohida ajratilgan yoʻlaklarni tashkil etish va saqlash, aholining mikromobilligini oshirish maqsadida veloyoʻlaklar tashkil etish, yoʻl obyektlari va avtomobil yoʻllarini joriy taʼmirlash, rekonstruksiya qilish va qurish.

20. Jamoat transporti infratuzilmasi, shu jumladan, avtobus bekatlari, oxirgi bekatlar, transport oʻtish bogʻlamalarini qurish, saqlash va foydalanish.

21. Aholi mikromobilligini oshirish maqsadida veloyoʻlaklar tashkil qilish.

22. Yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish, taʼmirlash, rekonstruksiya qilish, demontaj qilish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 9-ILOVA

Toshkent shahrida transportni boshqarishning samarali tizimini yaratish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Qiymati va moliyalashtirish manbasi* Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar I. Toshkent shahrida yoʻl transport infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari 1. “ China construction Fifth Engineering Division Co., Ltd.” kompaniyasi (Xitoy) bilan hamkorlikda: 1-bosqichda: Shahrisabz koʻchasining Amir Temur shohkoʻchasi bilan kesishmasidan Mirobod koʻchasi bilan kesishmasigacha boʻlgan 3 kilometr qismi va yoʻlboʻyi infratuzilmasini avtobuslar harakati uchun alohida yoʻlak tashkil qilgan holda taʼmirlash va modernizatsiya qilish; 6 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2026-yil sentabr Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov Amir Temur shohkoʻchasining Toshkent halqa aylanma yoʻlidan ( Uchqahramon aylanmasi ) Kichik halqa aylanma yoʻligacha ( Shimoliy vokzal ) boʻlgan 11 kilometr qismi va Yangi Sergeli koʻchasining Choshtepa koʻchasi bilan kesishmasidan Qipchoq koʻchasi bilan kesishmasigacha boʻlgan 5,5 kilometr qismi hamda ushbu koʻchalar yoʻlboʻyi infratuzilmasini avtobuslar harakati uchun alohida yoʻlak tashkil qilgan holda taʼmirlash va modernizatsiya qilish; 16,5 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2026-yil noyabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Norqulov) Mahtumquli, Mirzo Ulugʻbek — Feruza — Yuzrabot, Lutfiy hamda Muqimiy, Nurafshon, Qoratosh — Koʻkcha Darvoza va KHAY — Parkent koʻchalarining 38 km qismi va yoʻlboʻyi infratuzilmasini avtobuslar harakati uchun alohida yoʻlak tashkil qilgan holda taʼmirlash va modernizatsiya qilish (zaruratga koʻra, Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda koʻchalar roʻyxatiga va yoki ish hajmiga oʻzgartirish kiritilishi mumkin) . 76 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2026 — 2029-yillar davomida manfaatdor vazirlik va idoralar 2-bosqichda: 16 ta koʻchaning 36 kilometr qismi hamda yoʻlboʻyi infratuzilmasini taʼmirlash va modernizatsiya qilish; 36,5 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2026-yil davomida Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) Pahlavon koʻchasini Elbek koʻchasi bilan tutashtiruvchi Kichik halqa yoʻli ustidan oʻtuvchi ( “ZOʻR” TV yaqinidagi ) yoʻl oʻtkazgich qurish; 25,4 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Norqulov) 3-bosqichda: 9 ta koʻchaning 33 kilometr avtomobil yoʻllari hamda yoʻlboʻyi infratuzilmasini, shu jumladan, alohida ajratilgan avtobus yoʻlaklarini , himoya toʻsigʻi hamda piyodalar xavfsizligini taʼminlovchi qavariq sunʼiy notekisliklar ni oʻrnatgan holda taʼmirlash va modernizatsiya qilish; 33,5 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2027-yil davomida manfaatdor vazirlik va idoralar Yunusobod tumani Amir Temur shohkoʻchasining Rixsili va Yangishahar koʻchalari bilan kesishmasida ( Yunusobod aylanmasi ) yerosti avtomobillar tunnelini qurish; 26,2 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2027-yil davomida 4-bosqichda 15 ta koʻchaning 50 kilometr avtomobil yoʻllari hamda yoʻlboʻyi infratuzilmasini, shu jumladan, alohida ajratilgan avtobus yoʻlaklarini, himoya toʻsigʻi hamda piyodalar xavfsizligini taʼminlovchi qavariq sunʼiy notekisliklarni oʻrnatgan holda taʼmirlash va modernizatsiya qilish. 51 mln dollar Xitoy banki (Bank of China)ning davlat kafolatisiz krediti 2028-yil davomida 2. Kichik halqa avtomobil yoʻlining 19 kilometr ( Ziyolilar koʻchasidan Shota Rustaveli koʻchasigacha ) boʻlgan qismi va uning yoʻlboʻyi infratuzilmasini taʼmirlash va modernizatsiya qilish. 150 mlrd soʻm Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti 2025-2026-yillar davomida Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Norqulov) 3. Toshkent shahridagi 164,1 kilometr ( 820,5 ming metr kvadrat ) avtomobil yoʻllarida joriy taʼmirlash ishlarini bajarish. 127,6 mlrd soʻm Toshkent shahri mahalliy budjeti parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan 2026-yil davomida Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Norqulov) 4. Toshkent shahrida 150 mingta ( shu jumladan, 40 mingta yoʻlboʻyi ) transport vositalarining vaqtinchalik toʻxtab turish joylarini tashkil qilish uchun Toshkent shahar hokimligi tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxat boʻyicha tegishli mulkiy majmualarni ( yer uchastkasi, binolar, inshootlar, avtomobil yoʻllari boʻyi ) ijara huquqi bilan elektron auksion (“ E-auksion” ) savdolariga chiqarish, jumladan: Auksion savdolari natijasi boʻyicha gʻolib boʻlgan tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 2026-yilda 90 mingta ( shu jumladan, 30 mingta yoʻlboʻyi ) transport vositalari toʻxtab turish joylarini; 2026-yil yakuniga qadar 2027-yilda 60 mingta ( shu jumladan, 10 mingta yoʻlboʻyi ) transport vositalari toʻxtab turish joylari. 2027-yil davomida 5. Toshkent shahridagi 1 785 ta avtobus bekatlarini Toshkent shahar hokimligi tomonidan tasdiqlangan talablar asosida modernizatsiya qilish maqsadida tegishli mulkiy majmualarni ( avtobus bekatlari, yer uchastkalari va inshootlar ) ijara huquqi bilan elektron auksion (“ E-auksion” ) savdolariga chiqarish, jumladan: Auksion savdolari natijasi boʻyicha gʻolib boʻlgan tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 2026-yilda 1 185 ta avtobus bekatlari; 2026-yil yakuniga qadar 2027-yilda 600 ta avtobus bekatlari. 2027-yil davomida 6. Toshkent shahri koʻchalarida 1,1 mln metr kvadrat yoʻl yotiq chiziqlarini chizish. 23,7 mlrd soʻm Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2025-2026-yillar davomida Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Ichki ishlar vazirligi (Tashpulatov) 7. Markaz bilan kelishgan holda Toshkent shahri koʻchalaridagi chorrahalarga 30 ta yangi svetofor obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish. 4,5 mlrd soʻm Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil 1-aprel Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Ichki ishlar vazirligi (Tashpulatov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Shermatov), “Oʻzbektelekom” AK (Xasanov) 8. Markaz bilan kelishgan holda Toshkent shahridagi 264 ta chorrahalarga metall konstruksiyalar qurish va yagona boshqaruv tizimiga ega boʻlgan yangi svetoforlar bilan jihozlash hamda intellektual foto-video qayd etish vositalarini oʻrnatish. 226 mlrd soʻm xorijiy moliya tashkilotlari mablagʻlari va xorijiy banklarning davlat kafolatisiz kreditlari hisobidan 2026-yil yakuniga qadar II. Toshkent shahrida transport harakatini boshqarishning samarali tizimini yaratish chora-tadbirlari 9. Masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida Markazi ni tashkil etish, uning ustavini tasdiqlash va kuzatuv kengashi tarkibini shakllantirish. 90 mlrd soʻm (50 mlrd soʻm — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ssuda, 40 mlrd soʻm — Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ) 2026-yil may Toshkent shahri hokimligi (Umurzoqov) Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Norqulov) 10. Toshkent shahrida yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish va yoʻl harakatini samarali tashkil etishga doir chora-tadbirlarni moliyalashtirish maqsadida yuridik shaxs tashkil qilmagan holda Toshkent shahri hokimligining maxsus jamgʻarmasini tashkil etish. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil fevral Toshkent shahri hokimligi (Umurzoqov) 11. Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi huzuridagi ixtisoslashtirilgan montaj qilish va foydalanish boshqarmasi ni Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish markaziga oʻtkazish. Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil aprel Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Ichki ishlar vazirligi (Tashpulatov) 12. Toshkent shahrining intellektual transport tizimini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilish uchun texnik topshiriq tayyorlash va Raqamli texnologiyalar vazirligiga kiritish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil may Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 13. Toshkent shahrining intellektual transport tizimini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilish. Hisob-kitoblarga asosan xorijiy moliya tashkilotlari mablagʻlari va xorijiy banklarning davlat kafolatisiz kreditlari hisobidan 2027-yil fevral Raqamli texnologiyalar vazirligi (Shermatov), “Oʻzbektelekom” AK (Xasanov) 14. Toshkent shahrining transport makromodelini ishlab chiqish. 2,6 mlrd soʻm Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil yakuniga qadar Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Shermatov), Transport vazirligi (Maxkamov) 15. Yoʻl-qurilish, obodonlashtirish va kommunal xizmat koʻrsatish korxonalari maxsus texnikalari harakatlanishi, bajargan ishlari va boshqa maʼlumotlarni Toshkent shahrining intellektual transport tizimiga integratsiya qilish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Doimiy Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 16. Vazirlik, idora va tashkilotlarning axborot tizimlarini ushbu qarorga 6-ilovaga muvofiq Toshkent shahrining intellektual transport tizimiga integratsiya qilish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2027-yil avgust oyiga qadar Raqamli texnologiyalar vazirligi (Shermatov), tegishli axborot tizimlari operatorlari boʻlgan vazirlik va idoralar 17. Yoʻl va transport sohalaridagi barcha obyektlar hamda jarayonlar toʻgʻrisidagi yagona maʼlumotlar bazasini yaratish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2027-yil avgust Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 18. Toshkent shahrining transport master rejasini ishlab chiqish, shu jumladan, yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish, avtomobil yoʻllari, koʻpriklar va boshqa infratuzilma obyektlarini qurish hamda modernizatsiya qilish, shuningdek, shaharda yoʻl harakati samaradorligi va xavfsizligini oshirish boʻyicha tavsiyalar tayyorlash. 10,8 mlrd soʻm Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil avgust Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 19. Yoʻl va transport sohasiga xususiy sektorni keng jalb qilish, transport vositalarining vaqtinchalik va uzoq muddatli toʻxtab turish joylari, avtobus bekatlarini tashkil etish va ekspluatatsiya qilish loyihalarini oʻz ichiga olgan investitsiya loyihalari hamda Markaz davlat sherigi boʻlgan davlat-xususiy sheriklik loyihalarining manzilli roʻyxatini tasdiqlash. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil aprel Toshkent shahri hokimligi (Umurzoqov) 20. Yoʻl harakati ishtirokchilarining huquqiy madaniyatini oshirish, yoʻl harakati qoidalariga rioya etilishini taʼminlash, shuningdek, yoʻl-transport hodisalari profilaktikasiga doir boshqa tadbirlarni amalga oshirishga yoʻnaltirilgan targʻibot ishlarini amalga oshirish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Doimiy Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 21. Quyidagilarni yaratish, ekspluatatsiya qilish va rivojlantirishni nazarda tutuvchi “Qulay muhit” va “Hokimiyat monitori” axborot tizimlarini yaratish: a) quyidagi maqsadlardagi maʼmuriy videokuzatuv tizimlarini: obodonlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi qonunbuzilishlarni avtomatik qayd etish; obodonlashtirish jarayonlarini, shu jumladan maxsus texnikalar hamda kommunal xizmatlar, boshqaruv servis kompaniyalari ishlarini boshqarish va nazorat qilishni avtomatlashtirish; tozalash, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari rejalarining shakllantirilishini hamda bajarilgan ishlar hajmlari tasdiqlanishini (inson omilini istisno qilgan holda) avtomatlashtirish; mahalla hududida giyohvand moddalar tarqatilishining oldini olishga koʻmaklashish; b) quyidagi maqsadlardagi raqamli videodomofon tizimlarini: turar joy binolari atrofini nazorat qilish; aholini tezkor xabardor qilish va toʻgʻridan-toʻgʻri qayta aloqani yoʻlga qoʻyish uchun qoʻshimcha kanal yaratish; kommunal xizmatlar hamda boshqaruv kompaniyalari faoliyati “shaffofligi”ni taʼminlash, mavjud muammolarni tezkor hal qilish hisobiga aholiga koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini oshirish; v) dispetcherlik markazini oʻz ichiga oluvchi, quyidagi vazifalarga yoʻnaltirilgan yagona shahar platformasini: mahallalar hududidagi holatni tezkor monitoring qilish va hududlarga xizmat koʻrsatilishi ustidan nazorat qilish; maʼlumotlar bazasi (“Big Data”) tahlili va sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalanish hisobiga obodonlashtirish sohasini boshqarish sifatini oshirish; mahallalar va boshqaruv kompaniyalari reytingini tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda shakllantirish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2027-yil fevral Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 22. Toshkent shahar hokimligi tarkibiy tuzilmasiga: hokimning transport va yoʻl infratuzilmasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari lavozimini kiritish; boshqaruv xodimlarning umumiy cheklangan soni 5 shtat birligidan iborat Transport tizimini samarali tashkil etishni taʼminlash kotibiyatini shakllantirish. Tasdiqlangan shtat birliklari asosida Toshkent shahri mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan 2026-yil fevral Toshkent shahri hokimligi (Umurzoqov) 23. Shaharning yuk avtomobillar harakatlanish yoʻnalishlari (yuk tashish karkasi), ekologik karkasi va yerusti yoʻlovchi transporti tezlik karkasini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq qilish. 44,3 mlrd soʻm Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil avgust Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 24. Quyidagilarni ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish: a) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksga quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalarni kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini: obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi qoidabuzarlikni (ushbu qoidabuzarlik avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish vositalari orqali qayd etilgan taqdirda) sodir etganlik uchun maʼmuriy javobgarlik belgilash; xalqaro tajriba asosida, mayda qoidabuzarlik sodir etganlik uchun jarimalar miqdorlarini kamaytirgan holda, obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq qoidabuzarliklar turlarini kengaytirish; b) zarur boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining normativ-huquqiy hujjatlari loyihalarini. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil mart Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov), Ichki ishlar vazirligi (Tashpulatov), Transport vazirligi (Maxkamov), manfaatdor vazirlik va idoralar 25. Markaz va Toshkent shahar hokimligi tomonidan taqdim etiladigan, avtomatlashtirilgan foto-video qayd etish texnik vositalarining dislokatsiya nuqtalarini kelishish. Mablagʻ talab etilmaydi Uch oy muddatda Ichki ishlar vazirligi (Tashpulatov), Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov) 26. Yuk tashish karkasi qoidalariga soʻzsiz rioya etilishini taʼminlash maqsadida ogʻirlik va hajm nazorati tizimini yaratish. Hisob-kitoblarga asosan Yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil yakuniga qadar Toshkent shahar hokimligi (Umurzoqov)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi PQ-368-son qaroriga 10-ILOVA

Toshkent shahrida yoʻl harakatini tashkil etish boʻyicha idoralararo ishchi komissiya

1. Sh. Umurzakov — Toshkent shahar hokimi, Ishchi komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Toshkent shahar hokimining transport va yoʻl infratuzilmasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi komissiya raisi oʻrinbosari 3. M. Yuldashev — Raqamli texnologiyalar vazirligi boshqarma boshligʻi 4. A. Gurko — mustaqil ekspert 5. M. Adilov — Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi 6. A. Sadirov — Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi 7. M. Ikramov — Toshkent shahar Transport va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi boshligʻi 8. V. Xusanov — Toshkent shahar Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi 9. T. Ergashev — Toshkent viloyati Transport boshqarmasi boshligʻi v.b. 10. M. Muxitdinov — Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmasi boshligʻi 11. A. Alimatov — Toshkent viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi boshligʻi v.b. 12. Lavozimiga koʻra — Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshligʻi 13. Lavozimiga koʻra — Energetika vazirligi boshqarma boshligʻi 14. A. Xujanov — “Toshshahartransxizmat” AJ boshqaruvi raisi v.v.b. 15. Sh. Poʻlatov — “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” MCHJ rahbari 16. T. Grabovich — “Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali boshligʻi 17. R. Usmonov — “Toshkent metropoliteni” DUK boshligʻi 18. Lavozimiga koʻra — “Telecom Soft” MCHJ bosh direktori 19. U. Kulanov — “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi” DM direktori 20. M. Berdiklichev — “Oʻzbektelekom” AK raisi oʻrinbosari 21. S. Mamadjanov — “Toshkent shahar suv taʼminoti” AJ bosh direktori 22. S. Pardayeva — “Veolia Energy Tashkent” MCHJ direktori 23. Lavozimiga koʻra — Toshkent shahrida Yoʻl harakatini tashkil etish markazi direktori, Ishchi komissiya kotibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 4-dekabr,

PQ-368-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.12.2025-y., 07/25/368/1127-son; 29.07.2026-y., 07/26/279/0795-son)

lex.uz