📅 2025-yil 26-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 26-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 26 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 November 2025 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 ноябрдаги 22-сон буйруғига ИЛОВА
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом наркологик касалликка чалинган шахсларни (бундан буён матнда наркологик беморлар деб юритилади) суднинг қарори асосида мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида (бундан буён матнда наркология муассасалари деб юритилади) даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мажбурий даволаш — наркологик беморларга нисбатан суднинг қарори асосида наркология муассасаларида кўрсатиладиган наркологик ёрдам тури;
наркологик касаллик (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) — психоактив моддаларга патологик ружу қўйиш, улардан сурункали заҳарланишнинг психосоматик (руҳий ва жисмоний) ҳамда ижтимоий оқибатлари билан тавсифланадиган сурункали касаллик;
наркологик беморлар — ўзига нарколог шифокор томонидан наркологик касаллик ташхиси қўйилган шахслар;
наркология муассасалари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тузилмасида мажбурий даволаш учун бўлим ташкил этилган наркология муассасалари ёки мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология шифохоналари.
2. Наркологик беморларга наркология муассасаларида алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш тақиқланади.
3. Наркологик беморлар томонидан тиббиёт ходимлари кўрсатмаларининг бажарилишини таъминлаш, уларнинг наркология муассасаларидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетишини ҳамда улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ходимлари (бундан буён матнда қўриқлаш ходимлари деб юритилади) томонидан доимий назорат ўрнатилади.
2-боб. Наркологик беморларни наркология муассасаларига олиб келиш ва қабул қилиш
4. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан наркологик беморлар наркология муассасаларига суднинг ушбу беморларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори асосида олиб келинади.
5. Наркологик беморларни наркология муассасаларига олиб келишдан олдин ички ишлар органлари ходимлари уларда ўзига ёки бошқа фуқароларга тан жароҳатлари етказиши мумкин бўлган совуқ қурол, шунингдек совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар, алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи бошқа моддаларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
6. Наркологик беморларнинг ёнида мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ашёлар, моддалар ва маҳсулотлар аниқланган тақдирда, улар ички ишлар органлари ходими томонидан олиб қўйилади ва шу куннинг ўзида сақлаш, топшириш ёки йўқ қилиш масалаларини ҳал этиш учун ҳудудий туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) топширилади.
7. Наркология муассасасига олиб келинган наркологик бемор ушбу муассасанинг нарколог шифокори томонидан суднинг наркологик беморни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори билан танишгандан кейин қабул қилинади.
8. Наркология муассасасида даволанишда бўлган наркологик бемор наркология муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиши шарт.
3-боб. Наркологик беморларни наркология муассасаларида мажбурий даволаш ва уларни наркология муассасаларидан чиқариш
9. Наркологик беморларни мажбурий даволашнинг асосий мақсади уларда турғун ремиссияни шакллантириш, шу орқали уларнинг ижтимоий мақомини тиклаш, ижтимоий реадаптацияси ҳамда жамиятга реинтеграциясини таъминлашдан иборатдир.
10. Наркологик беморлар наркология муассасасига қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда мажбурий даволашнинг давомийлиги наркология муассасасининг раҳбари ҳамда икки нафар нарколог шифокор таркибидан иборат бўлган тиббий комиссия томонидан клиник-ташхис қўйиш стандартлари ва даволаш баённомаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Бунда наркологик беморларни мажбурий даволаш давомийлиги ўн саккиз ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
11. Наркологик беморларни наркология муассасасида мажбурий даволаш нарколог шифокорлар томонидан клиник-ташхис қўйиш стандартлари ва даволаш баённомалари асосида амалга оширилади.
12. Наркологик беморларда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган тиббий қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, наркология муассасаси томонидан уларни мажбурий даволаш рад этилади ёки мажбурий даволаш муддати кечиктирилади.
Наркологик беморларда рад этиш ёки муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар бартараф этилганда уларни наркология муассасаси томонидан мажбурий даволаш тўлиқ ҳажмда кўрсатилиши мумкин.
13. Наркологик беморлар наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда ушбу муассасанинг қўриқлаш ходими зудлик билан бу ҳақида ҳудудий туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) хабар беради.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган наркологик беморларни наркология муассасасига қайтариш чораларини кўради.
14. Наркологик беморлар наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган даври мажбурий даволаниш муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
15. Наркологик беморлар наркология муассасасидан қуйидаги сабабларга кўра чиқарилади:
мажбурий даволаш муддати тугагач ва наркологик бемор соғлиғининг клиник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда;
мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганда.
16. Наркология муассасасининг маъмурияти наркологик беморнинг чиқарилишидан ўн кун олдин ички ишлар органларини, меҳнат органини, яшаш жойидаги наркология муассасасини чиқариб юборилаётган наркологик беморнинг маиший шароитларини яхшилашга ҳамда уни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва у устидан кузатувни таъминлаш учун хабардор қилади.
17. Наркология муассасасидан чиқарилган наркологик беморга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, моддий қимматликлар ва ашёлар қайтариб берилади.
4-боб. Якуний қоида
18. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Наркологик касалликка чалинган шахсда мажбурий даволашни рад этиш ёки муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар
Т/р Тиббий қарши кўрсатмалар 1-боб. Мажбурий даволашни рад этиш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар 1. Шизофрения (касалликнинг барча ёмон сифатли шакллари, шунингдек шахснинг чуқур нуқсонланишига олиб келувчи узлуксиз ёки хуружли-прогредиэнт кечувчи турлари) 2. Тез-тез такрорланиб турувчи тутқаноқлар ёки уларга эквивалент бўлган руҳий бузилишлар, деменция даражасигача кучайган чуқур шахс бузилишлари ва эпилептик психозлар билан кечувчи эпилепсия 3. Ўта кучли симптоматика ёки деменция билан кечувчи инволюцион психозлар 4. Ўта ифодаланган интеллектуал ривожланиш нуқсони (дебиллик ёки имбесиллик даражасидаги ақлий заифлик) 5. Биполяр аффектив бузилишларнинг хуруж даврлари 6. Бош мия ва орқа миянинг қон-томир бузилишлари, инфекция, жароҳат ёки бошқа омиллар натижасида юзага келган органик шикастланишлар оқибатида ҳаракатлар бузилиши ва қўпол координация етишмовчилиги билан кечувчи психозлар ёки деменция 7. Марказий асаб тизими функцияларининг чуқур бузилишига олиб келувчи турғун ва прогрессив ривожланувчи органик касалликлар (ён томон амиотрофик склерози, прогрессив мушак дистрофияси, атрофик миотония, сирингомиелия) 8. Ҳаракатсизликка ёки оғир толиқишга олиб келувчи тез-прогрессив кечувчи паркинсон касаллиги (титровчи фалаж) 9. Умуртқа поғонаси, қовурғалар ва йирик бўғимлар ҳаракати кескин чекланишига олиб келувчи бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилоартрит) 10. Ёмонсифатли ўсимталар 11. Қон айланиш етишмовчилигини II-III даражага олиб келган, жигар ва ўпкада тиқилиш ҳамда шишлар билан кечувчи сурункали перикардит 12. Жарроҳлик йўли билан бартараф этиб бўлмайдиган юрак клапанлари пороклари натижасида юзага келган II-III даражали юрак етишмовчилиги 13. II-III даражали юрак етишмовчилиги билан кечувчи миокардит ва атеросклеротик кардиосклероз 14. Тинч ҳолат стенокардияси билан кечувчи сурункали коронар етишмовчилик 15. II-III даражадаги гипертония касаллиги ва тез-тез такрорланиб турувчи гипертоник кризлар 16. Ортга қайтмайдиган трофик бузилишлар, некрозлар ёки оёқ-қўллар функцияларининг бузилиши билан кечувчи икки томонлама облитерацияловчи эндартериит ва тромбоангиитлар 17. II-III даражадаги нафас етишмовчилиги билан кечувчи ўпка касалликлари 18. II-III даражадаги юрак-ўпка етишмовчилигига олиб келувчи пневмокониозлар 19. Портал қон айланишининг кучли бузилиши билан кечувчи сурункали актив гепатит ва жигар циррози 20. Қон касалликлари (агранулоцитоз, лейкозлар, оғир даражадаги анемиялар, гемофилия) 21. Буйрак функциясининг кескин бузилиши, турғун азотемия, анемия, кўз туби ўзгаришлари ва гипертония билан кечувчи сурункали нефрит, сурункали диффуз гломерулонефрит ёки иккиламчи буришган буйрак 22. Декомпенсация даражасидаги эндокрин касалликлари 23. Умуртқа поғонаси, йирик суяклар ва бўғимларнинг прогрессив деструктив туберкулёзи, ички аъзоларнинг амилоидози, буйракларнинг икки томонлама каверноз туберкулёзи 24. II-III даражадаги юрак-ўпка етишмовчилиги ва ички аъзолар амилоидозига олиб келувчи прогрессив икки томонлама поликаверноз ўпка туберкулёзи 25. Кўз касалликлари (глаукома, кўрув нервининг прогрессив атрофияси, юқори даражадаги миопия, коррекцияга мойил бўлмаган бир кўзнинг ожизлиги ва иккинчи кўз кўриш қобилиятининг кескин пасайиши) 26. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек касаллик туридан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 27. 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар 2-боб. Мажбурий даволаш муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар 28. Келиб чиқиш сабабидан қатъи назар ўткир психозлар, жумладан гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик моддаларидан фойдаланиш ҳамда алкоголь абстиненцияси оқибатида юзага келган ва руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни талаб этадиган психозлар 29. Наркологик беморларга шошилинч, ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатишни талаб этадиган ёндош касалликлар
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 ноябрь,
2025 йил 25 ноябрь
2025 йил 17 ноябрь
22-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING
BUYRUGʻI
NIZOM
ROʻYXATI
Majburiy davolash uchun moʻljallangan narkologiya muassasalarida davolash jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Narkologik kasalliklar profilaktikasi va ularni davolash toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Majburiy davolash uchun moʻljallangan narkologiya muassasalarida davolash jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi va Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2025-yil 26-noyabrdagi 22-son buyrugʻiga ILOVA
Majburiy davolash uchun moʻljallangan narkologiya muassasalarida davolash jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom narkologik kasallikka chalingan shaxslarni (bundan buyon matnda narkologik bemorlar deb yuritiladi) sudning qarori asosida majburiy davolash uchun moʻljallangan narkologiya muassasalarida (bundan buyon matnda narkologiya muassasalari deb yuritiladi) davolash jarayonini tashkil etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
majburiy davolash — narkologik bemorlarga nisbatan sudning qarori asosida narkologiya muassasalarida koʻrsatiladigan narkologik yordam turi;
narkologik kasallik (surunkali alkogolizm, giyohvandlik, zaharvandlik) — psixoaktiv moddalarga patologik ruju qoʻyish, ulardan surunkali zaharlanishning psixosomatik (ruhiy va jismoniy) hamda ijtimoiy oqibatlari bilan tavsiflanadigan surunkali kasallik;
narkologik bemorlar — oʻziga narkolog shifokor tomonidan narkologik kasallik tashxisi qoʻyilgan shaxslar;
narkologiya muassasalari — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tuzilmasida majburiy davolash uchun boʻlim tashkil etilgan narkologiya muassasalari yoki majburiy davolash uchun moʻljallangan narkologiya shifoxonalari.
2. Narkologik bemorlarga narkologiya muassasalarida alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, prekursorlar hamda dorilik xususiyatiga ega boʻlmagan, kelib chiqishi sintetik yoki tabiiy, giyohvandlik vositalarga oʻxshash ruhiyatga faol taʼsir etuvchi boshqa moddalarni isteʼmol qilish taqiqlanadi.
3. Narkologik bemorlar tomonidan tibbiyot xodimlari koʻrsatmalarining bajarilishini taʼminlash, ularning narkologiya muassasalaridan oʻzboshimchalik bilan chiqib ketishini hamda ular tomonidan huquqbuzarliklar sodir etilishini oldini olish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti xodimlari (bundan buyon matnda qoʻriqlash xodimlari deb yuritiladi) tomonidan doimiy nazorat oʻrnatiladi.
2-bob. Narkologik bemorlarni narkologiya muassasalariga olib kelish va qabul qilish
4. Ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan narkologik bemorlar narkologiya muassasalariga sudning ushbu bemorlarni majburiy davolashga yuborish toʻgʻrisidagi qarori asosida olib kelinadi.
5. Narkologik bemorlarni narkologiya muassasalariga olib kelishdan oldin ichki ishlar organlari xodimlari ularda oʻziga yoki boshqa fuqarolarga tan jarohatlari yetkazishi mumkin boʻlgan sovuq qurol, shuningdek sovuq qurol sifatida foydalanilishi mumkin boʻlgan ashyolar, alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalar, psixotrop moddalar, prekursorlar hamda dorilik xususiyatiga ega boʻlmagan, kelib chiqishi sintetik yoki tabiiy, giyohvandlik vositalarga oʻxshash ruhiyatga faol taʼsir etuvchi boshqa moddalarning yoʻqligiga ishonch hosil qilishlari kerak.
6. Narkologik bemorlarning yonida mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan ashyolar, moddalar va mahsulotlar aniqlangan taqdirda, ular ichki ishlar organlari xodimi tomonidan olib qoʻyiladi va shu kunning oʻzida saqlash, topshirish yoki yoʻq qilish masalalarini hal etish uchun hududiy tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasiga (boʻlimiga) topshiriladi.
7. Narkologiya muassasasiga olib kelingan narkologik bemor ushbu muassasaning narkolog shifokori tomonidan sudning narkologik bemorni majburiy davolashga yuborish toʻgʻrisidagi qarori bilan tanishgandan keyin qabul qilinadi.
8. Narkologiya muassasasida davolanishda boʻlgan narkologik bemor narkologiya muassasasining ichki tartib-qoidalariga rioya etishi shart.
3-bob. Narkologik bemorlarni narkologiya muassasalarida majburiy davolash va ularni narkologiya muassasalaridan chiqarish
9. Narkologik bemorlarni majburiy davolashning asosiy maqsadi ularda turgʻun remissiyani shakllantirish, shu orqali ularning ijtimoiy maqomini tiklash, ijtimoiy readaptatsiyasi hamda jamiyatga reintegratsiyasini taʼminlashdan iboratdir.
10. Narkologik bemorlar narkologiya muassasasiga qabul qilingan kundan eʼtiboran besh kunlik muddatda majburiy davolashning davomiyligi narkologiya muassasasining rahbari hamda ikki nafar narkolog shifokor tarkibidan iborat boʻlgan tibbiy komissiya tomonidan klinik-tashxis qoʻyish standartlari va davolash bayonnomalaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.
Bunda narkologik bemorlarni majburiy davolash davomiyligi oʻn sakkiz oydan koʻp boʻlishi mumkin emas.
11. Narkologik bemorlarni narkologiya muassasasida majburiy davolash narkolog shifokorlar tomonidan klinik-tashxis qoʻyish standartlari va davolash bayonnomalari asosida amalga oshiriladi.
12. Narkologik bemorlarda mazkur Nizomning ilovasida keltirilgan tibbiy qarshi koʻrsatmalar aniqlangan taqdirda, narkologiya muassasasi tomonidan ularni majburiy davolash rad etiladi yoki majburiy davolash muddati kechiktiriladi.
Narkologik bemorlarda rad etish yoki muddatini kechiktirish uchun asos boʻlgan tibbiy qarshi koʻrsatmalar bartaraf etilganda ularni narkologiya muassasasi tomonidan majburiy davolash toʻliq hajmda koʻrsatilishi mumkin.
13. Narkologik bemorlar narkologiya muassasasini oʻzboshimchalik bilan tark etgan hollarda ushbu muassasaning qoʻriqlash xodimi zudlik bilan bu haqida hududiy tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasiga (boʻlimiga) xabar beradi.
Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi) narkologiya muassasasini oʻzboshimchalik bilan tark etgan narkologik bemorlarni narkologiya muassasasiga qaytarish choralarini koʻradi.
14. Narkologik bemorlar narkologiya muassasasini oʻzboshimchalik bilan tark etgan davri majburiy davolanish muddatiga qoʻshib hisoblanmaydi.
15. Narkologik bemorlar narkologiya muassasasidan quyidagi sabablarga koʻra chiqariladi:
majburiy davolash muddati tugagach va narkologik bemor sogʻligʻining klinik holatini hisobga olgan holda;
majburiy davolashni oʻtkazishga toʻsqinlik qiladigan qoʻshimcha ogʻir kasalliklar aniqlanganda.
16. Narkologiya muassasasining maʼmuriyati narkologik bemorning chiqarilishidan oʻn kun oldin ichki ishlar organlarini, mehnat organini, yashash joyidagi narkologiya muassasasini chiqarib yuborilayotgan narkologik bemorning maishiy sharoitlarini yaxshilashga hamda uni ishga joylashtirishga koʻmaklashish va u ustidan kuzatuvni taʼminlash uchun xabardor qiladi.
17. Narkologiya muassasasidan chiqarilgan narkologik bemorga undan olib qoʻyilgan hujjatlar, pul mablagʻlari, moddiy qimmatliklar va ashyolar qaytarib beriladi.
4-bob. Yakuniy qoida
18. Mazkur Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Majburiy davolash uchun moʻljallangan narkologiya muassasalarida davolash jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Narkologik kasallikka chalingan shaxsda majburiy davolashni rad etish yoki muddatini kechiktirish uchun asos boʻlgan tibbiy qarshi koʻrsatmalar
T/r Tibbiy qarshi koʻrsatmalar 1-bob. Majburiy davolashni rad etish uchun asos boʻlgan tibbiy qarshi koʻrsatmalar 1. Shizofreniya (kasallikning barcha yomon sifatli shakllari, shuningdek shaxsning chuqur nuqsonlanishiga olib keluvchi uzluksiz yoki xurujli-progredient kechuvchi turlari) 2. Tez-tez takrorlanib turuvchi tutqanoqlar yoki ularga ekvivalent boʻlgan ruhiy buzilishlar, demensiya darajasigacha kuchaygan chuqur shaxs buzilishlari va epileptik psixozlar bilan kechuvchi epilepsiya 3. Oʻta kuchli simptomatika yoki demensiya bilan kechuvchi involyutsion psixozlar 4. Oʻta ifodalangan intellektual rivojlanish nuqsoni (debillik yoki imbesillik darajasidagi aqliy zaiflik) 5. Bipolyar affektiv buzilishlarning xuruj davrlari 6. Bosh miya va orqa miyaning qon-tomir buzilishlari, infeksiya, jarohat yoki boshqa omillar natijasida yuzaga kelgan organik shikastlanishlar oqibatida harakatlar buzilishi va qoʻpol koordinatsiya yetishmovchiligi bilan kechuvchi psixozlar yoki demensiya 7. Markaziy asab tizimi funksiyalarining chuqur buzilishiga olib keluvchi turgʻun va progressiv rivojlanuvchi organik kasalliklar (yon tomon amiotrofik sklerozi, progressiv mushak distrofiyasi, atrofik miotoniya, siringomiyeliya) 8. Harakatsizlikka yoki ogʻir toliqishga olib keluvchi tez-progressiv kechuvchi parkinson kasalligi (titrovchi falaj) 9. Umurtqa pogʻonasi, qovurgʻalar va yirik boʻgʻimlar harakati keskin cheklanishiga olib keluvchi bexterev kasalligi (ankilozlovchi spondiloartrit) 10. Yomonsifatli oʻsimtalar 11. Qon aylanish yetishmovchiligini II-III darajaga olib kelgan, jigar va oʻpkada tiqilish hamda shishlar bilan kechuvchi surunkali perikardit 12. Jarrohlik yoʻli bilan bartaraf etib boʻlmaydigan yurak klapanlari poroklari natijasida yuzaga kelgan II-III darajali yurak yetishmovchiligi 13. II-III darajali yurak yetishmovchiligi bilan kechuvchi miokardit va aterosklerotik kardioskleroz 14. Tinch holat stenokardiyasi bilan kechuvchi surunkali koronar yetishmovchilik 15. II-III darajadagi gipertoniya kasalligi va tez-tez takrorlanib turuvchi gipertonik krizlar 16. Ortga qaytmaydigan trofik buzilishlar, nekrozlar yoki oyoq-qoʻllar funksiyalarining buzilishi bilan kechuvchi ikki tomonlama obliteratsiyalovchi endarteriit va tromboangiitlar 17. II-III darajadagi nafas yetishmovchiligi bilan kechuvchi oʻpka kasalliklari 18. II-III darajadagi yurak-oʻpka yetishmovchiligiga olib keluvchi pnevmokoniоzlar 19. Portal qon aylanishining kuchli buzilishi bilan kechuvchi surunkali aktiv gepatit va jigar sirrozi 20. Qon kasalliklari (agranulotsitoz, leykozlar, ogʻir darajadagi anemiyalar, gemofiliya) 21. Buyrak funksiyasining keskin buzilishi, turgʻun azotemiya, anemiya, koʻz tubi oʻzgarishlari va gipertoniya bilan kechuvchi surunkali nefrit, surunkali diffuz glomerulonefrit yoki ikkilamchi burishgan buyrak 22. Dekompensatsiya darajasidagi endokrin kasalliklari 23. Umurtqa pogʻonasi, yirik suyaklar va boʻgʻimlarning progressiv destruktiv tuberkulyozi, ichki aʼzolarning amiloidozi, buyraklarning ikki tomonlama kavernoz tuberkulyozi 24. II-III darajadagi yurak-oʻpka yetishmovchiligi va ichki aʼzolar amiloidoziga olib keluvchi progressiv ikki tomonlama polikavernoz oʻpka tuberkulyozi 25. Koʻz kasalliklari (glaukoma, koʻruv nervining progressiv atrofiyasi, yuqori darajadagi miopiya, korreksiyaga moyil boʻlmagan bir koʻzning ojizligi va ikkinchi koʻz koʻrish qobiliyatining keskin pasayishi) 26. Homilador va emizikli ayollar, shuningdek kasallik turidan qatʼi nazar I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar 27. 60 yoshdan katta erkaklar va 55 yoshdan katta ayollar 2-bob. Majburiy davolash muddatini kechiktirish uchun asos boʻlgan tibbiy qarshi koʻrsatmalar 28. Kelib chiqish sababidan qatʼi nazar oʻtkir psixozlar, jumladan giyohvandlik yoki zaharvandlik moddalaridan foydalanish hamda alkogol abstinensiyasi oqibatida yuzaga kelgan va ruhiy kasalliklar shifoxonasida davolanishni talab etadigan psixozlar 29. Narkologik bemorlarga shoshilinch, ixtisoslashtirilgan statsionar yordam koʻrsatishni talab etadigan yondosh kasalliklar
Vazir A. XUDAYAROV
Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV
Oliy sud raisi B. ISLAMOV
Toshkent sh.,
2025-yil 26-noyabr,
2025-yil 25-noyabr
2025-yil 17-noyabr
22-son