UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 6-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 6 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

Пахта хомашёсини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштираётган қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-290-сон қарорига мувофиқ пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали реализация қилинган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қишлоқ хўжалиги субъектларининг биржа савдолари орқали реализация қилган пахта хомашёсига субсидия олиш учун мурожаат қилиш тартиби;

субсидияни молиялаштириш ва ажратиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда пахта хомашёси ва уруғликларини етиштирувчилар ҳамда уларни қабул қилиб олган хўжаликлар томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура маълумотлари «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасига интеграция қилиш орқали реал вақт режимида тақдим этилишини йўлга қўйсин;

«Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» АЖ билан биргаликда 2026 йилнинг 5 сентябригача ҳар ойнинг 5-санасида ҳисобот ойида пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ҳолда биржада реализация қилинган пахта хомашёси ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган тола ва иккиламчи маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим этиб борсин;

пахта хомашёсини харид қилиш бўйича расмийлаштирилган ҳолда субсидия ажратиш учун тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатишлар киритилишига ҳамда бекор қилинишига йўл қўймасин.

Бунда асосланган ҳисоб-китоблар тақдим этилганда, электрон ҳисобварақ-фактура бўйича ажратилган субсидияларнинг қайтарилган қисми бўйича тузатишлар киритилишига рухсат берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

4. Ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг бажарилишига масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» АЖ ҳамда тижорат банклари белгилансин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 декабрдаги 771-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун бир миллион сўмдан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Бунда субсидиялар «Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» АЖда тузилган фьючерс, форвард, спот шартномалари (шартномадан ортиқча топширилган пахта хомашёси ҳам инобатга олинади) ҳамда «Агродокс» ахборот тизими орқали уруғлик пахта етиштириш учун тўғридан-тўғри тузилган шартномалар доирасида ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотилган ва Солиқ қўмитасининг базасида рўйхатга киритилган электрон ҳисобварақ-фактура бўйича расмийлаштирилган пахта хомашёсининг ҳар бир тоннаси учун ажратилади.

Ушбу Вақтинчалик низом талаблари 2026 йил 1 январга (спот шартномалари учун 2026 йил 1 апрелга) қадар 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун татбиқ этилади.

Мазкур Вақтинчалик низом талаблари пахта-тўқимачилик кластерлари, пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хомашёси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган тўртинчи ва бешинчи саноат навли пахта хомашёсига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

биржа — «Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» АЖ;

субсидия — 2025 йил ҳосилидан биржада тузилган фьючерс, форвард, спот шартномалари (шартномадан ортиқча топширилган пахта хомашёси ҳам инобатга олинади) ҳамда «Агродокс» ахборот тизими орқали уруғлик пахта етиштириш учун тўғридан-тўғри тузилган шартномалар доирасида электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ҳолда сотилган ва электрон ҳисобварақ-фактура Солиқ қўмитасининг базасида рўйхатга олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун бир миллион сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратилган маблағлар ҳисобидан бир марта бериладиган маблағ;

тижорат банки — пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларининг бирламчи банк ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;

пахта хомашёси етиштирувчи — 2025 йил ҳосилидан биржада тузилган фьючерс, форвард, спот шартномалари (шартномадан ортиқча топширилган пахта хомашёлари ҳам инобатга олинади) ҳамда «Агродокс» ахборот тизими орқали уруғлик пахта етиштириш учун тўғридан-тўғри тузилган шартномалар доирасида пахта хомашёсини сотган ва асосий фаолияти маҳсулот етиштириш бўлган қишлоқ хўжалиги субъекти;

электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда — ЭҲФ) — маҳсулот сотилгани ва сотиб олинганини тасдиқловчи ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат.

3. Уруғлик чигит ва хомашёни қайта ишлаб, тола ва иккиламчи маҳсулотларни биржада сотган пахта хомашёси етиштирувчига ажратиладиган субсидия суммаси сотилган пахта толаси миқдорига 0,335 коэффициент қўллаган ҳолда пахта хомашёсига айлантириш орқали аниқланади.

Ушбу тоифадаги пахта хомашёси етиштирувчига субсидия пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинадиган уруғлик чигитни тўғридан-тўғри шартнома асосида ҳамда тола, техник чигит, линт, пух ва улюк маҳсулотлари биржа савдолари орқали ЭҲФ расмийлаштирган ҳолда тўлиқ сотилгандан кейин 2026 йил 1 августга қадар ажратилади.

2-боб. Субсидия олиш учун мурожаат қилиш ва субсидия ажратиш тартиби

4. Пахта хомашёси етиштирувчи субсидия олиш учун ўзи етиштириб сотган маҳсулотни битта ёки бир нечта шартнома асосида сотишини инобатга олиб, бир неча маротаба мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Биржада сотилган пахта хомашёси, уруғлик чигит ёки пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган тола, техник чигит, линт, пух ва улюк маҳсулотлари бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг базасида рўйхатга олинган бўлиши шарт.

5. Пахта хомашёси етиштирувчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал) шахсий кабинет очиш орқали субсидия олиш тўғрисида ариза беради.

Аризада пахта хомашёси етиштирувчи томонидан сотилган маҳсулот, селекция нави, синфи ва кондицион миқдори ҳамда шартномада кўрсатилган суммага асосан шакллантирилган ЭҲФ кўрсатилади.

Электрон дастур ушбу маълумотлар асосида пахта хомашёси етиштирувчи томонидан биржада сотилган маҳсулот миқдори, сотилган маҳсулотга ЭҲФ расмийлаштирилиши бўйича маълумотларни тўлиқ шакллантириб, ажратилиши лозим бўлган субсидия миқдорини ҳисоблаб беради.

Бунда расмийлаштирилган ЭҲФ Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидан Агропорталга интеграция қилиш орқали узатилади.

6. Агропорталда шакллантирилган субсидия ажратиладиган пахта хомашёси етиштирувчилар рўйхати ҳар ойнинг 10-санасида (ушбу сана иш куни бўлмаганда кейинги иш кунида) Жамғармага (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий хати билан) юборилади.

7. Жамғарма субсидия ажратиладиган пахта хомашёси етиштирувчилар рўйхати келиб тушгандан кейин уч иш куни ичида:

ҳисобланган субсидия миқдори сотилган маҳсулот миқдорига мутаносиблигини ҳар ойнинг бошида Солиқ қўмитаси ҳамда биржанинг унда сотилган ва ЭҲФ расмийлаштирилган маҳсулот тўғрисидаги маълумотлари билан таққослаб ўрганиб чиқади ҳамда хатоликлар аниқланган тақдирда, маълумотларга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қайтаради;

ҳисоб-китобларда хатоликлар аниқланмаган пахта хомашёси етиштирувчиларга субсидияни уларнинг банк ҳисобварағига (23410) ўтказиб бериш учун тегишли маблағни тижорат банкига жойлаштиради.

8. Тижорат банки пахта хомашёси етиштирувчига ажратилган субсидияни уч банк иш куни ичида унинг 23410 ҳисобварағига ўтказиб беради.

3-боб. Субсидия маблағларидан фойдаланиш

9. Тижорат банки пахта хомашёси етиштирувчининг 23410 ҳисобварағига келиб тушган субсидияни, биринчи навбатда, 2025 йилда пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган имтиёзли кредит ва уларга ҳисобланган фоизларни ҳамда олдинги йилларда ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликларни сўндиришга йўналтиради.

Имтиёзли кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича қарздорликлар қоплангандан кейин қолган маблағлар дастлаб солиқлар ва мажбурий тўловларга, сўнг эса лизинг бўйича жорий қарздорликларни сўндиришга йўналтирилади.

Бунда солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича олдиндан тўловни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

10. Имтиёзли кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамда лизинг бўйича қарздорликлар бўлмаганда, субсидия пахта хомашёси етиштирувчининг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади ва ушбу маблағдан пахта хомашёси етиштирувчилар эркин фойдаланади.

11. Тижорат банки субсидиянинг пахта хомашёси етиштирувчининг 23410 ҳисобварағига ўтказиб берилмаган қисмини сабабини кўрсатган ҳолда уч банк иш куни ичида тўлиғича Жамғармага қайтаради.

Ажратилган маблағлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 9-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган тўловлардан бошқа тўловларга йўналтирилганда ёки уч банк иш куни ичида пахта хомашёси етиштирувчининг 23410 ҳисобварағига ўтказиб берилмаганда ёхуд сабабли равишда ўтказиб берилмаган қисми Жамғармага қайтарилмаганда, тижорат банкига нисбатан қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорда жарималар қўлланади.

Бунда Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича тузилган хулоса (далолатнома) ҳамда Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини мониторинг қилиш бўлими томонидан ўтказилган мониторинг якуни бўйича тузилган хулоса (далолатнома) асос бўлади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

12. Ушбу Вақтинчалик низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

13. Тижорат банклари пахта хомашёси етиштирувчиларга ажратилган субсидиянинг ўз вақтида ва ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган мақсадларда сарфланиши юзасидан жавобгар ҳисобланади.

14. Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ушбу Вақтинчалик низом талаблари доирасида маблағ ажратиш якунлангандан кейин назорат тариқасида ўрганиш ўтказилади.

15. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 декабрдаги 771-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорида :

а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 4-банддаги «ва мойли» сўзлари «, мойли, шоли ва озуқабоп» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Қарз олувчи буғдой етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади»;

г) 3-иловада :

2-бандда :

биринчи хатбошидаги «сақловчи ва экспорт қилувчиларга» сўзлари «сақловчи ва экспорт қилувчилар, шунингдек, чорвачилик ва иссиқхона хўжаликларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банддаги «озуқабоп» сўзи «озуқабоп ва мойли» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «е» ва «ж» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«е) иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизигача миқдорда айланма маблағларни тўлдириш ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатларини кредитлаш тўғрисидаги битим молия йили бошида тузилади;

ж) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 январга қадар 1 гектар майдонда картошка етиштириш харажатларини товар-моддий ресурслар баҳосини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиб, Жамғармага тақдим этади»;

5-бандда :

иккинчи хатбошидаги «мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш» сўзлари «мева-сабзавот маҳсулотларини (озуқабоп ва мойли экинлар бундан мустасно) етиштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдириш ҳамда улар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатларини кредитлаш учун йиллик 10 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр ҳамда сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга жойлаштиради;

картошка етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга»;

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

7-банднинг учинчи хатбошисидаги «сабзавот» сўзи «мева-сабзавот» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар), шунингдек, иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотлар қиймати ва чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатлари бўйича тақдим этиладиган маълумотларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади»;

13-бандда :

иккинчи хатбошидаги «мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш» сўзлари «мева-сабзавот маҳсулотларини (озуқабоп ва мойли экинлар бундан мустасно) етиштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин;

«картошка етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз (шундан банк маржаси 4 фоиз) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;

иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдириш ҳамда улар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатларини кредитлаш учун йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 6 ойлик имтиёзли давр ҳамда сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Қарз олувчи мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорига 1-иловада :

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Жамғарма ўзининг кредит ресурсларини тижорат банкига пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун норматив ҳосилдорлик (центнер/гектар), пахта йиғим-терими ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини молиялаштириш учун фьючерс ва спот шартномалари бўйича ялпи ҳосилдорлик асосида молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрида эълон қилинган бошланғич нархдан келиб чиқиб, ҳисобланган қиймат асосида жойлаштиради»;

б) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Қарз олувчи пахта хомашёсини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хомашёси етиштириш харажатларини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштириш ва самарали фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорида :

1-иловада :

а) 9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Солиқ қўмитаси — солиқ тўловчининг идентификация рақамини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан сотилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ЭҲФларни ўрганиб чиқади ва ҳаққонийлигини тасдиқлайди, шунингдек, ЭҲФларга асоссиз тузатишлар киритилишига ҳамда бекор қилинишига (зарур ҳолларда ЭҲФ бўйича ажратилган субсидияларнинг қайтарилган қисми бундан мустасно) йўл қўймайди»;

б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилган маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига субсидия олувчи ҳамда масъул ташкилотлар, шунингдек, ЭҲФларга тузатишлар киритилмаслиги ва бекор қилинмаслигига Солиқ қўмитаси жавобгар ҳисобланади»;

в) 14-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) шартнома ва ЭҲФда акс эттирилган сана, рақам ҳамда ҳосил тури тўғрисидаги маълумотлар бир-бирига мос келмаганда»;

4-иловада :

а) номидаги «ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган» сўзлари «ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган ҳамда харид қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси қийматининг 10 фоизи ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди»;

иккинчи хатбошида «Бунда субсидиялар» сўзларидан кейин «пахта хомашёсини етиштириш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатлари ва қабул квитанциялари (ПК-17) бўйича расмийлаштирилган, шунингдек,» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 2-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« субсидия — пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган қабул квитанцияларидаги (ПК-17) пахта қиймати, бироқ норматив ҳосилдорлик миқдоридан ошмаган пахта қийматининг 10 фоизини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бир марталик ажратиладиган маблағ»;

тўртинчи хатбошида «ўз маблағлари ҳисобидан» сўзларидан кейин «пахта хомашёсини етиштирган ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Субсидиялар пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштириш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатлари ва қабул квитанциялари (ПК-17) бўйича, шунингдек, биржада тузилган шартномаларга асосан харид қилинган ҳар ҳосил йилидаги пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган барча ЭҲФлар бўйича мавсум якунида умумлаштирилган ҳолда ажратилади.

Бунда фьючерс, форвард ва спот шартномаларининг ҳар бири бўйича харид қилинган пахта хомашёси учун ҳисоб-китоблар тўлиғича субсидия олувчиларнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади, шунингдек, Жамғарманинг имтиёзли кредитлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан харид қилинган шартномалар (2025 йил ҳосилига қисман имтиёзли кредит олинган ва йил якунига қадар сўндирилган шартномалар бундан мустасно) бўйича субсидия ажратилмайди»;

д) 5-бандда «пахта хомашёсини» сўзларидан кейин «етиштирган ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Субсидия олувчи ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси қийматининг 10 фоизини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплашга субсидия олиш учун «Subsidiya.mf.uz» порталига ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларини киритади:

давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси;

юридик шахснинг тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ);

амалга ошираётган фаолият тури коди (ИФУТ);

солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР);

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва 23210 махсус ҳисобварағи);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

почта манзили;

а) ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси бўйича:

ўз маблағи ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган қабул квитанциялари (ПК-17);

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;

б) ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси бўйича:

биржада пахта хомашёсини сотиб олиш бўйича тузилган электрон шартномалар (рақами ва санаси);

пахта хомашёси хариди ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги электрон тўлов ҳужжати (рақами ва санаси);

ЭҲФлар рақамлари ва санаси (интеграция орқали).

Бунда «Subsidiya.mf.uz» портали пахта хомашёсини етиштириш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатлари ва қабул квитанциялари (ПК-17) бўйича маълумотлар, шунингдек, биржада тузилган шартномаларга асосан харид қилинган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ЭҲФ юзасидан маълумотлар хато киритилган ҳолларда субсидия олувчини ҳар бир хатолик бўйича автоматик равишда хабардор қилади»;

ж) 9-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Солиқ қўмитаси — солиқ тўловчининг идентификация рақамини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан сотилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ЭҲФларни ўрганиб чиқади ва ҳаққонийлигини тасдиқлайди, шунингдек, ЭҲФларга тузатишлар киритилишига ва бекор қилинишига (зарур ҳолларда ЭҲФ бўйича ажратилган субсидияларнинг қайтарилган қисми бундан мустасно) йўл қўймайди»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« тижорат банклари — субсидия олувчининг банк реквизитларини (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағини) солиштириб чиқади, пахта хомашёсини етиштириш харажатларини амалга ошириш учун Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ёки тижорат кредитлари ажратилмаганини ҳамда пахта хомашёси ҳақиқатда пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилганини ва харид қилинганини тасдиқлайди»;

з) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилган маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига субсидия олувчи ҳамда масъул ташкилотлар, шунингдек, ЭҲФларга тузатишлар киритилмаслиги ва бекор қилинмаслигига Солиқ қўмитаси жавобгар ҳисобланади»;

и) 12-банддаги «8 фоизи» сўзлари «10 фоиз қисми» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 14-бандда :

«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) пахта хомашёси Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар ёки тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирилганда, шунингдек, ушбу кредитлар ҳисобидан харид қилинганда»;

«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) шартнома ва ЭҲФда акс эттирилган сана, рақам ҳамда ҳосил тури тўғрисидаги маълумотлар бир-бирига мос келмаганда»;

«е» кичик банддаги «8 фоизидан» сўзлари «10 фоиз қисмидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 6 декабрь,

771-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

VAQTINCHALIK NIZOM

Paxta xomashyosini muqobil manbalar hisobidan moliyalashtirayotgan qishloq xoʻjaligi subyektlarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatida islohotlarni jadallashtirish va eksport salohiyatini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 19-sentabrdagi PQ-290-son qaroriga muvofiq paxta xomashyosi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligi subyektlariga 2025-yil hosilidan birja savdolari orqali realizatsiya qilingan paxta xomashyosi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

qishloq xoʻjaligi subyektlarining birja savdolari orqali realizatsiya qilgan paxta xomashyosiga subsidiya olish uchun murojaat qilish tartibi;

subsidiyani moliyalashtirish va ajratish hamda undan foydalanish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi:

Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda paxta xomashyosi va urugʻliklarini yetishtiruvchilar hamda ularni qabul qilib olgan xoʻjaliklar tomonidan rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura maʼlumotlari “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasiga integratsiya qilish orqali real vaqt rejimida taqdim etilishini yoʻlga qoʻysin;

“Oʻzbekiston tovar-xomashyo birjasi” AJ bilan birgalikda 2026-yilning 5-sentabrigacha har oyning 5-sanasida hisobot oyida paxta xomashyosi yetishtiruvchilar tomonidan elektron hisobvaraq-faktura rasmiylashtirilgan holda birjada realizatsiya qilingan paxta xomashyosi hamda paxta xomashyosini qayta ishlashdan olingan tola va ikkilamchi mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga taqdim etib borsin;

paxta xomashyosini xarid qilish boʻyicha rasmiylashtirilgan holda subsidiya ajratish uchun taqdim etilgan elektron hisobvaraq-fakturalarga tuzatishlar kiritilishiga hamda bekor qilinishiga yoʻl qoʻymasin.

Bunda asoslangan hisob-kitoblar taqdim etilganda, elektron hisobvaraq-faktura boʻyicha ajratilgan subsidiyalarning qaytarilgan qismi boʻyicha tuzatishlar kiritilishiga ruxsat beriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

4. Ushbu qarorda belgilangan vazifalarning bajarilishiga masʼul etib Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, “Oʻzbekiston tovar-xomashyo birjasi” AJ hamda tijorat banklari belgilansin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-dekabrdagi 771-son qaroriga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga 2025-yil hosilidan birja savdolari orqali sotilgan paxta xomashyosi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom paxta xomashyosi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga 2025-yil hosilidan birja savdolari orqali sotilgan har bir tonna paxta xomashyosi uchun bir million soʻmdan subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

Bunda subsidiyalar “Oʻzbekiston tovar-xomashyo birjasi” AJda tuzilgan fyuchers, forvard, spot shartnomalari (shartnomadan ortiqcha topshirilgan paxta xomashyosi ham inobatga olinadi) hamda “Agrodoks” axborot tizimi orqali urugʻlik paxta yetishtirish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan shartnomalar doirasida yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotilgan va Soliq qoʻmitasining bazasida roʻyxatga kiritilgan elektron hisobvaraq-faktura boʻyicha rasmiylashtirilgan paxta xomashyosining har bir tonnasi uchun ajratiladi.

Ushbu Vaqtinchalik nizom talablari 2026-yil 1-yanvarga (spot shartnomalari uchun 2026-yil 1-aprelga) qadar 2025-yil hosilidan birja savdolari orqali sotilgan paxta xomashyosi uchun tatbiq etiladi.

Mazkur Vaqtinchalik nizom talablari paxta-toʻqimachilik klasterlari, paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari tomonidan yetishtirilgan paxta xomashyosi, shuningdek, qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan yetishtirilgan toʻrtinchi va beshinchi sanoat navli paxta xomashyosiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Vaqtinchalik nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

birja — “Oʻzbekiston tovar-xomashyo birjasi” AJ;

subsidiya — 2025-yil hosilidan birjada tuzilgan fyuchers, forvard, spot shartnomalari (shartnomadan ortiqcha topshirilgan paxta xomashyosi ham inobatga olinadi) hamda “Agrodoks” axborot tizimi orqali urugʻlik paxta yetishtirish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan shartnomalar doirasida elektron hisobvaraq-faktura rasmiylashtirilgan holda sotilgan va elektron hisobvaraq-faktura Soliq qoʻmitasining bazasida roʻyxatga olingan har bir tonna paxta xomashyosi uchun bir million soʻm miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) ajratilgan mablagʻlar hisobidan bir marta beriladigan mablagʻ;

tijorat banki — paxta xomashyosi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlarining birlamchi bank hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatuvchi bank;

paxta xomashyosi yetishtiruvchi — 2025-yil hosilidan birjada tuzilgan fyuchers, forvard, spot shartnomalari (shartnomadan ortiqcha topshirilgan paxta xomashyolari ham inobatga olinadi) hamda “Agrodoks” axborot tizimi orqali urugʻlik paxta yetishtirish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan shartnomalar doirasida paxta xomashyosini sotgan va asosiy faoliyati mahsulot yetishtirish boʻlgan qishloq xoʻjaligi subyekti;

elektron hisobvaraq-faktura (keyingi oʻrinlarda — EHF) — mahsulot sotilgani va sotib olinganini tasdiqlovchi hamda elektron hisobvaraq-faktura aylanish tizimi operatorlari orqali taqdim etiladigan va qabul qilinadigan elektron hujjat.

3. Urugʻlik chigit va xomashyoni qayta ishlab, tola va ikkilamchi mahsulotlarni birjada sotgan paxta xomashyosi yetishtiruvchiga ajratiladigan subsidiya summasi sotilgan paxta tolasi miqdoriga 0,335 koeffitsiyent qoʻllagan holda paxta xomashyosiga aylantirish orqali aniqlanadi.

Ushbu toifadagi paxta xomashyosi yetishtiruvchiga subsidiya paxta xomashyosini qayta ishlashdan olinadigan urugʻlik chigitni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida hamda tola, texnik chigit, lint, pux va ulyuk mahsulotlari birja savdolari orqali EHF rasmiylashtirgan holda toʻliq sotilgandan keyin 2026-yil 1-avgustga qadar ajratiladi.

2-bob. Subsidiya olish uchun murojaat qilish va subsidiya ajratish tartibi

4. Paxta xomashyosi yetishtiruvchi subsidiya olish uchun oʻzi yetishtirib sotgan mahsulotni bitta yoki bir nechta shartnoma asosida sotishini inobatga olib, bir necha marotaba murojaat qilish huquqiga ega.

Birjada sotilgan paxta xomashyosi, urugʻlik chigit yoki paxta xomashyosini qayta ishlashdan olingan tola, texnik chigit, lint, pux va ulyuk mahsulotlari boʻyicha rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-fakturalar Soliq qoʻmitasining bazasida roʻyxatga olingan boʻlishi shart.

5. Paxta xomashyosi yetishtiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) shaxsiy kabinet ochish orqali subsidiya olish toʻgʻrisida ariza beradi.

Arizada paxta xomashyosi yetishtiruvchi tomonidan sotilgan mahsulot, seleksiya navi, sinfi va konditsion miqdori hamda shartnomada koʻrsatilgan summaga asosan shakllantirilgan EHF koʻrsatiladi.

Elektron dastur ushbu maʼlumotlar asosida paxta xomashyosi yetishtiruvchi tomonidan birjada sotilgan mahsulot miqdori, sotilgan mahsulotga EHF rasmiylashtirilishi boʻyicha maʼlumotlarni toʻliq shakllantirib, ajratilishi lozim boʻlgan subsidiya miqdorini hisoblab beradi.

Bunda rasmiylashtirilgan EHF Soliq qoʻmitasining axborot tizimidan Agroportalga integratsiya qilish orqali uzatiladi.

6. Agroportalda shakllantirilgan subsidiya ajratiladigan paxta xomashyosi yetishtiruvchilar roʻyxati har oyning 10-sanasida (ushbu sana ish kuni boʻlmaganda keyingi ish kunida) Jamgʻarmaga (Qishloq xoʻjaligi vazirligining rasmiy xati bilan) yuboriladi.

7. Jamgʻarma subsidiya ajratiladigan paxta xomashyosi yetishtiruvchilar roʻyxati kelib tushgandan keyin uch ish kuni ichida:

hisoblangan subsidiya miqdori sotilgan mahsulot miqdoriga mutanosibligini har oyning boshida Soliq qoʻmitasi hamda birjaning unda sotilgan va EHF rasmiylashtirilgan mahsulot toʻgʻrisidagi maʼlumotlari bilan taqqoslab oʻrganib chiqadi hamda xatoliklar aniqlangan taqdirda, maʼlumotlarga aniqlik kiritish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga qaytaradi;

hisob-kitoblarda xatoliklar aniqlanmagan paxta xomashyosi yetishtiruvchilarga subsidiyani ularning bank hisobvaragʻiga (23410) oʻtkazib berish uchun tegishli mablagʻni tijorat bankiga joylashtiradi.

8. Tijorat banki paxta xomashyosi yetishtiruvchiga ajratilgan subsidiyani uch bank ish kuni ichida uning 23410 hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

3-bob. Subsidiya mablagʻlaridan foydalanish

9. Tijorat banki paxta xomashyosi yetishtiruvchining 23410 hisobvaragʻiga kelib tushgan subsidiyani, birinchi navbatda, 2025-yilda paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun ajratilgan imtiyozli kredit va ularga hisoblangan foizlarni hamda oldingi yillarda ajratilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha qarzdorliklarni soʻndirishga yoʻnaltiradi.

Imtiyozli kreditlar va ularga hisoblangan foizlar boʻyicha qarzdorliklar qoplangandan keyin qolgan mablagʻlar dastlab soliqlar va majburiy toʻlovlarga, soʻng esa lizing boʻyicha joriy qarzdorliklarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Bunda soliqlar va majburiy toʻlovlar boʻyicha oldindan toʻlovni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

10. Imtiyozli kreditlar va ularga hisoblangan foizlar, soliqlar va majburiy toʻlovlar hamda lizing boʻyicha qarzdorliklar boʻlmaganda, subsidiya paxta xomashyosi yetishtiruvchining asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi va ushbu mablagʻdan paxta xomashyosi yetishtiruvchilar erkin foydalanadi.

11. Tijorat banki subsidiyaning paxta xomashyosi yetishtiruvchining 23410 hisobvaragʻiga oʻtkazib berilmagan qismini sababini koʻrsatgan holda uch bank ish kuni ichida toʻligʻicha Jamgʻarmaga qaytaradi.

Ajratilgan mablagʻlar ushbu Vaqtinchalik nizomning 9-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilarida belgilangan toʻlovlardan boshqa toʻlovlarga yoʻnaltirilganda yoki uch bank ish kuni ichida paxta xomashyosi yetishtiruvchining 23410 hisobvaragʻiga oʻtkazib berilmaganda yoxud sababli ravishda oʻtkazib berilmagan qismi Jamgʻarmaga qaytarilmaganda, tijorat bankiga nisbatan qonunchilik hujjatlarda belgilangan miqdorda jarimalar qoʻllanadi.

Bunda Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan oʻtkazilgan nazorat tadbirlari yakuni boʻyicha tuzilgan xulosa (dalolatnoma) hamda Jamgʻarma mablagʻlaridan samarali foydalanilishini monitoring qilish boʻlimi tomonidan oʻtkazilgan monitoring yakuni boʻyicha tuzilgan xulosa (dalolatnoma) asos boʻladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

12. Ushbu Vaqtinchalik nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

13. Tijorat banklari paxta xomashyosi yetishtiruvchilarga ajratilgan subsidiyaning oʻz vaqtida va ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan maqsadlarda sarflanishi yuzasidan javobgar hisoblanadi.

14. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan ushbu Vaqtinchalik nizom talablari doirasida mablagʻ ajratish yakunlangandan keyin nazorat tariqasida oʻrganish oʻtkaziladi.

15. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-dekabrdagi 771-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 130-son qarorida :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 4-banddagi “va moyli” soʻzlari “, moyli, sholi va ozuqabop” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Qarz oluvchi bugʻdoy yetishtirish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlar uchun “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali kiritilgan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq kreditdan erkin foydalanadi hamda moddiy resurslar yetkazib beruvchilarni va xizmat koʻrsatuvchilarni ixtiyoriy tanlaydi. Bunda 2026-yil 1-martga qadar toʻlov topshiriqnomalari qarz oluvchining tanloviga koʻra anʼanaviy usulda qogʻoz shaklida yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda, 2026-yil 1-martdan boshlab faqat mazkur platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi”;

g) 3-ilovada :

2-bandda :

birinchi xatboshidagi “saqlovchi va eksport qiluvchilarga” soʻzlari “saqlovchi va eksport qiluvchilar, shuningdek, chorvachilik va issiqxona xoʻjaliklariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik banddagi “ozuqabop” soʻzi “ozuqabop va moyli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “e” va “j” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“e) issiqxona xoʻjaliklariga hosil qiymatining 50 foizigacha miqdorda aylanma mablagʻlarni toʻldirish hamda chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisidagi bitim moliya yili boshida tuziladi;

j) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi har yili 1-yanvarga qadar 1 gektar maydonda kartoshka yetishtirish xarajatlarini tovar-moddiy resurslar bahosini hisobga olgan holda ishlab chiqib, Jamgʻarmaga taqdim etadi”;

5-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish” soʻzlari “meva-sabzavot mahsulotlarini (ozuqabop va moyli ekinlar bundan mustasno) yetishtirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 8 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“issiqxona xoʻjaliklariga hosil qiymatining 50 foizi miqdorida aylanma mablagʻlarni toʻldirish hamda ular tomonidan chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlarini kreditlash uchun yillik 10 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr hamda soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga joylashtiradi;

kartoshka yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 8 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga”;

toʻrtinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

7-bandning uchinchi xatboshisidagi “sabzavot” soʻzi “meva-sabzavot” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Kredit miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan har yili eʼlon qilinadigan minimal narx asosida hamda tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligini (sentner/gektar), shuningdek, issiqxonada yetishtiriladigan mahsulotlar qiymati va chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlari boʻyicha taqdim etiladigan maʼlumotlarini hisobga olgan holda belgilanadi”;

13-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish” soʻzlari “meva-sabzavot mahsulotlarini (ozuqabop va moyli ekinlar bundan mustasno) yetishtirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz stavkada (shundan 4 foiz bank marjasi) 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga”;

quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin;

“kartoshka yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz (shundan bank marjasi 4 foiz) stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga;

issiqxona xoʻjaliklariga hosil qiymatining 50 foizi miqdorida aylanma mablagʻlarni toʻldirish hamda ular tomonidan chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlarini kreditlash uchun yillik 14 foiz stavkada (shundan 4 foiz bank marjasi) 6 oylik imtiyozli davr hamda soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Qarz oluvchi meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlar uchun “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali kiritilgan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq kreditdan erkin foydalanadi hamda moddiy resurslar yetkazib beruvchilarni va xizmat koʻrsatuvchilarni ixtiyoriy tanlaydi. Bunda 2026-yil 1-martga qadar toʻlov topshiriqnomalari qarz oluvchining tanloviga koʻra anʼanaviy usulda qogʻoz shaklida yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda, 2026-yil 1-martdan boshlab faqat mazkur platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Paxta xomashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda ularni realizatsiya qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 25-dekabrdagi 680-son qaroriga 1-ilovada :

a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Jamgʻarma oʻzining kredit resurslarini tijorat bankiga paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun normativ hosildorlik (sentner/gektar), paxta yigʻim-terimi va yakuniy hisob-kitob xarajatlarini moliyalashtirish uchun fyuchers va spot shartnomalari boʻyicha yalpi hosildorlik asosida moliya yilidan oldingi yilning 1-noyabrida eʼlon qilingan boshlangʻich narxdan kelib chiqib, hisoblangan qiymat asosida joylashtiradi”;

b) 27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Qarz oluvchi paxta xomashyosini yetishtirish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlar uchun “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali kiritilgan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq kreditdan erkin foydalanadi hamda moddiy resurslar yetkazib beruvchilarni va xizmat koʻrsatuvchilarni ixtiyoriy tanlaydi. Bunda 2026-yil 1-martga qadar toʻlov topshiriqnomalari qarz oluvchining tanloviga koʻra anʼanaviy usulda qogʻoz shaklida yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda, 2026-yil 1-martdan boshlab faqat mazkur platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Paxta xomashyosi yetishtirish xarajatlarini muqobil manbalar hisobidan moliyalashtirish va samarali faoliyat yuritayotgan qishloq xoʻjaligi subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qarorida :

1-ilovada :

a) 9-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Soliq qoʻmitasi — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan sotilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan EHFlarni oʻrganib chiqadi va haqqoniyligini tasdiqlaydi, shuningdek, EHFlarga asossiz tuzatishlar kiritilishiga hamda bekor qilinishiga (zarur hollarda EHF boʻyicha ajratilgan subsidiyalarning qaytarilgan qismi bundan mustasno) yoʻl qoʻymaydi”;

b) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga subsidiya oluvchi hamda masʼul tashkilotlar, shuningdek, EHFlarga tuzatishlar kiritilmasligi va bekor qilinmasligiga Soliq qoʻmitasi javobgar hisoblanadi”;

v) 14-bandning “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) shartnoma va EHFda aks ettirilgan sana, raqam hamda hosil turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir-biriga mos kelmaganda”;

4-ilovada :

a) nomidagi “oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan” soʻzlari “oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan hamda xarid qilingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi qiymatining 10 foizi hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplab berish uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi”;

ikkinchi xatboshida “Bunda subsidiyalar” soʻzlaridan keyin “paxta xomashyosini yetishtirish uchun amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari va qabul kvitansiyalari (PK-17) boʻyicha rasmiylashtirilgan, shuningdek,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 2-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ subsidiya — paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan qabul kvitansiyalaridagi (PK-17) paxta qiymati, biroq normativ hosildorlik miqdoridan oshmagan paxta qiymatining 10 foizini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda, rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan bir martalik ajratiladigan mablagʻ”;

toʻrtinchi xatboshida “oʻz mablagʻlari hisobidan” soʻzlaridan keyin “paxta xomashyosini yetishtirgan hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Subsidiyalar paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirish uchun amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari va qabul kvitansiyalari (PK-17) boʻyicha, shuningdek, birjada tuzilgan shartnomalarga asosan xarid qilingan har hosil yilidagi paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan barcha EHFlar boʻyicha mavsum yakunida umumlashtirilgan holda ajratiladi.

Bunda fyuchers, forvard va spot shartnomalarining har biri boʻyicha xarid qilingan paxta xomashyosi uchun hisob-kitoblar toʻligʻicha subsidiya oluvchilarning oʻz mablagʻi hisobidan amalga oshiriladi, shuningdek, Jamgʻarmaning imtiyozli kreditlari hamda tijorat kreditlari hisobidan xarid qilingan shartnomalar (2025-yil hosiliga qisman imtiyozli kredit olingan va yil yakuniga qadar soʻndirilgan shartnomalar bundan mustasno) boʻyicha subsidiya ajratilmaydi”;

d) 5-bandda “paxta xomashyosini” soʻzlaridan keyin “yetishtirgan va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Subsidiya oluvchi oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi qiymatining 10 foizini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda, rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplashga subsidiya olish uchun “Subsidiya.mf.uz” portaliga oʻzining shaxsiy kabineti orqali quyidagi maʼlumotlarini kiritadi:

davlat roʻyxatidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqami va sanasi;

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH);

amalga oshirayotgan faoliyat turi kodi (IFUT);

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini (STIR);

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va 23210 maxsus hisobvaragʻi);

elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami;

pochta manzili;

a) oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi boʻyicha:

oʻz mablagʻi hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan qabul kvitansiyalari (PK-17);

Qishloq xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

b) oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi boʻyicha:

birjada paxta xomashyosini sotib olish boʻyicha tuzilgan elektron shartnomalar (raqami va sanasi);

paxta xomashyosi xaridi oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirilganligi toʻgʻrisidagi elektron toʻlov hujjati (raqami va sanasi);

EHFlar raqamlari va sanasi (integratsiya orqali).

Bunda “Subsidiya.mf.uz” portali paxta xomashyosini yetishtirish uchun amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari va qabul kvitansiyalari (PK-17) boʻyicha maʼlumotlar, shuningdek, birjada tuzilgan shartnomalarga asosan xarid qilingan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan EHF yuzasidan maʼlumotlar xato kiritilgan hollarda subsidiya oluvchini har bir xatolik boʻyicha avtomatik ravishda xabardor qiladi”;

j) 9-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Soliq qoʻmitasi — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan sotilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan EHFlarni oʻrganib chiqadi va haqqoniyligini tasdiqlaydi, shuningdek, EHFlarga tuzatishlar kiritilishiga va bekor qilinishiga (zarur hollarda EHF boʻyicha ajratilgan subsidiyalarning qaytarilgan qismi bundan mustasno) yoʻl qoʻymaydi”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ tijorat banklari — subsidiya oluvchining bank rekvizitlarini (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻini) solishtirib chiqadi, paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini amalga oshirish uchun Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan imtiyozli kreditlar yoki tijorat kreditlari ajratilmaganini hamda paxta xomashyosi haqiqatda paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalarining oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilganini va xarid qilinganini tasdiqlaydi”;

z) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga subsidiya oluvchi hamda masʼul tashkilotlar, shuningdek, EHFlarga tuzatishlar kiritilmasligi va bekor qilinmasligiga Soliq qoʻmitasi javobgar hisoblanadi”;

i) 12-banddagi “8 foizi” soʻzlari “10 foiz qismi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

k) 14-bandda :

“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) paxta xomashyosi Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar yoki tijorat kreditlari hisobidan yetishtirilganda, shuningdek, ushbu kreditlar hisobidan xarid qilinganda”;

“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) shartnoma va EHFda aks ettirilgan sana, raqam hamda hosil turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir-biriga mos kelmaganda”;

“e” kichik banddagi “8 foizidan” soʻzlari “10 foiz qismidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 6-dekabr,

771-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.12.2025-y., 09/25/771/1138-son; 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son)

lex.uz