📅 2025-yil 27-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 27-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 27 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего образования, науки и инноваций Министерства занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2025 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
қарори
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон « Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон « Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 13 августдаги 32/ҚҚ, 32, 01-274-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1846, 2008 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 351-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 27 ноябрдаги 63-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 24 ноябрдаги 27-2025/Б-сон қарорига ИЛОВА
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда :
1) номи , 1 , 9 ва 13-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом ўрта махсус, касбий таълим ташкилоти ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия фаолиятини ҳамда ўрта махсус, касбий таълим ташкилоти Директор жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб юритилади) ҳисобидан ўрта махсус, касбий таълим ташкилоти юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.»;
3) 3-банддаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «касбий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарорига мувофиқ, ўрта махсус, касбий таълими ташкилотлари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди.»
5) 5-бандда :
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларининг» ва «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилотларининг» ва «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «касбий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «таълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7 , 24 ва 32-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 8-бандда :
биринчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 14-бандда :
биринчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» ва «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилоти» ва «олий таълим ташкилотларига ва касбий таълим ҳудудий бошқармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 15 , 18 ва 21-бандлардаги «таълими муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 16 ва 27-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасасининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 20-банддаги «таълим муассасасидаги» деган сўзлар «таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 22-банддаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 6-бобнинг номидаги «касб-ҳунар таълимининг» деган сўзлар «касбий таълимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 28-бандда :
иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» ва «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилоти» ва «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» ва «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилотлари» ва «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «таълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 29-бандда :
биринчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълимининг» деган сўзлар «касбий таълимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар «олий таълим ташкилотига ва касбий таълим ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 30-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Ўрта махсус, касбий таълим бошқарув органлари ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги буйруқларини текширишни қуйидаги мақсадларда амалга оширади:»;
тўртинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўрта махсус, касбий таълим ташкилотининг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги буйруғи ўрнатилган тартибларга мувофиқ келмаслиги аниқланган ҳолларда ўрта махсус, касбий таълим бошқарув органларининг тегишли ходимлари ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари директорлари билан тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади.»;
18) Иловада :
илова белгисидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-позициядаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10-позициядан «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13, 20, 29, 30, 31, 32, 35, 37 ва 46-позициялардаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17 ва 36-позициялардаги «таълим муассасасига» деган сўзлар «таълим ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23-позициядаги «Таълим муассасасида» деган сўзлар «Таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25 ва 39-позициялардаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
33-позициядаги «Таълим муассасасидаги» деган сўзлар «Таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
38-позициядаги «Таълим муассасасини» деган сўзлар «Таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
41-позициядаги «Таълим муассасасининг» ва «таълим муассасасида» деган сўзлар тегишли равишда «Таълим ташкилотининг» ва «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
43 ва 44-позициялардаги «Давлат тест маркази» деган сўзлар «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 ноябрь,
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь,
63-қ/қ-сон
27-2025/Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining
qarori
“Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi huzuridagi alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha maxsus komissiya toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 7-sentabrdagi OʻRQ-957-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida taʼlim sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 16-oktabrdagi PF-158-son “ Kasbiy taʼlimda malakali kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va xalqaro taʼlim dasturlarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 23-oktabrdagi PF-190-son “ Kasbiy taʼlim tizimida boshqaruv samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining 2008-yil 13-avgustdagi 32/QQ, 32, 01-274-son “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi huzuridagi alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha maxsus komissiya toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 1846, 2008-yil 29-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 35-36-son, 351-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2025-yil 27-noyabrdagi 63-q/q-son va Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2025-yil 24-noyabrdagi 27-2025/B-son qaroriga ILOVA
“Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi huzuridagi alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha maxsus komissiya toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorning nomi va 1-bandidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Nizomda :
1) nomi , 1 , 9 va 13-bandlardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu Nizom oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkiloti huzuridagi alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha maxsus komissiya faoliyatini hamda oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkiloti Direktor jamgʻarmasi (bundan keyingi oʻrinlarda Direktor jamgʻarmasi deb yuritiladi) hisobidan oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkiloti yuqori kasb mahoratiga ega boʻlgan va oʻquv-tarbiya jarayoni sifatini oshirishga aniq shaxsiy hissa qoʻshayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar belgilash, shuningdek oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlari xodimlariga bir yoʻla mukofotlar toʻlash va moddiy yordam koʻrsatishni tashkil qilish tartibini belgilaydi.”;
3) 3-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Mazkur Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Budjet tashkilotlari xarajatlarini moliyalashtirish va budjetdan tashqari jamgʻarmalarni shakllantirish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 21-maydagi 325-son qaroriga muvofiq, oʻrta maxsus, kasbiy taʼlimi tashkilotlari xodimlarini budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan moddiy ragʻbatlantirishga joriy qilinmaydi.”
5) 5-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarining” va “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “kasbiy taʼlim tashkilotlarining” va “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 7 , 24 va 32-bandlardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 8-bandda :
birinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 14-bandda :
birinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” va “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi hududiy boshqarmasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “kasbiy taʼlim tashkiloti” va “oliy taʼlim tashkilotlariga va kasbiy taʼlim hududiy boshqarmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 15 , 18 va 21-bandlardagi “taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 16 va 27-bandlardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasining” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 20-banddagi “taʼlim muassasasidagi” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
12) 22-banddagi “Taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
13) 6-bobning nomidagi “kasb-hunar taʼlimining” degan soʻzlar “kasbiy taʼlimning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 28-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasi” va “professional taʼlim muassasalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “taʼlim tashkiloti” va “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” va “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “kasbiy taʼlim tashkilotlari” va “kasbiy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 29-bandda :
birinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimining” degan soʻzlar “kasbiy taʼlimning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi hududiy boshqarmasiga” degan soʻzlar “oliy taʼlim tashkilotiga va kasbiy taʼlim hududiy boshqarmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
16) 30-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim boshqaruv organlari oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlarining oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar belgilash, shuningdek oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlari xodimlariga bir yoʻla mukofotlar toʻlash va moddiy yordam koʻrsatish haqidagi buyruqlarini tekshirishni quyidagi maqsadlarda amalga oshiradi:”;
toʻrtinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotining oʻqituvchilar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalari bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar belgilash, shuningdek oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlari xodimlariga bir yoʻla mukofotlar toʻlash va moddiy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi buyrugʻi oʻrnatilgan tartiblarga muvofiq kelmasligi aniqlangan hollarda oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim boshqaruv organlarining tegishli xodimlari oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlari direktorlari bilan tushuntirish ishlarini olib boradi hamda mavjud kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha amaliy yordam koʻrsatadi.”;
18) Ilovada :
ilova belgisidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6-pozitsiyadagi “taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10-pozitsiyadan “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
13, 20, 29, 30, 31, 32, 35, 37 va 46-pozitsiyalardagi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17 va 36-pozitsiyalardagi “taʼlim muassasasiga” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23-pozitsiyadagi “Taʼlim muassasasida” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
25 va 39-pozitsiyalardagi “Taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
33-pozitsiyadagi “Taʼlim muassasasidagi” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
38-pozitsiyadagi “Taʼlim muassasasini” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
41-pozitsiyadagi “Taʼlim muassasasining” va “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar tegishli ravishda “Taʼlim tashkilotining” va “taʼlim tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
43 va 44-pozitsiyalardagi “Davlat test markazi” degan soʻzlar “Bilim va malakalarni baholash agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Toshkent sh.,
2025-yil 27-noyabr,
Toshkent sh.,
2025-yil 24-noyabr,
63-q/q-son
27-2025/B-son