UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 10 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

РЎЙХАТИ

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, замонавий савдо ва сервис хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда инфратузилмани кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жиззах вилояти ҳокимлиги масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда «йўл харитаси»да кўзда тутилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари, шу жумладан, лойиҳаларни фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

2. Жиззах вилояти ҳокимлигининг Шароф Рашидов тумани «Янгиобод» МФЙ ҳудудида 1979 — 1981 йилларда қурилган 4 та икки қаватли 48 хонадонли уй ўрнида реновация дастури доирасида 4 та етти қаватли 168 хонадонли турар жой, шу жумладан, биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш юзасидан таклифи 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Бунда реновация асосида кўп квартирали турар жойларни барпо этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 21 февралдаги ПФ-26-сон Фармони талабларига қатъий риоя этилиши таъминлансин.

3. Жиззах вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

«Янги Ўзбекистон» массивини кенгайтириш мақсадида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш шарти билан «Раваллиқ» МФЙ ҳудудида кўп квартирали турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш;

«Кўрпасой» ва «Тинчлик» МФЙлари ҳудудларидаги тоғ ён бағриларида эко ва зиёрат туризмини ривожлантиришни ташкил этиш;

таълим ва тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида салоҳиятли инвесторни жалб қилган ҳолда «Туризм ва тиббиёт университети» кўп тармоқли нодавлат олий таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш;

«Янгиобод» МФЙ Пахтакор кўчаси йўл қисмида аҳоли учун сайилгоҳ барпо этиш ҳамда 4Р-34 Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг «Нонисангил» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида 24/7 режимда ишлайдиган савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш орқали хизмат ва сервис соҳасини ривожлантириш;

«Кўрпасой» МФЙ ҳудудидаги Парпиота маданий мерос объектини реконструкция қилиш орқали туристлар учун жозибадор ҳолга келтириб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш.

4. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда «Раваллиқ» МФЙ ҳудудида 17 та етти қаватли, 16 та тўққиз қаватли турар жой, 300 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 1 200 ўринли мактаб, 100 ўринли тиббиёт клиникаси учун бинолар, истироҳат боги ҳамда стадион қуриш учун Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасидаги 40 гектар ташландиқ ер майдонини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;

5. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги бир ой муддатда «Кўрпасой» МФЙ Танги қишлоғи 3-айланма 2, 3, 4, 5, 6, 1, 13, 14, 15, 17, 23, 24, 25, 26-контурларидаги 32 гектар ва Тинчлик МФЙ Увопсой қишлоғи 2-айланма 23, 24, 25-контурлардаги 3 гектар тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлмаган тоғ ён бағриларидаги ўрмон фондига тегишли бўш турган жами 35 гектар ер майдони (кейинги ўринларда — ер майдони) туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишини таъминласин.

Жиззах вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда:

ер майдони Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилгандан сўнг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;

Туризм қўмитаси билан биргаликда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш ҳисобидан ер майдонида унинг тоифаси ўзгаргандан сўнг 150 ўринли сиҳатгоҳ, 20 та уй-меҳмонхонаси, 145 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қурилишида эко ва зиёрат туризми бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқсин ҳамда салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига мувофиқ Савдо-саноат палатаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси билан биргаликда Шароф Рашидов тумани Яхтанлик МФЙдаги Ўзбекистон кўчасини мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш чораларини кўрсин.

7. Жиззах вилояти ҳокимлиги:

манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар сўзсиз, сифатли ва натижадор бажарилишини, шунингдек, инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини танқидий муҳокама қилиб, натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Жиззах вилояти ҳокими У. Мустафоев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 779-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда инфратузилмани кенгайтириш бўйича

Т/р Тадбирнинг номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Ижро учун масъуллар 1. Янгиобод МФЙ ҳудудида 1979 — 1981 йилларда қурилган 4 та икки қаватли 48 хонадонли уй бўйича реновация дастурини амалга ошириш. Натижада 42 млрд сўмлик 4 та етти қаватли 168 хонадонли замонавий турар жой ҳамда уларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади, уй-жойга муҳтож аҳолига қўшимча 120 та янги хонадон, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, яшил ҳудуд барпо этилади, 160 та янги иш ўрни яратилади 1. Реновация дастурини амалга ошириш учун қонунчиликка мувофиқ барча мулкдорлар билан келишувга эришиш. 2. Мулкдорлар билан келишувга эришилганидан сўнг реновация дастурини амалга ошириш юзасидан танлов ўтказиш тўғрисида эълон бериш. 3. Танлов натижалари бўйича берилган энг яхши таклиф асосида инвестиция шартномасини тузиш. 4. Талабгор билан реновация дастурининг ТИАсини ишлаб чиқиш. 5. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва фойдаланиш бўйича режа-графикни ишлаб чиқиш ва унинг доирасида қурилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. 2025 — 2027 йиллар давомида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги 2. Раваллиқ МФЙ ҳудудида кўп квартирали турар жой ва ижтимоий объектларни қуриш. Натижада 410 млрд сўм тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш орқали 40 гектар ер майдонида 17 та етти қаватли ва 16 та тўққиз қаватли турар жой, 300 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 1200 ўринли мактаб, 100 қатновли поликлиника, истироҳат боги ва стадион қурилади. 1. Раваллиқ МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 40 гектар бўз ер майдонини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш. Икки ой муддатда Жиззах вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги 2. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш. 3. Мазкур ер майдонларини кўп квартирали турар жой ва ижтимоий объектларни қуриш шарти билан электрон онлайн-аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш. 4. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва битгандан сўнг қабул қилинишини таъминлаш. 2025 — 2027 йиллар давомида 3. Кўрпасой ва Тинчлик МФЙлари ҳудудларининг тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлмаган тоғ ён бағриларида сиҳатгоҳ, уй-меҳмонхоналари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қуриш. Натижада маҳаллада 10,8 млрд сўм қийматидаги 150 ўринли сиҳатгоҳ барпо этилади, 20 та уй-меҳмонхонаси, 145 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилинади, 260 та янги иш ўрни яратилади. 1. Ўрмон фондига тегишли Кўрпасой МФЙ Танги қишлоғи ҳудудидаги 3 гектар ҳамда Тинчлик МФЙ Увопсой қишлоғи ҳудудидаги 32 гектар, жами 35 гектар бўш турган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш. Бир ой муддатда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 2. Ушбу ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилгандан сўнг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш. Икки ой муддатда Жиззах вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3. Ер майдонларининг лотларга бўлган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилинишини ташкиллаштириш. 4. Инвесторлар томонидан режа-графикка асосан лойиҳани ишга тушириш. 2025 — 2027 йиллар давомида Туризм қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги 4. Вилоятда таълим, тиббиёт ва туризмни ривожлантириш мақсадида ташаббускор томонидан кўп тармоқли нодавлат олий таълим ташкилоти (кейинги ўринларда НОТТ) фаолиятини ташкил этиш. Натижада 2025-2026 ўқув йилида 2 минг нафар, 2026-2027 ўқув йилида 7 минг нафар талаба қабул қилинади, 1,5 млн АҚШ доллари инвестиция киритилади, савдо ва хизмат кўрсатиш тушумлари ҳамда аҳоли даромадлари ошади. Туманда 70 та янги иш ўрни яратилади, бюджетга йилига 1,5 млрд сўм тушади. 1. Ташаббускорнинг мурожаатига асосан НОТТ фаолиятини ташкил этиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия бериш ҳамда услубий жиҳатдан кўмаклашиш. Бир ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. НОТТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, «Хизматлар ипотекаси» хизмати орқали бинолар сотиб олинишида ҳамда кредитлар ажратилишида амалий ёрдам бериш. 2025 йил якунига қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ 3. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан махсус Давлат аккредитациясидан ўтказилиши бўйича тавсиялар бериб бориш. 2025 йил якунига қадар Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги, Ташаббускор 4. Объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини якунлаш. 2025 йил якунига қадар 5. Яхтанлик МФЙ Ўзбекистон кўчасини тўлиқ мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш. Натижада ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 34 та мебелсозлик, 43 та ёғочсозлик лойиҳаси амалга оширилади, 144 та янги иш ўрни яратилади, бюджетга йилига қўшимча 554 млн сўм солиқ ундирилади. 1. Мебелчилик ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган 77 та ташаббускорга ҳоким ёрдамчилари томонидан лойиҳаларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш. 2. Ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ташаббускорларни мебелчилик ва ёғочсозликни ташкил этишга асбоб-ускуналар ва хомашё сотиб олиш учун «Савдога кўмаклашиш компанияси» АЖ томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш. 2025 — 2027 йиллар давомида Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси, «Савдога кўмаклашиш компанияси» АЖ, Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги 6. Янгиобод ҳамда Нонисангил МФЙлар ҳудудларида хизмат ва сервис соҳаларини ривожлантириш. Натижада Янгиобод МФЙ Пахтакор кўчасининг 500 метр йўл қисмида аҳоли учун сайргоҳ барпо этилади, 4Р-34 Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг Нонисангил МФЙ ҳудудидан ўтувчи 2 500 метрли қисмида 24/7 режимда ишлайдиган савдо ва умумий овқатланиш объектлари қурилади, 45 та янги объект барпо этилади, 90 та янги иш ўрни яратилади 1. Янгиобод МФЙ Пахтакор кўчасининг 500 метр йўл қисмида аҳоли учун сайилгоҳ барпо этиш ҳамда 4Р-34 Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг Нонисангил МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида 24/7 режимда ишлайдиган савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш. 2. Мазкур ҳудудларда савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш чораларини кўриш. 3. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномаларни «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириб бериш. 4. Қурилиш ишларини амалга ошириш. 2025 — 2027 йиллар давомида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги 7. Кўрпасой МФЙ ҳудудидаги Парпиота маданий мерос объектини реконструкция қилиш. 1. Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан Парпиота маданий мерос объектининг ТИАсини ишлаб чиқиш ва реконструкция қилиш. 2025 — 2027 йиллар давомида Маданий мерос агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги Натижада туристлар учун жозибадорлик янада ошиб, зиёратгоҳга йилига 10 минг нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташрифи амалга оширилади. 2. Пудратчи ташкилотларни аниқлаш бўйича тендер ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 779-сон қарорига 2-ИЛОВА

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙ ҳудудида амалга ошириладиган реновация дастури доирасида объектларни барпо этиш ҳудудлари

Т/р Манзили Фаолияти Майдони (га) Бино ва иншоот майдони (кв) х Жами: х 0,3688 2 682 1. Янгиобод МФЙ ҳудудида 4 та етти қаватли 168 хонадонли турар жой, шу жумладан, биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиш (1979 — 1981 йилларда қурилган 4 та икки қаватли уй ўрнида) 0,0922 670,5 2. 0,0922 670,5 3. 0,0922 670,5 4. 0,0922 670,5

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 10 декабрь,

779-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 09/25/779/1146)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

ROʻYXATI

Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, investitsiya va tadbirkorlik muhitini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumanida sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarish hajmini koʻpaytirish, zamonaviy savdo va servis xizmatlari koʻrsatilishini tashkil etish hamda aholining yashash sharoitlarini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumanini jadal ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, investitsiya va tadbirkorlik muhitini yanada yaxshilash hamda infratuzilmani kengaytirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “yoʻl xaritasi”) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Jizzax viloyati hokimligi masʼul vazirliklar va idoralar hamda loyiha tashabbuskorlari bilan birgalikda bir oy muddatda “yoʻl xaritasi”da koʻzda tutilgan loyihalarni amalga oshirishning barcha bosqichlari, shu jumladan, loyihalarni foydalanishga topshirish muddatlari koʻrsatilgan tarmoq jadvallarining ishlab chiqilishini va tasdiqlanishini taʼminlasin.

2. Jizzax viloyati hokimligining Sharof Rashidov tumani “Yangiobod” MFY hududida 1979 — 1981-yillarda qurilgan 4 ta ikki qavatli 48 xonadonli uy oʻrnida renovatsiya dasturi doirasida 4 ta yetti qavatli 168 xonadonli turar joy, shu jumladan, birinchi qavatida savdo va xizmat koʻrsatish obyektlarini barpo etish yuzasidan taklifi 2-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

Bunda renovatsiya asosida koʻp kvartirali turar joylarni barpo etishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uy-joy va ipoteka bozorini yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 21-fevraldagi PF-26-son Farmoni talablariga qatʼiy rioya etilishi taʼminlansin.

3. Jizzax viloyati hokimligining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

“Yangi Oʻzbekiston” massivini kengaytirish maqsadida toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalarni jalb qilish sharti bilan “Ravalliq” MFY hududida koʻp kvartirali turar joylar va ijtimoiy soha obyektlarini qurish;

“Koʻrpasoy” va “Tinchlik” MFYlari hududlaridagi togʻ yon bagʻrilarida eko va ziyorat turizmini rivojlantirishni tashkil etish;

taʼlim va tibbiyot turizmini rivojlantirish maqsadida salohiyatli investorni jalb qilgan holda “Turizm va tibbiyot universiteti” koʻp tarmoqli nodavlat oliy taʼlim tashkiloti faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

“Yangiobod” MFY Paxtakor koʻchasi yoʻl qismida aholi uchun sayilgoh barpo etish hamda 4R-34 Jizzax-Zomin avtomobil yoʻlining “Nonisangil” MFY hududidan oʻtuvchi qismida 24/7 rejimda ishlaydigan savdo doʻkonlari va xizmat koʻrsatish shoxobchalari qurish orqali xizmat va servis sohasini rivojlantirish;

“Koʻrpasoy” MFY hududidagi Parpiota madaniy meros obyektini rekonstruksiya qilish orqali turistlar uchun jozibador holga keltirib, mahalliy va xorijiy sayyohlarni jalb qilish.

4. Jizzax viloyati hokimligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi ikki oy muddatda “Ravalliq” MFY hududida 17 ta yetti qavatli, 16 ta toʻqqiz qavatli turar joy, 300 oʻrinli maktabgacha taʼlim tashkiloti, 1 200 oʻrinli maktab, 100 oʻrinli tibbiyot klinikasi uchun binolar, istirohat bogi hamda stadion qurish uchun Sharof Rashidov tumani hokimligi zaxirasidagi 40 gektar tashlandiq yer maydonini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari toifasiga oʻzgartirish yuzasidan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasiga taklif kiritsin;

5. Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi bir oy muddatda “Koʻrpasoy” MFY Tangi qishlogʻi 3-aylanma 2, 3, 4, 5, 6, 1, 13, 14, 15, 17, 23, 24, 25, 26-konturlaridagi 32 gektar va Tinchlik MFY Uvopsoy qishlogʻi 2-aylanma 23, 24, 25-konturlardagi 3 gektar tarixiy-madaniy ahamiyatga ega boʻlmagan togʻ yon bagʻrilaridagi oʻrmon fondiga tegishli boʻsh turgan jami 35 gektar yer maydoni (keyingi oʻrinlarda — yer maydoni) tuman hokimligi zaxirasiga qaytarilishini taʼminlasin.

Jizzax viloyati hokimligi ikki oy muddatda:

yer maydoni Sharof Rashidov tumani hokimligi zaxirasiga qaytarilgandan soʻng qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari toifasiga oʻzgartirish yuzasidan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasiga taklif kiritsin;

Turizm qoʻmitasi bilan birgalikda toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar jalb qilish hisobidan yer maydonida uning toifasi oʻzgargandan soʻng 150 oʻrinli sihatgoh, 20 ta uy-mehmonxonasi, 145 ta savdo va xizmat koʻrsatish shoxobchasi va boshqa xizmat koʻrsatish obyektlari qurilishida eko va ziyorat turizmi boʻyicha loyihalarni ishlab chiqsin hamda salohiyatli investorlarni jalb qilish choralarini koʻrsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mebel va yogʻochsozlik sanoatining rivojlanishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi PQ-193-son qaroriga muvofiq Savdo-sanoat palatasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston mebel va yogʻochsozlik sanoati korxonalari uyushmasi bilan birgalikda Sharof Rashidov tumani Yaxtanlik MFYdagi Oʻzbekiston koʻchasini mebel va yogʻochsozlik mahsulotlarini ishlab chiqarishga ixtisoslashtirish choralarini koʻrsin.

7. Jizzax viloyati hokimligi:

manfaatdor vazirlik va idoralar hamda loyiha tashabbuskorlari bilan birgalikda “yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalar soʻzsiz, sifatli va natijador bajarilishini, shuningdek, investitsiya loyihalari oʻz vaqtida va toʻliq hajmda amalga oshirilishini hamda yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini taʼminlasin.

har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-sanasiga qadar investitsiya loyihalari oʻz vaqtida va toʻliq hajmda bajarilishi boʻyicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar natijadorligini tanqidiy muhokama qilib, natijasi yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritib borsin.

8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Jizzax viloyati hokimi U. Mustafoyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-dekabrdagi 779-son qaroriga 1-ILOVA

Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, investitsiya va tadbirkorlik muhitini yanada yaxshilash hamda infratuzilmani kengaytirish boʻyicha

T/r Tadbirning nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Ijro uchun masʼullar 1. Yangiobod MFY hududida 1979 — 1981-yillarda qurilgan 4 ta ikki qavatli 48 xonadonli uy boʻyicha renovatsiya dasturini amalga oshirish. Natijada 42 mlrd soʻmlik 4 ta yetti qavatli 168 xonadonli zamonaviy turar joy hamda ularning birinchi qavatida savdo va xizmat koʻrsatish obyektlari barpo etiladi, uy-joyga muhtoj aholiga qoʻshimcha 120 ta yangi xonadon, savdo va xizmat koʻrsatish obyektlari, yashil hudud barpo etiladi, 160 ta yangi ish oʻrni yaratiladi 1. Renovatsiya dasturini amalga oshirish uchun qonunchilikka muvofiq barcha mulkdorlar bilan kelishuvga erishish. 2. Mulkdorlar bilan kelishuvga erishilganidan soʻng renovatsiya dasturini amalga oshirish yuzasidan tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlon berish. 3. Tanlov natijalari boʻyicha berilgan eng yaxshi taklif asosida investitsiya shartnomasini tuzish. 4. Talabgor bilan renovatsiya dasturining TIAsini ishlab chiqish. 5. Qurilish ishlarini amalga oshirish va foydalanish boʻyicha reja-grafikni ishlab chiqish va uning doirasida qurilgan obyektlarni foydalanishga qabul qilish. 2025 — 2027-yillar davomida Jizzax viloyati hokimligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kadastr agentligi, Sh. Rashidov tumani hokimligi 2. Ravalliq MFY hududida koʻp kvartirali turar joy va ijtimoiy obyektlarni qurish. Natijada 410 mlrd soʻm toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiya jalb qilish orqali 40 gektar yer maydonida 17 ta yetti qavatli va 16 ta toʻqqiz qavatli turar joy, 300 oʻrinli maktabgacha taʼlim tashkiloti, 1200 oʻrinli maktab, 100 qatnovli poliklinika, istirohat bogi va stadion quriladi. 1. Ravalliq MFY hududida joylashgan tuman hokimligi zaxirasidagi 40 gektar boʻz yer maydonini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari toifasiga oʻzgartirish Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasiga taklif kiritish. Ikki oy muddatda Jizzax viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Sh. Rashidov tumani hokimligi 2. Loyihaning TIAsini ishlab chiqish. 3. Mazkur yer maydonlarini koʻp kvartirali turar joy va ijtimoiy obyektlarni qurish sharti bilan elektron onlayn-auksion savdolari orqali tadbirkorlik subyektlariga realizatsiya qilish. 4. Qurilish ishlarini amalga oshirish va bitgandan soʻng qabul qilinishini taʼminlash. 2025 — 2027-yillar davomida 3. Koʻrpasoy va Tinchlik MFYlari hududlarining tarixiy-madaniy ahamiyatga ega boʻlmagan togʻ yon bagʻrilarida sihatgoh, uy-mehmonxonalari, savdo va xizmat koʻrsatish shoxobchalari va boshqa xizmat koʻrsatish obyektlari qurish. Natijada mahallada 10,8 mlrd soʻm qiymatidagi 150 oʻrinli sihatgoh barpo etiladi, 20 ta uy-mehmonxonasi, 145 ta savdo va xizmat koʻrsatish shoxobchasi va boshqa xizmat koʻrsatish obyektlari tashkil qilinadi, 260 ta yangi ish oʻrni yaratiladi. 1. Oʻrmon fondiga tegishli Koʻrpasoy MFY Tangi qishlogʻi hududidagi 3 gektar hamda Tinchlik MFY Uvopsoy qishlogʻi hududidagi 32 gektar, jami 35 gektar boʻsh turgan yer maydonini tuman hokimligi zaxirasiga qaytarish. Bir oy muddatda Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 2. Ushbu yer maydoni tuman hokimligi zaxirasiga qaytarilgandan soʻng qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari toifasiga oʻzgartirish Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasiga taklif kiritish. Ikki oy muddatda Jizzax viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 3. Yer maydonlarining lotlarga boʻlgan holda elektron onlayn-auksion savdolari orqali tadbirkorlik subyektlariga realizatsiya qilinishini tashkillashtirish. 4. Investorlar tomonidan reja-grafikka asosan loyihani ishga tushirish. 2025 — 2027-yillar davomida Turizm qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Sh. Rashidov tumani hokimligi 4. Viloyatda taʼlim, tibbiyot va turizmni rivojlantirish maqsadida tashabbuskor tomonidan koʻp tarmoqli nodavlat oliy taʼlim tashkiloti (keyingi oʻrinlarda NOTT) faoliyatini tashkil etish. Natijada 2025-2026 oʻquv yilida 2 ming nafar, 2026-2027 oʻquv yilida 7 ming nafar talaba qabul qilinadi, 1,5 mln AQSH dollari investitsiya kiritiladi, savdo va xizmat koʻrsatish tushumlari hamda aholi daromadlari oshadi. Tumanda 70 ta yangi ish oʻrni yaratiladi, budjetga yiliga 1,5 mlrd soʻm tushadi. 1. Tashabbuskorning murojaatiga asosan NOTT faoliyatini tashkil etish uchun qonunchilikda belgilangan tartibda litsenziya berish hamda uslubiy jihatdan koʻmaklashish. Bir oy muddatda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. NOTT faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida, istisno tariqasida, “Xizmatlar ipotekasi” xizmati orqali binolar sotib olinishida hamda kreditlar ajratilishida amaliy yordam berish. 2025-yil yakuniga qadar Jizzax viloyati hokimligi, “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ 3. Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi tomonidan maxsus Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilishi boʻyicha tavsiyalar berib borish. 2025-yil yakuniga qadar Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi Sh. Rashidov tumani hokimligi, Tashabbuskor 4. Obyektni foydalanishga qabul qilish jarayonini yakunlash. 2025-yil yakuniga qadar 5. Yaxtanlik MFY Oʻzbekiston koʻchasini toʻliq mebel va yogʻochsozlik mahsulotlari ishlab chiqarishga ixtisoslashtirish. Natijada tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari hisobidan 34 ta mebelsozlik, 43 ta yogʻochsozlik loyihasi amalga oshiriladi, 144 ta yangi ish oʻrni yaratiladi, budjetga yiliga qoʻshimcha 554 mln soʻm soliq undiriladi. 1. Mebelchilik va yogʻochsozlik mahsulotlari ishlab chiqarishga qiziqish bildirgan 77 ta tashabbuskorga hokim yordamchilari tomonidan loyihalarning biznes-rejalarini ishlab chiqish. 2. Hokim yordamchisi tavsiyasiga koʻra tashabbuskorlarni mebelchilik va yogʻochsozlikni tashkil etishga asbob-uskunalar va xomashyo sotib olish uchun “Savdoga koʻmaklashish kompaniyasi” AJ tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash. 2025 — 2027-yillar davomida Savdo-sanoat palatasi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Oʻzbekiston mebel va yogʻochsozlik sanoati korxonalari uyushmasi, “Savdoga koʻmaklashish kompaniyasi” AJ, Sh. Rashidov tumani hokimligi 6. Yangiobod hamda Nonisangil MFYlar hududlarida xizmat va servis sohalarini rivojlantirish. Natijada Yangiobod MFY Paxtakor koʻchasining 500 metr yoʻl qismida aholi uchun sayrgoh barpo etiladi, 4R-34 Jizzax-Zomin avtomobil yoʻlining Nonisangil MFY hududidan oʻtuvchi 2 500 metrli qismida 24/7 rejimda ishlaydigan savdo va umumiy ovqatlanish obyektlari quriladi, 45 ta yangi obyekt barpo etiladi, 90 ta yangi ish oʻrni yaratiladi 1. Yangiobod MFY Paxtakor koʻchasining 500 metr yoʻl qismida aholi uchun sayilgoh barpo etish hamda 4R-34 Jizzax-Zomin avtomobil yoʻlining Nonisangil MFY hududidan oʻtuvchi qismida 24/7 rejimda ishlaydigan savdo doʻkonlari va xizmat koʻrsatish shoxobchalari qurish. 2. Mazkur hududlarda savdo doʻkonlari va xizmat koʻrsatish obyektlarini joylashtirish choralarini koʻrish. 3. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish uchun barcha zarur ruxsatnomalarni “yagona darcha” tamoyili asosida rasmiylashtirib berish. 4. Qurilish ishlarini amalga oshirish. 2025 — 2027-yillar davomida Jizzax viloyati hokimligi, Kadastr agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Sh. Rashidov tumani hokimligi 7. Koʻrpasoy MFY hududidagi Parpiota madaniy meros obyektini rekonstruksiya qilish. 1. Madaniy meros jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Parpiota madaniy meros obyektining TIAsini ishlab chiqish va rekonstruksiya qilish. 2025 — 2027-yillar davomida Madaniy meros agentligi, Jizzax viloyati hokimligi, Sh. Rashidov tumani hokimligi Natijada turistlar uchun jozibadorlik yanada oshib, ziyoratgohga yiliga 10 ming nafardan ortiq mahalliy va xorijiy sayyohlarning tashrifi amalga oshiriladi. 2. Pudratchi tashkilotlarni aniqlash boʻyicha tender oʻtkazish.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-dekabrdagi 779-son qaroriga 2-ILOVA

Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumani Yangiobod MFY hududida amalga oshiriladigan renovatsiya dasturi doirasida obyektlarni barpo etish hududlari

T/r Manzili Faoliyati Maydoni (ga) Bino va inshoot maydoni (kv) x Jami: x 0,3688 2 682 1. Yangiobod MFY hududida 4 ta yetti qavatli 168 xonadonli turar joy, shu jumladan, birinchi qavatida savdo va xizmat koʻrsatish obyektlari barpo etish (1979 — 1981-yillarda qurilgan 4 ta ikki qavatli uy oʻrnida) 0,0922 670,5 2. 0,0922 670,5 3. 0,0922 670,5 4. 0,0922 670,5

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 10-dekabr,

779-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.12.2025-y., 09/25/779/1146)

lex.uz