📅 2025-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 10 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва уларнинг реестрини юритиш тартиби;
туристик сўқмоқларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби;
туристик сўқмоқларнинг йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси уч ой муддатда:
туристик сўқмоқлар ташкил қилинадиган ҳудудлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда улар бўйлаб барпо этиладиган селфи зоналари, кемпинг, дам олиш ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашувини белгиласин;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тушунтирилишини таъминласин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 778-сон қарорига ИЛОВА
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда — экоҳудудлар) туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
балансда сақловчи — экоҳудудлардан мулк ва ижара ҳуқуқи асосида фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси;
ташриф буюрувчи — туристик сўқмоқда дам олиш, сайр қилиш, соғломлаштириш ҳамда табиат билан танишиш мақсадида ҳаракатланувчи сайёҳ;
туристик сўқмоқ — экоҳудудларда пиёда, шунингдек, от, велосипед, чанғи ва бошқа воситаларда (автомототранспорт воситаларидан ташқари) дам олиш, сайр қилиш, соғломлаштириш ҳамда табиат билан танишиш учун ҳаракатланишга мўлжалланган, эни 1 метр ва узунлиги 1 километрдан кам бўлмаган йўлак;
туристик сўқмоқ паспорти — туристик сўқмоқни ташкил этиш ва бошқаришга оид маълумотлар қайд этилган ҳамда ваколатли орган томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
туристик сўқмоқни бошқариш — ташриф буюрувчиларнинг хавфсиз, эркин ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш, туристик сўқмоқ ва унга туташ ҳудуддаги объектларни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва атроф-муҳитни асраш билан боғлиқ фаолият;
Туристик сўқмоқларнинг ягона реестри — ваколатли орган томонидан юритиладиган туристик сўқмоқлар тўғрисидаги очиқ ахборот ресурси.
3. Туристик сўқмоқнинг йўналиши ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
4. Туристик сўқмоқни ташкил қилиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар балансда сақловчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Туристик сўқмоқларда ҳаракатланганлик учун ташриф буюрувчилардан тўлов ундирилмайди, балансда сақловчи томонидан экоҳудудларга кириш учун жорий қилинган алоҳида тўловлар бундан мустасно.
6. Туристик сўқмоқ ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ташкил қилинади.
2-боб. Туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрини юритиш тартиби
7. Балансда сақловчи туристик сўқмоқни ташкил қилиш учун тегишлилиги бўйича ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинма) ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Аризага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда туристик сўқмоқ тўғрисида маълумотнома, харитаси, фото ва видео тасвирлар электрон шаклда илова қилинади.
Бунда экоҳудуднинг балансда сақловчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мулк ёки ижара асосида фойдаланиш) ҳудудий бўлинма томонидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан олинади.
Балансда сақловчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Ҳудудий бўлинма ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида уни кўриб чиқади. Бунда ушбу муддат туристик сўқмоқнинг географик жойлашуви ва об-ҳавонинг ноқулайлигидан келиб чиқиб, ваколатли органнинг рухсати билан ўн иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Агар ушбу Низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар аризага тўлиқ илова қилинмаган тақдирда, ҳудудий бўлинма томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида уни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади.
9. Ҳудудий бўлинма туристик сўқмоқнинг ҳақиқатда экоҳудудда жойлашганлигини ҳамда ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб беришини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома тузади ҳамда унинг бир нусхасини балансда сақловчига тақдим этади. Бунда далолатномага фото ва видео тасвирлар илова қилинади.
Далолатнома шакли ҳамда фото ва видео тасвирларга қўйиладиган талаблар ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ҳудудий бўлинма аризани кўриб чиқишда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларини ҳам жалб қилиши мумкин.
10. Далолатномада туристик сўқмоқ ҳақиқатда экоҳудудда жойлашгани ҳамда ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб бериши қайд этилган тақдирда, ҳудудий бўлинма бир иш куни ичида уни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритиш учун балансда сақловчи томонидан ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ариза, унга иловалар, далолатнома ҳамда унга оид материалларни кўриб чиқиш учун ваколатли органга юборади.
11. Ҳудудий бўлинма қуйидаги ҳолларда туристик сўқмоқни ташкил этишни рад этади:
экоҳудудда жойлашмаган бўлса;
ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда;
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки ёлғон бўлганда;
балансда сақловчи далолатномани имзолашдан бош тортганда.
Туристик сўқмоқни ташкил этишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Ҳудудий бўлинма томонидан туристик сўқмоқни ташкил этиш рад этилган тақдирда, балансда сақловчи камчиликларни бартараф этиб, ушбу бобда белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.
13. Ваколатли орган ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни икки иш куни ичида кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади.
Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилган туристик сўқмоқлар ташкил этилган ҳисобланади.
14. Ваколатли орган шу куннинг ўзида туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилгани тўғрисида балансда сақловчига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
15. Балансда сақловчи туристик сўқмоқ харитаси ва йўналишлари ўзгарган тақдирда, бир иш куни ичида ушбу Низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда, ҳудудий бўлинмага ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
Ҳудудий бўлинма ушбу Низомнинг 9-10-бандларида белгиланган тартибда маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари тўғрисида ваколатли органни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ваколатли орган бир иш куни ичида ушбу маълумотлар асосида Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
16. Туристик сўқмоқларнинг ягона реестри «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
17. Ваколатли орган туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида унинг йўналишларини табиий шароити ва географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, барча дастурий таъминот ҳамда мобил қурилмаларга мос форматда ишлаб чиқади, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилади.
3-боб. Туристик сўқмоқларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби
18. Балансда сақловчи туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унинг кириш нуқтасида паспорти ва харитасини, шунингдек, туристик сўқмоқ бўйлаб ушбу соҳага оид давлат стандартида белгиланган тартибда йўл кўрсаткичлари ва навигация тахтачаларига (йўналишни аниқлаш постерлари) чизилган ҳамда тарқатма-ахборот материалларида жойлаштирилган ахборот белгиларини ўрнатади.
19. Туристик сўқмоқ бўйлаб енгил конструкцияли иншоотлар ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши мумкин.
Туристик сўқмоқ чиқинди қутилари ва санитария-гигиена шохобчалари, заруратга кўра кўприк, тўсиқли ёки тўсиқсиз траплар, зинапоялар, таянч деворлар билан жиҳозланади.
20. Балансда сақловчи туристик сўқмоққа туташ ҳудудлардаги ўзига тегишли ер участкаларини инфратузилма ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун белгиланган тартибда ижарага бериши мумкин.
21. Балансда сақловчи ташриф буюрувчиларга гид-экскурсовод, йўриқчи ва отда сайр қилиш каби қўшимча пулли хизматларни таклиф қилиши мумкин.
22. Ташриф буюрувчи туристик сўқмоқда унинг харитасида белгиланган тартибда ва йўналишда ҳаракатланиши, шунингдек, ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиши лозим.
23. Ташриф буюрувчи туристик сўқмоқда ҳаракатланиши давомида табиат ва ҳайвонот дунёсини кузатиши, уларни фото ва видео тасвирга олиши, туристик сўқмоқ тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириши мумкин.
24. Ташриф буюрувчи томонидан ҳаракатланиш давомида атроф-муҳит ҳамда туристик сўқмоқ ва унинг атрофида жойлашган инфратузилмаларга зарар етказилган тақдирда, балансда сақловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарни ундириш чораларини кўради.
4-боб. Якунловчи қоида
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Туристик сўқмоқни ташкил қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Экоҳудудлардан мулк ва ижара ҳуқуқи асосида фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс (кейинги ўринларда — балансда сақловчи) Туристик сўқмоқни ташкил қилиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинма) ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Ҳудудий бўлинма 1. Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича далолатнома тузади. Ўн иш куни 2. Туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритиш учун балансда сақловчи томонидан тақдим этилган ариза, унга иловалар, далолатнома ва унга оид материалларни кўриб чиқиш учун ваколатли органга юборади. Бир иш куни 3-босқич Ваколатли орган 1. Ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади. 2. Туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилгани тўғрисида балансда сақловчига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади. Икки иш куни
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА Туристик сўқмоқ тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА Туристик сўқмоқнинг номи Жойлашган жойи Экоҳудуднинг тури (давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари) Географик координаталари (бошланиш ва тугаш нуқталари) Эни Узунлиги Ҳаракатланиш вақти (соат: ___ дан ___ гача) Ҳаракатланиш мумкин бўлмаган давр (оралиқ даври аниқ кўрсатилади) Ҳаракатланиш тури (пиёда, шунингдек, от, велосипед, чанғи ва бошқа воситалар) Тақиқланган фаолият турлари Кузатиш мумкин бўлган табиий объектлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар Хавфли зоналар Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси Туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари Қўшимча пулли хизматлар (гид-экскурсовод, йўриқчи ва отда сайр қилиш ва бошқа) Туристик сўқмоққа оид бошқа маълумотлар Туристик сўқмоқни балансда сақловчи ________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо)
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА Туристик сўқмоқларнинг ягона РЕЕСТРИ Т/р Туристик сўқмоқнинг номи Туристик сўқмоқнинг реестр рақами ва реестрга киритилган санаси Туристик сўқмоқнинг жойлашув тавсифи, эни ва узунлиги Туристик сўқмоқнинг йўналиши (дам олиш, сайр қилиш, соғломлаштириш ва табиат билан танишиш) Туристик сўқмоқнинг балансда сақловчиси Туристик сўқмоқ жойлашган экоҳудуд (давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари) Туристик сўқмоқдан фойдаланиш даври Туристик сўқмоқда ҳаракатланиш тури (пиёда, от, велосипед, чанғи ва бошқа воситалар) Туристик сўқмоқ йўналиши (GPX, KMZ ва бошқалар) 1. 2. 3. ...
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 декабрь,
778 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
NIZOM
SXEMASI
Ekohududlarda turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida ekologik turizmni jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 12-yanvardagi PQ-21-son qarori ijrosini taʼminlash hamda mamlakatimizning mavjud resurslaridan oqilona foydalanish orqali ekoturizmni yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ekohududlarda turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ularning reyestrini yuritish tartibi;
turistik soʻqmoqlarni saqlash va ulardan foydalanish tartibi;
turistik soʻqmoqlarning yoʻnalishlarini ishlab chiqish va ularni Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish tartibi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi uch oy muddatda:
turistik soʻqmoqlar tashkil qilinadigan hududlar roʻyxatini shakllantirsin hamda ular boʻylab barpo etiladigan selfi zonalari, kemping, dam olish va xizmat koʻrsatish obyektlari joylashuvini belgilasin;
Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, ommaviy axborot vositalari bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng jamoatchilikka tushuntirilishini taʼminlasin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi raisi zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-dekabrdagi 778-son qaroriga ILOVA
Ekohududlarda turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat qoʻriqxonalarining bufer zonalari, milliy tabiat bogʻlari, pitomniklar (qoʻriqxonaga aylantirilgan zonalar bundan mustasno), oʻrmon va oʻrmon-ov xoʻjaliklari, togʻli va choʻl hududlar hamda suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalarida (keyingi oʻrinlarda — ekohududlar) turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
balansda saqlovchi — ekohududlardan mulk va ijara huquqi asosida foydalanuvchi jismoniy yoki yuridik shaxs;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi;
tashrif buyuruvchi — turistik soʻqmoqda dam olish, sayr qilish, sogʻlomlashtirish hamda tabiat bilan tanishish maqsadida harakatlanuvchi sayyoh;
turistik soʻqmoq — ekohududlarda piyoda, shuningdek, ot, velosiped, changʻi va boshqa vositalarda (avtomototransport vositalaridan tashqari) dam olish, sayr qilish, sogʻlomlashtirish hamda tabiat bilan tanishish uchun harakatlanishga moʻljallangan, eni 1 metr va uzunligi 1 kilometrdan kam boʻlmagan yoʻlak;
turistik soʻqmoq pasporti — turistik soʻqmoqni tashkil etish va boshqarishga oid maʼlumotlar qayd etilgan hamda vakolatli organ tomonidan rasmiylashtiriladigan hujjat;
turistik soʻqmoqni boshqarish — tashrif buyuruvchilarning xavfsiz, erkin harakatlanishi uchun shart-sharoitlar yaratish, turistik soʻqmoq va unga tutash hududdagi obyektlarni saqlash, xizmat koʻrsatish va atrof-muhitni asrash bilan bogʻliq faoliyat;
Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestri — vakolatli organ tomonidan yuritiladigan turistik soʻqmoqlar toʻgʻrisidagi ochiq axborot resursi.
3. Turistik soʻqmoqning yoʻnalishi yongʻin va texnika xavfsizligi hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini inobatga olgan holda belgilanadi.
4. Turistik soʻqmoqni tashkil qilish va saqlash bilan bogʻliq xarajatlar balansda saqlovchining mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
5. Turistik soʻqmoqlarda harakatlanganlik uchun tashrif buyuruvchilardan toʻlov undirilmaydi, balansda saqlovchi tomonidan ekohududlarga kirish uchun joriy qilingan alohida toʻlovlar bundan mustasno.
6. Turistik soʻqmoq ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil qilinadi.
2-bob. Turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestrini yuritish tartibi
7. Balansda saqlovchi turistik soʻqmoqni tashkil qilish uchun tegishliligi boʻyicha vakolatli organning hududiy boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinma) yozma yoki elektron shaklda ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda turistik soʻqmoq toʻgʻrisida maʼlumotnoma, xaritasi, foto va video tasvirlar elektron shaklda ilova qilinadi.
Bunda ekohududning balansda saqlovchiga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar (mulk yoki ijara asosida foydalanish) hududiy boʻlinma tomonidan “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi va Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan olinadi.
Balansda saqlovchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa hujjatlar va maʼlumotlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Hududiy boʻlinma ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida uni koʻrib chiqadi. Bunda ushbu muddat turistik soʻqmoqning geografik joylashuvi va ob-havoning noqulayligidan kelib chiqib, vakolatli organning ruxsati bilan oʻn ish kunigacha uzaytirilishi mumkin.
Agar ushbu Nizomning 7-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlar arizaga toʻliq ilova qilinmagan taqdirda, hududiy boʻlinma tomonidan ariza kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida uni koʻrib chiqishni rad etish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma yoki elektron shaklda xabarnoma yuboriladi.
9. Hududiy boʻlinma turistik soʻqmoqning haqiqatda ekohududda joylashganligini hamda ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan talablarga javob berishini joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqib, natijasi boʻyicha ikki nusxada dalolatnoma tuzadi hamda uning bir nusxasini balansda saqlovchiga taqdim etadi. Bunda dalolatnomaga foto va video tasvirlar ilova qilinadi.
Dalolatnoma shakli hamda foto va video tasvirlarga qoʻyiladigan talablar vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.
Hududiy boʻlinma arizani koʻrib chiqishda vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalari vakillarini ham jalb qilishi mumkin.
10. Dalolatnomada turistik soʻqmoq haqiqatda ekohududda joylashgani hamda ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan talablarga javob berishi qayd etilgan taqdirda, hududiy boʻlinma bir ish kuni ichida uni Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritish uchun balansda saqlovchi tomonidan ushbu Nizomning 7-bandiga muvofiq taqdim etilgan ariza, unga ilovalar, dalolatnoma hamda unga oid materiallarni koʻrib chiqish uchun vakolatli organga yuboradi.
11. Hududiy boʻlinma quyidagi hollarda turistik soʻqmoqni tashkil etishni rad etadi:
ekohududda joylashmagan boʻlsa;
ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan talablarga javob bermaganda;
ariza va unga ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlar notoʻgʻri yoki yolgʻon boʻlganda;
balansda saqlovchi dalolatnomani imzolashdan bosh tortganda.
Turistik soʻqmoqni tashkil etishni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Hududiy boʻlinma tomonidan turistik soʻqmoqni tashkil etish rad etilgan taqdirda, balansda saqlovchi kamchiliklarni bartaraf etib, ushbu bobda belgilangan tartibda qayta murojaat qilishi mumkin.
13. Vakolatli organ hududiy boʻlinma tomonidan yuborilgan hujjatlarni ikki ish kuni ichida koʻrib chiqib, turistik soʻqmoqni ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritadi.
Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritilgan turistik soʻqmoqlar tashkil etilgan hisoblanadi.
14. Vakolatli organ shu kunning oʻzida turistik soʻqmoq Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritilgani toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma yoki elektron shaklda xabarnoma yuboradi.
15. Balansda saqlovchi turistik soʻqmoq xaritasi va yoʻnalishlari oʻzgargan taqdirda, bir ish kuni ichida ushbu Nizomning 7-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarni ilova qilgan holda, hududiy boʻlinmaga yozma yoki elektron shaklda xabarnoma yuboradi.
Hududiy boʻlinma ushbu Nizomning 9-10-bandlarida belgilangan tartibda maʼlumotlarning toʻgʻriligini oʻrganib chiqadi va oʻrganish natijalari toʻgʻrisida vakolatli organni yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
Vakolatli organ bir ish kuni ichida ushbu maʼlumotlar asosida Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
16. Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestri “Tabiatga sayohat” elektron platformasi hamda vakolatli organning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
17. Vakolatli organ turistik soʻqmoq Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida uning yoʻnalishlarini tabiiy sharoiti va geografik joylashuvidan kelib chiqqan holda, barcha dasturiy taʼminot hamda mobil qurilmalarga mos formatda ishlab chiqadi, ularni Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtiriladi.
3-bob. Turistik soʻqmoqlarni saqlash va ulardan foydalanish tartibi
18. Balansda saqlovchi turistik soʻqmoq Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritilgan kundan boshlab bir oy muddat ichida uning kirish nuqtasida pasporti va xaritasini, shuningdek, turistik soʻqmoq boʻylab ushbu sohaga oid davlat standartida belgilangan tartibda yoʻl koʻrsatkichlari va navigatsiya taxtachalariga (yoʻnalishni aniqlash posterlari) chizilgan hamda tarqatma-axborot materiallarida joylashtirilgan axborot belgilarini oʻrnatadi.
19. Turistik soʻqmoq boʻylab yengil konstruksiyali inshootlar va xizmat koʻrsatish obyektlari joylashtirilishi mumkin.
Turistik soʻqmoq chiqindi qutilari va sanitariya-gigiyena shoxobchalari, zaruratga koʻra koʻprik, toʻsiqli yoki toʻsiqsiz traplar, zinapoyalar, tayanch devorlar bilan jihozlanadi.
20. Balansda saqlovchi turistik soʻqmoqqa tutash hududlardagi oʻziga tegishli yer uchastkalarini infratuzilma va xizmat koʻrsatish obyektlarini joylashtirish uchun belgilangan tartibda ijaraga berishi mumkin.
21. Balansda saqlovchi tashrif buyuruvchilarga gid-ekskursovod, yoʻriqchi va otda sayr qilish kabi qoʻshimcha pulli xizmatlarni taklif qilishi mumkin.
22. Tashrif buyuruvchi turistik soʻqmoqda uning xaritasida belgilangan tartibda va yoʻnalishda harakatlanishi, shuningdek, yongʻin va texnika xavfsizligi hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga qatʼiy rioya qilishi lozim.
23. Tashrif buyuruvchi turistik soʻqmoqda harakatlanishi davomida tabiat va hayvonot dunyosini kuzatishi, ularni foto va video tasvirga olishi, turistik soʻqmoq toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirishi mumkin.
24. Tashrif buyuruvchi tomonidan harakatlanish davomida atrof-muhit hamda turistik soʻqmoq va uning atrofida joylashgan infratuzilmalarga zarar yetkazilgan taqdirda, balansda saqlovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda zararni undirish choralarini koʻradi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
25. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Ekohududlarda turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Turistik soʻqmoqni tashkil qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ekohududlardan mulk va ijara huquqi asosida foydalanuvchi jismoniy yoki yuridik shaxs (keyingi oʻrinlarda — balansda saqlovchi) Turistik soʻqmoqni tashkil qilish uchun tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) hududiy boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinma) yozma yoki elektron shaklda ariza bilan murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Hududiy boʻlinma 1. Arizani joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqib, natijasi boʻyicha dalolatnoma tuzadi. Oʻn ish kuni 2. Turistik soʻqmoqni Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritish uchun balansda saqlovchi tomonidan taqdim etilgan ariza, unga ilovalar, dalolatnoma va unga oid materiallarni koʻrib chiqish uchun vakolatli organga yuboradi. Bir ish kuni 3-bosqich Vakolatli organ 1. Hududiy boʻlinma tomonidan yuborilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, turistik soʻqmoqni Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritadi. 2. Turistik soʻqmoq Turistik soʻqmoqlarning yagona reyestriga kiritilgani toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma yoki elektron shaklda xabarnoma yuboradi. Ikki ish kuni
Ekohududlarda turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
NAMUNA Turistik soʻqmoq toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA Turistik soʻqmoqning nomi Joylashgan joyi Ekohududning turi (davlat qoʻriqxonalarining bufer zonalari, milliy tabiat bogʻlari, pitomniklar, oʻrmon va oʻrmon-ov xoʻjaliklari, togʻli va choʻl hududlar hamda suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalari) Geografik koordinatalari (boshlanish va tugash nuqtalari) Eni Uzunligi Harakatlanish vaqti (soat: ___ dan ___ gacha) Harakatlanish mumkin boʻlmagan davr (oraliq davri aniq koʻrsatiladi) Harakatlanish turi (piyoda, shuningdek, ot, velosiped, changʻi va boshqa vositalar) Taqiqlangan faoliyat turlari Kuzatish mumkin boʻlgan tabiiy obyektlar, tarixiy va madaniy yodgorliklar Xavfli zonalar Oʻsimlik va hayvonot dunyosi Turizm va xizmat koʻrsatish obyektlari Qoʻshimcha pulli xizmatlar (gid-ekskursovod, yoʻriqchi va otda sayr qilish va boshqa) Turistik soʻqmoqqa oid boshqa maʼlumotlar Turistik soʻqmoqni balansda saqlovchi ________________________ ___________ (F.I.O) (imzo)
Ekohududlarda turistik soʻqmoqlarni tashkil qilish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
NAMUNA Turistik soʻqmoqlarning yagona REYESTRI T/r Turistik soʻqmoqning nomi Turistik soʻqmoqning reyestr raqami va reyestrga kiritilgan sanasi Turistik soʻqmoqning joylashuv tavsifi, eni va uzunligi Turistik soʻqmoqning yoʻnalishi (dam olish, sayr qilish, sogʻlomlashtirish va tabiat bilan tanishish) Turistik soʻqmoqning balansda saqlovchisi Turistik soʻqmoq joylashgan ekohudud (davlat qoʻriqxonalarining bufer zonalari, milliy tabiat bogʻlari, pitomniklar, oʻrmon va oʻrmon-ov xoʻjaliklari, togʻli va choʻl hududlar hamda suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalari) Turistik soʻqmoqdan foydalanish davri Turistik soʻqmoqda harakatlanish turi (piyoda, ot, velosiped, changʻi va boshqa vositalar) Turistik soʻqmoq yoʻnalishi (GPX, KMZ va boshqalar) 1. 2. 3. ...
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 10-dekabr,
778 -son