UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-noyabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 ноябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

қарори

МАЪЛУМОТНОМА

МАЪЛУМОТНОМА

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 21 ноябрдаги 31/4-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« пломбалаш — нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишда инкассация сумкаси (қопи) ва банкомат кассеталарига ҳамда нақд пуллар жойланган темир шкаф ва сейфларга бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба, шунингдек шпагат ип, қўрғошин ва пломбиратор ёрдамида пломба ўрнатиш;».

ўн олтинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Банк кассаси орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатишда касса ходими томонидан кирим ва чиқим касса амаллари:

касса ходимига бундай амалларни бажариш бўйича ваколат берилган ҳолларда мустақил бажарилиши;

касса ходимига бундай амалларни бажариш бўйича ваколат берилмаган ҳолларда банкнинг масъул ходими рухсати асосида бажарилиши мумкин.».

3. 56-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56. Кассир мижозга нақд пулларни ўрами бузилмаган тўлиқ боғламлар бўйича чиқим қилганида, банкнотларни бирма-бир қайта санамаган ҳолда, устки накладкада кўрсатилган суммаларга қараб чиқим қилади.

Мижозга ўрами бузилмаган тўлиқ боғламдан тегишли дасталарни олиб бериш зарур бўлса, унда кассир пул боғлами жойлаштирилган полиэтилен пакетдаги кассирнинг шахсий клише рақамлари босилган кафолат чокини кесмаган ҳолда пакетни нақд пулларни олувчи мижознинг кўз олдида қирқиши лозим.».

4. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«61. Банк мижози кассадан олган нақд пулларини махсус ажратилган жойда ёки хонада, банк касса ходимининг кузатуви остида, бирма-бир қайта санаб олиши мумкин. Бундай ҳолларда чиқим кассаси кассири мижозга бераётган нақд пул боғламларининг полиэтилен пакетидаги кафолат чокларини кесмасдан мижозга беради. Мижоз томонидан нақд пулларни бирма-бир санаб олиш вақтида, жараённи кузатиб турган банк касса ходими полиэтилен пакетларнинг кафолат чоклари ва бандеролларнинг тўлиқ сақланишини кузатиб туриши лозим.».

5. 72-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ инкассаторлар гуруҳига берилган бўш сумкалар (қоплар) сони тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.».

6. 73-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«73. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб олган юк хатлари ва ташриф варақаларидаги ёзувларни бир-бирига мос келишини текшириб кўриши шарт. Шундан сўнг, бухгалтер-назоратчи мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ банк кассасига қабул қилинган нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) тўғрисида маълумотноманинг тегишли қисмини уч нусхада расмийлаштириб, унга:».

7. 74-банднинг биринчи хатбошисидаги «16-иловасида келтирилган журнал шаклининг» деган сўзлар «18-иловасида келтирилган маълумотноманинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«75. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси инкассаторлар гуруҳи томонидан кечки кассага топширилаётган сумкалар (қоплар) сонини инкассаторлар гуруҳига берилган бўш сумкалар (қоплар) сони тўғрисида маълумотномада кўрсатилган рақамларга мос келишини текшириб бўлганидан сўнг, расмийлаштирилган 18-иловадаги маълумотноманинг бир нусхасини ва ташриф варақаларини инкассаторлар гуруҳига қайтариб беради.».

9. 76-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«инкассация сумкасига (қопига) босилган пломбир изининг аниқлигини ва тасдиқланган намунага мос келишини (бир марталик рақамланган пластик пломбанинг штрих ёки QR кодини сканерлаб) текшириши;

инкассация сумкасининг (қопининг), пломба изи туширилган тизимчанинг (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбанинг) бирон-бир жойи шикастланмаганлигини қараб чиқиши;».

10. 78-банддан «ва ташриф варақаларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11. 79-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«79. Кечки касса кассири банк кассасига қабул қилинган нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) ва уларнинг ҳужжатларини бухгалтер-назоратчининг кузатуви остида кечки кассанинг пул омборидаги сейфга (темир шкафга) жойлаштиради. Пул омборидаги сейф (темир шкаф) кассир ва бухгалтер-назоратчининг калитлари билан қулфланади. Шунингдек, кечки касса пул омборининг эшиги ҳам иккита калит билан қулфланиб, иккита муҳр билан муҳрланади.»;

иккинчи хатбошидаги «Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 80-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«80. Банкнинг кечки кассаси ходимлари инкассаторлар гуруҳидан нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш жараёнида сумканинг (қопнинг) нуқсонли эканлиги (босилган пломбир изининг аниқ эмаслиги ёки тасдиқланган намунага мос келмаслиги (бир марталик рақамланган пластик пломбанинг штрихи ёки QR коди сканерланганда тегишли реквизитларни ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ёки ўқилган ёзувларнинг намунага мувофиқ эмаслиги), шунингдек инкассация сумкасида (қопида) ва (ёки) ундаги пломбада бирон-бир ташқи шикастланишлар мавжудлиги, инкассация сумкасининг (қопининг) рақамини унинг юк хатида кўрсатилган рақамга мос келмаслиги, ташриф варақасида ва сумканинг (қопнинг) юк хатида кўрсатилган нақд пул тушуми суммасини бир-бирига мос келмаслиги) аниқланса, бундай ҳолатлар ҳақида банк кассаси мудирига хабар берилиши лозим.».

13. 81-банднинг иккинчи хатбошиси «пломбадан ажратилмаган» деган сўзлардан кейин «(бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба сақланган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

14. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«82. Кечки кассага инкассаторлар гуруҳидан барча инкассация йўналишлари бўйича қабул қилинган мижозларнинг нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларини (қопларини) кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширишдан аввал, кечки касса бухгалтер-назоратчиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-иловасидаги маълумотноманинг кечки кассада қолган иккита нусхасининг тегишли қисмлари тўлдирилади.».

15. 83-бандда :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«83. Банк кечки кассаси ходимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-иловасидаги маълумотноманинг бир нусхасини, шунингдек инкассация қилинган нақд пул тушумлари солинган ҳамда бўш сумкалар (қоплар) қайта санаш кассасининг назоратчисига кейинги банк иш куни эрталаб мазкур Йўриқноманинг 94 ва 95-бандларида белгиланган тартибда топширилади.».

16. 94 ва 95-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«94. Банк иш куни бошида қайта санаш кассаси назоратчиси, кечки касса ходимларидан нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларни (қопларни) қабул қилиб олиш вақтида, кечки касса пул омборининг олдидаги хонада бошқа касса ходимларининг ёки бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Кечки касса ходимлари кечки касса пул омборининг олдидаги хонада мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган маълумотнома (бир нусхада) ҳамда 18-иловасида келтирилган маълумотномани (икки нусхада) уларда қайд этилган ёзувларнинг ўзаро мослигини текшириш учун қайта санаш кассаси назоратчисига беради.

Ушбу ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаса, қайта санаш кассасининг назоратчиси мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотноманинг иккала нусхасининг тегишли қисмига имзо қўйган ҳолда унинг бир нусхасини ва 15-иловада келтирилган маълумотномани кечки касса ходимларидан қабул қилиб олади.

Мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотноманинг бир нусхаси кечки кассада бир йил сақланиб, шундан сўнг банк махсус комиссияси ходимлари иштирокида белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.

95. Қайта санаш кассасининг назоратчиси кечки касса ходимларидан ҳар бир инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилишда:

ҳар бир сумка (қоп) рақамининг ҳамда умумий сонининг мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларда қайд этилган ёзувларга мос келишини;

мазкур Йўриқноманинг 76-бандида белгиланган тартибда нақд пул тушумлари солинган ҳар бир инкассация сумкасини (қопини) бирма-бир текшириши лозим.».

17. 96-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотноманинг тегишли қисми икки нусхада тўлдирилган ҳолда имзоланади ҳамда унинг бир нусхаси қайта санаш кассаси назоратчисининг муҳри билан муҳрланган ҳолда инкассаторлар гуруҳига берилади. Ушбу маълумотноманинг иккинчи нусхасига инкассаторлар гуруҳининг муҳри босилади ва қайта санаш кассаси назоратчисига берилади.».

18. 97-банддаги «маълумотномани бир нусхада тўлдирилади» деган сўзлар «маълумотноманинг тегишли қисми бир нусхада тўлдирилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19. 100-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Назоратчининг кузатуви остида кассир инкассация сумкасидаги (қопидаги) пломбаланган тизимчанинг (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбанинг) бир томонини қирқиб, сумкани (қопни) очади ҳамда унинг ичидан нақд пул ва бошқа қимматликларни олади. Бўш сумка (қоп) назоратчига қайтарилади. Кассир нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашни якунлагунига қадар, сумканинг (қопнинг) пломбали тизимчасини (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбани) ўзида сақлаши лозим.».

20. 106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«106. Банкнинг кирим, чиқим ёки чакана амалиёт кассалари кассирлари томонидан ўраб-боғланган ҳамда банк бўлинмаси пул омборида сақланаётган нақд пул боғламларини қайта санаш кассаси кассирлари қайта санаши мумкин.».

21. 116-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«116. Қайта санаш кассасининг назоратчиси 176-шаклдаги назорат қайдномасини, кассирларнинг 175-шаклдаги назорат варақаларини, инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларни ҳамда 17-иловасида келтирилган далолатномани касса мудирига топширади.»;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларда қайд этилган ёзувларни ўзаро таққослаган ҳолда, инкассация сумкалари (қоплари) банк кассасига тўлиқ топширилганлигини текшириб кўради;».

22. 117 ва 118-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«117. Касса мудири мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларни, 17-иловага мувофиқ шаклда тузилган далолатномани, 176-шаклдаги назорат қайдномасини ҳамда инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини банк бош бухгалтерига (ёки унинг ўринбосарига) топширади.

118. Бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномаларда қайд этилган ёзувларни ҳамда аниқланган касса хатоликлари бўйича мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ тузилган далолатномада қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда нақд пуллар суммасини назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги ёзувлар билан таққослайди.

Тафовут аниқланмаса, бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида келтирилган маълумотномани имзолайди. Сўнгра, кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун нақд пул тушумлари солинган сумканинг (қопнинг) илова қайдномасини, мазкур Йўриқноманинг 15 ва 18-иловаларидаги маълумотномаларни, 176-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш натижалари бўйича назорат қайдномасини касса мудирига топширади.».

23. 121-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«121. Қайта санаш кассасининг назоратчиси бўшатилган инкассация сумкаларини (қопларини), улар учун ажратилган махсус жойга (хонага) инкассация ходимларига кейинги кунда топшириш учун тайёрлаб қўяди. Банк ва инкассация бўлими ўртасида тузилган шартномада белгиланган вақтда бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайта санаш кассасининг назоратчиси томонидан инкассаторлар гуруҳига топшириш мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномада тегишли ёзувларни қайд этиш ҳамда инкассаторлар гуруҳи раҳбарининг тасдиқловчи имзосини қўйилиши асосида амалга оширилади.»;

учинчи хатбошидаги «24-иловасида келтирилган китобга қайд этилган» деган сўзлар «15-иловасида келтирилган маълумотномада қайд этилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24. 127-бандда :

иккинчи хатбоши «боғлам устига ва остига» деган сўзлардан кейин «, боғламдаги банкнотлар ўлчамига мос келувчи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

25. 130-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«130. Банкнотлар боғламини полиэтилен пакетларга жойлаштиришдан олдин банкнотларнинг ҳар бир дастаси битта кўндаланг бандерол билан ўраб-боғланади.

Ўраб-боғланган банкнот дасталари бандеролига мазкур Йўриқноманинг 127 ва 128-бандларида белгиланган зарурий реквизитлар қайд этилиши шарт.».

26. 132-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

27. 133-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«133. «Давлат белгиси» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда «Давлат белгиси» МЧЖ деб юритилади) ўрамларидаги нақд пуллар 100 донадан дасталаниб, битта кўндаланг бандеролга ўраб-боғланган бўлади. Ҳар бир боғлам 10 та дастадан иборат бўлиб, унинг устки накладкасига «Давлат белгиси» МЧЖнинг номи, банкнотнинг номинал қиймати, боғламдаги банкнотларнинг умумий суммаси, боғлам шакллантирилган сана ва назоратчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки унинг коди каби реквизитлар босилган бўлиб, боғламлар полиэтилен пакетларга жойланган бўлади.».

28. 134-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳар бир қопчанинг оғзи тугуни ва титилган жойи бўлмаган тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) билан 2,5 айланишда маҳкам боғланади. Тизимчадан фойдаланилганида оғзи боғланган қопча пломбир билан пломбаланади. Тангали қопчаларга бириктирилган ёрлиқларга банк номи, коди, ўраб-боғланган сана, танганинг номинал қиймати ва умумий суммаси ёзилиб, кассир имзоси қўйилади. Шундан сўнг, ёрлиққа кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган тўртбурчак муҳри босилади.».

29. 135-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«135. Айланма кассадаги тангали қопчаларга картондан тайёрланган ёрлиқлар бириктирилиши мумкин. Ёрлиқлардан тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) учлари ўтказилганидан сўнг сиқиб боғланади, пломбаланади. Инкассаторлар гуруҳига топширилаётган тангали қопчанинг оғзида матодан тайёрланган ёрлиқ бўлиши лозим.».

30. 136-банднинг биринчи хатбошиси , 212-банднинг тўртинчи хатбошиси , 215-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда мазкур Йўриқномага 21-илованинг матни ва 25-илованинг саккизинчи бандидаги «ДУК» қисқартмаси «МЧЖ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

31. 139-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«139. Қопчадаги танганинг бир қисми олинган ёки унга қўшимча тангалар солинган ҳолларда тангалар қолдиғи доналаб саналиши, пакетдаги қадоқланган тангалар эса, ёзувларига қараб қайта саналиши шарт. Шундан сўнг, қопчага янги ёрлиқ бириктирилади. Бунда қопчанинг оғзи тугуни ва тугилган жойи бўлмаган тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) билан 2,5 айланишда маҳкам боғланиб, қопча қайта пломбаланади ва ёрлиққа тангани санаган кассирнинг имзоси қўйилади.».

32. 145-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уларни қопга (ёки пакетга) жойлаб, қопнинг оғзи белгиланган тартибда боғланган (ёки пакетларнинг оғзи елимланган) ҳамда мижознинг муҳри билан муҳрланган (сурғучланган) ёки мижоз томонидан пломбаланган;».

33. 159-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

34. 163-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк (филиал) томонидан бошқа ҳудудда (ёки ҳудуддаги бошқа туманда, шаҳарда) кассалар ташкил этилган ҳолларда, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари ҳамда кунлик касса ҳужжатлари, томонлар ўртасида ўзаро тузилган шартномага асосан ушбу касса жойлашган ҳудуддаги банк филиалига, «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонасига (бундан буён матнда «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК деб юритилади) ёки инкассация хизматига сақлаш учун топширилади.»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган касса ходимлари амалиёт куни якунида қолган лимитдан ортиқча нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғига чиқим касса ордерини расмийлаштириб, 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағида акс эттиради. Бунда, нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини сақлаш учун топшириш бевосита инкассация гуруҳи аъзолари томонидан, шунингдек ўзаро шартномага асосан инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан амалга оширилиши мумкин.»;

саккизинчи , тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги «Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

35. 170-банднинг биринчи хатбошисидаги «Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

36. 174-банднинг биринчи хатбошисидаги «ходимининг пломбири билан» деган сўзлар «ходими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

37. 175-банднинг иккинчи хатбошисидан «уларни ўзининг пломбири билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

38. 176-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими» деган сўзлар «ички ишлар органи ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

39. 180-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Касса ходими касса мудири иштирокида кассеталардаги пломбаларни очиб, нақд пуллар қолдиғини (техник сабабларга кўра банкомат ленталарига ёки бошқа қисмларига тиқилиб қолган ва алоҳида пакетларга жойлаб олиб келинган банкнотлар билан бирга) касса мудирига санаб топширади. Касса мудири кассирдан қабул қилиб олган нақд пуллар қолдиғини, слипда қайд этилган нақд пуллар қолдиғи билан таққослаб кўради ва кирим касса ордерини имзолаб, қабул қилиб олади. Шундан сўнг, банкоматлардан нақд пуллар олиб келинганлиги бўйича расмийлаштирилган чиқим касса ордерини ҳамда нақд пуллар қолдиғи акс эттирилган слипни кирим касса ордерига илова қилган ҳолда кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун олиб қўяди.»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нақд пуллар қолдиғи ва слипда қайд этилган ёзувлар ўртасида тафовут аниқланса, касса мудири ҳолатни ўрганиб чиқиш учун банк бўлинмаси раҳбари ва масъул бўлинмаларни хабардор қилади.».

40. 243-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«243. Банкнотлар боғламини ёки тангалар солинган қопларни муҳрлаш ёки пломбалаш учун кассирлар ва бошқа моддий жавобгар шахслар банк номи, коди ёки тартиб рақами туширилган шахсий пломбир (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбалар) ёки клише билан таъминланган бўлишлари лозим.».

41. 266-банднинг олтинчи хатбошисидаги «қирқиб олинмаган пломбали тизимча (полиэтилен пакет)» деган сўзлар «полиэтилен пакетдаги клише изларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

42. 268-бандда :

биринчи хатбошидаги «ДУКнинг» ва «ДУКга» қисқартмалари тегишли равишда «МЧЖнинг» ва «МЧЖга» қисқартмалари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат белгиси» МЧЖнинг ўрамидаги нақд пуллар бўйича тузилган 145-шаклдаги далолатнома билан бирга тақдим этилган ашёвий далилларга (пул боғламининг полиэтилен пакети, пул боғламига тегишли 10 та бандерол ва устки накладка) асосан камомад ёки нуқсонли пуллар «Давлат белгиси» МЧЖга тақдим этилади. Банкда «Давлат белгиси» МЧЖнинг ўрамидан аниқланган камомад ёки нуқсонли пуллар «Давлат белгиси» МЧЖ томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали қоплаб берилади.»;

учинчи хатбошидаги «ДУКнинг» қисқартмаси «МЧЖнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

43. 269-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қайта санаш кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар — мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган шаклдаги илова қайдномасида ҳамда 15 ва 18-иловаларида келтирилган маълумотномалар билан таққосланади.».

44. 296-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «ДУКга» қисқартмаси «МЧЖга» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги «ДУК» қисқартмаси «МЧЖ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

45. 305-банддаги «Марказий банкнинг «Республика инкассация хизмати» давлат унитар корхонаси» деган сўзлар «Республика инкассация хизмати» масъулияти чекланган жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

46. 324-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

47. 326-бандда :

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«326. «Давлат белгиси» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҲККМга (акциз маркаларини Агробанкнинг тегишли минтақавий бўлинмаларига) ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фармойишларига асосан амалга оширилади.»;

биринчи — учинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги «326. Марказий банкнинг» деган сўзлар «Марказий банкнинг» билан алмаштирилсин.

48. 327-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатиш ёки қабул қилиб олиш билан боғлиқ тайёргарлик чораларини ўз вақтида кўришлари учун уларга нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишга доир фармойишлар инкассаторлар орқали етиб боргунига қадар электрон расмийлаштирилган (ваколатли шахснинг электрон (ёки QR-кодли) имзоси билан имзоланган) фармойишлар махсус дастурий таъминот орқали юборилади.»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

49. 333-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҳар бир пул боғлами жойлаштирилган пакетдаги кафолат чокларининг (клише изларининг) мавжудлиги ва аниқ эканлигини текшириб қабул қилишлари лозим.».

50. 334-банднинг биринчи хатбошисидаги «туширилганлиги ҳамда, пломба босилган тизимчанинг узилмаганлигини» деган сўзлар «туширилганлиги ҳамда пломба босилган тизимчанинг (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбанинг) узилмаганлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

51. 336-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«336. Инкассаторлар томонидан нақд пул ва бошқа қимматликлар ташиш учун қабул қилиб олинганида, касса мудири ёки унинг кўрсатмасига биноан бошқа касса ходимининг назорати остида инкассаторлар уларни стандарт брезент қопларга жойлайдилар. Ҳар бир қопнинг оғзи тикилиб, тизимча (бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба) билан икки ярим айланишда сиқиб боғланади. Қопнинг оғзи тизимча билан боғланганида, унинг бир учи матодан тайёрланган ёрлиқдан ўтказилиб, ёрлиқда жўнатувчи банк номи, қопга солинган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг номинал қиймати ҳамда умумий суммаси, қопнинг ўраб-боғланган санаси кўрсатилиб, тизимчанинг учлари маҳкам боғланган ҳолда қоп белгиланган тартибда пломбаланади.»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қопнинг оғзи бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломба билан боғланганда, икки ярим айланишдан сўнг, пломба учидан ёрлиқ ўтказилган ҳолда сиқиб боғланади.»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

52. 338-банднинг иккинчи хатбошиси «пломба изларининг» деган сўзлардан кейин «(бир марталик рақамланган штрих ёки ҚР кодли пластик пломбани)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

53. 340-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими» деган сўзлар «ички ишлар органи ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

54. 344-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасидан банк кассасига қабул қилиб олиш жараёнида, банкнотлар боғлами жойлаштирилган полиэтилен пакет йиртилганлиги ёки ундаги клише изининг аниқ эмаслиги аниқланса, ушбу боғламдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бирма-бир, доналаб саналган ҳолда қабул қилиниши шарт.»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар «қопнинг пломбали тизимчаси» деган сўзлардан кейин «(бир марталик рақамланган штрих ёки QR кодли пластик пломбани)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

55. 15 ва 18-иловалар мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

56. 16 , 23 , 24 ва 43-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага 15-ИЛОВА

Инкассаторлар гуруҳига топширилган бўш сумка (қоп)ларнинг сони тўғрисида

20 ___ йил « ____» ________________да _______-сонли йўналиш (____-ташриф) бўйича ______________________ бўлинмасидан ___________________________ (инкассация ёки банк номи) Т/р Йўналиш (ташриф*) рақами Сони (дона) Қабул қилиб олди йўналиш катта инкассатори Инкассация сумкалари Стандарт қоплар Ф.И.О. имзоси 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. Жами: Топширди: ___________________________ ___________ (Ф.И.О.) (имзо)

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага 18-ИЛОВА

Банк (филиал) кассасига қабул қилинган нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумка(қоп)лари тўғрисидаги

I. 20___ йилнинг «____» ______________да банк (филиал) __________________ кассасига инкассаторлар гуруҳидан Т/р Йўналиш (ташриф) рақами банк (филиал) кассасига қабул қилинган инкассация сумкаси(қопи) рақами юк хати бўйича тушум пулларининг қайд этилган суммаси (сўмда) Изоҳлар сумма рақам билан сумма сўз билан Жами: сўм тушум пуллари солинганлиги эълон қилинган сумка(қоп)лар қабул қилинди. Ушбу қабул қилинган пуллик сумка(қоп)лар орасидан қуйидаги нуқсонли (шикастланган) сумка (қоп)лар банк (филиал) _______________________ кассасида инкассаторлар иштирокида очилиб, ундаги нақд пул тушумлари қайта саналиб: Т/р Йўналиш (ташриф) рақами Очилган инкассация сумка(қопи) ва уларга солинган нақд пул тушумларининг суммаси (сўмда) сумка(қоп) рақами сумма рақам билан сумма сўз билан Жами: сўм тушум пуллари қайта санаб қабул қилинди. Шунингдек, ___________________________ та бўш инкассация сумка (қоп)лари қабул қилинди. ____________________ (қопларнинг сони; рақам ва сўз билан) Топширди инкассаторлар гуруҳи аъзолари : ________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) ________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) М.Ў . (инкассация) ________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) Қабул қилиб олди банкнинг кечки касса ходимлари : Кассир ________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) Бухгалтер-назоратчи ________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) М.Ў . (банк кечки кассаси) ( орқа томони ) II . 20____ йилнинг «____» ___________да касса мудири банк(филиал)нинг кечки кассада очилган нуқсонли сумка (қоп)дан чиққан _____________________________________________________ сўмлик ____________________________________________ (сумма рақам ва сўз билан) нақд пулларни, ушбу сумка (қоп)ни ҳужжатлари ва тузилган далолатнома (17-илова)да қайд этилган маълумотлар билан таққослаб кўрган ҳолда кечки касса кассиридан қабул қилиб олди. Кечки касса ходимларидан қабул қилиб олди : Касса мудири __________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) III . 20____ йилнинг « ____» _________________да банк бўлинмаси қайта санаш кассасининг : 1-назоратчиси ______________________________________________________ та тушум пуллари (қопларнинг сони рақам ва сўз билан) солинган ва _________________________________________ та бўш инкассация сумкалари (қоплари)ни _____________________ (қопларнинг сони рақам ва сўз билан) кечки касса ходимларидан қабул қилиб олди: Қайта санаш кассасининг назоратчиси : __________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) 2-назоратчиси ______________________________________________________ та тушум пуллари (қопларнинг сони рақам ва сўз билан) солинган ва _________________________________________ та бўш инкассация сумкалари (қоплари)ни ____________________ (қопларнинг сони рақам ва сўз билан) кечки касса ходимларидан қабул қилиб олди: Қайта санаш кассасининг назоратчиси : __________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) IV . 20___ йилнинг «___» _______________да банк (филиал) кассасига инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб олинган инкассация сумка(қоп)ларидаги нақд пул тушумлари қайта санаш кассаси кассирлари томонидан қайта санаб чиқилганидан: _____________________________ сўм ______ тийинлик камомад (шу жумладан, _____________ сўмлик тўловга яроқсиз, _____________ сўмлик қалбаки) пуллар; _______________________________ сўм _____ тийинлик ортиқча пуллар мавжудлиги аниқланди. Натижада, инкассаторлар гуруҳи томонидан банк (филиал)нинг бинодан ташқарида жойлашган кассаларидан йиғиб келинган ________________ та инкассация сумка (қоп)ларидаги ўраб- боғланган _____________________________________________________________________ сўмлик нақд (сумма рақам ва сўз билан) пуллар ва __________________________________________________ сўмлик қимматликлар, шунингдек, _______________________ (сумма рақам ва сўз билан) Мижозларнинг ___________________ та инкассация сумкаси (қопи)дан чиққан ва қайта санаш кассаси кассирлари томонидан қайта саналган _________________________________________________ сўмлик __________________________________________ (ҳақиқатда чиққан сумма рақам ва сўз билан) нақд пуллар банк (филиал) айланма кассасига кирим қилинди. Касса мудири : __________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) Текширди: Бош бухгалтер : __________________________ ___________ (Ф.И.О) (имзо) ».

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 ноябрь,

31/4 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 10/25/3028-10/1170-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

qarori

MAʼLUMOTNOMA

MAʼLUMOTNOMA

Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/21-son qarori (roʻyxat raqami 3028, 2018-yil 29-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2018-y., 10/18/3028/1418-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 21-noyabrdagi 31/4-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ plombalash — naqd pul va boshqa qimmatliklarni tashishda inkassatsiya sumkasi (qopi) va bankomat kassetalariga hamda naqd pullar joylangan temir shkaf va seyflarga bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba, shuningdek shpagat ip, qoʻrgʻoshin va plombirator yordamida plomba oʻrnatish;”.

oʻn oltinchi — yigirma birinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn yettinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Bank kassasi orqali xoʻjalik yurituvchi subyektlarga kassa xizmatlarini koʻrsatishda kassa xodimi tomonidan kirim va chiqim kassa amallari:

kassa xodimiga bunday amallarni bajarish boʻyicha vakolat berilgan hollarda mustaqil bajarilishi;

kassa xodimiga bunday amallarni bajarish boʻyicha vakolat berilmagan hollarda bankning masʼul xodimi ruxsati asosida bajarilishi mumkin.”.

3. 56-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56. Kassir mijozga naqd pullarni oʻrami buzilmagan toʻliq bogʻlamlar boʻyicha chiqim qilganida, banknotlarni birma-bir qayta sanamagan holda, ustki nakladkada koʻrsatilgan summalarga qarab chiqim qiladi.

Mijozga oʻrami buzilmagan toʻliq bogʻlamdan tegishli dastalarni olib berish zarur boʻlsa, unda kassir pul bogʻlami joylashtirilgan polietilen paketdagi kassirning shaxsiy klishe raqamlari bosilgan kafolat chokini kesmagan holda paketni naqd pullarni oluvchi mijozning koʻz oldida qirqishi lozim.”.

4. 61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“61. Bank mijozi kassadan olgan naqd pullarini maxsus ajratilgan joyda yoki xonada, bank kassa xodimining kuzatuvi ostida, birma-bir qayta sanab olishi mumkin. Bunday hollarda chiqim kassasi kassiri mijozga berayotgan naqd pul bogʻlamlarining polietilen paketidagi kafolat choklarini kesmasdan mijozga beradi. Mijoz tomonidan naqd pullarni birma-bir sanab olish vaqtida, jarayonni kuzatib turgan bank kassa xodimi polietilen paketlarning kafolat choklari va banderollarning toʻliq saqlanishini kuzatib turishi lozim.”.

5. 72-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mazkur Yoʻriqnomaning 15-ilovasiga muvofiq inkassatorlar guruhiga berilgan boʻsh sumkalar (qoplar) soni toʻgʻrisida maʼlumotnomani taqdim etishi lozim.”.

6. 73-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“73. Kechki kassaning buxgalter-nazoratchisi inkassatorlar guruhidan qabul qilib olgan yuk xatlari va tashrif varaqalaridagi yozuvlarni bir-biriga mos kelishini tekshirib koʻrishi shart. Shundan soʻng, buxgalter-nazoratchi mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasiga muvofiq bank kassasiga qabul qilingan naqd pul tushumlari solingan va boʻsh inkassatsiya sumkalari (qoplari) toʻgʻrisida maʼlumotnomaning tegishli qismini uch nusxada rasmiylashtirib, unga:”.

7. 74-bandning birinchi xatboshisidagi “16-ilovasida keltirilgan jurnal shaklining” degan soʻzlar “18-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomaning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 75-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“75. Kechki kassaning buxgalter-nazoratchisi inkassatorlar guruhi tomonidan kechki kassaga topshirilayotgan sumkalar (qoplar) sonini inkassatorlar guruhiga berilgan boʻsh sumkalar (qoplar) soni toʻgʻrisida maʼlumotnomada koʻrsatilgan raqamlarga mos kelishini tekshirib boʻlganidan soʻng, rasmiylashtirilgan 18-ilovadagi maʼlumotnomaning bir nusxasini va tashrif varaqalarini inkassatorlar guruhiga qaytarib beradi.”.

9. 76-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“inkassatsiya sumkasiga (qopiga) bosilgan plombir izining aniqligini va tasdiqlangan namunaga mos kelishini (bir martalik raqamlangan plastik plombaning shtrix yoki QR kodini skanerlab) tekshirishi;

inkassatsiya sumkasining (qopining), plomba izi tushirilgan tizimchaning (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombaning) biron-bir joyi shikastlanmaganligini qarab chiqishi;”.

10. 78-banddan “va tashrif varaqalarining” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

11. 79-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“79. Kechki kassa kassiri bank kassasiga qabul qilingan naqd pul tushumlari solingan va boʻsh inkassatsiya sumkalari (qoplari) va ularning hujjatlarini buxgalter-nazoratchining kuzatuvi ostida kechki kassaning pul omboridagi seyfga (temir shkafga) joylashtiradi. Pul omboridagi seyf (temir shkaf) kassir va buxgalter-nazoratchining kalitlari bilan qulflanadi. Shuningdek, kechki kassa pul omborining eshigi ham ikkita kalit bilan qulflanib, ikkita muhr bilan muhrlanadi.”;

ikkinchi xatboshidagi “Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 80-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“80. Bankning kechki kassasi xodimlari inkassatorlar guruhidan naqd pul tushumlari solingan inkassatsiya sumkalarini (qoplarini) qabul qilish jarayonida sumkaning (qopning) nuqsonli ekanligi (bosilgan plombir izining aniq emasligi yoki tasdiqlangan namunaga mos kelmasligi (bir martalik raqamlangan plastik plombaning shtrixi yoki QR kodi skanerlanganda tegishli rekvizitlarni oʻqish imkoniyati mavjud emasligi yoki oʻqilgan yozuvlarning namunaga muvofiq emasligi), shuningdek inkassatsiya sumkasida (qopida) va (yoki) undagi plombada biron-bir tashqi shikastlanishlar mavjudligi, inkassatsiya sumkasining (qopining) raqamini uning yuk xatida koʻrsatilgan raqamga mos kelmasligi, tashrif varaqasida va sumkaning (qopning) yuk xatida koʻrsatilgan naqd pul tushumi summasini bir-biriga mos kelmasligi) aniqlansa, bunday holatlar haqida bank kassasi mudiriga xabar berilishi lozim.”.

13. 81-bandning ikkinchi xatboshisi “plombadan ajratilmagan” degan soʻzlardan keyin “(bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba saqlangan)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

14. 82-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“82. Kechki kassaga inkassatorlar guruhidan barcha inkassatsiya yoʻnalishlari boʻyicha qabul qilingan mijozlarning naqd pul tushumlari solingan va boʻsh sumkalarini (qoplarini) keyingi ish kuni ertalab qayta sanash kassasiga topshirishdan avval, kechki kassa buxgalter-nazoratchisi tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasidagi maʼlumotnomaning kechki kassada qolgan ikkita nusxasining tegishli qismlari toʻldiriladi.”.

15. 83-bandda :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishli ravishda birinchi va ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“83. Bank kechki kassasi xodimlari tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasidagi maʼlumotnomaning bir nusxasini, shuningdek inkassatsiya qilingan naqd pul tushumlari solingan hamda boʻsh sumkalar (qoplar) qayta sanash kassasining nazoratchisiga keyingi bank ish kuni ertalab mazkur Yoʻriqnomaning 94 va 95-bandlarida belgilangan tartibda topshiriladi.”.

16. 94 va 95-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“94. Bank ish kuni boshida qayta sanash kassasi nazoratchisi, kechki kassa xodimlaridan naqd pul tushumlari solingan va boʻsh sumkalarni (qoplarni) qabul qilib olish vaqtida, kechki kassa pul omborining oldidagi xonada boshqa kassa xodimlarining yoki begona shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.

Kechki kassa xodimlari kechki kassa pul omborining oldidagi xonada mazkur Yoʻriqnomaning 15-ilovasida keltirilgan maʼlumotnoma (bir nusxada) hamda 18-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomani (ikki nusxada) ularda qayd etilgan yozuvlarning oʻzaro mosligini tekshirish uchun qayta sanash kassasi nazoratchisiga beradi.

Ushbu hujjatlarda qayd etilgan maʼlumotlar oʻrtasida tafovut aniqlanmasa, qayta sanash kassasining nazoratchisi mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomaning ikkala nusxasining tegishli qismiga imzo qoʻygan holda uning bir nusxasini va 15-ilovada keltirilgan maʼlumotnomani kechki kassa xodimlaridan qabul qilib oladi.

Mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomaning bir nusxasi kechki kassada bir yil saqlanib, shundan soʻng bank maxsus komissiyasi xodimlari ishtirokida belgilangan tartibda yoʻq qilinishi lozim.

95. Qayta sanash kassasining nazoratchisi kechki kassa xodimlaridan har bir inkassatsiya sumkalarini (qoplarini) qabul qilishda:

har bir sumka (qop) raqamining hamda umumiy sonining mazkur Yoʻriqnomaning 15 va 18-ilovalarida keltirilgan maʼlumotnomalarda qayd etilgan yozuvlarga mos kelishini;

mazkur Yoʻriqnomaning 76-bandida belgilangan tartibda naqd pul tushumlari solingan har bir inkassatsiya sumkasini (qopini) birma-bir tekshirishi lozim.”.

17. 96-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomaning tegishli qismi ikki nusxada toʻldirilgan holda imzolanadi hamda uning bir nusxasi qayta sanash kassasi nazoratchisining muhri bilan muhrlangan holda inkassatorlar guruhiga beriladi. Ushbu maʼlumotnomaning ikkinchi nusxasiga inkassatorlar guruhining muhri bosiladi va qayta sanash kassasi nazoratchisiga beriladi.”.

18. 97-banddagi “maʼlumotnomani bir nusxada toʻldiriladi” degan soʻzlar “maʼlumotnomaning tegishli qismi bir nusxada toʻldiriladi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

19. 100-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nazoratchining kuzatuvi ostida kassir inkassatsiya sumkasidagi (qopidagi) plombalangan tizimchaning (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombaning) bir tomonini qirqib, sumkani (qopni) ochadi hamda uning ichidan naqd pul va boshqa qimmatliklarni oladi. Boʻsh sumka (qop) nazoratchiga qaytariladi. Kassir naqd pul va boshqa qimmatliklarni qayta sanashni yakunlaguniga qadar, sumkaning (qopning) plombali tizimchasini (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombani) oʻzida saqlashi lozim.”.

20. 106-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“106. Bankning kirim, chiqim yoki chakana amaliyot kassalari kassirlari tomonidan oʻrab-bogʻlangan hamda bank boʻlinmasi pul omborida saqlanayotgan naqd pul bogʻlamlarini qayta sanash kassasi kassirlari qayta sanashi mumkin.”.

21. 116-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“116. Qayta sanash kassasining nazoratchisi 176-shakldagi nazorat qaydnomasini, kassirlarning 175-shakldagi nazorat varaqalarini, inkassatsiya sumkalarining (qoplarining) ilova qaydnomalarini, shuningdek mazkur Yoʻriqnomaning 15 va 18-ilovalarida keltirilgan maʼlumotnomalarni hamda 17-ilovasida keltirilgan dalolatnomani kassa mudiriga topshiradi.”;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mazkur Yoʻriqnomaning 15 va 18-ilovalarida keltirilgan maʼlumotnomalarda qayd etilgan yozuvlarni oʻzaro taqqoslagan holda, inkassatsiya sumkalari (qoplari) bank kassasiga toʻliq topshirilganligini tekshirib koʻradi;”.

22. 117 va 118-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“117. Kassa mudiri mazkur Yoʻriqnomaning 15 va 18-ilovalarida keltirilgan maʼlumotnomalarni, 17-ilovaga muvofiq shaklda tuzilgan dalolatnomani, 176-shakldagi nazorat qaydnomasini hamda inkassatsiya sumkalarining (qoplarining) ilova qaydnomalarini bank bosh buxgalteriga (yoki uning oʻrinbosariga) topshiradi.

118. Bosh buxgalter (yoki uning oʻrinbosari) mazkur Yoʻriqnomaning 15 va 18-ilovalarida keltirilgan maʼlumotnomalarda qayd etilgan yozuvlarni hamda aniqlangan kassa xatoliklari boʻyicha mazkur Yoʻriqnomaning 17-ilovasiga muvofiq tuzilgan dalolatnomada qayd etilgan summalarni inobatga olgan holda naqd pullar summasini nazoratchining 176-shakldagi nazorat qaydnomasidagi yozuvlar bilan taqqoslaydi.

Tafovut aniqlanmasa, bosh buxgalter (yoki uning oʻrinbosari) mazkur Yoʻriqnomaning 18-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomani imzolaydi. Soʻngra, kunlik kassa hujjatlariga tikish uchun naqd pul tushumlari solingan sumkaning (qopning) ilova qaydnomasini, mazkur Yoʻriqnomaning 15 va 18-ilovalaridagi maʼlumotnomalarni, 176-shakldagi naqd pul va boshqa qimmatliklarni qayta sanash natijalari boʻyicha nazorat qaydnomasini kassa mudiriga topshiradi.”.

23. 121-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“121. Qayta sanash kassasining nazoratchisi boʻshatilgan inkassatsiya sumkalarini (qoplarini), ular uchun ajratilgan maxsus joyga (xonaga) inkassatsiya xodimlariga keyingi kunda topshirish uchun tayyorlab qoʻyadi. Bank va inkassatsiya boʻlimi oʻrtasida tuzilgan shartnomada belgilangan vaqtda boʻsh inkassatsiya sumkalarini (qoplarini) qayta sanash kassasining nazoratchisi tomonidan inkassatorlar guruhiga topshirish mazkur Yoʻriqnomaning 15-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotnomada tegishli yozuvlarni qayd etish hamda inkassatorlar guruhi rahbarining tasdiqlovchi imzosini qoʻyilishi asosida amalga oshiriladi.”;

uchinchi xatboshidagi “24-ilovasida keltirilgan kitobga qayd etilgan” degan soʻzlar “15-ilovasida keltirilgan maʼlumotnomada qayd etilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

24. 127-bandda :

ikkinchi xatboshi “bogʻlam ustiga va ostiga” degan soʻzlardan keyin “, bogʻlamdagi banknotlar oʻlchamiga mos keluvchi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

25. 130-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“130. Banknotlar bogʻlamini polietilen paketlarga joylashtirishdan oldin banknotlarning har bir dastasi bitta koʻndalang banderol bilan oʻrab-bogʻlanadi.

Oʻrab-bogʻlangan banknot dastalari banderoliga mazkur Yoʻriqnomaning 127 va 128-bandlarida belgilangan zaruriy rekvizitlar qayd etilishi shart.”.

26. 132-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — yettinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

27. 133-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“133. “Davlat belgisi” masʼuliyati cheklangan jamiyati (bundan buyon matnda “Davlat belgisi” MCHJ deb yuritiladi) oʻramlaridagi naqd pullar 100 donadan dastalanib, bitta koʻndalang banderolga oʻrab-bogʻlangan boʻladi. Har bir bogʻlam 10 ta dastadan iborat boʻlib, uning ustki nakladkasiga “Davlat belgisi” MCHJning nomi, banknotning nominal qiymati, bogʻlamdagi banknotlarning umumiy summasi, bogʻlam shakllantirilgan sana va nazoratchining familiyasi, ismi, otasining ismi yoki uning kodi kabi rekvizitlar bosilgan boʻlib, bogʻlamlar polietilen paketlarga joylangan boʻladi.”.

28. 134-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Har bir qopchaning ogʻzi tuguni va titilgan joyi boʻlmagan tizimcha (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba) bilan 2,5 aylanishda mahkam bogʻlanadi. Tizimchadan foydalanilganida ogʻzi bogʻlangan qopcha plombir bilan plombalanadi. Tangali qopchalarga biriktirilgan yorliqlarga bank nomi, kodi, oʻrab-bogʻlangan sana, tanganing nominal qiymati va umumiy summasi yozilib, kassir imzosi qoʻyiladi. Shundan soʻng, yorliqqa kassirning familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatilgan toʻrtburchak muhri bosiladi.”.

29. 135-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“135. Aylanma kassadagi tangali qopchalarga kartondan tayyorlangan yorliqlar biriktirilishi mumkin. Yorliqlardan tizimcha (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba) uchlari oʻtkazilganidan soʻng siqib bogʻlanadi, plombalanadi. Inkassatorlar guruhiga topshirilayotgan tangali qopchaning ogʻzida matodan tayyorlangan yorliq boʻlishi lozim.”.

30. 136-bandning birinchi xatboshisi , 212-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 215-bandning birinchi xatboshisi hamda mazkur Yoʻriqnomaga 21-ilovaning matni va 25-ilovaning sakkizinchi bandidagi “DUK” qisqartmasi “MCHJ” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

31. 139-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“139. Qopchadagi tanganing bir qismi olingan yoki unga qoʻshimcha tangalar solingan hollarda tangalar qoldigʻi donalab sanalishi, paketdagi qadoqlangan tangalar esa, yozuvlariga qarab qayta sanalishi shart. Shundan soʻng, qopchaga yangi yorliq biriktiriladi. Bunda qopchaning ogʻzi tuguni va tugilgan joyi boʻlmagan tizimcha (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba) bilan 2,5 aylanishda mahkam bogʻlanib, qopcha qayta plombalanadi va yorliqqa tangani sanagan kassirning imzosi qoʻyiladi.”.

32. 145-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ularni qopga (yoki paketga) joylab, qopning ogʻzi belgilangan tartibda bogʻlangan (yoki paketlarning ogʻzi yelimlangan) hamda mijozning muhri bilan muhrlangan (surgʻuchlangan) yoki mijoz tomonidan plombalangan;”.

33. 159-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasi qoʻriqlash xizmati” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

34. 163-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank (filial) tomonidan boshqa hududda (yoki hududdagi boshqa tumanda, shaharda) kassalar tashkil etilgan hollarda, bank ish kuni oxirida ushbu kassalardagi limitdan ortiqcha naqd pullar va boshqa qimmatliklar qoldiqlari hamda kunlik kassa hujjatlari, tomonlar oʻrtasida oʻzaro tuzilgan shartnomaga asosan ushbu kassa joylashgan hududdagi bank filialiga, “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” davlat unitar korxonasiga (bundan buyon matnda “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” DUK deb yuritiladi) yoki inkassatsiya xizmatiga saqlash uchun topshiriladi.”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassa xodimlari amaliyot kuni yakunida qolgan limitdan ortiqcha naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻiga chiqim kassa orderini rasmiylashtirib, 10109 — “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari” hisobvaragʻida aks ettiradi. Bunda, naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻini saqlash uchun topshirish bevosita inkassatsiya guruhi aʼzolari tomonidan, shuningdek oʻzaro shartnomaga asosan inkassatsiya xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti (bank avtomashinasidan foydalangan holda) yoki “Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi” DUK xizmati kuzatuvi ostida bank kassiri tomonidan amalga oshirilishi mumkin.”;

sakkizinchi , toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilardagi “Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

35. 170-bandning birinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

36. 174-bandning birinchi xatboshisidagi “xodimining plombiri bilan” degan soʻzlar “xodimi tomonidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

37. 175-bandning ikkinchi xatboshisidan “ularni oʻzining plombiri bilan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

38. 176-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi xodimi” degan soʻzlar “ichki ishlar organi xodimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

39. 180-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kassa xodimi kassa mudiri ishtirokida kassetalardagi plombalarni ochib, naqd pullar qoldigʻini (texnik sabablarga koʻra bankomat lentalariga yoki boshqa qismlariga tiqilib qolgan va alohida paketlarga joylab olib kelingan banknotlar bilan birga) kassa mudiriga sanab topshiradi. Kassa mudiri kassirdan qabul qilib olgan naqd pullar qoldigʻini, slipda qayd etilgan naqd pullar qoldigʻi bilan taqqoslab koʻradi va kirim kassa orderini imzolab, qabul qilib oladi. Shundan soʻng, bankomatlardan naqd pullar olib kelinganligi boʻyicha rasmiylashtirilgan chiqim kassa orderini hamda naqd pullar qoldigʻi aks ettirilgan slipni kirim kassa orderiga ilova qilgan holda kunlik kassa hujjatlariga tikish uchun olib qoʻyadi.”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Naqd pullar qoldigʻi va slipda qayd etilgan yozuvlar oʻrtasida tafovut aniqlansa, kassa mudiri holatni oʻrganib chiqish uchun bank boʻlinmasi rahbari va masʼul boʻlinmalarni xabardor qiladi.”.

40. 243-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“243. Banknotlar bogʻlamini yoki tangalar solingan qoplarni muhrlash yoki plombalash uchun kassirlar va boshqa moddiy javobgar shaxslar bank nomi, kodi yoki tartib raqami tushirilgan shaxsiy plombir (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombalar) yoki klishe bilan taʼminlangan boʻlishlari lozim.”.

41. 266-bandning oltinchi xatboshisidagi “qirqib olinmagan plombali tizimcha (polietilen paket)” degan soʻzlar “polietilen paketdagi klishe izlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

42. 268-bandda :

birinchi xatboshidagi “DUKning” va “DUKga” qisqartmalari tegishli ravishda “MCHJning” va “MCHJga” qisqartmalari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat belgisi” MCHJning oʻramidagi naqd pullar boʻyicha tuzilgan 145-shakldagi dalolatnoma bilan birga taqdim etilgan ashyoviy dalillarga (pul bogʻlamining polietilen paketi, pul bogʻlamiga tegishli 10 ta banderol va ustki nakladka) asosan kamomad yoki nuqsonli pullar “Davlat belgisi” MCHJga taqdim etiladi. Bankda “Davlat belgisi” MCHJning oʻramidan aniqlangan kamomad yoki nuqsonli pullar “Davlat belgisi” MCHJ tomonidan naqd pulsiz hisob-kitob orqali qoplab beriladi.”;

uchinchi xatboshidagi “DUKning” qisqartmasi “MCHJning” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

43. 269-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qayta sanash kassasidagi naqd pul va boshqa qimmatliklar — mazkur Yoʻriqnomaning 14a-ilovasida keltirilgan shakldagi ilova qaydnomasida hamda 15 va 18-ilovalarida keltirilgan maʼlumotnomalar bilan taqqoslanadi.”.

44. 296-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “DUKga” qisqartmasi “MCHJga” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

beshinchi va yettinchi xatboshilardagi “DUK” qisqartmasi “MCHJ” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

45. 305-banddagi “Markaziy bankning “Respublika inkassatsiya xizmati” davlat unitar korxonasi” degan soʻzlar “Respublika inkassatsiya xizmati” masʼuliyati cheklangan jamiyati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

46. 324-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

47. 326-bandda :

quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“326. “Davlat belgisi” MCHJ tomonidan ishlab chiqarilgan naqd pul va boshqa qimmatliklarni HKKMga (aksiz markalarini Agrobankning tegishli mintaqaviy boʻlinmalariga) tashish Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining farmoyishlariga asosan amalga oshiriladi.”;

birinchi — uchinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

ikkinchi xatboshidagi “326. Markaziy bankning” degan soʻzlar “Markaziy bankning” bilan almashtirilsin.

48. 327-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bankning moddiy javobgar shaxslari tomonidan naqd pul va boshqa qimmatliklarni joʻnatish yoki qabul qilib olish bilan bogʻliq tayyorgarlik choralarini oʻz vaqtida koʻrishlari uchun ularga naqd pul va boshqa qimmatliklarni tashishga doir farmoyishlar inkassatorlar orqali yetib borguniga qadar elektron rasmiylashtirilgan (vakolatli shaxsning elektron (yoki QR-kodli) imzosi bilan imzolangan) farmoyishlar maxsus dasturiy taʼminot orqali yuboriladi.”;

beshinchi va oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.

49. 333-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“har bir pul bogʻlami joylashtirilgan paketdagi kafolat choklarining (klishe izlarining) mavjudligi va aniq ekanligini tekshirib qabul qilishlari lozim.”.

50. 334-bandning birinchi xatboshisidagi “tushirilganligi hamda, plomba bosilgan tizimchaning uzilmaganligini” degan soʻzlar “tushirilganligi hamda plomba bosilgan tizimchaning (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombaning) uzilmaganligini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

51. 336-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“336. Inkassatorlar tomonidan naqd pul va boshqa qimmatliklar tashish uchun qabul qilib olinganida, kassa mudiri yoki uning koʻrsatmasiga binoan boshqa kassa xodimining nazorati ostida inkassatorlar ularni standart brezent qoplarga joylaydilar. Har bir qopning ogʻzi tikilib, tizimcha (bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba) bilan ikki yarim aylanishda siqib bogʻlanadi. Qopning ogʻzi tizimcha bilan bogʻlanganida, uning bir uchi matodan tayyorlangan yorliqdan oʻtkazilib, yorliqda joʻnatuvchi bank nomi, qopga solingan naqd pul va boshqa qimmatliklarning nominal qiymati hamda umumiy summasi, qopning oʻrab-bogʻlangan sanasi koʻrsatilib, tizimchaning uchlari mahkam bogʻlangan holda qop belgilangan tartibda plombalanadi.”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qopning ogʻzi bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plomba bilan bogʻlanganda, ikki yarim aylanishdan soʻng, plomba uchidan yorliq oʻtkazilgan holda siqib bogʻlanadi.”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

52. 338-bandning ikkinchi xatboshisi “plomba izlarining” degan soʻzlardan keyin “(bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombani)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

53. 340-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi xodimi” degan soʻzlar “ichki ishlar organi xodimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

54. 344-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatorlar brigadasidan bank kassasiga qabul qilib olish jarayonida, banknotlar bogʻlami joylashtirilgan polietilen paket yirtilganligi yoki undagi klishe izining aniq emasligi aniqlansa, ushbu bogʻlamdagi naqd pul va boshqa qimmatliklar birma-bir, donalab sanalgan holda qabul qilinishi shart.”;

beshinchi va oltinchi xatboshilar “qopning plombali tizimchasi” degan soʻzlardan keyin “(bir martalik raqamlangan shtrix yoki QR kodli plastik plombani)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

55. 15 va 18-ilovalar mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

56. 16 , 23 , 24 va 43-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 1-ILOVA

“Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga 15-ILOVA

Inkassatorlar guruhiga topshirilgan boʻsh sumka (qop)larning soni toʻgʻrisida

20 ___ yil “ ____” ________________da _______-sonli yoʻnalish (____-tashrif) boʻyicha ______________________ boʻlinmasidan ___________________________ (inkassatsiya yoki bank nomi) T/r Yoʻnalish (tashrif*) raqami Soni (dona) Qabul qilib oldi yoʻnalish katta inkassatori Inkassatsiya sumkalari Standart qoplar F.I.O. imzosi 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. Jami: Topshirdi: ___________________________ ___________ (F.I.O.) (imzo)

Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 2-ILOVA

“Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga 18-ILOVA

Bank (filial) kassasiga qabul qilingan naqd pul tushumlari solingan va boʻsh inkassatsiya sumka(qop)lari toʻgʻrisidagi

I. 20___ yilning “____” ______________da bank (filial) __________________ kassasiga inkassatorlar guruhidan T/r Yoʻnalish (tashrif) raqami bank (filial) kassasiga qabul qilingan inkassatsiya sumkasi(qopi) raqami yuk xati boʻyicha tushum pullarining qayd etilgan summasi (soʻmda) Izohlar summa raqam bilan summa soʻz bilan Jami: soʻm tushum pullari solinganligi eʼlon qilingan sumka(qop)lar qabul qilindi. Ushbu qabul qilingan pullik sumka(qop)lar orasidan quyidagi nuqsonli (shikastlangan) sumka (qop)lar bank (filial) _______________________ kassasida inkassatorlar ishtirokida ochilib, undagi naqd pul tushumlari qayta sanalib: T/r Yoʻnalish (tashrif) raqami Ochilgan inkassatsiya sumka(qopi) va ularga solingan naqd pul tushumlarining summasi (soʻmda) sumka(qop) raqami summa raqam bilan summa soʻz bilan Jami: soʻm tushum pullari qayta sanab qabul qilindi. Shuningdek, ___________________________ ta boʻsh inkassatsiya sumka (qop)lari qabul qilindi. ____________________ (qoplarning soni; raqam va soʻz bilan) Topshirdi inkassatorlar guruhi aʼzolari : ________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) ________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) M.Oʻ . (inkassatsiya) ________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) Qabul qilib oldi bankning kechki kassa xodimlari : Kassir ________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) Buxgalter-nazoratchi ________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) M.Oʻ . (bank kechki kassasi) ( orqa tomoni ) II . 20____ yilning “____” ___________da kassa mudiri bank(filial)ning kechki kassada ochilgan nuqsonli sumka (qop)dan chiqqan _____________________________________________________ soʻmlik ____________________________________________ (summa raqam va soʻz bilan) naqd pullarni, ushbu sumka (qop)ni hujjatlari va tuzilgan dalolatnoma (17-ilova)da qayd etilgan maʼlumotlar bilan taqqoslab koʻrgan holda kechki kassa kassiridan qabul qilib oldi. Kechki kassa xodimlaridan qabul qilib oldi : Kassa mudiri __________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) III . 20____ yilning “ ____” _________________da bank boʻlinmasi qayta sanash kassasining : 1-nazoratchisi ______________________________________________________ ta tushum pullari (qoplarning soni raqam va soʻz bilan) solingan va _________________________________________ ta boʻsh inkassatsiya sumkalari (qoplari)ni _____________________ (qoplarning soni raqam va soʻz bilan) kechki kassa xodimlaridan qabul qilib oldi: Qayta sanash kassasining nazoratchisi : __________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) 2-nazoratchisi ______________________________________________________ ta tushum pullari (qoplarning soni raqam va soʻz bilan) solingan va _________________________________________ ta boʻsh inkassatsiya sumkalari (qoplari)ni ____________________ (qoplarning soni raqam va soʻz bilan) kechki kassa xodimlaridan qabul qilib oldi: Qayta sanash kassasining nazoratchisi : __________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) IV . 20___ yilning “___” _______________da bank (filial) kassasiga inkassatorlar guruhidan qabul qilib olingan inkassatsiya sumka(qop)laridagi naqd pul tushumlari qayta sanash kassasi kassirlari tomonidan qayta sanab chiqilganidan: _____________________________ soʻm ______ tiyinlik kamomad (shu jumladan, _____________ soʻmlik toʻlovga yaroqsiz, _____________ soʻmlik qalbaki) pullar; _______________________________ soʻm _____ tiyinlik ortiqcha pullar mavjudligi aniqlandi. Natijada, inkassatorlar guruhi tomonidan bank (filial)ning binodan tashqarida joylashgan kassalaridan yigʻib kelingan ________________ ta inkassatsiya sumka (qop)laridagi oʻrab- bogʻlangan _____________________________________________________________________ soʻmlik naqd (summa raqam va soʻz bilan) pullar va __________________________________________________ soʻmlik qimmatliklar, shuningdek, _______________________ (summa raqam va soʻz bilan) Mijozlarning ___________________ ta inkassatsiya sumkasi (qopi)dan chiqqan va qayta sanash kassasi kassirlari tomonidan qayta sanalgan _________________________________________________ soʻmlik __________________________________________ (haqiqatda chiqqan summa raqam va soʻz bilan) naqd pullar bank (filial) aylanma kassasiga kirim qilindi. Kassa mudiri : __________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) Tekshirdi: Bosh buxgalter : __________________________ ___________ (F.I.O) (imzo) ”.

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-noyabr,

31/4 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.12.2025-y., 10/25/3028-10/1170-son)

lex.uz