📅 2025-yil 15-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 15-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 15 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 декабря 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 December 2025 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
ТАРТИБИ
«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандига асосан буюраман:
1. «Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 4-бандига асосан:
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туманлар (шаҳарлар)даги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади (бундан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар мустасно);
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади;
тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шарт.
Бунда, «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими ва «Электрон рецепт» модулига интеграция қилинмаган мазкур бандда келтирилган тиббиёт ташкилотларида электрон рецепт билан бериладиган дори воситаларини беморларга тайинлашда Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3277, 2020 йил 1 июль) 1-иловасига мувофиқ қоғоз шаклдаги рецептларни расмийлаштиришга 2026 йил 1 мартга қадар рухсат берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғи (рўйхат рақами 3277, 2020 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 10/20/3277/1022-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги «рецепт бланкаси шакли» мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғига 1-ИЛОВА
«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш
Ушбу ҳужжат Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)лардаги барча тиббиёт ташкилотларида (бундан буён матнда тиббиёт ташкилотлари деб юритилади) «Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
дорихона — дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек, уларни тайёрлаш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилган дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари;
рецепт — шифокорнинг фармацевт маълумотига эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси;
электрон рецепт — шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори воситаси тўғрисидаги маълумотларни (халқаро патентланмаган ёки оригинал номи, тайёрлаш, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон шаклда қайд этилган ва тасдиқланган кўрсатмаси;
«Электрон рецепт» модули — электрон рецепт билан боғлиқ барча жараёнлар (ҳаракатлар)ни жамлаш, маълумот алмашиш, тегишли ҳисоботларни шакллантириш каби функцияларни амалга оширувчи ахборот дастури;
беморнинг қонуний вакили — беморнинг оила аъзоси ёки беморга васийлик ёки ҳомийлик қилишга тайинланган шахс;
халқаро касалликлар таснифи — касалликлар ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг халқаро статистик таснифи.
2. Беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади.
3. Электрон рецепт билан бериладиган дори воситалари бевосита бемор ёки унинг вакилига «Электрон рецепт» модули билан ўрнатилган тартибда тиббиёт ташкилоти билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилган дорихоналар орқали берилади.
2-боб. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецепт асосида тайинлаш
4. Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш босқичма-босқич жорий этилади.
5. Электрон рецептга ўтказиладиган дори воситаларининг гуруҳларини шакллантириш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг етакчи шифокорлари, соҳа экспертлари ва бош мутахассислардан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Экспертлар кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ташкил этилади.
Кенгаш йиғилишлари ҳар ойда бир марта (заруриятга кўра, ҳафтасига бир марта) ташкил этилади.
6. Кенгаш томонидан дори воситаларининг тиббий аҳамияти, ижтимоий хавфи, суиистеъмол қилиш эҳтимоли ҳамда амалиётдаги эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич электрон рецепт орқали бериладиган дори воситалари гуруҳлари шакллантирилади.
7. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг биринчи босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади:
антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари;
тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари.
Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш кейинги босқичларда Кенгаш томонидан шакллантирилган электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари бўйича жорий этиб борилади.
Бунда, электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари, электрон рецепт тизимини жорий этиш босқичлари ва уларни амалга ошириш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади ва барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши таъминланади.
Электрон рецепт тизимини жорий этиш жараёнида аҳоли ва тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбалари орқали тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилади.
8. Беморларга биринчи босқич доирасида электрон рецепт орқали берилиши назарда тутилган дори воситалари буюрилган тақдирда, ушбу дори воситалари уларга электрон рецепт орқали тайинланиши шарт.
Электрон рецепт ёки қоғоз рецепт асосида бериладиган дори воситалари бир вақтнинг ўзида тайинланган тақдирда, уларнинг барчасини электрон рецепт орқали расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Беморни даволаш давомида унинг эҳтиёжи мавжуд бўлган, бироқ тиббиёт ташкилотида мавжуд бўлмаган дори воситаларига шифокор томонидан рецепт расмийлаштирилишига йўл қўйилади.
9. Дорихона провизори дори воситасини бемор ёки унинг вакилига беришда дастлаб «Электрон рецепт» модули орқали ушбу дори воситаси учун расмийлаштирилган электрон рецептнинг ҳақиқийлигини текширади.
Дорихона провизори томонидан дори воситасини беришда электрон рецептнинг ҳақиқийлигини текшириш беморнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (қоғоз ёки электрон шаклдаги) асосида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) орқали амалга оширилади ва шунинг асосида дори воситаси берилади.
10. Дори воситасини тайинлаш учун рецепт қоғоз шаклида расмийлаштирилган бўлса, унинг юқори қисмида шифокор томонидан беморнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) қайд қилинган бўлиши керак.
Бунда, қоғоз шаклидаги рецептдаги маълумотлар дорихона провизори томонидан «Электрон рецепт» модулига мажбурий тартибда киритилади.
11. Сурункали касаллиги бўлган беморлар учун амбулатория шароитида, халқаро касалликлар таснифига киритилган касалликлар бўйича қўлланиладиган дори воситаларига, шунингдек асосий фармакологик таъсирига кўра анаболик фаолликка эга бўлган дори воситаларига рецепт берилган тақдирда, даволовчи шифокор томонидан мазкур дори воситаларининг 60 кунлик даволаш курси учун, қолган тайёр дори воситалари учун 90 кунлик даволаш курси учун етарли миқдори, жумладан реимбурсация тизими орқали 30 кунлик миқдори тайинланиши мумкин.
Бунда, электрон рецепт ҳамда унга тегишли QR-коднинг амал қилиш муддати тайинланган даволаш курсининг муддатига тенг бўлиши керак.
12. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарурияти туғилганида тез тиббий ёрдам хизмати ва шошилинч қабул бўлимлари томонидан қонунчиликка мувофиқ бепул биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади.
Бунда беморга келгусида амбулатор тиббий ёрдам ёки шифокор назорати лозим бўлганда, унинг хоҳишига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 июндаги 384-сон «Республикада аҳолига бирламчи тиббий- санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тиббиёт бригадасига (оилавий поликлиникага) бириктириш орқали шифокор томонидан электрон рецепт асосида дори воситалари тайинланиши мумкин.
13. Тиббиёт ташкилотларида электр энергияси ёки интернет тармоғидаги узилишлар, ахборот тизимидаги техник носозликлар юзага келганда электрон рецепт билан бериладиган дори воситаларини тайинлашда Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3277, 2020 йил 1 июль) 1-иловасига мувофиқ қоғоз шаклдаги рецептни расмийлаштиришга йўл қўйилади.
14. Электрон рецепт тизимини жорий этиш жараёнида аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар орқали мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади ҳамда тиббиёт ходимлари ва дорихона провизорлари учун доимий равишда ўқув-семинарлари ташкил этилади ва ўтказиб борилади.
15. Фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган 1003 қисқа рақамли «Call-марказ» орқали ётоқ режимида бўлган ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қуйидаги имкониятлар таъминланади:
ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилиш;
даволаш курсини давом эттириш мақсадида ўз оилавий шифокорига (ёки тор соҳа мутахассисига) масофадан мурожаат қилиш орқали электрон рецепт олиш;
соғлиғининг ҳолатидан келиб чиқиб, тиббиёт ходимларини чақирган ҳолда (патронаж хизмати) тиббий хизматдан фойдаланиш.
3-боб. Якунловчи қоида
16. Ушбу ҳужжатнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 декабрь,
25-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining
buyrugʻi
TARTIBI
“Elektron retsept” tizimini bosqichma-bosqich joriy etish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-sentabrdagi 570-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot tashkilotlarida retsept bilan beriladigan dori vositalarini elektron retsept asosida tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandiga asosan buyuraman:
1. “Elektron retsept” tizimini bosqichma-bosqich joriy etish tartibi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-sentabrdagi 570-son “Sogʻliqni saqlash tizimini raqamlashtirish jarayonlarini yanada jadallashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarorining 4-bandiga asosan:
Toshkent shahri va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada sogʻliqni saqlash tizimini va aholiga tibbiy xizmat koʻrsatish tamoyillarini takomillashtirish orqali sohani isloh qilishni izchil davom ettirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 19-maydagi PF-88-son Farmoniga muvofiq tajriba-sinov loyihasi amalga oshiriladigan 15 ta tumanlar (shaharlar)dagi barcha tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini bemorlarga tayinlashda dori vositalarining xalqaro patentlanmagan nomi boʻyicha (mavjud boʻlsa) elektron retsept rasmiylashtiriladi (bundan alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar, tarkibida giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar saqlovchi dori vositalari hamda reimbursatsiya dasturi bilan bogʻliq jarayonlar mustasno);
tibbiyot tashkilotlari va dorixonalarning mavjud axborot tizimlarini Sogʻliqni saqlash vazirligining Raqamli sogʻliqni saqlash platformasiga va axborot tizimiga ulash yoki ularning soʻroviga asosan ularda vazirlikning “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimi modullari bepul oʻrnatiladi;
tibbiyot va farmatsevtika tashkilotlari “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga ulanish uchun zarur moddiy-texnik bazaga, barqaror Internet va elektr tarmogʻiga ega boʻlishlari shart.
Bunda, “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimi va “Elektron retsept” moduliga integratsiya qilinmagan mazkur bandda keltirilgan tibbiyot tashkilotlarida elektron retsept bilan beriladigan dori vositalarini bemorlarga tayinlashda Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3277, 2020-yil 1-iyul) 1-ilovasiga muvofiq qogʻoz shakldagi retseptlarni rasmiylashtirishga 2026-yil 1-martga qadar ruxsat beriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2020-yil 1-iyuldagi 121-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3277, 2020-yil 1-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2020-y., 10/20/3277/1022-son) bilan tasdiqlangan Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovadagi “retsept blankasi shakli” mazkur buyruqning 2-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2025-yil 15-dekabrdagi 25-son buyrugʻiga 1-ILOVA
“Elektron retsept” tizimini bosqichma-bosqich joriy etish
Ushbu hujjat Toshkent shahri hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-maydagi PF-88-son “Respublikada sogʻliqni saqlash tizimini va aholiga tibbiy xizmat koʻrsatish tamoyillarini takomillashtirish orqali sohani isloh qilishni izchil davom ettirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq tajriba-sinov loyihasi amalga oshirilayotgan 15 ta tuman (shahar)lardagi barcha tibbiyot tashkilotlarida (bundan buyon matnda tibbiyot tashkilotlari deb yuritiladi) “Elektron retsept” tizimini bosqichma-bosqich joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur hujjatda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
dorixona — dori vositalarini va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilishni, shuningdek, ularni tayyorlash uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs yoki yuridik shaxsning tarkibiy boʻlinmasi shaklida tashkil etilgan dorixonalarning filiallari, davolash-profilaktika muassasalarining dorixonalari;
retsept — shifokorning farmatsevt maʼlumotiga ega boʻlgan mutaxassisga dori preparatini tayyorlash va (yoki) berish hamda uning qoʻllanish usuli toʻgʻrisidagi yozma koʻrsatmasi;
elektron retsept — shifokorning farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassisga dori vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (xalqaro patentlanmagan yoki original nomi, tayyorlash, kunlik dozasi, qabul qilish yoki yuborish usuli, miqdori, davomiyligi) elektron shaklda qayd etilgan va tasdiqlangan koʻrsatmasi;
“Elektron retsept” moduli — elektron retsept bilan bogʻliq barcha jarayonlar (harakatlar)ni jamlash, maʼlumot almashish, tegishli hisobotlarni shakllantirish kabi funksiyalarni amalga oshiruvchi axborot dasturi;
bemorning qonuniy vakili — bemorning oila aʼzosi yoki bemorga vasiylik yoki homiylik qilishga tayinlangan shaxs;
xalqaro kasalliklar tasnifi — kasalliklar va sogʻliq bilan bogʻliq boshqa muammolarning xalqaro statistik tasnifi.
2. Bemorlarga tayinlangan dori vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumot (xalqaro patentlanmagan yoki original dori nomi, kunlik dozasi, qabul qilish yoki yuborish usuli, miqdori, davomiyligi) elektron retseptga bevosita shifokor tomonidan kiritiladi hamda elektron tasdiqlash usullari orqali tasdiqlanadi.
3. Elektron retsept bilan beriladigan dori vositalari bevosita bemor yoki uning vakiliga “Elektron retsept” moduli bilan oʻrnatilgan tartibda tibbiyot tashkiloti bilan maʼlumot almashinuvi yoʻlga qoʻyilgan dorixonalar orqali beriladi.
2-bob. Retsept bilan beriladigan dori vositalarini retsept asosida tayinlash
4. Tibbiyot tashkilotlarida retsept bilan beriladigan dori vositalarini elektron retsept asosida tayinlash bosqichma-bosqich joriy etiladi.
5. Elektron retseptga oʻtkaziladigan dori vositalarining guruhlarini shakllantirish maqsadida tegishli davlat organlari va tashkilotlarining mutaxassislari, davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarining yetakchi shifokorlari, soha ekspertlari va bosh mutaxassislardan iborat tarkibda Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining buyrugʻi bilan Ekspertlar kengashi (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) tashkil etiladi.
Kengash yigʻilishlari har oyda bir marta (zaruriyatga koʻra, haftasiga bir marta) tashkil etiladi.
6. Kengash tomonidan dori vositalarining tibbiy ahamiyati, ijtimoiy xavfi, suiisteʼmol qilish ehtimoli hamda amaliyotdagi ehtiyojidan kelib chiqqan holda bosqichma-bosqich elektron retsept orqali beriladigan dori vositalari guruhlari shakllantiriladi.
7. Retsept bilan beriladigan dori vositalarini elektron retsept asosida tayinlashning birinchi bosqichida quyidagi dori vositalari elektron retsept asosida belgilanadi:
antibiotiklar va tizimli taʼsir etuvchi sintetik antibakterial dori vositalari;
tizimli taʼsir etuvchi gormonal dori vositalari.
Retsept bilan beriladigan dori vositalarini elektron retsept asosida tayinlash keyingi bosqichlarda Kengash tomonidan shakllantirilgan elektron retseptga oʻtkaziladigan dori vositalari guruhlari boʻyicha joriy etib boriladi.
Bunda, elektron retseptga oʻtkaziladigan dori vositalari guruhlari, elektron retsept tizimini joriy etish bosqichlari va ularni amalga oshirish muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi va barcha foydalanuvchilar uchun ochiq boʻlishi taʼminlanadi.
Elektron retsept tizimini joriy etish jarayonida aholi va tibbiyot xodimlari bilan ochiq muloqotni taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan muntazam ravishda ommaviy axborot vositalari va boshqa axborot manbalari orqali tushuntirish ishlari muntazam ravishda olib boriladi.
8. Bemorlarga birinchi bosqich doirasida elektron retsept orqali berilishi nazarda tutilgan dori vositalari buyurilgan taqdirda, ushbu dori vositalari ularga elektron retsept orqali tayinlanishi shart.
Elektron retsept yoki qogʻoz retsept asosida beriladigan dori vositalari bir vaqtning oʻzida tayinlangan taqdirda, ularning barchasini elektron retsept orqali rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyiladi.
Bemorni davolash davomida uning ehtiyoji mavjud boʻlgan, biroq tibbiyot tashkilotida mavjud boʻlmagan dori vositalariga shifokor tomonidan retsept rasmiylashtirilishiga yoʻl qoʻyiladi.
9. Dorixona provizori dori vositasini bemor yoki uning vakiliga berishda dastlab “Elektron retsept” moduli orqali ushbu dori vositasi uchun rasmiylashtirilgan elektron retseptning haqiqiyligini tekshiradi.
Dorixona provizori tomonidan dori vositasini berishda elektron retseptning haqiqiyligini tekshirish bemorning shaxsini tasdiqlovchi hujjati (qogʻoz yoki elektron shakldagi) asosida jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) orqali amalga oshiriladi va shuning asosida dori vositasi beriladi.
10. Dori vositasini tayinlash uchun retsept qogʻoz shaklida rasmiylashtirilgan boʻlsa, uning yuqori qismida shifokor tomonidan bemorning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) qayd qilingan boʻlishi kerak.
Bunda, qogʻoz shaklidagi retseptdagi maʼlumotlar dorixona provizori tomonidan “Elektron retsept” moduliga majburiy tartibda kiritiladi.
11. Surunkali kasalligi boʻlgan bemorlar uchun ambulatoriya sharoitida, xalqaro kasalliklar tasnifiga kiritilgan kasalliklar boʻyicha qoʻllaniladigan dori vositalariga, shuningdek asosiy farmakologik taʼsiriga koʻra anabolik faollikka ega boʻlgan dori vositalariga retsept berilgan taqdirda, davolovchi shifokor tomonidan mazkur dori vositalarining 60 kunlik davolash kursi uchun, qolgan tayyor dori vositalari uchun 90 kunlik davolash kursi uchun yetarli miqdori, jumladan reimbursatsiya tizimi orqali 30 kunlik miqdori tayinlanishi mumkin.
Bunda, elektron retsept hamda unga tegishli QR-kodning amal qilish muddati tayinlangan davolash kursining muddatiga teng boʻlishi kerak.
12. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga shoshilinch va tez tibbiy yordam koʻrsatish zaruriyati tugʻilganida tez tibbiy yordam xizmati va shoshilinch qabul boʻlimlari tomonidan qonunchilikka muvofiq bepul birinchi tibbiy yordam koʻrsatiladi.
Bunda bemorga kelgusida ambulator tibbiy yordam yoki shifokor nazorati lozim boʻlganda, uning xohishiga koʻra Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-iyundagi 384-son “Respublikada aholiga birlamchi tibbiy- sanitariya yordamini koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq tibbiyot brigadasiga (oilaviy poliklinikaga) biriktirish orqali shifokor tomonidan elektron retsept asosida dori vositalari tayinlanishi mumkin.
13. Tibbiyot tashkilotlarida elektr energiyasi yoki internet tarmogʻidagi uzilishlar, axborot tizimidagi texnik nosozliklar yuzaga kelganda elektron retsept bilan beriladigan dori vositalarini tayinlashda Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 3277, 2020-yil 1-iyul) 1-ilovasiga muvofiq qogʻoz shakldagi retseptni rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyiladi.
14. Elektron retsept tizimini joriy etish jarayonida aholi hamda tibbiyot xodimlari bilan ochiq muloqotni taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan ommaviy axborot vositalari va raqamli platformalar orqali muntazam ravishda tushuntirish ishlari olib boriladi hamda tibbiyot xodimlari va dorixona provizorlari uchun doimiy ravishda oʻquv-seminarlari tashkil etiladi va oʻtkazib boriladi.
15. Fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzurida tashkil qilingan 1003 qisqa raqamli “Call-markaz” orqali yotoq rejimida boʻlgan va surunkali kasallikka chalingan bemorlar uchun quyidagi imkoniyatlar taʼminlanadi:
oʻzlari biriktirilgan oilaviy shifokorga murojaat qilish;
davolash kursini davom ettirish maqsadida oʻz oilaviy shifokoriga (yoki tor soha mutaxassisiga) masofadan murojaat qilish orqali elektron retsept olish;
sogʻligʻining holatidan kelib chiqib, tibbiyot xodimlarini chaqirgan holda (patronaj xizmati) tibbiy xizmatdan foydalanish.
3-bob. Yakunlovchi qoida
16. Ushbu hujjatning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2025-yil 15-dekabrdagi 25-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Vazir A. XUDAYAROV
Toshkent sh.,
2025-yil 15-dekabr,
25-son