📅 2025-yil 16-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 16-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 16 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида » 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-71-сон ҳамда « Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини аҳоли томонидан баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда тўрт ой муддатда:
а) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) порталида давлат хизматларини жойида баҳолаш имконини берадиган QR-кодларни яратувчи модуль ишлаб чиқилишини ҳамда давлат хизматларини аҳоли томонидан баҳолаш имконияти яратилишини таъминласин;
б) ЯИДХП ва «Лицензия» ахборот тизимида ваколатли органлар томонидан давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, тегишли тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини ариза берувчига қайтариш бўйича мурожаат қилиш ҳамда адлия органлари хулосалари асосида ваколатли органлар томонидан тегишли тўловлар қайтарилгани ҳақидаги хабарномаларни ариза берувчи ва адлия органларига юборишни йўлга қўйсин.
3. Давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари:
ўз фаолият йўналишида Давлат хизматлари ягона реестрида назарда тутилган давлат хизматларини аҳоли томонидан махсус QR-кодлар орқали ЯИДХПда баҳолаш имкониятини яратсин;
давлат хизматлари кўрсатилиши, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани ҳамда баҳолаш натижаларини ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) сифатида белгилаш чораларини кўрсин;
баҳолаш натижалари бўйича қўйилган баҳо ва билдирилган фикрлар асосида уларнинг доимий равишда таҳлил қилиб борилиши ҳамда баҳолаш рейтингида ўз фаолият йўналишини яхшилаш чораларини кўриб борсин.
Бунда давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклансин.
4. Адлия вазирлиги аҳоли томонидан бевосита қўйиладиган баҳо ва билдириладиган фикрлар асосида давлат хизматларининг сифатини яхшилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини доимий назорат қилиб борсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 декабрдаги 792-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини аҳоли томонидан баҳолаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат хизматлари ягона реестрида белгиланган ва аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳоловчи — давлат хизматидан фойдаланадиган жисмоний ёки юридик шахс;
ваколатли органлар — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш вазифаси юкланган вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, ваколатли органлар вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат.
3. Давлат хизматлари қонунийлик, адолатлилик, холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида баҳоланади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш мезонлари ва тартиби
4. Қуйидагилар ваколатли органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш сифати, улар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини аҳоли томонидан баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
хизмат кўрсатиш сифати — ариза берувчиларнинг сўрови келиб тушганидан бошлаб хизмат кўрсатиш якунлангунига қадар кўрсатилган давлат хизматининг сифатига умумий баҳо ҳисобланиб, ушбу мезонда хизмат қай даражада кўрсатилгани, хизмат кўрсатган ходимларнинг билим ва кўникмалари, хизмат кўрсатишда ортиқча бюрократия ва сансалорликка йўл қўйилгани (қўйилмагани) инобатга олинади;
хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани — ушбу мезонда аризаларни кўриб чиқиш жараёнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизмат кўрсатиш муддатига риоя этилгани (этилмагани) инобатга олинади;
хизматдан фойдаланиш имконияти — хизматдан фойдаланиш учун шароитлар яратилганлик даражаси ҳисобланиб, ушбу мезонда давлат хизматини кўрсатиш нуқтаси жойлашувининг қулайлиги, хизматдан фойдаланиш учун барча шароитлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар, хизматдан электрон шаклда фойдаланиш имконияти, ариза кўриб чиқилишининг барча жараёнларини кузатиш имконияти яратилгани ва бошқалар инобатга олинади.
5. Баҳоловчи давлат хизматидан фойдаланганидан сўнг анъанавий шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича ваколатли органларда жойлаштирилган махсус QR-кодни ўз мобил қурилмаси орқали сканер қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) баҳолаш бўлими орқали, электрон давлат хизматлари бўйича ЯИДХП ёки унинг мобил иловаси орқали ёхуд Давлат хизматлари марказларидаги ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари орқали ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мезонлар асосида 1 дан 5 гача ўз баҳоси ва фикрларини қолдиради.
6. Баҳолаш жараёнининг холис ва тўғри амалга оширилиши учун ҳар бир баҳоловчи томонидан ариза берувчининг сўрови бўйича бир неча маротаба баҳолаш имконияти автоматик равишда чекланади.
7. Қолдирилган 3 ёки ундан паст баҳолар ҳамда билдирилган салбий фикр (изоҳ)лар давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида ваколатли органларга ҳамда Адлия вазирлигига автоматик равишда юборилади.
Бунда давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида мазкур ҳолатларга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилади ва масъул ходимлар иштирокида ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказилади ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида Адлия вазирлигига ахборот юборилади.
Баҳолаш натижалари яхшиланишига эришилмаган тақдирда, Адлия вазирлиги томонидан масъул ходимларни давлат хизматларини кўрсатишдан четлаштириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритилади.
Қолдирилган баҳо ва фикрлар асоссиз эканлиги аниқланганда, ваколатли органлар бу ҳақида асослантирувчи маълумотлар илова қилинган ҳолда Адлия вазирлигини хабардор қилади.
3-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш натижаларини ҳисоблаш, унинг рейтингини шакллантириш ва эълон қилиш тартиби
8. Баҳоловчи томонидан қолдирилган баҳо ва фикрлар реал вақт режимида ЯИДХПда тўпланади ҳамда ҳар бир мезон бўйича қуйидаги формула асосида автоматик ҳисобланади:
Ўртача баҳо = умумий баҳо баҳолашда иштирок этганлар сони
9. Ҳар бир мезон бўйича ўртача баҳо ҳисоблангандан сўнг қуйидаги формула асосида ваколатли органларнинг умумий ўртача баҳоси ҳисобланади:
Б — умумий ўртача баҳо;
С — хизмат кўрсатиш сифати бўйича ўртача баҳо;
В — хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани бўйича ўртача баҳо;
И — хизматдан фойдаланиш имконияти бўйича ўртача баҳо.
Мисол учун: ваколатли органга давлат хизматини кўрсатиш сифати бўйича ўртача 5 баҳо, давлат хизматининг ўз вақтида кўрсатилгани бўйича 4,8 баҳо ва давлат хизматидан фойдаланиш имконияти бўйича ўртача 4 баҳо қўйилган бўлса, ваколатли органнинг барча мезонлар бўйича ўртача баҳоси 13,8 га тенг бўлади ҳамда у мезонлар сонига (3 га) бўлинганда, ваколатли органнинг ўртача умумий баҳоси 4,6 га тенг бўлади.
10. Баҳолаш натижаларига кўра даврлар (чораклик, ярим йиллик, йиллик), ваколатли органлар ва ҳудудлар (вилоятлар ва туман (шаҳар) кесимида автоматик равишда рейтинг шакллантирилиб, ҳар чорак, ярим йил ва йил якуни билан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасига қадар ЯИДХПда эълон қилиниб борилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
11. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 декабрдаги 792-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), Давлат хизматлари марказлари ва «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали берилган аризалар ваколатли органлар томонидан асоссиз рад этилганда, ариза берувчининг мурожаатлари ва адлия органларининг тегишли хулосасига асосан давлат хизмати учун ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариб бериш (кейинги ўринларда — тўловларни қайтариш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича юборган аризаси ваколатли органлар томонидан асоссиз рад этилиб, мазкур ариза юзасидан тўловларни қайтариш бўйича мурожаат қилган жисмоний шахс ва юридик шахс вакили;
асоссиз рад этиш — давлат хизмати кўрсатилишида ижобий ҳал этилиши мумкин бўлган ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш назарда тутилмаган асосларда аризани ваколатли орган томонидан рад этиш;
ваколатли орган — тегишли давлат хизматини кўрсатишга (асосий ёки келишувчи) масъул бўлган давлат органи ёки ташкилоти, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш вазифаси юкланган бошқа ташкилотлар;
рад этиш тартибини бузиш — давлат хизмати кўрсатилишида рад этилиши мумкин бўлган, бироқ қонунчилик ҳужжатлари нормалари билан тўлиқ асослантирилмасдан рад этиш.
3. Ариза берувчига қайтариладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар ваколатли органлар томонидан адлия органларининг хулосалари (кейинги ўринларда — хулосалар) асосида давлат хизматини кўрсатишдан келиб тушган тўловлар ҳисобидан қайтарилади.
Бунда аризалар жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат хизмати кўрсатилган ҳудудлар ҳамда ташкилотлар кесимида тегишлилиги бўйича адлия органлари томонидан кўриб чиқилади.
4. Тўловлар ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қайтарилади.
2-боб. Тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини қайтариш тартиби
5. Ариза берувчи унинг аризаси ваколатли органлар томонидан асоссиз рад этилганда, тўловларни қайтариш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келган ҳолда ёки ЯИДХП ёхуд «Лицензия» АТ орқали ариза беради.
Бунда ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
6. Ариза берувчи шахсан келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, Face-ID, Mobil-ID ва дактилоскопия) билан тасдиқлайди.
7. Ариза берувчи ЯИДХП ҳамда «Лицензия» АТ орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситаларидан (электрон рақамли имзо, Face-ID, Mobil-ID) фойдаланган ҳолда тасдиқлайди.
Ариза вакил томонидан берилганда, вакил тўғрисидаги маълумотлар ҳамда нотариал тасдиқланган ишончнома маълумотлари «vakolat.uz» платформасидан реал вақт режимида текширилади.
8. Ариза кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.
9. Ариза берувчи хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи хизматдан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
10. Сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилгани аризани кўриб чиқишни рад этишга асос бўлади.
11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи тасдиқлаганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП ва «Лицензия» АТ орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда тегишлилиги бўйича адлия органларига юборилади.
12. Адлия органлари томонидан сўровнома келиб тушгандан сўнг ўн иш кунида сўровномада кўрсатилган давлат хизмати бўйича юборилган аризанинг ваколатли орган томонидан асоссиз (рад этиш тартиби бузилгани бундан мустасно) рад этилгани ўрганилади.
Адлия органлари томонидан зарур ҳолларда, сўровнома ваколатли орган иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
Сўровномани ўрганиш бўйича ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шакллардаги хулоса шакллантирилади ҳамда тасдиқлаш учун қуйидаги тартибда юборилади:
Адлия вазирлигида — вазир, вазир ўринбосарлари ва Давлат хизматлари департаменти бошлиғига;
ҳудудий адлия органлари ёки туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан — ҳудудий адлия органлари раҳбари ёки унинг ўринбосарларига.
13. Адлия органларининг масъул раҳбарлари шакллантирилган хулосаларни ўрганиб чиқиб тасдиқлайди ёки асослантирган ҳолда рад этади.
Агар ваколатли органлар томонидан давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилгани тасдиқланганда, адлия органлари бу ҳақидаги хулосани ваколатли органга юборади.
Хулоса Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат қилганда), ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали ариза берувчига юборилади.
Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази хулосани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
14. Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига ёки тегишли тижорат банкларига юборилган тўлов топшириқномалари асосида саккиз иш кунида хулосада кўрсатилган банк ҳисобварақлари ва пластик картага тўловлар тўланади ҳамда бу ҳақида хабарнома тегишли ахборот тизимлари орқали ариза берувчига ва адлия органларига юборилади.
15. Тўловлар ушбу Низомда белгиланган муддатларда ваколатли органлар томонидан қайтарилмагани давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Ушбу Низомга асосан давлат хизматлари кўрсатилишида аризалар асоссиз рад этилгани учун тўловларнинг қайтарилиши ваколатли орган масъул ходимларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланишини истисно этмайди.
17. Давлат хизматлари маркази, адлия органлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
18. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази, адлия органлари ва ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» АТ орқали онлайн мурожаат қилади. Ихтиёрига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда Адлия вазирлигига ёки тегишли ҳудудий бошқармага юборади. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада / реал вақт режимида 3-босқич Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари) Аризада кўрсатилган давлат хизматидан фойдаланиш учун юборилган аризанинг ваколатли орган томонидан асоссиз (рад этиш тартиби бузилгани бундан мустасно) рад этилганини ўрганади. Сўровномани ўрганиш бўйича белгиланган шаклдаги хулосани шакллантиради ва тасдиқлаш учун қуйидаги тартибда юборади: Адлия вазирлигида — вазир, вазир ўринбосарлари, Давлат хизматлари департаменти бошлиғига; ҳудудий адлия органлари ёки туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан — ҳудудий адлия органлари раҳбари ёки унинг ўринбосарларига юборади. 8 иш кунида 4-босқич Адлия вазири, вазир ўринбосарлари, Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Ҳудудий адлия органи раҳбари ёки ўринбосарлари Ўрганиш натижаси юзасидан шакллантирилган ижобий ёки салбий хулосани тасдиқлайди ҳамда ариза берувчига бу ҳақида хабарнома юборади. Ижобий хулоса тасдиқланган ҳолатларда, ваколатли органларга хабарнома юборади. 2 иш кунида 5-босқич Ваколатли орган Ваколатли орган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига ёки тижорат банкларига юборилган тўлов топшириқномалари асосида хулосада кўрсатилган банк ҳисобварақлари ва пластик картага тўловларни тўлайди ҳамда бу ҳақидаги хабарномани тегишли ахборот тизимлари орқали ариза берувчига ва адлия органларига юборади. 8 иш куни мобайнида 6-босқич Давлат хизматлари марказлари ЯИДХП «Лицензия» АТ 1. Ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилганда, хабарномани электрон ёки қоғоз шаклида унга тақдим этади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Хабарномани ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 2. Реал вақт режимида
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш учун
I. Ариза берувчи ҳақида маълумот 1.1. Ф.И.О./Юридик шахс номи - 1.2. ЖШШИР/СТИР (юридик шахс) - 1.3. Телефон рақами 1.4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) - 1.5. Яшаш манзили/юридик шахс манзили II. Рад этилган ариза юзасидан маълумот 2.1. Давлат хизмати номи 2.2. Ариза рақами III. Ариза берувчининг банк реквизитлари 3.1. Пластик карта рақами/Банк ҳисобварағи (юридик шахс) 3.2. Пластик карта эгаси Ф.И.О. 3.3. Банк ҳисобварағи рақами 3.4. Банк СТИР 3.5. Банк МФО
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш юзасидан 000000-сон ХУЛОСА Ариза рақами _________ Берилган санаси 20___ йил «____» __________ Ариза берувчи ________________________________________________ Рад этилган ариза рақами ____________________________________ Рад этилган давлат хизмати номи ______________________________ _____________________________________________________________________________________ (асос) Банк ҳисобварағи ёки пластик карта рақами ________________________________________ Банк ҳисобварағи ёки пластик карта реквизитлари ___________________________________ Хулоса берган адлия органи (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар QR-код адлия бошқармалари) ходими Ф.И.О. ва ишонч рақами
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилишида асоссиз рад этилган аризалар юзасидан ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини улар томонидан ариза берувчига қайтаришни рад этиш юзасидан 000000-сон ХУЛОСА Ариза рақами _________ Берилган санаси 20___ йил «___» ___________ Ариза берувчи ________________________________________________ Рад этилган ариза рақами ____________________________________ Рад этилган давлат хизмати номи ______________________________ _______________________________________________________________________________________ (асос) Хулоса берган адлия органи (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар QR-код адлия бошқармалари) ходими Ф.И.О. ва ишонч рақами
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 декабрь,
792-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha belgilangan ustuvor vazifalar ijrosini samarali tashkil etishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2025-yil 21-apreldagi PF-71-son hamda “ Davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda sohada byurokratik tartibotlarni tubdan qisqartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2025-yil 8-sentabrdagi PF-157-son farmonlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini aholi tomonidan baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda toʻrt oy muddatda:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) portalida davlat xizmatlarini joyida baholash imkonini beradigan QR-kodlarni yaratuvchi modul ishlab chiqilishini hamda davlat xizmatlarini aholi tomonidan baholash imkoniyati yaratilishini taʼminlasin;
b) YIDXP va “Litsenziya” axborot tizimida vakolatli organlar tomonidan davlat xizmatini koʻrsatish asossiz rad etilganda, tegishli toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ariza beruvchiga qaytarish boʻyicha murojaat qilish hamda adliya organlari xulosalari asosida vakolatli organlar tomonidan tegishli toʻlovlar qaytarilgani haqidagi xabarnomalarni ariza beruvchi va adliya organlariga yuborishni yoʻlga qoʻysin.
3. Davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari:
oʻz faoliyat yoʻnalishida Davlat xizmatlari yagona reyestrida nazarda tutilgan davlat xizmatlarini aholi tomonidan maxsus QR-kodlar orqali YIDXPda baholash imkoniyatini yaratsin;
davlat xizmatlari koʻrsatilishi, qonun buzilishi holatlariga yoʻl qoʻyilgani hamda baholash natijalarini xodimlarning eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) sifatida belgilash choralarini koʻrsin;
baholash natijalari boʻyicha qoʻyilgan baho va bildirilgan fikrlar asosida ularning doimiy ravishda tahlil qilib borilishi hamda baholash reytingida oʻz faoliyat yoʻnalishini yaxshilash choralarini koʻrib borsin.
Bunda davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlariga shaxsiy javobgarlik yuklansin.
4. Adliya vazirligi aholi tomonidan bevosita qoʻyiladigan baho va bildiriladigan fikrlar asosida davlat xizmatlarining sifatini yaxshilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining faoliyatini doimiy nazorat qilib borsin.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov va raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-dekabrdagi 792-son qaroriga 1-ILOVA
Davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini aholi tomonidan baholash tartibi toʻgʻrisida NIZOM
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Davlat xizmatlari yagona reyestrida belgilangan va aholiga koʻrsatilayotgan davlat xizmatlarini baholash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
baholovchi — davlat xizmatidan foydalanadigan jismoniy yoki yuridik shaxs;
vakolatli organlar — qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish vazifasi yuklangan vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari;
davlat xizmati — ariza beruvchilarning soʻrovlariga koʻra amalga oshiriladigan, vakolatli organlar vazifalarini bajarish boʻyicha ular tomonidan koʻrsatiladigan xizmat.
3. Davlat xizmatlari qonuniylik, adolatlilik, xolislik va shaffoflik tamoyillari asosida baholanadi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini baholash mezonlari va tartibi
4. Quyidagilar vakolatli organlarning davlat xizmatlarini koʻrsatish sifati, ular faoliyatining samaradorligi va natijadorligini aholi tomonidan baholashning asosiy mezonlari hisoblanadi:
xizmat koʻrsatish sifati — ariza beruvchilarning soʻrovi kelib tushganidan boshlab xizmat koʻrsatish yakunlanguniga qadar koʻrsatilgan davlat xizmatining sifatiga umumiy baho hisoblanib, ushbu mezonda xizmat qay darajada koʻrsatilgani, xizmat koʻrsatgan xodimlarning bilim va koʻnikmalari, xizmat koʻrsatishda ortiqcha byurokratiya va sansalorlikka yoʻl qoʻyilgani (qoʻyilmagani) inobatga olinadi;
xizmatning oʻz vaqtida koʻrsatilgani — ushbu mezonda arizalarni koʻrib chiqish jarayonida qonunchilik hujjatlarida belgilangan xizmat koʻrsatish muddatiga rioya etilgani (etilmagani) inobatga olinadi;
xizmatdan foydalanish imkoniyati — xizmatdan foydalanish uchun sharoitlar yaratilganlik darajasi hisoblanib, ushbu mezonda davlat xizmatini koʻrsatish nuqtasi joylashuvining qulayligi, xizmatdan foydalanish uchun barcha sharoitlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan shaxslar uchun yaratilgan sharoitlar, xizmatdan elektron shaklda foydalanish imkoniyati, ariza koʻrib chiqilishining barcha jarayonlarini kuzatish imkoniyati yaratilgani va boshqalar inobatga olinadi.
5. Baholovchi davlat xizmatidan foydalanganidan soʻng anʼanaviy shaklda koʻrsatiladigan davlat xizmatlari boʻyicha vakolatli organlarda joylashtirilgan maxsus QR-kodni oʻz mobil qurilmasi orqali skaner qilib, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) baholash boʻlimi orqali, elektron davlat xizmatlari boʻyicha YIDXP yoki uning mobil ilovasi orqali yoxud Davlat xizmatlari markazlaridagi oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish burchaklari orqali ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan mezonlar asosida 1 dan 5 gacha oʻz bahosi va fikrlarini qoldiradi.
6. Baholash jarayonining xolis va toʻgʻri amalga oshirilishi uchun har bir baholovchi tomonidan ariza beruvchining soʻrovi boʻyicha bir necha marotaba baholash imkoniyati avtomatik ravishda cheklanadi.
7. Qoldirilgan 3 yoki undan past baholar hamda bildirilgan salbiy fikr (izoh)lar davlat xizmatlarining sifatini yaxshilash maqsadida vakolatli organlarga hamda Adliya vazirligiga avtomatik ravishda yuboriladi.
Bunda davlat xizmatlarining sifatini yaxshilash maqsadida mazkur holatlarga sabab boʻlayotgan shart-sharoitlar vakolatli organlar tomonidan oʻrganilib, ularni bartaraf qilish choralari koʻriladi va masʼul xodimlar ishtirokida oʻquv-seminarlar va treninglar oʻtkaziladi hamda amalga oshirilgan ishlar haqida Adliya vazirligiga axborot yuboriladi.
Baholash natijalari yaxshilanishiga erishilmagan taqdirda, Adliya vazirligi tomonidan masʼul xodimlarni davlat xizmatlarini koʻrsatishdan chetlashtirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha vakolatli organga taqdimnoma kiritiladi.
Qoldirilgan baho va fikrlar asossiz ekanligi aniqlanganda, vakolatli organlar bu haqida asoslantiruvchi maʼlumotlar ilova qilingan holda Adliya vazirligini xabardor qiladi.
3-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini baholash natijalarini hisoblash, uning reytingini shakllantirish va eʼlon qilish tartibi
8. Baholovchi tomonidan qoldirilgan baho va fikrlar real vaqt rejimida YIDXPda toʻplanadi hamda har bir mezon boʻyicha quyidagi formula asosida avtomatik hisoblanadi:
Oʻrtacha baho = umumiy baho baholashda ishtirok etganlar soni
9. Har bir mezon boʻyicha oʻrtacha baho hisoblangandan soʻng quyidagi formula asosida vakolatli organlarning umumiy oʻrtacha bahosi hisoblanadi:
B — umumiy oʻrtacha baho;
S — xizmat koʻrsatish sifati boʻyicha oʻrtacha baho;
V — xizmatning oʻz vaqtida koʻrsatilgani boʻyicha oʻrtacha baho;
I — xizmatdan foydalanish imkoniyati boʻyicha oʻrtacha baho.
Misol uchun: vakolatli organga davlat xizmatini koʻrsatish sifati boʻyicha oʻrtacha 5 baho, davlat xizmatining oʻz vaqtida koʻrsatilgani boʻyicha 4,8 baho va davlat xizmatidan foydalanish imkoniyati boʻyicha oʻrtacha 4 baho qoʻyilgan boʻlsa, vakolatli organning barcha mezonlar boʻyicha oʻrtacha bahosi 13,8 ga teng boʻladi hamda u mezonlar soniga (3 ga) boʻlinganda, vakolatli organning oʻrtacha umumiy bahosi 4,6 ga teng boʻladi.
10. Baholash natijalariga koʻra davrlar (choraklik, yarim yillik, yillik), vakolatli organlar va hududlar (viloyatlar va tuman (shahar) kesimida avtomatik ravishda reyting shakllantirilib, har chorak, yarim yil va yil yakuni bilan keyingi oyning oʻn beshinchi sanasiga qadar YIDXPda eʼlon qilinib boriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
11. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
12. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-dekabrdagi 792-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP), Davlat xizmatlari markazlari va “Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) orqali berilgan arizalar vakolatli organlar tomonidan asossiz rad etilganda, ariza beruvchining murojaatlari va adliya organlarining tegishli xulosasiga asosan davlat xizmati uchun undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarib berish (keyingi oʻrinlarda — toʻlovlarni qaytarish) tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — davlat xizmatlari koʻrsatilishi boʻyicha yuborgan arizasi vakolatli organlar tomonidan asossiz rad etilib, mazkur ariza yuzasidan toʻlovlarni qaytarish boʻyicha murojaat qilgan jismoniy shaxs va yuridik shaxs vakili;
asossiz rad etish — davlat xizmati koʻrsatilishida ijobiy hal etilishi mumkin boʻlgan yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish nazarda tutilmagan asoslarda arizani vakolatli organ tomonidan rad etish;
vakolatli organ — tegishli davlat xizmatini koʻrsatishga (asosiy yoki kelishuvchi) masʼul boʻlgan davlat organi yoki tashkiloti, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish vazifasi yuklangan boshqa tashkilotlar;
rad etish tartibini buzish — davlat xizmati koʻrsatilishida rad etilishi mumkin boʻlgan, biroq qonunchilik hujjatlari normalari bilan toʻliq asoslantirilmasdan rad etish.
3. Ariza beruvchiga qaytariladigan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlar vakolatli organlar tomonidan adliya organlarining xulosalari (keyingi oʻrinlarda — xulosalar) asosida davlat xizmatini koʻrsatishdan kelib tushgan toʻlovlar hisobidan qaytariladi.
Bunda arizalar jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan davlat xizmati koʻrsatilgan hududlar hamda tashkilotlar kesimida tegishliligi boʻyicha adliya organlari tomonidan koʻrib chiqiladi.
4. Toʻlovlar ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq qaytariladi.
2-bob. Toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini qaytarish tartibi
5. Ariza beruvchi uning arizasi vakolatli organlar tomonidan asossiz rad etilganda, toʻlovlarni qaytarish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelgan holda yoki YIDXP yoxud “Litsenziya” AT orqali ariza beradi.
Bunda ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali murojaat qilinganda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
6. Ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (elektron raqamli imzo, Face-ID, Mobil-ID va daktiloskopiya) bilan tasdiqlaydi.
7. Ariza beruvchi YIDXP hamda “Litsenziya” AT orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning tegishli vositalaridan (elektron raqamli imzo, Face-ID, Mobil-ID) foydalangan holda tasdiqlaydi.
Ariza vakil tomonidan berilganda, vakil toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda notarial tasdiqlangan ishonchnoma maʼlumotlari “vakolat.uz” platformasidan real vaqt rejimida tekshiriladi.
8. Ariza koʻrib chiqilgani uchun yigʻim undirilmaydi.
9. Ariza beruvchi xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi xizmatdan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
10. Soʻrovnomada notoʻgʻri yoki xato maʼlumotlar koʻrsatilgani arizani koʻrib chiqishni rad etishga asos boʻladi.
11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tasdiqlaganidan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP va “Litsenziya” AT orqali murojaat etganda, avtomatik tarzda tegishliligi boʻyicha adliya organlariga yuboriladi.
12. Adliya organlari tomonidan soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng oʻn ish kunida soʻrovnomada koʻrsatilgan davlat xizmati boʻyicha yuborilgan arizaning vakolatli organ tomonidan asossiz (rad etish tartibi buzilgani bundan mustasno) rad etilgani oʻrganiladi.
Adliya organlari tomonidan zarur hollarda, soʻrovnoma vakolatli organ ishtirokida koʻrib chiqilishi mumkin.
Soʻrovnomani oʻrganish boʻyicha ushbu Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq shakllardagi xulosa shakllantiriladi hamda tasdiqlash uchun quyidagi tartibda yuboriladi:
Adliya vazirligida — vazir, vazir oʻrinbosarlari va Davlat xizmatlari departamenti boshligʻiga;
hududiy adliya organlari yoki tuman (shahar) adliya boʻlimlari tomonidan — hududiy adliya organlari rahbari yoki uning oʻrinbosarlariga.
13. Adliya organlarining masʼul rahbarlari shakllantirilgan xulosalarni oʻrganib chiqib tasdiqlaydi yoki asoslantirgan holda rad etadi.
Agar vakolatli organlar tomonidan davlat xizmatini koʻrsatish asossiz rad etilgani tasdiqlanganda, adliya organlari bu haqidagi xulosani vakolatli organga yuboradi.
Xulosa Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat qilganda), YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali ariza beruvchiga yuboriladi.
Davlat xizmatlari markazi oʻn daqiqa mobaynida xulosani ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra Davlat xizmatlari markazi xulosani elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etishi mumkin.
14. Vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yoki tegishli tijorat banklariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari asosida sakkiz ish kunida xulosada koʻrsatilgan bank hisobvaraqlari va plastik kartaga toʻlovlar toʻlanadi hamda bu haqida xabarnoma tegishli axborot tizimlari orqali ariza beruvchiga va adliya organlariga yuboriladi.
15. Toʻlovlar ushbu Nizomda belgilangan muddatlarda vakolatli organlar tomonidan qaytarilmagani davlat xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish deb hisoblanadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Ushbu Nizomga asosan davlat xizmatlari koʻrsatilishida arizalar asossiz rad etilgani uchun toʻlovlarning qaytarilishi vakolatli organ masʼul xodimlariga nisbatan javobgarlik choralari qoʻllanishini istisno etmaydi.
17. Davlat xizmatlari markazi, adliya organlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
18. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi, adliya organlari va vakolatli organ xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
19. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Litsenziya” AT orqali onlayn murojaat qiladi. Ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi YIDXP yoki “Litsenziya” AT Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda Adliya vazirligiga yoki tegishli hududiy boshqarmaga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada / real vaqt rejimida 3-bosqich Adliya vazirligi, hududiy adliya organlari (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari hamda tuman (shahar) adliya boʻlimlari) Arizada koʻrsatilgan davlat xizmatidan foydalanish uchun yuborilgan arizaning vakolatli organ tomonidan asossiz (rad etish tartibi buzilgani bundan mustasno) rad etilganini oʻrganadi. Soʻrovnomani oʻrganish boʻyicha belgilangan shakldagi xulosani shakllantiradi va tasdiqlash uchun quyidagi tartibda yuboradi: Adliya vazirligida — vazir, vazir oʻrinbosarlari, Davlat xizmatlari departamenti boshligʻiga; hududiy adliya organlari yoki tuman (shahar) adliya boʻlimlari tomonidan — hududiy adliya organlari rahbari yoki uning oʻrinbosarlariga yuboradi. 8 ish kunida 4-bosqich Adliya vaziri, vazir oʻrinbosarlari, Davlat xizmatlari departamenti boshligʻi Hududiy adliya organi rahbari yoki oʻrinbosarlari Oʻrganish natijasi yuzasidan shakllantirilgan ijobiy yoki salbiy xulosani tasdiqlaydi hamda ariza beruvchiga bu haqida xabarnoma yuboradi. Ijobiy xulosa tasdiqlangan holatlarda, vakolatli organlarga xabarnoma yuboradi. 2 ish kunida 5-bosqich Vakolatli organ Vakolatli organ Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yoki tijorat banklariga yuborilgan toʻlov topshiriqnomalari asosida xulosada koʻrsatilgan bank hisobvaraqlari va plastik kartaga toʻlovlarni toʻlaydi hamda bu haqidagi xabarnomani tegishli axborot tizimlari orqali ariza beruvchiga va adliya organlariga yuboradi. 8 ish kuni mobaynida 6-bosqich Davlat xizmatlari markazlari YIDXP “Litsenziya” AT 1. Ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilganda, xabarnomani elektron yoki qogʻoz shaklida unga taqdim etadi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Xabarnomani ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi va bu haqida uni axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 2. Real vaqt rejimida
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish uchun
I. Ariza beruvchi haqida maʼlumot 1.1. F.I.O./Yuridik shaxs nomi - 1.2. JSHSHIR/STIR (yuridik shaxs) - 1.3. Telefon raqami 1.4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) - 1.5. Yashash manzili/yuridik shaxs manzili II. Rad etilgan ariza yuzasidan maʼlumot 2.1. Davlat xizmati nomi 2.2. Ariza raqami III. Ariza beruvchining bank rekvizitlari 3.1. Plastik karta raqami/Bank hisobvaragʻi (yuridik shaxs) 3.2. Plastik karta egasi F.I.O. 3.3. Bank hisobvaragʻi raqami 3.4. Bank STIR 3.5. Bank MFO
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish yuzasidan 000000-son XULOSA Ariza raqami _________ Berilgan sanasi 20___ yil “____” __________ Ariza beruvchi ________________________________________________ Rad etilgan ariza raqami ____________________________________ Rad etilgan davlat xizmati nomi ______________________________ _____________________________________________________________________________________ (asos) Bank hisobvaragʻi yoki plastik karta raqami ________________________________________ Bank hisobvaragʻi yoki plastik karta rekvizitlari ___________________________________ Xulosa bergan adliya organi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar QR-kod adliya boshqarmalari) xodimi F.I.O. va ishonch raqami
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Davlat xizmatlari koʻrsatilishida asossiz rad etilgan arizalar yuzasidan undirilgan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa har qanday toʻlovlarning vakolatli organlarga yoʻnaltirilgan qismini ular tomonidan ariza beruvchiga qaytarishni rad etish yuzasidan 000000-son XULOSA Ariza raqami _________ Berilgan sanasi 20___ yil “___” ___________ Ariza beruvchi ________________________________________________ Rad etilgan ariza raqami ____________________________________ Rad etilgan davlat xizmati nomi ______________________________ _______________________________________________________________________________________ (asos) Xulosa bergan adliya organi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar QR-kod adliya boshqarmalari) xodimi F.I.O. va ishonch raqami
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 16-dekabr,
792-son