UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 17-dekabr · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 17 декабрь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 декабря 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 December 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 22 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 1 ноябрда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий хизматлар ва ёрдам қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилишини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу соҳага Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ва бошқа манбалар ҳисобидан ажратилган маблағларни аниқ йўналтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомилларни бузганлик, шунингдек ижтимоий ҳимоя органлари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаганлик учун жавобгарликни белгилаш, ижтимоий ёрдам беришда жамоат бирлашмалари ва ҳомийлик ташкилотларининг фаоллигини янада ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳаларни ривожлантиришда уларнинг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишинча ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомилларни бузганлик, ижтимоий ҳимоя органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаганлик учун жавобгарликни, шунингдек объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича хулоса олишни, ушбу ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки мазкур ҳужжатни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун жарималар миқдорларини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек « Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида »ги, « Нотариат тўғрисида »ги, « Банк сири тўғрисида »ги, « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги, « Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида »ги ҳамда « Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун мазкур Агентликка маълумотларга ишлов бериш ваколати берилишини назарда тутувчи қоидалар белгиланмоқда.

Бундан ташқари ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига , « Давлат божи тўғрисида »ги ҳамда « Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган миқдори оширилишини ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ундириладиган давлат божининг белгиланган ставкаси миқдори камайтирилишини, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг фаолияти такомиллаштирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга, ижтимоий ҳимоя органи томонидан эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш орқали давлат томонидан аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг аниқ йўналтирилишини ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 99-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома бериш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) қуйидаги мазмундаги 198 8 -модда билан тўлдирилсин:

« 198 8 -модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги идоралар ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаслик

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаслик, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 215 5 -модда биринчи қисмининг диспозицияси «ифодаланган тарзда бузилиши» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу Кодекснинг 215 9 -моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) қуйидаги мазмундаги 215 9 -модда билан тўлдирилсин:

« 215 9 -модда. Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик

Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламасликда ифодаланган тарзда бузилиши, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий стандартларига риоя этмаслик, —

мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

5) 245-модданинг :

биринчи қисмидаги :

«47 2 , 47 4 , 47 5 , 47 6 , 47 7 , 47 8 , 48, 49 1 , 49 4 , 51 1 » рақамлари «47 4 , 47 5 , 47 6 , 47 7 , 47 8 , 49 1 , 49 4 » рақамлари билан алмаштирилсин;

«241 5 » рақами «241 5 (бундан лицензия беришда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қисми мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 50 1 , 51 1 -моддаларида, 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 60 1 , 65, 68, 68 1 , 85 1 -моддаларида, 99-моддасининг биринчи — еттинчи, тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 99-моддасининг саккизинчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига оид қисмида), 99-моддасининг ўн иккинчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциясига оид қисмида), 159-моддасининг биринчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), иккинчи ва учинчи қисмларида, 163, 163 1 -моддаларида, 175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида, 211 ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

6) қуйидаги мазмундаги 245 12 -модда билан тўлдирилсин:

« 245 12 -модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органларига ушбу Кодекснинг 47 2 , 48, 51 1 -моддаларида, 99-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида, 198 8 , 215 9 -моддаларида, 241 5 -моддасида (лицензия беришда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ижтимоий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳақлидир»;

7) 266 4 -модда :

номидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекс 72-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида (ичимлик эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузишга оид қисмида), 74-моддасида (ичимлик суви олишнинг белгиланган лимитларини бузишга доир қисмида), 75-моддасида (ичимлик суви иншоотлари орқали чиқарилаётган ичимлик суви миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузишга оид қисмида), 76-моддасида (ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга доир қисмида), 99-моддасида (бундан йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда (бош режаларда назарда тутилмаган) бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш, шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш, шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома бериш мустасно), 101-моддасида (кўп квартирали уйларнинг иссиқлик таъминотига оид қисмида), 159-моддасининг биринчи қисмида (кўп квартирали уйлардаги турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, кўп квартирали уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузишга оид қисмида), иккинчи ва учинчи қисмларида, 163, 163 1 ва 163 2 -моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;

иккинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 265, 267-моддалар, № 9, 589, 592-моддалар; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 797-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда; 2024 йил, № 5, 460-модда, № 9, 958, 964-моддалар; 2025 йил, № 2, 188-модда) 45-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг фуқаронинг ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга муҳтожлигини аниқлашга қаратилган сўрови бўйича»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2024 йил, № 10, 1076-модда, № 12, 1286-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 6-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига (бундан буён матнда ижтимоий ҳимоя органи деб юритилади) умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга беришга доир битимлар ва умрбод рента шартномаси тўғрисидаги, васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлашга доир битимлар ҳамда унинг тақдирини ҳал қилишга қаратилган бошқа битимлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан юборилган сўровга кўра, амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотномалар (маълумотлар), шу жумладан қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, ҳадя, ижара, гаров, текин фойдаланиш, лизинг шартномалари тўғрисидаги ва ижара ҳақининг миқдори ҳақидаги, автомототранспорт воситасини бошқариш ва сотиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар тўғрисидаги, мерос ва ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳамда даромад келтирадиган ва мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган бошқа битимларнинг миқдори ҳақидаги маълумотлар»;

2) 18-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга беришга доир битимлар ва умрбод рента шартномаси тўғрисидаги, васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлашга доир битимлар ҳамда унинг тақдирини ҳал қилишга қаратилган бошқа битимлар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий ҳимоя органига тақдим этиши;

амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотномаларни (маълумотларни), шу жумладан қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, ҳадя, ижара, гаров, текин фойдаланиш, лизинг шартномалари тўғрисидаги ва ижара ҳақининг миқдори ҳақидаги, автомототранспорт воситасини бошқариш ва сотиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар тўғрисидаги, мерос ва ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳамда даромад келтирадиган ва мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган бошқа битимларнинг миқдори ҳақидаги маълумотларни ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан ижтимоий ҳимоя органи томонидан юборилган сўровга кўра тақдим этиши»;

ўн учинчи — ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3) 34-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги, шу жумладан ижтимоий картани расмийлаштириш ҳақидаги аризадаги ариза берувчининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасининг, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрининг, хотинининг, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларининг) имзоларини нотариал шаҳодатлаш талаб этилмайди. Мазкур аризада ижтимоий ҳимоя органига ариза берувчининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасининг, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрининг, хотинининг, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларининг) имзолари уларга доир бўлган, ушбу Қонун 6-моддаси тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотларни, шунингдек кредит ахборотини, қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборотни ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлса, олишга ҳамда уларга ишлов беришга бўлган розилигидир. Бунда ижтимоий ҳимоя органининг ходимлари мазкур аризадаги имзоларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўлади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда; 2022 йил, № 4, 337-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда; 2025 йил, № 2, 194-модда) 8-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчига ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларига (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасига, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрига, хотинига ҳамда ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларига) доир банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлса, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан олишга ҳамда уларга ишлов беришга ҳақлидир»;

бешинчи ва олтинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188, 191-моддалар) 50-моддасининг иккинчи қисми «давлат солиқ хизмати органларига» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ-301-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда; 2025 йил, № 3, 369-модда) 24-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

биринчи қисм «шунингдек» деган сўздан кейин «ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мақсадда ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан кредит ахбороти субъектининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасининг, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрининг, хотинининг ҳамда ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларининг) тўловга қобилиятлилигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига кредит ахбороти тақдим этилади ҳамда унинг алмашинуви амалга оширилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар) 378-моддаси қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд билан тўлдирилсин:

«20 1 ) Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайриялари».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар) илова 7-бандининг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 594-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2024 йил, № 9, 956, 958-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 1, 7-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 27-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун бепул асосда тақдим этилади»;

2) 31-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс ёки ўн саккиз ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади»;

олтинчи қисмидаги «ўн» деган сўз «йигирма» деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи қисмидаги «шахсий йиғмажилдларини» деган сўзлар «кўрик ишларини электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 34-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Протез-ортопедия мосламаларининг ва реабилитация қилиш техник воситаларининг рўйхати, бундай воситалар билан таъминлаш тартиби, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

4) 36-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилади»;

5) 37-модда :

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «соғлиқни сақлаш органлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари» деган сўзлар «давлат органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «ёки педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги ЎРҚ-644-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 8, 630-модда) 24-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг сўровига кўра»;

бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 2-илова қуйидаги мазмундаги 125-позиция билан тўлдирилсин:

« 125. Объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича хулоса Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун лицензия олиш, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш, кредит бюролари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш, тиббий фаолият учун лицензия олиш, фармацевтика фаолияти учун лицензия олиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси »;

2) 4-илованинг II-бўлими қуйидаги мазмундаги 115-позиция билан тўлдирилсин:

« 115. Объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича хулоса 100 » .

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонун 9-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан бепул шуғулланиш учун давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини тақдим этиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1 ва 11-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонун 8-моддасининг қоидалари 2025 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 17 декабрь,

ЎРҚ-1102-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 22-aprelda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 1-noyabrda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda ijtimoiy xizmatlar va yordam qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrsatilishini taʼminlash, aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash hamda ushbu sohaga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan va boshqa manbalar hisobidan ajratilgan mablagʻlarni aniq yoʻnaltirish boʻyicha keng qamrovli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib-taomillarni buzganlik, shuningdek ijtimoiy himoya organlari xodimlarining qonuniy faoliyatiga toʻsqinlik qilganlik, ularning qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarini bajarmaganlik uchun javobgarlikni belgilash, ijtimoiy yordam berishda jamoat birlashmalari va homiylik tashkilotlarining faolligini yanada oshirish hamda ijtimoiy-iqtisodiy va gumanitar sohalarni rivojlantirishda ularning salohiyatidan toʻlaqonli foydalanish maqsadida qonunchilik hujjatlarini yanada takomillashtirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga hamda “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga tegishincha ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib-taomillarni buzganlik, ijtimoiy himoya organlarining qonuniy faoliyatiga toʻsqinlik qilganlik, ularning qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarini bajarmaganlik uchun javobgarlikni, shuningdek obyektda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha xulosa olishni, ushbu hujjatsiz faoliyatni (harakatni) amalga oshirganlik yoki mazkur hujjatni qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olganlik uchun jarimalar miqdorlarini belgilovchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Shuningdek “ Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida ”gi, “ Notariat toʻgʻrisida ”gi, “ Bank siri toʻgʻrisida ”gi, “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi, “ Kredit axboroti almashinuvi toʻgʻrisida ”gi hamda “ Narkologik kasalliklar profilaktikasi va ularni davolash toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish uchun mazkur Agentlikka maʼlumotlarga ishlov berish vakolati berilishini nazarda tutuvchi qoidalar belgilanmoqda.

Bundan tashqari ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga , “ Davlat boji toʻgʻrisida ”gi hamda “ Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga tegishincha Ijtimoiy himoya yagona reyestriga yoki Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar aʼzolariga homiylik tashkilotlari tomonidan soliq davri mobaynida bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravarigacha miqdorda toʻgʻridan-toʻgʻri beriladigan pul mablagʻlari tarzidagi homiylik xayriyalarining soliq solinmaydigan miqdori oshirilishini hamda nogironligi boʻlgan shaxslar, faxriylar, xotin-qizlar hamda bolalar jamoat birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda undiriladigan davlat bojining belgilangan stavkasi miqdori kamaytirilishini, tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining faoliyati takomillashtirilishini nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirishga, ijtimoiy himoya organi tomonidan ehtiyojmand fuqarolarning ijtimoiy-iqtisodiy holatini har tomonlama baholash orqali davlat tomonidan aholiga koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar va yordamning aniq yoʻnaltirilishini hamda ularning samaradorligini taʼminlashga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 99-modda quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Shaharsozlik hujjatlariga ularda nogironligi boʻlgan shaxslarga shart-sharoitlar yaratish boʻyicha loyihaning alohida boʻlimi (qismi) mavjud boʻlmagan holda yoki shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq boʻlmagan ushbu alohida boʻlim (qism) boʻyicha ekspert tashkilotlar tomonidan ijobiy xulosa berish, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yetmish baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Shaharsozlik hujjatlarida nogironligi boʻlgan shaxslarga shart-sharoitlar yaratish boʻyicha loyihaning alohida boʻlimiga (qismiga) amal qilinmagan holda qurilishi tugallangan binolar va inshootlardan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi organlari tomonidan ruxsatnoma berish, —

bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yetmish baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

2) quyidagi mazmundagi 198 8 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 198 8 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va uning tizimidagi idoralar xodimlarining qonuniy faoliyatiga toʻsqinlik qilish, shuningdek ularning qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarini bajarmaslik

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va uning hududiy boshqarmalari, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari, Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya va uning hududiy boshqarmalari xodimlarining qonuniy faoliyatiga toʻsqinlik qilish, shuningdek ularning qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarini bajarmaslik, —

fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa, —

fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan yetti baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

3) 215 5 -modda birinchi qismining dispozitsiyasi “ifodalangan tarzda buzilishi” degan soʻzlardan keyin “bundan ushbu Kodeksning 215 9 -moddasida nazarda tutilgan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) quyidagi mazmundagi 215 9 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 215 9 -modda. Ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish sohasidagi qonunchilikni buzish hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlarni va ijtimoiy kafolatlarni taʼminlamaslik

Ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish sohasidagi qonunchilikning arz qiluvchidan murojaatni qabul qilishni rad etganlikda, ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish chogʻida murojaatlarni koʻrib chiqish tartibini va muddatlarini buzganlikda, arz qiluvchidan qonunchilikda nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilib olganlikda, ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlarni va ijtimoiy kafolatlarni taʼminlamaslikda ifodalangan tarzda buzilishi, shuningdek ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish milliy standartlariga rioya etmaslik, —

mansabdor shaxslarga va xizmatchilarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa, —

mansabdor shaxslarga va xizmatchilarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

5) 245-moddaning :

birinchi qismidagi :

“47 2 , 47 4 , 47 5 , 47 6 , 47 7 , 47 8 , 48, 49 1 , 49 4 , 51 1 ” raqamlari “47 4 , 47 5 , 47 6 , 47 7 , 47 8 , 49 1 , 49 4 ” raqamlari bilan almashtirilsin;

“241 5 ” raqami “241 5 (bundan litsenziya berishda nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay shart-sharoitlar yaratishga doir qismi mustasno)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jinoyat ishlari boʻyicha sudlar yakka tartibdagi tadbirkorlar va (yoki) ularning xodimlari, yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektlarining mansabdor shaxslari va (yoki) boshqa xodimlari tomonidan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish chogʻida sodir etilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni ham koʻrib chiqadi, bundan ushbu Kodeks 50 1 , 51 1 -moddalarida, 60-moddasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida, 60 1 , 65, 68, 68 1 , 85 1 -moddalarida, 99-moddasining birinchi — yettinchi, toʻqqizinchi — oʻn birinchi qismlarida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga oid qismida), 99-moddasining sakkizinchi qismida (Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga oid qismida), 99-moddasining oʻn ikkinchi qismida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy inspeksiyasiga oid qismida), 159-moddasining birinchi qismida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga oid qismida), ikkinchi va uchinchi qismlarida, 163, 163 1 -moddalarida, 175-moddasining birinchi, uchinchi va oltinchi qismlarida, 211 va 283-moddalarida nazarda tutilgan hollar mustasno”;

6) quyidagi mazmundagi 245 12 -modda bilan toʻldirilsin:

“ 245 12 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya organlari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya organlariga ushbu Kodeksning 47 2 , 48, 51 1 -moddalarida, 99-moddasining oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi qismlarida, 198 8 , 215 9 -moddalarida, 241 5 -moddasida (litsenziya berishda nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay shart-sharoitlar yaratishga doir qismida) nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya organlari nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishga va jarima tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllashga Ijtimoiy inspeksiya boshligʻi va uning oʻrinbosarlari, Ijtimoiy inspeksiya hududiy boshqarmalarining boshliqlari haqlidir”;

7) 266 4 -modda :

nomidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi organlariga ushbu Kodeks 72-moddasining uchinchi va toʻrtinchi qismlarida (ichimlik ehtiyojlari uchun suv quduqlarini qazishning belgilangan qoidalarini va texnologiyasini buzishga oid qismida), 74-moddasida (ichimlik suvi olishning belgilangan limitlarini buzishga doir qismida), 75-moddasida (ichimlik suvi inshootlari orqali chiqarilayotgan ichimlik suvi miqdorining dastlabki hisobini yuritish qoidalarini buzishga oid qismida), 76-moddasida (ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlaridan foydalanish qoidalarini buzishga doir qismida), 99-moddasida (bundan yoʻl qurilishi sohasidagi qonunchilikni buzish, shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq binolarni, inshootlarni yoki boshqa obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlashga taqiqlar (cheklovlar) belgilangan zonalarda ushbu ishlarni bajarish yoki aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejalarini, ularni rejalashtirish va qurish loyihalariga zid ravishda (bosh rejalarda nazarda tutilmagan) binolar va inshootlarni loyihalashtirish, rekonstruksiya qilish va qurish, shaharsozlik hujjatlariga ularda nogironligi boʻlgan shaxslarga shart-sharoitlar yaratish boʻyicha loyihaning alohida boʻlimi (qismi) mavjud boʻlmagan holda yoki shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq boʻlmagan ushbu alohida boʻlim (qism) boʻyicha ekspert tashkilotlar tomonidan ijobiy xulosa berish, shaharsozlik hujjatlarida nogironligi boʻlgan shaxslarga shart-sharoitlar yaratish boʻyicha loyihaning alohida boʻlimiga (qismiga) amal qilinmagan holda qurilishi tugallangan binolar va inshootlardan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi organlari tomonidan ruxsatnoma berish mustasno), 101-moddasida (koʻp kvartirali uylarning issiqlik taʼminotiga oid qismida), 159-moddasining birinchi qismida (koʻp kvartirali uylardagi turar joylarni saqlash va ulardan foydalanish qoidalarini, koʻp kvartirali uy-joy fondidan texnik foydalanish qoidalari va normalarini buzishga oid qismida), ikkinchi va uchinchi qismlarida, 163, 163 1 va 163 2 -moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir”;

ikkinchi qismining:

birinchi xatboshisidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshisidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshisidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismidagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan “Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida”gi 265-I-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 128-modda; 1999-yil, № 5, 124-modda; 2001-yil, № 5, 89-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 10, 536-modda; 2007-yil, № 10, 473-modda; 2010-yil, № 5, 177-modda; 2016-yil, № 12, 383-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 265, 267-moddalar, № 9, 589, 592-moddalar; 2020-yil, № 12, 691-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 797-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda, № 11, 1061-modda; 2023-yil, № 1, 2-modda; 2024-yil, № 5, 460-modda, № 9, 958, 964-moddalar; 2025-yil, № 2, 188-modda) 45-moddasining uchinchi qismiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining fuqaroning ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatishga muhtojligini aniqlashga qaratilgan soʻrovi boʻyicha”;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishincha oltinchi va yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 26-dekabrda qabul qilingan “Notariat toʻgʻrisida”gi 343-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 2, 42-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda; 2006-yil, № 9, 498-modda; 2007-yil, № 12, 608-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335-modda; 2012-yil, № 4, 105-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda, № 7, 431-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda; 2020-yil, № 1, 3-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 464-modda; 2024-yil, № 10, 1076-modda, № 12, 1286-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 6-modda toʻrtinchi qismining oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga (bundan buyon matnda ijtimoiy himoya organi deb yuritiladi) umrbod taʼminlash sharti bilan uyni (kvartirani) boshqa shaxsga berishga doir bitimlar va umrbod renta shartnomasi toʻgʻrisidagi, vasiylikdagi shaxsning mol-mulkini taqsimlashga doir bitimlar hamda uning taqdirini hal qilishga qaratilgan boshqa bitimlar haqidagi maʼlumotlar, shuningdek ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizaga asosan yuborilgan soʻrovga koʻra, amalga oshirilgan notarial harakatlar haqidagi maʼlumotnomalar (maʼlumotlar), shu jumladan qimmatli qogʻozlar, koʻchmas mulk, avtomototransport vositalarining oldi-sotdi, hadya, ijara, garov, tekin foydalanish, lizing shartnomalari toʻgʻrisidagi va ijara haqining miqdori haqidagi, avtomototransport vositasini boshqarish va sotish huquqi bilan berilgan ishonchnomalar toʻgʻrisidagi, meros va hadya tartibida fuqarolar mulkiga oʻtayotgan mol-mulkning qiymati hamda daromad keltiradigan va majburiy davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan boshqa bitimlarning miqdori haqidagi maʼlumotlar”;

2) 18-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“umrbod taʼminlash sharti bilan uyni (kvartirani) boshqa shaxsga berishga doir bitimlar va umrbod renta shartnomasi toʻgʻrisidagi, vasiylikdagi shaxsning mol-mulkini taqsimlashga doir bitimlar hamda uning taqdirini hal qilishga qaratilgan boshqa bitimlar haqidagi maʼlumotlarni ijtimoiy himoya organiga taqdim etishi;

amalga oshirilgan notarial harakatlar haqidagi maʼlumotnomalarni (maʼlumotlarni), shu jumladan qimmatli qogʻozlar, koʻchmas mulk, avtomototransport vositalarining oldi-sotdi, hadya, ijara, garov, tekin foydalanish, lizing shartnomalari toʻgʻrisidagi va ijara haqining miqdori haqidagi, avtomototransport vositasini boshqarish va sotish huquqi bilan berilgan ishonchnomalar toʻgʻrisidagi, meros va hadya tartibida fuqarolar mulkiga oʻtayotgan mol-mulkning qiymati hamda daromad keltiradigan va majburiy davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan boshqa bitimlarning miqdori haqidagi maʼlumotlarni ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizaga asosan ijtimoiy himoya organi tomonidan yuborilgan soʻrovga koʻra taqdim etishi”;

oʻn uchinchi — oʻn oltinchi xatboshilari tegishincha oʻn beshinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

3) 34-modda quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi, shu jumladan ijtimoiy kartani rasmiylashtirish haqidagi arizadagi ariza beruvchining va u bilan birga yashovchi oila aʼzolarining (oʻz oilasiga ega boʻlmaganda ota-onasining, shuningdek oʻz oilasiga ega boʻlganda erining, xotinining, oʻz oilasiga ega boʻlmagan 18 yoshli va undan katta yoshli farzandlarining) imzolarini notarial shahodatlash talab etilmaydi. Mazkur arizada ijtimoiy himoya organiga ariza beruvchining va u bilan birga yashovchi oila aʼzolarining (oʻz oilasiga ega boʻlmaganda ota-onasining, shuningdek oʻz oilasiga ega boʻlganda erining, xotinining, oʻz oilasiga ega boʻlmagan 18 yoshli va undan katta yoshli farzandlarining) imzolari ularga doir boʻlgan, ushbu Qonun 6-moddasi toʻrtinchi qismining oltinchi xatboshisida nazarda tutilgan maʼlumotlarni, shuningdek kredit axborotini, qimmatli qogʻozlar bozoridagi maxfiy axborotni va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni, agar bu maʼlumotlar oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun zarur boʻlsa, olishga hamda ularga ishlov berishga boʻlgan roziligidir. Bunda ijtimoiy himoya organining xodimlari mazkur arizadagi imzolarning haqiqiyligi uchun javobgar boʻladi”.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2003-yil 30-avgustda qabul qilingan “Bank siri toʻgʻrisida”gi 530-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2003-yil, № 9-10, 144-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2012-yil, № 4, 105-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 6, 524-modda; 2022-yil, № 4, 337-modda; 2024-yil, № 9, 965-modda; 2025-yil, № 2, 194-modda) 8-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari ariza beruvchiga va u bilan birga yashovchi oila aʼzolariga (oʻz oilasiga ega boʻlmaganda ota-onasiga, shuningdek oʻz oilasiga ega boʻlganda eriga, xotiniga hamda oʻz oilasiga ega boʻlmagan 18 yoshli va undan katta yoshli farzandlariga) doir bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni, agar bu maʼlumotlar oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun zarur boʻlsa, ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizaga asosan olishga hamda ularga ishlov berishga haqlidir”;

beshinchi va oltinchi qismlar tegishincha oltinchi va yettinchi qismlar deb hisoblansin.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 22-iyulda qabul qilingan “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi OʻRQ-163-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 3-iyunda qabul qilingan OʻRQ-387-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 6, 227-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 3, 166-modda, № 4, 199-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 10, 968, 973-moddalar; 2022-yil, № 3, 217-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188, 191-moddalar) 50-moddasining ikkinchi qismi “davlat soliq xizmati organlariga” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2011-yil 4-oktabrda qabul qilingan “Kredit axboroti almashinuvi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-301-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2011-yil, № 10, 271-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 4, 340-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda; 2025-yil, № 3, 369-modda) 24-moddasiga quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

birinchi qism “shuningdek” degan soʻzdan keyin “ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan maqsadda va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizaga asosan kredit axboroti subyektining va u bilan birga yashovchi oila aʼzolarining (oʻz oilasiga ega boʻlmaganda ota-onasining, shuningdek oʻz oilasiga ega boʻlganda erining, xotinining hamda oʻz oilasiga ega boʻlmagan 18 yoshli va undan katta yoshli farzandlarining) toʻlovga qobiliyatliligini aniqlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga kredit axboroti taqdim etiladi hamda uning almashinuvi amalga oshiriladi”;

ikkinchi va uchinchi qismlar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar) 378-moddasi quyidagi mazmundagi 20 1 -band bilan toʻldirilsin:

“20 1 ) Ijtimoiy himoya yagona reyestriga yoki Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar aʼzolariga qonunchilikda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan homiylik tashkilotlari tomonidan soliq davri mobaynida bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravarigacha miqdorda toʻgʻridan-toʻgʻri beriladigan pul mablagʻlari tarzidagi homiylik xayriyalari”.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar) ilova 7-bandining “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:

9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 594-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570-modda; 2024-yil, № 9, 956, 958-moddalar, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 1, 7-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 27-moddaning beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat mulki boʻlgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi hujjatlarida belgilangan tartibda nogironligi boʻlgan shaxslarga sport bilan shugʻullanish uchun bepul asosda taqdim etiladi”;

2) 31-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqaroni nogironligi boʻlgan shaxs yoki oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan bolani nogironligi boʻlgan bola deb topish tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari tomonidan amalga oshiriladi”;

oltinchi qismidagi “oʻn” degan soʻz “yigirma” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oʻn ikkinchi qismidagi “shaxsiy yigʻmajildlarini” degan soʻzlar “koʻrik ishlarini elektron shaklda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 34-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Protez-ortopediya moslamalarining va reabilitatsiya qilish texnik vositalarining roʻyxati, bunday vositalar bilan taʼminlash tartibi, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash uchun tibbiy koʻrsatmalar va qarshi koʻrsatmalar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;

4) 36-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy yordam davlat organlari va tashkilotlari tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrsatiladi”;

5) 37-modda :

birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “sogʻliqni saqlash organlari, bandlik va mehnat munosabatlari organlari” degan soʻzlar “davlat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismidagi “yoki pediatriya tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

10-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 27-oktabrda qabul qilingan “Narkologik kasalliklar profilaktikasi va ularni davolash toʻgʻrisida”gi OʻRQ-644-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 597-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 8, 630-modda) 24-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining soʻroviga koʻra”;

beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.

11-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 2-ilova quyidagi mazmundagi 125-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 125. Obyektda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha xulosa Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi faoliyat uchun litsenziya olish, bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya olish, kredit byurolari faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya olish, tibbiy faoliyat uchun litsenziya olish, farmatsevtika faoliyati uchun litsenziya olish. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi ”;

2) 4-ilovaning II-boʻlimi quyidagi mazmundagi 115-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 115. Obyektda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha xulosa 100 ” .

12-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

13-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

ushbu Qonun 9-moddasining 1-bandida nazarda tutilgan nogironligi boʻlgan shaxslarga sport bilan bepul shugʻullanish uchun davlat mulki boʻlgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlarini taqdim etish tartibini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir oy ichida ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

14-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Ushbu Qonunning 1 va 11-moddalari ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

Ushbu Qonun 8-moddasining qoidalari 2025-yil 1-yanvardan eʼtiboran yuzaga kelgan munosabatlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 17-dekabr,

OʻRQ-1102-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.12.2025-y., 03/25/1102/1173-son)

lex.uz