📅 2025-yil 2-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 2-dekabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 2 декабрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 декабря 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 December 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
буйруғи
ИНДИКАТОРЛАР
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 2 декабрдаги 4-сон буйруғига ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича
Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши 1. Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани Касбий таълим ташкилотини ривожлантириш режаси (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) (бундан буён матнда ривожлантириш режаси деб юритилади) тасдиқланган ҳамда унда касбий таълим ташкилотини ривожлантиришнинг мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган * Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун касбий таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг (кафедраларнинг, бўлимларнинг) тизимли равишда йиллик иш режалари ишлаб чиқилган Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган ҳамда уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасидаги мақсадлар ва вазифалар билан уйғунлаштирилган Ривожлантириш режасининг мониторинги ва таҳлили натижалари ҳамда педагоглар, ўқувчилар, битирувчилар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган, шунингдек улар асосида ривожлантириш режасини такомиллаштириш чоралари кўрилган Ривожлантириш режасининг ижроси ҳамда натижалари очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка эълон қилиб борилган 2. Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани Касбий таълим ташкилотининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида ривожлантириш режасига мувофиқ молиявий ресурсларни мақсадли бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган Молиявий ресурслар ўқув жараёнини режалаштириш, ташкил этиш ҳамда моддий-техник база ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадларига мувофиқ равишда тақсимланган Молиявий бошқарув жараёни йўлга қўйилган ҳамда йиллик молиявий режа тасдиқланган ва ижроси амалга оширилган Йиллик молиявий режада таълим сифатини таъминлашга йўналтирилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланган Молиявий ресурслардан фойдаланиш ва йиллик молиявий режанинг ижроси бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил амалга оширилган ҳамда бу юзасидан қарорлар мониторинг ва таҳлил натижалари асосида қабул қилинган 3. Таълим ташкилотининг педагогик (васийлик) кенгаши фаолияти ва унинг самарадорлиги Педагогик (васийлик) кенгашнинг иш режаси ва низоми, шу жумладан ваколатлари, вазифалари ва иш юритиш тартиби тасдиқланган Педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишлари мунтазам ўтказилган ҳамда йиғилиш қарорлари асосида чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган ва уларнинг ижроси назорат қилинган Педагогик (васийлик) кенгаш қарорларини қабул қилишда манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган Педагогик (васийлик) кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар таълим сифатини ошириш, педагогларни қўллаб-қувватлаш, молиявий ресурслардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда касбий таълим ташкилотини ривожлантириш мақсадлари учун йўналтирилган Педагогик (васийлик) кенгаш фаолиятига оид маълумотлар очиқлик, ҳисобдорлик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ жамоатчиликка тақдим этиб борилган 4. Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани Касбий таълим ташкилотида ахборот тизими (EMIS PT, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ёки бошқалар) жорий этилган * Ахборот тизимида ўқувчилар ва педагогларга оид маълумотлар, шунингдек ўқув машғулотлари (дарс) жадвали, баҳолаш ва ўқувчилар давомати бўйича маълумотларни юритиш имконияти мавжуд Ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари тизимли равишда кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминланган Ахборот тизимидаги маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги таъминланган ҳамда ахборот тизими ўз вақтида янгиланиб борилган ва мониторинг юритилган, шунингдек ушбу маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган Тайёрланган ҳисоботлар педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни тузатиш чоралари кўрилган 2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши 5. Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани Таълим сифатини ички таъминлаш жараёнида манфаатдор томонлар иштироки таъминланган ҳамда уларнинг иштирокида мунтазам тадбирлар (учрашувлар, семинар-тренинглар, муҳокамалар, анжуманлар, сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ёки бошқалар) ўтказилган Манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизими мунтазам такомиллаштирилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилган 6. Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Касбий таълим ташкилотида таълим сифатини ички таъминлаш тизими расмийлаштирилган (ички баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган) ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш бўлинмаси ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган * Таълим сифатини ички таъминлаш тизимини ички баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизимининг самарадорлиги доимий равишда мониторинг қилинган ва даврий (ярим йиллик ва йиллик) таҳлиллар асосида баҳолаб борилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этиб борилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими доимий равишда ички баҳолашдан ўтказилган, ички баҳолаш натижалари педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиб борилган 7. Ўқувчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) ишлаб чиқилган ҳамда таълим дастурларидаги кутилган ўқув натижалари (learning outcomes) ва фанларнинг (модулларнинг) мақсадларига мослиги таъминланган Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин ўқувчиларга маълум қилиб борилган Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали ва доимий қўлланилган ҳамда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган Баҳолаш натижалари рақамли платформалар, ўқувчиларнинг амалиёт кундалиги, якуний давлат аттестация (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли равишда акс эттирилган, юритилган ҳамда сақланган Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича ўқувчиларнинг шикоятлари касбий таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва тизимли равишда таҳлил қилинган Шикоятлар таҳлили натижалари бўйича ҳисоботлар мунтазам тайёрланган ва баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, шунингдек баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган 8. Битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва иш берувчиларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда таҳлил қилингани Карера маркази ёки битирувчилар билан ишлаш бўлинмаси фаолият юритади ҳамда унинг йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланган Меҳнат бозоридаги тенденциялар асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган Битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги, амалий кўникмалари ва иш жойидаги самарадорлиги юзасидан иш берувчилардан таклиф ва фикр-мулоҳазалар олиш тизими йўлга қўйилган Битирувчиларнинг бандлиги бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд ҳамда битирувчиларнинг бандлиги бўйича мониторинг мунтазам юритилган Битирувчиларнинг бандлиги бўйича мониторинг натижалари таҳлил қилинган, педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилинган, шунингдек ушбу таҳлиллар асосида ривожлантириш режаси такомиллаштириб борилган Битирувчиларнинг бандлиги бўйича мониторинг натижалари ҳамда иш берувчиларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида ўқув жараёни тизимли равишда такомиллаштирилган ҳамда қабул параметрлари қайта кўриб чиқилган 3-боб. Ўқувчилар фаолияти йўналиши 9. Қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги Қабул параметрлари касбий таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория ва лаборатория хоналари, амалиёт базалари, давлат таълим стандартлари ва касбий таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификаторига мос равишда белгиланган * Қабул параметрлари тегишли ҳудуднинг меҳнат бозори, ривожлантириш режаси, педагогларнинг сони ва таркиби, уларнинг ўқув (иш) юкламаси билан уйғунлаштирилган Қабул параметрларининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган 10. Ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолияти белгиланган Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари ва баҳолаш усуллари билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги таъминланган Қабул жараёнида абитуриентлар учун тенг имкониятлар яратилган ва қабул жараёнининг барча босқичлари (ҳужжат топшириш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш, танлов асосида ўқишга тавсия этилган ёки тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини эълон қилиш ва бошқалар) очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган ариза ва шикоятлар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва қабул жараёнида холисликни таъминлашга қаратилган рақамлаштирилган тизим жорий этилган Қабул жараёни доимий равишда ички назорат ва таҳлил қилинади ҳамда ички назорат ва таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган 11. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда ўқувчилар ҳаракати деб юритилади) жараёнларининг белгиланган тартиблар асосида амалга оширилгани Ўқувчилар ҳаракати касбий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилган ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш бўйича масъул комиссия (ёки ишчи гуруҳ) ташкил этилган * Ўқувчилар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда тўғри расмийлаштирилган ҳамда уларнинг ҳисоботи ва мониторинги мунтазам юритилган Курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдиришнинг мезонлари аниқ белгиланган ҳамда курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдириш бўйича қарор қабул қилишда академик кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган Ўқувчилар ҳаракати бўйича ўқувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланган ва жараёнлар ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинган, шунингдек ўқувчилар ҳаракати бўйича барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида (EMIS PT) ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилган Ўқувчилар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнлари самарали ташкил этилган 12. Ўқувчиларнинг республика ва халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақаларда (бундан буён матнда танловлар деб юритилади) иштирок этгани ва уларда совриндор бўлган ўқувчиларнинг рағбатлантирилгани Ўқувчиларнинг танловларда иштирок этишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси мавжуд Ўқувчиларнинг танловлардаги иштирокини мувофиқлаштириш учун бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган Ўқувчиларни танловларга тайёрлаш бўйича тўгараклар ёки махсус курслар ташкил этилган Ўқувчиларнинг танловлардаги иштироки бўйича мониторинг юритилган, шунингдек танловларда қатнашган ўқувчиларнинг рўйхати ва уларнинг натижалари қайд этиб борилган Танлов натижалари асосида педагоглар ва ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилган Ўқувчиларнинг танловлардаги натижалари тизимли равишда таҳлил қилинган ва танловларга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган 13. Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани, уларнинг меҳнат бозоридаги ва таълимнинг кейинги босқичи бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлангани Касбий таълим ташкилотида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Ўқувчиларга меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, карера кунлари, потенциал иш берувчилар ва ўқувчиларни касбга йўналтиришга оид бошқа масалалар бўйича маълумотлар берилган Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича иш берувчилар ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган Касбий таълим ташкилоти томонидан ўқувчилар иштирокида касбга йўналтириш тадбирлари (семинарлар, учрашувлар, маслаҳатлар, давра суҳбатлари ёки бошқалар) ўтказиб бориш йўлга қўйилган Меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида мунтазам жойлаштирилган ва янгиланиб борилган 4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши 14. Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани Намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режалар ҳамда ўқув жараёни графиги давлат таълим стандартларининг талабларига мувофиқ ҳамда ҳудудлардаги иш берувчилар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган * Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари (ишчи ўқув режалар, ишчи ўқув дастурлар, ўқув жараёни графиги ва ўқув машғулотлари (дарс) жадвали) педагогик (методик) кенгашда муҳокамадан ўтказилган ҳолда тасдиқланган Ўқув машғулотлари (дарс) жадвали ишчи ўқув режалар ва ўқув жараёни графигига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўқув жараёнини ташкил этиш учун ўқув-услубий ресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) самарали ва мақсадли равишда фойдаланилган 15. Педагогларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани Педагогларнинг ўқув (иш) юкламалари касбий таълим ташкилотларида педагог ходимлар иш фаолиятининг (ўқув ва педагогик юкламасининг) вақт меъёрлари ва штатлар жадвалига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўқув (иш) юкламаларининг тақсимотида педагогларнинг мутахассислиги, дарс берадиган фанлари (модуллари), иш турлари ва вақт меъёри (соат) ҳисобга олинган * Ўқув (иш) юкламаларнинг бажарилиш ҳолати доимий равишда мониторинг қилинган ва даврий (ойлик, ярим йиллик ва йиллик) таҳлиллар амалга оширилган ҳамда ҳисоботлар юритилган Мониторинг ва таҳлил жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда ижроси таъминланган Мониторинг ва таҳлил жараёнлари очиқ ва адолатли тарзда амалга оширилганлиги ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланганлиги бўйича маълумотлар педагогик (методик) кенгашга тақдим этилган ва муҳокама қилинган 16. Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатларини (ишчи ўқув дастури, ўқитиш материаллари) ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича муҳокамалар ва семинар-тренинглар ташкил этилган Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда педагогик кенгаш (методик кенгаш) муҳокамасидан ўтказилган ҳолда ҳужжатлаштирилган Ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилган ҳамда ушбу ҳужжатларнинг амалда қўлланилиши доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилинган Мониторинг ва таҳлил натижасида ўқув-меъёрий ҳужжатларни қўллашда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижро этилган ҳамда шу асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштириб борилган 17. Ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани Фанлар (модуллар) ва амалий машғулотларни ўқитиш жараёнида кутилган ўқув натижаларига эришишга қаратилган илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усуллари доимий равишда қўлланилган Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларининг қамрови ва мураккаблиги таълим дастурининг даражаси, таълим шакли ва ўқувчилар эҳтиёжларига мос равишда белгиланган Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаш самарадорлиги мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб борилган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш чоралари кўрилган Мониторинг, таҳлил ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш натижалари асосида касбий таълим ташкилотида қўлланилаётган илғор педагогик технологиялар доимий равишда янгиланган ҳамда такомиллаштирилган Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаш самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланган ва педагогик (методик) кенгашда кўриб чиқилган 18. Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани Раҳбар ва педагог кадрлар томонидан дарс таҳлилларини амалга ошириш бўйича режа-график ишлаб чиқилган Дарс таҳлилида илғор педагогик технологиялар, инновацион ўқитиш усуллари ва баҳолаш воситалари инобатга олинган ҳамда таҳлил жараёни турли усуллар (махсус шакл, чеклист, рубрика ёки бошқалар) асосида амалга оширилган Дарс таҳлили натижалари педагоглар билан индивидуал ёки гуруҳ шаклида муҳокама қилинган Дарс таҳлили натижалари таълим сифатини ички таъминлаш ҳисоботларига киритилган ва педагогик (методик) кенгашда кўриб чиқилган Педагогик (методик) кенгашда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши мониторинг қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижроси назорат қилинган 19. Таълим шаклларига мос равишда тегишли амалиётлар иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилгани Амалиёт машғулотларини ташкил этишда таълим шаклларига мос иш берувчилар билан ҳамкорлик келишувлар (шартномалар, меморандумлар) мавжуд Таълим шаклига мос амалиёт машғулотлари (ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда лаборатория машғулотлари) дастурлари тасдиқланган Амалиёт машғулотлари ишчи ўқув режалар ва ўқув жараёни графигига мувофиқ ташкил этилган Амалиёт машғулотларида иштирок этувчи ўқувчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва техника хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтиришлар берилган ҳамда ушбу қоидаларга риоя қилиниши таъминланган Амалиёт машғулотлари ҳисоботлари юритиб борилган ҳамда электрон тизим ёки журналларда қайд этилган Иш берувчилар билан ҳамкорликда амалиёт машғулотлари таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида таълим дастурлари, шу жумладан амалиёт машғулотлари такомиллаштирилган * 20. Якуний давлат аттестацияси (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) иш берувчилар иштирокида ўқув натижаларига мувофиқ ўтказилгани Якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби мавжуд ҳамда ЯДА комиссияси ва апелляция комиссияси аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 836-сон «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан белгиланган ЯДА ўқув хоналарида ҳамда кўргазмали-амалий имтиҳонлар корхона ва ташкилотларнинг махсус ташкил этилган майдонларида (симуляцион лабораторияларида) ва амалиёт базаларида ўтказилган ЯДА доирасидаги тест топшириқлари, кўргазмали-амалий имтиҳонларнинг шартлари ва баҳолаш мезонлари таълим дастурларида белгиланган кутилган ўқув натижалари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Баҳолаш жараёнлари холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик тамойилларига мувофиқ ташкил этилган ЯДА натижалари баённомаларда расмийлаштирилган ҳамда ЯДА натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар педагогик (методик) кенгашда кўриб чиқилган ЯДА бўйича имтиҳон қайдномалари ва имтиҳон материаллари касбий таълим ташкилотида сақланган ҳамда улар бўйича ҳисобот юритилган ва ҳисобдан чиқариш чоралари кўрилган ЯДА бўйича шикоятлар апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича баённомалар расмийлаштирилган 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 21. Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги Фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари асосий штатдаги педагоглар билан таъминланган ҳамда ушбу педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибаси таълим йўналишига мос келади * Ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун олий маълумотли ўқитувчилар ва амалий кўникмага эга бўлган ишлаб чиқариш таълим усталари мавжуд Педагоглар ўзининг ихтисослиги бўйича қайта тайёрлаш ва (ёки) малака ошириш курсларини тамомлаган ҳамда дипломга (сертификатга) эга Касбий таълим ташкилотида педагог кадрлар аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинган ҳамда уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ташкил этилган Педагог кадрларнинг мутахассислиги билан дарс берадиган фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларининг ўзаро мослиги юзасидан мониторинг юритилган Мониторинг натижалари асосида педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибасига мос фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларини олиб бориши таъминланган 22. Таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани Педагог кадрларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва касбий таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари асосида амалга оширилган ҳамда ушбу жараёнларга доир ҳужжатлар (танлов ҳужжатлари, суҳбат баённомалари, аризалар, буйруқлар ёки бошқалар) мавжуд Педагог кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқлик ва адолат тамойиллари ҳамда танлов (имтиҳон, суҳбат) асосида амалга оширилган Педагог кадрлар бўйича электрон ёки қоғоз шаклдаги шахсий портфолиолар (папкалар) шакллантирилган Педагог кадрларнинг қўнимсизлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлил олиб борилган, шу жумладан педагог кадрлар таркибидаги ўзгаришлар динамикаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари ўрганилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида чора-тадбирлар режаси ва йиллик ҳисобот ишлаб чиқилган ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган Педагог кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида олий таълим ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига чиқарилган мурожаатлар мавжуд Педагог кадрларнинг қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида кадрлар захираси шакллантирилган 23. Раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ҳамда уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани Раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлиги натижалари асосида уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилган ҳамда касбий таълим ташкилоти томонидан амалга ошириб борилган Раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнлари касбий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда ўтказиб борилган Баҳолаш натижалари асосида раҳбар ва педагог кадрларнинг рейтинги (самарадорлик кўрсаткичлари) шакллантирилган ҳамда расмийлаштирилган Раҳбар ва педагог кадрларни баҳолаш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш жараёнларида шаффофлик ҳамда адолат тамойилларига амал қилинган 24. Педагог кадрларни касбий ривожлантириш, тажрибасини оммалаштириш ва малакасини ошириш учун шароит яратилгани Педагог кадрларни касбий ривожлантириш бўйича эҳтиёжларни аниқлаш юзасидан мониторинг ўтказиб борилган Мониторинг натижалари асосида педагог кадрларнинг малака ошириш курсларида иштирок этиши ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотларда стажировка ўташи бўйича графиклар ишлаб чиқилган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида, шунингдек стажировкада иштирок этиши йўлга қўйилган ҳамда педагог кадрлар график асосида малака ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкага юборилган * Педагог кадрларни касбий таълим ташкилотининг касбий ривожлантириш тизимига мувофиқ илмий-амалий конференция, вебинарлар, семинар-тренинглар ва форумларга юбориш (иштирокини таъминлаш, ташкил этиш) чоралари кўрилган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари, шунингдек стажировка ҳамда касбий ривожлантириш тизими доирасида педагог кадрлар томонидан ўзлаштирилган компетенция ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида семинар-тренинглар, маҳорат ва очиқ дарслар ташкил этилган, шунингдек «устоз — шогирд» ва менторлик тизимлари жорий этилган 6-боб. Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши 25. Ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш учун тўгарак машғулотларининг йўлга қўйилгани ва уларнинг самарадорлиги Тўгараклар фаолиятини ташкил этиш бўйича йиллик режа-график мавжуд, тўгарак раҳбарлари белгиланган ҳамда тўгарак дастурлари ишлаб чиқилган Тўгарак машғулотлари йиллик режа-график асосида ўтказилган ҳамда қайднома журнали юритилган ёки электрон тизим орқали ҳисобга олинган Тўгаракларнинг касбий таълим ташкилотидаги ўқувчиларни қамраб олиш даражаси ҳамда қамраб олинган ўқувчиларнинг тўгараклардаги иштироки бўйича доимий мониторинг амалга оширилган Тўгараклар доирасида (мусобақалар, кўргазмалар, танловлар, лойиҳалар ёки бошқалар) ўқувчилар эришган натижалар эътироф этилган ҳамда ушбу ўқувчилар рағбатлантирилган Тўгараклар фаолияти юзасидан ўқувчилар, ота-оналар ва педагогларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ҳамда тўгаракларнинг самарадорлиги таҳлил қилинган Таҳлил натижалари асосида тўгараклар сифатини ошириш, қамровини кенгайтириш ёки янги йўналишларни жорий этиш бўйича чоралар кўрилган 26. Ўқувчиларга етарли даражада таълим олиш ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ва карера хизматларини ташкил этилгани Ўқувчилар билан ишлаш бўйича психологик хизмат ва карера маркази фаолияти мунтазам йўлга қўйилган Ўқувчилар билан психологик қўллаб-қувватлаш, шахсий ривожланиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича суҳбатлар, тренинглар ўтказилган Таълим олишда қийналаётган ёки қўшимча ёрдамга муҳтож ўқувчилар билан индивидуал маслаҳатлашувлар ўтказилган Ўқувчилар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган маслаҳат хизматлари ташкил этилган ва доимий равишда фаолият кўрсатган Карера хизматлари бўйича семинарлар, бўш иш ўринлари ярмаркалари ва иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилган Психологик ва карера хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда амалий чоралар кўрилган 27. Таълим хизматлари юзасидан ўқувчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Касбий таълим ташкилоти томонидан кўрсатиладиган таълим хизматлари бўйича сўровнома, суҳбат, электрон анкета, интервью ва фокус-гуруҳлар (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади), уларнинг мавзулари, саволлар (масалалар) рўйхати, сўровномани ўтказиш муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгиланган Таълим хизматларининг сифати юзасидан ўтказиладиган сўровномалар тўғрисида ўқувчилар мунтазам хабардор қилинган ҳамда тизимли равишда уларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилган Сўровнома жараёнлари очиқлик, тенглик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган Ўтказилган сўровнома натижалари масъул ижрочилар томонидан таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг таълим хизматларини такомиллаштиришга оид таклиф ва фикр-мулоҳазалари мунтазам йиғилган Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланиб, педагогик (методик) кенгашга тақдим этиб борилган Сўровнома доирасида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ҳамда тайёрланган таҳлилий ҳисоботлар асосида таълим хизматларини такомиллаштириш чоралари кўрилган Сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилган 28. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш) механизмлари ишлаб чиқилган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилган ҳамда улар учун индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган Ижтимоий ёрдам, психологик қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, моддий ва маънавий кўмак хизматлари мавжуд Имконияти чекланган ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитлари (мослаштирилган хона, махсус ўқув материаллари ва кўргазмали материаллар, Брайл алифбосидаги китоблар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар) яратилган Ўқувчиларнинг ўз иқтидорини кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратилган ҳамда иқтидорли ўқувчиларни саралаш, қўллаб-қувватлаш ва эътироф этишда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги мониторинг қилинган ҳамда ушбу механизмлар такомиллаштирилган 29. Ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган ҳамда ушбу масалалар бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўқувчилар билан тарбиявий суҳбатлар, профилактик йиғилишлар, давра суҳбатлари ва психологик тренинглар ўтказилган Чора-тадбирлар режасининг самарадорлиги мониторинг қилинган, муаммоли ҳолатлар аниқланган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қўшимча чоралар кўрилган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, «Маҳалла еттилиги» аъзолари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан профилактик тадбирлари амалга оширилган Ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги ўқувчилар билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилган ва ҳужжатлаштирилган Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирлар орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган 30. Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш бўйича ички ҳужжатлар тасдиқланган Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочилар белгиланган, шунингдек уларнинг фаолияти юзасидан ҳисоботлар юритилган Ариза ва шикоятлар ўқувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали (қутилар, онлайн форма, психолог, масъул шахс, ишонч телефони ёки бошқалар) қабул қилиб борилган Ариза ва шикоятлар рўйхати юритилган, уларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланган ҳамда кўриб чиқиш жараёнлари ҳужжатлаштирилган Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёни очиқлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилган Ариза ва шикоятларнинг таҳлили асосида ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ижроси юритилган 7-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 31. Таълим дастури/шакллари хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ўқувчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, реагентлар, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминлангани Таълим шакллари, ўқувчилар контингенти ва таълим дастурларига мос бино ва иншоотлар, ўқув ва лаборатория хоналари ёки амалиёт устахоналари (полигонлар) мавжуд * Амалиёт машғулотлари ва лаборатория ишлари учун зарур реагентлар, хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари мавжуд ҳамда хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда сақланган Ўқув жараёнларига мос келадиган дастурий таъминот, симуляторлар, ўқув платформалари ва компьютер техникалари ишчи ҳолатда Моддий-техник база ҳолати бўйича мунтазам мониторинг ўтказилган ҳамда мониторинг натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилган Таълим шакллари, ўқувчилар контингенти ва таълим дастурларига мос равишда мавжуд жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва лаборатория ресурсларини янгилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган 32. Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона (полигон)лари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани Таълим жараёнларига мос амалиёт базалари, лабораториялар ва (ёки) устахоналар (полигонлар) мавжуд Амалиёт машғулотлари, лаборатория ишлари ва фаннинг (модулнинг) амалий қисмлари учун зарур бўлган моддий-техник база, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона моддий-техник база, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ёки янги технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ижро этилган Саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкор ташкилотлар ҳамда таълим ташкилотлари билан амалиёт машғулотларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномалари мавжуд Саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалиёт базаларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, техника хавфсизлик қоидалари ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиш таъминланган ҳамда журналлар (қайдномалар) юритилган 33. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) ўқувчилар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги АРМда ўқувчилар контингентига мос дарслик, ўқув ва бадиий адабиётлар мавжуд * АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар берилган АРМ ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имкониятлари яратилган Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида дарсликлар, ўқув адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа контентлари рақамли форматда жойлаштирилган АРМ ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган АРМ хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг ва фойдаланувчилар статистикаси юритилган ва таҳлил қилиб борилган АРМ фаолияти натижалари педагогик (методик) кенгашда мунтазам муҳокама қилинган, шунингдек АРМ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда зарур ўқув-услубий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган, ижроси таъминланган ва ҳисоботи юритиб борилган Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилган 34. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Касбий таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (ўқувчилар) учун мослаштирилган Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ёки бошқалар) яратилган Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд Ўқув жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилган 35. Ўқув ва лаборатория хоналарида ҳамда устахоналарда жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарда (полигонларда) жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни ва амалиёт жараёнларига мос Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарнинг (полигонларнинг) жиҳозлари ва асбоб-ускуналари меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос равишда жойлаштирилган Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарда (полигонларда) эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни жойлаштиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний имкониятлари, машғулот турлари инобатга олинган Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарда (полигонларда) жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмунига ва амалиёт жараёнларига мос 36. Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва уларда рақамли таълим муҳити яратилгани Ўқув хоналари АКТ воситалари (компьютерлар, электрон доскалар, проекторлар ёки бошқалар) билан жиҳозланган Рақамли таълим муҳити яратиш учун зарур бўлган интернет тармоғи, Wi-Fi зоналари ва локал тармоқлар барқарор ишчи ҳолатда Педагоглар ва ўқувчиларнинг электрон платформалардан фойдаланиш имконияти яратилган АКТ воситаларидан фойдаланиш бўйича хавфсизлик техникаси ва тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган АКТ воситаларининг ҳолати бўйича мониторинг ўтказилган, хизмат кўрсатиш, янгилаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган Рақамли таълим муҳитидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлиллар ўтказилган ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган 37. Таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги Касбий таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган, шунингдек буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган Дам олиш учун ўриндиқлар (айвонлар) ва соя жойлар мавжуд Касбий таълим ташкилотида ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланган ва янгиланиб борилган Касбий таълим ташкилотида жиҳозланган фаоллар зали мавжуд
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 декабрь,
2025 йил 13 ноябрь
4-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining
buyrugʻi
INDIKATORLAR
Kasbiy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Kasbiy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 2-dekabrdagi 4-son buyrugʻiga ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha
T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi 1. Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani Kasbiy taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasi (strategik rejasi, missiyasi, strategiyasi) (bundan buyon matnda rivojlantirish rejasi deb yuritiladi) tasdiqlangan hamda unda kasbiy taʼlim tashkilotini rivojlantirishning maqsadlari va vazifalari, ularni amalga oshirish mexanizmlari, ijro muddatlari va masʼul ijrochilar belgilangan * Rivojlantirish rejasini samarali amalga oshirish uchun kasbiy taʼlim tashkilotidagi barcha tarkibiy boʻlinmalarning (kafedralarning, boʻlimlarning) tizimli ravishda yillik ish rejalari ishlab chiqilgan Rivojlantirish rejasini samarali amalga oshirish uchun moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari ajratilgan hamda ularning taqsimoti rivojlantirish rejasidagi maqsadlar va vazifalar bilan uygʻunlashtirilgan Rivojlantirish rejasining monitoringi va tahlili natijalari hamda pedagoglar, oʻquvchilar, bitiruvchilar, ish beruvchilar, soha mutaxassislari, shuningdek ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) taklif va fikr-mulohazalari oʻrganilgan, shuningdek ular asosida rivojlantirish rejasini takomillashtirish choralari koʻrilgan Rivojlantirish rejasining ijrosi hamda natijalari ochiq va shaffof tarzda jamoatchilikka eʼlon qilib borilgan 2. Taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani Kasbiy taʼlim tashkilotining faoliyatini samarali tashkil etish va taʼlim sifatini taʼminlash maqsadida rivojlantirish rejasiga muvofiq moliyaviy resurslarni maqsadli boshqarish va taqsimlash tizimi yoʻlga qoʻyilgan Moliyaviy resurslar oʻquv jarayonini rejalashtirish, tashkil etish hamda moddiy-texnik baza va infratuzilmani rivojlantirish maqsadlariga muvofiq ravishda taqsimlangan Moliyaviy boshqaruv jarayoni yoʻlga qoʻyilgan hamda yillik moliyaviy reja tasdiqlangan va ijrosi amalga oshirilgan Yillik moliyaviy rejada taʼlim sifatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan mablagʻlar maqsadli va samarali sarflangan Moliyaviy resurslardan foydalanish va yillik moliyaviy rejaning ijrosi boʻyicha muntazam monitoring va tahlil amalga oshirilgan hamda bu yuzasidan qarorlar monitoring va tahlil natijalari asosida qabul qilingan 3. Taʼlim tashkilotining pedagogik (vasiylik) kengashi faoliyati va uning samaradorligi Pedagogik (vasiylik) kengashning ish rejasi va nizomi, shu jumladan vakolatlari, vazifalari va ish yuritish tartibi tasdiqlangan Pedagogik (vasiylik) kengashning yigʻilishlari muntazam oʻtkazilgan hamda yigʻilish qarorlari asosida chora-tadbirlar rejalari ishlab chiqilgan va ularning ijrosi nazorat qilingan Pedagogik (vasiylik) kengash qarorlarini qabul qilishda manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari inobatga olingan Pedagogik (vasiylik) kengash tomonidan qabul qilingan qarorlar taʼlim sifatini oshirish, pedagoglarni qoʻllab-quvvatlash, moliyaviy resurslardan samarali va maqsadli foydalanish hamda kasbiy taʼlim tashkilotini rivojlantirish maqsadlari uchun yoʻnaltirilgan Pedagogik (vasiylik) kengash faoliyatiga oid maʼlumotlar ochiqlik, hisobdorlik va shaffoflik tamoyillariga muvofiq jamoatchilikka taqdim etib borilgan 4. Taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani Kasbiy taʼlim tashkilotida axborot tizimi (EMIS PT, LMS, elektron jurnal, boshqaruv platformasi yoki boshqalar) joriy etilgan * Axborot tizimida oʻquvchilar va pedagoglarga oid maʼlumotlar, shuningdek oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali, baholash va oʻquvchilar davomati boʻyicha maʼlumotlarni yuritish imkoniyati mavjud Oʻzaro maʼlumotlar almashinuvini yoʻlga qoʻyish maqsadida axborot tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va uning huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligining axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan Axborot tizimini texnik qoʻllab-quvvatlash va axborot xavfsizligini taʼminlash choralari tizimli ravishda koʻrilgan hamda axborot tizimida foydalanuvchilarning samarali va qulay ishlay olishi taʼminlangan Axborot tizimidagi maʼlumotlarning aniqligi va ishonchliligi taʼminlangan hamda axborot tizimi oʻz vaqtida yangilanib borilgan va monitoring yuritilgan, shuningdek ushbu maʼlumotlar asosida yillik tahliliy hisobotlar tayyorlab borilgan Tayyorlangan hisobotlar pedagogik (vasiylik) kengashning yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni tuzatish choralari koʻrilgan 2-bob. Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi 5. Manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim sifatini ichki taʼminlash jarayonida manfaatdor tomonlar ishtiroki taʼminlangan hamda ularning ishtirokida muntazam tadbirlar (uchrashuvlar, seminar-treninglar, muhokamalar, anjumanlar, soʻrovnomalar, intervyular, fokus-guruhlar yoki boshqalar) oʻtkazilgan Manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari asosida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalarini inobatga olgan holda hamda ishlab chiqilgan chora-tadbirlar rejasi asosida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi muntazam takomillashtirilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi takomillashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kasbiy taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarida ochiq eʼlon qilib borilgan 6. Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Kasbiy taʼlim tashkilotida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi rasmiylashtirilgan (ichki baholash tartibi ishlab chiqilgan) hamda taʼlim sifatini ichki taʼminlash boʻlinmasi tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan * Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini ichki baholash tartibi amaliyotga joriy etilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimining samaradorligi doimiy ravishda monitoring qilingan va davriy (yarim yillik va yillik) tahlillar asosida baholab borilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish hamda taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Aniqlangan muammo va kamchiliklar chora-tadbirlar rejasiga muvofiq oʻz vaqtida bartaraf etib borilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi doimiy ravishda ichki baholashdan oʻtkazilgan, ichki baholash natijalari pedagogik (vasiylik) kengashning yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligiga oʻz vaqtida va toʻliq taqdim etib borilgan 7. Oʻquvchilar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi Oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonlari boʻyicha tartib, qoidalar, mezonlar va usullar (bundan buyon matnda baholash tartibi deb yuritiladi) ishlab chiqilgan hamda taʼlim dasturlaridagi kutilgan oʻquv natijalari (learning outcomes) va fanlarning (modullarning) maqsadlariga mosligi taʼminlangan Baholash tartibi oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin oʻquvchilarga maʼlum qilib borilgan Baholash jarayonida raqamli texnologiyalar samarali va doimiy qoʻllanilgan hamda oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonida xolislik, shaffoflik va akademik halollik taʼminlangan Baholash natijalari raqamli platformalar, oʻquvchilarning amaliyot kundaligi, yakuniy davlat attestatsiya (bundan buyon matnda YADA deb yuritiladi) komissiyasining baholash bayonnomalarida tizimli ravishda aks ettirilgan, yuritilgan hamda saqlangan Baholash jarayoni va natijalari boʻyicha oʻquvchilarning shikoyatlari kasbiy taʼlim tashkilotining apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqilgan va tizimli ravishda tahlil qilingan Shikoyatlar tahlili natijalari boʻyicha hisobotlar muntazam tayyorlangan va baholash jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan, shuningdek baholash tartibi va mezonlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib borilgan 8. Bitiruvchilar bandligi monitoringi yuritilgani va ish beruvchilarning bitiruvchilarga oid fikr-mulohazalari muntazam ravishda tahlil qilingani Karera markazi yoki bitiruvchilar bilan ishlash boʻlinmasi faoliyat yuritadi hamda uning yillik ish rejasida belgilangan vazifalarning ijrosi taʼminlangan Mehnat bozoridagi tendensiyalar asosida oʻquvchilarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini rivojlantirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan Bitiruvchilarning kasbiy tayyorgarligi, amaliy koʻnikmalari va ish joyidagi samaradorligi yuzasidan ish beruvchilardan taklif va fikr-mulohazalar olish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Bitiruvchilarning bandligi boʻyicha yagona maʼlumotlar bazasi mavjud hamda bitiruvchilarning bandligi boʻyicha monitoring muntazam yuritilgan Bitiruvchilarning bandligi boʻyicha monitoring natijalari tahlil qilingan, pedagogik (vasiylik) kengashning yigʻilishlarida muhokama qilinib, qarorlar qabul qilingan, shuningdek ushbu tahlillar asosida rivojlantirish rejasi takomillashtirib borilgan Bitiruvchilarning bandligi boʻyicha monitoring natijalari hamda ish beruvchilarning taklif va fikr-mulohazalari asosida oʻquv jarayoni tizimli ravishda takomillashtirilgan hamda qabul parametrlari qayta koʻrib chiqilgan 3-bob. Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi 9. Qabul parametrlarining taʼlim tashkiloti resurslari va imkoniyatlariga mosligi Qabul parametrlari kasbiy taʼlim tashkilotining infratuzilmasi, moliyaviy imkoniyatlari, auditoriya va laboratoriya xonalari, amaliyot bazalari, davlat taʼlim standartlari va kasbiy taʼlimning tayyorlov yoʻnalishlari, kasblar va mutaxassisliklar klassifikatoriga mos ravishda belgilangan * Qabul parametrlari tegishli hududning mehnat bozori, rivojlantirish rejasi, pedagoglarning soni va tarkibi, ularning oʻquv (ish) yuklamasi bilan uygʻunlashtirilgan Qabul parametrlarining bajarilish holati boʻyicha har yili tahlillar amalga oshirilgan hamda tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib borilgan 10. Oʻquvchilarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani Oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari, baholash usullari va qabul komissiyasi faoliyati belgilangan Oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari va baholash usullari bilan bogʻliq maʼlumotlarning ochiqligi taʼminlangan Qabul jarayonida abituriyentlar uchun teng imkoniyatlar yaratilgan va qabul jarayonining barcha bosqichlari (hujjat topshirish, kirish imtihonlarini oʻtkazish va natijalarini eʼlon qilish, tanlov asosida oʻqishga tavsiya etilgan yoki tavsiya etilmagan abituriyentlar roʻyxatini eʼlon qilish va boshqalar) ochiq va shaffof tarzda amalga oshirilgan Qabul natijalari boʻyicha apellyatsiya komissiyasiga kelib tushgan ariza va shikoyatlar rasmiylashtirilgan, koʻrib chiqilgan va ularning ijrosi nazoratga olingan Korrupsiyaning oldini olish, manfaatlar toʻqnashuvi xavfini kamaytirish va qabul jarayonida xolislikni taʼminlashga qaratilgan raqamlashtirilgan tizim joriy etilgan Qabul jarayoni doimiy ravishda ichki nazorat va tahlil qilinadi hamda ichki nazorat va tahlil natijalari asosida qabul jarayonini takomillashtirish choralari koʻrilgan 11. Oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash (bundan buyon matnda oʻquvchilar harakati deb yuritiladi) jarayonlarining belgilangan tartiblar asosida amalga oshirilgani Oʻquvchilar harakati kasbiy taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartibda amalga oshirilgan hamda oʻquvchilar harakatini amalga oshirish boʻyicha masʼul komissiya (yoki ishchi guruh) tashkil etilgan * Oʻquvchilar harakati boʻyicha buyruqlar, komissiya bayonnomalari va boshqa tegishli hujjatlar asosli, adolatli va shaffof tarzda qabul qilingan holda toʻgʻri rasmiylashtirilgan hamda ularning hisoboti va monitoringi muntazam yuritilgan Kursdan-kursga oʻtkazish yoki qoldirishning mezonlari aniq belgilangan hamda kursdan-kursga oʻtkazish yoki qoldirish boʻyicha qaror qabul qilishda akademik koʻrsatkichlar ham hisobga olingan Oʻquvchilar harakati boʻyicha oʻquvchilarning huquqlari taʼminlangan va jarayonlar haqida oʻquvchilar va ularning ota-onalari xabardor qilingan, shuningdek oʻquvchilar harakati boʻyicha barcha oʻzgarishlar taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlarida (EMIS PT) oʻz vaqtida va toʻliq aks ettirilgan Oʻquvchilar harakati boʻyicha shikoyat berish uchun ochiq va qulay tizim yaratilgan va shikoyatlarni koʻrib chiqish jarayonlari samarali tashkil etilgan 12. Oʻquvchilarning respublika va xalqaro olimpiadalar, tanlovlar, musobaqalarda (bundan buyon matnda tanlovlar deb yuritiladi) ishtirok etgani va ularda sovrindor boʻlgan oʻquvchilarning ragʻbatlantirilgani Oʻquvchilarning tanlovlarda ishtirok etishini taʼminlash yuzasidan chora-tadbirlar rejasi mavjud Oʻquvchilarning tanlovlardagi ishtirokini muvofiqlashtirish uchun boʻlinma tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan Oʻquvchilarni tanlovlarga tayyorlash boʻyicha toʻgaraklar yoki maxsus kurslar tashkil etilgan Oʻquvchilarning tanlovlardagi ishtiroki boʻyicha monitoring yuritilgan, shuningdek tanlovlarda qatnashgan oʻquvchilarning roʻyxati va ularning natijalari qayd etib borilgan Tanlov natijalari asosida pedagoglar va oʻquvchilarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish choralari koʻrilgan Oʻquvchilarning tanlovlardagi natijalari tizimli ravishda tahlil qilingan va tanlovlarga tayyorlash jarayonlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqilgan 13. Oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish ishlari tashkil etilgani, ularning mehnat bozoridagi va taʼlimning keyingi bosqichi boʻyicha mavjud imkoniyatlar toʻgʻrisidagi ishonchli axborotlar bilan taʼminlangani Kasbiy taʼlim tashkilotida oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Oʻquvchilarga mehnat bozoridagi boʻsh ish oʻrinlari, karera kunlari, potensial ish beruvchilar va oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirishga oid boshqa masalalar boʻyicha maʼlumotlar berilgan Oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish boʻyicha ish beruvchilar va oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilgan Kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan oʻquvchilar ishtirokida kasbga yoʻnaltirish tadbirlari (seminarlar, uchrashuvlar, maslahatlar, davra suhbatlari yoki boshqalar) oʻtkazib borish yoʻlga qoʻyilgan Mehnat bozori va taʼlim sohasiga oid maʼlumotlar kasbiy taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarida muntazam joylashtirilgan va yangilanib borilgan 4-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi 14. Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarining ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani Namunaviy oʻquv reja va dasturlar asosida ishlab chiqilgan ishchi oʻquv rejalar hamda oʻquv jarayoni grafigi davlat taʼlim standartlarining talablariga muvofiq hamda hududlardagi ish beruvchilar bilan kelishilgan holda ishlab chiqilgan * Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlari (ishchi oʻquv rejalar, ishchi oʻquv dasturlar, oʻquv jarayoni grafigi va oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali) pedagogik (metodik) kengashda muhokamadan oʻtkazilgan holda tasdiqlangan Oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali ishchi oʻquv rejalar va oʻquv jarayoni grafigiga muvofiq ishlab chiqilgan Oʻquv jarayonini tashkil etish uchun oʻquv-uslubiy resurslar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan (bundan buyon matnda AKT deb yuritiladi) samarali va maqsadli ravishda foydalanilgan 15. Pedagoglarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani Pedagoglarning oʻquv (ish) yuklamalari kasbiy taʼlim tashkilotlarida pedagog xodimlar ish faoliyatining (oʻquv va pedagogik yuklamasining) vaqt meʼyorlari va shtatlar jadvaliga muvofiq ishlab chiqilgan Oʻquv (ish) yuklamalarining taqsimotida pedagoglarning mutaxassisligi, dars beradigan fanlari (modullari), ish turlari va vaqt meʼyori (soat) hisobga olingan * Oʻquv (ish) yuklamalarning bajarilish holati doimiy ravishda monitoring qilingan va davriy (oylik, yarim yillik va yillik) tahlillar amalga oshirilgan hamda hisobotlar yuritilgan Monitoring va tahlil jarayonida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan hamda ijrosi taʼminlangan Monitoring va tahlil jarayonlari ochiq va adolatli tarzda amalga oshirilganligi hamda chora-tadbirlar rejasining ijrosi taʼminlanganligi boʻyicha maʼlumotlar pedagogik (metodik) kengashga taqdim etilgan va muhokama qilingan 16. Pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani va yuritilishi Pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlarini (ishchi oʻquv dasturi, oʻqitish materiallari) ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish boʻyicha muhokamalar va seminar-treninglar tashkil etilgan Pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ishlab chiqilgan hamda pedagogik kengash (metodik kengash) muhokamasidan oʻtkazilgan holda hujjatlashtirilgan Ishlab chiqilgan oʻquv-meʼyoriy hujjatlar amaliyotga tatbiq etilgan hamda ushbu hujjatlarning amalda qoʻllanilishi doimiy ravishda monitoring va tahlil qilingan Monitoring va tahlil natijasida oʻquv-meʼyoriy hujjatlarni qoʻllashda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan va ijro etilgan hamda shu asosida oʻquv-meʼyoriy hujjatlar takomillashtirib borilgan 17. Oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani Fanlar (modullar) va amaliy mashgʻulotlarni oʻqitish jarayonida kutilgan oʻquv natijalariga erishishga qaratilgan ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullari doimiy ravishda qoʻllanilgan Ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullarining qamrovi va murakkabligi taʼlim dasturining darajasi, taʼlim shakli va oʻquvchilar ehtiyojlariga mos ravishda belgilangan Ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullarini qoʻllash samaradorligi muntazam monitoring va tahlil qilib borilgan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklar boʻyicha pedagoglarning kasbiy salohiyatini oshirish choralari koʻrilgan Monitoring, tahlil va pedagoglarning kasbiy salohiyatini oshirish natijalari asosida kasbiy taʼlim tashkilotida qoʻllanilayotgan ilgʻor pedagogik texnologiyalar doimiy ravishda yangilangan hamda takomillashtirilgan Ilgʻor pedagogik texnologiyalar va innovatsion oʻqitish usullarini qoʻllash samaradorligi boʻyicha yillik tahliliy hisobot tayyorlangan va pedagogik (metodik) kengashda koʻrib chiqilgan 18. Taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani Rahbar va pedagog kadrlar tomonidan dars tahlillarini amalga oshirish boʻyicha reja-grafik ishlab chiqilgan Dars tahlilida ilgʻor pedagogik texnologiyalar, innovatsion oʻqitish usullari va baholash vositalari inobatga olingan hamda tahlil jarayoni turli usullar (maxsus shakl, cheklist, rubrika yoki boshqalar) asosida amalga oshirilgan Dars tahlili natijalari pedagoglar bilan individual yoki guruh shaklida muhokama qilingan Dars tahlili natijalari taʼlim sifatini ichki taʼminlash hisobotlariga kiritilgan va pedagogik (metodik) kengashda koʻrib chiqilgan Pedagogik (metodik) kengashda qabul qilingan qarorlarning bajarilishi monitoring qilingan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan va ijrosi nazorat qilingan 19. Taʼlim shakllariga mos ravishda tegishli amaliyotlar ish beruvchi korxona va tashkilotlar bilan hamkorlikda tashkil etilgani Amaliyot mashgʻulotlarini tashkil etishda taʼlim shakllariga mos ish beruvchilar bilan hamkorlik kelishuvlar (shartnomalar, memorandumlar) mavjud Taʼlim shakliga mos amaliyot mashgʻulotlari (oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlari hamda laboratoriya mashgʻulotlari) dasturlari tasdiqlangan Amaliyot mashgʻulotlari ishchi oʻquv rejalar va oʻquv jarayoni grafigiga muvofiq tashkil etilgan Amaliyot mashgʻulotlarida ishtirok etuvchi oʻquvchilarga mehnatni muhofaza qilish, yoʻl harakati xavfsizligi va texnika xavfsizlik qoidalari boʻyicha tushuntirishlar berilgan hamda ushbu qoidalarga rioya qilinishi taʼminlangan Amaliyot mashgʻulotlari hisobotlari yuritib borilgan hamda elektron tizim yoki jurnallarda qayd etilgan Ish beruvchilar bilan hamkorlikda amaliyot mashgʻulotlari tahlil qilingan hamda tahlil natijalari asosida taʼlim dasturlari, shu jumladan amaliyot mashgʻulotlari takomillashtirilgan * 20. Yakuniy davlat attestatsiyasi (bundan buyon matnda YADA deb yuritiladi) ish beruvchilar ishtirokida oʻquv natijalariga muvofiq oʻtkazilgani Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi mavjud hamda YADA komissiyasi va apellyatsiya komissiyasi aʼzolari tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-dekabrdagi 836-son “Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan belgilangan YADA oʻquv xonalarida hamda koʻrgazmali-amaliy imtihonlar korxona va tashkilotlarning maxsus tashkil etilgan maydonlarida (simulyatsion laboratoriyalarida) va amaliyot bazalarida oʻtkazilgan YADA doirasidagi test topshiriqlari, koʻrgazmali-amaliy imtihonlarning shartlari va baholash mezonlari taʼlim dasturlarida belgilangan kutilgan oʻquv natijalari asosida ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Baholash jarayonlari xolislik, shaffoflik va akademik halollik tamoyillariga muvofiq tashkil etilgan YADA natijalari bayonnomalarda rasmiylashtirilgan hamda YADA natijalari boʻyicha tahliliy hisobotlar pedagogik (metodik) kengashda koʻrib chiqilgan YADA boʻyicha imtihon qaydnomalari va imtihon materiallari kasbiy taʼlim tashkilotida saqlangan hamda ular boʻyicha hisobot yuritilgan va hisobdan chiqarish choralari koʻrilgan YADA boʻyicha shikoyatlar apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqilgan hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha bayonnomalar rasmiylashtirilgan 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 21. Taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning maʼlumoti, mutaxassisligi (ixtisosligi) dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi Fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlari asosiy shtatdagi pedagoglar bilan taʼminlangan hamda ushbu pedagoglarning diplomi (sertifikati), malaka toifasi va sohaviy tajribasi taʼlim yoʻnalishiga mos keladi * Oʻquv jarayonini samarali tashkil etish uchun oliy maʼlumotli oʻqituvchilar va amaliy koʻnikmaga ega boʻlgan ishlab chiqarish taʼlim ustalari mavjud Pedagoglar oʻzining ixtisosligi boʻyicha qayta tayyorlash va (yoki) malaka oshirish kurslarini tamomlagan hamda diplomga (sertifikatga) ega Kasbiy taʼlim tashkilotida pedagog kadrlar attestatsiyadan oʻtish lozimligi toʻgʻrisida oldindan xabardor qilingan hamda ularning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash tashkil etilgan Pedagog kadrlarning mutaxassisligi bilan dars beradigan fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlarining oʻzaro mosligi yuzasidan monitoring yuritilgan Monitoring natijalari asosida pedagoglarning diplomi (sertifikati), malaka toifasi va sohaviy tajribasiga mos fanlar (modullar) va amaliyot mashgʻulotlarini olib borishi taʼminlangan 22. Taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarni belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani Pedagog kadrlarni ishga qabul qilish va mehnat shartnomasini bekor qilish jarayonlari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik va kasbiy taʼlim tashkilotining ichki hujjatlari asosida amalga oshirilgan hamda ushbu jarayonlarga doir hujjatlar (tanlov hujjatlari, suhbat bayonnomalari, arizalar, buyruqlar yoki boshqalar) mavjud Pedagog kadrlarni ishga qabul qilish jarayonlari ochiqlik va adolat tamoyillari hamda tanlov (imtihon, suhbat) asosida amalga oshirilgan Pedagog kadrlar boʻyicha elektron yoki qogʻoz shakldagi shaxsiy portfoliolar (papkalar) shakllantirilgan Pedagog kadrlarning qoʻnimsizligi boʻyicha doimiy ravishda monitoring va tahlil olib borilgan, shu jumladan pedagog kadrlar tarkibidagi oʻzgarishlar dinamikasi va mehnat shartnomasini bekor qilish sabablari oʻrganilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida chora-tadbirlar rejasi va yillik hisobot ishlab chiqilgan hamda chora-tadbirlar rejasining ijrosi taʼminlangan Pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyoj toʻgʻrisida oliy taʼlim tashkilotlari va Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boʻlinmalariga chiqarilgan murojaatlar mavjud Pedagog kadrlarning qoʻnimsizligini oldini olish maqsadida kadrlar zaxirasi shakllantirilgan 23. Rahbar va pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash tizimining yoʻlga qoʻyilgani hamda ularning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani Rahbar va pedagog kadrlarning faoliyati samaradorligi natijalari asosida ularni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish mexanizmi ishlab chiqilgan hamda kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan amalga oshirib borilgan Rahbar va pedagog kadrlarning faoliyati samaradorligini baholash jarayonlari kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan belgilangan davriylikda oʻtkazib borilgan Baholash natijalari asosida rahbar va pedagog kadrlarning reytingi (samaradorlik koʻrsatkichlari) shakllantirilgan hamda rasmiylashtirilgan Rahbar va pedagog kadrlarni baholash hamda moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish jarayonlarida shaffoflik hamda adolat tamoyillariga amal qilingan 24. Pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirish, tajribasini ommalashtirish va malakasini oshirish uchun sharoit yaratilgani Pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirish boʻyicha ehtiyojlarni aniqlash yuzasidan monitoring oʻtkazib borilgan Monitoring natijalari asosida pedagog kadrlarning malaka oshirish kurslarida ishtirok etishi hamda ish beruvchi korxona va tashkilotlarda stajirovka oʻtashi boʻyicha grafiklar ishlab chiqilgan Malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarida, shuningdek stajirovkada ishtirok etishi yoʻlga qoʻyilgan hamda pedagog kadrlar grafik asosida malaka oshirish, qayta tayyorlash va stajirovkaga yuborilgan * Pedagog kadrlarni kasbiy taʼlim tashkilotining kasbiy rivojlantirish tizimiga muvofiq ilmiy-amaliy konferensiya, vebinarlar, seminar-treninglar va forumlarga yuborish (ishtirokini taʼminlash, tashkil etish) choralari koʻrilgan Malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslari, shuningdek stajirovka hamda kasbiy rivojlantirish tizimi doirasida pedagog kadrlar tomonidan oʻzlashtirilgan kompetensiya va ilgʻor tajribalarni ommalashtirish maqsadida seminar-treninglar, mahorat va ochiq darslar tashkil etilgan, shuningdek “ustoz — shogird” va mentorlik tizimlari joriy etilgan 6-bob. Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi 25. Oʻquvchilarning boʻsh vaqtini samarali tashkil qilish uchun toʻgarak mashgʻulotlarining yoʻlga qoʻyilgani va ularning samaradorligi Toʻgaraklar faoliyatini tashkil etish boʻyicha yillik reja-grafik mavjud, toʻgarak rahbarlari belgilangan hamda toʻgarak dasturlari ishlab chiqilgan Toʻgarak mashgʻulotlari yillik reja-grafik asosida oʻtkazilgan hamda qaydnoma jurnali yuritilgan yoki elektron tizim orqali hisobga olingan Toʻgaraklarning kasbiy taʼlim tashkilotidagi oʻquvchilarni qamrab olish darajasi hamda qamrab olingan oʻquvchilarning toʻgaraklardagi ishtiroki boʻyicha doimiy monitoring amalga oshirilgan Toʻgaraklar doirasida (musobaqalar, koʻrgazmalar, tanlovlar, loyihalar yoki boshqalar) oʻquvchilar erishgan natijalar eʼtirof etilgan hamda ushbu oʻquvchilar ragʻbatlantirilgan Toʻgaraklar faoliyati yuzasidan oʻquvchilar, ota-onalar va pedagoglarning taklif va fikr-mulohazalari oʻrganilgan hamda toʻgaraklarning samaradorligi tahlil qilingan Tahlil natijalari asosida toʻgaraklar sifatini oshirish, qamrovini kengaytirish yoki yangi yoʻnalishlarni joriy etish boʻyicha choralar koʻrilgan 26. Oʻquvchilarga yetarli darajada taʼlim olish va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish va karera xizmatlarini tashkil etilgani Oʻquvchilar bilan ishlash boʻyicha psixologik xizmat va karera markazi faoliyati muntazam yoʻlga qoʻyilgan Oʻquvchilar bilan psixologik qoʻllab-quvvatlash, shaxsiy rivojlanish va muammolarni bartaraf etish boʻyicha suhbatlar, treninglar oʻtkazilgan Taʼlim olishda qiynalayotgan yoki qoʻshimcha yordamga muhtoj oʻquvchilar bilan individual maslahatlashuvlar oʻtkazilgan Oʻquvchilar uchun teng imkoniyatlar yaratishga qaratilgan maslahat xizmatlari tashkil etilgan va doimiy ravishda faoliyat koʻrsatgan Karera xizmatlari boʻyicha seminarlar, boʻsh ish oʻrinlari yarmarkalari va ish beruvchilar bilan uchrashuvlar tashkil etilgan Psixologik va karera xizmatlari samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqilgan hamda amaliy choralar koʻrilgan 27. Taʼlim xizmatlari yuzasidan oʻquvchilar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan koʻrsatiladigan taʼlim xizmatlari boʻyicha soʻrovnoma, suhbat, elektron anketa, intervyu va fokus-guruhlar (bundan buyon matnda soʻrovnoma deb yuritiladi), ularning mavzulari, savollar (masalalar) roʻyxati, soʻrovnomani oʻtkazish muddatlari hamda masʼul ijrochilar belgilangan Taʼlim xizmatlarining sifati yuzasidan oʻtkaziladigan soʻrovnomalar toʻgʻrisida oʻquvchilar muntazam xabardor qilingan hamda tizimli ravishda ularning ishtirokini taʼminlash choralari koʻrilgan Soʻrovnoma jarayonlari ochiqlik, tenglik va xolislik tamoyillari asosida tashkil etilgan Oʻtkazilgan soʻrovnoma natijalari masʼul ijrochilar tomonidan tahlil qilingan, oʻquvchilarning taʼlim xizmatlarini takomillashtirishga oid taklif va fikr-mulohazalari muntazam yigʻilgan Soʻrovnoma natijalari boʻyicha tahliliy hisobotlar tayyorlanib, pedagogik (metodik) kengashga taqdim etib borilgan Soʻrovnoma doirasida bildirilgan taklif va fikr-mulohazalar hamda tayyorlangan tahliliy hisobotlar asosida taʼlim xizmatlarini takomillashtirish choralari koʻrilgan Soʻrovnoma natijalari va ular asosida amalga oshirilgan oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar kasbiy taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ijtimoiy tarmoqlarida ochiq eʼlon qilib borilgan 28. Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarga shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash (ragʻbatlantirish) mexanizmlari ishlab chiqilgan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarning roʻyxatlari shakllantirilgan hamda ular uchun individual taʼlim trayektoriyalari ishlab chiqilgan Ijtimoiy yordam, psixologik qoʻllab-quvvatlash, imtiyozlar, moddiy va maʼnaviy koʻmak xizmatlari mavjud Imkoniyati cheklangan oʻquvchilar uchun inklyuziv taʼlim sharoitlari (moslashtirilgan xona, maxsus oʻquv materiallari va koʻrgazmali materiallar, Brayl alifbosidagi kitoblar, maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar) yaratilgan Oʻquvchilarning oʻz iqtidorini koʻrsatishi uchun shart-sharoitlar yaratilgan hamda iqtidorli oʻquvchilarni saralash, qoʻllab-quvvatlash va eʼtirof etishda ochiqlik va shaffoflik tamoyillariga amal qilingan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining samaradorligi monitoring qilingan hamda ushbu mexanizmlar takomillashtirilgan 29. Yoshlar bilan ishlash samaradorligi, huquqbuzarliklar va jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Yoshlar bilan ishlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikni oldini olish boʻyicha boʻlinma tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan hamda ushbu masalalar boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Chora-tadbirlar rejasiga muvofiq oʻquvchilar bilan tarbiyaviy suhbatlar, profilaktik yigʻilishlar, davra suhbatlari va psixologik treninglar oʻtkazilgan Chora-tadbirlar rejasining samaradorligi monitoring qilingan, muammoli holatlar aniqlangan hamda ularni bartaraf etish boʻyicha qoʻshimcha choralar koʻrilgan Huquqni muhofaza qiluvchi organlar, “Mahalla yettiligi” aʼzolari va boshqa hamkor tashkilotlar bilan profilaktik tadbirlari amalga oshirilgan Huquqbuzarlikka moyil yoki ijtimoiy xavfli toifadagi oʻquvchilar bilan individual profilaktik ishlar olib borilgan va hujjatlashtirilgan Yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, sport musobaqalari va madaniy-maʼrifiy tadbirlar orqali ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish ishlari yoʻlga qoʻyilgan 30. Oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarni koʻrib chiqish tartibining mavjudligi Oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish hamda ularning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ichki hujjatlar tasdiqlangan Ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan va (yoki) masʼul ijrochilar belgilangan, shuningdek ularning faoliyati yuzasidan hisobotlar yuritilgan Ariza va shikoyatlar oʻquvchilar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali (qutilar, onlayn forma, psixolog, masʼul shaxs, ishonch telefoni yoki boshqalar) qabul qilib borilgan Ariza va shikoyatlar roʻyxati yuritilgan, ularni koʻrib chiqish muddatlari belgilangan hamda koʻrib chiqish jarayonlari hujjatlashtirilgan Ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish jarayoni ochiqlik, hisobdorlik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan amalga oshirilgan Ariza va shikoyatlarning tahlili asosida oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan va ijrosi yuritilgan 7-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 31. Taʼlim dasturi/shakllari xususiyatidan kelib chiqib, oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, reagentlar, xomashyo materiallari va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangani Taʼlim shakllari, oʻquvchilar kontingenti va taʼlim dasturlariga mos bino va inshootlar, oʻquv va laboratoriya xonalari yoki amaliyot ustaxonalari (poligonlar) mavjud * Amaliyot mashgʻulotlari va laboratoriya ishlari uchun zarur reagentlar, xomashyo va yonilgʻi-moylash materiallari mavjud hamda xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda saqlangan Oʻquv jarayonlariga mos keladigan dasturiy taʼminot, simulyatorlar, oʻquv platformalari va kompyuter texnikalari ishchi holatda Moddiy-texnik baza holati boʻyicha muntazam monitoring oʻtkazilgan hamda monitoring natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan choralar koʻrilgan Taʼlim shakllari, oʻquvchilar kontingenti va taʼlim dasturlariga mos ravishda mavjud jihozlar, asbob-uskunalar va laboratoriya resurslarini yangilash boʻyicha tegishli chora-tadbirlar amalga oshirilgan 32. Taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari, laboratoriyalari va ustaxona (poligon)lari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim jarayonlariga mos amaliyot bazalari, laboratoriyalar va (yoki) ustaxonalar (poligonlar) mavjud Amaliyot mashgʻulotlari, laboratoriya ishlari va fanning (modulning) amaliy qismlari uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik baza, jihozlar va asbob-uskunalar bilan taʼminlangan Taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari, laboratoriyalari va ustaxona moddiy-texnik baza, jihozlar va asbob-uskunalarini modernizatsiya qilish yoki yangi texnologiyalarni joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan va ijro etilgan Sanoat, ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish sohalaridagi hamkor tashkilotlar hamda taʼlim tashkilotlari bilan amaliyot mashgʻulotlarini oʻtkazish boʻyicha hamkorlik shartnomalari mavjud Sanoat, ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish sohalaridagi hamkor tashkilotlar bilan birgalikda amaliyot bazalarida mehnatni muhofaza qilish qoidalari, texnika xavfsizlik qoidalari va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etish taʼminlangan hamda jurnallar (qaydnomalar) yuritilgan 33. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) (bundan buyon matnda ARM deb yuritiladi) oʻquvchilar kontingentiga mos oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi ARMda oʻquvchilar kontingentiga mos darslik, oʻquv va badiiy adabiyotlar mavjud * ARM zamonaviy AKT va elektron qurilmalar bilan jihozlangan va ulardan foydalanish boʻyicha oʻquvchilarga doimiy ravishda tushuntirishlar berilgan ARM oʻquv zali, elektron kutubxonadan foydalanish va internet tarmogʻiga ulanish imkoniyatlari yaratilgan Elektron kutubxonaning axborot-kutubxona fondida darsliklar, oʻquv adabiyotlar, oʻqitish materiallari toʻplami, elektron taʼlim resurslari va multimedia kontentlari raqamli formatda joylashtirilgan ARM va elektron taʼlim resurslaridan foydalanish tartibi qulay va ochiq, elektron maʼlumotlar bazasiga erkin kirish taʼminlangan ARM xizmatlaridan foydalanish samaradorligi boʻyicha monitoring va foydalanuvchilar statistikasi yuritilgan va tahlil qilib borilgan ARM faoliyati natijalari pedagogik (metodik) kengashda muntazam muhokama qilingan, shuningdek ARM faoliyatini takomillashtirish hamda zarur oʻquv-uslubiy va moliyaviy resurslar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejalari ishlab chiqilgan, ijrosi taʼminlangan va hisoboti yuritib borilgan Kutubxona fondi muntazam yangilanib borilgan 34. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Kasbiy taʼlim tashkilotining binolari va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, eshiklar va sanitariya xonalari (hojatxonalar) nogironligi boʻlgan shaxslar (oʻquvchilar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturlari boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl alifbosi, subtitr yoki boshqalar) yaratilgan Inklyuziv taʼlim metodikasi boʻyicha tayyorlangan va zarur koʻnikmalarga ega pedagog(lar) va (yoki) psixolog mavjud Oʻquv jarayonida inklyuziv taʼlimni qoʻllab-quvvatlovchi pedagogik va psixologik yordam koʻrsatish tizimi mavjud Inklyuziv taʼlim sharoitlarining amalda qoʻllanishi va samaradorligi boʻyicha monitoring olib borilgan 35. Oʻquv va laboratoriya xonalarida hamda ustaxonalarda jihozlarning tegishli xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxonalarda (poligonlarda) jihozlar va asbob-uskunalarning joylashuvi oʻquv mashgʻulotlarining mazmuni va amaliyot jarayonlariga mos Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxonalarning (poligonlarning) jihozlari va asbob-uskunalari mehnatni muhofaza qilish, texnika va yongʻin xavfsizligi qoidalari hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos ravishda joylashtirilgan Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxonalarda (poligonlarda) erkin harakatlanish taʼminlangan hamda favqulodda holatlarda evakuatsiya chiqish yoʻllari belgilangan Jihozlar va asbob-uskunalarni joylashtirishda oʻquvchilarning yosh xususiyatlari va jismoniy imkoniyatlari, mashgʻulot turlari inobatga olingan Oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxonalarda (poligonlarda) jihozlar va asbob-uskunalarning joylashuvi oʻquv mashgʻulotlarining mazmuniga va amaliyot jarayonlariga mos 36. Oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va ularda raqamli taʼlim muhiti yaratilgani Oʻquv xonalari AKT vositalari (kompyuterlar, elektron doskalar, proyektorlar yoki boshqalar) bilan jihozlangan Raqamli taʼlim muhiti yaratish uchun zarur boʻlgan internet tarmogʻi, Wi-Fi zonalari va lokal tarmoqlar barqaror ishchi holatda Pedagoglar va oʻquvchilarning elektron platformalardan foydalanish imkoniyati yaratilgan AKT vositalaridan foydalanish boʻyicha xavfsizlik texnikasi va tartib-qoidalari ishlab chiqilgan AKT vositalarining holati boʻyicha monitoring oʻtkazilgan, xizmat koʻrsatish, yangilash va taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan Raqamli taʼlim muhitidan foydalanish samaradorligi boʻyicha tahlillar oʻtkazilgan hamda oʻquv jarayonini takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan 37. Taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentiga mos bufet/oshxona, oʻrindiqlar va sport maydonlarining mavjudligi Kasbiy taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda bufet (oshxona) mavjud hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq yuritilgan, shuningdek bufetda (oshxonada) sogʻlom ovqatlanishga oid tavsiyalar va ratsional menyu yoʻlga qoʻyilgan Dam olish uchun oʻrindiqlar (ayvonlar) va soya joylar mavjud Kasbiy taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentidan kelib chiqib, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari mavjud Sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari faoliyat koʻrsatadi, ularning jihozlari texnik jihatdan soz holda saqlangan va yangilanib borilgan Kasbiy taʼlim tashkilotida jihozlangan faollar zali mavjud
Direktor B. YULDASHEV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 2-dekabr,
2025-yil 13-noyabr
4-son