UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 18-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 18 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ТАҚСИМОТИ

ТАҚСИМОТИ

Ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена тизимини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчаларидаги ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена тизимини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2026-2027 йилларда ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш тизимидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти 2-иловага мувофиқ;

Умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган тақсимотларда белгиланган жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш тадбирларини амалга оширсин;

ижтимоий соҳа муассасаларидаги жамоат ҳожатхоналарини соҳага ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги мавжуд жамоат ҳожатхоналарини бино ва иншоотларни балансда сақловчилар маблағлари ҳисобидан янгидан қуриш, қайта реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.

Бунда янги қуриладиган ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ барпо этилишининг назорати таъминлансин.

3. Белгилансинки, ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари шахсан масъул ҳисобланади.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 799-сон қарорига 1-ИЛОВА

2026-2027 йилларда ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчаларидаги ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини ташкил этиш 1. Жамоат ҳожатхоналари учун мавжуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш. 1. Жамоат ҳожатхоналари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. 2026 йил февраль - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2. Ўрганиш натижаларига асосан амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш. 2026 йил мартдан II. Ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчаларидаги ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш 2. Ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгидан қуриш. 1. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва жиҳозланадиган тоифаларга ажратиш. 2026 йил февраль Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан, умумий овқатланиш объектлари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини балансда сақловчилар маблағлари ҳисобидан Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Жамоат ҳожатхоналарини янгидан қуриш, қайта реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш режа-графигини ишлаб чиқиш. 2026 йил март 3. Жамоат ҳожатхоналарини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш. Режа-график асосида 3. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш учун замонавий технологияларни кенг жорий этиш. Канализация ва марказлашган тизимлар мавжуд бўлмаган жойларда замонавий муқобил ечимларни инобатга олган ҳолда, жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: мамлакатимизда жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилган тажриба-синов лойиҳалари натижаларини ўрганиш ва ижобий тажрибаларни амалиётга кенг жорий этиш; энергия ва сувни тежайдиган технологияларни амалиётга кенг татбиқ этиш масаласини кўриб чиқиш. 2026 йил март - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги 4. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашни қўллаб-қувватлаш. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган жамоат ҳожатхоналарини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари учун солиқ солинадиган базани камайтириш бўйича тақдим этилган имтиёзни узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2026 йил март - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Намунавий жамоат ҳожатхоналарини балансда сақловчи ташкилотларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси III. Назорат ва баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш 5. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича давлат санитария назорати тадбирларини ўтказиш. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» тизими натижалари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида белгиланган тартибда профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш, бюджет ташкилотларининг жамоат ҳожатхоналарини ўрганиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш. 2026 йилдан бошлаб - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 6. Жамоат ҳожатхоналари нинг санитария-гигиена ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш. 1. Жамоат ҳожатхоналари бўйича аҳоли, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг фикрини ўрганиш. 2. Жамоат ҳожатхоналари нинг санитария-гигиеник ҳолатини яхшилаш бўйича масъул органларнинг фаолияти юзасидан жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш. 3. Тегишли ҳудудда жойлашган жамоат ҳожатхоналари нинг санитария-гигиена ҳолати юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар ярим йилда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 4. Аҳоли, туристларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва туристлардан тушаётган таклиф ва эътирозлардан келиб чиқиб, давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Туризм қўмитаси IV. Аҳоли ва жамоат ҳожатхоналарида ишловчи ходимларнинг жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланиш бўйича санитария маданиятини ошириш 7. Аҳолининг санитария-гигиена соҳасидаги маданиятини ошириш. 1. Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида санитария-гигиена, тиббий маданият бўйича маърифий тадбирларни ташкил этиш. Доимий - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2. Жамоат ҳожатхоналари дан фойдаланишда сув тежамкорлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда видеороликлар, тарқатма материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини амалга ошириш. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 799-сон қарорига 2-ИЛОВА

Соғлиқни сақлаш тизимидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги

Т/р Ҳудудлар номи Таъмирланадиган ва жиҳозланадиган жамоат ҳожатхоналари сони Шундан: 2026 йил 2027 йил 1. Қорақалпоғистон Республикаси 403 23 380 2. Андижон вилояти 53 10 43 3. Бухоро вилояти 154 17 137 4. Жиззах вилояти 127 29 98 5. Қашқадарё вилояти 124 13 111 6. Навоий вилояти 64 6 58 7. Наманган вилояти 181 37 144 8. Самарқанд вилояти 64 9 55 9. Сурхондарё вилояти 66 7 59 10. Сирдарё вилояти 212 31 181 11. Тошкент вилояти 449 89 360 12. Фарғона вилояти 274 71 203 13. Хоразм вилояти 100 22 78 14. Тошкент шаҳри 38 7 31 Жами 2 309 371 1 938

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 799-сон қарорига 3-ИЛОВА

Умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги

Т/р Ҳудудлар номи Таъмирланадиган ва жиҳозланадиган жамоат ҳожатхоналари сони Шундан 2026 йил 2027 йил I. Умумий овқатланиш объектларидаги жамоат ҳожатхоналари 1. Қорақалпоғистон Республикаси 192 81 111 2. Андижон вилояти 485 157 328 3. Бухоро вилояти 264 53 211 4. Жиззах вилояти 146 38 108 5. Қашқадарё вилояти 169 62 107 6. Навоий вилояти 201 54 145 7. Наманган вилояти 183 79 104 8. Самарқанд вилояти 544 189 355 9. Сурхондарё вилояти 213 74 139 10. Сирдарё вилояти 75 24 51 11. Тошкент вилояти 552 194 358 12. Фарғона вилояти 490 179 311 13. Хоразм вилояти 265 97 168 14. Тошкент шаҳри 229 76 153 Жами 4 008 1 357 2 649 II. Вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналари 1. Қорақалпоғистон Республикаси 15 4 11 2. Андижон вилояти 4 1 3 3. Бухоро вилояти 10 2 8 4. Жиззах вилояти 20 7 13 5. Қашқадарё вилояти 20 5 15 6. Навоий вилояти 12 4 8 7. Наманган вилояти 23 7 16 8. Самарқанд вилояти 42 12 30 9. Сурхондарё вилояти 6 2 4 10. Сирдарё вилояти 5 1 4 11. Тошкент вилояти 30 9 21 12. Фарғона вилояти 19 7 12 13. Хоразм вилояти 4 1 3 14. Тошкент шаҳри 9 4 5 Жами 219 66 153

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 18 декабрь,

799 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/799/1183-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

TAQSIMOTI

TAQSIMOTI

Ijtimoiy soha muassasalari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena tizimini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq ijtimoiy soha muassasalaridagi, umumiy ovqatlanish shoxobchalaridagi va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena tizimini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2026-2027-yillarda ijtimoiy soha muassasalari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;

Sogʻliqni saqlash tizimidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilashning hududlar kesimidagi taqsimoti 2-ilovaga muvofiq;

Umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilashning hududlar kesimidagi taqsimoti 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda:

mazkur qaror bilan tasdiqlangan taqsimotlarda belgilangan jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash tadbirlarini amalga oshirsin;

ijtimoiy soha muassasalaridagi jamoat hojatxonalarini sohaga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi mavjud jamoat hojatxonalarini bino va inshootlarni balansda saqlovchilar mablagʻlari hisobidan yangidan qurish, qayta rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va jihozlash choralarini koʻrsin.

Bunda yangi quriladigan ijtimoiy soha muassasalaridagi, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarini sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq barpo etilishining nazorati taʼminlansin.

3. Belgilansinki, ijtimoiy soha muassasalari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari shaxsan masʼul hisoblanadi.

4. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Turizm qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyatini aholi oʻrtasida keng targʻib qilish choralarini koʻrsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-dekabrdagi 799-son qaroriga 1-ILOVA

2026-2027-yillarda ijtimoiy soha muassasalari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Ijtimoiy soha muassasalaridagi, umumiy ovqatlanish shoxobchalaridagi va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarini tashkil etish 1. Jamoat hojatxonalari uchun mavjud sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini xalqaro standartlarga muvofiq qayta koʻrib chiqish. 1. Jamoat hojatxonalari boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish. 2026-yil fevral - Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 2. Oʻrganish natijalariga asosan amaldagi sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish. 2026-yil martdan II. Ijtimoiy soha muassasalaridagi, umumiy ovqatlanish shoxobchalaridagi va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash 2. Ijtimoiy soha muassasalaridagi, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarini taʼmirlash, rekonstruksiya qilish yoki yangidan qurish. 1. Jamoat hojatxonalarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligidan kelib chiqqan holda yangi quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan, taʼmirlanadigan va jihozlanadigan toifalarga ajratish. 2026-yil fevral Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan, umumiy ovqatlanish obyektlari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarini balansda saqlovchilar mablagʻlari hisobidan Manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Jamoat hojatxonalarini yangidan qurish, qayta rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va jihozlash reja-grafigini ishlab chiqish. 2026-yil mart 3. Jamoat hojatxonalarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va jihozlash. Reja-grafik asosida 3. Jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash uchun zamonaviy texnologiyalarni keng joriy etish. Kanalizatsiya va markazlashgan tizimlar mavjud boʻlmagan joylarda zamonaviy muqobil yechimlarni inobatga olgan holda, jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda: mamlakatimizda jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilash boʻyicha amalga oshirilgan tajriba-sinov loyihalari natijalarini oʻrganish va ijobiy tajribalarni amaliyotga keng joriy etish; energiya va suvni tejaydigan texnologiyalarni amaliyotga keng tatbiq etish masalasini koʻrib chiqish. 2026-yil mart - Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi 4. Jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilashni qoʻllab-quvvatlash. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki turizmni jadal rivojlantirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 7-fevraldagi PQ-3514-son qaroriga muvofiq xoʻjalik yurituvchi subyektlarning sanitariya qoidalari, meʼyorlari va gigiyena normativlariga muvofiq keladigan jamoat hojatxonalarini qayta tiklash, kapital taʼmirlash va qurishga yoʻnaltirilgan xarajatlari uchun soliq solinadigan bazani kamaytirish boʻyicha taqdim etilgan imtiyozni uzaytirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2026-yil mart - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Namunaviy jamoat hojatxonalarini balansda saqlovchi tashkilotlarni ragʻbatlantirish, ularning tajribasini keng targʻib qilish va amaliyotga tatbiq etish choralarini koʻrish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi III. Nazorat va baholash tizimini joriy etish hamda jamoatchilik nazoratini yoʻlga qoʻyish 5. Jamoat hojatxonalarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligi boʻyicha davlat sanitariya nazorati tadbirlarini oʻtkazish. Jamoat hojatxonalarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligi boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” tizimi natijalari asosida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida belgilangan tartibda profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish, budjet tashkilotlarining jamoat hojatxonalarini oʻrganish boʻyicha reja-grafik ishlab chiqish. 2026-yildan boshlab - Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 6. Jamoat hojatxonalari ning sanitariya-gigiyena holati yuzasidan jamoatchilik nazoratini tashkil etish. 1. Jamoat hojatxonalari boʻyicha aholi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalarining fikrini oʻrganish. 2. Jamoat hojatxonalari ning sanitariya-gigiyenik holatini yaxshilash boʻyicha masʼul organlarning faoliyati yuzasidan jamoatchilik manfaatiga daxldor axborotni toʻplash, umumlashtirish va tahlil etish orqali kuzatish. 3. Tegishli hududda joylashgan jamoat hojatxonalari ning sanitariya-gigiyena holati yuzasidan Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari rahbarlarining xalq deputatlari Kengashlari yigʻilishlarida hisobot berish amaliyotini joriy etish. 2026-yildan boshlab har yarim yilda - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 4. Aholi, turistlarga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar va turistlardan tushayotgan taklif va eʼtirozlardan kelib chiqib, davlat tashkilotlari va nodavlat tashkilotlar tomonidan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etilishini tahlil qilish va tegishli chora-tadbirlarni belgilash. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Turizm qoʻmitasi IV. Aholi va jamoat hojatxonalarida ishlovchi xodimlarning jamoat hojatxonalaridan foydalanish boʻyicha sanitariya madaniyatini oshirish 7. Aholining sanitariya-gigiyena sohasidagi madaniyatini oshirish. 1. Maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalarida sanitariya-gigiyena, tibbiy madaniyat boʻyicha maʼrifiy tadbirlarni tashkil etish. Doimiy - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2. Jamoat hojatxonalari dan foydalanishda suv tejamkorligiga alohida eʼtibor qaratish, bunda videoroliklar, tarqatma materiallar tayyorlash va tarqatish, aholi oʻrtasida tushuntirish ishlarini amalga oshirish. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-dekabrdagi 799-son qaroriga 2-ILOVA

Sogʻliqni saqlash tizimidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilashning hududlar kesimidagi

T/r Hududlar nomi Taʼmirlanadigan va jihozlanadigan jamoat hojatxonalari soni Shundan: 2026-yil 2027-yil 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 403 23 380 2. Andijon viloyati 53 10 43 3. Buxoro viloyati 154 17 137 4. Jizzax viloyati 127 29 98 5. Qashqadaryo viloyati 124 13 111 6. Navoiy viloyati 64 6 58 7. Namangan viloyati 181 37 144 8. Samarqand viloyati 64 9 55 9. Surxondaryo viloyati 66 7 59 10. Sirdaryo viloyati 212 31 181 11. Toshkent viloyati 449 89 360 12. Fargʻona viloyati 274 71 203 13. Xorazm viloyati 100 22 78 14. Toshkent shahri 38 7 31 Jami 2 309 371 1 938

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-dekabrdagi 799-son qaroriga 3-ILOVA

Umumiy ovqatlanish shoxobchalari va viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalarining sanitariya-gigiyena holatini yaxshilashning hududlar kesimidagi

T/r Hududlar nomi Taʼmirlanadigan va jihozlanadigan jamoat hojatxonalari soni Shundan 2026-yil 2027-yil I. Umumiy ovqatlanish obyektlaridagi jamoat hojatxonalari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 192 81 111 2. Andijon viloyati 485 157 328 3. Buxoro viloyati 264 53 211 4. Jizzax viloyati 146 38 108 5. Qashqadaryo viloyati 169 62 107 6. Navoiy viloyati 201 54 145 7. Namangan viloyati 183 79 104 8. Samarqand viloyati 544 189 355 9. Surxondaryo viloyati 213 74 139 10. Sirdaryo viloyati 75 24 51 11. Toshkent viloyati 552 194 358 12. Fargʻona viloyati 490 179 311 13. Xorazm viloyati 265 97 168 14. Toshkent shahri 229 76 153 Jami 4 008 1 357 2 649 II. Viloyatlararo avtomobil yoʻllari boʻyidagi jamoat hojatxonalari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 15 4 11 2. Andijon viloyati 4 1 3 3. Buxoro viloyati 10 2 8 4. Jizzax viloyati 20 7 13 5. Qashqadaryo viloyati 20 5 15 6. Navoiy viloyati 12 4 8 7. Namangan viloyati 23 7 16 8. Samarqand viloyati 42 12 30 9. Surxondaryo viloyati 6 2 4 10. Sirdaryo viloyati 5 1 4 11. Toshkent viloyati 30 9 21 12. Fargʻona viloyati 19 7 12 13. Xorazm viloyati 4 1 3 14. Toshkent shahri 9 4 5 Jami 219 66 153

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 18-dekabr,

799 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.12.2025-y., 09/25/799/1183-son)

lex.uz