📅 2025-yil 5-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 5-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 5 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 декабря 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 December 2025 · Ministry and agency documents · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НОМЕНКЛАТУРАСИ
НОМЕНКЛАТУРАСИ
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 5 декабрдаги 32-сон қарорига ИЛОВА
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талаблари
Мазкур ҳужжат радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу ҳужжатда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар — атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
эксплуатация қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс;
радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонлари (бундан буён матнда мақбуллик мезонлари деб юритилади) — радиоактив чиқиндиларни хавфсиз кўмиш мақсадида уларнинг физик-кимёвий хоссалари ҳамда сиғимларига қўйиладиган талаблар мажмуаси;
радиоактив чиқиндилар — фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддалар.
2. Эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг лойиҳа ва (ёки) фойдаланиш ҳужжатларида радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлиги белгиланиши лозим.
3. Атом энергиясидан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндиларни кўмишга топшириш мақбуллик мезонларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
4. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар чиқиндилар билан муомалада бўлишда СанҚваМ 0251-08 «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг санитария қоидалари»га риоя қилиши керак.
5. Кўмиш пункти радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга ошириши лозим.
2-боб. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига жойлаштириш учун мақбуллик мезонларини ишлаб чиқиш
6. Радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш назарда тутилган ҳар бир кўмиш пунктида радиоактив чиқиндилар ушбу ҳужжатнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ қабул қилиниши керак.
7. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктининг лойиҳаси ҳамда хавфсизликни асослаш ҳисоботида радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш учун мақбуллик мезонлари ва рухсат этилган кўрсаткичлар белгиланиши лозим.
8. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига жойлаштириш учун белгиланадиган мақбуллик мезонлари радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган кўмиш пунктининг ҳар бир иншооти бўйича, суюқ радиоактив чиқиндилар учун эса кўмиш пунктидан фойдаланиш горизонтига кўра алоҳида белгиланиши зарур.
Ушбу ҳужжатнинг талабларига мувофиқ келмайдиган радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига қабул қилиш фақат кўмиш пунктининг хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботида илмий жиҳатдан асослантирилган тақдирда йўл қўйилади.
3-боб. Қаттиқ радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонлари
9. Мақбуллик мезонларининг А, Б, Д, Э ва Ф синфларига мансуб радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонларига оид кўрсаткичлар ушбу ҳужжатнинг 3-иловаси 1 — 6-жадвалларида келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши лозим.
10. Радиоактив чиқиндилар таркибида мавжуд радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги асосида уларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқ қайси синфга мансублиги аниқланган бўлиши лозим.
11. Радиоактив чиқиндилар сиғимидаги радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги радиоактив чиқиндилар массасига (контейнер ёки сиғимлар тўплами ҳамда унинг таркибий қисмлари массасини ҳисобга олмаган ҳолда) нисбатини аниқлаш орқали белгиланиши лозим.
12. Қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар сиғимининг ташқи юзасидаги ва (ёки) белгиланган масофадаги доза қуввати, шунингдек сиғим юзасининг радиоактив ифлосланиш даражаси ушбу ҳужжатнинг 3-иловасида келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
13. Қуйидаги хусусиятларга эга бўлган радиоактив чиқиндиларни тўғридан-тўғри кўмишга йўл қўйилмайди:
портлаш хусусиятига эга бўлган, шу жумладан қиздирилганда ёки зарба ҳамда ишқаланиш таъсири натижасида портлаш хавфи мавжуд бўлган;
ўз-ўзидан ёниш хусусиятига эга бўлган;
сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда ёнғин ёки портлаш хавфи туғдирадиган (ўз-ўзидан ва тез алангаланадиган ёки портловчи газлар ажратиб чиқарадиган) моддалар мавжуд бўлган;
сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар ёки аэрозоллар ажратиб чиқарадиган моддалар мавжуд бўлган;
таркибида инфекцияловчи (патоген) материаллар мавжуд бўлган.
Ушбу хусусиятдаги радиоактив чиқиндилар махсус ишловдан ўтказилиб, хавфсиз ҳолга келтирилгандан сўнг, кўмиш пунктларига жойлаштирилиши лозим.
14. Битта сиғимдаги, қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар ўзаро, бир турдаги материаллар, контейнер материаллари ҳамда кўмиш пунктининг бошқа хавфсизлик тўсиқлари билан кимёвий ва физик жиҳатдан мос бўлиши лозим.
15. Радиоактив чиқиндилар таркибидаги материалларнинг коррозияланиши, радиолизи, биокимёвий парчаланиши, шунингдек бошқа радиокимёвий, кимёвий ва биологик жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган газлар ёнувчан ва портловчи аралашмалар пайдо бўлишига, радиоактив чиқинди сиғимининг деформацияланишига ва яхлитлигининг бузилишига йўл қўймаслиги ҳамда радионуклидларнинг атроф-муҳитга чиқарилиши СанҚваМ 0193-06 «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН-2006)» ва «Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитария қоидалари (РХТАСҚ-2006)»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
16. Радиоактив чиқиндилар таркибидаги органик чирийдиган, парчаланадиган ёки биологик фаол моддаларнинг миқдори СанҚваМ 0251-08 «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг санитария қоидалари»га мувофиқ бўлиши керак.
17. Радиоактив чиқиндилар сиғимида кимёвий заҳарли моддалар мавжуд бўлмаслиги зарур.
18. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимидаги эркин суюқлик миқдори ушбу ҳужжатнинг 3-иловаси 1 — 3-жадвалларида белгиланган қийматлардан ошмаслиги керак.
19. Радиоактив чиқиндилар сиғимининг радиоактив таркибидан ажралиб чиқадиган энергия натижасида, сиғимнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларининг пасайишига олиб келмаслиги керак.
Мақбуллик мезонларининг А ва Б синфларига мансуб радиоактив чиқинди сиғимларида ажраладиган энергия қиймати мазкур ҳужжатнинг 3-иловаси 1 ва 2-жадвалларида белгиланган қийматлардан ошмаслиги лозим.
20. Мазкур ҳужжатдаги мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларга мансуб радиоактив чиқиндилар жойланган сиғимларнинг геометрик шакли ўзгармаслиги керак.
21. Радиоактив чиқиндиларни бир хиллаштиришсиз ёки қадоқланмаган ҳолда кўмишга фақат улар Э синфидаги қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар учун белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлганда йўл қўйилади.
22. Табиий радионуклидлар миқдори юқори бўлган минерал ёки органик хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган Ф синфига мансуб радиоактив чиқиндиларни уран рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш маҳсулотларини кўмишга мўлжалланган кўмиш пунктларида, шунингдек қаттиқ радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган кўмиш пунктларида, агар улар ушбу ҳужжатда белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлганда йўл қўйилади.
23. Ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбалари мақбуллик мезонлари асосида радиоактив чиқиндилар сиғими таркибида кўмилиши лозим.
24. Таркибида ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўлган чиқиндилар сиғимлари, кўмишга мўлжалланган радиоактив чиқиндилар ва контейнерларга қўйиладиган талаблар мазкур ҳужжатнинг 3-иловаси 1-жадвалида белгиланган қийматларга мос бўлиши керак.
25. Ишлатиб бўлган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан ажраладиган энергия сиғимнинг механик мустаҳкамлигига, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларига зарар етказмаслиги лозим.
4-боб. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун сиғимларга ва контейнерларга (сиғимлар тўпламига) қўйиладиган талаблар
26. Радиоактив чиқиндиларни сиғимларга жойлаштириш жараёнида ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлиги СанҚваМ 0193-06 «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН-2006) ва Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ-2006)»га мувофиқ таъминланиши лозим.
27. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимлари кўмиш жойида бузилишлар юз берганда (авариялар бундан мустасно), юзага келиши мумкин бўлган таъсирлар ва юкламаларга (синиб кетмаслиги, ёрилиб очилиб кетмаслиги, радиоактив чиқиндини ташқи муҳитга чиқармаслиги ва бошқалар, ҳимоя ва изоляция вазифасини сақлаб қолиши) бардош бериши лозим.
28. Радиоактив чиқиндилар сиғимлари ўз-ўзидан алангаланмаслиги лозим.
29. Радиоактив чиқиндилар сиғимларини транспорт-технологик схемасидаги штабелларга (қатламлаб, устма-уст) жойлаштириш имкони таъминланиши лозим.
30. Радиоактив чиқиндилар сиғимининг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятлари кўмиш жараёнида хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлмаганда, бундай сиғим қўшимча ҳимоя таъминлайдиган контейнерга (сиғимлар тўпламига) жойлаштирилиши лозим.
31. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқинди сиғимлари механик мустаҳкам, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларига эга бўлиши лозим.
32. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимлари радиацияга чидамли бўлиши ҳамда ушбу ҳужжатда белгиланган нурланишнинг ютилган дозаси сиғимнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларига таъсир қилмаслиги лозим.
33. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимлари биологик таъсирларга чидамли бўлиши, шунингдек чириш жараёнларини келтириб чиқарувчи бактериялар, замбуруғлар, микроорганизмлар ва бошқа зарарли биологик омиллар таъсирида сиғимнинг механик мустаҳкамлигига, ҳимоя ва изоляция хусусиятларига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
34. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимларга жойлаштирилган пайтдан бошлаб кўмиш жойи тўлиқ ёпилгунга қадар сиғимларнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятлари сақланиши лозим.
35. Таркибида ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар мавжуд бўлган радиоактив чиқиндилар сиғимлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
36. Радиоактив чиқиндилар сиғимларининг масса ва ўлчам хусусиятлари (геометрик ўлчамлари, массаси, ҳажми ва конструкцияси) ҳамда юк кўтариш механизмларининг имкониятлари кўмиш пункти иншоотларининг жойлашув ечимларига мувофиқ бўлиши лозим.
37. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган сиғимларни тайёрлашда қўлланиладиган контейнерлар (сиғимлар тўплами) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
38. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимларини тайёрлаш учун мўлжалланган контейнерлар (сиғимлар тўпламлари) конструкцияси кўмиш жараёнида сиғимларни бевосита ёки масофадан туриб бошқариш имконини таъминлаши лозим.
39. Газ ажратиб чиқариши хусусиятга эга бўлган радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш учун мўлжалланган контейнерлар (сиғимлар тўпламлари) конструкцияси радиоактив чиқиндилар сиғимидан газсимон моддаларнинг чиқишини таъминлаши лозим.
40. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган ҳар бир сиғим тамғаланган ёки ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган бўлиши лозим.
Тамғада (тамғалаш ёзувида) радиоактив чиқиндини аниқлаш ва кўмишга топшириш учун зарур бўлган қуйидаги асосий маълумотлар келтирилиши лозим:
радиациявий хавф белгиси;
радиоактив чиқиндилар сиғимининг ишлаб чиқарувчи (ёки етказиб берувчи) корхона белгиси кўрсатилган индивидуал рақам (идентификация коди);
радиоактив чиқиндининг мақбуллик мезонига мувофиқ синфи (А, Б, Д, Э ёки Ф);
сиғим сиртидаги доза қуввати ва умумий фаоллиги;
радиоактив чиқиндининг сиғимга жойлаштирилган санаси;
сиғимнинг нетто ва брутто массаси.
41. Радиоактив чиқиндилар сиғимининг тамғаланган ёзуви аниқ ва тушунарли бўлиши, кўз билан (визуал) тарзда осон ўқилиши учун қулай бўлиши зарур.
42. Тамға иқлим шароитлари таъсирига чидамли бўлиши, сиғим билан ташқи таъсирлар натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолмаслиги, осон ечиб олинмаслиги ва радиоактив чиқиндилар сиғим жойлаштирилган кўмиш катакчаси (ячейка) ёпилгунига қадар ахборот мазмунини сақлаб қолиши лозим.
5-боб. Суюқ радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари
43. Мақбуллик мезонларининг Г синфига мансуб радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун зарур бўлган сифат ва миқдорий кўрсаткичлари ушбу ҳужжатнинг 3-иловаси 7-жадвалида келтирилган.
44. Суюқ радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш пунктига юборишда радиоактив чиқиндилардаги радионуклидларнинг фаоллиги лойиҳа ҳужжатларида белгиланган рухсат этилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
45. Кўмиладиган суюқ радиоактив чиқиндиларда ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар бўлмаслиги ҳамда суюқ радиоактив чиқиндиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва узоқ муддат давомида ютувчи қатламлар бўйлаб жойлаштирилиши, ўз-ўзидан бўлиниши (занжирли реакцияси) юзага келмаслиги зарур.
46. Кўмишга юборилаётган суюқ радиоактив чиқиндилар ютувчи сувли горизонтлар (қатлам-коллектор) ва унга яқин жинслар билан мос бўлиши, бунда уларнинг ўзаро таъсири қуйидагиларнинг содир бўлишига олиб келмаслиги лозим:
чўкма ҳосил бўлишига;
қатлам-коллектор ғовакларининг майда заррачалар билан тўлиб қолишига (колматацияга);
кучли газ ҳосил бўлишига;
қатлам-коллектор жинсларининг кучли ишқорланишига;
ортиқча иссиқлик ажралиб, қатлам-коллекторнинг лойиҳада кўрсатилган даражадан юқори қизиб кетишига.
47. Суюқ радиоактив чиқиндиларнинг таркибий қисмлари чуқур кўмиш пунктидаги хавфсизлик тўсиқларини ташкил этувчи материаллар билан ўзаро таъсирлашганида уларнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятлари лойиҳага асосан аниқланиши лозим.
6-боб. Радиоактив чиқиндилар сиғимларига расмийлаштириладиган паспорт
48. Кўмишга топширилаётган радиоактив чиқиндилар (сиғимларда қадоқланган ҳолда, қаттиқ ёки суюқ кўринишда) кўмиш учун белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлиши ҳамда ушбу мувофиқлик радиоактив чиқиндилар сиғимларига расмийлаштириладиган паспортда акс эттирилиши лозим.
49. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун ҳар бир сиғимга алоҳида мазкур ҳужжатнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ радиоактив чиқиндилар сиғимларига расмийлаштириладиган паспорт ишлаб чиқилиши лозим.
50. Радиоактив чиқиндилар сиғимига расмийлаштириладиган паспорт сиғимнинг асосий тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва мазкур сиғимнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини тасдиқлаши лозим.
7-боб. Якуний қоида
51. Мазкур ҳужжатнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига 1-ИЛОВА
Қаттиқ радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига жойлаштириш учун уларнинг мақбуллик мезонларига оид меъёрлаштириладиган кўрсаткичлар
1. Қаттиқ радиоактив чиқиндилар сиғимининг радиоактив таркибига доир тавсифлар: радиоактив чиқиндиларнинг тури ва уларнинг агрегат ҳолати; радиациявий тавсифлар; радионуклид таркиби, солиштирма ва умумий солиштирма фаолликлар: узоқ яшовчи радионуклидлар; трансуран радионуклидлар; альфа-нурланувчи радионуклидлар (трансуранлардан ташқари); бета/гамма-нурланувчи радионуклидлар; тритий; радиоактив чиқиндиларни сиғимининг умумий фаоллиги; ядровий хавфли бўлинувчи нуклидлар миқдори ва (ёки) концентрацияси; физик-кимёвий хоссалари: морфологик (кимёвий) таркиби; коррозион фаол моддалар миқдори; комплекс ҳосил қилувчи моддаларнинг таркиби; кимёвий заҳарли моддаларнинг мавжудлиги; инфекцияловчи (патоген) моддалар миқдори; органик чириётган, биологик фаол ва парчаланувчи моддалар миқдори; енгил алангаланувчи, ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар миқдори; оксидловчи моддалар миқдори; реакция жараёни; ёнувчанлик; портлаш хусусияти; эркин суюқлик, шу жумладан органик суюқлик миқдори; энергия ажралиши; газ ҳосил бўлиши. 2. Радиоактив чиқиндилар шаклининг хусусиятлари: механик мустаҳкамлик; физик хоссалари, шу жумладан бир жинслилиги, ғоваклиги, зичлиги, газ ва сув ўтказувчанлиги; ишқорланишга чидамлилик; радиациявий, термик ва биологик турғунлик. 3. Контейнернинг (сиғимлар тўпламлари) хусусиятлари: механик мустаҳкамлик; конструкциявий материалларнинг кимёвий ва физик хоссалари: кимёвий таркиби; ғоваклик, зичлик, газ ва сув ўтказувчанлик; кимёвий турғунлик; муҳит таъсирида коррозияга чидамлилик; радиацияга турғунлик; иссиқлик юкламалари ва термик циклларга бардошлилик, шунингдек ҳароратга турғунлик. ҳимоя хусусиятлари (биологик ҳимояни таъминлаш); изоляцияловчи хусусиятлар (герметиклик, алоҳида радионуклидлар бўйича диффузиявий ўтказувчанлик); изоляциялаш хусусиятлар (герметиклик, алоҳида радионуклидлар бўйича диффузиявий ўтказувчанлик); ёнғинга турғунлик; масса-ҳажм ўлчов параметрлари; конструкция; йўл қўйиладиган шикастланишлар (синиш, дарз кетиш, эзилишларнинг йўл қўйиладиган ўлчамлари). 4. Радиоактив чиқиндиларни сиғимларга қадоқлаш хусусиятлари: механик мустаҳкамлик; изоляциялаш хусусиятлар (герметиклик, радионуклидларнинг чиқиш тезлиги); радиацияга турғунлик; иссиқлик юкламалари ва термик циклларга бардошлилик; ёнғинга турғунлик; радиациявий тавсифлар: юзада ва маълум масофада доза қуввати; ташқи сиртнинг юза ифлосланиши. масса-ҳажм параметрлари; йўл қўйиладиган шикастланишлар (синиш, дарз кетиш, эзилишларнинг йўл қўйиладиган ўлчамлари) тамғалаш ёки ҚР код (матрик штрихли код) орқали маълумотларни сақлаш.
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига 2-ИЛОВА
Суюқ радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш пунктига жойлаштириш учун уларнинг мақбуллик мезонларига оид меъёрлаштириладиган кўрсаткичлар
суюқ радиоактив чиқиндиларнинг тури ва ҳосил бўлиш манбайи радиациявий тавсифлар радионуклид таркиби, солиштирма ва умумий солиштирма фаолликлар: узоқ яшовчи радионуклидлар; трансуран радионуклидлар; альфа-нурланувчи радионуклидлар (трансуранлардан ташқари); бета/гамма-нурланувчи радионуклидлар; тритий; радиоактив чиқиндиларни сиғимининг умумий фаоллиги; ядровий хавфли бўлинувчи нуклидлар миқдори ва (ёки) концентрацияси; физик-кимёвий хоссалари: кимёвий таркиби; умумий туз миқдори; коррозион фаол (агрессив) моддалар (шу жумладан натрий, темир, фосфатлар, хлоридлар, нитратлар, сульфатлар, оксалатлар, органик кислоталар тузлари, ёғ кислоталари, мойлар) миқдори; чўкинди ва газ ҳосил бўлишига олиб келадиган моддалар миқдори; водород кўрсаткичининг қиймати (пҲ); умумий ишқорийлик; умумий қаттиқлик; майда дисперсли муаллақ қаттиқ заррачалар миқдори.
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига 3-ИЛОВА
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонлари
Мақбуллик мезонларининг А синфига мансуб радиоактив чиқиндилар 1-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Радиоактив чиқинди таркибга қўйиладиган талаблар Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши Рухсат этилмайди Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Радиоактив чиқиндиларнинг сиғимларига қўйиладиган талаблар Сиғимларидаги радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши: бета-нурланувчи радионуклидлар; 10 4 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган; альфа-нурланувчи радионуклидлар 2 х 10 2 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган Сиғимининг механик мустаҳкамлиги: ташқи таъсирларга мустаҳкамлиги 10 МПа дан кам бўлмаган Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш 1000 йилдан кам бўлмаган Сиғимининг иссиқликка бардошлилиги 450 °С гача ҳароратда структура мустаҳкамлигини ва изоляция хусусиятларини сақлаб қолиши керак Сиғимининг радиацияга бардошлилиги Қуйидагича доза билан нурлантирилганда мустаҳкамликнинг камида 20 фоизи сақланиши: 10 8 Гр бета/гамма нурланиш учун 10 19 альфа-парчаланиш/см 3 Сиғимдан иссиқлик ажралиши 2 кВт/м 3 дан кўп бўлмаган
Мақбуллик мезонларининг Б синфига мансуб радиоактив чиқиндилар 2-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Радиоактив таркибга қўйиладиган талаблар Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши Рухсат этилмайди Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Комплекс ҳосил қилувчи моддалар миқдори Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Эркин суюқлик миқдори Радиоактив таркибли сиғим массасининг 3 фоиздан ошмаслиги керак Радиоактив чиқиндиларни сиғимларига қўйиладиган талаблар Жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши: бета-нурланувчи радионуклидлар; 1 х 10 4 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган; альфа-нурланувчи радионуклидлар 2 х 10 2 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган Сиғимининг механик мустаҳкамлиги ташқи таъсирларга мустаҳкамлиги 10 МПа дан кам бўлмаган Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш 1000 йилдан кам бўлмаган Сиғимининг радиацияга бардошлилиги 10 6 Гр гача бўлган дозада нурлантирилганда мустаҳкамликнинг камида 20 фоизи сақланиши керак. Сиғимдан иссиқлик ажралиши 100 кВт/м 3 дан кўп бўлмаган Сиғимининг иссиқлик циклларга бардошлилиги Музлатиш ва эритишнинг 30 циклидан кейин мустаҳкамлик ва изоляциялаш хусусиятларини сақлаб қолиш (-40.. + 40 °С)
Мақбуллик мезонларининг Д синфига мансуб радиоактив чиқиндилар 3-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Радиоактив чиқинди таркибга қўйиладиган талаблар Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши Рухсат этилмайди Кимёвий заҳарли моддалар таркиби Рухсат этилмайди Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Комплекс ҳосил қилувчи моддалар миқдори Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Эркин суюқлик миқдори Радиоактив таркибли сиғим массасининг 3 фоиздан ошмаслиги керак Радиоактив чиқиндиларни сиғимларига қўйиладиган талаблар Жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Сиғим юзасидаги доза қуввати 10 мЗв/соатдан ошмаслиги керак Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши: бета-нурланувчи радионуклидлар; 2 х 10 3 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган; альфа-нурланувчи радионуклидлар; 2 х 10 1 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган; трансуран радионуклидлар 2 х 10 1 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган Сиғимининг механик мустаҳкамлиги А турдаги радиоактив материаллар сиғимлари учун ташишда хавфсизликни тартибга солувчи қоидаларда белгиланган талаблардан паст бўлмаган; ташқи таъсирларга мустаҳкамлиги 5 МПа дан кам бўлмаган Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш 100 йилдан кам бўлмаган Радионуклидларнинг сиғимдан чиқиш тезлиги (йил давомида радиоактив чиқиндилар сиғимидан чиққан фаоллик улуши) 10 -2 /йилдан кўп бўлмаган тритий учун; 10 -3 /йилдан кўп бўлмаган бета/гамма-нурланувчи радионуклидлар учун, тритийдан ташқари; 10 -4 /йилдан кўп бўлмаган альфа-нурланувчи радионуклидлар учун Сиғимининг радиацияга бардошлилиги 10 6 Гр гача бўлган дозада нурлантирилганда мустаҳкамликнинг камида 20 фоизи сақланиши керак. Сиғимининг иссиқлик циклларга бардошлилиги Музлатиш ва эритишнинг 30 циклидан кейин мустаҳкамлик ва изоляциялаш хусусиятларини сақлаб қолиш (-40.. + 40 °С)
Мақбуллик мезонларининг Э синфига мансуб сиғимларда қадоқланган радиоактив чиқиндилар 4-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Радиоактив чиқинди таркибга қўйиладиган талаблар Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши Рухсат этилмайди Кимёвий заҳарли моддалар таркиби Рухсат этилмайди Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Комплекс ҳосил қилувчи моддалар миқдори Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Радиоактив чиқиндиларни сиғимларига қўйиладиган талаблар Сиғимларидаги радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Сиғим юзасидаги доза қуввати 2 мЗв/соатдан ошмаслиги керак Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши: бета-нурланувчи радионуклидлар; 2 х 10 3 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган; альфа-нурланувчи радионуклидлар; 2 х 10 1 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган; трансуран радионуклидлар 2 х 10 1 заррача/(см 2 х мин) дан кўп бўлмаган Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш Кўмишга жойлаштиришдан олдин
Мақбуллик мезонларининг Э синфига мансуб сиғимларда қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар 5-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши Рухсат этилмайди Ёнувчанлик Ёнмайдиган ва қийин ёнадиган радиоактив чиқиндиларга рухсат этилади Кимёвий заҳарли моддалар таркиби Рухсат этилмайди Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Радиоактив чиқиндилар юзасидаги доза қуввати 2 мЗв/соатдан ошмаслиги керак
Таркибида табиий радионуклидлар миқдори юқори бўлган уран рудалари, минерал ва органик хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда ҳосил бўлган мақбуллик мезонлари Ф синфга мансуб сиғимларда қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар 6-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Рухсат этилмайди Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Кимёвий заҳарли моддалар таркиби Рухсат этилмайди Ёнувчанлик Ёнмайдиган ва қийин ёнадиган радиоактив чиқиндиларга рухсат этилади Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Радиоактив чиқиндилар юзасидаги доза қуввати 2 мЗв/соатдан ошмаслиги керак
Мақбуллик мезонларининг Г синфига мансуб суюқ радиоактив чиқиндилар 7-жадвал Меъёрланадиган кўрсаткич Қиймат (талаб) Портлаш хусусиятига эга бўлиш Рухсат этилмайди Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги Рухсат этилмайди Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби Рухсат этилмайди Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги Рухсат этилмайди Суюқ радиоактив чиқиндилар солиштирма фаоллиги Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак Умумий таркибдаги тузлар 450 г/дм 3 дан кўп бўлмаган Органик кислоталар тузларининг таркиби 150 г/дм 3 дан кўп бўлмаган Нитратлар, сульфатлар ва натрий хлоридлар таркиби 350 г/дм 3 дан кўп бўлмаган Нитратлар, сульфатлар ва натрий хлоридлар таркиби 0,1 г/дм 3 дан кўп бўлмаган
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига 4-ИЛОВА
НАМУНА Қаттиқ радиоактив чиқиндилар сиғими учун ПАСПОРТ №___ Номланиши ___________________________ (радиоактив чиқинди сиғим тури, қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар) __________________ _________________ _________________ __________ (техник шартлар рақами) ____________________ (радиоактив чиқинди номи ва синфи) ____ Радиоактив чиқиндилар сиғимининг индивидуал рақами _____________________________________________ (идентификация коди) Радиоактив чиқиндилар сиғимининг эгаси _____________________________________________ Радиоактив чиқиндилар сиғимининг тайёрлаган ташкилот Сертификатнинг амал қилиш муддати 20___ йил « _____ » _________ дан 20___ йил « ___ » _________ гача. Контейнернинг (сиғимлар тўпламларининг) хизмат қилиш муддати ______________________________________________ Сиғимининг ишлаб чиқарилган санаси « _____ » _______________ 20___ й. Радиоактив чиқинди сиғимини кўмишга топшириш санаси 20___ йил « _____ » ____________
Радиоактив чиқинди сиғимининг умумий тавсифи
1-жадвал Радиоактив чиқинди сиғими таркиби Радиоактив чиқинди сиғимининг ўлчамлари, мм Масса, Кг (ҳажм, куб м) Юза масофасидаги доза қуввати, мЗв/соат, м Фиксацияланмаган ифлосланиш даражаси, заррача/(дақ х см 2 ) Иссиқлик ажралиши, Вт/м 3 , Вт/сиғим Радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш усули Бирламчи сиғимларнинг сони ва хусусиятлари Матрица материалининг мавжудлиги ва кўриниши Радиоактив чиқинди билан тўлдирилган сана Диаметри Баландлиги Узунлиги Кенглиги Радиоактив чиқинди сиғими Сиғимдаги радиоактив чиқинди Тури ва рақами Миқдори, дона Ҳажми, м 3 Масса, радиоактив чиқинди билан, кг 0,1 1 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
Радиоактив чиқинди сиғимидаги радиоактив таркибнинг тавсифи
2-жадвал Радиоактив чиқиндилар сиғимининг индивидуал рақами Радиоактив чиқинди синфи ва коди Радиоактив чиқиндининг физик-кимёвий шакли, матрица материалининг тури Радиоактив чиқиндиларнинг морфологик (кимёвий) таркиби Ёнувчанлик Радионуклид таркиби Солиштирма фаоллик, кБк/кг Умумий солиштирма фаоллик, кБк/кг Умумий фаоллик, Бк Ядровий хавфли бўлинувчан нуклидлар миқдори, кБк/кг ёки мг/кг 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Радиоактив чиқиндини топшириш учун масъул _____________ ______________ ___________________ (Ф.И.О.) (ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси) Радиоактив чиқиндини қабул қилиш учун масъул _____________ ______________ ___________________ (Ф.И.О.) (ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси)
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига 5-ИЛОВА
НАМУНА Суюқ радиоактив чиқиндилар учун ПАСПОРТ №___ Номланиши ___________________________ (радиоактив чиқинди сиғим тури, қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар) __________________ ______________ _________________ ________ (техник шартлар рақами) ________________ (радиоактив чиқинди номи ва синфи) __ Радиоактив чиқиндилар сиғимининг индивидуал рақами _____________________________________________ (идентификация коди) Суюқ радиоактив чиқиндилар эгаси _____________________________________________ Суюқ радиоактив чиқиндиларни топширувчи ташкилот Суюқ радиоактив чиқинди кўмишга топшириш санаси 20___ йил « _____ » ____________
Суюқ радиоактив чиқиндиларнинг умумий тавсифи
1-жадвал Ҳажми (куб. м) Суюқ радиоактив чиқинди манбаси Суюқ радиоактив чиқинди синфи Суюқ радиоактив чиқинди коди 1 2 3 4
Суюқ радиоактив чиқиндининг радиоактив таркибнинг тавсифи
2-жадвал Асосий физик-кимёвий тавсифлар Кимёвий таркиби Солиштирма фаоллик, кБк/кг Умумий солиштирма фаоллик, кБк/кг Умумий фаоллик, кБк Ядровий хавфли бўлинувчи нуклидлар миқдори, кБк/л ёки мг/л 1 2 3 4 5 6 Радиоактив чиқиндини топшириш учун масъул _____________ ______________ ___________________ (Ф.И.О.) (ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси) Радиоактив чиқиндини қабул қилиш учун масъул _____________ ______________ ___________________ (Ф.И.О.) (ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси)
Раис А. РАФИҚОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Фанлар академияси президенти Ш. АЮПОВ
Атом энергияси агентлиги директори А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 декабрь,
2025 йил 21 ноябрь
2025 йил 21 ноябрь
2025 йил 20 ноябрь
2025 йил 18 ноябрь
32-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI SANOAT, RADIATSIYA VA YADRO XAVFSIZLIGI QOʻMITASINING
QARORI
NOMENKLATURASI
NOMENKLATURASI
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-dekabrdagi PF-224-son “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat nazoratini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbеkistоn Rеspublikаsi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2025-yil 5-dekabrdagi 32-son qaroriga ILOVA
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablari
Mazkur hujjat radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu hujjatda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar — atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va mazkur sohadagi faoliyatning xavfsizligi talablarini belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti uchun masʼul etib tayinlangan hamda oʻz kuchlari bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga qodir boʻlgan yuridik shaxs;
radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun maqbullik mezonlari (bundan buyon matnda maqbullik mezonlari deb yuritiladi) — radioaktiv chiqindilarni xavfsiz koʻmish maqsadida ularning fizik-kimyoviy xossalari hamda sigʻimlariga qoʻyiladigan talablar majmuasi;
radioaktiv chiqindilar — foydalanish uchun moʻljallanmagan, yoʻl qoʻyilishi mumkin boʻlgan eng koʻp miqdordan oshadigan faollik darajasiga ega radionuklidlarni oʻz ichiga olgan har qanday agregat holatidagi materiallar va moddalar.
2. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarning loyiha va (yoki) foydalanish hujjatlarida radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlariga muvofiqligi belgilanishi lozim.
3. Atom energiyasidan foydalanish jarayonida hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilarni koʻmishga topshirish maqbullik mezonlariga muvofiq amalga oshirilishi kerak.
4. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar chiqindilar bilan muomalada boʻlishda SanQvaM 0251-08 “Radioaktiv chiqindilar bilan muomalada boʻlishning sanitariya qoidalari”ga rioya qilishi kerak.
5. Koʻmish punkti radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq faoliyatni atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq amalga oshirishi lozim.
2-bob. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish punktiga joylashtirish uchun maqbullik mezonlarini ishlab chiqish
6. Radioaktiv chiqindilarni joylashtirish nazarda tutilgan har bir koʻmish punktida radioaktiv chiqindilar ushbu hujjatning 1 va 2-ilovalariga muvofiq qabul qilinishi kerak.
7. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish punktining loyihasi hamda xavfsizlikni asoslash hisobotida radioaktiv chiqindilarni joylashtirish uchun maqbullik mezonlari va ruxsat etilgan koʻrsatkichlar belgilanishi lozim.
8. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish punktiga joylashtirish uchun belgilanadigan maqbullik mezonlari radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan koʻmish punktining har bir inshooti boʻyicha, suyuq radioaktiv chiqindilar uchun esa koʻmish punktidan foydalanish gorizontiga koʻra alohida belgilanishi zarur.
Ushbu hujjatning talablariga muvofiq kelmaydigan radioaktiv chiqindilarni koʻmish punktiga qabul qilish faqat koʻmish punktining xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotida ilmiy jihatdan asoslantirilgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi.
3-bob. Qattiq radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun maqbullik mezonlari
9. Maqbullik mezonlarining A, B, D, E va F sinflariga mansub radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun maqbullik mezonlariga oid koʻrsatkichlar ushbu hujjatning 3-ilovasi 1 — 6-jadvallarida keltirilgan qiymatlarga muvofiq boʻlishi lozim.
10. Radioaktiv chiqindilar tarkibida mavjud radionuklidlarning solishtirma faolligi asosida ularning maqbullik mezonlariga muvofiq qaysi sinfga mansubligi aniqlangan boʻlishi lozim.
11. Radioaktiv chiqindilar sigʻimidagi radionuklidlarning solishtirma faolligi radioaktiv chiqindilar massasiga (konteyner yoki sigʻimlar toʻplami hamda uning tarkibiy qismlari massasini hisobga olmagan holda) nisbatini aniqlash orqali belgilanishi lozim.
12. Qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar sigʻimining tashqi yuzasidagi va (yoki) belgilangan masofadagi doza quvvati, shuningdek sigʻim yuzasining radioaktiv ifloslanish darajasi ushbu hujjatning 3-ilovasida keltirilgan qiymatlardan oshmasligi lozim.
13. Quyidagi xususiyatlarga ega boʻlgan radioaktiv chiqindilarni toʻgʻridan-toʻgʻri koʻmishga yoʻl qoʻyilmaydi:
portlash xususiyatiga ega boʻlgan, shu jumladan qizdirilganda yoki zarba hamda ishqalanish taʼsiri natijasida portlash xavfi mavjud boʻlgan;
oʻz-oʻzidan yonish xususiyatiga ega boʻlgan;
suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda yongʻin yoki portlash xavfi tugʻdiradigan (oʻz-oʻzidan va tez alangalanadigan yoki portlovchi gazlar ajratib chiqaradigan) moddalar mavjud boʻlgan;
suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda zaharli gazlar yoki aerozollar ajratib chiqaradigan moddalar mavjud boʻlgan;
tarkibida infeksiyalovchi (patogen) materiallar mavjud boʻlgan.
Ushbu xususiyatdagi radioaktiv chiqindilar maxsus ishlovdan oʻtkazilib, xavfsiz holga keltirilgandan soʻng, koʻmish punktlariga joylashtirilishi lozim.
14. Bitta sigʻimdagi, qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar oʻzaro, bir turdagi materiallar, konteyner materiallari hamda koʻmish punktining boshqa xavfsizlik toʻsiqlari bilan kimyoviy va fizik jihatdan mos boʻlishi lozim.
15. Radioaktiv chiqindilar tarkibidagi materiallarning korroziyalanishi, radiolizi, biokimyoviy parchalanishi, shuningdek boshqa radiokimyoviy, kimyoviy va biologik jarayonlar natijasida hosil boʻladigan gazlar yonuvchan va portlovchi aralashmalar paydo boʻlishiga, radioaktiv chiqindi sigʻimining deformatsiyalanishiga va yaxlitligining buzilishiga yoʻl qoʻymasligi hamda radionuklidlarning atrof-muhitga chiqarilishi SanQvaM 0193-06 “Radiatsiya xavfsizligi normalari (RXN-2006)” va “Radiatsiya xavfsizligini taʼminlashning asosiy sanitariya qoidalari (RXTASQ-2006)”ga muvofiq amalga oshirilishi lozim.
16. Radioaktiv chiqindilar tarkibidagi organik chiriydigan, parchalanadigan yoki biologik faol moddalarning miqdori SanQvaM 0251-08 “Radioaktiv chiqindilar bilan muomalada boʻlishning sanitariya qoidalari”ga muvofiq boʻlishi kerak.
17. Radioaktiv chiqindilar sigʻimida kimyoviy zaharli moddalar mavjud boʻlmasligi zarur.
18. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindilar sigʻimidagi erkin suyuqlik miqdori ushbu hujjatning 3-ilovasi 1 — 3-jadvallarida belgilangan qiymatlardan oshmasligi kerak.
19. Radioaktiv chiqindilar sigʻimining radioaktiv tarkibidan ajralib chiqadigan energiya natijasida, sigʻimning mexanik mustahkamligi, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlarining pasayishiga olib kelmasligi kerak.
Maqbullik mezonlarining A va B sinflariga mansub radioaktiv chiqindi sigʻimlarida ajraladigan energiya qiymati mazkur hujjatning 3-ilovasi 1 va 2-jadvallarida belgilangan qiymatlardan oshmasligi lozim.
20. Mazkur hujjatdagi maqbullik mezonlarining A, B va D sinflarga mansub radioaktiv chiqindilar joylangan sigʻimlarning geometrik shakli oʻzgarmasligi kerak.
21. Radioaktiv chiqindilarni bir xillashtirishsiz yoki qadoqlanmagan holda koʻmishga faqat ular E sinfidagi qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar uchun belgilangan maqbullik mezonlariga muvofiq boʻlganda yoʻl qoʻyiladi.
22. Tabiiy radionuklidlar miqdori yuqori boʻlgan mineral yoki organik xomashyoni qazib olish va qayta ishlash jarayonida hosil boʻlgan F sinfiga mansub radioaktiv chiqindilarni uran rudalarini qazib olish va qayta ishlash mahsulotlarini koʻmishga moʻljallangan koʻmish punktlarida, shuningdek qattiq radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun moʻljallangan koʻmish punktlarida, agar ular ushbu hujjatda belgilangan maqbullik mezonlariga muvofiq boʻlganda yoʻl qoʻyiladi.
23. Ishlatib boʻlingan yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalari maqbullik mezonlari asosida radioaktiv chiqindilar sigʻimi tarkibida koʻmilishi lozim.
24. Tarkibida ishlatib boʻlingan yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalari boʻlgan chiqindilar sigʻimlari, koʻmishga moʻljallangan radioaktiv chiqindilar va konteynerlarga qoʻyiladigan talablar mazkur hujjatning 3-ilovasi 1-jadvalida belgilangan qiymatlarga mos boʻlishi kerak.
25. Ishlatib boʻlgan yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalaridan ajraladigan energiya sigʻimning mexanik mustahkamligiga, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlariga zarar yetkazmasligi lozim.
4-bob. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun sigʻimlarga va konteynerlarga (sigʻimlar toʻplamiga) qoʻyiladigan talablar
26. Radioaktiv chiqindilarni sigʻimlarga joylashtirish jarayonida xodimlar, aholi va atrof-muhitning radiatsiyaviy xavfsizligi SanQvaM 0193-06 “Radiatsiya xavfsizligi normalari (RXN-2006) va Radiatsiya xavfsizligini taʼminlashning asosiy sanitar qoidalari (RXTASQ-2006)”ga muvofiq taʼminlanishi lozim.
27. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindilar sigʻimlari koʻmish joyida buzilishlar yuz berganda (avariyalar bundan mustasno), yuzaga kelishi mumkin boʻlgan taʼsirlar va yuklamalarga (sinib ketmasligi, yorilib ochilib ketmasligi, radioaktiv chiqindini tashqi muhitga chiqarmasligi va boshqalar, himoya va izolyatsiya vazifasini saqlab qolishi) bardosh berishi lozim.
28. Radioaktiv chiqindilar sigʻimlari oʻz-oʻzidan alangalanmasligi lozim.
29. Radioaktiv chiqindilar sigʻimlarini transport-texnologik sxemasidagi shtabellarga (qatlamlab, ustma-ust) joylashtirish imkoni taʼminlanishi lozim.
30. Radioaktiv chiqindilar sigʻimining mexanik mustahkamligi, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlari koʻmish jarayonida xavfsizlik talablariga muvofiq boʻlmaganda, bunday sigʻim qoʻshimcha himoya taʼminlaydigan konteynerga (sigʻimlar toʻplamiga) joylashtirilishi lozim.
31. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindi sigʻimlari mexanik mustahkam, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlariga ega boʻlishi lozim.
32. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindilar sigʻimlari radiatsiyaga chidamli boʻlishi hamda ushbu hujjatda belgilangan nurlanishning yutilgan dozasi sigʻimning mexanik mustahkamligi, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlariga taʼsir qilmasligi lozim.
33. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindilar sigʻimlari biologik taʼsirlarga chidamli boʻlishi, shuningdek chirish jarayonlarini keltirib chiqaruvchi bakteriyalar, zamburugʻlar, mikroorganizmlar va boshqa zararli biologik omillar taʼsirida sigʻimning mexanik mustahkamligiga, himoya va izolyatsiya xususiyatlariga salbiy taʼsir koʻrsatmasligi lozim.
34. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindilar sigʻimlarga joylashtirilgan paytdan boshlab koʻmish joyi toʻliq yopilgunga qadar sigʻimlarning mexanik mustahkamligi, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlari saqlanishi lozim.
35. Tarkibida yadroviy xavfli boʻlinuvchi radionuklidlar mavjud boʻlgan radioaktiv chiqindilar sigʻimlari atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi lozim.
36. Radioaktiv chiqindilar sigʻimlarining massa va oʻlcham xususiyatlari (geometrik oʻlchamlari, massasi, hajmi va konstruksiyasi) hamda yuk koʻtarish mexanizmlarining imkoniyatlari koʻmish punkti inshootlarining joylashuv yechimlariga muvofiq boʻlishi lozim.
37. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun moʻljallangan sigʻimlarni tayyorlashda qoʻllaniladigan konteynerlar (sigʻimlar toʻplami) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi lozim.
38. Maqbullik mezonlarining A, B va D sinflariga mansub radioaktiv chiqindilar sigʻimlarini tayyorlash uchun moʻljallangan konteynerlar (sigʻimlar toʻplamlari) konstruksiyasi koʻmish jarayonida sigʻimlarni bevosita yoki masofadan turib boshqarish imkonini taʼminlashi lozim.
39. Gaz ajratib chiqarishi xususiyatga ega boʻlgan radioaktiv chiqindilarni joylashtirish uchun moʻljallangan konteynerlar (sigʻimlar toʻplamlari) konstruksiyasi radioaktiv chiqindilar sigʻimidan gazsimon moddalarning chiqishini taʼminlashi lozim.
40. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun moʻljallangan har bir sigʻim tamgʻalangan yoki QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan boʻlishi lozim.
Tamgʻada (tamgʻalash yozuvida) radioaktiv chiqindini aniqlash va koʻmishga topshirish uchun zarur boʻlgan quyidagi asosiy maʼlumotlar keltirilishi lozim:
radiatsiyaviy xavf belgisi;
radioaktiv chiqindilar sigʻimining ishlab chiqaruvchi (yoki yetkazib beruvchi) korxona belgisi koʻrsatilgan individual raqam (identifikatsiya kodi);
radioaktiv chiqindining maqbullik mezoniga muvofiq sinfi (A, B, D, E yoki F);
sigʻim sirtidagi doza quvvati va umumiy faolligi;
radioaktiv chiqindining sigʻimga joylashtirilgan sanasi;
sigʻimning netto va brutto massasi.
41. Radioaktiv chiqindilar sigʻimining tamgʻalangan yozuvi aniq va tushunarli boʻlishi, koʻz bilan (vizual) tarzda oson oʻqilishi uchun qulay boʻlishi zarur.
42. Tamgʻa iqlim sharoitlari taʼsiriga chidamli boʻlishi, sigʻim bilan tashqi taʼsirlar natijasida yaroqsiz holga kelib qolmasligi, oson yechib olinmasligi va radioaktiv chiqindilar sigʻim joylashtirilgan koʻmish katakchasi (yacheyka) yopilguniga qadar axborot mazmunini saqlab qolishi lozim.
5-bob. Suyuq radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlari
43. Maqbullik mezonlarining G sinfiga mansub radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun zarur boʻlgan sifat va miqdoriy koʻrsatkichlari ushbu hujjatning 3-ilovasi 7-jadvalida keltirilgan.
44. Suyuq radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish punktiga yuborishda radioaktiv chiqindilardagi radionuklidlarning faolligi loyiha hujjatlarida belgilangan ruxsat etilgan qiymatlardan oshmasligi lozim.
45. Koʻmiladigan suyuq radioaktiv chiqindilarda yadroviy xavfli boʻlinuvchi radionuklidlar boʻlmasligi hamda suyuq radioaktiv chiqindilarni qabul qilish, joylashtirish va uzoq muddat davomida yutuvchi qatlamlar boʻylab joylashtirilishi, oʻz-oʻzidan boʻlinishi (zanjirli reaksiyasi) yuzaga kelmasligi zarur.
46. Koʻmishga yuborilayotgan suyuq radioaktiv chiqindilar yutuvchi suvli gorizontlar (qatlam-kollektor) va unga yaqin jinslar bilan mos boʻlishi, bunda ularning oʻzaro taʼsiri quyidagilarning sodir boʻlishiga olib kelmasligi lozim:
choʻkma hosil boʻlishiga;
qatlam-kollektor gʻovaklarining mayda zarrachalar bilan toʻlib qolishiga (kolmatatsiyaga);
kuchli gaz hosil boʻlishiga;
qatlam-kollektor jinslarining kuchli ishqorlanishiga;
ortiqcha issiqlik ajralib, qatlam-kollektorning loyihada koʻrsatilgan darajadan yuqori qizib ketishiga.
47. Suyuq radioaktiv chiqindilarning tarkibiy qismlari chuqur koʻmish punktidagi xavfsizlik toʻsiqlarini tashkil etuvchi materiallar bilan oʻzaro taʼsirlashganida ularning mexanik mustahkamligi, himoya va izolyatsiyalash xususiyatlari loyihaga asosan aniqlanishi lozim.
6-bob. Radioaktiv chiqindilar sigʻimlariga rasmiylashtiriladigan pasport
48. Koʻmishga topshirilayotgan radioaktiv chiqindilar (sigʻimlarda qadoqlangan holda, qattiq yoki suyuq koʻrinishda) koʻmish uchun belgilangan maqbullik mezonlariga muvofiq boʻlishi hamda ushbu muvofiqlik radioaktiv chiqindilar sigʻimlariga rasmiylashtiriladigan pasportda aks ettirilishi lozim.
49. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun har bir sigʻimga alohida mazkur hujjatning 4 va 5-ilovalariga muvofiq radioaktiv chiqindilar sigʻimlariga rasmiylashtiriladigan pasport ishlab chiqilishi lozim.
50. Radioaktiv chiqindilar sigʻimiga rasmiylashtiriladigan pasport sigʻimning asosiy tavsiflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi va mazkur sigʻimning maqbullik mezonlariga muvofiqligini tasdiqlashi lozim.
7-bob. Yakuniy qoida
51. Mazkur hujjatning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga 1-ILOVA
Qattiq radioaktiv chiqindilarni koʻmish punktiga joylashtirish uchun ularning maqbullik mezonlariga oid meʼyorlashtiriladigan koʻrsatkichlar
1. Qattiq radioaktiv chiqindilar sigʻimining radioaktiv tarkibiga doir tavsiflar: radioaktiv chiqindilarning turi va ularning agregat holati; radiatsiyaviy tavsiflar; radionuklid tarkibi, solishtirma va umumiy solishtirma faolliklar: uzoq yashovchi radionuklidlar; transuran radionuklidlar; alfa-nurlanuvchi radionuklidlar (transuranlardan tashqari); beta/gamma-nurlanuvchi radionuklidlar; tritiy; radioaktiv chiqindilarni sigʻimining umumiy faolligi; yadroviy xavfli boʻlinuvchi nuklidlar miqdori va (yoki) konsentratsiyasi; fizik-kimyoviy xossalari: morfologik (kimyoviy) tarkibi; korrozion faol moddalar miqdori; kompleks hosil qiluvchi moddalarning tarkibi; kimyoviy zaharli moddalarning mavjudligi; infeksiyalovchi (patogen) moddalar miqdori; organik chiriyotgan, biologik faol va parchalanuvchi moddalar miqdori; yengil alangalanuvchi, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar miqdori; oksidlovchi moddalar miqdori; reaksiya jarayoni; yonuvchanlik; portlash xususiyati; erkin suyuqlik, shu jumladan organik suyuqlik miqdori; energiya ajralishi; gaz hosil boʻlishi. 2. Radioaktiv chiqindilar shaklining xususiyatlari: mexanik mustahkamlik; fizik xossalari, shu jumladan bir jinsliligi, gʻovakligi, zichligi, gaz va suv oʻtkazuvchanligi; ishqorlanishga chidamlilik; radiatsiyaviy, termik va biologik turgʻunlik. 3. Konteynerning (sigʻimlar toʻplamlari) xususiyatlari: mexanik mustahkamlik; konstruksiyaviy materiallarning kimyoviy va fizik xossalari: kimyoviy tarkibi; gʻovaklik, zichlik, gaz va suv oʻtkazuvchanlik; kimyoviy turgʻunlik; muhit taʼsirida korroziyaga chidamlilik; radiatsiyaga turgʻunlik; issiqlik yuklamalari va termik sikllarga bardoshlilik, shuningdek haroratga turgʻunlik. himoya xususiyatlari (biologik himoyani taʼminlash); izolyatsiyalovchi xususiyatlar (germetiklik, alohida radionuklidlar boʻyicha diffuziyaviy oʻtkazuvchanlik); izolyatsiyalash xususiyatlar (germetiklik, alohida radionuklidlar boʻyicha diffuziyaviy oʻtkazuvchanlik); yongʻinga turgʻunlik; massa-hajm oʻlchov parametrlari; konstruksiya; yoʻl qoʻyiladigan shikastlanishlar (sinish, darz ketish, ezilishlarning yoʻl qoʻyiladigan oʻlchamlari). 4. Radioaktiv chiqindilarni sigʻimlarga qadoqlash xususiyatlari: mexanik mustahkamlik; izolyatsiyalash xususiyatlar (germetiklik, radionuklidlarning chiqish tezligi); radiatsiyaga turgʻunlik; issiqlik yuklamalari va termik sikllarga bardoshlilik; yongʻinga turgʻunlik; radiatsiyaviy tavsiflar: yuzada va maʼlum masofada doza quvvati; tashqi sirtning yuza ifloslanishi. massa-hajm parametrlari; yoʻl qoʻyiladigan shikastlanishlar (sinish, darz ketish, ezilishlarning yoʻl qoʻyiladigan oʻlchamlari) tamgʻalash yoki QR kod (matrik shtrixli kod) orqali maʼlumotlarni saqlash.
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga 2-ILOVA
Suyuq radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish punktiga joylashtirish uchun ularning maqbullik mezonlariga oid meʼyorlashtiriladigan koʻrsatkichlar
suyuq radioaktiv chiqindilarning turi va hosil boʻlish manbayi radiatsiyaviy tavsiflar radionuklid tarkibi, solishtirma va umumiy solishtirma faolliklar: uzoq yashovchi radionuklidlar; transuran radionuklidlar; alfa-nurlanuvchi radionuklidlar (transuranlardan tashqari); beta/gamma-nurlanuvchi radionuklidlar; tritiy; radioaktiv chiqindilarni sigʻimining umumiy faolligi; yadroviy xavfli boʻlinuvchi nuklidlar miqdori va (yoki) konsentratsiyasi; fizik-kimyoviy xossalari: kimyoviy tarkibi; umumiy tuz miqdori; korrozion faol (agressiv) moddalar (shu jumladan natriy, temir, fosfatlar, xloridlar, nitratlar, sulfatlar, oksalatlar, organik kislotalar tuzlari, yogʻ kislotalari, moylar) miqdori; choʻkindi va gaz hosil boʻlishiga olib keladigan moddalar miqdori; vodorod koʻrsatkichining qiymati (pH); umumiy ishqoriylik; umumiy qattiqlik; mayda dispersli muallaq qattiq zarrachalar miqdori.
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga 3-ILOVA
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun maqbullik mezonlari
Maqbullik mezonlarining A sinfiga mansub radioaktiv chiqindilar 1-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Radioaktiv chiqindi tarkibga qoʻyiladigan talablar Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Radioaktiv tarkibli sigʻim massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda zaharli gazlar, aerozollar va bugʻsimon modda(chang)larning ajralib chiqishi Ruxsat etilmaydi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Radioaktiv chiqindilarning sigʻimlariga qoʻyiladigan talablar Sigʻimlaridagi radionuklidlarning solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Sigʻim tashqi yuzasining fiksatsiyalanmagan sirt ifloslanishi: beta-nurlanuvchi radionuklidlar; 10 4 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan; alfa-nurlanuvchi radionuklidlar 2 x 10 2 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan Sigʻimining mexanik mustahkamligi: tashqi taʼsirlarga mustahkamligi 10 MPa dan kam boʻlmagan Sigʻimlarining izolyatsiyalash xususiyatini saqlash 1000 yildan kam boʻlmagan Sigʻimining issiqlikka bardoshliligi 450 °C gacha haroratda struktura mustahkamligini va izolyatsiya xususiyatlarini saqlab qolishi kerak Sigʻimining radiatsiyaga bardoshliligi Quyidagicha doza bilan nurlantirilganda mustahkamlikning kamida 20 foizi saqlanishi: 10 8 Gr beta/gamma nurlanish uchun 10 19 alfa-parchalanish/sm 3 Sigʻimdan issiqlik ajralishi 2 kVt/m 3 dan koʻp boʻlmagan
Maqbullik mezonlarining B sinfiga mansub radioaktiv chiqindilar 2-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Radioaktiv tarkibga qoʻyiladigan talablar Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Radioaktiv tarkib massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda zaharli gazlar, aerozollar va bugʻsimon modda(chang)larning ajralib chiqishi Ruxsat etilmaydi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Kompleks hosil qiluvchi moddalar miqdori Radioaktiv tarkibli sigʻim massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Erkin suyuqlik miqdori Radioaktiv tarkibli sigʻim massasining 3 foizdan oshmasligi kerak Radioaktiv chiqindilarni sigʻimlariga qoʻyiladigan talablar Joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Sigʻim tashqi yuzasining fiksatsiyalanmagan sirt ifloslanishi: beta-nurlanuvchi radionuklidlar; 1 x 10 4 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan; alfa-nurlanuvchi radionuklidlar 2 x 10 2 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan Sigʻimining mexanik mustahkamligi tashqi taʼsirlarga mustahkamligi 10 MPa dan kam boʻlmagan Sigʻimlarining izolyatsiyalash xususiyatini saqlash 1000 yildan kam boʻlmagan Sigʻimining radiatsiyaga bardoshliligi 10 6 Gr gacha boʻlgan dozada nurlantirilganda mustahkamlikning kamida 20 foizi saqlanishi kerak. Sigʻimdan issiqlik ajralishi 100 kVt/m 3 dan koʻp boʻlmagan Sigʻimining issiqlik sikllarga bardoshliligi Muzlatish va eritishning 30 siklidan keyin mustahkamlik va izolyatsiyalash xususiyatlarini saqlab qolish (-40.. + 40 °C)
Maqbullik mezonlarining D sinfiga mansub radioaktiv chiqindilar 3-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Radioaktiv chiqindi tarkibga qoʻyiladigan talablar Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Radioaktiv tarkib massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda zaharli gazlar, aerozollar va bugʻsimon modda(chang)larning ajralib chiqishi Ruxsat etilmaydi Kimyoviy zaharli moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Kompleks hosil qiluvchi moddalar miqdori Radioaktiv tarkibli sigʻim massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Erkin suyuqlik miqdori Radioaktiv tarkibli sigʻim massasining 3 foizdan oshmasligi kerak Radioaktiv chiqindilarni sigʻimlariga qoʻyiladigan talablar Joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Sigʻim yuzasidagi doza quvvati 10 mZv/soatdan oshmasligi kerak Sigʻim tashqi yuzasining fiksatsiyalanmagan sirt ifloslanishi: beta-nurlanuvchi radionuklidlar; 2 x 10 3 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan; alfa-nurlanuvchi radionuklidlar; 2 x 10 1 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan; transuran radionuklidlar 2 x 10 1 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan Sigʻimining mexanik mustahkamligi A turdagi radioaktiv materiallar sigʻimlari uchun tashishda xavfsizlikni tartibga soluvchi qoidalarda belgilangan talablardan past boʻlmagan; tashqi taʼsirlarga mustahkamligi 5 MPa dan kam boʻlmagan Sigʻimlarining izolyatsiyalash xususiyatini saqlash 100 yildan kam boʻlmagan Radionuklidlarning sigʻimdan chiqish tezligi (yil davomida radioaktiv chiqindilar sigʻimidan chiqqan faollik ulushi) 10 -2 /yildan koʻp boʻlmagan tritiy uchun; 10 -3 /yildan koʻp boʻlmagan beta/gamma-nurlanuvchi radionuklidlar uchun, tritiydan tashqari; 10 -4 /yildan koʻp boʻlmagan alfa-nurlanuvchi radionuklidlar uchun Sigʻimining radiatsiyaga bardoshliligi 10 6 Gr gacha boʻlgan dozada nurlantirilganda mustahkamlikning kamida 20 foizi saqlanishi kerak. Sigʻimining issiqlik sikllarga bardoshliligi Muzlatish va eritishning 30 siklidan keyin mustahkamlik va izolyatsiyalash xususiyatlarini saqlab qolish (-40.. + 40 °C)
Maqbullik mezonlarining E sinfiga mansub sigʻimlarda qadoqlangan radioaktiv chiqindilar 4-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Radioaktiv chiqindi tarkibga qoʻyiladigan talablar Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Radioaktiv tarkib massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda zaharli gazlar, aerozollar va bugʻsimon modda(chang)larning ajralib chiqishi Ruxsat etilmaydi Kimyoviy zaharli moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Kompleks hosil qiluvchi moddalar miqdori Radioaktiv tarkibli sigʻim massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Radioaktiv chiqindilarni sigʻimlariga qoʻyiladigan talablar Sigʻimlaridagi radionuklidlarning solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Sigʻim yuzasidagi doza quvvati 2 mZv/soatdan oshmasligi kerak Sigʻim tashqi yuzasining fiksatsiyalanmagan sirt ifloslanishi: beta-nurlanuvchi radionuklidlar; 2 x 10 3 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan; alfa-nurlanuvchi radionuklidlar; 2 x 10 1 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan; transuran radionuklidlar 2 x 10 1 zarracha/(sm 2 x min) dan koʻp boʻlmagan Sigʻimlarining izolyatsiyalash xususiyatini saqlash Koʻmishga joylashtirishdan oldin
Maqbullik mezonlarining E sinfiga mansub sigʻimlarda qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar 5-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Radioaktiv tarkib massasining 1 foizdan oshmasligi kerak Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Suv, havo yoki boshqa moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda zaharli gazlar, aerozollar va bugʻsimon modda(chang)larning ajralib chiqishi Ruxsat etilmaydi Yonuvchanlik Yonmaydigan va qiyin yonadigan radioaktiv chiqindilarga ruxsat etiladi Kimyoviy zaharli moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Radionuklidlarning solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Radioaktiv chiqindilar yuzasidagi doza quvvati 2 mZv/soatdan oshmasligi kerak
Tarkibida tabiiy radionuklidlar miqdori yuqori boʻlgan uran rudalari, mineral va organik xomashyoni qazib olish va qayta ishlashda hosil boʻlgan maqbullik mezonlari F sinfga mansub sigʻimlarda qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar 6-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Ruxsat etilmaydi Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Kimyoviy zaharli moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Yonuvchanlik Yonmaydigan va qiyin yonadigan radioaktiv chiqindilarga ruxsat etiladi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Radionuklidlarning solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Radioaktiv chiqindilar yuzasidagi doza quvvati 2 mZv/soatdan oshmasligi kerak
Maqbullik mezonlarining G sinfiga mansub suyuq radioaktiv chiqindilar 7-jadval Meʼyorlanadigan koʻrsatkich Qiymat (talab) Portlash xususiyatiga ega boʻlish Ruxsat etilmaydi Tarkibida oson alangalanuvchi va oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar mavjudligi Ruxsat etilmaydi Suv bilan reaksiyaga kirishib, oʻz-oʻzidan alangalanuvchi yoki yonuvchi gazlar ajralib chiqadigan moddalar tarkibi Ruxsat etilmaydi Infeksiyalovchi (patogen) moddalarning mavjudligi Ruxsat etilmaydi Suyuq radioaktiv chiqindilar solishtirma faolligi Radioaktiv chiqindilarning ushbu sinfi uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq boʻlishi kerak Umumiy tarkibdagi tuzlar 450 g/dm 3 dan koʻp boʻlmagan Organik kislotalar tuzlarining tarkibi 150 g/dm 3 dan koʻp boʻlmagan Nitratlar, sulfatlar va natriy xloridlar tarkibi 350 g/dm 3 dan koʻp boʻlmagan Nitratlar, sulfatlar va natriy xloridlar tarkibi 0,1 g/dm 3 dan koʻp boʻlmagan
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga 4-ILOVA
NAMUNA Qattiq radioaktiv chiqindilar sigʻimi uchun PASPORT №___ Nomlanishi ___________________________ (radioaktiv chiqindi sigʻim turi, qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar) __________________ _________________ _________________ __________ (texnik shartlar raqami) ____________________ (radioaktiv chiqindi nomi va sinfi) ____ Radioaktiv chiqindilar sigʻimining individual raqami _____________________________________________ (identifikatsiya kodi) Radioaktiv chiqindilar sigʻimining egasi _____________________________________________ Radioaktiv chiqindilar sigʻimining tayyorlagan tashkilot Sertifikatning amal qilish muddati 20___ yil “ _____ ” _________ dan 20___ yil “ ___ ” _________ gacha. Konteynerning (sigʻimlar toʻplamlarining) xizmat qilish muddati ______________________________________________ Sigʻimining ishlab chiqarilgan sanasi “ _____ ” _______________ 20___ y. Radioaktiv chiqindi sigʻimini koʻmishga topshirish sanasi 20___ yil “ _____ ” ____________
Radioaktiv chiqindi sigʻimining umumiy tavsifi
1-jadval Radioaktiv chiqindi sigʻimi tarkibi Radioaktiv chiqindi sigʻimining oʻlchamlari, mm Massa, Kg (hajm, kub m) Yuza masofasidagi doza quvvati, mZv/soat, m Fiksatsiyalanmagan ifloslanish darajasi, zarracha/(daq x sm 2 ) Issiqlik ajralishi, Vt/m 3 , Vt/sigʻim Radioaktiv chiqindilarni joylashtirish usuli Birlamchi sigʻimlarning soni va xususiyatlari Matritsa materialining mavjudligi va koʻrinishi Radioaktiv chiqindi bilan toʻldirilgan sana Diametri Balandligi Uzunligi Kengligi Radioaktiv chiqindi sigʻimi Sigʻimdagi radioaktiv chiqindi Turi va raqami Miqdori, dona Hajmi, m 3 Massa, radioaktiv chiqindi bilan, kg 0,1 1 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
Radioaktiv chiqindi sigʻimidagi radioaktiv tarkibning tavsifi
2-jadval Radioaktiv chiqindilar sigʻimining individual raqami Radioaktiv chiqindi sinfi va kodi Radioaktiv chiqindining fizik-kimyoviy shakli, matritsa materialining turi Radioaktiv chiqindilarning morfologik (kimyoviy) tarkibi Yonuvchanlik Radionuklid tarkibi Solishtirma faollik, kBk/kg Umumiy solishtirma faollik, kBk/kg Umumiy faollik, Bk Yadroviy xavfli boʻlinuvchan nuklidlar miqdori, kBk/kg yoki mg/kg 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Radioaktiv chiqindini topshirish uchun masʼul _____________ ______________ ___________________ (F.I.O.) (tashkilotning vakolatli shaxsi imzosi) Radioaktiv chiqindini qabul qilish uchun masʼul _____________ ______________ ___________________ (F.I.O.) (tashkilotning vakolatli shaxsi imzosi)
Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga 5-ILOVA
NAMUNA Suyuq radioaktiv chiqindilar uchun PASPORT №___ Nomlanishi ___________________________ (radioaktiv chiqindi sigʻim turi, qadoqlanmagan radioaktiv chiqindilar) __________________ ______________ _________________ ________ (texnik shartlar raqami) ________________ (radioaktiv chiqindi nomi va sinfi) __ Radioaktiv chiqindilar sigʻimining individual raqami _____________________________________________ (identifikatsiya kodi) Suyuq radioaktiv chiqindilar egasi _____________________________________________ Suyuq radioaktiv chiqindilarni topshiruvchi tashkilot Suyuq radioaktiv chiqindi koʻmishga topshirish sanasi 20___ yil “ _____ ” ____________
Suyuq radioaktiv chiqindilarning umumiy tavsifi
1-jadval Hajmi (kub. m) Suyuq radioaktiv chiqindi manbasi Suyuq radioaktiv chiqindi sinfi Suyuq radioaktiv chiqindi kodi 1 2 3 4
Suyuq radioaktiv chiqindining radioaktiv tarkibning tavsifi
2-jadval Asosiy fizik-kimyoviy tavsiflar Kimyoviy tarkibi Solishtirma faollik, kBk/kg Umumiy solishtirma faollik, kBk/kg Umumiy faollik, kBk Yadroviy xavfli boʻlinuvchi nuklidlar miqdori, kBk/l yoki mg/l 1 2 3 4 5 6 Radioaktiv chiqindini topshirish uchun masʼul _____________ ______________ ___________________ (F.I.O.) (tashkilotning vakolatli shaxsi imzosi) Radioaktiv chiqindini qabul qilish uchun masʼul _____________ ______________ ___________________ (F.I.O.) (tashkilotning vakolatli shaxsi imzosi)
Rais A. RAFIQOV
Favqulodda vaziyatlar vaziri B. KUDRATXODJAYEV
Fanlar akademiyasi prezidenti SH. AYUPOV
Atom energiyasi agentligi direktori A. AXMEDXADJAYEV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV
Toshkent sh.,
2025-yil 5-dekabr,
2025-yil 21-noyabr
2025-yil 21-noyabr
2025-yil 20-noyabr
2025-yil 18-noyabr
32-son