UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 2-dekabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 2 декабрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 декабря 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 December 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг

буйруғи

ИНДИКАТОРЛАР

Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 2 декабрдаги 5-сон буйруғига ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича

Т/р Мезон Индикатор 1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши 1. Таълим ташкилотида Бошқарув (Кузатув, Васийлик) кенгашининг (бундан буён матнда Бошқарув кенгаши деб юритилади ) ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги Бошқарув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 23 майдаги 129-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Бошқарув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, функциялари ва иш юритиш тартиби белгиланган Бошқарув кенгашининг йиғилишлари тизимли равишда ўтказилган ва йиғилиш қарорлари асосида чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган Бошқарув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорлар таълим сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва олий таълим ташкилотини стратегик ривожлантиришга йўналтирилган * Олий таълим ташкилотида коллегиал органлар (олий таълим ташкилотининг кенгаши, жамоатчилик кенгаши ва бошқалар) мавжуд, ушбу коллегиал органларни ташкил этиш асослари, мақсадлари ва вазифалари аниқ белгиланган ҳамда уларнинг таълим сифатини таъминлашдаги иштироки таъминланган Бошқарув кенгаши ва коллегиал органларнинг қарорларини қабул қилиш жараёнида талабалар, профессор-ўқитувчилар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари, битирувчилар, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган Бошқарув кенгаши ва коллегиал органларнинг қарорлари ва ушбу қарорлар юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича ягона мониторинг тизими жорий этилган ҳамда мониторинг натижалари мунтазам таҳлил қилинган 2. Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани Олий таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида олий таълим ташкилотини ривожлантириш режасига (стратегик режа, миссия, стратегия) мувофиқ молиявий маблағларни бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган Молиявий ресурслар ўқув жараёни, моддий-техник база ва инфратузилмани ривожлантириш йўналишларига мувофиқ равишда тақсимланган Йиллик молиявий режа тасдиқланган ва ижроси амалга оширилган Йиллик молиявий режадаги ўқув жараёнига йўналтирилган харажатлар мақсадли ва самарали сарфланган Молиявий ресурслардан фойдаланиш ва йиллик молиявий режанинг ижроси бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил амалга оширилган ҳамда мониторинг ва таҳлил натижалари асосида молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилинган 3. Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани Олий таълим ташкилотини ривожлантириш режаси (стратегик режа, миссия, стратегия) (бундан буён матнда ривожлантириш режаси деб юритилади) тасдиқланган ҳамда мазкур режада олий таълим ташкилотини ривожлантиришнинг мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган * Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун олий таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг (факультетлар, кафедралар, бўлимлар ва бошқалар) йиллик иш режалари тасдиқланган Ривожлантириш режасини амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасининг мақсадлари ва вазифалари билан уйғунлаштирилган Ривожлантириш режасининг ижроси ҳамда натижалари очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка тақдим этиб борилган Ривожлантириш режасининг мониторинги ва таҳлили натижалари, манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ҳамда улар асосида ривожлантириш режасини такомиллаштириш чоралари кўрилган 4. Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини, шунингдек бириктирилган таълим ташкилотларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси Ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни ривожлантириш йўналишларида ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган Олий таълим ташкилоти ҳудудий ва республика даражасида ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этган (ҳисса қўшган, ташкил қилган) Маданий-маърифий ва илмий тадбирлар (фестивал, кўргазма, анжуманлар ёки бошқалар) ташкил этилган Олий таълим ташкилотига бириктирилган умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ва бошқа таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган Жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ижтимоий, маданий-маърифий ва илмий тадбирларнинг натижалари таҳлил қилинган 5. Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани Олий таълим ташкилотида таълим жараёнларини бошқариш, мониторинг қилиш ва назоратни амалга ошириш учун ахборот тизими (HEMIS, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ёки бошқалар) жорий этилган * Ахборот тизимида талабалар ва профессор-ўқитувчиларга оид маълумотлар, шунингдек ўқув машғулотлари (дарс) жадвали, баҳолаш ва талабалар давомати бўйича маълумотларни юритиш имконияти мавжуд Ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминланган Ахборот тизимидаги маълумотларнинг аниқлиги таъминланган ҳамда ахборот тизими ўз вақтида янгиланиб борилган ва мониторинг юритилган, шунингдек ушбу маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган Тайёрланган таҳлилий ҳисоботлар олий таълим ташкилотининг кенгаши (бундан буён матнда ОТТ кенгаши деб юритилади) йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни тузатиш чоралари кўрилган 6. Таълим ташкилотида халқаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани Хорижий таълим ва илмий ташкилотлар, шунингдек нуфузли халқаро институтлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган Профессор-ўқитувчиларнинг ўз соҳалари бўйича етакчи хорижий таълим ва илмий ташкилотларда малака ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида иштирок этиш имконияти яратилган Ўқув жараёнига тегишли соҳалар бўйича юқори малакага эга хорижий мутахассислар жалб этилган ҳамда уларнинг ўқув жараёнидаги иштироки таълим сифатини оширишга хизмат қилган Халқаро ҳамкорлик натижасида ўқув жараёнлари, илмий-тадқиқот фаолияти ва таълим дастурларининг мазмуни такомиллаштирилган Халқаро тадбирлар, грантлар ва лойиҳалар натижалари бўйича таҳлиллар ўтказилиб ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган Таҳлиллар натижасида самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб, халқаро ҳамкорлик фаолияти қайта кўриб чиқилган ва манфаатли йўналишларда ривожлантирилган 2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши 7. Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби манфаатдор томонлар иштирокида ишлаб чиқилган ва ижрога йўналтирилган Таълим сифатини ички таъминлаш жараёнида манфаатдор томонларнинг иштироки таъминланган ҳамда уларнинг иштирокида мунтазам тадбирлар (учрашувлар, семинар-тренинглар, муҳокамалар, анжуманлар сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ёки бошқалар) ўтказилган Манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Йиғилган маълумотлар, шу жумладан манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ва (ёки) ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва таълим жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳамда мунтазам такомиллаштирилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилган 8. Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Олий таълим ташкилотида таълим сифатини ички таъминлаш бўлинмаси (ички таълим сифати назорати бўлими, таълим сифатини таъминлаш бўлими) ташкил этилган * Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти мунтазам равишда (йиллик ёки ярим йиллик) мониторинг қилинган ҳамда таҳлиллар асосида баҳолаб борилган Мониторинг ва таҳлил натижалари ОТТ кенгашининг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда жамоатчилик ва манфаатдор томонларга етказилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этилган 9. Талабалар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги Талабаларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) тасдиқланган ва таълим дастурларидаги кутилган ўқув натижалари ҳамда фанларнинг (модулларнинг) мақсадларига мослиги таъминланган Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин талабалар ва профессор-ўқитувчиларга маълум қилиб борилган Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали қўлланилган ҳамда талабаларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган Баҳолаш натижалари рақамли платформада, талабаларнинг амалиёт кундалигида ҳамда якуний давлат аттестация (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли акс эттирилган, юритилган ва сақланган Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича талабаларнинг шикоятларини ҳал этиш бўйича апелляция ва (ёки) қайта кўриб чиқиш механизми мавжуд Баҳолаш тизимининг самарадорлиги доимий мониторинг қилинган ҳамда мониторинг натижалари асосида баҳолаш тартиби такомиллаштириб борилган 10. Таълим ташкилотида академик ҳалоллик қоидалари белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги Олий таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқнома(лар) мавжуд Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинган Академик ҳалоллик қоидалари бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этилган * Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд Талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик ҳалоллик ва этика қоидалари билан таништирилган Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилган Талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган Академик ҳалоллик тизимининг самарадорлиги доимий таҳлил қилинган ҳамда уни такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўрилган 11. Битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва иш берувчиларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилингани Карьера маркази ёки битирувчилар билан ишлаш бўлимининг фаолияти ташкил этилган ҳамда унинг йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланган Меҳнат бозоридаги тенденциялар асосида талабаларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган Битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги, амалий кўникмалари ва иш жойидаги самарадорлиги юзасидан иш берувчилардан фикр-мулоҳазалар олиш тизими йўлга қўйилган * Битирувчиларнинг бандлиги бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд ҳамда унинг мониторинги мунтазам юритилган Битирувчиларнинг бандлиги мониторинги натижалари таҳлил қилинган ҳамда Бошқарув кенгаши ва ОТТ кенгашининг йиғилишларида муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган Битирувчиларнинг бандлиги мониторинг натижалари ҳамда иш берувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ўқув жараёни такомиллаштирилган, кадрлар тайёрлаш сиёсати ва қабул параметрлари қайта кўриб чиқилган, шунингдек янгиланган маълумотлар жамоатчиликка очиқ тарзда эълон қилинган 3-боб. Талабалар фаолияти йўналиши 12. Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мослиги Қабул параметрлари (талабалар сони, йўналишлар кесимидаги квоталар ва бошқалар) олий таълим ташкилотининг аудиториялари, махсус хоналари, лабораториялари, амалиёт базалари, техникавий жиҳозланиши, шунингдек таълим дастурларида белгиланган мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган инфратузилма қувватини ҳисобга олган ҳолда белгиланган * Қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) имкониятлари (сиғими) ҳисобга олинган Қабул параметрлари профессор-ўқитувчилар сони, таркиби ва уларнинг ўқув (иш) юкламасини таҳлил қилиш асосида белгиланган Молиявий имкониятлардан (бюджет, грантлар, контракт тушумлари ёки бошқалар) келиб чиққан ҳолда қабул параметрлари шакллантирилган Қабул параметрлари олий таълим ташкилотини ривожлантириш режаси (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган Қабул параметрлари меҳнат бозори эҳтиёжлари, устувор таълим йўналишлари ва илмий салоҳият билан уйғун ҳолда шакллантирилган Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган 13. Талабаларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган * Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқлиги таъминланган Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва баҳолашнинг холислигини таъминловчи рақамлаштирилган тизим жорий этилган Қабул жараёнида абитуриентлар учун тенг имкониятлар яратилган ва қабул жараёнининг барча босқичлари (ҳужжат топшириш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш, танлов асосида ўқишга тавсия этилган ёки тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини эълон қилиш ва бошқалар) очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган аризалар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган Қабул жараёни доимий равишда ички назорат ва таҳлил қилинган ҳамда ички назорат ва таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган 14. Талабалар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда талабалар ҳаракати деб юритилади) жараёнларининг белгиланган тартиблар асосида амалга оширилгани Талабалар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқилган * Талабалар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда расмийлаштирилган, улар бўйича ҳисобдорлик таъминланган ва мунтазам мониторинг юритилган Курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдиришнинг мезонлари аниқ белгиланган ҳамда курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдириш бўйича қарор қабул қилишда академик кўрсаткичлар ҳисобга олинган Талабалар ҳаракати бўйича талабаларнинг ҳуқуқлари таъминланган ва жараёнлар ҳақида талабалар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинган, шунингдек талабалар ҳаракати бўйича барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида (HEMIS, LMS) ўз вақтида акс эттирилган Талабалар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнлари самарали ташкил этилган 15. Республика ва хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари билан академик мобилликнинг йўлга қўйилгани Республика ва хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари билан академик мобилликни амалга ошириш бўйича келишувлар (шартномалар, меморандумлар ва ҳамкорлик битимлари) тузилган Академик мобиллик жараёнларини ташкил этиш, танлов ўтказиш ва молиялаштириш тартиби белгиланган Академик мобилликни қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочи(лар) белгиланган Академик мобиллик жараёнлари миллий ва халқаро академик мобиллик талаблари асосида амалга оширилган Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик мобиллик лойиҳаларида, шу жумладан ҳамкорлик дастурлари асосида йўлга қўйилган лойиҳаларда иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратилган Академик мобилликда иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва талабалар таълим сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва ўқув жараёнини яхшилашга қўшаётган ҳиссаси тизимли таҳлил қилинган 16. Таълим хизматлари экспортининг самарали йўлга қўйилгани Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби бўйича ички ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Хорижий фуқароларни жалб қилишга қаратилган тарғибот ва халқаро ҳамкорлик фаолияти мунтазам йўлга қўйилган Хорижий талабаларга мўлжалланган таълим дастурлари, тил курслари ёки махсус модул ва хизматлар (виза расмийлаштириш, виза муддатини узайтириш, турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар) ташкил этилган Хорижий талабаларнинг янги шароитларга (ўқув жараёни, яшаш, маданият ва бошқалар) адаптация бўлиши бўйича улар томонидан билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар мунтазам йиғилган, таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида ўқув жараёни ва ижтимоий шароитларни такомиллаштириш чоралари кўрилган Хорижий инвестициялар ҳисобидан таълим технологиялари, илмий тадқиқотлар ва инфратузилма модернизация қилинган Таълим хизматлари экспорти кўрсаткичлари, хорижий талабалар оқими, молиявий ва академик натижалар бўйича йиллик таҳлиллар амалга оширилган ва ҳисоботлар юритилган 4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши 17. Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани Ўқув жараёни жадвали (семестрлар давомийлиги, таътил даврлари, оралиқ ва якуний назоратлар муддатлари ва бошқалар) ишлаб чиқилган ҳамда ўқув йилининг бошланишидан олдин эълон қилинган * Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари (ўқув жараёни жадвали, ўқув режалар, ўқув дастурлар ( силлабуслар ), дарс жадваллари ва имтиҳонлар жадваллари) олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокамадан ўтказилган ҳолда тасдиқланган Дарс жадваллари ўқув режадаги кредитлар (соатлар) ҳажми, фанлар (модуллар) кетма-кетлиги, гуруҳлар сиғими ва профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (иш) юкламасига мувофиқ шакллантирилган ҳамда аудитория ва вақт бўйича тўқнашувларга йўл қўйилмаган Маъруза, амалий, лаборатория, семинар ва мустақил таълим машғулотлари бўйича ҳафталик ва семестрлик юкламалар тақсимоти ҳужжатлаштирилган Ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари, аудитория, лаборатория ва махсус хоналарнинг бандлиги ҳамда гуруҳлар кесимидаги машғулотлар ахборот тизимида режалаштирилган ва онлайн мониторинг механизми йўлга қўйилган Ўқув режа ва дарс жадвалларига ўқув йили давомида киритилган ўзгартиришлар ҳужжатлаштирилган ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ўз вақтида етказилган 18. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши Ўқув дастурларида ( силлабусларда ) фаннинг (модулнинг) мақсадлари ва вазифалари, кутилган ўқув натижалари (learning outcomes ), асосий ва қўшимча адабиётлар, баҳолаш мезонлари ва усуллари, таълим технологиялари аниқ белгиланган Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари (ўқув дастури (силлабус), ўқитиш материаллари, шахсий йиллик иш режа) фаннинг (модулнинг) мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокама қилинган ҳолда тасдиқланган Ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилган ҳамда ушбу ҳужжатларнинг амалда қўлланилиши доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилинган Мониторинг ва таҳлил натижасида ўқув-меъёрий ҳужжатларни (ўқув дастури (силлабус), ўқитиш материаллари, шахсий йиллик иш режа) қўллашда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижро этилган ҳамда шу асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштириб борилган 19. Профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилганлиги Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (иш) юкламалари халқаро стандартлар ва (ёки) профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари ва штатлар жадвалига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўқув (иш) юкламалари профессор-ўқитувчилар ўртасида уларнинг мутахассислиги, илмий даражаси ва илмий унвонидан келиб чиқиб мутаносиб равишда тақсимланган Ўқув (иш) юкламаларининг тақсимоти барча профессор-ўқитувчилар учун очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган Ўқув (иш) юкламалари тўғрисидаги маълумотлар ўқув йили бошланишидан аввал профессор-ўқитувчиларга етказилган Шахсий йиллик иш режаларида илмий тадқиқот олиб бориш ва амалий кўникмаларни шакллантириш учун алоҳида банд белгиланган 20. Таълим дастурларининг иқтисодиёт, саноат ва соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб такомиллаштирилгани ҳамда мазмунининг янгиланганлиги Таълим дастурлари бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиш механизми яратилган ҳамда кутилган ўқув натижаларига (learning outcomes ) эришиш даражаси доимий баҳоланган Таълим дастурлари меҳнат бозори, саноат ва иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳамда соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам қайта кўриб чиқилган Таълим дастурлари мазмунига рақамли технологиялар, замонавий компетенциялар ва инновацион ёндашувлар интеграция қилинган Таълим дастурларини такомиллаштириш жараёнида манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ва инобатга олинган Таълим дастурларига киритилган ўзгартиришлар манфаатдор томонларга очиқ ва шаффоф тарзда етказилган 21. Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилинганлиги Дарс таҳлилларини ўтказиш тартиби, мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичлари олий таълим ташкилотининг ички ҳужжатларида белгиланган Раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан дарс таҳлиллари режа-график асосида мунтазам амалга оширилган Дарс таҳлиллари натижалари олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокама қилиб борилган Дарс таҳлиллари давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича методик тавсиялар тизимли равишда ишлаб чиқилган Ёш педагогларнинг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида улар «устоз-шогирд» ва менторлик тизимлари асосида тажрибали профессор-ўқитувчиларга бириктирилган 5-боб. Инсон ресурслари йўналиши 22. Белгиланган талаблар ва меъёрларга мувофиқ илмий салоҳиятга эга педагог кадрларнинг мавжудлиги Профессор-ўқитувчиларнинг сони талабалар контингентига нисбатан талабалар сони нисбати нормативлари ва профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган минимал талаблар доирасида белгиланган (бунда, асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сони барча профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан камида 70 фоизни ташкил этади ) * Олий таълим ташкилоти илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таъминланган (бунда, асосий штатдаги илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони барча асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан бакалавриатда камида 35 фоизни ва магистратурада 70 фоизни ташкил этади) * Профессор-ўқитувчилар илмий-тадқиқот фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда уларнинг илмий ишлари ва натижалари доимий таҳлил қилинган Олий таълим ташкилотини илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш учун мақсадли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган Профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилган ҳамда илмий салоҳиятга эга ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тизими мавжуд 23. Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги Профессор-ўқитувчилар улар томонидан ўқитиладиган (ўқитилаётган) фанлар (модуллар) бўйича тегишли олий маълумот, мутахассислик (ихтисослик) ва касбий тайёргарликка эга * Янги йўналишлар ёки фанлараро ( модуллараро ) курсларни жорий этишда тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар жалб қилинган Профессор-ўқитувчиларни танлаш ва ишга қабул қилиш жараёнларида фан (модул) профилига мослик асосий мезон сифатида белгиланган Ўқув (иш) юкламаси профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислиги (ихтисослиги), илмий-тадқиқот йўналиши ва касбий компетенциясига мувофиқ равишда адолатли ва асосли тақсимланган Профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида тизимли малака ошириш ва қайта тайёрлаш механизмлари йўлга қўйилган 24. Таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва олий таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари асосида амалга оширилган ҳамда ушбу жараёнларга доир ҳужжатлар (танлов ҳужжатлари, суҳбат баённомалари, аризалар, буйруқлар ёки бошқалар) мавжуд * Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқлик, холислик ва адолат тамойиллари ҳамда танлов (имтиҳон, суҳбат) асосида амалга оширилган Профессор-ўқитувчиларнинг қўнимсизлиги ва кадрлар сиёсатининг самарадорлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлил олиб борилган, шу жумладан педагог кадрлар таркибидаги ўзгаришлар динамикаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари ўрганилган Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида чора-тадбирлар режаси ва йиллик ҳисобот ишлаб чиқилган ҳамда бошқарув қарорларида инобатга олинган, шунингдек чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган Янги ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчилар учун менторлик ва адаптация дастурлари мавжуд 25. Педагог кадрларнинг белгиланган талабларга мувофиқ касбий ривожланиши ва малакасини ошириш ишлари тўғри йўлга қўйилгани Профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларининг касбий ривожланиши, шу жумладан қайта тайёрланиши ва малакасини ошириши бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар ва режа-жадваллар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари профессор-ўқитувчилар мутахассислиги (ихтисослиги) ва фан (модул) йўналишларига мос равишда ташкил этилган Профессор-ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими мавжуд ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижалари кадрлар сиёсатида инобатга олинган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида иштирок этган профессор-ўқитувчиларнинг улуши охирги уч йилда барқарор ўсиш тенденциясига эга 26. Педагог кадрларнинг хорижда ва/ёки ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириши ёки стажировкалари ташкил этилгани Маҳаллий ва хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналари билан малака ошириш ва (ёки) стажировка бўйича ҳамкорлик келишувларига эга Стажировка, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнлари учун зарур молиявий ресурслар ажратилган ва ташкилий шарт-шароитлар яратилган Стажировка йўналишлари профессор-ўқитувчилар мутахассислиги (ихтисослиги) ва фан (модул) йўналишларига мос равишда ташкил этилган * Стажировка натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрланган ҳамда олинган билим ва кўникмалар ўқув жараёнига жорий этилган Стажировка жараёнининг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими мавжуд ҳамда стажировка натижалари кадрлар сиёсатида инобатга олинган Стажировкада иштирок этган профессор-ўқитувчиларнинг улуши охирги уч йилда барқарор ўсиш тенденциясига эга 27. Раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI)нинг йўлга қўйилгани ҳамда у асосида ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани Раҳбар ва профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI) бўйича тартиб ишлаб чиқилган ва тасдиқланган KPI тизимида ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ижтимоий фаолият йўналишлари қамраб олинган KPI кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари аниқ белгиланган ҳамда баҳолаш жараёнлари очиқлик, холислик ва адолат тамойиллари асосида амалга оширилган KPI тизимининг самарадорлиги даврий равишда таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган KPI баҳолаш натижалари бўйича раҳбар ва профессор-ўқитувчиларни очиқлик, холислик ва адолат тамойиллари асосида моддий ва маънавий рағбатлантириш амалиёти йўлга қўйилган 6-боб. Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши 28. Таълим ташкилотида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишлари ва халқаро мобиллиги учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун зарур лабораториялар ва моддий-техник база яратилган Илмий фаолиятни молиялаштириш учун маблағлар (халқаро ва маҳаллий грантлар, бюджет, донорлик ёрдамлари ёки бошқалар) жалб қилинган Профессор-ўқитувчилар халқаро илмий лойиҳалар ва грантларда иштирок этган Халқаро мобиллик дастурлари орқали хорижий стажировка имкониятлари яратилган Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича тартиб ва механизмлар мавжуд Илмий-тадқиқот ишлари бўйича йиллик ҳисоботлар тайёрланган Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари таҳлил қилинган ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш чоралари белгиланган Талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган илмий ишланмалар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган 29. Илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши Илмий-ноширлик фаолиятида антиплагиат тизими жорий этилган * Кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ички тартиб (йўриқнома) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Барча диссертациялар, монографиялар, илмий мақолалар ва тезисларни антиплагиат тизими орқали текшириш йўлга қўйилган Текширув натижалари бўйича ҳисоботлар шакллантирилган ҳамда маълумотлар базаси юритилган Плагиат ҳолатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси мавжуд Илмий ишларнинг ўртача ўхшашлик фоизи ва тенденциялари бўйича йиллик ҳисоботлари тайёрланган 30. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманларнинг (бундан буён матнда амалий анжуман деб юритилади) ўтказилгани Олий таълим ташкилоти томонидан йиллик режа асосида амалий анжуманлар ташкил этилган Амалий анжуманлар олий таълим ташкилотининг устувор илмий-тадқиқот йўналишларига мос равишда ўтказилган Амалий анжуманларда талабалар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, ҳамкор маҳаллий ва хорижий ташкилотлар иштирок этган Амалий анжуман материаллари (тезислар, мақолалар тўпламлари ёки бошқалар) нашр этилган Амалий анжуманлар натижасида илмий ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувлар (меморандумлар, шартномалар, қўшма лойиҳалар ёки бошқалар) амалга оширилган Амалий анжуманлар фаолияти олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритилган Олий таълим ташкилотининг фаолияти самарадорлигига амалий анжуманларнинг таъсири таҳлил қилинган ва ҳисобот юритилган 31. Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик бўйича келишувлар (шартномалар) имзоланган ва уларнинг амал қилиш муддатлари тасдиқланган Ҳамкор ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар иштирокида амалга оширилган (оширилаётган) илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар мавжуд Илмий-тадқиқот фаолияти натижалари асосида илмий ечимлар ва технологиялар ишлаб чиқариш ва (ёки) ўқув жараёнларига жорий этилган Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) ўқув жараёнларига татбиқ этиш бўйича далолатномалар, баённомалар ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд Ишлаб чиқариш ва (ёки) ўқув жараёнларига татбиқ қилинган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг иқтисодий, технологик ёки ижтимоий самарадорлиги бўйича таҳлиллар олиб борилган ва ҳисоботлар юритилган 32. Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) (бундан буён матнда индексацияланган маълумотлар базалари деб юритилади) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани Олий таълим ташкилотида индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд * Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (йўриқномалар) ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказилган Талабалар, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар учун индексацияланган маълумотлар базаларига кириш имконияти (IP манзил, логин, корпоратив аккаунт ёки бошқалар) яратилган Илмий мақолалар индексацияланган маълумотлар базаларида чоп этилган ҳамда чоп этилган илмий мақолалар ва уларга иқтибослик кўрсаткичлари бўйича талабалар, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар кесимида таҳлиллар юритилган Илмий натижалари халқаро даражада тан олинишини белгиловчи кўрсаткич «Хирш» индекси (h-indeks) беш ва ундан юқори бўлган илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар бўйича таҳлиллар юритилган ҳамда уларни моддий рағбатлантириб бориш тизими жорий этилган Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлил олиб борилган ва ҳисоботлар юритилган 33. Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг мунтазам мониторинг қилиб борилгани Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва умумийлаштириш бўйича олий таълим ташкилотида масъул таркибий бўлинма ёки ишчи гуруҳнинг фаолияти йўлга қўйилган Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари белгиланган Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини рақамли таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш учун махсус ахборот тизимларидан фойдаланилган Илмий-тадқиқот фаолияти натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва статистик маълумотлар тайёрлаб борилган Ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун патент, ижодий (жумладан, санъат йўналишида) ишларга олинган муаллифлик гувоҳномалари ҳамда электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур ёки маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар мавжуд Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижалари бўйича ОТТ кенгашида мунтазам муҳокамалар ўтказилган 34. Талабаларнинг стартап лойиҳалари ва рационализаторлик ғоялари билан республика ва халқаро илмий дастурларда иштироки ҳамда уларнинг натижадорлиги Талабаларнинг стартап лойиҳалари ва рационализаторлик ғоялари учун танловлар, акселерация дастурлари ва инкубация жараёнлари ташкил этилган Талабаларнинг стартаплари ва рационализаторлик ғояларини қўллаб-қувватловчи ички механизмлар (грант, моддий ёрдам, маслаҳатчилик, менторлик ёки бошқалар) йўлга қўйилган Талабаларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ўқув-семинарлар, тренинглар ва мастер-класслар ўтказилган Талабалар республика ва халқаро илмий танлов, грант ёки стартап дастурларида иштирок этган Талабаларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳалари олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиб борилган Республика ва халқаро илмий танлов, грант ёки стартап дастурларидаги талабалар иштирокининг натижадорлиги бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва самарадорлик кўрсаткичлари (йиллар ва таълим дастурлари кесимида лойиҳалар, иштирокчилар ва ғолиблар сони, молиявий қўллаб-қувватлаш, жорий этилган ечимлар ва бошқалар) мавжуд 35. Таълим ташкилоти талаба ва профессор-ўқитувчиларининг илмий ва илмий-техник фаолияти натижаларининг тижоратлаштирилгани Илмий-тадқиқот ишлари, шу жумладан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ички тартиб (регламент) мавжуд Олий таълим ташкилотида тижоратлаштириш бўйича таркибий бўлинма (технология трансфери маркази, инновация бўлими) ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган Илмий-тадқиқот ишлари бўйича тузилган тижорат келишувлари (шартномалари) мавжуд Тижоратлаштиришдан олинган молиявий тушумлар ҳақида ҳисоботлар юритилган Тижоратлаштирилган илмий-тадқиқот ишлари рўйхати ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги бўйича таҳлиллар юритилган 7-боб. Талабаларни қўллаб-қувватлаш йўналиши 36. Таълим хизматлари юзасидан талабалар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича ички тартиб (йўриқнома) ҳамда талабаларнинг таълим сифати ва яратилган шароитлардан қониқиши даражасини баҳолаш бўйича сўровнома (анкета) шакли ва методологияси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича сўровномалар (интервьюлар, муҳокамалар ва талабалар фикрини ўрганишга қаратилган бошқа тадбирлар) мунтазам (камида ҳар семестрда бир маротаба) ўтказилган Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш бўйича мониторинг тизими (онлайн анкета платформаси) мавжуд Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижалари олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижалари ўқув жараёнини такомиллаштиришда инобатга олинган ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижалари олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ички ахборот тизимида эълон қилинган 37. Талабаларга етарли даражада таълим олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда карьера хизматларининг ташкил этилгани Талабаларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган Талабаларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходимлар ажратилган Карера маркази (битирувчилар билан ишлаш бўлими) фаолияти самарали ташкил этилган ҳамда талабалар бандлигини таъминлаш бўйича фаолият йўлга қўйилган Талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида карьера ярмаркалари, иш берувчилар билан учрашувлар ва маҳорат дарслари мунтазам ўтказилган Психологик ва карьера хизматлари самарадорлигини ошириш учун таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда амалий чоралар кўрилган 38. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш) механизмлари ишлаб чиқилган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларнинг рўйхатлари шакллантирилган ҳамда улар учун индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган Талабанинг ўз иқтидорини кўрсатиши учун шарт-шароитлар (стипендиялар, грантлар, танловлар ва бошқалар) яратилган ҳамда иқтидорли талабаларни саралаш, қўллаб-қувватлаш ва эътироф этишда очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига амал қилинган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги мониторинг қилинган, шунингдек мониторинг натижалари ва талабаларнинг эҳтиёжлари (таклифлари) асосида ушбу механизмлар такомиллаштирилган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабалар олий таълим ташкилотининг талабалар турар жой(лар)ига жойлаштирилган Талабалар турар жойида тарбиявий, маданий ва психологик қўллаб-қувватлаш тадбирлари ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича фаолият йўлга қўйилган 39. Ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани Ёшлар сиёсати ва тарбия ишларини мувофиқлаштириш бўйича ички тартиб мавжуд Ёшлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ходимлар (куратор, тютор , психолог, ҳуқуқшунос ёки бошқалар) фаолияти йўлга қўйилган Талабалар учун ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш бўйича тадбирлар ўтказилиб борилган Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирлар орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга талабалар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилган Ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги талабалар билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилган ҳамда уларнинг натижадорлиги таҳлил қилинган ва ҳисоботлар юритилган Ёшлар билан ишлаш, шу жумладан ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги талабалар билан ишлаш самарадорлиги бўйича натижаларга эришган тюторлар рағбатлантириб борилган 40. Талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги Талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш бўйича ички тартиб мавжуд Ариза ва шикоятлар талабалар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали (қутилар, электрон воситалар, психолог, масъул шахс, ишонч телефони ёки бошқалар) қабул қилиб борилган Ариза ва шикоятлар белгиланган муддатлар ва тартибга қатъий риоя қилган ҳолда очиқлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан кўриб чиқилган Ариза ва шикоятлар рўйхати юритилган, уларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланган ҳамда кўриб чиқиш жараёнлари ҳужжатлаштирилган Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари таҳлил қилинган ҳамда талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тизимли чоралар кўрилган 8-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши 41. Таълим дастури/шакллари хусусиятидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш учун талабалар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминланганлиги Олий таълим ташкилотининг умумий майдони талабаларнинг контингенти ҳисобга олинган ҳолда бино ва иншоотлар, аудиториялар, махсус хоналар, лабораториялар, амалий машғулот хоналари, амалиёт базалари, ахборот ресурс маркази ва бошқа инфратузилмалар билан таъминланган Олий таълим ташкилотининг бино ва иншоотлари ва моддий-техник базаси меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради Таълим дастуридан келиб чиққан ҳолда лаборатория ва амалий машғулотлари талабаларнинг амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, мусиқа асбоблари, техник воситалар, реагентлар, хомашё материаллари ёки бошқа воситалар билан таъминланган * Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг электрон таълим платформалари (LMS, Zoom, Moodle , Google Classroom ва бошқалар) ҳамда дастурий таъминотга кириш имконияти мавжуд Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона моддий-техник база, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ёки янги технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (йиллик режа) ишлаб чиқилган ва ижро этилган Инфратузилма ва уни ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича молиявий ҳисоботлар мавжуд Олий таълим ташкилотининг талабалар турар жой(лар)и мавжуд ҳамда унинг фаолияти йўлга қўйилган 42. Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани Амалиёт ўтиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилма (лабораториялар, махсус хоналар, амалиёт хоналари, амалиёт базалари) мавжуд ва фаолият кўрсатади Таълим дастурига мос лаборатория, махсус хоналар, амалиёт хоналари ва амалиёт базалари ташкил этилган ҳамда зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган Лаборатория, махсус хоналар ва амалиёт хоналаридаги жиҳозлар ва асбоб-ускуналар ишчи ҳолатида ҳамда уларни янгилаш ва калибровка қилиш бўйича режали ишлар амалга оширилган Саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотларининг базаларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик келишувлари мавжуд ҳамда ушбу ташкилотларда талабалар учун машғулотлар ва амалиётлар ташкил этилган Амалиёт базаларидан фойдаланиш тартиби ва режаси ишлаб чиқилган ҳамда амалга оширилиши доимий мониторинг қилиб борилган Талабалар учун ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларда амалиётлар ташкил этилган ҳамда уларда иштирок этиш натижалари бўйича ҳисобот юритиш тизими йўлга қўйилган Амалиётлар натижалари таҳлил қилинган, улар асосида ўқув жараёни ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш чоралари кўрилган 43. Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) талабалар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги Олий таълим ташкилоти талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда фанлар (модуллар) бўйича асосий ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминланган АРМнинг фонди таркиби ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари, шу жумладан китоблар сонининг (электрон манбаларнинг) талабалар сонига нисбати ўқув-методик таъминотга қўйиладиган минимал талабларга мос келади * Талабалар, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар учун электрон кутубхона ва рақамли таълим ресурслари, шу жумладан халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти яратилган АРМ замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (компьютерлар, интернет, электрон каталог, электрон қурилмалар ёки бошқалар) билан жиҳозланган, интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган ҳамда улардан фойдаланиш бўйича талабаларга тушунтиришлар берилган Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастурлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланма ва адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, рақамли таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган АРМ соҳавий илмий нашрлар ва журналлар билан таъминланган ҳамда электрон каталог ва онлайн фойдаланиш тизими яратилган ва мунтазам янгиланган АРМ хизматлари ва электрон ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг ва фойдаланувчилар статистикаси юритилган ва таҳлил қилиб борилган 44. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани Олий таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (талабалар) учун мослаштирилган Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), эргономик ўриндиқлар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр, экран ўқувчи тизимлар ёки бошқалар) яратилган Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд ҳамда индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган ва амалга оширилган Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг юритилган 45. Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни, амалиёт жараёнлари ва эргономика меъёрларига мос Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига мос равишда жойлаштирилган Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ иситиш, шамоллатиш, кондициялаштириш ва ёритиш тизимлари билан таъминланган Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналарида эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган Хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши бўйича мунтазам текширувлар ва профилактика тадбирлари ўтказилган 46. Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани Ўқув хоналари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Рақамли таълим муҳити (LMS, сунъий интеллект, VR тизимлари, электрон журнал, электрон кутубхона, рақамли ўқув ресурслари ёки бошқалар) жорий этилган ва ўқув жараёнида фаол қўлланилган Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнида рақамли таълим муҳитидан, шу жумладан электрон таълим платформалари, мультимедиа воситалари ва интерактив ускуналардан самарали фойдаланилган Онлайн дарслар ва видеоконференциялар учун техник шароитлар яратилган Ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари таъминланган Ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида барқарор ва юқори тезликдаги интернет тармоғи таъминланган ҳамда Wi-Fi зоналари ташкил этилган 47. Таълим ташкилотида талабалар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги Олий таълим ташкилотида, шу жумладан талабалар турар жой(лар)ида талабалар контингентига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган, шунингдек буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган Олий таълим ташкилотида, шу жумладан талабалар турар жойи(лар)ида талабалар контингентидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари доимий фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланган ва янгилаб борилган Дам олиш ва суҳбатлашиш учун қулай жойлар (ёритилган очиқ майдонлар, айвонлар, ўриндиқлар, ёпиқ хоналар) ташкил этилган Талабаларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инфратузилмани такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар тизими йўлга қўйилган

70 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса — мезон «мувофиқ»;

50 фоиздан 70 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса — мезон «қисман мувофиқ»;

50 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса — мезон «мувофиқ эмас» деб баҳоланади;

Раис Б. ЮЛДАШЕВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 2 декабрь,

2025 йил 19 ноябрь

5-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 10/25/3732/1199-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

INDIKATORLAR

Oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlarni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2025-yil 2-dekabrdagi 5-son buyrugʻiga ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda baholash mezonlari boʻyicha

T/r Mezon Indikator 1-bob. Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi 1. Taʼlim tashkilotida Boshqaruv (Kuzatuv, Vasiylik) kengashining (bundan buyon matnda Boshqaruv kengashi deb yuritiladi ) tashkil etilgani va uning faoliyati samaradorligi Boshqaruv kengashi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasasining vasiylik kengashi toʻgʻrisidagi Namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 23-maydagi 129-son qaroriga muvofiq tashkil etilgan Boshqaruv kengashining vakolatlari, vazifalari, funksiyalari va ish yuritish tartibi belgilangan Boshqaruv kengashining yigʻilishlari tizimli ravishda oʻtkazilgan va yigʻilish qarorlari asosida chora-tadbirlar rejalari ishlab chiqilgan Boshqaruv kengashi tomonidan qabul qilinadigan qarorlar taʼlim sifatini oshirish, professor-oʻqituvchilarni qoʻllab-quvvatlash, moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslaridan samarali foydalanish va oliy taʼlim tashkilotini strategik rivojlantirishga yoʻnaltirilgan * Oliy taʼlim tashkilotida kollegial organlar (oliy taʼlim tashkilotining kengashi, jamoatchilik kengashi va boshqalar) mavjud, ushbu kollegial organlarni tashkil etish asoslari, maqsadlari va vazifalari aniq belgilangan hamda ularning taʼlim sifatini taʼminlashdagi ishtiroki taʼminlangan Boshqaruv kengashi va kollegial organlarning qarorlarini qabul qilish jarayonida talabalar, professor-oʻqituvchilar, ish beruvchilar, soha mutaxassislari, bitiruvchilar, ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (bundan buyon matnda manfaatdor tomonlar deb yuritiladi) taklif va fikr-mulohazalari inobatga olingan Boshqaruv kengashi va kollegial organlarning qarorlari va ushbu qarorlar yuzasidan qabul qilingan chora-tadbirlar rejalari ijrosi boʻyicha yagona monitoring tizimi joriy etilgan hamda monitoring natijalari muntazam tahlil qilingan 2. Taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani Oliy taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va taʼlim sifatini taʼminlash maqsadida oliy taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasiga (strategik reja, missiya, strategiya) muvofiq moliyaviy mablagʻlarni boshqarish va taqsimlash tizimi yoʻlga qoʻyilgan Moliyaviy resurslar oʻquv jarayoni, moddiy-texnik baza va infratuzilmani rivojlantirish yoʻnalishlariga muvofiq ravishda taqsimlangan Yillik moliyaviy reja tasdiqlangan va ijrosi amalga oshirilgan Yillik moliyaviy rejadagi oʻquv jarayoniga yoʻnaltirilgan xarajatlar maqsadli va samarali sarflangan Moliyaviy resurslardan foydalanish va yillik moliyaviy rejaning ijrosi boʻyicha muntazam monitoring va tahlil amalga oshirilgan hamda monitoring va tahlil natijalari asosida moliyaviy mablagʻlardan samarali foydalanish boʻyicha qarorlar qabul qilingan 3. Taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani Oliy taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasi (strategik reja, missiya, strategiya) (bundan buyon matnda rivojlantirish rejasi deb yuritiladi) tasdiqlangan hamda mazkur rejada oliy taʼlim tashkilotini rivojlantirishning maqsadlari va vazifalari, ularni amalga oshirish mexanizmlari, ijro muddatlari va masʼul ijrochilar belgilangan * Rivojlantirish rejasini samarali amalga oshirish uchun oliy taʼlim tashkilotidagi barcha tarkibiy boʻlinmalarning (fakultetlar, kafedralar, boʻlimlar va boshqalar) yillik ish rejalari tasdiqlangan Rivojlantirish rejasini amalga oshirish uchun moddiy-texnik baza, moliyaviy va inson resurslari ajratilgan, ularning taqsimoti rivojlantirish rejasining maqsadlari va vazifalari bilan uygʻunlashtirilgan Rivojlantirish rejasining ijrosi hamda natijalari ochiq va shaffof tarzda jamoatchilikka taqdim etib borilgan Rivojlantirish rejasining monitoringi va tahlili natijalari, manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari oʻrganilgan hamda ular asosida rivojlantirish rejasini takomillashtirish choralari koʻrilgan 4. Taʼlim tashkilotining hudud va respublikaning ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarini, shuningdek biriktirilgan taʼlim tashkilotlarini rivojlantirishga qoʻshayotgan hissasi Ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarni rivojlantirish yoʻnalishlarida tashkilotlar, korxonalar va muassasalar bilan hamkorlik aloqalari oʻrnatilgan Oliy taʼlim tashkiloti hududiy va respublika darajasida ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarni rivojlantirishga qaratilgan loyihalarda ishtirok etgan (hissa qoʻshgan, tashkil qilgan) Madaniy-maʼrifiy va ilmiy tadbirlar (festival, koʻrgazma, anjumanlar yoki boshqalar) tashkil etilgan Oliy taʼlim tashkilotiga biriktirilgan umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasbiy va boshqa taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlik munosabatlari yoʻlga qoʻyilgan Jamoatchilik bilan hamkorlikda amalga oshirilgan ijtimoiy, madaniy-maʼrifiy va ilmiy tadbirlarning natijalari tahlil qilingan 5. Taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani Oliy taʼlim tashkilotida taʼlim jarayonlarini boshqarish, monitoring qilish va nazoratni amalga oshirish uchun axborot tizimi (HEMIS, LMS, elektron jurnal, boshqaruv platformasi yoki boshqalar) joriy etilgan * Axborot tizimida talabalar va professor-oʻqituvchilarga oid maʼlumotlar, shuningdek oʻquv mashgʻulotlari (dars) jadvali, baholash va talabalar davomati boʻyicha maʼlumotlarni yuritish imkoniyati mavjud Oʻzaro maʼlumotlar almashinuvini yoʻlga qoʻyish maqsadida axborot tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan Axborot tizimini texnik qoʻllab-quvvatlash va axborot xavfsizligini taʼminlash choralari koʻrilgan hamda axborot tizimida foydalanuvchilarning samarali va qulay ishlay olishi taʼminlangan Axborot tizimidagi maʼlumotlarning aniqligi taʼminlangan hamda axborot tizimi oʻz vaqtida yangilanib borilgan va monitoring yuritilgan, shuningdek ushbu maʼlumotlar asosida yillik tahliliy hisobotlar tayyorlab borilgan Tayyorlangan tahliliy hisobotlar oliy taʼlim tashkilotining kengashi (bundan buyon matnda OTT kengashi deb yuritiladi) yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda aniqlangan muammo va kamchiliklarni tuzatish choralari koʻrilgan 6. Taʼlim tashkilotida xalqaro hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyilgani Xorijiy taʼlim va ilmiy tashkilotlar, shuningdek nufuzli xalqaro institutlar bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyilgan Professor-oʻqituvchilarning oʻz sohalari boʻyicha yetakchi xorijiy taʼlim va ilmiy tashkilotlarda malaka oshirish, tajriba almashish va stajirovka dasturlarida ishtirok etish imkoniyati yaratilgan Oʻquv jarayoniga tegishli sohalar boʻyicha yuqori malakaga ega xorijiy mutaxassislar jalb etilgan hamda ularning oʻquv jarayonidagi ishtiroki taʼlim sifatini oshirishga xizmat qilgan Xalqaro hamkorlik natijasida oʻquv jarayonlari, ilmiy-tadqiqot faoliyati va taʼlim dasturlarining mazmuni takomillashtirilgan Xalqaro tadbirlar, grantlar va loyihalar natijalari boʻyicha tahlillar oʻtkazilib va tahliliy hisobotlar tayyorlab borilgan Tahlillar natijasida samaradorlik koʻrsatkichlari aniqlanib, xalqaro hamkorlik faoliyati qayta koʻrib chiqilgan va manfaatli yoʻnalishlarda rivojlantirilgan 2-bob. Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi 7. Manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligini aniqlash boʻyicha baholash tartibi manfaatdor tomonlar ishtirokida ishlab chiqilgan va ijroga yoʻnaltirilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash jarayonida manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangan hamda ularning ishtirokida muntazam tadbirlar (uchrashuvlar, seminar-treninglar, muhokamalar, anjumanlar soʻrovnomalar, intervyular, fokus-guruhlar yoki boshqalar) oʻtkazilgan Manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari asosida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Yigʻilgan maʼlumotlar, shu jumladan manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari va (yoki) ishlab chiqilgan chora-tadbirlar rejasi asosida taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi, taʼlim dasturlari va taʼlim jarayoniga tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan hamda muntazam takomillashtirilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi takomillashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oliy taʼlim tashkilotining veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlarida ochiq eʼlon qilib borilgan 8. Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Oliy taʼlim tashkilotida taʼlim sifatini ichki taʼminlash boʻlinmasi (ichki taʼlim sifati nazorati boʻlimi, taʼlim sifatini taʼminlash boʻlimi) tashkil etilgan * Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligini aniqlash boʻyicha baholash tartibi amaliyotga joriy etilgan Taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi faoliyati muntazam ravishda (yillik yoki yarim yillik) monitoring qilingan hamda tahlillar asosida baholab borilgan Monitoring va tahlil natijalari OTT kengashining yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda jamoatchilik va manfaatdor tomonlarga yetkazilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish, shuningdek taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Aniqlangan muammo va kamchiliklar chora-tadbirlar rejasiga muvofiq oʻz vaqtida bartaraf etilgan 9. Talabalar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi Talabalarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonlari boʻyicha tartib, qoidalar, mezonlar va usullar (bundan buyon matnda baholash tartibi deb yuritiladi) tasdiqlangan va taʼlim dasturlaridagi kutilgan oʻquv natijalari hamda fanlarning (modullarning) maqsadlariga mosligi taʼminlangan Baholash tartibi oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin talabalar va professor-oʻqituvchilarga maʼlum qilib borilgan Baholash jarayonida raqamli texnologiyalar samarali qoʻllanilgan hamda talabalarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini baholash jarayonida xolislik, shaffoflik va akademik halollik taʼminlangan Baholash natijalari raqamli platformada, talabalarning amaliyot kundaligida hamda yakuniy davlat attestatsiya (bundan buyon matnda YADA deb yuritiladi) komissiyasining baholash bayonnomalarida tizimli aks ettirilgan, yuritilgan va saqlangan Baholash jarayoni va natijalari boʻyicha talabalarning shikoyatlarini hal etish boʻyicha apellyatsiya va (yoki) qayta koʻrib chiqish mexanizmi mavjud Baholash tizimining samaradorligi doimiy monitoring qilingan hamda monitoring natijalari asosida baholash tartibi takomillashtirib borilgan 10. Taʼlim tashkilotida akademik halollik qoidalari belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi Oliy taʼlim tashkilotida akademik halollik, etika va kasbiy masʼuliyatga oid tartib (qoidalar) va (yoki) yoʻriqnoma(lar) mavjud Akademik halollik tamoyillari taʼlim dasturlarini ishlab chiqish, oʻqitish, baholash va tadqiqot faoliyati jarayonlariga tizimli ravishda integratsiya qilingan Akademik halollik qoidalari buzilishini oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha antiplagiat tizimi va tashkiliy choralar joriy etilgan * Akademik halollik qoidalarini buzish holatlarini koʻrib chiqish va javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha shaffof tartib mavjud Talabalar va professor-oʻqituvchilar akademik halollik va etika qoidalari bilan tanishtirilgan Talabalar va professor-oʻqituvchilar uchun akademik halollik, etika, plagiat, sunʼiy intellektdan toʻgʻri foydalanish, mualliflik huquqi va manfaatlar toʻqnashuvi boʻyicha muntazam ravishda treninglar (seminarlar, maʼruzalar) tashkil etilgan Talabalar va professor-oʻqituvchilar tomonidan yaratilgan ilmiy ishlar, innovatsion gʻoyalar, ixtirolar va boshqa intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar himoya qilingan Akademik halollik tizimining samaradorligi doimiy tahlil qilingan hamda uni takomillashtirish boʻyicha amaliy choralar koʻrilgan 11. Bitiruvchilar bandligi monitoringi yuritilgani va ish beruvchilarning bitiruvchilarga oid fikr-mulohazalari tahlil qilingani Karyera markazi yoki bitiruvchilar bilan ishlash boʻlimining faoliyati tashkil etilgan hamda uning yillik ish rejasida belgilangan vazifalarning ijrosi taʼminlangan Mehnat bozoridagi tendensiyalar asosida talabalarning bilim, koʻnikma va kompetensiyalarini rivojlantirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan Bitiruvchilarning kasbiy tayyorgarligi, amaliy koʻnikmalari va ish joyidagi samaradorligi yuzasidan ish beruvchilardan fikr-mulohazalar olish tizimi yoʻlga qoʻyilgan * Bitiruvchilarning bandligi boʻyicha yagona maʼlumotlar bazasi mavjud hamda uning monitoringi muntazam yuritilgan Bitiruvchilarning bandligi monitoringi natijalari tahlil qilingan hamda Boshqaruv kengashi va OTT kengashining yigʻilishlarida muhokama qilingan va tegishli qarorlar qabul qilingan Bitiruvchilarning bandligi monitoring natijalari hamda ish beruvchilarning fikr-mulohazalari asosida oʻquv jarayoni takomillashtirilgan, kadrlar tayyorlash siyosati va qabul parametrlari qayta koʻrib chiqilgan, shuningdek yangilangan maʼlumotlar jamoatchilikka ochiq tarzda eʼlon qilingan 3-bob. Talabalar faoliyati yoʻnalishi 12. Qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mosligi Qabul parametrlari (talabalar soni, yoʻnalishlar kesimidagi kvotalar va boshqalar) oliy taʼlim tashkilotining auditoriyalari, maxsus xonalari, laboratoriyalari, amaliyot bazalari, texnikaviy jihozlanishi, shuningdek taʼlim dasturlarida belgilangan maqsadlarni amalga oshirish imkonini beradigan infratuzilma quvvatini hisobga olgan holda belgilangan * Qabul parametrlarini belgilashda axborot-resurs markazining (kutubxonaning) (bundan buyon matnda ARM deb yuritiladi) imkoniyatlari (sigʻimi) hisobga olingan Qabul parametrlari professor-oʻqituvchilar soni, tarkibi va ularning oʻquv (ish) yuklamasini tahlil qilish asosida belgilangan Moliyaviy imkoniyatlardan (budjet, grantlar, kontrakt tushumlari yoki boshqalar) kelib chiqqan holda qabul parametrlari shakllantirilgan Qabul parametrlari oliy taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasi (strategik rejasi, missiyasi, strategiyasi) va akademik profili bilan uygʻunlashtirilgan Qabul parametrlari mehnat bozori ehtiyojlari, ustuvor taʼlim yoʻnalishlari va ilmiy salohiyat bilan uygʻun holda shakllantirilgan Qabul parametrlarini bajarilish holati boʻyicha har yili tahlil amalga oshirilgan hamda tahlil natijalari asosida qabul parametrlariga zarur oʻzgartirishlar kiritib borilgan 13. Talabalarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani Oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari, baholash usullari va qabul komissiyasining faoliyat koʻrsatish tartibi belgilangan * Oʻqishga qabul qilish tartibi, qabul mezonlari, baholash usullari va qabul komissiyasi faoliyatining Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13 sentabrdagi 578-son “Oliy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiqligi taʼminlangan Korrupsiyaning oldini olish, manfaatlar toʻqnashuvi xavfini kamaytirish va baholashning xolisligini taʼminlovchi raqamlashtirilgan tizim joriy etilgan Qabul jarayonida abituriyentlar uchun teng imkoniyatlar yaratilgan va qabul jarayonining barcha bosqichlari (hujjat topshirish, kirish imtihonlarini oʻtkazish va natijalarini eʼlon qilish, tanlov asosida oʻqishga tavsiya etilgan yoki tavsiya etilmagan abituriyentlar roʻyxatini eʼlon qilish va boshqalar) ochiq va shaffof tarzda amalga oshirilgan Qabul natijalari boʻyicha apellyatsiya komissiyasiga kelib tushgan arizalar rasmiylashtirilgan, koʻrib chiqilgan va ularning ijrosi nazoratga olingan Qabul jarayoni doimiy ravishda ichki nazorat va tahlil qilingan hamda ichki nazorat va tahlil natijalari asosida qabul jarayonini takomillashtirish choralari koʻrilgan 14. Talabalar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash (bundan buyon matnda talabalar harakati deb yuritiladi) jarayonlarining belgilangan tartiblar asosida amalga oshirilgani Talabalar harakati boʻyicha ichki hujjat(lar) (qoidalar, tartib, nizom) oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga mos ravishda ishlab chiqilgan * Talabalar harakati boʻyicha buyruqlar, komissiya bayonnomalari va boshqa hujjatlar asosli, adolatli va shaffof tarzda qabul qilingan holda rasmiylashtirilgan, ular boʻyicha hisobdorlik taʼminlangan va muntazam monitoring yuritilgan Kursdan-kursga oʻtkazish yoki qoldirishning mezonlari aniq belgilangan hamda kursdan-kursga oʻtkazish yoki qoldirish boʻyicha qaror qabul qilishda akademik koʻrsatkichlar hisobga olingan Talabalar harakati boʻyicha talabalarning huquqlari taʼminlangan va jarayonlar haqida talabalar va ularning ota-onalari xabardor qilingan, shuningdek talabalar harakati boʻyicha barcha oʻzgarishlar taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlarida (HEMIS, LMS) oʻz vaqtida aks ettirilgan Talabalar harakati boʻyicha shikoyat berish uchun ochiq va qulay tizim yaratilgan va shikoyatlarni koʻrib chiqish jarayonlari samarali tashkil etilgan 15. Respublika va xorijiy mamlakatlardagi taʼlim tashkilotlari bilan akademik mobillikning yoʻlga qoʻyilgani Respublika va xorijiy mamlakatlardagi taʼlim tashkilotlari bilan akademik mobillikni amalga oshirish boʻyicha kelishuvlar (shartnomalar, memorandumlar va hamkorlik bitimlari) tuzilgan Akademik mobillik jarayonlarini tashkil etish, tanlov oʻtkazish va moliyalashtirish tartibi belgilangan Akademik mobillikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan va (yoki) masʼul ijrochi(lar) belgilangan Akademik mobillik jarayonlari milliy va xalqaro akademik mobillik talablari asosida amalga oshirilgan Professor-oʻqituvchilar va talabalarning akademik mobillik loyihalarida, shu jumladan hamkorlik dasturlari asosida yoʻlga qoʻyilgan loyihalarda ishtirok etishi uchun teng imkoniyatlar yaratilgan Akademik mobillikda ishtirok etgan professor-oʻqituvchilar va talabalar taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi, taʼlim dasturlari va oʻquv jarayonini yaxshilashga qoʻshayotgan hissasi tizimli tahlil qilingan 16. Taʼlim xizmatlari eksportining samarali yoʻlga qoʻyilgani Xorijiy fuqarolarni oʻqishga qabul qilish tartibi boʻyicha ichki hujjatlar ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Xorijiy fuqarolarni jalb qilishga qaratilgan targʻibot va xalqaro hamkorlik faoliyati muntazam yoʻlga qoʻyilgan Xorijiy talabalarga moʻljallangan taʼlim dasturlari, til kurslari yoki maxsus modul va xizmatlar (viza rasmiylashtirish, viza muddatini uzaytirish, turgan joy boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish va boshqalar) tashkil etilgan Xorijiy talabalarning yangi sharoitlarga (oʻquv jarayoni, yashash, madaniyat va boshqalar) adaptatsiya boʻlishi boʻyicha ular tomonidan bildirilgan taklif va fikr-mulohazalar muntazam yigʻilgan, tahlil qilingan hamda tahlil natijalari asosida oʻquv jarayoni va ijtimoiy sharoitlarni takomillashtirish choralari koʻrilgan Xorijiy investitsiyalar hisobidan taʼlim texnologiyalari, ilmiy tadqiqotlar va infratuzilma modernizatsiya qilingan Taʼlim xizmatlari eksporti koʻrsatkichlari, xorijiy talabalar oqimi, moliyaviy va akademik natijalar boʻyicha yillik tahlillar amalga oshirilgan va hisobotlar yuritilgan 4-bob. Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi 17. Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarining ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani Oʻquv jarayoni jadvali (semestrlar davomiyligi, taʼtil davrlari, oraliq va yakuniy nazoratlar muddatlari va boshqalar) ishlab chiqilgan hamda oʻquv yilining boshlanishidan oldin eʼlon qilingan * Oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlari (oʻquv jarayoni jadvali, oʻquv rejalar, oʻquv dasturlar ( sillabuslar ), dars jadvallari va imtihonlar jadvallari) oliy taʼlim tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalarining (fakultet, kafedra, boʻlim va boshqalar) yigʻilishlarida muhokamadan oʻtkazilgan holda tasdiqlangan Dars jadvallari oʻquv rejadagi kreditlar (soatlar) hajmi, fanlar (modullar) ketma-ketligi, guruhlar sigʻimi va professor-oʻqituvchilarning oʻquv (ish) yuklamasiga muvofiq shakllantirilgan hamda auditoriya va vaqt boʻyicha toʻqnashuvlarga yoʻl qoʻyilmagan Maʼruza, amaliy, laboratoriya, seminar va mustaqil taʼlim mashgʻulotlari boʻyicha haftalik va semestrlik yuklamalar taqsimoti hujjatlashtirilgan Oʻquv jarayonini tashkil etish boʻyicha oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlari, auditoriya, laboratoriya va maxsus xonalarning bandligi hamda guruhlar kesimidagi mashgʻulotlar axborot tizimida rejalashtirilgan va onlayn monitoring mexanizmi yoʻlga qoʻyilgan Oʻquv reja va dars jadvallariga oʻquv yili davomida kiritilgan oʻzgartirishlar hujjatlashtirilgan hamda professor-oʻqituvchilar va talabalarga oʻz vaqtida yetkazilgan 18. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani va yuritilishi Oʻquv dasturlarida ( sillabuslarda ) fanning (modulning) maqsadlari va vazifalari, kutilgan oʻquv natijalari (learning outcomes ), asosiy va qoʻshimcha adabiyotlar, baholash mezonlari va usullari, taʼlim texnologiyalari aniq belgilangan Professor-oʻqituvchilarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari (oʻquv dasturi (sillabus), oʻqitish materiallari, shaxsiy yillik ish reja) fanning (modulning) maqsadlari va vazifalariga muvofiq ishlab chiqilgan hamda oliy taʼlim tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalarining (fakultet, kafedra, boʻlim va boshqalar) yigʻilishlarida muhokama qilingan holda tasdiqlangan Ishlab chiqilgan oʻquv-meʼyoriy hujjatlar amaliyotga tatbiq etilgan hamda ushbu hujjatlarning amalda qoʻllanilishi doimiy ravishda monitoring va tahlil qilingan Monitoring va tahlil natijasida oʻquv-meʼyoriy hujjatlarni (oʻquv dasturi (sillabus), oʻqitish materiallari, shaxsiy yillik ish reja) qoʻllashda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan va ijro etilgan hamda shu asosida oʻquv-meʼyoriy hujjatlar takomillashtirib borilgan 19. Professor-oʻqituvchilarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilganligi Professor-oʻqituvchilarning oʻquv (ish) yuklamalari xalqaro standartlar va (yoki) professor-oʻqituvchilarning oʻquv yuklamasi hajmini hisoblashning vaqt meʼyorlari va shtatlar jadvaliga muvofiq ishlab chiqilgan Oʻquv (ish) yuklamalari professor-oʻqituvchilar oʻrtasida ularning mutaxassisligi, ilmiy darajasi va ilmiy unvonidan kelib chiqib mutanosib ravishda taqsimlangan Oʻquv (ish) yuklamalarining taqsimoti barcha professor-oʻqituvchilar uchun ochiq va shaffof tarzda amalga oshirilgan Oʻquv (ish) yuklamalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻquv yili boshlanishidan avval professor-oʻqituvchilarga yetkazilgan Shaxsiy yillik ish rejalarida ilmiy tadqiqot olib borish va amaliy koʻnikmalarni shakllantirish uchun alohida band belgilangan 20. Taʼlim dasturlarining iqtisodiyot, sanoat va soha ehtiyojlaridan kelib chiqib takomillashtirilgani hamda mazmunining yangilanganligi Taʼlim dasturlari boʻyicha muntazam monitoring va tahlil qilish mexanizmi yaratilgan hamda kutilgan oʻquv natijalariga (learning outcomes ) erishish darajasi doimiy baholangan Taʼlim dasturlari mehnat bozori, sanoat va iqtisodiy rivojlanish tendensiyalari hamda soha ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda muntazam qayta koʻrib chiqilgan Taʼlim dasturlari mazmuniga raqamli texnologiyalar, zamonaviy kompetensiyalar va innovatsion yondashuvlar integratsiya qilingan Taʼlim dasturlarini takomillashtirish jarayonida manfaatdor tomonlarning taklif va fikr-mulohazalari oʻrganilgan va inobatga olingan Taʼlim dasturlariga kiritilgan oʻzgartirishlar manfaatdor tomonlarga ochiq va shaffof tarzda yetkazilgan 21. Taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilinganligi Dars tahlillarini oʻtkazish tartibi, mezonlari va baholash koʻrsatkichlari oliy taʼlim tashkilotining ichki hujjatlarida belgilangan Rahbar kadrlar va professor-oʻqituvchilar tomonidan dars tahlillari reja-grafik asosida muntazam amalga oshirilgan Dars tahlillari natijalari oliy taʼlim tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalarining (fakultet, kafedra, boʻlim va boshqalar) yigʻilishlarida muhokama qilib borilgan Dars tahlillari davomida aniqlangan muammo va kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish boʻyicha metodik tavsiyalar tizimli ravishda ishlab chiqilgan Yosh pedagoglarning pedagogik mahoratini oshirish maqsadida ular “ustoz-shogird” va mentorlik tizimlari asosida tajribali professor-oʻqituvchilarga biriktirilgan 5-bob. Inson resurslari yoʻnalishi 22. Belgilangan talablar va meʼyorlarga muvofiq ilmiy salohiyatga ega pedagog kadrlarning mavjudligi Professor-oʻqituvchilarning soni talabalar kontingentiga nisbatan talabalar soni nisbati normativlari va professor-oʻqituvchilarga qoʻyiladigan minimal talablar doirasida belgilangan (bunda, asosiy shtatdagi professor-oʻqituvchilar soni barcha professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan kamida 70 foizni tashkil etadi ) * Oliy taʼlim tashkiloti ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar bilan taʼminlangan (bunda, asosiy shtatdagi ilmiy daraja va unvonga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar soni barcha asosiy shtatdagi professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan bakalavriatda kamida 35 foizni va magistraturada 70 foizni tashkil etadi) * Professor-oʻqituvchilar ilmiy-tadqiqot faoliyatida faol ishtirok etgan hamda ularning ilmiy ishlari va natijalari doimiy tahlil qilingan Oliy taʼlim tashkilotini ilmiy salohiyatga ega professor-oʻqituvchilar bilan taʼminlash uchun maqsadli kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyilgan Professor-oʻqituvchilar faoliyati samaradorligini baholash tizimi joriy etilgan hamda ilmiy salohiyatga ega xodimlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va moddiy ragʻbatlantirish tizimi mavjud 23. Taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning mutaxassisligi (ixtisosligi) dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi Professor-oʻqituvchilar ular tomonidan oʻqitiladigan (oʻqitilayotgan) fanlar (modullar) boʻyicha tegishli oliy maʼlumot, mutaxassislik (ixtisoslik) va kasbiy tayyorgarlikka ega * Yangi yoʻnalishlar yoki fanlararo ( modullararo ) kurslarni joriy etishda tegishli soha boʻyicha malakali mutaxassislar jalb qilingan Professor-oʻqituvchilarni tanlash va ishga qabul qilish jarayonlarida fan (modul) profiliga moslik asosiy mezon sifatida belgilangan Oʻquv (ish) yuklamasi professor-oʻqituvchilarning mutaxassisligi (ixtisosligi), ilmiy-tadqiqot yoʻnalishi va kasbiy kompetensiyasiga muvofiq ravishda adolatli va asosli taqsimlangan Professor-oʻqituvchilarning kasbiy kompetensiyalarini rivojlantirish maqsadida tizimli malaka oshirish va qayta tayyorlash mexanizmlari yoʻlga qoʻyilgan 24. Taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarni belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani Professor-oʻqituvchilarni ishga qabul qilish va mehnat shartnomasini bekor qilish jarayonlari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik va oliy taʼlim tashkilotining ichki hujjatlari asosida amalga oshirilgan hamda ushbu jarayonlarga doir hujjatlar (tanlov hujjatlari, suhbat bayonnomalari, arizalar, buyruqlar yoki boshqalar) mavjud * Professor-oʻqituvchilarni ishga qabul qilish jarayonlari ochiqlik, xolislik va adolat tamoyillari hamda tanlov (imtihon, suhbat) asosida amalga oshirilgan Professor-oʻqituvchilarning qoʻnimsizligi va kadrlar siyosatining samaradorligi boʻyicha doimiy ravishda monitoring va tahlil olib borilgan, shu jumladan pedagog kadrlar tarkibidagi oʻzgarishlar dinamikasi va mehnat shartnomasini bekor qilish sabablari oʻrganilgan Monitoring va tahlil natijalari asosida chora-tadbirlar rejasi va yillik hisobot ishlab chiqilgan hamda boshqaruv qarorlarida inobatga olingan, shuningdek chora-tadbirlar rejasining ijrosi taʼminlangan Yangi ishga qabul qilingan professor-oʻqituvchilar uchun mentorlik va adaptatsiya dasturlari mavjud 25. Pedagog kadrlarning belgilangan talablarga muvofiq kasbiy rivojlanishi va malakasini oshirish ishlari toʻgʻri yoʻlga qoʻyilgani Professor-oʻqituvchilar va boshqaruv xodimlarining kasbiy rivojlanishi, shu jumladan qayta tayyorlanishi va malakasini oshirishi boʻyicha oʻrta va uzoq muddatli strategiyalar va reja-jadvallar ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Professor-oʻqituvchilar va boshqaruv xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan Qayta tayyorlash va malaka oshirish boʻyicha mahalliy va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilgan Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari professor-oʻqituvchilar mutaxassisligi (ixtisosligi) va fan (modul) yoʻnalishlariga mos ravishda tashkil etilgan Professor-oʻqituvchilarning kasbiy rivojlanishini baholash va monitoring qilish tizimi mavjud hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish natijalari kadrlar siyosatida inobatga olingan Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida ishtirok etgan professor-oʻqituvchilarning ulushi oxirgi uch yilda barqaror oʻsish tendensiyasiga ega 26. Pedagog kadrlarning xorijda va/yoki ishlab chiqarish korxonalarida malaka oshirishi yoki stajirovkalari tashkil etilgani Mahalliy va xorijiy taʼlim tashkilotlari, ilmiy markazlar va ishlab chiqarish korxonalari bilan malaka oshirish va (yoki) stajirovka boʻyicha hamkorlik kelishuvlariga ega Stajirovka, qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonlari uchun zarur moliyaviy resurslar ajratilgan va tashkiliy shart-sharoitlar yaratilgan Stajirovka yoʻnalishlari professor-oʻqituvchilar mutaxassisligi (ixtisosligi) va fan (modul) yoʻnalishlariga mos ravishda tashkil etilgan * Stajirovka natijalari boʻyicha hisobotlar tayyorlangan hamda olingan bilim va koʻnikmalar oʻquv jarayoniga joriy etilgan Stajirovka jarayonining samaradorligini baholash va monitoring qilish tizimi mavjud hamda stajirovka natijalari kadrlar siyosatida inobatga olingan Stajirovkada ishtirok etgan professor-oʻqituvchilarning ulushi oxirgi uch yilda barqaror oʻsish tendensiyasiga ega 27. Rahbar va pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash tizimi (KPI)ning yoʻlga qoʻyilgani hamda u asosida xodimlarning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani Rahbar va professor-oʻqituvchilar faoliyati samaradorligini baholash tizimi (KPI) boʻyicha tartib ishlab chiqilgan va tasdiqlangan KPI tizimida oʻquv, ilmiy-uslubiy, ilmiy-tadqiqot, maʼnaviy-maʼrifiy va ijtimoiy faoliyat yoʻnalishlari qamrab olingan KPI koʻrsatkichlari va baholash mezonlari aniq belgilangan hamda baholash jarayonlari ochiqlik, xolislik va adolat tamoyillari asosida amalga oshirilgan KPI tizimining samaradorligi davriy ravishda tahlil qilingan hamda tahlil natijalari boʻyicha takliflar ishlab chiqilgan KPI baholash natijalari boʻyicha rahbar va professor-oʻqituvchilarni ochiqlik, xolislik va adolat tamoyillari asosida moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish amaliyoti yoʻlga qoʻyilgan 6-bob. Ilmiy-tadqiqot ishlari yoʻnalishi 28. Taʼlim tashkilotida professor-oʻqituvchilarning ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirishlari va xalqaro mobilligi uchun shart-sharoitlarning mavjudligi Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish uchun zarur laboratoriyalar va moddiy-texnik baza yaratilgan Ilmiy faoliyatni moliyalashtirish uchun mablagʻlar (xalqaro va mahalliy grantlar, budjet, donorlik yordamlari yoki boshqalar) jalb qilingan Professor-oʻqituvchilar xalqaro ilmiy loyihalar va grantlarda ishtirok etgan Xalqaro mobillik dasturlari orqali xorijiy stajirovka imkoniyatlari yaratilgan Ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish boʻyicha tartib va mexanizmlar mavjud Ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha yillik hisobotlar tayyorlangan Ilmiy-tadqiqot ishlarining natijalari tahlil qilingan hamda ilmiy faoliyatni rivojlantirish choralari belgilangan Talabalar va professor-oʻqituvchilar tomonidan yaratilgan ilmiy ishlanmalar, innovatsion gʻoyalar, ixtirolar va boshqa intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar himoya qilingan 29. Ilmiy-noshirlik faoliyatida koʻchirmachilikni aniqlash boʻyicha axborot tizimining joriy etilgani hamda doimiy hisobotlarning yuritilishi Ilmiy-noshirlik faoliyatida antiplagiat tizimi joriy etilgan * Koʻchirmachilikni aniqlash boʻyicha ichki tartib (yoʻriqnoma) ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Barcha dissertatsiyalar, monografiyalar, ilmiy maqolalar va tezislarni antiplagiat tizimi orqali tekshirish yoʻlga qoʻyilgan Tekshiruv natijalari boʻyicha hisobotlar shakllantirilgan hamda maʼlumotlar bazasi yuritilgan Plagiat holatlarini tahlil qilish va oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi mavjud Ilmiy ishlarning oʻrtacha oʻxshashlik foizi va tendensiyalari boʻyicha yillik hisobotlari tayyorlangan 30. Xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy-metodik va amaliy anjumanlarning (bundan buyon matnda amaliy anjuman deb yuritiladi) oʻtkazilgani Oliy taʼlim tashkiloti tomonidan yillik reja asosida amaliy anjumanlar tashkil etilgan Amaliy anjumanlar oliy taʼlim tashkilotining ustuvor ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlariga mos ravishda oʻtkazilgan Amaliy anjumanlarda talabalar, ilmiy izlanuvchilar, professor-oʻqituvchilar, xodimlar, hamkor mahalliy va xorijiy tashkilotlar ishtirok etgan Amaliy anjuman materiallari (tezislar, maqolalar toʻplamlari yoki boshqalar) nashr etilgan Amaliy anjumanlar natijasida ilmiy hamkorlikni kuchaytirish boʻyicha kelishuvlar (memorandumlar, shartnomalar, qoʻshma loyihalar yoki boshqalar) amalga oshirilgan Amaliy anjumanlar faoliyati oliy taʼlim tashkilotining veb-sayti va ommaviy axborot vositalari orqali yoritilgan Oliy taʼlim tashkilotining faoliyati samaradorligiga amaliy anjumanlarning taʼsiri tahlil qilingan va hisobot yuritilgan 31. Ilmiy-tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda korxona va tashkilotlar bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilgani Ilmiy-tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda tashkilotlar, korxonalar va muassasalar bilan hamkorlik boʻyicha kelishuvlar (shartnomalar) imzolangan va ularning amal qilish muddatlari tasdiqlangan Hamkor tashkilotlar, korxonalar va muassasalar ishtirokida amalga oshirilgan (oshirilayotgan) ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalar mavjud Ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalari asosida ilmiy yechimlar va texnologiyalar ishlab chiqarish va (yoki) oʻquv jarayonlariga joriy etilgan Ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalarini ishlab chiqarish va (yoki) oʻquv jarayonlariga tatbiq etish boʻyicha dalolatnomalar, bayonnomalar yoki boshqa tasdiqlovchi hujjatlar mavjud Ishlab chiqarish va (yoki) oʻquv jarayonlariga tatbiq qilingan ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalarining iqtisodiy, texnologik yoki ijtimoiy samaradorligi boʻyicha tahlillar olib borilgan va hisobotlar yuritilgan 32. Mahalliy hamda xalqaro axborot va maʼlumotlar bazasidan (Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallari) (bundan buyon matnda indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari deb yuritiladi) foydalanish imkoniyatlarining yaratilgani Oliy taʼlim tashkilotida indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish imkoniyati mavjud * Axborot resurslaridan, shu jumladan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar (yoʻriqnomalar) ishlab chiqilgan hamda oʻquv-seminarlar va treninglar oʻtkazilgan Talabalar, ilmiy izlanuvchilar va professor-oʻqituvchilar uchun indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalariga kirish imkoniyati (IP manzil, login, korporativ akkaunt yoki boshqalar) yaratilgan Ilmiy maqolalar indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalarida chop etilgan hamda chop etilgan ilmiy maqolalar va ularga iqtiboslik koʻrsatkichlari boʻyicha talabalar, ilmiy izlanuvchilar va professor-oʻqituvchilar kesimida tahlillar yuritilgan Ilmiy natijalari xalqaro darajada tan olinishini belgilovchi koʻrsatkich “Xirsh” indeksi (h-indeks) besh va undan yuqori boʻlgan ilmiy izlanuvchilar va professor-oʻqituvchilar boʻyicha tahlillar yuritilgan hamda ularni moddiy ragʻbatlantirib borish tizimi joriy etilgan Axborot resurslaridan, shu jumladan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalaridan foydalanish samaradorligi boʻyicha tahlil olib borilgan va hisobotlar yuritilgan 33. Ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalarining muntazam monitoring qilib borilgani Ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalarini tahlil qilish va umumiylashtirish boʻyicha oliy taʼlim tashkilotida masʼul tarkibiy boʻlinma yoki ishchi guruhning faoliyati yoʻlga qoʻyilgan Ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligini baholash mezonlari va koʻrsatkichlari belgilangan Ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalarini raqamli tahlil qilish va monitoring qilish uchun maxsus axborot tizimlaridan foydalanilgan Ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalari boʻyicha tahliliy hisobotlar va statistik maʼlumotlar tayyorlab borilgan Ixtiro, foydali model, sanoat namunalari va seleksiya yutuqlari uchun patent, ijodiy (jumladan, sanʼat yoʻnalishida) ishlarga olingan mualliflik guvohnomalari hamda elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazalari uchun olingan guvohnomalar mavjud Ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligi va natijalari boʻyicha OTT kengashida muntazam muhokamalar oʻtkazilgan 34. Talabalarning startap loyihalari va ratsionalizatorlik gʻoyalari bilan respublika va xalqaro ilmiy dasturlarda ishtiroki hamda ularning natijadorligi Talabalarning startap loyihalari va ratsionalizatorlik gʻoyalari uchun tanlovlar, akseleratsiya dasturlari va inkubatsiya jarayonlari tashkil etilgan Talabalarning startaplari va ratsionalizatorlik gʻoyalarini qoʻllab-quvvatlovchi ichki mexanizmlar (grant, moddiy yordam, maslahatchilik, mentorlik yoki boshqalar) yoʻlga qoʻyilgan Talabalarning ilmiy-innovatsion faoliyatini rivojlantirish boʻyicha oʻquv-seminarlar, treninglar va master-klasslar oʻtkazilgan Talabalar respublika va xalqaro ilmiy tanlov, grant yoki startap dasturlarida ishtirok etgan Talabalarning innovatsion gʻoyalari va startap loyihalari oliy taʼlim tashkilotining veb-sayti va ommaviy axborot vositalarida yoritilib borilgan Respublika va xalqaro ilmiy tanlov, grant yoki startap dasturlaridagi talabalar ishtirokining natijadorligi boʻyicha tahliliy hisobotlar va samaradorlik koʻrsatkichlari (yillar va taʼlim dasturlari kesimida loyihalar, ishtirokchilar va gʻoliblar soni, moliyaviy qoʻllab-quvvatlash, joriy etilgan yechimlar va boshqalar) mavjud 35. Taʼlim tashkiloti talaba va professor-oʻqituvchilarining ilmiy va ilmiy-texnik faoliyati natijalarining tijoratlashtirilgani Ilmiy-tadqiqot ishlari, shu jumladan ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish boʻyicha ichki tartib (reglament) mavjud Oliy taʼlim tashkilotida tijoratlashtirish boʻyicha tarkibiy boʻlinma (texnologiya transferi markazi, innovatsiya boʻlimi) tashkil etilgan yoki masʼul xodim(lar) ajratilgan Ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha tuzilgan tijorat kelishuvlari (shartnomalari) mavjud Tijoratlashtirishdan olingan moliyaviy tushumlar haqida hisobotlar yuritilgan Tijoratlashtirilgan ilmiy-tadqiqot ishlari roʻyxati va ularning iqtisodiy samaradorligi boʻyicha tahlillar yuritilgan 7-bob. Talabalarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi 36. Taʼlim xizmatlari yuzasidan talabalar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani Talabalarning fikr-mulohazalarini oʻrganish boʻyicha ichki tartib (yoʻriqnoma) hamda talabalarning taʼlim sifati va yaratilgan sharoitlardan qoniqishi darajasini baholash boʻyicha soʻrovnoma (anketa) shakli va metodologiyasi ishlab chiqilgan va tasdiqlangan Talabalarning fikr-mulohazalarini oʻrganish boʻyicha soʻrovnomalar (intervyular, muhokamalar va talabalar fikrini oʻrganishga qaratilgan boshqa tadbirlar) muntazam (kamida har semestrda bir marotaba) oʻtkazilgan Talabalarning fikr-mulohazalarini yigʻish boʻyicha monitoring tizimi (onlayn anketa platformasi) mavjud Talabalarning fikr-mulohazalarini oʻrganish natijalari oliy taʼlim tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalarining (fakultet, kafedra, boʻlim va boshqalar) yigʻilishlarida muhokama qilingan hamda oʻquv jarayonini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilgan Talabalarning fikr-mulohazalarini oʻrganish natijalari oʻquv jarayonini takomillashtirishda inobatga olingan hamda chora-tadbirlar rejasining ijrosi taʼminlangan Talabalarning fikr-mulohazalarini oʻrganish natijalari oliy taʼlim tashkilotining veb-sayti va (yoki) ichki axborot tizimida eʼlon qilingan 37. Talabalarga yetarli darajada taʼlim olish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish hamda karyera xizmatlarining tashkil etilgani Talabalarni ijtimoiy, akademik va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Talabalarni ijtimoiy, akademik va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan yoki masʼul xodimlar ajratilgan Karera markazi (bitiruvchilar bilan ishlash boʻlimi) faoliyati samarali tashkil etilgan hamda talabalar bandligini taʼminlash boʻyicha faoliyat yoʻlga qoʻyilgan Talabalarning bandligini taʼminlash maqsadida karyera yarmarkalari, ish beruvchilar bilan uchrashuvlar va mahorat darslari muntazam oʻtkazilgan Psixologik va karyera xizmatlari samaradorligini oshirish uchun takliflar ishlab chiqilgan hamda amaliy choralar koʻrilgan 38. Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli talabalarga shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli talabalarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash (ragʻbatlantirish) mexanizmlari ishlab chiqilgan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli talabalarning roʻyxatlari shakllantirilgan hamda ular uchun individual taʼlim trayektoriyalari ishlab chiqilgan Talabaning oʻz iqtidorini koʻrsatishi uchun shart-sharoitlar (stipendiyalar, grantlar, tanlovlar va boshqalar) yaratilgan hamda iqtidorli talabalarni saralash, qoʻllab-quvvatlash va eʼtirof etishda ochiqlik, shaffoflik va adolat tamoyillariga amal qilingan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli talabalarni aniqlash va qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining samaradorligi monitoring qilingan, shuningdek monitoring natijalari va talabalarning ehtiyojlari (takliflari) asosida ushbu mexanizmlar takomillashtirilgan Ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli talabalar oliy taʼlim tashkilotining talabalar turar joy(lar)iga joylashtirilgan Talabalar turar joyida tarbiyaviy, madaniy va psixologik qoʻllab-quvvatlash tadbirlari hamda talabalarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha faoliyat yoʻlga qoʻyilgan 39. Yoshlar bilan ishlash samaradorligi, huquqbuzarliklar va jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilgani Yoshlar siyosati va tarbiya ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha ichki tartib mavjud Yoshlar bilan ishlash boʻyicha tarkibiy boʻlinma tashkil etilgan va (yoki) masʼul xodimlar (kurator, tyutor , psixolog, huquqshunos yoki boshqalar) faoliyati yoʻlga qoʻyilgan Talabalar uchun huquqiy ong va madaniyatni oshirish boʻyicha tadbirlar oʻtkazilib borilgan Talabalar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, sport musobaqalari va madaniy-maʼrifiy tadbirlar orqali ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish ishlari yoʻlga qoʻyilgan Huquqni muhofaza qiluvchi organlar va boshqa hamkor tashkilotlar bilan birga talabalar oʻrtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarni oldini olish boʻyicha profilaktik tadbirlar amalga oshirilgan Huquqbuzarlikka moyil yoki ijtimoiy xavfli toifadagi talabalar bilan individual profilaktik ishlar olib borilgan hamda ularning natijadorligi tahlil qilingan va hisobotlar yuritilgan Yoshlar bilan ishlash, shu jumladan huquqbuzarlikka moyil yoki ijtimoiy xavfli toifadagi talabalar bilan ishlash samaradorligi boʻyicha natijalarga erishgan tyutorlar ragʻbatlantirib borilgan 40. Talabalar huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi Talabalarning huquqlarini himoya qilish hamda ularning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ichki tartib mavjud Ariza va shikoyatlar talabalar uchun qulay sharoitlarda va ularning ehtiyojlariga mos shakllar orqali (qutilar, elektron vositalar, psixolog, masʼul shaxs, ishonch telefoni yoki boshqalar) qabul qilib borilgan Ariza va shikoyatlar belgilangan muddatlar va tartibga qatʼiy rioya qilgan holda ochiqlik, hisobdorlik va manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik tamoyillariga asosan koʻrib chiqilgan Ariza va shikoyatlar roʻyxati yuritilgan, ularni koʻrib chiqish muddatlari belgilangan hamda koʻrib chiqish jarayonlari hujjatlashtirilgan Ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish natijalari tahlil qilingan hamda talabalarning huquqlarini himoya qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha tizimli choralar koʻrilgan 8-bob. Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi 41. Taʼlim dasturi/shakllari xususiyatidan kelib chiqib oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun talabalar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, xomashyo materiallari va dasturiy taʼminot bilan taʼminlanganligi Oliy taʼlim tashkilotining umumiy maydoni talabalarning kontingenti hisobga olingan holda bino va inshootlar, auditoriyalar, maxsus xonalar, laboratoriyalar, amaliy mashgʻulot xonalari, amaliyot bazalari, axborot resurs markazi va boshqa infratuzilmalar bilan taʼminlangan Oliy taʼlim tashkilotining bino va inshootlari va moddiy-texnik bazasi mehnatni muhofaza qilish qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga javob beradi Taʼlim dasturidan kelib chiqqan holda laboratoriya va amaliy mashgʻulotlari talabalarning amaliy koʻnikma va malakalarini shakllantirish uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, musiqa asboblari, texnik vositalar, reagentlar, xomashyo materiallari yoki boshqa vositalar bilan taʼminlangan * Talabalar va professor-oʻqituvchilarning elektron taʼlim platformalari (LMS, Zoom, Moodle , Google Classroom va boshqalar) hamda dasturiy taʼminotga kirish imkoniyati mavjud Taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari, laboratoriyalari va ustaxona moddiy-texnik baza, jihozlar va asbob-uskunalarini modernizatsiya qilish yoki yangi texnologiyalarni joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (yillik reja) ishlab chiqilgan va ijro etilgan Infratuzilma va uni rivojlantirish uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanish boʻyicha moliyaviy hisobotlar mavjud Oliy taʼlim tashkilotining talabalar turar joy(lar)i mavjud hamda uning faoliyati yoʻlga qoʻyilgan 42. Taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari va laboratoriyalari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani Amaliyot oʻtish uchun zarur moddiy-texnik baza va infratuzilma (laboratoriyalar, maxsus xonalar, amaliyot xonalari, amaliyot bazalari) mavjud va faoliyat koʻrsatadi Taʼlim dasturiga mos laboratoriya, maxsus xonalar, amaliyot xonalari va amaliyot bazalari tashkil etilgan hamda zarur jihozlar va asbob-uskunalar bilan taʼminlangan Laboratoriya, maxsus xonalar va amaliyot xonalaridagi jihozlar va asbob-uskunalar ishchi holatida hamda ularni yangilash va kalibrovka qilish boʻyicha rejali ishlar amalga oshirilgan Sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlarining bazalaridan foydalanish boʻyicha hamkorlik kelishuvlari mavjud hamda ushbu tashkilotlarda talabalar uchun mashgʻulotlar va amaliyotlar tashkil etilgan Amaliyot bazalaridan foydalanish tartibi va rejasi ishlab chiqilgan hamda amalga oshirilishi doimiy monitoring qilib borilgan Talabalar uchun tashkilotlar, korxonalar va muassasalarda amaliyotlar tashkil etilgan hamda ularda ishtirok etish natijalari boʻyicha hisobot yuritish tizimi yoʻlga qoʻyilgan Amaliyotlar natijalari tahlil qilingan, ular asosida oʻquv jarayoni hamda oʻquv dasturlarini takomillashtirish choralari koʻrilgan 43. Axborot-resurs markazining (kutubxonaning) talabalar kontingentiga mos oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi Oliy taʼlim tashkiloti talabalar kontingentidan kelib chiqqan holda fanlar (modullar) boʻyicha asosiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlangan ARMning fondi tarkibi va undan foydalanish koʻrsatkichlari, shu jumladan kitoblar sonining (elektron manbalarning) talabalar soniga nisbati oʻquv-metodik taʼminotga qoʻyiladigan minimal talablarga mos keladi * Talabalar, ilmiy izlanuvchilar va professor-oʻqituvchilar uchun elektron kutubxona va raqamli taʼlim resurslari, shu jumladan xalqaro maʼlumotlar bazalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgan ARM zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (kompyuterlar, internet, elektron katalog, elektron qurilmalar yoki boshqalar) bilan jihozlangan, internet tarmogʻiga ulanish imkoniyati yaratilgan hamda ulardan foydalanish boʻyicha talabalarga tushuntirishlar berilgan Elektron kutubxonaning axborot-kutubxona fondida taʼlim dasturlari boʻyicha darsliklar, oʻquv qoʻllanma va adabiyotlar, oʻqitish materiallari toʻplami, raqamli taʼlim resurslari va multimedia kontentlar raqamli formatda joylashtirilgan ARM sohaviy ilmiy nashrlar va jurnallar bilan taʼminlangan hamda elektron katalog va onlayn foydalanish tizimi yaratilgan va muntazam yangilangan ARM xizmatlari va elektron resurslardan foydalanish samaradorligi boʻyicha monitoring va foydalanuvchilar statistikasi yuritilgan va tahlil qilib borilgan 44. Inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani Oliy taʼlim tashkilotining binolari va oʻquv xonalari, shu jumladan yoʻlaklar, panduslar, eshiklar va sanitariya xonalari (hojatxonalar) nogironligi boʻlgan shaxslar (talabalar) uchun moslashtirilgan Taʼlim dasturlari boʻyicha maxsus oʻquv materiallari (Brayl alifbosidagi kitoblar, koʻrgazmali materiallar), ergonomik oʻrindiqlar, maxsus jihozlar va yordamchi texnik vositalar mavjud Inklyuziv taʼlim uchun AKT, elektron taʼlim resurslari va dasturiy taʼminotdan foydalanish imkoniyati (audio-video resurslar, Brayl alifbosi, subtitr, ekran oʻquvchi tizimlar yoki boshqalar) yaratilgan Inklyuziv taʼlim metodikasi boʻyicha tayyorlangan va zarur koʻnikmalarga ega pedagog(lar) va (yoki) psixolog mavjud hamda individual taʼlim trayektoriyalari ishlab chiqilgan va amalga oshirilgan Inklyuziv taʼlim sharoitlarining amalda qoʻllanishi va samaradorligi boʻyicha monitoring yuritilgan 45. Oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlarning tegishli xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani Oʻquv, laboratoriya, maxsus va amaliyot xonalarida jihozlar va asbob-uskunalarning joylashuvi oʻquv mashgʻulotlarining mazmuni, amaliyot jarayonlari va ergonomika meʼyorlariga mos Oʻquv, laboratoriya, maxsus va amaliyot xonalarida jihozlar va asbob-uskunalar, mehnatni muhofaza qilish qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga mos ravishda joylashtirilgan Oʻquv, laboratoriya, maxsus va amaliyot xonalari shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq isitish, shamollatish, konditsiyalashtirish va yoritish tizimlari bilan taʼminlangan Oʻquv, laboratoriya, maxsus va amaliyot xonalarida erkin harakatlanish taʼminlangan hamda favqulodda holatlarda evakuatsiya chiqish yoʻllari belgilangan Xavfsizlik qoidalariga amal qilinishi boʻyicha muntazam tekshiruvlar va profilaktika tadbirlari oʻtkazilgan 46. Oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va raqamli taʼlim muhiti yaratilgani Oʻquv xonalari zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangan Raqamli taʼlim muhiti (LMS, sunʼiy intellekt, VR tizimlari, elektron jurnal, elektron kutubxona, raqamli oʻquv resurslari yoki boshqalar) joriy etilgan va oʻquv jarayonida faol qoʻllanilgan Professor-oʻqituvchilar tomonidan oʻquv jarayonida raqamli taʼlim muhitidan, shu jumladan elektron taʼlim platformalari, multimedia vositalari va interaktiv uskunalardan samarali foydalanilgan Onlayn darslar va videokonferensiyalar uchun texnik sharoitlar yaratilgan Axborot xavfsizligi va maʼlumotlarni himoya qilish talablari taʼminlangan Oʻquv binolari va talabalar turar joylarida barqaror va yuqori tezlikdagi internet tarmogʻi taʼminlangan hamda Wi-Fi zonalari tashkil etilgan 47. Taʼlim tashkilotida talabalar kontingentiga mos bufet/oshxona, oʻrindiqlar va sport maydonlarining mavjudligi Oliy taʼlim tashkilotida, shu jumladan talabalar turar joy(lar)ida talabalar kontingentiga mos ravishda bufet (oshxona) mavjud hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq yuritilgan, shuningdek bufetda (oshxonada) sogʻlom ovqatlanishga oid tavsiyalar va ratsional menyu yoʻlga qoʻyilgan Oliy taʼlim tashkilotida, shu jumladan talabalar turar joyi(lar)ida talabalar kontingentidan kelib chiqib, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari mavjud Sport zali, sport maydoncha(lar)i va sogʻlomlashtirish inshootlari doimiy faoliyat koʻrsatadi, ularning jihozlari texnik jihatdan soz holda saqlangan va yangilab borilgan Dam olish va suhbatlashish uchun qulay joylar (yoritilgan ochiq maydonlar, ayvonlar, oʻrindiqlar, yopiq xonalar) tashkil etilgan Talabalarning ehtiyojlarini inobatga olgan holda infratuzilmani takomillashtirish boʻyicha fikr-mulohazalar tizimi yoʻlga qoʻyilgan

70 foiz va undan ortiq indikatorlar “muvofiq” deb baholansa — mezon “muvofiq”;

50 foizdan 70 foizgacha indikatorlar “muvofiq” deb baholansa — mezon “qisman muvofiq”;

50 foizgacha indikatorlar “muvofiq” deb baholansa — mezon “muvofiq emas” deb baholanadi;

Rais B. YULDASHEV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 2-dekabr,

2025-yil 19-noyabr

5-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.12.2025-y., 10/25/3732/1199-son)

lex.uz