UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг махсус жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

Жамғарма фаолиятини бошқариш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат тартиби.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 814-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) бюджетдан ташқари махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.

Жамғарма Санэпидқўмнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.

3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ва тушумлар доирасида ушбу Низомда белгиланган мақсадлар бўйича сарфланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

санитария қонунчилигини бузганлик учун Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари томонидан қўлланилган жарималар ва жарималарни тўлаш кечиктирилгани учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи (назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилгани учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 25 фоизи);

Санэпидқўмнинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг 5 фоизи;

турли соҳа ходимларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича тўлов-контракт асосида малакасини оширишдан тушган маблағлар (уларни амалга оширишга кетган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммаси);

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

6. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.

7. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Санэпидқўм раиси томонидан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

8. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига, қоида тариқасида, ҳар чоракда бир маротаба ўзгартиришлар белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) Санэпидқўм марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, турар жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

б) ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш (маҳаллий ва хорижий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотлар) ҳамда конференция, семинар ва бошқа тадбирларда қатнашиши учун хорижий хизмат сафари харажатларини қоплаш;

в) Санэпидқўмнинг бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни, юқумли бўлмаган, юқумли, паразитар касалликлар юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларини, фуқароларни гигиена қоидаларига ўқитишни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш харажатларини қоплаш;

г) Санэпидқўм тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан:

капитал ва жорий таъмирлаш, зарур тиббий, диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва уларни сақлаш харажатларини қоплаш;

ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техника воситалари ҳамда дастурий таъминотлар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш, видеокузатув, назорат воситалари ҳамда қурилмалари билан таъминлаш;

д) санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликларга ташхис қўйиш бўйича лабораториялар фаолиятини узлуксиз ва самарали тарзда йўлга қўйиш, хусусан, тиббий, диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, тиббий ва сарфлаш буюмларини харид қилиш харажатларини қоплаш;

е) Санэпидқўм фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий институтлар, компаниялар, мутахассислар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;

ж) халқаро ва маҳаллий конференциялар, форум, илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан:

хорижий делегацияларни кутиб олиш билан боғлиқ (меҳмонларни кутиб олиш, транспорт, таржимонларни ёллаш, эсдалик совғаларини харид қилиш ва бошқа) харажатларни қоплаш;

ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий харажатларини қоплаш.

10. Санэпидқўм раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.

4-боб. Санэпидқўм марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш

11. Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Санэпидқўм раиси томонидан мунтазам баҳоланиб борилади.

12. Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари меҳнатига тўланадиган иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборат бўлади.

Бунда иш ҳақининг:

асосий (базавий) қисми ушбу иш берувчида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими асосида белгиланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак;

қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади.

13. Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотларга байрамлар, шу жумладан, касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан бериладиган мукофотлар ва давлат мукофотлари киради.

14. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Санэпидқўм марказий аппарати ходимларига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига кирувчи қуйидаги тўловлар тўланади:

а) тегишли бошқарма ёки бўлим бошлиғининг тавсиясига кўра алоҳида муҳим топшириқларни бажаришда жамоа орасида жонбозлик кўрсатаётган, бажараётган ишининг мураккаблиги, меҳнатда эришган натижалари ва шахсий ташаббуслари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 200 фоизгача (40 фоиз рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) бўлган миқдорда ойлик устамалар;

б) узоқ муддатли хизмати учун қуйидаги миқдорлардаги ойлик устама (40 фоиз рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

3 йилдан 5 йилгача — 0,5;

5 йилдан 10 йилгача — 0,8;

10 йилдан 15 йилгача — 1,0;

15 йилдан 20 йилгача — 1,5;

20 йилдан ортиқ — 1,8.

Бунда узоқ муддатли хизмати учун ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Санэпидқўм раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

в) овқатланиш харажатларини қоплаш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача, йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваригача бўлган компенсация (қўшимча) тўловлари;

г) ходимлар ва уларнинг фарзандларининг никоҳ тўйи муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам.

15. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Санэпидқўм марказий аппарати ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган қуйидаги мукофотлар берилади:

а) Ўзбекистон Республикасида белгиланган умумхалқ байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари), шунингдек, тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача бўлган мукофот пуллари;

б) Санэпидқўмнинг юбилей саналарида, пенсия ёшига тўлиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорда мукофот пуллари.

16. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Санэпидқўмнинг марказий аппарати ходимларига қуйидаги ҳолатларда ва миқдорларда моддий ёрдам ажратилади:

а) бир йилда бир маротаба қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорда моддий ёрдам;

б) бахтсиз ҳодиса, ходимнинг касаллиги сабабли даволаниш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш учун бир марталик лавозим маошининг бир баравари миқдорида моддий ёрдам;

в) ходимнинг вафоти сабабли унинг яқин қариндошларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдорда моддий ёрдам.

17. Ушбу Низомнинг 16-банди «б» кичик бандида келтирилган миқдордаги моддий ёрдам ходимга ажратилиши учун ходим томонидан тегишли мазмундаги ариза ва асословчи ҳужжатларни Санэпидқўмга тақдим этиш талаб этилади.

18. Санэпидқўм марказий аппарати ходимларига ушбу Низомнинг 14 — 16-бандларида келтирилган тўловлар Санэпидқўм раисининг буйруғига асосан амалга тўланади.

5-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш

19. Жамғарма фаолияти Жамғарма фаолиятини бошқариш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан бошқарилади ва унинг маблағлари тақсимланади.

Санэпидқўм раиси Комиссия раиси ҳисобланади.

Комиссия Санэпидқўм раисининг буйруғи билан камида етти нафардан иборат Санэпидқўм раисининг ўринбосарлари, Санэпидқўмнинг бошқарма, бўлим бошлиқларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Комиссия аъзоларнинг иштирок этиш ихтиёрийлиги ва кўрилаётган масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида шакллантирилади.

Комиссия йиғилиши аъзоларнинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг учдан икки қисми йиғилмаганда, Комиссия йиғилиши бошқа санага кўчирилади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Комиссия йиғилишининг баённомаси ва қарори Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

20. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш;

Санэпидқўмни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритиш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш;

ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғармага халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари жалб этилишига кўмаклашиш.

Комиссияга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.

21. Комиссия раиси:

Комиссия йиғилиши кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;

Комиссия қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Комиссия томонидан белгиланган лимитлар доирасида харажатлар сметаларини тасдиқлайди ва уларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади, шунингдек, Жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланишни белгилайди.

22. Комиссия котиби:

Комиссия йиғилишига кун тартиби бўйича барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия йиғилиши ўтказилишини ташкил этади;

Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни йиғилишнинг санаси, вақти, жойи ва кун тартибидан хабардор қилади;

Комиссия йиғилиши қарорларининг бажарилиши бўйича мониторинглар ўтказади;

Комиссия баённомаларини расмийлаштиради ва қабул қилинган қарорларни Комиссия аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.

23. Комиссия ўз йиғилишларини ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.

24. Комиссия йиғилишини Комиссия раиси, у бўлмаган тақдирда — Комиссия раисининг ўринбосари бошқаради.

25. Санэпидқўмнинг Молия-иқтисод бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи орган:

Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келишиш учун киритади;

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

тушумлар манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ҳамда харажатларининг асосий йўналишлари ҳисобини юритади;

ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва уни Комиссияга тақдим этади.

6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат

26. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Санэпидқўмнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

27. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, тушумлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Комиссия томонидан тасдиқланади.

28. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Комиссиянинг йиғилишида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Комиссия томонидан тасдиқланади. Йиллик ҳисобот нусхаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.

29. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.

30. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар тегишли ташкилотлар томонидан ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ўтказилади.

Жамғармага ажратмалар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун жавобгарлик Санэпидқўмнинг тизим ташкилотлари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.

31. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

32. Комиссия Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгар ҳисобланади.

33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 814-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

Т/р Номи ТИФ ТН коди 1. Гўшт ва озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган гўшт маҳсулотлари (ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган калла-поча, ичак-човоқ ва ички аъзолари), шу жумладан, қадоқланган (фармацевтика соҳасида фойдаланиладиган ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган ичак ва ички аъзо маҳсулотлари бундан истисно) 0201 — 0210 (истисно: 0206 10 100 0, 0206 22 000 1, 0206 29 100 0, 0206 30 000 1, 0206 30 000 3, 0206 41 000 1, 0206 49 000 1, 0206 80 100 0, 0206 90 100 0) 2. Балиқ, қисқичбақасимонлар, моллюска ва бошқа сувда яшовчи умуртқасизлар 0301 — 0308 (истисно: 0301 11 000 0 ва 0301 19 000 0, *0306391000, *0307609000 *0308902000) 3. Сут маҳсулотлари (истисно: хомашё тариқасидаги сут); парранда тухуми (истисно: инкубацияланадиган тухум); табиий асал; келиб чиқиши ҳайвонот оламига мансуб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (фақат озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган) 0401 — 0406, 0407, 0408 (истисно: 0408 11 200 0, 0408 19 200 0, 0408 91 200 0, 0408 99 200 0), 0409 00 000 0, 0410 00000 0 4. Ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган маҳсулотларнинг (истисно: балиқ маҳсулотлари) бут ёки бўлакланган, янги, совитилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари 0504 00 000 0 5. Озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган мевалар ва ёнғоқлар, цитрус мевалар пўстлари ёки қовуннинг пўчоқ ва илдизлари 0801 — 0814 00 000 0 6. Қаҳва, қуруқ чой ва хушбўй зираворлар 0901 — 0910 7. Дон маҳсулотлари (истисно: уруғлик материаллари) 1001 — 1008 (истисно: 1008 30 000 0, 1001 11 000 0, 1001 91, 1002 10 000 0, 1003 10 000 0, 1004 10 000 0, 1005 10, 1006 10 100 0, 1007 10, 1008 10 000 1, 1008 21 000 0) 8. Ун-ёрма маҳсулотлари; солод; крахмал; инулин; буғдой клейковинаси 1101 00 — 1109 00 000 0 9. Қовурилмаган ёки бошқа усулда қайта ишлов берилмаган, қобиқсизлантирилган ёки қобиқсизлантирилмаган, майдаланган ёки майдаланмаган ер ёнғоқ (истисно: уруғлик материаллари) 1202 (истисно: 1202 30 000 0) 10. Шарбатлар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган экстрактлар; пектин моддалар, пектинат ва пектатлар; агар — агар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган қуюқлаштиргичлар, кўриниши ўзгартирилган ёки ўзгартирилмаган 1302 (истисно*1302390000) 11. Келиб чиқиши ҳайвонот дунёсига ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мой ва ёғлар ҳамда уларнинг парчаланиши натижасида келиб чиққан маҳсулотлар; тайёрланган озиқ-овқат мойлари; ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мумлар 1501 — 1517 (истисно: 1501 10 100 0, 1501 20 100 0, 1502 10 100 0, 1502 90 100 0, 1503 00 110 0, 1503 00 300 0, 1507 10 100 0, 1507 90 100 0, 1508 10 100 0, 1508 90 100 0, 1511 10 100 0, 1511 90 910 0, 1512 11 100 0, 1512 19 100 0, 1512 21 100 0, 1512 29 100 0, 1513 11 100 0, 1513 19 300 0, 1513 21 100 0, 1513 29 300 0, 1514 11 100 0, 1514 19 100 0, 1514 91 100 0, 1514 99 100 0, 1515 19 100 0, 1515 21 100 0, 1515 29 100 0, 1515 50 110 0, 1515 50 910 0, 1515 90 210 0, 1515 90 310 0, 1515 90 400 0, 1515 90 600 0, 1516 20 950 0), 1518 00 910, (истисно 1521 90 910 0, 1521 90 990 0) 12. Гўшт, балиқ ёки қисқичбақасимонлар, моллюскалар ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасизлардан тайёрланган тайёр озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган маҳсулотлари 1601 00 — 1605 13. Шакар ва шакар асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари 1701 — 1704 (истисно *1701999009,*1702901000) 14. Какао ва какао асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари 1801 00 000 0 — 1806 15. Бошоқли ўсимлик дунёсига тегишли бўлган дон, ун, крахмал ёки сутли; унли қандолат маҳсулотлари 1901 — 1905 16. Сабзавот, мева, ёнғоқ ва ўсимликларнинг бошқа қисмларидан қайта ишланган маҳсулотлар 2001 — 2009 17. Турли озиқ-овқат маҳсулотлари 2101 — 2106 (истисно *2106 90 980 8 — Хамиртуриш ҳужайра девори (Vеаst Cаll Wаll) — ҳайвонлар озуқа қўшимчалари) 18. Спиртсиз ичимликлар ва сирка (уксус) 2201 — 2202, 2209 00 19. Аҳолига савдо тармоқлари орқали савдо қилинадиган умумий овқатланиш корхоналари томонидан тайёрланадиган озиқ-овқат, ошпазлик масаллиқлари ва ярим тайёр маҳсулотлар Номи 0201 дан 2106 гача бўлган товар позицияларида келтирилган маҳсулотлардан тайёрланган 20. Туз (фақат истеъмол қилинадиган туз учун) 2501 00 911 0, 2501 00 919 0 » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 декабрь,

814-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 09/25/814/1201-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining budjetdan tashqari jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi mablagʻlaridan samarali foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish;

Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi markaziy apparati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish;

Jamgʻarma faoliyatini boshqarish;

Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisob, hisobot va nazorat tartibi.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqligi tasdiqlanishi lozim boʻlgan muvofiqlikni baholash obyektlari roʻyxatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 30-yanvardagi 43-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-dekabrdagi 814-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Sanepidqoʻm) budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi.

Jamgʻarma Sanepidqoʻmning budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisoblanadi va Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti tarkibiga kiritiladi.

3. Jamgʻarma mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi va tushumlar doirasida ushbu Nizomda belgilangan maqsadlar boʻyicha sarflanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish

4. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:

sanitariya qonunchiligini buzganlik uchun Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlari tomonidan qoʻllanilgan jarimalar va jarimalarni toʻlash kechiktirilgani uchun hisoblangan penyalardan tushgan mablagʻlarning 50 foizi (nazorat tadbirlari boshqa davlat organlari bilan birgalikda amalga oshirilganda, jarima hamda jarimalarni toʻlash kechiktirilgani uchun hisoblangan penyalardan tushgan mablagʻlarning 25 foizi);

Sanepidqoʻmning idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga ixtisoslashgan pulli xizmatlar koʻrsatishdan tushgan tushumlarning 5 foizi;

turli soha xodimlarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari boʻyicha toʻlov-kontrakt asosida malakasini oshirishdan tushgan mablagʻlar (ularni amalga oshirishga ketgan jami xarajatlar qoplangandan keyin qolgan summasi);

Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklarining depozitlariga joylashtirishdan olingan daromadlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning grantlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining mablagʻlari Jamgʻarmaga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda jalb etiladi.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish

6. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi.

7. Daromadlar va xarajatlar smetasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Sanepidqoʻm raisi tomonidan tasdiqlanadi hamda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi.

8. Jamgʻarmaning daromad va xarajatlar smetasiga, qoida tariqasida, har chorakda bir marotaba oʻzgartirishlar belgilangan tartibda kiritilishi mumkin.

9. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

a) Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan, turar joy ijarasi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;

b) xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish (mahalliy va xorijiy taʼlim tashkilotlari, ilmiy-tadqiqot institutlari va boshqa tashkilotlar) hamda konferensiya, seminar va boshqa tadbirlarda qatnashishi uchun xorijiy xizmat safari xarajatlarini qoplash;

v) Sanepidqoʻmning boshqaruv funksiyalarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni, shu jumladan, sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, aholining tibbiy madaniyatini oshirish va tibbiy profilaktika boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni, yuqumli boʻlmagan, yuqumli, parazitar kasalliklar yuzaga kelishi va tarqalishining oldini olishga qaratilgan epidemiyaga qarshi va sanitariya-gigiyena tadbirlarini, fuqarolarni gigiyena qoidalariga oʻqitishni tashkil etish boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish xarajatlarini qoplash;

g) Sanepidqoʻm tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, shu jumladan:

kapital va joriy taʼmirlash, zarur tibbiy, diagnostika va laboratoriya uskunalari bilan jihozlash va ularni saqlash xarajatlarini qoplash;

axborot-kommunikatsiya, multimedia va tarmoq qurilmalari, texnika vositalari hamda dasturiy taʼminotlar, mebel va inventarlar bilan jihozlash, videokuzatuv, nazorat vositalari hamda qurilmalari bilan taʼminlash;

d) sanitariya-gigiyena, radiatsion gigiyena, fizik omillar, bakteriologiya, virusologiya, parazitologiya va oʻta xavfli yuqumli kasalliklarga tashxis qoʻyish boʻyicha laboratoriyalar faoliyatini uzluksiz va samarali tarzda yoʻlga qoʻyish, xususan, tibbiy, diagnostika va laboratoriya uskunalari bilan jihozlash, tibbiy va sarflash buyumlarini xarid qilish xarajatlarini qoplash;

e) Sanepidqoʻm faoliyatini samarali tashkil etish, unga yuklangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirish uchun mahalliy va xorijiy institutlar, kompaniyalar, mutaxassislar va ekspertlarni shartnoma asosida jalb qilish;

j) xalqaro va mahalliy konferensiyalar, forum, ilmiy-amaliy anjumanlarni tashkil etish va ularda ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarni, shu jumladan:

xorijiy delegatsiyalarni kutib olish bilan bogʻliq (mehmonlarni kutib olish, transport, tarjimonlarni yollash, esdalik sovgʻalarini xarid qilish va boshqa) xarajatlarni qoplash;

oʻtkaziladigan tadbirlarning tashkiliy xarajatlarini qoplash.

10. Sanepidqoʻm raisi Jamgʻarma mablagʻlarini tasarruf etuvchi hisoblanadi.

4-bob. Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish

11. Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligi Sanepidqoʻm raisi tomonidan muntazam baholanib boriladi.

12. Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlari mehnatiga toʻlanadigan ish haqi asosiy (bazaviy) va qoʻshimcha (oʻzgaruvchan) qismlardan iborat boʻladi.

Bunda ish haqining:

asosiy (bazaviy) qismi ushbu ish beruvchida amalda boʻlgan mehnatga haq toʻlash tizimi asosida belgilanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kam boʻlmasligi kerak;

qoʻshimcha (oʻzgaruvchan) qismini qoʻshimcha toʻlovlar, ustamalar, shuningdek, mukofotlar va kompensatsiya yoki ragʻbatlantirish xususiyatiga ega boshqa toʻlovlar tashkil etadi.

13. Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlari mehnatiga haq toʻlash tizimiga kirmaydigan va mehnat natijalariga asoslanmagan mukofotlarga bayramlar, shu jumladan, kasb bayramlari, yubileylar munosabati bilan beriladigan mukofotlar va davlat mukofotlari kiradi.

14. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlariga xodimlarning mehnatiga haq toʻlash tizimiga kiruvchi quyidagi toʻlovlar toʻlanadi:

a) tegishli boshqarma yoki boʻlim boshligʻining tavsiyasiga koʻra alohida muhim topshiriqlarni bajarishda jamoa orasida jonbozlik koʻrsatayotgan, bajarayotgan ishining murakkabligi, mehnatda erishgan natijalari va shaxsiy tashabbuslari uchun oylik lavozim maoshiga nisbatan 200 foizgacha (40 foiz ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda) boʻlgan miqdorda oylik ustamalar;

b) uzoq muddatli xizmati uchun quyidagi miqdorlardagi oylik ustama (40 foiz ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda):

3 yildan 5 yilgacha — 0,5;

5 yildan 10 yilgacha — 0,8;

10 yildan 15 yilgacha — 1,0;

15 yildan 20 yilgacha — 1,5;

20 yildan ortiq — 1,8.

Bunda uzoq muddatli xizmati uchun oylik ustama olish huquqini beruvchi ish staji Sanepidqoʻm raisi tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq hisoblab chiqiladi;

v) ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun har oyda bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravarigacha, yoʻlkira xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravarigacha boʻlgan kompensatsiya (qoʻshimcha) toʻlovlari;

g) xodimlar va ularning farzandlarining nikoh toʻyi munosabati bilan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravari miqdorida moddiy yordam.

15. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlariga ularning mehnatiga haq toʻlash tizimiga kirmaydigan va mehnat natijalariga asoslanmagan quyidagi mukofotlar beriladi:

a) Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan umumxalq bayramlari (ishlanmaydigan bayram kunlari), shuningdek, tibbiyot xodimlari kuni munosabati bilan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravarigacha boʻlgan mukofot pullari;

b) Sanepidqoʻmning yubiley sanalarida, pensiya yoshiga toʻlishi munosabati bilan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravarigacha miqdorda mukofot pullari.

16. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Sanepidqoʻmning markaziy apparati xodimlariga quyidagi holatlarda va miqdorlarda moddiy yordam ajratiladi:

a) bir yilda bir marotaba qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sotib olish uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravarigacha miqdorda moddiy yordam;

b) baxtsiz hodisa, xodimning kasalligi sababli davolanish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplash uchun bir martalik lavozim maoshining bir baravari miqdorida moddiy yordam;

v) xodimning vafoti sababli uning yaqin qarindoshlariga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 10 baravarigacha miqdorda moddiy yordam.

17. Ushbu Nizomning 16-bandi “b” kichik bandida keltirilgan miqdordagi moddiy yordam xodimga ajratilishi uchun xodim tomonidan tegishli mazmundagi ariza va asoslovchi hujjatlarni Sanepidqoʻmga taqdim etish talab etiladi.

18. Sanepidqoʻm markaziy apparati xodimlariga ushbu Nizomning 14 — 16-bandlarida keltirilgan toʻlovlar Sanepidqoʻm raisining buyrugʻiga asosan amalga toʻlanadi.

5-bob. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish

19. Jamgʻarma faoliyati Jamgʻarma faoliyatini boshqarish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tomonidan boshqariladi va uning mablagʻlari taqsimlanadi.

Sanepidqoʻm raisi Komissiya raisi hisoblanadi.

Komissiya Sanepidqoʻm raisining buyrugʻi bilan kamida yetti nafardan iborat Sanepidqoʻm raisining oʻrinbosarlari, Sanepidqoʻmning boshqarma, boʻlim boshliqlaridan iborat tarkibda shakllantiriladi.

Komissiya aʼzolarning ishtirok etish ixtiyoriyligi va koʻrilayotgan masalalarni hal etishda teng huquqlilik tamoyillari asosida shakllantiriladi.

Komissiya yigʻilishi aʼzolarning uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi. Komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi yigʻilmaganda, Komissiya yigʻilishi boshqa sanaga koʻchiriladi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar boʻyicha qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Qabul qilingan qaror bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi.

Komissiya yigʻilishining bayonnomasi va qarori Komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.

20. Komissiyaning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

Komissiya yigʻilishlarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etish;

Sanepidqoʻmni rivojlantirishning dolzarb masalalari boʻyicha takliflar kiritish;

Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanishni nazorat qilish;

har chorak yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash;

Jamgʻarmaga xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning grantlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining mablagʻlari jalb etilishiga koʻmaklashish.

Komissiyaga qonunchilik hujjatlariga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq boshqa vazifalar ham yuklanishi mumkin.

21. Komissiya raisi:

Komissiya yigʻilishi kun tartibini belgilaydi va uni chaqiradi;

Komissiya qarorlarini tasdiqlaydi va ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Komissiya tomonidan belgilangan limitlar doirasida xarajatlar smetalarini tasdiqlaydi va ularga belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi, shuningdek, Jamgʻarmaning zaxira mablagʻlaridan foydalanishni belgilaydi.

22. Komissiya kotibi:

Komissiya yigʻilishiga kun tartibi boʻyicha barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;

kun tartibidagi masalalar boʻyicha Komissiya yigʻilishi oʻtkazilishini tashkil etadi;

Komissiya aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni yigʻilishning sanasi, vaqti, joyi va kun tartibidan xabardor qiladi;

Komissiya yigʻilishi qarorlarining bajarilishi boʻyicha monitoringlar oʻtkazadi;

Komissiya bayonnomalarini rasmiylashtiradi va qabul qilingan qarorlarni Komissiya aʼzolariga va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuboradi.

23. Komissiya oʻz yigʻilishlarini har chorakda kamida bir marta oʻtkazadi.

24. Komissiya yigʻilishini Komissiya raisi, u boʻlmagan taqdirda — Komissiya raisining oʻrinbosari boshqaradi.

25. Sanepidqoʻmning Moliya-iqtisod boʻlimi Jamgʻarmaning ishchi organi hisoblanadi.

Ishchi organ:

Jamgʻarmaning kelgusi yil uchun daromadlari va xarajatlari prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqadi;

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetalarini tayyorlaydi va belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kelishish uchun kiritadi;

Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga qonunchilik hujjatlarida va ushbu Nizomda belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi;

Jamgʻarma tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

tushumlar manbalari boʻyicha Jamgʻarmaning daromadlari hamda xarajatlarining asosiy yoʻnalishlari hisobini yuritadi;

har chorakda kamida bir marta Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi va uni Komissiyaga taqdim etadi.

6-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisob, hisobot va nazorat

26. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar Sanepidqoʻmning budjetdan tashqari boshqa mablagʻlaridan alohida yuritiladi.

27. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi budjet tashkilotlari uchun budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi (choraklar, tushumlar manbalari va ulardan foydalanish yoʻnalishlari boʻyicha) va Komissiya tomonidan tasdiqlanadi.

28. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasining bajarilishi boʻyicha yillik hisobot Komissiyaning yigʻilishida koʻrib chiqiladi va har yili 15-martgacha Komissiya tomonidan tasdiqlanadi. Yillik hisobot nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi.

29. Jamgʻarmaning joriy yilda foydalanilmay qolgan mablagʻlari keyingi yilga oʻtadi va olib qoʻyilmaydi.

30. Ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan manbalardan Jamgʻarmaga ajratmalar tegishli tashkilotlar tomonidan hisobot oyi uchun keyingi oyning 10-sanasidan kechiktirmay oʻtkaziladi.

Jamgʻarmaga ajratmalar oʻz vaqtida va toʻliq oʻtkazilishi uchun javobgarlik Sanepidqoʻmning tizim tashkilotlari rahbarlari va bosh buxgalterlari zimmasiga yuklanadi.

31. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

32. Komissiya Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishi uchun javobgar hisoblanadi.

33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-dekabrdagi 814-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqligi tasdiqlanishi lozim boʻlgan muvofiqlikni baholash obyektlari roʻyxatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 30-yanvardagi 43-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish

3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sanitariya-epidemiologik xulosa majburiy tartibda olinishi lozim boʻlgan oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari

T/r Nomi TIF TN kodi 1. Goʻsht va oziq-ovqat holida isteʼmol qilinadigan goʻsht mahsulotlari (hayvonot dunyosiga tegishli boʻlgan kalla-pocha, ichak-chovoq va ichki aʼzolari), shu jumladan, qadoqlangan (farmatsevtika sohasida foydalaniladigan hayvonot dunyosiga tegishli boʻlgan ichak va ichki aʼzo mahsulotlari bundan istisno) 0201 — 0210 (istisno: 0206 10 100 0, 0206 22 000 1, 0206 29 100 0, 0206 30 000 1, 0206 30 000 3, 0206 41 000 1, 0206 49 000 1, 0206 80 100 0, 0206 90 100 0) 2. Baliq, qisqichbaqasimonlar, mollyuska va boshqa suvda yashovchi umurtqasizlar 0301 — 0308 (istisno: 0301 11 000 0 va 0301 19 000 0, *0306391000, *0307609000 *0308902000) 3. Sut mahsulotlari (istisno: xomashyo tariqasidagi sut); parranda tuxumi (istisno: inkubatsiyalanadigan tuxum); tabiiy asal; kelib chiqishi hayvonot olamiga mansub boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlari (faqat oziq-ovqat holida isteʼmol qilinadigan) 0401 — 0406, 0407, 0408 (istisno: 0408 11 200 0, 0408 19 200 0, 0408 91 200 0, 0408 99 200 0), 0409 00 000 0, 0410 00000 0 4. Hayvonot dunyosiga tegishli boʻlgan mahsulotlarning (istisno: baliq mahsulotlari) but yoki boʻlaklangan, yangi, sovitilgan, muzlatilgan, tuzlangan, tuzli suvga solingan, quritilgan yoki dudlangan ichaklari, qopchalari va oshqozonlari 0504 00 000 0 5. Oziq-ovqat holida isteʼmol qilinadigan mevalar va yongʻoqlar, sitrus mevalar poʻstlari yoki qovunning poʻchoq va ildizlari 0801 — 0814 00 000 0 6. Qahva, quruq choy va xushboʻy ziravorlar 0901 — 0910 7. Don mahsulotlari (istisno: urugʻlik materiallari) 1001 — 1008 (istisno: 1008 30 000 0, 1001 11 000 0, 1001 91, 1002 10 000 0, 1003 10 000 0, 1004 10 000 0, 1005 10, 1006 10 100 0, 1007 10, 1008 10 000 1, 1008 21 000 0) 8. Un-yorma mahsulotlari; solod; kraxmal; inulin; bugʻdoy kleykovinasi 1101 00 — 1109 00 000 0 9. Qovurilmagan yoki boshqa usulda qayta ishlov berilmagan, qobiqsizlantirilgan yoki qobiqsizlantirilmagan, maydalangan yoki maydalanmagan yer yongʻoq (istisno: urugʻlik materiallari) 1202 (istisno: 1202 30 000 0) 10. Sharbatlar va oʻsimlik dunyosiga tegishli boʻlgan ekstraktlar; pektin moddalar, pektinat va pektatlar; agar — agar va oʻsimlik dunyosiga tegishli boʻlgan quyuqlashtirgichlar, koʻrinishi oʻzgartirilgan yoki oʻzgartirilmagan 1302 (istisno*1302390000) 11. Kelib chiqishi hayvonot dunyosiga yoki oʻsimlik dunyosiga tegishli boʻlgan moy va yogʻlar hamda ularning parchalanishi natijasida kelib chiqqan mahsulotlar; tayyorlangan oziq-ovqat moylari; hayvonot yoki oʻsimlik dunyosiga tegishli boʻlgan mumlar 1501 — 1517 (istisno: 1501 10 100 0, 1501 20 100 0, 1502 10 100 0, 1502 90 100 0, 1503 00 110 0, 1503 00 300 0, 1507 10 100 0, 1507 90 100 0, 1508 10 100 0, 1508 90 100 0, 1511 10 100 0, 1511 90 910 0, 1512 11 100 0, 1512 19 100 0, 1512 21 100 0, 1512 29 100 0, 1513 11 100 0, 1513 19 300 0, 1513 21 100 0, 1513 29 300 0, 1514 11 100 0, 1514 19 100 0, 1514 91 100 0, 1514 99 100 0, 1515 19 100 0, 1515 21 100 0, 1515 29 100 0, 1515 50 110 0, 1515 50 910 0, 1515 90 210 0, 1515 90 310 0, 1515 90 400 0, 1515 90 600 0, 1516 20 950 0), 1518 00 910, (istisno 1521 90 910 0, 1521 90 990 0) 12. Goʻsht, baliq yoki qisqichbaqasimonlar, mollyuskalar yoki boshqa suvda yashovchi umurtqasizlardan tayyorlangan tayyor oziq-ovqat holida isteʼmol qilinadigan mahsulotlari 1601 00 — 1605 13. Shakar va shakar asosida tayyorlangan qandolat mahsulotlari 1701 — 1704 (istisno *1701999009,*1702901000) 14. Kakao va kakao asosida tayyorlangan qandolat mahsulotlari 1801 00 000 0 — 1806 15. Boshoqli oʻsimlik dunyosiga tegishli boʻlgan don, un, kraxmal yoki sutli; unli qandolat mahsulotlari 1901 — 1905 16. Sabzavot, meva, yongʻoq va oʻsimliklarning boshqa qismlaridan qayta ishlangan mahsulotlar 2001 — 2009 17. Turli oziq-ovqat mahsulotlari 2101 — 2106 (istisno *2106 90 980 8 — Xamirturish hujayra devori (Veast Call Wall) — hayvonlar ozuqa qoʻshimchalari) 18. Spirtsiz ichimliklar va sirka (uksus) 2201 — 2202, 2209 00 19. Aholiga savdo tarmoqlari orqali savdo qilinadigan umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan tayyorlanadigan oziq-ovqat, oshpazlik masalliqlari va yarim tayyor mahsulotlar Nomi 0201 dan 2106 gacha boʻlgan tovar pozitsiyalarida keltirilgan mahsulotlardan tayyorlangan 20. Tuz (faqat isteʼmol qilinadigan tuz uchun) 2501 00 911 0, 2501 00 919 0 ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-dekabr,

814-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.12.2025-y., 09/25/814/1201-son)

lex.uz