📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 24-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 24 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 декабря 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 December 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ»;
НИЗОМ»;
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ТАЛАБЛАР
АРИЗА
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига , шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда :
а) 4-банддаги «психик» сўзи «руҳий ҳолат бузилишлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Руҳий ҳолат бузилишлари (шизофрения, ақл заифлиги) мавжудлигини текшириш доимий ёки вақтинчалик яшаб турган жойидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасининг (амбулатор хизмат кўрсатадиган психиатрия муассасаси) психиатр шифокори томонидан амалга оширилади».
в) 14-бандда :
биринчи хатбошидаги «психик касалликлар» сўзлари «Низомда кўрсатилган руҳий ҳолат бузилишлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «психик касалликлар» сўзлари «руҳий ҳолат бузилиши» сўзлари билан, «врач» сўзи «шифокор» сўзи билан алмаштирилсин.
г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Наркологик текшириш экстерриториал тамойил асосида кўп тармоқли марказий поликлиника нарколог шифокори томонидан ўтказилади.
Нарколог шифокор лавозими вакант бўлган тақдирда наркология диспансери ёки туман наркология кабинети шифокори томонидан ўтказилади».
д) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Наркологик ҳисобда турмаган ва текшириш даврида уларда психофаол моддалар истеъмол қилинишидан далолат берувчи психосоматик белгилар аниқланган тақдирда никоҳланувчи шахслар биологик суюқликларда психофаол моддаларни аниқлаш бўйича лаборатория текширувидан ўтиш учун ҳудудий диспансерга юборилади.
Бунда кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг нарколог шифокори томонидан никоҳланувчи шахсларга психофаол моддаларни аниқлаш бўйича лаборатория текширувидан ўтиш учун электрон йўлланма шакллантирилади ва диспансерга юборилади»;
е) 31-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тиббий кўрик натижалари тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида киритилади.
Бунда соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ОИВ/ОИТС, руҳий ҳолат бузилишлари, наркологик, таносил ва сил касалликлари бўйича тиббий кўрик натижалари «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига киритилади»;
ж) 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Наркологик касалликлар юзасидан текшириш:
Клиник ва соматоневрологик текширув;
Анамнестик ва психопатологик текширув;
психофаол моддаларни аниқлаш (психосоматик белгилар аниқланганда)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нотариуслар томонидан тарафларнинг хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади»;
б) иловада :
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Тарафларнинг хоҳишига кўра автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда ишончнома бўйича ишончли шахсга, бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига ва ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига, текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши керак бўлган биринчи нусха тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Агар ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади».
қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:
«10 1 . Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларида ишончнома берилган шахсда ушбу автотранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида :
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»;
б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ»;
в) 1-иловада :
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисида
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди»;
3-боб ҳамда 7 ва 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 2-иловада :
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисида
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида«ги Қонунига мувофиқ ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди»;
3 ва 4-боблар ҳамда 4 , 7 ва 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 3-иловада :
4-боб ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида :
а) номи , 2-банднинг учинчи хатбошиси ва 4-банддаги «сиртқи» сўзи «масофавий» сўзи билан алмаштирилсин;
1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда — Академия деб аталади) бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари қабул квотасининг 80 фоизи бўйича қабул қилиниши («Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналиши бўйича қабул бундан мустасно);
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун масофавий таълим шакли жорий этилганлиги, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
б) 1-иловада :
2-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга (кейинги ўринларда — Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ қабул қилинади. Бунда ўқишга қабул ўринлари республика ёки вилоятлар кесимида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан тақсимланади. Номзодлар тақсимланган квоталар доирасида ўқишга умумий йўналишда қабул қилинади ва иккинчи курсдан бошлаб таълим йўналишлари бўйича ўқитилади («Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» ва «Эксперт-криминалистика фаолияти» йўналишлари бундан мустасно)»;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул квотасининг 80 фоизи бўйича қабул қилинади»;
қуйидаги мазмундаги 61 2 ва 61 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«61 2 . Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанлари (математика, физика ва кимё)ни билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификатлар ёки халқаро тан олинган сертификатларнинг тегишли даражаларига эга бўлган номзодларга математика, физика ёки кимё фанидан ўтказиладиган синовларда қуйидагича балл берилади:
А+, А даражали миллий сертификатга ёки — A-LEVEL имтиҳонининг B, А, А* даражали халқаро сертификатга эга бўлган номзодларга — математика, физика ёки кимё фанидан белгиланган максимал балл;
B+, B, C+, C даражали миллий сертификатга эга бўлган номзодларга — мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида математика, физика ёки кимё фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл.
Бунда 2024 йил 1 мартга қадар умумтаълим фанлари бўйича берилган миллий сертификатлар учун мазкур сертификат олинган пайтда амалда бўлган имтиёз татбиқ этилади.
61 3 . Профессионал даражадаги нуфузли халқаро IT-сертификатга эга бўлган «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналишига ҳужжат топширган номзодларга математика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади. Махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган беш нафар номзод мазкур йўналишнинг иккинчи курсига тўғридан-тўғри қабул қилинади.
«Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналишига ўқишга кириш учун имтиёзлар берадиган профессионал даражадаги нуфузли халқаро IT-сертификатлар рўйхати ва даражалари ички ишлар вазири томонидан белгиланади»;
63-банддаги «профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 3-иловада :
матндаги «сиртқи таълим шакли» ва «Сиртқи таълим факультетида» сўзлари тегишлича «масофавий таълим шакли» ва «Масофавий таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш факультетида» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги «сиртқи таълим факультетига» сўзлари «Масофавий таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш факультетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 9 1 -иловада :
3-банддаги «1 та амалий топшириқ» сўзлари «2 та амалий топшириқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «20» сони «30» сони билан алмаштирилсин;
10-бандда :
биринчи хатбошидаги «30» сони «60» сони билан алмаштирилсин;
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) билетдаги биринчи назарий савол учун (20 баллик тизимда):
савол мазмун ва моҳиятини тўлиқ очиб берса, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодаласа, жавобни ёритишда ишончли далилларга ҳавола қилса — 20 балл;
савол мазмун ва моҳиятини очиб берса, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодаласа — 15 балл;
савол мазмун ва моҳиятини қисман очиб берса, жавобни ифодалашда мантиқийлик ва кетма-кетлик қисман бузилса — 10 балл;
савол мазмун ва моҳиятини қисман очиб берса, жавобни ифодалашда мантиқийлик ва кетма-кетликка риоя этилмаса — 5 балл;
савол мазмун ва моҳиятини очиб бера олмаса — 0 балл;»;
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) билетдаги иккинчи ва учинчи амалий топшириқ учун (ҳар бири 20 баллик тизимда):
амалий топшириқ кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида тўлиқ бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилинса, фойдаланилган технология ва элементлар ҳақида тўлиқ шарҳ берса, амалий топшириқни мантиқий фикрлаб, хатосиз ва камчиликларсиз бажарса — 20 балл;
амалий топшириқ кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида тўлиқ бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинса, фойдаланилган технология ва элементлар ҳақида қисман шарҳ берса, амалий топшириқни мантиқий фикрлаб, 1 та қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар билан бажарса — 15 балл;
амалий топшириқ кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида тўлиқ бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинса, фойдаланилган технология ва элементлар ҳақида тасаввурга эга бўлса, амалий топшириқни мантиқий фикрлаб, 2-3 та қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар билан бажарса — 10 балл;
амалий топшириқ кетма-кетликка қисман риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинса, амалий топшириқни 4-5 та қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар билан бажарса — 5 балл;
амалий топшириқ бажарилмаса, амалий дастурий воситалар нотўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаса — 0 балл»;
иловада :
тўртинчи устундаги «амалий топшириқ» сўзи «1-амалий топшириқ» сўзи билан алмаштирилсин;
«2-амалий топшириқ» номли бешинчи устун билан тўлдирилсин;
бешинчи устун тегишинча олтинчи устун деб ҳисоблансин.
в) 2-иловада :
номи ва 1-банди , 2-банднинг биринчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари , 4-банднинг тўртинчи хатбошиси , 1-илова белгиси, 2-илова белгиси ва матни , 3-илова белгиси, 4-илова белгиси ва матнидаги «сиртқи» сўзи «масофавий» сўзи билан алмаштирилсин;
3-банд ва 4-банднинг олтинчи хатбошисидаги «қабул йилида қирқ бир ёшга тўладиган» сўзлари «қирқ ёшдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатининг «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар» бўлимида :
4-позициядан йигирма биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 4 1 Жадидлар мероси давлат музейи Бухоро шаҳри ».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
кўп болали оилаларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Камбағал оилалар реестри» ахборот тизимларига киритилган кам таъминланган ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган камбағал оилаларнинг болалари;
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги имтиёзли рўйхатга киритилган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда берилади.
Қолган имтиёзлар турлари бўйича ариза берувчи давлат хизматидан мазкур Регламентга асосан умумий тартибда фойдаланади ва мазкур имтиёзларнинг мавжудлиги «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қуйидаги ахборот тизимларидан аниқланади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилганлар ҳақидаги маълумотлар мазкур ахборот тизимларидан;
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёллар ҳақидаги маълумотлар «Аёллар дафтари» ахборот тизимидан;
боланинг отаси ёки онаси талаба эканлиги ҳақидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан;
боланинг отаси ёки онаси педагог эканлиги ҳақидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан;
боланинг кўп болали оилалар тоифасига мансуб эканлиги Адлия вазирлигининг ахборот тизимидан;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар ҳақидаги маълумотлар МТБАТ тизимидан.
Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги имтиёзли рўйхатга киритилган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларга берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Бунда ташкилот раҳбари тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва МТБАТ тизимига ишончли маълумот киритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
1-банд «сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома» сўзларидан кейин «(ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномалар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банднинг «а» кичик бандидаги «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида, ер ости сувларидан ташқари),» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банддаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тарафларнинг хоҳишига кўра кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар гербли бланкаларда расмийлаштирилади. Агар кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 7-илованинг 4-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «ҳудудий бошқармаларнинг» сўзлари «тизим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарорининг 10-банди «в» кичик бандидаги «ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат шартномаларини тузиш (бекор қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) иш берувчи (ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсларда тугатувчи) томонидан амалга оширилади, қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини (бекор қилишни, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни) рўйхатдан ўтказиш функцияси раҳбар ёки у томонидан белгиланган бошқа шахсга, ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсларда тугатувчига юкланиши мумкин.
Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 8 февралдаги 71-сон қарорида :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) шахсга доир маълумотлар базаларини Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, реестрдан чиқариш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент талаблари:
жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;
Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;
тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўз таркибида:
жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишлигича жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.
3. Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестри шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини тизимлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқликни назорат қилиш мақсадида шакллантирилади.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) шахсга доир маълумотлар базасининг оператори;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти;
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон, қоғоз шаклида ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда — субъект) — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (кейинги ўринларда — мулкдор) — шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва юридик шахс;
шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (кейинги ўринларда — оператор) — шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестри (кейинги ўринларда — Давлат реестри) — шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) шахсга доир маълумотлар базасининг оператори томонидан ариза бериш орқали рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларининг рўйхати;
Шахсга доир маълумотлар базасининг давлат реестридаги қайд рақами (кейинги ўринларда — қайд рақами) — мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш орқали хабардор қилиш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд этилган рақами.
5. Шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
6. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун вакил орқали мурожаат қилинганда вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома сўровномага илова қилинади.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
10. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан кейин беш иш куни мобайнида шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади ёки рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Бунда ваколатли орган Давлат реестрида рўйхатдан ўтказган куннинг ўзида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
11. Сўровномада назарда тутилган маълумотлар нотўғри эканлиги ёки тўлиқ тақдим этилмагани давлат хизматини рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази хизмат натижасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
13. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарор асосида ваколатли орган масъул ходими Давлат реестрида такрорланмайдиган қайд рақами билан рўйхатдан ўтказади.
14. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.
15. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш маълумотларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган тақдирда, ариза берувчи етти иш кунидан кечиктирмасдан, ушбу Регламентнинг 7-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши шарт.
Бунда ваколатли орган сўровномани ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган муддатда кўриб чиқади ва киритилган ўзгартиришлар тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
16. Давлат реестрига қайд рақами ўзгартирилмаган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
17. Давлат реестридан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
Давлат реестридан чиқариш бўйича мулкдор ва (ёки) операторнинг аризасига асосан;
мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолияти тугатилганда;
суднинг мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда мулкдор ва (ёки) оператор ушбу Регламентнинг 7-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
18. Давлат реестридан чиқарилгандан сўнг кейинчалик унинг қайд рақами ишлатилмайди, аввал берилган шахсга доир маълумотлар базаси Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат реестри маълумотлари юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Мулкдор ва (ёки) операторнинг Давлат реестри рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги маълумотлар ушбу маълумотлар базасининг қайд рақамини Давлат реестрини юритиш ахборот тизимига киритиш орқали автоматик тарзда олинади.
20. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари маркази ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
21. Ариза берувчилар шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда ваколатли органга тақдим этилган маълумотларнинг нотўғри ёки ноаниқ кўрсатилгани учун жавобгар бўладилар.
22. Ваколатли органнинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан юқори турувчи давлат органи ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
23. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Миграция ва персоналлаштириш департаменти 1. Шахсга доир маълумотлар базаларини Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказади. 2. Шахсга доир маълумотлар базаларини Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этади. 5 иш кунида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. 10 дақиқа ичида 2. ЯИДХП 2. Хизмат натижасини автоматик тарзда ариза берувчига юборади. 2. Реал вақт режимида
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисида
I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Яшаш манзили: II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот 1. Расмий номи (тўлиқ): 2. Жойлашган жойи: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 5. СТИР: III. Мулкдор ва (ёки) операторнинг маълумотлар базаси ҳақида маълумотлар Шахсга доир маълумотлар базасининг номи: Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш бошланган сана: Шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тугатиш муддати ёки шарти: Шахсга доир маълумотлар базаси жойлашган мамлакат: Шахсга доир маълумотлар базаси жойлашган манзил: Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсади: Шахсга доир маълумотлар базаси масофадан бошқариладими? Шахсга доир маълумотлар базаси ушбу мулкдор ва (ёки) операторнинг ўзига тегишлими? Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида шахсий маълумотларни трансчегаравий узатиш имконияти мавжудми? Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш учун жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва лавозими: Шахсга доир маълумотлар базасига нисбатан ҳуқуқи: Шахсга доир маълумотлар базасида қайта ишланувчи шахсга доир маълумотлар рўйхати: □ Ф.И.О. □ Туғилган йили □ Туғилган ойи □ Туғилган куни □ Туғилган жойи □ Фуқаролиги □ ЖШШИР □ Фотосурати □ Таълим муассасалари □ Яшаш манзили □ Оилавий ҳолати □ Меҳнат фаолияти □ Ойлик харажатлари □ Телефон рақами □ Диний қараши □ Ирқий келиб чиқиш □ Ижтимоий келиб чиқиши □ Касаба уюшмага аъзолиги □ Сиёсий партияга аъзолиги □ Миллати □ Молиявий ҳолати □ Жисмоний ҳолати □ Мулкий ҳолати □ Судланганлик ҳолати □ Ҳарбий хизматга алоқадорлиги □ Руҳий ҳолати Биометрик маълумотлар: Генетик маълумотлар:
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 3-банд «Давлат хизмати» сўзларидан кейин «давлат хизматлари марказлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун шахсан келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани тўлдиради»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи давлат хизматидан электрон фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради»;
иккинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича учинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда)»;
в) 7-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
42,5 фоизи — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент);
39 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома тўлдирилгандан сўнг сўровнома автоматик тарзда «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимига (кейинги ўринларда — электрон тизим) юборилади ва ушбу электрон тизим орқали тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига ва Тошкент шаҳрида Департаментга юборилади»;
д) 10-бандда :
биринчи хатбоши «реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади» сўзларидан кейин «ва уни Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматлари маркази реклама жойининг паспорти келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади»;
иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали (шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга паспортни ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
12. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилган тақдирда, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки Тошкент шаҳрида Департаментдан рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хабарнома Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади»;
ж) 1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «рўйхатдан ўтади» сўзларидан кейин «ёки Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат қилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Автоматик тарзда »;
3-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент» сўзлари «ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устуни «в» кичик бандида:
учинчи хатбоши «паспортни» сўзидан кейин «Давлат хизматлари марказига ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 4-5-босқичлар билан тўлдирилсин:
« 4-босқич Давлат хизматлари маркази Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 10 дақиқа мобайнида 5-босқич Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади. Мурожаат этганда ».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :
а) 1-илованинг 5-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Кадастр паспорти шакллантирилиши натижасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юзага келадиган ҳолларда, кадастр паспортини олиш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш композит хизмат тарзида амалга оширилади»;
б) 2-илованинг 5-бандида :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кадастр паспорти шакллантирилиши натижасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юзага келадиган ҳолларда, кадастр паспортини олиш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш композит хизмат тарзида амалга оширилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида :
а) 1-иловада :
43-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Битим тарафларнинг хоҳишига кўра гербли бланкада расмийлаштирилган тақдирда, унинг тасдиқловчи ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим»;
қуйидаги мазмундаги 54 1 -банд билан тўлдирилсин:
«54 1 . Нотариус томонидан амалга ошириладиган ушбу Низомнинг 51 — 54-бандларидаги барча ҳаракатлар мажбурий аудио- ва видеоёзувда қайд этилади ҳамда тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади»;
58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари, никоҳ шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда, нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
Мазкур бандда кўрсатилган қоидалар аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун 2020 йил 1 январдан кейин, никоҳ шартномалари учун 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Битимларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
б) 2-иловада :
31-банднинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Битим тарафларнинг хоҳишига кўра гербли бланкада расмийлаштирилган тақдирда, унинг тасдиқловчи ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим»;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари, никоҳ шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда, нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
Мазкур бандда кўрсатилган қоидалар аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун 2020 йил 1 январдан кейин, никоҳ шартномалари учун 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Битимларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
в) 3-иловада :
27-банднинг йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари билан боғлиқ шартномалар тарафларнинг хоҳишига кўра гербли бланкада расмийлаштирилган тақдирда унинг тасдиқловчи ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим»;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари, никоҳ шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда, нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
Мазкур бандда кўрсатилган қоидалар аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун 2020 йил 1 январдан кейин, никоҳ шартномалари учун 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Шартномаларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
г) 4-иловада :
қуйидаги мазмундаги 26 1 -банд билан тўлдирилсин:
«26 1 . Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларида ишончнома берилган шахсда ушбу автотранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт».
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ҳужжатларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади»;
д) 5-илованинг 50-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Ҳужжатларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 8-бандда :
биринчи хатбоши «ёхуд солиқ хизмати органига» сўзларидан кейин «ёки Давлат хизматлари марказига» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «келганда эса солиқ органи ходими» сўзлари «ёки Давлат хизматлари марказига келганда эса тегишли ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг биринчи хатбошиси «шахсий кабинет орқали» сўзларидан кейин «шунингдек, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 13-банд «давлат солиқ хизмати органига» сўзларидан кейин «шунингдек, Давлат хизматлари марказига» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «давлат солиқ хизмати органига» сўзларидан кейин «шунингдек, Давлат хизматлари марказига» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқич «Тадбирлар» устуни «давлат солиқ хизмати органларида» сўзларидан кейин «шунингдек, Давлат хизматлари марказида» сўзлари билан тўлдирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомнинг 49-банди биринчи ва ўн бешинчи хатбошиларидаги «ҳудудий бошқармалари» сўзлари «тизим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар электрон тартибда шахсий кабинет ёки мобил илова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилади»;
б) 1-иловада :
13-банд «мобил иловаси» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банд «мобил иловасига» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-бандда :
иккинчи хатбоши «мобил илова» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «мобил иловасига» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-банднинг биринчи хатбошиси «мобил иловаси» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «мобил илова» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Тадбирлар» устуни «мобил иловасига» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқич «Тадбирлар» устуни «мобил илова» сўзларидан кейин «шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. ОҲТМга ўқишга киришдан олдин (дастлабки саралаб олиш даврида) номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) мазкур муассасалар раҳбарияти томонидан улар ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортган, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган, шунингдек, бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳолларда, ҳарбий хизматчини ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини қоплаб бериши (моддий жавобгарлик) тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тилхат олинади»;
б) 105-банд «ҳарбий хизмат» сўзларидан кейин «(хизмат)» сўзи билан тўлдирилсин;
в) Низомга 2-иловада :
«ўқишга қабул қилинсам, ўқишни тугатганимдан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортсам,» сўзлари «ўқишга қабул қилинсам, ўқишни тугатганимдан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортсам,» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ўқишга қабул қилинса, ўқишни тугатгандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортса» сўзлари «ўқишга қабул қилинса, ўқишни тугатгандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортса» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:
«10 1 .Сўровнома келиб тушгандан сўнг йўқолган ашё ҳақида «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимига автоматик равишда икки ой мобайнида эълон жойлаштирилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган муддат ичида йўқолган ашё топилмаганда, эълон автоматик тарзда якунланади»;
б) 13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда топилма ҳақида жойлаштирилган эълон автоматик тарзда якунланади»;
в) 14-бандда :
биринчи хатбошидаги «Агентликнинг» сўзи «Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджетдан ташқари жамғармасининг» сўзлари «Вазирликнинг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 18-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда топилма ҳақида жойлаштирилган эълон автоматик тарзда якунланади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентлик» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 1-илованинг 7-босқич «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси» сўзлари «Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «37» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин;
32-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги ҳамда тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойининг (почта манзилининг) номланиши (маҳаллалар, кўчалар номи, уй рақамлари) ўзгарганда тадбиркорлик субъектининг амалда бўлган лицензияларига «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда тўлов ундирмасдан ўзгартириш киритилади»;
б) қуйидаги мазмундаги 38 — 40-иловалар билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 38-ИЛОВА
Божхона омборини таъсис этиш ва унинг фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури Божхона омбори фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси Юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 4. Лицензияловчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) автомобиль йўллари ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат; Маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари а) божхона омбори ҳудуди божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) ва божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонасидан иборат бўлади. Умумий ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) қўриқланадиган ва белгилаб олинган, транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд билан туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин; в) божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар): ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши; баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши ва давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси билан таъминланиши; бевосита туташ божхона назорати зонасидан ажратилган бўлиши; ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. Биноларда (очиқ майдончаларда) омбор ўрни махсус ажратилиши ва белгиланиши, ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим: божхона декларациясининг рўйхат рақами; божхона режими; юк қабул қилувчининг номи; товарларнинг номи ва миқдори; г) божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонаси қуйидаги талабларга мувофиқ: бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган бўлиши; ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари — қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши; божхона омбори биносига (очиқ майдончасига) эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши; барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат ўтказиш пунктлари бўлиши; товарларни божхона омборига жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим; д) божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак: ортиш-тушириш воситалари; омбор асбоб-ускуналари; ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари; божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; божхона омбори ҳудудини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими; видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаи (қурилмалари); ёритиш тизими билан таъминланиши; кўрик ўтказиш учун стол; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси; термометр; алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); мебель; божхона омборида ишловчи ва унга ташриф буюрувчи шахслар учун махсус кийим; е) божхона омбори ҳудудида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ майдонча бўлиши керак: божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши; 40 м²дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши; электр ёруғлиги билан жиҳозланиши; содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши. Божхона омбори ҳудудида ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланмаслиги лозим; ж) божхона органи ходимлари ва божхона омбори мудирлари фаолият кўрсатиши учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак: 6 м²дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м³дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлган; мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган; доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет) билан жиҳозланган; мебель жиҳозлари билан таъминланган; божхона омборига ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган; з) божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда, лицензиат томонидан унинг ҳисобидан амалга оширилади; и) божхона омбори ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақланиши лозим; к) божхона омбори ҳудудида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақланиши лозим; л) лицензиат томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин янгиланган ҳолда улар божхона органларига тақдим этилиши лозим. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: божхона омборининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — божхона омбори ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДМдан — агар божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) сақлаш кўзда тутилса, «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» сертификати талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида) 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати Чекланмаган. 12. Изоҳ 1. Божхона омборида: божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар; божхона ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товари; қонунчиликка мувофиқ божхона ҳудуди орқали транзит қилиниши тақиқланган товар; божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилинган кундаги яроқлилик муддати Божхона кодексининг 94-моддасига мувофиқ маълум қилинадиган муддатдан кам бўлган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга рухсат берилмайди. 2. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди. 3. Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади. 4. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади. Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса, лицензия олиш талаб қилинмайди. Мазкур қоида божхона органини лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этмайди. 5. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 6. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимлари шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик; товарлар божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона омборидан олиб чиқилишини таъминлаш; берилган лицензия талаб ва шартларига, шу жумладан, божхона омборини жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш; видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг божхона омбори ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг божхона омборларига жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш; товарларни фақат божхона тўловлари таъминланган жойларда сақлаш; божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш; божхона органининг талабига мувофиқ божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш; божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш; божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш; божхона омбори ҳудудига товарларни жойлаштиришда ўрнатилган видеокузатув тизими назоратини чекламаслик; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида божхона омбори эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, шу жумладан, қайта ташкил этилгани, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларнинг бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақлаш; божхона омбори мудирини ҳар уч йилда бир маротаба божхона соҳасидаги ўқув курсларида ўқитиш. 7. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 8. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 9. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 10. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 11. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин: очиқ турдаги божхона омбори — ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори; ёпиқ турдаги божхона омбори — лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин. 12. Божхона омбори биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда, шунингдек, божхона омборининг тури ўзгарганда лицензияга ўзгартириш киритилиши мумкин. 13. Лицензиялар реестрига божхона омбори бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси, шунингдек, божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун берилган («Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талаблари) сертификатнинг рақами ҳамда санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 14. Божхона омборларида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 15. Божхона тўловларини таъминлаш: а) божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м² очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 15 баравари миқдорида ёки 1 м³ бино ҳажми учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 39-ИЛОВА
Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури Эркин омбор фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси Юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат; маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари а) эркин омбор ҳудуди эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) ва эркин омборга бевосита туташ божхона назорати зонасидан иборат бўлади. Умумий ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) қўриқланадиган ва белгилаб олинган, транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд билан туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин; в) эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар): ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши; баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши ва давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси билан таъминланиши; бевосита туташ божхона назорати зонасидан ажратилган бўлиши; ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. Шунингдек, биноларда (очиқ майдончаларда) омбор ўрни махсус ажратилиши ва белгиланиши, ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим: божхона декларациясининг рўйхат рақами; божхона режими; юк қабул қилувчининг номи; товарларнинг номи ва миқдори; г) эркин омборга бевосита туташ божхона назорати зонаси қуйидаги талабларга мувофиқ: бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган бўлиши; ичкарисида эркин омборнинг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари — қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши; эркин омбор биносига (очиқ майдончасига) эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши; барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши; товарларни эркин омборга жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим; д) эркин омбор доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак: ортиш-тушириш воситалари; омбор асбоб-ускуналари; ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари эркин омборда сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари; божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; эркин омбор ҳудудини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими; видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаи (қурилмалари); ёритиш тизими билан таъминланиши; кўрик ўтказиш учун стол; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси; термометр; алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); мебель; эркин омборда ишловчи ва унга ташриф буюрувчи шахслар учун махсус кийим; е) эркин омбор ҳудудида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ майдонча бўлиши керак: эркин омбор эшиклари томонидан жойлашиши; 40 м²дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши; электр ёруғлиги билан жиҳозланиши; содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши. Эркин омбор ҳудудида ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланмаслиги лозим; ж) божхона органи ходимлари ва эркин омбор мудирлари фаолият кўрсатиш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак: 6 м²дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м³дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлган; мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган; доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет) билан жиҳозланган; мебель жиҳозлари билан таъминланган; эркин омборга ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган; з) эркин омборни қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади; и) эркин омбор ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақланиши лозим; к) эркин омбор ҳудудида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақланиши лозим; л) лицензиат томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин янгиланган ҳолдаги ҳужжат божхона органларига тақдим этилиши лозим. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: эркин омборнинг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — эркин омбор ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДМдан — агар эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) сақлаш кўзда тутилса, «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» сертификати талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди. 2. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совитиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона режими остида жойлаштирилмайди. 3. Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади. 4. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 5. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: эркин омборнинг божхона режими шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; божхона органларининг рухсатисиз эркин омборга келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик; товарлар эркин омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида эркин омбордан олиб чиқилишини таъминлаш; берилган лицензия талаб ва шартларига, шу жумладан, эркин омборни жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш; видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг эркин омбор ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг эркин омборларга жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш; товарларни фақат божхона тўловлари таъминланган жойларда сақлаш; эркин омборга келиб тушаётган ва эркин омбордан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш; божхона органининг талабига мувофиқ эркин омбордаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; эркин омбор божхона режимининг амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган эркин омборда сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш; эркин омборда сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш; эркин омборда сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш; эркин омбор ҳудудига товарларни жойлаштиришда ўрнатилган видеокузатув тизими назоратини чекламаслик; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида эркин омбор эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; эркин омбор тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларнинг бошқа эркин омборга ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг эркин омборда сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақлаш; эркин омбор мудирини ҳар уч йилда бир маротаба божхона соҳасидаги ўқув курсларида ўқитиш. 6. Эркин омборда ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 7. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 8. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 9. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, эркин омборда сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 10. Эркин омбор биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда лицензияга ўзгартириш киритилиши мумкин. 11. Лицензиялар реестрига эркин омбор бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси, шунингдек, эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун берилган («Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талаблари) сертификатнинг рақами ҳамда санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 12. Эркин омборда божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш: а) божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м² очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 15 баравари миқдорида ёки 1 м³ бино ҳажми учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 40-ИЛОВА
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури: Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли чизмаси ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати; г) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат. Маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори: мазкур Регламентда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши; бир-бирига бевосита яқин жойга (божхона назорати зонасида) жойлаштирилиши керак; қуйидагилар билан: товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назоратини ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши; божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак; в) агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори юқоридаги талабларга риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 метрдан ортиқ) жойлашган бўлса, товарлар омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатуви тартибида олиб ўтилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади; г) товарлар бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда божхона хизмати органининг рухсати билан кўчирилади; д) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонунчилик ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак; е) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарлар бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни: Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан, ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини; товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини; товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак; ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун) ; кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Бож олинмайдиган савдо дўкони ташкил этилишига қараб уч турга бўлинади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида сотишга, шу жумладан, жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган, божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон Республикаси товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилиш учун мўлжалланган. 2. Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади. 3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда очилади. Бунда келишиш талабгор томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мурожаати орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари республиканинг тарихий шаҳарлари ва вилоятларнинг маъмурий марказларида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасини ҳамда божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. 4. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режими шартлари ва талабларига мувофиқ божхона назорати остида сотилади. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилмайди. 5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин сотилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; 2026 йил 8 февралдан бошлаб харидорнинг паспорт серия ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда); харидорнинг паспорт серияси ва рақами. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин сотилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; лицензиат — тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этилгандан сўнг сотилади. Бож олинмайдиган савдо дўконларидаги чет эл товарларининг намуналари асосида танлаб олинади. Танланган товарлар халқаро аэропортларда учиб кетиш куни бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; лицензиат — тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30x30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; сотиб олинаётган товарнинг халқаро аэропортларда учиб кетиш куни ва бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этиш жойи. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. 6. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин. Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади. Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи; товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати; буюртманома тузилган сана; хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси; товарларни сотиб олиш мақсади. 7. Бож олинмайдиган савдо дўконида қуйидагиларнинг сотилишига рухсат этилмайди: Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан, олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юқори даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно; чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан, провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинловисиз) сотилиши мумкин бўлмаса; заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар; бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда; жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши ёки истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар; вазни оғир товарлар (20 кг.дан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 см.дан ортиқ бўлганда). Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди. 8. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилишини таъминлаш; лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлаш, шунингдек, уларга ўзгартириш киритиш, устига ёзиш, ўчириш, нусха олиш, кўчириб олиш каби ҳаракатларни бажаришнинг ва бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш; видеокузатувни тўлиқ амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими билан таъминланиши; бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш; бож олинмайдиган савдо режимига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўкони омборларида сақлаш; бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан, автоматлаштирилган ҳисобини юритиш; божхона органининг талаби бўйича бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Регламентда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий (миллий) валютадаги банк ўтказмалари тўлов ҳужжатлари билан ишлашга мувофиқ касса операцияларини юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш; фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса; бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар тегишли тарзда маркаланган тақдирда сотиш; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; бож олинмайдиган савдо дўкони ёпилган тақдирда, бу ҳақида лицензияловчи органни хабардор қилиш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, шу жумладан, қайта ташкил этилганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг дўконнинг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва (ёки) омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; чет эл товарларини «бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг штрих кодлари ва уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш; товарлар сотилганда шаклланган чек маълумотларини онлайн тарзда божхона органларига тақдим этиш. 9. Лицензиат: бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқолган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга чакана сотишдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, бундай товарларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ божхона тўловлари тўланиши; бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилмаган товарлар сотилиши; бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария меъёрлари ва талабларига риоя этилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради. 10. Бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 11. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 12. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 13. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 14. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда, шунингдек, бож олинмайдиган савдо дўконининг тури ўзгарганда, лицензияга ўзгартириш киритиш мумкин. 15. Лицензиялар реестрига бож олинмайдиган савдо дўкони бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 16. Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 17. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш: а) бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди. ».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2 — 67-иловаларда» сўзлари «2 — 71-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 32-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги ҳамда тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойининг (почта манзилининг) номланиши (маҳаллалар, кўчалар номи, уй рақамлари) ўзгарганда тадбиркорлик субъектининг амалда бўлган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларига «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда тўлов ундирмасдан ўзгартириш киритилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 68 — 71-иловалар билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 68-ИЛОВА
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш (Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси иловаларига киритилган ўсимликлар бундан мустасно). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР, (хорижий фуқаролар учун паспортининг электрон нусхаси) почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари миқдори ва сони (ботаника коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир нусхасининг сони кўрсатилади); четга олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи (яшаш манзили, питомник); олиб чиқиш учун асос — ёввойи ўсимликларнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома)нинг санаси ва рақами, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатноманинг санаси ва тартиб рақами; ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмлари плантацияда (ёки питомникда) етиштирилган тақдирда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштирган питомниклар ва плантациялар реестр рақами кўрсатилади. б) Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар: ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома; Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома; бошқа шахс томонидан рухсатнома асосида ғамланган (тўпланган) ўсимлик дунёси объектлари сотиб олинган тақдирда ушбу ҳужжатларга сотиб олинишини тасдиқловчи ҳужжатлар; бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга ва олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (рухсатнома, божхона ҳужжатлари); ўсимликлар захирасининг ҳолати тўғрисида илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасалари биолог мутахассисларининг хулосаси (плантацияда етиштирилган ўсимлик дунёси объектлари сотиб олинган тақдирда, уларнинг сотиб олинишини тасдиқловчи ҳужжатлар); Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши мўлжалланаётган бўлса ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларига қонуний эга бўлганлигини (чет эл мамлакатлардан ўсимлик дунёси объектларини олиб чиқишга рухсатнома, қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат) тасдиқловчи ҳужжат. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: а) жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб чиқиш учун тўлов миқдорлари Ўсимлик дунёси объектлари турлари Ўлчов бирлиги Тўловлар миқдори Қизил китобга киритилган ўсимликлар, шунингдек, мазкур ўсимлик турларидан ботаника коллекциялари 1 дона мазкур тур ўсимлигини йиғиш қийматининг 5% Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар хом ашёси ва уларнинг қисмларини (яланғоч қизилмия, ва сассиқ коврак елими бундан мустасно) 1 кг ушбу турдаги ўсимликларни тайёрлаш учун тўлов миқдорининг 10% юридик ва жисмоний шахслари (чет эл фуқаролари ва юридик шахслар) учун хом ашё шаклида яланғоч қизилмия (ТИФ ТН коди 1211 90 860 8) 1 тн Тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича 225 АҚШ доллари юридик ҳамда жисмоний шахслари (чет эл фуқаролари ва юридик шахслар) учун сассиқ коврак елимининг хом ашё ҳолдагиси 1 тн Тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича 300 АҚШ доллари Қизил китобга киритилган Тожик ковраги елими, илдизи, хом ашёси 1 тн 400 АҚШ доллари Қизил китобга киритилмаган ўсимликларнинг ботаник коллекцияси (илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик аҳамиятга эга) 1 экземпляр ушбу турдаги ўсимликларни тайёрлаш учун тўлов миқдоридан 0,001% миқдорида 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни. Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун ариза берувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 20 иш кунигача узайтирилиши мумкин. 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: Ариза берувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этиш; рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш; ариза берувчи юридик шахс бўлганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи жисмоний шахс бўлганда, унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органни хабардор қилиш; рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш; аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ҳамда рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим бўйича тўлов қилиш; рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир тузатишлар ва қўшимчаларни киритмаслик. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (зарур ҳолларда) 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Рухсатномада белгиланган муддатга берилади. Бунда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди. 12. Изоҳ: 1. Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини етиштириш плантацияси (питомниги) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ҳисобига қўйилмаган бўлса рухсатнома бериш рад этилади. 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарори талаблари асосида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан рўйхатга олинган плантацияларда етиштирилган (табиий муҳитдан ажратиб олинмаган) ёввойи ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмларини олиб чиқиш учун рухсатнома олишда тўлов ундирилмайди. 3. Фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган рухсатномалар бўйича ўсимлик дунёси объектларининг белгиланган миқдори олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) ҳолларда, ариза берувчининг аризасига кўра қолган миқдор учун янги рухсатнома расмийлаштирилиши мумкин. Агар аввал берилган рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришидан олдин расмийлаштирилган бўлса, янги рухсатнома беришда нархдаги фарқ миқдори қўшимча тўлов сифатида ундирилади. Рухсатномадан фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилганлигини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан электрон тизим орқали тақдим этилган маълумотлар асосида аниқланади. 4. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб киришга рухсатнома учун тўлов ундирилмайди. 5. Рухсатнома учун тўлов суммаси тўлиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. 6. Рухсатнома олган шахс фойдаланиш учун уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас, рухсатнома юридик шахс раҳбари номига берилган ҳолатлар бундан мустасно.
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 69-ИЛОВА
Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш (Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси иловаларига киритилган ёввойи ҳайвонлар бундан мустасно). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР, (хорижий фуқаролар учун паспортининг электрон нусхаси), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами, ҳайвон турининг номи бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг (уларнинг қисмлари, ўлжалари, тулумлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва ҳоказо) сони; зоология коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир турининг нусхалари сони; четга олиб чиқиш (мамлакати) ёки олиб кириш жойи (питомник); четга олиб чиқиш учун асос — ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами). Ёввойи ҳайвонларни ҳар бир гуруҳ намуналари учун алоҳида рухсатномалар берилади. Рухсатнома намуна билан бирга бўлади (ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, ўлжаси, тулумлари ва бошқалар); б) Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар: ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг қисмларига қонуний тарзда эгалик қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома, бошқа мамлакатлардан олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар); зоология коллекциясининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат; ариза берувчига тегишли питомникда кўпайтирилган (сақланаётган) ёввойи ҳайвонлар ёки бошқа шахснинг питомнигида кўпайтирилган (сақланаётган) ёввойи ҳайвонлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши мўлжалланаётган бўлса, уларга қонуний эга бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: а) жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи. 7. Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб чиқиш учун тўловлар миқдорлари Ёввойи ҳайвонлар турлари Ўлчов бирлиги Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорига нисбатан битта ҳайвон, унинг қисми, тўлуми, ўлжаси, тери, бир жуфт шохи, битта жуфт бўлмаган шохи, бир қуш ёки судралувчи ҳайвон тухуми учун тўловлар миқдори Қизил китобга киритилган 1 дона 5 % Бошқа ҳайвон 1 дона 3 % Балиқ (тирик ёки музлатилган, шунингдек, увилдириқ) 1 тн 10 % Умуртқасиз жониворлар ғумбаглари, Артемия цисталари, майда қисқичбақасимонлар, молюскалар чиғаноқлари, мумиё 1 кг 3 % Ҳайвон заҳари 1 грамм 1 грамм қуруқ шаклдаги заҳарини олиш учун зарур бўлган ҳайвонлар сонини ҳисобга олган ҳолда заҳар олинган ҳайвонни тутиш учун тўлов миқдоридан 3 % 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни (7 иш куни артемия цисталари учун). Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун ариза берувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 20 иш кунигача узайтирилиши мумкин. 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: Ариза берувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун талабларига мажбурий риоя этиш; ариза берувчи юридик шахснинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органни хабардор қилиш; ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни экологик, санитария-гигиеник, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш; рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш; рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритмаслик. аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ҳамда рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим бўйича тўлов қилиш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (зарур ҳолларда) 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Рухсатномада белгиланган муддатга берилади. Бунда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди. 12. Изоҳ: 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланади ва рухсатнома берилиши рад этилади. 2. Ҳайвонларни республикага олиб кириш ва реэкспорт қилиш ҳамда питомникларда интродукция мақсадида кўпайтирилган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, зоология коллекцияларини, ҳаёт фаолияти маҳсулотларини, ўлжаларини, тулумларини республикадан олиб чиқиш учун тўлов ундирилмайди. 3. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб чиқишда божхона расмийлаштируви Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади. 4. Фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган рухсатномалар бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг белгиланган миқдори олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) ҳолларда, ариза берувчининг аризасига кўра қолган миқдор учун янги рухсатнома расмийлаштирилиши мумкин. Агар аввал берилган рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришидан олдин расмийлаштирилган бўлса, янги рухсатнома беришда нархдаги фарқ миқдори қўшимча тўлов сифатида ундирилади. Рухсатномадан фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилганлигини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан электрон тизим орқали тақдим этилган маълумотлар асосида аниқланади. 5. Овланган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, ўлжаларини ва шу кабиларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишга рухсатнома ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома ҳамда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат инспектори ва овчи томонидан имзоланган овланган ҳайвонлар тўғрисидаги далолатнома асосида берилади. 6. Рухсатнома учун тўлов суммаси тўлиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. 7. Рухсатнома олган шахс уни фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас, рухсатнома юридик шахс раҳбари номига берилган ҳолатлар бундан мустасно.
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 70-ИЛОВА
Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES ) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): CITES Конвенциясининг I, II ва III иловаларига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг турлари намуналарини олиб кириш (импорт), четга олиб чиқиш (экспорт ва реэкспорт). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар, чет эл фуқаролари 4. Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (CITES Конвенциясининг Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий органи) 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, унинг реквизитлари (почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи;), СТИР; жисмоний шахс учун — ФИО, СТИР ёки ЖШШИР, яшаш манзили (телефон рақами); ёввойи ҳайвон ва (ёки) ёввойи ўсимликни импорт ёки экспорт қилувчи шахснинг юридик манзили (жисмоний шахслар учун — уй манзили) ўзбек, рус ва инглиз тилларида; ёввойи ҳайвонлар ва (ёки) ёввойи ўсимликларнинг турлари намуналарини импорт қилиш, экспорт қилишнинг мақсадлари (тижорат, илмий изланишлар, музей ва ҳайвонот боғлари ўртасида алмашинув, ов ўлжалари, совға ва ҳоказо); ёввойи ҳайвон ва (ёки) ёввойи ўсимлик тури, унинг ўзбек, лотин ва рус тилларидаги тўлиқ номи; ёввойи ҳайвон турлари намуналари таърифи (тирик ҳайвонлар, уларнинг терилари, тулумлар, ҳайвон танаси, суяклари, шохлари, тишлари, қони, увулдириғи, шунингдек, маҳсулотлар ва ҳоказо); ёввойи ўсимлик турлари намуналари таърифи (гербарий, барг, илдиз, поя, новда, гул, уруғи, шира ва ҳоказо); тирик ёввойи ҳайвонлар учун — жинси ва ёши, белгиларининг мавжудлиги, миқдори; ёввойи ўсимликлар учун — миқдори; ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик турлари намунасининг келиб чиқиши (табиатдан олинган, сунъий шароитларда-плантация, оранжерея, питомникларда ва ҳоказоларда етиштирилган ёки катта қилинган, бошқа мамлакатдан импорт қилинган, мусодара қилинган, сотиб олинган, совға сифатида ёки мерос тариқасида олинган ва бошқалар); ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик турлари намуналарини импорт ёки экспорт қилиш мўлжалланаётган муддат, ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турлари намуналарини ташиш учун транспорт воситалари; ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик турлари намуналарини импорт қилиниши ёки экспорт қилиниши мўлжалланаётган мамлакат. Ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик турлари намуналарини импорт, экспорт ёки реэкспорт қилишнинг мақсадлари: Т — тижорат учун; Z — ҳайвонот боғлари учун; G — ботаника боғлари учун; Q — цирклар ва кўчма кўргазмалар учун; S — илмий тадқиқот мақсадлари учун; Н — ов ўлжалари учун; Р — шахсий буюмлар учун; М — биологик ва тиббий изланишлар учун; Е — таълим мақсадлари учун; N — табиатга интродукция ёки реинтродукция қилиш учун; В — табиатдан ташқарида кўпайтириш ёки сунъий етиштириш учун; L — ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд ва криминалистик мақсадлар учун; ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик CITES Конвенциясининг рўйхатига киритилган иловаси: I — I илова; II — II илова; III — III илова; ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик тури намунасининг келиб чиқиш манбаи: W — табиатдан ажратиб олинган намуналар; R — ёввойи табиатдан олинган тухум ёки ёш ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар парваришланиб, назорат қилинадиган муҳитда етиштирилган ҳайвон ёки ўсимлик турлари. D — Конвенциянинг VII моддаси 4-бандига мувофиқ олиб чиқиладиган I иловага киритилган тижорат мақсадларида тутқунликда (сунъий етиштирилган) ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турлари ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари; А — сунъий етиштирилган ёввойи ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари (нотижорат мақсадларида сунъий етиштирилган I, II ва III иловаларга киритилган турлар намуналари); С — «тутқунликда етиштирилган» ёввойи ҳайвонлар, ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари (нотижорат мақсадларида тутқунликда кўпайтирилган I, II ва III иловаларга киритилган турлар намуналари); F — тутқунликда етиштирилган тушунчасига тўлиқ жавоб бермайдиган табиий бўлмаган жойда етиштирилган ёввойи ҳайвонларнинг биринчи авлоди ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари; U — келиб чиқиш манбаи аниқ эмас; I — мусодара қилинган ёки олиб қўйилган намуналар. б) Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар: ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари га қонуний тарзда эгалик қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ( ёввойи ҳайвонларни овлашга (тутишга) рухсатнома, ёввойи ўсимликларни йиғишга рухсатнома, питомник ёки плантацияда кўпайтирилган, намуналар кўрсатиб ўтилган касса чеклари, олди-сотди шартномаси, бошқа битимлар ва бошқача тарзда қонуний эга бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, бошқа мамлакатлардан ёввойи ҳайвонлар ёки ёввойи ўсимликларни импорт қилишга рухсатнома ) ; Ўзбекистон Республикасидан CITES Конвенциясининг I иловасига киритилган ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик турлари намунасини экспорт қилиш учун импорт қилувчи давлатнинг импорт рухсатномаси. Ўзбекистон Республикасига CITES Конвенциясининг I иловасига киритилган ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимлик турлари намунасини импорт қилиш учун экспорт қилувчи давлатнинг экспорт рухсатномаси. Агар ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари олди сотди шартномаси бўйича четга олиб чиқиш бир неча бор амалга оширилса, у бир маротаба тақдим этилади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 коэффициенти миқдорида; юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 коэффициенти миқдорида; чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги 50 АҚШ доллари қиймати миқдорида. Ҳар бир рухсатнома учун алоҳида пул тўланиши лозим. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция ( CITES ) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвон турлари намуналарини четга олиб чиқиш учун тўловлар миқдорлари Ёввойи ҳайвонлар Ўлчов бирлиги Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорига нисбатан битта ҳайвон, унинг қисми, тўлуми, ўлжаси, тери, бир жуфт шохи, битта жуфт бўлмаган шохи, бир қуш ёки судралувчи ҳайвон тухуми учун тўловлар миқдори Қизил китобга киритилган турлар 1 бош 5 % Қизил китобга киритилмаган бошқа турлар 1 бош 3 % Балиқ (тирик ёки музлатилган, шунингдек, увилдириқ) 1 тн 10 % Умуртқасиз личинкалар, майда қисқичбақасимонлар, моллюска чиғаноқлари, мўмиё 1 кг 3 % Ҳайвон заҳарлари 1 грамм 1 грамм қуруқ ҳолдаги заҳарни олиш учун зарур бўлган ҳайвонлар сонини ҳисобга олган ҳолда заҳар олинган ҳайвонни тутиш учун тўлов миқдоридан 3 % Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция ( CITES ) I, II ва III иловаларига киритилган ўсимлик турлари намуналарини четга олиб чиқиш учун тўловлар миқдорлари Флора учун Тўловлар миқдори (ўсимликни йиғиш қийматининг) I — йўқолиб кетаётган 5% II — камёб III — камаяётган 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни. CITES Маъмурий органи ариза берувчи томонидан муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш имкониятларини аниқлаш, зарур бўлганда, қарор қабул қилиш учун мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда ўрганиш, текшириш ёки бошқа техник баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолда аризани кўриб чиқиш муддати 30 кунга қадар узайтирилади. 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: CITES нинг I Иловаси йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини ўз ичига олади. Ушбу турларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади. Конвенция Котибияти томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган питомникларда, шу жумладан, ҳайвонот боғларида кўпайтирилган иккинчи авлод намуналари бундан мустасно. I Иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун CITES нинг ҳам экспорт, ҳам импорт рухсати олиниши талаб этилади. CITES нинг II Иловаси мазкур вақтда йўқолиб кетиш хавф остида бўлмаса-да, лекин шундай хавф эҳтимоли бўлган турлардан фойдаланишда тирик қолишига хавф солувчи шарт-шароитларга йўл қўймаслик мақсадида, бундай турлар билан олди-сотди қилиниши қатъий тартибга солинмаслиги, уларнинг бундай хавф остида қолишига олиб келиши мумкин бўлган турларни ўз ичига олади. II Иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун CITES нинг экспорт рухсатномаси олиниши талаб этилади. CITES нинг III Иловаси фойдаланишнинг олдини олиш ёки чеклаш мақсадида ҳар бир Конвенция Тарафининг тавсифи бўйича ўз ваколатлари доирасида тартибга солиниши лозим бўлган ва уларга нисбатан савдо-сотиқ назоратини амалга ошириш борасида бошқа Конвенция Тарафлари ҳамкорлиги зарур бўлган турларни ўз ичига олади. III Иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун CITES нинг экспорт рухсатномаси олиниши талаб этилади. CITES нинг I, II ва III иловаларга киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турлари намуналарини экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш учун рухсатнома CITES илмий органининг ижобий хулосаси берилиши шарти билан CITES маъмурий органи томонидан берилади. CITES илмий органи ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турларини импорт қилишда ушбу турнинг тирик қолишига таҳдид солинмаслиги ҳамда тирик намунани олувчи томон ушбу намунани сақлаш ва уни парвариш қилиш учун зарур шарт-шароитларга эга эканлиги юзасидан ўтказган мониторинг натижаларига мувофиқ хулосани тайёрлайди ва CITES маъмурий органига тақдим этади. CITES нинг Маъмурий органи ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турлари намуналари юзасидан: қонунчилик бузилиши, шу жумладан, намуна келиб чиққан мамлакат — давлат қонунчилиги бузилган ҳолда сотиб олинмаганлигига; реэкспорт қилиниши лозим бўлган намуна ушбу паспорт талабларига мувофиқ импорт қилинганлигига; тирик намуналарни транспортда ташиш Конвенция принципларига мувофиқ амалга оширилганлигига аниқлик киритиши лозим. CITES маъмурий органининг рухсатномасисиз ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турлари намуналарини божхона расмийлаштируви тақиқланади. CITES нинг импорт рухсатномасининг мавжудлиги божхона, ветеринария ва фитосанитария қоидаларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилмайди. Ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда ариза берувчилар томонидан Конвенция талабларига мажбурий риоя қилиш. юридик шахс учун — номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги юзасидан қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, жисмоний шахс учун — давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида берилган гувоҳномадаги фамилияси, исми ва отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганидан сўнг етти кун ичида CITES маъмурий органини хабардор қилиш. Тегишлича ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга ҳамда экологик, санитария-гигиена ва бошқа нормалар ва қоидаларга мажбурий риоя қилиш. Рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш; Ҳаво транспорти Халқаро Ассоциациясининг Тирик ҳайвонларни ташиш қоидаларига риоя этиш. Рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя этиш. Рухсатномага ўзбошимчалик билан ҳар қандай тўғрилаш ва қўшимчалар киритилиши тақиқланади. Рухсатнома олиш учун ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун тўловни тўлаш. Бунда, ҳар бир олинадиган рухсатнома учун алоҳида пул тўланиши лозим. Рухсатномани олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун беришга ҳақли эмас, рухсатнома ташкилот раҳбари номига берилган ҳоллар бундан мустасно. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ( CITES Конвенциясининг Ўзбекистон Республикасидаги илмий органи) — хулоса олиш зарур бўлганда уни CITES Конвенциясининг Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий органига 5 иш кунида тақдим этади. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Рухсатномалар ҳар бир алоҳида намуналар туркуми учун экспорт ёки реэкспорт учун 6 ой муддатга, импорт учун 12 ой муддатга берилади. 12. Изоҳ: 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган «Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг» рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланади ва рухсатнома берилиши рад этилади. 2. CITES Конвенцияси иловаларига киритилган Ўзбекистон Республикаси шароитига номаълум (бегона) бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илк маротаба олиб кириш учун рухсатнома CITES илмий органининг ижобий хулосаси асосида берилади. 3. Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турлари намуналарини республикага импорт ва реэкспорт қилиш ҳамда питомникларда интродукция мақсадида кўпайтирилган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, зоология коллекцияларини, ҳаёт фаолияти маҳсулотларини, ўлжаларини, тулумларини республикадан олиб чиқиш учун тўлов ундирилмайди. 4. CITES Конвенцияси иловаларига киритилган ёввойи ҳайвон турлари намуналари ҳамда ёввойи ўсимликлар турлари намуналарини импорт ва экспорт назорати Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг идоравий ахборот тизимларини «Лицензия» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади. 5. Фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган рухсатномалар бўйича ёввойи ҳайвон ва ёввойи ўсимлик турлари белгиланган миқдори олиб чиқилмаган ҳолларда, ариза берувчининг аризасига кўра қолган миқдор учун янги рухсатнома расмийлаштирилиши мумкин. Агар аввал берилган рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришидан олдин расмийлаштирилган бўлса, янги рухсатнома беришда нархдаги фарқ миқдори қўшимча тўлов сифатида ундирилади. Рухсатномадан фойдаланилмаганлигини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан электрон тизим орқали тақдим этилган маълумотлар асосида аниқланади. 6. Экспорт қилинаётган ёввойи ҳайвон ва ёввойи ўсимлик турлари намуналари божхона расмийлаштируви CITES Маъмурий органининг рухсатномалари асосида амалга оширилади. 7. Рухсатнома учун тўлов суммаси тўлиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. 8. Рухсатномада қуйидаги ёзувлар мавжуд бўлиши лозим: «Тирик ҳайвонлар учун мазкур рухсатнома ҳақиқий ҳисобланади, транспорт воситаларида олиб юриш шартлари CITES тавсияномалари, авиацияда ташилган тақдирда эса — Ҳаво транспорти Халқаро Ассоциациясининг тирик ҳайвонлар тўғрисидаги тавсияномалари шартларига мувофиқ бўлса (Forliveanimals, this permit is only valid if the transport conditions conform to the CITES Guide lines for Transport of Live Animalsor, in the case of air transport, to the IATA Live Animals Regulations)», бу тирик ҳайвонларни транспорт воситаларида ташиш шартлари бажарилмаганда божхона чегарасида мутасадди органлар рухсатномаларни олиб қўйишга, ҳайвонларни эса мусодара қилишга мажбур эканлигини англатади. 9. Рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради: CITESнинг Маъмурий органи томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилинишини текширишдан бош тортиш; рухсатномадан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини бузиш; рухсатнома олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этиш ёки ўсимликларни асраш ва сақлаш шароитлари мавжуд эмаслиги.
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 71-ИЛОВА
Ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: жисмоний ва юридик шахслар 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий органлари 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади. жисмоний шахс — Ф.И.О., манзил, кадастр иши рақами ва рўйхатга олинган санаси; юридик шахс — тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, реквизитлари (СТИР, МФО, ҳисоб рақами), фаолият тури, юридик манзили (индекс, манзил), кадастр иши рақами ва рўйхатга олинган санаси. 2. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар: сувдан махсус фойдаланувчилар Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорига 3а — 3и иловаларга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: 1) Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси талабларига риоя қилиш. 2) Сувни ва сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасини тартибга соладиган экологик норма ва қоидалар, техник регламентлар ва стандартлар талабларига риоя қилиш. 3) Сувни ва сув объектларини муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда сув режимини ва сувнинг ҳолатини яхшилаш тадбирларини белгилаш. 4) Сувни ва сув объектларини булғатиш ҳамда ифлослантириш ва камайишдан муҳофаза қилиш чораларини кўриш. 5) Алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларини муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш. 6) Санитария ва экологик мақсадларда сув чиқариш ва сув сифатининг нормативларига риоя этилишини таъминлаш. 7) Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида хўжалик фаолиятининг махсус режимини сақлаш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш. 8) Сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятларини бажарилишига қаратилган чора тадбирларни назарда тутиш, ўзига берилган сув ресурсларини оқилона бошқариши ва улардан фойдаланиши, сувдан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслиги, сувни тежаб сарфлаш, унинг сифатини тиклаш ва яхшилаш чораларини кўриши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Сув хўжалиги вазирлигининг қуйи органлари: Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатнома берилган кундан бошлаб беш йил 12. Изоҳ: Ушбу паспорт қоидалари ер ости, минерал ва термал сувларни олишга нисбатан татбиқ этилмайди. Табиий ер усти сувлари фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: Сувдан фойдаланувчиларнинг сув етказиб берувчи ташкилотлар билан келишилмаган ҳолда, сув узатилишини кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида сув объектларидаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан ўзгартириши, шунингдек уларга муваққат тўсиқларни, насос станцияларини, насосларни, сувни кўтарадиган ва сув оладиган бошқа иншоотларни ўрнатиши; Рухсатнома олмасдан туриб ўзбошимчалик билан сув олиш. Алоҳида давлат аҳамиятига ёхуд алоҳида илмий ёки маданий қимматга эга бўлган сув объектларидан фойдаланиш қисман ёки батамом тақиқланиши мумкин. Ариза берувчининг ташаббуси билан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб қўйиш, қайта тиклаш, тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни талаблари инобатга олинган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ушбу паспортнинг 7-бандида келтирилган миқдорда йиғим ундирилади. ».
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорида :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида»;
б) 2-бандда :
ўнинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари «мувофиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 1-иловада :
10-бандда :
иккинчи хатбоши «(текин фойдаланишга) берувчи» сўзларидан кейин «(олувчи)» сўзи билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан юборилган кўчмас мулк шартномасини ижарага (текин фойдаланишга) олувчи» сўзлари «ижарага (текин фойдаланишга) берувчи (олувчи) томонидан юборилган кўчмас мулк шартномасини ижарага (текин фойдаланишга) олувчи (берувчи)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Маъмурий регламентга 2-иловада :
1-босқичнинг «Субъектлар» ва «Чора-тадбирлар» устунлари «берувчи» сўзидан кейин «(олувчи)» сўзи билан тўлдирилсин;
2-босқичнинг «Чора-тадбирлар» устунида:
1-банд «берувчи» сўзидан кейин «(олувчи)» сўзи билан тўлдирилсин;
3-банд «олувчи» сўзидан кейин «(берувчи)» сўзи билан тўлдирилсин;
3-босқич «Субъектлар» ва «Чора-тадбирлар» устунлари «берувчи» сўзидан кейин «(олувчи)» сўзи билан тўлдирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги 10-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 10-ИЛОВА
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларидан солиқ тўловчиларнинг фойдаланиши бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Электрон солиқ хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан электрон тарзда кўрсатилади.
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан солиқ органлари томонидан ахборот тизимлари орқали солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида уникал кодни (ID-рақамини) берган ҳолда амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Давлат хизматидан солиқ тўловчилар қуйидаги тартибда фойдаланишлари мумкин:
солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тарзда сўров тақдим этган ҳолда (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар бундан мустасно);
маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини солиқ имтиёзига бириктириш орқали, бунда товарларни (хизматларни) реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактурага маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди киритилганда солиқ имтиёзи автомат шаклланади.
5. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасида назар тутилган даъво қилиш муддати мобайнида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ органига электрон тарзда сўров тақдим этади.
Бунда солиқ тўловчиларга шахсий кабинети орқали мурожаатларнинг кўриб чиқиш ҳолатини электрон тарзда кузатиб бориш имконияти яратилади.
7. Солиқ тўловчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Солиқ тўловчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўрови кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
8. Солиқ тўловчи томонидан қуйидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли органнинг Электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали танланади:
солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, рақами ва санаси;
солиқ имтиёзининг тури;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзнинг бошланиш ва тугаш саналари (муддат белгиланмаган ҳолатлар мустасно);
маҳсулот ва (ёки) хизматга солиқ имтиёзидан фойдаланиш сўралаётган ҳолларда маҳсулот ва (ёки) хизматнинг идентификация коди.
9. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асослантириш талаб қилинадиган имтиёзлардан фойдаланишда, солиқ тўловчи томонидан сўровга қўшимча равишда солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (шартнома, рухсатнома, гувоҳнома, лицензия, сертификат, битим, тегишли идора ва ташкилотларнинг хати, кадастр ҳужжати, ижара шартномалари) илова қилинади.
10. Солиқ органи сўров келиб тушган вақтдан бошлаб ўн беш кун ичида сўровни кўриб чиқади.
Сўровни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда уни кўриб чиқиш муддати ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича товарлар (хизматлар)га берилган имтиёзлардан фойдаланиш юзасидан солиқ тўловчилар томонидан юборилган сўровлар, ваколатли органдаги мавжуд ички ва ташқи манба маълумотлари асосида автоматлаштирилган тарзда инсон омилисиз қабул қилинади.
11. Сўровни кўриб чиқишда қуйидагилар ўрганилади:
қонунчилик ҳужжатига асосан солиқ имтиёзи берилиши назарда тутилган солиқ турлари, мақсади ва мазмуни;
солиқ имтиёзини қўллаш бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асослантирувчи маълумотлар (шартнома, рухсатнома, гувоҳнома, лицензия, сертификат, битим, тегишли идора ва ташкилотларнинг хати, кадастр ҳужжати, ижара шартномалари);
солиқ имтиёзи берилишида солиқ солиш объектининг имтиёз талабига мувофиқлиги.
Агар солиқ тўловчи бир нечта солиқ имтиёзига эга бўлса, ҳар бир имтиёз учун алоҳида сўров юборади.
12. Солиқ органи асослар етарли бўлмаганда сўровни аниқ сабаблари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда қайта ишлашга қайтаради ва бу ҳақда солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали кўриши мумкин бўлади.
13. Сўров қайтарилган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Регламентга мувофиқ умумий тартиб асосида камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта сўров юбориши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Солиқ тўловчилар томонидан имтиёздан фойдаланиш бўйича тақдим қилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва асослиги бўйича жавобгарлик уларнинг зиммасига юклатилади.
15. Солиқ органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
16. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун юборилган сўрови бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Солиқ тўловчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Солиқ қўмитасининг Электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали сўров шаклини электрон тарзда тўлдириб солиқ органига юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Солиқ органи Сўров автоматик тарзда солиқ органининг «E-imtiyoz» автоматлаштирилган ахборот тизимида шаклланади. Реал вақт режимида 3-босқич Солиқ органи Сўровни кўриб чиқади ва асослар етарли бўлганда сўровни қабул қилади ёки қайтаради. 15 кун ичида 4-босқич Солиқ органи Сўровни кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда юборилади. Реал вақт режимида ».
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорида :
а) 2-иловада :
1-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Мазкур Регламент қоидалари марказлашган маблағлар ёки халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида объектларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар беришга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
б) 3-иловада :
1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Мазкур Регламент қоидалари марказлашган маблағлар ёки халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида объектларни қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун АРТ ишлаб чиқиш ва тақдим этишга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
в) 4-иловада :
1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Мазкур Регламент қоидалари марказлашган маблағлар ёки халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишишга нисбатан ҳам татбиқ этилади».
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 июлдаги 398-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 304-бандига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасини битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортган, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи (ходим) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
б) Низомда :
2-банд «хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларга» сўзларидан кейин «ҳамда офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтаётган ходимларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
7 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Олий ҳарбий таълим муассасасида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва уни тамомлагандан сўнг ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузган ҳарбий хизматчилар ёки офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган ходимлар беш календарь йил ўтмасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортганлиги, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли резервга бўшатилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.
8. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини (ходимни) резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш белгиланади, тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш ҳақидаги буйруғида эса ҳарбий хизматчидан (ходимдан) ундириладиган маблағларнинг аниқ миқдори кўрсатилади.
Ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ шу куннинг ўзида ушбу ҳарбий хизматчига (ходимга) етказилади ва унга ушбу буйруқнинг маблағларни ундиришга оид қисмидан кўчирма топширилади.
9. Ҳарбий хизматчидан (ходимдан) ундириладиган бюджет маблағларининг миқдори ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ ҳарбий хизматчи олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддатга ёки беш йиллик муддатга мутаносиб миқдорларда бўлинади ҳамда хизмат муддатининг ўталмаган қисмидан календарь ойларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади»;
10-бандда :
биринчи хатбоши «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(ходим)» сўзи билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш лозимлиги тўғрисидаги ва тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришга оид қисми белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, ҳарбий хизматчилардан (ходимлардан) ундирилган маблағлар тўловни тўлаган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қайтарилади»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ҳарбий хизматчи (ходим) ёки ота-оналар томонидан ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ҳарбий хизматчига (ходимга) етказилган ва ушбу буйруқнинг маблағларни ундиришга оид қисмидан кўчирма берилган ёхуд почта, алоқанинг бошқа воситалари орқали ёзма ёки электрон шаклда юборилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида бюджетга банк ёки ғазначилик бўлинмаларига бошқа тўлов тизимлари орқали пул тўланган ҳолда қайтарилади»;
14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «ҳарбий хизматчининг» сўзларидан кейин «(ходимнинг)» сўзи билан тўлдирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:
ҳарбий хизматчи (ходим) контрактда кўрсатилган (ходимлар учун беш йиллик) муддат тугаганлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ундан хизматда фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг бекор қилинганлиги сабабли ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга (истеъфога) бўшатилса (чиқарилса);
ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-онасидан бири ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими бўлиб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат вазифаларини) бажараётган вақтда ҳалок бўлган бўлса;
ҳарбий хизматчи (ходим) олий ҳарбий таълим муассасаларида бакалавриат дастури бўйича махсус сиртқи таълим шаклида ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олган бўлса;
ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) муносабати билан ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган бўлса»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган биринчи янги контрактда кўрсатилган муддат (5 календарь йил) давомида ҳарбий қисмда (муассасада) ҳамда ҳарбий хизматда (хизматда) қолдирилган ҳолда хизмат сафарига юборилган давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ҳарбий хизматни ўтаган ва ишлаган ҳарбий хизматчи (ходим) уни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлашдан озод этилади»;
17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаган, шунингдек, ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) олий ҳарбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги давлат намунасидаги дипломи ва унга илова беш йил давомида тегишлича ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида ҳамда резервга бўшатилган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмасида сақланади.
Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат ёки беш календарь йил давомида ҳарбий хизматни (хизматни) ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унга илова унинг ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида берилади»;
20-банд «ҳарбий хизматни» сўзларидан кейин «(хизматни)» сўзи билан тўлдирилсин;
в) Низомга иловада :
«2-босқич» позициясида:
«Субъектлар» устунидаги «Ҳарбий хизматдан» сўзлари «Ҳарбий хизматдан (хизматдан)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устуни «Ҳарбий хизматчиларни» сўзларидан кейин «(ходимларни)» сўзи, «ҳарбий хизматчига» сўзларидан кейин «ходимга» сўзи билан тўлдирилсин;
«4-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Контрактда кўрсатилган муддат давомида» сўзлари «Контрактда кўрсатилган муддат (беш календарь йили ) давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 августдаги 479-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Маълумотларни тўплаш пунктига мурожаат қилганда, ходим фойдаланувчининг юзини рақамли форматда расмга туширади ҳамда электрон шаклда қўл бармоғи изини олади.
Давлат хизматлари марказлари орқали идентификация ID-карталари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёнида фойдаланувчилар Мобил-ID тизимида уларнинг хоҳишига кўра композит шаклда идентификациядан ўтказилиши мумкин».
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги «д 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:
«д 1 ) жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5 1 -иловага мувофиқ:
жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича мурожаат қилиш тартиби;
жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш тартиби»;
б) қуйидаги мазмундаги 5 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорига 5 1 -ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) раҳбари ёки вакилининг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ихтиёрий мурожаатига асосан бепул кўрсатилади.
3. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
5. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
6. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тадбиркорлик субъектининг ишлаб чиқариш-техник базаси Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома (вакил орқали мурожаат қилинганда).
7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
8. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
9. Ваколатли орган бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб давлат хизматини рад этади ёки тадбиркорлик субъекти ҳисобга олингани ҳақида ушбу Регламентга 3-иловадаги маълумотномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига техник кўрикдан ўтказилган техникалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун логин ва паролни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
10. Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази хизмат натижасини электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
11. Тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш-техник базаси Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиши зарур.
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш-техник базаси:
а) техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши зарур;
б) техникаларнинг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар ҳамда диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:
ўқига тушадиган максимал оғирлик 13 500 килограммгача бўлган техникаларнинг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;
пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
тиркамаларни улаш мосламасини босиб туриш қурилмасига;
руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш ускунасига;
руль бошқаруви ва осмаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
чироқлар ёруғлигини бошқариш ва кучини назорат қилиш ускунасига;
шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
газ анализаторига — ички ёнув двигателларига эга техниканинг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш ускунасига;
двигатель айланиш частотасини ва мой ҳароратини ўлчаш ускуналарига;
шовқинни ўлчаш ускунасига;
компрессорга;
қинчали манометрга;
зарур компьютер техникасига.
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.
Қўлланадиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши шарт.
12. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга оид талаблар ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ белгиланади.
13. Қуйидагилар давлат хизматини рад этиш учун асос бўлади:
ушбу Регламентнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжат тақдим этилмаганда;
сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
тадбиркорлик субъектининг техникалари ушбу Регламентнинг 11-банди ва 4-иловада белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Ҳисобга олингани ҳақида маълумотларда ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган тақдирда, ариза берувчи етти иш кунидан кечиктирмасдан, ушбу Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши шарт.
Бунда ваколатли орган сўровномани ушбу Регламентнинг 9-бандида белгиланган муддатда кўриб чиқади ва киритилган ўзгаришлар тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
15. Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:
тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) аризасига асосан;
тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) тугатилганда.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда ариза берувчи ушбу Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахс тугатилгани тўғрисида ваколатли органга композит тарзда хабарнома юборилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари маркази Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
18. Ариза берувчилар ваколатли органлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
19. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тақдим этилган ҳужжатларга асосан: 1. Давлат хизматини рад этади. 2. Тадбиркорлик субъектини реестрга киритади. 1 иш кунида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг ўзи келиб мурожаат қилганда, хизмат натижасини электрон ёки қоғоз шаклида унга тақдим этади. 1. 10 дақиқа ичида 2. ЯИДХП 2. Хизмат натижасини ариза берувчига электрон тарзда тақдим этади. 2. Реал вақт режимида
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича
I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот 1. Расмий номи (тўлиқ): 2. Жойлашган жойи: 3. СТИР: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи вакили тўғрисида маълумот 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 5. Телефон рақами: III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар 1. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома; 2. Ишлаб чиқариш-техник базаси Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга оид
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Талаблар Инспекция диагностика станцияси, техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларга тегишли бўлган ишлаб чиқариш-техник база, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш-техник база) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг параметрларига оид техник нормаларни белгилайди.
2. Ишлаб чиқариш-техник база белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказилган, техникаларнинг техник ҳолатини техник жиҳатидан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
2-боб. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудудига оид талаблар
3. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудудида қуйидагиларни мажбурий жойлаштириш имконияти назарда тутилган бўлиши керак:
ишлаб чиқариш хоналари;
техник кўрикдан ўтказилиши кутилаётган ва тугалланган техникалар учун майдон;
хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.
4. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудудида техникалар ҳаракатини ташкил этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
сунъий ёритиш чироқлари;
қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальт-бетонли ёки цемент-бетонли) бўлган кириш йўли, майдони;
периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.
5. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи олдида ишлаб чиқариш-техник базанинг иш режими ва техник кўрикдан ўтказиладиган техникаларнинг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборот стенди ўрнатилган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш-техник базанинг биносида кенглиги 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида «Traktor texnik koʻrigi» ёзуви бўлган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.
6. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудудида ва унга кириш-чиқиш жойларида видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиши керак.
7. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб техникаларнинг ҳаракати қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиниши зарур:
техникаларнинг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;
техникаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;
ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудудида техникаларнинг рухсат этилган ҳаракат йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.
8. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудуди ичимлик суви ва ишлаб чиқариш сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
9. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудуди майдонининг юзаси текис, унда сув қувурлари ва сув оқиб кетадиган ариқлар мавжуд бўлиши керак.
10. Ишлаб чиқариш-техник базага кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб техникаларнинг ҳаракатланиши, барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган схема ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Йўлнинг кенглиги 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.
11. Техник кўрикдан ўтказиладиган ва техник кўрикдан ўтказилган техникаларни жойлаштириш учун майдонларнинг ўлчамларини аниқлаш учун техникаларнинг габарит ўлчамлари ва техник кўрик линиясининг камида бир соатлик ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган миқдордаги техникаларнинг техник кўрик линияси майдонида айнан бир вақтда бўлиши эътиборга олиниши керак.
12. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдон 70 кв.метрдан кам бўлмаслиги керак.
3-боб. Ишлаб чиқариш-техник базанинг хоналарига оид талаблар
13. Ишлаб чиқариш-техник база таркибига қуйидагилар киритилиши керак:
ишлаб чиқариш хонаси;
техникалар эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси;
техникаларни техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш хонаси;
санитария-гигиена хоналари.
14. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади:
техниканинг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш дастури;
қўлланадиган ўлчаш воситалари ва синов жиҳозлари;
техниканинг техник ҳолатини баҳолаш ва натижаларини расмийлаштиришнинг технологик жараёни;
ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари.
15. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналарининг ўлчамлари мазкур талабларга иловага мувофиқ техник кўрик линияларининг технологик постлари сони ва техниканинг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
16. Ишлаб чиқариш-техни базанинг ишлаб чиқариш хоналарини режаси ишлаб чиқаришнинг бино ва иншоотларини технологик лойиҳалаштириш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг бўртиб чиққан қурилиш конструкцияларигача бўлган баландлиги 7,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Хоналарнинг поли текис, нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли бўлиши керак.
17. Хоналарда барча технологик жараёнлар санитария-гигиена нормаларига мувофиқ ҳолда хавфсиз ва оқилона бажарилиши керак.
18. Ишлаб чиқариш хоналаридаги шовқин ва тебраниш даражаси санитария-гигиена нормаларида белгиланган ҳамда рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.
19. Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши ишларнинг хавфсиз бажарилиши, одамлар учун хавфсиз бўлиши ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун етарли бўлиши керак.
Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
иш жойларида хонанинг поли сатҳида — камида 200 люкс;
ишчи хоналарда (кабинетларда) полдан 0,8 метр баландликдаги сатҳда — камида 200 люкс;
кўрикдан ўтказиш ҳандағида техниканинг таг қисми сатҳида — камида 150 люкс;
авария ҳолатларида ёритиш иш юзасини умумий ёритиш учун белгиланган норманинг 5 фоизидан кам бўлмаслиги, лекин камида 2 люкс бўлиши керак.
20. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати ўтказиладиган синов усулларига оид норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш-техник базанинг биноларидаги ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида — 15°C дан 25°C гача, иссиқ даврида — 22°C дан 30°C гача оралиқда бўлиши керак.
21. Техникаларни корхонанинг ҳудудида ҳаракатланиши тезлиги очиқ йўлларда — 10 км/с дан, хона ичида — 5 км/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.
22. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналарига кириш жойи пешлавҳа билан белгиланади ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилади. Ишлаб чиқариш хоналарига кириш (чиқиш) йўли ишлаб чиқариш хоналаридан бошқариладиган ёруғлик (масалан, светофор) сигнализацияси билан жиҳозланади.
Кириш дарвозаси устида 3.13. «Чекланган баландлик», 3.14. «Чекланган кенглик» ва 3.24. «Юқори тезлик чекланган (5 км/с)» йўл белгилари жойлаштирилади.
23. Ишлаб чиқариш-техник базанинг хоналарини мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилмалар ўрнатилади:
ишлаб чиқариш-техник базанинг тегишлилиги, жойлашган жойи, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
техникани техник кўрикдан ўтказиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техникаларнинг техник ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;
техникани техник кўрикдан ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилиши зарур бўлган ҳужжатлар, техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.
24. Ишлаб чиқариш хоналари электр хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ электр таъминоти (ёритиш) учун электр тармоқлари, шунингдек, қувват бериш кабеллари (диагностика жиҳозларининг электр энергияси таъминоти учун) ва тақсимлагич электрошитлар билан жиҳозланади.
25. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналарида иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойлари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Эвакуация чиқиш жойларининг эшиклари хонадан ташқари томонга очиладиган, ўтиш йўлагининг кенглиги 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
26. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ёнғиндан ҳимояси, ёнғиннинг олдини олиш тизими ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
27. Техникалар эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хоналари ҳамда техникаларнинг техник ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштириш учун хоналар ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хоналарига ёки унга яқин жойда бўлиши керак. Ушбу хоналарга кириш жойи тегишли кўрсаткичлар билан белгилаб қўйилади.
28. Техникаларнинг эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хоналарининг ўлчамларини аниқлашда, уларда ишлаб чиқариш-техника базасининг ходими томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун иш жойлари ҳамда техникаларни эгаларининг кутиб туриш жойлари инобатга олиниши керак.
Техникалар эгаларининг кутиб туриш жойлари сони ҳар бир техник кўрик линиясига бештадан кам бўлмаслиги керак.
29. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналарини санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги санитария-эпидемиология назорати органининг тегишли хулосаси билан тасдиқланади.
4-боб. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналарини технологик режалаштиришга оид талаблар
30. Ишлаб чиқариш-техник базанинг диагностика жиҳозлари технологик лойиҳалашга оид талаблар ва нормаларга амал қилган ҳолда ўрнатилиши керак.
31. Ишлаб чиқариш-техни базанинг ишлаб чиқариш хоналари техникаларнинг двигатели ишлаб турган пайтда газларни чиқариш қувурларидан чиқаётган газларни ташқарига олиб чиқиш тизими билан жиҳозланади.
32. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналарига техникаларнинг кириши (чиқиши) учун техник кўрик линияларида кенглиги 3,0 метрдан ва баландлиги 4,3 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги кириш (чиқиш) дарвозалари ўрнатилади.
33. Техник кўрик линияларида техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун хандақлардан фойдаланилади. Бунда:
техник кўрикдан ўтказиш хандақларининг сони техник кўрикдан ўтказиш линиялари сонига мувофиқ бўлиши;
техник кўрикдан ўтказиш хандақларининг узунлиги техник кўрик линиясида текширилиши режалаштирилаётган техниканинг максимал узунлиги ва ундан чиқиб кетиш учун захира йўлнинг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда бўлиши;
техник кўрикдан ўтказиш хандақлари тутунни тортиб олиш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши;
техник кўрикдан ўтказиш хандақларининг кенглиги 0,9 метрдан кам бўлмаслиги;
техник кўрикдан ўтказиш хандақларининг максимал кенглиги техник кўрик линиясида текширилиши режалаштирилаётган минимал колеяли техниканинг хандақдан ўтиш имконияти ҳисобга олинган ҳолда бўлиши керак.
5-боб. Якунловчи қоидалар
34. Техникаларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг технологик жараёни техник кўрик линиясининг режалаштириладиган ечимларини, текшириладиган техникаларнинг тоифасини, бажариладиган ишларнинг мураккаблигини, қўлланадиган жиҳозлар, ўлчов воситалари ва анжомларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
35. Техниканинг техник ҳолатини баҳолаш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш мажбурий ҳисобланади.
36. Технологик постларда диагностика параметрлари, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича амалда бўлган тавсиялар кўрсатилган технологик хариталар жойлаштирилади.
37. Ишлаб чиқариш-техник базада техник ҳолати баҳоланадиган тоифага мансуб техникалардан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, қўлланмалар (йўриқномалар), техника тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа зарур маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
38. Ишлаб чиқариш-техник базада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўладиган дори воситалари ва анжомлари жамланган тиббиёт қутичаси бўлиши керак».
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 231-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Талабгор сертификат олиш бўйича Палатага Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календар бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Талабгор шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу низомга 21-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради»;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ариза тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумот тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқа) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, паспортни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди»;
в) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Сертификат берганлик учун тўлов ундирилмайди»;
г) 8-бандда :
биринчи хатбоши «бир иш куни ичида» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) 12-банддаги «ўн беш кун» сўзлари «ўн иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Палата томонидан талабгорга сертификат берилган тақдирда, сертификат Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади ҳамда сертификат ва у билан боғлиқ барча ҳужжатлар Палатанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади»;
ж) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Палата томонидан сертификат бериш рад этилган тақдирда бу ҳақида хабарнома Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади»;
з) 2-иловада :
1-босқич «Чора-тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сертификат олиш бўйича Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилади»;
4-босқич «Чора-тадбирлар» устуни 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Сертификат бериш рад этилган тақдирда, бу ҳақда Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали аризада кўрсатилган манзил орқали асослантирилган жавоб хати юборади»;
5-босқич «Чора-тадбирлар» устуни 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, бу ҳақда Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали аризада кўрсатилган манзил орқали маълум қилади»;
и) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА
Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификат олиш юзасидан
I. Ариза берувчи — юридик шахс ҳақида маълумотлар 1. Юридик шахс номи: 2. Юридик шахс СТИР: 3. Юридик шахс манзили: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почтаси: II. Ариза берувчи — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) маълумотлари 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 2. Телефон рақами: 3. Якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномаси маълумотлари (рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси): III. Товар (шартнома) ҳақида маълумотлар 1. Сертификат бериладиган шартнома(лар)нинг реквизити ва предмети: 2. Ариза берувчининг мазкур шартнома(лар) бўйича мажбуриятлари, уларни бажариш тартиби ва муддатлари: 3. Ариза берувчи шартнома(лар) бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришга тўсқинлик қилган деб ҳисоблайдиган форс-мажор ҳолатларнинг тавсифи (улар содир бўлган жой, вақт, давр ҳамда уларнинг таъсири): 4. Форс-мажор ҳолат амал қилиш муддатининг бошланганлиги ва тугаганлиги (агар тугаган бўлса): 5. Форс-мажор ҳолат билан боғлиқ қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлса): ».
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарорида :
а) 1-иловада :
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ариза берувчи ҳар йили:
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар;
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун йил давомида;
Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади»;
15-бандда :
«б» кичик бандда :
бешинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи , еттинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига:
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори номига ариза;
Бунда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг хулосаси «Рақамли ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан ҳамда ариза берувчининг спорт разряди ёки унвони ҳақидаги маълумотлар Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизими мустақил равишда олинади»;
б) 2-илованинг 14-бандида :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «номзоднинг спорт паспорти нусхаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси ёки 16 ёшга тўлган шахснинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд хорижга чиқиш биометрик паспорти тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан ҳамда спорт паспорти (агар мавжуд бўлса) Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимидан мустақил равишда олинади».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси «бевосита ёки» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) иловада :
2-банд «мурожаат этиш ёки» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари маркази ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банддаги «ваколатли органга ўзи келиб ёки» сўзлари «ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд» сўзлари билан алмаштирилсин»
5-банд «ваколатли орган» сўзларидан кейин «ёки Давлат хизматлари маркази» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномага тегишли маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади»;
9-бандда :
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «ўтказилади» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин::
«16. Ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқиш натижаларига кўра ижобий деб топилган талабнома бир иш куни давомида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифнома расмийлаштирилади ҳамда уни ариза берувчига тақдим этилади ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Давлат хизматлари маркази таклифнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга таклифномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «мурожаат қилади ёки» сўзлари «ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёхуд» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич «Тадбирлар» устуни «(ўзи келиб мурожаат этган тақдирда)» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказига (марказ орқали мурожаат этган тақдирда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 6-босқич билан тўлдирилсин:
« 6-босқич Давлат хизматлари маркази Давлат хизматлари маркази таклифнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 10 дақиқа мобайнида ».
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «36» рақами «51» рақами билан алмаштирилсин;
б) 8-банддаги , 9-банднинг биринчи хатбошисидаги , 10-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Паспорт» сўзи тегишли келишикдаги «Сўровнома» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 2-позицияси иккинчи устуни «Жисмоний шахс» сўзларидан кейин «ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 3-илованинг 2-позицияси иккинчи устуни «Жисмоний шахс» сўзларидан кейин «ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 5-илованинг 2-позицияси иккинчи устунининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари)»;
е) 6-илованинг 6-позицияси иккинчи устунидаги «2 иш куни» сўзлари «Автоматик тарзда (реал вақт режимида)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 8-илованинг 6-позицияси иккинчи устунидаги «5 иш куни» сўзлари «1 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 11-илованинг 6-позицияси иккинчи устунидаги «3 иш куни» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 12-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) ҳамда юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШШИР). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси, рақами ҳамда ЖШШИР маълумотлари).* Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Кўчмас мулк ҳақида маълумот: маълумотноманинг ҳудуд кесимида ёки республика бўйича бўлиши; объект жойлашган манзил; маълумотнома даври (жорий ҳолат ёки охирги 10 йиллик давр). 3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Номига маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва яшаш манзили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун қуйидаги миқдорда йиғим ундирилади: жисмоний шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида (ҳар бир шахс учун); юридик шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида (ҳар бир шахс учун). Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағларнинг 80 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағларнинг 80 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Шахсларнинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд бўлганда 2 иш куни шахсларнинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд бўлмаганда реал вақт режимида 7. Изоҳ * Жисмоний шахс ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиши мумкин. Бунда хар битта маълумоти киритилган шахс учун алоҳида йиғим ундирилади. »;
к) 13-илованинг 6-позицияси иккинчи устунидаги «3 иш куни» сўзлари «Автоматик тарзда (реал вақт режимида)» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 14-илованинг 6-позицияси иккинчи устунидаги «1 иш куни» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 17-иловада :
номидаги «Олий ва ўрта махсус» сўзлари «Олий, ўрта махсус, касбий (профессионал, касб-ҳунар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-позициянинг иккинчи устунидаги «Олий ва ўрта махсус» сўзлари «Олий, ўрта махсус, касбий (профессионал, касб-ҳунар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 23-илованинг 6-позицияси иккинчи устунидаги «Уч иш куни (тўлов амалга оширилгандан сўнг)» сўзлари «Автоматик тарзда (реал вақт режимида)» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 26-иловада :
1-позициянинг иккинчи устунидаги «маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа маълумотлар» сўзлари «фарзандликка олингани, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат хизматлари маркази орқали фарзандликка олингани ҳақидаги маълумотнома фарзандликка олувчилар шахсан мурожаат этганда берилади»;
п) 31-илованинг 7-позицияси иккинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Гербли (махсус) бланкаларда нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатлари берилганда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин:
р) қуйидаги мазмундаги 37 — 51-иловалар билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 37-ИЛОВА
Моддий маданий мерос объекти давлат кадастрига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Моддий маданий мерос объекти давлат кадастрига киритилгани ёки киритилмагани ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШШИР). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Моддий маданий мерос объекти ҳақида маълумот: моддий маданий мерос объекти номи: жойлашган манзили. 3. Давлат органлари, юридик ва жисмоний (жисмоний шахс бўлганда, нотариал тасдиқланган ишончнома) шахс вакиллари учун ишончнома. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 38-ИЛОВА
Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёларини кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёларини киритилгани ёки киритилмагани ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШШИР). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Миллий музей фонди ҳақида маълумот: музей ашёлари ва коллекциялари номи: музей ашёлари ва коллекциялари рақами. 3. Юридик ва жисмоний (жисмоний шахс бўлганда нотариал тасдиқланган ишончнома) шахс вакиллари учун ишончнома. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 39-ИЛОВА
Ўқиш жойидан (олий таълим муассасасидан) маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ўқиш жойидан (олий таълим муассасасидан) маълумотнома олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг ўқиш жойи тўғрисидаги маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 40-ИЛОВА
Ўқиш жойидан (академик лицей ва профессионал таълим муассасаларидан) маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ўқиш жойидан (академик лицей ва профессионал таълим муассасаларидан) маълумотнома олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг ўқиш жойи тўғрисидаги маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 41-ИЛОВА
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун академик маълумотнома (транскрипт) бериш
1. Давлат хизмати номи Академик маълумотнома (транскрипт) (олий таълим ташкилотлари талабалари учун) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг академик маълумотлари (транскрипт) «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 42-ИЛОВА
Талабанинг ҳисобланган стипендиялари ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Талабанинг ҳисобланган стипендиялари ҳақидаги маълумотнома (олий таълим муассасалари талабалари учун) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим муассасалари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг ҳисобланган стипендиялари ҳақида маълумотлар «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 43-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун академик маълумотнома (транскрипт) бериш
1. Давлат хизмати номи Академик маълумотнома (транскрипт) (касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг академик маълумотлари (транскрипт) «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 44-ИЛОВА
Фуқароларнинг «Аёллар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг «Аёллар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг ёки оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар)* маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ * Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар) «Аёллар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 45-ИЛОВА
Фуқароларнинг «Темир дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг «Темир дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг ёки оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар)* маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ * Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар) «Темир дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 46-ИЛОВА
Фуқароларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг «Ёшлар дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 47-ИЛОВА
Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс (хусусийлаштирилган турар жой мулкдори, унинг оила аъзолари ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкдор номидан вакиллик қилиш ваколати берилган шахс, шунингдек, хусусийлаштиришга розилик берган шахс) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Туман (шаҳар) ҳокимлиги Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг ёки оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар)* маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисида маълумотлар: тураржой кадастр рақами; тураржой манзили. 3. Н отариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Паспорт қоидалари нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотнома олишга нисбатан татбиқ этилмайди. * жисмоний шахс ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик бергани тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 48-ИЛОВА
Шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 49-ИЛОВА
Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 2. Ҳисобланган иш ҳақи даври (йил, ой) 3. Н отариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома шахснинг фақатгина Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжуд маълумотлари асосида тақдим этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 50-ИЛОВА
Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 2. Н отариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома ходимнинг фақатгина «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд маълумотлари асосида тақдим этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 51-ИЛОВА
Кўчмас мулк тарихи тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда — Палата) ҳудудий бошқармаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада ариза берувчига оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, юридик шахснинг номи (ишончнома эгасининг Ф.И.О.); юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); кўчмас мулкнинг кадастр рақами; жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи (юридик манзили); электрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдори. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; қолган маблағлар Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига; в) davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда: 0,5 фоизи — (Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ Кўчмас мулк тарихи ҳақида маълумотнома олиш учун аризалар Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайти орқали ҳам юборилиши мумкин. ».
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 613-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Алоҳида шартлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Алоҳида шартлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқи берилади (берилмайди) ҳа йўқ »;
б) 3-илова қуйидаги мазмундаги «Ишончнома берилган шахсда автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот» бўлими билан тўлдирилсин:
«Ишончнома берилган шахсда автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот
Мавжуд Мавжуд эмас ».
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «12» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 13-илова билан тўлдирилсин:
«Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 13-ИЛОВА
Хусусий тартибда фаолият юритувчи психологларга малака сертификатини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Хусусий тартибда фаолият юритувчи психолог малака сертификати 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабгор) 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Психологларнинг жамоат бирлашмалари 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса); телефон рақами; олий психологик маълумот тўғрисидаги маълумотлар (бакалавр ёки магистр дипломи); психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат рақами; б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: эркин шаклдаги резюме; олий маълумот тўғрисида дипломнинг ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани тўғрисидаги тегишли ҳужжатнинг нусхаси (психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар учун); тавсифномалар, талабгорнинг тегишли тематикалар бўйича ихтисослаштирилган психологик тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи тавсиялар ва сертификатлар (агар мавжуд бўлса); психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат. 5. Малака сертификати берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари: а) талабгорнинг психологлар жамоат бирлашмасига аъзо эканлиги (жисмоний шахс бир вақтнинг ўзида фақат битта психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши мумкин); б) психология йўналиши ёки бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиш ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани; в) малака сертификатига эга бўлган ҳар бир психолог малака сертификатини олганидан сўнг ҳар уч йилда малака сертификати берган ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича ёки психологларни малака ошириш марказлари томонидан камида 60 соатлик малака ошириш курсларида ўқиши; г) Ўзбекистон Республикасининг доимий резиденти бўлиш; д) психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахсга психологик ёрдамнинг шакли, тури тўғрисидаги ахборотни ва бошқа зарур ахборотни тақдим этиши; е) психологик ёрдам кўрсатишда психологик ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсга нисбатан инсоний муомалада бўлиш, унинг шаъни, қадр-қимматини ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши; ж) психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган касбий сирни ва шахсга доир маълумотларни қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор этмаслиги*; з) пулли асосда психологик ёрдам кўрсатилганда психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома талабларига риоя этиши; и) психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига ва психологларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларига риоя этиши; к) психологик ёрдам кўрсатишнинг рухсат этилмаган усуллари ва воситаларидан фойдаланмаслик, шу жумладан, жисмоний ёки руҳий зўравонлик ишлатмаслиги*; л) психологик ёрдам кўрсатиш чоғида виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш, шу жумладан, диний таълимотдан сабоқ бермаслик, диний ақида ва ғояларни тарғиб қилмаслик, диний мазмундаги материалларни тарқатмаслик, у ёки бу динга устуворлик бермаслик ёхуд уни камситмаслик*; м) психологик ёрдам кўрсатишда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга, ўз жонига суиқасд қилишга, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга ёки ғайриижтимоий хулқ-атворнинг бошқа шаклларига даъват қилмаслик*; н) вояга етмаган шахсга психологик ёрдамни унинг қонуний вакилининг розилиги билан кўрсатиш. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга унинг қонуний вакилларининг розилигисиз психологик ёрдам кўрсатишга унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиш ҳоллари аниқланганда, шунингдек, фавқулодда ҳолатда, фавқулодда вазиятда ёки бахтсиз ҳодисаларда йўл қўйилади; о) психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг талабига кўра малака сертификатини кўрсатиш, шунингдек, психологик ёрдамнинг шакли, тури ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳужжатдан кўчирма бериш. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати: 5 йил 9. Изоҳ: 1. Талабгор томонидан тақдим этилган хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда инобатга олинади. 2. Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдамнинг барча турларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. 3. Психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган, психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқиган шахслар психологик ёрдамнинг фақат психологик маслаҳат ва психологик тренинг турларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. 4. Қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги шарт. 5. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. 6. Имтиҳон комиссияси таркиби ва саволлар психологлар жамоат бирлашмаси раиси томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига психологлар жамоат бирлашмаси ходимлари, бошқарув аъзолари ҳамда психология йўналиши бўйича PhD, DSc даражасига эга бўлган олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчилари киритилади. 7. Имтиҳон икки босқичда ўтказилади: биринчи босқичда психология йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлган тест синови ўтказилади ҳамда умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади. 75 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг кейинги босқичига ўтган ҳисобланади; иккинчи босқичда талабгорлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилади. Бунда талабгор 20 дақиқа давомида 5 та саволга жавоб бериши лозим. 8. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: амалиётда қўллаш учун рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усул ва воситаларини, психологнинг ахлоқ кодексида келтирилган касбий-ахлоқий тамойилларни тушуниш даражаси; амалиётда қўллаш учун рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда самарали психологик ёрдам кўрсатиш кўникмаси; психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида мижознинг соғлиғи, жинси, ёши, миллати, дини, касби, қадриятлари ва ҳаётидаги воқеа-ҳодисаларнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш даражаси; психологик ёрдам кўрсатишда психодиагностик усуллардан ва воситалардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш даражаси; психологик ёрдам кўрсатиш стандартини билиш даражаси. 9. Малака имтиҳони талабгорнинг танловига кўра давлат тили ёки рус тилида ўтказилади. 10. Малака имтиҳонининг ҳар икки босқичи бир кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди. Имтиҳоннинг ҳар икки босқичи умумий беш иш куни ичида ўтказилиши лозим. 11. Малака имтиҳонидан четлаштирилган шахс имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб уч ойдан сўнг қайта ариза бериши мумкин. 12. Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта малака сертификати олиш учун ариза сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин топширилиши керак. 13. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ».
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 11-банд «ариза билан» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 12-банд «бу ҳақда» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 1-иловада :
1-босқич «Амалга ошириладиган тадбирлар» устуни «кўрсатган ҳолда» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Амалга ошириладиган тадбирлар» устуни 2-банди «бу ҳақда» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 20-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд билан тўлдирилсин:
«20 1 . Аттестациядан ўтказганлик учун тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб-рақамига;
қолган маблағлар — Вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади»;
в) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс аттестациядан ўтиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровнома берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради.
Сўровномага таълим ташкилоти фаолиятини ички баҳолаш натижалари илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак»;
г) қуйидаги мазмундаги 22 1 — 22 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«22 1 . Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг сўровнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Сўровнома берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
22 2 . Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни 10 дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
22 3 . Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди»;
д) 23-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нодавлат таълим ташкилотлари учун ҳужжатлар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) 24-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) нодавлат таълим ташкилотлари учун — Давлат хизматлари марказлари (агар шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) орқали»;
ж) 33-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ваколатли органларнинг хулосалари сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
з) қуйидаги мазмундаги 39 1 , 39 2 ва 39 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«39 1 . Халқаро аккредитация ташкилоти истагига кўра, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этиш ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда ҳам тақдим этилади.
Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровнома берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради.
Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг сўровнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
39 2 . Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни 10 дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
39 3 . Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади»;
и) 50-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ташкилот аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
к) 1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунидаги 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Нодавлат таълим ташкилотлари Вазирликка аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза ва унинг иловаларини тақдим этади ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этган ҳолда ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун мустақил равишда ЯИДХП орқали ариза беради»;
қуйидаги мазмундаги 1 1 -босқич билан тўлдирилсин:
« 1 1 -босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Реал вақт режимида »;
2-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида — сўровномада кўрсатилган электрон почтага, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида — сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориш»;
6-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ташкилот аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юбориш»;
л) қуйидаги мазмундаги 1 1 ва 1 2 -иловалар билан тўлдирилсин:
«Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА
Нодавлат таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича
I. Таълим ташкилотининг маълумотлари: 1. Тўлиқ ва қисқартирилган номи: 2. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумот (филиали мавжуд бўлган таълим ташкилоти маълумотларни филиал бўйича ҳам тақдим этади): 3. СТИР: 4. Жойлашган жойи ва телефон рақами: II. Илова ҳужжатлар: таълим ташкилоти фаолиятини ички баҳолаш натижалари
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 2 -ИЛОВА
Халқаро аккредитация ташкилотлар рўйхатига кириш учун электрон мурожаат қилиш бўйича
Халқаро аккредитация ташкилотининг маълумотлари: 1. Тўлиқ ва қисқартирилган номи: 2. Келиб чиқиш мамлакати: 3. СТИР ёки Идентификация рақами (рўйхатдан ўтказиш рақами): 4. Жойлашган жойи ва телефон рақами: 5. Устав жамғармаси: 6. Фаолияти тарихи: Халқаро аккредитация ташкилоти жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар): халқаро аккредитация ташкилотининг раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О, фуқаролиги, алоқа маълумотлари): шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса): сўровнома тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари): ».
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 14-бандида :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматини кўрсатишни рад этишда аниқ асослар баён этилиши керак»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчашларни бажариш услубиёти реестрида рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун ариза берувчидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов ундирилади.
Хизмат кўрсатганлик учун тўловга ариза берувчига ҳисобварақаси (бажарилган ишлар) юборилади (электрон шаклда).
Хизмат кўрсатганлик учун тўлов Ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўлиқ тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Тўланган сумма қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ижрочи ҳисобварағига ўтказилади»;
б) 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ариза берувчи томонидан ўн иш куни давомида тўловларни тўламаслик ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ва Реестрда рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлади»;
в) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «шартнома бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 1-илованинг 2-босқичи чиқариб ташлансин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорида :
а) 1-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1 2 -иловага мувофиқ»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 1 2 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1 2 -ИЛОВА
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғини (кейинги ўринларда — солиқ) қайтариш тартибини белгилайди.
Ушбу Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вақтинчалик низом 2030 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган дастур — болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига (кейинги ўринларда — бюджет) тўланган солиқни қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
болалар учун мўлжалланган контентлар — юридик шахслар томонидан яратиладиган болаларга миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар ҳақида тушунчалар беришга, уларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмасини ривожлантиришга ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилишга мўлжалланган миллий контентлар, шунингдек, чет эл контентларининг болаларнинг онги ва қалбига таъсир этувчи зарарли трендлар, хатарли челленжларга қарши яратиладиган контентлар, жумладан, аудиовизуал ва санъат асарлари, ноширлик ва рақамли маҳсулотлар;
Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси;
товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси — солиқ даврида умумий болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича амалга оширилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ эътироф этилган айланма;
юридик шахслар — болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар ва Болалар контентини ривожлантириш маркази.
3. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи ҳамда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) асосида солиқ органларининг маълумотлар базасидаги мавжуд ички ва ташқи манба маълумотларида таққослаш йўли билан автомат тарзда аниқланади.
2-боб. Тўланган солиқни қайтариш тартиби
4. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқ суммаси бюджет ҳисобидан қайтарилади.
5. Тўланган солиқ ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
6. Юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
7. Юридик шахслар томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Юридик шахсларнинг товар айланмаси ва тўланган солиғини аниқлаш ҳамда юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
8. Юридик шахсларнинг товар айланмаси ва тўланган солиғи қуйидаги мезонларни инобатга олинган ҳолда, автоматлаштирилган дастур асосида аниқланади:
юридик шахснинг солиқ даврида болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида) жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан юридик шахснинг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўлиқ тўланганлиги.
9. Автоматлаштирилган дастур орқали юридик шахснинг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва юридик шахснинг мурожаати берилгандан кейин бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.
10. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида юридик шахснинг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқни миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда юридик шахсда солиқлар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича тайинланган молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқ биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик юридик шахснинг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
11. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига тузатиш киритиш ушбу тузатиш киритилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.
4-боб. Юридик шахсларга тўланган солиқни қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
12. Юридик шахсларга тўланган солиқ қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда (бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади);
ҳисобот даврида болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этганда.
13. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 12-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, юридик шахсларга тўланган солиқни қайтариш автоматик равишда рад этилади.
14. Солиқ органи тўланган солиқни қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига солиқни қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
15. Юридик шахслар солиқ суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Юридик шахслар томонидан тўланган солиқни асоссиз қайтариб олинганлиги (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
17. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига юридик шахслар масъул ва жавобгар ҳисобланади.
18. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъект Тўланган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш учун солиқ органларининг махсус мобил иловаси ёки Электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали мурожаат юборади. ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизим Тўланган ҚҚСни қайтариш ҳисобот даврида юридик шахснинг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25-санасигача 3-босқич Солиқ органи Электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали мурожаати асосида солиқ органининг тўланган ҚҚСни қайтариш бўйича хулосаси автоматлаштирилган дастурдан автоматик равишда Ғазначиликка юборади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида автоматик тарзда солиқ суммасини тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бир иш кунида ».
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорининг 1-банди тўққизинчи хатбошиси ҳамда қарорга 5г-илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 75-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сон қарорига илованинг 4-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10 — 16 , 23 ва 24-бандлари ҳамда Регламентга 3 — 4-иловалар .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 14 августдаги 380-сон қарорига илованинг 2-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта маблағларини декларациялаш ҳамда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги 443-сон қарорига илованинг 2-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома ҳамда давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 27 ноябрдаги 627-сон қарори 5-бандининг «а» кичик банди ҳамда қарорга 1-илова .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 1 июлдаги 371-сон қарорига илова 28-бандининг «а» ва «в» кичик бандлари .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 5 июлдаги 385-сон қарорига илованинг 1-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 13 июлдаги 418-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини лицензиялаш ҳамда йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 465-сон қарорига илованинг 3-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон қарорига 1-илованинг 26-банди ҳамда 5-илованинг 36-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарорига 2-илованинг 61-банди .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илова 75-бандининг «е» кичик банди .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги 247-сон қарорига 2-илова 17-бандининг «в» кичик банди .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат сирлари соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 7 августдаги 504-сон қарорига илованинг 4-банди .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сон қарорига 2-илованинг 7-банди «а» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси ҳамда «з» кичик банди .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига 4-илованинг 8-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
821-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM”;
NIZOM”;
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
TALABLAR
ARIZA
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga , shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 821-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 25-avgustdagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Nikohlanuvchi shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-banddagi “psixik” soʻzi “ruhiy holat buzilishlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
b) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Ruhiy holat buzilishlari (shizofreniya, aql zaifligi) mavjudligini tekshirish doimiy yoki vaqtinchalik yashab turgan joyidagi koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasining (ambulator xizmat koʻrsatadigan psixiatriya muassasasi) psixiatr shifokori tomonidan amalga oshiriladi”.
v) 14-bandda :
birinchi xatboshidagi “psixik kasalliklar” soʻzlari “Nizomda koʻrsatilgan ruhiy holat buzilishlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “psixik kasalliklar” soʻzlari “ruhiy holat buzilishi” soʻzlari bilan, “vrach” soʻzi “shifokor” soʻzi bilan almashtirilsin.
g) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Narkologik tekshirish eksterritorial tamoyil asosida koʻp tarmoqli markaziy poliklinika narkolog shifokori tomonidan oʻtkaziladi.
Narkolog shifokor lavozimi vakant boʻlgan taqdirda narkologiya dispanseri yoki tuman narkologiya kabineti shifokori tomonidan oʻtkaziladi”.
d) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Narkologik hisobda turmagan va tekshirish davrida ularda psixofaol moddalar isteʼmol qilinishidan dalolat beruvchi psixosomatik belgilar aniqlangan taqdirda nikohlanuvchi shaxslar biologik suyuqliklarda psixofaol moddalarni aniqlash boʻyicha laboratoriya tekshiruvidan oʻtish uchun hududiy dispanserga yuboriladi.
Bunda koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalarning narkolog shifokori tomonidan nikohlanuvchi shaxslarga psixofaol moddalarni aniqlash boʻyicha laboratoriya tekshiruvidan oʻtish uchun elektron yoʻllanma shakllantiriladi va dispanserga yuboriladi”;
e) 31-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Tibbiy koʻrik natijalari tibbiyot muassasalari tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga real vaqt rejimida kiritiladi.
Bunda sogʻliqni saqlash muassasalari tomonidan OIV/OITS, ruhiy holat buzilishlari, narkologik, tanosil va sil kasalliklari boʻyicha tibbiy koʻrik natijalari “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga kiritiladi”;
j) 1-ilovaning 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Narkologik kasalliklar yuzasidan tekshirish:
Klinik va somatonevrologik tekshiruv;
Anamnestik va psixopatologik tekshiruv;
psixofaol moddalarni aniqlash (psixosomatik belgilar aniqlanganda)”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalarini sotib olish, ulardan foydalanish va ularni boshqa shaxsga berishni tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2006-yil 7-martdagi 38-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“notariuslar tomonidan taraflarning xohishiga koʻra avtomototransport vositalaridan foydalanish va (yoki) ularni tasarruf etish ishonchnomalarini, boshqa shaxsga berish (oldi-sotdi, almashtirish, hadya etish, renta), ijaraga berish, tekin foydalanish, garovga qoʻyish, lizing shartnomalarini notarial tasdiqlash faqat “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi tomonidan tayyorlanadigan, himoya darajasiga, seriyaga, tartib raqamiga va hududiy kodga ega boʻlgan qatʼiy hisobot beriladigan gerbli (maxsus) blankalarda amalga oshiriladi”;
b) ilovada :
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Taraflarning xohishiga koʻra avtomototransport vositalari bilan bogʻliq bitimlarni notarial tartibda tasdiqlash faqat qatʼiy hisobda turadigan, himoya darajasiga, seriyaga, tartib raqamiga va hududiy kodga ega boʻlgan gerbli (maxsus) blankalarda amalga oshiriladi. Bunda ishonchnoma boʻyicha ishonchli shaxsga, boshqa shaxsga berish shartnomasi boʻyicha sotib oluvchiga va ijaraga berish shartnomasi boʻyicha ijaraga oluvchiga, tekin foydalanish shartnomasi boʻyicha ssuda oluvchiga, garov shartnomasi boʻyicha pul beruvchiga, lizing shartnomasi boʻyicha lizing oluvchiga berilishi kerak boʻlgan birinchi nusxa taraflarning xohishiga koʻra gerbli (maxsus) blankada rasmiylashtiriladi. Agar ishonchnoma bittadan ortiq ishonchli shaxsga berilgan taqdirda, u ishonchli shaxslar soni boʻyicha taraflarning xohishiga koʻra gerbli (maxsus) blankada rasmiylashtiriladi. Qolgan nusxalarda gerbli (maxsus) blankaning seriyasi, tartib raqami va hududiy kodi koʻrsatiladi”.
quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:
“10 1 . Avtomototransport vositalaridan foydalanish va (yoki) ularni tasarruf etish ishonchnomalarida ishonchnoma berilgan shaxsda ushbu avtotransport vositasini chet elga olib chiqish huquqi mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi yozuv alohida koʻrsatilishi shart”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Biologik resurslardan foydalanishni tartibga solish va tabiatdan foydalanish sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisida” 2014-yil 20-oktabrdagi 290-son qarorida :
a) qaror nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Biologik resurslardan foydalanishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”;
b) 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq”;
v) 1-ilovada :
ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish tartibi toʻgʻrisida
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish tartibini belgilaydi”;
3-bob hamda 7 va 13-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 2-ilovada :
ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish tartibi toʻgʻrisida
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida“gi Qonuniga muvofiq hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish tartibini belgilaydi”;
3 va 4-boblar hamda 4 , 7 va 13-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 3-ilovada :
4-bob va 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“
”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi bakalavriatining kunduzgi va sirtqi taʼlim shakllariga nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 1-dekabrdagi 958-son qarorida :
a) nomi , 2-bandning uchinchi xatboshisi va 4-banddagi “sirtqi” soʻzi “masofaviy” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining (keyingi oʻrinlarda — Akademiya deb ataladi) bakalavriat dasturi boʻyicha kunduzgi taʼlim shakliga faqat idoraviy akademik litseylar, harbiy akademik litseylar bitiruvchilari, shuningdek, ichki ishlar organlari xodimlari qabul kvotasining 80 foizi boʻyicha qabul qilinishi (“Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha qabul bundan mustasno);
2025/2026 oʻquv yilidan boshlab, Akademiyada ichki ishlar organlarida kamida uch yillik ish stajiga ega boʻlgan ichki ishlar organlari xodimlari uchun masofaviy taʼlim shakli joriy etilganligi, unda oʻqitish muddati oliy maʼlumotga ega boʻlmagan shaxslar uchun toʻrt yil, oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar uchun toʻlov-kontrakt asosida uch yil etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;
b) 1-ilovada :
2-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Akademiya bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga oʻqishga (keyingi oʻrinlarda — Akademiyaga oʻqishga qabul qilish deb ataladi) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadigan Butlash rejasiga muvofiq qabul qilinadi. Bunda oʻqishga qabul oʻrinlari respublika yoki viloyatlar kesimida Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻiga asosan taqsimlanadi. Nomzodlar taqsimlangan kvotalar doirasida oʻqishga umumiy yoʻnalishda qabul qilinadi va ikkinchi kursdan boshlab taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oʻqitiladi (“Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” va “Ekspert-kriminalistika faoliyati” yoʻnalishlari bundan mustasno)”;
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
3-band ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda faqat Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va harbiy akademik litseylar bitiruvchilari, shuningdek, ichki ishlar organlarining xodimlari va harbiy xizmatchilari qabul kvotasining 80 foizi boʻyicha qabul qilinadi”;
quyidagi mazmundagi 61 2 va 61 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“61 2 . Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan beriladigan umumtaʼlim fanlari (matematika, fizika va kimyo)ni bilish darajasini aniqlash boʻyicha milliy sertifikatlar yoki xalqaro tan olingan sertifikatlarning tegishli darajalariga ega boʻlgan nomzodlarga matematika, fizika yoki kimyo fanidan oʻtkaziladigan sinovlarda quyidagicha ball beriladi:
A+, A darajali milliy sertifikatga yoki — A-LEVEL imtihonining B, A, A* darajali xalqaro sertifikatga ega boʻlgan nomzodlarga — matematika, fizika yoki kimyo fanidan belgilangan maksimal ball;
B+, B, C+, C darajali milliy sertifikatga ega boʻlgan nomzodlarga — mos ravishda sertifikatdagi umumiy ballga nisbatan foiz asosida matematika, fizika yoki kimyo fanidan belgilangan maksimal ballga nisbatan tabaqalashtirilgan (proporsional) ball.
Bunda 2024-yil 1-martga qadar umumtaʼlim fanlari boʻyicha berilgan milliy sertifikatlar uchun mazkur sertifikat olingan paytda amalda boʻlgan imtiyoz tatbiq etiladi.
61 3 . Professional darajadagi nufuzli xalqaro IT-sertifikatga ega boʻlgan “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” taʼlim yoʻnalishiga hujjat topshirgan nomzodlarga matematika, informatika va axborot texnologiyalari fanlari boʻyicha toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 30 foizi miqdorida qoʻshimcha ball beriladi. Maxsus kasbiy tanlov va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalariga koʻra eng yuqori ball toʻplagan besh nafar nomzod mazkur yoʻnalishning ikkinchi kursiga toʻgʻridan-toʻgʻri qabul qilinadi.
“Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” taʼlim yoʻnalishiga oʻqishga kirish uchun imtiyozlar beradigan professional darajadagi nufuzli xalqaro IT-sertifikatlar roʻyxati va darajalari ichki ishlar vaziri tomonidan belgilanadi”;
63-banddagi “profilaktika (katta) inspektorlarining jamoat tartibini saqlash boʻyicha yordamchilari Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan har yili belgilanadigan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 3-ilovada :
matndagi “sirtqi taʼlim shakli” va “Sirtqi taʼlim fakultetida” soʻzlari tegishlicha “masofaviy taʼlim shakli” va “Masofaviy taʼlimni tashkil etish va rivojlantirish fakultetida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
izoh qismidagi “sirtqi taʼlim fakultetiga” soʻzlari “Masofaviy taʼlimni tashkil etish va rivojlantirish fakultetiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 9 1 -ilovada :
3-banddagi “1 ta amaliy topshiriq” soʻzlari “2 ta amaliy topshiriq” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-banddagi “20” soni “30” soni bilan almashtirilsin;
10-bandda :
birinchi xatboshidagi “30” soni “60” soni bilan almashtirilsin;
“a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) biletdagi birinchi nazariy savol uchun (20 ballik tizimda):
savol mazmun va mohiyatini toʻliq ochib bersa, javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalasa, javobni yoritishda ishonchli dalillarga havola qilsa — 20 ball;
savol mazmun va mohiyatini ochib bersa, javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalasa — 15 ball;
savol mazmun va mohiyatini qisman ochib bersa, javobni ifodalashda mantiqiylik va ketma-ketlik qisman buzilsa — 10 ball;
savol mazmun va mohiyatini qisman ochib bersa, javobni ifodalashda mantiqiylik va ketma-ketlikka rioya etilmasa — 5 ball;
savol mazmun va mohiyatini ochib bera olmasa — 0 ball;”;
“b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) biletdagi ikkinchi va uchinchi amaliy topshiriq uchun (har biri 20 ballik tizimda):
amaliy topshiriq ketma-ketlikka rioya qilingan holda kompyuter yordamida toʻliq bajarilsa, amaliy dasturiy vositalar toʻgʻri tanlansa va ular bilan ishlash qoidalariga hamda texnika xavfsizligi qoidalariga toʻliq rioya qilinsa, foydalanilgan texnologiya va elementlar haqida toʻliq sharh bersa, amaliy topshiriqni mantiqiy fikrlab, xatosiz va kamchiliklarsiz bajarsa — 20 ball;
amaliy topshiriq ketma-ketlikka rioya qilingan holda kompyuter yordamida toʻliq bajarilsa, amaliy dasturiy vositalar toʻgʻri tanlansa va ular bilan ishlash qoidalariga hamda texnika xavfsizligi qoidalariga rioya qilinsa, foydalanilgan texnologiya va elementlar haqida qisman sharh bersa, amaliy topshiriqni mantiqiy fikrlab, 1 ta qoʻpol boʻlmagan xato va kamchiliklar bilan bajarsa — 15 ball;
amaliy topshiriq ketma-ketlikka rioya qilingan holda kompyuter yordamida toʻliq bajarilsa, amaliy dasturiy vositalar toʻgʻri tanlansa va ular bilan ishlash qoidalariga hamda texnika xavfsizligi qoidalariga rioya qilinsa, foydalanilgan texnologiya va elementlar haqida tasavvurga ega boʻlsa, amaliy topshiriqni mantiqiy fikrlab, 2-3 ta qoʻpol boʻlmagan xato va kamchiliklar bilan bajarsa — 10 ball;
amaliy topshiriq ketma-ketlikka qisman rioya qilingan holda kompyuter yordamida bajarilsa, amaliy dasturiy vositalar toʻgʻri tanlansa va ular bilan ishlash qoidalariga hamda texnika xavfsizligi qoidalariga rioya qilinsa, amaliy topshiriqni 4-5 ta qoʻpol boʻlmagan xato va kamchiliklar bilan bajarsa — 5 ball;
amaliy topshiriq bajarilmasa, amaliy dasturiy vositalar notoʻgʻri tanlansa va ular bilan ishlash qoidalariga hamda texnika xavfsizligi qoidalariga rioya qilinmasa — 0 ball”;
ilovada :
toʻrtinchi ustundagi “amaliy topshiriq” soʻzi “1-amaliy topshiriq” soʻzi bilan almashtirilsin;
“2-amaliy topshiriq” nomli beshinchi ustun bilan toʻldirilsin;
beshinchi ustun tegishincha oltinchi ustun deb hisoblansin.
v) 2-ilovada :
nomi va 1-bandi , 2-bandning birinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 4-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 1-ilova belgisi, 2-ilova belgisi va matni , 3-ilova belgisi, 4-ilova belgisi va matnidagi “sirtqi” soʻzi “masofaviy” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-band va 4-bandning oltinchi xatboshisidagi “qabul yilida qirq bir yoshga toʻladigan” soʻzlari “qirq yoshdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan muzeylari, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlaridan moliyalashtiriladigan muzeylar” boʻlimida :
4-pozitsiyadan yigirma birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 4 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 4 1 Jadidlar merosi davlat muzeyi Buxoro shahri ”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 18-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Bolalarning quyidagi kontingenti soʻrovnomalari imtiyozli roʻyxatga kiritiladi:
I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning bolalari;
koʻp bolali oilalarning bolalari;
yetim bolalar yoki ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar;
tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan shaxslarning bolalari;
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri”, “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot tizimlariga kiritilgan kam taʼminlangan hamda “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot moduliga kiritilgan kambagʻal oilalarning bolalari;
“Ayollar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning bolalari;
kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarning, ichki ishlar va bojxona organlari xodimlarining bolalari;
talabalar va pedagoglarning bolalari;
akalari yoki opalari ushbu muassasaning tarbiyalanuvchilari jumlasidan boʻlgan bolalar;
koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlardan umumiy turdagi maktabgacha tashkilotlarga oʻtkazilayotgan sogʻaygan bolalar.
Bolalarni imtiyozli roʻyxat boʻyicha qabul qilish davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tatbiq etilmaydi.
Mazkur bandning toʻrtinchi, beshinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi imtiyozli roʻyxatga kiritilgan, shuningdek, maxsus kontingentga kiruvchi bolalarning hamda ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar bolalarining soʻrovnomalari Davlat xizmatlari markazlariga borgan holda beriladi.
Qolgan imtiyozlar turlari boʻyicha ariza beruvchi davlat xizmatidan mazkur Reglamentga asosan umumiy tartibda foydalanadi va mazkur imtiyozlarning mavjudligi “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali quyidagi axborot tizimlaridan aniqlanadi:
I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan;
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga hamda “Kambagʻal oilalar reyestri” axborot moduliga kiritilganlar haqidagi maʼlumotlar mazkur axborot tizimlaridan;
“Ayollar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollar haqidagi maʼlumotlar “Ayollar daftari” axborot tizimidan;
bolaning otasi yoki onasi talaba ekanligi haqidagi maʼlumotlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan;
bolaning otasi yoki onasi pedagog ekanligi haqidagi maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan;
bolaning koʻp bolali oilalar toifasiga mansub ekanligi Adliya vazirligining axborot tizimidan;
akalari yoki opalari ushbu muassasaning tarbiyalanuvchilari jumlasidan boʻlgan bolalar hamda koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlardan umumiy turdagi maktabgacha tashkilotlarga oʻtkazilayotgan sogʻaygan bolalar haqidagi maʼlumotlar MTBAT tizimidan.
Davlat xizmatlari markazi direktori taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning tekshirilishi va soʻrovnomada ishonchli maʼlumot koʻrsatilishini nazorat qilish uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
Ariza beruvchilarda ushbu bandga muvofiq ustunlik huquqining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot soʻrovnomada koʻrsatiladi.
Mazkur bandning toʻrtinchi, beshinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi imtiyozli roʻyxatga kiritilgan, shuningdek, maxsus kontingentga kiruvchi bolalarga berilgan yoʻllanmalar hamda ularning ustunlik huquqini yoki tegishli kontingentga kirishini tasdiqlovchi hujjatlarning asl nusxalari bolalarni tashkilotga qabul qilish uchun asos hisoblanadi.
Bunda tashkilot rahbari taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning tekshirilishi va MTBAT tizimiga ishonchli maʼlumot kiritilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-martdagi 255-son qarori bilan tasdiqlangan Suvdan maxsus foydalanish yoki suvni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
1-band “suvdan maxsus foydalanish yoki suvni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma” soʻzlaridan keyin “(yer usti tabiiy suv oqimlaridan suv olish uchun suvdan maxsus foydalanishga doir ruxsatnomalar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-bandning “a” kichik bandidagi “ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish organlari (tabiiy suv obyektlari suvlaridan foydalanilganida yoki isteʼmol qilinganida, yer osti suvlaridan tashqari),” soʻzlari chiqarib tashlansin;
15-banddagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-noyabrdagi 941-son qarorining 2-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“taraflarning xohishiga koʻra koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlar gerbli blankalarda rasmiylashtiriladi. Agar koʻchmas mulk bilan bogʻliq boʻlgan ishonchnoma bittadan ortiq ishonchli shaxsga berilgan taqdirda, u ishonchli shaxslar soni boʻyicha taraflarning xohishiga koʻra gerbli (maxsus) blankada rasmiylashtiriladi. Qolgan nusxalarda gerbli (maxsus) blankaning seriyasi, tartib raqami va hududiy kodi koʻrsatiladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanishga oid ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-martdagi 265-son qaroriga 7-ilovaning 4-bandi oltinchi va yettinchi xatboshilaridagi “hududiy boshqarmalarning” soʻzlari “tizim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga huquqiy axborotni yetkazish va yuridik yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi 741-son qarorining 10-bandi “v” kichik bandidagi “va yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga koʻra xodimlarining lavozim maoshini aniqlashda tarif koeffitsiyentlari bir yarim baravar miqdorda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qarori bilan tasdiqlangan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida elektron mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. “YAMMT” IDAKda elektron mehnat shartnomalarini tuzish (bekor qilish, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish) ish beruvchi (ixtiyoriy tugatish jarayonida boʻlgan yuridik shaxslarda tugatuvchi) tomonidan amalga oshiriladi, qogʻoz shaklidagi mehnat shartnomasini (bekor qilishni, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni) roʻyxatdan oʻtkazish funksiyasi rahbar yoki u tomonidan belgilangan boshqa shaxsga, ixtiyoriy tugatish jarayonida boʻlgan yuridik shaxslarda tugatuvchiga yuklanishi mumkin.
Bunda ish beruvchi va xodim oʻrtasida imzolangan elektron mehnat shartnomasini xodim oʻzining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali yuklab olishi mumkin”.
12. Vazirlar Mahkamasining “Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestri toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 8-fevraldagi 71-son qarorida :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida”;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
v) ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) shaxsga doir maʼlumotlar bazalarini Shaxsga doir maʼlumotlar bazalari davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish, reyestrdan chiqarish, reyestrga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglament talablari:
jismoniy shaxs tomonidan shaxsga doir maʼlumotlarga shaxsiy, maishiy maqsadlarda va oʻz kasbiy yoki tijorat faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan holda ishlov berish;
Milliy arxiv fondi hujjatlarini va shaxsga doir maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan boshqa arxiv hujjatlarini shakllantirish, saqlash va ulardan foydalanish;
davlat sirlarini tashkil etadigan maʼlumotlar jumlasiga kiritilgan shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish;
tezkor-qidiruv, razvedka va kontrrazvedka faoliyati, jinoyatchilikka qarshi kurashish, huquq-tartibotni saqlash jarayonida, shuningdek, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish doirasida olingan shaxsga doir maʼlumotlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Oʻz tarkibida:
jamoat birlashmasining yoki diniy tashkilotning ishtirokchilariga (aʼzolariga) taalluqli boʻlgan hamda tegishligicha jamoat birlashmasi yoki diniy tashkilot tomonidan ishlov beriladigan shaxsga doir maʼlumotlar ularni uchinchi shaxslarga tarqatmaslik yoki oshkor etmaslik sharti bilan;
subyekt tomonidan hamma foydalanishi mumkin qilib qoʻyilgan;
subyektlarning faqat familiyasini, ismini va otasining ismini oʻz ichiga olgan;
subyektning mulkdor va (yoki) operator turgan hududga bir martalik kirishi uchun yoki boshqa shunga oʻxshash maqsadlar uchun zarur boʻlgan;
avtomatlashtirilgan davlat axborot tizimlari maqomiga ega boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlarning axborot tizimlariga kiritilgan;
avtomatlashtirish vositalaridan foydalanmagan holda ishlov beriladigan;
mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ishlov beriladigan shaxsga doir maʼlumotlar mavjud boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlar bazalari roʻyxatdan oʻtkazilmaydi.
3. Shaxsga doir maʼlumotlar bazalari davlat reyestri shaxsga doir maʼlumotlar bazalarini roʻyxatga olish va ularning hisobini tizimlashtirish hamda shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish jarayonida qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqlikni nazorat qilish maqsadida shakllantiriladi.
4. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdori va (yoki) shaxsga doir maʼlumotlar bazasining operatori;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti;
shaxsga doir maʼlumotlar — muayyan jismoniy shaxsga taalluqli boʻlgan yoki uni identifikatsiya qilish imkonini beradigan, elektron, qogʻoz shaklida va (yoki) boshqa moddiy jismda qayd etilgan axborot;
shaxsga doir maʼlumotlar subyekti (keyingi oʻrinlarda — subyekt) — shaxsga doir maʼlumotlar oʻziga taalluqli boʻlgan jismoniy shaxs;
shaxsga doir maʼlumotlar bazasi — tarkibida shaxsga doir maʼlumotlar mavjud boʻlgan axborot tizimi tarzidagi maʼlumotlar bazasi;
shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdori (keyingi oʻrinlarda — mulkdor) — shaxsga doir maʼlumotlar bazasiga egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish huquqiga ega boʻlgan davlat organi, jismoniy va yuridik shaxs;
shaxsga doir maʼlumotlar bazasining operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi davlat organi, jismoniy va (yoki) yuridik shaxs;
Shaxsga doir maʼlumotlar bazalari davlat reyestri (keyingi oʻrinlarda — Davlat reyestri) — shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdori va (yoki) shaxsga doir maʼlumotlar bazasining operatori tomonidan ariza berish orqali roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining roʻyxati;
Shaxsga doir maʼlumotlar bazasining davlat reyestridagi qayd raqami (keyingi oʻrinlarda — qayd raqami) — mulkdor va (yoki) operator tomonidan ariza berish orqali xabardor qilish yoʻli bilan roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsga doir maʼlumotlar bazasining Davlat reyestridagi qayd etilgan raqami.
5. Shaxsga doir maʼlumotlar bazalari mulkdor va (yoki) operator tomonidan Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim.
6. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
7. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
8. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda — Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa — mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun vakil orqali murojaat qilinganda vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma soʻrovnomaga ilova qilinadi.
Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (elektron raqamli imzo, daktiloskopiya, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
9. Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmati bepul koʻrsatiladi.
10. Vakolatli organ soʻrovnoma kelib tushgan kundan keyin besh ish kuni mobaynida shaxsga doir maʼlumotlar bazasini Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazadi yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi.
Bunda vakolatli organ Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazgan kunning oʻzida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida guvohnomani rasmiylashtiradi va uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi hamda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi.
11. Soʻrovnomada nazarda tutilgan maʼlumotlar notoʻgʻri ekanligi yoki toʻliq taqdim etilmagani davlat xizmatini rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Davlat xizmatlari markazi oʻn daqiqa mobaynida xizmat natijasini ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi hamda ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra Davlat xizmatlari markazi xizmat natijasini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.
13. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha qabul qilingan qaror asosida vakolatli organ masʼul xodimi Davlat reyestrida takrorlanmaydigan qayd raqami bilan roʻyxatdan oʻtkazadi.
14. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma berilgan sana Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan sana hisoblanadi.
15. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish zarurati yuzaga kelgan taqdirda, ariza beruvchi yetti ish kunidan kechiktirmasdan, ushbu Reglamentning 7-bandida belgilangan tartibda murojaat qilishi shart.
Bunda vakolatli organ soʻrovnomani ushbu Reglamentning 10-bandida belgilangan muddatda koʻrib chiqadi va kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.
16. Davlat reyestriga qayd raqami oʻzgartirilmagan holda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.
17. Davlat reyestridan quyidagi hollarda chiqariladi:
Davlat reyestridan chiqarish boʻyicha mulkdor va (yoki) operatorning arizasiga asosan;
mulkdor va (yoki) operatorning faoliyati tugatilganda;
sudning mulkdor va (yoki) operatorning shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishni toʻxtatish toʻgʻrisidagi qarori asosida.
Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan holda mulkdor va (yoki) operator ushbu Reglamentning 7-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi.
18. Davlat reyestridan chiqarilgandan soʻng keyinchalik uning qayd raqami ishlatilmaydi, avval berilgan shaxsga doir maʼlumotlar bazasi Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma haqiqiy hisoblanmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Davlat reyestri maʼlumotlari yuridik va jismoniy shaxslarning ular bilan tanishishi uchun ochiq hisoblanadi.
Mulkdor va (yoki) operatorning Davlat reyestri roʻyxatidan oʻtkazilgani haqidagi maʼlumotlar ushbu maʼlumotlar bazasining qayd raqamini Davlat reyestrini yuritish axborot tizimiga kiritish orqali avtomatik tarzda olinadi.
20. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazi ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.
21. Ariza beruvchilar shaxsga doir maʼlumotlar bazasini Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishda vakolatli organga taqdim etilgan maʼlumotlarning notoʻgʻri yoki noaniq koʻrsatilgani uchun javobgar boʻladilar.
22. Vakolatli organning Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish harakati yoki harakatsizligi ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda mulkdor va (yoki) operator tomonidan yuqori turuvchi davlat organi yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.
23. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Migratsiya va personallashtirish departamenti 1. Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarini Shaxsga doir maʼlumotlar bazalari davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarini Shaxsga doir maʼlumotlar bazalari davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. 5 ish kunida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Xizmat natijasini ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. 10 daqiqa ichida 2. YIDXP 2. Xizmat natijasini avtomatik tarzda ariza beruvchiga yuboradi. 2. Real vaqt rejimida
Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisida
I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Yashash manzili: II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. Rasmiy nomi (toʻliq): 2. Joylashgan joyi: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 5. STIR: III. Mulkdor va (yoki) operatorning maʼlumotlar bazasi haqida maʼlumotlar Shaxsga doir maʼlumotlar bazasining nomi: Shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish boshlangan sana: Shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berishni tugatish muddati yoki sharti: Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi joylashgan mamlakat: Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi joylashgan manzil: Shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish maqsadi: Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi masofadan boshqariladimi? Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi ushbu mulkdor va (yoki) operatorning oʻziga tegishlimi? Shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish jarayonida shaxsiy maʼlumotlarni transchegaraviy uzatish imkoniyati mavjudmi? Shaxsga doir maʼlumotlarni qayta ishlash uchun javobgar shaxsning F.I.O. va lavozimi: Shaxsga doir maʼlumotlar bazasiga nisbatan huquqi: Shaxsga doir maʼlumotlar bazasida qayta ishlanuvchi shaxsga doir maʼlumotlar roʻyxati: □ F.I.O. □ Tugʻilgan yili □ Tugʻilgan oyi □ Tugʻilgan kuni □ Tugʻilgan joyi □ Fuqaroligi □ JSHSHIR □ Fotosurati □ Taʼlim muassasalari □ Yashash manzili □ Oilaviy holati □ Mehnat faoliyati □ Oylik xarajatlari □ Telefon raqami □ Diniy qarashi □ Irqiy kelib chiqish □ Ijtimoiy kelib chiqishi □ Kasaba uyushmaga aʼzoligi □ Siyosiy partiyaga aʼzoligi □ Millati □ Moliyaviy holati □ Jismoniy holati □ Mulkiy holati □ Sudlanganlik holati □ Harbiy xizmatga aloqadorligi □ Ruhiy holati Biometrik maʼlumotlar: Genetik maʼlumotlar:
Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qarori bilan tasdiqlangan Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 3-band “Davlat xizmati” soʻzlaridan keyin “davlat xizmatlari markazlari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 6-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan soʻrovnomani toʻldiradi”;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ariza beruvchi davlat xizmatidan elektron foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan soʻrovnomani mustaqil ravishda elektron shaklda toʻldiradi”;
ikkinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda)”;
v) 7-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“a) Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
42,5 foizi — tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga, Toshkent shahrida Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament);
39 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga;
b) YIDXP orqali murojaat qilinganda”;
toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
g) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning arizasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng soʻrovnoma avtomatik tarzda “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimiga (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) yuboriladi va ushbu elektron tizim orqali tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga va Toshkent shahrida Departamentga yuboriladi”;
d) 10-bandda :
birinchi xatboshi “reklama joyining pasporti rasmiylashtiriladi” soʻzlaridan keyin “va uni Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoxud ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Davlat xizmatlari markazi reklama joyining pasporti kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida bu haqda ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi”;
ikkinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
e) 11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali (shaxsan kelib murojaat qilganda) yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasini tasdiqlash orqali reklama joyining pasportini oladi.
Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga pasportni ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
12. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilgan taqdirda, tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tegishli viloyat hokimligi yoki Toshkent shahrida Departamentdan rad etish sabablari aniq koʻrsatilgan xabarnoma Davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.
Davlat xizmatlari markazi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqda ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi”;
j) 1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “roʻyxatdan oʻtadi” soʻzlaridan keyin “yoki Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat qiladi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilib, vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Avtomatik tarzda ”;
3-bosqichda:
“Subyektlar” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament” soʻzlari “vakolatli organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustuni “v” kichik bandida:
uchinchi xatboshi “pasportni” soʻzidan keyin “Davlat xizmatlari markaziga yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 4-5-bosqichlar bilan toʻldirilsin:
“ 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Davlat xizmatlari markazi xodimi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqda ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 10 daqiqa mobaynida 5-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali tashqi reklama va axborot obyektlarini konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasini tasdiqlash orqali reklama joyining pasportini oladi. Murojaat etganda ”.
14. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :
a) 1-ilovaning 5-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Kadastr pasporti shakllantirilishi natijasida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish majburiyati yuzaga keladigan hollarda, kadastr pasportini olish hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish kompozit xizmat tarzida amalga oshiriladi”;
b) 2-ilovaning 5-bandida :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Kadastr pasporti shakllantirilishi natijasida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish majburiyati yuzaga keladigan hollarda, kadastr pasportini olish hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish kompozit xizmat tarzida amalga oshiriladi”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarorida :
a) 1-ilovada :
43-bandning oʻn toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bitim taraflarning xohishiga koʻra gerbli blankada rasmiylashtirilgan taqdirda, uning tasdiqlovchi yozuvida gerbli (maxsus) blankaning (blankalarning) seriyasi, tartib raqami va hududiy kodi koʻrsatilishi lozim”;
quyidagi mazmundagi 54 1 -band bilan toʻldirilsin:
“54 1 . Notarius tomonidan amalga oshiriladigan ushbu Nizomning 51 — 54-bandlaridagi barcha harakatlar majburiy audio- va videoyozuvda qayd etiladi hamda tegishli notarial harakatga yuklangan holda Tizimda saqlanadi”;
58-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“58. Oʻzbekiston Respublikasi hududida notarial tasdiqlangan arizalar, ijara shartnomalari, nikoh shartnomalari va ishonchnomalar asosida notarial harakatni amalga oshirishda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan ushbu hujjatning asl nusxasi taqdim etilmasdan, uning oʻrniga notarial harakatning noyob raqami bilan murojaat qilinganda, notarius tomonidan ushbu hujjatlar Tizim orqali noyob raqam yoki murojaat qiluvchining JSHSHIR orqali tekshiriladi va shu asosda notarial harakat amalga oshiriladi.
Hujjat va uning noyob raqami shubha tugʻdirgan taqdirda, notarius ushbu hujjatni tasdiqlagan notariusga yoki idoraviy notarial arxivga murojaat qilish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritishi mumkin.
Mazkur bandda koʻrsatilgan qoidalar arizalar, ijara shartnomalari va ishonchnomalar uchun 2020-yil 1-yanvardan keyin, nikoh shartnomalari uchun 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
67-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“67. Bitimlarning yigʻmajildlari notarial idora arxiviga topshirilishiga qadar changdan, quyosh nuri taʼsiridan himoyalaydigan va ularning yaxshi saqlanishini taʼminlaydigan shkaflarda turadi.
Notarial harakatlarni amalga oshirish jarayoni qayd etilgan audio- va videoyozuv fayli notarial harakatga Tizim tomonidan berilgan reyestr raqami bilan nomlanadi va tegishli notarial harakatga yuklangan holda Tizimda saqlanadi.
Mazkur bandning qoidalari 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
b) 2-ilovada :
31-bandning oʻn oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bitim taraflarning xohishiga koʻra gerbli blankada rasmiylashtirilgan taqdirda, uning tasdiqlovchi yozuvida gerbli (maxsus) blankaning (blankalarning) seriyasi, tartib raqami va hududiy kodi koʻrsatilishi lozim”;
45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Oʻzbekiston Respublikasi hududida notarial tasdiqlangan arizalar, ijara shartnomalari, nikoh shartnomalari va ishonchnomalar asosida notarial harakatni amalga oshirishda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan ushbu hujjatning asl nusxasi taqdim etilmasdan, uning oʻrniga notarial harakatning noyob raqami bilan murojaat qilinganda, notarius tomonidan ushbu hujjatlar Tizim orqali noyob raqam yoki murojaat qiluvchining JSHSHIR orqali tekshiriladi va shu asosda notarial harakat amalga oshiriladi.
Hujjat va uning noyob raqami shubha tugʻdirgan taqdirda, notarius ushbu hujjatni tasdiqlagan notariusga yoki idoraviy notarial arxivga murojaat qilish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritishi mumkin.
Mazkur bandda koʻrsatilgan qoidalar arizalar, ijara shartnomalari va ishonchnomalar uchun 2020-yil 1-yanvardan keyin, nikoh shartnomalari uchun 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“54. Bitimlarning yigʻmajildlari notarial idora arxiviga topshirilishiga qadar changdan, quyosh nuri taʼsiridan himoyalaydigan va ularning yaxshi saqlanishini taʼminlaydigan shkaflarda turadi.
Notarial harakatlarni amalga oshirish jarayoni qayd etilgan audio- va videoyozuv fayli notarial harakatga Tizim tomonidan berilgan reyestr raqami bilan nomlanadi va tegishli notarial harakatga yuklangan holda Tizimda saqlanadi.
Mazkur bandning qoidalari 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
v) 3-ilovada :
27-bandning yigirmanchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulk va avtomototransport vositalari bilan bogʻliq shartnomalar taraflarning xohishiga koʻra gerbli blankada rasmiylashtirilgan taqdirda uning tasdiqlovchi yozuvida gerbli (maxsus) blankaning (blankalarning) seriyasi, tartib raqami va hududiy kodi koʻrsatilishi lozim”;
40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“40. Oʻzbekiston Respublikasi hududida notarial tasdiqlangan arizalar, ijara shartnomalari, nikoh shartnomalari va ishonchnomalar asosida notarial harakatni amalga oshirishda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan ushbu hujjatning asl nusxasi taqdim etilmasdan, uning oʻrniga notarial harakatning noyob raqami bilan murojaat qilinganda, notarius tomonidan ushbu hujjatlar Tizim orqali noyob raqam yoki murojaat qiluvchining JSHSHIR orqali tekshiriladi va shu asosda notarial harakat amalga oshiriladi.
Hujjat va uning noyob raqami shubha tugʻdirgan taqdirda, notarius ushbu hujjatni tasdiqlagan notariusga yoki idoraviy notarial arxivga murojaat qilish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritishi mumkin.
Mazkur bandda koʻrsatilgan qoidalar arizalar, ijara shartnomalari va ishonchnomalar uchun 2020-yil 1-yanvardan keyin, nikoh shartnomalari uchun 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Shartnomalarning yigʻmajildlari notarial idora arxiviga topshirilishiga qadar changdan, quyosh nuri taʼsiridan himoyalaydigan va ularning yaxshi saqlanishini taʼminlaydigan shkaflarda turadi.
Notarial harakatlarni amalga oshirish jarayoni qayd etilgan audio- va videoyozuv fayli notarial harakatga Tizim tomonidan berilgan reyestr raqami bilan nomlanadi va tegishli notarial harakatga yuklangan holda Tizimda saqlanadi.
Mazkur bandning qoidalari 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
g) 4-ilovada :
quyidagi mazmundagi 26 1 -band bilan toʻldirilsin:
“26 1 . Avtomototransport vositalaridan foydalanish va (yoki) ularni tasarruf etish ishonchnomalarida ishonchnoma berilgan shaxsda ushbu avtotransport vositasini chet elga olib chiqish huquqi mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi yozuv alohida koʻrsatilishi shart”.
48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Hujjatlarning yigʻmajildlari notarial idora arxiviga topshirilishiga qadar changdan, quyosh nuri taʼsiridan himoyalaydigan va ularning yaxshi saqlanishini taʼminlaydigan shkaflarda turadi.
Notarial harakatlarni amalga oshirish jarayoni qayd etilgan audio- va videoyozuv fayli notarial harakatga Tizim tomonidan berilgan reyestr raqami bilan nomlanadi va tegishli notarial harakatga yuklangan holda Tizimda saqlanadi.
Mazkur bandning qoidalari 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”;
d) 5-ilovaning 50-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“50. Hujjatlarning yigʻmajildlari notarial idora arxiviga topshirilishiga qadar changdan, quyosh nuri taʼsiridan himoyalaydigan va ularning yaxshi saqlanishini taʼminlaydigan shkaflarda turadi.
Notarial harakatlarni amalga oshirish jarayoni qayd etilgan audio- va videoyozuv fayli notarial harakatga Tizim tomonidan berilgan reyestr raqami bilan nomlanadi va tegishli notarial harakatga yuklangan holda Tizimda saqlanadi.
Mazkur bandning qoidalari 2025-yil 1-dekabrdan keyin tasdiqlangan hujjatlarga nisbatan amal qiladi”.
16. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-dekabrdagi 806-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 8-bandda :
birinchi xatboshi “yoxud soliq xizmati organiga” soʻzlaridan keyin “yoki Davlat xizmatlari markaziga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “kelganda esa soliq organi xodimi” soʻzlari “yoki Davlat xizmatlari markaziga kelganda esa tegishli xodim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 12-bandning birinchi xatboshisi “shaxsiy kabinet orqali” soʻzlaridan keyin “shuningdek, Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat qilganda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 13-band “davlat soliq xizmati organiga” soʻzlaridan keyin “shuningdek, Davlat xizmatlari markaziga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “davlat soliq xizmati organiga” soʻzlaridan keyin “shuningdek, Davlat xizmatlari markaziga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni “davlat soliq xizmati organlarida” soʻzlaridan keyin “shuningdek, Davlat xizmatlari markazida” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizomning 49-bandi birinchi va oʻn beshinchi xatboshilaridagi “hududiy boshqarmalari” soʻzlari “tizim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining “Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish hamda soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlar hisobini yuritishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-noyabrdagi 707-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan yollangan xodimlar elektron tartibda shaxsiy kabinet yoki mobil ilova, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va Davlat xizmatlari markazlari orqali davlat soliq organlarida roʻyxatga qoʻyiladi”;
b) 1-ilovada :
13-band “mobil ilovasi” soʻzlaridan keyin “shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
15-band “mobil ilovasiga” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat qilganda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
17-bandda :
ikkinchi xatboshi “mobil ilova” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “mobil ilovasiga” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat qilganda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
18-bandning birinchi xatboshisi “mobil ilovasi” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “mobil ilova” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Tadbirlar” ustuni “mobil ilovasiga” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat qilganda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni “mobil ilova” soʻzlaridan keyin “shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 775-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. OHTMga oʻqishga kirishdan oldin (dastlabki saralab olish davrida) nomzodlar, ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar) mazkur muassasalar rahbariyati tomonidan ular oʻqishni tamomlagandan soʻng tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortgan, kontrakt shartlarini bajarmaganligi yoki sodir etgan jinoyati uchun sudlanganligi sababli boʻshatilayotgan, shuningdek, bunday kontraktni tuzishdan bosh tortgan hollarda, harbiy xizmatchini oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini qoplab berishi (moddiy javobgarlik) toʻgʻrisida yozma ravishda ogohlantiriladi va ulardan mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda tilxat olinadi”;
b) 105-band “harbiy xizmat” soʻzlaridan keyin “(xizmat)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
v) Nizomga 2-ilovada :
“oʻqishga qabul qilinsam, oʻqishni tugatganimdan soʻng tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan harbiy xizmatni oʻtashdan bosh tortsam,” soʻzlari “oʻqishga qabul qilinsam, oʻqishni tugatganimdan soʻng tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortsam,” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“oʻqishga qabul qilinsa, oʻqishni tugatgandan soʻng u bilan tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan harbiy xizmatni oʻtashdan bosh tortsa” soʻzlari “oʻqishga qabul qilinsa, oʻqishni tugatgandan soʻng u bilan tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortsa” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-yanvardagi 28-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:
“10 1 .Soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng yoʻqolgan ashyo haqida “Topilmalar” avtomatlashtirilgan qidiruv tizimiga avtomatik ravishda ikki oy mobaynida eʼlon joylashtiriladi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatib oʻtilgan muddat ichida yoʻqolgan ashyo topilmaganda, eʼlon avtomatik tarzda yakunlanadi”;
b) 13-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda topilma haqida joylashtirilgan eʼlon avtomatik tarzda yakunlanadi”;
v) 14-bandda :
birinchi xatboshidagi “Agentlikning” soʻzi “Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) budjetdan tashqari jamgʻarmasining” soʻzlari “Vazirlikning Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 18-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda topilma haqida joylashtirilgan eʼlon avtomatik tarzda yakunlanadi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
d) 26-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Agentlik” soʻzi “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
e) 1-ilovaning 7-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari agentligining tegishli hududiy boshqarmasi” soʻzlari “Adliya vazirligining tegishli hududiy boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “37” raqami “40” raqami bilan almashtirilsin;
32-bandi quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Maʼmuriy-hududiy birliklar tuzilganligi yoki tugatilganligi, ularning chegaralari yoki boʻysunuvi oʻzgarganligi hamda tadbirkorlik subyektining joylashgan joyining (pochta manzilining) nomlanishi (mahallalar, koʻchalar nomi, uy raqamlari) oʻzgarganda tadbirkorlik subyektining amalda boʻlgan litsenziyalariga “Litsenziya” AT orqali avtomatik ravishda toʻlov undirmasdan oʻzgartirish kiritiladi”;
b) quyidagi mazmundagi 38 — 40-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 38-ILOVA
Bojxona omborini taʼsis etish va uning faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi Bojxona omborini taʼsis etish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi Bojxona ombori faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi Yuridik shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti) 4. Litsenziyalovchi organ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); talabgorning egaligida boʻlgan va bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning oʻlchamlari, hajmi va (yoki) maydoni, ular joylashgan joy, ularning videokuzatuv tizimi, asbob-uskunalar va moddiy-texnik baza bilan taʼminlangani hamda mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki muddatlarni koʻrsatgan holda ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar koʻrsatilgan holda, bojxona ombori uchun moʻljallangan hudud (shuningdek, yondosh) hamda binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning sifatli chizmasi (oʻlchamlari koʻrsatilgan bojxona nazorati zonasi, qoʻriqlanadigan hudud bilan birga) va kadastr yigʻmajildidagi tarhi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjat; Maʼlum qilinayotgan obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar elektron soʻrov orqali olinadi: Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasi toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan — koʻchmas mulkka boʻlgan huquq toʻgʻrisida. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari a) bojxona ombori hududi bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) va bojxona omboriga bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan iborat boʻladi. Umumiy hudud bojxona nazorati zonasi hisoblanadi; b) bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) qoʻriqlanadigan va belgilab olingan, transport vositalari toʻxtab turishi uchun jihozlangan hudud bilan tutashgan boʻlishi kerak. Koʻrsatib oʻtilgan hudud ham bojxona nazorati zonasi hisoblanadi. Bojxona nazorati ostidagi tovarlarni tashiydigan transport vositalari ushbu bojxona nazorati zonasiga sutkaning istalgan vaqtida kirishi mumkin; v) bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar): yer ustidagi imoratlarda yoki inshootlarda joylashtirilishi; qoʻriqlash va yongʻin nazorati signalizatsiyalari, sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi; balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar bilan aylantirib toʻsilishi va davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona ombori” belgisi bilan taʼminlanishi; bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan ajratilgan boʻlishi; yongʻin xavfsizligi talablariga mos boʻlgan yongʻinni oʻchirish tizimi va vositalariga ega boʻlishi kerak. Binolarda (ochiq maydonchalarda) ombor oʻrni maxsus ajratilishi va belgilanishi, har bir ombor oʻrnida unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar aks ettirilgan maʼlumotnoma mavjud boʻlishi lozim: bojxona deklaratsiyasining roʻyxat raqami; bojxona rejimi; yuk qabul qiluvchining nomi; tovarlarning nomi va miqdori; g) bojxona omboriga bevosita tutash bojxona nazorati zonasi quyidagi talablarga muvofiq: butun hudud perimetri boʻyicha balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar (uzluksiz temir panjara yoki devor) bilan aylantirib toʻsilgan boʻlishi; ichkarisida bojxona omborining qismi hisoblanmagan oʻzga imoratlar va inshootlarga ega boʻlmasligi; ogʻir yukli transportning manyovr (toʻsiqqa chap berish uchun oʻz yoʻnalishini oʻzgartirib bajariladigan harakatlari — qayta tizilish, burilish, qayrilib olish, ortga harakat, aylanib oʻtish) qilish imkoniyatini taʼminlashi; bojxona ombori binosiga (ochiq maydonchasiga) eshiklari tomonidan bevosita tutashib ketgan boʻlishi; barcha kirish (chiqish) va (yoki) chiqish (kirish) joylarida davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona nazorati zonasi” belgisi qoʻyilgan, olingan tasvirlarni uch oy davomida koʻrsatish hamda bojxona organlariga onlayn uzatish imkoniga ega boʻlgan, kunu-tun ishlaydigan avtotransport vositasining davlat raqami belgisini va temir yoʻl transporti vositasining raqamini aniqlash tizimi bilan jihozlangan nazorat oʻtkazish punktlari boʻlishi; tovarlarni bojxona omboriga joylashtirish va ombordan olib chiqish faqat bojxona nazorati zonasi orqali amalga oshiriladigan tarzda jihozlanishi lozim; d) bojxona ombori doimiy ravishda soz, ishchi holatda va uning normal faoliyat koʻrsatishi uchun quyidagilar yetarli boʻlishi kerak: ortish-tushirish vositalari; ombor asbob-uskunalari; oʻlchov asboblari, aniqligi va oʻlchash chegaralari bojxona omborida saqlashga moʻljallanayotgan tovarlar xususiyatiga muvofiq boʻlgan tovarlarning ogʻirligini oʻlchash vositalari; bojxona organlarining dasturiy taʼminotiga mos keladigan tovarlar hisobini yuritadigan avtomatlashtirilgan tizim; bojxona ombori hududini toʻliq nazorat qilish hamda bojxona organlariga video maʼlumotlarni uzatish, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni uch oy davomida saqlash imkoniga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimi; videoyozuvlarning uzluksizligini va axborot tizimining muntazam ishlashini taʼminlash uchun muqobil elektr manbai (qurilmalari); yoritish tizimi bilan taʼminlanishi; koʻrik oʻtkazish uchun stol; birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun tibbiyot qutichasi; termometr; aloqa vositalari (shu jumladan telefon, maʼlumot uzatish tarmogʻi, Internet); mebel; bojxona omborida ishlovchi va unga tashrif buyuruvchi shaxslar uchun maxsus kiyim; e) bojxona ombori hududida quyidagilarni inobatga olgan holda, bittadan kam boʻlmagan usti yopiq maydoncha boʻlishi kerak: bojxona ombori eshiklari tomonidan joylashishi; 40 m²dan kam boʻlmagan maydonga ega boʻlishi; elektr yorugʻligi bilan jihozlanishi; sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi. Bojxona ombori hududida har qanday turdagi chiqindilar va boshqa maishiy axlat toʻplanmasligi lozim; j) bojxona organi xodimlari va bojxona ombori mudirlari faoliyat koʻrsatishi uchun quyidagilarga javob beradigan bino ajratilishi kerak: 6 m²dan kam boʻlmagan maydonga va 20 m³dan kam boʻlmagan hajmga ega boʻlgan; mavsumiy isitish va sovitish tizimiga ega boʻlgan; doimiy soz holatdagi, bojxona organlarining dasturiy taʼminoti bilan ishlash imkoniga ega boʻlgan kompyuter, printer va nusxa koʻchiradigan apparat, aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, Internet) bilan jihozlangan; mebel jihozlari bilan taʼminlangan; bojxona omboriga oʻrnatilgan videokuzatuv tizimiga ulangan; z) bojxona omborini qoʻshimcha ravishda asbob-uskunalar bilan taʼminlash (qoʻshimcha ravishda jihozlash), tartibga keltirish, qoʻriqlash hamda oʻtkazish rejimini taʼminlash litsenziyalovchi organ bilan kelishgan holda, litsenziat tomonidan uning hisobidan amalga oshiriladi; i) bojxona ombori hududida dori vositalari va tibbiy buyumlar faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; k) bojxona ombori hududida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; l) litsenziat tomonidan litsenziya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yangilangan holda ular bojxona organlariga taqdim etilishi lozim. Litsenziat tomonidan litsenziya talab va shartlari bajarilmagani natijasida bojxona nazorati ostida boʻlgan tovarlarning yoʻqolishiga yoki boshqacha tarzda shikast yetkazilishiga olib kelsa yoxud boshqa shaxslarga berib yuborilsa, bunday hollarda qoʻpol qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligidan: bojxona omborining hududi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida); agar bojxona omborida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash koʻzda tutilsa, obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida); b) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasidan — bojxona ombori hududining sanitariya-epidemiologik normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida). v) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining “Zarur amaliyotlar markazi” DMdan — agar bojxona omborida dori vositalari va tibbiy buyumlarni (TIF TNning 30 guruhi) saqlash koʻzda tutilsa, “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” sertifikati talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida) 11. Litsenziyaning amal qilish muddati Cheklanmagan. 12. Izoh 1. Bojxona omborida: bojxona hududiga olib kirilishi taqiqlangan tovar; bojxona hududidan olib chiqilishi taqiqlangan Oʻzbekiston tovari; qonunchilikka muvofiq bojxona hududi orqali tranzit qilinishi taqiqlangan tovar; bojxona ombori bojxona rejimiga joylashtirish uchun maʼlum qilingan kundagi yaroqlilik muddati Bojxona kodeksining 94-moddasiga muvofiq maʼlum qilinadigan muddatdan kam boʻlgan dori vositalari va oziq-ovqat mahsulotlarini saqlashga ruxsat berilmaydi. 2. Bojxona omborining normal faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun foydalaniladigan tovarlar (masalan, ortish-tushirish texnikasi, sovutish uskunasi, kompyuter texnikasi, maxsus kiyim-bosh va boshqalar) bojxona ombori va vaqtincha saqlash bojxona rejimlari ostida joylashtirilmaydi. 3. Talabgorga tegishli boʻlgan, bir yuridik manzilda va (yoki) bir bojxona nazorati zonasida joylashgan bir nechta bino va (yoki) ochiq maydonlar uchun bitta litsenziya beriladi. 4. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlari tomonidan taʼsis etiladigan bojxona omborlari ochiq turdagi bojxona omborlari hisoblanadi. Agar bojxona ombori bojxona organi tomonidan taʼsis etilsa, litsenziya olish talab qilinmaydi. Mazkur qoida bojxona organini litsenziya talablari va shartlarini bajarishdan ozod etmaydi. 5. Litsenziya boʻyicha huquqlarni boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi. 6. Litsenziat quyidagilarga majbur: vaqtincha saqlash va bojxona ombori bojxona rejimlari shartlariga muvofiq tovarlar bojxona nazorati ostida saqlanishini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; bojxona organlarining ruxsatisiz bojxona omboriga kelib tushgan tovarlarning chiqarib yuborilishiga yoʻl qoʻymaslik; tovarlar bojxona omborida saqlashni nazarda tutmaydigan oʻzgacha bojxona rejimiga joylashtirilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bojxona omboridan olib chiqilishini taʼminlash; berilgan litsenziya talab va shartlariga, shu jumladan, bojxona omborini jihozlash va asbob-uskunalar bilan taʼminlash talablariga oid qismiga rioya qilish; videokuzatuv tizimini bojxona nazorati ostida tovarlarni tashiyotgan transport vositasining bojxona ombori hududiga kirib kelishidan tovarlar bilan amalga oshiriladigan har bir yuk va boshqa operatsiyalarni hamda ularning bojxona omborlariga joylashtirilishi va chiqarib yuborilishi boʻyicha ketma-ketlikda olingan videoyozuvlarni taʼminlaydigan qilib oʻrnatish; Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash; tovarlarni faqat bojxona toʻlovlari taʼminlangan joylarda saqlash; bojxona omboriga kelib tushayotgan va bojxona omboridan olib chiqilayotgan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining axborot tizimida ushbu tovarlarning olib kirilishi va olib chiqilishi toʻgʻrisida belgi qoʻygan holda, avtomatlashtirilgan hisobni yuritish; bojxona organining talabiga muvofiq bojxona omboridagi tovarlarni bojxona organining mansabdor shaxsi ishtirokida xatlovdan oʻtkazish; sanitariya yongʻin va sanoat xavfsizligi qoidalariga, omborga joylashtirish normalariga, tovarlarning yonma-yon qoʻyilishi qoidalariga va saqlash rejimiga, davlat standartlarining majburiy talablariga rioya qilish, Oʻzbekiston Respublikasining bojxona ishi sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar va shartlarni bajarish; vaqtincha saqlash bojxona rejimi va bojxona ombori bojxona rejimi amal qilishi tugagandan keyin ahamiyatli boʻlishi mumkin boʻlgan bojxona omborida saqlanayotgan tovarlar bilan yuz bergan oʻzgarishlar toʻgʻrisida bojxona organiga imkon qadar qisqa muddatlarda maʼlum qilish; bojxona omborida saqlanayotgan tovarlar bilan amalga oshirilishi moʻljallanayotgan operatsiyalar toʻgʻrisida bojxona organini barvaqt xabardor qilish; bojxona omborida saqlanayotgan isteʼmol tovarlariga maxsus marka yopishtirish uchun shart-sharoitlar yaratish; bojxona ombori hududiga tovarlarni joylashtirishda oʻrnatilgan videokuzatuv tizimi nazoratini cheklamaslik; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida bojxona ombori egasi toʻlashi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini toʻlash; taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgani, shu jumladan, qayta tashkil etilgani, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargani toʻgʻrisida litsenziyalovchi organni oʻz vaqtida xabardor qilish; bojxona ombori tugatilgan taqdirda, unda turgan tovarlarning saqlanishini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq belgilangan muddatda ularning boshqa bojxona omboriga oʻtkazilishi yoxud boshqa bojxona rejimiga joylashtirilishi boʻyicha choralar koʻrish; Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlarining qonuniy talablarini bajarish, shu jumladan, bojxona organlari mansabdor shaxslarining bojxona omborida saqlanayotgan tovarlar turgan joyga kirishini taʼminlash; yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlash; bojxona omborida dori vositalari va tibbiy buyumlarni faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlash; bojxona ombori mudirini har uch yilda bir marotaba bojxona sohasidagi oʻquv kurslarida oʻqitish. 7. Bojxona omborida yongʻin xavfsizligi va sanitariya talablariga rioya etilishi uchun litsenziat javobgar hisoblanadi. 8. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha xulosalar tayyorlash uchun litsenziyalovchi organda ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasining tarkibi va Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilgan hollarda, ekspert komissiyasi tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda belgilanadi. 9. Litsenziat litsenziyalovchi organga litsenziya amal qilishi tugatilganda yoki bekor qilinganda, uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida toʻliq hisobot taqdim etadi. 10. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi tugatilgan yoki litsenziya bekor qilingan sanadan boshlab yetti kun muddatdan kechikmay, bojxona omborida saqlanayotgan tovarlarni xatlovdan oʻtkazadi. 11. Bojxona ombori ochiq yoki yopiq turda boʻlishi mumkin: ochiq turdagi bojxona ombori — har qanday shaxslar foydalanishi mumkin boʻlgan bojxona ombori; yopiq turdagi bojxona ombori — litsenziat tovarlarini saqlashga moʻljallangan bojxona ombori, qonunchilikda nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno. Yopiq turdagi bojxona omboriga litsenziat tovarlaridan tashqari uning tarkibiy tuzilmalari tovarlari ham joylashtirilishi mumkin. 12. Bojxona ombori binolarining hajmi va (yoki) ochiq maydonchalari kengaytirilganda va (yoki) qisqartirilganda, shuningdek, bojxona omborining turi oʻzgarganda litsenziyaga oʻzgartirish kiritilishi mumkin. 13. Litsenziyalar reyestriga bojxona ombori biriktirilgan bojxona organining tashqi iqtisodiy faoliyat bojxona posti, bojxona omborida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan olingan xulosa raqami va sanasi, shuningdek, bojxona omborida dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash uchun berilgan (“Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablari) sertifikatning raqami hamda sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. 14. Bojxona omborlarida bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish jarayonida litsenziya talablari va shartlari boʻyicha nomuvofiqliklar kuzatilganda, bojxona organi bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash chorasini koʻrgan holda, litsenziya talablari va shartlari buzilganligi holati boʻyicha shu kunning oʻzida bojxona organlarining “Xavfni boshqarish tizimi” orqali litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. 15. Bojxona toʻlovlarini taʼminlash: a) bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasi 1 m² ochiq maydon uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 15 baravari miqdorida yoki 1 m³ bino hajmi uchun BHMning 3 baravari miqdorida, lekin BHMning 6 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanadi; b) litsenziat taqdim etilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yoki BHM oshgan kundan 10 kun muddatda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga tegishli tuzatishlar kiritish boʻyicha YIDXP orqali murojaat qilishi shart; v) litsenziyalovchi organ bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat kiritilgan soʻrovnomani olgan kundan eʼtiboran besh kun muddatda ushbu hujjatni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qiladi yoki rad etadi va bu haqida xabarnoma yuboradi; g) quyidagi hollarda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qilinishi rad etiladi: bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatni rasmiylashtirishga asos boʻlgan shartnoma taqdim etilmaganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda koʻrsatilgan summa miqdori Bojxona kodeksining 338-moddasida koʻrsatilgan miqdordan kam boʻlganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat shartlari Bojxona kodeksining 344 va 345-moddalarida belgilangan, toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarining summasi va foizlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq bojxona organi tomonidan soʻzsiz tartibda undirib olinishi talablariga zid boʻlganda; d) litsenziat, agar tovarlar faqat yengib boʻlmas kuch taʼsiri oqibatida yoki saqlash va sotishning normal sharoitlarida tabiiy kamayish tufayli yoxud qaytarib boʻlmaydigan tarzda tabiiy ravishda yoʻqolgan taqdirdagina, bojxona toʻlovlari toʻlanishi uchun javob bermaydi.
Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 39-ILOVA
Erkin ombor faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi Bojxona rejimida omborxona — “erkin omborxona” taʼsis etish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi Erkin ombor faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi Yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); talabgorning egaligida boʻlgan va erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning oʻlchamlari, hajmi va (yoki) maydoni, ular joylashgan joy, ularning videokuzatuv tizimi, asbob-uskunalar va moddiy-texnik baza bilan taʼminlangani hamda mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki muddatlarni koʻrsatgan holda ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) avtomobil va temir yoʻllar koʻrsatilgan holda, erkin ombor uchun moʻljallangan hudud (shuningdek, yondosh) hamda binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning sifatli chizmasi (oʻlchamlari koʻrsatilgan bojxona nazorati zonasi, qoʻriqlanadigan hudud bilan birga) va kadastr yigʻmajildidagi tarhi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjat; maʼlum qilinayotgan obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar elektron soʻrov orqali olinadi: Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasi toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan — koʻchmas mulkka boʻlgan huquq toʻgʻrisida. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari a) erkin ombor hududi erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) va erkin omborga bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan iborat boʻladi. Umumiy hudud bojxona nazorati zonasi hisoblanadi; b) erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) qoʻriqlanadigan va belgilab olingan, transport vositalari toʻxtab turishi uchun jihozlangan hudud bilan tutashgan boʻlishi kerak. Koʻrsatib oʻtilgan hudud ham bojxona nazorati zonasi hisoblanadi. Bojxona nazorati ostidagi tovarlarni tashiydigan transport vositalari ushbu bojxona nazorati zonasiga sutkaning istalgan vaqtida kirishi mumkin; v) erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar): yer ustidagi imoratlarda yoki inshootlarda joylashtirilishi; qoʻriqlash va yongʻin nazorati signalizatsiyalari, sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi; balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar bilan aylantirib toʻsilishi va davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona ombori” belgisi bilan taʼminlanishi; bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan ajratilgan boʻlishi; yongʻin xavfsizligi talablariga mos boʻlgan yongʻinni oʻchirish tizimi va vositalariga ega boʻlishi kerak. Shuningdek, binolarda (ochiq maydonchalarda) ombor oʻrni maxsus ajratilishi va belgilanishi, har bir ombor oʻrnida unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar aks ettirilgan maʼlumotnoma mavjud boʻlishi lozim: bojxona deklaratsiyasining roʻyxat raqami; bojxona rejimi; yuk qabul qiluvchining nomi; tovarlarning nomi va miqdori; g) erkin omborga bevosita tutash bojxona nazorati zonasi quyidagi talablarga muvofiq: butun hudud perimetri boʻyicha balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar (uzluksiz temir panjara yoki devor) bilan aylantirib toʻsilgan boʻlishi; ichkarisida erkin omborning qismi hisoblanmagan oʻzga imoratlar va inshootlarga ega boʻlmasligi; ogʻir yukli transportning manyovr (toʻsiqqa chap berish uchun oʻz yoʻnalishini oʻzgartirib bajariladigan harakatlari — qayta tizilish, burilish, qayrilib olish, ortga harakat, aylanib oʻtish) qilish imkoniyatini taʼminlashi; erkin ombor binosiga (ochiq maydonchasiga) eshiklari tomonidan bevosita tutashib ketgan boʻlishi; barcha kirish (chiqish) va (yoki) chiqish (kirish) joylarida davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona nazorati zonasi” belgisi qoʻyilgan, olingan tasvirlarni uch oy davomida koʻrsatish hamda bojxona organlariga onlayn uzatish imkoniga ega boʻlgan, kunu-tun ishlaydigan avtotransport vositasining davlat raqami belgisini va temir yoʻl transporti vositasining raqamini aniqlash tizimi bilan jihozlangan nazorat-oʻtkazish punktlari boʻlishi; tovarlarni erkin omborga joylashtirish va ombordan olib chiqish faqat bojxona nazorati zonasi orqali amalga oshiriladigan tarzda jihozlanishi lozim; d) erkin ombor doimiy ravishda soz, ishchi holatda va uning normal faoliyat koʻrsatishi uchun quyidagilar yetarli boʻlishi kerak: ortish-tushirish vositalari; ombor asbob-uskunalari; oʻlchov asboblari, aniqligi va oʻlchash chegaralari erkin omborda saqlashga moʻljallanayotgan tovarlar xususiyatiga muvofiq boʻlgan tovarlarning ogʻirligini oʻlchash vositalari; bojxona organlarining dasturiy taʼminotiga mos keladigan tovarlar hisobini yuritadigan avtomatlashtirilgan tizim; erkin ombor hududini toʻliq nazorat qilish hamda bojxona organlariga video maʼlumotlarni uzatish, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni uch oy davomida saqlash imkoniga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimi; videoyozuvlarning uzluksizligini va axborot tizimining muntazam ishlashini taʼminlash uchun muqobil elektr manbai (qurilmalari); yoritish tizimi bilan taʼminlanishi; koʻrik oʻtkazish uchun stol; birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun tibbiyot qutichasi; termometr; aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, maʼlumot uzatish tarmogʻi, Internet); mebel; erkin omborda ishlovchi va unga tashrif buyuruvchi shaxslar uchun maxsus kiyim; e) erkin ombor hududida quyidagilarni inobatga olgan holda, bittadan kam boʻlmagan usti yopiq maydoncha boʻlishi kerak: erkin ombor eshiklari tomonidan joylashishi; 40 m²dan kam boʻlmagan maydonga ega boʻlishi; elektr yorugʻligi bilan jihozlanishi; sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi. Erkin ombor hududida har qanday turdagi chiqindilar va boshqa maishiy axlat toʻplanmasligi lozim; j) bojxona organi xodimlari va erkin ombor mudirlari faoliyat koʻrsatish uchun quyidagilarga javob beradigan bino ajratilishi kerak: 6 m²dan kam boʻlmagan maydonga va 20 m³dan kam boʻlmagan hajmga ega boʻlgan; mavsumiy isitish va sovitish tizimiga ega boʻlgan; doimiy soz holatdagi, bojxona organlarining dasturiy taʼminoti bilan ishlash imkoniga ega boʻlgan kompyuter, printer va nusxa koʻchiradigan apparat, aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, Internet) bilan jihozlangan; mebel jihozlari bilan taʼminlangan; erkin omborga oʻrnatilgan videokuzatuv tizimiga ulangan; z) erkin omborni qoʻshimcha ravishda asbob-uskunalar bilan taʼminlash (qoʻshimcha ravishda jihozlash), tartibga keltirish, qoʻriqlash hamda oʻtkazish rejimini taʼminlash litsenziyalovchi organ bilan kelishgan holda litsenziat tomonidan va uning hisobidan amalga oshiriladi; i) erkin ombor hududida dori vositalari va tibbiy buyumlar faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; k) erkin ombor hududida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; l) litsenziat tomonidan litsenziya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yangilangan holdagi hujjat bojxona organlariga taqdim etilishi lozim. Litsenziat tomonidan litsenziya talab va shartlari bajarilmagani natijasida bojxona nazorati ostida boʻlgan tovarlarning yoʻqolishiga yoki boshqacha tarzda shikast yetkazilishiga olib kelsa yoxud boshqa shaxslarga berib yuborilsa, bunday hollarda qoʻpol qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligidan: erkin omborning hududi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida); agar erkin omborda yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash koʻzda tutilsa, obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida); b) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasidan — erkin ombor hududining sanitariya-epidemiologik normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida). v) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining “Zarur amaliyotlar markazi” DMdan — agar erkin omborda dori vositalari va tibbiy buyumlarni (TIF TNning 30 guruhi) saqlash koʻzda tutilsa, “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” sertifikati talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish taqiqlangan tovarlarni erkin omborda saqlashga ruxsat berilmaydi. 2. Erkin omborning normal faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun foydalaniladigan tovarlar (masalan, ortish-tushirish texnikasi, sovitish uskunasi, kompyuter texnikasi, maxsus kiyim-bosh va boshqalar) bojxona rejimi ostida joylashtirilmaydi. 3. Talabgorga tegishli boʻlgan, bir yuridik manzilda va (yoki) bir bojxona nazorati zonasida joylashgan bir nechta bino va (yoki) ochiq maydonlar uchun bitta litsenziya beriladi. 4. Litsenziya boʻyicha huquqlarni boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi. 5. Litsenziat quyidagilarga majbur: erkin omborning bojxona rejimi shartlariga muvofiq tovarlar bojxona nazorati ostida saqlanishini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; bojxona organlarining ruxsatisiz erkin omborga kelib tushgan tovarlarning chiqarib yuborilishiga yoʻl qoʻymaslik; tovarlar erkin omborida saqlashni nazarda tutmaydigan oʻzgacha bojxona rejimiga joylashtirilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida erkin ombordan olib chiqilishini taʼminlash; berilgan litsenziya talab va shartlariga, shu jumladan, erkin omborni jihozlash va asbob-uskunalar bilan taʼminlash talablariga oid qismiga rioya qilish; videokuzatuv tizimini bojxona nazorati ostida tovarlarni tashiyotgan transport vositasining erkin ombor hududiga kirib kelishidan tovarlar bilan amalga oshiriladigan har bir yuk va boshqa operatsiyalarni hamda ularning erkin omborlarga joylashtirilishi va chiqarib yuborilishi boʻyicha ketma-ketlikda olingan videoyozuvlarni taʼminlaydigan qilib oʻrnatish; Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash; tovarlarni faqat bojxona toʻlovlari taʼminlangan joylarda saqlash; erkin omborga kelib tushayotgan va erkin ombordan olib chiqilayotgan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining axborot tizimida ushbu tovarlarning olib kirilishi va olib chiqilishi toʻgʻrisida belgi qoʻygan holda, avtomatlashtirilgan hisobni yuritish; bojxona organining talabiga muvofiq erkin ombordagi tovarlarni bojxona organining mansabdor shaxsi ishtirokida xatlovdan oʻtkazish; sanitariya yongʻin va sanoat xavfsizligi qoidalariga, omborga joylashtirish normalariga, tovarlarning yonma-yon qoʻyilishi qoidalariga va saqlash rejimiga, davlat standartlarining majburiy talablariga rioya qilish, Oʻzbekiston Respublikasining bojxona ishi sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar va shartlarni bajarish; erkin ombor bojxona rejimining amal qilishi tugagandan keyin ahamiyatli boʻlishi mumkin boʻlgan erkin omborda saqlanayotgan tovarlar bilan yuz bergan oʻzgarishlar toʻgʻrisida bojxona organiga imkon qadar qisqa muddatlarda maʼlum qilish; erkin omborda saqlanayotgan tovarlar bilan amalga oshirilishi moʻljallanayotgan operatsiyalar toʻgʻrisida bojxona organini barvaqt xabardor qilish; erkin omborda saqlanayotgan isteʼmol tovarlariga maxsus marka yopishtirish uchun shart-sharoitlar yaratish; erkin ombor hududiga tovarlarni joylashtirishda oʻrnatilgan videokuzatuv tizimi nazoratini cheklamaslik; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida erkin ombor egasi toʻlashi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini toʻlash; taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganligi, shu jumladan qayta tashkil etilganligi, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgarganligi toʻgʻrisida litsenziyalovchi organni oʻz vaqtida xabardor qilish; erkin ombor tugatilgan taqdirda, unda turgan tovarlarning saqlanishini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq belgilangan muddatda ularning boshqa erkin omborga oʻtkazilishi yoxud boshqa bojxona rejimiga joylashtirilishi boʻyicha choralar koʻrish; Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlarining qonuniy talablarini bajarish, shu jumladan, bojxona organlari mansabdor shaxslarining erkin omborda saqlanayotgan tovarlar turgan joyga kirishini taʼminlash; yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlash; erkin omborda dori vositalari va tibbiy buyumlarni faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlash; erkin ombor mudirini har uch yilda bir marotaba bojxona sohasidagi oʻquv kurslarida oʻqitish. 6. Erkin omborda yongʻin xavfsizligi va sanitariya talablariga rioya etilishi uchun litsenziat javobgar hisoblanadi. 7. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha xulosalar tayyorlash uchun litsenziyalovchi organda ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasining tarkibi va Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilgan hollarda, ekspert komissiyasi tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda belgilanadi. 8. Litsenziat litsenziyalovchi organga litsenziya amal qilishi tugatilganda yoki bekor qilinganda, uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida toʻliq hisobot taqdim etadi. 9. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi tugatilgan yoki litsenziya bekor qilingan sanadan boshlab yetti kun muddatdan kechikmay, erkin omborda saqlanayotgan tovarlarni xatlovdan oʻtkazadi. 10. Erkin ombor binolarining hajmi va (yoki) ochiq maydonchalari kengaytirilganda va (yoki) qisqartirilganda litsenziyaga oʻzgartirish kiritilishi mumkin. 11. Litsenziyalar reyestriga erkin ombor biriktirilgan bojxona organining tashqi iqtisodiy faoliyat bojxona posti, erkin omborda yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan olingan xulosa raqami va sanasi, shuningdek, erkin omborda dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash uchun berilgan (“Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablari) sertifikatning raqami hamda sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. 12. Erkin omborda bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish jarayonida litsenziya talablari va shartlari boʻyicha nomuvofiqliklar kuzatilganda, bojxona organi bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash chorasini koʻrgan holda, litsenziya talablari va shartlari buzilganligi holati boʻyicha shu kunning oʻzida bojxona organlarining “Xavfni boshqarish tizimi” orqali litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. 13. Bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash: a) bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasi 1 m² ochiq maydon uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 15 baravari miqdorida yoki 1 m³ bino hajmi uchun BHMning 3 baravari miqdorida, lekin BHMning 6 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanadi; b) litsenziat taqdim etilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yoki BHM oshgan kundan 10 kun muddatda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga tegishli tuzatishlar kiritish boʻyicha YIDXP orqali murojaat qilishi shart; v) litsenziyalovchi organ bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat kiritilgan soʻrovnomani olgan kundan eʼtiboran besh kun muddatda ushbu hujjatni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qiladi yoki rad etadi va bu haqida xabarnoma yuboradi; g) quyidagi hollarda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qilinishi rad etiladi: bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatni rasmiylashtirishga asos boʻlgan shartnoma taqdim etilmaganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda koʻrsatilgan summa miqdori Bojxona kodeksining 338-moddasida koʻrsatilgan miqdordan kam boʻlganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat shartlari Bojxona kodeksining 344 va 345-moddalarida belgilangan, toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarining summasi va foizlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq bojxona organi tomonidan soʻzsiz tartibda undirib olinishi talablariga zid boʻlganda; d) litsenziat, agar tovarlar faqat yengib boʻlmas kuch taʼsiri oqibatida yoki saqlash va sotishning normal sharoitlarida tabiiy kamayish tufayli yoxud qaytarib boʻlmaydigan tarzda tabiiy ravishda yoʻqolgan taqdirdagina, bojxona toʻlovlari toʻlanishi uchun javob bermaydi.
Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 40-ILOVA
Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi: Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); talabgorning egaligida boʻlgan va boj olinmaydigan savdo doʻkoni sifatida foydalanish uchun moʻljallangan savdo zallari, yordamchi binolari va omborlari, ularning oʻlchamlari, hajmi va (yoki) maydoni, ular joylashgan joy, ularning jihozlanishi, videokuzatuv tizimi, asbob-uskunalar va moddiy-texnik baza bilan taʼminlangani hamda mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki muddatlarni koʻrsatgan holda ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) bojxona nazorati zonasi, aniq oʻlchamlari koʻrsatilgan holda boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari, yordamchi binolari hamda omborlarining (shuningdek, yondosh hududlarning) sifatli chizmasi va kadastr yigʻmajildidagi tarhi; v) boj olinmaydigan savdo doʻkonida sotilishi moʻljallanayotgan tovarlar roʻyxati; g) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjat. Maʼlum qilinayotgan obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar elektron soʻrov orqali olinadi: Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasi toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan — koʻchmas mulkka boʻlgan huquq toʻgʻrisida. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) boj olinmaydigan savdo doʻkoni hududi savdo zallari hududini, yordamchi binolar va doʻkon omborini oʻz ichiga oladi hamda bojxona nazorati zonasi hisoblanadi; b) boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zali, yordamchi binosi va ombori: mazkur Reglamentda nazarda tutilgan talablar hisobga olingan holda, boj olinmaydigan savdo doʻkonining normal faoliyat koʻrsatishi uchun yetarli boʻlgan maydonga ega boʻlishi; bir-biriga bevosita yaqin joyga (bojxona nazorati zonasida) joylashtirilishi kerak; quyidagilar bilan: tovarlar faqat boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallarida sotilishini hamda ularga nisbatan bojxona nazoratini oʻtkazish imkoniyatini taʼminlaydigan tarzda jihozlanishi; bojxona organlarining dasturiy taʼminoti bilan mos keladigan tovarlar hisobini yuritadigan avtomatlashtirilgan tizim; aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, maʼlumot uzatish tarmogʻi, Internet); savdo zallari hududini, yordamchi binolar va doʻkon omborini toʻliq nazorat qilish hamda bojxona organlariga videomaʼlumotlarni uzatish, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni uch oy davomida saqlash imkoniga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimi hamda litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlanishi kerak; v) agar boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari, yordamchi binolari va ombori yuqoridagi talablarga rioya qilinganda bir-biridan yiroqda (500 metrdan ortiq) joylashgan boʻlsa, tovarlar ombordan savdo zallari va yordamchi binolarga Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksida belgilangan holatlarda bojxona kuzatuvi tartibida olib oʻtilishi mumkin. Bojxona kuzatuvi uchun bojxona yigʻimlari belgilangan miqdorda undiriladi; g) tovarlar bir boj olinmaydigan savdo doʻkonidan boshqa boj olinmaydigan savdo doʻkoniga faqat tovarlarning bir bojxona omboridan boshqa bojxona omboriga koʻchirilishi uchun nazarda tutilgan tartibda bojxona xizmati organining ruxsati bilan koʻchiriladi; d) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasi orqali oʻtkazish punktlaridan tashqarida joylashgan boj olinmaydigan savdo doʻkonining ombori qonunchilik hujjatlarida bojxona omborlari uchun nazarda tutilgan tartibga muvofiq jihozlanishi kerak; e) boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari shunday joylashishi va jihozlanishi kerakki, ular tovarlar but holatda saqlanishini taʼminlashi hamda quyidagilarni: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonidan sotib olingan tovarlar Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududida, shu jumladan, ushbu hududda qolayotgan jismoniy shaxslarga berish yoʻli bilan qoldirilishini; tovarlarning bojxona nazoratidan tashqari tushishi va olib qoʻyilishini; tovarlarga begona shaxslarning yaqinlashishini istisno etadigan boʻlishi kerak; j) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari bojxona nazorati zonasida joylashtirilishi kerak (pasport nazorati chizigʻi tashqarisida bojxona nazorati chizigʻigacha alohida — Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib keladigan jismoniy shaxslar uchun, shuningdek, pasport nazorati chizigʻi tashqarisida — Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketayotgan jismoniy shaxslar uchun) ; koʻrsatib oʻtilgan boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtmaydigan jismoniy shaxslarning ushbu zallarga kirishini istisno etadigan tarzda joylashtirilishi kerak. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari boj olinmaydigan savdo doʻkoni joylashgan bojxona organi faoliyati zonasida boʻlishi kerak. Litsenziat tomonidan litsenziya talab va shartlari bajarilmagani natijasida bojxona nazorati ostida boʻlgan tovarlarning yoʻqolishiga yoki boshqacha tarzda shikast yetkazilishiga olib kelsa yoxud boshqa shaxslarga berib yuborilsa, bunday hollarda qoʻpol qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligidan: boj olinmaydigan savdo doʻkonining hududi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida); agar boj olinmaydigan savdo doʻkonida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash koʻzda tutilsa, obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida); b) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasidan — boj olinmaydigan savdo doʻkonining hududi sanitariya-epidemiologik normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Boj olinmaydigan savdo doʻkoni tashkil etilishiga qarab uch turga boʻlinadi: Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni — bojxona hududiga kirib kelayotgan va bojxona hududidan tashqariga chiqib ketayotgan jismoniy shaxslarga bojxona hududiga olib kirilgan chet el tovarlarini yoki Oʻzbekiston tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida va (yoki) chet el valyutasida sotishga, shu jumladan, joyning oʻzida isteʼmol qilish uchun chakana sotishga moʻljallangan; Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni — chet davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalariga, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalariga va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalarga, ushbu tashkilotlarning chet ellik xodimlariga, shuningdek, ular bilan birga yashaydigan va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan oila aʼzolariga bojxona hududiga olib kirilgan chet el tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida va (yoki) chet el valyutasida realizatsiya qilishga moʻljallangan; Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni — Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan, bojxona hududiga olib kirilgan chet el tovarlarini yoki Oʻzbekiston Respublikasi tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida va (yoki) chet el valyutasida chakana tartibda realizatsiya qilish uchun moʻljallangan. 2. Respublikaga jismoniy shaxslar tomonidan bojxona toʻlovlari solinmaydigan tovarlarni olib kirishning cheklangan normalari jismoniy shaxs tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisidan olib kiriladigan va uning tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga kirishda boj olinmaydigan savdo doʻkonlaridan sotib olingan tovarlarning jamiga nisbatan qoʻllaniladi. 3. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni xalqaro aloqa uchun ochilgan aeroportlarda, portlarda va jismoniy shaxslar tomonidan chegarani kesib oʻtishga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasi orqali boshqa oʻtkazish punktlarida ochilishi va faoliyat koʻrsatishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi orqali oʻtkazish punktlarida rejim belgilanishi tartibiga muvofiq va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari bilan kelishgan holda ochiladi. Bunda kelishish talabgor tomonidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlariga murojaati orqali amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlari Toshkent shahrida va bojxona xizmati organlari tomonidan belgilanadigan joylarda ochilishi hamda faoliyat koʻrsatishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlari respublikaning tarixiy shaharlari va viloyatlarning maʼmuriy markazlarida Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasini hamda bojxona xizmati organlari tomonidan belgilanadigan joylarda ochilishi hamda faoliyat koʻrsatishi mumkin. 4. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida tovarlar boj olinmaydigan savdo bojxona rejimi shartlari va talablariga muvofiq bojxona nazorati ostida sotiladi. Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun foydalaniladigan tovarlar boj olinmaydigan savdo bojxona rejimiga joylashtirilmaydi. 5. Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotilishi cheklangan tovarlar boj olinmaydigan savdo doʻkoni rejimida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sotilishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlarida tovarlar faqat xaridorning shaxsini tasdiqlaydigan hujjat taqdim etilgandan keyin sotiladi. Bunda davlat reyestriga kiritilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning chekida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi shart: chekning tartib raqami; onlayn-NKMning zavod raqami yoki virtual kassaning seriya raqami; tadbirkorlik subyektining nomi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); pulli hisob-kitoblar amalga oshiriladigan manzil; tovar nomi; mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya qilish kodi; mahsulotlarning shtrix kodi; tovar miqdori; tovar narxi (qiymati); toʻlov shakli: milliy valyuta naqd, plastik karta yoki xorijiy valyuta summasi; toʻlovning jami summasi; toʻlov sanasi va vaqti; fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami; fiskal belgi; berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod; 2026-yil 8-fevraldan boshlab xaridorning pasport seriya va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); reysning raqami va xaridorning samolyotdagi joyi raqami (havoda tashishda); xaridorning pasport seriyasi va raqami. Kassa cheki maxsus oq qogʻozda, yozuvlar qora rangda boʻlishi, shuningdek, chek qogʻozining kengligi 55 millimetrdan va harflar (belgilar) balandligi 2 millimetrdan kam boʻlmasligi lozim. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonida tovarlar faqat Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida belgilangan tartibda berilgan akkreditatsiya kartochkasi taqdim etilgandan keyin sotiladi. Bunda davlat reyestriga kiritilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning chekida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi shart: chekning tartib raqami; onlayn-NKMning zavod raqami yoki virtual kassaning seriya raqami; litsenziat — tadbirkorlik subyektining nomi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); pulli hisob-kitoblar amalga oshiriladigan manzil; tovar nomi; Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya qilish kodi; mahsulotlarning shtrix kodi; tovar miqdori; tovar narxi (qiymati); toʻlov shakli: milliy valyuta naqd, plastik karta yoki xorijiy valyuta summasi; toʻlovning jami summasi; toʻlov sanasi va vaqti; fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami; fiskal belgi; berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod; Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida berilgan akkreditatsiya kartochkasining toifasi, raqami, xodimning yoki uning oila aʼzosining familiyasi, ismi va otasining ismi, lavozimi, kartochka kim tomonidan berilganligi va uning amal qilish muddati. Kassa cheki maxsus oq qogʻozda, yozuvlar qora rangda boʻlishi, shuningdek, chek qogʻozining kengligi 55 millimetrdan va harflar (belgilar) balandligi 2 millimetrdan kam boʻlmasligi lozim. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlarida tovarlar faqat xaridorning shaxsini tasdiqlaydigan hujjat va uchib ketish aviachiptasi taqdim etilgandan soʻng sotiladi. Boj olinmaydigan savdo doʻkonlaridagi chet el tovarlarining namunalari asosida tanlab olinadi. Tanlangan tovarlar xalqaro aeroportlarda uchib ketish kuni boj olinmaydigan savdo doʻkoni orqali taqdim etiladi. Bunda davlat reyestriga kiritilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning chekida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi shart: chekning tartib raqami; onlayn-NKMning zavod raqami yoki virtual kassaning seriya raqami; litsenziat — tadbirkorlik subyektining nomi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); pulli hisob-kitoblar amalga oshiriladigan manzil; tovar nomi; Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya qilish kodi; mahsulotlarning shtrix kodi; tovar miqdori; tovar narxi (qiymati); toʻlov shakli: milliy valyuta naqd, plastik karta yoki xorijiy valyuta summasi; toʻlovning jami summasi; toʻlov sanasi va vaqti; fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami; fiskal belgi; berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod; sotib olinayotgan tovarning xalqaro aeroportlarda uchib ketish kuni va boj olinmaydigan savdo doʻkoni orqali taqdim etish joyi. Kassa cheki maxsus oq qogʻozda, yozuvlar qora rangda boʻlishi, shuningdek, chek qogʻozining kengligi 55 millimetrdan va harflar (belgilar) balandligi 2 millimetrdan kam boʻlmasligi lozim. 6. Xorijiy davlatlarning diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalari va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalar boj olinmaydigan savdo doʻkonlaridan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shakl boʻyicha ikki nusxada tuziladigan buyurtmanomalar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun tovarlarni sotib olishlari mumkin. Buyurtmanomaning bir nusxasi boj olinmaydigan savdo doʻkonida saqlanadi, ikkinchi nusxasi xaridorga qaytariladi. Buyurtmanomada quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak: xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasining, xalqaro tashkilot vakolatxonasining va unga tenglashtirilgan vakolatxonaning nomi; tovarning nomi, miqdori, bittasining qiymati, umumiy qiymati; buyurtmanoma tuzilgan sana; xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasi, xalqaro tashkilot vakolatxonasi va unga tenglashtirilgan vakolatxona boshligʻining familiyasi, ismi, otasining ismi, imzosi; tovarlarni sotib olish maqsadi. 7. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida quyidagilarning sotilishiga ruxsat etilmaydi: Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga olib kelish va undan olib chiqish taqiqlangan tovarlar, shu jumladan, olib chiqilishiga litsenziya talab etiladigan tovarlar, rangli va qora metallardan tayyorlangan yuqori darajada qayta ishlangan tayyor buyumlar bundan mustasno; chakana sotish uchun oʻralgan dori-darmon vositalari (shu jumladan, provitaminlar, vitaminlar, gormonlar va antibiotiklar), agar ular vrachning retseptisiz (tayinlovisiz) sotilishi mumkin boʻlmasa; zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun litsenziyaga ega boʻlgan mahalliy ishlab chiqaruvchilarning roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsiy tamgʻasiga ega boʻlmagan qimmatbaho metallar va toshlardan yasalgan buyumlar; Oʻzbekiston Respublikasi hududida aylanishi va sotilishi taqiqlangan tovarlar; boshqa davlat organlarining nazoratidan oʻtishi kerak boʻlgan tovarlar, ushbu organlarning ruxsatnomasi mavjud boʻlmagan taqdirda; jismoniy shaxslarning shaxsiy foydalanishi yoki isteʼmol qilishi uchun moʻljallanmagan tovarlar; vazni ogʻir tovarlar (20 kg.dan ortiq ogʻirlikda) va oʻlchami katta tovarlar (uzunligi, kengligi va balandligi oʻlchamlari jami 200 sm.dan ortiq boʻlganda). Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtmaydigan jismoniy shaxslarga va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilinmagan chet ellik shaxslarga boj olinmaydigan savdo doʻkonlarida tovarlar sotishga (sotib olishga) ruxsat berilmaydi. 8. Litsenziat quyidagilarga majbur: bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; mazkur Reglamentda belgilangan talablar va shartlarga rioya etilishini taʼminlash; litsenziya talablari va shartlari asosida jihozlangan videokuzatuv tizimlari yordamida olingan vaqt boʻyicha uzluksiz videoyozuvlarning uch oy davomida saqlanishini taʼminlash, shuningdek, ularga oʻzgartirish kiritish, ustiga yozish, oʻchirish, nusxa olish, koʻchirib olish kabi harakatlarni bajarishning va boshqa maqsadlarda foydalanishning oldini olish; videokuzatuvni toʻliq amalga oshirish imkonini beradigan yoritish tizimi bilan taʼminlanishi; boj olinmaydigan savdo doʻkoniga sotish uchun tushuvchi tovarlardan boshqa maqsadlarda foydalanish imkoniyatini istisno etish; boj olinmaydigan savdo rejimiga joylashtirilgan tovarlarni faqat yordamchi binolarda va boj olinmaydigan savdo doʻkoni omborlarida saqlash; boj olinmaydigan savdo doʻkoniga tushuvchi va boj olinmaydigan savdo doʻkonidan olib chiqiladigan tovarlar hisobini yuritish, shu jumladan, avtomatlashtirilgan hisobini yuritish; bojxona organining talabi boʻyicha boj olinmaydigan savdo doʻkonidagi tovarlarni bojxona organining mansabdor shaxsi ishtirokida xatlovdan oʻtkazish; bojxona nazoratini amalga oshirishda bojxona organlari xodimlariga yordam berish; sanitariya yongʻin va sanoat xavfsizligi qoidalariga, omborga joylashtirish normalariga, tovarlarning yonma-yon qoʻyilishi qoidalariga va saqlash rejimiga, davlat standartlarining majburiy talablariga rioya qilish, mazkur Reglamentda belgilangan talablarni hisobga olgan holda, Oʻzbekiston Respublikasining savdo sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar va shartlarni bajarish; naqd xorijiy (milliy) valyuta va xorijiy (milliy) valyutadagi bank plastik va kredit kartochkalari yoki xorijiy (milliy) valyutadagi bank oʻtkazmalari toʻlov hujjatlari bilan ishlashga muvofiq kassa operatsiyalarini yuritishning amaldagi tartibi talablariga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan valyuta operatsiyalarini amalga oshirishning boshqa qoidalariga rioya qilish; faoliyatning tegishli turiga roʻyxatdan oʻtkazish yoki ruxsat berish hujjatlariga ega boʻlish, basharti ularni olish majburiyligi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boʻlsa; boj olinmaydigan savdo doʻkoni omborida tovarlarni maxsus markalash va boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallarida tovarlarni faqat ular tegishli tarzda markalangan taqdirda sotish; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida boj olinmaydigan savdo doʻkoni egasi toʻlashi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini toʻlash; boj olinmaydigan savdo doʻkoni yopilgan taqdirda, bu haqida litsenziyalovchi organni xabardor qilish; taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgani, shu jumladan, qayta tashkil etilganda, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargani toʻgʻrisida litsenziyalovchi organni oʻz vaqtida xabardor qilish; boj olinmaydigan savdo doʻkoni tugatilgan taqdirda, unda turgan tovarlarning saqlanishini taʼminlash, ularning boshqa bojxona omboriga oʻtkazilishi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksida belgilangan muddatda boshqa bojxona rejimiga joylashtirilishi boʻyicha choralar koʻrish; Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlarining qonuniy talablarini bajarish, shu jumladan, bojxona organlari mansabdor shaxslarining doʻkonning savdo zali binosi, yordamchi binosi va (yoki) omborida saqlanayotgan tovarlar turgan joyga kirishini taʼminlash; yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlash; chet el tovarlarini “boj olinmaydigan savdo doʻkoni” bojxona rejimiga joylashtirishda tovarlarning shtrix kodlari va ularning miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qayd etish; tovarlar sotilganda shakllangan chek maʼlumotlarini onlayn tarzda bojxona organlariga taqdim etish. 9. Litsenziat: boj olinmaydigan savdo bojxona rejimi ostida joylashtirilgan tovarlar yoʻqolgan taqdirda yoxud ulardan boj olinmaydigan savdo doʻkonida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga kirib kelayotgan va Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan chiqib ketayotgan jismoniy shaxslarga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilinmagan chet ellik shaxslarga chakana sotishdan boshqa maqsadlarda foydalanilganda, bunday tovarlarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talab va shartlarga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi; boj olinmaydigan savdo bojxona rejimi ostida joylashtirilmagan tovarlar sotilishi; boj olinmaydigan savdo doʻkonida yongʻin xavfsizligini taʼminlash hamda sanitariya meʼyorlari va talablariga rioya etilishi uchun belgilangan tartibda javob beradi. 10. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida yongʻin xavfsizligi va sanitariya talablariga rioya etilishi uchun litsenziat javobgar hisoblanadi. 11. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha xulosalar tayyorlash uchun litsenziyalovchi organda ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasining tarkibi va Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilgan hollarda, ekspert komissiyasi tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda belgilanadi. 12. Litsenziat litsenziyalovchi organga litsenziya amal qilishi tugatilganda yoki bekor qilinganda, uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida toʻliq hisobot taqdim etadi. 13. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi tugatilgan yoki litsenziya bekor qilingan sanadan boshlab yetti kun muddatdan kechikmay, tugatilayotgan boj olinmaydigan savdo doʻkonida saqlanayotgan tovarlarni xatlovdan oʻtkazadi. 14. Boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari, yordamchi binolari va omborlarining hajmi va (yoki) ochiq maydonchalari kengaytirilganda va (yoki) qisqartirilganda, shuningdek, boj olinmaydigan savdo doʻkonining turi oʻzgarganda, litsenziyaga oʻzgartirish kiritish mumkin. 15. Litsenziyalar reyestriga boj olinmaydigan savdo doʻkoni biriktirilgan bojxona organining tashqi iqtisodiy faoliyat bojxona posti, boj olinmaydigan savdo doʻkonida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan olingan xulosa raqami va sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. 16. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish jarayonida litsenziya talablari va shartlari boʻyicha nomuvofiqliklar kuzatilganda, bojxona organi bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash chorasini koʻrgan holda, litsenziya talablari va shartlari buzilganligi holati boʻyicha shu kunning oʻzida bojxona organlarining “Xavfni boshqarish tizimi” orqali litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. 17. Bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash: a) boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyatni amalga oshirish uchun bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash bazaviy hisoblash miqdorining 10000 baravari miqdorida hisoblab chiqiladi; b) litsenziat taqdim etilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yoki BHM oshgan kundan 10 kun muddatda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga tegishli tuzatishlar kiritish boʻyicha YIDXP orqali murojaat qilishi shart; v) litsenziyalovchi organ bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat kiritilgan soʻrovnomani olgan kundan eʼtiboran besh kun muddatda ushbu hujjatni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qiladi yoki rad etadi va bu haqida xabarnoma yuboradi; g) quyidagi hollarda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qilinishi rad etiladi: bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatni rasmiylashtirishga asos boʻlgan shartnoma taqdim etilmaganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda koʻrsatilgan summa miqdori Bojxona kodeksining 338-moddasida koʻrsatilgan miqdordan kam boʻlganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat shartlari Bojxona kodeksining 344 va 345-moddalarida belgilangan, toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarining summasi va foizlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq bojxona organi tomonidan soʻzsiz tartibda undirib olinishi talablariga zid boʻlganda; d) litsenziat, agar tovarlar faqat yengib boʻlmas kuch taʼsiri oqibatida yoki saqlash va sotishning normal sharoitlarida tabiiy kamayish tufayli yoxud qaytarib boʻlmaydigan tarzda tabiiy ravishda yoʻqolgan taqdirdagina, bojxona toʻlovlari toʻlanishi uchun javob bermaydi. ”.
22. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “2 — 67-ilovalarda” soʻzlari “2 — 71-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 32-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Maʼmuriy-hududiy birliklar tuzilganligi yoki tugatilganligi, ularning chegaralari yoki boʻysunuvi oʻzgarganligi hamda tadbirkorlik subyektining joylashgan joyining (pochta manzilining) nomlanishi (mahallalar, koʻchalar nomi, uy raqamlari) oʻzgarganda tadbirkorlik subyektining amalda boʻlgan ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlariga “Litsenziya” AT orqali avtomatik ravishda toʻlov undirmasdan oʻzgartirish kiritiladi”;
v) quyidagi mazmundagi 68 — 71-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 68-ILOVA
Yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini olib kirish va olib chiqish uchun ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini olib kirish va olib chiqish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini olib kirish va olib chiqish (Yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna va flora turlari bilan xalqaro savdo qilish (CITES) Konvensiyasi ilovalariga kiritilgan oʻsimliklar bundan mustasno). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHSHIR, (xorijiy fuqarolar uchun pasportining elektron nusxasi) pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; turlar boʻyicha chetga olib chiqiladigan yoki olib kiriladigan oʻsimliklarning, ularning qismlari, mevalari, urugʻlari va botanika kolleksiyalari miqdori va soni (botanika kolleksiyalarini chetga olib chiqishda eksponatlar har bir nusxasining soni koʻrsatiladi); chetga olib chiqish (mamlakat, shahar) yoki olib kirish joyi (yashash manzili, pitomnik); olib chiqish uchun asos — yovvoyi oʻsimliklarning qonuniy sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjat (shartnoma)ning sanasi va raqami, oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi oʻsimlik turlarini tabiiy muhitdan olish uchun ruxsatnomaning sanasi va tartib raqami; yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlari plantatsiyada (yoki pitomnikda) yetishtirilgan taqdirda yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirgan pitomniklar va plantatsiyalar reyestr raqami koʻrsatiladi. b) Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar: oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma; Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi oʻsimlik turlarini tabiiy muhitdan olish uchun ruxsatnoma; boshqa shaxs tomonidan ruxsatnoma asosida gʻamlangan (toʻplangan) oʻsimlik dunyosi obyektlari sotib olingan taqdirda ushbu hujjatlarga sotib olinishini tasdiqlovchi hujjatlar; boshqa mamlakatlardan Oʻzbekiston hududiga olib kirishga va olib kirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (ruxsatnoma, bojxona hujjatlari); oʻsimliklar zaxirasining holati toʻgʻrisida ilmiy-tadqiqot tashkilotlari va taʼlim muassasalari biolog mutaxassislarining xulosasi (plantatsiyada yetishtirilgan oʻsimlik dunyosi obyektlari sotib olingan taqdirda, ularning sotib olinishini tasdiqlovchi hujjatlar); Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi moʻljallanayotgan boʻlsa yovvoyi oʻsimliklar va ularning qismlariga qonuniy ega boʻlganligini (chet el mamlakatlardan oʻsimlik dunyosi obyektlarini olib chiqishga ruxsatnoma, qonuniy sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjat) tasdiqlovchi hujjat. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: a) jismoniy shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi; b) yuridik shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini olib chiqish uchun toʻlov miqdorlari Oʻsimlik dunyosi obyektlari turlari Oʻlchov birligi Toʻlovlar miqdori Qizil kitobga kiritilgan oʻsimliklar, shuningdek, mazkur oʻsimlik turlaridan botanika kolleksiyalari 1 dona mazkur tur oʻsimligini yigʻish qiymatining 5% Qizil kitobga kiritilmagan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar xom ashyosi va ularning qismlarini (yalangʻoch qizilmiya, va sassiq kovrak yelimi bundan mustasno) 1 kg ushbu turdagi oʻsimliklarni tayyorlash uchun toʻlov miqdorining 10% yuridik va jismoniy shaxslari (chet el fuqarolari va yuridik shaxslar) uchun xom ashyo shaklida yalangʻoch qizilmiya (TIF TN kodi 1211 90 860 8) 1 tn Toʻlov kunidagi Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki kursi boʻyicha 225 AQSH dollari yuridik hamda jismoniy shaxslari (chet el fuqarolari va yuridik shaxslar) uchun sassiq kovrak yelimining xom ashyo holdagisi 1 tn Toʻlov kunidagi Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki kursi boʻyicha 300 AQSH dollari Qizil kitobga kiritilgan Tojik kovragi yelimi, ildizi, xom ashyosi 1 tn 400 AQSH dollari Qizil kitobga kiritilmagan oʻsimliklarning botanik kolleksiyasi (ilmiy, madaniy-maʼrifiy, oʻquv-tarbiyaviy yoki estetik ahamiyatga ega) 1 ekzemplyar ushbu turdagi oʻsimliklarni tayyorlash uchun toʻlov miqdoridan 0,001% miqdorida 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni. Vakolatli organ qaror qabul qilish uchun ariza beruvchilar tomonidan harakatlarni bajarish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish imkoniyatini aniqlash uchun zarur boʻlsa, mustaqil ravishda yoki uchinchi shaxslarni jalb etgan holda tadqiqotlar, tekshirishlar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar oʻtkazish huquqiga ega. Bunda koʻrib chiqish muddati 20 ish kunigacha uzaytirilishi mumkin. 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: Ariza beruvchilar tomonidan harakatlarni bajarishda va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirishda qonunchilik talablariga rioya etish; ruxsatnomalarda koʻrsatilgan doirada harakatlarni bajarish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish; ariza beruvchi yuridik shaxs boʻlganda, uning nomi yoki joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, ariza beruvchi jismoniy shaxs boʻlganda, unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda qayta roʻyxatdan oʻtgandan keyin 7 ish kuni mobaynida vakolatli organni xabardor qilish; ruxsatnomada koʻrsatilgan talablarga rioya qilish; arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim hamda ruxsatnoma berilganligi uchun undiriladigan yigʻim boʻyicha toʻlov qilish; ruxsatnomaga oʻz ixtiyori bilan qandaydir tuzatishlar va qoʻshimchalarni kiritmaslik. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi (zarur hollarda) 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Ruxsatnomada belgilangan muddatga beriladi. Bunda ruxsatnomalarning amal qilish muddati 31-dekabrdan kech boʻlmagan muddatda tugaydi. 12. Izoh: 1. Yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan yovvoyi oʻsimliklarni, ularning qismlarini yetishtirish plantatsiyasi (pitomnigi) qonunchilikda belgilangan tartibda davlat hisobiga qoʻyilmagan boʻlsa ruxsatnoma berish rad etiladi. 2. Vazirlar Mahkamasining “Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomniklar va plantatsiyalarni barpo etish va ularning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 25-maydagi 430-son qarori talablari asosida Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan roʻyxatga olingan plantatsiyalarda yetishtirilgan (tabiiy muhitdan ajratib olinmagan) yovvoyi oʻsimliklar hamda ularning qismlarini olib chiqish uchun ruxsatnoma olishda toʻlov undirilmaydi. 3. Foydalanilmagan yoki qisman foydalanilgan ruxsatnomalar boʻyicha oʻsimlik dunyosi obyektlarining belgilangan miqdori olib chiqilmagan (olib kirilmagan) hollarda, ariza beruvchining arizasiga koʻra qolgan miqdor uchun yangi ruxsatnoma rasmiylashtirilishi mumkin. Agar avval berilgan ruxsatnoma bazaviy hisoblash miqdori oʻzgarishidan oldin rasmiylashtirilgan boʻlsa, yangi ruxsatnoma berishda narxdagi farq miqdori qoʻshimcha toʻlov sifatida undiriladi. Ruxsatnomadan foydalanilmagan yoki qisman foydalanilganligini Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan elektron tizim orqali taqdim etilgan maʼlumotlar asosida aniqlanadi. 4. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni, ularning qismlarini olib kirishga ruxsatnoma uchun toʻlov undirilmaydi. 5. Ruxsatnoma uchun toʻlov summasi toʻliq ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organning maxsus hisob raqamiga oʻtkaziladi. 6. Ruxsatnoma olgan shaxs foydalanish uchun uni boshqa shaxsga berish huquqiga ega emas, ruxsatnoma yuridik shaxs rahbari nomiga berilgan holatlar bundan mustasno.
Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 69-ILOVA
Yovvoyi hayvonlarni, ularning qismlarini, shuningdek, yashash faoliyati mahsulotlarini olib kirish va olib chiqish uchun ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Yovvoyi hayvonlarni, ularning qismlarini, shuningdek yashash faoliyati mahsulotlarini olib kirish va olib chiqish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Yovvoyi hayvonlarni, ularning qismlarini, shuningdek, yashash faoliyati mahsulotlarini olib kirish va olib chiqish (Yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna va flora turlari bilan xalqaro savdo qilish (CITES) Konvensiyasi ilovalariga kiritilgan yovvoyi hayvonlar bundan mustasno). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHSHIR, (xorijiy fuqarolar uchun pasportining elektron nusxasi), pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami, hayvon turining nomi boʻyicha chetga olib chiqiladigan yoki olib kiriladigan hayvonlarning (ularning qismlari, oʻljalari, tulumlari, hayot faoliyati mahsulotlari va hokazo) soni; zoologiya kolleksiyalarini chetga olib chiqishda eksponatlar har bir turining nusxalari soni; chetga olib chiqish (mamlakati) yoki olib kirish joyi (pitomnik); chetga olib chiqish uchun asos — hayvonning qonuniy sotib olinganligini yoki tutilganligini tasdiqlovchi hujjat (qonuniy tutishga ruxsatnomaning tartib raqami). Yovvoyi hayvonlarni har bir guruh namunalari uchun alohida ruxsatnomalar beriladi. Ruxsatnoma namuna bilan birga boʻladi (hayvonlar, ularning qismlari, zoologiya kolleksiyalari, yashash faoliyati mahsulotlari, oʻljasi, tulumlari va boshqalar); b) Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar: yovvoyi hayvonlar va ularning qismlariga qonuniy tarzda egalik qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlar (yovvoyi hayvonlarni tutishga doir ruxsatnoma, boshqa mamlakatlardan olib kirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar); zoologiya kolleksiyasining Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi tomonidan hisobga olinganligi toʻgʻrisidagi hujjat; ariza beruvchiga tegishli pitomnikda koʻpaytirilgan (saqlanayotgan) yovvoyi hayvonlar yoki boshqa shaxsning pitomnigida koʻpaytirilgan (saqlanayotgan) yovvoyi hayvonlar sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjatlar; yovvoyi hayvonlar va ularning qismlari Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi moʻljallanayotgan boʻlsa, ularga qonuniy ega boʻlganligini tasdiqlovchi hujjatlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: a) jismoniy shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi; b) yuridik shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi. 7. Yovvoyi hayvonlarni, ularning qismlarini, shuningdek yashash faoliyati mahsulotlarini olib kirish va olib chiqishga ruxsatnoma berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yovvoyi hayvonlarni, ularning qismlarini, shuningdek, yashash faoliyati mahsulotlarini olib chiqish uchun toʻlovlar miqdorlari Yovvoyi hayvonlar turlari Oʻlchov birligi Yovvoyi hayvonlarni tutish uchun toʻlovlar miqdoriga nisbatan bitta hayvon, uning qismi, toʻlumi, oʻljasi, teri, bir juft shoxi, bitta juft boʻlmagan shoxi, bir qush yoki sudraluvchi hayvon tuxumi uchun toʻlovlar miqdori Qizil kitobga kiritilgan 1 dona 5 % Boshqa hayvon 1 dona 3 % Baliq (tirik yoki muzlatilgan, shuningdek, uvildiriq) 1 tn 10 % Umurtqasiz jonivorlar gʻumbaglari, Artemiya sistalari, mayda qisqichbaqasimonlar, molyuskalar chigʻanoqlari, mumiyo 1 kg 3 % Hayvon zahari 1 gramm 1 gramm quruq shakldagi zaharini olish uchun zarur boʻlgan hayvonlar sonini hisobga olgan holda zahar olingan hayvonni tutish uchun toʻlov miqdoridan 3 % 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni (7 ish kuni artemiya sistalari uchun). Vakolatli organ qaror qabul qilish uchun ariza beruvchilar tomonidan harakatlarni bajarish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish imkoniyatini aniqlash uchun zarur boʻlsa, mustaqil ravishda yoki uchinchi shaxslarni jalb etgan holda tadqiqotlar, tekshirishlar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar oʻtkazish huquqiga ega. Bunda koʻrib chiqish muddati 20 ish kunigacha uzaytirilishi mumkin. 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: Ariza beruvchilar tomonidan harakatlarni bajarishda va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirishda qonun talablariga majburiy rioya etish; ariza beruvchi yuridik shaxsning nomi yoki joylashgan manzili (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, ariza beruvchi jismoniy shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda qayta roʻyxatdan oʻtgandan keyin 7 ish kuni mobaynida vakolatli organni xabardor qilish; hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanishni ekologik, sanitariya-gigiyenik, boshqa meʼyor va qoidalarga qatʼiy rioya etish; ruxsatnomalarda koʻrsatilgan doirada harakatlarni bajarish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish; ruxsatnomaga oʻz ixtiyori bilan qandaydir qoʻshimchalar va oʻzgartirishlar kiritmaslik. arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim hamda ruxsatnoma berilganligi uchun undiriladigan yigʻim boʻyicha toʻlov qilish. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi (zarur hollarda) 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Ruxsatnomada belgilangan muddatga beriladi. Bunda ruxsatnomalarning amal qilish muddati 31-dekabrdan kech boʻlmagan muddatda tugaydi. 12. Izoh: 1. Vazirlar Mahkamasining “Yovvoyi hayvonlarni saqlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-noyabrdagi 736-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy shaxslar tomonidan yarim erkin sharoitlarda, sunʼiy yaratilgan yashash muhitida yoki tutqunlikda saqlanishi taqiqlangan yovvoyi hayvonlarning roʻyxatiga kiritilgan yovvoyi hayvonlarni jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish taqiqlanadi va ruxsatnoma berilishi rad etiladi. 2. Hayvonlarni respublikaga olib kirish va reeksport qilish hamda pitomniklarda introduksiya maqsadida koʻpaytirilgan hayvonlarni, ularning qismlarini, zoologiya kolleksiyalarini, hayot faoliyati mahsulotlarini, oʻljalarini, tulumlarini respublikadan olib chiqish uchun toʻlov undirilmaydi. 3. Hayvonot dunyosi obyektlarini olib chiqishda bojxona rasmiylashtiruvi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan berilgan ruxsatnoma asosida amalga oshiriladi. 4. Foydalanilmagan yoki qisman foydalanilgan ruxsatnomalar boʻyicha hayvonot dunyosi obyektlarining belgilangan miqdori olib chiqilmagan (olib kirilmagan) hollarda, ariza beruvchining arizasiga koʻra qolgan miqdor uchun yangi ruxsatnoma rasmiylashtirilishi mumkin. Agar avval berilgan ruxsatnoma bazaviy hisoblash miqdori oʻzgarishidan oldin rasmiylashtirilgan boʻlsa, yangi ruxsatnoma berishda narxdagi farq miqdori qoʻshimcha toʻlov sifatida undiriladi. Ruxsatnomadan foydalanilmagan yoki qisman foydalanilganligini Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan elektron tizim orqali taqdim etilgan maʼlumotlar asosida aniqlanadi. 5. Ovlangan hayvonlarni, ularning qismlarini, oʻljalarini va shu kabilarni Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqib ketishga ruxsatnoma hayvonot dunyosidan foydalanishga ruxsatnoma hamda tabiatni muhofaza qilish boʻyicha vakolatli davlat inspektori va ovchi tomonidan imzolangan ovlangan hayvonlar toʻgʻrisidagi dalolatnoma asosida beriladi. 6. Ruxsatnoma uchun toʻlov summasi toʻliq ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organning maxsus hisob raqamiga oʻtkaziladi. 7. Ruxsatnoma olgan shaxs uni foydalanish uchun boshqa shaxsga berish huquqiga ega emas, ruxsatnoma yuridik shaxs rahbari nomiga berilgan holatlar bundan mustasno.
Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 70-ILOVA
Yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna hamda flora turlari bilan xalqaro savdo qilish toʻgʻrisidagi Konvensiya (CITES) I, II va III ilovalariga kiritilgan hayvonlar turlari namunalari hamda oʻsimliklar turlari namunalarini olib kirish va chetga olib chiqish uchun ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna hamda flora turlari bilan xalqaro savdo qilish toʻgʻrisidagi Konvensiya (CITES ) I, II va III ilovalariga kiritilgan hayvonlar turlari namunalari hamda oʻsimliklar turlari namunalarini olib kirish va chetga olib chiqish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): CITES Konvensiyasining I, II va III ilovalariga kiritilgan yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklarning turlari namunalarini olib kirish (import), chetga olib chiqish (eksport va reeksport). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Jismoniy va yuridik shaxslar, chet el fuqarolari 4. Ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (CITES Konvensiyasining Oʻzbekiston Respublikasidagi maʼmuriy organi) 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun talab etiladigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun — nomi, uning rekvizitlari (pochta manzili, elektron pochta manzili, telefon raqami, xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi;), STIR; jismoniy shaxs uchun — FIO, STIR yoki JSHSHIR, yashash manzili (telefon raqami); yovvoyi hayvon va (yoki) yovvoyi oʻsimlikni import yoki eksport qiluvchi shaxsning yuridik manzili (jismoniy shaxslar uchun — uy manzili) oʻzbek, rus va ingliz tillarida; yovvoyi hayvonlar va (yoki) yovvoyi oʻsimliklarning turlari namunalarini import qilish, eksport qilishning maqsadlari (tijorat, ilmiy izlanishlar, muzey va hayvonot bogʻlari oʻrtasida almashinuv, ov oʻljalari, sovgʻa va hokazo); yovvoyi hayvon va (yoki) yovvoyi oʻsimlik turi, uning oʻzbek, lotin va rus tillaridagi toʻliq nomi; yovvoyi hayvon turlari namunalari taʼrifi (tirik hayvonlar, ularning terilari, tulumlar, hayvon tanasi, suyaklari, shoxlari, tishlari, qoni, uvuldirigʻi, shuningdek, mahsulotlar va hokazo); yovvoyi oʻsimlik turlari namunalari taʼrifi (gerbariy, barg, ildiz, poya, novda, gul, urugʻi, shira va hokazo); tirik yovvoyi hayvonlar uchun — jinsi va yoshi, belgilarining mavjudligi, miqdori; yovvoyi oʻsimliklar uchun — miqdori; yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turlari namunasining kelib chiqishi (tabiatdan olingan, sunʼiy sharoitlarda-plantatsiya, oranjereya, pitomniklarda va hokazolarda yetishtirilgan yoki katta qilingan, boshqa mamlakatdan import qilingan, musodara qilingan, sotib olingan, sovgʻa sifatida yoki meros tariqasida olingan va boshqalar); yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turlari namunalarini import yoki eksport qilish moʻljallanayotgan muddat, yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlari namunalarini tashish uchun transport vositalari; yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turlari namunalarini import qilinishi yoki eksport qilinishi moʻljallanayotgan mamlakat. Yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turlari namunalarini import, eksport yoki reeksport qilishning maqsadlari: T — tijorat uchun; Z — hayvonot bogʻlari uchun; G — botanika bogʻlari uchun; Q — sirklar va koʻchma koʻrgazmalar uchun; S — ilmiy tadqiqot maqsadlari uchun; N — ov oʻljalari uchun; R — shaxsiy buyumlar uchun; M — biologik va tibbiy izlanishlar uchun; E — taʼlim maqsadlari uchun; N — tabiatga introduksiya yoki reintroduksiya qilish uchun; V — tabiatdan tashqarida koʻpaytirish yoki sunʼiy yetishtirish uchun; L — huquqni muhofaza qilish, sud va kriminalistik maqsadlar uchun; yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik CITES Konvensiyasining roʻyxatiga kiritilgan ilovasi: I — I ilova; II — II ilova; III — III ilova; yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turi namunasining kelib chiqish manbai: W — tabiatdan ajratib olingan namunalar; R — yovvoyi tabiatdan olingan tuxum yoki yosh yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar parvarishlanib, nazorat qilinadigan muhitda yetishtirilgan hayvon yoki oʻsimlik turlari. D — Konvensiyaning VII moddasi 4-bandiga muvofiq olib chiqiladigan I ilovaga kiritilgan tijorat maqsadlarida tutqunlikda (sunʼiy yetishtirilgan) yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlari hamda ularning qismlari va derivatlari; A — sunʼiy yetishtirilgan yovvoyi oʻsimliklar hamda ularning qismlari va derivatlari (notijorat maqsadlarida sunʼiy yetishtirilgan I, II va III ilovalarga kiritilgan turlar namunalari); S — “tutqunlikda yetishtirilgan” yovvoyi hayvonlar, hamda ularning qismlari va derivatlari (notijorat maqsadlarida tutqunlikda koʻpaytirilgan I, II va III ilovalarga kiritilgan turlar namunalari); F — tutqunlikda yetishtirilgan tushunchasiga toʻliq javob bermaydigan tabiiy boʻlmagan joyda yetishtirilgan yovvoyi hayvonlarning birinchi avlodi hamda ularning qismlari va derivatlari; U — kelib chiqish manbai aniq emas; I — musodara qilingan yoki olib qoʻyilgan namunalar. b) Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar: yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar, ularning qismlari ga qonuniy tarzda egalik qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlar ( yovvoyi hayvonlarni ovlashga (tutishga) ruxsatnoma, yovvoyi oʻsimliklarni yigʻishga ruxsatnoma, pitomnik yoki plantatsiyada koʻpaytirilgan, namunalar koʻrsatib oʻtilgan kassa cheklari, oldi-sotdi shartnomasi, boshqa bitimlar va boshqacha tarzda qonuniy ega boʻlganligini tasdiqlovchi hujjatlar, boshqa mamlakatlardan yovvoyi hayvonlar yoki yovvoyi oʻsimliklarni import qilishga ruxsatnoma ) ; Oʻzbekiston Respublikasidan CITES Konvensiyasining I ilovasiga kiritilgan yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turlari namunasini eksport qilish uchun import qiluvchi davlatning import ruxsatnomasi. Oʻzbekiston Respublikasiga CITES Konvensiyasining I ilovasiga kiritilgan yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimlik turlari namunasini import qilish uchun eksport qiluvchi davlatning eksport ruxsatnomasi. Agar yovvoyi hayvon yoki yovvoyi oʻsimliklar hamda ularning qismlari oldi sotdi shartnomasi boʻyicha chetga olib chiqish bir necha bor amalga oshirilsa, u bir marotaba taqdim etiladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Jismoniy shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 0,1 koeffitsiyenti miqdorida; yuridik shaxslar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 0,2 koeffitsiyenti miqdorida; chet el fuqarolari uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining toʻlov kunidagi 50 AQSH dollari qiymati miqdorida. Har bir ruxsatnoma uchun alohida pul toʻlanishi lozim. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna va flora turlari bilan xalqaro savdo qilish toʻgʻrisidagi Konvensiya ( CITES ) I, II va III ilovalariga kiritilgan hayvon turlari namunalarini chetga olib chiqish uchun toʻlovlar miqdorlari Yovvoyi hayvonlar Oʻlchov birligi Yovvoyi hayvonlarni tutish uchun toʻlovlar miqdoriga nisbatan bitta hayvon, uning qismi, toʻlumi, oʻljasi, teri, bir juft shoxi, bitta juft boʻlmagan shoxi, bir qush yoki sudraluvchi hayvon tuxumi uchun toʻlovlar miqdori Qizil kitobga kiritilgan turlar 1 bosh 5 % Qizil kitobga kiritilmagan boshqa turlar 1 bosh 3 % Baliq (tirik yoki muzlatilgan, shuningdek, uvildiriq) 1 tn 10 % Umurtqasiz lichinkalar, mayda qisqichbaqasimonlar, mollyuska chigʻanoqlari, moʻmiyo 1 kg 3 % Hayvon zaharlari 1 gramm 1 gramm quruq holdagi zaharni olish uchun zarur boʻlgan hayvonlar sonini hisobga olgan holda zahar olingan hayvonni tutish uchun toʻlov miqdoridan 3 % Yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna va flora turlari bilan xalqaro savdo qilish toʻgʻrisidagi Konvensiya ( CITES ) I, II va III ilovalariga kiritilgan oʻsimlik turlari namunalarini chetga olib chiqish uchun toʻlovlar miqdorlari Flora uchun Toʻlovlar miqdori (oʻsimlikni yigʻish qiymatining) I — yoʻqolib ketayotgan 5% II — kamyob III — kamayayotgan 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni. CITES Maʼmuriy organi ariza beruvchi tomonidan muayyan xatti-harakatlarni sodir etish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish imkoniyatlarini aniqlash, zarur boʻlganda, qaror qabul qilish uchun mustaqil ravishda yoki uchinchi shaxslarni jalb etgan holda oʻrganish, tekshirish yoki boshqa texnik baholashni amalga oshirish huquqiga ega. Ushbu holda arizani koʻrib chiqish muddati 30 kunga qadar uzaytiriladi. 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: CITES ning I Ilovasi yoʻqolib ketish xavfi ostida boʻlgan hayvonlar va oʻsimliklar turlarini oʻz ichiga oladi. Ushbu turlarni tijorat maqsadida eksport, reeksport va import qilish taqiqlanadi. Konvensiya Kotibiyati tomonidan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan pitomniklarda, shu jumladan, hayvonot bogʻlarida koʻpaytirilgan ikkinchi avlod namunalari bundan mustasno. I Ilovadagi namunalarni chet elga olib chiqish uchun CITES ning ham eksport, ham import ruxsati olinishi talab etiladi. CITES ning II Ilovasi mazkur vaqtda yoʻqolib ketish xavf ostida boʻlmasa-da, lekin shunday xavf ehtimoli boʻlgan turlardan foydalanishda tirik qolishiga xavf soluvchi shart-sharoitlarga yoʻl qoʻymaslik maqsadida, bunday turlar bilan oldi-sotdi qilinishi qatʼiy tartibga solinmasligi, ularning bunday xavf ostida qolishiga olib kelishi mumkin boʻlgan turlarni oʻz ichiga oladi. II Ilovadagi namunalarni chet elga olib chiqish uchun CITES ning eksport ruxsatnomasi olinishi talab etiladi. CITES ning III Ilovasi foydalanishning oldini olish yoki cheklash maqsadida har bir Konvensiya Tarafining tavsifi boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida tartibga solinishi lozim boʻlgan va ularga nisbatan savdo-sotiq nazoratini amalga oshirish borasida boshqa Konvensiya Taraflari hamkorligi zarur boʻlgan turlarni oʻz ichiga oladi. III Ilovadagi namunalarni chet elga olib chiqish uchun CITES ning eksport ruxsatnomasi olinishi talab etiladi. CITES ning I, II va III ilovalarga kiritilgan yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlari namunalarini eksport, reeksport va import qilish uchun ruxsatnoma CITES ilmiy organining ijobiy xulosasi berilishi sharti bilan CITES maʼmuriy organi tomonidan beriladi. CITES ilmiy organi yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlarini import qilishda ushbu turning tirik qolishiga tahdid solinmasligi hamda tirik namunani oluvchi tomon ushbu namunani saqlash va uni parvarish qilish uchun zarur shart-sharoitlarga ega ekanligi yuzasidan oʻtkazgan monitoring natijalariga muvofiq xulosani tayyorlaydi va CITES maʼmuriy organiga taqdim etadi. CITES ning Maʼmuriy organi yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlari namunalari yuzasidan: qonunchilik buzilishi, shu jumladan, namuna kelib chiqqan mamlakat — davlat qonunchiligi buzilgan holda sotib olinmaganligiga; reeksport qilinishi lozim boʻlgan namuna ushbu pasport talablariga muvofiq import qilinganligiga; tirik namunalarni transportda tashish Konvensiya prinsiplariga muvofiq amalga oshirilganligiga aniqlik kiritishi lozim. CITES maʼmuriy organining ruxsatnomasisiz yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlari namunalarini bojxona rasmiylashtiruvi taqiqlanadi. CITES ning import ruxsatnomasining mavjudligi bojxona, veterinariya va fitosanitariya qoidalariga rioya etish majburiyatidan ozod qilmaydi. Harakatlarni sodir etish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirishda ariza beruvchilar tomonidan Konvensiya talablariga majburiy rioya qilish. yuridik shaxs uchun — nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgarganligi yuzasidan qayta roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng, jismoniy shaxs uchun — davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida berilgan guvohnomadagi familiyasi, ismi va otasining ismi yoki faoliyat joyi oʻzgarganidan soʻng yetti kun ichida CITES maʼmuriy organini xabardor qilish. Tegishlicha vakolatli organlar tomonidan tasdiqlangan normativ hujjatlarga hamda ekologik, sanitariya-gigiyena va boshqa normalar va qoidalarga majburiy rioya qilish. Ruxsatnomalarda koʻrsatilgan doirada harakatlarni sodir etish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish; Havo transporti Xalqaro Assotsiatsiyasining Tirik hayvonlarni tashish qoidalariga rioya etish. Ruxsatnomada koʻrsatilgan talablarga rioya etish. Ruxsatnomaga oʻzboshimchalik bilan har qanday toʻgʻrilash va qoʻshimchalar kiritilishi taqiqlanadi. Ruxsatnoma olish uchun ariza koʻrib chiqilganligi va ruxsatnoma berilganligi uchun toʻlovni toʻlash. Bunda, har bir olinadigan ruxsatnoma uchun alohida pul toʻlanishi lozim. Ruxsatnomani olgan shaxs uni boshqa shaxsga foydalanish uchun berishga haqli emas, ruxsatnoma tashkilot rahbari nomiga berilgan hollar bundan mustasno. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ( CITES Konvensiyasining Oʻzbekiston Respublikasidagi ilmiy organi) — xulosa olish zarur boʻlganda uni CITES Konvensiyasining Oʻzbekiston Respublikasidagi maʼmuriy organiga 5 ish kunida taqdim etadi. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Ruxsatnomalar har bir alohida namunalar turkumi uchun eksport yoki reeksport uchun 6 oy muddatga, import uchun 12 oy muddatga beriladi. 12. Izoh: 1. Vazirlar Mahkamasining “Yovvoyi hayvonlarni saqlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-noyabrdagi 736-son qarori bilan tasdiqlangan “Jismoniy shaxslar tomonidan yarim erkin sharoitlarda, sunʼiy yaratilgan yashash muhitida yoki tutqunlikda saqlanishi taqiqlangan yovvoyi hayvonlarning” roʻyxatiga kiritilgan yovvoyi hayvonlarni jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish taqiqlanadi va ruxsatnoma berilishi rad etiladi. 2. CITES Konvensiyasi ilovalariga kiritilgan Oʻzbekiston Respublikasi sharoitiga nomaʼlum (begona) boʻlgan hayvonlar va oʻsimliklar turlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga ilk marotaba olib kirish uchun ruxsatnoma CITES ilmiy organining ijobiy xulosasi asosida beriladi. 3. Yovvoyi hayvonlar va yovvoyi oʻsimliklar turlari namunalarini respublikaga import va reeksport qilish hamda pitomniklarda introduksiya maqsadida koʻpaytirilgan hayvonlarni, ularning qismlarini, zoologiya kolleksiyalarini, hayot faoliyati mahsulotlarini, oʻljalarini, tulumlarini respublikadan olib chiqish uchun toʻlov undirilmaydi. 4. CITES Konvensiyasi ilovalariga kiritilgan yovvoyi hayvon turlari namunalari hamda yovvoyi oʻsimliklar turlari namunalarini import va eksport nazorati Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining idoraviy axborot tizimlarini “Litsenziya” axborot tizimiga integratsiya qilish orqali oʻzaro elektron axborot almashinuvini yoʻlga qoʻyish orqali amalga oshiriladi. 5. Foydalanilmagan yoki qisman foydalanilgan ruxsatnomalar boʻyicha yovvoyi hayvon va yovvoyi oʻsimlik turlari belgilangan miqdori olib chiqilmagan hollarda, ariza beruvchining arizasiga koʻra qolgan miqdor uchun yangi ruxsatnoma rasmiylashtirilishi mumkin. Agar avval berilgan ruxsatnoma bazaviy hisoblash miqdori oʻzgarishidan oldin rasmiylashtirilgan boʻlsa, yangi ruxsatnoma berishda narxdagi farq miqdori qoʻshimcha toʻlov sifatida undiriladi. Ruxsatnomadan foydalanilmaganligini Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan elektron tizim orqali taqdim etilgan maʼlumotlar asosida aniqlanadi. 6. Eksport qilinayotgan yovvoyi hayvon va yovvoyi oʻsimlik turlari namunalari bojxona rasmiylashtiruvi CITES Maʼmuriy organining ruxsatnomalari asosida amalga oshiriladi. 7. Ruxsatnoma uchun toʻlov summasi toʻliq ruxsat berish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organning maxsus hisob raqamiga oʻtkaziladi. 8. Ruxsatnomada quyidagi yozuvlar mavjud boʻlishi lozim: “Tirik hayvonlar uchun mazkur ruxsatnoma haqiqiy hisoblanadi, transport vositalarida olib yurish shartlari CITES tavsiyanomalari, aviatsiyada tashilgan taqdirda esa — Havo transporti Xalqaro Assotsiatsiyasining tirik hayvonlar toʻgʻrisidagi tavsiyanomalari shartlariga muvofiq boʻlsa (Forliveanimals, this permit is only valid if the transport conditions conform to the CITES Guide lines for Transport of Live Animalsor, in the case of air transport, to the IATA Live Animals Regulations)”, bu tirik hayvonlarni transport vositalarida tashish shartlari bajarilmaganda bojxona chegarasida mutasaddi organlar ruxsatnomalarni olib qoʻyishga, hayvonlarni esa musodara qilishga majbur ekanligini anglatadi. 9. Ruxsatnomaning amal qilishini belgilangan tartibda toʻxtatishga asos boʻluvchi ruxsat berish talablari va shartlarining bir marta qoʻpol ravishda buzilishiga quyidagilar kiradi: CITESning Maʼmuriy organi tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladigan ruxsat berish talablari va shartlariga rioya qilinishini tekshirishdan bosh tortish; ruxsatnomadan foydalanish va tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari normalarini buzish; ruxsatnoma olish uchun soxta hujjatlar taqdim etish yoki oʻsimliklarni asrash va saqlash sharoitlari mavjud emasligi.
Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 71-ILOVA
Yer usti tabiiy suv oqimlaridan suv olish uchun suvdan maxsus foydalanishga doir ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Yer usti tabiiy suv oqimlaridan suv olish uchun suvdan maxsus foydalanishga doir ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Yer usti tabiiy suv oqimlaridan suv olish uchun suvdan maxsus foydalanish 3. Ariza beruvchilar toifasi: jismoniy va yuridik shaxslar 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining hududiy organlari 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi. jismoniy shaxs — F.I.O., manzil, kadastr ishi raqami va roʻyxatga olingan sanasi; yuridik shaxs — toʻliq nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rekvizitlari (STIR, MFO, hisob raqami), faoliyat turi, yuridik manzili (indeks, manzil), kadastr ishi raqami va roʻyxatga olingan sanasi. 2. Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar: suvdan maxsus foydalanuvchilar Vazirlar Mahkamasining “Tabiatdan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 255-son qaroriga 3a — 3i ilovalarga muvofiq taqdim etiladigan hujjatlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Davlat xizmatlari koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 27 foizi miqdorida yigʻim undiriladi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: 1) Oʻzbekiston Respublikasining Suv kodeksi talablariga rioya qilish. 2) Suvni va suv obyektlarini muhofaza qilish sohasini tartibga soladigan ekologik norma va qoidalar, texnik reglamentlar va standartlar talablariga rioya qilish. 3) Suvni va suv obyektlarini muhofaza qilishni taʼminlash hamda suv rejimini va suvning holatini yaxshilash tadbirlarini belgilash. 4) Suvni va suv obyektlarini bulgʻatish hamda ifloslantirish va kamayishdan muhofaza qilish choralarini koʻrish. 5) Alohida davlat ahamiyatiga ega boʻlgan suv obyektlarini muhofaza qilish talablariga rioya etish. 6) Sanitariya va ekologik maqsadlarda suv chiqarish va suv sifatining normativlariga rioya etilishini taʼminlash. 7) Suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalarida, sohil boʻyi mintaqalarida va sanitariya muhofazasi zonalarida xoʻjalik faoliyatining maxsus rejimini saqlash boʻyicha qonunchilik talablariga rioya qilish. 8) Suvdan foydalanuvchilarning majburiyatlarini bajarilishiga qaratilgan chora tadbirlarni nazarda tutish, oʻziga berilgan suv resurslarini oqilona boshqarishi va ulardan foydalanishi, suvdan maqsadsiz foydalanilishiga yoʻl qoʻymasligi, suvni tejab sarflash, uning sifatini tiklash va yaxshilash choralarini koʻrishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Suv xoʻjaligi vazirligining quyi organlari: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Yer usti tabiiy suv oqimlaridan suv olish uchun suvdan maxsus foydalanish uchun ruxsatnomaning amal qilish muddati ruxsatnoma berilgan kundan boshlab besh yil 12. Izoh: Ushbu pasport qoidalari yer osti, mineral va termal suvlarni olishga nisbatan tatbiq etilmaydi. Tabiiy yer usti suvlari foydalanish quyidagi hollarda taqiqlanadi: Suvdan foydalanuvchilarning suv yetkazib beruvchi tashkilotlar bilan kelishilmagan holda, suv uzatilishini koʻpaytirish yoki kamaytirish maqsadida suv obyektlaridagi gidrotexnika inshootlarini oʻzboshimchalik bilan oʻzgartirishi, shuningdek ularga muvaqqat toʻsiqlarni, nasos stansiyalarini, nasoslarni, suvni koʻtaradigan va suv oladigan boshqa inshootlarni oʻrnatishi; Ruxsatnoma olmasdan turib oʻzboshimchalik bilan suv olish. Alohida davlat ahamiyatiga yoxud alohida ilmiy yoki madaniy qimmatga ega boʻlgan suv obyektlaridan foydalanish qisman yoki batamom taqiqlanishi mumkin. Ariza beruvchining tashabbusi bilan ruxsatnomaning amal qilish muddatini uzaytirish, toʻxtatib qoʻyish, qayta tiklash, tugatish Oʻzbekiston Respublikasining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi ruxsatnomalar berish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari inobatga olingan holda ushbu Reglamentda belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish uchun ushbu pasportning 7-bandida keltirilgan miqdorda yigʻim undiriladi. ”.
23. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qarorida :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq toʻlovchilarga ayrim interaktiv davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”;
b) 2-bandda :
oʻninchi xatboshidagi “muvofiq tasdiqlansin” soʻzlari “muvofiq” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 10-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
v) 1-ilovada :
10-bandda :
ikkinchi xatboshi “(tekin foydalanishga) beruvchi” soʻzlaridan keyin “(oluvchi)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshidagi “ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi tomonidan yuborilgan koʻchmas mulk shartnomasini ijaraga (tekin foydalanishga) oluvchi” soʻzlari “ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi (oluvchi) tomonidan yuborilgan koʻchmas mulk shartnomasini ijaraga (tekin foydalanishga) oluvchi (beruvchi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Maʼmuriy reglamentga 2-ilovada :
1-bosqichning “Subyektlar” va “Chora-tadbirlar” ustunlari “beruvchi” soʻzidan keyin “(oluvchi)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
2-bosqichning “Chora-tadbirlar” ustunida:
1-band “beruvchi” soʻzidan keyin “(oluvchi)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
3-band “oluvchi” soʻzidan keyin “(beruvchi)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
3-bosqich “Subyektlar” va “Chora-tadbirlar” ustunlari “beruvchi” soʻzidan keyin “(oluvchi)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
g) quyidagi mazmundagi 10-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 10-ILOVA
Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan soliq imtiyozlaridan soliq toʻlovchilarning foydalanishi boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va Elektron soliq xizmatlari portali orqali Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan elektron tarzda koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 75-moddasiga asosan soliq organlari tomonidan axborot tizimlari orqali soliq imtiyozlarini hisobga olish va har bir soliq imtiyozi uchun alohida unikal kodni (ID-raqamini) bergan holda amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
4. Davlat xizmatidan soliq toʻlovchilar quyidagi tartibda foydalanishlari mumkin:
soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabineti orqali elektron tarzda soʻrov taqdim etgan holda (jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq boʻyicha imtiyozlar bundan mustasno);
mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodini soliq imtiyoziga biriktirish orqali, bunda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda elektron hisobvaraq-fakturaga mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodi kiritilganda soliq imtiyozi avtomat shakllanadi.
5. Davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Reglamentga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Soliq toʻlovchilar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 88-moddasida nazar tutilgan daʼvo qilish muddati mobaynida soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun shaxsiy kabinet orqali soliq organiga elektron tarzda soʻrov taqdim etadi.
Bunda soliq toʻlovchilarga shaxsiy kabineti orqali murojaatlarning koʻrib chiqish holatini elektron tarzda kuzatib borish imkoniyati yaratiladi.
7. Soliq toʻlovchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Soliq toʻlovchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning soʻrovi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.
8. Soliq toʻlovchi tomonidan quyidagi maʼlumotlar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki vakolatli organning Elektron soliq xizmatlari portalidagi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali tanlanadi:
soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjat turi, raqami va sanasi;
soliq imtiyozining turi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozning boshlanish va tugash sanalari (muddat belgilanmagan holatlar mustasno);
mahsulot va (yoki) xizmatga soliq imtiyozidan foydalanish soʻralayotgan hollarda mahsulot va (yoki) xizmatning identifikatsiya kodi.
9. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq asoslantirish talab qilinadigan imtiyozlardan foydalanishda, soliq toʻlovchi tomonidan soʻrovga qoʻshimcha ravishda soliq imtiyozidan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari (shartnoma, ruxsatnoma, guvohnoma, litsenziya, sertifikat, bitim, tegishli idora va tashkilotlarning xati, kadastr hujjati, ijara shartnomalari) ilova qilinadi.
10. Soliq organi soʻrov kelib tushgan vaqtdan boshlab oʻn besh kun ichida soʻrovni koʻrib chiqadi.
Soʻrovni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda uni koʻrib chiqish muddati oʻttiz kungacha uzaytirilishi mumkin.
Qonunchilik hujjatlariga muvofiq qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha tovarlar (xizmatlar)ga berilgan imtiyozlardan foydalanish yuzasidan soliq toʻlovchilar tomonidan yuborilgan soʻrovlar, vakolatli organdagi mavjud ichki va tashqi manba maʼlumotlari asosida avtomatlashtirilgan tarzda inson omilisiz qabul qilinadi.
11. Soʻrovni koʻrib chiqishda quyidagilar oʻrganiladi:
qonunchilik hujjatiga asosan soliq imtiyozi berilishi nazarda tutilgan soliq turlari, maqsadi va mazmuni;
soliq imtiyozini qoʻllash boʻyicha soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan asoslantiruvchi maʼlumotlar (shartnoma, ruxsatnoma, guvohnoma, litsenziya, sertifikat, bitim, tegishli idora va tashkilotlarning xati, kadastr hujjati, ijara shartnomalari);
soliq imtiyozi berilishida soliq solish obyektining imtiyoz talabiga muvofiqligi.
Agar soliq toʻlovchi bir nechta soliq imtiyoziga ega boʻlsa, har bir imtiyoz uchun alohida soʻrov yuboradi.
12. Soliq organi asoslar yetarli boʻlmaganda soʻrovni aniq sabablari va qonunchilik normalarini koʻrsatgan holda qayta ishlashga qaytaradi va bu haqda soliq toʻlovchi shaxsiy kabineti orqali koʻrishi mumkin boʻladi.
13. Soʻrov qaytarilgan taqdirda, soliq toʻlovchi ushbu Reglamentga muvofiq umumiy tartib asosida kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta soʻrov yuborishi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Soliq toʻlovchilar tomonidan imtiyozdan foydalanish boʻyicha taqdim qilgan hujjatlarning haqqoniyligi va asosligi boʻyicha javobgarlik ularning zimmasiga yuklatiladi.
15. Soliq organi oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
16. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA
Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun yuborilgan soʻrovi boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Soliq toʻlovchi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Soliq qoʻmitasining Elektron soliq xizmatlari portalidagi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soʻrov shaklini elektron tarzda toʻldirib soliq organiga yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Soliq organi Soʻrov avtomatik tarzda soliq organining “E-imtiyoz” avtomatlashtirilgan axborot tizimida shakllanadi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Soliq organi Soʻrovni koʻrib chiqadi va asoslar yetarli boʻlganda soʻrovni qabul qiladi yoki qaytaradi. 15 kun ichida 4-bosqich Soliq organi Soʻrovni koʻrib chiqish natijasi soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga elektron tarzda yuboriladi. Real vaqt rejimida ”.
24. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarorida :
a) 2-ilovada :
1-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Mazkur Reglament qoidalari markazlashgan mablagʻlar yoki xalqaro moliya institutlari va tijorat banklarining kredit mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan “Oʻrta shaharlarni kompleks rivojlantirish” loyihasi doirasida obyektlarni qurishni loyihalashtirishga ruxsatnomalar berishga nisbatan ham tatbiq etiladi”;
b) 3-ilovada :
1-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Mazkur Reglament qoidalari markazlashgan mablagʻlar yoki xalqaro moliya institutlari va tijorat banklarining kredit mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan “Oʻrta shaharlarni kompleks rivojlantirish” loyihasi doirasida obyektlarni qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun ART ishlab chiqish va taqdim etishga nisbatan ham tatbiq etiladi”;
v) 4-ilovada :
1-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Mazkur Reglament qoidalari markazlashgan mablagʻlar yoki xalqaro moliya institutlari va tijorat banklarining kredit mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan “Oʻrta shaharlarni kompleks rivojlantirish” loyihasi doirasida qurilayotgan obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini koʻrib chiqish va kelishishga nisbatan ham tatbiq etiladi”.
25. Vazirlar Mahkamasining “Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-iyuldagi 398-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 304-bandiga muvofiq oliy harbiy taʼlim muassasasini bitirgandan keyin oʻqishni tugatgandan soʻng tuzilgan kontrakt boʻyicha koʻzda tutilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortgan, shuningdek, kontrakt shartlarini bajarmaganligi, sodir etgan jinoyati uchun sudlanganligi sababli boʻshatilayotgan yoki bunday kontraktni tuzishdan bosh tortgan harbiy xizmatchi (xodim) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq uni oʻqitish uchun sarflangan budjet mablagʻlarini davlatga qoplab berishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;
b) Nizomda :
2-band “xizmat safariga yuborilgan harbiy xizmatchilarga” soʻzlaridan keyin “hamda ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtayotgan xodimlarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7 — 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Oliy harbiy taʼlim muassasasida budjet mablagʻlari hisobidan oʻqigan va uni tamomlagandan soʻng harbiy xizmatni oʻtash toʻgʻrisida kontrakt tuzgan harbiy xizmatchilar yoki ofitserlar tarkibi lavozimlariga tayinlangan xodimlar besh kalendar yil oʻtmasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortganligi, kontrakt shartlarini bajarmaganligi yoki sodir etgan jinoyati uchun sudlanganligi sababli rezervga boʻshatilsa, ulardan oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari undirib olinadi.
8. Ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan holatlar boʻyicha harbiy xizmatdan (xizmatdan) boʻshatish huquqiga ega mansabdor shaxsning harbiy xizmatchini (xodimni) rezervga boʻshatish toʻgʻrisidagi buyrugʻida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish belgilanadi, tegishli komandirning (boshliqning) harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish haqidagi buyrugʻida esa harbiy xizmatchidan (xodimdan) undiriladigan mablagʻlarning aniq miqdori koʻrsatiladi.
Harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyruq shu kunning oʻzida ushbu harbiy xizmatchiga (xodimga) yetkaziladi va unga ushbu buyruqning mablagʻlarni undirishga oid qismidan koʻchirma topshiriladi.
9. Harbiy xizmatchidan (xodimdan) undiriladigan budjet mablagʻlarining miqdori ushbu Nizomning 3-bandiga muvofiq harbiy xizmatchi oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagandan soʻng u bilan tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddatga yoki besh yillik muddatga mutanosib miqdorlarda boʻlinadi hamda xizmat muddatining oʻtalmagan qismidan kalendar oylarning sonidan kelib chiqib belgilanadi”;
10-bandda :
birinchi xatboshi “harbiy xizmatchi” soʻzlaridan keyin “(xodim)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Harbiy xizmatdan (xizmatdan) boʻshatish huquqiga ega mansabdor shaxsning harbiy xizmatchini rezervga boʻshatish toʻgʻrisidagi buyrugʻining oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish lozimligi toʻgʻrisidagi va tegishli komandirning (boshliqning) harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻining oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirishga oid qismi belgilangan tartibda bekor qilingan taqdirda, harbiy xizmatchilardan (xodimlardan) undirilgan mablagʻlar toʻlovni toʻlagan shaxslarga budjet mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda qaytariladi”;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari harbiy xizmatchi (xodim) yoki ota-onalar tomonidan harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyruq harbiy xizmatchiga (xodimga) yetkazilgan va ushbu buyruqning mablagʻlarni undirishga oid qismidan koʻchirma berilgan yoxud pochta, aloqaning boshqa vositalari orqali yozma yoki elektron shaklda yuborilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida budjetga bank yoki gʻaznachilik boʻlinmalariga boshqa toʻlov tizimlari orqali pul toʻlangan holda qaytariladi”;
14-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari “harbiy xizmatchining” soʻzlaridan keyin “(xodimning)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari quyidagi hollarda undirilmaydi:
harbiy xizmatchi (xodim) kontraktda koʻrsatilgan (xodimlar uchun besh yillik) muddat tugaganligi, sogʻligʻining holatiga koʻra tashkiliy-shtat tadbirlari munosabati bilan undan xizmatda foydalanishning imkoni yoʻqligi yoki davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomaning bekor qilinganligi sababli harbiy xizmatdan (xizmatdan) rezervga (isteʼfoga) boʻshatilsa (chiqarilsa);
harbiy xizmatchining (xodimning) ota-onasidan biri harbiy xizmatchi yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi boʻlib, harbiy xizmat majburiyatlarini (xizmat vazifalarini) bajarayotgan vaqtda halok boʻlgan boʻlsa;
harbiy xizmatchi (xodim) oliy harbiy taʼlim muassasalarida bakalavriat dasturi boʻyicha maxsus sirtqi taʼlim shaklida va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha tahsil olgan boʻlsa;
harbiy xizmatchi (xodim) halok boʻlganligi (vafot etganligi) munosabati bilan harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarilgan boʻlsa”;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagandan soʻng tuzilgan birinchi yangi kontraktda koʻrsatilgan muddat (5 kalendar yil) davomida harbiy qismda (muassasada) hamda harbiy xizmatda (xizmatda) qoldirilgan holda xizmat safariga yuborilgan davlat organlarida va boshqa tashkilotlarda harbiy xizmatni oʻtagan va ishlagan harbiy xizmatchi (xodim) uni oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini toʻlashdan ozod etiladi”;
17-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagan, shuningdek, ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha harbiy xizmatdan (xizmatdan) rezervga boʻshatilgan harbiy xizmatchilarning (xodimlarning) oliy harbiy taʼlim muassasasini tugatganligi haqidagi davlat namunasidagi diplomi va unga ilova besh yil davomida tegishlicha harbiy xizmatchining (xodimning) shaxsiy hujjatlari yigʻmajildida hamda rezervga boʻshatilgan harbiy xizmatchining (xodimning) oxirgi xizmat joyi boʻlgan harbiy qismning (muassasaning) kadrlar boʻlinmasida saqlanadi.
Oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagandan soʻng tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat yoki besh kalendar yil davomida harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtagan, shuningdek, oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini toʻliq toʻlagan harbiy xizmatchiga (harbiy xizmatga majburga) oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi davlat namunasidagi diplom va unga ilova uning yozma murojaatiga asosan oʻn besh kun ichida beriladi”;
20-band “harbiy xizmatni” soʻzlaridan keyin “(xizmatni)” soʻzi bilan toʻldirilsin;
v) Nizomga ilovada :
“2-bosqich” pozitsiyasida:
“Subyektlar” ustunidagi “Harbiy xizmatdan” soʻzlari “Harbiy xizmatdan (xizmatdan)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustuni “Harbiy xizmatchilarni” soʻzlaridan keyin “(xodimlarni)” soʻzi, “harbiy xizmatchiga” soʻzlaridan keyin “xodimga” soʻzi bilan toʻldirilsin;
“4-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Kontraktda koʻrsatilgan muddat davomida” soʻzlari “Kontraktda koʻrsatilgan muddat (besh kalendar yili ) davomida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-avgustdagi 479-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy shaxslarni Mobil-ID tizimida identifikatsiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“13. Maʼlumotlarni toʻplash punktiga murojaat qilganda, xodim foydalanuvchining yuzini raqamli formatda rasmga tushiradi hamda elektron shaklda qoʻl barmogʻi izini oladi.
Davlat xizmatlari markazlari orqali identifikatsiya ID-kartalari va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasportini rasmiylashtirish jarayonida foydalanuvchilar Mobil-ID tizimida ularning xohishiga koʻra kompozit shaklda identifikatsiyadan oʻtkazilishi mumkin”.
27. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarorida :
a) 1-band quyidagi mazmundagi “d 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d 1 ) jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 5 1 -ilovaga muvofiq:
jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha murojaat qilish tartibi;
jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish tartibi”;
b) quyidagi mazmundagi 5 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 170-son qaroriga 5 1 -ILOVA
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi yoki uning hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanish istagida boʻlgan tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxslar) rahbari yoki vakilining (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) ixtiyoriy murojaatiga asosan bepul koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
4. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
5. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda — Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa — mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
6. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
tadbirkorlik subyektining ishlab chiqarish-texnik bazasi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi tomonidan belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligi maʼqullashdan oʻtgani toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi;
vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma (vakil orqali murojaat qilinganda).
7. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
8. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, tegishli soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
9. Vakolatli organ bir ish kunida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqib davlat xizmatini rad etadi yoki tadbirkorlik subyekti hisobga olingani haqida ushbu Reglamentga 3-ilovadagi maʼlumotnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi va uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi hamda “Texnikalar texnik koʻrigi” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga texnik koʻrikdan oʻtkazilgan texnikalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish uchun login va parolni Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi.
10. Davlat xizmatlari markazi oʻn daqiqa mobaynida xizmat natijasini ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi hamda ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra Davlat xizmatlari markazi xizmat natijasini elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etishi mumkin.
11. Tadbirkorlik subyektlarining ishlab chiqarish-texnik bazasi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi tomonidan belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligi maʼqullashdan oʻtkazilgan, texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun zarur texnologik jihozlar bilan taʼminlangan boʻlishi zarur.
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun tadbirkorlik subyektlarining ishlab chiqarish-texnik bazasi:
a) texnik reglament talablariga muvofiq boʻlishi zarur;
b) texnikalarning texnik holatini tekshirishni tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur texnologik jihozlar hamda diagnostika vositalariga ega boʻlishi lozim, shu jumladan:
oʻqiga tushadigan maksimal ogʻirlik 13 500 kilogrammgacha boʻlgan texnikalarning tormoz tizimini tekshirish uchun tormoz tizimining texnik diagnostika vositalariga;
pnevmatik va pnevmogidravlik tormoz uzatmalarida siqilgan havo bosimi va germetiklikni (bosim tushishini) nazorat qilish vositalariga;
tirkamalarni ulash moslamasini bosib turish qurilmasiga;
rul boshqaruvidagi umumiy lyuftni oʻlchash uskunasiga;
rul boshqaruvi va osmasi detallaridagi lyuftlarni tekshirish testeriga;
chiroqlar yorugʻligini boshqarish va kuchini nazorat qilish uskunasiga;
shinalarni texnik diagnostika qilish vositalariga;
gaz analizatoriga — ichki yonuv dvigatellariga ega texnikaning ishlab boʻlingan gazlarida ifloslantiruvchi moddalarning mavjudligini aniqlash uskunasiga;
dvigatel aylanish chastotasini va moy haroratini oʻlchash uskunalariga;
shovqinni oʻlchash uskunasiga;
kompressorga;
qinchali manometrga;
zarur kompyuter texnikasiga.
Ayrim texnik diagnostika vositalari xavfsiz foydalanish talablariga muvofiq boʻlishi sharti bilan universal texnik vositalarga almashtirilishi mumkin.
Qoʻllanadigan barcha oʻlchov vositalari tasdiqlangan tipda boʻlishi, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tekshiruvdan oʻtgan boʻlishi shart.
12. Texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun moʻljallangan ishlab chiqarish-texnik baza joylashtiriladigan xona va maydonlarga oid talablar ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq belgilanadi.
13. Quyidagilar davlat xizmatini rad etish uchun asos boʻladi:
ushbu Reglamentning 6-bandida nazarda tutilgan hujjat taqdim etilmaganda;
soʻrovnomada notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda;
tadbirkorlik subyektining texnikalari ushbu Reglamentning 11-bandi va 4-ilovada belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Hisobga olingani haqida maʼlumotlarda oʻzgartirish va qoʻshimchalar yuzaga kelgan taqdirda, ariza beruvchi yetti ish kunidan kechiktirmasdan, ushbu Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda murojaat qilishi shart.
Bunda vakolatli organ soʻrovnomani ushbu Reglamentning 9-bandida belgilangan muddatda koʻrib chiqadi va kiritilgan oʻzgarishlar toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.
15. Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxslar) quyidagi hollarda hisobdan chiqariladi:
tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxslar) arizasiga asosan;
tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxslar) tugatilganda.
Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan holda ariza beruvchi ushbu Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi.
Mazkur bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan holda tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi tomonidan tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxs tugatilgani toʻgʻrisida vakolatli organga kompozit tarzda xabarnoma yuboriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazi Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.
18. Ariza beruvchilar vakolatli organlar xodimlarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
19. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda vakolatli organga yuboradi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi Taqdim etilgan hujjatlarga asosan: 1. Davlat xizmatini rad etadi. 2. Tadbirkorlik subyektini reyestrga kiritadi. 1 ish kunida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Xizmat natijasini ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining oʻzi kelib murojaat qilganda, xizmat natijasini elektron yoki qogʻoz shaklida unga taqdim etadi. 1. 10 daqiqa ichida 2. YIDXP 2. Xizmat natijasini ariza beruvchiga elektron tarzda taqdim etadi. 2. Real vaqt rejimida
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha
I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. Rasmiy nomi (toʻliq): 2. Joylashgan joyi: 3. STIR: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi vakili toʻgʻrisida maʼlumot 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 5. Telefon raqami: III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar 1. Vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma; 2. Ishlab chiqarish-texnik bazasi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi tomonidan belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligi maʼqullashdan oʻtgani toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi.
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Jismoniy shaxslarning 100 ot kuchigacha quvvatga ega boʻlgan texnikalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun moʻljallangan ishlab chiqarish-texnik baza joylashtiriladigan xona va maydonlarga oid
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Talablar Inspeksiya diagnostika stansiyasi, texnik xizmat koʻrsatishga ixtisoslashgan tashkilotlarga tegishli boʻlgan ishlab chiqarish-texnik baza, tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar tomonidan texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun moʻljallangan ishlab chiqarish-texnik baza (keyingi oʻrinlarda — ishlab chiqarish-texnik baza) joylashtiriladigan xona va maydonlarning parametrlariga oid texnik normalarni belgilaydi.
2. Ishlab chiqarish-texnik baza belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligini maʼqullashdan oʻtkazilgan, texnikalarning texnik holatini texnik jihatidan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini baholashni tashkil etish va oʻtkazish uchun tegishli texnologik, sinov jihozlari va oʻlchash vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi zarur.
2-bob. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududiga oid talablar
3. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududida quyidagilarni majburiy joylashtirish imkoniyati nazarda tutilgan boʻlishi kerak:
ishlab chiqarish xonalari;
texnik koʻrikdan oʻtkazilishi kutilayotgan va tugallangan texnikalar uchun maydon;
xona va maydonlarga kirish va oʻtish yoʻllari.
4. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududida texnikalar harakatini tashkil etish uchun quyidagilar mavjud boʻlishi kerak:
sunʼiy yoritish chiroqlari;
qatnov qismi tekis va qattiq qoplamali (asfalt-betonli yoki sement-betonli) boʻlgan kirish yoʻli, maydoni;
perimetri boʻyicha oʻrnatilgan toʻsiq.
5. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududi yoki u joylashgan tashkilotga kirish joyi oldida ishlab chiqarish-texnik bazaning ish rejimi va texnik koʻrikdan oʻtkaziladigan texnikalarning harakatlanish sxemasi koʻrsatilgan axborot stendi oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
Ishlab chiqarish-texnik bazaning binosida kengligi 2,0 metrdan va balandligi 0,7 metrdan kam boʻlmagan oʻlchamdagi, davlat tilida “Traktor texnik koʻrigi” yozuvi boʻlgan peshlavha oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Yozuv boshqa tillarda takrorlanishi ham mumkin.
6. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududida va unga kirish-chiqish joylarida videokuzatuv kameralari oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
7. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonasiga kirish yoʻllari boʻylab texnikalarning harakati quyidagi talablarni hisobga olgan holda tashkil qilinishi zarur:
texnikalarning bir tomonlama harakatini tashkil etish;
texnikalarning xavfsiz harakatlanishi uchun imkoniyat yaratish;
ishlab chiqarish-texnik bazaning hududida texnikalarning ruxsat etilgan harakat yoʻnalishlarini tegishli yoʻl chiziqlari bilan belgilash.
8. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududi ichimlik suvi va ishlab chiqarish suv quvurlari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
9. Ishlab chiqarish-texnik bazaning hududi maydonining yuzasi tekis, unda suv quvurlari va suv oqib ketadigan ariqlar mavjud boʻlishi kerak.
10. Ishlab chiqarish-texnik bazaga kirish hamda uning hududi boʻylab texnikalarning harakatlanishi, barcha mavjud inshootlar, yoʻl belgilari va chiziqlari koʻrsatilgan sxema tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Yoʻlning kengligi 4,5 metrdan kam boʻlmasligi kerak.
11. Texnik koʻrikdan oʻtkaziladigan va texnik koʻrikdan oʻtkazilgan texnikalarni joylashtirish uchun maydonlarning oʻlchamlarini aniqlash uchun texnikalarning gabarit oʻlchamlari va texnik koʻrik liniyasining kamida bir soatlik ishlab chiqarish quvvatiga teng boʻlgan miqdordagi texnikalarning texnik koʻrik liniyasi maydonida aynan bir vaqtda boʻlishi eʼtiborga olinishi kerak.
12. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonasiga kirish oldidagi maydon 70 kv.metrdan kam boʻlmasligi kerak.
3-bob. Ishlab chiqarish-texnik bazaning xonalariga oid talablar
13. Ishlab chiqarish-texnik baza tarkibiga quyidagilar kiritilishi kerak:
ishlab chiqarish xonasi;
texnikalar egalarini qabul qilish va ularga xizmat koʻrsatish xonasi;
texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish natijalarini rasmiylashtirish xonasi;
sanitariya-gigiyena xonalari.
14. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalari quyidagilarni inobatga olgan holda tashkil qilinadi:
texnikaning texnik holatini baholashdan oʻtkazish dasturi;
qoʻllanadigan oʻlchash vositalari va sinov jihozlari;
texnikaning texnik holatini baholash va natijalarini rasmiylashtirishning texnologik jarayoni;
yongʻin xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish talablari.
15. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalarining oʻlchamlari mazkur talablarga ilovaga muvofiq texnik koʻrik liniyalarining texnologik postlari soni va texnikaning gabarit oʻlchamlaridan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
16. Ishlab chiqarish-texni bazaning ishlab chiqarish xonalarini rejasi ishlab chiqarishning bino va inshootlarini texnologik loyihalashtirish qoidalari va normalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
Ishlab chiqarish korpusi xonasining boʻrtib chiqqan qurilish konstruksiyalarigacha boʻlgan balandligi 7,0 metrdan kam boʻlmasligi kerak.
Xonalarning poli tekis, neft mahsulotlari taʼsiriga chidamli boʻlishi kerak.
17. Xonalarda barcha texnologik jarayonlar sanitariya-gigiyena normalariga muvofiq holda xavfsiz va oqilona bajarilishi kerak.
18. Ishlab chiqarish xonalaridagi shovqin va tebranish darajasi sanitariya-gigiyena normalarida belgilangan hamda ruxsat etilgan koʻrsatkichlardan oshmasligi kerak.
19. Xona va ish joylarining tabiiy va sunʼiy yoritilishi ishlarning xavfsiz bajarilishi, odamlar uchun xavfsiz boʻlishi va ularning harakatlanishini taʼminlash uchun yetarli boʻlishi kerak.
Xona va ish joylarining tabiiy va sunʼiy yoritilishi quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi lozim:
ish joylarida xonaning poli sathida — kamida 200 lyuks;
ishchi xonalarda (kabinetlarda) poldan 0,8 metr balandlikdagi sathda — kamida 200 lyuks;
koʻrikdan oʻtkazish handagʻida texnikaning tag qismi sathida — kamida 150 lyuks;
avariya holatlarida yoritish ish yuzasini umumiy yoritish uchun belgilangan normaning 5 foizidan kam boʻlmasligi, lekin kamida 2 lyuks boʻlishi kerak.
20. Texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun moʻljallangan xonalardagi havo harorati oʻtkaziladigan sinov usullariga oid normativ hujjatlar talablariga muvofiq boʻlishi kerak. Ishlab chiqarish-texnik bazaning binolaridagi havo harorati yilning sovuq davrida — 15°C dan 25°C gacha, issiq davrida — 22°C dan 30°C gacha oraliqda boʻlishi kerak.
21. Texnikalarni korxonaning hududida harakatlanishi tezligi ochiq yoʻllarda — 10 km/s dan, xona ichida — 5 km/s dan ortiq boʻlmasligi kerak.
22. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalariga kirish joyi peshlavha bilan belgilanadi va sutkaning qorongʻi paytida yoritiladi. Ishlab chiqarish xonalariga kirish (chiqish) yoʻli ishlab chiqarish xonalaridan boshqariladigan yorugʻlik (masalan, svetofor) signalizatsiyasi bilan jihozlanadi.
Kirish darvozasi ustida 3.13. “Cheklangan balandlik”, 3.14. “Cheklangan kenglik” va 3.24. “Yuqori tezlik cheklangan (5 km/s)” yoʻl belgilari joylashtiriladi.
23. Ishlab chiqarish-texnik bazaning xonalarini mijozlar uchun qulay boʻlgan joyida quyidagi maʼlumotlar aks ettirilgan axborot stendi yoki boshqa maxsus qurilmalar oʻrnatiladi:
ishlab chiqarish-texnik bazaning tegishliligi, joylashgan joyi, ish tartibi va rejimi, aloqa telefonlari;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining ishonch telefoni raqamlari, taklif va eʼtirozlar kitobi saqlanadigan joy va uni yuritish (saqlash) uchun masʼul boʻlgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;
texnikani texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi, tekshiriladigan (baholanadigan) parametrlar va normativlar, texnik koʻrikdan oʻtkazishning davriyligi va texnikalarning texnik holatini baholash natijalari toʻgʻrisidagi hujjatni berish tartibi;
texnikani texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq koʻrsatilishi zarur boʻlgan hujjatlar, texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun toʻlov miqdori, zarur jarayonlarni amalga oshirish muddati va boshqa maʼlumotlar.
24. Ishlab chiqarish xonalari elektr xavfsizligi talablarini belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq elektr taʼminoti (yoritish) uchun elektr tarmoqlari, shuningdek, quvvat berish kabellari (diagnostika jihozlarining elektr energiyasi taʼminoti uchun) va taqsimlagich elektroshitlar bilan jihozlanadi.
25. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalarida ikkitadan kam boʻlmagan evakuatsiya chiqish joylari mavjud boʻlishi nazarda tutiladi. Evakuatsiya chiqish joylarining eshiklari xonadan tashqari tomonga ochiladigan, oʻtish yoʻlagining kengligi 1 metrdan kam boʻlmasligi kerak.
26. Ishlab chiqarish-texnik bazaning yongʻindan himoyasi, yongʻinning oldini olish tizimi va yongʻin xavfsizligi hamda portlash xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy-texnik tadbirlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.
27. Texnikalar egalarini qabul qilish va ularga xizmat koʻrsatish xonalari hamda texnikalarning texnik holatini baholash natijalari haqidagi hujjatni rasmiylashtirish uchun xonalar ishlab chiqarish-texnika bazasining ishlab chiqarish xonalariga yoki unga yaqin joyda boʻlishi kerak. Ushbu xonalarga kirish joyi tegishli koʻrsatkichlar bilan belgilab qoʻyiladi.
28. Texnikalarning egalarini qabul qilish va ularga xizmat koʻrsatish xonalarining oʻlchamlarini aniqlashda, ularda ishlab chiqarish-texnika bazasining xodimi tomonidan hujjatlarni rasmiylashtirish uchun ish joylari hamda texnikalarni egalarining kutib turish joylari inobatga olinishi kerak.
Texnikalar egalarining kutib turish joylari soni har bir texnik koʻrik liniyasiga beshtadan kam boʻlmasligi kerak.
29. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalarini sanitariya-gigiyena normalari va qoidalariga muvofiqligi sanitariya-epidemiologiya nazorati organining tegishli xulosasi bilan tasdiqlanadi.
4-bob. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalarini texnologik rejalashtirishga oid talablar
30. Ishlab chiqarish-texnik bazaning diagnostika jihozlari texnologik loyihalashga oid talablar va normalarga amal qilgan holda oʻrnatilishi kerak.
31. Ishlab chiqarish-texni bazaning ishlab chiqarish xonalari texnikalarning dvigateli ishlab turgan paytda gazlarni chiqarish quvurlaridan chiqayotgan gazlarni tashqariga olib chiqish tizimi bilan jihozlanadi.
32. Ishlab chiqarish-texnik bazaning ishlab chiqarish xonalariga texnikalarning kirishi (chiqishi) uchun texnik koʻrik liniyalarida kengligi 3,0 metrdan va balandligi 4,3 metrdan kam boʻlmagan oʻlchamdagi kirish (chiqish) darvozalari oʻrnatiladi.
33. Texnik koʻrik liniyalarida texnikalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun xandaqlardan foydalaniladi. Bunda:
texnik koʻrikdan oʻtkazish xandaqlarining soni texnik koʻrikdan oʻtkazish liniyalari soniga muvofiq boʻlishi;
texnik koʻrikdan oʻtkazish xandaqlarining uzunligi texnik koʻrik liniyasida tekshirilishi rejalashtirilayotgan texnikaning maksimal uzunligi va undan chiqib ketish uchun zaxira yoʻlning mavjudligi hisobga olingan holda boʻlishi;
texnik koʻrikdan oʻtkazish xandaqlari tutunni tortib olish ventilyatsiyasi bilan jihozlangan boʻlishi;
texnik koʻrikdan oʻtkazish xandaqlarining kengligi 0,9 metrdan kam boʻlmasligi;
texnik koʻrikdan oʻtkazish xandaqlarining maksimal kengligi texnik koʻrik liniyasida tekshirilishi rejalashtirilayotgan minimal koleyali texnikaning xandaqdan oʻtish imkoniyati hisobga olingan holda boʻlishi kerak.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
34. Texnikalarning texnik holatini baholashning texnologik jarayoni texnik koʻrik liniyasining rejalashtiriladigan yechimlarini, tekshiriladigan texnikalarning toifasini, bajariladigan ishlarning murakkabligini, qoʻllanadigan jihozlar, oʻlchov vositalari va anjomlarni hisobga olgan holda ishlab chiqiladi.
35. Texnikaning texnik holatini baholash boʻyicha ishlarni bajarishda texnika xavfsizligi va mehnat muhofazasi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga amal qilish majburiy hisoblanadi.
36. Texnologik postlarda diagnostika parametrlari, texnika xavfsizligi qoidalari va ishlarning xavfsiz usullari boʻyicha amalda boʻlgan tavsiyalar koʻrsatilgan texnologik xaritalar joylashtiriladi.
37. Ishlab chiqarish-texnik bazada texnik holati baholanadigan toifaga mansub texnikalardan foydalanish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar, texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, qoʻllanmalar (yoʻriqnomalar), texnika toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va boshqa zarur maʼlumotlar mavjud boʻlishi kerak.
38. Ishlab chiqarish-texnik bazada birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun zarur boʻladigan dori vositalari va anjomlari jamlangan tibbiyot qutichasi boʻlishi kerak”.
28. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyundagi 231-son qarori bilan tasdiqlangan Mahalliy xoʻjalik shartnomalari doirasida yuzaga keladigan yengib boʻlmaydigan kuch (fors-major) holatlarini tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Talabgor sertifikat olish boʻyicha Palataga Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qiladi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
Talabgor shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu nizomga 21-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron shaklda toʻldiradi”;
b) 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“7. Ariza toʻldirilganidan soʻng talabgor maʼlumot toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqa) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, pasportni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi”;
v) quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Sertifikat berganlik uchun toʻlov undirilmaydi”;
g) 8-bandda :
birinchi xatboshi “bir ish kuni ichida” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
d) 12-banddagi “oʻn besh kun” soʻzlari “oʻn ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“13. Palata tomonidan talabgorga sertifikat berilgan taqdirda, sertifikat Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi hamda sertifikat va u bilan bogʻliq barcha hujjatlar Palataning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi”;
j) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Palata tomonidan sertifikat berish rad etilgan taqdirda bu haqida xabarnoma Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi”;
z) 2-ilovada :
1-bosqich “Chora-tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sertifikat olish boʻyicha Savdo-sanoat palatasiga Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qiladi”;
4-bosqich “Chora-tadbirlar” ustuni 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Sertifikat berish rad etilgan taqdirda, bu haqda Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali arizada koʻrsatilgan manzil orqali asoslantirilgan javob xati yuboradi”;
5-bosqich “Chora-tadbirlar” ustuni 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Sertifikat rasmiylashtirilgan taqdirda, bu haqda Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali arizada koʻrsatilgan manzil orqali maʼlum qiladi”;
i) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Mahalliy xoʻjalik shartnomalari doirasida yuzaga keladigan yengib boʻlmaydigan kuch (fors-major) holatlarini tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA
Yengib boʻlmaydigan kuch (fors-major) holatlarini tasdiqlash boʻyicha sertifikat olish yuzasidan
I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs haqida maʼlumotlar 1. Yuridik shaxs nomi: 2. Yuridik shaxs STIR: 3. Yuridik shaxs manzili: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochtasi: II. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) maʼlumotlari 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 2. Telefon raqami: 3. Yakka tartibdagi tadbirkor guvohnomasi maʼlumotlari (roʻyxatdan oʻtkazish raqami va sanasi): III. Tovar (shartnoma) haqida maʼlumotlar 1. Sertifikat beriladigan shartnoma(lar)ning rekviziti va predmeti: 2. Ariza beruvchining mazkur shartnoma(lar) boʻyicha majburiyatlari, ularni bajarish tartibi va muddatlari: 3. Ariza beruvchi shartnoma(lar) boʻyicha oʻz majburiyatlarini lozim darajada bajarishga toʻsqinlik qilgan deb hisoblaydigan fors-major holatlarning tavsifi (ular sodir boʻlgan joy, vaqt, davr hamda ularning taʼsiri): 4. Fors-major holat amal qilish muddatining boshlanganligi va tugaganligi (agar tugagan boʻlsa): 5. Fors-major holat bilan bogʻliq qoʻshimcha maʼlumotlar (mavjud boʻlsa): ”.
29. Vazirlar Mahkamasining “Sport sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-noyabrdagi 583-son qarorida :
a) 1-ilovada :
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Ariza beruvchi har yili:
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari uchun 20-iyundan 20-iyulga (shu kuni ham) qadar;
sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari uchun yil davomida;
Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari uchun 1-iyuldan 31-iyulga (shu kuni ham) qadar istalgan Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi”;
15-bandda :
“b” kichik bandda :
beshinchi va sakkizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oltinchi , yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga:
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati direktori nomiga ariza;
Bunda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (TIEK)ning xulosasi “Raqamli hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan hamda ariza beruvchining sport razryadi yoki unvoni haqidagi maʼlumotlar Sport vazirligining “ERP-sport” yagona elektron boshqaruv tizimi mustaqil ravishda olinadi”;
b) 2-ilovaning 14-bandida :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “nomzodning sport pasporti nusxasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnomasi yoki 16 yoshga toʻlgan shaxsning biometrik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoxud xorijga chiqish biometrik pasporti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan hamda sport pasporti (agar mavjud boʻlsa) Sport vazirligining “ERP-sport” yagona elektron boshqaruv tizimidan mustaqil ravishda olinadi”.
30. Vazirlar Mahkamasining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 6-noyabrdagi 589-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi “bevosita yoki” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markazlari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) ilovada :
2-band “murojaat etish yoki” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markazi va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-banddagi “vakolatli organga oʻzi kelib yoki” soʻzlari “vakolatli organga yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoxud” soʻzlari bilan almashtirilsin”
5-band “vakolatli organ” soʻzlaridan keyin “yoki Davlat xizmatlari markazi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomaga tegishli maʼlumotlar kiritilib, unga ilova qilinadigan hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng ariza beruvchi uni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (elektron raqamli imzo, mobil-ID va boshqalar) tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, arizani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning arizasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi”;
9-bandda :
“b” kichik bandning beshinchi xatboshisidagi “oʻtkaziladi” soʻzi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi”;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin::
“16. Vakolatli organ tomonidan oʻrganib chiqish natijalariga koʻra ijobiy deb topilgan talabnoma bir ish kuni davomida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan taklifnoma rasmiylashtiriladi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etiladi yoki Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoxud ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Davlat xizmatlari markazi taklifnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga taklifnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “murojaat qiladi yoki” soʻzlari “yoki Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoxud” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bosqich “Tadbirlar” ustuni “(oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda)” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markaziga (markaz orqali murojaat etgan taqdirda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi 6-bosqich bilan toʻldirilsin:
“ 6-bosqich Davlat xizmatlari markazi Davlat xizmatlari markazi taklifnoma kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 10 daqiqa mobaynida ”.
31. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “36” raqami “51” raqami bilan almashtirilsin;
b) 8-banddagi , 9-bandning birinchi xatboshisidagi , 10-bandning birinchi xatboshisidagi va 13-bandning ikkinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Pasport” soʻzi tegishli kelishikdagi “Soʻrovnoma” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 2-pozitsiyasi ikkinchi ustuni “Jismoniy shaxs” soʻzlaridan keyin “yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini, bolalari, aka-ukalari va opa-singillari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 3-ilovaning 2-pozitsiyasi ikkinchi ustuni “Jismoniy shaxs” soʻzlaridan keyin “yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini, bolalari, aka-ukalari va opa-singillari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
d) 5-ilovaning 2-pozitsiyasi ikkinchi ustunining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini, bolalari, aka-ukalari va opa-singillari)”;
e) 6-ilovaning 6-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “2 ish kuni” soʻzlari “Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 8-ilovaning 6-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “5 ish kuni” soʻzlari “1 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 11-ilovaning 6-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “3 ish kuni” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 12-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) hamda yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSHSHIR). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi, raqami hamda JSHSHIR maʼlumotlari).* Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Koʻchmas mulk haqida maʼlumot: maʼlumotnomaning hudud kesimida yoki respublika boʻyicha boʻlishi; obyekt joylashgan manzil; maʼlumotnoma davri (joriy holat yoki oxirgi 10 yillik davr). 3. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Nomiga maʼlumotnoma berish soʻralayotgan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, u haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi), jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) va yashash manzili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun quyidagi miqdorda yigʻim undiriladi: jismoniy shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma berganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi miqdorida (har bir shaxs uchun); yuridik shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma berganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida (har bir shaxs uchun). Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlarning 80 foizi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonalarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlarning 80 foizi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Shaxslarning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud boʻlganda 2 ish kuni shaxslarning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud boʻlmaganda real vaqt rejimida 7. Izoh * Jismoniy shaxs oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin. Bunda xar bitta maʼlumoti kiritilgan shaxs uchun alohida yigʻim undiriladi. ”;
k) 13-ilovaning 6-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “3 ish kuni” soʻzlari “Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 14-ilovaning 6-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “1 ish kuni” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 17-ilovada :
nomidagi “Oliy va oʻrta maxsus” soʻzlari “Oliy, oʻrta maxsus, kasbiy (professional, kasb-hunar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “Oliy va oʻrta maxsus” soʻzlari “Oliy, oʻrta maxsus, kasbiy (professional, kasb-hunar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
n) 23-ilovaning 6-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “Uch ish kuni (toʻlov amalga oshirilgandan soʻng)” soʻzlari “Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
o) 26-ilovada :
1-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “maʼlumotlar mavjud yoki mavjud emasligi haqida va boshqa maʼlumotlar” soʻzlari “farzandlikka olingani, dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritilganligi toʻgʻrisida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat xizmatlari markazi orqali farzandlikka olingani haqidagi maʼlumotnoma farzandlikka oluvchilar shaxsan murojaat etganda beriladi”;
p) 31-ilovaning 7-pozitsiyasi ikkinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Gerbli (maxsus) blankalarda notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikatlari berilganda qonunchilik hujjatlariga muvofiq gerb yigʻimi undiriladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin:
r) quyidagi mazmundagi 37 — 51-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 37-ILOVA
Moddiy madaniy meros obyekti davlat kadastriga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Moddiy madaniy meros obyekti davlat kadastriga kiritilgani yoki kiritilmagani haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar hamda davlat organlari 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSHSHIR). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Moddiy madaniy meros obyekti haqida maʼlumot: moddiy madaniy meros obyekti nomi: joylashgan manzili. 3. Davlat organlari, yuridik va jismoniy (jismoniy shaxs boʻlganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma) shaxs vakillari uchun ishonchnoma. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 38-ILOVA
Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibiga muzey ashyolarini kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibiga muzey ashyolarini kiritilgani yoki kiritilmagani haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSHSHIR). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Milliy muzey fondi haqida maʼlumot: muzey ashyolari va kolleksiyalari nomi: muzey ashyolari va kolleksiyalari raqami. 3. Yuridik va jismoniy (jismoniy shaxs boʻlganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma) shaxs vakillari uchun ishonchnoma. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 39-ILOVA
Oʻqish joyidan (oliy taʼlim muassasasidan) maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oʻqish joyidan (oliy taʼlim muassasasidan) maʼlumotnoma olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining oʻqish joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 40-ILOVA
Oʻqish joyidan (akademik litsey va professional taʼlim muassasalaridan) maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oʻqish joyidan (akademik litsey va professional taʼlim muassasalaridan) maʼlumotnoma olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining oʻqish joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 41-ILOVA
Oliy taʼlim tashkilotlari talabalari uchun akademik maʼlumotnoma (transkript) berish
1. Davlat xizmati nomi Akademik maʼlumotnoma (transkript) (oliy taʼlim tashkilotlari talabalari uchun) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining akademik maʼlumotlari (transkript) “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 42-ILOVA
Talabaning hisoblangan stipendiyalari haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Talabaning hisoblangan stipendiyalari haqidagi maʼlumotnoma (oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim muassasalari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining hisoblangan stipendiyalari haqida maʼlumotlar “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 43-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari uchun akademik maʼlumotnoma (transkript) berish
1. Davlat xizmati nomi Akademik maʼlumotnoma (transkript) (kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari uchun) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining akademik maʼlumotlari (transkript) “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 44-ILOVA
Fuqarolarning “Ayollar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning “Ayollar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning yoki oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar)* maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh * Ariza beruvchi oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar) “Ayollar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 45-ILOVA
Fuqarolarning “Temir daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning “Temir daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning yoki oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar)* maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh * Ariza beruvchi oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar) “Temir daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 46-ILOVA
Fuqarolarning “Yoshlar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning “Yoshlar daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 47-ILOVA
Alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs (xususiylashtirilgan turar joy mulkdori, uning oila aʼzolari yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mulkdor nomidan vakillik qilish vakolati berilgan shaxs, shuningdek, xususiylashtirishga rozilik bergan shaxs) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Tuman (shahar) hokimligi Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning yoki oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar)* maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Xususiylashtirilgan turar joy toʻgʻrisida maʼlumotlar: turarjoy kadastr raqami; turarjoy manzili. 3. N otarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Pasport qoidalari notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotnoma olishga nisbatan tatbiq etilmaydi. * jismoniy shaxs oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 48-ILOVA
Shaxsning jazoni ijro etish muassasasidan ozod etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Shaxsning jazoni ijro etish muassasasidan ozod etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 49-ILOVA
Hisoblangan ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Hisoblangan ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 2. Hisoblangan ish haqi davri (yil, oy) 3. N otarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Hisoblangan ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma shaxsning faqatgina Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida mavjud maʼlumotlari asosida taqdim etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 50-ILOVA
Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 2. N otarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotnoma xodimning faqatgina “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida mavjud maʼlumotlari asosida taqdim etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 51-ILOVA
Koʻchmas mulk tarixi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Koʻchmas mulk tarixi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining (keyingi oʻrinlarda — Palata) hududiy boshqarmasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada ariza beruvchiga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: jismoniy shaxsning ismi, familiyasi, otasining ismi, yuridik shaxsning nomi (ishonchnoma egasining F.I.O.); yuridik shaxslarda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxslarda jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); koʻchmas mulkning kadastr raqami; jismoniy shaxsning yashash manzili yoki yuridik shaxsning joylashgan joyi (yuridik manzili); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdori. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar Palataning tegishli hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar Palataning tegishli hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga; v) davreestr.uz veb-sayti orqali murojaat etilganda: 0,5 foizi — (Yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar Palataning tegishli hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh Koʻchmas mulk tarixi haqida maʼlumotnoma olish uchun arizalar Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining davreestr.uz veb-sayti orqali ham yuborilishi mumkin. ”.
32. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 613-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Alohida shartlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Alohida shartlar Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqish huquqi beriladi (berilmaydi) ha yoʻq ”;
b) 3-ilova quyidagi mazmundagi “Ishonchnoma berilgan shaxsda avtomototransport vositasini chet elga olib chiqish huquq mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“Ishonchnoma berilgan shaxsda avtomototransport vositasini chet elga olib chiqish huquq mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot
Mavjud Mavjud emas ”.
33. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qarori bilan tasdiqlangan Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “12” raqami “13” raqami bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 13-ilova bilan toʻldirilsin:
“Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 13-ILOVA
Xususiy tartibda faoliyat yurituvchi psixologlarga malaka sertifikatini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Xususiy tartibda faoliyat yurituvchi psixolog malaka sertifikati 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabgor) 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Psixologlarning jamoat birlashmalari 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki ID-karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa); telefon raqami; oliy psixologik maʼlumot toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (bakalavr yoki magistr diplomi); psixologlarning jamoat birlashmasiga aʼzolikni tasdiqlovchi hujjat raqami; b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: erkin shakldagi rezyume; oliy maʼlumot toʻgʻrisida diplomning va psixologiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlov kurslarida oʻqigani toʻgʻrisidagi tegishli hujjatning nusxasi (psixologiyadan boshqa taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar uchun); tavsifnomalar, talabgorning tegishli tematikalar boʻyicha ixtisoslashtirilgan psixologik tayyorgarlikdan oʻtganligini tasdiqlovchi tavsiyalar va sertifikatlar (agar mavjud boʻlsa); psixologlarning jamoat birlashmasiga aʼzolikni tasdiqlovchi hujjat. 5. Malaka sertifikati berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari: a) talabgorning psixologlar jamoat birlashmasiga aʼzo ekanligi (jismoniy shaxs bir vaqtning oʻzida faqat bitta psixologlarning jamoat birlashmasiga aʼzo boʻlishi mumkin); b) psixologiya yoʻnalishi yoki boshqa taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlish va psixologiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlov kurslarida oʻqigani; v) malaka sertifikatiga ega boʻlgan har bir psixolog malaka sertifikatini olganidan soʻng har uch yilda malaka sertifikati bergan vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan malaka oshirish dasturlari boʻyicha yoki psixologlarni malaka oshirish markazlari tomonidan kamida 60 soatlik malaka oshirish kurslarida oʻqishi; g) Oʻzbekiston Respublikasining doimiy rezidenti boʻlish; d) psixologik yordam koʻrsatilishini soʻrab murojaat qilgan shaxsga psixologik yordamning shakli, turi toʻgʻrisidagi axborotni va boshqa zarur axborotni taqdim etishi; e) psixologik yordam koʻrsatishda psixologik yordam koʻrsatishni soʻrab murojaat qilgan shaxsga nisbatan insoniy muomalada boʻlish, uning shaʼni, qadr-qimmatini va ishchanlik obroʻsini hurmat qilishi; j) psixologik yordam koʻrsatish jarayonida oʻziga maʼlum boʻlib qolgan kasbiy sirni va shaxsga doir maʼlumotlarni qonunchilik talablariga muvofiq oshkor etmasligi*; z) pulli asosda psixologik yordam koʻrsatilganda psixologik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida shartnoma talablariga rioya etishi; i) psixologik yordam koʻrsatish standartlariga va psixologlarning odob-axloq kodeksi talablariga rioya etishi; k) psixologik yordam koʻrsatishning ruxsat etilmagan usullari va vositalaridan foydalanmaslik, shu jumladan, jismoniy yoki ruhiy zoʻravonlik ishlatmasligi*; l) psixologik yordam koʻrsatish chogʻida vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga rioya etish, shu jumladan, diniy taʼlimotdan saboq bermaslik, diniy aqida va gʻoyalarni targʻib qilmaslik, diniy mazmundagi materiallarni tarqatmaslik, u yoki bu dinga ustuvorlik bermaslik yoxud uni kamsitmaslik*; m) psixologik yordam koʻrsatishda huquqbuzarlik yoki jinoyat sodir etishga, oʻz joniga suiqasd qilishga, qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarda ishtirok etishga yoki gʻayriijtimoiy xulq-atvorning boshqa shakllariga daʼvat qilmaslik*; n) voyaga yetmagan shaxsga psixologik yordamni uning qonuniy vakilining roziligi bilan koʻrsatish. Oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsga uning qonuniy vakillarining roziligisiz psixologik yordam koʻrsatishga unga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik oʻtkazish hollari aniqlanganda, shuningdek, favqulodda holatda, favqulodda vaziyatda yoki baxtsiz hodisalarda yoʻl qoʻyiladi; o) psixologik yordam koʻrsatilishini soʻrab murojaat qilgan shaxsning yoki uning qonuniy vakilining talabiga koʻra malaka sertifikatini koʻrsatish, shuningdek, psixologik yordamning shakli, turi va boshqa maʼlumotlar koʻrsatilgan hujjatdan koʻchirma berish. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati: 5 yil 9. Izoh: 1. Talabgor tomonidan taqdim etilgan xorijiy davlatlarda olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan taqdirda inobatga olinadi. 2. Psixologiya yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar psixologik yordamning barcha turlarini koʻrsatish huquqiga ega. 3. Psixologiyadan boshqa taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan, psixologiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlash kurslarida oʻqigan shaxslar psixologik yordamning faqat psixologik maslahat va psixologik trening turlarini koʻrsatish huquqiga ega. 4. Qayta tayyorlash dasturlarini oʻzlashtirish muddati oʻquv rejasiga kiritilgan fanlar soni hamda ularning yuklamalari hajmidan kelib chiqib belgilanadi va u 16 haftadan (576 soatdan) kam boʻlmasligi shart. 5. Malaka imtihoni guruhlar shakllanishiga qarab, talabgorlarning soʻrovnomalariga asosan imtihon komissiyasi nazorati ostida vakolatli organ binosida bir oyda kamida bir marotaba oʻtkaziladi. 6. Imtihon komissiyasi tarkibi va savollar psixologlar jamoat birlashmasi raisi tomonidan tasdiqlanadi. Imtihon komissiyasi tarkibiga psixologlar jamoat birlashmasi xodimlari, boshqaruv aʼzolari hamda psixologiya yoʻnalishi boʻyicha PhD, DSc darajasiga ega boʻlgan oliy taʼlim muassasalarining professor va oʻqituvchilari kiritiladi. 7. Imtihon ikki bosqichda oʻtkaziladi: birinchi bosqichda psixologiya yoʻnalishi boʻyicha 75 ta savoldan iborat boʻlgan test sinovi oʻtkaziladi hamda umumiy imtihon vaqti davomiyligi 60 daqiqani tashkil etadi. 75 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor malaka imtihonining keyingi bosqichiga oʻtgan hisoblanadi; ikkinchi bosqichda talabgorlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkaziladi. Bunda talabgor 20 daqiqa davomida 5 ta savolga javob berishi lozim. 8. Suhbat natijalari quyidagi mezonlar boʻyicha baholanadi: amaliyotda qoʻllash uchun ruxsat etilgan psixologik yordam koʻrsatish usul va vositalarini, psixologning axloq kodeksida keltirilgan kasbiy-axloqiy tamoyillarni tushunish darajasi; amaliyotda qoʻllash uchun ruxsat etilgan psixologik yordam koʻrsatish usul va vositalaridan foydalangan holda samarali psixologik yordam koʻrsatish koʻnikmasi; psixologik yordam koʻrsatish jarayonida mijozning sogʻligʻi, jinsi, yoshi, millati, dini, kasbi, qadriyatlari va hayotidagi voqea-hodisalarning oʻziga xos jihatlarini inobatga olish darajasi; psixologik yordam koʻrsatishda psixodiagnostik usullardan va vositalardan foydalanish qobiliyatiga ega boʻlish darajasi; psixologik yordam koʻrsatish standartini bilish darajasi. 9. Malaka imtihoni talabgorning tanloviga koʻra davlat tili yoki rus tilida oʻtkaziladi. 10. Malaka imtihonining har ikki bosqichi bir kunda oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Imtihonning har ikki bosqichi umumiy besh ish kuni ichida oʻtkazilishi lozim. 11. Malaka imtihonidan chetlashtirilgan shaxs imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab uch oydan soʻng qayta ariza berishi mumkin. 12. Malaka sertifikatining amal qilish muddati tugashi sababli qayta malaka sertifikati olish uchun ariza sertifikatning amal qilish muddati tugashidan kamida bir oy oldin topshirilishi kerak. 13. *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ”.
34. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 39-son qarori bilan tasdiqlangan Ijro hujjatlari boʻyicha xatlangan mol-mulkni shartnoma-vositachilik shartlari asosida realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-band “ariza bilan” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 12-band “bu haqda” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 1-ilovada :
1-bosqich “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustuni “koʻrsatgan holda” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustuni 2-bandi “bu haqda” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-fevraldagi 91-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan hamda davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 20-banddan ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
b) quyidagi mazmundagi 20 1 -band bilan toʻldirilsin:
“20 1 . Attestatsiyadan oʻtkazganlik uchun toʻlov quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob-raqamiga;
qolgan mablagʻlar — Vazirlikning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob raqamiga;
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
qolgan mablagʻlar — Vazirlikning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi”;
v) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari yoki uning nomidan ish yuritish vakolatiga ega boʻlgan shaxs attestatsiyadan oʻtish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Soʻrovnoma beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazlari xodimi soʻrovnoma beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, soʻrovnoma beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnomaga taʼlim tashkiloti faoliyatini ichki baholash natijalari ilova qilinadi. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi kerak”;
g) quyidagi mazmundagi 22 1 — 22 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“22 1 . Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng soʻrovnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Soʻrovnoma beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
22 2 . Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab uni 10 daqiqa ichida vakolatli organga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik ravishda vakolatli organga yuboriladi.
22 3 . Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi”;
d) 23-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Nodavlat taʼlim tashkilotlari uchun hujjatlar Vazirlikning hududiy boshqarmalari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuboriladi”;
ikkinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
e) 24-band quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) nodavlat taʼlim tashkilotlari uchun — Davlat xizmatlari markazlari (agar shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabineti (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) orqali”;
j) 33-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilingan holatlarda, vakolatli organlarning xulosalari soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuboriladi”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
z) quyidagi mazmundagi 39 1 , 39 2 va 39 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“39 1 . Xalqaro akkreditatsiya tashkiloti istagiga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etish yoki YIDXP orqali elektron shaklda ham taqdim etiladi.
Soʻrovnoma beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazlari xodimi soʻrovnoma beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, soʻrovnoma beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng soʻrovnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
39 2 . Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab uni 10 daqiqa ichida vakolatli organga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik ravishda vakolatli organga yuboriladi.
39 3 . Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi”;
i) 50-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilingan holatlarda, tashkilot akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida sertifikat soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuboriladi”;
ikkinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
k) 1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Nodavlat taʼlim tashkilotlari Vazirlikka attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida ariza va uning ilovalarini taqdim etadi yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etgan holda yoki xizmatdan elektron shaklda foydalanish uchun mustaqil ravishda YIDXP orqali ariza beradi”;
quyidagi mazmundagi 1 1 -bosqich bilan toʻldirilsin:
“ 1 1 -bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilib, vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida ”;
2-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:
“3. Hujjatlar nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganida — soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga, YIDXP orqali murojaat qilinganida — soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuborish”;
6-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:
“3. Taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilingan holatlarda, tashkilot akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida sertifikat soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuborish”;
l) quyidagi mazmundagi 1 1 va 1 2 -ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA
Nodavlat taʼlim tashkilotini attestatsiyadan oʻtkazish uchun elektron murojaat qilish boʻyicha
I. Taʼlim tashkilotining maʼlumotlari: 1. Toʻliq va qisqartirilgan nomi: 2. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-sayti va elektron pochta manzili toʻgʻrisidagi maʼlumot (filiali mavjud boʻlgan taʼlim tashkiloti maʼlumotlarni filial boʻyicha ham taqdim etadi): 3. STIR: 4. Joylashgan joyi va telefon raqami: II. Ilova hujjatlar: taʼlim tashkiloti faoliyatini ichki baholash natijalari
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 2 -ILOVA
Xalqaro akkreditatsiya tashkilotlar roʻyxatiga kirish uchun elektron murojaat qilish boʻyicha
Xalqaro akkreditatsiya tashkilotining maʼlumotlari: 1. Toʻliq va qisqartirilgan nomi: 2. Kelib chiqish mamlakati: 3. STIR yoki Identifikatsiya raqami (roʻyxatdan oʻtkazish raqami): 4. Joylashgan joyi va telefon raqami: 5. Ustav jamgʻarmasi: 6. Faoliyati tarixi: Xalqaro akkreditatsiya tashkiloti joylashgan mamlakatda uning rasmiy ravishda roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi, tegishli davlat organi tomonidan berilgan hujjat (davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma va boshqa hujjatlar): xalqaro akkreditatsiya tashkilotining rahbariyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O, fuqaroligi, aloqa maʼlumotlari): shuʼba korxonalar, vakolatxonalar, filiallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlsa): soʻrovnoma toʻldiruvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar (F.I.O., aloqa maʼlumotlari): ”.
36. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentining 14-bandida :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etishda aniq asoslar bayon etilishi kerak”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
37. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-oktabrdagi 671-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish va oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti reyestrida roʻyxatga olish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun ariza beruvchidan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq toʻlov undiriladi.
Xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlovga ariza beruvchiga hisobvaraqasi (bajarilgan ishlar) yuboriladi (elektron shaklda).
Xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlov Yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.
Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov toʻliq toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Toʻlangan summa quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — ijrochi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
b) 11-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Ariza beruvchi tomonidan oʻn ish kuni davomida toʻlovlarni toʻlamaslik oʻlchashlarni bajarish uslubiyotini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish va Reyestrda roʻyxatga olishni rad etish uchun asos boʻladi”;
v) 12-bandning birinchi xatboshisidagi “shartnoma boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 1-ilovaning 2-bosqichi chiqarib tashlansin.
38. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish va ularning qonuniy ishlashi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qarorida :
a) 1-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1 2 -ilovaga muvofiq”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) quyidagi mazmundagi 1 2 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1 2 -ILOVA
Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Vaqtinchalik nizom bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini (keyingi oʻrinlarda — soliq) qaytarish tartibini belgilaydi.
Ushbu Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Vaqtinchalik nizom 2030-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.
2. Vaqtinchalik nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
avtomatlashtirilgan dastur — bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga (keyingi oʻrinlarda — budjet) toʻlangan soliqni qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;
bolalar uchun moʻljallangan kontentlar — yuridik shaxslar tomonidan yaratiladigan bolalarga milliy madaniyat, sanʼat, adabiyot, tarix va maʼnaviy qadriyatlar haqida tushunchalar berishga, ularda ekologik madaniyatni shakllantirish hamda sogʻlom turmush tarzi koʻnikmasini rivojlantirishga hamda milliy qadriyatlarga hurmat va ona Vatanga sadoqat hissini tarbiyalashga xizmat qilishga moʻljallangan milliy kontentlar, shuningdek, chet el kontentlarining bolalarning ongi va qalbiga taʼsir etuvchi zararli trendlar, xatarli chellenjlarga qarshi yaratiladigan kontentlar, jumladan, audiovizual va sanʼat asarlari, noshirlik va raqamli mahsulotlar;
Gʻaznachilik — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi;
tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish aylanmasi — soliq davrida umumiy bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish boʻyicha amalga oshirilgan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 239-moddasiga muvofiq eʼtirof etilgan aylanma;
yuridik shaxslar — bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etgan yuridik shaxslar va Bolalar kontentini rivojlantirish markazi.
3. Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarning faoliyat turi Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi hamda Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya kodi) asosida soliq organlarining maʼlumotlar bazasidagi mavjud ichki va tashqi manba maʼlumotlarida taqqoslash yoʻli bilan avtomat tarzda aniqlanadi.
2-bob. Toʻlangan soliqni qaytarish tartibi
4. Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib toʻlangan soliq summasi budjet hisobidan qaytariladi.
5. Toʻlangan soliq ushbu Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.
6. Yuridik shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.
7. Yuridik shaxslar tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.
3-bob. Yuridik shaxslarning tovar aylanmasi va toʻlangan soligʻini aniqlash hamda yuridik shaxslarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi
8. Yuridik shaxslarning tovar aylanmasi va toʻlangan soligʻi quyidagi mezonlarni inobatga olingan holda, avtomatlashtirilgan dastur asosida aniqlanadi:
yuridik shaxsning soliq davrida bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi (elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida) jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etishi;
ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan yuridik shaxsning hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻliq toʻlanganligi.
9. Avtomatlashtirilgan dastur orqali yuridik shaxsning ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va yuridik shaxsning murojaati berilgandan keyin bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Gʻaznachilikka yuboriladi.
10. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida yuridik shaxsning bankdagi asosiy hisobvaragʻiga toʻlangan soliqni milliy valyutada oʻtkazib beradi.
Bunda yuridik shaxsda soliqlar, soliqqa oid huquqbuzarlik boʻyicha tayinlangan moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliq birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.
Gʻaznachilik yuridik shaxsning bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.
11. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga tuzatish kiritish ushbu tuzatish kiritilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng amalga oshiriladi.
4-bob. Yuridik shaxslarga toʻlangan soliqni qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari
12. Yuridik shaxslarga toʻlangan soliq quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:
hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda (bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi);
hisobot davrida bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratishdan olgan daromadi jami yillik daromadining kamida 80 foizini tashkil etganda.
13. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 12-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, yuridik shaxslarga toʻlangan soliqni qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.
14. Soliq organi toʻlangan soliqni qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu toʻgʻrisida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining shaxsiy kabinetiga soliqni qaytarib berishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.
15. Yuridik shaxslar soliq summasini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Yuridik shaxslar tomonidan toʻlangan soliqni asossiz qaytarib olinganligi (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.
17. Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga yuridik shaxslar masʼul va javobgar hisoblanadi.
18. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA
Bolalar uchun moʻljallangan kontentlar yaratish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga ular tomonidan toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekt Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini (QQS) qaytarib olish uchun soliq organlarining maxsus mobil ilovasi yoki Elektron soliq xizmatlari portalidagi tadbirkorlik subyektining shaxsiy kabineti orqali murojaat yuboradi. QQS hisoboti taqdim etish muddatidan soʻng 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizim Toʻlangan QQSni qaytarish hisobot davrida yuridik shaxsning shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasi hisob-kitob qiladi. Har oyning 25-sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Elektron soliq xizmatlari portalidagi tadbirkorlik subyektining shaxsiy kabineti orqali murojaati asosida soliq organining toʻlangan QQSni qaytarish boʻyicha xulosasi avtomatlashtirilgan dasturdan avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida avtomatik tarzda soliq summasini tadbirkorlik subyektining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir ish kunida ”.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 821-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona ombori, erkin ombor va boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 9-apreldagi 210-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorining 1-bandi toʻqqizinchi xatboshisi hamda qarorga 5g-ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona nazorati ostidagi tovarlarga nisbatan yuk operatsiyalarini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-avgustdagi 531-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son Farmoni)” 2021-yil 19-noyabrdagi 694-son qaroriga 1-ilovaning 75-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona sohasidagi tartib-taomillar takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 5-sentabrdagi 487-son qaroriga ilovaning 4-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini majburiy yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 10 — 16 , 23 va 24-bandlari hamda Reglamentga 3 — 4-ilovalar .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga koʻchmas mulk tarixi maʼlumotlarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni yoʻlga qoʻyishga yoʻnaltirilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 14-avgustdagi 380-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona chegarasi orqali olib oʻtilayotgan naqd valyuta mablagʻlarini deklaratsiyalash hamda bojxona ombori, erkin ombor va boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyatini litsenziyalash qoidalari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 4-sentabrdagi 443-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma hamda davlat mulki obyektini xususiylashtirish uchun buyurtmanoma berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash haqida” 2023-yil 27-noyabrdagi 627-son qarori 5-bandining “a” kichik bandi hamda qarorga 1-ilova .
10. Vazirlar Mahkamasining “Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 1-iyuldagi 371-son qaroriga ilova 28-bandining “a” va “v” kichik bandlari .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar samaradorligini oshirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyuldagi 385-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarining soddalashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2024-yil 13-iyuldagi 418-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga avtomobil transportida yoʻlovchi va yuk tashish faoliyatini litsenziyalash hamda yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibini takomillashtirishga yoʻnaltirilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 31-iyuldagi 465-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Qonunchilik hujjatlarida korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish hamda normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-sentabrdagi 562-son qaroriga 1-ilovaning 26-bandi hamda 5-ilovaning 36-bandi.
15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 29-yanvardagi 48-son qaroriga 2-ilovaning 61-bandi .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 1-martdagi 135-son qaroriga 1-ilova 75-bandining “e” kichik bandi .
17. Vazirlar Mahkamasining “Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-apreldagi 247-son qaroriga 2-ilova 17-bandining “v” kichik bandi .
18. Vazirlar Mahkamasining “Davlat sirlari sohasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 7-avgustdagi 504-son qaroriga ilovaning 4-bandi .
19. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalarini onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish va kadastr sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tartib-taomillarini takomillashtirish yuzasidan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-sentabrdagi 559-son qaroriga 2-ilovaning 7-bandi “a” kichik bandining oʻninchi xatboshisi hamda “z” kichik bandi .
20. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona sohasidagi ayrim tartib-taomillarni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 6-noyabrdagi 700-son qaroriga 4-ilovaning 8-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 24-dekabr,
821-son